📅 2025-yil 16-iyun · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 16-iyun · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 16 июнь · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 июня 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 June 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 4 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 29 апрелда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга суд ҳужжатларини ижро этишдан ҳар қандай тарзда бўйин товлашнинг олдини олишга, суд ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтиришга, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағлари дахлсизлигини кафолатлашга қаратилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини замонавий талаблардан ҳамда жаҳон тамойилларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш зарурияти мавжуд.
Ушбу Қонунда ижро ишлари бўйича ягона электрон базани юритиш, шунингдек қарздорнинг ундирувга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари мавжуд бўлмаган тақдирда ва унинг мол-мулкини ёки даромадларини қидириш юзасидан давлат ижрочиси қонунда йўл қўйиладиган доирада кўрган барча чоралар натижасиз бўлган тақдирда, ижро ишини юритиш давомида қарздорга нисбатан ўрнатилган чекловларни қарзлар тўлиқ тўланганидан кейин бекор қилиш тартиби белгиланмоқда.
Шунингдек ижро ҳужжатини шакллантириш чоғида ижро ҳужжатига ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки ундирувчи юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами мажбурий киритилишини, шунингдек суд ҳужжатларига асосан берилган ижро ҳужжатлари тарафларга электрон шаклда тақдим этилиши ҳамда юборилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига фуқароларнинг қарздорликлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланишини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий ижро ҳаракатларини амалга ошириш чоғида давлат ижрочилари томонидан мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ушбу Қонун фуқаролар, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон омилини камайтиришга, мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 198 2 -модда биринчи қисмининг санкциясидаги «ўн бараваридан ўн беш бараваригача» деган сўзлар «ўн беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 282-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:
«1 1 ) мавжуд бўлган тақдирда — жабрланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
3) 309-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қарорда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: қарор чиқарган органнинг (мансабдор шахснинг) номи; суд ишининг рақами; иш кўриб чиқилган сана; иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан ҳуқуқбузар жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами; ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатларнинг баёни; мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив ҳужжат; иш юзасидан қабул қилинган қарор; мавжуд бўлган тақдирда — жабрланувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ёки юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами, шунингдек қарор устидан шикоят бериш муддати ва тартиби».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар; 2022 йил, № 4, 337-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 8, 827-модда, № 10, 1073-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 8-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) ундирувчи ва қарздорнинг номи, уларнинг манзиллари; жисмоний шахслар учун — қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, иш жойи, қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
2) 22 1 -модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар ижро ишини юритишда иштирок этувчи жисмоний шахсларга, мавжуд бўлган тақдирда — уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали, шунингдек юридик шахсларга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади»;
иккинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча учинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
бешинчи ва олтинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижро ҳужжатида ундирувчининг ёки қарздорнинг электрон почта манзили ёки мобил телефонининг рақами мавжуд бўлган тақдирда (агар улар судга ёки ижро ҳужжатини берган бошқа органга (мансабдор шахсга) тақдим этилган бўлса), ижро ишини юритишни қўзғатиш тўғрисидаги билдиришнома, ижро ишини юритиш доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар, уларнинг жўнатилганлиги ва қабул қилиб олинганлиги фактини қайд этиш имконини берувчи махсус автоматлаштирилган тизимдан фойдаланган ҳолда электрон почтага ёхуд мобил телефонга қисқа хабар (SMS) тарзида юборилади.
Жисмоний шахсга йўлланган чақирув қоғози, бошқа хабарнома (бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно), қоида тариқасида, Мажбурий ижро бюросининг бўлинмасига қайтарилиши лозим бўлган топширганлик тўғрисидаги ёзма билдиришномага жисмоний шахснинг имзоси қўйдирилган ҳолда унга шахсан топширилади. Юридик шахсга юборилган чақирув қоғози, бошқа хабарнома (бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно) юридик шахснинг ходимига топширилади, у топширганликни тасдиқловчи ёзма билдиришномага чақирув қоғозини, бошқа хабарномани олганлиги ҳақида фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозимини кўрсатган ҳолда имзо қўяди»;
3) 40-модда :
биринчи қисмининг :
2-бандидаги «(ушбу Қонунга мувофиқ қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно)» деган сўзлар «бундан ушбу Қонунда қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш назарда тутилган ҳоллар, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг Мажбуриятлар реестри маълумотларини вақтинча сақлаш ягона электрон базасида (бундан буён матнда Мажбуриятлар реестри деб юритилади) сақланаётган ижро ҳужжатлари мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-банди «натижасиз бўлса» деган сўзлардан кейин «бундан Мажбуриятлар реестрида сақланаётган ижро ҳужжатлари мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган асослар бўйича ундирувни амалга ошириш мумкин бўлмаган тақдирда, давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлайди ва ижро ҳужжати бўйича маълумотлар Мажбуриятлар реестрига киритилиб, бир вақтнинг ўзида бу ҳақда ундирувчи, ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа орган хабардор қилинади. Ижро ҳужжати Мажбуриятлар реестридан чиқариб ташланганда бюджетга ҳамда давлат мақсадли фондларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича боқиманда қарздорлик ундирилишини назарда тутувчи ижро ҳужжати давлат солиқ хизмати органига, давлат даромадига ўзга ундирувни назарда тутувчи ижро ҳужжати эса тегишинча ушбу ҳужжатни берган судга ёки бошқа органга қайтарилади»;
олтинчи қисмидаги «3» рақами чиқариб ташлансин;
4) 41-модда :
биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «тугатиш комиссиясига (тугатувчига, тугатиш бошқарувчисига)» деган сўзлар «тугатиш комиссиясига (тугатувчига, тугатиш бошқарувчисига) ёки молиявий бошқарувчига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорда қарздор жисмоний шахсни, унинг мол-мулкини, олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш, шунингдек қарздор учун белгиланган чекловлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга оид чекловлар ва қарздорнинг ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқларига доир чекловлар бекор қилинади, бундан Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ишини юритиш мустасно»;
5) қуйидаги мазмундаги 41 1 -модда билан тўлдирилсин:
«41 1 -модда. Ижро ишини юритишни қайта тиклаш
Ижро ишини юритиш:
1) Мажбуриятлар реестрига киритилган қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари аниқланганда;
2) Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ишини юритишни тугатиш учун асослар юзага келганда;
3) Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари томонидан давлат ижрочисининг қонунга хилоф ва асоссиз қарорлари бекор қилинганда;
4) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда қайта тикланади.
Ижро ишини юритиш қайта тикланганда давлат ижрочиси дарҳол бу ҳақда қарор чиқаради ва мажбурий ижро ҳаракатлари умумий тартибда давом эттирилади»;
6) қуйидаги мазмундаги 3 2 -боб билан тўлдирилсин:
«3 2 -БОБ. МАЖБУРИЯТЛАР РЕЕСТРИ
43 3 -модда. Мажбуриятлар реестрини юритиш
Мажбуриятлар реестрида ушбу Қонун 40-моддаси биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган асосларга кўра юритилиши тамомланган ижро ҳужжатларига доир маълумотлар вақтинча сақланади.
Мажбурий ижро бюроси ижро ҳужжатларига доир маълумотларни қамраб олган Мажбуриятлар реестрини юритади.
Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича қўлланилган тақиқлар ва чекловлар ушбу Қонун 43 4 -моддасининг учинчи қисмида кўрсатилган асослар юзага келганда бекор қилинади.
Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжудлиги давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан онлайн режимда текширилади.
Давлат органлари, кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюроси билан тезкор ахборот алмашинувини белгиланган тартибда амалга оширади.
43 4 -модда. Мажбуриятлар реестридаги ижро ҳужжатларига доир маълумотларни сақлаш ва чиқариб ташлаш тартиби ҳамда муддатлари
Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар Мажбуриятлар реестрига автоматлаштирилган тизим орқали киритилади ва ўн йил давомида сақланади.
Ижро ҳужжатига доир маълумотларнинг Мажбуриятлар реестрига киритилганлиги қарздорни қонунда белгиланган асослар вужудга келганда банкрот деб топиш тартиб-таомилини бошлашга тўсқинлик қилмайди.
Ижро ҳужжатларига доир маълумотлар қуйидаги ҳолларда Мажбуриятлар реестридан чиқариб ташланади:
1) ижро ишини юритиш қайта тикланганда;
2) ижро ҳужжати амалда ижро этилганда;
3) ундирувчининг аризасига кўра;
4) ижро ҳужжати уни берган суднинг ёки бошқа органнинг талабига кўра ижро этилмасдан қайтарилганда;
5) иқтисодий суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатиш ишини юритишни очиш тўғрисидаги ёки қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда;
6) қарздор юридик шахс давлат реестридан чиқарилганда;
7) қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари ҳақидаги маълумотлар ўн йил давомида аниқланмаганда»;
7) 47-модда :
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қарздор жисмоний шахсларнинг банклардаги ёки бошқа кредит ташкилотларидаги ҳисобварақларида ҳамда омонатларида турган ёки сақлашга қўйилган пул маблағларига ундирув қаратилиши лозим бўлган пул маблағлари миқдорини аниқлашда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг ярми миқдоридаги пул маблағлари ҳисобга олиниб, уларга нисбатан ундирув қаратилмайди, бундан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган қарздор жисмоний шахсларга нисбатан ижро ҳужжатлари, шунингдек алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мустасно»;
ўн иккинчи қисми ўн учинчи қисм деб ҳисоблансин;
8) 62-модданинг :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62-модда. Қарздор жисмоний шахс тўловга қобилиятсиз деб топилганда ёки қарздор юридик шахс қайта ташкил этилганда ва тугатилганда ундирувни қаратиш тартиби»;
учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Иқтисодий суднинг қарздор жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси олинганда давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлайди, бундан алиментларни ундириш тўғрисидаги ва жарима тариқасидаги жиноий жазони ижро этишни назарда тутувчи, шунингдек ундирувни гаров билан таъминланган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги ижро ишлари мустасно. Ижро ишини юритишни тамомлаш билан бир вақтда давлат ижрочиси ижро ишини юритиш давомида қарздорнинг мол-мулкига ўзи қўйган хатловларни ва ушбу мол-мулкни тасарруф қилишга доир бошқа чекловларни олиб ташлайди.
Ижро ишини юритиш тамомланган ижро ҳужжатлари давлат ижрочисининг ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро ишини юритиш тамомланган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишинча тугатувчига, молиявий бошқарувчига юборилади. Давлат ижрочиси ижро ҳужжати тугатувчига ёки молиявий бошқарувчига юборилганлиги ҳақида ундирувчига маълум қилади»;
9) 84-модданинг биринчи қисми :
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш»;
еттинчи — йигирманчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791, 792-моддалар, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1, 3-моддалар, № 3, 198, 199-моддалар; 2021 йил, № 1, 8-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1007-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 8, 827-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 11, 1191-модда, № 12, 1280, 1286-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 447-модда :
иккинчи қисмининг 4-бандидаги «юридик шахслар учун эса — солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар «мавжуд бўлган тақдирда — ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда агар суд ҳужжатига асосан берилган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса ёки ундирувчининг илтимосномасига кўра у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин»;
2) 448-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда, № 10, 671-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 10-модда, 4-сонга илова, № 8, 803-модда, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 463-модда, № 6, 577-модда, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 4, 269-модда, № 12, 1008-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1280, 1286-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 336-модда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади»;
олтинчи ва еттинчи қисмлари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 337-модда :
биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) ундирувчи ва қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, ундирувчининг ва қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда суд ҳужжати асосида бериладиган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса, у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 25 январда қабул қилинган ЎРҚ-462-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 3-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда, № 11, 791-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 198-модда; 2021 йил, № 1, 9-модда, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда; 2022 йил, № 8, 787-модда, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 269-модда, № 11, 923-модда, № 12, 1009-модда; 2024 йил, № 2, 115-модда, № 9, 964, 969-моддалар, № 12, 1286-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 278-модда :
қўйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ижро варақаси ундирувчи жисмоний шахсларга электрон ҳужжат тарзида, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинети орқали — мавжуд бўлган тақдирда, ундирувчи юридик шахсларга эса солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ундирувчи жисмоний шахснинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, ижро варақаси унга қоғоз шаклида берилади»;
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 279-модда :
биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4) ундирувчи ва қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), уларнинг жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи, ундирувчининг ва қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек ундирувчининг ва қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами»;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Суд ҳужжатига асосан бериладиган ижро варақаси судьянинг электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилади ва QR-код (матрицали штрихли код) билан тасдиқланади. Бунда агар суд ҳужжатига асосан берилган ижро варақаси Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ижро этилиши лозим бўлса ёки ундирувчининг илтимосномасига кўра у суднинг муҳри ва судьянинг имзоси билан тасдиқланган ҳолда қоғоз шаклида берилиши (юборилиши, тақдим этилиши) мумкин».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, № 12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 4, 346-модда, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар, № 9, 958-модда, № 10, 1076-модда, № 11, 1190-модда, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 16-модданинг учинчи қисми «шунингдек» деган сўздан кейин «ижро ишини юритиш тартибида қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 55-модда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Мажбуриятлар реестри маълумотларини вақтинча сақлаш ягона электрон базасига (бундан буён матнда Мажбуриятлар реестри деб юритилади) киритилган ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарзининг ҳисоби алоҳида юритилади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) 60-модданинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« умидсиз қарз — суд қарори билан мажбурият бекор қилинганлиги туфайли ёхуд қарздор банкрот деб топилганлиги, тугатилганлиги, вафот этганлиги ёки даъво муддати тугаганлиги оқибатида тўланиши мумкин бўлмаган қарз, шунингдек Мажбуриятлар реестрига киритилган санадан эътиборан ўн йил ичида тўланмаган қарз»;
4) 96-модда :
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 4 1 -банд билан тўлдирилсин:
«4 1 ) Мажбуриятлар реестрига киритилган санадан эътиборан ўн йил давомида қарздорнинг мол-мулки ёки пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлар аниқланмаганда — солиқ қарзининг узилмай қолган қисми бўйича»;
иккинчи қисмининг 1-бандидаги «1 — 3-бандларида» деган сўзлар «1, 2, 3 ва 4 1 -бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 110-модда :
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Мажбуриятлар реестрига киритилган ижро ҳужжатлари бўйича солиқ қарзига мазкур ижро ҳужжатлари ушбу Реестрга киритилган санадан эътиборан пеня ҳисобланмайди»;
саккизинчи — ўн олтинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи — ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ушбу Қонун 2-моддаси 9-бандининг учинчи хатбошисида назарда тутилган давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларини амалга оширишда мобил видеокузатув воситаларидан фойдаланиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун 2-моддаси 9-бандининг учинчи хатбошиси ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан икки ой ўтгач амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 16 июнь,
ЎРҚ-1069-сон
Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni
Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 4-martda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 29-aprelda maʼqullangan
Keyingi yillarda mamlakatimizda sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini ilgʻor xorijiy tajriba asosida takomillashtirish boʻyicha keng koʻlamli ishlar olib borilmoqda.
Shu bilan birga sud hujjatlarini ijro etishdan har qanday tarzda boʻyin tovlashning oldini olishga, sud hokimiyatining nufuzi va taʼsirchanligini kuchaytirishga, shuningdek jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulki hamda pul mablagʻlari daxlsizligini kafolatlashga qaratilgan sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarini zamonaviy talablardan hamda jahon tamoyillaridan kelib chiqqan holda takomillashtirish zaruriyati mavjud.
Ushbu Qonunda ijro ishlari boʻyicha yagona elektron bazani yuritish, shuningdek qarzdorning undiruvga qaratilishi mumkin boʻlgan mol-mulki yoki daromadlari mavjud boʻlmagan taqdirda va uning mol-mulkini yoki daromadlarini qidirish yuzasidan davlat ijrochisi qonunda yoʻl qoʻyiladigan doirada koʻrgan barcha choralar natijasiz boʻlgan taqdirda, ijro ishini yuritish davomida qarzdorga nisbatan oʻrnatilgan cheklovlarni qarzlar toʻliq toʻlanganidan keyin bekor qilish tartibi belgilanmoqda.
Shuningdek ijro hujjatini shakllantirish chogʻida ijro hujjatiga undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki undiruvchi yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami majburiy kiritilishini, shuningdek sud hujjatlariga asosan berilgan ijro hujjatlari taraflarga elektron shaklda taqdim etilishi hamda yuborilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Bundan tashqari “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga fuqarolarning qarzdorliklari boʻyicha undiruv qaratilishi mumkin boʻlmagan eng kam kafolatlangan daromad belgilanishini, shuningdek qonun hujjatlariga muvofiq majburiy ijro harakatlarini amalga oshirish chogʻida davlat ijrochilari tomonidan mobil videokuzatuv vositalaridan foydalanilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilmoqda.
Ushbu Qonun fuqarolar, jamiyat va davlatning huquqlarini hamda qonuniy manfaatlarini ishonchli himoya qilishga, sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etishda inson omilini kamaytirishga, majburiy ijro etish tizimini yanada takomillashtirishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
1) 198 2 -modda birinchi qismining sanksiyasidagi “oʻn baravaridan oʻn besh baravarigacha” degan soʻzlar “oʻn besh baravaridan yigirma baravarigacha” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2) 282-moddaning uchinchi qismi quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:
“1 1 ) mavjud boʻlgan taqdirda — jabrlanuvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami”;
3) 309-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qarorda quyidagilar koʻrsatilgan boʻlishi kerak: qaror chiqargan organning (mansabdor shaxsning) nomi; sud ishining raqami; ish koʻrib chiqilgan sana; ishi koʻrib chiqilayotgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, shu jumladan huquqbuzar jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami; ishni koʻrib chiqish chogʻida aniqlangan holatlarning bayoni; mazkur maʼmuriy huquqbuzarlik uchun javobgarlikni nazarda tutuvchi normativ hujjat; ish yuzasidan qabul qilingan qaror; mavjud boʻlgan taqdirda — jabrlanuvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami yoki yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami, shuningdek qaror ustidan shikoyat berish muddati va tartibi”.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustda qabul qilingan “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish toʻgʻrisida”gi 258-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2001-yil, № 9-10, 169-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 8, 367-modda, № 12, 598-modda; 2008-yil, № 4, 184, 187-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda; 2010-yil, № 9, 337, 340-moddalar; 2012-yil, № 12, 336-modda; 2014-yil, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 8, 312-modda, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 5, 267-modda, № 7, 389-modda, № 8, 469-modda, № 10, 671-modda, № 12, 880-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar; 2022-yil, № 4, 337-modda, № 6, 570-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 8, 827-modda, № 10, 1073-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 8-modda birinchi qismining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) undiruvchi va qarzdorning nomi, ularning manzillari; jismoniy shaxslar uchun — qarzdorning tugʻilgan sanasi va joyi, ish joyi, qarzdor jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami hamda mavjud boʻlgan taqdirda, undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari boʻlmagan jismoniy shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlarning rekvizitlari), shuningdek undiruvchining va qarzdor yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami”;
2) 22 1 -modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Ijro ishini yuritish doirasida qabul qilingan qarorlar va boshqa hujjatlar ijro ishini yuritishda ishtirok etuvchi jismoniy shaxslarga, mavjud boʻlgan taqdirda — ularning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali, shuningdek yuridik shaxslarga soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi”;
ikkinchi — oʻn ikkinchi qismlari tegishincha uchinchi — oʻn uchinchi qismlar deb hisoblansin;
beshinchi va oltinchi qismlari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijro hujjatida undiruvchining yoki qarzdorning elektron pochta manzili yoki mobil telefonining raqami mavjud boʻlgan taqdirda (agar ular sudga yoki ijro hujjatini bergan boshqa organga (mansabdor shaxsga) taqdim etilgan boʻlsa), ijro ishini yuritishni qoʻzgʻatish toʻgʻrisidagi bildirishnoma, ijro ishini yuritish doirasida qabul qilingan qarorlar va boshqa hujjatlar, ularning joʻnatilganligi va qabul qilib olinganligi faktini qayd etish imkonini beruvchi maxsus avtomatlashtirilgan tizimdan foydalangan holda elektron pochtaga yoxud mobil telefonga qisqa xabar (SMS) tarzida yuboriladi.
Jismoniy shaxsga yoʻllangan chaqiruv qogʻozi, boshqa xabarnoma (bundan ushbu moddaning beshinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno), qoida tariqasida, Majburiy ijro byurosining boʻlinmasiga qaytarilishi lozim boʻlgan topshirganlik toʻgʻrisidagi yozma bildirishnomaga jismoniy shaxsning imzosi qoʻydirilgan holda unga shaxsan topshiriladi. Yuridik shaxsga yuborilgan chaqiruv qogʻozi, boshqa xabarnoma (bundan ushbu moddaning beshinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno) yuridik shaxsning xodimiga topshiriladi, u topshirganlikni tasdiqlovchi yozma bildirishnomaga chaqiruv qogʻozini, boshqa xabarnomani olganligi haqida familiyasi, ismi, otasining ismi hamda lavozimini koʻrsatgan holda imzo qoʻyadi”;
3) 40-modda :
birinchi qismining :
2-bandidagi “(ushbu Qonunga muvofiq qarzdorni yoki uning mol-mulkini qidirish nazarda tutilgan hollar bundan mustasno)” degan soʻzlar “bundan ushbu Qonunda qarzdorni yoki uning mol-mulkini qidirish nazarda tutilgan hollar, shuningdek Majburiy ijro byurosining Majburiyatlar reyestri maʼlumotlarini vaqtincha saqlash yagona elektron bazasida (bundan buyon matnda Majburiyatlar reyestri deb yuritiladi) saqlanayotgan ijro hujjatlari mustasno” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
3-bandi “natijasiz boʻlsa” degan soʻzlardan keyin “bundan Majburiyatlar reyestrida saqlanayotgan ijro hujjatlari mustasno” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu modda birinchi qismining 2 va 3-bandlarida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha undiruvni amalga oshirish mumkin boʻlmagan taqdirda, davlat ijrochisi ijro ishini yuritishni tamomlaydi va ijro hujjati boʻyicha maʼlumotlar Majburiyatlar reyestriga kiritilib, bir vaqtning oʻzida bu haqda undiruvchi, ijro hujjatini bergan sud yoki boshqa organ xabardor qilinadi. Ijro hujjati Majburiyatlar reyestridan chiqarib tashlanganda budjetga hamda davlat maqsadli fondlariga soliq va boshqa majburiy toʻlovlar boʻyicha boqimanda qarzdorlik undirilishini nazarda tutuvchi ijro hujjati davlat soliq xizmati organiga, davlat daromadiga oʻzga undiruvni nazarda tutuvchi ijro hujjati esa tegishincha ushbu hujjatni bergan sudga yoki boshqa organga qaytariladi”;
oltinchi qismidagi “3” raqami chiqarib tashlansin;
4) 41-modda :
birinchi qismining yettinchi xatboshisidagi “tugatish komissiyasiga (tugatuvchiga, tugatish boshqaruvchisiga)” degan soʻzlar “tugatish komissiyasiga (tugatuvchiga, tugatish boshqaruvchisiga) yoki moliyaviy boshqaruvchiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ijro ishini yuritishni tamomlash toʻgʻrisidagi qarorda qarzdor jismoniy shaxsni, uning mol-mulkini, olib qoʻyilishi lozim boʻlgan bolani qidirish, shuningdek qarzdor uchun belgilangan cheklovlar, shu jumladan Oʻzbekiston Respublikasidan chiqishga oid cheklovlar va qarzdorning oʻz mol-mulkiga boʻlgan huquqlariga doir cheklovlar bekor qilinadi, bundan Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha ijro ishini yuritish mustasno”;
5) quyidagi mazmundagi 41 1 -modda bilan toʻldirilsin:
“41 1 -modda. Ijro ishini yuritishni qayta tiklash
Ijro ishini yuritish:
1) Majburiyatlar reyestriga kiritilgan qarzdorning mol-mulki yoki pul mablagʻlari aniqlanganda;
2) Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha ijro ishini yuritishni tugatish uchun asoslar yuzaga kelganda;
3) Oʻzbekiston Respublikasining Bosh davlat ijrochisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining bosh davlat ijrochilari, shuningdek ularning oʻrinbosarlari tomonidan davlat ijrochisining qonunga xilof va asossiz qarorlari bekor qilinganda;
4) qonunda nazarda tutilgan boshqa hollarda qayta tiklanadi.
Ijro ishini yuritish qayta tiklanganda davlat ijrochisi darhol bu haqda qaror chiqaradi va majburiy ijro harakatlari umumiy tartibda davom ettiriladi”;
6) quyidagi mazmundagi 3 2 -bob bilan toʻldirilsin:
“3 2 -BOB. MAJBURIYATLAR REYESTRI
43 3 -modda. Majburiyatlar reyestrini yuritish
Majburiyatlar reyestrida ushbu Qonun 40-moddasi birinchi qismining 2 va 3-bandlarida koʻrsatilgan asoslarga koʻra yuritilishi tamomlangan ijro hujjatlariga doir maʼlumotlar vaqtincha saqlanadi.
Majburiy ijro byurosi ijro hujjatlariga doir maʼlumotlarni qamrab olgan Majburiyatlar reyestrini yuritadi.
Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha qoʻllanilgan taqiqlar va cheklovlar ushbu Qonun 43 4 -moddasining uchinchi qismida koʻrsatilgan asoslar yuzaga kelganda bekor qilinadi.
Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha bajarilmagan majburiyatlar mavjudligi davlat organlari, kredit tashkilotlari va boshqa tashkilotlar tomonidan onlayn rejimda tekshiriladi.
Davlat organlari, kredit tashkilotlari va boshqa tashkilotlar Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha Majburiy ijro byurosi bilan tezkor axborot almashinuvini belgilangan tartibda amalga oshiradi.
43 4 -modda. Majburiyatlar reyestridagi ijro hujjatlariga doir maʼlumotlarni saqlash va chiqarib tashlash tartibi hamda muddatlari
Ijro hujjatlariga doir maʼlumotlar Majburiyatlar reyestriga avtomatlashtirilgan tizim orqali kiritiladi va oʻn yil davomida saqlanadi.
Ijro hujjatiga doir maʼlumotlarning Majburiyatlar reyestriga kiritilganligi qarzdorni qonunda belgilangan asoslar vujudga kelganda bankrot deb topish tartib-taomilini boshlashga toʻsqinlik qilmaydi.
Ijro hujjatlariga doir maʼlumotlar quyidagi hollarda Majburiyatlar reyestridan chiqarib tashlanadi:
1) ijro ishini yuritish qayta tiklanganda;
2) ijro hujjati amalda ijro etilganda;
3) undiruvchining arizasiga koʻra;
4) ijro hujjati uni bergan sudning yoki boshqa organning talabiga koʻra ijro etilmasdan qaytarilganda;
5) iqtisodiy sudning qarzdor yuridik shaxsni bankrot deb topish va tugatish ishini yuritishni ochish toʻgʻrisidagi yoki qarzdor jismoniy shaxsni bankrot deb topish va uning mol-mulkini sotish tartib-taomilini boshlash toʻgʻrisidagi qarorining koʻchirma nusxasi olinganda;
6) qarzdor yuridik shaxs davlat reyestridan chiqarilganda;
7) qarzdorning mol-mulki yoki pul mablagʻlari haqidagi maʼlumotlar oʻn yil davomida aniqlanmaganda”;
7) 47-modda :
quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Qarzdor jismoniy shaxslarning banklardagi yoki boshqa kredit tashkilotlaridagi hisobvaraqlarida hamda omonatlarida turgan yoki saqlashga qoʻyilgan pul mablagʻlariga undiruv qaratilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari miqdorini aniqlashda mehnatga haq toʻlash eng kam miqdorining yarmi miqdoridagi pul mablagʻlari hisobga olinib, ularga nisbatan undiruv qaratilmaydi, bundan yakka tartibdagi tadbirkorlar sifatida roʻyxatdan oʻtkazilgan qarzdor jismoniy shaxslarga nisbatan ijro hujjatlari, shuningdek aliment undirish toʻgʻrisidagi ijro hujjatlari mustasno”;
oʻn ikkinchi qismi oʻn uchinchi qism deb hisoblansin;
8) 62-moddaning :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“62-modda. Qarzdor jismoniy shaxs toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganda yoki qarzdor yuridik shaxs qayta tashkil etilganda va tugatilganda undiruvni qaratish tartibi”;
uchinchi qismi quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi qismlar bilan almashtirilsin:
“Iqtisodiy sudning qarzdor jismoniy shaxsni bankrot deb topish va uning mol-mulkini sotish tartib-taomilini boshlash toʻgʻrisidagi qarorining koʻchirma nusxasi olinganda davlat ijrochisi ijro ishini yuritishni tamomlaydi, bundan alimentlarni undirish toʻgʻrisidagi va jarima tariqasidagi jinoiy jazoni ijro etishni nazarda tutuvchi, shuningdek undiruvni garov bilan taʼminlangan mol-mulkka qaratish haqidagi ijro ishlari mustasno. Ijro ishini yuritishni tamomlash bilan bir vaqtda davlat ijrochisi ijro ishini yuritish davomida qarzdorning mol-mulkiga oʻzi qoʻygan xatlovlarni va ushbu mol-mulkni tasarruf qilishga doir boshqa cheklovlarni olib tashlaydi.
Ijro ishini yuritish tamomlangan ijro hujjatlari davlat ijrochisining ijro ishini yuritishni tamomlash toʻgʻrisidagi qarorining koʻchirma nusxasi bilan birgalikda ijro ishini yuritish tamomlangan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida tegishincha tugatuvchiga, moliyaviy boshqaruvchiga yuboriladi. Davlat ijrochisi ijro hujjati tugatuvchiga yoki moliyaviy boshqaruvchiga yuborilganligi haqida undiruvchiga maʼlum qiladi”;
9) 84-moddaning birinchi qismi :
quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“qonunchilik hujjatlariga muvofiq mobil videokuzatuv vositalaridan foydalanish”;
yettinchi — yigirmanchi xatboshilari tegishincha sakkizinchi — yigirma birinchi xatboshilar deb hisoblansin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 22-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-460-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 1-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791, 792-moddalar, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1, 3-moddalar, № 3, 198, 199-moddalar; 2021-yil, № 1, 8-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1007-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 8, 827-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 11, 1191-modda, № 12, 1280, 1286-moddalar; 2025-yil, № 1, 8-modda) quyidagi oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin:
1) 447-modda :
ikkinchi qismining 4-bandidagi “yuridik shaxslar uchun esa — soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami” degan soʻzlar “mavjud boʻlgan taqdirda — undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, shuningdek undiruvchining va qarzdor yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sud hujjatiga asosan beriladigan ijro varaqasi sudyaning elektron raqamli imzosidan foydalangan holda rasmiylashtiriladi va QR-kod (matritsali shtrixli kod) bilan tasdiqlanadi. Bunda agar sud hujjatiga asosan berilgan ijro varaqasi Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ijro etilishi lozim boʻlsa yoki undiruvchining iltimosnomasiga koʻra u sudning muhri va sudyaning imzosi bilan tasdiqlangan holda qogʻoz shaklida berilishi (yuborilishi, taqdim etilishi) mumkin”;
2) 448-modda quyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Ijro varaqasi undiruvchi jismoniy shaxslarga elektron hujjat tarzida, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali — mavjud boʻlgan taqdirda, undiruvchi yuridik shaxslarga esa soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
Agar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, ijro varaqasi unga qogʻoz shaklida beriladi”.
4-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 24-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-461-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Iqtisodiy protsessual kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 2-ilova, № 7, 433-modda, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 3, 166-modda, № 5, 261, 266-moddalar, № 9, 592-modda, № 10, 671-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda; 2021-yil, № 1, 10-modda, 4-songa ilova, № 8, 803-modda, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 3, 216-modda, № 5, 463-modda, № 6, 577-modda, № 8, 787-modda; 2023-yil, № 4, 269-modda, № 12, 1008-modda; 2024-yil, № 2, 111-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1280, 1286-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 336-modda :
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Ijro varaqasi undiruvchi jismoniy shaxslarga elektron hujjat tarzida, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali — mavjud boʻlgan taqdirda, undiruvchi yuridik shaxslarga esa soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
Agar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, ijro varaqasi unga qogʻoz shaklida beriladi”;
oltinchi va yettinchi qismlari tegishincha sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;
2) 337-modda :
birinchi qismining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) undiruvchi va qarzdorning nomi (familiyasi, ismi, otasining ismi), ularning joylashgan yeri (pochta manzili) yoki yashash joyi, undiruvchining va qarzdor jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan jismoniy shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlarning rekvizitlari), shuningdek undiruvchining va qarzdor yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami”;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sud hujjatiga asosan beriladigan ijro varaqasi sudyaning elektron raqamli imzosidan foydalangan holda rasmiylashtiriladi va QR-kod (matritsali shtrixli kod) bilan tasdiqlanadi. Bunda sud hujjati asosida beriladigan ijro varaqasi Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ijro etilishi lozim boʻlsa, u sudning muhri va sudyaning imzosi bilan tasdiqlangan holda qogʻoz shaklida berilishi (yuborilishi, taqdim etilishi) mumkin”.
5-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2018-yil 25-yanvarda qabul qilingan OʻRQ-462-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy sud ishlarini yuritish toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2018-yil, 1-songa 3-ilova, № 10, 672-modda; 2019-yil, № 5, 261-modda, № 9, 592-modda, № 11, 791-modda, № 12, 880-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 198-modda; 2021-yil, № 1, 9-modda, 4-songa ilova, № 8, 800, 803-moddalar, № 9, 903-modda; 2022-yil, № 8, 787-modda, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 185-modda, № 4, 269-modda, № 11, 923-modda, № 12, 1009-modda; 2024-yil, № 2, 115-modda, № 9, 964, 969-moddalar, № 12, 1286-modda) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 278-modda :
qoʻyidagi mazmundagi beshinchi va oltinchi qismlar bilan toʻldirilsin:
“Ijro varaqasi undiruvchi jismoniy shaxslarga elektron hujjat tarzida, ularning Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidagi shaxsiy kabineti orqali — mavjud boʻlgan taqdirda, undiruvchi yuridik shaxslarga esa soliq toʻlovchining shaxsiy kabineti orqali yuboriladi.
Agar Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida undiruvchi jismoniy shaxsning shaxsiy kabineti mavjud boʻlmasa, ijro varaqasi unga qogʻoz shaklida beriladi”;
beshinchi va oltinchi qismlari tegishincha yettinchi va sakkizinchi qismlar deb hisoblansin;
2) 279-modda :
birinchi qismining 4-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4) undiruvchi va qarzdorning nomi (familiyasi, ismi, otasining ismi), ularning joylashgan yeri (pochta manzili) yoki yashash joyi, undiruvchining va qarzdor jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan jismoniy shaxslarning shaxsini tasdiqlovchi boshqa hujjatlarning rekvizitlari), shuningdek undiruvchining va qarzdor yuridik shaxsning soliq toʻlovchi identifikatsiya raqami”;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sud hujjatiga asosan beriladigan ijro varaqasi sudyaning elektron raqamli imzosidan foydalangan holda rasmiylashtiriladi va QR-kod (matritsali shtrixli kod) bilan tasdiqlanadi. Bunda agar sud hujjatiga asosan berilgan ijro varaqasi Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida ijro etilishi lozim boʻlsa yoki undiruvchining iltimosnomasiga koʻra u sudning muhri va sudyaning imzosi bilan tasdiqlangan holda qogʻoz shaklida berilishi (yuborilishi, taqdim etilishi) mumkin”.
6-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 2019-yil 30-dekabrda qabul qilingan OʻRQ-599-sonli Qonuni bilan yangi tahrirda tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2019-yil, 12-songa 1-ilova; 2020-yil, № 3, 198-modda, № 10, 593-modda, № 11, 652-modda, № 12, 690, 691-moddalar; 2021-yil, № 1, 6-modda, № 4, 294-modda, 4-songa ilova, № 8, 800-modda, № 9, 901-modda, № 10, 968, 969, 972, 973-moddalar, № 12, 1199-modda; 2022-yil, № 2, 79-modda, № 3, 215, 216-moddalar, № 5, 461, 464, 467-moddalar, № 6, 570-modda, № 7, 664, 666-moddalar, № 12, 1190-modda; 2023-yil, № 6, 444, 446-moddalar, № 7, 540-modda, № 12, 1011-modda; 2024-yil, № 2, 106, 110, 111-moddalar, № 4, 346-modda, № 5, 458, 459-moddalar, № 8, 822, 831-moddalar, № 9, 958-modda, № 10, 1076-modda, № 11, 1190-modda, № 12, 1283, 1284, 1296, 1297-moddalar) quyidagi qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin:
1) 16-moddaning uchinchi qismi “shuningdek” degan soʻzdan keyin “ijro ishini yuritish tartibida qoʻllaniladigan huquqiy taʼsir choralari” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;
2) 55-modda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Majburiy ijro byurosining Majburiyatlar reyestri maʼlumotlarini vaqtincha saqlash yagona elektron bazasiga (bundan buyon matnda Majburiyatlar reyestri deb yuritiladi) kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha soliq qarzining hisobi alohida yuritiladi”;
ikkinchi va uchinchi qismlari tegishincha uchinchi va toʻrtinchi qismlar deb hisoblansin;
3) 60-moddaning oʻninchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ umidsiz qarz — sud qarori bilan majburiyat bekor qilinganligi tufayli yoxud qarzdor bankrot deb topilganligi, tugatilganligi, vafot etganligi yoki daʼvo muddati tugaganligi oqibatida toʻlanishi mumkin boʻlmagan qarz, shuningdek Majburiyatlar reyestriga kiritilgan sanadan eʼtiboran oʻn yil ichida toʻlanmagan qarz”;
4) 96-modda :
birinchi qismi quyidagi mazmundagi 4 1 -band bilan toʻldirilsin:
“4 1 ) Majburiyatlar reyestriga kiritilgan sanadan eʼtiboran oʻn yil davomida qarzdorning mol-mulki yoki pul mablagʻlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aniqlanmaganda — soliq qarzining uzilmay qolgan qismi boʻyicha”;
ikkinchi qismining 1-bandidagi “1 — 3-bandlarida” degan soʻzlar “1, 2, 3 va 4 1 -bandlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5) 110-modda :
quyidagi mazmundagi sakkizinchi qism bilan toʻldirilsin:
“Majburiyatlar reyestriga kiritilgan ijro hujjatlari boʻyicha soliq qarziga mazkur ijro hujjatlari ushbu Reyestrga kiritilgan sanadan eʼtiboran penya hisoblanmaydi”;
sakkizinchi — oʻn oltinchi qismlari tegishincha toʻqqizinchi — oʻn yettinchi qismlar deb hisoblansin.
7-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin;
ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurori ushbu Qonun 2-moddasi 9-bandining uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan davlat ijrochilari tomonidan ijro harakatlarini amalga oshirishda mobil videokuzatuv vositalaridan foydalanish tartibini ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran ikki oy ichida ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
8-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Ushbu Qonun 2-moddasi 9-bandining uchinchi xatboshisi ushbu Qonun kuchga kirgan kundan eʼtiboran ikki oy oʻtgach amalga kiritiladi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 16-iyun,
OʻRQ-1069-son