📅 2025-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ ЭКОЛОГИК МЕЗОНЛАР
«Яшил» давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек давлат харидларида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат харидларини амалга оширишда «яшил» давлат харидлари тизимини жорий этиш ва давлат харидларидаги «яшил» давлат харидлари улушини 2030 йилга қадар босқичма-босқич 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Белгилансинки, «Яшил белги» маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимининг ёки халқаро экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимларининг экологик мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи тегишли ҳужжатига (кейинги ўринларда — экологик маркировкалаш ҳужжати)га эга тадбиркорлик субъектларидан амалга оширилган давлат харидлари ва/ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди «яшил» давлат хариди ҳисобланади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб:
а) давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.
Бунда:
экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг беш фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди;
б) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган ва/ёки товарлари (ишлари, хизматлари) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга давлат харидлари иштирокчиларига воситачилик йигими миқдорига нисбатан 30 фоиз чегирма берилади ҳамда улар томонидан қўшимча закалат маблағлари киритиш талаб этилмайди;
в) давлат буюртмачилари электрон кооперация портали, электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали харид қилиниши назарда тутилган товарларни (ишларни, хизматларни) биринчи навбатда экологик маркировкалаш ҳужжатига эга иштирокчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади.
Бунда зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган иштирокчилар мавжуд бўлмаган тақдирдагина, уларни бошқа иштирокчилардан харид қилишга рухсат этилади.
4. Айрим товар гуруҳларининг давлат харидларида қўлланадиган намунавий экологик мезонлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмачилари ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда «яшил» давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказади. Бунда ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўради.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик субъектлари экологик маркировкалаш ҳужжатларини олишини рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, шунингдек, экологик маркировкалаш ҳужжатларини олиш учун тўлов миқдорини кескин камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталидаги «Яшил» давлат харидлари саҳифасига қуйидаги маълумотларни жойлаштириш чораларини кўрсин:
давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган «яшил» давлат харидлари;
«Яшил белги» маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимида (кейинги ўринларда — экологик маркировкалаш тизими) авторизациядан ўтган маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини баҳоловчи юридик шахслар рўйхати;
экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган ва/ёки товарлари (ишлари, хизматлари) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга тадбиркорлик субъектлари;
товарларнинг сифати, техник тавсифлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига нисбатан белгиланган экологик мезонлар рўйхати;
б) ҳар йили хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат харидлари субъектлари учун «яшил» давлат харидлари соҳасида хабардорликни ошириш бўйича қисқа муддатли бепул ўқитиш курсларини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги билан биргаликда:
уч ой муддатда давлат буюртмачиларининг масъул ходимлари учун «яшил» давлат харидлари бўйича махсус ўқув дастури ишлаб чиқилишини;
ҳар йили 1 мартга қадар ушбу қарорга 1-илова билан тасдиқланган намунавий экологик мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда тўрт ой муддатда экологик маркировкалаш тизимини «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси ҳамда давлат харидлари махсус ахборот порталига интеграция қилинишини таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Мазкур банд қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг кучга киради.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 371-сон қарорига 1-ИЛОВА
Айрим товар гуруҳларининг давлат харидларида қўлланадиган
Т/р Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг ( ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори бўйича номи Мезонлар 1. Гўшт ва гўштли озиқ-овқат маҳсулотлари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Ҳайвон (тўйинган) ёғларининг ўрни ўсимлик (тўйинмаган) ёғлари билан алмаштирилган бўлмаслиги. Гўшт ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларининг ҳажмини кўпайтириш учун каррагинан эритмалари (Е-407) ва унинг ҳосилаларидан фойдаланилмагани. 2. Сут ва сут маҳсулотлари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Маҳсулот таркибида сут ёғи, оқсили ёки сутнинг бошқа компонентларининг ўрнини босиш ёки тайёр маҳсулот хусусиятларини яхшилаш учун сутга оид бўлмаган қўшимчалар (пальма ёғи ва бошқалар) бўлмаслиги керак. 3. Тўқимачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Кийим-кечак. Пахта ва органик бўлмаган бошқа табиий толалар таркибида алдрин, каптафол, хлордан, ДДТ, дилдрин, эндрин, гептахлор, гексахлорбензол, гексахлорциклогексан (изомерларнинг умумий миқдори), 2,4,5-Т, хлордимеформ, хлорбензилат, динозеб ва унинг тузлари, монокротофос, пентахлорфенол, токсафен, метамидофос, метилпарафин, паратион, фосфамидон, глюфосинат ва глифосат моддаларидан ҳар бирининг миқдори 0,05 мг дан ошмаслиги. 4. Товарларни қадоқлаш учун ишлатиладиган қоплар ва пакетлар. 1. Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқлар учун фақат А, В, О1, О2 маркали ўрам қоғозлари ва оқартирилмаган целлюлозадан тайёрланган силлиқ целлюлоза картонидан фойдаланилгани. Рэзервуарлар, цистерналар ва шунга ўхшаш металлдан тайёрланган катта сиғимли сақлагичлар. 2. Бошқа барча ҳолларда Э маркали ўрам қоғозлари (макулатура ҳамда целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқаришнинг толали чиқиндиларидан тайёрланган) ва макулатура картонидан (иккиламчи хом ашёдан тайёрланган) фойдаланилгани. 5. Шахсий гигиена, кийим ёки пойафзални тикиш ёки тозалашда қўлланадиган йўл учун тўпламлар. Табиий ёки аралаш чармдан, пластмасса листи, тўқимачилик материаллари, вулканизация қилинган толалар ёки картондан тайёрланган шунга ўхшаш маҳсулотлар. Хўжалик ва санитария-гигиена буюмлари ҳамда ҳожатхона ашёлари. Тиббий мақсадлардаги буюмлар. Бошқа гуруҳларга киритилмаган бошқа тўқимачилик маҳсулотлари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. 6. Ёғоч, пўкак, сомон ва тўқиш учун материаллардан маҳсулотлар. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Пластмасса буюмлар, арраланган ва рандаланган ёғоч материаллари. 1) хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда қуйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани: сурма; маргимуш; кадмий; хром; мис; қўрғошин; симоб; селен; қалайорганик бирикмалар; 2) ёниш ингибиторлари сифатида қуйидагилардан фойдаланилмаганлиги: полибромланган дифениллар (ПБД); гексабромциклододекан; хлор таркибли моддалар; сурма оксидлари. 7. Канцелярия қоғоз анжомлари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Суратга олиш қоғозлари. Қоғоз таркибидаги иккиламчи хомашё камида 35 фоизни ташкил этиши. 8. Гулқоғоз. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Гулқоғозлар таркибида фталатлардан фойдаланилмагани. 9. Нефть маҳсулотлари. 1) бензин ёнилғиси «Евро-4» дан паст бўлмаслиги; 2) дизель ёнилғиси «Евро-5» дан паст бўлмаслиги. 10. Лок-бўёқ ва шунга ўхшаш сиртга қоплаш учун материаллар, полиграфия бўёқлари ва мастикалар. Ҳожатхона қоғози ва қоғоз сочиқчалар (салфеткалар) таркибидаги иккиламчи хомашё 100 фоизни ташкил этиши. Лок ва бўёқлар сув асосида бўлиши керак. Лок ва бўёқларнинг истеъмол даражаси: ташқи ишлар учун — 6 м2/л дан; ички ишлар учун — 8 м2/л дан; декоратив сувоқ учун — 1 м2/л дан кам бўлмаслиги керак. 11. Совун ва ювиш воситалари, тозаловчи ва силлиқловчи воситалар, атир-упа ва гўзаллик воситалари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Таркибида қуйидагиларнинг бўлмаслиги: Фосфатлар, хлорнинг органик бирикмалари ва гипохлоритлар, формальдегид, формальдегид донорлари, жумладан, бронопол, армордокс, диазолидинилмочевина, гидроксиметилглицинат натрия, диметилол, гликол, диметилол мочевина, ДМДМ-гидантоин, кватерниум-15, тетраметилол гликол фурил. 12. Керамика қурилиш материаллари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Пластмасса буюмлар. Таркибидаги қўрғошин миқдори маҳсулот умумий оғирлигининг 0,5 фоизидан, кадмий миқдори 0,1 фоизидан ортиқни ташкил этмаслиги керак. 13. Қурилиш гипсидан тайёрланган маҳсулотлар. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда қуйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани: сурма; маргимуш; кадмий; хром; мис; қўрғошин; симоб; селен; қалайорганик бирикмалар. 14. Қурилиш аралашмалари ва эритмалари. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда куйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани: сурма; маргимуш; кадмий; хром; мис; қўрғошин; симоб; селен; қалайорганик бирикмалар. 15. Батарея ва аккумуляторлар. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Токнинг кимёвий манбалари бир маротаба фойдаланиладиган бўлмаслиги. 16. Ускуналар ва электр ёриткичлар. Маиший анжомлар. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Энергия самарадорлиги «А» классдан паст бўлмаслиги. 17. Автотранспорт воситалари. Зарарли моддалар ташламалари бўйича: бензинли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган енгил автомобиллар учун — «Евро-4» дан; дизелли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган енгил автомобиллар учун — «Евро-5» дан; бензинли ёки дизелли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган автобус ва юк автомобиллари учун — «Евро-4» дан; транспорт хизматларини кўрсатувчи давлат ташкилотлари учун — «Евро-4» дан паст бўлмаслиги. 18. Мебель. Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши. Пластмассанинг ҳар қандай материаллар билан композитларидан фойдаланилмаган бўлиши (шиша тола бундан мустасно).
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 371-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига киритилаётган қўшимчалар
1. 10-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлиги».
2. Қуйидаги таҳрирдаги 34 2 -банд билан тўлдирилсин:
«34 2 . Экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлигини баҳолашда тадбиркорлик субъекти мазкур сертификатга эга бўлса — 2 балл берилади».
3. 2-илова қуйидаги таҳрирдаги 25-банд билан тўлдирилсин:
« 25. Экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлиги Кунлик Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 июнь,
371-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY EKOLOGIK MEZONLAR
“Yashil” davlat xaridlarini qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Atrof-muhitni asrash va “yashil iqtisodiyot” yilida amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-16-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek davlat xaridlarida atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining davlat xaridlarini amalga oshirishda “yashil” davlat xaridlari tizimini joriy etish va davlat xaridlaridagi “yashil” davlat xaridlari ulushini 2030-yilga qadar bosqichma-bosqich 30 foizga yetkazish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Belgilansinki, “Yashil belgi” mahsulot va xizmatlarni yagona ixtiyoriy ekologik markirovkalash tizimining yoki xalqaro ekologik sertifikatlashtirish va standartlashtirish tizimlarining ekologik mezonlarga muvofiqlikni tasdiqlovchi tegishli hujjatiga (keyingi oʻrinlarda — ekologik markirovkalash hujjati)ga ega tadbirkorlik subyektlaridan amalga oshirilgan davlat xaridlari va/yoki tovarlarning (ishlarning, xizmatlarning) davlat xaridi “yashil” davlat xaridi hisoblanadi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2026-yil 1-yanvardan boshlab:
a) davlat xaridlarini amalga oshirishda ekologik mezonlar eng yaxshi takliflarni tanlash va tenderlardagi xarid qilish hujjatlariga majburiy tartibda kiritiladi.
Bunda:
ekologik markirovkalash hujjatining har bir turi uchun toʻplangan ballarning besh foizi miqdorida qoʻshimcha ball beriladi;
ishtirokchi taklifining ushbu mezonlarga mos kelmasligi ishtirokchini xarid qilish tartib-taomilidan chetlatish uchun asos boʻlmaydi;
b) ekologik markirovkalash hujjatiga ega boʻlgan va/yoki tovarlari (ishlari, xizmatlari) ekologik markirovkalash hujjatiga ega davlat xaridlari ishtirokchilariga vositachilik yigimi miqdoriga nisbatan 30 foiz chegirma beriladi hamda ular tomonidan qoʻshimcha zakalat mablagʻlari kiritish talab etilmaydi;
v) davlat buyurtmachilari elektron kooperatsiya portali, elektron doʻkon va boshlangʻich narxni pasaytirish uchun oʻtkaziladigan auksion savdolari orqali xarid qilinishi nazarda tutilgan tovarlarni (ishlarni, xizmatlarni) birinchi navbatda ekologik markirovkalash hujjatiga ega ishtirokchilardan xarid qilish imkoniyatini majburiy tartibda oʻrganadi.
Bunda zarur boʻlgan tovarlar (ishlar, xizmatlar) boʻyicha ekologik markirovkalash hujjatiga ega boʻlgan ishtirokchilar mavjud boʻlmagan taqdirdagina, ularni boshqa ishtirokchilardan xarid qilishga ruxsat etiladi.
4. Ayrim tovar guruhlarining davlat xaridlarida qoʻllanadigan namunaviy ekologik mezonlar 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Belgilab qoʻyilsinki, davlat buyurtmachilari oʻz ehtiyojlaridan kelib chiqib, 2026-yil uchun davlat xaridi bilan bogʻliq xarajatlarda “yashil” davlat xaridlari ulushini kamida 15 foizga yetkazadi. Bunda ushbu koʻrsatkichni har yili kamida 5 foizga oshirib borish boʻyicha choralar koʻradi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda tadbirkorlik subyektlari ekologik markirovkalash hujjatlarini olishini ragʻbatlantirish mexanizmlarini kengaytirish, shuningdek, ekologik markirovkalash hujjatlarini olish uchun toʻlov miqdorini keskin kamaytirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
a) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-avgustga qadar davlat xaridlari maxsus axborot portalidagi “Yashil” davlat xaridlari sahifasiga quyidagi maʼlumotlarni joylashtirish choralarini koʻrsin:
davlat buyurtmachilari tomonidan amalga oshirilgan “yashil” davlat xaridlari;
“Yashil belgi” mahsulot va xizmatlarni yagona ixtiyoriy ekologik markirovkalash tizimida (keyingi oʻrinlarda — ekologik markirovkalash tizimi) avtorizatsiyadan oʻtgan mahsulot va xizmatlarning ekologik markirovkalash standartlariga muvofiqligini baholovchi yuridik shaxslar roʻyxati;
ekologik markirovkalash hujjatiga ega boʻlgan va/yoki tovarlari (ishlari, xizmatlari) ekologik markirovkalash hujjatiga ega tadbirkorlik subyektlari;
tovarlarning sifati, texnik tavsiflari hamda ishlab chiqarish jarayonlariga nisbatan belgilangan ekologik mezonlar roʻyxati;
b) har yili xorijiy ekspertlar bilan hamkorlikda davlat xaridlari subyektlari uchun “yashil” davlat xaridlari sohasida xabardorlikni oshirish boʻyicha qisqa muddatli bepul oʻqitish kurslarini tashkil etsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi bilan birgalikda:
uch oy muddatda davlat buyurtmachilarining masʼul xodimlari uchun “yashil” davlat xaridlari boʻyicha maxsus oʻquv dasturi ishlab chiqilishini;
har yili 1-martga qadar ushbu qarorga 1-ilova bilan tasdiqlangan namunaviy ekologik mezonlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzasidan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi Soliq qoʻmitasi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda toʻrt oy muddatda ekologik markirovkalash tizimini “Tadbirkorlarning barqarorlik reytingi” elektron platformasi hamda davlat xaridlari maxsus axborot portaliga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ilovaga muvofiq qoʻshimchalar kiritilsin.
Mazkur band qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan soʻng kuchga kiradi.
11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 371-son qaroriga 1-ILOVA
Ayrim tovar guruhlarining davlat xaridlarida qoʻllanadigan
T/r Davlat xaridlari sohasida foydalaniladigan Tovarlarning ( ishlarning, xizmatlarning) yagona milliy klassifikatori boʻyicha nomi Mezonlar 1. Goʻsht va goʻshtli oziq-ovqat mahsulotlari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Hayvon (toʻyingan) yogʻlarining oʻrni oʻsimlik (toʻyinmagan) yogʻlari bilan almashtirilgan boʻlmasligi. Goʻsht va qayta ishlangan goʻsht mahsulotlarining hajmini koʻpaytirish uchun karraginan eritmalari (E-407) va uning hosilalaridan foydalanilmagani. 2. Sut va sut mahsulotlari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Mahsulot tarkibida sut yogʻi, oqsili yoki sutning boshqa komponentlarining oʻrnini bosish yoki tayyor mahsulot xususiyatlarini yaxshilash uchun sutga oid boʻlmagan qoʻshimchalar (palma yogʻi va boshqalar) boʻlmasligi kerak. 3. Toʻqimachilik va toʻqimachilik mahsulotlari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Kiyim-kechak. Paxta va organik boʻlmagan boshqa tabiiy tolalar tarkibida aldrin, kaptafol, xlordan, DDT, dildrin, endrin, geptaxlor, geksaxlorbenzol, geksaxlorsiklogeksan (izomerlarning umumiy miqdori), 2,4,5-T, xlordimeform, xlorbenzilat, dinozeb va uning tuzlari, monokrotofos, pentaxlorfenol, toksafen, metamidofos, metilparafin, paration, fosfamidon, glyufosinat va glifosat moddalaridan har birining miqdori 0,05 mg dan oshmasligi. 4. Tovarlarni qadoqlash uchun ishlatiladigan qoplar va paketlar. 1. Oziq-ovqat mahsulotlariga tegib turadigan qadoqlar uchun faqat A, V, O1, O2 markali oʻram qogʻozlari va oqartirilmagan sellyulozadan tayyorlangan silliq sellyuloza kartonidan foydalanilgani. Rezervuarlar, sisternalar va shunga oʻxshash metalldan tayyorlangan katta sigʻimli saqlagichlar. 2. Boshqa barcha hollarda E markali oʻram qogʻozlari (makulatura hamda sellyuloza va qogʻoz ishlab chiqarishning tolali chiqindilaridan tayyorlangan) va makulatura kartonidan (ikkilamchi xom ashyodan tayyorlangan) foydalanilgani. 5. Shaxsiy gigiyena, kiyim yoki poyafzalni tikish yoki tozalashda qoʻllanadigan yoʻl uchun toʻplamlar. Tabiiy yoki aralash charmdan, plastmassa listi, toʻqimachilik materiallari, vulkanizatsiya qilingan tolalar yoki kartondan tayyorlangan shunga oʻxshash mahsulotlar. Xoʻjalik va sanitariya-gigiyena buyumlari hamda hojatxona ashyolari. Tibbiy maqsadlardagi buyumlar. Boshqa guruhlarga kiritilmagan boshqa toʻqimachilik mahsulotlari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. 6. Yogʻoch, poʻkak, somon va toʻqish uchun materiallardan mahsulotlar. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Plastmassa buyumlar, arralangan va randalangan yogʻoch materiallari. 1) xomashyo komponentlari sifatida va mahsulotni ishlab chiqarishda quyidagi ogʻir metallardan foydalanilmagani: surma; margimush; kadmiy; xrom; mis; qoʻrgʻoshin; simob; selen; qalayorganik birikmalar; 2) yonish ingibitorlari sifatida quyidagilardan foydalanilmaganligi: polibromlangan difenillar (PBD); geksabromsiklododekan; xlor tarkibli moddalar; surma oksidlari. 7. Kanselyariya qogʻoz anjomlari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Suratga olish qogʻozlari. Qogʻoz tarkibidagi ikkilamchi xomashyo kamida 35 foizni tashkil etishi. 8. Gulqogʻoz. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Gulqogʻozlar tarkibida ftalatlardan foydalanilmagani. 9. Neft mahsulotlari. 1) benzin yonilgʻisi “Yevro-4” dan past boʻlmasligi; 2) dizel yonilgʻisi “Yevro-5” dan past boʻlmasligi. 10. Lok-boʻyoq va shunga oʻxshash sirtga qoplash uchun materiallar, poligrafiya boʻyoqlari va mastikalar. Hojatxona qogʻozi va qogʻoz sochiqchalar (salfetkalar) tarkibidagi ikkilamchi xomashyo 100 foizni tashkil etishi. Lok va boʻyoqlar suv asosida boʻlishi kerak. Lok va boʻyoqlarning isteʼmol darajasi: tashqi ishlar uchun — 6 m2/l dan; ichki ishlar uchun — 8 m2/l dan; dekorativ suvoq uchun — 1 m2/l dan kam boʻlmasligi kerak. 11. Sovun va yuvish vositalari, tozalovchi va silliqlovchi vositalar, atir-upa va goʻzallik vositalari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Tarkibida quyidagilarning boʻlmasligi: Fosfatlar, xlorning organik birikmalari va gipoxloritlar, formaldegid, formaldegid donorlari, jumladan, bronopol, armordoks, diazolidinilmochevina, gidroksimetilglitsinat natriya, dimetilol, glikol, dimetilol mochevina, DMDM-gidantoin, kvaternium-15, tetrametilol glikol furil. 12. Keramika qurilish materiallari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Plastmassa buyumlar. Tarkibidagi qoʻrgʻoshin miqdori mahsulot umumiy ogʻirligining 0,5 foizidan, kadmiy miqdori 0,1 foizidan ortiqni tashkil etmasligi kerak. 13. Qurilish gipsidan tayyorlangan mahsulotlar. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Xomashyo komponentlari sifatida va mahsulotni ishlab chiqarishda quyidagi ogʻir metallardan foydalanilmagani: surma; margimush; kadmiy; xrom; mis; qoʻrgʻoshin; simob; selen; qalayorganik birikmalar. 14. Qurilish aralashmalari va eritmalari. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Xomashyo komponentlari sifatida va mahsulotni ishlab chiqarishda kuyidagi ogʻir metallardan foydalanilmagani: surma; margimush; kadmiy; xrom; mis; qoʻrgʻoshin; simob; selen; qalayorganik birikmalar. 15. Batareya va akkumulyatorlar. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Tokning kimyoviy manbalari bir marotaba foydalaniladigan boʻlmasligi. 16. Uskunalar va elektr yoritkichlar. Maishiy anjomlar. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Energiya samaradorligi “A” klassdan past boʻlmasligi. 17. Avtotransport vositalari. Zararli moddalar tashlamalari boʻyicha: benzinli ichki yonuv dvigateli bilan jihozlangan yengil avtomobillar uchun — “Yevro-4” dan; dizelli ichki yonuv dvigateli bilan jihozlangan yengil avtomobillar uchun — “Yevro-5” dan; benzinli yoki dizelli ichki yonuv dvigateli bilan jihozlangan avtobus va yuk avtomobillari uchun — “Yevro-4” dan; transport xizmatlarini koʻrsatuvchi davlat tashkilotlari uchun — “Yevro-4” dan past boʻlmasligi. 18. Mebel. Tovar (ish, xizmat) Oʻzbekiston Respublikasi hududida ishlab chiqarilgan taqdirda, ishlab chiqarishda tabiatni muhofaza qilishga doir qonunchilik talablariga toʻliq rioya etilishi. Plastmassaning har qanday materiallar bilan kompozitlaridan foydalanilmagan boʻlishi (shisha tola bundan mustasno).
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 371-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qarori bilan tasdiqlangan Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibiga kiritilayotgan qoʻshimchalar
1. 10-bandning “v” kichik bandi quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ekologik markirovkalash sertifikatining mavjudligi”.
2. Quyidagi tahrirdagi 34 2 -band bilan toʻldirilsin:
“34 2 . Ekologik markirovkalash sertifikatining mavjudligini baholashda tadbirkorlik subyekti mazkur sertifikatga ega boʻlsa — 2 ball beriladi”.
3. 2-ilova quyidagi tahrirdagi 25-band bilan toʻldirilsin:
“ 25. Ekologik markirovkalash sertifikatining mavjudligi Kunlik Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-iyun,
371-son