📅 2025-yil 17-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
ROʻYXATI
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, касбий стандартларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ тартиб ва талабларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорига мувофиқ:
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши);
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — тармоқ кенгашлари) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ;
Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ;
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
касбий ва олий таълим ташкилотлари, касбий кўникмалар марказлари, нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш таълими ташкилотлари, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ташкилотлари тегишли таълим дастурларини касбий стандартларга мувофиқ ишлаб чиқади;
малакани баҳолаш марказлари касбий имтиҳонларнинг амалий қисмини ўтказишда технопарклар, тегишли соҳа корхоналари ҳамда таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш базалари, полигонлари, устахоналари, лаборатория ва бошқа моддий-техника воситаларидан келишув асосида фойдаланади;
малакани баҳолаш марказлари томонидан малака даражаларига мувофиқ меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган норасмий ва информал таълим натижалари бўйича малака сертификати ҳамда малака разрядлари бўйича малака паспортлари берилади;
малака сертификати ва малака паспорти Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингларида инобатга олинади;
Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилинади.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва Миллий малака тизимини мувофиқлаштирувчи регулятор вазифасини бажаради;
меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Институт директори — илмий-тадқиқот муассасаси директорига, директор ўринбосари — илмий-тадқиқот муассасаси директорининг ўринбосарига, гуруҳ раҳбари — илмий-тадқиқот муассасаси илмий котибига, бош мутахассис — илмий-тадқиқот муассасаси бош илмий ходимига ва етакчи мутахассис — илмий-тадқиқот муассасаси етакчи илмий ходимига тенглаштирилади.
5. Институт:
а) ҳар йили 1 декабрга қадар тармоқ кенгашлари билан биргаликда Республика кенгашининг келгуси йил учун иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;
б) 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили миллий малака тизимини ривожлантиришда фаол иштирок этаётган тармоқ кенгашлари, баҳолаш марказлари ва иш берувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида республика танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этсин.
Бунда танлов жараёнига халқаро ташкилотлар, молия институтлари ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинади ҳамда танлов натижалари бўйича ғолиб деб топилган иштирокчилар белгиланган тартибда мукофотланади;
в) танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Республика кенгашига киритсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 1-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Республика кенгаши миллий малака тизими билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш, Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — тармоқ кенгашлари) фаолиятини самарали ташкил этиш ва миллий малака тизимига доир қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган коллегиал орган ҳисобланади.
3. Республика кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
4. Республика кенгашининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, иш берувчилар, олий ва касбий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари ва жамоат бирлашмалари учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Республика кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари
5. Республика кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Миллий малака тизимини жорий этиш ва ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатини белгилаш;
Миллий малака тизими жорий қилинишини мониторинг қилиш, баҳолаш ва стратегик режалаштириш;
Миллий малака тизимини ривожлантириш ва жорий қилиш жараёнига республика ижро этувчи ҳокимият органлари, иш берувчилар, олий ва профессионал таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмаларини жалб қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
касбий малакалар бўйича тармоқ кенгашларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартлар макетлари ва лойиҳаларини тасдиқлаш, уларнинг ишлаб чиқилишини мониторинг қилиш ҳамда янгилаб борилишини мувофиқлаштириш;
иш берувчилар талабларининг таълим дастурлари мазмуни билан ўзаро интеграциясини кучайтириш, таълим сифатини оширишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини аккредитациядан ўтказишни ташкиллаштириш;
Миллий малака тизимининг халқаро миқёсда тан олинишини таъминлаш чораларини кўриш;
Миллий малака тизимини рақамлаштириш ва тизимга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
касбий стандартлар сифатли ишлаб чиқилиши ва амалиётда қўлланишини таъминлаш.
6. Республика кенгаши ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
миллий малака тизимини жорий этиш ва ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Республика кенгашининг иш режасини тасдиқлаш;
Республика кенгашининг мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш;
миллий малака тизими жорий қилиниши ҳолатини мониторинг қилиш;
миллий малака тизими бўйича стратегик йўналишларни белгилаш;
таълим ва илмий ташкилотлар, тармоқлар, иш берувчилар ҳамда бошқа томонлар ўртасида миллий малака тизимини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли вазифалар тақсимотини белгилаш;
миллий малака тизимини ривожлантиришга масъул ташкилотларнинг вазифаларини белгилаш ҳамда уларни назорат қилиш;
миллий малака тизимининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида семинар, конференция ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш бўйича вазифаларни белгилаш;
камида 50 фоизи иш берувчиларнинг вакилларидан иборат бўладиган тармоқ кенгашларини ташкил қилиш ёки тугатиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан ишлаб чиқилган тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар макетлари ва лойиҳаларини тасдиқлаш;
касбий малакалар тизимини ривожлантириш бўйича соҳавий уюшмаларда тармоқ кенгашларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартлар ишлаб чиқилишини мониторинг қилиш ҳамда янгилаб борилишини мувофиқлаштириш;
касбий стандартлар асосида натижага йўналтирилган таълим дастурларини ишлаб чиқилишини таъминлаш;
таълим сифатини оширишга қаратилган самарали механизмни жорий қилиш бўйича муҳокамалар ташкил қилиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш;
малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини аккредитациядан ўтказиш жараёнида шаффофлик ва холисликни таъминлаш;
малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича тизимли равишда эҳтиёжларни ўрганиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг масъулиятини ошириш;
миллий малака тизимига доир ҳужжатларни халқаро талабларда ишлаб чиқилишини ва жорий қилинишини назорат қилиш;
касбий малакаларнинг халқаро миқёсда тан олиниши бўйича халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва экспертларни жалб қилиш чораларини кўриш;
миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларига интеграция қилиш чораларини кўриш;
тармоқ кенгашлари томонидан касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича режа-жадвални тасдиқлаш;
тармоқ кенгашлари томонидан касбий стандартларни маҳаллий ва халқаро меҳнат бозорлари талаблари асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича режа-жадвал ижросини мониторинг қилиш.
3-боб. Республика кенгашининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Республика кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
миллий малака тизимини ривожлантириш мақсадида комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузиш;
миллий малака тизимини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқилган лойиҳаларни такомиллаштириш бўйича маҳаллий ва чет эллик мутахассисларни, шунингдек, экспертларни жалб қилиш;
касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш;
таълим, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини Республика кенгашининг мажлисларига таклиф этиш;
миллий малака тизимини ривожлантиришда фаол иштирок этган тармоқ кенгашлари аъзолари ва бошқа мутахассисларни рағбатлантириш бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар бериш;
миллий малака тизимига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини кўриш;
меҳнат бозорининг таклиф ва талаблари асосида кадрларга бўлган эҳтиёжлардан келиб чиқиб, таълим ташкилотларига қабул параметрларини белгилаш бўйича таълим соҳасидаги ваколатли органлар ҳамда тармоқ кенгашларига тавсия ва кўрсатмалар бериш.
Республика кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
8. Республика кенгаши ўзига юклатилган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Республика кенгаши фаолиятини ташкил этиш
9. Республика кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
10. Республика кенгаши раис, унинг ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади. Республика кенгаши аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида иштирок этади.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Республика кенгашининг раиси ҳисобланади.
11. Республика кенгаши раиси:
Республика кенгашига умумий раҳбарлик қилади;
Республика кенгаши мажлисларини ўтказади ва ваколатига доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Республика кенгаши раисининг ўринбосари ҳамда унинг аъзолари ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди.
Республика кенгаши раисига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
12. Институт Республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва Институт директори Республика кенгашининг котиби вазифасини бажаради.
Котиб бир вақтнинг ўзида Республика кенгашининг аъзоси ҳисобланади ва у Республика кенгаши мажлислари кун тартиби ҳамда материалларини тайёрлайди, шунингдек, аъзоларни мажлис ўтказиладиган кун тўғрисида хабардор қилади.
13. Республика кенгаши мажлислари олти ойда камида бир маротаба ўтказилади ва заруратга кўра, навбатдан ташқари мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.
Республика кенгаши раиси бўлмаган тақдирда, мажлисга унинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
14. Республика кенгашининг мажлиси кун тартиби ва материаллари унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан уч иш куни олдин хабарнома билан бирга юборилади.
15. Республика кенгаши мажлиси аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
16. Республика кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Республика кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Республика кенгаши қарори баён шаклида расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади.
17. Республика кенгаши қарорининг асл нусхаси ва унга оид материаллар Институтда сақланади.
18. Республика кенгаши қарорининг нусхаси тегишлилиги бўйича тармоқ кенгашларига юборилади ва Институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
19. Тармоқ кенгашлари томонидан Республика кенгаши қарори ижроси бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда Институтга тақдим этилади.
20. Институт томонидан Республика кенгашининг фаолияти ташкилий ва техник жиҳатдан таъминланади.
5-боб. Якунловчи қоида
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 2-ИЛОВА
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашларининг (кейинги ўринларда — Тармоқ кенгаши) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Тармоқ кенгаши соҳада малака тизимини ривожлантиришга оид вазифаларни белгилаш, фаолиятни мувофиқлаштириш, малакани баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, малакаларни баҳолаш воситалари ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда экспертизадан ўтказиш, тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, жамоатчилик асосида фаолият юритадиган коллегиал орган ҳисобланади.
3. Тармоқ кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) қарорлари, шунингдек, ушбу Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
4. Тармоқ кенгашининг фаолияти Республика кенгаши томонидан мувофиқлаштирилади.
5. Тармоқ кенгашлари тўғрисидаги низомлар улар фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланади.
2-боб. Тармоқ кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Тармоқ кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малакаларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш;
меҳнат бозори талаблари ва ўқитиш натижаларини (learning outcomes) инобатга олган ҳолда, тегишли соҳалар бўйича тармоқ малака рамкаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш;
касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
тармоқда малакаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш, шунингдек, малакаларни баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда экспертизадан ўтказиш;
малакаларни баҳолаш жараёнларида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш;
таълим дастурларининг касбий стандартларга мувофиқлигини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
меҳнат бозорини ўрганиб бориш, унда пайдо бўлиши кутилаётган касбларни классификаторга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Тармоқ кенгаши фаолиятида, тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш жараёни ҳамда муҳокамаларида хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликни ташкил этиш.
Тармоқ кенгашига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
7. Тармоқ кенгаши ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) меҳнат бозори мониторинги асосида тармоқларнинг малакаларга бўлган эҳтиёжлари ва тенденцияларини аниқлаш соҳасида:
ҳар йили камида икки маротаба меҳнат бозори мониторингини олиб бориш ва тармоқда касбий малакалар бўйича эҳтиёжларни ўрганиш;
соҳаларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, тармоқ кенгашларини ташкил этиш ва қайта ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
б) меҳнат бозори талаблари ва ўқитиш натижаларини (learning outcomes) инобатга олган ҳолда, тегишли соҳалар бўйича тармоқ малака рамкаларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:
соҳалар бўйича меҳнат бозори талаблари ва ўрганиш натижаларини (learning outcomes) инобатга олган ҳолда, тармоқ малака рамкаларини ишлаб чиқиш;
илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ва иқтисодий тенденцияларни инобатга олган ҳолда, тармоқ малака рамкаларини доимий равишда такомиллаштириб бориш;
в) касбий стандартларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш соҳасида:
касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар тузиш;
ишлаб чиқилган касбий стандартларни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) хулосасини олиш;
касбий стандартларни тасдиқлаш ва амалиётга жорий қилиш чораларини кўриш;
г) тармоқда малакаларни баҳолаш марказларини ташкил этиш, шунингдек, малакаларни баҳолаш воситаларининг ишлаб чиқилишини таъминлаш ҳамда экспертизадан ўтказиш соҳасида:
тегишли касбий стандарт асосида баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
тармоқда малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда мониторинг қилиш;
малакаларни баҳолаш тўғрисидаги ахборот ва маълумотларни Институтга тақдим этиш;
д) малакаларни баҳолаш жараёнларида коррупциянинг олдини олиш чораларини кўриш соҳасида:
малакаларни баҳолаш марказларида коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
малакаларни баҳолаш жараёнларида холислик ва шаффофликни таъминлаш;
е) таълим дастурларининг касбий стандартларга мувофиқлигини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
таълим дастурларининг касбий стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилганлигини баҳолаш ва хулоса бериш;
таълим дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ж) меҳнат бозорини ўрганиб бориш, унда пайдо бўлиши кутилаётган касбларни классификаторга киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
меҳнат бозори тенденцияларидан келиб чиқиб машғулотлар миллий классификаторига киритиладиган ва чиқариб ташланадиган касб (лавозим)лар рўйхатини шакллантириш, уларни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Институтга тақдим этиш;
таълим классификаторларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
з) Тармоқ кенгаши фаолиятида, тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш жараёни ҳамда муҳокамаларида хусусий сектор вакиллари билан ҳамкорликни ташкил этиш соҳасида:
тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;
ишлаб чиқилган тармоқ малака рамкалари ҳамда касбий стандартлар бўйича хусусий секторда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг хулосаларини олиш.
3-боб. Тармоқ кенгашининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
8. Тармоқ кенгаши ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
кўриб чиқиладиган масалалар бўйича экспертларни жалб қилиш, олдида турган вазифаларни ҳал қилиш учун уларнинг таркибида комиссиялар ва ишчи гуруҳлар тузиш;
комиссия ва ишчи гуруҳлар аъзолари ҳамда экспертларини Тармоқ кенгаши фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, тармоқ уюшмалари, таълим ташкилотлари, малакани баҳолаш марказлари ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколати доирасида зарур маълумотларни сўраб олиш ҳамда уларнинг вакилларини Тармоқ кенгаши мажлисларига таклиф қилиш.
Тармоқ кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Тармоқ кенгаши қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича режа-жадвал асосида касбий стандартларни ишлаб чиқишни ташкил этиш ва тасдиқлаш;
тармоқ эҳтиёжидан келиб чиқиб, малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиб бориш;
ҳар чоракда ўз фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ҳамда фаолият юритаётган баҳолаш марказлари тўғрисидаги ахборотларни Институтга тақдим этиб бориш;
ҳар ойда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган тармоқ малака рамкалари, касбий стандартлар ва баҳолаш воситаларини Институтга киритиб бориш;
кўп йиллик иш тажрибасига эга малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни Институтга тақдим қилиб бориш;
ўз фаолияти бўйича архив ишларини ва иш юритишни ташкил этиш.
4-боб. Тармоқ кенгаши фаолиятини ташкил этиш
10. Тармоқ кенгаши Республика кенгаши қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади.
Тармоқ кенгаши раис, раис ўринбосари, котиб ва кенгаш аъзоларидан иборат бўлади. Тармоқ кенгаши котибидан ташқари бошқа аъзолари Тармоқ кенгаши ишида жамоатчилик асосида иштирок этади.
Тармоқ кенгаши таркибига тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, тармоқ уюшмалари, таълим ташкилотлари, малакани баҳолаш марказлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин.
11. Тармоқ кенгаши раиси:
Тармоқ кенгашига умумий раҳбарлик қилади;
Тармоқ кенгаши мажлисларини ўтказади ва ўз ваколатига доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Тармоқ кенгаши раисининг ўринбосари ҳамда унинг аъзолари ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди;
Тармоқ кенгаши фаолиятини тегишли республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, тармоқ уюшмалари, таълим ташкилотлари, малакани баҳолаш марказлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда ташкил этади;
Тармоқ кенгаши фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни Республика кенгашига киритиб боради.
Тармоқ кенгаши раисига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
12. Тегишли вазирлик ёки идоранинг касбий малакаларни ривожлантириш бўйича масъул мутахассиси Тармоқ кенгаши котиби ва аъзоси ҳисобланади.
Тармоқ кенгаши котиби:
Тармоқ кенгаши иш режасини шакллантиради ва унинг ижроси бўйича маълумотларни умумлаштиради;
Тармоқ кенгаши мажлислари кун тартиби ҳамда материалларини тайёрлайди, шунингдек, унинг аъзоларини мажлис ўтказиладиган кун тўғрисида хабардор қилади;
Тармоқ кенгаши ваколатига кирадиган масалалар юзасидан материаллар ва ҳужжатларнинг экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилишини таъминлайди;
Тармоқ кенгаши аъзолари билан биргаликда тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича кичик ишчи гуруҳларни тузади;
манфаатдор таълим ва илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, шунингдек, Тармоқ кенгашига бириктирилган масъул ходимлар ҳамда экспертлар фаолиятини мувофиқлаштиради.
13. Тармоқ кенгаши мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади ва заруратга кўра, навбатдан ташқари мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.
Тармоқ кенгаши раиси бўлмаган тақдирда, мажлисга унинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
14. Тармоқ кенгашининг мажлиси кун тартиби ва материаллари унинг аъзоларига мажлис ўтказилишидан уч иш куни олдин хабарнома билан бирга юборилади.
15. Тармоқ кенгаши мажлиси аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
16. Тармоқ кенгашининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Тармоқ кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Тармоқ кенгаши қарори баён шаклида расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади.
17. Тармоқ кенгаши қарорининг асл нусхаси ҳамда унга оид материаллар тегишли вазирлик ва идораларда сақланади.
18. Тармоқ кенгашининг қарори тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Институтнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
19. Тармоқ кенгаши ўз фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида касбий стандартлар, малакаларни баҳолаш, меҳнат бозорини таҳлил қилиш, таълим сифатини ўрганиш ва бошқа йўналишлар бўйича комиссия ҳамда ишчи гуруҳларни тузиши мумкин.
20. Тармоқ кенгашида самарали фаолият кўрсатган ва ижобий натижаларга эришган аъзолар тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилиши мумкин.
21. Тармоқ кенгаши фаолиятига жалб қилинган экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш фуқаролик шартномаси асосида амалга оширилади. Бунда Тармоқ кенгаши фаолиятини ташкил этиш учун масъул вазирлик ва идоралар буюртмачи ҳисобланади.
5-боб. Тармоқ кенгашининг доимий ишчи органи фаолиятини ташкил этиш
22. Таълим ва илмий ташкилотлар, йирик тармоқ корхоналари ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича тузилмалар Тармоқ кенгашининг доимий ишчи органи бўлиши мумкин.
Тармоқ кенгашининг доимий ишчи органи:
Тармоқ кенгашига илмий ва услубий жиҳатдан кўмаклашади;
малакаларни баҳолаш воситаларини бирламчи экспертизадан ўтказади;
Тармоқ кенгашининг фаолият йўналишлари, тармоқ малака рамкалари ва касбий стандартларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
меҳнат бозорини мониторинг қилишда, унинг касбий малака ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжини аниқлашда иштирок этади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 3-ИЛОВА
Малакани баҳолаш маркази тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Малакани баҳолаш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, ушбу Низом асосида ишлаб чиқилган ўз низомлари ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аккредитация — марказларнинг белгиланган мезонлар, кўрсаткичлар, талаблар ва стандартларга мувофиқлигини расмий тасдиқлаш;
баҳолаш воситалари — Марказ томонидан касбий имтиҳон ўтказишда қўлланиладиган топшириқлар, мезонлар ва талаблар мажмуи;
баҳолаш комиссияси — Марказ томонидан малакани мустақил баҳолаш жараёнига жалб қилинган, баҳоловчи экспертлар реестрида рўйхатдан ўтган мутахассислардан иборат гуруҳ;
баҳоловчи эксперт — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (кейинги ўринларда — Институт) томонидан ташкил этилган ҳамда малака ошириш курсларидан ўтган касбий фаолият соҳаси бўйича билим ва тажрибага эга мутахассис;
баҳоловчи экспертлар реестри — касбий имтиҳон жараёнига жалб қилинган ҳамда касбий фаолият соҳаси бўйича билим ва тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар рўйхати;
информал таълим — аниқ мақсадга йўналтирилган, аммо институционаллаштирилмаган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирмаган), расмий ёки норасмий таълимдан кўра камроқ ташкиллаштирилган ва таркиблаштирилган ҳамда оиладаги, иш жойидаги, яшаш жойидаги ва кундалик ҳаётдаги ўқув фаолиятини ўз ичига олган таълим шакли;
касбий имтиҳон — назарий ва амалий қисмларни ўз ичига олган, муайян касб (квалификация) бўйича билим ва малакани мустақил баҳолаш учун ўтказиладиган синов;
малакани мустақил баҳолаш — талабгорнинг малакасини тегишли касбий стандарт ва малака талабига мувофиқлигини тасдиқлаш (тан олиш, валидация қилиш, сертификатлаш) жараёни;
малака паспорти — ишчи касб эгаларига малака разрядларини бериш бўйича касбий стандарти (ёки малака талаби) билан назарда тутилган тегишли малаканинг ижобий баҳоланганини тасдиқловчи ҳужжат;
малака разряди — ишчи касб эгаларининг касбий тайёргарлиги даражасини акс эттирадиган қиймат;
малака сертификати — талабгорнинг касбий малакасини маълум бир касб (квалификация) бўйича меҳнат вазифаларини бажариш талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
малака талаблари — муайян касб (квалификация) вазифаларини тўғри ва тўлақонли бажариш имконини берадиган тайёргарлик даражаси, билим, кўникма ва тажрибага қўйиладиган талаблар;
малакага эга шахслар реестри — малакани баҳолаш марказларида касбий имтиҳондан муваффақиятли ўтган, малака сертификати ва малака паспортига эга шахслар тўғрисидаги доимий янгиланадиган маълумотлар базаси;
норасмий таълим — таълим хизматлари тақдим этилишини таъминловчи шахс ёки ташкилот томонидан институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган, шахсни бутун ҳаёти давомида ўқитишдаги расмий таълимга қўшимча ва (ёки) унинг муқобил шакли;
талабгор — малакасини мустақил баҳолаш ҳамда малака разрядини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда мурожаат қилган шахс.
4. Марказ ўз фаолиятини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтади.
Институт Марказни аккредитациядан ўтказиш, методологик қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
5. Марказ мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган ҳамда малакани мустақил баҳолаш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахс ҳисобланади, шунингдек, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда банкларда шахсий ҳисобварақларига эга бўлади.
6. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Марказнинг ўз маблағлари;
муассисларнинг маблағлари;
талабгорларнинг маблағлари;
иш берувчиларнинг маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли тўловлари, васийлар маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Марказ малакани мустақил баҳолаш учун тўлов миқдорини аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда мустақил белгилайди.
Институт малакани мустақил баҳолаш учун тўлов миқдорини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқади ва уни Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформасига (кейинги ўринларда — платформа) жойлаштиради.
Марказ малакани мустақил баҳолаш учун ҳар бир талабгордан ундирилган тўловнинг беш фоизини платформани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ягона маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда реестрларни юритиш учун Институтнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказади.
8. Марказ томонидан талабгорнинг норасмий ва информал таълимда орттирган малакасини мустақил баҳолаш натижаси бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда малака сертификати ҳамда малака разрядини тасдиқлаш натижаси бўйича ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда малака паспорти берилади.
Малака сертификати ва малака паспортининг амал қилиш муддати беш йил ҳисобланади.
9. Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари (кейинги ўринларда — тармоқ кенгаши) ишчи касблар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, разрядларни бериш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
10. Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш, тегишли тармоқ кенгашидан экспертизадан ўтказиш ва Институт хулосасини олиш ҳамда тасдиқлаш;
касбий стандарт ҳамда малака талабларига мувофиқ норасмий ва информал таълим натижаларини баҳолаш, тасдиқлаш (тан олиш, валидация қилиш, сертификатлаш) мақсадида касбий имтиҳонларни ўтказиш;
миллий малака тизимига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
талабгорнинг малакасини баҳолашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш.
Марказга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
11. Марказ ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб, қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш, тегишли тармоқ кенгашидан экспертизадан ўтказиш ва Институт хулосасини олиш ҳамда тасдиқлаш соҳасида:
малакани мустақил баҳолашни амалга оширадиган касб (квалификация)лар бўйича илғор хорижий ва маҳаллий тажрибани ҳисобга олган ҳолда баҳолаш воситалари ишлаб чиқади;
баҳолаш воситаларини экспертизадан ўтказиш учун тегишли тармоқ кенгашига киритади, Институт хулосасини олади ва тасдиқлайди;
б) касбий стандарт ҳамда малака талабларига мувофиқ норасмий ва информал таълим натижаларини баҳолаш, тасдиқлаш (тан олиш, валидация қилиш, сертификатлаш) мақсадида касбий имтиҳонларни ўтказиш соҳасида:
талабгорларга малакани мустақил баҳолаш тартиби тўғрисидаги маълумот ва ахборотларни тақдим этади;
касбий стандарт ҳамда малака талабларига мувофиқ расмий, норасмий ва информал таълим натижаларини баҳолаш ва тасдиқлаш (тан олиш, валидация қилиш, сертификатлаш) мақсадида имтиҳонларни ўтказади;
имтиҳонни муваффақиятли топширган талабгорларга малака сертификати ёки малака паспортини тақдим этади;
в) миллий малака тизимига оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
илғор хорижий мамлакатларнинг малака тизимини ўрганади ва таҳлил қилади;
миллий малака тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
г) талабгорнинг малакасини баҳолашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш соҳасида:
талабгорнинг малакасини баҳолашда шаффофлик ва холисликни таъминлаш механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади;
талабгорнинг малакасини баҳолашда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради;
малакани мустақил баҳолаш жараёни белгиланган мезонлари асосида шаффоф ва холис ўтказилишини мониторинг қилади.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
12. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
малакани мустақил баҳолаш учун талабгорлардан тўлов ундириш ҳамда касбий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга малака сертификати ёки малака паспорти бериш;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда — Республика кенгаши) ва тармоқ кенгаши қарорига мувофиқ қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
малака ошириш курслари, анжуманлар, кўргазмалар, семинарлар, мажлислар, услубий, ташкилий тартиб-таомиллар бўйича тушунтиришлар ташкил этиш ва ўтказиш.
Марказ қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Республика ва тармоқ кенгашлари қарорларига мувофиқ ўз ваколати доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
13. Марказ ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
платформада белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиш, шунингдек, ўз фаолияти, тузилмаси ҳамда касбий малакаларни мустақил баҳолаш бўйича хизматлар нархи тўғрисидаги маълумотларни платформа ва расмий веб-сайтда эълон қилиш;
касбий имтиҳонларни ўтказиш муддатлари ва шартлари малакани мустақил баҳолаш мезонлари ва бошқа шунга оид маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилиш;
ҳар бир касб бўйича амалий иш тажрибага эга бўлган ва Институт томонидан ташкил этилган курсларда малака оширган камида уч нафар баҳоловчи экспертларни жалб этиш;
малакани мустақил баҳолаш жараёнида меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат, техника ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларга қатъий риоя қилиш;
малакани мустақил баҳолашдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда платформага киритиш ҳамда Институтга тақдим қилиш;
малакани мустақил баҳолаш масалалари бўйича ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибига қатъий риоя қилиш;
малакани мустақил баҳолашдан ўтказишда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
зарур шарт-шароитлар яратилган ҳамда мебель жиҳозлари билан таъминланган бино ва иншоотларга эга бўлиш;
малакани мустақил баҳолашда ҳар бир касб (квалификация) бўйича хўжалик юритиш, тезкор бошқарув ва бошқа моддий-техника базаларига эга бўлиш;
шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш, малакани мустақил баҳолаш бўйича шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;
малакани мустақил баҳолашдан ўтган шахсларнинг ҳисобини юритиш, ўз фаолияти тўғрисида Институт ва тармоқ кенгашларига ҳаққоний маълумотлар тақдим этиш.
Марказ зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Марказнинг намунавий тузилмаси
14. Марказнинг намунавий тузилмаси қуйидагилардан иборат бўлади:
Марказ директори;
талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, баҳолаш комиссияси таркибини шакллантириш, малакаларни мустақил баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш, касбий малакани тасдиқлаш (тан олиш, валидация қилиш, сертификатлаш)ни ташкил этиш, малака сертификати ёки малака паспортини расмийлаштириш ва бошқа шунга оид функцияларни амалга оширувчи ташкилий-услубий бўлинма;
касбий имтиҳонни ўтказиш билан боғлиқ функцияларни амалга оширувчи бўлинма;
молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ функцияларни амалга оширувчи бўлинма.
Марказнинг фаолият йўналишлари ва хизматлар қамровидан келиб чиқиб, бошқа бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин.
15. Институт томонидан ташкил этиладиган курсларда малака оширган олий маълумотли шахс Марказ директори лавозимига тайинланади.
5-боб. Баҳолаш воситаларига қўйиладиган талаблар
16. Марказ касбий стандарт ва малака талаблари асосида ҳар бир касб (квалификация) бўйича ягона баҳолаш воситаларини ишлаб чиқади ҳамда платформага жойлаштиради.
Баҳолаш воситаларининг амал қилиш муддати беш йил ҳисобланади.
17. Баҳолаш воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
умумий маълумотлар (тегишли тармоқ кенгаши, Марказ ва касб (квалификация) номлари, касбий стандарт ёки малака талабининг номи, малака даражаси ҳамда имтиҳон шакллари);
касбий имтиҳоннинг назарий ва амалий шакллари учун топшириқлар ҳамда уларнинг тавсифлари (тест саволлари, меҳнат функциялари ва ҳаракатлари, зарур асбоб-ускуналар, материаллар, кўрсатмалар рўйхати);
баҳолаш мезонлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат, техника ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари тавсифи;
баҳолаш воситасини ишлаб чиқишда фойдаланилган материаллар рўйхати.
18. Институт томонидан баҳолаш воситаларини ишлаб чиқиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
19. Марказ баҳолаш воситаларини ишлаб чиқишда маҳаллий ва чет эллик мутахассислар ҳамда экспертларни шартнома асосида жалб қилиши мумкин.
6-боб. Марказда баҳолаш комиссиясини тузиш ва касбий имтиҳонларни ўтказиш тартиби
20. Марказда баҳоловчи экспертлар реестрига киритилган, шунингдек, Институт томонидан ташкил этиладиган курсларда малака оширган ҳамда уч йил меҳнат стажига эга бўлган камида уч нафар олий маълумотли экспертлардан иборат таркибда баҳолаш комиссияси тузилади.
Бунда Марказда тегишли касб (квалификация) бўйича бир нечта баҳолаш комиссиялари тузилиши ҳам мумкин.
21. Баҳолаш комиссияси аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари Марказ ва улар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ белгиланади.
22. Марказ талабгорни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема асосида касбий имтиҳондан ўтказади.
23. Талабгор касбий имтиҳондан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни Марказга электрон шаклда (PDF, PNG ёки JPEG форматда) платформа орқали тақдим этади:
касбий имтиҳонда иштирок этиш тўғрисидаги ариза (имтиҳон топширилаётган касб (квалификация) ва малака даражаси аниқ кўрсатилади);
паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ҳамда меҳнат дафтарчаси нусхаси;
иш фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом, сертификат ва бошқалар);
юқори малака даражасига ўтишда қуйи малака даражаси ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар.
24. Марказ беш иш куни ичида талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва уни платформа орқали талабгорга юборади:
талабгорни касбий имтиҳондан ўтказиш тўғрисида;
талабгорнинг касбий имтиҳондан ўтказишни рад этиш тўғрисида.
Талабгорнинг ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаганлиги ёки нотўғри маълумотлар тақдим этганлиги уни касбий имтиҳондан ўтказишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Касбий имтиҳондан ўтказиш бошқа асослар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
25. Марказ талабгорни касбий имтиҳондан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз иш куни ичида касбий имтиҳондан ўтказади.
Бунда Марказ касбий имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш кун олдин имтиҳон бўлиб ўтадиган сана ва жой тўғрисида хабарнома ҳамда малакани мустақил баҳолаш учун тўлов миқдори кўрсатилган инвойсни платформа орқали талабгорга юборади.
26. Касбий имтиҳон жараёнида Республика ва тармоқ кенгашлари ҳамда Институт вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиши мумкин.
27. Касбий имтиҳонга узрли сабабга кўра келмаган талабгор Марказ томонидан навбатдаги касбий имтиҳондан ўтказилади.
Касбий имтиҳонга узрсиз сабабга кўра келмаган талабгор бўйича Марказ томонидан талабгорни касбий имтиҳондан ўтмаган деб ҳисоблаш ва унга малака сертификати ёки малака паспортини беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақда талабгорни платформа орқали хабардор қилади. Бунда талабгордан малакани мустақил баҳолаш учун ундирилган тўлов қайтарилмайди.
28. Талабгор касбий имтиҳон ўтказиладиган ҳудуд (бино)га шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорти, хорижга чиқиш паспорти, идентификация ID-картаси, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси)нинг аслини кўрсатган ҳолда текшириб киритилади.
29. Касбий имтиҳон назарий (тест синови ёки суҳбат) амалий имтиҳон шаклларида ўтказилади. Бунда назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиладиган вақт оралиғи кўпи билан икки иш кунини ташкил этиши лозим.
Касбий имтиҳон натижалари 100 баллик тизим асосида баҳоланади ҳамда касбий имтиҳондан минимал ўтиш бали касб (квалификация) хусусиятлари ва малака даражасидан келиб чиқиб, тармоқ кенгаши томонидан 56 баллдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Касбий имтиҳонда талабгорнинг иш фаолиятида эришган ютуқларини тасдиқловчи ҳужжатлари (диплом, сертификат ва бошқалар) инобатга олинади.
Касбий имтиҳоннинг назарий ва амалий шакллари учун тўпланадиган балл миқдори касб (квалификация) хусусиятлари, малака даражасидан келиб чиққан ҳолда, тармоқ кенгаши томонидан белгиланади ҳамда баҳолаш воситаларида акс эттирилади.
Касбий имтиҳон жараёнлари Марказнинг расмий веб-сайти ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилинади ҳамда овозли видеоёзувда қайд қилинади. Бунда ушбу видеоёзув беш йил давомида Марказда сақланади.
30. Талабгорга касбий имтиҳон ўтказиладиган жойга ўзи билан бирга ичимлик суви, шахсий воситалар (дори воситалари, кўзойнак, линзалар) олиб киришига рухсат берилади.
Касбий имтиҳон ўтказилаётган жойга талабгорлар томонидан мобил алоқа воситаси, компьютер ёки бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, китоб, луғат, шпаргалка ва бошқа материаллар олиб кириш ҳамда фойдаланиш, шунингдек, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Бунда ушбу талабларга риоя қилмаган талабгорлар холислар иштирокида расмийлаштирилган далолатнома асосида касбий имтиҳондан четлаштирилади.
31. Касбий имтиҳон ўтказилаётган жойга бегона шахсларнинг киритилишига йўл қўйилмайди. Бунда амалий имтиҳон корхона, муассаса ёки ташкилотда ўтказилган тақдирда, унинг бир нафар ходимига кузатувчи сифатида иштирок этиш учун рухсат берилади.
32. Касбий имтиҳон натижаси бўйича ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади ва баҳолаш комиссияси аъзолари томонидан тасдиқланади.
33. Марказ касбий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга имтиҳон якунланган кундан бошлаб беш иш куни ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификати ёки малака паспортини платформа орқали электрон шаклда талабгорга юборади.
34. Малака сертификати ёки малака паспорти олган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича автоматик равишда платформадаги Малака сертификатига эга бўлган шахслар реестри ҳамда Малака паспортига эга бўлган шахслар реестрига (кейинги ўринларда — реестрлар) киритилади.
Бунда реестрларда малака сертификати ёки малака паспортини олган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахс учун шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), почта манзили, телефон рақами, малака сертификати ёки малака паспорти рақами, берилган санаси ва унинг амал қилиш муддати, касб (квалификация) номи, Марказ номи ва манзили қайд этилади.
Малака сертификати ёки малака паспортининг амал қилиш муддати тугаганда ёки суд томонидан бекор қилинганда, шунингдек, малака сертификати ёки малака паспортига эга бўлган шахслар вафот этганда, улар тўғрисидаги маълумотлар реестрлардан чиқарилади.
7-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
35. Касбий имтиҳондан норози бўлган талабгор имтиҳон натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида Марказга ёзма равишда ёки платформа орқали электрон шаклда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
36. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун Марказ директори буйруғи билан камида 3 нафар малакали мутахассислардан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Касбий имтиҳонда қатнашган баҳолаш комиссияси аъзолари Апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
37. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини ўн иш куни ичида талабгор иштирокида кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
касбий имтиҳон натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
касбий имтиҳон натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш тўғрисида.
Апелляция комиссияси касбий имтиҳон натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қуйидаги ҳолларда қабул қилади:
апелляция шикояти ушбу Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляция шикоятида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаса.
Апелляция комиссияси апелляция шикоятида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, касбий имтиҳон натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилади.
38. Талабгор Апелляция комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
8-боб. Якунловчи қоида
39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 1-ИЛОВА
НАМУНА MALAKA SERTIFIKATI MS № 000000 __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (nomzodning F.I.O. ) belgilangan nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirib, quyidagi kasb (kvalifikatsiya)larini egallaganligi tasdiqlandi: ___________________________________________________ (kasb yoki kvalifikatsiya nomi) ___________________________________________________ (malaka darajasi) Berilgan sana: ___________ Amal qilish muddati: ___________ ______________ (kun, oy, yil) ___________________ (kun, oy, yil) Direktor _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА MALAKA PASPORTI MP № 000000 __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (nomzodning F.I.O.) belgilangan nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirib, quyidagi kasb (kvalifikatsiya)lari: ______________________________________________ boʻyicha (kasb yoki kvalifikasiya nomi) _______________________________________________ berildi. (malaka razryadi) Berilgan sana: ___________ Amal qilish muddati: ___________ _____________ (kun, oy, yil) ___________________ (kun, oy, yil) Direktor _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 3-ИЛОВА
Талабгорни касбий имтиҳондан ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор Касбий имтиҳондан ўтиш учун ҳужжатларни Малакани баҳолаш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) электрон шаклда платформа орқали тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Марказ 1. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва уни платформа орқали талабгорга юборади: талабгорни касбий имтиҳондан ўтказиш тўғрисида; талабгорнинг касбий имтиҳондан ўтказишни рад этиш тўғрисида. Беш иш куни ичида 2. Талабгорни касбий имтиҳондан ўтказади. Ўттиз иш куни ичида 3. Касбий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган талабгорларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака сертификати ёки малака паспортини платформа орқали электрон шаклда талабгорга юборади. Беш иш куни ичида 3-босқич Марказ Малака сертификати ёки малака паспорти олган талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар тегишлилиги бўйича платформадаги Малака сертификатига эга бўлган шахслар реестри ҳамда Малака паспортига эга бўлган шахслар реестрига киритилади. Автоматик равишда
Малакани баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА Касбий имтиҳон натижаси бўйича БАЁННОМА _____-сон _____________ ____________ ________________________________________________________________ (талабгорнинг Ф.И.О.) Малакани баҳолаш маркази номи: ________________________________ ____________ _______________ _____________ ____________ ________________________________________________________________ Касбий имтиҳон ўтказиладиган сана: _________________________ _______________________________________ (кун, ой, йил) Касбий имтиҳон ўтказиладиган жой (манзил): ______________ ___________ ________________________ _____________ ____________ ________________________________________________________________ Касбий имтиҳон натижалари: Т/р Баҳолаш комиссияси аъзолари (Ф.И.О.) Натижа Назарий имтиҳон Амалий имтиҳон Якуний балл 1. 2. 3. … Жами баллар йиғиндиси Ўртача якуний балл Касбий имтиҳон натижаларини тасдиқлаш: Комиссия раиси: _________________________________ ________________ (Ф.И.О.) (имзо) Комиссия аъзолари: _________________________________ ________________ (Ф.И.О.) (имзо) _________________________________ ________________ (Ф.И.О.) (имзо) Котиб: _________________________________ ________________ (Ф.И.О.) (имзо) Муҳр ўрни
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 4-ИЛОВА
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент малакани баҳолаш марказларини (кейинги ўринларда — Марказ) аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аккредитация — Марказнинг белгиланган мезонлар, кўрсаткичлар, талаблар ва стандартларга мувофиқлигини расмий тасдиқлаш;
Аккредитация гуруҳи — Марказни аккредитациядан ўтказиш учун жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганувчи малакали мутахассислар ҳамда экспертлардан иборат гуруҳ;
Аккредитация комиссияси — Аккредитация гуруҳининг хулосаси асосида якуний қарор қабул қилувчи комиссия;
ариза берувчи — Марказни аккредитациядан ўтказишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган шахс (Марказ директори ёки ишончли вакил);
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти;
даврий мониторинг — аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган Марказ фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлигини кузатиб бориш;
платформа — Миллий малака тизимининг ягона рақамли платформаси.
3. Марказни аккредитациядан ўтказишда ихтиёрийлик, холислик ва бетарафлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, шаффофлик ва очиқлик, тенглик, ахборотларнинг махфийлиги каби тамойилларига риоя қилинади.
2-боб. Аккредитация гуруҳи ва Аккредитация комиссиясини тузиш
4. Марказни аккредитациядан ўтказиш учун жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганувчи камида уч нафар малакали мутахассислар ҳамда экспертлардан иборат Аккредитация гуруҳи тузилади.
Ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан Аккредитация гуруҳи таркиби тасдиқланади, унинг вазифалари, ўрганиш ўтказиш муддати, жойи ва шакли белгиланади.
5. Аккредитация гуруҳи Марказни жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганиш натижаси бўйича хулоса расмийлаштиради.
6. Аккредитация гуруҳининг хулосасини ўрганиш ва натижаси бўйича якуний қарор қабул қилиш учун етти нафар малакали мутахассислар ҳамда экспертлардан иборат Аккредитация комиссияси тузилади.
Аккредитация комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
Аккредитация комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат бўлади. Аккредитация гуруҳига аъзо бўлган шахслар Аккредитация комиссияси таркибига киритилмайди.
Ваколатли орган раҳбари Аккредитация комиссияси раиси ҳисобланади. Аккредитация комиссияси таркибига тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, илмий, таълим ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
7. Аккредитация комиссияси раиси:
Аккредитация комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Аккредитация комиссияси мажлисларини ўтказади ва ваколатига доир масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Аккредитация комиссияси раисининг ўринбосари, котиби ҳамда аъзоларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилайди.
8. Ваколатли органнинг Малакани баҳолаш ва аккредитация гуруҳи раҳбари — комиссия котиби ва бир вақтнинг ўзида унинг аъзоси ҳисобланади.
Аккредитация комиссияси котиби:
Аккредитация гуруҳи томонидан тақдим этилган хулосаларни умумлаштиради ҳамда Аккредитация комиссияси мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлайди;
Аккредитация комиссияси мажлислари кун тартиби ҳамда материалларини тайёрлайди, уларни мажлис ўтказилишидан уч иш куни олдин комиссия аъзоларига тақдим қилади;
Аккредитация комиссиясининг мажлис баёнлари лойиҳаларини тайёрлайди.
9. Аккредитация комиссияси мажлислари, қоида тариқасида, ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Аккредитация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, мажлисга унинг ўринбосари раҳбарлик қилади.
10. Аккредитация комиссияси мажлиси аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади.
11. Аккредитация комиссиясининг қарори мажлисда иштирок этаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Аккредитация комиссияси қарори баён шаклида расмийлаштирилади ҳамда раис ва комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади.
12. Аккредитация комиссияси қарорининг асл нусхаси ҳамда унга оид материаллар ваколатли органда сақланади.
13. Аккредитация комиссиясининг қарори ваколатли органнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
3-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
14. Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) электрон шаклда рўйхатдан ўтади.
16. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизмати маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида тушганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни сўровноманинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
17. Сўровномага қуйидагилар электрон шаклда (PDF, PNG ёки JPEG форматда) илова қилинади:
ариза берувчининг Марказ директори ёки ишончли вакил эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Марказнинг юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси;
Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашининг Марказни аккредитациядан ўтказиш учун тавсия этганлиги тўғрисидаги хулосаси;
тегишли касб (квалификация) бўйича баҳоловчи эксперт сифатида жалб қилиниши режалаштирилган камида уч нафар номзод тўғрисидаги маълумотлар;
малакани мустақил баҳолаш режалаштирилган касб (квалификация)лар бўйича ишлаб чиқилган баҳолаш воситалари.
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни ҳамда бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
18. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан ўн дақиқада ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, реал вақт режимида автоматик равишда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилади.
19. Ваколатли орган уч иш куни ичида ариза берувчи томонидан тақдим этилган сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади.
Бунда сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
20. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган бир иш куни ичида давлат хизмати кўрсатишни тўхтатиш ҳамда сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда хабарнома юборади.
Ариза берувчи хабарномани олган кундан бошлаб беш кун ичида ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф қилиб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи белгиланган муддатда ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилмаган тақдирда, ваколатли орган давлат хизмати кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда хабарнома юборади ҳамда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
21. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
22. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаганда ёки аниқланган камчиликлар бартараф қилиниб, такроран мурожаат қилинганда, касб (квалификация) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли органнинг кўрсатмасига мувофиқ Аккредитация гуруҳи Марказни жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганади.
Аккредитация гуруҳи Марказни жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганиши учун ҳар бир касб (квалификация) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ваколатли орган ўрганиш ўтказилишидан беш иш куни олдин ўрганиш санаси ва шакли тўғрисида хабарнома ҳамда йиғим миқдори кўрсатилган инвойсни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
23. Ариза берувчи белгиланган йиғимни тўлагандан сўнг ўн беш иш куни ичида Аккредитация гуруҳи томонидан қуйидагилар ўрганилади:
Марказ намунавий тузилма асосида ташкил этилганлиги, шунингдек, зарур шарт-шароитлар ҳамда мебель жиҳозларига эга бино ва иншоотлар билан таъминланганлиги;
Марказнинг ўз расмий веб-сайтига эга эканлиги, шунингдек, касбий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли компьютер тўпламларининг мавжудлиги;
касбий имтиҳон жараёнларини Марказнинг расмий веб-сайти ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилиш ва овозли видеоёзувда қайд қилиш учун техник имкониятларнинг яратилганлиги;
касбий имтиҳонларни ўтказиш учун касб (квалификация) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, зарур техникалар, асбоб-ускуналар ва бошқа жиҳозларнинг мавжудлиги;
касбий имтиҳон ўтказиладиган ҳудуднинг меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат, техника ва ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларга жавоб бериши.
Аккредитация гуруҳи касб (квалификация)нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, ваколатли органнинг рухсати билан бошқа ҳолатларни ҳам ўрганиши мумкин.
24. Аккредитация гуруҳи ўрганиш натижаси бўйича Марказни аккредитациядан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида уч нусхада хулоса тузади.
Бунда тасдиқловчи ҳужжатлари (ҳужжатлар нусхалари, фотосуратлар, видеоёзувлар ва бошқалар) билан бирга хулосанинг бир нусхаси Аккредитация комиссиясига, бир нусхаси ариза берувчига тақдим этилади ва бир нусхаси Аккредитация гуруҳининг ўзида қолади.
Марказ ушбу Регламентнинг 23-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда ёки тегишли ҳужжатларни тақдим этмаганда, уни аккредитациядан ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилади.
25. Аккредитация комиссияси Аккредитация гуруҳининг хулосасини беш иш куни ичида ўрганиб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида;
Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида.
Аккредитация комиссиясининг Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишига қуйидагилар асос бўлади:
Марказни аккредитациядан ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топганда;
Марказни аккредитациядан ўтказишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топмаганда.
Аккредитация комиссияси Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, ваколатли орган бу ҳақда бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда хабарнома юборади ҳамда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
26. Аккредитация комиссиясининг Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақидаги қарори қабул қилинганда, гувоҳнома бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Ваколатли орган гувоҳнома бланкаси учун тўлов миқдори кўрсатилган инвойсни бир иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
27. Ариза берувчи белгиланган йиғимни тўлагандан сўнг уч иш куни ичида ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда тасдиқлайди ва Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Ариза берувчи Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани шахсан Давлат хизматлари марказларига бориб ёки ЯИДХПдан юклаб олади.
Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беш йил муддатга амал қилади.
28. Ариза берувчи Аккредитация комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
29. Ариза берувчи Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин аккредитациядан ўтказишни сўраб ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ мурожаат қилади.
30. Марказнинг Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага иловада кўрсатилмаган касб (квалификация)лар бўйича малакани мустақил баҳолашига йўл қўйилмайди.
Марказ Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага иловада кўрсатилмаган бошқа касб (квалификация)лар бўйича малакани мустақил баҳолаш фаолияти билан шуғулланиши ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ қайта аккредитациядан ўтказилиши шарт.
Бунда амалдаги Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бекор қилинади ва унинг амал қилиш муддати даврига янгиси берилади.
31. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
4-боб. Даврий мониторинг ўтказиш
32. Марказ аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома олганидан сўнг ваколатли орган томонидан унинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритаётганлиги юзасидан ҳар йили камида бир маротаба, бироқ уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда даврий мониторинг ўтказилади.
Бунда даврий мониторинг ўтказилишидан беш иш куни олдин ваколатли орган раҳбарининг даврий мониторинг ўтказиш тўғрисида буйруғи қабул қилинади ва Марказга юборилади.
33. Даврий мониторинг натижаси бўйича икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси Марказга тақдим қилинади.
Ваколатли орган даврий мониторинг натижаси бўйича расмийлаштирилган далолатнома асосида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади ва бу ҳақда бир иш куни ичида Марказни ёзма равишда хабардор қилади:
Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш;
Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага иловада кўрсатилган касб (квалификация)лар сонини қисқартириш;
Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш. Бунда:
меҳнат бозорида аккредитациядан ўтказилган касб (квалификация)га эҳтиёж мавжуд эмаслиги Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномага иловада кўрсатилган касб (квалификация)лар сонини қисқартиришга;
Марказ томонидан ушбу Регламентнинг 23-бандида белгиланган талаблар бузилганлиги Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳноманинг амал қилишини ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туришга асос бўлади.
5-боб. Якунловчи қоида
34. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи (Малакани баҳолаш маркази директори ёки ишончли вакил) Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Давлат хизматлари маркази Сўровнома тўлдиради ва электрон шаклда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг Миллий малака тизимини ривожлантириш институти (ваколатли орган)га юборади. Ўн дақиқа ичида ЯИДХП Сўровномани электрон шаклда ваколатли органга юборади. Автоматик равишда 3-босқич Ваколатли орган 1. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади. Уч иш куни ичида 2. Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, давлат хизмати кўрсатишни тўхтатиш ҳамда сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда хабарнома юборади. Бир иш куни ичида 4-босқич Ариза берувчи Ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф қилиб, давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўламаган ҳолда, Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали такроран мурожаат қилади. Беш иш куни ичида 5-босқич Ваколатли орган Марказни ўрганиш санаси ва шакли тўғрисида хабарнома ҳамда йиғим миқдори кўрсатилган инвойсни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Ўрганишдан беш иш куни олдин 6-босқич Аккредитация гуруҳи 1. Касб (квалификация) хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли органнинг кўрсатмасига мувофиқ Марказни жойига чиқиб ёки масофадан туриб ўрганади. 2. Аккредитация гуруҳи ўрганиш натижаси бўйича Марказни аккредитациядан ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида уч нусхада хулоса тузади. Ўн беш иш куни ичида 7-босқич Аккредитация комиссияси Аккредитация гуруҳининг хулосасини ўрганиб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади: Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида; Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида. Беш иш куни ичида 8-босқич Ваколатли орган 1. Аккредитация комиссияси Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон равишда хабарнома юборади. Бир иш куни ичида 2. Аккредитация комиссиясининг Марказга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақидаги қарори қабул қилинганда, гувоҳнома бланкаси учун тўлов миқдори кўрсатилган инвойсни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Бир иш куни ичида 3. Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда тасдиқлайди ва Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади. Уч иш куни ичида 9-босқич Ариза берувчи Аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани шахсан Давлат хизматлари марказларига бориб ёки ЯИДХПдан юклаб олади. Ўз хоҳишига кўра
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Малакани баҳолаш марказини аккредитациядан ўтказиш учун
Малакани баҳолаш маркази тўғрисида маълумот 1. Малакани баҳолаш марказининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли 2. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) 3. Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) 4. Жойлашган ери 5. Телефон рақами 6. Электрон почта манзили 7. Тармоқ кенгашига тааллуқлилиги 8. Малакани мустақил баҳолаш амалга ошириладиган касблар рўйхати 9. Сўровномани тўлдириш мақсади (янги гувоҳнома олиш ёки қайта расмийлаштириш) 10. Малакани баҳолаш марказининг аккредитациялаш талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги 11. Илова қилинаётган ҳужжатларни электрон юклаб олиш учун ҳавола
Малакани баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
НАМУНА MILLIY MALAKA TIZIMINI RIVOJLANTIRISH INSTITUTI Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA AG № 000000 Malakani mustaqil baholash faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar reyestrida roʻyxatga olingan __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining joylashgan yeri) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): ___________________ Malakani baholash markazlariga akkreditatsiyadan oʻtish boʻyicha qoʻyilgan talablariga muvofiq kelishi tasdiqlandi. Ushbu guvohnomaga akkreditatsiyadan oʻtkazilgan kasb (kvalifikatsiya)lar ilova qilinadi. Guvohnoma ilovasiz haqiqiy hisoblanmaydi. Guvohnomani berish uchun asos: Milliy malaka tizimini rivojlantirish institutining 20___-yil “___”-__________dagi _____-son buyrugʻi. Amal qilish muddati: _____________ _____________________ (kun, oy, yil) Institut direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi _________-son guvohnomaga ILOVA
Akkreditatsiyadan oʻtkazilgan kasb (kvalifikatsiya)lar
T/r Kasb (kvalifikasiya) nomi Malaka darajasi 1. 2. 3. ... Institut direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «, касбий малакани баҳолаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. 1-иловада :
а) 3-банддаги «, касбий малакани баҳолаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 21-банднинг олтинчи хатбошисидаги «ҳамда касбий малакани баҳолаш жараёни» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 33-бандда :
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 2-иловада :
а) 10-бандда :
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 26-бандда :
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 28-банднинг иккинчи хатбошисидаги «касбий малакаларни баҳолаш маркази» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сон қарорига 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 30 сентябрдаги 616-сон қарори .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 834-банди .
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 майдаги 255-сон қарорига 3-илованинг 33-банди .
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2024 йил 18 мартдаги 144-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 июнь,
369-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NAMUNAVIY NIZOM
NAMUNAVIY NIZOM
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
ROʻYXATI
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Respublikasi milliy malaka tizimini tartibga solishga qaratilgan ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi milliy malaka tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PQ-345-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, kasbiy standartlarni ishlab chiqish bilan bogʻliq tartib va talablarni takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi milliy malaka tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 30-sentabrdagi PQ-345-son qaroriga muvofiq:
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashi (keyingi oʻrinlarda — Respublika kengashi);
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari (keyingi oʻrinlarda — tarmoq kengashlari) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 2-ilovaga muvofiq;
Malakani baholash markazi toʻgʻrisidagi namunaviy nizom 3-ilovaga muvofiq;
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
kasbiy va oliy taʼlim tashkilotlari, kasbiy koʻnikmalar markazlari, nodavlat kasb-hunarga oʻqitish taʼlimi tashkilotlari, qayta tayyorlash va malaka oshirish tashkilotlari tegishli taʼlim dasturlarini kasbiy standartlarga muvofiq ishlab chiqadi;
malakani baholash markazlari kasbiy imtihonlarning amaliy qismini oʻtkazishda texnoparklar, tegishli soha korxonalari hamda taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish bazalari, poligonlari, ustaxonalari, laboratoriya va boshqa moddiy-texnika vositalaridan kelishuv asosida foydalanadi;
malakani baholash markazlari tomonidan malaka darajalariga muvofiq mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradigan norasmiy va informal taʼlim natijalari boʻyicha malaka sertifikati hamda malaka razryadlari boʻyicha malaka pasportlari beriladi;
malaka sertifikati va malaka pasporti Loyiha-qidiruv va qurilish-pudrat tashkilotlari hamda Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytinglarida inobatga olinadi;
Milliy malaka tizimining yagona raqamli platformasi vazirlik va idoralarning mavjud axborot tizimlariga integratsiya qilinadi.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) Respublika kengashining ishchi organi hisoblanadi va Milliy malaka tizimini muvofiqlashtiruvchi regulator vazifasini bajaradi;
mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari boʻyicha Institut direktori — ilmiy-tadqiqot muassasasi direktoriga, direktor oʻrinbosari — ilmiy-tadqiqot muassasasi direktorining oʻrinbosariga, guruh rahbari — ilmiy-tadqiqot muassasasi ilmiy kotibiga, bosh mutaxassis — ilmiy-tadqiqot muassasasi bosh ilmiy xodimiga va yetakchi mutaxassis — ilmiy-tadqiqot muassasasi yetakchi ilmiy xodimiga tenglashtiriladi.
5. Institut:
a) har yili 1-dekabrga qadar tarmoq kengashlari bilan birgalikda Respublika kengashining kelgusi yil uchun ish rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlash uchun kiritsin;
b) 2026-yil 1-yanvardan boshlab har yili milliy malaka tizimini rivojlantirishda faol ishtirok etayotgan tarmoq kengashlari, baholash markazlari va ish beruvchilarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida respublika tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) tashkil etsin.
Bunda tanlov jarayoniga xalqaro tashkilotlar, moliya institutlari va jamoatchilik vakillari jalb qilinadi hamda tanlov natijalari boʻyicha gʻolib deb topilgan ishtirokchilar belgilangan tartibda mukofotlanadi;
v) tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibini ishlab chiqsin hamda tasdiqlash uchun Respublika kengashiga kiritsin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun-mohiyatini ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritish tavsiya etilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga 5-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov, kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B.E. Zaxidov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 1-ILOVA
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashining (keyingi oʻrinlarda — Respublika kengashi) maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va javobgarligi, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Respublika kengashi milliy malaka tizimi bilan bogʻliq masalalarni koʻrib chiqish, Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari (keyingi oʻrinlarda — tarmoq kengashlari) faoliyatini samarali tashkil etish va milliy malaka tizimiga doir qonunchilik hujjatlarini tizimlashtirish maqsadida tashkil etilgan boʻlib, jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan kollegial organ hisoblanadi.
3. Respublika kengashi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, ushbu Nizom hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.
4. Respublika kengashining oʻz vakolati doirasida qabul qilgan qarorlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, ish beruvchilar, oliy va kasbiy taʼlim tashkilotlari, ilmiy-tadqiqot muassasalari va jamoat birlashmalari uchun bajarilishi majburiy hisoblanadi.
2-bob. Respublika kengashining asosiy vazifalari va funksiyalari
5. Respublika kengashining asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
Milliy malaka tizimini joriy etish va rivojlantirish sohasidagi davlat siyosatini belgilash;
Milliy malaka tizimi joriy qilinishini monitoring qilish, baholash va strategik rejalashtirish;
Milliy malaka tizimini rivojlantirish va joriy qilish jarayoniga respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, ish beruvchilar, oliy va professional taʼlim muassasalari va ilmiy tashkilotlar hamda jamoat birlashmalarini jalb qilish hamda ularning faoliyatini muvofiqlashtirish;
kasbiy malakalar boʻyicha tarmoq kengashlarini tashkil etish hamda ularning faoliyatini muvofiqlashtirish;
tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlar maketlari va loyihalarini tasdiqlash, ularning ishlab chiqilishini monitoring qilish hamda yangilab borilishini muvofiqlashtirish;
ish beruvchilar talablarining taʼlim dasturlari mazmuni bilan oʻzaro integratsiyasini kuchaytirish, taʼlim sifatini oshirishning taʼsirchan mexanizmlarini joriy etish boʻyicha takliflar tayyorlash;
malakalarni baholash markazlari faoliyatini akkreditatsiyadan oʻtkazishni tashkillashtirish;
Milliy malaka tizimining xalqaro miqyosda tan olinishini taʼminlash choralarini koʻrish;
Milliy malaka tizimini raqamlashtirish va tizimga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng joriy etish;
kasbiy standartlar sifatli ishlab chiqilishi va amaliyotda qoʻllanishini taʼminlash.
6. Respublika kengashi oʻziga yuklangan vazifalardan kelib chiqib, quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
milliy malaka tizimini joriy etish va rivojlantirish ehtiyojlaridan kelib chiqib, Respublika kengashining ish rejasini tasdiqlash;
Respublika kengashining majlislarini tashkil etish va oʻtkazish;
milliy malaka tizimi joriy qilinishi holatini monitoring qilish;
milliy malaka tizimi boʻyicha strategik yoʻnalishlarni belgilash;
taʼlim va ilmiy tashkilotlar, tarmoqlar, ish beruvchilar hamda boshqa tomonlar oʻrtasida milliy malaka tizimini rivojlantirish boʻyicha oʻrta va uzoq muddatli vazifalar taqsimotini belgilash;
milliy malaka tizimini rivojlantirishga masʼul tashkilotlarning vazifalarini belgilash hamda ularni nazorat qilish;
milliy malaka tizimining mazmun-mohiyatini keng jamoatchilikka tushuntirish maqsadida seminar, konferensiya va malaka oshirish kurslarini tashkil qilish boʻyicha vazifalarni belgilash;
kamida 50 foizi ish beruvchilarning vakillaridan iborat boʻladigan tarmoq kengashlarini tashkil qilish yoki tugatish;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tomonidan ishlab chiqilgan tarmoq malaka ramkalari, kasbiy standartlar maketlari va loyihalarini tasdiqlash;
kasbiy malakalar tizimini rivojlantirish boʻyicha sohaviy uyushmalarda tarmoq kengashlarini tashkil etish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash;
tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlar ishlab chiqilishini monitoring qilish hamda yangilab borilishini muvofiqlashtirish;
kasbiy standartlar asosida natijaga yoʻnaltirilgan taʼlim dasturlarini ishlab chiqilishini taʼminlash;
taʼlim sifatini oshirishga qaratilgan samarali mexanizmni joriy qilish boʻyicha muhokamalar tashkil qilish va tegishli qarorlar qabul qilish;
malakalarni baholash markazlari faoliyatini akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonida shaffoflik va xolislikni taʼminlash;
malakalarni baholash markazlari faoliyatini tashkil qilish boʻyicha tizimli ravishda ehtiyojlarni oʻrganish yuzasidan tegishli vazirlik va idoralarning masʼuliyatini oshirish;
milliy malaka tizimiga doir hujjatlarni xalqaro talablarda ishlab chiqilishini va joriy qilinishini nazorat qilish;
kasbiy malakalarning xalqaro miqyosda tan olinishi boʻyicha xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish va ekspertlarni jalb qilish choralarini koʻrish;
milliy malaka tizimining yagona raqamli platformasini ishlab chiqish va amaliyotga joriy qilish boʻyicha chora-tadbirlarni belgilash;
milliy malaka tizimining yagona raqamli platformasini vazirlik va idoralarning axborot tizimlariga integratsiya qilish choralarini koʻrish;
tarmoq kengashlari tomonidan kasbiy standartlarni ishlab chiqish boʻyicha reja-jadvalni tasdiqlash;
tarmoq kengashlari tomonidan kasbiy standartlarni mahalliy va xalqaro mehnat bozorlari talablari asosida ishlab chiqilishini taʼminlash;
kasbiy standartlarni ishlab chiqish boʻyicha reja-jadval ijrosini monitoring qilish.
3-bob. Respublika kengashining huquqlari va javobgarligi
7. Respublika kengashi oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
milliy malaka tizimini rivojlantirish maqsadida komissiyalar va ishchi guruhlar tuzish;
milliy malaka tizimini rivojlantirish hamda ishlab chiqilgan loyihalarni takomillashtirish boʻyicha mahalliy va chet ellik mutaxassislarni, shuningdek, ekspertlarni jalb qilish;
kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlarini tashkil etish va ularning faoliyatini tugatish;
taʼlim, ilmiy va boshqa tashkilotlarning vakillarini Respublika kengashining majlislariga taklif etish;
milliy malaka tizimini rivojlantirishda faol ishtirok etgan tarmoq kengashlari aʼzolari va boshqa mutaxassislarni ragʻbatlantirish boʻyicha tegishli tashkilotlarga koʻrsatmalar berish;
milliy malaka tizimiga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish choralarini koʻrish;
mehnat bozorining taklif va talablari asosida kadrlarga boʻlgan ehtiyojlardan kelib chiqib, taʼlim tashkilotlariga qabul parametrlarini belgilash boʻyicha taʼlim sohasidagi vakolatli organlar hamda tarmoq kengashlariga tavsiya va koʻrsatmalar berish.
Respublika kengashi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
8. Respublika kengashi oʻziga yuklatilgan vazifa va funksiyalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.
4-bob. Respublika kengashi faoliyatini tashkil etish
9. Respublika kengashining tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori bilan tasdiqlanadi.
10. Respublika kengashi rais, uning oʻrinbosari, kotib va kengash aʼzolaridan iborat boʻladi. Respublika kengashi aʼzolari uning ishida jamoatchilik asosida ishtirok etadi.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri Respublika kengashining raisi hisoblanadi.
11. Respublika kengashi raisi:
Respublika kengashiga umumiy rahbarlik qiladi;
Respublika kengashi majlislarini oʻtkazadi va vakolatiga doir masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
Respublika kengashi raisining oʻrinbosari hamda uning aʼzolari vakolatlari, majburiyatlari va shaxsiy javobgarlik darajasini belgilaydi.
Respublika kengashi raisiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar ham yuklanishi mumkin.
12. Institut Respublika kengashining ishchi organi hisoblanadi va Institut direktori Respublika kengashining kotibi vazifasini bajaradi.
Kotib bir vaqtning oʻzida Respublika kengashining aʼzosi hisoblanadi va u Respublika kengashi majlislari kun tartibi hamda materiallarini tayyorlaydi, shuningdek, aʼzolarni majlis oʻtkaziladigan kun toʻgʻrisida xabardor qiladi.
13. Respublika kengashi majlislari olti oyda kamida bir marotaba oʻtkaziladi va zaruratga koʻra, navbatdan tashqari majlislar ham oʻtkazilishi mumkin.
Respublika kengashi raisi boʻlmagan taqdirda, majlisga uning oʻrinbosari rahbarlik qiladi.
14. Respublika kengashining majlisi kun tartibi va materiallari uning aʼzolariga majlis oʻtkazilishidan uch ish kuni oldin xabarnoma bilan birga yuboriladi.
15. Respublika kengashi majlisi aʼzolarning uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.
16. Respublika kengashining qarori majlisda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, Respublika kengashi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Respublika kengashi qarori bayon shaklida rasmiylashtiriladi va rais tomonidan tasdiqlanadi.
17. Respublika kengashi qarorining asl nusxasi va unga oid materiallar Institutda saqlanadi.
18. Respublika kengashi qarorining nusxasi tegishliligi boʻyicha tarmoq kengashlariga yuboriladi va Institutning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.
19. Tarmoq kengashlari tomonidan Respublika kengashi qarori ijrosi boʻyicha maʼlumotlar belgilangan muddatlarda Institutga taqdim etiladi.
20. Institut tomonidan Respublika kengashining faoliyati tashkiliy va texnik jihatdan taʼminlanadi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
21. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 2-ILOVA
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — Tarmoq kengashi) maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Tarmoq kengashi sohada malaka tizimini rivojlantirishga oid vazifalarni belgilash, faoliyatni muvofiqlashtirish, malakani baholash markazlari faoliyatini tashkil etish, shuningdek, malakalarni baholash vositalari ishlab chiqilishini taʼminlash hamda ekspertizadan oʻtkazish, tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni ishlab chiqish maqsadida tashkil etilgan boʻlib, jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan kollegial organ hisoblanadi.
3. Tarmoq kengashi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashi (keyingi oʻrinlarda — Respublika kengashi) qarorlari, shuningdek, ushbu Nizom hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.
4. Tarmoq kengashining faoliyati Respublika kengashi tomonidan muvofiqlashtiriladi.
5. Tarmoq kengashlari toʻgʻrisidagi nizomlar ular faoliyatini tashkil etish uchun masʼul vazirlik va idoralar tomonidan tasdiqlanadi.
2-bob. Tarmoq kengashining asosiy vazifalari va funksiyalari
6. Quyidagilar Tarmoq kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:
mehnat bozori monitoringi asosida tarmoqlarning malakalarga boʻlgan ehtiyojlari va tendensiyalarini aniqlash;
mehnat bozori talablari va oʻqitish natijalarini (learning outcomes) inobatga olgan holda, tegishli sohalar boʻyicha tarmoq malaka ramkalarini ishlab chiqish, joriy etish va takomillashtirib borish;
kasbiy standartlarni ishlab chiqish va takomillashtirib borish;
tarmoqda malakalarni baholash markazlarini tashkil etish, shuningdek, malakalarni baholash vositalarining ishlab chiqilishini taʼminlash hamda ekspertizadan oʻtkazish;
malakalarni baholash jarayonlarida korrupsiyaning oldini olish choralarini koʻrish;
taʼlim dasturlarining kasbiy standartlarga muvofiqligini baholash va takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
mehnat bozorini oʻrganib borish, unda paydo boʻlishi kutilayotgan kasblarni klassifikatorga kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish;
Tarmoq kengashi faoliyatida, tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni ishlab chiqish jarayoni hamda muhokamalarida xususiy sektor vakillari bilan hamkorlikni tashkil etish.
Tarmoq kengashiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar ham yuklanishi mumkin.
7. Tarmoq kengashi oʻziga yuklangan vazifalardan kelib chiqib, quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) mehnat bozori monitoringi asosida tarmoqlarning malakalarga boʻlgan ehtiyojlari va tendensiyalarini aniqlash sohasida:
har yili kamida ikki marotaba mehnat bozori monitoringini olib borish va tarmoqda kasbiy malakalar boʻyicha ehtiyojlarni oʻrganish;
sohalarning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda, tarmoq kengashlarini tashkil etish va qayta tashkil etish boʻyicha takliflar tayyorlash;
b) mehnat bozori talablari va oʻqitish natijalarini (learning outcomes) inobatga olgan holda, tegishli sohalar boʻyicha tarmoq malaka ramkalarini ishlab chiqish, joriy etish va takomillashtirib borish sohasida:
sohalar boʻyicha mehnat bozori talablari va oʻrganish natijalarini (learning outcomes) inobatga olgan holda, tarmoq malaka ramkalarini ishlab chiqish;
ilgʻor xorijiy mamlakatlar tajribasi va iqtisodiy tendensiyalarni inobatga olgan holda, tarmoq malaka ramkalarini doimiy ravishda takomillashtirib borish;
v) kasbiy standartlarni ishlab chiqish va takomillashtirib borish sohasida:
kasbiy standartlarni ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruhlar tuzish;
ishlab chiqilgan kasbiy standartlarni jamoatchilik muhokamasidan oʻtkazish va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) xulosasini olish;
kasbiy standartlarni tasdiqlash va amaliyotga joriy qilish choralarini koʻrish;
g) tarmoqda malakalarni baholash markazlarini tashkil etish, shuningdek, malakalarni baholash vositalarining ishlab chiqilishini taʼminlash hamda ekspertizadan oʻtkazish sohasida:
tegishli kasbiy standart asosida baholash vositalarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish;
tarmoqda malakalarni baholash markazlari faoliyatini tashkil etish hamda monitoring qilish;
malakalarni baholash toʻgʻrisidagi axborot va maʼlumotlarni Institutga taqdim etish;
d) malakalarni baholash jarayonlarida korrupsiyaning oldini olish choralarini koʻrish sohasida:
malakalarni baholash markazlarida korrupsiyaning oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish;
malakalarni baholash jarayonlarida xolislik va shaffoflikni taʼminlash;
e) taʼlim dasturlarining kasbiy standartlarga muvofiqligini baholash va takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash sohasida:
taʼlim dasturlarining kasbiy standartlarga muvofiq ishlab chiqilganligini baholash va xulosa berish;
taʼlim dasturlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash;
j) mehnat bozorini oʻrganib borish, unda paydo boʻlishi kutilayotgan kasblarni klassifikatorga kiritish yuzasidan takliflar ishlab chiqish sohasida:
mehnat bozori tendensiyalaridan kelib chiqib mashgʻulotlar milliy klassifikatoriga kiritiladigan va chiqarib tashlanadigan kasb (lavozim)lar roʻyxatini shakllantirish, ularni Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Institutga taqdim etish;
taʼlim klassifikatorlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
z) Tarmoq kengashi faoliyatida, tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni ishlab chiqish jarayoni hamda muhokamalarida xususiy sektor vakillari bilan hamkorlikni tashkil etish sohasida:
tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni ishlab chiqish uchun tashkil etilgan ishchi guruhlarga xususiy sektor vakillarini jalb qilish;
ishlab chiqilgan tarmoq malaka ramkalari hamda kasbiy standartlar boʻyicha xususiy sektorda faoliyat yuritayotgan korxona va tashkilotlarning xulosalarini olish.
3-bob. Tarmoq kengashining huquqlari va majburiyatlari
8. Tarmoq kengashi oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
koʻrib chiqiladigan masalalar boʻyicha ekspertlarni jalb qilish, oldida turgan vazifalarni hal qilish uchun ularning tarkibida komissiyalar va ishchi guruhlar tuzish;
komissiya va ishchi guruhlar aʼzolari hamda ekspertlarini Tarmoq kengashi faoliyatini tashkil etish uchun masʼul vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan ragʻbatlantirish;
respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, tarmoq uyushmalari, taʼlim tashkilotlari, malakani baholash markazlari va boshqa tashkilotlardan oʻz vakolati doirasida zarur maʼlumotlarni soʻrab olish hamda ularning vakillarini Tarmoq kengashi majlislariga taklif qilish.
Tarmoq kengashi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
9. Tarmoq kengashi quyidagi majburiyatlarni oʻz zimmasiga oladi:
kasbiy standartlarni ishlab chiqish boʻyicha reja-jadval asosida kasbiy standartlarni ishlab chiqishni tashkil etish va tasdiqlash;
tarmoq ehtiyojidan kelib chiqib, malakalarni baholash markazlari faoliyatini yoʻlga qoʻyish va ularning faoliyati samaradorligini monitoring qilib borish;
har chorakda oʻz faoliyati samaradorligi va natijadorligi hamda faoliyat yuritayotgan baholash markazlari toʻgʻrisidagi axborotlarni Institutga taqdim etib borish;
har oyda ishlab chiqilgan va tasdiqlangan tarmoq malaka ramkalari, kasbiy standartlar va baholash vositalarini Institutga kiritib borish;
koʻp yillik ish tajribasiga ega malakali mutaxassislar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Institutga taqdim qilib borish;
oʻz faoliyati boʻyicha arxiv ishlarini va ish yuritishni tashkil etish.
4-bob. Tarmoq kengashi faoliyatini tashkil etish
10. Tarmoq kengashi Respublika kengashi qaroriga muvofiq tashkil etiladi va tugatiladi.
Tarmoq kengashi rais, rais oʻrinbosari, kotib va kengash aʼzolaridan iborat boʻladi. Tarmoq kengashi kotibidan tashqari boshqa aʼzolari Tarmoq kengashi ishida jamoatchilik asosida ishtirok etadi.
Tarmoq kengashi tarkibiga tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, tarmoq uyushmalari, taʼlim tashkilotlari, malakani baholash markazlari va boshqa tashkilotlar vakillari kiritilishi mumkin.
11. Tarmoq kengashi raisi:
Tarmoq kengashiga umumiy rahbarlik qiladi;
Tarmoq kengashi majlislarini oʻtkazadi va oʻz vakolatiga doir masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
Tarmoq kengashi raisining oʻrinbosari hamda uning aʼzolari vakolatlari, majburiyatlari va shaxsiy javobgarlik darajasini belgilaydi;
Tarmoq kengashi faoliyatini tegishli respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, tarmoq uyushmalari, taʼlim tashkilotlari, malakani baholash markazlari va boshqa tashkilotlar bilan oʻzaro hamkorlikda tashkil etadi;
Tarmoq kengashi faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotlarni Respublika kengashiga kiritib boradi.
Tarmoq kengashi raisiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar ham yuklanishi mumkin.
12. Tegishli vazirlik yoki idoraning kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha masʼul mutaxassisi Tarmoq kengashi kotibi va aʼzosi hisoblanadi.
Tarmoq kengashi kotibi:
Tarmoq kengashi ish rejasini shakllantiradi va uning ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni umumlashtiradi;
Tarmoq kengashi majlislari kun tartibi hamda materiallarini tayyorlaydi, shuningdek, uning aʼzolarini majlis oʻtkaziladigan kun toʻgʻrisida xabardor qiladi;
Tarmoq kengashi vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan materiallar va hujjatlarning ekspertizadan oʻtkazish uchun taqdim etilishini taʼminlaydi;
Tarmoq kengashi aʼzolari bilan birgalikda tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni ishlab chiqish boʻyicha kichik ishchi guruhlarni tuzadi;
manfaatdor taʼlim va ilmiy tashkilotlar bilan hamkorlik qiladi, shuningdek, Tarmoq kengashiga biriktirilgan masʼul xodimlar hamda ekspertlar faoliyatini muvofiqlashtiradi.
13. Tarmoq kengashi majlislari har chorakda kamida bir marotaba oʻtkaziladi va zaruratga koʻra, navbatdan tashqari majlislar ham oʻtkazilishi mumkin.
Tarmoq kengashi raisi boʻlmagan taqdirda, majlisga uning oʻrinbosari rahbarlik qiladi.
14. Tarmoq kengashining majlisi kun tartibi va materiallari uning aʼzolariga majlis oʻtkazilishidan uch ish kuni oldin xabarnoma bilan birga yuboriladi.
15. Tarmoq kengashi majlisi aʼzolarning uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.
16. Tarmoq kengashining qarori majlisda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, Tarmoq kengashi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Tarmoq kengashi qarori bayon shaklida rasmiylashtiriladi va rais tomonidan tasdiqlanadi.
17. Tarmoq kengashi qarorining asl nusxasi hamda unga oid materiallar tegishli vazirlik va idoralarda saqlanadi.
18. Tarmoq kengashining qarori tegishli vazirlik va idoralar hamda Institutning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
19. Tarmoq kengashi oʻz faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida kasbiy standartlar, malakalarni baholash, mehnat bozorini tahlil qilish, taʼlim sifatini oʻrganish va boshqa yoʻnalishlar boʻyicha komissiya hamda ishchi guruhlarni tuzishi mumkin.
20. Tarmoq kengashida samarali faoliyat koʻrsatgan va ijobiy natijalarga erishgan aʼzolar tegishli vazirlik va idoralarning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moddiy ragʻbatlantirilishi mumkin.
21. Tarmoq kengashi faoliyatiga jalb qilingan ekspertlar mehnatiga haq toʻlash fuqarolik shartnomasi asosida amalga oshiriladi. Bunda Tarmoq kengashi faoliyatini tashkil etish uchun masʼul vazirlik va idoralar buyurtmachi hisoblanadi.
5-bob. Tarmoq kengashining doimiy ishchi organi faoliyatini tashkil etish
22. Taʼlim va ilmiy tashkilotlar, yirik tarmoq korxonalari hamda inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻyicha tuzilmalar Tarmoq kengashining doimiy ishchi organi boʻlishi mumkin.
Tarmoq kengashining doimiy ishchi organi:
Tarmoq kengashiga ilmiy va uslubiy jihatdan koʻmaklashadi;
malakalarni baholash vositalarini birlamchi ekspertizadan oʻtkazadi;
Tarmoq kengashining faoliyat yoʻnalishlari, tarmoq malaka ramkalari va kasbiy standartlarni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
mehnat bozorini monitoring qilishda, uning kasbiy malaka va koʻnikmalarga boʻlgan ehtiyojini aniqlashda ishtirok etadi.
6-bob. Yakunlovchi qoida
23. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 3-ILOVA
Malakani baholash markazi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Malakani baholash markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) maqomi, asosiy vazifalari va funksiyalari, huquqlari va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.
2. Markaz oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlari, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlari, shuningdek, ushbu Nizom asosida ishlab chiqilgan oʻz nizomlari hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
akkreditatsiya — markazlarning belgilangan mezonlar, koʻrsatkichlar, talablar va standartlarga muvofiqligini rasmiy tasdiqlash;
baholash vositalari — Markaz tomonidan kasbiy imtihon oʻtkazishda qoʻllaniladigan topshiriqlar, mezonlar va talablar majmui;
baholash komissiyasi — Markaz tomonidan malakani mustaqil baholash jarayoniga jalb qilingan, baholovchi ekspertlar reyestrida roʻyxatdan oʻtgan mutaxassislardan iborat guruh;
baholovchi ekspert — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tomonidan tashkil etilgan hamda malaka oshirish kurslaridan oʻtgan kasbiy faoliyat sohasi boʻyicha bilim va tajribaga ega mutaxassis;
baholovchi ekspertlar reyestri — kasbiy imtihon jarayoniga jalb qilingan hamda kasbiy faoliyat sohasi boʻyicha bilim va tajribaga ega boʻlgan malakali mutaxassislar roʻyxati;
informal taʼlim — aniq maqsadga yoʻnaltirilgan, ammo institutsionallashtirilmagan (muayyan qoidalar va normalarni mujassamlashtirmagan), rasmiy yoki norasmiy taʼlimdan koʻra kamroq tashkillashtirilgan va tarkiblashtirilgan hamda oiladagi, ish joyidagi, yashash joyidagi va kundalik hayotdagi oʻquv faoliyatini oʻz ichiga olgan taʼlim shakli;
kasbiy imtihon — nazariy va amaliy qismlarni oʻz ichiga olgan, muayyan kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha bilim va malakani mustaqil baholash uchun oʻtkaziladigan sinov;
malakani mustaqil baholash — talabgorning malakasini tegishli kasbiy standart va malaka talabiga muvofiqligini tasdiqlash (tan olish, validatsiya qilish, sertifikatlash) jarayoni;
malaka pasporti — ishchi kasb egalariga malaka razryadlarini berish boʻyicha kasbiy standarti (yoki malaka talabi) bilan nazarda tutilgan tegishli malakaning ijobiy baholanganini tasdiqlovchi hujjat;
malaka razryadi — ishchi kasb egalarining kasbiy tayyorgarligi darajasini aks ettiradigan qiymat;
malaka sertifikati — talabgorning kasbiy malakasini maʼlum bir kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha mehnat vazifalarini bajarish talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjat;
malaka talablari — muayyan kasb (kvalifikatsiya) vazifalarini toʻgʻri va toʻlaqonli bajarish imkonini beradigan tayyorgarlik darajasi, bilim, koʻnikma va tajribaga qoʻyiladigan talablar;
malakaga ega shaxslar reyestri — malakani baholash markazlarida kasbiy imtihondan muvaffaqiyatli oʻtgan, malaka sertifikati va malaka pasportiga ega shaxslar toʻgʻrisidagi doimiy yangilanadigan maʼlumotlar bazasi;
norasmiy taʼlim — taʼlim xizmatlari taqdim etilishini taʼminlovchi shaxs yoki tashkilot tomonidan institutsionallashtirilgan (muayyan qoidalar va normalarni mujassamlashtiruvchi), aniq maqsadga yoʻnaltirilgan va rejalashtirilgan, shaxsni butun hayoti davomida oʻqitishdagi rasmiy taʼlimga qoʻshimcha va (yoki) uning muqobil shakli;
talabgor — malakasini mustaqil baholash hamda malaka razryadini tasdiqlash uchun belgilangan tartibda murojaat qilgan shaxs.
4. Markaz oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtadi.
Institut Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazish, metodologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha vakolatli organ hisoblanadi.
5. Markaz mulkchilik va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan hamda malakani mustaqil baholash faoliyatini amalga oshiruvchi yuridik shaxs hisoblanadi, shuningdek, oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, shtampga va blankalarga, mustaqil balansga hamda banklarda shaxsiy hisobvaraqlariga ega boʻladi.
6. Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari quyidagilar hisoblanadi:
Markazning oʻz mablagʻlari;
muassislarning mablagʻlari;
talabgorlarning mablagʻlari;
ish beruvchilarning mablagʻlari;
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari va maqsadli toʻlovlari, vasiylar mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
7. Markaz malakani mustaqil baholash uchun toʻlov miqdorini aniq hisob-kitoblarga asoslangan holda mustaqil belgilaydi.
Institut malakani mustaqil baholash uchun toʻlov miqdorini hisoblash metodikasini ishlab chiqadi va uni Milliy malaka tizimining yagona raqamli platformasiga (keyingi oʻrinlarda — platforma) joylashtiradi.
Markaz malakani mustaqil baholash uchun har bir talabgordan undirilgan toʻlovning besh foizini platformani qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish, yagona maʼlumotlar bazasini shakllantirish hamda reyestrlarni yuritish uchun Institutning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga oʻtkazadi.
8. Markaz tomonidan talabgorning norasmiy va informal taʼlimda orttirgan malakasini mustaqil baholash natijasi boʻyicha ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq shaklda malaka sertifikati hamda malaka razryadini tasdiqlash natijasi boʻyicha ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda malaka pasporti beriladi.
Malaka sertifikati va malaka pasportining amal qilish muddati besh yil hisoblanadi.
9. Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashlari (keyingi oʻrinlarda — tarmoq kengashi) ishchi kasblar xususiyatidan kelib chiqqan holda, razryadlarni berish tartibini ishlab chiqadi va tasdiqlaydi.
2-bob. Markazning asosiy vazifalari va funksiyalari
10. Markazning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:
baholash vositalarini ishlab chiqish, tegishli tarmoq kengashidan ekspertizadan oʻtkazish va Institut xulosasini olish hamda tasdiqlash;
kasbiy standart hamda malaka talablariga muvofiq norasmiy va informal taʼlim natijalarini baholash, tasdiqlash (tan olish, validatsiya qilish, sertifikatlash) maqsadida kasbiy imtihonlarni oʻtkazish;
milliy malaka tizimiga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;
talabgorning malakasini baholashda shaffoflik va xolislikni taʼminlash mexanizmlarini joriy etish.
Markazga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vazifalar ham yuklanishi mumkin.
11. Markaz oʻziga yuklangan vazifalardan kelib chiqib, quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:
a) baholash vositalarini ishlab chiqish, tegishli tarmoq kengashidan ekspertizadan oʻtkazish va Institut xulosasini olish hamda tasdiqlash sohasida:
malakani mustaqil baholashni amalga oshiradigan kasb (kvalifikatsiya)lar boʻyicha ilgʻor xorijiy va mahalliy tajribani hisobga olgan holda baholash vositalari ishlab chiqadi;
baholash vositalarini ekspertizadan oʻtkazish uchun tegishli tarmoq kengashiga kiritadi, Institut xulosasini oladi va tasdiqlaydi;
b) kasbiy standart hamda malaka talablariga muvofiq norasmiy va informal taʼlim natijalarini baholash, tasdiqlash (tan olish, validatsiya qilish, sertifikatlash) maqsadida kasbiy imtihonlarni oʻtkazish sohasida:
talabgorlarga malakani mustaqil baholash tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumot va axborotlarni taqdim etadi;
kasbiy standart hamda malaka talablariga muvofiq rasmiy, norasmiy va informal taʼlim natijalarini baholash va tasdiqlash (tan olish, validatsiya qilish, sertifikatlash) maqsadida imtihonlarni oʻtkazadi;
imtihonni muvaffaqiyatli topshirgan talabgorlarga malaka sertifikati yoki malaka pasportini taqdim etadi;
v) milliy malaka tizimiga oid qonunchilik hujjatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:
ilgʻor xorijiy mamlakatlarning malaka tizimini oʻrganadi va tahlil qiladi;
milliy malaka tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;
g) talabgorning malakasini baholashda shaffoflik va xolislikni taʼminlash mexanizmlarini joriy etish sohasida:
talabgorning malakasini baholashda shaffoflik va xolislikni taʼminlash mexanizmlarini joriy etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqadi;
talabgorning malakasini baholashda manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik choralarini koʻradi;
malakani mustaqil baholash jarayoni belgilangan mezonlari asosida shaffof va xolis oʻtkazilishini monitoring qiladi.
3-bob. Markazning huquqlari va majburiyatlari
12. Markaz oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:
malakani mustaqil baholash uchun talabgorlardan toʻlov undirish hamda kasbiy imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga malaka sertifikati yoki malaka pasporti berish;
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha respublika kengashi (keyingi oʻrinlarda — Respublika kengashi) va tarmoq kengashi qaroriga muvofiq qonunchilik hujjatlari loyihalarini ishlab chiqishda ishtirok etish;
malaka oshirish kurslari, anjumanlar, koʻrgazmalar, seminarlar, majlislar, uslubiy, tashkiliy tartib-taomillar boʻyicha tushuntirishlar tashkil etish va oʻtkazish.
Markaz qonunchilik hujjatlariga, jumladan, Respublika va tarmoq kengashlari qarorlariga muvofiq oʻz vakolati doirasida boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.
13. Markaz oʻz zimmasiga quyidagi majburiyatlarni oladi:
platformada belgilangan tartibda roʻyxatdan oʻtish, shuningdek, oʻz faoliyati, tuzilmasi hamda kasbiy malakalarni mustaqil baholash boʻyicha xizmatlar narxi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platforma va rasmiy veb-saytda eʼlon qilish;
kasbiy imtihonlarni oʻtkazish muddatlari va shartlari malakani mustaqil baholash mezonlari va boshqa shunga oid maʼlumotlarni Internet jahon axborot tarmogʻi orqali eʼlon qilish;
har bir kasb boʻyicha amaliy ish tajribaga ega boʻlgan va Institut tomonidan tashkil etilgan kurslarda malaka oshirgan kamida uch nafar baholovchi ekspertlarni jalb etish;
malakani mustaqil baholash jarayonida mehnatni muhofaza qilish, sanoat, texnika va yongʻin xavfsizligi, shuningdek, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablarga qatʼiy rioya qilish;
malakani mustaqil baholashdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni belgilangan tartibda platformaga kiritish hamda Institutga taqdim qilish;
malakani mustaqil baholash masalalari boʻyicha ariza va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibiga qatʼiy rioya qilish;
malakani mustaqil baholashdan oʻtkazishda imkoniyati cheklangan va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun zarur shart-sharoitlar yaratish;
zarur shart-sharoitlar yaratilgan hamda mebel jihozlari bilan taʼminlangan bino va inshootlarga ega boʻlish;
malakani mustaqil baholashda har bir kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha xoʻjalik yuritish, tezkor boshqaruv va boshqa moddiy-texnika bazalariga ega boʻlish;
shaxsga doir maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash, malakani mustaqil baholash boʻyicha shartnomaviy majburiyatlarni oʻz vaqtida va sifatli bajarish;
malakani mustaqil baholashdan oʻtgan shaxslarning hisobini yuritish, oʻz faoliyati toʻgʻrisida Institut va tarmoq kengashlariga haqqoniy maʼlumotlar taqdim etish.
Markaz zimmasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.
4-bob. Markazning namunaviy tuzilmasi
14. Markazning namunaviy tuzilmasi quyidagilardan iborat boʻladi:
Markaz direktori;
talabgorlarning hujjatlarini qabul qilish, baholash komissiyasi tarkibini shakllantirish, malakalarni mustaqil baholash vositalarini ishlab chiqish, kasbiy malakani tasdiqlash (tan olish, validatsiya qilish, sertifikatlash)ni tashkil etish, malaka sertifikati yoki malaka pasportini rasmiylashtirish va boshqa shunga oid funksiyalarni amalga oshiruvchi tashkiliy-uslubiy boʻlinma;
kasbiy imtihonni oʻtkazish bilan bogʻliq funksiyalarni amalga oshiruvchi boʻlinma;
moliyaviy-xoʻjalik faoliyati bilan bogʻliq funksiyalarni amalga oshiruvchi boʻlinma.
Markazning faoliyat yoʻnalishlari va xizmatlar qamrovidan kelib chiqib, boshqa boʻlinmalar ham tashkil etilishi mumkin.
15. Institut tomonidan tashkil etiladigan kurslarda malaka oshirgan oliy maʼlumotli shaxs Markaz direktori lavozimiga tayinlanadi.
5-bob. Baholash vositalariga qoʻyiladigan talablar
16. Markaz kasbiy standart va malaka talablari asosida har bir kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha yagona baholash vositalarini ishlab chiqadi hamda platformaga joylashtiradi.
Baholash vositalarining amal qilish muddati besh yil hisoblanadi.
17. Baholash vositalari quyidagilardan iborat boʻladi:
umumiy maʼlumotlar (tegishli tarmoq kengashi, Markaz va kasb (kvalifikatsiya) nomlari, kasbiy standart yoki malaka talabining nomi, malaka darajasi hamda imtihon shakllari);
kasbiy imtihonning nazariy va amaliy shakllari uchun topshiriqlar hamda ularning tavsiflari (test savollari, mehnat funksiyalari va harakatlari, zarur asbob-uskunalar, materiallar, koʻrsatmalar roʻyxati);
baholash mezonlari;
mehnatni muhofaza qilish, sanoat, texnika va yongʻin xavfsizligi, shuningdek, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari tavsifi;
baholash vositasini ishlab chiqishda foydalanilgan materiallar roʻyxati.
18. Institut tomonidan baholash vositalarini ishlab chiqish boʻyicha uslubiy qoʻllanma ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.
19. Markaz baholash vositalarini ishlab chiqishda mahalliy va chet ellik mutaxassislar hamda ekspertlarni shartnoma asosida jalb qilishi mumkin.
6-bob. Markazda baholash komissiyasini tuzish va kasbiy imtihonlarni oʻtkazish tartibi
20. Markazda baholovchi ekspertlar reyestriga kiritilgan, shuningdek, Institut tomonidan tashkil etiladigan kurslarda malaka oshirgan hamda uch yil mehnat stajiga ega boʻlgan kamida uch nafar oliy maʼlumotli ekspertlardan iborat tarkibda baholash komissiyasi tuziladi.
Bunda Markazda tegishli kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha bir nechta baholash komissiyalari tuzilishi ham mumkin.
21. Baholash komissiyasi aʼzolarining huquqlari va majburiyatlari Markaz va ular oʻrtasida tuzilgan shartnomalarga muvofiq belgilanadi.
22. Markaz talabgorni ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq sxema asosida kasbiy imtihondan oʻtkazadi.
23. Talabgor kasbiy imtihondan oʻtish uchun quyidagi hujjatlarni Markazga elektron shaklda (PDF, PNG yoki JPEG formatda) platforma orqali taqdim etadi:
kasbiy imtihonda ishtirok etish toʻgʻrisidagi ariza (imtihon topshirilayotgan kasb (kvalifikatsiya) va malaka darajasi aniq koʻrsatiladi);
pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta hamda mehnat daftarchasi nusxasi;
ish faoliyatida erishgan yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlar (diplom, sertifikat va boshqalar);
yuqori malaka darajasiga oʻtishda quyi malaka darajasi yoki unga tenglashtirilgan hujjatlar.
24. Markaz besh ish kuni ichida talabgorning hujjatlarini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi va uni platforma orqali talabgorga yuboradi:
talabgorni kasbiy imtihondan oʻtkazish toʻgʻrisida;
talabgorning kasbiy imtihondan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida.
Talabgorning hujjatlarni toʻliq taqdim etmaganligi yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etganligi uni kasbiy imtihondan oʻtkazishning rad etilishi uchun asos hisoblanadi.
Kasbiy imtihondan oʻtkazish boshqa asoslar boʻyicha rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
25. Markaz talabgorni kasbiy imtihondan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan boshlab oʻttiz ish kuni ichida kasbiy imtihondan oʻtkazadi.
Bunda Markaz kasbiy imtihon oʻtkaziladigan kundan kamida besh kun oldin imtihon boʻlib oʻtadigan sana va joy toʻgʻrisida xabarnoma hamda malakani mustaqil baholash uchun toʻlov miqdori koʻrsatilgan invoysni platforma orqali talabgorga yuboradi.
26. Kasbiy imtihon jarayonida Respublika va tarmoq kengashlari hamda Institut vakillari kuzatuvchi sifatida ishtirok etishi mumkin.
27. Kasbiy imtihonga uzrli sababga koʻra kelmagan talabgor Markaz tomonidan navbatdagi kasbiy imtihondan oʻtkaziladi.
Kasbiy imtihonga uzrsiz sababga koʻra kelmagan talabgor boʻyicha Markaz tomonidan talabgorni kasbiy imtihondan oʻtmagan deb hisoblash va unga malaka sertifikati yoki malaka pasportini berishni rad etish haqida qaror qabul qiladi hamda bu haqda talabgorni platforma orqali xabardor qiladi. Bunda talabgordan malakani mustaqil baholash uchun undirilgan toʻlov qaytarilmaydi.
28. Talabgor kasbiy imtihon oʻtkaziladigan hudud (bino)ga shaxsini tasdiqlovchi hujjati (biometrik pasporti, xorijga chiqish pasporti, identifikatsiya ID-kartasi, yangi namunadagi haydovchilik guvohnomasi)ning aslini koʻrsatgan holda tekshirib kiritiladi.
29. Kasbiy imtihon nazariy (test sinovi yoki suhbat) amaliy imtihon shakllarida oʻtkaziladi. Bunda nazariy va amaliy imtihonlar oʻtkaziladigan vaqt oraligʻi koʻpi bilan ikki ish kunini tashkil etishi lozim.
Kasbiy imtihon natijalari 100 ballik tizim asosida baholanadi hamda kasbiy imtihondan minimal oʻtish bali kasb (kvalifikatsiya) xususiyatlari va malaka darajasidan kelib chiqib, tarmoq kengashi tomonidan 56 balldan kam boʻlmagan miqdorda belgilanadi.
Kasbiy imtihonda talabgorning ish faoliyatida erishgan yutuqlarini tasdiqlovchi hujjatlari (diplom, sertifikat va boshqalar) inobatga olinadi.
Kasbiy imtihonning nazariy va amaliy shakllari uchun toʻplanadigan ball miqdori kasb (kvalifikatsiya) xususiyatlari, malaka darajasidan kelib chiqqan holda, tarmoq kengashi tomonidan belgilanadi hamda baholash vositalarida aks ettiriladi.
Kasbiy imtihon jarayonlari Markazning rasmiy veb-sayti yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri onlayn translyatsiya qilinadi hamda ovozli videoyozuvda qayd qilinadi. Bunda ushbu videoyozuv besh yil davomida Markazda saqlanadi.
30. Talabgorga kasbiy imtihon oʻtkaziladigan joyga oʻzi bilan birga ichimlik suvi, shaxsiy vositalar (dori vositalari, koʻzoynak, linzalar) olib kirishiga ruxsat beriladi.
Kasbiy imtihon oʻtkazilayotgan joyga talabgorlar tomonidan mobil aloqa vositasi, kompyuter yoki boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, kitob, lugʻat, shpargalka va boshqa materiallar olib kirish hamda foydalanish, shuningdek, boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish taqiqlanadi.
Bunda ushbu talablarga rioya qilmagan talabgorlar xolislar ishtirokida rasmiylashtirilgan dalolatnoma asosida kasbiy imtihondan chetlashtiriladi.
31. Kasbiy imtihon oʻtkazilayotgan joyga begona shaxslarning kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi. Bunda amaliy imtihon korxona, muassasa yoki tashkilotda oʻtkazilgan taqdirda, uning bir nafar xodimiga kuzatuvchi sifatida ishtirok etish uchun ruxsat beriladi.
32. Kasbiy imtihon natijasi boʻyicha ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda bayonnoma rasmiylashtiriladi va baholash komissiyasi aʼzolari tomonidan tasdiqlanadi.
33. Markaz kasbiy imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga imtihon yakunlangan kundan boshlab besh ish kuni ichida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan malaka sertifikati yoki malaka pasportini platforma orqali elektron shaklda talabgorga yuboradi.
34. Malaka sertifikati yoki malaka pasporti olgan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishliligi boʻyicha avtomatik ravishda platformadagi Malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar reyestri hamda Malaka pasportiga ega boʻlgan shaxslar reyestriga (keyingi oʻrinlarda — reyestrlar) kiritiladi.
Bunda reyestrlarda malaka sertifikati yoki malaka pasportini olgan shaxslarning familiyasi, ismi, otasining ismi, jismoniy shaxs uchun shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), pochta manzili, telefon raqami, malaka sertifikati yoki malaka pasporti raqami, berilgan sanasi va uning amal qilish muddati, kasb (kvalifikatsiya) nomi, Markaz nomi va manzili qayd etiladi.
Malaka sertifikati yoki malaka pasportining amal qilish muddati tugaganda yoki sud tomonidan bekor qilinganda, shuningdek, malaka sertifikati yoki malaka pasportiga ega boʻlgan shaxslar vafot etganda, ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar reyestrlardan chiqariladi.
7-bob. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish
35. Kasbiy imtihondan norozi boʻlgan talabgor imtihon natijalari eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida Markazga yozma ravishda yoki platforma orqali elektron shaklda apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega.
36. Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish uchun Markaz direktori buyrugʻi bilan kamida 3 nafar malakali mutaxassislardan iborat Apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Kasbiy imtihonda qatnashgan baholash komissiyasi aʼzolari Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilmaydi.
37. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini oʻn ish kuni ichida talabgor ishtirokida koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
kasbiy imtihon natijasini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisida;
kasbiy imtihon natijasini oʻzgartirish va apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish toʻgʻrisida.
Apellyatsiya komissiyasi kasbiy imtihon natijasini oʻzgarishsiz qoldirish va apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni quyidagi hollarda qabul qiladi:
apellyatsiya shikoyati ushbu Nizom talablari buzilgan holda taqdim etilgan boʻlsa;
apellyatsiya shikoyatida koʻrsatilgan holatlar oʻz tasdigʻini topmasa.
Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatida koʻrsatilgan holatlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, kasbiy imtihon natijasini oʻzgartirish va apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
38. Talabgor Apellyatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.
8-bob. Yakunlovchi qoida
39. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Malakani baholash markazi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 1-ILOVA
NAMUNA MALAKA SERTIFIKATI MS № 000000 __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (nomzodning F.I.O. ) belgilangan nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirib, quyidagi kasb (kvalifikatsiya)larini egallaganligi tasdiqlandi: ___________________________________________________ (kasb yoki kvalifikatsiya nomi) ___________________________________________________ (malaka darajasi) Berilgan sana: ___________ Amal qilish muddati: ___________ ______________ (kun, oy, yil) ___________________ (kun, oy, yil) Direktor _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Malakani baholash markazi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 2-ILOVA
NAMUNA MALAKA PASPORTI MP № 000000 __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (nomzodning F.I.O.) belgilangan nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirib, quyidagi kasb (kvalifikatsiya)lari: ______________________________________________ boʻyicha (kasb yoki kvalifikasiya nomi) _______________________________________________ berildi. (malaka razryadi) Berilgan sana: ___________ Amal qilish muddati: ___________ _____________ (kun, oy, yil) ___________________ (kun, oy, yil) Direktor _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Malakani baholash markazi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 3-ILOVA
Talabgorni kasbiy imtihondan oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor Kasbiy imtihondan oʻtish uchun hujjatlarni Malakani baholash markaziga (keyingi oʻrinlarda — Markaz) elektron shaklda platforma orqali taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Markaz 1. Talabgorning hujjatlarini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi va uni platforma orqali talabgorga yuboradi: talabgorni kasbiy imtihondan oʻtkazish toʻgʻrisida; talabgorning kasbiy imtihondan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida. Besh ish kuni ichida 2. Talabgorni kasbiy imtihondan oʻtkazadi. Oʻttiz ish kuni ichida 3. Kasbiy imtihonlardan muvaffaqiyatli oʻtgan talabgorlarga QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan malaka sertifikati yoki malaka pasportini platforma orqali elektron shaklda talabgorga yuboradi. Besh ish kuni ichida 3-bosqich Markaz Malaka sertifikati yoki malaka pasporti olgan talabgorlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishliligi boʻyicha platformadagi Malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar reyestri hamda Malaka pasportiga ega boʻlgan shaxslar reyestriga kiritiladi. Avtomatik ravishda
Malakani baholash markazi toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga 4-ILOVA
NAMUNA Kasbiy imtihon natijasi boʻyicha BAYONNOMA _____-son _____________ ____________ ________________________________________________________________ (talabgorning F.I.O.) Malakani baholash markazi nomi: ________________________________ ____________ _______________ _____________ ____________ ________________________________________________________________ Kasbiy imtihon oʻtkaziladigan sana: _________________________ _______________________________________ (kun, oy, yil) Kasbiy imtihon oʻtkaziladigan joy (manzil): ______________ ___________ ________________________ _____________ ____________ ________________________________________________________________ Kasbiy imtihon natijalari: T/r Baholash komissiyasi aʼzolari (F.I.O.) Natija Nazariy imtihon Amaliy imtihon Yakuniy ball 1. 2. 3. … Jami ballar yigʻindisi Oʻrtacha yakuniy ball Kasbiy imtihon natijalarini tasdiqlash: Komissiya raisi: _________________________________ ________________ (F.I.O.) (imzo) Komissiya aʼzolari: _________________________________ ________________ (F.I.O.) (imzo) _________________________________ ________________ (F.I.O.) (imzo) Kotib: _________________________________ ________________ (F.I.O.) (imzo) Muhr oʻrni
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 4-ILOVA
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament malakani baholash markazlarini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) akkreditatsiyadan oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
akkreditatsiya — Markazning belgilangan mezonlar, koʻrsatkichlar, talablar va standartlarga muvofiqligini rasmiy tasdiqlash;
Akkreditatsiya guruhi — Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganuvchi malakali mutaxassislar hamda ekspertlardan iborat guruh;
Akkreditatsiya komissiyasi — Akkreditatsiya guruhining xulosasi asosida yakuniy qaror qabul qiluvchi komissiya;
ariza beruvchi — Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazishni soʻrab belgilangan tartibda murojaat qilgan shaxs (Markaz direktori yoki ishonchli vakil);
vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti;
davriy monitoring — akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlgan Markaz faoliyatining belgilangan talablarga muvofiqligini kuzatib borish;
platforma — Milliy malaka tizimining yagona raqamli platformasi.
3. Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazishda ixtiyoriylik, xolislik va betaraflik, manfaatlar toʻqnashuviga yoʻl qoʻymaslik, shaffoflik va ochiqlik, tenglik, axborotlarning maxfiyligi kabi tamoyillariga rioya qilinadi.
2-bob. Akkreditatsiya guruhi va Akkreditatsiya komissiyasini tuzish
4. Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganuvchi kamida uch nafar malakali mutaxassislar hamda ekspertlardan iborat Akkreditatsiya guruhi tuziladi.
Vakolatli organ rahbarining buyrugʻi bilan Akkreditatsiya guruhi tarkibi tasdiqlanadi, uning vazifalari, oʻrganish oʻtkazish muddati, joyi va shakli belgilanadi.
5. Akkreditatsiya guruhi Markazni joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganish natijasi boʻyicha xulosa rasmiylashtiradi.
6. Akkreditatsiya guruhining xulosasini oʻrganish va natijasi boʻyicha yakuniy qaror qabul qilish uchun yetti nafar malakali mutaxassislar hamda ekspertlardan iborat Akkreditatsiya komissiyasi tuziladi.
Akkreditatsiya komissiyasi tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Akkreditatsiya komissiyasi rais, rais oʻrinbosari, kotib va aʼzolardan iborat boʻladi. Akkreditatsiya guruhiga aʼzo boʻlgan shaxslar Akkreditatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilmaydi.
Vakolatli organ rahbari Akkreditatsiya komissiyasi raisi hisoblanadi. Akkreditatsiya komissiyasi tarkibiga tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, xoʻjalik birlashmalari, ilmiy, taʼlim va boshqa tashkilotlar vakillari ham kiritilishi mumkin.
7. Akkreditatsiya komissiyasi raisi:
Akkreditatsiya komissiyasi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;
Akkreditatsiya komissiyasi majlislarini oʻtkazadi va vakolatiga doir masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi;
Akkreditatsiya komissiyasi raisining oʻrinbosari, kotibi hamda aʼzolarining vakolatlari, majburiyatlari va shaxsiy javobgarlik darajasini belgilaydi.
8. Vakolatli organning Malakani baholash va akkreditatsiya guruhi rahbari — komissiya kotibi va bir vaqtning oʻzida uning aʼzosi hisoblanadi.
Akkreditatsiya komissiyasi kotibi:
Akkreditatsiya guruhi tomonidan taqdim etilgan xulosalarni umumlashtiradi hamda Akkreditatsiya komissiyasi majlislarida koʻrib chiqish uchun tayyorlaydi;
Akkreditatsiya komissiyasi majlislari kun tartibi hamda materiallarini tayyorlaydi, ularni majlis oʻtkazilishidan uch ish kuni oldin komissiya aʼzolariga taqdim qiladi;
Akkreditatsiya komissiyasining majlis bayonlari loyihalarini tayyorlaydi.
9. Akkreditatsiya komissiyasi majlislari, qoida tariqasida, har oyda kamida bir marotaba oʻtkaziladi.
Akkreditatsiya komissiyasi raisi boʻlmagan taqdirda, majlisga uning oʻrinbosari rahbarlik qiladi.
10. Akkreditatsiya komissiyasi majlisi aʼzolarning uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, vakolatli hisoblanadi.
11. Akkreditatsiya komissiyasining qarori majlisda ishtirok etayotgan aʼzolarning koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi.
Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
Akkreditatsiya komissiyasi qarori bayon shaklida rasmiylashtiriladi hamda rais va komissiya aʼzolari tomonidan tasdiqlanadi.
12. Akkreditatsiya komissiyasi qarorining asl nusxasi hamda unga oid materiallar vakolatli organda saqlanadi.
13. Akkreditatsiya komissiyasining qarori vakolatli organning rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi.
3-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
14. Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmati ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida koʻrsatiladi.
15. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanish uchun Davlat xizmatlari markaziga shaxsan kelib murojaat qiladi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) elektron shaklda roʻyxatdan oʻtadi.
16. Ariza beruvchi oʻzi kelib murojaat qilgan taqdirda, Davlat xizmati markazi xodimi ariza beruvchi nomidan, YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda esa, ariza beruvchi mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnoma YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlarida tushganda, kalendar boʻyicha navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun deb hisoblanadi.
17. Soʻrovnomaga quyidagilar elektron shaklda (PDF, PNG yoki JPEG formatda) ilova qilinadi:
ariza beruvchining Markaz direktori yoki ishonchli vakil ekanligini tasdiqlovchi hujjat;
Markazning yuridik shaxs sifatida davlat roʻyxatidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi;
Kasbiy malakalarni rivojlantirish boʻyicha tarmoq kengashining Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun tavsiya etganligi toʻgʻrisidagi xulosasi;
tegishli kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha baholovchi ekspert sifatida jalb qilinishi rejalashtirilgan kamida uch nafar nomzod toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
malakani mustaqil baholash rejalashtirilgan kasb (kvalifikatsiya)lar boʻyicha ishlab chiqilgan baholash vositalari.
Ariza beruvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan hujjatlarni hamda boshqa maʼlumotlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Soʻrovnoma Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan oʻn daqiqada ichida, YIDXP orqali murojaat qilinganda esa, real vaqt rejimida avtomatik ravishda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat qilgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etiladi.
19. Vakolatli organ uch ish kuni ichida ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi.
Bunda soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarni oʻrganish uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
20. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, vakolatli organ bir ish kuni ichida davlat xizmati koʻrsatishni toʻxtatish hamda soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlardagi kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda xabarnoma yuboradi.
Ariza beruvchi xabarnomani olgan kundan boshlab besh kun ichida hujjatlardagi kamchiliklarni bartaraf qilib, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlamagan holda, Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali takroran murojaat qilish huquqiga ega.
Ariza beruvchi belgilangan muddatda hujjatlardagi kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran murojaat qilmagan taqdirda, vakolatli organ davlat xizmati koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va bu haqda bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda xabarnoma yuboradi hamda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
21. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega.
Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrmasdan qoldiriladi va toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
22. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmaganda yoki aniqlangan kamchiliklar bartaraf qilinib, takroran murojaat qilinganda, kasb (kvalifikatsiya) xususiyatidan kelib chiqqan holda, vakolatli organning koʻrsatmasiga muvofiq Akkreditatsiya guruhi Markazni joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganadi.
Akkreditatsiya guruhi Markazni joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganishi uchun har bir kasb (kvalifikatsiya) boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Vakolatli organ oʻrganish oʻtkazilishidan besh ish kuni oldin oʻrganish sanasi va shakli toʻgʻrisida xabarnoma hamda yigʻim miqdori koʻrsatilgan invoysni Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
23. Ariza beruvchi belgilangan yigʻimni toʻlagandan soʻng oʻn besh ish kuni ichida Akkreditatsiya guruhi tomonidan quyidagilar oʻrganiladi:
Markaz namunaviy tuzilma asosida tashkil etilganligi, shuningdek, zarur shart-sharoitlar hamda mebel jihozlariga ega bino va inshootlar bilan taʼminlanganligi;
Markazning oʻz rasmiy veb-saytiga ega ekanligi, shuningdek, kasbiy imtihonlarni oʻtkazish uchun yetarli kompyuter toʻplamlarining mavjudligi;
kasbiy imtihon jarayonlarini Markazning rasmiy veb-sayti yoki Internet jahon axborot tarmogʻi orqali toʻgʻridan-toʻgʻri onlayn translyatsiya qilish va ovozli videoyozuvda qayd qilish uchun texnik imkoniyatlarning yaratilganligi;
kasbiy imtihonlarni oʻtkazish uchun kasb (kvalifikatsiya) xususiyatidan kelib chiqqan holda, zarur texnikalar, asbob-uskunalar va boshqa jihozlarning mavjudligi;
kasbiy imtihon oʻtkaziladigan hududning mehnatni muhofaza qilish, sanoat, texnika va yongʻin xavfsizligi, shuningdek, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablarga javob berishi.
Akkreditatsiya guruhi kasb (kvalifikatsiya)ning oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, vakolatli organning ruxsati bilan boshqa holatlarni ham oʻrganishi mumkin.
24. Akkreditatsiya guruhi oʻrganish natijasi boʻyicha Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazishning maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida uch nusxada xulosa tuzadi.
Bunda tasdiqlovchi hujjatlari (hujjatlar nusxalari, fotosuratlar, videoyozuvlar va boshqalar) bilan birga xulosaning bir nusxasi Akkreditatsiya komissiyasiga, bir nusxasi ariza beruvchiga taqdim etiladi va bir nusxasi Akkreditatsiya guruhining oʻzida qoladi.
Markaz ushbu Reglamentning 23-bandida belgilangan talablarga javob bermaganda yoki tegishli hujjatlarni taqdim etmaganda, uni akkreditatsiyadan oʻtkazishning maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa tuziladi.
25. Akkreditatsiya komissiyasi Akkreditatsiya guruhining xulosasini besh ish kuni ichida oʻrganib chiqadi hamda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:
Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berish haqida;
Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berishni rad etish haqida.
Akkreditatsiya komissiyasining Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berishni rad etish haqida qaror qabul qilishiga quyidagilar asos boʻladi:
Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazishning maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisidagi xulosada koʻrsatilgan holatlar oʻz tasdigʻini topganda;
Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosada koʻrsatilgan holatlar oʻz tasdigʻini topmaganda.
Akkreditatsiya komissiyasi Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berishni rad etish haqida qaror qabul qilgan taqdirda, vakolatli organ bu haqda bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda xabarnoma yuboradi hamda toʻlangan yigʻim summasi qaytarilmaydi.
26. Akkreditatsiya komissiyasining Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berish haqidagi qarori qabul qilinganda, guvohnoma blankasi uchun bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida yigʻim undiriladi.
Vakolatli organ guvohnoma blankasi uchun toʻlov miqdori koʻrsatilgan invoysni bir ish kuni ichida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
27. Ariza beruvchi belgilangan yigʻimni toʻlagandan soʻng uch ish kuni ichida vakolatli organ ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomani rasmiylashtiradi, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda tasdiqlaydi va Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi.
Ariza beruvchi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomani shaxsan Davlat xizmatlari markazlariga borib yoki YIDXPdan yuklab oladi.
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma besh yil muddatga amal qiladi.
28. Ariza beruvchi Akkreditatsiya komissiyasining qarori yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
29. Ariza beruvchi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida uch oy oldin akkreditatsiyadan oʻtkazishni soʻrab ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq murojaat qiladi.
30. Markazning Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ilovada koʻrsatilmagan kasb (kvalifikatsiya)lar boʻyicha malakani mustaqil baholashiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Markaz Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ilovada koʻrsatilmagan boshqa kasb (kvalifikatsiya)lar boʻyicha malakani mustaqil baholash faoliyati bilan shugʻullanishi ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq qayta akkreditatsiyadan oʻtkazilishi shart.
Bunda amaldagi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma bekor qilinadi va uning amal qilish muddati davriga yangisi beriladi.
31. Davlat xizmati koʻrsatilganligi uchun toʻlangan yigʻimlar summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) davlat xizmatlari markazlariga oʻzi kelib murojaat qilganda:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy hisobvaragʻiga;
0,5 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasidagi maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi;
b) YIDXP orqali murojaat qilinganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga;
11,75 foizi (shundan 0,5 foizi yagona billing tizimi orqali davlat xizmati koʻrsatilganda) — Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga;
qolgan mablagʻlar vakolatli organning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
4-bob. Davriy monitoring oʻtkazish
32. Markaz akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma olganidan soʻng vakolatli organ tomonidan uning qonunchilik hujjatlariga muvofiq faoliyat yuritayotganligi yuzasidan har yili kamida bir marotaba, biroq uch ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatda davriy monitoring oʻtkaziladi.
Bunda davriy monitoring oʻtkazilishidan besh ish kuni oldin vakolatli organ rahbarining davriy monitoring oʻtkazish toʻgʻrisida buyrugʻi qabul qilinadi va Markazga yuboriladi.
33. Davriy monitoring natijasi boʻyicha ikki nusxada dalolatnoma rasmiylashtiriladi va uning bir nusxasi Markazga taqdim qilinadi.
Vakolatli organ davriy monitoring natijasi boʻyicha rasmiylashtirilgan dalolatnoma asosida quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi va bu haqda bir ish kuni ichida Markazni yozma ravishda xabardor qiladi:
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaning amal qilishini tasdiqlash;
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ilovada koʻrsatilgan kasb (kvalifikatsiya)lar sonini qisqartirish;
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaning amal qilish muddatini toʻxtatib turish. Bunda:
mehnat bozorida akkreditatsiyadan oʻtkazilgan kasb (kvalifikatsiya)ga ehtiyoj mavjud emasligi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ilovada koʻrsatilgan kasb (kvalifikatsiya)lar sonini qisqartirishga;
Markaz tomonidan ushbu Reglamentning 23-bandida belgilangan talablar buzilganligi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomaning amal qilishini oʻn kundan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turishga asos boʻladi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
34. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi (Malakani baholash markazi direktori yoki ishonchli vakil) Davlat xizmatlari markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali roʻyxatdan oʻtadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Davlat xizmatlari markazi Soʻrovnoma toʻldiradi va elektron shaklda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligining Milliy malaka tizimini rivojlantirish instituti (vakolatli organ)ga yuboradi. Oʻn daqiqa ichida YIDXP Soʻrovnomani elektron shaklda vakolatli organga yuboradi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Vakolatli organ 1. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning belgilangan talablarga muvofiqligini oʻrganadi. Uch ish kuni ichida 2. Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarda notoʻgʻri maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, davlat xizmati koʻrsatishni toʻxtatish hamda soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlardagi kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda xabarnoma yuboradi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Ariza beruvchi Hujjatlardagi kamchiliklarni bartaraf qilib, davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlamagan holda, Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali takroran murojaat qiladi. Besh ish kuni ichida 5-bosqich Vakolatli organ Markazni oʻrganish sanasi va shakli toʻgʻrisida xabarnoma hamda yigʻim miqdori koʻrsatilgan invoysni Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Oʻrganishdan besh ish kuni oldin 6-bosqich Akkreditatsiya guruhi 1. Kasb (kvalifikatsiya) xususiyatidan kelib chiqqan holda, vakolatli organning koʻrsatmasiga muvofiq Markazni joyiga chiqib yoki masofadan turib oʻrganadi. 2. Akkreditatsiya guruhi oʻrganish natijasi boʻyicha Markazni akkreditatsiyadan oʻtkazish maqsadga muvofiqligi yoki maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida uch nusxada xulosa tuzadi. Oʻn besh ish kuni ichida 7-bosqich Akkreditatsiya komissiyasi Akkreditatsiya guruhining xulosasini oʻrganib chiqadi hamda quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi: Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berishni rad etish haqida; Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berish haqida. Besh ish kuni ichida 8-bosqich Vakolatli organ 1. Akkreditatsiya komissiyasi Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berishni rad etish haqida qaror qabul qilgan taqdirda, bu haqda Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga elektron ravishda xabarnoma yuboradi. Bir ish kuni ichida 2. Akkreditatsiya komissiyasining Markazga akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnoma berish haqidagi qarori qabul qilinganda, guvohnoma blankasi uchun toʻlov miqdori koʻrsatilgan invoysni Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3. Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomani rasmiylashtiradi, QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan holda tasdiqlaydi va Davlat xizmatlari markazi yoki YIDXP orqali ariza beruvchiga yuboradi. Uch ish kuni ichida 9-bosqich Ariza beruvchi Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida guvohnomani shaxsan Davlat xizmatlari markazlariga borib yoki YIDXPdan yuklab oladi. Oʻz xohishiga koʻra
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Malakani baholash markazini akkreditatsiyadan oʻtkazish uchun
Malakani baholash markazi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Malakani baholash markazining nomi va tashkiliy-huquqiy shakli 2. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) 3. Iqtisodiy faoliyat turlarining umumdavlat tasniflagichi (IFUT) 4. Joylashgan yeri 5. Telefon raqami 6. Elektron pochta manzili 7. Tarmoq kengashiga taalluqliligi 8. Malakani mustaqil baholash amalga oshiriladigan kasblar roʻyxati 9. Soʻrovnomani toʻldirish maqsadi (yangi guvohnoma olish yoki qayta rasmiylashtirish) 10. Malakani baholash markazining akkreditatsiyalash talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi 11. Ilova qilinayotgan hujjatlarni elektron yuklab olish uchun havola
Malakani baholash markazlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
NAMUNA MILLIY MALAKA TIZIMINI RIVOJLANTIRISH INSTITUTI Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisida GUVOHNOMA AG № 000000 Malakani mustaqil baholash faoliyati bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar reyestrida roʻyxatga olingan __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining nomi) __________________________________________________________________ (malakani baholash markazining joylashgan yeri) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): ___________________ Malakani baholash markazlariga akkreditatsiyadan oʻtish boʻyicha qoʻyilgan talablariga muvofiq kelishi tasdiqlandi. Ushbu guvohnomaga akkreditatsiyadan oʻtkazilgan kasb (kvalifikatsiya)lar ilova qilinadi. Guvohnoma ilovasiz haqiqiy hisoblanmaydi. Guvohnomani berish uchun asos: Milliy malaka tizimini rivojlantirish institutining 20___-yil “___”-__________dagi _____-son buyrugʻi. Amal qilish muddati: _____________ _____________________ (kun, oy, yil) Institut direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi _________-son guvohnomaga ILOVA
Akkreditatsiyadan oʻtkazilgan kasb (kvalifikatsiya)lar
T/r Kasb (kvalifikasiya) nomi Malaka darajasi 1. 2. 3. ... Institut direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 5-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Kambagʻal va ishsiz fuqarolarni kasb-hunarga oʻqitish tizimini takomillashtirish hamda mehnat organlari faoliyati samaradorligini oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 5-apreldagi 183-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 1-bandning “b” kichik bandi ikkinchi xatboshisidagi “, kasbiy malakani baholash” soʻzlari chiqarib tashlansin.
2. 1-ilovada :
a) 3-banddagi “, kasbiy malakani baholash” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 21-bandning oltinchi xatboshisidagi “hamda kasbiy malakani baholash jarayoni” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 33-bandda :
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.
3. 2-ilovada :
a) 10-bandda :
yettinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 26-bandda :
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 28-bandning ikkinchi xatboshisidagi “kasbiy malakalarni baholash markazi” soʻzlari chiqarib tashlansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyundagi 369-son qaroriga 6-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida Kasbiy malakalar, bilim va koʻnikmalarni rivojlantirish milliy tizimi faoliyatini tashkil etish choralari toʻgʻrisida” 2020-yil 15-maydagi 287-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Kasbiy malaka va bilimlarni rivojlantirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 30-sentabrdagi 616-son qarori .
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 834-bandi .
4. Vazirlar Mahkamasining “Savdo va xizmat koʻrsatish sohasida jamoatchilik nazorati samaradorligini oshirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2022-yil 12-maydagi 255-son qaroriga 3-ilovaning 33-bandi .
5. Vazirlar Mahkamasining “Kasb va lavozimlarga qoʻyiladigan malaka darajalarini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida kasbiy malakalar, bilim va koʻnikmalarni rivojlantirish milliy tizimi faoliyatini tashkil etish choralari toʻgʻrisida” 2020-yil 15-maydagi 287-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2024-yil 18-martdagi 144-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-iyun,
369-son