📅 2025-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 18 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 18 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш тартиби;
қабул комиссиялари томонидан абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш тартиби;
суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш тартиби;
суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентларни «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби.
3. Белгилансинки, ушбу қарор 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
4. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 374-сон қарорига ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг (кейинги ўринларда — академик лицейлар) иқтидорли битирувчиларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган, «юриспруденция» йўналиши мавжуд давлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом 2023/2024 ва 2024/2025 ўқув йилларида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларга қабул қилинган ўқувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Низом Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси, Божхона институти, Жамоат хавфсизлиги университети, Тошкент давлат юридик университети, Мудофаа вазирлиги тизимидаги олий таълим ташкилотларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотлари бакалавриатига академик лицейларнинг тавсияси бўйича суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилинадиган академик лицей битирувчиси;
апелляция комиссияси — якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ташкил этиладиган комиссия;
махсус комиссия — ҳар йили академик лицейлар битирувчиларини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) ректорининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
суҳбат комиссияси — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш мақсадида ташкил этиладиган комиссия;
якка тартибдаги суҳбат — олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат комиссияси томонидан абитуриент билан савол-жавоб ўтказиш жараёни;
қабул комиссия — ҳар йили олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабулни ташкил этиш, шу жумладан, абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва уларга маслаҳат бериш учун олий таълим ташкилотлари ректорларининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия.
3. Абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари олий таълим ташкилотлари томонидан ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ўринлар сонига мос равишда тўлов-контракт асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилинади.
Бунда қабул параметрларидан ташқари ўринлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 10 июнга қадар олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади.
4. Абитуриентлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида ўқишга қабул қилинади.
5. Абитуриентлар қуйидаги мезонлар асосида суҳбатдан ўтказилади:
академик лицейлар дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси;
юридик мутахассисликни танлашдаги мотивацияси (юридик мутахассисликнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниши ҳамда унга доимий қизиқиши);
нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги;
умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва ижодкорлик қобилияти.
6. Абитуриентлар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни тавсия қилиш тартиби
7. Ҳар йили 10 июнга қадар етти кишидан иборат таркибда ҳар бир академик лицей учун алоҳида махсус комиссия ташкил этилади. Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари, олий таълим ташкилотлари ва академик лицейлар ходимлари киритилади.
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Махсус комиссияга унинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Махсус комиссия котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ТДЮУ проректорлари орасидан махсус комиссия раислари белгиланади.
8. Битирувчилар ҳар йили 20 июнга қадар олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. Бунда ариза махсус комиссия котибига топширилади.
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йилидаги битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқади.
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар) тасдиқловчи ҳужжатлар.
10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ва мажлисга таклиф этилган битирувчилар рўйхати комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
11. Мажлисларни ўтказиш жадвали мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
12. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.
13. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
14. Махсус комиссия қуйидаги минимал талабларни инобатга олган ҳолда, битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилади:
битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 фоиз ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши, шунингдек, 5 баҳолик тизимда 4 баҳо ва ундан юқори бўлиши керак. Бунда махсус комиссияга битирувчининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи тўғрисидаги маълумот академик лицей томонидан тақдим этилади.
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эгалиги;
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар);
битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Бунда махсус комиссия мазкур минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда битирувчининг академик лицейдаги бутун ўқиш даврини ҳисобга олади.
15. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи махсус комиссия йиғилишига чақирилиши ҳамда у билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Суҳбат реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкониятига эга хонада ўтказилади.
16. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри мажлис баённомасида қайд этилади.
Бунда битирувчи ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган минимал талабларга жавоб бермаган тақдирда, махсус комиссия уни олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун асос бўлади.
17. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
18. Махсус комиссиянинг қарори асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхати қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида академик лицей директорининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.
Мазкур буйруқ нусхаси бир иш куни ичида олий таълим ташкилотларининг қабул комиссияларига юборилади.
Тавсия қилинган битирувчиларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки икки йил учун амал қилади.
3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
19. Қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар қабул қилинади.
20. Абитуриент мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ олий таълим ташкилотлари ректорлари номига бакалавриатга ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади. Бунда битирувчининг дипломи (иловаси билан бирга) «PDF» (portabl document format) шаклда аризага илова қилинади.
21. Қабул комиссияси аризани келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади ҳамда абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади, шунингдек, абитуриентни ҳужжатларнинг асл нусхасини ўз вақтида топшириш тўғрисида огоҳлантиради.
Ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, қабул комиссияси камчилик аниқланган вақтдан бошлаб бир соат ичида абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади.
Абитуриент йигирма тўрт соат ичида билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва ҳужжатларни мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда такроран топшириши мумкин. Бунда ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат аризани такроран топширишга нисбатан қўлланилмайди.
22. Рўйхатдан ўтказилган аризалар тўғрисидаги маълумот ҳар куни олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилиб борилади.
4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш тартиби
23. Ҳар йили 1 июлга қадар етти кишидан иборат таркибда олий таълим ташкилотлари тақдимномаларига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғи билан суҳбат комиссияси ташкил этилади. Суҳбат комиссияси таркибига вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотлари ходимлари киритилиши мумкин.
Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Суҳбат комиссиясига унинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Суҳбат комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
24. Суҳбат комиссияси суҳбат бошланишидан камида уч кун олдин якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади, шунингдек, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборади.
25. Суҳбат комиссияси ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.
26. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилгунга қадар абитуриентлар учун қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида маслаҳатлар ташкил этилади.
27. Қабул комиссияси раиси якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
28. Якка тартибдаги суҳбат олий таълим ташкилотларидаги таълим тилларида ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат тили абитуриент томонидан танланади ва унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
29. Абитуриент суҳбат ўтказиладиган аудиторияга якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ биометрик паспорти (идентификация ID-картаси) билан навбатма-навбат киритилади.
30. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам беришига йўл қўйилмайди.
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбат комиссияси котиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.
31. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар беради.
Бунда мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги мезон бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицейлар ўқув дастурлари асосида шакллантирилади ҳамда олий таълим ташкилотлари ректорлари томонидан тасдиқланади.
Саволлар рўйхати олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал эълон қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат ҳар бир абитуриент учун ўттиз дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги мезонлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан қоғозга чоп этилиб, абитуриентга тақдим қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
32. Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби комиссия аъзолари томонидан абитуриентга қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган 0 дан 100 гача оралиқдаги баллар асосида аниқланади.
33. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича суҳбат комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилади. Баённома якка тартибдаги суҳбатда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Абитуриентлар рўйхати суҳбат комиссияси баённомасида энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда, камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Якка тартибдаги суҳбат жараёни видео ва аудиоёзувларда қайд этилади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.
34. Якка тартибдаги суҳбат натижалари суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида олий таълим ташкилотлари расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
35. Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
якка тартибдаги Суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ суҳбатга келмаганда;
якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўпланганда.
Бунда якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ олий таълим ташкилотлари томонидан белгиланган ўринлар доирасига кирмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмайди.
36. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
37. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун ҳар йили 1 июлга қадар етти кишидан иборат таркибда олий таълим ташкилотлари тақдимномаларига асосан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади.
Суҳбат комиссияси таркибига вазирликлар ва идоралар ҳамда олий таълим ташкилотлари ходимлари киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
Апелляция комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Апелляция комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Апелляция комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Зарурат бўлганда, суҳбат комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиши ва ўз фикрини билдириши мумкин.
38. Абитуриент якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган тақдирда, суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссиясига ёзма равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
39. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
40. Апелляция шикояти абитуриент иштирокида кўриб чиқилади ва ушбу жараён видео ва аудиоёзувларда қайд этилади.
41. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
эътироз асосли бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
42. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув йили бошланишига қадар дипломи (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатининг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш ёки ёлғон маълумот тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан ёхуд олий таълим ташкилотлари талабалари сафидан четлаштирилади, ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
43. Олий таълим ташкилотлари ҳар йили 1 августга қадар якка тартибдаги суҳбат натижалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
5-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
44. Ҳар йили 10 августга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
45. Олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни бакалавриатга ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинганидан сўнг олий таълим ташкилотлари ҳамда абитуриентлар ўртасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширади.
46. Ҳар йили 2 сентябрга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
47. Ҳар йили 15 сентябрга қадар олий таълим ташкилотлари ректорларининг шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлари қабул қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
48. Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларидан кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
49. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Тошкент давлат юридик университети Академик лицейлар битирувчиларини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этади. Ҳар йили 10 июнга қадар Академик лицейларнинг битирувчилари Олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. Ҳар йили 20 июнга қадар Махсус комиссия 1. Мажлисларни ўтказиш жадвалини академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин 2. Битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади. 3. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида 2-босқич Академик лицейлар 1. Махсус комиссиянинг қарори асосида олий таълим ташкилотлари бакалавриатига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхатини буйруқ билан тасдиқлайди ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма беради. Қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида 2. Буйруқ нусхасини олий таълим ташкилотлари қабул комиссияларига юборади. Бир иш куни ичида 3-босқич Абитуриент Олий таълим ташкилотлари ректорлари номига бакалавриатга ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади. Ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар 4-босқич Қабул комиссияси 1. Аризани кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади ҳамда абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади, шунингдек, абитуриентни ҳужжатларнинг асл нусхасини ўз вақтида топшириш тўғрисида огоҳлантиради. Келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида 2. Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига бу ҳақида билдиришнома юборади. Камчилик аниқланган вақтдан бошлаб бир соат ичида Абитуриент Билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва ҳужжатларни белгиланган тартибда такроран топширади. Йигирма тўрт соат ичида 5-босқич Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Суҳбат комиссиясини ташкил этади. Ҳар йили 1 июлга қадар Суҳбат комиссияси 1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади. Суҳбат бошланишидан камида уч кун аввал 2. Абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади. Ҳар йили 10 июлдан 25 июлга қадар 3. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини олий таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади, шунингдек, абитуриентнинг аризада кўрсатилган электрон почта манзилига юборади. Суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида 6-босқич Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун апелляция комиссиясини ташкил этади. Ҳар йили 1 июлга қадар 7-босқич Абитуриент Диплом (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади. Ўқув йили бошланишига қадар 8-босқич Олий таълим ташкилотлари Абитуриентларни бакалавриатга ўқиш учун тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Ҳар йили 10 августга қадар 9-босқич Олий таълим ташкилоти ва абитуриент Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштиради. Ўқишга тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг Абитуриент Тўловни амалга оширади. Қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда Олий таълим ташкилотлари 1. Абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Ҳар йили 2 сентябрга қадар 2. Шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Ҳар йили 15 сентябрга қадар
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Олий таълим ташкилоти ректори __________________________ га (Ф.И.О.) _________________________ дан (абитуриентнинг Ф.И.О. тўлиқ ёзилади) Олий таълим ташкилоти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида АРИЗА Менга __________________________________________________ йўналишида таълим олиш учун __________________________ (таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус) суҳбатдан ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман. Маълумотим: _________________________________________________________________________________________ _____________________________________ ни ______ йилда тугатганман. Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия __________ № __________ Суҳбатдан ________________ тилида ўтаман. _____________ (ўзбек, рус) Туғилган вақтим ва жойим: ______ ______ ______ йил, _______________________ _______________________________ (кун) (ой) (йил) ______________ (тугилган жойи) Яшаш манзилим: _________________________________________________________________ ____________________________________ (мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ) _________________________________________________________________________________________ Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) бўйича маълумотим: ______ ______________ _____________________________________________________________________ (серия) _____ (номер) _________________________________________________________________________________________ Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлигим ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса): _________________________________________________________________________________________ (олимпиада фани) _________________________________________________________________________________________ (танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин) Ногиронлик ҳақида маълумот: ______________________________________________________________ __________________________________________ (номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари) Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим. _______________________ ____________ ________________ (абитуриентнинг Ф.И.О.) (имзо) (ариза бериш санаси)
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА Абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида ДАЛОЛАТНОМА _____________ шаҳри 20 ___ йил « ____ » ___________ Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент _________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Куйидаги сабабларга кура якка тартибдаги суҳбатдан соат ______ : ______ да четлатилди: □ тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка); □ бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган; □ бошқа абитуриентга ёрдам берган; _________________________________________________________________________________________ (Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар) Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг ____________бандлари талаблари бузилган. Комиссия котиби ______________________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо)
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
НАМУНА Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссияси аъзоларининг БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ Сана ________________ Абитуриентнинг Ф.И.О. _________________________________________________ Т/р Баҳолаш мезонлари Баллар 1. Академик лицейлар дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси 2. Юридик мутахассисликни танлашдаги мотивацияси (юридик мутахассисликнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниши ҳамда унга доимий қизиқиши) 3. Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги 4. Умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва ижодкорлик қобилияти Изоҳ. _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Суҳбат комиссияси аъзоси: ______________________________ ____________ (Ф.И.О.) (имзо)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 июнь,
374-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoniga muvofiq yuridik kadrlar tayyorlash tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoniga muvofiq Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishidagi oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibini ishlab chiqish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
maxsus komissiyani tashkil etish va bitiruvchilarni suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilish tartibi;
qabul komissiyalari tomonidan abituriyentlarning hujjatlarini qabul qilish tartibi;
suhbat komissiyasini tashkil etish va abituriyentlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazish tartibi;
suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan abituriyentlarni “yurisprudensiya” yoʻnalishidagi oliy taʼlim tashkilotlarining bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish tartibi.
3. Belgilansinki, ushbu qaror 2023/2024 va 2024/2025 oʻquv yillarida Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarga qabul qilingan oʻquvchilarga nisbatan tatbiq etiladi.
4. Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov hamda oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 374-son qaroriga ILOVA
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning (keyingi oʻrinlarda — akademik litseylar) iqtidorli bitiruvchilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat yuritayotgan, “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud davlat oliy taʼlim tashkilotlariga (keyingi oʻrinlarda — oliy taʼlim tashkilotlari) suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom 2023/2024 va 2024/2025 oʻquv yillarida Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarga qabul qilingan oʻquvchilarga nisbatan tatbiq etiladi.
Ushbu Nizom Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi, Huquqni muhofaza qilish akademiyasi, Amir Temur nomidagi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati akademiyasi, Bojxona instituti, Jamoat xavfsizligi universiteti, Toshkent davlat yuridik universiteti, Mudofaa vazirligi tizimidagi oliy taʼlim tashkilotlariga, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan xorijiy va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlari hamda ularning filiallariga nisbatan tatbiq etilmaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
abituriyent — “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga akademik litseylarning tavsiyasi boʻyicha suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilinadigan akademik litsey bitiruvchisi;
apellyatsiya komissiyasi — yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha abituriyentlarning shikoyatlarini koʻrib chiqish uchun tashkil etiladigan komissiya;
maxsus komissiya — har yili akademik litseylar bitiruvchilarini oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilish masalasini koʻrib chiqish maqsadida Toshkent davlat yuridik universiteti (keyingi oʻrinlarda — TDYU) rektorining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan komissiya;
suhbat komissiyasi — oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun abituriyentlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazish maqsadida tashkil etiladigan komissiya;
yakka tartibdagi suhbat — oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish uchun suhbat komissiyasi tomonidan abituriyent bilan savol-javob oʻtkazish jarayoni;
qabul komissiya — har yili oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabulni tashkil etish, shu jumladan, abituriyentlar hujjatlarini qabul qilish va ularga maslahat berish uchun oliy taʼlim tashkilotlari rektorlarining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan komissiya.
3. Abituriyentlar qabul parametrlaridan tashqari oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan ichki imkoniyatlaridan kelib chiqqan holda, belgilangan oʻrinlar soniga mos ravishda toʻlov-kontrakt asosida oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilinadi.
Bunda qabul parametrlaridan tashqari oʻrinlar soni haqidagi maʼlumotlar har yili 10-iyunga qadar oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlar orqali eʼlon qilinadi.
4. Abituriyentlar oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat natijalariga koʻra reyting tizimi boʻyicha toʻplangan ballar asosida oʻqishga qabul qilinadi.
5. Abituriyentlar quyidagi mezonlar asosida suhbatdan oʻtkaziladi:
akademik litseylar dasturlari doirasida huquqiy fanlar boʻyicha bilim saviyasi va oʻzlashtirish darajasi;
yuridik mutaxassislikni tanlashdagi motivatsiyasi (yuridik mutaxassislikning mohiyati va ijtimoiy ahamiyatini tushunishi hamda unga doimiy qiziqishi);
nutq madaniyatining shakllanganligi, oʻz fikrini ravon ifoda etishi va tanqidiy fikrlash salohiyatiga egaligi;
umumiy dunyoqarashning shakllanganligi, muntazam ravishda oʻz ustida ishlashi va ijodkorlik qobiliyati.
6. Abituriyentlar oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida oʻqishga qabul qilinadi.
2-bob. Maxsus komissiyani tashkil etish va bitiruvchilarni tavsiya qilish tartibi
7. Har yili 10-iyunga qadar yetti kishidan iborat tarkibda har bir akademik litsey uchun alohida maxsus komissiya tashkil etiladi. Maxsus komissiya tarkibiga adliya organlari va muassasalari, oliy taʼlim tashkilotlari va akademik litseylar xodimlari kiritiladi.
Maxsus komissiya tarkibiga kelishuv asosida boshqa tashkilotlar vakillari ham kiritilishi mumkin.
Maxsus komissiya oʻz faoliyatini kollegiallik, oshkoralik, xolislik va betaraflik tamoyillari asosida amalga oshiradi.
Maxsus komissiyaga uning boshqa aʼzolari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi rais rahbarlik qiladi. Maxsus komissiya faoliyatini tashkiliy jihatdan taʼminlash uning kotibiga yuklanadi.
Maxsus komissiya kotibi bir vaqtning oʻzida komissiya aʼzosi hisoblanadi.
TDYU rektorining buyrugʻi bilan TDYU prorektorlari orasidan maxsus komissiya raislari belgilanadi.
8. Bitiruvchilar har yili 20-iyunga qadar oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilishni soʻrab maxsus komissiyaga ariza beradi. Bunda ariza maxsus komissiya kotibiga topshiriladi.
Maxsus komissiya faqat komissiya tashkil etilgan tegishli oʻquv yilidagi bitiruvchilarning arizalarini koʻrib chiqadi.
9. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
bitiruvchining xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikat;
bitiruvchining shaxsiy yutuqlari, akademik litseyning ijtimoiy hayotidagi faol ishtirokini (maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar, jamoat ishlari, loyihalar, tanlovlar, olimpiadalar va boshqa tadbirlar) tasdiqlovchi hujjatlar.
10. Maxsus komissiyaning majlislar oʻtkazish jadvali va majlisga taklif etilgan bitiruvchilar roʻyxati komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
11. Majlislarni oʻtkazish jadvali majlis boshlanishidan kamida bir hafta avval akademik litseylarning rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
12. Maxsus komissiya har yili 20-iyundan boshlab besh ish kuni ichida bitiruvchilarning hujjatlarini komissiya majlisida koʻrib chiqadi.
13. Maxsus komissiya majlisi komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi qatnashganda vakolatli hisoblanadi.
14. Maxsus komissiya quyidagi minimal talablarni inobatga olgan holda, bitiruvchini oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qiladi:
bitiruvchining akademik litseydagi umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichi reyting natijalari boʻyicha 71 foiz va undan yuqori foizni tashkil qilishi, shuningdek, 5 baholik tizimda 4 baho va undan yuqori boʻlishi kerak. Bunda maxsus komissiyaga bitiruvchining umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichi toʻgʻrisidagi maʼlumot akademik litsey tomonidan taqdim etiladi.
bitiruvchining xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi kamida B2 darajasidagi milliy yoki xalqaro sertifikatga egaligi;
bitiruvchining shaxsiy yutuqlari, akademik litseyning ijtimoiy hayotidagi faol ishtiroki (maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar, jamoat ishlari, loyihalar, tanlovlar, olimpiadalar va boshqa tadbirlar);
bitiruvchining akademik litseydagi oʻqish davrida unga nisbatan intizomiy jazo chorasi qoʻllanilmaganligi.
Bunda maxsus komissiya mazkur minimal talablarga tegishli masalalarni koʻrib chiqishda bitiruvchining akademik litseydagi butun oʻqish davrini hisobga oladi.
15. Zarurat boʻlganda, taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarga aniqlik kiritish maqsadida bitiruvchi maxsus komissiya yigʻilishiga chaqirilishi hamda u bilan suhbat oʻtkazilishi mumkin.
Suhbat real vaqt rejimida (onlayn) kuzatib borish imkoniyatiga ega xonada oʻtkaziladi.
16. Majlisda ishtirok etgan maxsus komissiya aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan bitiruvchini oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilish yoki tavsiya qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi hamda komissiya har bir aʼzosining bitiruvchi toʻgʻrisidagi asoslantirilgan fikri majlis bayonnomasida qayd etiladi.
Bunda bitiruvchi ushbu Nizomning 14-bandida belgilangan minimal talablarga javob bermagan taqdirda, maxsus komissiya uni oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi uchun asos boʻladi.
17. Maxsus komissiya majlisining bayonnomasi majlisda ishtirok etgan komissiya aʼzolari tomonidan imzolanib, rais tomonidan tasdiqlanadi.
18. Maxsus komissiyaning qarori asosida oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilingan bitiruvchilar roʻyxati qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kuni ichida akademik litsey direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi hamda bitiruvchiga buyruqdan koʻchirma beriladi.
Mazkur buyruq nusxasi bir ish kuni ichida oliy taʼlim tashkilotlarining qabul komissiyalariga yuboriladi.
Tavsiya qilingan bitiruvchilarga oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish huquqi dastlabki ikki yil uchun amal qiladi.
3-bob. Qabul komissiyasi tomonidan hujjatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish tartibi
19. Qabul komissiyasi tomonidan abituriyentlarning oʻqishga qabul qilish haqidagi arizalari har yili 25-iyundan 5-iyulga qadar qabul qilinadi.
20. Abituriyent mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq oliy taʼlim tashkilotlari rektorlari nomiga bakalavriatga oʻqishga qabul qilish haqida Internet jahon axborot tarmogʻi orqali elektron shaklda ariza yuboradi. Bunda bitiruvchining diplomi (ilovasi bilan birga) “PDF” (portabl document format) shaklda arizaga ilova qilinadi.
21. Qabul komissiyasi arizani kelib tushgan vaqtdan boshlab yetmish ikki soat ichida koʻrib chiqadi va hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, arizani noyob raqam berish orqali roʻyxatdan oʻtkazadi hamda abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga bu haqida bildirishnoma yuboradi, shuningdek, abituriyentni hujjatlarning asl nusxasini oʻz vaqtida topshirish toʻgʻrisida ogohlantiradi.
Hujjatlar qabul komissiyasi tomonidan qabul qilingan vaqt ariza uchun noyob raqam olingan vaqt hisoblanadi.
Agar taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, qabul komissiyasi kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab bir soat ichida abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga bu haqida bildirishnoma yuboradi.
Abituriyent yigirma toʻrt soat ichida bildirishnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etishi va hujjatlarni mazkur Nizomning 20-bandida belgilangan tartibda takroran topshirishi mumkin. Bunda ushbu Nizomning 19-bandida belgilangan muddat arizani takroran topshirishga nisbatan qoʻllanilmaydi.
22. Roʻyxatdan oʻtkazilgan arizalar toʻgʻrisidagi maʼlumot har kuni oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlar orqali eʼlon qilib boriladi.
4-bob. Suhbat komissiyasini tashkil etish va yakka tartibdagi suhbatni oʻtkazish tartibi
23. Har yili 1-iyulga qadar yetti kishidan iborat tarkibda oliy taʼlim tashkilotlari taqdimnomalariga asosan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi buyrugʻi bilan suhbat komissiyasi tashkil etiladi. Suhbat komissiyasi tarkibiga vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim tashkilotlari xodimlari kiritilishi mumkin.
Maxsus komissiya tarkibiga kiritilgan shaxslarning suhbat komissiyasi tarkibiga kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Suhbat komissiyasi oʻz faoliyatini kollegiallik, oshkoralik, xolislik va betaraflik prinsiplari asosida amalga oshiradi.
Suhbat komissiyasiga uning boshqa aʼzolari faoliyatini oʻzaro umumiy muvofiqlashtiruvchi rais rahbarlik qiladi. Suhbat komissiyasi faoliyatini tashkiliy jihatdan taʼminlash uning kotibiga yuklanadi.
Suhbat komissiyasi kotibi bir vaqtning oʻzida komissiya aʼzosi hisoblanadi.
24. Suhbat komissiyasi suhbat boshlanishidan kamida uch kun oldin yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish jadvalini tasdiqlaydi hamda oliy taʼlim tashkilotlari rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi, shuningdek, abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga yuboradi.
25. Suhbat komissiyasi har yili 10-iyuldan 25-iyulga qadar abituriyentlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazadi.
26. Yakka tartibdagi suhbat oʻtkazilgunga qadar abituriyentlar uchun qabul komissiyasi raisi tomonidan tasdiqlangan jadval asosida maslahatlar tashkil etiladi.
27. Qabul komissiyasi raisi yakka tartibdagi suhbat oʻtkaziladigan bino va auditoriyalarni tayyorlash uchun masʼul hisoblanadi.
28. Yakka tartibdagi suhbat oliy taʼlim tashkilotlaridagi taʼlim tillarida oʻtkaziladi. Bunda yakka tartibdagi suhbat tili abituriyent tomonidan tanlanadi va uning oʻqishga qabul qilish haqidagi arizasida koʻrsatiladi.
29. Abituriyent suhbat oʻtkaziladigan auditoriyaga yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish jadvaliga muvofiq biometrik pasporti (identifikatsiya ID-kartasi) bilan navbatma-navbat kiritiladi.
30. Abituriyentning yakka tartibdagi suhbatga uyali telefon hamda boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, lugʻat, kitob va shpargalkalar olib kirishi, ulardan foydalanishi yoki ularni boshqa abituriyentga berishi, shuningdek, boshqa abituriyentga yordam berishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Ushbu talabni buzgan abituriyent yakka tartibdagi suhbatdan chetlashtiriladi. Suhbat komissiyasi kotibi mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda abituriyentni yakka tartibdagi suhbatdan chetlashtirish haqida dalolatnoma rasmiylashtiradi.
31. Yakka tartibdagi suhbatni oʻtkazish davomida suhbat komissiyasi aʼzolari abituriyentga mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan mezonlardan kelib chiqqan holda savollar beradi.
Bunda mazkur Nizomning 5-bandi ikkinchi xatboshisidagi mezon boʻyicha beriladigan savollar roʻyxati akademik litseylar oʻquv dasturlari asosida shakllantiriladi hamda oliy taʼlim tashkilotlari rektorlari tomonidan tasdiqlanadi.
Savollar roʻyxati oliy taʼlim tashkilotlari rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda yakka tartibdagi suhbat boshlanishidan kamida oʻn besh kun avval eʼlon qilinadi.
Yakka tartibdagi suhbat har bir abituriyent uchun oʻttiz daqiqagacha davom etishi mumkin. Mazkur Nizomning 5-bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi mezonlar boʻyicha savollar abituriyent tomonidan axborot texnologiyalaridan foydalangan holda maxsus elektron dastur orqali tasodifiy ravishda tanlanadi.
Abituriyent tomonidan tasodifiy ravishda tanlangan savollar suhbat komissiyasi kotibi tomonidan qogʻozga chop etilib, abituriyentga taqdim qilinadi.
Yakka tartibdagi suhbat natijalari 100 balli tizimda ballar qoʻyish yoʻli bilan baholanadi. Mazkur Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan har bir mezon boʻyicha maksimal ball 25 ballni tashkil etadi.
32. Abituriyentlar bilan oʻtkazilgan yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha suhbat komissiyasining har bir aʼzosi boshqa aʼzolardan mustaqil ravishda mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda baholash varaqasini toʻldiradi va uni suhbat komissiyasi kotibiga taqdim etadi. Suhbat komissiyasi kotibi komissiya aʼzolari tomonidan abituriyentga qoʻyilgan oʻrtacha ballni hisoblab chiqadi.
Yakka tartibdagi suhbat natijalari reyting tizimi boʻyicha abituriyentga qoʻyilgan 0 dan 100 gacha oraliqdagi ballar asosida aniqlanadi.
33. Yakka tartibdagi suhbat natijasi boʻyicha suhbat komissiyasining bayonnomasi rasmiylashtiriladi. Bayonnoma yakka tartibdagi suhbatda ishtirok etgan komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Abituriyentlar roʻyxati suhbat komissiyasi bayonnomasida eng yuqori ball olgan abituriyentdan boshlab, ballar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda, kamayib borish tartibida joylashtiriladi.
Yakka tartibdagi suhbat jarayoni video va audioyozuvlarda qayd etiladi hamda Internet jahon axborot tarmogʻi orqali onlayn rejimda translyatsiya qilinadi.
34. Yakka tartibdagi suhbat natijalari suhbat jarayoni yakunlangandan soʻng bir ish kuni ichida oliy taʼlim tashkilotlari rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
35. Abituriyent quyidagi hollarda oʻqishga qabul qilinmaydi:
yakka tartibdagi Suhbat oʻtkazish jadvaliga muvofiq suhbatga kelmaganda;
yakka tartibdagi suhbatda belgilangan maksimal ballning 56 foizidan kam ball toʻplanganda.
Bunda yakka tartibdagi suhbatda belgilangan maksimal ballning 56 foizi va undan yuqori ball toʻplagan, biroq oliy taʼlim tashkilotlari tomonidan belgilangan oʻrinlar doirasiga kirmagan abituriyentlar oʻqishga qabul qilinmaydi.
36. Oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish uchun yakka tartibdagi suhbatni qayta oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.
37. Yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha abituriyentning shikoyatini koʻrib chiqish uchun har yili 1-iyulga qadar yetti kishidan iborat tarkibda oliy taʼlim tashkilotlari taqdimnomalariga asosan Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi buyrugʻi bilan apellyatsiya komissiyasi tashkil etiladi.
Suhbat komissiyasi tarkibiga vazirliklar va idoralar hamda oliy taʼlim tashkilotlari xodimlari kiritilishi mumkin.
Maxsus komissiya va suhbat komissiyasi aʼzolari apellyatsiya komissiyasi tarkibiga kiritilmaydi.
Apellyatsiya komissiyasi oʻz faoliyatini kollegiallik, oshkoralik, xolislik va betaraflik prinsiplari asosida amalga oshiradi.
Apellyatsiya komissiyasiga komissiyaning boshqa aʼzolari faoliyatini oʻzaro umumiy muvofiqlashtiruvchi rais rahbarlik qiladi. Apellyatsiya komissiyasi faoliyatini tashkiliy taʼminlash uning kotibiga yuklanadi.
Apellyatsiya komissiyasi kotibi bir vaqtning oʻzida komissiya aʼzosi hisoblanadi.
Zarurat boʻlganda, suhbat komissiyasi aʼzosi apellyatsiya jarayonida qatnashishi va oʻz fikrini bildirishi mumkin.
38. Abituriyent yakka tartibdagi suhbat natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, suhbat natijasi eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida apellyatsiya komissiyasiga yozma ravishda apellyatsiya shikoyati berish huquqiga ega.
39. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida koʻrib chiqadi. Apellyatsiya shikoyati koʻrib chiqiladigan kun haqida abituriyentga xabar beriladi.
40. Apellyatsiya shikoyati abituriyent ishtirokida koʻrib chiqiladi va ushbu jarayon video va audioyozuvlarda qayd etiladi.
41. Apellyatsiya komissiyasi apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi mazmundagi qarorlardan birini qabul qiladi:
eʼtiroz asossiz boʻlgan taqdirda, apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirishni rad etish va yakka tartibdagi suhbat natijalarini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;
eʼtiroz asosli boʻlgan taqdirda, apellyatsiya shikoyatini qanoatlantirish va yakka tartibdagi suhbat natijalariga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisida.
42. Yakka tartibdagi suhbatdan muvaffaqiyatli oʻtgan abituriyentlar oʻquv yili boshlanishiga qadar diplomi (ilovasi bilan birga) va xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikatining asl nusxalarini qabul komissiyasiga taqdim etadi.
Hujjatlarda, shu jumladan, elektron shaklda taqdim etilgan hujjatlarda soxtalashtirish va qalbakilashtirish yoki yolgʻon maʼlumot taqdim etilganligi aniqlangan taqdirda, abituriyent yakka tartibdagi suhbatdan yoxud oliy taʼlim tashkilotlari talabalari safidan chetlashtiriladi, hujjatlari esa belgilangan tartibda huquqni muhofaza qiluvchi organlarga yuboriladi.
43. Oliy taʼlim tashkilotlari har yili 1-avgustga qadar yakka tartibdagi suhbat natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Adliya vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga yuboradi.
5-bob. Oʻqishga qabul qilish tartibi
44. Har yili 10-avgustga qadar oliy taʼlim tashkilotlari rektorlarining abituriyentlarni bakalavriatga oʻqish uchun tavsiya etish toʻgʻrisidagi buyruqlari qabul qilinadi.
45. Oliy taʼlim tashkilotlari rektorlarining abituriyentlarni bakalavriatga oʻqishga tavsiya etish toʻgʻrisidagi buyruqlari qabul qilinganidan soʻng oliy taʼlim tashkilotlari hamda abituriyentlar oʻrtasida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus platformasi orqali qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma rasmiylashtiriladi.
Oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga tavsiya etilgan abituriyentlar qonunchilik hujjatlari va shartnomada koʻrsatilgan muddatlarda toʻlovlarni amalga oshiradi.
46. Har yili 2-sentabrga qadar oliy taʼlim tashkilotlari rektorlarining abituriyentlarni darslarga qatnashishga ruxsat berish toʻgʻrisidagi buyruqlari qabul qilinadi.
47. Har yili 15-sentabrga qadar oliy taʼlim tashkilotlari rektorlarining shartnomada koʻrsatilgan toʻlovlarni amalga oshirgan abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqlari qabul qilinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
48. Oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga oʻqishga qabul qilingan talabalarning yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha rasmiylashtirilgan hujjatlaridan koʻchirmalar ularning shaxsiy yigʻmajildiga tikib qoʻyiladi.
49. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Toshkent davlat yuridik universiteti Akademik litseylar bitiruvchilarini oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilish masalasini koʻrib chiqish boʻyicha maxsus komissiya tashkil etadi. Har yili 10-iyunga qadar Akademik litseylarning bitiruvchilari Oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilishni soʻrab maxsus komissiyaga ariza beradi. Har yili 20-iyunga qadar Maxsus komissiya 1. Majlislarni oʻtkazish jadvalini akademik litseylarning rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi. Majlis boshlanishidan kamida bir hafta oldin 2. Bitiruvchilarning hujjatlarini komissiya majlisida koʻrib chiqadi. 3. Majlisda ishtirok etgan maxsus komissiya aʼzolarining koʻpchilik ovozi bilan bitiruvchini oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilish yoki tavsiya qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Har yili 20-iyundan boshlab besh ish kuni ichida 2-bosqich Akademik litseylar 1. Maxsus komissiyaning qarori asosida oliy taʼlim tashkilotlari bakalavriatiga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga kirish uchun tavsiya qilingan bitiruvchilar roʻyxatini buyruq bilan tasdiqlaydi hamda bitiruvchiga buyruqdan koʻchirma beradi. Qaror qabul qilingan kundan boshlab ikki ish kuni ichida 2. Buyruq nusxasini oliy taʼlim tashkilotlari qabul komissiyalariga yuboradi. Bir ish kuni ichida 3-bosqich Abituriyent Oliy taʼlim tashkilotlari rektorlari nomiga bakalavriatga oʻqishga qabul qilish haqida Internet jahon axborot tarmogʻi orqali elektron shaklda ariza yuboradi. Har yili 25-iyundan 5-iyulga qadar 4-bosqich Qabul komissiyasi 1. Arizani koʻrib chiqadi va hujjatlarda kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, arizani noyob raqam berish orqali roʻyxatdan oʻtkazadi hamda abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga bu haqida bildirishnoma yuboradi, shuningdek, abituriyentni hujjatlarning asl nusxasini oʻz vaqtida topshirish toʻgʻrisida ogohlantiradi. Kelib tushgan vaqtdan boshlab yetmish ikki soat ichida 2. Agar taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlangan taqdirda, abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga bu haqida bildirishnoma yuboradi. Kamchilik aniqlangan vaqtdan boshlab bir soat ichida Abituriyent Bildirishnomada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etadi va hujjatlarni belgilangan tartibda takroran topshiradi. Yigirma toʻrt soat ichida 5-bosqich Adliya vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Suhbat komissiyasini tashkil etadi. Har yili 1-iyulga qadar Suhbat komissiyasi 1. Yakka tartibdagi suhbat oʻtkazish jadvalini tasdiqlaydi hamda oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi. Suhbat boshlanishidan kamida uch kun avval 2. Abituriyentlar bilan yakka tartibda suhbat oʻtkazadi. Har yili 10-iyuldan 25-iyulga qadar 3. Yakka tartibdagi suhbat natijalarini oliy taʼlim tashkilotlarining rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qiladi, shuningdek, abituriyentning arizada koʻrsatilgan elektron pochta manziliga yuboradi. Suhbat jarayoni yakunlangandan soʻng bir ish kuni ichida 6-bosqich Adliya vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha abituriyentning shikoyatini koʻrib chiqish uchun apellyatsiya komissiyasini tashkil etadi. Har yili 1-iyulga qadar 7-bosqich Abituriyent Diplom (ilovasi bilan birga) va xorijiy tilni bilish darajasini belgilovchi milliy yoki xalqaro sertifikatning asl nusxalarini qabul komissiyasiga taqdim etadi. Oʻquv yili boshlanishiga qadar 8-bosqich Oliy taʼlim tashkilotlari Abituriyentlarni bakalavriatga oʻqish uchun tavsiya etish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. Har yili 10-avgustga qadar 9-bosqich Oliy taʼlim tashkiloti va abituriyent Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining maxsus platformasi orqali qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma rasmiylashtiradi. Oʻqishga tavsiya etish toʻgʻrisida buyruq qabul qilinganidan soʻng Abituriyent Toʻlovni amalga oshiradi. Qonunchilik hujjatlari va shartnomada koʻrsatilgan muddatlarda Oliy taʼlim tashkilotlari 1. Abituriyentlarni darslarga qatnashishga ruxsat berish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. Har yili 2-sentabrga qadar 2. Shartnomada koʻrsatilgan toʻlovlarni amalga oshirgan abituriyentlarni oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. Har yili 15-sentabrga qadar
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
NAMUNA Oliy taʼlim tashkiloti rektori __________________________ ga (F.I.O.) _________________________ dan (abituriyentning F.I.O. toʻliq yoziladi) Oliy taʼlim tashkiloti bakalavriatiga oʻqishga qabul qilish toʻgʻrisida ARIZA Menga __________________________________________________ yoʻnalishida taʼlim olish uchun __________________________ (taʼlim yoʻnalishining nomi) (oʻzbek, rus) suhbatdan oʻtishimga ruxsat berishingizni soʻrayman. Maʼlumotim: _________________________________________________________________________________________ _____________________________________ ni ______ yilda tugatganman. Taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat (diplom): seriya __________ № __________ Suhbatdan ________________ tilida oʻtaman. _____________ (oʻzbek, rus) Tugʻilgan vaqtim va joyim: ______ ______ ______ yil, _______________________ _______________________________ (kun) (oy) (yil) ______________ (tugilgan joyi) Yashash manzilim: _________________________________________________________________ ____________________________________ (mamlakat, viloyat, shahar, tuman, qishloq, koʻcha, uy raqami toʻliq) _________________________________________________________________________________________ Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) boʻyicha maʼlumotim: ______ ______________ _____________________________________________________________________ (seriya) _____ (nomer) _________________________________________________________________________________________ Xalqaro yoki milliy olimpiadalarda, tanlovlarda hamda sport musobaqalarida qatnashganligim haqida maʼlumot (agar qatnashgan boʻlsa): _________________________________________________________________________________________ (olimpiada fani) _________________________________________________________________________________________ (tanlov fani (ixtisosligi), sport musobaqasi turi, oʻtkazilgan vaqti, egallangan oʻrin) Nogironlik haqida maʼlumot: ______________________________________________________________ __________________________________________ (nomi va guruhi, hujjat rekvizitlari) Suhbat oʻtkazish qoidalari bilan tanishdim. _______________________ ____________ ________________ (abituriyentning F.I.O.) (imzo) (ariza berish sanasi)
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA
NAMUNA Abituriyentni yakka tartibdagi suhbatdan chetlashtirish haqida DALOLATNOMA _____________ shahri 20 ___ yil “ ____ ” ___________ Biz, quyida imzo chekuvchilar shuni tasdiqlaymizki, abituriyent _________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) Kuyidagi sabablarga kura yakka tartibdagi suhbatdan soat ______ : ______ da chetlatildi: □ taqiqlangan vositalardan foydalangan (uyali telefon, kompyuter hamda boshqa aloqa va telekommunikatsiya vositalari, lugʻat, kitob, shpargalka); □ boshqa abituriyentga taqiqlangan vositalarni bergan; □ boshqa abituriyentga yordam bergan; _________________________________________________________________________________________ (Nizomda nazarda tutilgan boshqa holatlar) Abituriyent tomonidan Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning ____________bandlari talablari buzilgan. Komissiya kotibi ______________________________ ____________ (F.I.O.) (imzo)
Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi akademik litseylarning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishi mavjud oliy taʼlim tashkilotlariga suhbat asosida test sinovlarisiz oʻqishga qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 4-ILOVA
NAMUNA Abituriyentlar bilan oʻtkazilgan yakka tartibdagi suhbat natijalari boʻyicha suhbat komissiyasi aʼzolarining BAHOLASH VARAQASI Sana ________________ Abituriyentning F.I.O. _________________________________________________ T/r Baholash mezonlari Ballar 1. Akademik litseylar dasturlari doirasida huquqiy fanlar boʻyicha bilim saviyasi va oʻzlashtirish darajasi 2. Yuridik mutaxassislikni tanlashdagi motivatsiyasi (yuridik mutaxassislikning mohiyati va ijtimoiy ahamiyatini tushunishi hamda unga doimiy qiziqishi) 3. Nutq madaniyatining shakllanganligi, oʻz fikrini ravon ifoda etishi va tanqidiy fikrlash salohiyatiga egaligi 4. Umumiy dunyoqarashning shakllanganligi, muntazam ravishda oʻz ustida ishlashi va ijodkorlik qobiliyati Izoh. _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Suhbat komissiyasi aʼzosi: ______________________________ ____________ (F.I.O.) (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 18-iyun,
374-son