UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ваучер асосида янги ижтимоий хизматлардан фойдаланиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 майдаги ПҚ-171-сон қарорига мувофиқ:

а) 2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этилиши;

б) Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилиши:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

уй шароитида қараб туриш хизмати;

тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

шахсий ёрдамчи хизмати;

в) Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш тизими жорий этилиши. Бунда:

ваучер қиймати Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлар ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда субсидия шаклида тўланиши;

йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар Агентликнинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизим ташкилотлари билан бир қаторда якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилиши;

ваучер бериш ва унинг қийматини тўлаш ҳамда ижтимоий хизмат кўрсатувчилар билан шартномалар имзолаш «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидаги (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) «Оила ҳамкори» платформаси орқали амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. «Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи шахслар учун Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади. Бунда:

қисқа муддатли ўқув курслари 36 соатдан кам бўлмаган ўқув дастури (онлайн ёки офлайн шаклда) бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари ходимлари ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг ўзини ўзи банд қилган аъзоси учун эса бепул ташкил этилади;

қисқа муддатли ўқув курсини муваффақиятли якунлаган шахсларга амал қилиш муддати уч йил бўлган мазкур қарорга 2-иловада белгиланган намунадаги сертификат берилади. Бунда 2026 йил 1 июндан бошлаб Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлар ушбу сертификатга эга бўлган шахслар томонидан кўрсатилади;

қисқа муддатли ўқув курсида ўқув жараёни Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади;

б) Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига тегишли, шунингдек, маҳалла ҳудудида жойлашган бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ижара тўловининг энг кам миқдорига 0,25 коэффициент қўлланган ҳолда, балансда сақловчи томонидан Дастур доирасида, шунингдек, ижтимоий-меҳнат реабилитацияси, касбга ўргатиш ҳамда бошқа ижтимоий хизматларни кўрсатувчи нодавлат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ижарага беришга рухсат берилади;

в) Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва хизматлардан фойдаланиш жараёнида СМС-хабар юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

4. Агентлик:

а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

2025 йил 1 июлга қадар «Ижтимоий ҳимоя» АТда Дастур доирасидаги ижтимоий хизматлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, бошқариш, уларга ишлов бериш жараёнларини автоматлаштириш ҳамда зарур ҳолларда ижтимоий хизматларни кўрсатишга алоқадор ташкилотлар билан ахборот ҳамкорлигининг барча турларини таъминлаш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилиш имкониятларига эга бўлган «Оила ҳамкори» платформаси ишга туширилишини таъминласин;

уч ой муддатда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахслар учун масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилиш имкониятини яратсин;

б) икки ой муддатда:

истисно тариқасида, уйда ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилаётган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларни мурожаат талаб этмаган ҳамда шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси ҳамда яшаш шароитларини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда, мазкур хизматлардан фойдаланиш харажатларини ваучер асосида қоплаш тизимига ўтказилишини таъминласин;

Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ходимларда профессионал иш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;

в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлдан бошлаб Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестридаги шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун бюджетдан ажратиладиган субсидияларни бир сатрда режалаштирилишини таъминласин;

г) 2025 йил 1 октябрга қадар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кўрсатиладиган Дастур доирасидаги ижтимоий хизматларни босқичма-босқич тадбиркорлик субъектлари ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар орқали кўрсатилишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.

5. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларга «Фаол ҳаётга қадам» дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида белгиланган ижтимоий хизматлардан (кейинги ўринларда — ижтимоий хизматлар) фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) томонидан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсларнинг қуйидаги ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиёжлари баҳоланади ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) ваучер шакллантирилади:

уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;

уй шароитида қараб туриш хизмати;

тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;

кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;

шахсий ёрдамчи хизмати.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

3. «Инсон» маркази томонидан бериладиган ваучер билан ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ субсидия шаклида қоплаб берилади.

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари ваучерда белгиланган хизмат кўрсатиш ҳажми (соати)дан келиб чиқиб қоплаб берилади. Бунда ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга маълумот киритилиб, бироқ ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги аниқланганда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатлари қоплаб берилмайди ёки тўловлар амалга оширилган бўлса, кейинги тўловлардан қайта ҳисоб-китоб қилиб чегириб қолинади.

4. Ижтимоий хизматлар «Инсон» марказлари ва (ёки) тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан кўрсатилади.

5. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади. Бунда:

ижтимоий хизмат кўрсатувчи томонидан хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотларини тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда, ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда хизмат кўрсатувчи ҳамда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тасдиқланган далолатномага (кейинги ўринларда — далолатнома) асосан кўрсатилган хизматлар электрон давомат табелида ҳисобга олинади;

хизмат кўрсатиш дам олиш ёки байрам кунларида амалга оширилганда, далолатнома кейинги иш кунида расмийлаштирилиши мумкин.

6. Юқумли ёки руҳий касаллик билан касалланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмайди, мазкур Низомга 2г-иловада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

2-боб. Мурожаат қилиш ва мурожаатни кўриб чиқиш тартиби

7. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали мурожаат қилади.

Бунда мурожаат қилган шахс ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсда юқумли касаллик билан касалланиш ҳолатларининг мавжуд эмаслиги тўғрисида оилавий поликлиникадан берилган маълумотномани тақдим этиши ёки тегишли ахборот порталига бириктириши лозим.

8. «Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади.

9. Мурожаат қилган шахс расмийлаштирилган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда ўзи томонидан маълум қилинган мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёхуд имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан уни тасдиқлайди.

Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

10. Тасдиқланган сўровнома «Ижтимоий ҳимоя» АТда реал вақт режимида тегишли ҳудуддаги «Инсон» маркази директорига масъул ходимни (кейинги ўринларда — «Инсон» марказининг масъул ходими) бириктириш учун юборилади.

11. «Инсон» марказининг масъул ходими «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани етти иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқади.

12. «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан сўровномани кўриб чиқишда мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг ёки у билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахснинг:

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади;

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Бартел ва Лаутон шкалаларини расмийлаштириш орқали ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси баҳоланади;

хизматдан фойдаланувчига қараб турган меҳнатга лаёқатли шахснинг ҳақиқатда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаши ўрганилади;

мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ сўровномани расмийлаштириш орқали оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжи аниқланади.

13. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ паспортларнинг «Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи» позициясида белгиланган мезонларга мос бўлмаганда ваучер бериш рад этилади.

3-боб. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига ваучер бериш тартиби

14. Сўровномани кўриб чиқиш натижалари мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларда тегишли ижтимоий хизматлар учун белгиланган мезонларга мос бўлган тақдирда, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади.

Бунда «Инсон» марказининг масъул ходими томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматлар ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилинади.

15. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўз хоҳишига кўра, унга таклиф этилган ижтимоий хизматлардан бирини танлайди.

16. Агентликнинг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқарма) ҳамда ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ўртасида танланган ижтимоий хизматдан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер беришни назарда тутувчи тузиладиган шартнома лойиҳаси «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик тарзда шаклланади. Бунда хизматдан фойдаланувчи томонидан уй шароитида қараб туриш хизмати ёки кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати танланган ҳолларда хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс ҳам шартноманинг учинчи томони сифатида иштирок этади.

«Инсон» марказининг масъул ходими шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади.

Томонлар шартномани мобил телефон рақамига СМС-хабар орқали юбориладиган махсус кодни маълум қилиш, Face-ID ёки имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, ягона идентификация тизимидаги логин ва пароль, мобил-ID ва бошқалар) ёхуд имзо қўйиш йўли билан тасдиқлайди.

16 1 . Шартнома фақат ваучер олиш бўйича биринчи марта мурожаат қилинганда тузилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги ижтимоий хизматлардан фойдаланаётган шахслар қайта баҳоланганда, уларнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетида ваучер автоматик шаклланади.

17. Имзоланган шартнома «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон шаклда тузилган ҳолларда, ундаги тегишли маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига юборилади.

18. Шартнома маълумотлари асосида «Ижтимоий ҳимоя» АТда тегишли ижтимоий хизматдан 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда фойдаланиш ҳуқуқи билан ваучер:

Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланган шахсларга уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ва тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун;

мазкур низомга мувофиқ бошқа тоифадаги ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларга фақат битта ижтимоий хизмат учун берилади.

Бунда хизматдан фойдаланувчи ваучер асосида бир кунда фақат битта ижтимоий хизматдан фойдаланиши мумкин.

18 1 . Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестридаги икки ва ундан ортиқ шахслар биргаликда яшаган тақдирда уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати учун ваучер улардан ҳар бири Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллгача баҳоланганда, уларнинг ҳар бири учун алоҳида берилади. Бунда мазкур тоифадаги шахслар билан бирга яшайдиган ҳамда Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 62 баллдан юқори баҳоланган шахслар учун алоҳида ваучер берилмайди.

19. «Ижтимоий ҳимоя» АТда ваучер шакллантирилганлиги ҳақида шу куннинг ўзида ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобил телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади.

20. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи ваучер берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида хизмат кўрсатувчини танлаши лозим.

Қуйидаги ҳолларда хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади ва бу ҳақида хизматдан фойдаланувчига ёки унинг оила аъзоларига хабар берилади:

хизматдан фойдаланувчи мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танламаганда;

хизматдан фойдаланувчи вафот этганда;

хизматдан фойдаланувчи томонидан ижтимоий хизматдан ваучер асосида фойдаланиш рад этилганда;

хизматдан фойдаланувчи бир ойдан ортиқ муддатга чет элга чиққанда;

мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмаган шахсга ваучер берилганлиги аниқланганда;

мазкур Низомга 2б ва 2г-иловаларига мувофиқ банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқишга доир мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаганда;

хизматдан фойдаланувчи билан тузилган шартнома шартлари хизматдан фойдаланувчи томонидан бажарилмаганда.

Бунда ушбу банднинг еттинчи хатбошисида кўрсатилган шарт бажарилмаганлиги аниқланган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан хизматдан фойдаланувчига берилган ваучер бекор қилинади.

20 1 . Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан танланган хизмат кўрсатувчи «Оила ҳамкори» платформаси орқали келиб тушган ваучерни бир иш куни муддатда қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши зарур.

Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилинган ҳолларда, у хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.

20 2 . Хизмат кўрсатувчи томонидан ваучер қабул қилиниб, бироқ хизматдан фойдаланувчига бир иш куни ичида тегишли ижтимоий хизмат кўрсатилиши таъминланмаганда, хизмат кўрсатувчининг танланганлиги автоматик тарзда бекор қилинади ва хизматдан фойдаланувчи томонидан бошқа хизмат кўрсатувчи танланади.

4-боб. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчига қўйиладиган талаблар

21. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ихтиёрий равишда электрон офертани тасдиқлаш орқали «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтади.

22. Агентлик томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида Ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда — Ягона реестр) юритилади.

23. Ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги маълумотларни киритиш орқали сўровнома тўлдирилади:

юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;

якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун паспорт ёки ID-карта серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ҳамда телефон рақами;

тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг юридик манзили, ҳисобварағи, банк реквизитлари;

тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахснинг ижтимоий хизматларни кўрсатиш ҳудуди;

кўрсатилиши режалаштирилаётган ижтимоий хизмат турлари ва қамрови билан боғлиқ маълумотлар;

ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг мавжудлиги ҳамда унинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқ асосида унга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мавжудлиги (хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда хизмат кўрсатиладиган ҳолларда талаб этилмайди);

ижтимоий хизматлар хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойидан ташқарида кўрсатилган ҳолларда, ижтимоий хизматларни кўрсатишга мўлжалланган бино ва иншоотнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи хулосалар;

ижтимоий хизматларни кўрсатишда ёки уларни кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ва тадбирларни амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаб этиладиган ҳолларда тегишли ҳужжатнинг мавжудлиги.

«Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтишда кўрсатилган ижтимоий хизмат қамрови доирасида ваучерларни қабул қилишга рухсат этилади.

24. «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг сўровномаси тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармада камида уч кишидан иборат таркибда тузиладиган ўрганиш гуруҳи (кейинги ўринларда — ўрганиш гуруҳи) томонидан сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ минимал талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.

Бунда ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатувчининг ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр ёки тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилади ва электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда келишилади ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланади.

25. Ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса билан бирга «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун сўровнома тасдиқланади.

Ўрганиш натижаси бўйича ўрганиш гуруҳи томонидан ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёр эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, унинг «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан ўтиш учун юборилган сўровномасини тасдиқлаш рад этилади ва бу ҳақида ижтимоий хизматларни кўрсатиш билан шуғулланиш истагидаги субъектга хабар берилади.

Ижтимоий хизматни (хизматларни) кўрсатишга тайёрлиги тўғрисида хулоса тасдиқланиб, рўйхатдан ўтказилгандан кейин хизмат кўрсатиш жойи, қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбориш талаб этилади.

25 1 . Қуйидаги ҳолларда хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилади:

хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;

хизмат кўрсатувчи томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТга хизмат кўрсатилганлиги ҳақида маълумот киритилиб, ушбу кунда тегишли хизмат амалда кўрсатилмаганлиги, шу жумладан, хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумотлари, фотосурат ёки бошқаларни киритишда ёлғон ёки ҳақиқий бўлмаган маълумотлардан фойдаланилганлиги бир календарь йили давомида уч мартадан ортиқ ҳолатда аниқланганда. Бунда аниқланган ҳар бир ҳолат бир ёки бир нечта хизматдан фойдаланувчи билан боғлиқлигидан қатъий назар битта ҳолат деб ҳисобланади;

хизмат кўрсатувчи томонидан мазкур Низом талабларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;

хизмат кўрсатиш жойи, хизмат кўрсатувчининг қуввати ва ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда уч иш куни ичида қайта хулоса олиш учун сўровнома юбормаганлиги аниқланганда.

Ўрганиш гуруҳи томонидан хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқариш учун асос бўлган ҳолатни тасдиқловчи далолатнома расмийлаштирилиб, тизимга киритилади.

25 2 . Хизмат кўрсатувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасида рўйхатдан чиқарилганда, хизматдан фойдаланувчига бошқа хизмат кўрсатувчини танлаш имконияти берилади.

5-боб. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш

26. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сон қарори билан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда мультидисциплинар гуруҳ томонидан ҳар олти ойда бир маротаба баҳолаб борилади.

27. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати самарадорлигини ҳар олти ойда бир маротаба баҳолашда кўрсатилган хизматнинг камида эллик фоизи танлов йўли билан ўрганилади. Бунда:

ўрганиш тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан амалга оширилади;

ўрганишда шахснинг эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси ва кўрсатилган хизматлар баҳоланади;

ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мультидисциплинар гуруҳга тақдим этилади.

29. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлигини баҳолаш мазкур Низомга 2а — 2д-иловаларга мувофиқ мезонлар асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

30. «Инсон» марказининг ижтимоий ходими уч ойда камида бир маротаба хизматдан фойдаланувчининг кўрсатилган хизматдан қониқиш даражасини сўровнома асосида ўрганади ва тегишли маълумотларни «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб боради. Бунда маълумотлар сўровнома ўтказилган кунда хизматдан фойдаланувчининг биометрик маълумоти билан тасдиқланади.

6-боб. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш

31. Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш юзасидан ваучернинг фойдаланилган қисми бўйича субсидия уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ва қолган ижтимоий хизматлар учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали Дастур доирасида ижтимоий хизматлардан фойдаланиш бўйича ваучернинг фойдаланилган қисми миқдорида тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар учун Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида, Жамғармадан ажратиладиган субсидиялар Жамғармада алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.

32. Кўрсатилган ижтимоий хизматлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу хизматлардан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари ёки далолатномани «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиш орқали ушбу маълумотлар асосида автоматик тарзда электрон давомат табели шаклланиб, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинади ва ушбу электрон давомат табели асосида ажратиладиган субсидиянинг ойлик миқдори автоматик ҳисоб-китоб қилинади.

Электрон давомат табелида нотўғри ёки хато маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, «Инсон» маркази директори томонидан қабул қилинмайди ва маълумотларнинг нотўғри ёки хато эканлиги асослантирувчи асосларни кўрсатган ҳолда, қайта кўриб чиқиш учун қайтарилади.

Бунда давомат мобил илова ёки махсус қурилмалар ёрдамида жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.

33. Ахборот модулининг мобил иловасидан ёки махсус қурилмалардан Интернет жаҳон ахборот тармоғисиз (оффлайн режимда) фойдаланилган ҳолларда, ижтимоий хизматлар давомати бўйича қайд этилган маълумотлар «Инсон» марказлари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечикмасдан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган ҳолда (онлайн режимда) оффлайн режимда киритилган маълумотларни ахборот модулига узатилишини (янгиланишини) таъминлайди.

34. Ахборот модулига маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганда, шу жумладан, узатилишини (янгиланишини) таъминламаганда ижтимоий хизмат кўрсатувчиларга субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.

35. «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган электрон давомат табелига асосан ваучер асосида субсидия шаклидаги тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар шакллантирилади ва махсус ғазна ҳисобварақларидан икки иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ёки Агентликнинг тизим ташкилотларининг эса бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳамда тижорат банкидаги ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

36. «Ижтимоий ҳимоя» АТда хизмат кўрсатувчининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ёки бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилган тўловлар ҳақидаги маълумотлар шакллантириб борилади.

7-боб. Якунловчи қоидалар

37. Ижтимоий хизматларни кўрсатувчи «Инсон» марказлари, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахслар ёки ўзини ўзи банд қилган шахслар, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотлардан хабардор бўлиб қолган шахслар, шу жумладан, меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин ҳам ушбу маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши шарт.

38. Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ижтимоий хизматларни кўрсатувчилар томонидан ушбу Низом талабларига риоя қилиниши устидан доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

39. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар ахборот модулига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади.

40. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали мурожаат қилади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими 1. Мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади. 1. Мурожаат қилинган вақтда 2. Тасдиқланган сўровномани «Инсон» маркази директорига масъул ходимни бириктириш учун юборади. 2. Реал вақт режимида 3-босқич «Инсон» марказининг масъул ходими «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани кўриб чиқиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг: Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Ижтимоий реестрга киритилганлиги ҳолати ўрганилади; ўзгалар парваришига муҳтожлик даражасини баҳолайди; оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжини ўрганади. 7 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда 4-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги шаклланади. Автоматик тарзда 5-босқич «Инсон» марказининг масъул ходими «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилади. Шу вақтнинг ўзида 6-босқич Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс Ижтимоий хизматлардан бирини танлайди. Таклиф этилган вақтда 7-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ Танланган ижтимоий хизмат нархининг тегишли қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер тақдим этилишини назарда тутувчи шартнома лойиҳасини шакллантиради. Автоматик тарзда 8-босқич «Инсон» марказининг масъул ходими Шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади. «Ижтимоий ҳимоя» АТда шартнома шаклланган вақтнинг ўзида 9-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ Ижтимоий хизмат нархини тўлиқ ёки қисман қоплаб беришни назарда тутувчи ваучер шакллантиради. Автоматик тарзда 10-босқич «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки «Инсон» марказининг ижтимоий ходими Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобиль телефон рақамига СМС-хабар ҳамда ЯИДХПдаги ёки «Оила ҳамкори» платформасидаги шахсий кабинетига СМС-хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади. Автоматик тарзда ёки 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда 11-босқич Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танлайди. 10 иш куни ичида

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА

Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати

1. Ижтимоий хизмат номи Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати. 2. Ижтимоий хизмат таркиби Маиший юмушларда кўмаклашиш (овқат тайёрлаш, супуриш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини уйга етказиб бериш); гигиена тадбирларини амалга ошириш; тиббиёт ва спорт муассасаларига ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш ; тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш). 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. 4. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми** Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси: 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 4 марта 3 соатдан; 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан; 63 баллдан 87 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2,5 соатдан; 88 баллдан 116 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 1 марта 2 соатдан. . 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи * ; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. 7. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача баҳоланганлиги. 8. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. 9. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари. 10. Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) танлов асосида кўрилганда хизматдан фойдаланувчи хонадонининг ҳолати: тоза бўлганда — самарали; тозаланмаган бўлганда — самарасиз. 11. Изоҳ Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради. Қуйидаги ҳолларда ижтимоий хизматни кўрсатиш тўхтатилади: хизматдан фойдаланувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази ёки «Ғамхўрлик» марказига жойлаштирилганда — мазкур муассасаларга жойлаштирилган даврда; Санаторий ёки даволаш муассасасида бўлганда — мазкур муассасаларда бўлган даврида.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2б-ИЛОВА

Уй шароитида қараб туриш хизмати

1. Ижтимоий хизмат номи Уй шароитида қараб туриш хизмати. 2. Ижтимоий хизмат таркиби Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш); шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш); шахс билан мулоқот қилиш; тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш). 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. 4. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи * ; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи, бирга яшовчи шахсга уй шароитида қараб туриш хизматининг 1 соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади ** : Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. 7. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги; оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги***; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги****. 8. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. 9. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш. 10. Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз. 11. Изоҳ Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради. 2026 йил 1 февралга қадар хизматдан фойдаланиш учун шакллантирилган ваучерлар мазкур паспорт талабларига тўғри келганда, хизматдан фойдаланиш мазкур ваучернинг муддати тугагунга қадар давом эттирилади.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2в-ИЛОВА

Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати

1. Ижтимоий хизмат номи Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати. 2. Ижтимоий хизмат таркиби Шахсларнинг йўқотилган функционал имкониятлари ва ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш; жисмоний фаоллик йўқотилиши билан ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратли касалланиш ҳолатларини олдини олиш ва оила аъзоларини парвариш кўникмаларига ўргатиш; шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш)*. Шифокор томонидан қўшимча реабилитация тадбирлари белгиланиши мумкин. 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази** ; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари**; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар. 4. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс; Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми*** Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган: ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан; ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2 соатдан; Ижтимоий реестрга киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ёки бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. 7. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги; оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси тўғрисидаги оилавий шифокорнинг хулосаси. 8. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода. 9. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари. 10. Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз; г) ижтимоий хизмат кўрсатилиши бўйича индивидуал реабилитация режасининг мавжудлиги ва кўрсатилган хизматнинг индивидуал реабилитация режасига мувофиқлиги: реабилитация режаси мавжуд ва кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлганда — самарали; реабилитация режаси мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлмаганда — самарасиз. 11. Изоҳ Ижтимоий хизмат кўрсатувчининг шифокори томонидан хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда ёки ижтимоий хизмат кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода уни тиббий кўрикдан ўтказилади ва реабилитация тадбирларига эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси тузилади. Кўрсатилган тиббий ижтимоий реабилитация хизматларининг самарадорлиги ҳар олти ойда Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан баҳолаб борилади. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати кўрсатилишини ташкил этиш учун хизмат кўрсатувчи томонидан режа-график асосида тегишли ходим бириктирилади.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2г-ИЛОВА

Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш

1. Ижтимоий хизмат номи Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати. 2. Ижтимоий хизмат таркиби а) Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш); шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш); шахс билан мулоқот қилиш; шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш; тьюторлик (гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш); б) 1 маҳал иссиқ овқат ва 2 маҳал енгил овқат билан таъминлаш; в) 10 кмгача бўлган масофа доирасида хизматдан фойдаланувчини олиб бориш ва олиб келишда транспорт хизматини кўрсатиш. 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар. 4. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи а) Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 8 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ижтимоий хизмат: Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 фоизи; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. 7. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос а) мазкур Паспортнинг 4-позицияси «а» кичик бандида кўрсатилган ижтимоий хизматдан фойдаланувчилар учун: шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги; оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турувчи меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш ёхуд касб-ҳунарга ўқиш мажбуриятини олганлиги*; Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс Ижтимоий реестрга киритилганлиги**. 8. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Оила типидаги хонадонда — 7 нафаргача шахсларга; Марказ типида алоҳида бинода — камида 7 нафар шахсларга; 9. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг хизматдан фойдаланиш учун ташриф буюрган вақтдаги ҳамда хизмат кўрсатиш тугаган вақтдаги биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Оила ҳамкори платформасига киритиб бориш. 10. Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; мониторинг ўтказишдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз. 11. Изоҳ Ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкил этишда ҳар 7 нафар хизматдан фойдаланувчига қараб туриш учун камида 1 нафар ходим бириктирилиши тавсия этилади. Хизмат марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ташкил этилган ҳолларда уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати доирасида кўрсатиладиган тадбирлар ҳам ушбу муассасада кўрсатилиши мумкин. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини кўрсатиш марказ типида йўлга қўйилган вақтдан бошлаб тегишлилиги бўйича Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, шунингдек марказ мавжуд бўлмаган ҳудудларда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларидаги тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ривожлантириш бўйича масъул ходими томонидан ҳар 3 ойда бир маротаба марказ ишининг минимал талабларга мувофиқлиги ва хизмат кўрсатиш ҳолати мониторинг қилинади.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2д-ИЛОВА

Шахсий ёрдамчи хизмати

1. Ижтимоий хизмат номи Шахсий ёрдамчи хизмати. 2. Ижтимоий хизмат таркиби Меҳнат қилиш ёки таълим олиш жойларига бориш ва келишда ҳамроҳлик қилиш; зарур маълумотларни топишда, сурдотаржимон бириктиришда, Брайл алифбосини ўрганишини ташкил қилишда кўмаклашиш; ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш; хизматлардан ва тегишли имтиёзлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатиш; мустақил ҳаракатланиши учун яшаш жойи, иш ўрнини ва таълим олиш жойини мослаштиришни ташкил этиш. 3. Ижтимоий хизмат кўрсатувчи «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. 4. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи 18 ёшдан 55 ёшгача аёллар ёки 60 ёшгача эркаклар бўлган: кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда; биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган шахс, биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда. 5. Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 2 ҳафтадан кўп бўлмаган даврда. 6. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. 7. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланганлиги; биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланганлиги; ижтимоий шартнома билан хизматдан фойдаланувчи меҳнат қилиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги * . 8. Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. 9. Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари «Ижтимоий ҳимоя» АТга далолатнома ёки қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш. 10. Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз.

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш учун мурожаатни қабул қилиш бўйича

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар 1. Ф.И.О. * 2. Туғилган жойи ва санаси * 3. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 4. ЖШШИР 5. Яшаш жойи ёки турган жойи манзили 6. Рўйхатда турган манзили * 7. Телефон рақами 8. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) II. Ижтимоий хизмат кўрсатиш талаб этиладиган шахс тўғрисида маълумотлар 9. Ф.И.О. * 10. Туғилган жойи ва санаси * 11. Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами * 12. ЖШШИР 13. Яшаш жойи ёки турган жойи манзили 14. Телефон рақами 15. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) 16. Ногиронлик гуруҳи * 17. Сўралаётган ижтимоий хизмат тури 18. Ижтимоий хизматдан фойдаланиш мақсади (шахсий ёрдамчи хизмати бўйича мурожаат қилинганда кўрсатилади). III. Хизматдан фойдаланувчи билан бирга яшаб, унга қараб турган меҳнатга лаёқатли шахс тўғрисида маълумотлар 19. Ф.И.О. * 20. ЖШШИР 21. Ижтимоий реестрга киритилганлик ҳолати

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс оиласининг ижтимоий хизматга эҳтиёжини аниқлаш бўйича

Т/р Оиланинг хизмат олишдан мақсади Саволлар Ўрганишда аниқланган ҳолат Камбағалликдан чиқиш Оилада ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оилада таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оиладаги ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оиладаги таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш Оилада таълим олиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оилада меҳнат қилиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Ногиронликнинг олдини олиш Оилада сўнги олти ой ичида жароҳатланиш натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оилада сўнги олти ой ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас Оилада сўнги олти ой ичида бош мия қон айланишининг бузилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги □ мавжуд □ мавжуд эмас

«Фаол ҳаётга қадам» дастури доирасида ижтимоий хизматлардан имтиёзли шартларда фойдаланиш учун ваучер бериш ҳамда ижтимоий хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Ижтимоий хизматларни ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар

1. Уй шароитида қараб туриш хизмати, уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати ҳамда шахсий ёрдамчи хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар

Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.

2. Тиббий-ижтимоий реабилитация хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар

1. Кундузги қатнов асосида ёки хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида хизмат кўрсатишда шифокор ва ҳамшира фаолияти йўлга қўйилганлиги. Бунда шифокор ва ҳамшира қонунчиликда тиббиёт ходимлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда малакасини оширган бўлиши лозим.

2. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.

3. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 км гача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.

4. Хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган портатив жиҳозларнинг мавжудлиги.

5. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.

6. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.

7. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.

8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.

9. Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг мавжудлиги.

3. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизматини ташкил этиш ва кўрсатиш учун қўйиладиган минимал талаблар

1. Хизмат кўрсатиш жойи марказ типида алоҳида бинода ёки кўп қаватли бинонинг 1-қаватида бўлиши, оила типида эса, хонадонда ташкил этилиши.

2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз кириши ва чиқиши, шунингдек ҳаракатланиши учун шароитлар, бунда, кириш қисмидаги зиналарда 1:12,5 нисбатдаги пандус ва тутқичлар, камида 0,90 метр кенгликдаги (кесаки-остоналарсиз) эшиклар, ҳожатхоналарда махсус жиҳоз ва тутқичлар мавжудлиги.

3. Ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя этилиши.

4. Иситиш ва совитиш тизимининг мавжуд ва соз ҳолатда бўлиши.

5. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбия хонаси, овқат тайёрлаш ва овқатланиш хонаси, эркаклар ва аёллар учун алоҳида дам олиш хоналари ҳамда ҳожатхона ва ювиниш хонасининг мавжудлиги.

6. Компьютер тўплами ва бошқа техник жиҳозлар (принтер, сканер, видеода қайд этиш воситалари), интернет алоқа тизими ҳамда интерактив панелнинг (монитор) мавжудлиги.

7. Иш вақти, ижтимоий хизматлар турлари, машғулотларнинг кунлик шуғулланиш графиги, ижтимоий хизматлар нархлари ва иш тартиби тўғрисида ахборотлар кўрсатилган пешлавҳа ёки электрон ахборот берувчи воситаларнинг мавжудлиги.

8. Хоналар табиий ва (ёки) сунъий ёритиш воситалари орқали зарур ёруғлик билан таъминланганлиги.

9. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг сиғимидан келиб чиққан ҳолда етарли майдон, ҳар бир хона учун мебель (каравот, стол ва стул, шкаф, диван ва бошқалар) ва техника жиҳозлари (телевизор, музлаткич, микротўлқинли печ ва бошқалар), идиш-товоқларнинг мавжудлиги.

10. Гуруҳли машғулотлар ва даволовчи жисмоний тарбияни ташкил этиш ва ўтказиш учун етарли анжомларнинг (спорт, ақлий ва меҳнат машғулотлари учун) мавжудлиги.

11. Хизматдан фойдаланувчилар учун 10 кмгача бўлган масофа доирасида транспорт хизматининг мавжудлиги.

12. Хизмат кўрсатишда иштирок этувчи ходимларнинг тиббий маълумотга эга бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказида қисқа муддатли ўқув курсини ўтганлиги.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 376-сон қарорига 2-ИЛОВА

НАМУНА Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida SERTIFIKAT KP t/r 000000 _________________________________________________________ (Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yil _______________________dan 20____ yil ________________________gacha _________________________________________________________ (oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi) jami ______________________ soatli _________________________________________________________ (oʻquv kursining nomi) boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi. Muhr oʻrni Direktor _______________ __________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази қисқа муддатли ўқув курсини тугатганлик ҳақида сертификат тавсифи

Қисқа муддатли ўқув курсларини тугатганлик ҳақидаги Сертификат офсет усулида А4 форматдаги оқ қоғозда бешта бўёқдан: қора ранг — матн учун, яшил, кўк, қизил ранг — расмлар тасвири учун, оч кул ранг — фон учун фойдаланиб босилади.

Варақнинг чап томонида четидан 10 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири билан 32 мм кенгликдаги ҳошия жойлаштирилади. Ҳошиянинг юқори қисмида 30 мм диаметрли Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, пастки қисмида — 35 мм ҳажмдаги иккита туташ тўртбурчакдан ташкил топган саккизбурчакли юлдуз жойлашади, юлдуз марказида муҳр учун диаметри 25 мм бўлган оқ доира бор.

Варақнинг ўнг томонида четидан 30 мм қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг расмий логотипи жойлаштирилади.

Варақнинг қолган қисмининг юқорисида давлат тилида лотин графикасида қуйидаги сўзлар босилади:

Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida

SERTIFIKAT

Сертификат икки лотин ҳарфи «KP» ва олти сондан иборат тартиб рақамига эга. Матн оч кул ранг фонда гулдор нақш билан босилади.

Сертификат олти карра ҳимояланган бўлиб, қуйидагилардан фойдаланилган:

босишнинг икки — офсет ва юқори усули;

нур орқали нусха кўчиришни мураккаблаштириш учун ёрқин ранглар;

гулдор нақш;

турли рангли нақшлар тўрларидан фойдаланиш йўли билан ҳар хил ранглар ҳосил қилиш;

махсус қоғоз:

алмашиб турадиган сонлардан тартиб рақами.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 18 июнь,

376-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/376/0521-сон; 02.02.2026 й., 09/26/36/0097-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 18.09.2026 й., 09/26/493/0955-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga vaucher asosida yangi ijtimoiy xizmatlardan foydalanish tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish koʻlamini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 8-maydagi PQ-171-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish koʻlamini kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 8-maydagi PQ-171-son qaroriga muvofiq:

a) 2025-yil 1-iyundan boshlab oʻzgalar parvarishiga muhtoj voyaga yetgan shaxslarni qoʻllab quvvatlashga qaratilgan “Faol hayotga qadam” dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) joriy etilishi;

b) Dastur doirasida quyidagi 5 turdagi yangi ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishi yoʻlga qoʻyilishi:

uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati;

uy sharoitida qarab turish xizmati;

tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati;

kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati;

shaxsiy yordamchi xizmati;

v) Dastur doirasida yoʻlga qoʻyiladigan ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlarining bir qismini vaucher asosida qoplab berish tizimi joriy etilishi. Bunda:

vaucher qiymati Ijtimoiy himoya milliy agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) ushbu maqsadlar uchun ajratilgan mablagʻlar va Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi hisobidan Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan miqdorda subsidiya shaklida toʻlanishi;

yoʻlga qoʻyiladigan ijtimoiy xizmatlar Agentlikning “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari va tizim tashkilotlari bilan bir qatorda yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan koʻrsatilishi;

vaucher berish va uning qiymatini toʻlash hamda ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar bilan shartnomalar imzolash “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidagi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) “Oila hamkori” platformasi orqali amalga oshirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. “Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

a) 2025-yil 1-noyabrdan boshlab Dastur doirasida yoʻlga qoʻyiladigan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi shaxslar uchun Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida qisqa muddatli oʻquv kurslari tashkil etiladi. Bunda:

qisqa muddatli oʻquv kurslari 36 soatdan kam boʻlmagan oʻquv dasturi (onlayn yoki oflayn shaklda) boʻyicha bazaviy hisoblash miqdorining 0,5 baravari miqdoridagi toʻlov-shartnoma asosida, “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning tizim tashkilotlari xodimlari hamda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning oʻzini oʻzi band qilgan aʼzosi uchun esa bepul tashkil etiladi;

qisqa muddatli oʻquv kursini muvaffaqiyatli yakunlagan shaxslarga amal qilish muddati uch yil boʻlgan mazkur qarorga 2-ilovada belgilangan namunadagi sertifikat beriladi. Bunda 2026-yil 1-iyundan boshlab Dastur doirasida yoʻlga qoʻyiladigan ijtimoiy xizmatlar ushbu sertifikatga ega boʻlgan shaxslar tomonidan koʻrsatiladi;

qisqa muddatli oʻquv kursida oʻquv jarayoni Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi tomonidan tasdiqlangan oʻquv reja va dasturga muvofiq tashkil etiladi;

b) Agentlik va uning tizim tashkilotlariga tegishli, shuningdek, mahalla hududida joylashgan boʻsh turgan davlat koʻchmas mulk obyektlari ijara toʻlovining eng kam miqdoriga 0,25 koeffitsiyent qoʻllangan holda, balansda saqlovchi tomonidan Dastur doirasida, shuningdek, ijtimoiy-mehnat reabilitatsiyasi, kasbga oʻrgatish hamda boshqa ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi nodavlat yuridik shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlariga toʻgʻridan-toʻgʻri ijaraga berishga ruxsat beriladi;

v) Dastur doirasidagi ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish va xizmatlardan foydalanish jarayonida SMS-xabar yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari va qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.

4. Agentlik:

a) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda:

2025-yil 1-iyulga qadar “Ijtimoiy himoya” ATda Dastur doirasidagi ijtimoiy xizmatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yigʻish, boshqarish, ularga ishlov berish jarayonlarini avtomatlashtirish hamda zarur hollarda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishga aloqador tashkilotlar bilan axborot hamkorligining barcha turlarini taʼminlash, shuningdek ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishini nazorat qilish imkoniyatlariga ega boʻlgan “Oila hamkori” platformasi ishga tushirilishini taʼminlasin;

uch oy muddatda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxslar uchun masofadan turib Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va “Ijtimoiy himoya” AT orqali murojaat qilish imkoniyatini yaratsin;

b) ikki oy muddatda:

istisno tariqasida, uyda ijtimoiy-maishiy xizmatlar koʻrsatilayotgan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestridagi shaxslarni murojaat talab etmagan hamda shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi hamda yashash sharoitlarini baholashdan oʻtkazmagan holda, mazkur xizmatlardan foydalanish xarajatlarini vaucher asosida qoplash tizimiga oʻtkazilishini taʼminlasin;

Agentlik huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi xodimlarda professional ish koʻnikmalarini shakllantirishga qaratilgan qisqa muddatli oʻquv kurslarini tashkil etsin;

v) Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 1-iyuldan boshlab Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestridagi shaxslarga uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati uchun budjetdan ajratiladigan subsidiyalarni bir satrda rejalashtirilishini taʼminlasin;

g) 2025-yil 1-oktabrga qadar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan koʻrsatiladigan Dastur doirasidagi ijtimoiy xizmatlarni bosqichma-bosqich tadbirkorlik subyektlari yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar orqali koʻrsatilishini yoʻlga qoʻyish choralarini koʻrsin.

5. Agentlik manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 376-son qaroriga 1-ILOVA

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom oʻzgalar parvarishiga muhtoj voyaga yetgan shaxslarga “Faol hayotga qadam” dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) doirasida belgilangan ijtimoiy xizmatlardan (keyingi oʻrinlarda — ijtimoiy xizmatlar) foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) tomonidan ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxslarning quyidagi ijtimoiy xizmatlarga boʻlgan ehtiyojlari baholanadi va “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) vaucher shakllantiriladi:

uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati;

uy sharoitida qarab turish xizmati;

tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati;

kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati;

shaxsiy yordamchi xizmati.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

3. “Inson” markazi tomonidan beriladigan vaucher bilan ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlari mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarga muvofiq subsidiya shaklida qoplab beriladi.

Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlari vaucherda belgilangan xizmat koʻrsatish hajmi (soati)dan kelib chiqib qoplab beriladi. Bunda ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga maʼlumot kiritilib, biroq ushbu kunda tegishli xizmat amalda koʻrsatilmaganligi aniqlanganda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlari qoplab berilmaydi yoki toʻlovlar amalga oshirilgan boʻlsa, keyingi toʻlovlardan qayta hisob-kitob qilib chegirib qolinadi.

4. Ijtimoiy xizmatlar “Inson” markazlari va (yoki) tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan koʻrsatiladi.

5. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar hamda ushbu xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari xizmat koʻrsatilgan kunda xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi. Bunda:

ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi tomonidan xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlarini tasdiqlash imkoni boʻlmagan hollarda, ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda xizmat koʻrsatuvchi hamda “Inson” markazining masʼul xodimi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda elektron shaklda tasdiqlangan dalolatnomaga (keyingi oʻrinlarda — dalolatnoma) asosan koʻrsatilgan xizmatlar elektron davomat tabelida hisobga olinadi;

xizmat koʻrsatish dam olish yoki bayram kunlarida amalga oshirilganda, dalolatnoma keyingi ish kunida rasmiylashtirilishi mumkin.

6. Yuqumli yoki ruhiy kasallik bilan kasallangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilmaydi, mazkur Nizomga 2g-ilovada nazarda tutilgan hollar bundan mustasno.

2-bob. Murojaat qilish va murojaatni koʻrib chiqish tartibi

7. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs yoki uning vakili “Inson” markaziga oʻzi kelgan holda yoki oʻzi yashaydigan hududda faoliyat yurituvchi “Inson” markazining ijtimoiy xodimiga yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Ijtimoiy himoya” AT orqali murojaat qiladi.

Bunda murojaat qilgan shaxs ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsda yuqumli kasallik bilan kasallanish holatlarining mavjud emasligi toʻgʻrisida oilaviy poliklinikadan berilgan maʼlumotnomani taqdim etishi yoki tegishli axborot portaliga biriktirishi lozim.

8. “Inson” markazining operatori yoki ijtimoiy xodimi mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq ijtimoiy xizmatlardan foydalanish uchun murojaatni qabul qilish boʻyicha soʻrovnomani “Ijtimoiy himoya” ATda rasmiylashtirish orqali murojaatni qabul qiladi.

9. Murojaat qilgan shaxs rasmiylashtirilgan soʻrovnomadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi hamda oʻzi tomonidan maʼlum qilingan mobil telefon raqamiga SMS-xabar orqali yuboriladigan maxsus kodni maʼlum qilish, Face-ID yoxud imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) yoxud imzo qoʻyish yoʻli bilan uni tasdiqlaydi.

Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun YIDXP orqali murojaat qilinganda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

10. Tasdiqlangan soʻrovnoma “Ijtimoiy himoya” ATda real vaqt rejimida tegishli hududdagi “Inson” markazi direktoriga masʼul xodimni (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazining masʼul xodimi) biriktirish uchun yuboriladi.

11. “Inson” markazining masʼul xodimi “Ijtimoiy himoya” AT orqali kelib tushgan soʻrovnomani yetti ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda koʻrib chiqadi.

12. “Inson” markazining masʼul xodimi tomonidan soʻrovnomani koʻrib chiqishda mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsning yoki u bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxsning:

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestri) yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi holati oʻrganiladi;

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda Bartel va Lauton shkalalarini rasmiylashtirish orqali oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi baholanadi;

xizmatdan foydalanuvchiga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxsning haqiqatda xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashashi oʻrganiladi;

mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq soʻrovnomani rasmiylashtirish orqali oilasi yoki oʻzini ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji aniqlanadi.

13. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarga muvofiq pasportlarning “Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi” pozitsiyasida belgilangan mezonlarga mos boʻlmaganda vaucher berish rad etiladi.

3-bob. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchiga vaucher berish tartibi

14. Soʻrovnomani koʻrib chiqish natijalari mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarda tegishli ijtimoiy xizmatlar uchun belgilangan mezonlarga mos boʻlgan taqdirda, ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs uchun taqdim etilishi mumkin boʻlgan ijtimoiy xizmatlar turlari, xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligi “Ijtimoiy himoya” ATda avtomatik tarzda shakllanadi.

Bunda “Inson” markazining masʼul xodimi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda shakllangan ijtimoiy xizmatlar ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsga taklif qilinadi.

15. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs oʻz xohishiga koʻra, unga taklif etilgan ijtimoiy xizmatlardan birini tanlaydi.

16. Agentlikning tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarma) hamda ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs oʻrtasida tanlangan ijtimoiy xizmatdan foydalanish xarajatlarining bir qismini davlat tomonidan qoplab berish boʻyicha vaucher berishni nazarda tutuvchi tuziladigan shartnoma loyihasi “Ijtimoiy himoya” ATda avtomatik tarzda shakllanadi. Bunda xizmatdan foydalanuvchi tomonidan uy sharoitida qarab turish xizmati yoki kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati tanlangan hollarda xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs ham shartnomaning uchinchi tomoni sifatida ishtirok etadi.

“Inson” markazining masʼul xodimi shartnoma loyihasini imzolash uchun tomonlarga taqdim etadi.

Tomonlar shartnomani mobil telefon raqamiga SMS-xabar orqali yuboriladigan maxsus kodni maʼlum qilish, Face-ID yoki imzoni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron raqamli imzo, daktiloskopiya, yagona identifikatsiya tizimidagi login va parol, mobil-ID va boshqalar) yoxud imzo qoʻyish yoʻli bilan tasdiqlaydi.

16 1 . Shartnoma faqat vaucher olish boʻyicha birinchi marta murojaat qilinganda tuziladi.

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi ijtimoiy xizmatlardan foydalanayotgan shaxslar qayta baholanganda, ularning “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetida vaucher avtomatik shakllanadi.

17. Imzolangan shartnoma “Ijtimoiy himoya” ATda elektron shaklda tuzilgan hollarda, undagi tegishli maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasiga yuboriladi.

18. Shartnoma maʼlumotlari asosida “Ijtimoiy himoya” ATda tegishli ijtimoiy xizmatdan 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatda foydalanish huquqi bilan vaucher:

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha baholangan shaxslarga uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati va tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati uchun;

mazkur nizomga muvofiq boshqa toifadagi ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilarga faqat bitta ijtimoiy xizmat uchun beriladi.

Bunda xizmatdan foydalanuvchi vaucher asosida bir kunda faqat bitta ijtimoiy xizmatdan foydalanishi mumkin.

18 1 . Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestridagi ikki va undan ortiq shaxslar birgalikda yashagan taqdirda uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati hamda xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati uchun vaucher ulardan har biri Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 62 ballgacha baholanganda, ularning har biri uchun alohida beriladi. Bunda mazkur toifadagi shaxslar bilan birga yashaydigan hamda Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 62 balldan yuqori baholangan shaxslar uchun alohida vaucher berilmaydi.

19. “Ijtimoiy himoya” ATda vaucher shakllantirilganligi haqida shu kunning oʻzida ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining mobil telefon raqamiga SMS-xabar hamda YIDXPdagi yoki “Oila hamkori” platformasidagi shaxsiy kabinetiga xabar yuboriladi yoki ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi bir ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda “Inson” markazining ijtimoiy xodimi tomonidan xabardor qilinadi.

20. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi vaucher berilgan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida oʻz xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida xizmat koʻrsatuvchini tanlashi lozim.

Quyidagi hollarda xizmatdan foydalanuvchiga berilgan vaucher bekor qilinadi va bu haqida xizmatdan foydalanuvchiga yoki uning oila aʼzolariga xabar beriladi:

xizmatdan foydalanuvchi mazkur bandning birinchi xatboshisida belgilangan muddat ichida “Ijtimoiy himoya” AT orqali xizmat koʻrsatuvchini tanlamaganda;

xizmatdan foydalanuvchi vafot etganda;

xizmatdan foydalanuvchi tomonidan ijtimoiy xizmatdan vaucher asosida foydalanish rad etilganda;

xizmatdan foydalanuvchi bir oydan ortiq muddatga chet elga chiqqanda;

mazkur Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan shaxsga vaucher berilganligi aniqlanganda;

mazkur Nizomga 2b va 2g-ilovalariga muvofiq band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqishga doir majburiyat belgilangan muddatda bajarilmaganda;

xizmatdan foydalanuvchi bilan tuzilgan shartnoma shartlari xizmatdan foydalanuvchi tomonidan bajarilmaganda.

Bunda ushbu bandning yettinchi xatboshisida koʻrsatilgan shart bajarilmaganligi aniqlangan oydan keyingi oyning birinchi sanasidan xizmatdan foydalanuvchiga berilgan vaucher bekor qilinadi.

20 1 . Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan tanlangan xizmat koʻrsatuvchi “Oila hamkori” platformasi orqali kelib tushgan vaucherni bir ish kuni muddatda qabul qilishi yoki qabul qilishni rad etishi zarur.

Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan vaucher qabul qilingan hollarda, u xizmatdan foydalanuvchiga bir ish kuni ichida tegishli ijtimoiy xizmat koʻrsatilishini taʼminlashi lozim.

20 2 . Xizmat koʻrsatuvchi tomonidan vaucher qabul qilinib, biroq xizmatdan foydalanuvchiga bir ish kuni ichida tegishli ijtimoiy xizmat koʻrsatilishi taʼminlanmaganda, xizmat koʻrsatuvchining tanlanganligi avtomatik tarzda bekor qilinadi va xizmatdan foydalanuvchi tomonidan boshqa xizmat koʻrsatuvchi tanlanadi.

4-bob. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchiga qoʻyiladigan talablar

21. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar ixtiyoriy ravishda elektron ofertani tasdiqlash orqali “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtadi.

22. Agentlik tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilarning yagona reyestri (keyingi oʻrinlarda — Yagona reyestr) yuritiladi.

23. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtish uchun quyidagi maʼlumotlarni kiritish orqali soʻrovnoma toʻldiriladi:

yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) hamda telefon raqami;

yakka tartibdagi tadbirkorlar hamda oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar uchun pasport yoki ID-karta seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami hamda telefon raqami;

tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxsning yuridik manzili, hisobvaragʻi, bank rekvizitlari;

tadbirkorlik subyekti yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxsning ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish hududi;

koʻrsatilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy xizmat turlari va qamrovi bilan bogʻliq maʼlumotlar;

ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishga moʻljallangan bino va inshootning mavjudligi hamda uning mulk huquqi yoki boshqa huquq asosida unga tegishliligini tasdiqlovchi hujjatning mavjudligi (xizmatdan foydalanuvchining yashash joyiga borgan holda xizmat koʻrsatiladigan hollarda talab etilmaydi);

ijtimoiy xizmatlar xizmatdan foydalanuvchining yashash joyidan tashqarida koʻrsatilgan hollarda, ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishga moʻljallangan bino va inshootning yongʻin xavfsizligi talablariga hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi xulosalar;

ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishda yoki ularni koʻrsatish bilan bogʻliq ishlar va tadbirlarni amalga oshirishda qonunchilik hujjatlarida belgilangan litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari talab etiladigan hollarda tegishli hujjatning mavjudligi.

“Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtishda koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat qamrovi doirasida vaucherlarni qabul qilishga ruxsat etiladi.

24. “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslarning soʻrovnomasi tegishliligi boʻyicha hududiy boshqarmada kamida uch kishidan iborat tarkibda tuziladigan oʻrganish guruhi (keyingi oʻrinlarda — oʻrganish guruhi) tomonidan soʻrovnoma kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni ichida mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq minimal talablarga muvofiqligi oʻrganib chiqiladi.

Bunda oʻrganish natijasi boʻyicha oʻrganish guruhi tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchining ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyor yoki tayyor emasligi toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiriladi va elektron raqamli imzodan foydalangan holda kelishiladi hamda hududiy boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

25. Oʻrganish guruhi tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyorligi toʻgʻrisida xulosa bilan birga “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtish uchun soʻrovnoma tasdiqlanadi.

Oʻrganish natijasi boʻyicha oʻrganish guruhi tomonidan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyor emasligi toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtirilganda, uning “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan oʻtish uchun yuborilgan soʻrovnomasini tasdiqlash rad etiladi va bu haqida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish bilan shugʻullanish istagidagi subyektga xabar beriladi.

Ijtimoiy xizmatni (xizmatlarni) koʻrsatishga tayyorligi toʻgʻrisida xulosa tasdiqlanib, roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin xizmat koʻrsatish joyi, quvvati va tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda, uch ish kuni ichida qayta xulosa olish uchun soʻrovnoma yuborish talab etiladi.

25 1 . Quyidagi hollarda xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqariladi:

xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarishni soʻrab ariza bilan murojaat qilganda;

xizmat koʻrsatuvchi tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATga xizmat koʻrsatilganligi haqida maʼlumot kiritilib, ushbu kunda tegishli xizmat amalda koʻrsatilmaganligi, shu jumladan, xizmatdan foydalanuvchining biometrik maʼlumotlari, fotosurat yoki boshqalarni kiritishda yolgʻon yoki haqiqiy boʻlmagan maʼlumotlardan foydalanilganligi bir kalendar yili davomida uch martadan ortiq holatda aniqlanganda. Bunda aniqlangan har bir holat bir yoki bir nechta xizmatdan foydalanuvchi bilan bogʻliqligidan qatʼiy nazar bitta holat deb hisoblanadi;

xizmat koʻrsatuvchi tomonidan mazkur Nizom talablariga rioya etilmaganligi aniqlanganda;

xizmat koʻrsatish joyi, xizmat koʻrsatuvchining quvvati va tashkiliy-huquqiy shakli oʻzgargan taqdirda uch ish kuni ichida qayta xulosa olish uchun soʻrovnoma yubormaganligi aniqlanganda.

Oʻrganish guruhi tomonidan xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarish uchun asos boʻlgan holatni tasdiqlovchi dalolatnoma rasmiylashtirilib, tizimga kiritiladi.

25 2 . Xizmat koʻrsatuvchi “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasida roʻyxatdan chiqarilganda, xizmatdan foydalanuvchiga boshqa xizmat koʻrsatuvchini tanlash imkoniyati beriladi.

5-bob. Ijtimoiy xizmatlarning samaradorligini baholash

26. Ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-martdagi 123-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarni eʼtirof etish, individual tartibda ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish rejasini tasdiqlash va monitoring qilishning maʼmuriy reglamentida belgilangan tartibda multidissiplinar guruh tomonidan har olti oyda bir marotaba baholab boriladi.

27. Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati samaradorligini har olti oyda bir marotaba baholashda koʻrsatilgan xizmatning kamida ellik foizi tanlov yoʻli bilan oʻrganiladi. Bunda:

oʻrganish tegishliligi boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi, uning hududiy markazlari, shuningdek markaz mavjud boʻlmagan hududlarda Agentlikning hududiy boshqarmalaridagi tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmatini rivojlantirish boʻyicha masʼul xodimi tomonidan amalga oshiriladi;

oʻrganishda shaxsning ehtiyojlari asosida individual reabilitatsiya rejasi va koʻrsatilgan xizmatlar baholanadi;

oʻrganish natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar multidissiplinar guruhga taqdim etiladi.

29. Ijtimoiy xizmatlarning samaradorligini baholash mazkur Nizomga 2a — 2d-ilovalarga muvofiq mezonlar asosida oʻrganish va tahlil qilish orqali amalga oshiriladi.

30. “Inson” markazining ijtimoiy xodimi uch oyda kamida bir marotaba xizmatdan foydalanuvchining koʻrsatilgan xizmatdan qoniqish darajasini soʻrovnoma asosida oʻrganadi va tegishli maʼlumotlarni “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boradi. Bunda maʼlumotlar soʻrovnoma oʻtkazilgan kunda xizmatdan foydalanuvchining biometrik maʼlumoti bilan tasdiqlanadi.

6-bob. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish xarajatlarining bir qismini vaucher asosida qoplab berish

31. Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish yuzasidan vaucherning foydalanilgan qismi boʻyicha subsidiya uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati uchun Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar hisobidan va qolgan ijtimoiy xizmatlar uchun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

Bunda Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali Dastur doirasida ijtimoiy xizmatlardan foydalanish boʻyicha vaucherning foydalanilgan qismi miqdorida toʻlovlarni amalga oshirish va hisobini yuritish Davlat budjetidan ajratiladigan subsidiyalar uchun Agentlikning hududiy boshqarmalaridagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida, Jamgʻarmadan ajratiladigan subsidiyalar Jamgʻarmada alohida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yuritiladi.

32. Koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatlar haqidagi maʼlumotlar hamda ushbu xizmatlardan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari yoki dalolatnomani “Ijtimoiy himoya” ATga kiritish orqali ushbu maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda elektron davomat tabeli shakllanib, “Inson” markazi direktori tomonidan qabul qilinadi va ushbu elektron davomat tabeli asosida ajratiladigan subsidiyaning oylik miqdori avtomatik hisob-kitob qilinadi.

Elektron davomat tabelida notoʻgʻri yoki xato maʼlumotlar kiritilganligi aniqlanganda, “Inson” markazi direktori tomonidan qabul qilinmaydi va maʼlumotlarning notoʻgʻri yoki xato ekanligi asoslantiruvchi asoslarni koʻrsatgan holda, qayta koʻrib chiqish uchun qaytariladi.

Bunda davomat mobil ilova yoki maxsus qurilmalar yordamida jismoniy shaxsni biometrik identifikatsiya qilish texnologiyasi orqali yuritiladi.

33. Axborot modulining mobil ilovasidan yoki maxsus qurilmalardan Internet jahon axborot tarmogʻisiz (offlayn rejimda) foydalanilgan hollarda, ijtimoiy xizmatlar davomati boʻyicha qayd etilgan maʼlumotlar “Inson” markazlari tomonidan hisobot oyidan keyingi oyning 5-sanasidan kechikmasdan Internet jahon axborot tarmogʻiga ulangan holda (onlayn rejimda) offlayn rejimda kiritilgan maʼlumotlarni axborot moduliga uzatilishini (yangilanishini) taʼminlaydi.

34. Axborot moduliga maʼlumotlarni oʻz vaqtida taqdim etmaganda, shu jumladan, uzatilishini (yangilanishini) taʼminlamaganda ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilarga subsidiya hisoblanmaydi va toʻlanmaydi.

35. “Ijtimoiy himoya” ATda shakllangan elektron davomat tabeliga asosan vaucher asosida subsidiya shaklidagi toʻlovlar hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar shakllantiriladi va maxsus gʻazna hisobvaraqlaridan ikki ish kuni ichida Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimlari orqali xizmat koʻrsatuvchining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga, Agentlikning hududiy boshqarmalari yoki Agentlikning tizim tashkilotlarining esa budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hamda tijorat bankidagi hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

36. “Ijtimoiy himoya” ATda xizmat koʻrsatuvchining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga yoki budjetdan tashqari shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazilgan toʻlovlar haqidagi maʼlumotlar shakllantirib boriladi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

37. Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi “Inson” markazlari, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkorlar, yuridik shaxslar yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar, shuningdek oʻz xizmat vazifalarini bajarishi munosabati bilan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilarning shaxsiga doir maʼlumotlardan xabardor boʻlib qolgan shaxslar, shu jumladan, mehnat shartnomasi bekor qilinganidan keyin ham ushbu maʼlumotlarning sir saqlanishini taʼminlashi shart.

38. Agentlik huzuridagi Ijtimoiy inspeksiya hamda uning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchilar tomonidan ushbu Nizom talablariga rioya qilinishi ustidan doimiy nazoratni va monitoringni amalga oshiradi.

39. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar axborot moduliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqqoniyligi boʻyicha javobgar hisoblanadi.

40. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslarga ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs yoki uning vakili “Inson” markaziga oʻzi kelgan holda yoki oʻzi yashaydigan hududda faoliyat yurituvchi “Inson” markazining ijtimoiy xodimiga yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) va “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT) orqali murojaat qiladi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” markazining operatori yoki ijtimoiy xodimi 1. Murojaatni qabul qilish boʻyicha soʻrovnomani “Ijtimoiy himoya” ATda rasmiylashtirish orqali murojaatni qabul qiladi. 1. Murojaat qilingan vaqtda 2. Tasdiqlangan soʻrovnomani “Inson” markazi direktoriga masʼul xodimni biriktirish uchun yuboradi. 2. Real vaqt rejimida 3-bosqich “Inson” markazining masʼul xodimi “Ijtimoiy himoya” AT orqali kelib tushgan soʻrovnomani koʻrib chiqib, ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsning: Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslar reyestri (keyingi oʻrinlarda — Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar reyestri) yoki Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi holati oʻrganiladi; oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasini baholaydi; oilasi yoki oʻzini ijtimoiy xizmatlarga ehtiyojini oʻrganadi. 7 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 4-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs uchun taqdim etilishi mumkin boʻlgan ijtimoiy xizmatlar turlari, xizmat koʻrsatish muddatlari, vaqti va davriyligi shakllanadi. Avtomatik tarzda 5-bosqich “Inson” markazining masʼul xodimi “Ijtimoiy himoya” ATda shakllangan ijtimoiy xizmatlarni ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxsga taklif qiladi. Shu vaqtning oʻzida 6-bosqich Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs Ijtimoiy xizmatlardan birini tanlaydi. Taklif etilgan vaqtda 7-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT Tanlangan ijtimoiy xizmat narxining tegishli qismini davlat tomonidan qoplab berish boʻyicha vaucher taqdim etilishini nazarda tutuvchi shartnoma loyihasini shakllantiradi. Avtomatik tarzda 8-bosqich “Inson” markazining masʼul xodimi Shartnoma loyihasini imzolash uchun tomonlarga taqdim etadi. “Ijtimoiy himoya” ATda shartnoma shakllangan vaqtning oʻzida 9-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT Ijtimoiy xizmat narxini toʻliq yoki qisman qoplab berishni nazarda tutuvchi vaucher shakllantiradi. Avtomatik tarzda 10-bosqich “Ijtimoiy himoya” AT yoki “Inson” markazining ijtimoiy xodimi Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining mobil telefon raqamiga SMS-xabar hamda YIDXPdagi yoki “Oila hamkori” platformasidagi shaxsiy kabinetiga SMS-xabar yuboriladi yoki ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi “Inson” markazining ijtimoiy xodimi tomonidan xabardor qilinadi. Avtomatik tarzda yoki 1 ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda 11-bosqich Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi “Ijtimoiy himoya” AT orqali xizmat koʻrsatuvchini tanlaydi. 10 ish kuni ichida

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA

Uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati

1. Ijtimoiy xizmat nomi Uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati. 2. Ijtimoiy xizmat tarkibi Maishiy yumushlarda koʻmaklashish (ovqat tayyorlash, supurish-yigʻishtirish, kiyim-kechaklarni yuvish, zarur oziq-ovqat mahsulotlari va dori vositalarini uyga yetkazib berish); gigiyena tadbirlarini amalga oshirish; tibbiyot va sport muassasalariga hamrohlik xizmatini koʻrsatish ; tyutorlik (shaxsni oʻz-oʻziga xizmat qilishga oʻrgatish, gadjetlardan mustaqil foydalanishga, shu jumladan, elektron kitoblar va soʻnggi qabul qilingan qonunchilik hujjatlari bilan tanishish, onlayn davlat xizmatlaridan foydalanish va boshqalarga oʻrgatish). 3. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari; yakka tartibdagi tadbirkorlar; yuridik shaxslar; oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar. 4. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 116 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi** Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi: 0 balldan 53 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 4-marta 3 soatdan; 54 balldan 62 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 3-marta 2 soatdan; 63 balldan 87 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 2-marta 2,5 soatdan; 88 balldan 116 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 1-marta 2 soatdan. . 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Ijtimoiy xizmat: “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 6 foizi * ; yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 8 foizi; oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs va oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan ijtimoiy xizmat koʻrsatilganda quyidagicha koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi: Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari uchun vaucher qiymatiga 1,3 nisbatda; Toshkent shahri uchun vaucher qiymatiga 1,5 nisbatda. 7. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos Shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 116 ballgacha baholanganligi. 8. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida. 9. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari. 10. Ijtimoiy xizmatning samaradorligini baholash mezonlari a) Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish darajasi 5 ballik tizimda baholanadi: 3 — 5 ball boʻlganda — samarali; 1 va 2 ball boʻlganda — samarasiz; b) ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan yoki koʻrsatilishi belgilangan xizmat yuzasidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchidan: shikoyati kelib tushmaganligi — samarali; asosli shikoyat kelib tushganligi — samarasiz; v) tanlov asosida koʻrilganda xizmatdan foydalanuvchi xonadonining holati: toza boʻlganda — samarali; tozalanmagan boʻlganda — samarasiz. 11. Izoh Xizmat koʻrsatuvchi xizmatdan foydalanuvchiga xizmat koʻrsatilishini tashkil etish uchun reja-grafik asosida tegishli xodimni biriktiradi. Quyidagi hollarda ijtimoiy xizmatni koʻrsatish toʻxtatiladi: xizmatdan foydalanuvchi Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi yoki “Gʻamxoʻrlik” markaziga joylashtirilganda — mazkur muassasalarga joylashtirilgan davrda; Sanatoriy yoki davolash muassasasida boʻlganda — mazkur muassasalarda boʻlgan davrida.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2b-ILOVA

Uy sharoitida qarab turish xizmati

1. Ijtimoiy xizmat nomi Uy sharoitida qarab turish xizmati. 2. Ijtimoiy xizmat tarkibi Shaxsga qarab turish (yiqilish va jarohatlanishlarning oldini olish); shaxsni parvarishlash (ovqatlantirish, gigiyenik tadbirlarni amalga oshirish); shaxs bilan muloqot qilish; tyutorlik (shaxsni oʻz-oʻziga xizmat qilishga oʻrgatish, gadjetlardan mustaqil foydalanishga, shu jumladan, elektron kitoblar va soʻnggi qabul qilingan qonunchilik hujjatlari bilan tanishish, onlayn davlat xizmatlaridan foydalanish va boshqalarga oʻrgatish). 3. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari; yakka tartibdagi tadbirkorlar; yuridik shaxslar; oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar. 4. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 53 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi Haftada 5 ish kuni davomida kuniga 3 soatgacha, biroq 1 yildan koʻp boʻlmagan davrda. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Ijtimoiy xizmat: “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 6 foizi * ; yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 foizi; oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi, birga yashovchi shaxsga uy sharoitida qarab turish xizmatining 1 soati uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan ijtimoiy xizmat koʻrsatilganda quyidagicha koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi ** : Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari uchun vaucher qiymatiga 1,3 nisbatda; Toshkent shahri uchun vaucher qiymatiga 1,5 nisbatda. 7. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos Shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 53 ballgacha baholanganligi; oila yoki shaxsning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligi; xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxs uch oy ichida band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini olganligi***; xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi****. 8. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida. 9. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari; amalga oshirilgan tadbirlar va shaxs haqidagi maʼlumotni xizmat koʻrsatuvchi tomonidan har kuni “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasiga kiritib borish. 10. Ijtimoiy xizmatning samaradorligini baholash mezonlari a) Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish darajasi 5 ballik tizimda baholanadi: 3 — 5 ball boʻlganda — samarali; 1 va 2 ball boʻlganda — samarasiz; b) ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan yoki koʻrsatilishi belgilangan xizmat yuzasidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchidan: shikoyati kelib tushmaganligi — samarali; asosli shikoyat kelib tushganligi — samarasiz; v) xizmatdan foydalanuvchining oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi boʻyicha 6 oylik koʻrsatkichi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha (balli): monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamaymaganda yoki oshganda — samarali; monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamayganda — samarasiz. 11. Izoh Xizmat koʻrsatuvchi xizmatdan foydalanuvchiga xizmat koʻrsatilishini tashkil etish uchun reja-grafik asosida tegishli xodimni biriktiradi. 2026-yil 1-fevralga qadar xizmatdan foydalanish uchun shakllantirilgan vaucherlar mazkur pasport talablariga toʻgʻri kelganda, xizmatdan foydalanish mazkur vaucherning muddati tugagunga qadar davom ettiriladi.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2v-ILOVA

Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati

1. Ijtimoiy xizmat nomi Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati. 2. Ijtimoiy xizmat tarkibi Shaxslarning yoʻqotilgan funksional imkoniyatlari va harakat faolligini qayta tiklash; jismoniy faollik yoʻqotilishi bilan rivojlanish xavfi yuqori boʻlgan asoratli kasallanish holatlarini oldini olish va oila aʼzolarini parvarish koʻnikmalariga oʻrgatish; shaxsni parvarishlash (ovqatlantirish, gigiyenik tadbirlarni amalga oshirish)*. Shifokor tomonidan qoʻshimcha reabilitatsiya tadbirlari belgilanishi mumkin. 3. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi** ; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari**; yakka tartibdagi tadbirkorlar; yuridik shaxslar. 4. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan hamda oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs; Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi jarohatlanish yoki bosh miya qon aylanishi buzilishi (insult) tashxisi qoʻyilgan shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi*** Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestriga kiritilgan: oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 53 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 3-marta 2 soatdan; oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 54 balldan 62 ballgacha boʻlgan shaxsga haftada 2-marta 2 soatdan; Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan jarohatlanish yoki bosh miya qon aylanishi buzilishi (insult) tashxisi qoʻyilgan shaxsga haftada 3-martagacha 1 soatdan, biroq 1 ta shaxs uchun bir marta 6 oydan koʻp boʻlmagan davrda. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Ijtimoiy xizmat: “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi va Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 10 foizi; yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 11 foizi. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan ijtimoiy xizmat koʻrsatilganda quyidagicha koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi: Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari uchun vaucher qiymatiga 1,3 nisbatda; Toshkent shahri uchun vaucher qiymatiga 1,5 nisbatda. 7. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos Shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha baholanganligi; oilaning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligi; jarohatlanish va bosh miya qon aylanishi buzilishi (insult) tashxisi toʻgʻrisidagi oilaviy shifokorning xulosasi. 8. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida yoki kunduzgi qatnov asosida tashkil etilgan binoda. 9. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari. 10. Ijtimoiy xizmatning samaradorligini baholash mezonlari a) Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish darajasi 5 ballik tizimda baholanadi: 3 — 5 ball boʻlganda — samarali; 1 va 2 ball boʻlganda — samarasiz; b) ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan yoki koʻrsatilishi belgilangan xizmat yuzasidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchidan: shikoyati kelib tushmaganligi — samarali; asosli shikoyat kelib tushganligi — samarasiz; v) xizmatdan foydalanuvchining oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi boʻyicha 6 oylik koʻrsatkichi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha (balli): monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamaymaganda yoki oshganda — samarali; monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamayganda — samarasiz; g) ijtimoiy xizmat koʻrsatilishi boʻyicha individual reabilitatsiya rejasining mavjudligi va koʻrsatilgan xizmatning individual reabilitatsiya rejasiga muvofiqligi: reabilitatsiya rejasi mavjud va koʻrsatilgan xizmat individual reabilitatsiya rejasiga muvofiq boʻlganda — samarali; reabilitatsiya rejasi mavjud boʻlmaganda yoki koʻrsatilgan xizmat individual reabilitatsiya rejasiga muvofiq boʻlmaganda — samarasiz. 11. Izoh Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchining shifokori tomonidan xizmatdan foydalanuvchining yashash joyiga borgan holda yoki ijtimoiy xizmat kunduzgi qatnov asosida tashkil etilgan binoda uni tibbiy koʻrikdan oʻtkaziladi va reabilitatsiya tadbirlariga ehtiyojlari asosida individual reabilitatsiya rejasi tuziladi. Koʻrsatilgan tibbiy ijtimoiy reabilitatsiya xizmatlarining samaradorligi har olti oyda Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan baholab boriladi. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchiga uyda tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati koʻrsatilishini tashkil etish uchun xizmat koʻrsatuvchi tomonidan reja-grafik asosida tegishli xodim biriktiriladi.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2g-ILOVA

Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmatini koʻrsatish

1. Ijtimoiy xizmat nomi Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati. 2. Ijtimoiy xizmat tarkibi a) Shaxsga qarab turish (yiqilish va jarohatlanishlarning oldini olish); shaxsni parvarishlash (ovqatlantirish, gigiyenik tadbirlarni amalga oshirish); shaxs bilan muloqot qilish; shaxsni oʻz-oʻziga xizmat qilishga oʻrgatish; tyutorlik (gadjetlardan mustaqil foydalanishga, shu jumladan, elektron kitoblar va soʻnggi qabul qilingan qonunchilik hujjatlari bilan tanishish, onlayn davlat xizmatlaridan foydalanish va boshqalarga oʻrgatish); b) 1 mahal issiq ovqat va 2 mahal yengil ovqat bilan taʼminlash; v) 10 kmgacha boʻlgan masofa doirasida xizmatdan foydalanuvchini olib borish va olib kelishda transport xizmatini koʻrsatish. 3. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari; yakka tartibdagi tadbirkorlar; yuridik shaxslar. 4. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi a) Oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha boʻlgan 18 va undan katta yoshdagi shaxs. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi Haftada 5 ish kuni davomida kuniga 8 soatgacha, biroq 1 yildan koʻp boʻlmagan davrda. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Ijtimoiy xizmat: Agentlikning tizim tashkilotlari tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 2,5 foizi; yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 3 foizi. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan ijtimoiy xizmat koʻrsatilganda quyidagicha koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi: Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari uchun vaucher qiymatiga 1,3 nisbatda; Toshkent shahri uchun vaucher qiymatiga 1,5 nisbatda. 7. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos a) mazkur Pasportning 4-pozitsiyasi “a” kichik bandida koʻrsatilgan ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilar uchun: shaxsning oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha 0 balldan 62 ballgacha baholanganligi; oilaning ijtimoiy xizmatlarga ehtiyoji mavjudligi; xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turuvchi mehnatga layoqatli shaxs uch oy ichida band boʻlish yoki taʼlim olish yoxud kasb-hunarga oʻqish majburiyatini olganligi*; Xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi**. 8. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Oila tipidagi xonadonda — 7 nafargacha shaxslarga; Markaz tipida alohida binoda — kamida 7 nafar shaxslarga; 9. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning xizmatdan foydalanish uchun tashrif buyurgan vaqtdagi hamda xizmat koʻrsatish tugagan vaqtdagi biometrik maʼlumotlari; amalga oshirilgan tadbirlar va shaxs haqidagi maʼlumotni xizmat koʻrsatuvchi tomonidan har kuni “Ijtimoiy himoya” ATning Oila hamkori platformasiga kiritib borish. 10. Ijtimoiy xizmatning samaradorligini baholash mezonlari a) Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish darajasi 5 ballik tizimda baholanadi: 3 — 5 ball boʻlganda — samarali; 1 va 2 ball boʻlganda — samarasiz; b) ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan yoki koʻrsatilishi belgilangan xizmat yuzasidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchidan: shikoyati kelib tushmaganligi — samarali; asosli shikoyat kelib tushganligi — samarasiz; v) xizmatdan foydalanuvchining oʻzgalar parvarishiga muhtojlik darajasi boʻyicha 6 oylik koʻrsatkichi Bartel va Lauton shkalalari boʻyicha (balli): monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamaymaganda yoki oshganda — samarali; monitoring oʻtkazishdan avvalgi koʻrsatkichiga nisbatan kamayganda — samarasiz. 11. Izoh Ijtimoiy xizmat koʻrsatilishini tashkil etishda har 7 nafar xizmatdan foydalanuvchiga qarab turish uchun kamida 1 nafar xodim biriktirilishi tavsiya etiladi. Xizmat markaz tipida tashkil etilganda kamida 1 nafar hamshira faoliyati yoʻlga qoʻyiladi. Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmati markaz tipida tashkil etilgan hollarda uyda tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmati doirasida koʻrsatiladigan tadbirlar ham ushbu muassasada koʻrsatilishi mumkin. Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmatini koʻrsatish markaz tipida yoʻlga qoʻyilgan vaqtdan boshlab tegishliligi boʻyicha Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi, uning hududiy markazlari, shuningdek markaz mavjud boʻlmagan hududlarda Agentlikning hududiy boshqarmalaridagi tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmatini rivojlantirish boʻyicha masʼul xodimi tomonidan har 3 oyda bir marotaba markaz ishining minimal talablarga muvofiqligi va xizmat koʻrsatish holati monitoring qilinadi.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2d-ILOVA

Shaxsiy yordamchi xizmati

1. Ijtimoiy xizmat nomi Shaxsiy yordamchi xizmati. 2. Ijtimoiy xizmat tarkibi Mehnat qilish yoki taʼlim olish joylariga borish va kelishda hamrohlik qilish; zarur maʼlumotlarni topishda, surdotarjimon biriktirishda, Brayl alifbosini oʻrganishini tashkil qilishda koʻmaklashish; hujjatlarni rasmiylashtirishda koʻmaklashish; xizmatlardan va tegishli imtiyozlardan foydalanishda yordam koʻrsatish; mustaqil harakatlanishi uchun yashash joyi, ish oʻrnini va taʼlim olish joyini moslashtirishni tashkil etish. 3. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi; Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning tizim tashkilotlari; yakka tartibdagi tadbirkorlar; yuridik shaxslar; oʻzini oʻzi band qilgan shaxslar. 4. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi 18 yoshdan 55 yoshgacha ayollar yoki 60 yoshgacha erkaklar boʻlgan: koʻzi ojizlik boʻyicha I guruh nogironligi birinchi marotaba belgilangan shaxslar nogironlik belgilangan vaqtdan boshlab 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatda murojaat qilganda; birinchi marta aravachadan foydalanish belgilangan shaxs, birinchi marta aravachadan foydalanish belgilangan vaqtdan boshlab 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatda murojaat qilganda. 5. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish hajmi Haftada 5 ish kuni davomida kuniga 3 soatgacha, biroq 2 haftadan koʻp boʻlmagan davrda. 6. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish uchun beriladigan vaucher qiymati Ijtimoiy xizmat: “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, Agentlikning tizim tashkilotlari, yakka tartibdagi tadbirkor yoki yuridik shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 6 foizi; oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan koʻrsatilganda — 1 soat uchun bazaviy hisoblash miqdorining 5 foizi. Bunda yakka tartibdagi tadbirkor, yuridik shaxs va oʻzini oʻzi band qilgan shaxs tomonidan ijtimoiy xizmat koʻrsatilganda quyidagicha koʻpaytiruvchi koeffitsiyent qoʻllaniladi: Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazlari uchun vaucher qiymatiga 1,3 nisbatda; Toshkent shahri uchun vaucher qiymatiga 1,5 nisbatda. 7. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish va vaucherni shakllantirish uchun asos Koʻzi ojizlik boʻyicha I guruh nogironligi birinchi marotaba belgilanganligi; birinchi marta aravachadan foydalanish belgilanganligi; ijtimoiy shartnoma bilan xizmatdan foydalanuvchi mehnat qilish yoki taʼlim olish majburiyatini olganligi * . 8. Ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shakli Xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida. 9. Vaucher qiymatini xizmat koʻrsatuvchiga toʻlab berish shartlari “Ijtimoiy himoya” ATga dalolatnoma yoki quyidagi maʼlumotlarning ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan kunda kiritilganligi: koʻrsatilgan ijtimoiy xizmat haqidagi maʼlumotlar; ijtimoiy xizmatdan haqiqatda foydalangan shaxsning biometrik maʼlumotlari; amalga oshirilgan tadbirlar va shaxs haqidagi maʼlumotni xizmat koʻrsatuvchi tomonidan har kuni “Ijtimoiy himoya” ATning “Oila hamkori” platformasiga kiritib borish. 10. Ijtimoiy xizmatning samaradorligini baholash mezonlari a) Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining xizmatdan qoniqish darajasi 5 ballik tizimda baholanadi: 3 — 5 ball boʻlganda — samarali; 1 va 2 ball boʻlganda — samarasiz; b) ijtimoiy xizmat koʻrsatilgan yoki koʻrsatilishi belgilangan xizmat yuzasidan Agentlik va uning tizim tashkilotlariga ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchidan: shikoyati kelib tushmaganligi — samarali; asosli shikoyat kelib tushganligi — samarasiz.

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish uchun murojaatni qabul qilish boʻyicha

I. Ariza beruvchi toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. F.I.O. * 2. Tugʻilgan joyi va sanasi * 3. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 4. JSHSHIR 5. Yashash joyi yoki turgan joyi manzili 6. Roʻyxatda turgan manzili * 7. Telefon raqami 8. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) II. Ijtimoiy xizmat koʻrsatish talab etiladigan shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar 9. F.I.O. * 10. Tugʻilgan joyi va sanasi * 11. Biometrik pasport (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi va raqami * 12. JSHSHIR 13. Yashash joyi yoki turgan joyi manzili 14. Telefon raqami 15. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa) 16. Nogironlik guruhi * 17. Soʻralayotgan ijtimoiy xizmat turi 18. Ijtimoiy xizmatdan foydalanish maqsadi (shaxsiy yordamchi xizmati boʻyicha murojaat qilinganda koʻrsatiladi). III. Xizmatdan foydalanuvchi bilan birga yashab, unga qarab turgan mehnatga layoqatli shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar 19. F.I.O. * 20. JSHSHIR 21. Ijtimoiy reyestrga kiritilganlik holati

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Ijtimoiy xizmatlardan foydalanish istagida boʻlgan shaxs oilasining ijtimoiy xizmatga ehtiyojini aniqlash boʻyicha

T/r Oilaning xizmat olishdan maqsadi Savollar Oʻrganishda aniqlangan holat Kambagʻallikdan chiqish Oilada ishlash istagi boʻlgan mehnatga layoqatli shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Oilada taʼlim olish istagi boʻlgan mehnatga layoqatli shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Oiladagi ishlash istagi boʻlgan mehnatga layoqatli shaxsning doimiy parvarish bilan bandligi □ mavjud □ mavjud emas Oiladagi taʼlim olish istagi boʻlgan mehnatga layoqatli shaxsning doimiy parvarish bilan bandligi □ mavjud □ mavjud emas Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish Oilada taʼlim olish istagida boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Oilada mehnat qilish istagida boʻlgan nogironligi boʻlgan shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Nogironlikning oldini olish Oilada soʻngi olti oy ichida jarohatlanish natijasida oʻzgalar parvarishiga muhtojligi yuzaga kelgan shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Oilada soʻngi olti oy ichida jarrohlik amaliyoti oʻtkazilishi natijasida oʻzgalar parvarishiga muhtojligi yuzaga kelgan shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas Oilada soʻngi olti oy ichida bosh miya qon aylanishining buzilishi natijasida oʻzgalar parvarishiga muhtojligi yuzaga kelgan shaxsning mavjudligi □ mavjud □ mavjud emas

“Faol hayotga qadam” dasturi doirasida ijtimoiy xizmatlardan imtiyozli shartlarda foydalanish uchun vaucher berish hamda ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Ijtimoiy xizmatlarni tashkil etish va koʻrsatish uchun qoʻyiladigan minimal talablar

1. Uy sharoitida qarab turish xizmati, uy sharoitida ijtimoiy-maishiy yordam koʻrsatish xizmati hamda shaxsiy yordamchi xizmatini tashkil etish va koʻrsatish uchun qoʻyiladigan minimal talablar

Xizmat koʻrsatishda ishtirok etuvchi xodimlarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida qisqa muddatli oʻquv kursini oʻtganligi.

2. Tibbiy-ijtimoiy reabilitatsiya xizmatini tashkil etish va koʻrsatish uchun qoʻyiladigan minimal talablar

1. Kunduzgi qatnov asosida yoki xizmatdan foydalanuvchining yashash joyida xizmat koʻrsatishda shifokor va hamshira faoliyati yoʻlga qoʻyilganligi. Bunda shifokor va hamshira qonunchilikda tibbiyot xodimlari uchun belgilangan tartibda va muddatlarda malakasini oshirgan boʻlishi lozim.

2. Xizmat koʻrsatishda ishtirok etuvchi xodimlarning Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida qisqa muddatli oʻquv kursini oʻtganligi.

3. Xizmatdan foydalanuvchilar uchun 10 km gacha boʻlgan masofa doirasida transport xizmatining mavjudligi.

4. Xizmat koʻrsatish uchun zarur boʻlgan portativ jihozlarning mavjudligi.

5. Nogironligi boʻlgan shaxslarning toʻsiqsiz kirishi va chiqishi, shuningdek harakatlanishi uchun sharoitlar, bunda, kirish qismidagi zinalarda 1:12,5 nisbatdagi pandus va tutqichlar, kamida 0,90 metr kenglikdagi (kesaki-ostonalarsiz) eshiklar, hojatxonalarda maxsus jihoz va tutqichlar mavjudligi.

6. Yongʻin xavfsizligi talablari hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga rioya etilishi.

7. Isitish va sovitish tizimining mavjud va soz holatda boʻlishi.

8. Xonalar tabiiy va (yoki) sunʼiy yoritish vositalari orqali zarur yorugʻlik bilan taʼminlanganligi.

9. Tibbiy faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyaning mavjudligi.

3. Kunduzgi qatnov asosida qarab turish xizmatini tashkil etish va koʻrsatish uchun qoʻyiladigan minimal talablar

1. Xizmat koʻrsatish joyi markaz tipida alohida binoda yoki koʻp qavatli binoning 1-qavatida boʻlishi, oila tipida esa, xonadonda tashkil etilishi.

2. Nogironligi boʻlgan shaxslarning toʻsiqsiz kirishi va chiqishi, shuningdek harakatlanishi uchun sharoitlar, bunda, kirish qismidagi zinalarda 1:12,5 nisbatdagi pandus va tutqichlar, kamida 0,90 metr kenglikdagi (kesaki-ostonalarsiz) eshiklar, hojatxonalarda maxsus jihoz va tutqichlar mavjudligi.

3. Yongʻin xavfsizligi talablari hamda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga rioya etilishi.

4. Isitish va sovitish tizimining mavjud va soz holatda boʻlishi.

5. Guruhli mashgʻulotlar va davolovchi jismoniy tarbiya xonasi, ovqat tayyorlash va ovqatlanish xonasi, erkaklar va ayollar uchun alohida dam olish xonalari hamda hojatxona va yuvinish xonasining mavjudligi.

6. Kompyuter toʻplami va boshqa texnik jihozlar (printer, skaner, videoda qayd etish vositalari), internet aloqa tizimi hamda interaktiv panelning (monitor) mavjudligi.

7. Ish vaqti, ijtimoiy xizmatlar turlari, mashgʻulotlarning kunlik shugʻullanish grafigi, ijtimoiy xizmatlar narxlari va ish tartibi toʻgʻrisida axborotlar koʻrsatilgan peshlavha yoki elektron axborot beruvchi vositalarning mavjudligi.

8. Xonalar tabiiy va (yoki) sunʼiy yoritish vositalari orqali zarur yorugʻlik bilan taʼminlanganligi.

9. Ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchilarning sigʻimidan kelib chiqqan holda yetarli maydon, har bir xona uchun mebel (karavot, stol va stul, shkaf, divan va boshqalar) va texnika jihozlari (televizor, muzlatkich, mikrotoʻlqinli pech va boshqalar), idish-tovoqlarning mavjudligi.

10. Guruhli mashgʻulotlar va davolovchi jismoniy tarbiyani tashkil etish va oʻtkazish uchun yetarli anjomlarning (sport, aqliy va mehnat mashgʻulotlari uchun) mavjudligi.

11. Xizmatdan foydalanuvchilar uchun 10 kmgacha boʻlgan masofa doirasida transport xizmatining mavjudligi.

12. Xizmat koʻrsatishda ishtirok etuvchi xodimlarning tibbiy maʼlumotga ega boʻlishi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazida qisqa muddatli oʻquv kursini oʻtganligi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 18-iyundagi 376-son qaroriga 2-ILOVA

NAMUNA Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida SERTIFIKAT KP t/r 000000 _________________________________________________________ (Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) 20____ yil _______________________dan 20____ yil ________________________gacha _________________________________________________________ (oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi) jami ______________________ soatli _________________________________________________________ (oʻquv kursining nomi) boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi. Muhr oʻrni Direktor _______________ __________________ (imzo) (familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida sertifikat tavsifi

Qisqa muddatli oʻquv kurslarini tugatganlik haqidagi Sertifikat ofset usulida A4 formatdagi oq qogʻozda beshta boʻyoqdan: qora rang — matn uchun, yashil, koʻk, qizil rang — rasmlar tasviri uchun, och kul rang — fon uchun foydalanib bosiladi.

Varaqning chap tomonida chetidan 10 mm qoldirilib, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat Gerbi tasviri bilan 32 mm kenglikdagi hoshiya joylashtiriladi. Hoshiyaning yuqori qismida 30 mm diametrli Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri, pastki qismida — 35 mm hajmdagi ikkita tutash toʻrtburchakdan tashkil topgan sakkizburchakli yulduz joylashadi, yulduz markazida muhr uchun diametri 25 mm boʻlgan oq doira bor.

Varaqning oʻng tomonida chetidan 30 mm qoldirilib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazining rasmiy logotipi joylashtiriladi.

Varaqning qolgan qismining yuqorisida davlat tilida lotin grafikasida quyidagi soʻzlar bosiladi:

Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida

SERTIFIKAT

Sertifikat ikki lotin harfi “KP” va olti sondan iborat tartib raqamiga ega. Matn och kul rang fonda guldor naqsh bilan bosiladi.

Sertifikat olti karra himoyalangan boʻlib, quyidagilardan foydalanilgan:

bosishning ikki — ofset va yuqori usuli;

nur orqali nusxa koʻchirishni murakkablashtirish uchun yorqin ranglar;

guldor naqsh;

turli rangli naqshlar toʻrlaridan foydalanish yoʻli bilan har xil ranglar hosil qilish;

maxsus qogʻoz:

almashib turadigan sonlardan tartib raqami.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 18-iyun,

376-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.06.2025-y., 09/25/376/0521-son; 02.02.2026-y., 09/26/36/0097-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son; 18.09.2026-y., 09/26/493/0955-son)

lex.uz