UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 19-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 19 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарорига мувофиқ бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

а) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдам туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатилади;

б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) рўйхатини шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун кафолатланган пакет ҳажмларини шакллантиради, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда талаб қилинаётган маблағлар миқдорини келишади ҳамда зарур маблағлар келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

в) Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда бюджет сўровида акс эттирилиб, келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг тегишли молия ва режали даври учун Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади;

г) кафолатланган пакетга киритилган тиббий ёрдамдан (дори воситалари, сарфлаш материаллари ва жиҳозлар) ташқари тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) икки ой муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

республика ва вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни (дори воситалари, сарфлов материаллари ва тиббий буюмлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

Бунда давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий қилинган ҳудудларда кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан ажратилиши инобатга олинсин;

б) бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида аҳолига кўрсатиладиган тиббий ёрдам, шунингдек, республика ва вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатини вазирликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирсин ҳамда унинг келгуси йилларда доимий янгилаб борилишини таъминласин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 30 сентябрдаги 832-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига 1-ИЛОВА

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари

Т/р Тиббий ёрдам кўрсатишнинг турлари Тиббий ёрдам кўрсатишнинг мазмуни Тиббий ёрдам кўрсатишнинг муддатлари 1. Беморларни қабул қилиш, тиббий кўрик ва маслаҳат бериш 1. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира беморни қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши. Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 2. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшира ва доя беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиши, унга тиббий маслаҳатлар бериши ва уни тиббий кўрикдан (антропометрия, визуал, объектив ва субъектив кўриклар ва бошқалар) ўтказиши. Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 2. Аҳолига (жумладан, беморларга) тиббий-профилактика хизматларини кўрсатиш 1. Оилавий шифокор, ҳамшира аҳолига (жумладан, беморларга) соғлиқни сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, рационал ва соғлом овқатланиш, касалликни кузатиш ва асоратларининг олдини олиш, оилани режалаштириш, ҳомиладор аёлларга ОИВ-инфекцияси тўғрисида, шунингдек, ҳомиладор ва туққан аёлларга чақалоқни кўкрак сути билан боқиш ва репродуктив саломатлик масалалари бўйича маслаҳатлар бериши. Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 2. Оилавий шифокор, ҳамшира эҳтиёжга кўра аёлларга бачадон ичи воситасини қўйиши ва олиши, шунингдек, аҳолига контрацептив воситаларини (таблетка ва инъекцияларни) бериши. Мурожаат қилинган вақтда ва(ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 3. Оилавий шифокор пунктида оилавий шифокор, ҳамшира томонидан аҳолига (жумладан, болалар ва беморлар) иммунизация ва вакцинация қилиниши. Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 4. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя ҳомиладор аёлларнинг ҳомиладорлик ёки гестация давомида унинг яшаш жойи ёки турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш, шунингдек, даволаш ва профилактика тадбирларини назарда тутувчи антенатал (туғишгача) парвариш қилиши. Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида (камида 7 марта) 5. Оилавий шифокор, патронаж ҳамшираси ва доя туққан аёллар, чақалоқ ва болаларнинг яшаш жойи ёки турган жойида патронаж хизматини кўрсатиш. Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида 3. Профилактик кўриклар ва скрининг текширувлари Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режаси асосида: 1. Оилавий шифокор, ҳамшира бир ёшгача болаларни уларнинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) оилавий шифокор пунктида профилактик кўриклардан ўтказиши. бир йилда 14 марта 2. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 1 — 3 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. бир йилда 4 марта 3. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 5 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. бир йилда 2 марта 4. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 6 — 18 ёшли болаларни профилактик кўриклардан ўтказиши. бир йилда 1 марта 5. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 18 — 40 ёшли аҳолини профилактик кўриклардан ўтказиши. бир йилда 1 марта 6. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 2 — 10 ёшли болаларда гельминтозни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. бир йилда 1 марта 7. Тиббиёт муассасасида оилавий шифокор, ҳамшира 3 — 18 ёшли болаларда онкогематологик касалликларни аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. бир йилда 1 марта 8. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини унинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида юрак қон-томир касалликлари хавфини аниқлаш учун скрининг текширувларидан ўтказиши. бир йилда 1 марта 9. Оилавий шифокор, ҳамшира 40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини оилавий шифокор пунктида қонда глюкоза, холестерин миқдорини аниқлаш учун скрининг ва электрокардиограмма (ЭКГ) текширувларидан ўтказиши. бир йилда 1 марта Бунда текширув натижаларига кўра: касалликни келтириб чиқарувчи хавф омиллари мавжуд бўлмаса ёки юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши; бир йилда 1 марта юрак қон-томир касалликлари хавфи 5 — 20 фоизгача бўлса, у билан соғлом турмуш тарзи бўйича суҳбат ўтказилиши; 6 ойда 1 марта юрак қон-томир касалликлари хавфи 30 фоиз ва ундан юқори бўлса, оилавий шифокор, ҳамшира томонидан индивидуал режа тузилиши ва унинг соғлиғи назорат қилиб борилиши. 3 ойда 1 марта 10. Оилавий шифокор, доя бачадон бўйни саратони скринингидан ўтказиш учун 35 — 55 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириш ва рўйхат асосида аёлларни кўп тармоқли марказий поликлиникага гинеколог кўриги ва қин суртмаси таҳлили учун юбориши. 3 йилда 1 марта 11. Оилавий шифокор, доя кўкрак бези саратони скринингидан ўтказиш учун 45 — 65 ёшли аёлларнинг рўйхатини шакллантириши, кўкрак безини текшириши, бунда кўкрак бези саратонига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, беморни кўп тармоқли марказий поликлиникага онколог кўриги учун юбориши. 2 йилда 1 марта 12. Оилавий шифокор, ҳамшира сил касаллиги юқишига мойил бўлган хавфли гуруҳга мансуб аҳолининг рўйхатини шакллантириши ва рўйхат асосида аҳолини кўп тармоқли марказий поликлиникага флюорографик текширувидан ўтказиш учун юбориши. Бунда ҳудудлардаги олис, чекка, экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолини мобил флюорографик текширувдан ўтказиши. 1 йилда 1 марта 13. Оилавий шифокор, ҳамшира сурункали касалликлар назоратида турган беморларни (жумладан, ижтимоий аҳамиятга молик касалликка ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликдан азият чекаётган беморларни, шунингдек, сурункали касалликлардан азият чекаётган беморларни) уларнинг яшаш жойи ёки турган жойида кузатиши ва учинчи даражали профилактика тадбирларини ўтказиши. Мурожаат қилинган вақтда ва (ёки) оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда 14. Никоҳланувчи шахсларни ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни (руҳий, наркологик, тери-таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТС ва бошқалар) аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш. Мурожаат қилинган вақтда 15. Ҳаж тадбирларига борадиган аҳолини руҳий-асаб, наркология, тери-таносил, сил касалликлари ва бошқа касалликларни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш ва эмлаш. Мурожаат қилинган вақтда 16. Оилавий шифокор, тор соҳа мутахассислари, ҳамширалар сурункали касалликка чалинган беморларни кузатиши ва ушбу касалликнинг асоратларини олдини олиши. Оилавий шифокорнинг тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича режасида кўрсатилган муддатда 17. Хорижда узоқ муддат (3 ойдан кўп) бўлиб, Ўзбекистонга қайтган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи аҳолида таносил касалликлари, сил касаллиги ва ОИВ/ОИТСни аниқлаш юзасидан тиббий кўрикдан ўтказиш. Мурожаат қилинган вақтнинг ўзида 18. Ҳомиладор аёлларнинг скрининг текшируви, жумладан, ҳомила аномал ўсишининг олдини олиш учун 16 — 20 ҳафталик муддатларда ҳомиладор аёлларнинг хавфли гуруҳини скрининг текшириш. Ҳомиладор аёлларнинг 2 марта режали мурожаат қилган вақтида 19. Жазо муддатини ўтаб чиққан ва афв этилган шахсларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш. Мурожаат қилинган вақтда (1 марта) 20. Давлат таълим муассасалари педагогларини мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш. Мурожаат қилинган вақтда (1 йилда 1 марта) 4. Ташхис қўйиш учун зарур бўлган текширувлар 1. Антропометрия. 2. Аускультация. 3. Тонометрия. 4. Термометрия. 5. Пульсоксиметрия. 6. Офтальмоскопия. 7. Риноскопия. 8. Отоскопия. 9. Фарингоскопия. 10. Визометрия. 11. Кўриш функциясини аниқлаш (периметрия, гониоскопия, авторефрактометрия). 12. Кўз ичи босимини ўлчаш. 13. Пренатал скрининг. 14. Ультратовуш текшируви. 15. Бош мия нервлари функциясини аниқлаш. 16. Эшитиш ўткирлигини аниқлаш (камертон). 17. Аудиометрия. 18. Пикфлоуметрия. 19. Спирометрия. 20. Флюорография/рентгенологик текширувлар. 21. Велоэргометрия. 22. Колпоскопия. 23. Маммография. 24. Электрокардиограмма (ЭКГ). 25. Бош мия функциясини аниқлаш (электроэнцефалография (ЭЕГ), реоэнсефалография). 26. Гастрофибродуоденоскопия. 27. Ректоскопия. 28. Эхокардиография (ЭхоКГ). 29. Урофлоуметрия. Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда 5. Лаборатория 1. Қоннинг умумий таҳлили; 2. Умумий пешоб таҳлили; 3. Нечипоренко бўйича пешоб таҳлили; 4. Коптокчалар фильтрацияси тезлигини аниқлаш; 5. Нажаснинг умумий таҳлили; 6. Балғамни бактериоскопик текшириш учун намуна олиш; 7. Қин суртмасининг микроскопияси; 8. Гонореяни микроскопик усулда аниқлаш (мавжуд бўлганда); 9. Коагулограмма; 10. Қоннинг биокимёвий таҳлили: билирубин, АЛЬТ, АСТ ни аниқлаш; глюкозани аниқлаш; холестеринни аниқлаш; С-реактив оқсил, АСЛО, ревмосинамаси; мочевина, креатинин аниқлаш; умумий оқсил; темир, кальций миқдорини аниқлаш (мавжуд бўлганда); сийдик кислотаси; липид спектри (мавжуд бўлганда); гликирланган гемоглобин; ишқорли фосфатаза (мавжуд бўлганда); 11. ТТГ, Т3, Т4 ни аниқлаш (мавжуд бўлганда); 12. Қон гуруҳи ва резус-омилни аниқлаш; 13. Гепатит В, С, Д аниқлаш (мавжуд бўлганда); 14. Вассерман реакциясига (РW) текширув (қон намунасини олиш); 15. ОИВга қон намунасини олиш; 16. Безгакка қон намунасини олиш; 17. Гриппга қон намунасини олиш; 18. Бошқа текширувлар учун қон намуналари ва суртмаларни олиш. Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларида кўрсатилган муддатларда ва миқдорда 6. Даволаш, муолажа ва амалиётлар Оилавий шифокор, ҳамширалар томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади : ҳаётга хавф соладиган ҳолатларда (асфикция, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) тиббий ёрдам кўрсатиш ва тасдиқланган биринчи ёрдам дори воситалари билан таъминлаш; кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш); иммобилизация (шина қўйиш); оилавий шифокор кўрсатмасига кўра тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган дори воситаларини реимбурсация дастури доирасида рецепт асосида тайинлаш; ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган аҳолини ушбу касалликка оид дори воситалари билан таъминлаш; 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш; вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш; бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш; касалликларга ташхис қўйиш, диспансер назоратига олиш, мунтазам кузатиш ва муолажа амалиётлари; тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларида назарда тутилган энг кўп учрайдиган касалликларни даволаш ва реабилитация тадбирларини ўтказиш; беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиш ва заруратга кўра амбулатор ёрдам кўрсатиш; тор соҳа мутахассислари ва стационар тиббий ёрдам учун йўлланма бериш; дори воситаларини тайинлаш; физиотерапия муолажаларини ўтказиш; амбулатор муолажалар, жумладан, жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; йўл-транспорт ҳодисалари ва фавқулодда вазиятларда тиббий ёрдам кўрсатиш. Тор соҳа мутахассислари томонидан беморга қуйидаги даволаш муолажалари ва амалиётлар бажарилади : сурункали касалликларга (қандли диабет, юрак ишемик касалликлари, сурункали гепатитлар ва бошқаларни) ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш); иммобилизация (шина ва гипс боғлам қўйиш); жароҳатга бирламчи ишлов бериш, юмшоқ тўқималар абсцессини очиш ва дренажлаш, этга ўсиб кирган тирноқни олиб ташлаш, зарарланган тери ва тери ости тўқималарини кесиб олиш, инфекцияланган ёки куйган жароҳатга ишлов бериш, сут безини кесиш ва биопсия олиш, тери ва тери ости тўқималарида бажариладиган операциялар, циркумцизия, параректал соҳа тўқималарида бажариладиган операциялар (полип бундан мустасно), геморроидал тугунларда бажариладиган операциялар (тугунларни боғлаш, кесиб олиш), лимфа тугунларида бажариладиган операциялар (кесиш, кесиб олиш) бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; дори воситаларини тайинлаш; физиотерапия муолажаларини ўтказиш; 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладор аёллар, туғиш ёшидаги аёлларни витамин ва микронутриентлар билан таъминлаш; вена ичига, мушак ичига, тери остига инъекциялар қилиш; кўп тармоқли марказий поликлиникада ташкил қилинган кундузги стационарда тиббий ёрдам кўрсатиш; беморни унинг яшаш жойи ёки турган жойида қабул қилиш ва унга заруратга кўра бошқа турдаги тиббий ёрдам кўрсатиш; масофавий тиббий хизматларни (маслаҳат бериш, консилиум, операция, мастер-класс ва бошқаларни) кўрсатиш; стоматологик ёрдам кўрсатиш (оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш), 18 ёшгача бўлган болаларда оғриқсизлантириш, инфекция ўчоқларини бартараф қилиш ҳамда пломба қўйиш. Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда 7. Паллиатив тиббий ёрдам Оилавий шифокор, ҳамширалар беморга (инсульт, инфаркт, сил, хавфли ўсма касаллиги ва бошқа касалликлар билан) унинг яшаш жойи ёки турган жойида ва (ёки) тиббиёт муассасасида қуйидаги паллиатив тиббий ёрдамларни кўрсатади: сурункали оғриқ синдромини бартараф қилиш (наркотик бўлмаган оғриқ қолдирувчи препаратларни тайинлаш) ва даволашни баҳолаш; беморга озиқланишни қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш. Тиббий психологик ёрдам кўрсатиш. Ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ мурожаат қилинган вақтда 8. Меҳнатга вақтинча лаёқатсизликни экспертиза қилиш Оилавий шифокор томонидан аҳолининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш, натижага кўра беморга меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик варақасини расмийлаштириш. Мурожаат қилинган вақтда 9. Ўлимни қайд қилишни расмийлаштириш Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланганидан сўнг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан ўлим ҳақида далолатнома ёзуви қайд қилиниши учун оилавий шифокор томонидан ўлим ҳақида тиббий маълумотномани шакллантириш. Шахснинг биологик ўлим ҳолати тасдиқланган вақтда

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига 2-ИЛОВА

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари доирасида қўлланадиган дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар

Т/р Халқаро патентланмаган номи Шакли I. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар учун қўлланадиган дори воситалари Аналептиклар 1. Никетамид инъекция учун эритма (25%) Нонаркотик анальгетиклар 2. Парацетамол таблеткалар сироп шамчалар 3. Метамизол натрий инъекция учун эритма (50%) Яллиғланишга қарши ностероид воситалар 4. Диклофенак таблетка (25 мг; 50 мг; 75 мг; 100 мг) инъекция учун эритма (25 мг/мл 3 мл; 75 мг/мл 3 мл) гель (1% 15 г; 20 г; 25 г; 30 г; 40 г) Қусишга қарши воситалар 5. Метоклопрамид инъекция учун эритма (0,5% 2 мл) Аллергияга қарши воситалар 6. Дифенгидрамин инъекция учун эритма Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар 7. Прокаин инъекция учун эритма (0,5%; 2%) 8. Тетракаин кўз томчилари (1%) Антиангинал воситалар 9. Нитроглицерин сублингвал таблеткалар (0,5 мг) Кардиотоник воситалар 10. Дигоксин инъекция учун эритма (0,25 мг/мл 1 мл) Седатив воситалар 11. Корвалол ичиш учун томчилар Кальций каналлари блокаторлари 12. Нифедипин таблеткалар (10 мг; 20 мг; 30 мг) томчилар (2% 5 мл; 25 мл) Вазодилатор воситалар 13. Магний сульфат инъекция учун эритма (25% 5мл; 10 мл) Адреналин ва адреномиметик воситалар 14. Эпинефрин инъекция учун эритма (1,82 мг/мл 1 мл) 3-гуруҳ антиаритмик восита 15. Амиодарон инъекция (50 мг/мл) Қон-томирлар, бронхлар ва бошқа ички аъзолар силлиқ мушакларини бўшаштирувчи миотроп спазмолитик воситалар 16. Дротаверин таблеткалар (40 мг) инъекция учун эритма (2% 2 мл) 17. Аминофиллин инъекция учун эритма (2,4%) Антиагрегантлар 18. Ацетилсалицил кислотаси таблеткалар (150 мг) Антикоагулянтлар ва уларнинг антагонистлари 19. Гепарин натрий инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2мл; 5мл; 10мл) Гемостатиклар 20. Этамзилат натрий инъекция учун эритма (12,5%-2 мл) Диуретик ва антидиуретик воситалар 21. Торасемид таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг) Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар 22. Преднизолон инъекция учун эритма (30 мг 1 мл) 23. Дексаметазон инъекция учун эритма (0,4%; 0,5% 1мл; 2 мл) Астмага қарши ва ўпка сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар 24. Ипратропий бромид ингаляция учун аэрозол ингаляция учун эритма 25. Сальбутамол ингаляция учун аэрозол ингаляция учун эритма Инсулин препаратлар 26. Қисқа таъсирли инсулин инъекция учун эритма (флакон) (100 ТБ/мл 10 мл) Эритмалар 27. Натрий хлорид инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл) 28. Натрий хлорид + калий хлорид + натрий ацетат (ацесоль) инфузия учун эритма Антибактериал дори воситалари (18 ёшгача бўлган болаларда қўлланади) 29. Бензатин бензилпенициллин инъекция учун кукун 30. Бензилпенициллин инъекция тайёрлаш учун кукун 31. Амоксициллин/клавулон кислотаси таблетка (250 мг+125 мг; 500 мг+125 мг; 875мг+125 мг) суспензия тайёрлаш учун кукун (125 мг+31,25 мг/5 мл; 250 мг+62,5 мг/5 мл) эритма тайёрлаш учун кукун (500 мг/100 мг; 1000 мг/200 мг) Регидратация воситалари 32. Ичиш учун тузли регидратация таркибли воситалар ичиш учун кукун Парентерал озиқлантириш учун воситалари 33. Декстроза инфузия учун эритма (5%) инъекция учун эритма (40%) Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар 34. Фаоллаштирилган кўмир таблетка II. Кундузги шифохона ва физиотерапия муолажалари учун қўлланадиган дори воситалари Маҳаллий оғриқсизлантирувчи воситалар 1. Прокаин инъекция учун эритма (0,5%) Эритмалар 2. Натрий хлорид инфузия учун эритма (0,9% 5 мл; 10 мл; 100 мл; 200 мл) Плазма ўрнини босувчилар ва тузли эритмалар, эритувчилар 3. Сорбитол + натрий лактат + натрий хлорид + кальций хлорид + калий хлорид + магний хлорид инфузия учун эритма 4. Декстроза инфузия учун эритма (5% 40%) 5. Натрий хлорид + натрий ацетат инфузия учун эритма 6. Натрий хлорид + калий хлорид + кальций хлорид + магний хлорид + қаҳрабо кислотаси + натрий гидрокорбонат инфузия учун эритма III. Амбулатор шароитда аҳоли (беморлар)га бериладиган дори воситалари 1. Наркотик анальгетик воситалар 1. Тамоксифен * таблетка (10 мг; 20 мг) 2. Морфин гидрохлорид* инъекция учун эритма (1% 1 мл ** ) 3. Омнопон* инъекция учун эритма (1% 1 мл**) инъекция учун эритма (2% 1 мл**) 4. Тримеперидин* инъекция учун эритма (1% 1 мл; 2% 1 мл**) 5. Трамадол* инъекция учун эритма (5% 2 мл**) капсула (50 мг) 6. Налбуфин * инъекция учун эритма (10 мг/1 мл**) 2. Асосан марказий нерв тизимига таъсир қилувчи дори воситалари Ухлатувчи воситалар 6. Ламотриджин таблетка 7. Карбамазепин таблетка 8. Бензобарбитал таблетка 9. Вальпроат кислотаси таблетка капсулалар сироп ичиш учун томчилар болаларга ичиш учун сироп инъекция учун эритма** 10. Клонозепам таблетка (2 мг) 3. Психотроп дори воситалари Нейролептик воситалар 11. Арипипразол таблетка 12. Галоперидол таблетка инъекция учун эритма** 13. Кветиапин таблетка 14. Клозапин таблетка 15. Оланзапин таблетка 16. Флуфеназин деканоат инъекция учун эритма** 17. Хлорпромазин таблетка инъекция учун эритма** 18. Рисперидон таблетка 19. Тиоридазин таблетка 20. Трифлуоперазин таблетка инъекция учун эритма** Антидепрессантлар 21. Амитриптилин таблетка инъекция учун эритма** 22. Венлафаксин таблетка (37,5 мг) капсулалар 23. Пароксетин таблетка (20 мг) 24. Сертралин таблетка (50 мг) 25. Тразадин таблетка (150 мг) 26. Миртазапин таблетка (30 мг) 27. Эсциталопрам таблетка (10 мг) 4. Меъда-ичак тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар Протон насос ингибиторлари 28. Омепразол таблетка (20 мг, 40 мг) 5. Периферик адренергик жараёнларга таъсир қилувчи воситалар Астмага қарши ва ўпканинг сурункали обструктив касаллигида қўлланадиган воситалар 29. Сальбутамол аэрозоль (100 мкг/доза 7 гр 200 доза) 6. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланадиган воситалар Йод препаратлари 30. Калий йодид таблетка (200 мкг) Антитиреоид воситалар 31. Тиамазол таблетка (5 мг) Қалқонсимон без гормонлари 32. Левотироксин натрий таблетка (100 мкг) Инсулин препаратлар 33. Қисқа таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл инъекция учун эритма** 34. Қисқа таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл инъекция учун эритма** 35. Узоқ таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл инъекция учун эритма** 36. Узоқ таъсирли инсулин аналоги 100 ХБ/3 мл инъекция учун эритма** 37. Аралаш таъсирли инсулин 100 ХБ/10 мл инъекция учун эритма ** Қандсиз диабетга қарши воситалар 38. Десмопрессин бурун томчиси (100 мкг/мл 5 мл) бурунга сепиш учун спрей (10 мкг/доза 5 мл) 7. Балғам кўчирувчи воситалар 39. Амброксол таблетка (30 мг) 8. Юрак-қон томир тизимига таъсир этувчи дори воситалари Антиаритмик воситалар 40. Верапамил таблетка Антиангинал воситалар 41. Изосорбид мононитрат таблетка (20 мг; 40 мг) 42. Изосорбид динитрат спрей таблетка Антиагрегантлар 43. Ацетилсалицил кислотаси таблетка (75 мг; 150 мг) 44. Клопидогрел таблетка (75 мг) 44 1 . Тикагрелор*** таблетка (90 мг) Селектив (кардиоселектив) β1−адреноблокаторлар 45. Бисопролол таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг) 9. Антигипертензив воситалар Кальций каналлари блокаторлари 46. Амлодипин таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг) Ангиотензинга айлантирувчи фермент ингибиторлари 47. Эналаприл таблетка (2,5 мг; 5 мг; 10 мг; 20 мг) Гиполипидемик воситалар 48. Аторвастатин таблетка (10 мг; 20 мг; 40 мг; 80мг) 10. Тромбоцитлар аггрегацияси ва қон ивишига таъсир қиладиган воситалар Антикоагулянтлар ва уларнинг антиагонистлари 49. Гепарин инъекция учун эритма (5000 ХБ; 25000 ХБ; 12500 ХБ 1 мл; 2 мл; 5 мл; 10 мл**) 50. Варфарин таблетка (2,5 мг) 11. Диуретик ва антидиуретик воситалар 51. Спиронолактон таблетка (25 мг) 52. Фуросемид таблетка (40 мг) инъекция учун эритма (1% 2 мл ** ) 12. Гепатопротекторлар (холеолитик воситалар) 53. Урсодезоксихол кислотаси капсула (250 мг) 13. Контрацептивлар Контрацептив гормонлар 54. Дроспиренон + Этинилэстрадиол таблетка 14. Эндокрин тизими патологияларини даволаш учун қўлланиладиган воситалар Диабетга қарши воситалар 55. Гликлазид таблетка (30 мг; 60 мг) 56. Метформин таблетка (500 мг; 1000 мг) 57. Эмпаглифлозин таблетка (10 мг; 25 мг) Буйрак усти бези пўстлоқ қисми гормонлари, глюкокортикоидлар 58. Гидрокортизон кўз мази (0,5%; 1%; 2,5%) мазь (0,1%) кўз учун суспензия (0,1%) 59. Преднизолон таблетка (5 мг) 15. Витаминлар ва уларнинг ҳосилалари Витаминлар 60. Фолий кислотаси таблетка (1 мг; 5 мг) 16. Эритропоэзни стимулловчи воситалар Эритропоэзни стимулловчи воситалар 61. Темир Fe (II) бирикмалари таблетка (100 мг) капсула (100 мг) 62. Темир Fe (III) бирикмалари таблетка (100 мг) капсула (100 мг) 17. Иммуномодулятор ва вирусга қарши дори воситалар 63. Инозин пранобекс таблетка (500 мг) 17. Гижжаларга қарши воситалар 64. Албендазол таблетка суспензия 18. Иммунодепрессантлар 65. Циклоспорин капсула (25 мг; 50 мг; 100 мг) 66. Такролимус капсула (0,5 мг; 1,0 мг; 5,0 мг) 67. Микофенолат мофетил таблетка (250 мг; 500 мг) капсулалар (250 мг; 500 мг) 68. Микофенол кислотаси таблетка (180 мг; 360 мг) 19. Холиномиметик ва антихолинестераз воситалар 69. Пиридостигмина бромид Таблетка 60 мг IV. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилган тиббиёт муассасасида беморларга бепул қўлланадиган тиббий жиҳозлар ва дори воситалари Тиббий жиҳозлар номи 1. Боғлов материаллари 1. Мато ва номато материалдан тайёрланган тиббиёт бинтлари (стерил, ностерил) 2. Тиббиёт гигроскопик, гигиеник, жарроҳлик пахтаси 3. Тиббиёт гипсли бинтлари 5. Тиббиёт докаси, шу жумладан пахта матоли ва тўқилган 6. Биринчи тиббий ёрдам боғламлари тўплами 7. Тиббий боғлағичлар 8. Докали тиббий салфеткалар ва қирқимлар 9. Тиббий ниқоблар 10. Тиббиёт пластирлари 11. Тиббиёт елимлари 2. Тиббиётда қўлланадиган тикув материаллари 12. Сўриладиган жарроҳлик иплари (табиий ва синтетик, игнали ёки игнасиз) 13. Сўрилмайдиган жарроҳлик иплари (ипакли, лавсанли, капронли, полимерли, игнали ёки игнасиз) 3. Тешиш, кесиш, инъекция, трансфузия ва сўриб олиш учун ишлатиладиган жиҳозлар 14. Бир маротаба қўлланиладиган инъекцион шприцлар 15. Инфузион системалар 16. Инфузион эритмаларни сақлаш учун контейнерлар 17. Шприц-ручкалар 18. Скарификаторлар 19. Тиббиёт скальпеллари 4. Стоматологияда ишлатиладиган жиҳозлар 20. Борлар (олмосли, пўлатли ва қаттиқ қотишмали турбинали тўғри ва бурчакли учликлари учун) 21. Стоматология тўпламлари 22. Пломбалаш материаллари 5. Офтальмология жиҳозлари 23. Ташхис учун офтальмологик кўзойнак шишалари тўпламлари 24. Оптик синов линзалари тўплами ва кўриш қобилиятини мословчи жиҳозлар 6. Акушерлик ва гинекология, урология учун жиҳозлар 25. Бир маротаба ишлатиладиган полимер қин кўзгулари 26. Бачадон ҳалқалари 27. Урологик ва сийдик йўли учун катетерлар 7. Оториноларингология учун жиҳозлар 28. Шахсий ингаляторлар 29. Бир маротаба қўлланиладиган шпателлар, бурун кўзгулари ва қулоқ воронкалари 8. Ташхис қўйиш учун воситалар 30. Рентгенография ва флюорография плёнкалари 31. Биопсия ва пункция учун игналар ва мосламалар 32. Тиббиёт термометрлари 33. Аускультация ва перкуссия учун мўлжалланган тиббий жиҳозлар (тонометр, фонендоскоп, стетоскоп, акушерлик стетоскопи) 34. Контакт ва ультратовуш ташхиси учун геллар 35. Неврологик болғача 36. Пульсоксиметр 37. Антропометрия ўлчов воситалари (сантиметр лента, бўй ўлчагич, болалар ва катталар тарозиси ва бошқалар) 38. Ташхис қўйиш асбоб-ускуналари ва сарфлаш воситалари 9. Резина, резина матоли, латексли, полимерли ва бошқа тиббий жиҳозлар 39. Қўлқоплар (стерил, ностерил) 40. Жгутлар 41. Бўш резинали жиҳозлар (грелкалар, муз учун қопчалар) 10. Контрацептивлар 42. Спираллар, презервативлар 11. Касалларни парваришлаш учун жиҳозлар 43. Таглик клеёнкалар 44. Учликлар 45. Сийдик ва нажас қабул қилгичлар 46. Туваклар 47. Буйраксимон тиббиёт лотоклари 48. Тиббиёт пипеткалари 49. Тиббий банкалар 50. Тиббиёт аравачалари 12. In vitro ташхис жиҳозлари: ташхис қўйиш тўпламлари, реагентлар ва бошқа лаборатория ташхис қўйиш воситалари 51. Иммунологик ташхис учун реагентлар тўплами 52. Серологик ташхис учун реагентлар тўплами 53. Биокимёвий ташхис учун реагентлар тўплами 54. Гемостаз тизимини баҳолаш учун реагентлар тўплами 55. Экспресс-тестлар, индикаторли системалар 56. Ёпиқ турдаги анализаторлар учун реагентлар 57. Лаборатория сарфлаш воситалари (тиббиёт пробиркалари, буюс ойначалари, штатив, дозатор ва лаборатория бўёқлари) 13. Антисептик воситалар 58. 70% Этанол эритмаси 59. 5% Йод эритмаси 60. 10% Поливидон-йод эритмаси 61. 3% Водород пероксид эритмаси 62. 10% Аммиак эритмаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 382-сон қарорига 3-ИЛОВА

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини (кейинги ўринларда — кафолатланган пакет) шакллантириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг қоидалари бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амбулатор шароитда тиббий ёрдам кўрсатишга нисбатан татбиқ этилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам бундан мустасно).

3. Қуйидагилар тиббий кўрсатмалар бўлганда кафолатланган пакетга киритилган амбулатор тиббий ёрдам ҳамда тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида стационар тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилган чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар.

2-боб. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари ва мезонлари

4. Тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини аниқлаш принциплари қуйидагилардан иборат:

аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан фойдалана олиши;

бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амалга ошириладиган профилактика чора-тадбирлари ва кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг устуворлиги;

амбулатор тиббий хизматларнинг туман (шаҳар) даражасида амбулатор шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига мувофиқлиги;

стационар тиббий хизматларнинг тиббиёт муассасалари даражаларига кўра стационар шароитда даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқлиги;

тиббий хизматлардан фойдаланиш ва уларни кўрсатиш жараёнининг ошкоралиги.

5. Кафолатланган пакетга тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини киритишда:

молиялаштиришда аҳоли саломатлиги кўрсаткичларининг юқори даражасига эришишни, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича мақсадли кўрсаткичларини бажаришни таъминлайдиган тиббий ёрдам турларига эътибор берилади;

тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари устувор тартибда профилактика, реабилитация тадбирлари ва паллиатив ёрдам хизматларини қамраб олиши, шунингдек, ўлим ва ногиронлик кўрсаткичлари бўйича етакчи бўлган асосий касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволашга қаратилган бўлиши керак.

3-боб. Кафолатланган пакетни шакллантириш

6. Кафолатланган пакет тиббий ёрдамнинг қуйидаги турлари бўйича шакллантирилади:

шошилинч тиббий ёрдам;

режали тиббий (шу жумладан, бирламчи тиббий-санитария) ёрдам;

паллиатив тиббий ёрдам.

Бунда беморларнинг стационар шароитда даволаниши тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари ҳамда миллий клиник протоколлар асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Соғлиқни сақлаш вазирлиги) томонидан тасдиқланадиган тиббиёт муассасаларида стационар шароитда Давлат бюджети ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхатига мувофиқ ташкил этилади.

7. Кафолатланган пакетга тиббий хизматларнинг аниқ турлари, шу жумладан, дори воситалари, сарфлаш материаллари ва тиббий жиҳозлар ҳамда реагентлар билан таъминлаш чоралари киритилади.

8. Кафолатланган пакетни шакллантиришда шошилинч тиббий ёрдамнинг ҳажми чекланиши мумкин эмаслиги ҳисобга олинади.

Бунда шошилинч ёрдам кўрсатишни асоссиз рад этган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

9. Кафолатланган пакет амбулатор тиббий хизматлар турлари ва ҳажмлари асосида устувор равишда аҳоли орасида тарқалган энг кўп учрайдиган касалликлар бўйича шакллантирилади.

10. Кафолатланган пакетни шошилинч тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади:

беморни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир тиббиёт муассасасидан бошқасига транспортда олиб бориш, беморга ташхис қўйиш, уни даволаш ҳамда зарур дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш;

шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар ва ҳолатлар бўйича тиббиёт муассасасида бўлиш ҳамда овқатланиш.

11. Кафолатланган пакетни бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида амбулатор шароитда ва кундузги стационарда кўрсатиладиган режали тиббий ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади:

40 ёш ва ундан катта бўлган аҳолини ҳамда никоҳланувчи шахсларни даврий ва профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш;

ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар ва атрофдагилар учун хавф соладиган касалликлар бўйича, шунингдек, сурункали касалликлардан азият чекаётган шахсларни диспансерда кузатиш;

Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёш) шахсларни текшириш ва даволаш;

репродуктив ёшдаги аёллар, оналар ва болаларни даврий ва профилактик тиббий кўриклардан ўтказиш ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатиш;

дастурли ва оммавий скрининг текширувларидан ўтказиш;

Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ эмлаш;

давлат ташкилотларида ишловчи педагог, тарбиячи, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини тиббиёт муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш.

12. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари шифокори йўлланмаси асосида стационар шароитда ихтисослашган (шу жумладан, юқори технологик) тиббий ёрдам тасдиқланган касалликлар рўйхати доирасида беморларни навбатга қўйиш орқали кўрсатилади.

13. Кафолатланган пакетни паллиатив ёрдам ҳажмлари бўйича шакллантиришда қуйидаги харажат турлари ҳисобга олинади:

зарур ҳажмларда дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминлаш;

мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, стационар (хоспис) ташкил этилган ҳолларда, унда бўлиш билан боғлиқ харажатлар (койка-ўрин харажатлари);

белгиланган нормаларга мувофиқ овқатланиш.

4-боб. Кафолатланган пакетни молиялаштириш

14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет рўйхатини шакллантирувчи ваколатли орган ҳисобланади.

Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун кафолатланган пакет ҳажмларини шакллантиради, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда талаб қилинаётган маблағлар миқдорини келишади ҳамда зарур маблағлар келгуси йил учун тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

15. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатига мувофиқ тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда бюджет сўровида акс эттирилиб, келгуси йилги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунининг тегишли молия ва режали давр учун Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.

16. Кафолатланган пакетга киритилган тиббий ёрдам (дори воситалари, сарфлов материаллари ва жиҳозлар)дан ташқари тиббий хизматлар пулли асосда кўрсатилади (шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно).

5-боб. Якунловчи қоида

17. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 19 июнь,

382-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 09/25/382/0523-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 25.06.2026 й., 07/26/238/0623-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

NIZOM

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlarini joriy etishga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 5-sentabrdagi PQ-311-son qaroriga muvofiq birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarini belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari doirasida qoʻllanadigan dori vositalari, sarflash materiallari va tibbiy jihozlar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki:

a) birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) hisobidan qoplanadigan tibbiy yordam tuman (shahar) darajasida ambulator sharoitda koʻrsatiladi;

b) Sogʻliqni saqlash vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari (keyingi oʻrinlarda — kafolatlangan paket) roʻyxatini shakllantiruvchi vakolatli organ hisoblanadi.

Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi har yili 1-avgustga qadar kelgusi yil uchun kafolatlangan paket hajmlarini shakllantiradi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda talab qilinayotgan mablagʻlar miqdorini kelishadi hamda zarur mablagʻlar kelgusi yil uchun tasdiqlanadigan Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

v) Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatiga muvofiq tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida belgilangan tartibda budjet soʻrovida aks ettirilib, kelgusi yilgi Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonunining tegishli moliya va rejali davri uchun Davlat budjeti parametrlarida “Sogʻliqni saqlash” sohasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi;

g) kafolatlangan paketga kiritilgan tibbiy yordamdan (dori vositalari, sarflash materiallari va jihozlar) tashqari tibbiy xizmatlar pulli asosda koʻrsatiladi (shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatish bundan mustasno).

3. Sogʻliqni saqlash vazirligi:

a) ikki oy muddatda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda:

respublika va viloyat darajasidagi tibbiyot muassasalarida statsionar sharoitda Davlat budjeti hisobidan davolanadigan kasalliklar roʻyxatini;

birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida kafolatlangan paket doirasida aholiga koʻrsatiladigan tibbiy yordamni (dori vositalari, sarflov materiallari va tibbiy buyumlar) Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplash tartibini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin.

Bunda davlat tibbiy sugʻurtasi mexanizmlari joriy qilingan hududlarda kafolatlangan paket doirasida aholiga koʻrsatiladigan tibbiy yordam uchun mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan ajratilishi inobatga olinsin;

b) birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida kafolatlangan paket doirasida aholiga koʻrsatiladigan tibbiy yordam, shuningdek, respublika va viloyat darajasidagi tibbiyot tashkilotlarida statsionar sharoitda Davlat budjeti hisobidan davolanadigan kasalliklar roʻyxatini vazirlikning rasmiy veb-saytida joylashtirsin hamda uning kelgusi yillarda doimiy yangilab borilishini taʼminlasin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2019-yil 30-sentabrdagi 832-son qarori oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Sogʻliqni saqlash vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-iyundagi 382-son qaroriga 1-ILOVA

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari

T/r Tibbiy yordam koʻrsatishning turlari Tibbiy yordam koʻrsatishning mazmuni Tibbiy yordam koʻrsatishning muddatlari 1. Bemorlarni qabul qilish, tibbiy koʻrik va maslahat berish 1. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira bemorni qabul qilishi, unga tibbiy maslahatlar berishi va uni tibbiy koʻrikdan (antropometriya, vizual, obyektiv va subyektiv koʻriklar va boshqalar) oʻtkazishi. Murojaat qilingan vaqtda va (yoki) oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 2. Oilaviy shifokor, patronaj hamshira va doya bemorni uning yashash joyi yoki turgan joyida qabul qilishi, unga tibbiy maslahatlar berishi va uni tibbiy koʻrikdan (antropometriya, vizual, obyektiv va subyektiv koʻriklar va boshqalar) oʻtkazishi. Murojaat qilingan vaqtda va (yoki) oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 2. Aholiga (jumladan, bemorlarga) tibbiy-profilaktika xizmatlarini koʻrsatish 1. Oilaviy shifokor, hamshira aholiga (jumladan, bemorlarga) sogʻliqni saqlash va mustahkamlash, sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, ratsional va sogʻlom ovqatlanish, kasallikni kuzatish va asoratlarining oldini olish, oilani rejalashtirish, homilador ayollarga OIV-infeksiyasi toʻgʻrisida, shuningdek, homilador va tuqqan ayollarga chaqaloqni koʻkrak suti bilan boqish va reproduktiv salomatlik masalalari boʻyicha maslahatlar berishi. Murojaat qilingan vaqtda va (yoki) oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 2. Oilaviy shifokor, hamshira ehtiyojga koʻra ayollarga bachadon ichi vositasini qoʻyishi va olishi, shuningdek, aholiga kontratseptiv vositalarini (tabletka va inyeksiyalarni) berishi. Murojaat qilingan vaqtda va(yoki) oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 3. Oilaviy shifokor punktida oilaviy shifokor, hamshira tomonidan aholiga (jumladan, bolalar va bemorlar) immunizatsiya va vaksinatsiya qilinishi. Oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 4. Oilaviy shifokor, patronaj hamshirasi va doya homilador ayollarning homiladorlik yoki gestatsiya davomida uning yashash joyi yoki turgan joyida patronaj xizmatini koʻrsatish, shuningdek, davolash va profilaktika tadbirlarini nazarda tutuvchi antenatal (tugʻishgacha) parvarish qilishi. Oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida (kamida 7-marta) 5. Oilaviy shifokor, patronaj hamshirasi va doya tuqqan ayollar, chaqaloq va bolalarning yashash joyi yoki turgan joyida patronaj xizmatini koʻrsatish. Oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida 3. Profilaktik koʻriklar va skrining tekshiruvlari Oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasi asosida: 1. Oilaviy shifokor, hamshira bir yoshgacha bolalarni ularning yashash joyi yoki turgan joyida va (yoki) oilaviy shifokor punktida profilaktik koʻriklardan oʻtkazishi. bir yilda 14-marta 2. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 1 — 3 yoshli bolalarni profilaktik koʻriklardan oʻtkazishi. bir yilda 4-marta 3. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 3 — 5 yoshli bolalarni profilaktik koʻriklardan oʻtkazishi. bir yilda 2-marta 4. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 6 — 18 yoshli bolalarni profilaktik koʻriklardan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta 5. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 18 — 40 yoshli aholini profilaktik koʻriklardan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta 6. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 2 — 10 yoshli bolalarda gelmintozni aniqlash uchun skrining tekshiruvlaridan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta 7. Tibbiyot muassasasida oilaviy shifokor, hamshira 3 — 18 yoshli bolalarda onkogematologik kasalliklarni aniqlash uchun skrining tekshiruvlaridan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta 8. Oilaviy shifokor, hamshira 40 yosh va undan katta boʻlgan aholini uning yashash joyi yoki turgan joyida va (yoki) tibbiyot muassasasida yurak qon-tomir kasalliklari xavfini aniqlash uchun skrining tekshiruvlaridan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta 9. Oilaviy shifokor, hamshira 40 yosh va undan katta boʻlgan aholini oilaviy shifokor punktida qonda glukoza, xolesterin miqdorini aniqlash uchun skrining va elektrokardiogramma (EKG) tekshiruvlaridan oʻtkazishi. bir yilda 1-marta Bunda tekshiruv natijalariga koʻra: kasallikni keltirib chiqaruvchi xavf omillari mavjud boʻlmasa yoki yurak qon-tomir kasalliklari xavfi 5 foizgacha boʻlsa, u bilan sogʻlom turmush tarzi boʻyicha suhbat oʻtkazilishi; bir yilda 1-marta yurak qon-tomir kasalliklari xavfi 5 — 20 foizgacha boʻlsa, u bilan sogʻlom turmush tarzi boʻyicha suhbat oʻtkazilishi; 6 oyda 1-marta yurak qon-tomir kasalliklari xavfi 30 foiz va undan yuqori boʻlsa, oilaviy shifokor, hamshira tomonidan individual reja tuzilishi va uning sogʻligʻi nazorat qilib borilishi. 3 oyda 1-marta 10. Oilaviy shifokor, doya bachadon boʻyni saratoni skriningidan oʻtkazish uchun 35 — 55 yoshli ayollarning roʻyxatini shakllantirish va roʻyxat asosida ayollarni koʻp tarmoqli markaziy poliklinikaga ginekolog koʻrigi va qin surtmasi tahlili uchun yuborishi. 3 yilda 1-marta 11. Oilaviy shifokor, doya koʻkrak bezi saratoni skriningidan oʻtkazish uchun 45 — 65 yoshli ayollarning roʻyxatini shakllantirishi, koʻkrak bezini tekshirishi, bunda koʻkrak bezi saratoniga shubha paydo boʻlgan taqdirda, bemorni koʻp tarmoqli markaziy poliklinikaga onkolog koʻrigi uchun yuborishi. 2 yilda 1-marta 12. Oilaviy shifokor, hamshira sil kasalligi yuqishiga moyil boʻlgan xavfli guruhga mansub aholining roʻyxatini shakllantirishi va roʻyxat asosida aholini koʻp tarmoqli markaziy poliklinikaga flyuorografik tekshiruvidan oʻtkazish uchun yuborishi. Bunda hududlardagi olis, chekka, ekologik jihatdan noqulay hududlarda yashovchi aholini mobil flyuorografik tekshiruvdan oʻtkazishi. 1 yilda 1-marta 13. Oilaviy shifokor, hamshira surunkali kasalliklar nazoratida turgan bemorlarni (jumladan, ijtimoiy ahamiyatga molik kasallikka va atrofdagilar uchun xavf soladigan kasallikdan aziyat chekayotgan bemorlarni, shuningdek, surunkali kasalliklardan aziyat chekayotgan bemorlarni) ularning yashash joyi yoki turgan joyida kuzatishi va uchinchi darajali profilaktika tadbirlarini oʻtkazishi. Murojaat qilingan vaqtda va (yoki) oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasida koʻrsatilgan muddatda 14. Nikohlanuvchi shaxslarni ijtimoiy ahamiyatga molik kasalliklarni (ruhiy, narkologik, teri-tanosil kasalliklari, sil kasalligi va OIV/OITS va boshqalar) aniqlash yuzasidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Murojaat qilingan vaqtda 15. Haj tadbirlariga boradigan aholini ruhiy-asab, narkologiya, teri-tanosil, sil kasalliklari va boshqa kasalliklarni aniqlash yuzasidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va emlash. Murojaat qilingan vaqtda 16. Oilaviy shifokor, tor soha mutaxassislari, hamshiralar surunkali kasallikka chalingan bemorlarni kuzatishi va ushbu kasallikning asoratlarini oldini olishi. Oilaviy shifokorning tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha rejasida koʻrsatilgan muddatda 17. Xorijda uzoq muddat (3 oydan koʻp) boʻlib, Oʻzbekistonga qaytgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan, Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi aholida tanosil kasalliklari, sil kasalligi va OIV/OITSni aniqlash yuzasidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Murojaat qilingan vaqtning oʻzida 18. Homilador ayollarning skrining tekshiruvi, jumladan, homila anomal oʻsishining oldini olish uchun 16 — 20 haftalik muddatlarda homilador ayollarning xavfli guruhini skrining tekshirish. Homilador ayollarning 2-marta rejali murojaat qilgan vaqtida 19. Jazo muddatini oʻtab chiqqan va afv etilgan shaxslarni bepul tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Murojaat qilingan vaqtda (1-marta) 20. Davlat taʼlim muassasalari pedagoglarini majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Murojaat qilingan vaqtda (1 yilda 1-marta) 4. Tashxis qoʻyish uchun zarur boʻlgan tekshiruvlar 1. Antropometriya. 2. Auskultatsiya. 3. Tonometriya. 4. Termometriya. 5. Pulsoksimetriya. 6. Oftalmoskopiya. 7. Rinoskopiya. 8. Otoskopiya. 9. Faringoskopiya. 10. Vizometriya. 11. Koʻrish funksiyasini aniqlash (perimetriya, gonioskopiya, avtorefraktometriya). 12. Koʻz ichi bosimini oʻlchash. 13. Prenatal skrining. 14. Ultratovush tekshiruvi. 15. Bosh miya nervlari funksiyasini aniqlash. 16. Eshitish oʻtkirligini aniqlash (kamerton). 17. Audiometriya. 18. Pikfloumetriya. 19. Spirometriya. 20. Flyuorografiya/rentgenologik tekshiruvlar. 21. Veloergometriya. 22. Kolposkopiya. 23. Mammografiya. 24. Elektrokardiogramma (EKG). 25. Bosh miya funksiyasini aniqlash (elektroensefalografiya (EYEG), reoensefalografiya). 26. Gastrofibroduodenoskopiya. 27. Rektoskopiya. 28. Exokardiografiya (ExoKG). 29. Urofloumetriya. Tashxis qoʻyish va davolash standartlarida koʻrsatilgan muddatlarda 5. Laboratoriya 1. Qonning umumiy tahlili; 2. Umumiy peshob tahlili; 3. Nechiporenko boʻyicha peshob tahlili; 4. Koptokchalar filtratsiyasi tezligini aniqlash; 5. Najasning umumiy tahlili; 6. Balgʻamni bakterioskopik tekshirish uchun namuna olish; 7. Qin surtmasining mikroskopiyasi; 8. Gonoreyani mikroskopik usulda aniqlash (mavjud boʻlganda); 9. Koagulogramma; 10. Qonning biokimyoviy tahlili: bilirubin, ALT, AST ni aniqlash; glukozani aniqlash; xolesterinni aniqlash; S-reaktiv oqsil, ASLO, revmosinamasi; mochevina, kreatinin aniqlash; umumiy oqsil; temir, kalsiy miqdorini aniqlash (mavjud boʻlganda); siydik kislotasi; lipid spektri (mavjud boʻlganda); glikirlangan gemoglobin; ishqorli fosfataza (mavjud boʻlganda); 11. TTG, T3, T4 ni aniqlash (mavjud boʻlganda); 12. Qon guruhi va rezus-omilni aniqlash; 13. Gepatit V, S, D aniqlash (mavjud boʻlganda); 14. Vasserman reaksiyasiga (RW) tekshiruv (qon namunasini olish); 15. OIVga qon namunasini olish; 16. Bezgakka qon namunasini olish; 17. Grippga qon namunasini olish; 18. Boshqa tekshiruvlar uchun qon namunalari va surtmalarni olish. Tashxis qoʻyish va davolash standartlarida koʻrsatilgan muddatlarda va miqdorda 6. Davolash, muolaja va amaliyotlar Oilaviy shifokor, hamshiralar tomonidan bemorga quyidagi davolash muolajalari va amaliyotlar bajariladi : hayotga xavf soladigan holatlarda (asfiksiya, yurak toʻxtashi, anafilaktik shok va boshqalar) tibbiy yordam koʻrsatish va tasdiqlangan birinchi yordam dori vositalari bilan taʼminlash; kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatish (burun yoʻllari tamponadasi, quloqdan va burundan yot jismlarni olib tashlash, xirurgik bogʻlamlarni qoʻyish); immobilizatsiya (shina qoʻyish); oilaviy shifokor koʻrsatmasiga koʻra tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarida nazarda tutilgan dori vositalarini reimbursatsiya dasturi doirasida retsept asosida tayinlash; ijtimoiy ahamiyatga molik kasalliklarga chalingan aholini ushbu kasallikka oid dori vositalari bilan taʼminlash; 18 yoshgacha boʻlgan bolalar, homilador ayollar, tugʻish yoshidagi ayollarni vitamin va mikronutriyentlar bilan taʼminlash; vena ichiga, mushak ichiga, teri ostiga inyeksiyalar qilish; birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida tashkil qilingan kunduzgi statsionarda tibbiy yordam koʻrsatish; kasalliklarga tashxis qoʻyish, dispanser nazoratiga olish, muntazam kuzatish va muolaja amaliyotlari; tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarida nazarda tutilgan eng koʻp uchraydigan kasalliklarni davolash va reabilitatsiya tadbirlarini oʻtkazish; bemorni uning yashash joyi yoki turgan joyida qabul qilish va zaruratga koʻra ambulator yordam koʻrsatish; tor soha mutaxassislari va statsionar tibbiy yordam uchun yoʻllanma berish; dori vositalarini tayinlash; fizioterapiya muolajalarini oʻtkazish; ambulator muolajalar, jumladan, jarohatga birlamchi ishlov berish, yumshoq toʻqimalar abssessini ochish va drenajlash, etga oʻsib kirgan tirnoqni olib tashlash, zararlangan teri va teri osti toʻqimalarini kesib olish, infeksiyalangan yoki kuygan jarohatga ishlov berish boʻyicha tibbiy yordam koʻrsatish; yoʻl-transport hodisalari va favqulodda vaziyatlarda tibbiy yordam koʻrsatish. Tor soha mutaxassislari tomonidan bemorga quyidagi davolash muolajalari va amaliyotlar bajariladi : surunkali kasalliklarga (qandli diabet, yurak ishemik kasalliklari, surunkali gepatitlar va boshqalarni) tashxis qoʻyish va ularni davolash boʻyicha tibbiy yordam koʻrsatish; kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatish (burun yoʻllari tamponadasi, quloqdan va burundan yot jismlarni olib tashlash, xirurgik bogʻlamlarni qoʻyish); immobilizatsiya (shina va gips bogʻlam qoʻyish); jarohatga birlamchi ishlov berish, yumshoq toʻqimalar abssessini ochish va drenajlash, etga oʻsib kirgan tirnoqni olib tashlash, zararlangan teri va teri osti toʻqimalarini kesib olish, infeksiyalangan yoki kuygan jarohatga ishlov berish, sut bezini kesish va biopsiya olish, teri va teri osti toʻqimalarida bajariladigan operatsiyalar, sirkumsiziya, pararektal soha toʻqimalarida bajariladigan operatsiyalar (polip bundan mustasno), gemorroidal tugunlarda bajariladigan operatsiyalar (tugunlarni bogʻlash, kesib olish), limfa tugunlarida bajariladigan operatsiyalar (kesish, kesib olish) boʻyicha tibbiy yordam koʻrsatish; dori vositalarini tayinlash; fizioterapiya muolajalarini oʻtkazish; 18 yoshgacha boʻlgan bolalar, homilador ayollar, tugʻish yoshidagi ayollarni vitamin va mikronutriyentlar bilan taʼminlash; vena ichiga, mushak ichiga, teri ostiga inyeksiyalar qilish; koʻp tarmoqli markaziy poliklinikada tashkil qilingan kunduzgi statsionarda tibbiy yordam koʻrsatish; bemorni uning yashash joyi yoki turgan joyida qabul qilish va unga zaruratga koʻra boshqa turdagi tibbiy yordam koʻrsatish; masofaviy tibbiy xizmatlarni (maslahat berish, konsilium, operatsiya, master-klass va boshqalarni) koʻrsatish; stomatologik yordam koʻrsatish (ogʻriqsizlantirish, infeksiya oʻchoqlarini bartaraf qilish), 18 yoshgacha boʻlgan bolalarda ogʻriqsizlantirish, infeksiya oʻchoqlarini bartaraf qilish hamda plomba qoʻyish. Tashxis qoʻyish va davolash standartlariga muvofiq murojaat qilingan vaqtda 7. Palliativ tibbiy yordam Oilaviy shifokor, hamshiralar bemorga (insult, infarkt, sil, xavfli oʻsma kasalligi va boshqa kasalliklar bilan) uning yashash joyi yoki turgan joyida va (yoki) tibbiyot muassasasida quyidagi palliativ tibbiy yordamlarni koʻrsatadi: surunkali ogʻriq sindromini bartaraf qilish (narkotik boʻlmagan ogʻriq qoldiruvchi preparatlarni tayinlash) va davolashni baholash; bemorga oziqlanishni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish. Tibbiy psixologik yordam koʻrsatish. Tashxis qoʻyish va davolash standartlariga muvofiq murojaat qilingan vaqtda 8. Mehnatga vaqtincha layoqatsizlikni ekspertiza qilish Oilaviy shifokor tomonidan aholining mehnatga vaqtincha layoqatsizligini aniqlash uchun tibbiy tekshiruvdan oʻtkazish, natijaga koʻra bemorga mehnatga vaqtincha layoqatsizlik varaqasini rasmiylashtirish. Murojaat qilingan vaqtda 9. Oʻlimni qayd qilishni rasmiylashtirish Shaxsning biologik oʻlim holati tasdiqlanganidan soʻng fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish boʻlimi tomonidan oʻlim haqida dalolatnoma yozuvi qayd qilinishi uchun oilaviy shifokor tomonidan oʻlim haqida tibbiy maʼlumotnomani shakllantirish. Shaxsning biologik oʻlim holati tasdiqlangan vaqtda

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-iyundagi 382-son qaroriga 2-ILOVA

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari doirasida qoʻllanadigan dori vositalari, sarflash materiallari va tibbiy jihozlar

T/r Xalqaro patentlanmagan nomi Shakli I. Kechiktirib boʻlmaydigan holatlar uchun qoʻllanadigan dori vositalari Analeptiklar 1. Niketamid inyeksiya uchun eritma (25%) Nonarkotik analgetiklar 2. Paratsetamol tabletkalar sirop shamchalar 3. Metamizol natriy inyeksiya uchun eritma (50%) Yalligʻlanishga qarshi nosteroid vositalar 4. Diklofenak tabletka (25 mg; 50 mg; 75 mg; 100 mg) inyeksiya uchun eritma (25 mg/ml 3 ml; 75 mg/ml 3 ml) gel (1% 15 g; 20 g; 25 g; 30 g; 40 g) Qusishga qarshi vositalar 5. Metoklopramid inyeksiya uchun eritma (0,5% 2 ml) Allergiyaga qarshi vositalar 6. Difengidramin inyeksiya uchun eritma Mahalliy ogʻriqsizlantiruvchi vositalar 7. Prokain inyeksiya uchun eritma (0,5%; 2%) 8. Tetrakain koʻz tomchilari (1%) Antianginal vositalar 9. Nitroglitserin sublingval tabletkalar (0,5 mg) Kardiotonik vositalar 10. Digoksin inyeksiya uchun eritma (0,25 mg/ml 1 ml) Sedativ vositalar 11. Korvalol ichish uchun tomchilar Kalsiy kanallari blokatorlari 12. Nifedipin tabletkalar (10 mg; 20 mg; 30 mg) tomchilar (2% 5 ml; 25 ml) Vazodilator vositalar 13. Magniy sulfat inyeksiya uchun eritma (25% 5ml; 10 ml) Adrenalin va adrenomimetik vositalar 14. Epinefrin inyeksiya uchun eritma (1,82 mg/ml 1 ml) 3-guruh antiaritmik vosita 15. Amiodaron inyeksiya (50 mg/ml) Qon-tomirlar, bronxlar va boshqa ichki aʼzolar silliq mushaklarini boʻshashtiruvchi miotrop spazmolitik vositalar 16. Drotaverin tabletkalar (40 mg) inyeksiya uchun eritma (2% 2 ml) 17. Aminofillin inyeksiya uchun eritma (2,4%) Antiagregantlar 18. Atsetilsalitsil kislotasi tabletkalar (150 mg) Antikoagulyantlar va ularning antagonistlari 19. Geparin natriy inyeksiya uchun eritma (5000 XB; 25000 XB; 12500 XB 1 ml; 2ml; 5ml; 10ml) Gemostatiklar 20. Etamzilat natriy inyeksiya uchun eritma (12,5%-2 ml) Diuretik va antidiuretik vositalar 21. Torasemid tabletka (2,5 mg; 5 mg; 10 mg; 20 mg) Buyrak usti bezi poʻstloq qismi gormonlari, glyukokortikoidlar 22. Prednizolon inyeksiya uchun eritma (30 mg 1 ml) 23. Deksametazon inyeksiya uchun eritma (0,4%; 0,5% 1ml; 2 ml) Astmaga qarshi va oʻpka surunkali obstruktiv kasalligida qoʻllanadigan vositalar 24. Ipratropiy bromid ingalyatsiya uchun aerozol ingalyatsiya uchun eritma 25. Salbutamol ingalyatsiya uchun aerozol ingalyatsiya uchun eritma Insulin preparatlar 26. Qisqa taʼsirli insulin inyeksiya uchun eritma (flakon) (100 TB/ml 10 ml) Eritmalar 27. Natriy xlorid infuziya uchun eritma (0,9% 5 ml; 10 ml; 100 ml; 200 ml) 28. Natriy xlorid + kaliy xlorid + natriy atsetat (atsesol) infuziya uchun eritma Antibakterial dori vositalari (18 yoshgacha boʻlgan bolalarda qoʻllanadi) 29. Benzatin benzilpenitsillin inyeksiya uchun kukun 30. Benzilpenitsillin inyeksiya tayyorlash uchun kukun 31. Amoksitsillin/klavulon kislotasi tabletka (250 mg+125 mg; 500 mg+125 mg; 875mg+125 mg) suspenziya tayyorlash uchun kukun (125 mg+31,25 mg/5 ml; 250 mg+62,5 mg/5 ml) eritma tayyorlash uchun kukun (500 mg/100 mg; 1000 mg/200 mg) Regidratatsiya vositalari 32. Ichish uchun tuzli regidratatsiya tarkibli vositalar ichish uchun kukun Parenteral oziqlantirish uchun vositalari 33. Dekstroza infuziya uchun eritma (5%) inyeksiya uchun eritma (40%) Zaharlanish va intoksikatsiyalarda qoʻllanadigan vositalar 34. Faollashtirilgan koʻmir tabletka II. Kunduzgi shifoxona va fizioterapiya muolajalari uchun qoʻllanadigan dori vositalari Mahalliy ogʻriqsizlantiruvchi vositalar 1. Prokain inyeksiya uchun eritma (0,5%) Eritmalar 2. Natriy xlorid infuziya uchun eritma (0,9% 5 ml; 10 ml; 100 ml; 200 ml) Plazma oʻrnini bosuvchilar va tuzli eritmalar, erituvchilar 3. Sorbitol + natriy laktat + natriy xlorid + kalsiy xlorid + kaliy xlorid + magniy xlorid infuziya uchun eritma 4. Dekstroza infuziya uchun eritma (5% 40%) 5. Natriy xlorid + natriy atsetat infuziya uchun eritma 6. Natriy xlorid + kaliy xlorid + kalsiy xlorid + magniy xlorid + qahrabo kislotasi + natriy gidrokorbonat infuziya uchun eritma III. Ambulator sharoitda aholi (bemorlar)ga beriladigan dori vositalari 1. Narkotik analgetik vositalar 1. Tamoksifen * tabletka (10 mg; 20 mg) 2. Morfin gidroxlorid* inyeksiya uchun eritma (1% 1 ml ** ) 3. Omnopon* inyeksiya uchun eritma (1% 1 ml**) inyeksiya uchun eritma (2% 1 ml**) 4. Trimeperidin* inyeksiya uchun eritma (1% 1 ml; 2% 1 ml**) 5. Tramadol* inyeksiya uchun eritma (5% 2 ml**) kapsula (50 mg) 6. Nalbufin * inyeksiya uchun eritma (10 mg/1 ml**) 2. Asosan markaziy nerv tizimiga taʼsir qiluvchi dori vositalari Uxlatuvchi vositalar 6. Lamotridjin tabletka 7. Karbamazepin tabletka 8. Benzobarbital tabletka 9. Valproat kislotasi tabletka kapsulalar sirop ichish uchun tomchilar bolalarga ichish uchun sirop inyeksiya uchun eritma** 10. Klonozepam tabletka (2 mg) 3. Psixotrop dori vositalari Neyroleptik vositalar 11. Aripiprazol tabletka 12. Galoperidol tabletka inyeksiya uchun eritma** 13. Kvetiapin tabletka 14. Klozapin tabletka 15. Olanzapin tabletka 16. Flufenazin dekanoat inyeksiya uchun eritma** 17. Xlorpromazin tabletka inyeksiya uchun eritma** 18. Risperidon tabletka 19. Tioridazin tabletka 20. Trifluoperazin tabletka inyeksiya uchun eritma** Antidepressantlar 21. Amitriptilin tabletka inyeksiya uchun eritma** 22. Venlafaksin tabletka (37,5 mg) kapsulalar 23. Paroksetin tabletka (20 mg) 24. Sertralin tabletka (50 mg) 25. Trazadin tabletka (150 mg) 26. Mirtazapin tabletka (30 mg) 27. Essitalopram tabletka (10 mg) 4. Meʼda-ichak tizimi patologiyalarini davolash uchun qoʻllanadigan vositalar Proton nasos ingibitorlari 28. Omeprazol tabletka (20 mg, 40 mg) 5. Periferik adrenergik jarayonlarga taʼsir qiluvchi vositalar Astmaga qarshi va oʻpkaning surunkali obstruktiv kasalligida qoʻllanadigan vositalar 29. Salbutamol aerozol (100 mkg/doza 7 gr 200 doza) 6. Endokrin tizimi patologiyalarini davolash uchun qoʻllanadigan vositalar Yod preparatlari 30. Kaliy yodid tabletka (200 mkg) Antitireoid vositalar 31. Tiamazol tabletka (5 mg) Qalqonsimon bez gormonlari 32. Levotiroksin natriy tabletka (100 mkg) Insulin preparatlar 33. Qisqa taʼsirli insulin 100 XB/10 ml inyeksiya uchun eritma** 34. Qisqa taʼsirli insulin analogi 100 XB/3 ml inyeksiya uchun eritma** 35. Uzoq taʼsirli insulin 100 XB/10 ml inyeksiya uchun eritma** 36. Uzoq taʼsirli insulin analogi 100 XB/3 ml inyeksiya uchun eritma** 37. Aralash taʼsirli insulin 100 XB/10 ml inyeksiya uchun eritma ** Qandsiz diabetga qarshi vositalar 38. Desmopressin burun tomchisi (100 mkg/ml 5 ml) burunga sepish uchun sprey (10 mkg/doza 5 ml) 7. Balgʻam koʻchiruvchi vositalar 39. Ambroksol tabletka (30 mg) 8. Yurak-qon tomir tizimiga taʼsir etuvchi dori vositalari Antiaritmik vositalar 40. Verapamil tabletka Antianginal vositalar 41. Izosorbid mononitrat tabletka (20 mg; 40 mg) 42. Izosorbid dinitrat sprey tabletka Antiagregantlar 43. Atsetilsalitsil kislotasi tabletka (75 mg; 150 mg) 44. Klopidogrel tabletka (75 mg) 44 1 . Tikagrelor*** tabletka (90 mg) Selektiv (kardioselektiv) β1−adrenoblokatorlar 45. Bisoprolol tabletka (2,5 mg; 5 mg; 10 mg) 9. Antigipertenziv vositalar Kalsiy kanallari blokatorlari 46. Amlodipin tabletka (2,5 mg; 5 mg; 10 mg) Angiotenzinga aylantiruvchi ferment ingibitorlari 47. Enalapril tabletka (2,5 mg; 5 mg; 10 mg; 20 mg) Gipolipidemik vositalar 48. Atorvastatin tabletka (10 mg; 20 mg; 40 mg; 80mg) 10. Trombotsitlar aggregatsiyasi va qon ivishiga taʼsir qiladigan vositalar Antikoagulyantlar va ularning antiagonistlari 49. Geparin inyeksiya uchun eritma (5000 XB; 25000 XB; 12500 XB 1 ml; 2 ml; 5 ml; 10 ml**) 50. Varfarin tabletka (2,5 mg) 11. Diuretik va antidiuretik vositalar 51. Spironolakton tabletka (25 mg) 52. Furosemid tabletka (40 mg) inyeksiya uchun eritma (1% 2 ml ** ) 12. Gepatoprotektorlar (xoleolitik vositalar) 53. Ursodezoksixol kislotasi kapsula (250 mg) 13. Kontratseptivlar Kontratseptiv gormonlar 54. Drospirenon + Etinilestradiol tabletka 14. Endokrin tizimi patologiyalarini davolash uchun qoʻllaniladigan vositalar Diabetga qarshi vositalar 55. Gliklazid tabletka (30 mg; 60 mg) 56. Metformin tabletka (500 mg; 1000 mg) 57. Empagliflozin tabletka (10 mg; 25 mg) Buyrak usti bezi poʻstloq qismi gormonlari, glyukokortikoidlar 58. Gidrokortizon koʻz mazi (0,5%; 1%; 2,5%) maz (0,1%) koʻz uchun suspenziya (0,1%) 59. Prednizolon tabletka (5 mg) 15. Vitaminlar va ularning hosilalari Vitaminlar 60. Foliy kislotasi tabletka (1 mg; 5 mg) 16. Eritropoezni stimullovchi vositalar Eritropoezni stimullovchi vositalar 61. Temir Fe (II) birikmalari tabletka (100 mg) kapsula (100 mg) 62. Temir Fe (III) birikmalari tabletka (100 mg) kapsula (100 mg) 17. Immunomodulyator va virusga qarshi dori vositalar 63. Inozin pranobeks tabletka (500 mg) 17. Gijjalarga qarshi vositalar 64. Albendazol tabletka suspenziya 18. Immunodepressantlar 65. Siklosporin kapsula (25 mg; 50 mg; 100 mg) 66. Takrolimus kapsula (0,5 mg; 1,0 mg; 5,0 mg) 67. Mikofenolat mofetil tabletka (250 mg; 500 mg) kapsulalar (250 mg; 500 mg) 68. Mikofenol kislotasi tabletka (180 mg; 360 mg) 19. Xolinomimetik va antixolinesteraz vositalar 69. Piridostigmina bromid Tabletka 60 mg IV. Tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlariga kiritilgan tibbiyot muassasasida bemorlarga bepul qoʻllanadigan tibbiy jihozlar va dori vositalari Tibbiy jihozlar nomi 1. Bogʻlov materiallari 1. Mato va nomato materialdan tayyorlangan tibbiyot bintlari (steril, nosteril) 2. Tibbiyot gigroskopik, gigiyenik, jarrohlik paxtasi 3. Tibbiyot gipsli bintlari 5. Tibbiyot dokasi, shu jumladan paxta matoli va toʻqilgan 6. Birinchi tibbiy yordam bogʻlamlari toʻplami 7. Tibbiy bogʻlagʻichlar 8. Dokali tibbiy salfetkalar va qirqimlar 9. Tibbiy niqoblar 10. Tibbiyot plastirlari 11. Tibbiyot yelimlari 2. Tibbiyotda qoʻllanadigan tikuv materiallari 12. Soʻriladigan jarrohlik iplari (tabiiy va sintetik, ignali yoki ignasiz) 13. Soʻrilmaydigan jarrohlik iplari (ipakli, lavsanli, kapronli, polimerli, ignali yoki ignasiz) 3. Teshish, kesish, inyeksiya, transfuziya va soʻrib olish uchun ishlatiladigan jihozlar 14. Bir marotaba qoʻllaniladigan inyeksion shpritslar 15. Infuzion sistemalar 16. Infuzion eritmalarni saqlash uchun konteynerlar 17. Shprits-ruchkalar 18. Skarifikatorlar 19. Tibbiyot skalpellari 4. Stomatologiyada ishlatiladigan jihozlar 20. Borlar (olmosli, poʻlatli va qattiq qotishmali turbinali toʻgʻri va burchakli uchliklari uchun) 21. Stomatologiya toʻplamlari 22. Plombalash materiallari 5. Oftalmologiya jihozlari 23. Tashxis uchun oftalmologik koʻzoynak shishalari toʻplamlari 24. Optik sinov linzalari toʻplami va koʻrish qobiliyatini moslovchi jihozlar 6. Akusherlik va ginekologiya, urologiya uchun jihozlar 25. Bir marotaba ishlatiladigan polimer qin koʻzgulari 26. Bachadon halqalari 27. Urologik va siydik yoʻli uchun kateterlar 7. Otorinolaringologiya uchun jihozlar 28. Shaxsiy ingalyatorlar 29. Bir marotaba qoʻllaniladigan shpatellar, burun koʻzgulari va quloq voronkalari 8. Tashxis qoʻyish uchun vositalar 30. Rentgenografiya va flyuorografiya plyonkalari 31. Biopsiya va punksiya uchun ignalar va moslamalar 32. Tibbiyot termometrlari 33. Auskultatsiya va perkussiya uchun moʻljallangan tibbiy jihozlar (tonometr, fonendoskop, stetoskop, akusherlik stetoskopi) 34. Kontakt va ultratovush tashxisi uchun gellar 35. Nevrologik bolgʻacha 36. Pulsoksimetr 37. Antropometriya oʻlchov vositalari (santimetr lenta, boʻy oʻlchagich, bolalar va kattalar tarozisi va boshqalar) 38. Tashxis qoʻyish asbob-uskunalari va sarflash vositalari 9. Rezina, rezina matoli, lateksli, polimerli va boshqa tibbiy jihozlar 39. Qoʻlqoplar (steril, nosteril) 40. Jgutlar 41. Boʻsh rezinali jihozlar (grelkalar, muz uchun qopchalar) 10. Kontratseptivlar 42. Spirallar, prezervativlar 11. Kasallarni parvarishlash uchun jihozlar 43. Taglik kleyonkalar 44. Uchliklar 45. Siydik va najas qabul qilgichlar 46. Tuvaklar 47. Buyraksimon tibbiyot lotoklari 48. Tibbiyot pipetkalari 49. Tibbiy bankalar 50. Tibbiyot aravachalari 12. In vitro tashxis jihozlari: tashxis qoʻyish toʻplamlari, reagentlar va boshqa laboratoriya tashxis qoʻyish vositalari 51. Immunologik tashxis uchun reagentlar toʻplami 52. Serologik tashxis uchun reagentlar toʻplami 53. Biokimyoviy tashxis uchun reagentlar toʻplami 54. Gemostaz tizimini baholash uchun reagentlar toʻplami 55. Ekspress-testlar, indikatorli sistemalar 56. Yopiq turdagi analizatorlar uchun reagentlar 57. Laboratoriya sarflash vositalari (tibbiyot probirkalari, buyus oynachalari, shtativ, dozator va laboratoriya boʻyoqlari) 13. Antiseptik vositalar 58. 70% Etanol eritmasi 59. 5% Yod eritmasi 60. 10% Polividon-yod eritmasi 61. 3% Vodorod peroksid eritmasi 62. 10% Ammiak eritmasi

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 19-iyundagi 382-son qaroriga 3-ILOVA

Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatini shakllantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Fuqarolar sogʻligʻini saqlash toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻlari hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatini (keyingi oʻrinlarda — kafolatlangan paket) shakllantirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning qoidalari birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida ambulator sharoitda tibbiy yordam koʻrsatishga nisbatan tatbiq etiladi (shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam bundan mustasno).

3. Quyidagilar tibbiy koʻrsatmalar boʻlganda kafolatlangan paketga kiritilgan ambulator tibbiy yordam hamda tasdiqlangan kasalliklar roʻyxati asosida statsionar tibbiy xizmatlardan foydalanish huquqiga ega:

Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari;

Oʻzbekiston Respublikasining soliq rezidenti deb eʼtirof etilgan chet el fuqarolari, shuningdek, fuqaroligi boʻlmagan shaxslar.

2-bob. Tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarini aniqlash prinsiplari va mezonlari

4. Tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarini aniqlash prinsiplari quyidagilardan iborat:

aholining barcha qatlamlari tibbiy yordamdan foydalana olishi;

birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida amalga oshiriladigan profilaktika chora-tadbirlari va koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlarning ustuvorligi;

ambulator tibbiy xizmatlarning tuman (shahar) darajasida ambulator sharoitda koʻrsatiladigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlariga muvofiqligi;

statsionar tibbiy xizmatlarning tibbiyot muassasalari darajalariga koʻra statsionar sharoitda davolanadigan kasalliklar roʻyxatiga muvofiqligi;

tibbiy xizmatlardan foydalanish va ularni koʻrsatish jarayonining oshkoraligi.

5. Kafolatlangan paketga tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlarini kiritishda:

moliyalashtirishda aholi salomatligi koʻrsatkichlarining yuqori darajasiga erishishni, “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasining har bir insonga oʻz salohiyatini roʻyobga chiqarish uchun munosib sharoitlar yaratish yoʻnalishi boʻyicha maqsadli koʻrsatkichlarini bajarishni taʼminlaydigan tibbiy yordam turlariga eʼtibor beriladi;

tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari ustuvor tartibda profilaktika, reabilitatsiya tadbirlari va palliativ yordam xizmatlarini qamrab olishi, shuningdek, oʻlim va nogironlik koʻrsatkichlari boʻyicha yetakchi boʻlgan asosiy kasalliklarning oldini olish va ularni davolashga qaratilgan boʻlishi kerak.

3-bob. Kafolatlangan paketni shakllantirish

6. Kafolatlangan paket tibbiy yordamning quyidagi turlari boʻyicha shakllantiriladi:

shoshilinch tibbiy yordam;

rejali tibbiy (shu jumladan, birlamchi tibbiy-sanitariya) yordam;

palliativ tibbiy yordam.

Bunda bemorlarning statsionar sharoitda davolanishi tasdiqlangan tashxis qoʻyish va davolash standartlari hamda milliy klinik protokollar asosida Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Sogʻliqni saqlash vazirligi) tomonidan tasdiqlanadigan tibbiyot muassasalarida statsionar sharoitda Davlat budjeti hisobidan davolanadigan kasalliklar roʻyxatiga muvofiq tashkil etiladi.

7. Kafolatlangan paketga tibbiy xizmatlarning aniq turlari, shu jumladan, dori vositalari, sarflash materiallari va tibbiy jihozlar hamda reagentlar bilan taʼminlash choralari kiritiladi.

8. Kafolatlangan paketni shakllantirishda shoshilinch tibbiy yordamning hajmi cheklanishi mumkin emasligi hisobga olinadi.

Bunda shoshilinch yordam koʻrsatishni asossiz rad etgan shaxslar belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.

9. Kafolatlangan paket ambulator tibbiy xizmatlar turlari va hajmlari asosida ustuvor ravishda aholi orasida tarqalgan eng koʻp uchraydigan kasalliklar boʻyicha shakllantiriladi.

10. Kafolatlangan paketni shoshilinch tibbiy yordam hajmlari boʻyicha shakllantirishda quyidagi xarajat turlari hisobga olinadi:

bemorni shoshilinch yordam koʻrsatiladigan joyga, shuningdek, shoshilinch yoki kechiktirib boʻlmaydigan koʻrsatmalar boʻyicha bir tibbiyot muassasasidan boshqasiga transportda olib borish, bemorga tashxis qoʻyish, uni davolash hamda zarur dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash;

shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan koʻrsatkichlar va holatlar boʻyicha tibbiyot muassasasida boʻlish hamda ovqatlanish.

11. Kafolatlangan paketni birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida ambulator sharoitda va kunduzgi statsionarda koʻrsatiladigan rejali tibbiy yordam hajmlari boʻyicha shakllantirishda quyidagi xarajatlar hisobga olinadi:

40 yosh va undan katta boʻlgan aholini hamda nikohlanuvchi shaxslarni davriy va profilaktik tibbiy koʻriklardan oʻtkazish;

ijtimoiy ahamiyatga ega kasalliklar va atrofdagilar uchun xavf soladigan kasalliklar boʻyicha, shuningdek, surunkali kasalliklardan aziyat chekayotgan shaxslarni dispanserda kuzatish;

Fuqarolarni muddatli harbiy va muqobil xizmatlarga chaqirish, safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatga qabul qilish boʻyicha chaqiruv komissiyalari yoʻllanmalari boʻyicha chaqiruv yoshidagi (18 — 27 yosh) shaxslarni tekshirish va davolash;

reproduktiv yoshdagi ayollar, onalar va bolalarni davriy va profilaktik tibbiy koʻriklardan oʻtkazish hamda ularga tibbiy yordam koʻrsatish;

dasturli va ommaviy skrining tekshiruvlaridan oʻtkazish;

Milliy emlash taqvimiga muvofiq emlash;

davlat tashkilotlarida ishlovchi pedagog, tarbiyachi, tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini tibbiyot muassasalarida majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish.

12. Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari shifokori yoʻllanmasi asosida statsionar sharoitda ixtisoslashgan (shu jumladan, yuqori texnologik) tibbiy yordam tasdiqlangan kasalliklar roʻyxati doirasida bemorlarni navbatga qoʻyish orqali koʻrsatiladi.

13. Kafolatlangan paketni palliativ yordam hajmlari boʻyicha shakllantirishda quyidagi xarajat turlari hisobga olinadi:

zarur hajmlarda dori vositalari va tibbiy jihozlar bilan taʼminlash;

mavjud imkoniyatlardan kelib chiqib, statsionar (xospis) tashkil etilgan hollarda, unda boʻlish bilan bogʻliq xarajatlar (koyka-oʻrin xarajatlari);

belgilangan normalarga muvofiq ovqatlanish.

4-bob. Kafolatlangan paketni moliyalashtirish

14. Sogʻliqni saqlash vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida kafolatlangan paket roʻyxatini shakllantiruvchi vakolatli organ hisoblanadi.

Bunda Sogʻliqni saqlash vazirligi har yili 1-avgustga qadar kelgusi yil uchun kafolatlangan paket hajmlarini shakllantiradi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda talab qilinayotgan mablagʻlar miqdorini kelishadi hamda zarur mablagʻlar kelgusi yil uchun tasdiqlanadigan Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

15. Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qoplanadigan tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari roʻyxatiga muvofiq tibbiy yordamning kafolatlangan hajmlari Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksida belgilangan tartibda budjet soʻrovida aks ettirilib, kelgusi yilgi Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonunining tegishli moliya va rejali davr uchun Davlat budjeti parametrlarida “Sogʻliqni saqlash” sohasiga ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.

16. Kafolatlangan paketga kiritilgan tibbiy yordam (dori vositalari, sarflov materiallari va jihozlar)dan tashqari tibbiy xizmatlar pulli asosda koʻrsatiladi (shoshilinch va kechiktirib boʻlmaydigan tibbiy yordam koʻrsatish bundan mustasno).

5-bob. Yakunlovchi qoida

17. Ushbu Nizom talablarini buzganlikda aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 19-iyun,

382-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.06.2025-y., 09/25/382/0523-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son; 25.06.2026-y., 07/26/238/0623-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son)

lex.uz