📅 2025-yil 22-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 22-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 22 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 May 2025 · Ministry and agency documents · Transport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг
буйруғи
«Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 мартдаги 4-сон «Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3363, 2022 йил 19 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.04.2022 й., 10/22/3363/0322-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 22 майдаги 9-сон буйруғига ИЛОВА
«Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Буйруқнинг муқаддимасидаги «21-моддасига» деган сўзлар «42-моддасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Қоидаларда :
а) 1-бандда :
ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;»;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар;»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилот — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти;»
ўн олтинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи ҳамда йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар — юкни жўнатувчиларга (жўнатувчиларга) ва юкни олувчиларга (олувчиларга) шартнома шартлари асосида хизмат кўрсатиш ёки эгалик қилувчининг ўз эҳтиёжлари учун технологик ишларни бажаришга мўлжалланган умумий фойдаланишдаги темир йўлларга бевосита ёки бошқа темир йўл шохобча йўллари орқали туташадиган шохобча темир йўллар, шунингдек умумий фойдаланишдаги темир йўлларга туташмайдиган темир йўллар;
умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти (бундан буён матнда темир йўл деб юритилади) — темир йўл транспорти инфратузилмасини, ҳаракатдаги темир йўл таркибини, бошқа мол-мулкни ўз ичига олган ҳамда оммавий шартномалар асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг ташишларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун мўлжалланган ягона ишлаб чиқариш-технологик мажмуа;»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
« умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмасининг оператори (бундан буён матнда инфратузилма оператори деб юритилади) — умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти соҳасидаги ваколатли ташкилотга тегишли бўлган, умумий фойдаланишдаги темир йўлларнинг ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти инфратузилмаси бошқа объектларининг фойдаланилишини, жорий сақланишини ва модернизациясини, қурилишини амалга оширадиган, шунингдек инфратузилмадан фойдаланиш хизматларини, шу жумладан ҳаракатдаги таркибни ўтказиш ва олиб ўтиш учун умумий фойдаланишдаги темир йўллардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатадиган юридик шахс;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби (бундан буён матнда ҳаракатдаги таркиб деб юритилади) — локомотивлар, тортиш локомотивининг юк, багаж, йўловчи ташиш вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, шунингдек ташишларнинг амалга оширилишини ва темир йўл транспортининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа транспорт воситалари;»;
ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилар тегишли равишда йигирма биринчи ҳамда йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Темир йўл кесишмалари инфратузилма оператори ёки умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар эгаси (бундан буён матнда шохобча йўллари эгаси деб юритилади) томонидан ўзларининг мутахассисларидан иборат таркибда тузиладиган Темир йўл кесишмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) кўригидан ҳар йили камида бир марта ўтказилиши лозим.
4. Инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси навбатдаги Комиссия кўриги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ЙҲХХ деб юритилади), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Автомобил йўллари қўмитаси, тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органи, кўрик ўтказилаётган темир йўл кесишмасини кесиб ўтувчи автомобил йўл участкаси эгаси ҳамда йўловчи ташиш транспорт ташкилотига ёзма равишда хабарнома юборади.»;
с) 6-банддаги «ДЙҲХХ» қисқартмаси «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
э) «9. Мавжуд темир йўл кесишмаларини ёпиш, янгисини очиш, шунингдек йўл ўтказгичдан 5 километр ва ундан қисқа масофада жойлашган темир йўл кесишмаларининг фаолият кўрсатиши мақсадга мувофиқлигини аниқлаш ва уларни ёпиш ЙҲХХ билан ҳамкорликда ҳамда темир йўл кесишмасини кесиб ўтувчи автомобил йўли участкаси эгаси билан келишув асосида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси томонидан Комиссия кўриги натижаларига кўра амалга оширилади.
Темир йўл кесишмаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини ЙҲХХ билан келишиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомга мувофиқ амалга оширилади.»;
ф) 11-банднинг биринчи хатбошиси , 12 , 17 , 18-бандлар , 24-банднинг биринчи хатбошиси , 25-банд , 33-банднинг иккинчи хатбошиси , 36-банд , 42-банднинг иккинчи хатбошиси , 49-банднинг биринчи хатбошиси , 80 , 81 , 88 , 89-бандлар , 96-банднинг «в» кичик банди , 97-банднинг учинчи хатбошиси , 101-банднинг «в» кичик банди ҳамда 107-банддаги «инфратузилма эгаси» деган сўзлар «инфратузилма оператори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
г) 13 , 14 , 27-бандлар ҳамда 73-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Инфратузилма эгаси» деган сўзлар «Инфратузилма оператори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ҳ) 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 26-банднинг биринчи хатбошисидаги «шохобча йўллари» деган сўзлар «умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 31-банддаги «темир йўл ҳаракатдаги таркиби» деган сўзлар «ҳаракатдаги таркиб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ж) 32-банддаги «темир йўл ҳаракатдаги таркибининг» деган сўзлар «ҳаракатдаги таркибнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
к) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«48. Кечаю-кундуз навбатчилик тартиби ўрнатилмаган темир йўл кесишмалари рўйхати ва уларнинг иш соатлари ҳақида инфратузилма оператори ёки шохобча йўллари эгаси ЙҲХХ ва темир йўл кесишмалари жойлашган автомобил йўли эгасини ёзма равишда хабардор қилади.»;
л) 57-банддаги «Темир йўл инфратузилмасида» деган сўзлар «Темир йўл транспорти инфратузилмасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
м) 99-банддаги «Махсус ўзиюрар темир йўл ҳаракатдаги таркиби» деган сўзлар «Ўзиюрар махсус ҳаракатдаги таркиб» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
н) 102-банднинг «а» кичик бандидаги «ДЙҲХХга, инфратузилма эгаси» деган сўзлар «ЙҲХХга, инфратузилма оператори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
о) 103-банддаги «Инфратузилма эгалари» деган сўзлар «Инфратузилма операторлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
п) 105-бандда :
биринчи хатбошидаги «инфратузилма эгаси» деган сўзлар «инфратузилма оператори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «ДЙҲХХ» қисқартмаси «ЙҲХХ» қисқартмаси билан алмаштирилсин;
қ) 1-илова матнидаги «шохобча йўлларидаги» деган сўзлар «умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 май,
9-сон
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining
buyrugʻi
“Temir yoʻl kesishmalaridan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Temir yoʻl transporti toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2022-yil 10-martdagi 4-son “Temir yoʻl kesishmalaridan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻiga (roʻyxat raqami 3363, 2022-yil 19-aprel) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 19.04.2022-y., 10/22/3363/0322-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2025-yil 22-maydagi 9-son buyrugʻiga ILOVA
“Temir yoʻl kesishmalaridan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimcha
1. Buyruqning muqaddimasidagi “21-moddasiga” degan soʻzlar “42-moddasiga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. Qoidalarda :
a) 1-bandda :
oʻn birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ temir yoʻl transporti infratuzilmasi — texnologik majmua boʻlib, ushbu majmua faoliyatini taʼminlovchi temir yoʻllarni, temir yoʻl stansiyalarini, elektr taʼminoti qurilmalarini, aloqa tarmoqlarini, signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash tizimlarini, axborot majmualarini, harakatni boshqarish tizimini, binolar, inshootlar, qurilmalar, jihozlar va uskunalarni oʻz ichiga oladi;”;
oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllar — yukni joʻnatuvchilarga (joʻnatuvchilarga) va yukni oluvchilarga (oluvchilarga) shartnoma shartlari asosida xizmat koʻrsatish yoki egalik qiluvchining oʻz ehtiyojlari uchun texnologik ishlarni bajarishga moʻljallangan umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarga bevosita yoki boshqa temir yoʻl shoxobcha yoʻllari orqali tutashadigan shoxobcha temir yoʻllar, shuningdek umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarga tutashmaydigan temir yoʻllar;”;
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transporti sohasidagi vakolatli tashkilot — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyati;”
oʻn oltinchi va oʻn toʻqqizinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn yettinchi hamda yigirmanchi xatboshilar deb hisoblansin;
oʻn yettinchi va oʻn sakkizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllar — yukni joʻnatuvchilarga (joʻnatuvchilarga) va yukni oluvchilarga (oluvchilarga) shartnoma shartlari asosida xizmat koʻrsatish yoki egalik qiluvchining oʻz ehtiyojlari uchun texnologik ishlarni bajarishga moʻljallangan umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarga bevosita yoki boshqa temir yoʻl shoxobcha yoʻllari orqali tutashadigan shoxobcha temir yoʻllar, shuningdek umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarga tutashmaydigan temir yoʻllar;
umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transporti (bundan buyon matnda temir yoʻl deb yuritiladi) — temir yoʻl transporti infratuzilmasini, harakatdagi temir yoʻl tarkibini, boshqa mol-mulkni oʻz ichiga olgan hamda ommaviy shartnomalar asosida yuridik va jismoniy shaxslarning tashishlarga boʻlgan ehtiyojini taʼminlash uchun moʻljallangan yagona ishlab chiqarish-texnologik majmua;”;
quyidagi mazmundagi oʻn toʻqqizinchi va yigirmanchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“ umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transporti infratuzilmasining operatori (bundan buyon matnda infratuzilma operatori deb yuritiladi) — umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transporti sohasidagi vakolatli tashkilotga tegishli boʻlgan, umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarning va umumiy foydalanishdagi temir yoʻl transporti infratuzilmasi boshqa obyektlarining foydalanilishini, joriy saqlanishini va modernizatsiyasini, qurilishini amalga oshiradigan, shuningdek infratuzilmadan foydalanish xizmatlarini, shu jumladan harakatdagi tarkibni oʻtkazish va olib oʻtish uchun umumiy foydalanishdagi temir yoʻllardan foydalanish bilan bogʻliq boʻlgan xizmatlarni koʻrsatadigan yuridik shaxs;
harakatdagi temir yoʻl tarkibi (bundan buyon matnda harakatdagi tarkib deb yuritiladi) — lokomotivlar, tortish lokomotivining yuk, bagaj, yoʻlovchi tashish vagonlari va motorvagonli harakatdagi tarkib, shuningdek tashishlarning amalga oshirilishini va temir yoʻl transportining faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun moʻljallangan boshqa transport vositalari;”;
oʻn toʻqqizinchi va yigirmanchi xatboshilar tegishli ravishda yigirma birinchi hamda yigirma ikkinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 3 va 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Temir yoʻl kesishmalari infratuzilma operatori yoki umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllar egasi (bundan buyon matnda shoxobcha yoʻllari egasi deb yuritiladi) tomonidan oʻzlarining mutaxassislaridan iborat tarkibda tuziladigan Temir yoʻl kesishmalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha komissiya (bundan buyon matnda Komissiya deb yuritiladi) koʻrigidan har yili kamida bir marta oʻtkazilishi lozim.
4. Infratuzilma operatori yoki shoxobcha yoʻllari egasi navbatdagi Komissiya koʻrigi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamentining Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati (bundan buyon matnda YHXX deb yuritiladi), Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi, Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi, tegishli mahalliy davlat hokimiyati organi, koʻrik oʻtkazilayotgan temir yoʻl kesishmasini kesib oʻtuvchi avtomobil yoʻl uchastkasi egasi hamda yoʻlovchi tashish transport tashkilotiga yozma ravishda xabarnoma yuboradi.”;
s) 6-banddagi “DYHXX” qisqartmasi “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;
d) 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
e) “9. Mavjud temir yoʻl kesishmalarini yopish, yangisini ochish, shuningdek yoʻl oʻtkazgichdan 5 kilometr va undan qisqa masofada joylashgan temir yoʻl kesishmalarining faoliyat koʻrsatishi maqsadga muvofiqligini aniqlash va ularni yopish YHXX bilan hamkorlikda hamda temir yoʻl kesishmasini kesib oʻtuvchi avtomobil yoʻli uchastkasi egasi bilan kelishuv asosida infratuzilma operatori yoki shoxobcha yoʻllari egasi tomonidan Komissiya koʻrigi natijalariga koʻra amalga oshiriladi.
Temir yoʻl kesishmalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash loyihalarini YHXX bilan kelishish Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisida yagona nizomga muvofiq amalga oshiriladi.”;
f) 11-bandning birinchi xatboshisi , 12 , 17 , 18-bandlar , 24-bandning birinchi xatboshisi , 25-band , 33-bandning ikkinchi xatboshisi , 36-band , 42-bandning ikkinchi xatboshisi , 49-bandning birinchi xatboshisi , 80 , 81 , 88 , 89-bandlar , 96-bandning “v” kichik bandi , 97-bandning uchinchi xatboshisi , 101-bandning “v” kichik bandi hamda 107-banddagi “infratuzilma egasi” degan soʻzlar “infratuzilma operatori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
g) 13 , 14 , 27-bandlar hamda 73-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Infratuzilma egasi” degan soʻzlar “Infratuzilma operatori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
h) 15-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari hamda 26-bandning birinchi xatboshisidagi “shoxobcha yoʻllari” degan soʻzlar “umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
i) 31-banddagi “temir yoʻl harakatdagi tarkibi” degan soʻzlar “harakatdagi tarkib” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
j) 32-banddagi “temir yoʻl harakatdagi tarkibining” degan soʻzlar “harakatdagi tarkibning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
k) 48-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“48. Kechayu-kunduz navbatchilik tartibi oʻrnatilmagan temir yoʻl kesishmalari roʻyxati va ularning ish soatlari haqida infratuzilma operatori yoki shoxobcha yoʻllari egasi YHXX va temir yoʻl kesishmalari joylashgan avtomobil yoʻli egasini yozma ravishda xabardor qiladi.”;
l) 57-banddagi “Temir yoʻl infratuzilmasida” degan soʻzlar “Temir yoʻl transporti infratuzilmasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
m) 99-banddagi “Maxsus oʻziyurar temir yoʻl harakatdagi tarkibi” degan soʻzlar “Oʻziyurar maxsus harakatdagi tarkib” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
n) 102-bandning “a” kichik bandidagi “DYHXXga, infratuzilma egasi” degan soʻzlar “YHXXga, infratuzilma operatori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
o) 103-banddagi “Infratuzilma egalari” degan soʻzlar “Infratuzilma operatorlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
p) 105-bandda :
birinchi xatboshidagi “infratuzilma egasi” degan soʻzlar “infratuzilma operatori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “DYHXX” qisqartmasi “YHXX” qisqartmasi bilan almashtirilsin;
q) 1-ilova matnidagi “shoxobcha yoʻllaridagi” degan soʻzlar “umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllaridagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Vazir I. MAXKAMOV
Toshkent sh.,
2025-yil 22-may,
9-son