📅 2025-yil 30-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Спорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр Спорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 May 2025 · Ministry and agency documents · Sport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
РУЙХАТИ
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-389-сон « Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида »ги ҳамда 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон «Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон «Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2025 йил 30 майдаги 5-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда :
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Низомнинг матни мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА
«Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига (бундан буён матнда реестр деб юритилади) киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
спорт тури — жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;
спорт турининг тармоғи — фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми.
2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни реестрга киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
3. Спорт тури ва спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига мос белгига, аниқ мусобақа қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларига, спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмасининг мавжудлиги, спорт инфратузилмаси, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва жиҳозларига эга бўлиши, спортчиларнинг қатнашиши, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилияти ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши лозим.
4. Реестр Ўзбекистон Республикасида ривожлантирилаётган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича ягона базани яратиш мақсадида юритилади.
2-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун қўйиладиган талаблар
5. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари эътироф этилиши учун улар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:
спорт турлари ва спорт тури тармоқлари бошқа эътироф этилган спорт турларидан ва спорт тури тармоқларидан ҳамда уларнинг қоидалари мазмуни, мусобақалар жараёнлари ва уларни баҳолаш усуллари, машғулот жойи, фойдаланиладиган спорт анжомлари (ҳимоя воситаларидан ташқари) ва жиҳозлари бўйича ажралиб турувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши;
Ўзбекистон Республикасида эътироф этилган спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номларидан фарқланувчи ҳамда қисқартмалардан фойдаланилмаган ўзининг номига эга бўлиши (спорт тури тармоқларини ҳисобга олмаганда);
Ўзбекистон Республикасида спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмасининг мавжудлиги;
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича халқаро спорт ташкилотининг мавжудлиги;
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент) мавжудлиги;
турли даражадаги спорт мусобақаларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларининг мавжудлиги;
спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) камида еттитасида ривожланганлиги, ушбу Низомга 2-иловасида назарда тутилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно;
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, зўравонлик ва шафқатсизликни, ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа муросасизликни ҳамда камситишнинг ҳар қандай шаклини тарғиб қилмаслиги.
6. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ваколатли орган томонидан, истисно тариқасида, реестрга тўғридан-тўғри киритилади.
3-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш
7. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризаси асосида ваколатли орган томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 6-банди бундан мустасно.
8. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) спорт тури ёки спорт тури тармоғининг аниқ номи кўрсатилган ариза;
б) спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент);
в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари ривожланаётганлиги тўғрисида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан тасдиқланган маълумотнома.
9. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш тўғрисидаги ариза ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган доимий фаолият юритадиган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва реестрдан чиқариш бўйича эксперт комиссияси (бундан буён матнда Эксперт комиссияси деб юритилади) томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида хулоса берилади.
10. Эксперт комиссияси 11 нафар кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади, унга ваколатли органнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ёки мутахассислари, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда бошқа жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади.
Эксперт комиссиясига ваколатли орган раҳбарининг тегишли ўринбосари раислик қилади.
11. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ваколатли орган Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ваколатли орган томонидан мазкур Низом талабларига асосан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари реестрга киритилади.
Қабул қилинган қарордан кўчирма Ҳайъат йиғилишидан сўнг беш иш куни ичида аризачига юборилади.
12. Республика спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
13. Ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ҳар тўрт йилда бир маротаба мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эканлиги бўйича қайта кўриб чиқилади, охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно.
14. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;
мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганлиги;
муқаддам ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилмаганлиги.
4-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини реестрга киритиш
15. Реестр ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.
16. Реестр қуйидаги олтита бўлимдан иборат бўлади:
биринчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
иккинчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
учинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
тўртинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
бешинчи бўлим — миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
олтинчи бўлим — халқ ўйинлари (этноспорт).
17. Реестрга киритилган спорт тури ва спорт турининг тармоқларига ўн битта белгидан иборат тартиб рақами (код) берилади. Ҳар бир сон қуйидагиларни аниқлайди:
а) биринчи, иккинчи ва учинчи сонлар — спорт турининг базали тартиб рақами 001 дан 999 гача;
б) тўртинчи ва бешинчи сонлар — спорт тури тармоқларининг базали тартиб рақами 01 дан 99 гача, спорт тури тармоқлар бўлмаса — 00;
в) олтинчи сон — спорт билан шуғулланиш мавсумини ҳамда ўйинли ва ўйинли эмас спорт турини аниқлайди:
0 — мавсумли эмас, ўйинли эмас;
1 — ёзги, ўйинли эмас;
2 — қишки, ўйинли эмас;
3 — мавсумли эмас, ўйинли;
4 — ёзги, ўйинли;
5 — қишки, ўйинли;
г) еттинчи ва саккизинчи сонлар — спорт турининг нуфузини аниқлайди:
01 — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
02 — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
03 — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
04 — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
05 — миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;
06 — халқ ўйинлари (этноспорт);
д) тўққизинчи сон — спорт турининг идоравий мансублигини билдиради:
0 — ҳеч қандай ташкилотга мансуб эмас;
1 — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига;
2 — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига;
3 — Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгашига;
4 — Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига;
5 — Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциациясига;
6 — Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси;
е) ўнинчи сон — махсус белги:
0 — спорт тури билан шуғулланиш чекланмаган;
9 — фақат махсус давлат тизимларида ривожлантириш мумкин;
ё) ўн биринчи сон — спорт тури билан шуғулланувчиларнинг жинсини билдиради:
1 — эркаклар ва аёллар;
2 — эркаклар;
3 — аёллар.
18. Ҳар бир спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилган рақам (код)лар улар реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу рақам (код)лар бошқа спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилиши мумкин эмас.
19. Реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича қуйидагиларга рухсат этилади:
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш;
спорт мактаблари ва уларнинг бўлимларини очиш;
турли ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш;
спортчиларга спорт унвонлари ва разрядларни, спорт ҳакамлари ва тренерларга малака тоифалари бериш;
Ўзбекистон Республикаси номидан турли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш;
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фаолият олиб бориш.
20. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризалари асосида Эксперт комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида аризачига юборилади.
5-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш
21. Спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:
республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш юзасидан берилган аризалари асосида;
спорт турларини ёки спорт турининг тармоқлари бўйича спортчилар, тренерлар ва ўтказилаётган спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларнинг ваколатли органнинг «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизимига бир йил давомида киритилмаганлиги;
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин спорт тури ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилишига тўсқинлик қилувчи фактларнинг аниқланганлиги (қонунчилик ҳужжатларига зид ёки сохта ҳужжат ва маълумотларни тақдим этилганлиги);
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига таклиф киритилмаганлиги ёки тасдиқланган календарь режаси асосида спорт тадбирларини ўтказмаганлиги;
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захирасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун ваколатли органга тақдимнома киритилмаганлиги;
спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида реестрдаги республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг фаолият юритмаётганлиги ёки фаолияти тугатилганлиги.
Мазкур бандда белгиланган қоидалар охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига нисбатан қўлланилмайди.
22. Мазкур Низомнинг 20-бандида келтирилган ҳолатлар асосида спорт турлари ва спорт тури тармоқларини реестрдан чиқариш Эксперт комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.
Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига юборилади, фаолияти тугатилган спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари бундан мустасно.
6-боб. Реестрни юритиш
23. Реестр ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда электрон кўринишида давлат тилида юритилади, реестрдаги спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номлари бундан мустасно.
Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг ҳайъат қарори қабул қилингандан кейин уч кун ичида ваколатли органнинг тегишли масалани Ҳайъат муҳокамасига тақдим этган бўлимнинг масъул ходими бу ҳақда реестрга тегишли ёзув киритади.
24. Реестрнинг нусхаси ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида мунтазам янгилаб борилади.
7-боб. Якуний қоидалар
25. Мазкур Низом кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси спорт турлари бўйича реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари такроран эътироф этилиши талаб этилмайди.
Бунда, муқаддам реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ янги рақам (код) бериш орқали қайтадан расмийлаштирилади.
26. Республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ваколатли органнинг Ҳайъати қароридан ҳамда унинг аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш, чиқариш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
СПОРТ ТУРЛАРИ РЕЕСТРИ
Т/р Спорт турининг номи Спорт турининг хос рақам коди Спорт тури тармоғининг номи Спорт тури тармоғининг хос рақам коди Спорт тури ёки спорт тури тармоғини эътироф этиш учун ариза киритган спорт федерацияси (уюшмаси), жисмоний тарбия-спорт ташкилоти Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этилган сана Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ни Реестрдан чиқарилган сана а б в г д е ё Биринчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари 1. 2. ... Иккинчи бўлим — Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари 1. 2. ... Учинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари 1. 2. ... Тўртинчи бўлим — Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари 1. 2. ... Бешинчи бўлим — Миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари 1. 2. ... Олтинчи бўлим — халқ ўйинлари (этноспорт) 1. 2. ..
Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш, чиқариш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Республика маъмурий-ҳудудий тузилмаларда ривожланганлиги истисно этилувчи спорт тури ёки спорт турининг тармоқларини
Спорт тури йўналишлари номи Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини номи Адаптив спорт турлари Паралимпия спорт турлари Бочча Голбол Пара академик эшкак эшиш Пара бадминтон Пара волейбол Пара велоспорт (трек ва шоссе) Пара дзюдо Пара енгил атлетика Пара камондан отиш Пара каноэда эшкак эшиш Пара қиличбозлик Пара пауэрлифтинг Пара сузиш Пара стол тенниси Пара таэквондо Пара триатлон Пара ўқ отиш Пара баскетбол аравачада Пара регби аравачада Пара теннис аравачада 5х5 футбол (кўзи ожизлар футболи) Пара қояни забт этиш Пара от спорти Пара тоғ чанғиси Пара сноуборд Пара хоккей Пара биатлон Пара тоғ чанғи спорти Аравачада кёрлинг Пара армрестлинг Кўзи ожизлар спорт турлари (кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар) Велоспорт-тандем Велоспорт-шоссе Пауэрлифтинг Стол тенниси (showdown) Шахмат Тор-бол Футзал Сурдлимпия спорт турлари (кар ва заиф эшитувчилар) Бадминтон Баскетбол Велоспорт-шоссе Волейбол Соҳил волейболи Дзюдо Енгил атлетика Каратэ (WKF) Стол тенниси Сув полоси Сузиш Таэквондо (WT) Теннис Ўқ отиш Футбол Футзал Шахмат Эркин кураш Юнон-рум кураши Пауэрлифтинг Боулинг Гандбол Махсус олимпиада спорт турлари (ақлий ва интеллектуал ривожланишда нуқсони мавжуд) Баскетбол Бадминтон Боулинг Бочча Бадиий гимнастика Волейбол Дзюдо Енгил атлетика Спорт гимнастикаси Стол тенниси Сузиш Футбол (7x7) Футзал Сноуборд Сноушуинг Тоғ чанғиси Конькида пойга Фигурали учиш Чанғи спорти Гандбол Бошқа адаптив спорт турлари* Армрестлинг Пара каратэ Тош кўтариш Пауэрлифтинг Шахмат Шашка Киберспорт Футбол (ампутантлар) Ноолимпия спорт турлари Автомобиль спорт тури Картинг Картинг слалом Авто слалом Ралли Автокросс Айланма пойга Дрифт ва бошқа йўналишлари Қишки спорт турлари Қишки Осиё, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари
Вазир А. ИКРАМОВ
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Мудофаа вазири Ш . ХАЛМУХАМЕДОВ
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбари М. ТАШХОДЖАЕВ
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти раиси Х. БАТИРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 май,
2025 йил 28 май
2025 йил 26 май
2025 йил 24 май
2025 йил 22 май
2025 йил 19 май
2025 йил 16 май
5-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirining
buyrugʻi
NIZOM
RUYXATI
Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi qarorga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 8-noyabrdagi PQ-389-son “ Nogironligi boʻlgan shaxslarni sportga jalb etish orqali jismoniy reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ”gi hamda 2024-yil 18-dekabrdagi PQ-443-son “Yoshlarning sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratish toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport davlat qoʻmitasining 2017-yil 7-avgustdagi 5-mh-son “Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga (roʻyxat raqami 2923, 2017-yil 29-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 35-son, 939-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Oʻzbekiston Respublikasi mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Markaziy Kengashi hamda Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi sport vazirining 2025-yil 30-maydagi 5-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Qarorda :
a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish va undan chiqarish hamda reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;
b) 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish va undan chiqarish hamda reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.”.
2. Nizomning matni mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.
Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqidagi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA
“Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish va undan chiqarish hamda reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga (bundan buyon matnda reyestr deb yuritiladi) kiritish va undan chiqarish hamda reyestrni yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
sport turi — jismoniy tarbiya va sport sohasidagi faoliyat turi boʻlib, u insonning sport musobaqalariga oʻziga xos tarzda tayyorgarlik koʻrishi bilan ajralib turadi, sport musobaqalarini oʻtkazish va ularda ishtirok etishga doir talablar, tartib va shartlar belgilanadigan qoidalarga, nizomga (reglamentga) ega boʻladi;
sport turining tarmogʻi — farqlovchi belgilarga ega boʻlgan hamda bitta yoki bir nechta sport musobaqalari dasturlari turlarini oʻz ichiga oladigan sport turining qismi.
2. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni reyestrga kiritish va undan chiqarish hamda reyestrni yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (bundan buyon matnda vakolatli organ deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.
3. Sport turi va sport turining tarmogʻini eʼtirof etish uchun u sport turiga mos belgiga, aniq musobaqa qoidalariga, mashgʻulot oʻtkazishning oʻziga xos xususiyatlariga, sport mashgʻulotlari va sport musobaqalarini oʻtkazish talablariga javob beradigan sport infratuzilmasining mavjudligi, sport infratuzilmasi, foydalaniladigan sport anjomlari va jihozlariga ega boʻlishi, sportchilarning qatnashishi, odamning jismoniy va aqliy rivojlanish qobiliyati hamda harakat faolligini takomillashtirishga, shuningdek sogʻlom turmush tarzini shakllantirishga xizmat qilishi lozim.
4. Reyestr Oʻzbekiston Respublikasida rivojlantirilayotgan sport turlari va sport turining tarmoqlari boʻyicha yagona bazani yaratish maqsadida yuritiladi.
2-bob. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish uchun qoʻyiladigan talablar
5. Sport turlari va sport turining tarmoqlari eʼtirof etilishi uchun ular quyidagi talablarga mos kelishi lozim:
sport turlari va sport turi tarmoqlari boshqa eʼtirof etilgan sport turlaridan va sport turi tarmoqlaridan hamda ularning qoidalari mazmuni, musobaqalar jarayonlari va ularni baholash usullari, mashgʻulot joyi, foydalaniladigan sport anjomlari (himoya vositalaridan tashqari) va jihozlari boʻyicha ajralib turuvchi oʻziga xos xususiyatlarga ega boʻlishi;
Oʻzbekiston Respublikasida eʼtirof etilgan sport turlari va sport turi tarmoqlarining nomlaridan farqlanuvchi hamda qisqartmalardan foydalanilmagan oʻzining nomiga ega boʻlishi (sport turi tarmoqlarini hisobga olmaganda);
Oʻzbekiston Respublikasida sport mashgʻulotlari va sport musobaqalarini oʻtkazish talablariga javob beradigan sport infratuzilmasining mavjudligi;
sport turlari va sport turining tarmoqlari boʻyicha xalqaro sport tashkilotining mavjudligi;
sport turlari va sport turining tarmoqlari boʻyicha sport musobaqalarini oʻtkazish va ularda ishtirok etishga doir talablar, tartib va shartlar belgilanadigan qoidalar, nizom (reglament) mavjudligi;
turli darajadagi sport musobaqalariga sportchilarni tayyorlash boʻyicha oʻquv dasturlarining mavjudligi;
sport turlari va sport turining tarmoqlari maʼmuriy-hududiy tuzilmalarning (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar) kamida yettitasida rivojlanganligi, ushbu Nizomga 2-ilovasida nazarda tutilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari bundan mustasno;
shaxsning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitadigan, zoʻravonlik va shafqatsizlikni, ijtimoiy, irqiy, milliy, diniy va boshqa murosasizlikni hamda kamsitishning har qanday shaklini targʻib qilmasligi.
6. Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlarida koʻzda tutilgan hollarda sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish vakolatli organ tomonidan, istisno tariqasida, reyestrga toʻgʻridan-toʻgʻri kiritiladi.
3-bob. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish
7. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari arizasi asosida vakolatli organ tomonidan amalga oshiriladi, mazkur Nizomning 6-bandi bundan mustasno.
8. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
a) sport turi yoki sport turi tarmogʻining aniq nomi koʻrsatilgan ariza;
b) sport turlari va sport turining tarmoqlari boʻyicha sport musobaqalarini oʻtkazish va ularda ishtirok etishga doir talablar, tartib va shartlar belgilanadigan qoidalar, nizom (reglament);
v) Oʻzbekiston Respublikasi hududlarida sport turlari yoki sport turining tarmoqlari rivojlanayotganligi toʻgʻrisida sport federatsiyasi (uyushmasi) yoki jismoniy tarbiya-sport tashkiloti tomonidan tasdiqlangan maʼlumotnoma.
9. Sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish toʻgʻrisidagi ariza vakolatli organ rahbarining buyrugʻi bilan tashkil etiladigan doimiy faoliyat yuritadigan Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish va reyestrdan chiqarish boʻyicha ekspert komissiyasi (bundan buyon matnda Ekspert komissiyasi deb yuritiladi) tomonidan bir oy muddatda koʻrib chiqilib, sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish yoki eʼtirof etishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beriladi.
10. Ekspert komissiyasi 11 nafar kishidan kam boʻlmagan tarkibda tuziladi, unga vakolatli organning tegishli tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari yoki mutaxassislari, Oʻzbekiston Milliy olimpiya va paralimpiya qoʻmitalari, respublika sport federatsiyalari (uyushmalari) hamda boshqa jismoniy tarbiya va sport tashkilotlarining vakillari kiritiladi.
Ekspert komissiyasiga vakolatli organ rahbarining tegishli oʻrinbosari raislik qiladi.
11. Ekspert komissiyasining xulosasi asosida vakolatli organ Hayʼatining navbatdagi yigʻilishida sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish yoki eʼtirof etishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
Vakolatli organ tomonidan mazkur Nizom talablariga asosan eʼtirof etilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari reyestrga kiritiladi.
Qabul qilingan qarordan koʻchirma Hayʼat yigʻilishidan soʻng besh ish kuni ichida arizachiga yuboriladi.
12. Respublika sport federatsiyasi (uyushmasi) yoki jismoniy tarbiya-sport tashkiloti vakolatli organ Hayʼati tomonidan qabul qilingan sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etishni rad toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda takroran murojaat qilishga haqli.
13. Vakolatli organ tomonidan eʼtirof etilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari har toʻrt yilda bir marotaba mazkur Nizomning 5-bandida belgilangan talablarga muvofiq ekanligi boʻyicha qayta koʻrib chiqiladi, oxirgi Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari bundan mustasno.
14. Sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻlib hisoblanadi:
sport turlari va sport turining tarmoqlarini mazkur Nizomning 5-bandida belgilangan talablarga muvofiq emasligi;
mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganligi yoki taqdim etilgan hujjatlarda haqiqatga toʻgʻri kelmaydigan maʼlumotlarning mavjudligi aniqlanganligi;
muqaddam vakolatli organ Hayʼati tomonidan qabul qilingan sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarning bartaraf etilmaganligi.
4-bob. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini reyestrga kiritish
15. Reyestr vakolatli organ tomonidan eʼtirof etilgan sport turlarining tizimlashtirilgan roʻyxatidan iborat boʻladi.
16. Reyestr quyidagi oltita boʻlimdan iborat boʻladi:
birinchi boʻlim — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari;
ikkinchi boʻlim — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan sport turlari va ularning tarmoqlari;
uchinchi boʻlim — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari;
toʻrtinchi boʻlim — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan adaptiv sport turlari va ularning tarmoqlari;
beshinchi boʻlim — milliy sport turlari va ularning tarmoqlari;
oltinchi boʻlim — xalq oʻyinlari (etnosport).
17. Reyestrga kiritilgan sport turi va sport turining tarmoqlariga oʻn bitta belgidan iborat tartib raqami (kod) beriladi. Har bir son quyidagilarni aniqlaydi:
a) birinchi, ikkinchi va uchinchi sonlar — sport turining bazali tartib raqami 001 dan 999 gacha;
b) toʻrtinchi va beshinchi sonlar — sport turi tarmoqlarining bazali tartib raqami 01 dan 99 gacha, sport turi tarmoqlar boʻlmasa — 00;
v) oltinchi son — sport bilan shugʻullanish mavsumini hamda oʻyinli va oʻyinli emas sport turini aniqlaydi:
0 — mavsumli emas, oʻyinli emas;
1 — yozgi, oʻyinli emas;
2 — qishki, oʻyinli emas;
3 — mavsumli emas, oʻyinli;
4 — yozgi, oʻyinli;
5 — qishki, oʻyinli;
g) yettinchi va sakkizinchi sonlar — sport turining nufuzini aniqlaydi:
01 — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari;
02 — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan sport turlari va ularning tarmoqlari;
03 — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari;
04 — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan adaptiv sport turlari va ularning tarmoqlari;
05 — milliy sport turlari va ularning tarmoqlari;
06 — xalq oʻyinlari (etnosport);
d) toʻqqizinchi son — sport turining idoraviy mansubligini bildiradi:
0 — hech qanday tashkilotga mansub emas;
1 — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligiga;
2 — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga;
3 — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti Markaziy Kengashiga;
4 — Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga;
5 — Oʻzbekiston Adaptiv sport turlari assotsiatsiyasiga;
6 — Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi;
e) oʻninchi son — maxsus belgi:
0 — sport turi bilan shugʻullanish cheklanmagan;
9 — faqat maxsus davlat tizimlarida rivojlantirish mumkin;
yo) oʻn birinchi son — sport turi bilan shugʻullanuvchilarning jinsini bildiradi:
1 — erkaklar va ayollar;
2 — erkaklar;
3 — ayollar.
18. Har bir sport turlari va sport turining tarmoqlariga berilgan raqam (kod)lar ular reyestrdan chiqarilgan taqdirda, ushbu raqam (kod)lar boshqa sport turlari va sport turining tarmoqlariga berilishi mumkin emas.
19. Reyestrga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari boʻyicha quyidagilarga ruxsat etiladi:
oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim tashkilotlari mutaxassislarini tayyorlash;
sport maktablari va ularning boʻlimlarini ochish;
turli hududiy, respublika va xalqaro musobaqalarni oʻtkazish;
sportchilarga sport unvonlari va razryadlarni, sport hakamlari va trenerlarga malaka toifalari berish;
Oʻzbekiston Respublikasi nomidan turli xalqaro sport musobaqalarida ishtirok etish;
qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa maqsadlarda faoliyat olib borish.
20. Reyestrga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari arizalari asosida Ekspert komissiyasi tomonidan mazkur Nizomning 9-bandida belgilangan muddatda berilgan xulosasiga muvofiq vakolatli organning navbatdagi Hayʼati qarori bilan amalga oshiriladi.
Qabul qilingan qarordan koʻchirma besh ish kuni ichida arizachiga yuboriladi.
5-bob. Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini reyestrdan chiqarish
21. Sport turlarini yoki sport turining tarmoqlarini reyestrdan chiqarish uchun quyidagilar asos boʻladi:
respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan sport turlarini yoki sport turining tarmoqlarini reyestrdan chiqarish yuzasidan berilgan arizalari asosida;
sport turlarini yoki sport turining tarmoqlari boʻyicha sportchilar, trenerlar va oʻtkazilayotgan sport musobaqalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning vakolatli organning “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimiga bir yil davomida kiritilmaganligi;
sport turlari yoki sport turining tarmoqlari eʼtirof etilganidan keyin sport turi yoki sport turining tarmoqlari eʼtirof etilishiga toʻsqinlik qiluvchi faktlarning aniqlanganligi (qonunchilik hujjatlariga zid yoki soxta hujjat va maʼlumotlarni taqdim etilganligi);
sport turlari yoki sport turining tarmoqlari eʼtirof etilganidan keyin bir yil davomida tegishli respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasiga taklif kiritilmaganligi yoki tasdiqlangan kalendar rejasi asosida sport tadbirlarini oʻtkazmaganligi;
sport turlari yoki sport turining tarmoqlari eʼtirof etilganidan bir yil davomida tegishli respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari va ularning zaxirasini shakllantirish va tasdiqlash uchun vakolatli organga taqdimnoma kiritilmaganligi;
sport turlari yoki sport turining tarmoqlari eʼtirof etilganidan keyin bir yil davomida reyestrdagi respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlarining faoliyat yuritmayotganligi yoki faoliyati tugatilganligi.
Mazkur bandda belgilangan qoidalar oxirgi Olimpiya va Paralimpiya, Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlariga nisbatan qoʻllanilmaydi.
22. Mazkur Nizomning 20-bandida keltirilgan holatlar asosida sport turlari va sport turi tarmoqlarini reyestrdan chiqarish Ekspert komissiyasi tomonidan ushbu Nizomning 9-bandida belgilangan muddatda berilgan xulosasiga muvofiq vakolatli organning navbatdagi Hayʼati qarori bilan amalga oshiriladi.
Qabul qilingan qarordan koʻchirma besh ish kuni ichida sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlariga yuboriladi, faoliyati tugatilgan sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari bundan mustasno.
6-bob. Reyestrni yuritish
23. Reyestr vakolatli organ tomonidan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda elektron koʻrinishida davlat tilida yuritiladi, reyestrdagi sport turlari va sport turi tarmoqlarining nomlari bundan mustasno.
Sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, Reyestrga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shu jumladan sport turini yoki sport turining tarmogʻini Reyestrdan chiqarish toʻgʻrisida vakolatli organning hayʼat qarori qabul qilingandan keyin uch kun ichida vakolatli organning tegishli masalani Hayʼat muhokamasiga taqdim etgan boʻlimning masʼul xodimi bu haqda reyestrga tegishli yozuv kiritadi.
24. Reyestrning nusxasi vakolatli organning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi va unga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar asosida muntazam yangilab boriladi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
25. Mazkur Nizom kuchga kirgunga qadar Oʻzbekiston Respublikasi sport turlari boʻyicha reyestrga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari takroran eʼtirof etilishi talab etilmaydi.
Bunda, muqaddam reyestrga kiritilgan sport turlari va sport turining tarmoqlari ushbu Nizomning 1-ilovasidagi shaklga muvofiq yangi raqam (kod) berish orqali qaytadan rasmiylashtiriladi.
26. Respublika sport federatsiyalari (uyushmalari), jismoniy tarbiya-sport tashkilotlari vakolatli organning Hayʼati qaroridan hamda uning aʼzolarining harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan bevosita sudga shikoyat qilishga haqli.
27. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish, chiqarish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
SPORT TURLARI REYESTRI
T/r Sport turining nomi Sport turining xos raqam kodi Sport turi tarmogʻining nomi Sport turi tarmogʻining xos raqam kodi Sport turi yoki sport turi tarmogʻini eʼtirof etish uchun ariza kiritgan sport federatsiyasi (uyushmasi), jismoniy tarbiya-sport tashkiloti Sport turlari va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etilgan sana Sport turlari va sport turining tarmoqlari ni Reyestrdan chiqarilgan sana a b v g d e yo Birinchi boʻlim — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari 1. 2. ... Ikkinchi boʻlim — Olimpiya va Osiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan sport turlari va ularning tarmoqlari 1. 2. ... Uchinchi boʻlim — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari va ularning tarmoqlari 1. 2. ... Toʻrtinchi boʻlim — Paralimpiya va Paraosiyo oʻyinlari dasturiga kiritilmagan adaptiv sport turlari va ularning tarmoqlari 1. 2. ... Beshinchi boʻlim — Milliy sport turlari va ularning tarmoqlari 1. 2. ... Oltinchi boʻlim — xalq oʻyinlari (etnosport) 1. 2. ..
Sport turlarini va sport turining tarmoqlarini eʼtirof etish, ularni sport turlari reyestriga kiritish, chiqarish hamda ushbu reyestrni yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Respublika maʼmuriy-hududiy tuzilmalarda rivojlanganligi istisno etiluvchi sport turi yoki sport turining tarmoqlarini
Sport turi yoʻnalishlari nomi Sport turlari va sport turining tarmoqlarini nomi Adaptiv sport turlari Paralimpiya sport turlari Bochcha Golbol Para akademik eshkak eshish Para badminton Para voleybol Para velosport (trek va shosse) Para dzyudo Para yengil atletika Para kamondan otish Para kanoeda eshkak eshish Para qilichbozlik Para pauerlifting Para suzish Para stol tennisi Para taekvondo Para triatlon Para oʻq otish Para basketbol aravachada Para regbi aravachada Para tennis aravachada 5x5 futbol (koʻzi ojizlar futboli) Para qoyani zabt etish Para ot sporti Para togʻ changʻisi Para snoubord Para xokkey Para biatlon Para togʻ changʻi sporti Aravachada kyorling Para armrestling Koʻzi ojizlar sport turlari (koʻzi ojiz va zaif koʻruvchilar) Velosport-tandem Velosport-shosse Pauerlifting Stol tennisi (showdown) Shaxmat Tor-bol Futzal Surdlimpiya sport turlari (kar va zaif eshituvchilar) Badminton Basketbol Velosport-shosse Voleybol Sohil voleyboli Dzyudo Yengil atletika Karate (WKF) Stol tennisi Suv polosi Suzish Taekvondo (WT) Tennis Oʻq otish Futbol Futzal Shaxmat Erkin kurash Yunon-rum kurashi Pauerlifting Bouling Gandbol Maxsus olimpiada sport turlari (aqliy va intellektual rivojlanishda nuqsoni mavjud) Basketbol Badminton Bouling Bochcha Badiiy gimnastika Voleybol Dzyudo Yengil atletika Sport gimnastikasi Stol tennisi Suzish Futbol (7x7) Futzal Snoubord Snoushuing Togʻ changʻisi Konkida poyga Figurali uchish Changʻi sporti Gandbol Boshqa adaptiv sport turlari* Armrestling Para karate Tosh koʻtarish Pauerlifting Shaxmat Shashka Kibersport Futbol (amputantlar) Noolimpiya sport turlari Avtomobil sport turi Karting Karting slalom Avto slalom Ralli Avtokross Aylanma poyga Drift va boshqa yoʻnalishlari Qishki sport turlari Qishki Osiyo, Olimpiya va Paralimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan sport turlari
Vazir A. IKRAMOV
Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV
Mudofaa vaziri Sh . XALMUXAMEDOV
Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi rahbari M. TASHXODJAYEV
Ichki ishlar vaziri A. TASHPULATOV
Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV
Oʻzbekiston Respublikasi mudofaasiga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti raisi X. BATIROV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-may,
2025-yil 28-may
2025-yil 26-may
2025-yil 24-may
2025-yil 22-may
2025-yil 19-may
2025-yil 16-may
5-mh-son