UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 16-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar mahkamasi huzuridagi elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 16 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Начальник Инспекции по контролю за использованием электрической энергии, нефтепродуктов и газа при Кабинете Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 May 2025 · Ministry and agency documents · Vazirlar mahkamasi huzuridagi elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ, НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ

БУЙРУҒИ

РЎЙХАТИ

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-132-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 февралдаги 66-сон «Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2025 йил 16 майдаги 7-сон буйруғига ИЛОВА

Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишда Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар реестрига киритиладиган маълумотлар

Т/р Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи назорат соҳаси номи Инсон ҳаёти ва соғлиғига юқори хавф солувчи омиллар Мазкур омилнинг юқори хавф солувчи омил этиб ҳисобланишига асос Назорат қилувчи орган номи 1. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Қурилиши тўлиқ тугалланган иссиқлик электр станциялари, гидроэлектр станциялари, қуёш электр станциялари, шамол электр станциялари, бошқа кўринишдаги альтернатив ва қайта тикланувчи табиий ресурслардан электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ҳамда сақловчи электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари объектлари, шунингдек энергетика объектларининг мураккаблигига қараб уларни ишга тушириш навбатларига риоя қилмасдан фойдаланишга қабул қилиниши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 16-банди . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (бундан буён матнда Ўзенергоинспекция деб юритилади) 2. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Синов тарзида ишга туширишда ускуналар ва технологик схемаларнинг ишлаш қобилияти, уларни эксплуатация қилиш хавфсизлиги текширилмаганлиги, барча назорат ва бошқарув тизимлари, шу жумладан, автоматик ростлаш тизимлари, ҳимоя ва блокировка тузилмалари, сигнализация тузилмалари ва назорат-ўлчов асбобларини текшириш ва созлаш амалга оширилмаганлиги, ускуналарнинг комплекс синаб кўришга тайёрлиги текширилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 3 Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Эксплуатация қилувчи ва таъмирловчи ходимлар тайёрланмаганлиги ва ўқитилмаганлиги (билимлари синовдан ўтказилмаганлиги), эксплуатация қилиш йўриқномалари, меҳнатни муҳофазаси қилиш йўриқномалари, тезкор схемалар, ҳисобга олиш ва ҳисобот бўйича техник ҳужжатлар ишлаб чиқилмаганлиги ва тасдиқланмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 4. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Алоқа тармоғи билан бирга диспетчерлик ва технологик бошқарув воситалари, ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш ва ўчириш қурилмалари, авариявий ёритиш, вентиляция тизимлари ишга туширилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 5. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Назорат қилиш ва бошқариш тизимлари монтаж қилинган ҳамда соз ҳолатда бўлмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 6. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Энергетика объектини эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида «Ўзенергоинспекция»дан, агар бошқа назорат органлари назоратидаги объектлар (қурилмалар) ишга туширилаётган бўлса, ушбу органлардан ҳам тегишлича хулоса ёки рухсат олинмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 7. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Техник хизмат кўрсатиш ва режали таъмирлаш ҳажми ускуналар, бино ва иншоотларнинг ҳақиқий техник ҳолатини ва ўзгариб турувчи иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни соз ва ишга яроқли ҳолатда сақланмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 99-банди . Ўзенергоинспекция 8. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Электр станциясининг ҳар бир цехида, подстанцияларда, тармоқларнинг участкаларида, лабораторияларда ва бошқа объектларда, шунингдек тезкор-чиқиш бригадаларининг автомашиналарида дори-дармонлар ва тиббий воситаларнинг доимий захираси солинган биринчи ёрдам дори воситалари қутилари ёки сумкалари мавжуд бўлмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 212-банди . Ўзенергоинспекция 9. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Ходимлар томонидан бажариладиган ишларнинг хусусиятига қараб улар махсус кийим, махсус пойафзал ва шахсий ҳимоянинг бошқа воситалари билан таъминланмаганлиги ва иш давомида улардан фойдаланилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 212-банди . Ўзенергоинспекция 10. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари электр узатиш ҳаво линиялари бўйлаб (четдаги симлардан, уларнинг оғмаган ҳолатида электр узатиш линиясининг иккала томони бўйлаб (ҳаво электр узатиш линияси таянчи баландлигига мос бўлган баландликдаги) қуйидаги масофадаги параллел вертикал текисликлар билан чегараланган ер участкаси ва ҳаво макони қисми кўринишида ўрнатилмаганлиги: бир киловольтгача кучланишли линиялар учун — 2 метр (биноларнинг деворлари, конструкциялар ва бошқалар бўйлаб ўтказилган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун муҳофаза зонаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўрнатилган бундай линиялардан рухсат этилган минимал масофалар билан аниқланади); 6 — 20 киловольт кучланишли линиялар учун — 10 метр (аҳоли пунктлари чегараларида жойлашган ўзини ўзи тутиб турувчи ёки изоляцияланган симли линиялар учун 5 метр); 35 киловольт кучланишли линиялар учун — 15 метр; 110 киловольт кучланишли линиялар учун — 20 метр; 220 киловольт кучланишли линиялар учун — 25 метр; 500 киловольт кучланишли линиялар учун — 30 метр. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларининг 225-банди . Ўзенергоинспекция 11. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Таъмирлаш майдончасида, трансформатор устахонасида, электр станциянинг бош корпусидаги махсус ёки монтаж майдончасида трансформаторлар ва реакторлардан мойни тўкиш (ёки уни тўлдириш), мой хўжалигининг мой қувур ўтказгичларининг марказий ажратгичига кўчма шлангларни улаш йўли билан, ушбу мақсадлар учун назарда тутилган махсус баклардан фойдаланмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 62-банди . Ўзенергоинспекция 12. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Трансформаторни (реакторни) индукцион иситиш усули билан бак тубини қўшимча қиздирган ҳолда қуритишда қуйидагиларнинг бажарилмаганлиги: бакни иситиш учун фақат асбестли мато ёки ёнмайдиган бошқа материални қўллаш; трансформатор (реактор) баки остида ўрнатиш учун фақат ёпиқ турдаги иситиш печларини қўллаш ва уларни ёнмайдиган асосга ўрнатиш; мой циркуляцияси учун фақат мойга чидамли шланглардан фойдаланиш; мойнинг оқиб кетишининг олдини олиш учун циркуляцион шлангларнинг мустаҳкам бириктирилишини таъминлаш; агар 20 м радиусда бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг доимий пости бўлмаса, ишлаш жойини қўшимча пост билан жиҳозлаш ва унинг ишга яроқлилигини текшириш; бутун иш даврида ёнғин содир бўлганда, кўриладиган тадбирлар тўғрисида яхши йўл-йўриқ берилган ходимлардан навбатчилик ташкил қилиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 63-банди . Ўзенергоинспекция 13. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Трансформатор ва мойли реакторларни ишончли эксплуатация қилиш ва уларнинг ёнғин хавфсизлиги қуйидагилар орқали таъминланмаганлиги: техник эксплуатация қилиш қоидаларига мувофиқ номинал ва рухсат этилган иш режимларига риоя қилиш; мойнинг сифат меъёрларига ва унинг изоляция хоссалари ҳамда ҳарорат режимларига риоя қилиш; совутиш, ростлаш ва ускунани ҳимоя қилиш тузилмаларини соз ҳолатда сақлаш; асосий ва ёрдамчи ускуналарни, автоматика ва ҳимоя тузилмаларини таъмирлашни сифатли бажариш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 355-банди . Ўзенергоинспекция 14. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Трансформаторлар ва реакторлар остидаги мой қабул қилувчи тузилмалар, мойни чиқариш (ёки махсус дренажлар) авария пайтида мойнинг оқиб кетиши, кабел каналлари ва бошқа иншоотларга тушишининг олдини олиш учун соз ҳолатда сақланмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 356-банди . Ўзенергоинспекция 15. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Тўкилган шағални ювиш билан биргаликда трансформаторда ёки мойли реакторда ёнғинни автоматик равишда ўчириш стационар қурилмалари (агар у мавжуд бўлса) мой чиқариб юбориш тизимини ишлатиш ва авариявий мой сақлаш сиғимини тўлдириш йўли билан текширилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 358-банди . Ўзенергоинспекция 16. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Трансформатор, мойли реактор ва узгичлар ости ва атрофидаги шағал ётқизилган жойда ёки мой қабул қилгичда янги мой томчилари пайқалганда уларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ҳамда бартараф қилиш ва ишлаётган мой билан тўлдирилган ускуналарнинг хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда янги мой тушишининг олдини олиш (фланецларни тортиш, ёриқларни кавшарлаш ва бошқалар) чоралари кўрилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 367-банди . Ўзенергоинспекция 17. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Лойиҳада кўзда тутилган ёнғинни автоматик равишда ўчириш қурилмасининг ишга тайёрлиги таъминланмасдан электр станциялар ва подстанцияларда трансформатор ва мойли реакторлар ишга туширилганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 371-банди . Ўзенергоинспекция 18. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Қуйидаги бинолар, хоналар, қурилмалар ва иншоотлар автоматик ёнғинни ўчириш қурилмалари билан жиҳозланмаганлиги: 500 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳамда қувватидан қатъи назар трансформаторлар ва реакторлар, шунингдек 220 — 330 кВ кучланишли бирламчи қуввати 200 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар; электр станция ва подстанцияларнинг ёпиқ тақсимловчи қурилмаларида ва ичкари киришга эга ёпиқ подстанцияларнинг камераларида ўрнатилган 63 МВА ва ундан юқори қувватли ҳамда 110 кВ ва ундан юқори кучланишли трансформаторлар; гидроэлектр станция бинолари ёнида ўрнатилган 110 кВ ва ундан юқори кучланишли, бирламчи қуввати 63 МВА ва ундан юқори бўлган трансформаторлар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 372-банди . Ўзенергоинспекция 19. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Аккумулятор батареялари хоналарининг эшикларида «Аккумулятор хонаси», «Ёнғиндан хавфли», «Олов билан кирманг», «Чекиш тақиқланади» ёзувлари бўлмаслиги, шунингдек зарур тақиқловчи ва огоҳлантирувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 374-банди . Ўзенергоинспекция 20. Электр энергияси ишлаб чиқариш, узатиш ва тақсимлаш соҳаси Аккумулятор батареяларининг асосий ва ёрдамчи хоналарида иситиш тузилмалари, ёритгичлар, вентиляциянинг электр двигателлари ва электр симларини алмаштирганда ёки таъмирлашда портлаш хавфи бўлган зоналарда уларни монтаж қилиш, ўрнатиш ҳамда эксплуатация қилиш талаблари ҳисобга олинмаганлиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган Энергетика ташкилотлари учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг 375-банди . Ўзенергоинспекция 21. Нефт ва газ соҳаси Нефт-газ объектлари, темир йўл ва автомобил тўкиш-қуйиш эстакадалари, қуйиладиган, қадоқланадиган, тарқатиладиган ва бошқа бинолар, иншоотлар ҳамда асбоб-ускуналар амалдаги қурилиш нормалари, қоидалари ва стандартлари талабларига жавоб бермаслиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 18-банди . Ўзенергоинспекция 22. Нефт ва газ соҳаси Нефт ва газни қайта ишлаш заводлари, шунингдек, қабул қилиш, сақлаш, тарқатиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан маҳсулотларни қувур йўллари, темир йўл вагонлари-цистерналари (контейнер-цистерналар) ва автомобил цистерналари орқали қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш операциялари, нефт маҳсулотлари ва газни ҳисобга олиш боғланмаларига қўйилган талабларга риоя қилинмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 21-банди . Ўзенергоинспекция 23. Нефт ва газ соҳаси Объектларда ёнғин ҳолатида вагон-цистерналарни шунингдек автомобил цистерналарни технологик тармоқдан узиб қўйиш ва ёнғин ҳудудидан узоқлаштириш имконининг мавжуд эмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 22-банди . Ўзенергоинспекция 24. Нефт ва газ соҳаси Нефт-газ тармоқлари ва қурилмаларида зичлик таъминланмаганда, шунингдек, темир йўл ва автомобил цистерналар қопқоғи герметик зич (прокладкаларда) ҳолда ёпилмаслиги, нефт маҳсулоти ва газни қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш жараёнларида маҳсулотни оқиши ёки ортиқча сизиб чиқиши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 32-банди . Ўзенергоинспекция 25. Нефт ва газ соҳаси Нефт-газ объектларида, шунингдек, цистерналар ва тўкиш-қуйиш қурилмаларидаги қотиб қолган нефт маҳсулотларини қизитиш зарурияти бўлганда, буғ, иссиқ сув ёки электр иситгичлар қўлланмасдан, очиқ алангадан фойдаланилиши. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 38-банди . Ўзенергоинспекция 26. Нефт ва газ соҳаси Нефт маҳсулотлари ва газни бериш (қуйиш) белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилган автоматлаштирилган қуйиш тизими, автоматик тарзда қуйиш эстакадалари ва якка устунлар орқали, шунингдек махсус кўчма ҳайдаш воситаларидан фойдаланмаслиги ҳамда нефт-газ маҳсулотларини қуйиш учун техник кўрикдан ўтмаган ва бундай нефт маҳсулотларини ташиш учун уларнинг яроқлилиги эътироф этилмаган цистерналардан фойдаланиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 41-банди . Ўзенергоинспекция 27. Нефт ва газ соҳаси Нефт маҳсулотларини қуйиш рукаванинг учларида зарба бўлганда учқун ҳосил бўлишига йўл қўймайдиган металлдан тайёрланган учликлар билан ҳамда ерга уланган симининг бўлмаслиги ва рукавалари қувурларини цистерналарнинг тубигача тўлиқ туширган ҳолда суюқ қатлам билан, сачратмасдан амалга оширилмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 44-банди . Ўзенергоинспекция 28. Нефт ва газ соҳаси Нефт-газ объектларида технологик асбоб-ускуналар, қувурлар, резервуарлар, беркитиш арматураси соз ҳолатда бўлмаслиги, нефт маҳсулотларини тўкиш, қоидага кўра, ёпиқ (герметик) усулда цистерналарнинг пастки тўкиш приборлари ва пастки тўкиш қурилмалари орқали амалга оширилишмаслиги. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори 2-иловаси , 2023 йил 17 ноябрдаги 606-сонли қарори ва 2014 йил 23 июндаги 164-сон қарори билан тасдиқланган Нефтни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш қоидаларининг 44-банди . Ўзенергоинспекция

Бошлиқ И. НИМАТУЛЛАЕВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ўринбосари Ж. УРУНОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 16 май,

2025 йил 16 май

2025 йил 15 май

2025 йил 14 май

7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 10/25/3633/0540-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI VAZIRLAR MAHKAMASI HUZURIDAGI ELEKTR ENERGIYASI, NEFT MAHSULOTLARI VA GAZDAN FOYDALANISHNI NAZORAT QILISH INSPEKSIYASI BOSHLIGʻINING

BUYRUGʻI

ROʻYXATI

Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishda Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestriga kiritiladigan maʼlumotlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 30-avgustdagi PF-132-son “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan toʻrtinchi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-fevraldagi 66-son “Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestrini shakllantirish va yuritish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishda Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestriga kiritiladigan maʼlumotlar roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi boshligʻining 2025-yil 16-maydagi 7-son buyrugʻiga ILOVA

Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishda Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar reyestriga kiritiladigan maʼlumotlar

T/r Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi nazorat sohasi nomi Inson hayoti va sogʻligʻiga yuqori xavf soluvchi omillar Mazkur omilning yuqori xavf soluvchi omil etib hisoblanishiga asos Nazorat qiluvchi organ nomi 1. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Qurilishi toʻliq tugallangan issiqlik elektr stansiyalari, gidroelektr stansiyalari, quyosh elektr stansiyalari, shamol elektr stansiyalari, boshqa koʻrinishdagi alternativ va qayta tiklanuvchi tabiiy resurslardan elektr energiyasini ishlab chiqaruvchi hamda saqlovchi elektr stansiyalari, elektr va issiqlik tarmoqlari obyektlari, shuningdek energetika obyektlarining murakkabligiga qarab ularni ishga tushirish navbatlariga rioya qilmasdan foydalanishga qabul qilinishi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 16-bandi . Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (bundan buyon matnda Oʻzenergoinspeksiya deb yuritiladi) 2. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Sinov tarzida ishga tushirishda uskunalar va texnologik sxemalarning ishlash qobiliyati, ularni ekspluatatsiya qilish xavfsizligi tekshirilmaganligi, barcha nazorat va boshqaruv tizimlari, shu jumladan, avtomatik rostlash tizimlari, himoya va blokirovka tuzilmalari, signalizatsiya tuzilmalari va nazorat-oʻlchov asboblarini tekshirish va sozlash amalga oshirilmaganligi, uskunalarning kompleks sinab koʻrishga tayyorligi tekshirilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 3 Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Ekspluatatsiya qiluvchi va taʼmirlovchi xodimlar tayyorlanmaganligi va oʻqitilmaganligi (bilimlari sinovdan oʻtkazilmaganligi), ekspluatatsiya qilish yoʻriqnomalari, mehnatni muhofazasi qilish yoʻriqnomalari, tezkor sxemalar, hisobga olish va hisobot boʻyicha texnik hujjatlar ishlab chiqilmaganligi va tasdiqlanmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 4. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Aloqa tarmogʻi bilan birga dispetcherlik va texnologik boshqaruv vositalari, yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish va oʻchirish qurilmalari, avariyaviy yoritish, ventilyatsiya tizimlari ishga tushirilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 5. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Nazorat qilish va boshqarish tizimlari montaj qilingan hamda soz holatda boʻlmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 6. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Energetika obyektini ekspluatatsiya qilishga tayyorligi toʻgʻrisida “Oʻzenergoinspeksiya”dan, agar boshqa nazorat organlari nazoratidagi obyektlar (qurilmalar) ishga tushirilayotgan boʻlsa, ushbu organlardan ham tegishlicha xulosa yoki ruxsat olinmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 7. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Texnik xizmat koʻrsatish va rejali taʼmirlash hajmi uskunalar, bino va inshootlarning haqiqiy texnik holatini va oʻzgarib turuvchi ish sharoitlarini hisobga olgan holda ularni soz va ishga yaroqli holatda saqlanmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 99-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 8. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Elektr stansiyasining har bir sexida, podstansiyalarda, tarmoqlarning uchastkalarida, laboratoriyalarda va boshqa obyektlarda, shuningdek tezkor-chiqish brigadalarining avtomashinalarida dori-darmonlar va tibbiy vositalarning doimiy zaxirasi solingan birinchi yordam dori vositalari qutilari yoki sumkalari mavjud boʻlmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 212-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 9. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Xodimlar tomonidan bajariladigan ishlarning xususiyatiga qarab ular maxsus kiyim, maxsus poyafzal va shaxsiy himoyaning boshqa vositalari bilan taʼminlanmaganligi va ish davomida ulardan foydalanilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 212-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 10. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Elektr tarmogʻi xoʻjaligi obyektlarining muhofaza zonalari elektr uzatish havo liniyalari boʻylab (chetdagi simlardan, ularning ogʻmagan holatida elektr uzatish liniyasining ikkala tomoni boʻylab (havo elektr uzatish liniyasi tayanchi balandligiga mos boʻlgan balandlikdagi) quyidagi masofadagi parallel vertikal tekisliklar bilan chegaralangan yer uchastkasi va havo makoni qismi koʻrinishida oʻrnatilmaganligi: bir kilovoltgacha kuchlanishli liniyalar uchun — 2 metr (binolarning devorlari, konstruksiyalar va boshqalar boʻylab oʻtkazilgan oʻzini oʻzi tutib turuvchi yoki izolyatsiyalangan simli liniyalar uchun muhofaza zonasi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq oʻrnatilgan bunday liniyalardan ruxsat etilgan minimal masofalar bilan aniqlanadi); 6 — 20 kilovolt kuchlanishli liniyalar uchun — 10 metr (aholi punktlari chegaralarida joylashgan oʻzini oʻzi tutib turuvchi yoki izolyatsiyalangan simli liniyalar uchun 5 metr); 35 kilovolt kuchlanishli liniyalar uchun — 15 metr; 110 kilovolt kuchlanishli liniyalar uchun — 20 metr; 220 kilovolt kuchlanishli liniyalar uchun — 25 metr; 500 kilovolt kuchlanishli liniyalar uchun — 30 metr. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 18-oktabrdagi 609-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalarining 225-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 11. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Taʼmirlash maydonchasida, transformator ustaxonasida, elektr stansiyaning bosh korpusidagi maxsus yoki montaj maydonchasida transformatorlar va reaktorlardan moyni toʻkish (yoki uni toʻldirish), moy xoʻjaligining moy quvur oʻtkazgichlarining markaziy ajratgichiga koʻchma shlanglarni ulash yoʻli bilan, ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan maxsus baklardan foydalanmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 62-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 12. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Transformatorni (reaktorni) induksion isitish usuli bilan bak tubini qoʻshimcha qizdirgan holda quritishda quyidagilarning bajarilmaganligi: bakni isitish uchun faqat asbestli mato yoki yonmaydigan boshqa materialni qoʻllash; transformator (reaktor) baki ostida oʻrnatish uchun faqat yopiq turdagi isitish pechlarini qoʻllash va ularni yonmaydigan asosga oʻrnatish; moy sirkulyatsiyasi uchun faqat moyga chidamli shlanglardan foydalanish; moyning oqib ketishining oldini olish uchun sirkulyatsion shlanglarning mustahkam biriktirilishini taʼminlash; agar 20 m radiusda birlamchi yongʻin oʻchirish vositalarining doimiy posti boʻlmasa, ishlash joyini qoʻshimcha post bilan jihozlash va uning ishga yaroqliligini tekshirish; butun ish davrida yongʻin sodir boʻlganda, koʻriladigan tadbirlar toʻgʻrisida yaxshi yoʻl-yoʻriq berilgan xodimlardan navbatchilik tashkil qilish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 63-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 13. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Transformator va moyli reaktorlarni ishonchli ekspluatatsiya qilish va ularning yongʻin xavfsizligi quyidagilar orqali taʼminlanmaganligi: texnik ekspluatatsiya qilish qoidalariga muvofiq nominal va ruxsat etilgan ish rejimlariga rioya qilish; moyning sifat meʼyorlariga va uning izolyatsiya xossalari hamda harorat rejimlariga rioya qilish; sovutish, rostlash va uskunani himoya qilish tuzilmalarini soz holatda saqlash; asosiy va yordamchi uskunalarni, avtomatika va himoya tuzilmalarini taʼmirlashni sifatli bajarish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 355-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 14. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Transformatorlar va reaktorlar ostidagi moy qabul qiluvchi tuzilmalar, moyni chiqarish (yoki maxsus drenajlar) avariya paytida moyning oqib ketishi, kabel kanallari va boshqa inshootlarga tushishining oldini olish uchun soz holatda saqlanmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 356-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 15. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Toʻkilgan shagʻalni yuvish bilan birgalikda transformatorda yoki moyli reaktorda yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish statsionar qurilmalari (agar u mavjud boʻlsa) moy chiqarib yuborish tizimini ishlatish va avariyaviy moy saqlash sigʻimini toʻldirish yoʻli bilan tekshirilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 358-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 16. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Transformator, moyli reaktor va uzgichlar osti va atrofidagi shagʻal yotqizilgan joyda yoki moy qabul qilgichda yangi moy tomchilari payqalganda ularning paydo boʻlishi sabablarini aniqlash hamda bartaraf qilish va ishlayotgan moy bilan toʻldirilgan uskunalarning xavfsizlik talablariga rioya qilgan holda yangi moy tushishining oldini olish (flanetslarni tortish, yoriqlarni kavsharlash va boshqalar) choralari koʻrilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 367-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 17. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Loyihada koʻzda tutilgan yongʻinni avtomatik ravishda oʻchirish qurilmasining ishga tayyorligi taʼminlanmasdan elektr stansiyalar va podstansiyalarda transformator va moyli reaktorlar ishga tushirilganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 371-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 18. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Quyidagi binolar, xonalar, qurilmalar va inshootlar avtomatik yongʻinni oʻchirish qurilmalari bilan jihozlanmaganligi: 500 kV va undan yuqori kuchlanishli hamda quvvatidan qatʼi nazar transformatorlar va reaktorlar, shuningdek 220 — 330 kV kuchlanishli birlamchi quvvati 200 MVA va undan yuqori boʻlgan transformatorlar; elektr stansiya va podstansiyalarning yopiq taqsimlovchi qurilmalarida va ichkari kirishga ega yopiq podstansiyalarning kameralarida oʻrnatilgan 63 MVA va undan yuqori quvvatli hamda 110 kV va undan yuqori kuchlanishli transformatorlar; gidroelektr stansiya binolari yonida oʻrnatilgan 110 kV va undan yuqori kuchlanishli, birlamchi quvvati 63 MVA va undan yuqori boʻlgan transformatorlar. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 372-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 19. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Akkumulyator batareyalari xonalarining eshiklarida “Akkumulyator xonasi”, “Yongʻindan xavfli”, “Olov bilan kirmang”, “Chekish taqiqlanadi” yozuvlari boʻlmasligi, shuningdek zarur taqiqlovchi va ogohlantiruvchi xavfsizlik belgilari oʻrnatilmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 374-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 20. Elektr energiyasi ishlab chiqarish, uzatish va taqsimlash sohasi Akkumulyator batareyalarining asosiy va yordamchi xonalarida isitish tuzilmalari, yoritgichlar, ventilyatsiyaning elektr dvigatellari va elektr simlarini almashtirganda yoki taʼmirlashda portlash xavfi boʻlgan zonalarda ularni montaj qilish, oʻrnatish hamda ekspluatatsiya qilish talablari hisobga olinmaganligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 711-son qarori bilan tasdiqlangan Energetika tashkilotlari uchun yongʻin xavfsizligi qoidalarining 375-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 21. Neft va gaz sohasi Neft-gaz obyektlari, temir yoʻl va avtomobil toʻkish-quyish estakadalari, quyiladigan, qadoqlanadigan, tarqatiladigan va boshqa binolar, inshootlar hamda asbob-uskunalar amaldagi qurilish normalari, qoidalari va standartlari talablariga javob bermasligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 18-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 22. Neft va gaz sohasi Neft va gazni qayta ishlash zavodlari, shuningdek, qabul qilish, saqlash, tarqatish va foydalanish bilan shugʻullanuvchi korxonalar tomonidan mahsulotlarni quvur yoʻllari, temir yoʻl vagonlari-sisternalari (konteyner-sisternalar) va avtomobil sisternalari orqali qabul qilish, saqlash va tarqatish operatsiyalari, neft mahsulotlari va gazni hisobga olish bogʻlanmalariga qoʻyilgan talablarga rioya qilinmasligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 21-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 23. Neft va gaz sohasi Obyektlarda yongʻin holatida vagon-sisternalarni shuningdek avtomobil sisternalarni texnologik tarmoqdan uzib qoʻyish va yongʻin hududidan uzoqlashtirish imkonining mavjud emasligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 22-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 24. Neft va gaz sohasi Neft-gaz tarmoqlari va qurilmalarida zichlik taʼminlanmaganda, shuningdek, temir yoʻl va avtomobil sisternalar qopqogʻi germetik zich (prokladkalarda) holda yopilmasligi, neft mahsuloti va gazni qabul qilish, saqlash va tarqatish jarayonlarida mahsulotni oqishi yoki ortiqcha sizib chiqishi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 32-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 25. Neft va gaz sohasi Neft-gaz obyektlarida, shuningdek, sisternalar va toʻkish-quyish qurilmalaridagi qotib qolgan neft mahsulotlarini qizitish zaruriyati boʻlganda, bugʻ, issiq suv yoki elektr isitgichlar qoʻllanmasdan, ochiq alangadan foydalanilishi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 38-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 26. Neft va gaz sohasi Neft mahsulotlari va gazni berish (quyish) belgilangan tartibda koʻrikdan oʻtkazilgan avtomatlashtirilgan quyish tizimi, avtomatik tarzda quyish estakadalari va yakka ustunlar orqali, shuningdek maxsus koʻchma haydash vositalaridan foydalanmasligi hamda neft-gaz mahsulotlarini quyish uchun texnik koʻrikdan oʻtmagan va bunday neft mahsulotlarini tashish uchun ularning yaroqliligi eʼtirof etilmagan sisternalardan foydalanish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 41-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 27. Neft va gaz sohasi Neft mahsulotlarini quyish rukavaning uchlarida zarba boʻlganda uchqun hosil boʻlishiga yoʻl qoʻymaydigan metalldan tayyorlangan uchliklar bilan hamda yerga ulangan simining boʻlmasligi va rukavalari quvurlarini sisternalarning tubigacha toʻliq tushirgan holda suyuq qatlam bilan, sachratmasdan amalga oshirilmasligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 44-bandi . Oʻzenergoinspeksiya 28. Neft va gaz sohasi Neft-gaz obyektlarida texnologik asbob-uskunalar, quvurlar, rezervuarlar, berkitish armaturasi soz holatda boʻlmasligi, neft mahsulotlarini toʻkish, qoidaga koʻra, yopiq (germetik) usulda sisternalarning pastki toʻkish priborlari va pastki toʻkish qurilmalari orqali amalga oshirilishmasligi. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 319-son qarori 2-ilovasi , 2023-yil 17-noyabrdagi 606-sonli qarori va 2014-yil 23-iyundagi 164-son qarori bilan tasdiqlangan Neftni qayta ishlash mahsulotlaridan foydalanish qoidalarining 44-bandi . Oʻzenergoinspeksiya

Boshliq I. NIMATULLAYEV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili oʻrinbosari J. URUNOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Energetika vaziri J. MIRZAMAHMUDOV

Toshkent sh.,

2025-yil 16-may,

2025-yil 16-may

2025-yil 15-may

2025-yil 14-may

7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.06.2025-y., 10/25/3633/0540-son)

lex.uz