UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-iyun · Prezident farmonlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 июнь · Президент фармонлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июня 2025 г. · Указы Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 June 2025 · Presidential decrees

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Фармони

КОНЦЕПЦИЯСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Сўнгги йилларда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича ваколатларининг такомиллашаётганлиги, шунингдек, янгиланган Конституцияда маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида қарор қиламан:

I. Мақсадлар

1. Ушбу Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгилансин:

(а) маҳаллий даражада халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш, жумладан, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш;

(б) фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишига оид демократлаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини ошириш;

(в) ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида номарказлаштириш ва Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари ваколатларини мувозанатли тақсимлаш, ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;

(г) ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш.

II. Дастурий ҳужжатлар ва уларни амалга ошириш механизмлари

2. Қуйидагилар:

(а) Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;

(б) Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги ваколатларни Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказиш бўйича таклифларга розилик берилсин:

(а) давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;

(б) дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;

(в) ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;

(г) йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

(а) бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

(б) Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ташкил этилади;

(в) маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилади;

(г) маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизими жорий этилади;

(д) Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ташкил этилади.

5. Концепция доирасида қуйидаги таклифларни амалга оширишга розилик берилсин:

(а) вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, Кенгаш сессияларида номзодлар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш;

(б) маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий қилиш;

(в) маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини маҳаллий бюджет параметрларида алоҳида кўрсатиш орқали меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш шартларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият даражасидан паст бўлмаган ҳолда белгилаш;

(г) маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияларига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш;

(д) Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш. Бунда маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиши тартибини белгилаш.

III. Ахборот ва дастурий таъминот

6. Рақамли технологиялар вазирлиги босқичма-босқич «E-Kengash» электрон платформасини «қулайлик — соддалик — хавфсизлик» тамойили асосида доимий такомиллаштириб борсин. Бунда «E-Kengash» электрон платформасида қуйидаги асосий имкониятлар бўлиши назарда тутилсин:

(а) маҳаллий Кенгашлар фаолиятига доир ҳужжатларни хавфсиз электрон архив платформасида (blockchain) сақлаш имкониятини жорий этиш;

(б) катта ҳажмли маълумотлар билан ишлашда жамланган намунавий ҳужжатлар, таҳлилий маълумот, ҳисобот ва ахборотлардан фойдаланишни йўлга қўйиш орқали қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида тезкорлик ва қулайлик яратиш;

(в) «E-Kengash» электрон платформасини турли ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва киберҳужумларнинг олдини олиш нуқтаи назаридан такомиллаштириш;

(г) «E-Kengash» электрон платформасида ҳужжатларни тасдиқлаш ва имзолашда Кенгаш раисини биометрик идентификациялаш (Face ID) технологияларини жорий этиш;

(д) сунъий интеллект технологиялари асосида маҳаллий Кенгашлар қарор лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш.

IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат

7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.

8. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу Концепция доирасида амалга ошириладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин.

10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармонига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш

1-боб. Умумий қоидалар

Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари (кейинги ўринларда — маҳаллий Кенгашлар) фаолиятини самарали трансформация қилиш, маҳаллий Кенгашларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати (кейинги ўринларда — Олий Мажлис Сенати) ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида жамоатчиликнинг кенг иштирокини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Концепция Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсад ва устувор вазифалари, истиқболдаги йўналишларини белгилайди ҳамда соҳага оид чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади.

2-боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар

Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар олиб борилди.

Халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида маҳаллий Кенгашларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солиб келаётган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича қатор қўшимча ваколатлар берилди.

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкилий, ахборот-таҳлилий ва техник қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда маҳаллий Кенгашларда доимий асосда фаолият юритувчи котибиятлар фаолияти йўлга қўйилди.

Янгиланган Конституцияга асосан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатларидан бири сифатида белгиланди. Сенат таркибида Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ташкил этилди. Улар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ташкилий, ҳуқуқий, услубий ва бошқа маслаҳат ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Олий Мажлис Сенати томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган 20 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.

Маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятига оид 700 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиб, 300 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш чоралари кўрилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 февралдаги ПФ-28-сон «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янги модел — «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойили асосида ислоҳ қилишга қаратилган қатор қоидалар белгилаб берилди.

Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этиш, халқнинг бевосита ихтиёри асосида қарор қабул қилиш талаб этиладиган жами 33 та ваколат маҳаллий Кенгашлар ихтиёрига ўтказилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, маҳаллий Кенгаш депутатлари билан фуқаролар ўртасида электрон мулоқот майдонини яратиш, норма ижодкорлиги фаолиятини соддалаштириш мақсадида «E-Kengash» электрон платформаси жорий этилди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилди ҳамда ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ҳам белгиланишига эришилди.

2024 йил октябрь ойидаги сайлов якунлари бўйича шаклланган навбатдаги чақириқ Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида биринчи маротаба Кенгаш раислари сайланди.

Амалга оширилган юқоридаги ислоҳотлар билан бирга, янгиланган конституциявий-ҳуқуқий шароитларда мазкур қоидаларни амалиётга фаол татбиқ этиш, мамлакатимиз демократик тараққиётининг асосий йўналишларини такомиллаштириш ва амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгилаб олинган мақсадлар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларини халқнинг хоҳиш-иродасини ифода этувчи институтга айлантиришни, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ваколатларини аниқ тақсимлаган янги моделни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.

Айни пайтда эришилган натижалар билан бир қаторда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига доир ўз ечимини кутаётган қуйидаги долзарб муаммолар белгиланган мақсадларни амалга оширишга салбий таъсир этмоқда:

биринчидан, маҳаллий Кенгашларнинг амалдаги мақоми ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашда янгиланган Конституциянинг ҳокимиятлар бўлиниши тамойилини тўлақонли равишда амалга ошириш имконини бермаяпти;

иккинчидан, маҳаллий бюджет, ҳудудларни ривожлантириш, инвестиция дастурларини шакллантириш, уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг ролини ошириш тақозо этилмоқда;

учинчидан, маҳаллий Кенгашлар томонидан вазирлик ва идораларнинг қуйи бўғинлари, айниқса, туман ва шаҳар бўлинмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларга нисбатан таъсир чораларини белгилашнинг ҳуқуқий асослари етарли эмас;

тўртинчидан, маҳаллий Кенгашлар ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича қарор лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш, тасдиқлаш бўйича ягона тартибни белгилаш эҳтиёжи мавжуд;

бешинчидан, қонун ижодкорлиги жараёнида маҳаллий Кенгашларнинг фаоллигини ошириш лозим;

олтинчидан, ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишда маҳаллий Кенгашлар ҳамда Олий Мажлис Сенатининг ҳамкорлигини янада кучайтириш, ҳудудий муаммоларни Сенат орқали Ҳукумат даражасига олиб чиқиб ҳал этиш тизимини такомиллаштириш зарурати мавжуд;

еттинчидан, маҳаллий Кенгаш депутати фаолиятини амалга оширишнинг кафолатлари, уларни ижтимоий ҳимоялаш механизмлари етарлича тартибга солинмаган;

саккизинчидан, маҳаллий Кенгаш депутатларининг малака ва амалий кўникмасини ошириб борадиган, ўзаро тажриба алмашадиган тизим мавжуд эмас;

тўққизинчидан, маҳаллий Кенгашларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар ресурсини мустаҳкамлашга эҳтиёж мавжуд.

3-боб. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари

1-§. Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш

Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий этиш;

2) вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тавсия этишда тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари хулосасини олиш ҳамда Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш;

3) маҳаллий Кенгашлар назорат тадбирлари якунлари бўйича ҳоким ва ижро ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига қўлланиладиган таъсир чораларини кучайтириш;

4) маъмурий, бюджет ва фискал номарказлаштириш асосида ҳудудларнинг маъмурий ва молиявий мустақиллигини янада ошириш орқали улар ташаббускорлигини кучайтириш. Бунда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмаларни йўналтириш масаласини кўриб чиқиш;

5) маҳаллий Кенгашларда бюджет маблағлари назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш, жумладан, республика бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ҳудудларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатиш;

6) маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига депутатларни фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш;

7) маҳаллий Кенгашлар назорат ваколатларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш;

8) маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш.

2-§. Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш

Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) республика даражасида ҳал этиладиган ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни Олий Мажлис Сенати муҳокамасига олиб чиқиш тартибини (ижро муддати, ижро учун масъуллар, амалга ошириш шакли) белгилаш;

2) маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларини Олий Мажлис Сенатига киритиш тартибини ишлаб чиқиш;

3) қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш;

4) маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини оширишда Олий Мажлис Сенати Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кенгайтириш;

5) маҳаллий Кенгашлар раисларининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиш ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этишга кўмаклашиш ваколатини таъминлаш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш;

6) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича дастурларни шакллантиришда депутат ва «маҳалла еттилиги»нинг иштирокини таъминлаш тизимини жорий этишни назарда тутиш.

3-§. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш

Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш;

2) маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини йўлга қўйиш;

3) сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаролар туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаро вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган электрон мурожаат киритиши ҳуқуқини бериш.

4-§. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш

Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) маҳаллий Кенгаш депутатининг депутатлик фаолиятининг кафолатларини бир йил давомида такроран бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш;

2) маҳаллий кенгаш депутатининг депутатлик фаолияти билан боғлиқ ишлар билан шуғулланиши учун унинг асосий иш жойи бўйича иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш. Бунда ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан депутатликка сайланган ходимларига маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслигини белгилаш;

3) «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси нормаларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш;

4) маҳаллий кенгаш депутатининг тегишли вилоят, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва кириш тартибини аниқ белгилаш;

5) маҳаллий Кенгаш депутати учун одоб-ахлоқ қоидаларида депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ нормаларни белгилаш.

5-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатлигига сайлаш тартибини такомиллаштириш;

2) халқ депутатлари вилоятлар Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатларини аниқ тақсимлаш. Бунда ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда такрорланишларнинг олдини олиш;

3) маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институтини жорий этиш ва раёсат томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доирасини аниқ белгилаш;

4) халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жамоатчилик асосида жорий этиш ҳамда унинг ваколатларини белгилаш;

5) маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш;

6) маҳаллий кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳларини ташкил этиш;

7) маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари котибиятларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш;

8) маҳаллий Кенгаш котибиятлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни рағбатлантириш турларини кенгайтириш;

9) маҳаллий Кенгашларнинг босқичма-босқич моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш;

10) маҳаллий Кенгаш депутатлари ва уларнинг котибиятлари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш дастурларини жорий қилиш.

6-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш;

2) маҳаллий Кенгашлар депутатларининг уюшма ёки бирлашмаларга бирлашишининг ҳуқуқий асосини яратиш;

3) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини белгилаш;

4) маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюшмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш;

5) маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлигини кучайтириш.

7-§. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини такомиллаштириш йўналишида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

1) маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «E-Kengash» электрон платформасидан фойдаланиш функцияларини босқичма-босқич соддалаштириб бориш;

2) маҳаллий Кенгашлар сессияларида овоз бериш тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш;

3) маҳаллий Кенгашлар фаолиятида электрон ҳужжат айланиш тўлиқ «E-Kengash» платформасида юритилишини йўлга қўйиш;

4) кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини кузатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида сессияларни «E-Kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш;

5) маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида «E-Kengash» электрон платформасида уларнинг электрон рейтинги юритилишини ташкил этиш;

6) маҳаллий Кенгаш қарорларини ижрочиларга етказиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш;

7) маҳаллий кенгашлар сессия ҳамда мажлислари давомида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини яратиш.

4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантиришда қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

маҳаллий Кенгашлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг назорат фаолияти самарадорлигини оширишга эришилади;

маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудуд манфаатларига оид ҳамда аҳоли томонидан кўтарилаётган муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича имкониятлар кенгайтирилади;

маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик таъминланади;

маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги фаолияти сифати ошади;

маҳаллий Кенгаш фаолиятида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларининг фаол иштироки таъминланади;

маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва котибияти ходимларининг малакасини тизимли равишда ошириб бориш тизими йўлга қўйилади;

маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари яратилади;

рақамлаштириш орқали маҳаллий Кенгашлар фаолияти янада такомиллаштирилади, соҳада сайловчилар ва депутатлар ўртасидаги муносабатларда қулайликка эришилади, бюрократиянинг олди олинади;

маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолиятининг кафолатлари кучайтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сон Фармонига 2-ИЛОВА

Ўзбекистонда Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш шакли Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда депутатларининг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш 1. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат ваколатларини амалга ошириш тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш. Бунда Кенгаш сўрови ва Кенгаш текширувларини амалга ошириш механизмларини аниқ белгилаш. Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 2. Маҳаллий бюджетни шакллантириш жараёнига маҳаллий кенгаш депутатларини фаол жалб этиш орқали аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, депутатлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш. Бунда: маҳаллий бюджет лойиҳасини шакллантиришда ҳудудлар тоифасидан келиб чиқиб, маҳаллий бюджет харажатларининг 3 — 5 фоиз қисми бевосита маҳаллий кенгаш депутатларининг ташаббуси асосида йўналтирилишини белгилаш; Сенат билан ҳамкорликда «Сайловчи — депутат — ҳоким — Кенгаш» тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил октябрь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги 3. Маҳаллий Кенгашларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш тизимини такомиллаштириш, бунда ҳисоботларни (ахборотларни) эшитишнинг даврийлигини қайта кўриб чиқиш, айримларини заруратга кўра эшитиш тартибига ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил июль Олий Мажлиси Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 4. Маҳаллий Кенгашлар назорат тадбирлари якунлари бўйича ҳоким, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига қўлланиладиган таъсир чораларини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. Бунда ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахсларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига нолойиқлиги, интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи органга тақдимнома киритиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2029 йил октябрь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 5. Мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электро платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йилдан бошлаб Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 6. Вилоят, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тавсия этишда тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш ҳамда Кенгаш сессияларида улар томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил июнь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 7. Маҳаллий Кенгашларда бюджет маблағлари назоратини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш. Бунда: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ички аудит хизмати хулосаларини маҳаллий Кенгашларга тақдим этиб бориш; маҳаллий бюджетни тасдиқлаш ҳамда унинг ижроси юзасидан ҳисоботни эшитиш механизмини белгилаш, ушбу жараёнда Ҳисоб палатасининг масъул вакили иштирокини таъминлаш; маҳаллий Кенгаш сессиясида тасдиқланган бюджетни ҳамда унинг ижроси бўйича ҳисоботларни Кенгаш сессияси муҳокамасидан сўнг «E-Kengash» электрон платформасидаги тегишли маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади . Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил февраль Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 8. Давлат бюджетидан ҳудудларга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан маҳаллий Кенгаш назоратини ўрнатиш. Бунда Кенгаш назоратини амалга оширишнинг аниқ тартибини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 9. Маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан «Кенгаш соати»даги ахборотини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда ушбу тадбирларни ташкил этиш, унга таклиф этиладиган шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш назарда тутилади . Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил январь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 10. Ҳудудларни ривожлантиришнинг стратегик режасини, жумладан шаҳарлар (шаҳарчалар, овул ва қишлоқлар), шаҳар атрофи зоналари ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида агломерацияларни ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқишда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш. Бунда: ҳудудларни ривожлантириш дастурлари, шунингдек, аҳоли пунктларини, улар ҳудуди билан туташ ва анклав ҳудудлар интеграцияси асосида лойиҳаларни ва уларнинг концепцияларини ишлаб чиқишда «маҳалла еттилиги» ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг иштирокини таъминлаш тартиб-таомилларини белгилаш ; ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, инвестиция дастурлари лойиҳаларини дастлаб маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш; уларда белгиланган ҳар бир вазифанинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан самарали депутатлик назоратини йўлга қўйиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил май Адлия вазирлиги, Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 11. Маъмурий, бюджет ва фискал номарказлаштириш асосида ҳудудларнинг маъмурий ва молиявий мустақиллигини янада ошириш орқали улар ташаббускорлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмаларни йўналтириш масаласини кўриб чиқиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2028 йил июнь Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази Мазкур масалалар бўйича ривожланган давлатлар (АҚШ, Буюк Британия ва бошқалар) тажрибасини ўрганиш. 2025 йил октябрь-ноябрь II. Аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни «маҳалла еттилиги» — туман (шаҳар) Кенгаши — вилоят Кенгаши — Сенат» тамойили асосида кучайтириш 12. Қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий Кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш. Бунда қонунларни маҳаллий Кенгашларга юбориш, улар муҳокамасини ташкил этиш, таклифларни тақдим қилиш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йилдан бошлаб доимий Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 13. Маҳаллий Кенгашларнинг назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини оширишда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигини кенгайтириш. Бунда Сенат Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгашлар ҳамкорлигида жойларда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ижроси устидан назорат-таҳлил тадбирларини ўтказиш ҳамда натижаларини Сенат Кенгаши ва маҳаллий Кенгаш қўшма мажлисларида муҳокама қилиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йилдан бошлаб ҳар чоракда Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 14. Республика даражасида ҳал этиладиган ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни Олий Мажлис Сенати муҳокамасига олиб чиқиш тартибини белгилаш. Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 15. Маҳаллий Кенгашларнинг қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклифларини Олий Мажлис Сенатига киритиш тартибини ишлаб чиқиш. Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси 2025 йил август Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 16. Вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботини ҳудудларда маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорликда эшитиш амалиётини кенгайтириш. Бунда: Сенат қўмиталари кесимида уларнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш ҳамда натижаларини Сенатнинг тегишли қўмитаси ва маҳаллий Кенгашлар қўшма мажлисларида танқидий муҳокама қилиб бориш; қўшма мажлисларда республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишни йўлга қўйиш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари 17. Маҳаллий Кенгашлар раисларининг Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашларига раислик қилиши ва маҳаллий ижро этувчи органларнинг фаолиятида коррупцияга қарши курашишни самарали ташкил этишга кўмаклашиш ваколатини таъминлаш бўйича ҳуқуқий асосларни яратиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил декабрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 18. Маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклашнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш. Бунда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш: маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функцияларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатлари билан юклаш; тавсиявий аҳамиятга эга бўлган масалаларни кўриб чиқиш эса Олий Мажлис Сенати билан келишилгандан сўнггина амалга оширилишини назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил август Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) III. Маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш 19. Маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг янгича тизимини жорий этиш. Бунда: маҳаллий Кенгашлар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш услубиётини тасдиқлаш; халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши қарори лойиҳаси унинг котибияти юрисконсульти томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш; маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари лойиҳаларини коррупцияга қарши, гендер ҳамда тааллуқлилигига кўра бошқа экспертизалардан ўтказиш амалиётини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги 20. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратиш. Бунда: маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари дан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳларини ташкил этиш; доимий комиссиялар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда Маслаҳат гуруҳларининг фикрларини инобатга олиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар 21. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорларининг тартибга солиш мақсади, қабул қилиш тартиби ва амал қилишнинг юридик оқибатларидан келиб чиқиб, уларни таснифлашни такомиллаштириш. Бунда Кенгашларнинг норматив-ҳуқуқий ва бошқа тусга эга бўлган қарорларини таснифлаш мезонларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил май Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари 22. Маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш имкониятини яратиш. Бунда маҳаллий Кенгаш сессияларида фуқароларнинг сессия ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартибини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил февраль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари 23. Фуқаролар томонидан маҳаллий Кенгашларга электрон жамоавий мурожаат қилиш бўйича янгича тизим яратиш. Бунда: сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқаролар томонидан туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқаро томонидан вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган мурожаат киритиш ҳуқуқини бериш; мурожаатнинг предметини аниқ назарда тутиш; мурожаатни кўриб чиқиш ва у юзасидан қарорлар қабул қилиш тартиб-таомилини белгилаш; мурожаат жамият ва давлат манфаатларига зид келмаслиги, ҳудуднинг умумий манфаатларини ифода этишини мустаҳкамлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил август Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги IV. Маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш 24. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари депутатлигига сайлаш тартибини такомиллаштириш масаласини ўрганиш. Бунда Европа (Франция, Италия) ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибасини тадқиқ этиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2025 йил июль-август Марказий сайлов комиссияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, «Тараққиёт стратегияси» маркази 25. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлик фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш . Бунда: «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси нормаларини амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш; ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан ўз ходими бўлган депутатларни маҳаллий Кенгаш сессияси, доимий комиссиялари, партия гуруҳлари мажлисларида иштирок этиш, сайловчилари билан учрашувлар, фуқаролар қабулларини ўтказишга тўсқинлик қилишига йўл қўйилмаслигини белгилаш; депутатнинг тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган, монеликсиз кириши мумкин бўлган корхоналар, муассасалар ҳамда ташкилотлар доирасини ва уларга кириш тартибини аниқ белгилаш ва бошқалар назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил декабрь Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 26. Маҳаллий Кенгаш депутатининг депутатлик фаолиятининг кафолатларини бир йил давомида такроран бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш . Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил июнь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, манфаатдор вазирлик ва идоралар 27. Маҳаллий Кенгаш депутати учун одоб-ахлоқ қоидаларига депутатларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнида манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ нормаларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. Олий Мажлис Сенати қарори лойиҳаси 2026 йил август Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Адлия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги V. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-институционал асосларини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш 28. Маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятдан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизимини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 29. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институтини жорий этиш. Бунда Кенгаш раиси ўринбосарининг жамоатчилик асосида фаолият юритишини назарда тутиш ҳамда унинг ваколатларини белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил январь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 30. Халқ депутатлари вилоятлар (Тошкент шаҳар) Кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) Кенгашлари ваколатларини аниқ белгилаш. Бунда ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда такрорланишларнинг олдини олиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил май Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 31. Маҳаллий Кенгашларнинг моддий-техник таъминотини босқичма-босқич кучайтириш. Бунда: белгиланган минимал талаблардан келиб чиққан ҳолда туман ва шаҳар Кенгашлари учун зарур бино (хона) ажратиш, уларни таъмирлаш, жиҳозлаш; Кенгаш бинолари ва Кенгаш сессияси ўтказиладиган биноларни уларга имконияти чекланган шахсларнинг кириши ва ҳаракатланиши учун қулай ҳолда жиҳозлаш; маҳаллий Кенгашларга транспорт воситаси ажратиш; Амалий чора-тадбирлар 2026 йилдан бошлаб босқичма-босқич (вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, ҳокимликлар маҳаллий Кенгаш депутатларини компьютер жиҳозлари билан таъминлаш. 2030 йил (туман, шаҳар Кенгашлари учун) 32. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида маҳаллий Кенгаш депутатлари ва уларнинг котибиятлари мутахассисларининг малака ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш мақсадида «Давлат ва маҳаллий давлат бошқаруви» ва «Маҳаллий депутатлик фаолияти» ўқув дастурларини тўлов-шартнома асосида жорий этиш. Бунда маҳаллий Кенгаш котибияти масъул ходимларининг 2 йилда камида бир маротаба ўқитилишини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил Алоҳида ўқув режада белгиланган муддатларда Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, ТДЮУ, сиёсий партиялар, (келишув асосида), Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , мутасадди вазирлик ва идоралар 33. Белгиланган ваколатлар доирасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар ўртасидаги зиддиятли ҳолатларни бартараф қилиш тизимини яратиш. Бунда таркиби, вазифа ва функциялари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланадиган зиддиятли ҳолатларни бартараф этиш бўйича махсус комиссия (медиатив комиссия) тузиш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил октябрь Адлия вазирлиги, Олий Мажлиси Сенати (келишув асосида) 34. Маҳаллий Кенгашлардаги сиёсий партиялар гуруҳларининг фаолиятини кучайтириш. Бунда сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳуқуқлари, фаолиятини амалга ошириш усулларини белгилашни назарда тутиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2028 йил февраль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 35. Маҳаллий Кенгашлар сессиялари оралиғида тезкор масалаларни ҳал этиш мақсадида Кенгаш раёсати институтини жорий этиш. Бунда маҳаллий Кенгаш раёсатининг ҳуқуқий мақоми, фаолият юритиш тартиби ва у томонидан кўриб чиқиладиган масалалар доираси аниқ белгилаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил май Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги 36. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) кенгашлари қошида жамоатчилик асосида Ёшлар гуруҳларини ташкил этиш. Бунда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш: ёшларга оид қарор лойиҳалари юзасидан фикр билдириш ва улар манфаатини ҳимоя қилиш; «Ёшлар куни»ни ўтказиш, унда депутатлар билан ёшлар учрашувларини ташкил этиш ва маҳаллий Кенгаш фаолияти билан таништириш; маҳаллий Кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ёшлар масалаларида «маҳаллабай» ўрганишлар ўтказиш ва ижобий тажрибаларни оммалаштириш; давлат органлари раҳбарларининг ёшлар масалаларида ҳисоботларини маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари йиғилишларида муҳокама қилиш жараёнида иштирок этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ёшлар ишлари агентлиги 37. Ваколатларни белгилашда «энг тезкор, кам харажат ва юқори самарадорлик» тамойилидан келиб чиқиб, аҳоли сонини инобатга олган ҳолда маҳалла фуқаролар йиғинлари негизида маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари (муниципалитетлар) ташкил этиш юзасидан таклифларни шакллантириш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2029 йил март Адлия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 38. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси фаолиятини ва ваколатларини кенгайтириш. Бунда ушбу комиссияга Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган ҳамда Кенгашга ҳисобдор бўлган мансабдор шахсларнинг ҳам одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини бериш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2029 йил август Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги VI. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 39. Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилаш. Бунда: маҳаллий Кенгашларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш амалиётини кучайтириш; бир нечта ҳудудга тааллуқли бўлган ижтимоий-иқтисодий, фавқулодда ва техноген ҳолатлар, иқлим ўзгариши ва экологик масалаларни умумий ёндашув асосида ҳал этиш бўйича ўрганишлар олиб бориш ва натижасини қўшма мажлисларда муҳокама қилиш; ҳудудлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кучайтириш мақсадида ўзаро манфаатли шарт-шароитларни ваколат доирасида белгилаш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил март Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари 40. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш. Бунда: Вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгашларининг ўз фаолияти доирасида хорижий мамлакатларнинг ҳудудий вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш ҳуқуқини ва йўналишларини белгилаш; маҳаллий Кенгашларнинг дўстлик гуруҳларини ташкил этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2027 йил март Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 41. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ва котибият ходимларининг хорижий мамлакатларда тажриба алмашишини ташкил этиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 — 2030 йиллар Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 42. Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг трансчегаравий ҳамкорлигини кучайтириш. Бунда: қўшни давлатлар билан чегарадош ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва чегарадош ҳудудлар билан ҳамкорлик учун соҳаларни танлаб олиш; хориж томони билан Ташқи ишлар вазирлиги орқали музокаралар олиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил май Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) , Ташқи ишлар вазирлиги 43. Маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюшмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласини ўрганиш. Бунда: маҳаллий вакиллик органларининг халқаро уюшмалари фаолияти, мақсад ва вазифаларини таҳлил қилиш; мамлакатимиз маҳаллий Кенгашларининг аъзо бўлишлари учун энг мақбулларини белгилаб олиш; танланган халқаро уюшмаларга тегишли маҳаллий Кенгашларни аъзо қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ахборот-таҳлилий маълумотнома 2028 йил октябрь Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги 44. Маҳаллий Кенгаш депутатларига уюшмаларга бирлашиш имкониятини яратиш. Уюшманинг асосий вазифалари этиб қуйидагиларни белгилаш назарда тутилади: маҳаллий Кенгашлар, унинг органлари ва депутатлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш; маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари, хусусан депутатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш; Кенгаш депутатлари иштирокида конференция, давра суҳбати ва анжуманлар ташкил этиш; маҳаллий Кенгашлар фаолиятига оид янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг депутатлар ўртасида тарғибот қилиш ишларини ташкил этиш; хорижий давлатларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига тааллуқли тегишли тузилмалар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил март Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Адлия вазирлиги, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари VII. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, «E-Kengash» электрон платформасини янада такомиллаштириш 45. Маҳаллий Кенгашларнинг «E-Kengash» платформасидаги расмий саҳифаларида Кенгаш, унинг органлари ҳамда депутатларнинг фаолиятига оид статистик маълумотлар автоматик янгиланиб борилишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 46. Маҳаллий Кенгаш сессияларида овоз бериш тизимини рақамлаштириш чораларини кўриш. Бунда 2026 йилдан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари, 2029 йилдан туман (шаҳар) Кенгашлари сессиялари ўтадиган залларни зарур жиҳозлар билан таъминлаш назарда тутилади . Амалий чора-тадбирлар 2026 — 2029 йиллар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 47. Маҳаллий Кенгаш қарорларини ижрочиларга етказиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш жараёнларини рақамлаштириш. Бунда биринчи босқичда — вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; иккинчи босқичда — туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб: «E-Kengash» электрон платформасида «Қарорлар ижроси назорати» модулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; «E-Kengash» электрон платформасини ijro.gov.uz ёки edo.ijro.uz тизимлари билан интеграция қилиш орқали маҳаллий Кенгаш қарорларини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмаларига юбориш ва назорат қилиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2026 — 2029 йиллар Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 48. Маҳаллий кенгашлар сессия ҳамда мажлислари давомида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини яратиш. Бунда дастлабки босқичда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари учун — 2026 йил 1 январдан бошлаб; кейинги босқичда туман (шаҳар) Кенгашлари учун — 2029 ноябрь ойидан бошлаб: маҳаллий Кенгашларда махсус инфратузилмани шакллантириш ва AI платформаси асосида электрон стенограмма юритиш ва автоматик баённомаларни шакллантириш имкониятини жорий этиш; AI платформасини «E-Kengash» электрон платформаси билан ўзаро интеграция қилиш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2026 — 2029 йиллар Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 49. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятида электрон ҳужжат айланиш тизимининг тўлиқ «E-Kengash» платформасида юритилишини йўлга қўйиш. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «edo.ijro.uz» электрон ички ҳужжатлар алмашинуви тизими орқали юборилаётган ҳужжатлари тўғридан-тўғри «E-Kengash» платформасига кирим қилиниши амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 50. Кенг жамоатчилик ва ОАВга маҳаллий Кенгашлар сессияларини кузатиш имкониятини кенгайтириш мақсадида сессияларни «E-Kengash» платформасининг маҳаллий Кенгашлар саҳифалари орқали онлайн трансляция қилиш амалиётини тизимли йўлга қўйиш. Бунда «E-Kengash» электрон платформасида маҳаллий Кенгашлар саҳифаларида видеохостинглар ёки ижтимоий тармоқлар орқали (youtube, facebook ва бошқа) олиб борилаётган онлайн трансляцияси намойиши таъминланади. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил май Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 51. Ягона электрон тизимида «Онлайн овоз бериш модули»ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Бунда: электрон шахсий кабинет функционалини такомиллаштириш; мобил илова ишлаб чиқиш ва жорий этиш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги, Олий Мажлис Сенати (келишув асосида) 52. Маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида «E-Kengash» электрон платформасидан фойдаланиш функцияларини босқичма-босқич соддалаштириб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2027 йил июль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Рақамли технологиялар вазирлиги 53. Маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида «E-Kengash» платформасида уларнинг рейтинги юритилишини ташкил этиш. Бунда: маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш; «E-Kengash» платформасида маҳаллий Кенгашлар KPI модулини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; ушбу модулда маълумотларнинг автоматик генерация бўлишини, даврий кўрсаткичларнинг платформада автоматик эълон қилиб борилишини таъминлаш назарда тутилади. Амалий чора-тадбирлар 2028 йил февраль Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 июнь,

ПФ-98-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 06/25/98/0538-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Farmoni

KONSEPSIYASI

“YOʻL XARITASI”

Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda xalq hokimiyatchiligini toʻlaqonli roʻyobga chiqarish borasida amalga oshirilgan keng koʻlamli islohotlar, xususan, xalq deputatlari mahalliy Kengashlarining (keyingi oʻrinlarda — mahalliy Kengashlar) hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholini tashvishga solayotgan dolzarb masalalarni hal etish boʻyicha vakolatlarining takomillashayotganligi, shuningdek, yangilangan Konstitutsiyada mahalliy Kengash raisi va hokim lavozimlari bir-biridan ajratilishi belgilanganligidan kelib chiqib, “Kuchli Kengash, hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyilini roʻyobga chiqarish maqsadida qaror qilaman:

I. Maqsadlar

1. Ushbu Farmonni qabul qilishdan koʻzlangan asosiy maqsadlar etib quyidagilar belgilansin:

(a) mahalliy darajada xalq hokimiyatchiligini toʻlaqonli roʻyobga chiqarish, jumladan, jamiyat va davlat hayotining muhim masalalarini hal etishda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining rolini oshirish;

(b) fuqarolarning mahalliy boshqaruvda keng ishtirok etishiga oid demokratlashtirish jarayonlarini mustahkamlash, ijro hokimiyati organlarining mahalliy xalq vakillari oldidagi hisobdorligini oshirish;

(v) hududiy boshqaruvni “aholi manfaatlariga xizmat qilish” tamoyili asosida nomarkazlashtirish va Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari hamda tuman va shahar Kengashlari vakolatlarini muvozanatli taqsimlash, har bir boʻgʻindagi mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining vazifa va funksiyalarini aniq belgilash;

(g) hududlararo savdo-iqtisodiy va madaniy-gumanitar aloqalarni kuchaytirish maqsadida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari xalqaro hamkorligining huquqiy asoslarini mustahkamlash.

II. Dasturiy hujjatlar va ularni amalga oshirish mexanizmlari

2. Quyidagilar:

(a) Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) 1-ilovaga muvofiq;

(b) Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining tashabbuskorligini yanada oshirish maqsadida quyidagi vakolatlarni Xalq deputatlari mahalliy Kengashlariga oʻtkazish boʻyicha takliflarga rozilik berilsin:

(a) davlat koʻchmas mulkidan foydalanganlik uchun ijara toʻlovining eng kam stavkalarini belgilash;

(b) dafn etish joylarini saqlash qoidalarini va dafn etish xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha tariflar miqdorini tasdiqlash;

(v) ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslarni ishga joylashtirish uchun ish oʻrinlarining eng kam sonini belgilash va zaxiraga qoʻyish;

(g) yoʻllarning ayrim qismlarida harakatlanish tezligini oshirishga yoki kamaytirishga (tegishli yoʻl belgilari oʻrnatib) ruxsat berish.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

(a) budjet loyihasini ishlab chiqishda mahalliy budjet xarajatlarining muayyan qismini mahalliy Kengash deputatlarining bevosita tashabbusi asosida shakllantirish amaliyoti yoʻlga qoʻyiladi;

(b) Oliy Majlis palatalari huzuridagi yoshlar parlamentlari tajribasidan kelib chiqqan holda, jamoatchilik asosida mahalliy Kengashlar qoshida Yoshlar guruhlari tashkil etiladi;

(v) mahalliy Kengash huzurida nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda ilmiy doiralar vakillaridan iborat jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan Maslahat guruhlari tashkil etiladi;

(g) mahalliy Kengashlar kotibiyatlari faoliyatini tashkiliy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan mustaqil moliyaviy hisob-kitob tizimi joriy etiladi;

(d) Xalq deputatlari mahalliy Kengashi raisi oʻrinbosari instituti tashkil etiladi.

5. Konsepsiya doirasida quyidagi takliflarni amalga oshirishga rozilik berilsin:

(a) viloyat, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarligiga nomzodlarni tegishli mahalliy Kengashlar doimiy komissiyalarida dastlabki tarzda muhokama qilish, Kengash sessiyalarida nomzodlar tomonidan oʻz yoʻnalishlari boʻyicha hududni rivojlantirish dasturlarini taqdim etish tartibini joriy etish;

(b) mahalliy Kengashlarda deputatlar va jamoatchilik vakillari ishtirokida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining ayrim muhim ijtimoiy masalalar yuzasidan axborotlarini eshitish boʻyicha “Kengash soati” institutini joriy qilish;

(v) mahalliy Kengashlar faoliyatining tashkiliy-moliyaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash masalalarini mahalliy budjet parametrlarida alohida koʻrsatish orqali mehnatga haq toʻlash, ragʻbatlantirish, moddiy-texnika bazasini mustahkamlash shartlarini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat darajasidan past boʻlmagan holda belgilash;

(g) mahalliy Kengashlarning Reglament va deputatlik odobi masalalari boʻyicha doimiy komissiyalariga Kengash qarori bilan lavozimga tasdiqlanadigan, tayinlanadigan, lavozimga tayinlanishida Kengash roziligi olinadigan mansabdor shaxslar tomonidan odob-axloq normalarini buzganlik boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish huquqini berish;

(d) Mahalliy Kengash qarorlarini qabul qilish jarayonlarining ochiqligini taʼminlash maqsadida fuqarolarning sessiya ishini bevosita kuzatish imkoniyatini yaratish. Bunda mahalliy Kengash sessiyalarida fuqarolarning sessiya ishiga aralashish huquqisiz kuzatuvchi sifatida ishtirok etishi tartibini belgilash.

III. Axborot va dasturiy taʼminot

6. Raqamli texnologiyalar vazirligi bosqichma-bosqich “E-Kengash” elektron platformasini “qulaylik — soddalik — xavfsizlik” tamoyili asosida doimiy takomillashtirib borsin. Bunda “E-Kengash” elektron platformasida quyidagi asosiy imkoniyatlar boʻlishi nazarda tutilsin:

(a) mahalliy Kengashlar faoliyatiga doir hujjatlarni xavfsiz elektron arxiv platformasida (blockchain) saqlash imkoniyatini joriy etish;

(b) katta hajmli maʼlumotlar bilan ishlashda jamlangan namunaviy hujjatlar, tahliliy maʼlumot, hisobot va axborotlardan foydalanishni yoʻlga qoʻyish orqali qaror loyihalarini ishlab chiqish jarayonida tezkorlik va qulaylik yaratish;

(v) “E-Kengash” elektron platformasini turli tashqi xavflardan himoya qilish, axborot xavfsizligini taʼminlash va kiberhujumlarning oldini olish nuqtai nazaridan takomillashtirish;

(g) “E-Kengash” elektron platformasida hujjatlarni tasdiqlash va imzolashda Kengash raisini biometrik identifikatsiyalash (Face ID) texnologiyalarini joriy etish;

(d) sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida mahalliy Kengashlar qaror loyihalarini tayyorlash va huquqiy ekspertizadan oʻtkazish.

IV. Farmon ijrosini tashkil etish, taʼminlash va nazorat

7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini muhokama qilib borish tavsiya etilsin.

8. Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda mazkur Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi ushbu Konsepsiya doirasida amalga oshiriladigan ishlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borsin.

10. Mazkur Farmonning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-iyundagi PF-98-son Farmoniga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish

1-bob. Umumiy qoidalar

Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) Xalq deputatlari viloyat, tuman, shahar Kengashlari (keyingi oʻrinlarda — mahalliy Kengashlar) faoliyatini samarali transformatsiya qilish, mahalliy Kengashlarning Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati (keyingi oʻrinlarda — Oliy Majlis Senati) va boshqa davlat organlari bilan hamkorligini rivojlantirish, mahalliy Kengashlar faoliyatida jamoatchilikning keng ishtirokini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son “Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida ishlab chiqilgan.

Konsepsiya Oʻzbekiston Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirishning maqsad va ustuvor vazifalari, istiqboldagi yoʻnalishlarini belgilaydi hamda sohaga oid chora-tadbirlar dasturlarini ishlab chiqish uchun asos boʻladi.

2-bob. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari tizimining joriy holati va mavjud muammolar

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda davlat siyosatining ustuvor yoʻnalishlaridan biri sifatida davlat boshqaruvi va jamiyat hayotining barcha sohalarini tubdan isloh etish, davlat organlarining hisobdorligi va ochiqligini kuchaytirish, vakillik organlari nazoratining samarali va taʼsirchan mexanizmlarini yoʻlga qoʻyish borasida izchil ishlar olib borildi.

Xalq hokimiyatchiligini toʻlaqonli roʻyobga chiqarish borasida mahalliy Kengashlarga hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholini tashvishga solib kelayotgan dolzarb masalalarni hal etish hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari faoliyati ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatish boʻyicha qator qoʻshimcha vakolatlar berildi.

Mahalliy Kengashlar faoliyatini tashkiliy, axborot-tahliliy va texnik qoʻllab-quvvatlash maqsadida 2020-yilda mahalliy Kengashlarda doimiy asosda faoliyat yurituvchi kotibiyatlar faoliyati yoʻlga qoʻyildi.

Yangilangan Konstitutsiyaga asosan mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlariga oʻz faoliyatini amalga oshirishda koʻmaklashish Oliy Majlis Senatining mutlaq vakolatlaridan biri sifatida belgilandi. Senat tarkibida Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini kuchaytirishga koʻmaklashuvchi komissiya, Hududiy vakillik organlari faoliyatini oʻrganish markazi tashkil etildi. Ular tomonidan mahalliy Kengashlar faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida tashkiliy, huquqiy, uslubiy va boshqa maslahat yordamlari koʻrsatib kelinmoqda.

Oliy Majlis Senati tomonidan mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini samarali tashkil etishga qaratilgan 20 dan ortiq qarorlar qabul qilindi va mahalliy Kengashlar faoliyatini tartibga soluvchi huquqiy asoslar mustahkamlandi.

Mahalliy Kengashlarning faoliyatiga oid 700 dan ortiq qonunchilik hujjatlari qayta koʻrib chiqilib, 300 dan ortiq funksiyalarni maqbullashtirish choralari koʻrildi.

Xususan, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 2-fevraldagi PF-28-son “Mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni qabul qilindi.

Farmon bilan mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini yangi model — “Kuchli Kengash, hisobdor va tashabbuskor hokim” tamoyili asosida isloh qilishga qaratilgan qator qoidalar belgilab berildi.

Jamiyat va davlat hayotining muhim masalalarini hal etish, xalqning bevosita ixtiyori asosida qaror qabul qilish talab etiladigan jami 33 ta vakolat mahalliy Kengashlar ixtiyoriga oʻtkazildi.

Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatida ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash, mahalliy Kengash deputatlari bilan fuqarolar oʻrtasida elektron muloqot maydonini yaratish, norma ijodkorligi faoliyatini soddalashtirish maqsadida “E-Kengash” elektron platformasi joriy etildi.

Yangi tahrirdagi Konstitutsiyaga muvofiq mahalliy davlat hokimiyati vakillik va ijro etuvchi hokimiyat organlari vakolatlari, mahalliy Kengash raisi va hokim lavozimlari bir-biridan ajratildi hamda hokimiyatlar boʻlinishiga oid konstitutsiyaviy tamoyilning mahalliy darajada ham belgilanishiga erishildi.

2024-yil oktabr oyidagi saylov yakunlari boʻyicha shakllangan navbatdagi chaqiriq Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarida birinchi marotaba Kengash raislari saylandi.

Amalga oshirilgan yuqoridagi islohotlar bilan birga, yangilangan konstitutsiyaviy-huquqiy sharoitlarda mazkur qoidalarni amaliyotga faol tatbiq etish, mamlakatimiz demokratik taraqqiyotining asosiy yoʻnalishlarini takomillashtirish va amalga oshirilayotgan keng koʻlamli islohotlarni yangi bosqichga olib chiqish zarurati yuzaga kelmoqda.

Shuningdek, “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilab olingan maqsadlar mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarini xalqning xohish-irodasini ifoda etuvchi institutga aylantirishni, mahalliy vakillik va ijro etuvchi hokimiyat organlarining vakolatlarini aniq taqsimlagan yangi modelni yoʻlga qoʻyishni taqozo etmoqda.

Ayni paytda erishilgan natijalar bilan bir qatorda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatiga doir oʻz yechimini kutayotgan quyidagi dolzarb muammolar belgilangan maqsadlarni amalga oshirishga salbiy taʼsir etmoqda:

birinchidan, mahalliy Kengashlarning amaldagi maqomi oʻzaro tiyib turish va manfaatlar muvozanatini taʼminlashda yangilangan Konstitutsiyaning hokimiyatlar boʻlinishi tamoyilini toʻlaqonli ravishda amalga oshirish imkonini bermayapti;

ikkinchidan, mahalliy budjet, hududlarni rivojlantirish, investitsiya dasturlarini shakllantirish, ularning ijrosi ustidan nazoratni amalga oshirishda mahalliy Kengash deputatlarining rolini oshirish taqozo etilmoqda;

uchinchidan, mahalliy Kengashlar tomonidan vazirlik va idoralarning quyi boʻgʻinlari, ayniqsa, tuman va shahar boʻlinmalari faoliyati samaradorligini baholash, ularga nisbatan taʼsir choralarini belgilashning huquqiy asoslari yetarli emas;

toʻrtinchidan, mahalliy Kengashlar oʻz vakolatlari doirasidagi masalalar boʻyicha qaror loyihalarini tayyorlash, kelishish, tasdiqlash boʻyicha yagona tartibni belgilash ehtiyoji mavjud;

beshinchidan, qonun ijodkorligi jarayonida mahalliy Kengashlarning faolligini oshirish lozim;

oltinchidan, hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni hal etishda mahalliy Kengashlar hamda Oliy Majlis Senatining hamkorligini yanada kuchaytirish, hududiy muammolarni Senat orqali Hukumat darajasiga olib chiqib hal etish tizimini takomillashtirish zarurati mavjud;

yettinchidan, mahalliy Kengash deputati faoliyatini amalga oshirishning kafolatlari, ularni ijtimoiy himoyalash mexanizmlari yetarlicha tartibga solinmagan;

sakkizinchidan, mahalliy Kengash deputatlarining malaka va amaliy koʻnikmasini oshirib boradigan, oʻzaro tajriba almashadigan tizim mavjud emas;

toʻqqizinchidan, mahalliy Kengashlarning moddiy-texnika bazasi va kadrlar resursini mustahkamlashga ehtiyoj mavjud.

3-bob. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari tizimini rivojlantirishning strategik maqsadlari va ustuvor yoʻnalishlari

1-§. Mahalliy Kengashlar, ularning organlari hamda deputatlarining nazorat faoliyatini takomillashtirish, budjet va hududlarni rejalashtirish jarayonlaridagi ishtirokini kuchaytirish

Mahalliy Kengashlar, ularning organlari hamda deputatlarining nazorat faoliyatini takomillashtirish, budjet va hududlarni rejalashtirish jarayonlaridagi ishtirokini kuchaytirish yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) mahalliy Kengashlarda deputatlar va jamoatchilik vakillari ishtirokida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining ayrim muhim ijtimoiy masalalar yuzasidan axborotini eshitish boʻyicha “Kengash soati” institutini joriy etish;

2) viloyat, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarligiga nomzodlarni tavsiya etishda tegishli mahalliy Kengashlar doimiy komissiyalari xulosasini olish hamda Kengash sessiyalarida ular tomonidan oʻz yoʻnalishlari boʻyicha hududni rivojlantirish dasturlarini taqdim etish tartibini joriy etish;

3) mahalliy Kengashlar nazorat tadbirlari yakunlari boʻyicha hokim va ijro hokimiyati organlari mansabdor shaxslariga qoʻllaniladigan taʼsir choralarini kuchaytirish;

4) maʼmuriy, budjet va fiskal nomarkazlashtirish asosida hududlarning maʼmuriy va moliyaviy mustaqilligini yanada oshirish orqali ular tashabbuskorligini kuchaytirish. Bunda tuman (shahar) mahalliy budjetlariga ayrim turdagi davlat bojlari, majburiy yigʻimlar, toʻlovlar, jarimalar va ajratmalarni yoʻnaltirish masalasini koʻrib chiqish;

5) mahalliy Kengashlarda budjet mablagʻlari nazoratini amalga oshirish tartibini takomillashtirish, jumladan, respublika budjeti va davlat maqsadli jamgʻarmalaridan hududlarga ajratilayotgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi ustidan taʼsirchan nazorat oʻrnatish;

6) mahalliy budjetni shakllantirish jarayoniga deputatlarni faol jalb etish orqali aholining turmush farovonligini oshirish, mahalliy Kengash deputatlarining tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash tizimini yaratish;

7) mahalliy Kengashlar nazorat vakolatlarini amalga oshirish tartib-taomillarini ishlab chiqish;

8) mahalliy Kengashlarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining hisobotlarini eshitish tizimini takomillashtirish, bunda hisobotlarni (axborotlarni) eshitishning davriyligini qayta koʻrib chiqish, ayrimlarini zaruratga koʻra eshitish tartibiga oʻtkazish.

2-§. Aholi muammolari va hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni hal etishni “mahalla yettiligi” — tuman (shahar) Kengashi — viloyat Kengashi — Senat” tamoyili asosida kuchaytirish

Aholi muammolari va hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni hal etishni “mahalla yettiligi” — tuman (shahar) Kengashi — viloyat Kengashi — Senat” tamoyili asosida kuchaytirish yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) respublika darajasida hal etiladigan hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni Oliy Majlis Senati muhokamasiga olib chiqish tartibini (ijro muddati, ijro uchun masʼullar, amalga oshirish shakli) belgilash;

2) mahalliy Kengashlarning qonunchilikni takomillashtirishga oid takliflarini Oliy Majlis Senatiga kiritish tartibini ishlab chiqish;

3) qonun ijodkorligi jarayoniga mahalliy Kengashlarni keng jalb etish, har bir qonun boʻyicha ularning fikrini olish amaliyotini yoʻlga qoʻyish;

4) mahalliy Kengashlarning nazorat-tahlil faoliyati samaradorligini oshirishda Oliy Majlis Senati Kengashi hamda mahalliy Kengashlar hamkorligini kengaytirish;

5) mahalliy Kengashlar raislarining Korrupsiyaga qarshi kurashish hududiy kengashlariga raislik qilish va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining faoliyatida korrupsiyaga qarshi kurashishni samarali tashkil etishga koʻmaklashish vakolatini taʼminlash boʻyicha huquqiy asoslarni yaratish;

6) hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari boʻyicha dasturlarni shakllantirishda deputat va “mahalla yettiligi”ning ishtirokini taʼminlash tizimini joriy etishni nazarda tutish.

3-§. Mahalliy Kengashlarning norma ijodkorligi sohasidagi faoliyatini takomillashtirish, qarorlar ishlab chiqishda keng jamoatchilikning keng ishtirokini taʼminlash

Mahalliy Kengashlarning norma ijodkorligi sohasidagi faoliyatini takomillashtirish, qarorlar ishlab chiqishda keng jamoatchilikning keng ishtirokini taʼminlash yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari qarorlari loyihalarini ishlab chiqish jarayonida fuqarolik jamiyati institutlari hamda ilmiy doiralar vakillari salohiyatidan foydalanishning samarali mexanizmini yaratish;

2) mahalliy Kengash qarorlarini qabul qilish jarayonlarining ochiqligini taʼminlash maqsadida fuqarolarga sessiya ishini bevosita kuzatish imkoniyatini yoʻlga qoʻyish;

3) saylov huquqiga ega boʻlgan kamida ming nafar fuqarolar tuman (shahar) Kengashiga, kamida 5 ming nafar fuqaro viloyat va Toshkent shahar Kengashiga koʻrib chiqilishi shart boʻlgan elektron murojaat kiritishi huquqini berish.

4-§. Mahalliy Kengashlar deputatlarining maqomi va faoliyatining asosiy kafolatlarini yanada kuchaytirish

Mahalliy Kengashlar deputatlarining maqomi va faoliyatining asosiy kafolatlarini yanada kuchaytirish yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) mahalliy Kengash deputatining deputatlik faoliyatining kafolatlarini bir yil davomida takroran buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik choralarini kuchaytirish;

2) mahalliy kengash deputatining deputatlik faoliyati bilan bogʻliq ishlar bilan shugʻullanishi uchun uning asosiy ish joyi boʻyicha ish beruvchilarning masʼuliyatini oshirish. Bunda tashkilotlarning rahbarlari tomonidan deputatlikka saylangan xodimlariga mahalliy Kengash sessiyasi, doimiy komissiyalari, partiya guruhlari majlislarida ishtirok etish, saylovchilari bilan uchrashuvlar, fuqarolar qabullarini oʻtkazishga toʻsqinlik qilishiga yoʻl qoʻyilmasligini belgilash;

3) “Xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar kengashi deputatining maqomi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 17-moddasi normalarini amalga oshirish mexanizmlarini ishlab chiqish;

4) mahalliy kengash deputatining tegishli viloyat, Toshkent shahri, tuman va shahar hududida joylashgan, moneliksiz kirishi mumkin boʻlgan korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlar doirasini va kirish tartibini aniq belgilash;

5) mahalliy Kengash deputati uchun odob-axloq qoidalarida deputatlarning qarorlar qabul qilish jarayonida manfaatlar toʻqnashuvining oldini olishga oid aniq normalarni belgilash.

5-§. Mahalliy Kengashlar faoliyatining tashkiliy-institutsional asoslarini takomillashtirish, ularning moddiy-texnika bazasi va kadrlar salohiyatini mustahkamlash

Mahalliy Kengashlar faoliyatining tashkiliy-institutsional asoslarini takomillashtirish, ularning moddiy-texnik bazasi va kadrlar salohiyatini mustahkamlash yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari deputatligiga saylash tartibini takomillashtirish;

2) xalq deputatlari viloyatlar Toshkent shahar Kengashlari hamda tuman (shahar) Kengashlari vakolatlarini aniq taqsimlash. Bunda har bir boʻgʻindagi mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining vazifa va funksiyalarini aniq belgilash hamda takrorlanishlarning oldini olish;

3) mahalliy Kengashlar sessiyalari oraligʻida tezkor masalalarni hal etish maqsadida Kengash rayosati institutini joriy etish va rayosat tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar doirasini aniq belgilash;

4) xalq deputatlari mahalliy Kengashi raisi oʻrinbosari institutini jamoatchilik asosida joriy etish hamda uning vakolatlarini belgilash;

5) mahalliy Kengashlarning Reglament va deputatlik odobi masalalari boʻyicha doimiy komissiyasiga Kengash qarori bilan lavozimga tasdiqlanadigan, tayinlanadigan, lavozimga tayinlanishida Kengash roziligi olinadigan mansabdor shaxslar tomonidan odob-axloq normalarini buzganlik boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish vakolatini berish;

6) mahalliy kengashlar qoshida Yoshlar guruhlarini tashkil etish;

7) mahalliy Kengashlar faoliyatini tashkiliy jihatdan qoʻllab-quvvatlash maqsadida Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari kotibiyatlarida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlaridan mustaqil moliyaviy hisob-kitob tizimini joriy etish;

8) mahalliy Kengash kotibiyatlari xodimlari faoliyatining samaradorligini oshirish maqsadida ularni ragʻbatlantirish turlarini kengaytirish;

9) mahalliy Kengashlarning bosqichma-bosqich moddiy-texnik taʼminotini mustahkamlash;

10) mahalliy Kengash deputatlari va ularning kotibiyatlari mutaxassislarining malaka va koʻnikmalarini tizimli oshirib borish dasturlarini joriy qilish.

6-§. Mahalliy Kengashlar faoliyatida oʻzaro va xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish

Mahalliy Kengashlar faoliyatida oʻzaro va xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) mahalliy Kengashlar faoliyati samaradorligini oshirish va hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish borasida oʻzaro hamkorlik mexanizmlarini belgilash;

2) mahalliy Kengashlar deputatlarining uyushma yoki birlashmalarga birlashishining huquqiy asosini yaratish;

3) mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari xalqaro hamkorligining huquqiy asoslarini belgilash;

4) mahalliy Kengashlarning xalqaro darajadagi vakillik organlari uyushmalariga aʼzoligini yoʻlga qoʻyish masalasini oʻrganish;

5) mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining transchegaraviy hamkorligini kuchaytirish.

7-§. Mahalliy Kengashlar faoliyatini toʻliq raqamlashtirish, “E-Kengash” elektron platformasini takomillashtirish

Mahalliy Kengashlar faoliyatini toʻliq raqamlashtirish, “E-Kengash” elektron platformasini takomillashtirish yoʻnalishida quyidagi chora-tadbirlar amalga oshiriladi:

1) mahalliy Kengashlar faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish maqsadida “E-Kengash” elektron platformasidan foydalanish funksiyalarini bosqichma-bosqich soddalashtirib borish;

2) mahalliy Kengashlar sessiyalarida ovoz berish tizimini bosqichma-bosqich raqamlashtirish;

3) mahalliy Kengashlar faoliyatida elektron hujjat aylanish toʻliq “E-Kengash” platformasida yuritilishini yoʻlga qoʻyish;

4) keng jamoatchilik va OAVga mahalliy Kengashlar sessiyalarini kuzatish imkoniyatini kengaytirish maqsadida sessiyalarni “E-Kengash” platformasining mahalliy Kengashlar sahifalari orqali onlayn translyatsiya qilish amaliyotini tizimli yoʻlga qoʻyish;

5) mahalliy Kengashlar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish hamda ushbu koʻrsatkichlar asosida “E-Kengash” elektron platformasida ularning elektron reytingi yuritilishini tashkil etish;

6) mahalliy Kengash qarorlarini ijrochilarga yetkazish va ularning ijrosini nazorat qilish jarayonlarini raqamlashtirish;

7) mahalliy kengashlar sessiya hamda majlislari davomida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda elektron stenogramma yuritish va avtomatik bayonnomalarni shakllantirish imkoniyatini yaratish.

4-bob. Konsepsiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar

Konsepsiya doirasida belgilangan vazifalarni bajarish orqali Oʻzbekistonda mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilgacha rivojlantirishda quyidagi natijalarga erishish nazarda tutilmoqda:

mahalliy Kengashlar hamda mahalliy Kengashlar deputatlarining nazorat faoliyati samaradorligini oshirishga erishiladi;

mahalliy Kengashlar tomonidan hudud manfaatlariga oid hamda aholi tomonidan koʻtarilayotgan muhim va dolzarb masalalarni hal etish boʻyicha imkoniyatlar kengaytiriladi;

mahalliy Kengash qarorlarini qabul qilish jarayonlarida ochiqlik va shaffoflik taʼminlanadi;

mahalliy Kengashlarning norma ijodkorligi faoliyati sifati oshadi;

mahalliy Kengash faoliyatida nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda ilmiy doiralar vakillarining faol ishtiroki taʼminlanadi;

mahalliy Kengashlar deputatlari va kotibiyati xodimlarining malakasini tizimli ravishda oshirib borish tizimi yoʻlga qoʻyiladi;

mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari xalqaro hamkorligining huquqiy asoslari yaratiladi;

raqamlashtirish orqali mahalliy Kengashlar faoliyati yanada takomillashtiriladi, sohada saylovchilar va deputatlar oʻrtasidagi munosabatlarda qulaylikka erishiladi, byurokratiyaning oldi olinadi;

mahalliy Kengashlar deputatlari faoliyatining kafolatlari kuchaytiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 23-iyundagi PF-98-son Farmoniga 2-ILOVA

Oʻzbekistonda Respublikasida mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatini 2030-yilga qadar rivojlantirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish shakli Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Mahalliy Kengashlar, ularning organlari hamda deputatlarining nazorat faoliyatini takomillashtirish, budjet va hududlarni rejalashtirish jarayonlaridagi ishtirokini kuchaytirish 1. Mahalliy Kengashlarning nazorat vakolatlarini amalga oshirish tartib-taomillarini ishlab chiqish. Bunda Kengash soʻrovi va Kengash tekshiruvlarini amalga oshirish mexanizmlarini aniq belgilash. Oliy Majlis Senati qarori loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 2. Mahalliy budjetni shakllantirish jarayoniga mahalliy kengash deputatlarini faol jalb etish orqali aholining turmush farovonligini oshirish, deputatlar tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash tizimini yaratish. Bunda: mahalliy budjet loyihasini shakllantirishda hududlar toifasidan kelib chiqib, mahalliy budjet xarajatlarining 3 — 5 foiz qismi bevosita mahalliy kengash deputatlarining tashabbusi asosida yoʻnaltirilishini belgilash; Senat bilan hamkorlikda “Saylovchi — deputat — hokim — Kengash” toʻrt boʻgʻinli oʻzaro hamkorlik tizimini yoʻlga qoʻyish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil oktabr Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Adliya vazirligi 3. Mahalliy Kengashlarda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining hisobotlarini eshitish tizimini takomillashtirish, bunda hisobotlarni (axborotlarni) eshitishning davriyligini qayta koʻrib chiqish, ayrimlarini zaruratga koʻra eshitish tartibiga oʻtkazish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil iyul Oliy Majlisi Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 4. Mahalliy Kengashlar nazorat tadbirlari yakunlari boʻyicha hokim, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hududiy boʻlinmalarining mansabdor shaxslariga qoʻllaniladigan taʼsir choralarini kuchaytirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. Bunda ijro etuvchi hokimiyat organlari hududiy boʻlinmalarining mansabdor shaxslariga nisbatan egallab turgan lavozimiga noloyiqligi, intizomiy javobgarlikka tortish boʻyicha yuqori turuvchi organga taqdimnoma kiritish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2029-yil oktabr Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 5. Mansabdor shaxslarning hisobotlarini Kengash sessiyasi muhokamasidan soʻng “E-Kengash” elektro platformasidagi tegishli mahalliy Kengashlar sahifalarida eʼlon qilib borish amaliyotini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yildan boshlab Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari 6. Viloyat, Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarligiga nomzodlarni tavsiya etishda tegishli mahalliy Kengashlar doimiy komissiyalarida dastlabki tarzda muhokama qilish hamda Kengash sessiyalarida ular tomonidan oʻz yoʻnalishlari boʻyicha hududni rivojlantirish dasturlarini taqdim etish tartibini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil iyun Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 7. Mahalliy Kengashlarda budjet mablagʻlari nazoratini amalga oshirish tartibini takomillashtirish. Bunda: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining ichki audit xizmati xulosalarini mahalliy Kengashlarga taqdim etib borish; mahalliy budjetni tasdiqlash hamda uning ijrosi yuzasidan hisobotni eshitish mexanizmini belgilash, ushbu jarayonda Hisob palatasining masʼul vakili ishtirokini taʼminlash; mahalliy Kengash sessiyasida tasdiqlangan budjetni hamda uning ijrosi boʻyicha hisobotlarni Kengash sessiyasi muhokamasidan soʻng “E-Kengash” elektron platformasidagi tegishli mahalliy Kengashlar sahifalarida eʼlon qilib borish amaliyotini joriy etish nazarda tutiladi . Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil fevral Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Hisob palatasi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 8. Davlat budjetidan hududlarga ajratilayotgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi ustidan taʼsirchan mahalliy Kengash nazoratini oʻrnatish. Bunda Kengash nazoratini amalga oshirishning aniq tartibini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Hisob palatasi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 9. Mahalliy Kengashlarda deputatlar va jamoatchilik vakillari ishtirokida ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining ayrim muhim ijtimoiy masalalar yuzasidan “Kengash soati”dagi axborotini eshitish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Bunda ushbu tadbirlarni tashkil etish, unga taklif etiladigan shaxslar huquq va majburiyatlarini aniq belgilash nazarda tutiladi . Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil yanvar Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari 10. Hududlarni rivojlantirishning strategik rejasini, jumladan shaharlar (shaharchalar, ovul va qishloqlar), shahar atrofi zonalari va anklav hududlar integratsiyasi asosida aglomeratsiyalarni rivojlantirish strategiyalarini ishlab chiqishda mahalliy Kengashlar deputatlarining ishtirokini taʼminlash. Bunda: hududlarni rivojlantirish dasturlari, shuningdek, aholi punktlarini, ular hududi bilan tutash va anklav hududlar integratsiyasi asosida loyihalarni va ularning konsepsiyalarini ishlab chiqishda “mahalla yettiligi” hamda mahalliy Kengashlar deputatlarining ishtirokini taʼminlash tartib-taomillarini belgilash ; hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari, investitsiya dasturlari loyihalarini dastlab mahalliy Kengashlarda muhokama qilish; ularda belgilangan har bir vazifaning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi ustidan samarali deputatlik nazoratini yoʻlga qoʻyish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil may Adliya vazirligi, Strategik islohotlar agentligi, Iqtisodiy tadqiqotlar va islohotlar markazi 11. Maʼmuriy, budjet va fiskal nomarkazlashtirish asosida hududlarning maʼmuriy va moliyaviy mustaqilligini yanada oshirish orqali ular tashabbuskorligini kuchaytirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Bunda, tuman (shahar) mahalliy budjetlariga ayrim turdagi davlat bojlari, majburiy yigʻimlar, toʻlovlar, jarimalar va ajratmalarni yoʻnaltirish masalasini koʻrib chiqish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2028-yil iyun Adliya vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi Mazkur masalalar boʻyicha rivojlangan davlatlar (AQSH, Buyuk Britaniya va boshqalar) tajribasini oʻrganish. 2025-yil oktabr-noyabr II. Aholi muammolari va hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni hal etishni “mahalla yettiligi” — tuman (shahar) Kengashi — viloyat Kengashi — Senat” tamoyili asosida kuchaytirish 12. Qonun ijodkorligi jarayoniga mahalliy Kengashlarni keng jalb etish, har bir qonun boʻyicha ularning fikrini olish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Bunda qonunlarni mahalliy Kengashlarga yuborish, ular muhokamasini tashkil etish, takliflarni taqdim qilish boʻyicha alohida tartib ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yildan boshlab doimiy Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari 13. Mahalliy Kengashlarning nazorat-tahlil faoliyati samaradorligini oshirishda Senat Kengashi hamda mahalliy Kengashlar hamkorligini kengaytirish. Bunda Senat Kengashi hamda mahalliy Kengashlar hamkorligida joylarda hududlarni rivojlantirish dasturlari ijrosi ustidan nazorat-tahlil tadbirlarini oʻtkazish hamda natijalarini Senat Kengashi va mahalliy Kengash qoʻshma majlislarida muhokama qilib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yildan boshlab har chorakda Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari 14. Respublika darajasida hal etiladigan hudud manfaatlariga oid muhim va dolzarb masalalarni Oliy Majlis Senati muhokamasiga olib chiqish tartibini belgilash. Oliy Majlis Senati qarori loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 15. Mahalliy Kengashlarning qonunchilikni takomillashtirishga oid takliflarini Oliy Majlis Senatiga kiritish tartibini ishlab chiqish. Oliy Majlis Senati qarori loyihasi 2025-yil avgust Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 16. Vazirlik va idora rahbarlarining hisobotini hududlarda mahalliy Kengashlar bilan hamkorlikda eshitish amaliyotini kengaytirish. Bunda: Senat qoʻmitalari kesimida ularning ustuvor vazifalaridan kelib chiqqan holda hududlarda oʻrganishlar oʻtkazish hamda natijalarini Senatning tegishli qoʻmitasi va mahalliy Kengashlar qoʻshma majlislarida tanqidiy muhokama qilib borish; qoʻshma majlislarda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining hisobotlarini eshitishni yoʻlga qoʻyish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari 17. Mahalliy Kengashlar raislarining Korrupsiyaga qarshi kurashish hududiy kengashlariga raislik qilishi va mahalliy ijro etuvchi organlarning faoliyatida korrupsiyaga qarshi kurashishni samarali tashkil etishga koʻmaklashish vakolatini taʼminlash boʻyicha huquqiy asoslarni yaratish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil dekabr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Adliya vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 18. Mahalliy Kengashlar zimmasiga vazifa va funksiyalarni faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonun hujjatlari bilan yuklashning huquqiy asoslarini mustahkamlash. Bunda “Mahalliy davlat hokimiyati toʻgʻrisida”gi Qonunga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish: mahalliy Kengashlar zimmasiga vazifa va funksiyalarni faqatgina Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonun hujjatlari bilan yuklash; tavsiyaviy ahamiyatga ega boʻlgan masalalarni koʻrib chiqish esa Oliy Majlis Senati bilan kelishilgandan soʻnggina amalga oshirilishini nazarda tutish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil avgust Adliya vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) III. Mahalliy Kengashlarning norma ijodkorligi sohasidagi faoliyatini takomillashtirish, qarorlar ishlab chiqishda jamoatchilikning keng ishtirokini taʼminlash 19. Mahalliy Kengashlar tomonidan qaror loyihalarini ishlab chiqish va huquqiy ekspertizadan oʻtkazishning yangicha tizimini joriy etish. Bunda: mahalliy Kengashlar tomonidan qaror loyihalarini ishlab chiqish va huquqiy ekspertizadan oʻtkazish uslubiyotini tasdiqlash; xalq deputatlari viloyat va Toshkent shahar Kengashi qarori loyihasi uning kotibiyati yuriskonsulti tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazish; mahalliy Kengashlarning qarorlari loyihalarini korrupsiyaga qarshi, gender hamda taalluqliligiga koʻra boshqa ekspertizalardan oʻtkazish amaliyotini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi 20. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari qarorlari loyihalarini ishlab chiqish jarayonida fuqarolik jamiyati institutlari hamda ilmiy doiralar vakillari salohiyatidan foydalanishning samarali mexanizmini yaratish. Bunda: mahalliy Kengash huzurida nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlari, fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari hamda ilmiy doiralar vakillari dan iborat jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan Maslahat guruhlarini tashkil etish; doimiy komissiyalar tomonidan qaror loyihalarini ishlab chiqishda Maslahat guruhlarining fikrlarini inobatga olish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari, manfaatdor vazirlik va idoralar 21. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari qarorlarining tartibga solish maqsadi, qabul qilish tartibi va amal qilishning yuridik oqibatlaridan kelib chiqib, ularni tasniflashni takomillashtirish. Bunda Kengashlarning normativ-huquqiy va boshqa tusga ega boʻlgan qarorlarini tasniflash mezonlarini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil may Adliya vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , xalq deputatlari mahalliy Kengashlari 22. Mahalliy Kengash qarorlarini qabul qilish jarayonlarining ochiqligini taʼminlash maqsadida fuqarolarning sessiya ishini bevosita kuzatish imkoniyatini yaratish. Bunda mahalliy Kengash sessiyalarida fuqarolarning sessiya ishiga aralashish huquqisiz kuzatuvchi sifatida ishtirok etish tartibini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil fevral Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari 23. Fuqarolar tomonidan mahalliy Kengashlarga elektron jamoaviy murojaat qilish boʻyicha yangicha tizim yaratish. Bunda: saylov huquqiga ega boʻlgan kamida ming nafar fuqarolar tomonidan tuman (shahar) Kengashiga, kamida 5 ming nafar fuqaro tomonidan viloyat va Toshkent shahar Kengashiga koʻrib chiqilishi shart boʻlgan murojaat kiritish huquqini berish; murojaatning predmetini aniq nazarda tutish; murojaatni koʻrib chiqish va u yuzasidan qarorlar qabul qilish tartib-taomilini belgilash; murojaat jamiyat va davlat manfaatlariga zid kelmasligi, hududning umumiy manfaatlarini ifoda etishini mustahkamlash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil avgust Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi IV. Mahalliy Kengashlar deputatlarining maqomi va faoliyatining asosiy kafolatlarini yanada kuchaytirish 24. Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar kengashlari deputatligiga saylash tartibini takomillashtirish masalasini oʻrganish. Bunda Yevropa (Fransiya, Italiya) va Osiyoning rivojlangan mamlakatlari tajribasini tadqiq etish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2025-yil iyul-avgust Markaziy saylov komissiyasi, Tashqi ishlar vazirligi, Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti, “Taraqqiyot strategiyasi” markazi 25. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari deputatlik faoliyatining kafolatlarini kengaytirish . Bunda: “Xalq deputatlari viloyat, tuman va shahar kengashi deputatining maqomi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 17-moddasi normalarini amalga oshirish mexanizmlarini ishlab chiqish; tashkilotlarning rahbarlari tomonidan oʻz xodimi boʻlgan deputatlarni mahalliy Kengash sessiyasi, doimiy komissiyalari, partiya guruhlari majlislarida ishtirok etish, saylovchilari bilan uchrashuvlar, fuqarolar qabullarini oʻtkazishga toʻsqinlik qilishiga yoʻl qoʻyilmasligini belgilash; deputatning tegishli viloyat, tuman va shahar hududida joylashgan, moneliksiz kirishi mumkin boʻlgan korxonalar, muassasalar hamda tashkilotlar doirasini va ularga kirish tartibini aniq belgilash va boshqalar nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil dekabr Adliya vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 26. Mahalliy Kengash deputatining deputatlik faoliyatining kafolatlarini bir yil davomida takroran buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik choralarini kuchaytirish . Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil iyun Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Ichki ishlar vazirligi, Bosh prokuratura, Oliy sud, manfaatdor vazirlik va idoralar 27. Mahalliy Kengash deputati uchun odob-axloq qoidalariga deputatlarning qarorlar qabul qilish jarayonida manfaatlar toʻqnashuvining oldini olishga oid aniq normalarni belgilashni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish. Oliy Majlis Senati qarori loyihasi 2026-yil avgust Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Adliya vazirligi, Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi V. Mahalliy Kengashlar faoliyatining tashkiliy-institutsional asoslarini takomillashtirish, ularning moddiy-texnik bazasi va kadrlar salohiyatini mustahkamlash 28. Mahalliy Kengashlar kotibiyatlari faoliyatini tashkiliy qoʻllab-quvvatlash maqsadida viloyat va Toshkent shahar Kengashlarida mahalliy ijro etuvchi hokimiyatdan mustaqil moliyaviy hisob-kitob tizimini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Iqtisodiyot va moliya vazirligi 29. Xalq deputatlari mahalliy Kengashi raisi oʻrinbosari institutini joriy etish. Bunda Kengash raisi oʻrinbosarining jamoatchilik asosida faoliyat yuritishini nazarda tutish hamda uning vakolatlarini belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil yanvar Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 30. Xalq deputatlari viloyatlar (Toshkent shahar) Kengashlari hamda tuman (shahar) Kengashlari vakolatlarini aniq belgilash. Bunda har bir boʻgʻindagi mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining vazifa va funksiyalarini aniq belgilash hamda takrorlanishlarning oldini olish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil may Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 31. Mahalliy Kengashlarning moddiy-texnik taʼminotini bosqichma-bosqich kuchaytirish. Bunda: belgilangan minimal talablardan kelib chiqqan holda tuman va shahar Kengashlari uchun zarur bino (xona) ajratish, ularni taʼmirlash, jihozlash; Kengash binolari va Kengash sessiyasi oʻtkaziladigan binolarni ularga imkoniyati cheklangan shaxslarning kirishi va harakatlanishi uchun qulay holda jihozlash; mahalliy Kengashlarga transport vositasi ajratish; Amaliy chora-tadbirlar 2026-yildan boshlab bosqichma-bosqich (viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari uchun) Iqtisodiyot va moliya vazirligi, hokimliklar mahalliy Kengash deputatlarini kompyuter jihozlari bilan taʼminlash. 2030-yil (tuman, shahar Kengashlari uchun) 32. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasida mahalliy Kengash deputatlari va ularning kotibiyatlari mutaxassislarining malaka va koʻnikmalarini tizimli oshirib borish maqsadida “Davlat va mahalliy davlat boshqaruvi” va “Mahalliy deputatlik faoliyati” oʻquv dasturlarini toʻlov-shartnoma asosida joriy etish. Bunda mahalliy Kengash kotibiyati masʼul xodimlarining 2 yilda kamida bir marotaba oʻqitilishini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil Alohida oʻquv rejada belgilangan muddatlarda Davlat siyosati va boshqaruvi akademiyasi, TDYU, siyosiy partiyalar, (kelishuv asosida), Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , mutasaddi vazirlik va idoralar 33. Belgilangan vakolatlar doirasida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda mahalliy Kengashlar oʻrtasidagi ziddiyatli holatlarni bartaraf qilish tizimini yaratish. Bunda tarkibi, vazifa va funksiyalari Oliy Majlis Senati tomonidan belgilanadigan ziddiyatli holatlarni bartaraf etish boʻyicha maxsus komissiya (mediativ komissiya) tuzish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil oktabr Adliya vazirligi, Oliy Majlisi Senati (kelishuv asosida) 34. Mahalliy Kengashlardagi siyosiy partiyalar guruhlarining faoliyatini kuchaytirish. Bunda siyosiy partiyalar guruhlarining huquqlari, faoliyatini amalga oshirish usullarini belgilashni nazarda tutish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2028-yil fevral Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 35. Mahalliy Kengashlar sessiyalari oraligʻida tezkor masalalarni hal etish maqsadida Kengash rayosati institutini joriy etish. Bunda mahalliy Kengash rayosatining huquqiy maqomi, faoliyat yuritish tartibi va u tomonidan koʻrib chiqiladigan masalalar doirasi aniq belgilash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil may Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi 36. Xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) kengashlari qoshida jamoatchilik asosida Yoshlar guruhlarini tashkil etish. Bunda uning asosiy vazifalari etib quyidagilarni belgilash: yoshlarga oid qaror loyihalari yuzasidan fikr bildirish va ular manfaatini himoya qilish; “Yoshlar kuni”ni oʻtkazish, unda deputatlar bilan yoshlar uchrashuvlarini tashkil etish va mahalliy Kengash faoliyati bilan tanishtirish; mahalliy Kengashlarning tegishli doimiy komissiyalari bilan hamkorlikda yoshlar masalalarida “mahallabay” oʻrganishlar oʻtkazish va ijobiy tajribalarni ommalashtirish; davlat organlari rahbarlarining yoshlar masalalarida hisobotlarini mahalliy Kengash doimiy komissiyalari yigʻilishlarida muhokama qilish jarayonida ishtirok etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Yoshlar ishlari agentligi 37. Vakolatlarni belgilashda “eng tezkor, kam xarajat va yuqori samaradorlik” tamoyilidan kelib chiqib, aholi sonini inobatga olgan holda mahalla fuqarolar yigʻinlari negizida mahalliy oʻzini oʻzi boshqarish organlari (munitsipalitetlar) tashkil etish yuzasidan takliflarni shakllantirish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2029-yil mart Adliya vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 38. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining Reglament va deputatlik odobi masalalari boʻyicha doimiy komissiyasi faoliyatini va vakolatlarini kengaytirish. Bunda ushbu komissiyaga Kengash qarori bilan lavozimga tasdiqlanadigan, tayinlanadigan, lavozimga tayinlanishida Kengash roziligi olinadigan hamda Kengashga hisobdor boʻlgan mansabdor shaxslarning ham odob-axloq normalarini buzganlik boʻyicha ishlarni koʻrib chiqish huquqini berish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2029-yil avgust Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi VI. Mahalliy Kengashlar faoliyatida oʻzaro va xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 39. Mahalliy Kengashlar faoliyati samaradorligini oshirish va hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish borasida oʻzaro hamkorlik mexanizmlarini belgilash. Bunda: mahalliy Kengashlarning oʻzaro hamkorlik qilish amaliyotini kuchaytirish; bir nechta hududga taalluqli boʻlgan ijtimoiy-iqtisodiy, favqulodda va texnogen holatlar, iqlim oʻzgarishi va ekologik masalalarni umumiy yondashuv asosida hal etish boʻyicha oʻrganishlar olib borish va natijasini qoʻshma majlislarda muhokama qilish; hududlar oʻrtasida savdo-iqtisodiy aloqalarni kuchaytirish maqsadida oʻzaro manfaatli shart-sharoitlarni vakolat doirasida belgilash nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil mart Adliya vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), xalq deputatlari mahalliy Kengashlari 40. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari xalqaro hamkorligini mustahkamlash. Bunda: Viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy Kengashlarining oʻz faoliyati doirasida xorijiy mamlakatlarning hududiy vakillik organlari bilan hamkorlik qilish huquqini va yoʻnalishlarini belgilash; mahalliy Kengashlarning doʻstlik guruhlarini tashkil etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2027-yil mart Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 41. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati devonining Hududiy vakillik organlari faoliyatini oʻrganish markazi, Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari deputatlari va kotibiyat xodimlarining xorijiy mamlakatlarda tajriba almashishini tashkil etish. Amaliy chora-tadbirlar 2025 — 2030-yillar Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 42. Mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlarining transchegaraviy hamkorligini kuchaytirish. Bunda: qoʻshni davlatlar bilan chegaradosh hududlarning oʻziga xos jihatlarini oʻrganish va chegaradosh hududlar bilan hamkorlik uchun sohalarni tanlab olish; xorij tomoni bilan Tashqi ishlar vazirligi orqali muzokaralar olib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil may Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) , Tashqi ishlar vazirligi 43. Mahalliy Kengashlarning xalqaro darajadagi vakillik organlari uyushmalariga aʼzoligini yoʻlga qoʻyish masalasini oʻrganish. Bunda: mahalliy vakillik organlarining xalqaro uyushmalari faoliyati, maqsad va vazifalarini tahlil qilish; mamlakatimiz mahalliy Kengashlarining aʼzo boʻlishlari uchun eng maqbullarini belgilab olish; tanlangan xalqaro uyushmalarga tegishli mahalliy Kengashlarni aʼzo qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Axborot-tahliliy maʼlumotnoma 2028-yil oktabr Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Tashqi ishlar vazirligi, Adliya vazirligi 44. Mahalliy Kengash deputatlariga uyushmalarga birlashish imkoniyatini yaratish. Uyushmaning asosiy vazifalari etib quyidagilarni belgilash nazarda tutiladi: mahalliy Kengashlar, uning organlari va deputatlar faoliyatini takomillashtirish boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqish; mahalliy Kengashlar, ularning organlari, xususan deputatlar oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlikni mustahkamlashga koʻmaklashish; Kengash deputatlari ishtirokida konferensiya, davra suhbati va anjumanlar tashkil etish; mahalliy Kengashlar faoliyatiga oid yangi qabul qilingan qonun hujjatlarining deputatlar oʻrtasida targʻibot qilish ishlarini tashkil etish; xorijiy davlatlarning mahalliy davlat hokimiyati vakillik organlari faoliyatiga taalluqli tegishli tuzilmalar bilan hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil mart Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Adliya vazirligi, xalq deputatlari mahalliy Kengashlari VII. Mahalliy Kengashlar faoliyatini toʻliq raqamlashtirish, “E-Kengash” elektron platformasini yanada takomillashtirish 45. Mahalliy Kengashlarning “E-Kengash” platformasidagi rasmiy sahifalarida Kengash, uning organlari hamda deputatlarning faoliyatiga oid statistik maʼlumotlar avtomatik yangilanib borilishini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 46. Mahalliy Kengash sessiyalarida ovoz berish tizimini raqamlashtirish choralarini koʻrish. Bunda 2026-yildan xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari, 2029-yildan tuman (shahar) Kengashlari sessiyalari oʻtadigan zallarni zarur jihozlar bilan taʼminlash nazarda tutiladi . Amaliy chora-tadbirlar 2026 — 2029-yillar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 47. Mahalliy Kengash qarorlarini ijrochilarga yetkazish va ularning ijrosini nazorat qilish jarayonlarini raqamlashtirish. Bunda birinchi bosqichda — viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari uchun — 2026-yil 1-yanvardan boshlab; ikkinchi bosqichda — tuman (shahar) Kengashlari uchun — 2029 noyabr oyidan boshlab: “E-Kengash” elektron platformasida “Qarorlar ijrosi nazorati” modulini ishlab chiqish va joriy etish; “E-Kengash” elektron platformasini ijro.gov.uz yoki edo.ijro.uz tizimlari bilan integratsiya qilish orqali mahalliy Kengash qarorlarini mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalariga yuborish va nazorat qilish amaliyotini yoʻlga qoʻyish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2026 — 2029-yillar Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 48. Mahalliy kengashlar sessiya hamda majlislari davomida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda elektron stenogramma yuritish va avtomatik bayonnomalarni shakllantirish imkoniyatini yaratish. Bunda dastlabki bosqichda viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari uchun — 2026-yil 1-yanvardan boshlab; keyingi bosqichda tuman (shahar) Kengashlari uchun — 2029 noyabr oyidan boshlab: mahalliy Kengashlarda maxsus infratuzilmani shakllantirish va AI platformasi asosida elektron stenogramma yuritish va avtomatik bayonnomalarni shakllantirish imkoniyatini joriy etish; AI platformasini “E-Kengash” elektron platformasi bilan oʻzaro integratsiya qilish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2026 — 2029-yillar Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 49. Mahalliy Kengashlar faoliyatida elektron hujjat aylanish tizimining toʻliq “E-Kengash” platformasida yuritilishini yoʻlga qoʻyish. Bunda davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining “edo.ijro.uz” elektron ichki hujjatlar almashinuvi tizimi orqali yuborilayotgan hujjatlari toʻgʻridan-toʻgʻri “E-Kengash” platformasiga kirim qilinishi amaliyotini yoʻlga qoʻyish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 50. Keng jamoatchilik va OAVga mahalliy Kengashlar sessiyalarini kuzatish imkoniyatini kengaytirish maqsadida sessiyalarni “E-Kengash” platformasining mahalliy Kengashlar sahifalari orqali onlayn translyatsiya qilish amaliyotini tizimli yoʻlga qoʻyish. Bunda “E-Kengash” elektron platformasida mahalliy Kengashlar sahifalarida videoxostinglar yoki ijtimoiy tarmoqlar orqali (youtube, facebook va boshqa) olib borilayotgan onlayn translyatsiyasi namoyishi taʼminlanadi. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil may Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 51. Yagona elektron tizimida “Onlayn ovoz berish moduli”ni ishlab chiqish va joriy etish. Bunda: elektron shaxsiy kabinet funksionalini takomillashtirish; mobil ilova ishlab chiqish va joriy etish nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida) 52. Mahalliy Kengashlarning faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish maqsadida “E-Kengash” elektron platformasidan foydalanish funksiyalarini bosqichma-bosqich soddalashtirib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2027-yil iyul Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Raqamli texnologiyalar vazirligi 53. Mahalliy Kengashlar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish hamda ushbu koʻrsatkichlar asosida “E-Kengash” platformasida ularning reytingi yuritilishini tashkil etish. Bunda: mahalliy Kengashlar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini (KPI) ishlab chiqish va tasdiqlash; “E-Kengash” platformasida mahalliy Kengashlar KPI modulini ishlab chiqish va joriy qilish; ushbu modulda maʼlumotlarning avtomatik generatsiya boʻlishini, davriy koʻrsatkichlarning platformada avtomatik eʼlon qilib borilishini taʼminlash nazarda tutiladi. Amaliy chora-tadbirlar 2028-yil fevral Oliy Majlis Senati (kelishuv asosida), Raqamli texnologiyalar vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-iyun,

PF-98-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.06.2025-y., 06/25/98/0538-son)

lex.uz

Президента Республики Узбекистан

Указ

Об утверждении Концепции развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Республике Узбекистан до 2030 года

Исходя из осуществленных в последние годы широкомасштабных реформ по полноценной реализации принципа народовластия, в частности совершенствования полномочий местных Кенгашей народных депутатов (далее — местные Кенгаши) по социально-экономическому развитию территорий, решению волнующих население актуальных вопросов, а также определения в обновленной Конституции разделения должностей председателя местного Кенгаша и хокима, в целях реализации принципа «Сильный Кенгаш, подотчетный и инициативный хоким», постановляю:

I. Цели

1. Определить основными целями принятия настоящего Указа:

(а) полноценную реализацию принципа народовластия, в том числе повышение роли представительных органов государственной власти на местах в решении важных вопросов жизни общества и государства;

(б) укрепление процессов демократизации по широкому участию граждан в местном управлении, повышение подотчетности органов исполнительной власти перед местными народными представителями;

(в) децентрализацию регионального управления на основе принципа «служение интересам населения», сбалансированное распределение полномочий областных, Ташкентского городского Кенгашей и районных, городских Кенгашей народных депутатов, а также конкретное определение задач и функций представительных органов государственной власти на местах каждого звена;

(г) укрепление правовых основ международного сотрудничества представительных органов государственной власти на местах в целях усиления межрегиональных торгово-экономических и культурно-гуманитарных связей.

II. Программные документы и механизмы их реализации

2. Утвердить:

(а) Концепцию развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Республике Узбекистан до 2030 года (далее — Концепция) согласно приложению № 1 * ;

(б) «Дорожную карту» по реализации Концепции развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Республике Узбекистан до 2030 года согласно приложению № 2 * .

3. В целях дальнейшего повышения инициативности представительных органов государственной власти на местах согласиться с предложениями о передаче местным Кенгашам народных депутатов следующих полномочий:

(а) установление минимального размера ставок арендной платы за эксплуатацию государственного недвижимого имущества;

(б) утверждение правил содержания мест погребения и размера тарифов оказания услуг по погребению;

(в) определение и резервирование минимального количества рабочих мест для трудоустройства лиц, нуждающихся в социальной защите, испытывающих затруднения в поиске работы и неспособных на равных условиях конкурировать на рынке труда;

(г) предоставление разрешений на повышение или понижение (с установкой соответствующих дорожных знаков) скорости движения на отдельных участках дорог.

4. Установить, что:

(а) внедряется практика формирования определенной части расходов местного бюджета непосредственно на основе инициативы депутатов местного Кенгаша при разработке проекта бюджета;

(б) при местных Кенгашах на общественных началах создаются Молодежные группы исходя из опыта молодежных парламентов при палатах Олий Мажлиса;

(в) при местных Кенгашах создаются Консультативные группы, состоящие из представителей негосударственных некоммерческих организаций, органов самоуправления граждан, других институтов гражданского общества и научных кругов, осуществляющие деятельность на общественных началах;

(г) в областных и Ташкентском городском Кенгашах народных депутатов внедряется независимая от органов местной исполнительной власти система финансовых расчетов в целях организационной поддержки деятельности секретариатов местных Кенгашей;

(д) учреждается институт заместителя председателя местного Кенгаша народных депутатов.

5. Согласиться с реализацией следующих предложений в рамках Концепции:

(а) внедрение порядка предварительного обсуждения на постоянных комиссиях соответствующего местного Кенгаша кандидатур на должность заместителя хокима области, города Ташкента, района (города) и представление кандидатами своей программы развития территории по своим направлениям на сессиях Кенгаша;

(б) внедрение института «Час Кенгаша» для заслушивания информации руководителей местных органов исполнительной власти по некоторым важным социальным вопросам в местных Кенгашах с участием депутатов и представителей общественности;

(в) установление условий оплаты труда, стимулирования, укрепления материально-технической базы местных Кенгашей на уровне не ниже местных органов исполнительной власти путем указания вопросов организационно-финансовой поддержки их деятельности в параметрах местного бюджета отдельной строкой;

(г) наделение постоянных комиссий по вопросам регламента и депутатской этики местных Кенгашей правом на рассмотрение дел о нарушении норм этики должностными лицами, утверждаемыми и назначаемыми на должность решением Кенгаша, а также при назначении на должность которых требуется согласие Кенгаша;

(д) создание возможности непосредственного наблюдения гражданами работы сессий местных Кенгашей в целях обеспечения открытости процессов принятия решений. При этом установление порядка участия граждан в сессиях местных Кенгашей без права вмешательства в работу сессий.

III. Информационное и программное обеспечение

6. Министерству цифровых технологий поэтапно на постоянной основе совершенствовать электронную платформу «E-Kengash» на основе принципа «удобство — простота — безопасность». При этом предусмотреть наличие на электронной платформе «E-Kengash» следующих основных возможностей:

(а) внедрение возможности хранения документов местных Кенгашей о своей деятельности на безопасной электронной архивной платформе (blockchain);

(б) обеспечение оперативности и удобства в процессе разработки проектов решений посредством налаживания использования типовых документов, аналитической информации, отчетов и данных, собранных при работе с большими данными;

(в) совершенствование электронной платформы «E-Kengash» на предмет защиты от различных внешних угроз, обеспечения информационной безопасности и предупреждения кибератак;

(г) внедрение технологий биометрической идентификации (Face ID) председателей Кенгашей при утверждении и подписании документов на электронной платформе «E-Kengash»;

(д) подготовка проектов решений местных Кенгашей на основе технологий искусственного интеллекта и проведение их правовой экспертизы.

IV. Организация, обеспечение и контроль исполнения Указа

7. Рекомендовать Сенату Олий Мажлиса Республики Узбекистан проводить обсуждения своевременной и качественной реализации «Дорожной карты» по реализации Концепции развития деятельности представительных органов государственной власти на местах в Республике Узбекистан до 2030 года.

8. Министерству юстиции совместно с заинтересованными министерствами и ведомствами в двухмесячный срок внести в Кабинет Министров предложения об изменениях и дополнениях в акты законодательства, вытекающих из настоящего Указа.

9. Агентству информации и массовых коммуникаций при Администрации Президента Республики Узбекистан, Национальному информационному агентству Узбекистана и Национальной телерадиокомпании Узбекистана широко освещать в средствах массовой информации работу, проводимую в рамках реализации данной Концепции.

10. Контроль за исполнением настоящего Указа возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова.

Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ

г. Ташкент,

23 июня 2025 г.,

№ УП-98

(Национальная база данных законодательства, 25.06.2025 г., № 06/25/98/0538)

lex.uz