📅 2025-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
Ногиронлик пенсияси ва компенсацияларни проактив шаклда тайинлаш тартибини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида» 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сон қарорига мувофиқ 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланиши муносабати билан пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмаган ҳолда проактив шаклда тайинлаш;
кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида бир йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 1-иловага мувофиқ;
Ногиронлик пенсиясини камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация пул тўловларини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
а) проактив шаклда пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мобил алоқа воситаларига СМС-хабар кўринишида юборилади. Бунда СМС-хабарни етказиш имкони бўлмаганда хабарлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан почта алоқасининг миллий оператори ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) ўртасида тузилган шартномага мувофиқ фуқаронинг яшаш манзилига етказиб берилади;
б) пенсияни ҳисоблашда ва нафақаларни тайинлашда фуқароларнинг олий таълим ташкилотларидаги ўқиш даври Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлар базасидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали Пенсия жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) томонидан аниқланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар фуқаронинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (кейинги ўринларда — ЖШШИР) кўрсатган ҳолда, шунингдек, фуқаронинг оила аъзолари сонидаги ўзгаришларни реал вақт режимида «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизими орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимларига юбориш амалиётини йўлга қўйсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Электрон технологияларни ривожлантириш маркази ва Пенсия жамғармаси билан биргаликда 2025 йил 1 октябрга қадар Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимида фуқароларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг номига расмийлаштирилган мобил алоқа абонент рақамларига қўнғироқ қилиш имкониятини яратсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ногиронлик белгиланган шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг (кейинги ўринларда — Пенсия жамғармаси) «Пенсия» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланган вақтда автоматик тарзда 2-босқич Пенсия жамғармаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали: 1. Ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари (яқин қариндошлари) тўғрисидаги маълумотларни олиш учун тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ва Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний шахслар марказий маълумотлар базасига электрон сўров юборади. 2. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш стажи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига электрон сўров юборади. 3. Ногиронлиги бўлган шахснинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг Фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрига ва АТ «Халқ банки»нинг Жамғариб бориладиган пенсия тизимига электрон сўров юборади. 4. Ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига электрон сўров юборади. 5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг «Рақамли ҳукумат» доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган давлат хизматлари тўғрисида электрон хабардор қилиш ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, АТ «Халқ банки» Рақамли технологиялар вазирлиги 1. «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахснинг шахсига доир ва оила аъзолари (яқин қариндошлари), иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ва яшаш жойи тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. 2. Ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) пенсия тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 4-босқич Пенсия жамғармаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органларга ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги маълумотларни олиш учун электрон сўров юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 5-босқич Пенсия ёки нафақа тайинлаш ваколатига эга органлар «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланган ёки тайинланмагани тўғрисидаги электрон маълумотларни тегишлилиги бўйича Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 6-босқич Пенсия жамғармаси 1. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинлангани тўғрисида маълумотлар келиб тушганида ҳамда иш стажи ва иш ҳақи тўғрисида маълумотлар аниқланмаганда пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. 1 иш кунида 2. Ногиронлиги бўлган шахсга пенсия ёки нафақа тайинланмагани тўғрисида маълумотлар келиб тушганда «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд ногиронлиги бўлган шахснинг оила аъзолари таркиби, иш стажи, иш ҳақи, устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида пенсия миқдорини ҳисоблайди ва пенсия тайинлайди. 1 иш кунида 3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари ва пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабар матнини юборади. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги 4. Ахборот тизими орқали: ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида СМС-хабар юборади; ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 7-босқич Пенсия жамғармаси Ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия тайинлангани ёки пенсия тайинлаш рад этилгани тўғрисида хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 8-босқич «Ўзбекистон почтаси» АЖ Пенсия тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани тўғрисидаги хабарномани пенсионер ёки ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида 9-босқич Пенсия тайинланган шахс Пенсия миқдоридан норози бўлганда ёки меҳнат фаолиятини давом эттириб, кейинчалик ногиронлик пенсиясига чиқиш хоҳишини билдирганда ёхуд бошқа пенсия ва нафақа тайинловчи органлардан пенсия олиш истагини билдирганда қонунчиликда белгиланган тартибда ариза бериш орқали тайинланган пенсияни рад қилади. Хабарнома олгандан сўнг 10 кун ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ногиронлик пенсиясини камида бир йил иш стажига эга бўлганда ҳар икки йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Пенсия жамғармаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсга пенсия тайинлангандан ёки пенсияси қайта ҳисоблангандан сўнг унинг орттирган иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси, АТ «Халқ банки»нинг Жамғариб бориладиган пенсия тизими ва Солиқ қўмитасининг Фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрига тегишлилиги бўйича электрон сўров юборади. Ногиронлик пенсияси тайинланганига ёки қайта ҳисобланганига икки йил бўлгандан сўнг автоматик тарзда 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, АТ «Халқ банки», Солиқ қўмитаси «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича юборади. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсияни қайта ҳисоблаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот тизими орқали ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) пенсияни қайта ҳисоблаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 5-босқич Пенсия жамғармаси 1. Ногиронлиги бўлган шахс нинг пенсияси қайта ҳисоблангандан сўнг унинг орттирилган иш стажи, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадали тўғрисидаги маълумотлар келиб тушмаганда ёки орттирилган иш стажи бир йилдан кам даврни ташкил қилганда ёхуд пенсия миқдори амалдаги пенсия миқдоридан кам миқдорга қайта ҳисобланганда аввалги пенсия миқдорини ўзгаришсиз қолдиради. 1 иш кунида 2. Ногиронлиги бўлган шахснинг пенсия миқдорини «Пенсия» ахборот тизимидаги мавжуд оила аъзолари таркиби, иш стажи, иш ҳақи, жамғариб бориладиган пенсия бадали ва устама олиш ҳуқуқини берадиган электрон маълумотлар асосида қайта ҳисоблайди. 1 иш кунида 3. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабар матнини юборади. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда 6-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот тизими орқали: ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисида СМС-хабар юборади; ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 7-босқич Пенсия жамғармаси Ногиронлиги бўлган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабарни етказиш учун ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 8-босқич «Ўзбекистон почтаси» АЖ Пенсия миқдори қайта ҳисоблангани ёки ўзгаришсиз қолганлиги тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақида маълумотни Пенсия жамғармасига юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга компенсация пул тўловини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг (республика бюджети ҳисобидан пенсия тайинловчи ташкилотларнинг ходимларидан ташқари) маълумотларини Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизимига юборади. Ногиронлик белгиланган вақтда автоматик тарзда 2-босқич Пенсия жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот тизими орқали кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) компенсация пул тўлови тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади. Электрон сўров келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 4-босқич Пенсия жамғармаси 1. «Пенсия» ахборот тизимида компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. 1 иш кунида 2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ногиронлиги бўлган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабар матнини юборади. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда 5-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот тизими орқали: кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида СМС-хабар юборади; кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлик белгиланган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармасини хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 6-босқич Пенсия жамғармаси Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида хабарни етказиш учун кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахснинг яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 7-босқич «Ўзбекистон почтаси» АЖ Компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилганлиги ҳақида маълумотни Пенсия жамғармасига юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 398-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсация пул тўловларини проактив шаклда тайинлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Пенсия жамғармаси 1. Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатига ўзгартириш киритилганда янгиланган рўйхатни «Пенсия» ахборот тизимига киритади. 2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсларнинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисидаги хабар матнини юборади. Рўйхатга ўзгартириш киритилгандан сўнг 5 иш кунида 2-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот тизими орқали ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсларнинг ЖШШИР маълумотлари асосида уларнинг мобил алоқа воситасига (мавжуд бўлса) компенсация пул тўловини тайинлаш масаласи 1 иш куни ичида кўриб чиқилиши тўғрисида СМС-хабар юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 3-босқич Пенсия жамғармаси 1. Я дро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахсга компенсация пул тўловини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади. 1 иш кунида 2. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг ахборот тизимига ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг ЖШШИР маълумотларини ва компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабар матнини юборади. Қарор қабул қилинган вақтда автоматик тарзда 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ахборот т изими орқали: ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг ЖШШИР маълумотлари асосида унинг мобил алоқа воситасига компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисида СМС-хабар юборади; ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, бу ҳақида Пенсия жамғармаси ни хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 5-босқич Пенсия жамғармаси Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган шахснинг номига мобил телефон рақам расмийлаштирилмаган бўлса, компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарни етказиш учун яшаш жойи бўйича «Ўзбекистон почтаси» АЖни электрон почта жўнатмаларининг ягона миллий тизими орқали хабардор қилади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг автоматик тарзда 6-босқич «Ўзбекистон почтаси» АЖ Компенсация пул тўлови тайинлангани тўғрисидаги хабарномани пенсионернинг яшаш жойига етказиб беради ҳамда хабарнома етказилгани ҳақидаги маълумотни Пенсия жамғармасига юборади. Маълумотлар келиб тушгандан сўнг 5 кун ичида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июнь,
398-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
SXEMASI
Nogironlik pensiyasi va kompensatsiyalarni proaktiv shaklda tayinlash tartibini belgilash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironlik pensiyalari va kompensatsiyalarni tayinlashda proaktiv xizmatlarni joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-194-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nogironlik pensiyalari va kompensatsiyalarni tayinlashda proaktiv xizmatlarni joriy etish toʻgʻrisida” 2025-yil 27-maydagi PQ-194-son qaroriga muvofiq 2025-yil 1-iyuldan boshlab:
fuqarolarga I yoki II guruh nogironligi belgilanishi munosabati bilan pensiyalarni alohida murojaat talab etmagan holda proaktiv shaklda tayinlash;
koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga hamda yadro poligonlari va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan shaxslarga kompensatsiyalarni elektron maʼlumotlar almashinuvi asosida proaktiv shaklda tayinlash;
nogironlik pensiyasi tayinlangandan soʻng kamida bir yil ish stajiga ega boʻlganda fuqaroning pensiya miqdorini har ikki yilda proaktiv shaklda qayta hisoblash belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Nogironlik pensiyasini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish sxemasi 1-ilovaga muvofiq;
Nogironlik pensiyasini kamida bir yil ish stajiga ega boʻlganda har ikki yilda proaktiv shaklda qayta hisoblash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish sxemasi 2-ilovaga muvofiq;
Koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga kompensatsiya pul toʻlovini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish sxemasi 3-ilovaga muvofiq;
Yadro poligonlari va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan shaxslarga kompensatsiya pul toʻlovlarini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish sxemasi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
a) proaktiv shaklda pensiya tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar fuqarolarning mobil aloqa vositalariga SMS-xabar koʻrinishida yuboriladi. Bunda SMS-xabarni yetkazish imkoni boʻlmaganda xabarlar Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti mablagʻlari hisobidan pochta aloqasining milliy operatori hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) oʻrtasida tuzilgan shartnomaga muvofiq fuqaroning yashash manziliga yetkazib beriladi;
b) pensiyani hisoblashda va nafaqalarni tayinlashda fuqarolarning oliy taʼlim tashkilotlaridagi oʻqish davri Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining Oliy, oʻrta maxsus va professional taʼlim muassasalarini tugatganligi toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlar bazasidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiya platformasi orqali Pensiya jamgʻarmasi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Ijtimoiy himoya milliy agentligi) tomonidan aniqlanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda 2025-yil 1-sentabrga qadar fuqaroning oila aʼzolari haqidagi maʼlumotlarni jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini (keyingi oʻrinlarda — JSHSHIR) koʻrsatgan holda, shuningdek, fuqaroning oila aʼzolari sonidagi oʻzgarishlarni real vaqt rejimida “FHDYning yagona elektron arxivi” axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimi orqali Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” hamda Ijtimoiy himoya milliy agentligining “Yagona milliy ijtimoiy himoya” va “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimlariga yuborish amaliyotini yoʻlga qoʻysin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi:
Elektron texnologiyalarni rivojlantirish markazi va Pensiya jamgʻarmasi bilan birgalikda 2025-yil 1-oktabrga qadar Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” axborot tizimida fuqarolarning JSHSHIR maʼlumotlari asosida ularning nomiga rasmiylashtirilgan mobil aloqa abonent raqamlariga qoʻngʻiroq qilish imkoniyatini yaratsin;
manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 398-son qaroriga 1-ILOVA
Nogironlik pensiyasini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi Nogironlik belgilangan shaxsning (respublika budjeti hisobidan pensiya tayinlovchi tashkilotlarning xodimlaridan tashqari) maʼlumotlarini “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Pensiya jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Pensiya jamgʻarmasi) “Pensiya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilangan vaqtda avtomatik tarzda 2-bosqich Pensiya jamgʻarmasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali: 1. Nogironligi boʻlgan shaxsning shaxsiga doir va oila aʼzolari (yaqin qarindoshlari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish uchun tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining “FHDYning yagona elektron arxivi” va Ichki ishlar vazirligining Jismoniy shaxslar markaziy maʼlumotlar bazasiga elektron soʻrov yuboradi. 2. Nogironligi boʻlgan shaxsning ish staji toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksiga elektron soʻrov yuboradi. 3. Nogironligi boʻlgan shaxsning ish haqi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasining Fuqarolar ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestriga va AT “Xalq banki”ning Jamgʻarib boriladigan pensiya tizimiga elektron soʻrov yuboradi. 4. Nogironligi boʻlgan shaxsning yashash joyi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining “Manzil” axborot tizimiga elektron soʻrov yuboradi. 5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining “Raqamli hukumat” doirasida aholi va tadbirkorlik subyektlariga koʻrsatiladigan davlat xizmatlari toʻgʻrisida elektron xabardor qilish axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va pensiya tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Soliq qoʻmitasi, AT “Xalq banki” Raqamli texnologiyalar vazirligi 1. “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali nogironligi boʻlgan shaxsning shaxsiga doir va oila aʼzolari (yaqin qarindoshlari), ish staji, ish haqi, jamgʻarib boriladigan pensiya badali va yashash joyi toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni tegishliligi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” axborot tizimiga yuboradi. 2. Axborot tizimi orqali nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga (mavjud boʻlsa) pensiya tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali pensiya yoki nafaqa tayinlash vakolatiga ega organlarga nogironligi boʻlgan shaxsga pensiya yoki nafaqa tayinlangan yoki tayinlanmagani toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish uchun elektron soʻrov yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 5-bosqich Pensiya yoki nafaqa tayinlash vakolatiga ega organlar “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali nogironligi boʻlgan shaxsga pensiya yoki nafaqa tayinlangan yoki tayinlanmagani toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlarni tegishliligi boʻyicha Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” axborot tizimiga yuboradi. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 6-bosqich Pensiya jamgʻarmasi 1. Nogironligi boʻlgan shaxsga pensiya yoki nafaqa tayinlangani toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushganida hamda ish staji va ish haqi toʻgʻrisida maʼlumotlar aniqlanmaganda pensiya tayinlashni rad qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1 ish kunida 2. Nogironligi boʻlgan shaxsga pensiya yoki nafaqa tayinlanmagani toʻgʻrisida maʼlumotlar kelib tushganda “Pensiya” axborot tizimidagi mavjud nogironligi boʻlgan shaxsning oila aʼzolari tarkibi, ish staji, ish haqi, ustama olish huquqini beradigan elektron maʼlumotlar asosida pensiya miqdorini hisoblaydi va pensiya tayinlaydi. 1 ish kunida 3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari va pensiya tayinlangani yoki pensiya tayinlash rad etilgani toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Qaror qabul qilingan vaqtda avtomatik tarzda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi 4. Axborot tizimi orqali: nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga pensiya tayinlangani yoki pensiya tayinlash rad etilgani toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi; nogironligi boʻlgan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, bu haqida Pensiya jamgʻarmasini xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 7-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Nogironligi boʻlgan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, pensiya tayinlangani yoki pensiya tayinlash rad etilgani toʻgʻrisida xabarni yetkazish uchun yashash joyi boʻyicha “Oʻzbekiston pochtasi” AJni elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 8-bosqich “Oʻzbekiston pochtasi” AJ Pensiya tayinlangani yoki tayinlash rad etilgani toʻgʻrisidagi xabarnomani pensioner yoki nogironligi boʻlgan shaxsning yashash joyiga yetkazib beradi hamda xabarnoma yetkazilganligi haqidagi maʼlumotni Pensiya jamgʻarmasiga yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 5 kun ichida 9-bosqich Pensiya tayinlangan shaxs Pensiya miqdoridan norozi boʻlganda yoki mehnat faoliyatini davom ettirib, keyinchalik nogironlik pensiyasiga chiqish xohishini bildirganda yoxud boshqa pensiya va nafaqa tayinlovchi organlardan pensiya olish istagini bildirganda qonunchilikda belgilangan tartibda ariza berish orqali tayinlangan pensiyani rad qiladi. Xabarnoma olgandan soʻng 10 kun ichida
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 398-son qaroriga 2-ILOVA
Nogironlik pensiyasini kamida bir yil ish stajiga ega boʻlganda har ikki yilda proaktiv shaklda qayta hisoblash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Pensiya jamgʻarmasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali nogironligi boʻlgan shaxsga pensiya tayinlangandan yoki pensiyasi qayta hisoblangandan soʻng uning orttirgan ish staji, ish haqi va jamgʻarib boriladigan pensiya badali toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aniqlash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksi, AT “Xalq banki”ning Jamgʻarib boriladigan pensiya tizimi va Soliq qoʻmitasining Fuqarolarning ish haqining yakka tartibdagi hisobini yuritishning markazlashtirilgan elektron reyestriga tegishliligi boʻyicha elektron soʻrov yuboradi. Nogironlik pensiyasi tayinlanganiga yoki qayta hisoblanganiga ikki yil boʻlgandan soʻng avtomatik tarzda 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, AT “Xalq banki”, Soliq qoʻmitasi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” axborot tizimiga nogironligi boʻlgan shaxsning ish staji, ish haqi va jamgʻarib boriladigan pensiya badali toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishliligi boʻyicha yuboradi. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va pensiyani qayta hisoblash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot tizimi orqali nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga (mavjud boʻlsa) pensiyani qayta hisoblash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 5-bosqich Pensiya jamgʻarmasi 1. Nogironligi boʻlgan shaxs ning pensiyasi qayta hisoblangandan soʻng uning orttirilgan ish staji, ish haqi va jamgʻarib boriladigan pensiya badali toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kelib tushmaganda yoki orttirilgan ish staji bir yildan kam davrni tashkil qilganda yoxud pensiya miqdori amaldagi pensiya miqdoridan kam miqdorga qayta hisoblanganda avvalgi pensiya miqdorini oʻzgarishsiz qoldiradi. 1 ish kunida 2. Nogironligi boʻlgan shaxsning pensiya miqdorini “Pensiya” axborot tizimidagi mavjud oila aʼzolari tarkibi, ish staji, ish haqi, jamgʻarib boriladigan pensiya badali va ustama olish huquqini beradigan elektron maʼlumotlar asosida qayta hisoblaydi. 1 ish kunida 3. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va pensiya miqdori qayta hisoblangani yoki oʻzgarishsiz qolganligi toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Qaror qabul qilingan vaqtda avtomatik tarzda 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot tizimi orqali: nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga pensiya miqdori qayta hisoblangani yoki oʻzgarishsiz qolganligi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi; nogironligi boʻlgan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, bu haqida Pensiya jamgʻarmasini xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 7-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Nogironligi boʻlgan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, pensiya miqdori qayta hisoblangani yoki oʻzgarishsiz qolganligi toʻgʻrisidagi xabarni yetkazish uchun nogironligi boʻlgan shaxsning yashash joyi boʻyicha “Oʻzbekiston pochtasi” AJni elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 8-bosqich “Oʻzbekiston pochtasi” AJ Pensiya miqdori qayta hisoblangani yoki oʻzgarishsiz qolganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani pensionerning yashash joyiga yetkazib beradi hamda xabarnoma yetkazilganligi haqida maʼlumotni Pensiya jamgʻarmasiga yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 5 kun ichida
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 398-son qaroriga 3-ILOVA
Koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi boʻlgan shaxslarga kompensatsiya pul toʻlovini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi “Elektron hukumat” tizimi idoralararo integratsion platformasi orqali koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi belgilangan shaxsning (respublika budjeti hisobidan pensiya tayinlovchi tashkilotlarning xodimlaridan tashqari) maʼlumotlarini Pensiya jamgʻarmasining “Pensiya” axborot tizimiga yuboradi. Nogironlik belgilangan vaqtda avtomatik tarzda 2-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi belgilangan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot tizimi orqali koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga (mavjud boʻlsa) kompensatsiya pul toʻlovi tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Elektron soʻrov kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 4-bosqich Pensiya jamgʻarmasi 1. “Pensiya” axborot tizimida kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1 ish kunida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga nogironligi boʻlgan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Qaror qabul qilingan vaqtda avtomatik tarzda 5-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot tizimi orqali: koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironlik belgilangan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi; koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironlik belgilangan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, bu haqida Pensiya jamgʻarmasini xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 6-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi belgilangan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisida xabarni yetkazish uchun koʻrish qobiliyati boʻyicha I guruh nogironligi belgilangan shaxsning yashash joyi boʻyicha “Oʻzbekiston pochtasi” AJning elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 7-bosqich “Oʻzbekiston pochtasi” AJ Kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisidagi xabarnomani pensionerning yashash joyiga yetkazib beradi hamda xabarnoma yetkazilganligi haqida maʼlumotni Pensiya jamgʻarmasiga yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 5 kun ichida
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 398-son qaroriga 4-ILOVA
Yadro poligonlari va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni oʻtagan shaxslarga kompensatsiya pul toʻlovlarini proaktiv shaklda tayinlash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Pensiya jamgʻarmasi 1. Yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari roʻyxatiga oʻzgartirish kiritilganda yangilangan roʻyxatni “Pensiya” axborot tizimiga kiritadi. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxslarning JSHSHIR maʼlumotlarini va kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Roʻyxatga oʻzgartirish kiritilgandan soʻng 5 ish kunida 2-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot tizimi orqali yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxslarning JSHSHIR maʼlumotlari asosida ularning mobil aloqa vositasiga (mavjud boʻlsa) kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash masalasi 1 ish kuni ichida koʻrib chiqilishi toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 3-bosqich Pensiya jamgʻarmasi 1. Ya dro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxsga kompensatsiya pul toʻlovini tayinlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 1 ish kunida 2. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligining axborot tizimiga yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlarini va kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisidagi xabar matnini yuboradi. Qaror qabul qilingan vaqtda avtomatik tarzda 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Axborot t izimi orqali: yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxsning JSHSHIR maʼlumotlari asosida uning mobil aloqa vositasiga kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisida SMS-xabar yuboradi; yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, bu haqida Pensiya jamgʻarmasi ni xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 5-bosqich Pensiya jamgʻarmasi Yadro poligonlarida va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida xizmatni oʻtagan shaxsning nomiga mobil telefon raqam rasmiylashtirilmagan boʻlsa, kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisidagi xabarni yetkazish uchun yashash joyi boʻyicha “Oʻzbekiston pochtasi” AJni elektron pochta joʻnatmalarining yagona milliy tizimi orqali xabardor qiladi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng avtomatik tarzda 6-bosqich “Oʻzbekiston pochtasi” AJ Kompensatsiya pul toʻlovi tayinlangani toʻgʻrisidagi xabarnomani pensionerning yashash joyiga yetkazib beradi hamda xabarnoma yetkazilgani haqidagi maʼlumotni Pensiya jamgʻarmasiga yuboradi. Maʼlumotlar kelib tushgandan soʻng 5 kun ichida
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-iyun,
398-son