UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 29-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 29 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 мая 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр высшего образования, науки и инноваций

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 May 2025 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

СЎРОВНОМА

СЎРОВНОМА

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

МАЪЛУМОТНОМА

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

ДАВЛАТ НАМУНАСИ

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон « Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги ва 2025 йил 28 февралдаги 130-сон « Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 29 майдаги 202-сон буйруғига ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом касбий таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифасини бериш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

малака тоифаси — аттестация натижаларига кўра берилган ишлаб чиқариш таълими усталарининг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакасини тасдиқловчи ҳамда уларни рағбатлантириш учун асос бўладиган тоифа;

малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификат (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) — ишлаб чиқариш таълими усталарига малака тоифаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Нодавлат касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари ўз хоҳишига кўра мазкур Низом талабларига мувофиқ навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши мумкин.

Нодавлат касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган тақдирда уларнинг малака тоифаси туширилмайди.

3. Аттестацияни ташкил этиш жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан мувофиқлаштирилади.

2-боб. Аттестациянинг мақсади ва вазифалари

4. Аттестацияни ўтказишдан мақсад ишлаб чиқариш таълими усталарини касбий стандартлар ҳамда уларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака тоифасига қўйиладиган талаблар асосида баҳолаш ва уларнинг касбий ўсишини рағбатлантиришдан иборат.

5. Аттестациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ишлаб чиқариш таълими усталарини мутахассислиги ёки ихтисослиги бўйича билим, малака ва кўникмаларини синовдан ўтказиш;

ишлаб чиқариш таълими усталарининг ўз соҳасини билиши, фаолияти самарадорлиги, педагогик маҳорати, психологик тайёргарлигини ўрганиш ва холисона баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш;

ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий салоҳиятини ошириш;

касбий таълим ташкилотларини юқори билим савиясига эга бўлган, тажрибали ишлаб чиқариш таълими усталари билан тўлдириш.

3-боб. Аттестацияни ташкил этиш ва аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш

6. Ишлаб чиқариш таълими усталари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган ёки таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган ишлаб чиқариш таълими усталари мутахассислиги бўйича уч йил педагогик иш стажига эга бўлгандан сўнг мажбурий аттестацияга жалб қилинади. Мажбурий аттестацияга жалб қилингунга қадар уларда малака тоифасига эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими устаси тоифаси берилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтиши мумкин.

Бунда, навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган таълим усталарининг малака тоифаси туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси оширилган ёки сақланган ишлаб чиқариш таълими усталари навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

7. Ишлаб чиқариш таълими усталари мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун таълим усталари фаолият кўрсатаётган касбий таълим ташкилоти раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

8. Қуйидагилар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:

фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган ишлаб чиқариш таълими усталари;

педагогик фаолият бўйича уч йилдан кам бўлган иш стажига эга ишлаб чиқариш таълими усталари;

ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;

узоқ (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанишни ўтаётган ишлаб чиқариш таълими усталари, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;

мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака тоифаси тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан бир поғона оширилган вақтдан бошлаб кейинги беш йил давомида;

республика ва чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган ишлаб чиқариш таълими усталари, улар чет элда бўлган даврда. Ушбу ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака тоифалари навбатдаги ташкил этиладиган малака синовларигача сақланади;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартлар асосида рақобатлаша олмайдиган шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринларига захирага олиб ишга жойлаштирилган ишлаб чиқариш таълими усталари, бу иш жойларига қабул қилинган кундан бошлаб уч йил давомида.

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ишлаб чиқариш таълими усталари ҳам навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши мумкин.

9. Қуйидаги ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака тоифаси тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан бир поғонага оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган ишлаб чиқариш таълими усталари;

«Устоз» миллий мукофоти ғолиблари;

Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталари;

республика миқёсидаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ишлаб чиқариш таълими усталари.

10. Ишлаб чиқариш таълими усталарига биринчи ва иккинчи малака тоифалари беш йил муддатга берилади.

11. Аттестацияда қатнашиб, малака тоифасига эга бўлган ишлаб чиқариш таълими усталарига амалдаги малака тоифаси бўйича иш ҳақи тўланади.

Бунда, иш ҳақини тўлаш, ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака сертификатини амал қилиш муддати даврида амалга оширилади.

12. Касбий таълим ташкилотларининг раҳбарлари:

навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш муддати тугашидан олти ой олдин ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтиш лозимлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши;

ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби билан таништириши ҳамда аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошлангунга қадар уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолашни ташкил этиши лозим.

13. Аттестацияга доир ташкилий масалалар Агентлик, Қорақалпоғистон Республикаси Касбий таълим агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри касбий таълим бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

14. Ишлаб чиқариш таълими усталари асосий иш жойи бўйича аттестацияга жалб этилади. Касбий таълим ташкилотларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ва асосий иш жойи бўйича педагогик фаолият билан шуғулланмайдиган ишлаб чиқариш таълими усталари ўриндошлик асосида фаолият юритаётган касбий таълим ташкилотларидан ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилиши мумкин.

15. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг малака тоифалари бошқа таълим ташкилотларига ишга ўтганда сақлаб қолинади.

16. Ишлаб чиқариш таълими усталари олий ёки ўрта махсус (касбий таълим) маълумот олганлиги, норасмий ва информал орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш («Recognition of Prior Learning») диплом ёки сертификатлар шунингдек қайта тайёрлаш курсидан ўтганлиги ҳақидаги дипломида кўрсатилган мутахассислиги ёки ихтисослиги бўйича аттестациядан ўтади.

17. Аттестациядан ўтиш учун ишлаб чиқариш таълими усталари ҳар йили 1 августдан 1 октябрга қадар бевосита pedagog.edu.uz электрон ахборот тизимидан (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қиладилар.

Аттестациядан ўтиш ёки тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан малака тоифасини бир поғонага ошириш учун мурожаат қилган ишлаб чиқариш таълими усталари мустақил равишда ахборот тизими орқали ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ сўровномаларни электрон тарзда тўлдиради.

Сўровномаларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ишлаб чиқариш таълими устасининг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);

қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);

ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Заруратга кўра, маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида, ишлаб чиқариш таълими устасидан қуйидаги қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин:

ишлаб чиқариш таълими устасининг фамилияси ёки исми ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот;

ишлаб чиқариш таълими устасининг малака тоифаси бир поғонага ошириш учун асос бўладиган ҳужжатлар.

Ишлаб чиқариш таълими усталаридан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ишлаб чиқариш таълими устаси масъул ҳисобланади.

18. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда Агентлик томонидан ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида ахборот тизими орқали ишлаб чиқариш таълими усталарига хабарнома юборилади. Шунингдек, ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан ахборот тизимига киритилган телефон рақамга автоматик тарзда SMS-хабарнома юборилади.

Ушбу хабарномада ишлаб чиқариш таълими устасининг аттестацияга жалб қилиш саналари, жалб қилинадиган йўналиши, шахсий маълумотлари акс эттирилади ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан электрон ёки босма равишда тақдим этилганда, аттестация жараёнига кириш учун рухсатнома сифатида фойдаланилади.

19. Нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги аниқланган ҳар қандай босқичда ишлаб чиқариш таълими устанинг ҳужжатларини қабул қилиш ва аттестациядан ўтказиш жараёни тўхтатилади, топширилган ҳужжатлар қайтарилмайди.

Ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан топширилган ҳужжатнинг қалбаки эканлигини аниқлаш Агентликда мавжуд бўлган маълумотлар асосида амалга оширилади. Мавжуд бўлган маълумотлар асосида ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан топширилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда, тегишли ваколатли ташкилотларга сўровнома юборилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан топширилган ҳужжатлар қалбаки эканлиги аниқланган тақдирда, мазкур ҳужжатлар Агентлик томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўриш учун тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

20. Агентлик томонидан қуйидаги ҳолатларда ҳужжатларни қабул қилишда рад этилиши мумкин:

ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;

сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги.

Мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича ҳужжатларни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.

21. Ишлаб чиқариш таълими устаси аттестациядан ўтказишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақли (навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).

22. Ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестация ўтказиш режа графиги Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-боб. Ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш

23. Ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш икки босқичда амалга оширилади ҳамда иккита босқич бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади.

Бунда:

биринчи босқичда — ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги баҳоланади (20 баллик);

иккинчи босқичда — ишлаб чиқариш таълими усталарининг назарий ва амалий кўникмалари баҳоланади (80 баллик).

24. Биринчи босқичда ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ баҳоланади.

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги ҳар бир аттестация учун алоҳида баҳоланади. Бунда олдинги аттестация жараёнида баҳолаш объекти бўлган кўрсаткичлар кейинги аттестациянинг педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш босқичида ҳисобга олинмайди.

25. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотномага киритилиб, касбий таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳолда, Агентликка топшириш учун ишлаб чиқариш таълими усталарига тақдим этилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотномада неча балл кўрсатилганидан қатъий назар, аттестациянинг кейинги босқичида иштирок этади.

Педагогик маҳорат ва психологик тайёргарликни баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома аттестациядан ўтиш учун ҳужжат топшириш бошланган санага қадар кўпи билан тўрт ой муддат ичида берилган бўлиши лозим.

26. Иккинчи босқичда ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий стандартлари ҳамда лавозим ва касб бўйича малакасига қўйиладиган талаблар мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ баҳоланади.

27. Аттестациянинг иккинчи босқичи ишлаб чиқариш таълими усталарининг мутахассислиги ва ихтисослигига мос равишда тузилган топшириқлар асосида назарий ва амалий машғулотлар шаклида ўтказилади.

Назарий ва амалий машғулотлар ўтказиладиган касбий таълим ташкилотлари Агентлик томонидан Касбий таълимни ривожлантириш институти (бундан буён матнда Институт деб юритилади) ва ҳудудий бошқармалар таклифларига асосан белгиланади.

Бунда, ҳудудий бошқармалар таълим ташкилотларида амалий машғулотлар ўтказиш учун барча шароитлар яратилишига масъул ҳисобланади.

28. Аттестациянинг иккинчи босқичи Агентлик директори томонидан тасдиқлаган аттестация комиссиялари (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан ўтказилади.

Аттестация комиссиялари таркиби Институт томонидан камида беш нафар аъзодан, шу жумладан, аттестация комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибидан иборат таркибда шакллантирилади.

Аттестацияда комиссия раиси иштирок этмаган тақдирда, раислик вазифасини унинг ўринбосари бажаради.

Аттестациядан ўтаётган ишлаб чиқариш таълими усталарининг сонидан келиб чиқиб аттестация комиссияси таркибига қўшимча мутахассислар жалб этилиши мумкин.

29. Аттестация иккинчи босқичининг назарий ва амалий машғулот топшириқлари Институт томонидан тузилади.

30. Аттестацияни топшириш жараёнида ишлаб чиқариш таълими усталарига қуйидагилар тақиқланади:

қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллар, махсус адабиётлар ҳамда шпаргалкалардан фойдаланиш;

уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

бошқа иштирокчилар билан мулоқот қилиш;

бошқалар билан суҳбатлашиш;

ишлаб чиқариш таълими устасининг ўрнига бошқа шахс кириши;

аттестация ўтказиш жойидан сабабсиз ташқарига чиқиш.

31. Аттестация комиссияси:

ишлаб чиқиш таълими усталарини назарий ва амалий кўникмаларини мазкур Низомнинг 5-иловасидаги баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолайди;

назарий ва амалий машғулот натижаларини баҳолашда адолатли, шаффоф ҳамда холис бўлади;

мазкур Низомни 30-банди талабларини бузган ишлаб чиқиш таълими усталарини аттестация жараёнларидан четлаштиради;

имтиҳон вақтида ишлаб чиқариш таълими усталарини вақт меъёрларига амал қилишини таъминлайди.

32. Аттестация комиссияси хулосаси комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда, ҳақиқий ҳисобланади.

33. Назарий ва амалий машғулотда ишлаб чиқариш таълими усталарига 1 та топшириқ берилади.

Топшириққа тайёргарлик кўриш, унинг назарий қисмига жавоб бериш ҳамда амалий қисмини бажариш учун жами 30 дақиқа ажратилади.

34. Аттестация комиссияси ишлаб чиқариш таълими усталарини назарий ва амалий машғулотни бажаришидан олдин топшириқ мазмуни, техник шартлар, баҳолаш мезонлари, ажратилган вақт меъёри ҳамда техника хавфсизлиги қоидалари билан таништиради. Шунингдек, аттестация жараёни видеокузатув орқали қайд этиб борилади.

35. Ишлаб чиқариш таълими усталари аттестациянинг иккинчи босқичи натижаси билан таништирилади ҳамда танишганлигини тасдиқлаш учун қайдномага имзо қўяди.

36. Агентлик ва Институтнинг ходимлари, аттестация комиссияси аъзолари ҳамда аттестация топширувчи ишлаб чиқариш таълими усталаридан бошқа шахслар аттестациянинг иккинчи босқичига киритилмайди.

37. Иккита босқич натижаларига кўра:

1) биринчи малака тоифали таълим усталари:

70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси сақланган;

70 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, иккинчи малака тоифасига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб ишлаб чиқариш таълими усталари бундан мустасно);

2) иккинчи малака таълим усталари:

70 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, биринчи малака тоифаси берилган;

69 баллдан 60 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси сақланган;

60 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимига туширилган (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган ишлаб чиқариш таълими устаси бундан мустасно);

3) малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси:

60 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, иккинчи малака тоифаси берилган;

55 баллдан 59 баллгача кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтган, малака тоифасиз таълим устаси лавозими сақланган;

55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган ишлаб чиқариш таълими устаси бундан мустасно) ҳисобланади.

38. Малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устасини навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан икки марта жалб этади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ишлаб чиқариш таълими устаси билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

39. Ишлаб чиқариш таълими устаси аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

40. Ишлаб чиқариш таълими устаси узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган бўлса, у аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тегишли малака тоифаси бир поғона туширилади.

41. Институт аттестация якунланганидан сўнг ўн иш кунида Агентликка аттестация натижалари бўйича якуний ҳисобот тақдим этади.

42. Аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва навбатдаги мажбурий аттестациядан озод этилмаган ишлаб чиқариш таълими усталарига малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими бўйича ҳақ тўланади.

43. Аттестациядан ўтганлик муддати тугаб, малака тоифасиз ишлаб чиқариш таълими устаси лавозими бўйича ҳақ тўланаётган ишлаб чиқариш таълими усталари навбатдаги мажбурий аттестацияга охирги олган малака тоифаси бўйича жалб қилинади.

44. Аттестация жараёнлари якунланганидан сўнг бир ой муддатда Агентлик директорининг буйруғи билан аттестация натижаларига кўра биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган ҳамда тўғридан-тўғри аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифалари бир поғонага ошириладиган ишлаб чиқариш таълими усталарининг рўйхати тасдиқланади.

Тасдиқланган рўйхатга асосан ишлаб чиқариш таълими усталарига мазкур Низомга 6 ва 7-иловаларига мувофиқ шаклдаги QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификатлар берилади.

Ишлаб чиқариш таълими усталари ахборот тизимида жойлашган шахсий кабинетига кириш орқали электрон шаклдаги сертификатни юклаб олиши мумкин.

5-боб. Аттестация натижалари юзасидан мурожаат қилиш

45. Аттестация натижаларидан норози бўлган таълим усталари натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апелляция комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин. Ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Апелляция комиссиясига мурожаат қилиш ёзма равишда ёки Агентликнинг расмий веб-сайти орқали электрон тарзда амалга оширилади.

46. Апелляция комиссияси аттестация бошлангандан кейин ўн кун ичида Агентлик директорининг буйруғига кўра етти кишидан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси таркиби Агентлик директорининг ўринбосари (комиссия раиси), соҳага масъул таркибий бўлинмаси раҳбари (комиссия раиси ўринбосари), Агентлик ходимлари (бир нафари — комиссия котиби), касаба уюшмаси вакили ҳамда ходимларидан иборат бўлади.

Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади. Апелляция комиссияси таркибига Аттестация комиссияси таркибидан аъзо киритилмайди. Апелляция комиссияси муаммоли ҳолатларга аниқлик киритиш учун жамоатчилик асосида малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

47. Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг ярмидан кўпи иштирок этса, унинг қабул қилган қарори қонуний кучга эга бўлади. Мурожаат этувчи ишлаб чиқариш таълими усталари апелляция комиссияси томонидан мурожаати кўриб чиқилиши жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.

48. Апелляция комиссияси ишлаб чиқариш таълими устасининг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ишлаб чиқариш таълими устасининг тўғри баҳоланганлиги, назарий ва амалий машғулот топшириқларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;

ишлаб чиқариш таълими устасининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, назарий ва амалий машғулот топшириқларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;

аттестация ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, назарий ва амалий машғулот топшириқларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.

6-боб. Якуний қоидалар

49. Аттестация комиссияси ёки апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

50. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ишлаб чиқариш таълими устасини аттестациядан ўтказиш бўйича

____________________ ____________________ (санаси) (рақами) I. Ишлаб чиқариш таълими устаси ҳақида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жинси: 5. Биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами): 6. Касбий таълим ташкилоти жойлашган туман (шаҳар): 7. Касбий таълим ташкилоти номи ёки рақами: 8. Касбий таълим ташкилоти тури: 9. Касбий таълим ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (давлат, нодавлат): 10. Аттестация тури (навбатдаги, навбатдан ташқари): 11. Аттестациядан ўтаётган ўқув амалиёти (фани): 12. Аттестациядан ўтадиган тили: 13. Амалдаги малака тоифаси тўғрисида маълумот (сертификат серияси, рақами ва берилган вақти): 14. Яшаш жойи: 15. Телефон рақами: 16. Электрон почта манзили (e-mail): II. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ишлаб чиқариш таълими устасининг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома); 2. Қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса); 3. Ишлаб чиқариш таълими устасининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ишлаб чиқариш таълими устаси томонидан тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан бир поғона оширилган малака тоифаси сертификатини олиш учун

____________________ ____________________ (санаси) (рақами) I. Ишлаб чиқариш таълими устаси ҳақида маълумот: 1. Фамилияси: 2. Исми: 3. Отасининг исми: 4. Жинси: 5. Биометрик паспорти ёки идентификация ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами): 6. Касбий таълим ташкилоти жойлашган туман (шаҳар): 7. Касбий таълим ташкилоти номи ёки рақами: 8. Касбий таълим ташкилоти тури: 9. Касбий таълим ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли (давлат, нодавлат): 10. Тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан бир поғона оширилган малака тоифаси сертификатини олишга асос 11. Сертификат олинадиган ўқув амалиёти (фани) номи: 12. Яшаш жойи: 13. Телефон рақами: 14. Электрон почта манзили (e-mail): II. Сўровномага илова қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ишлаб чиқариш таълими устасининг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома); 2. Қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса); 3. Тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан бир поғона оширилган малака тоифаси сертификатини олиш учун асос бўладиган ҳужжатлар.

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини

Т/р Баҳолаш объекти Балл I. Педагогик маҳоратни баҳолаш мезонлари а) очиқ ўқув амалиёти машғулотларини ўтганлиги учун (мунтазам равишда): 3 балл уч марта очиқ ўқув амалиёти машғулотларини ўтганлиги учун (ҳар ўқув йили давомида) 3 балл икки марта очиқ ўқув амалиёти машғулотларини ўтганлиги учун (ҳар ўқув йили давомида) 2 балл бир марта очиқ ўқув амалиёти машғулотларини ўтганлиги учун (ҳар ўқув йили давомида) 1 балл б) ўқувчиларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларидан рейтинг кўрсаткичлари учун (синф журналлари асосида) 3 балл 86 — 100 фоиз 3 балл 71 — 85 фоиз 2 балл 55 — 70 фоиз 1 балл в) таълим бериш воситалари, касбга доир жиҳозлардан амалий машғулотларда фойдаланганлиги учун 3 балл таълим бериш воситалари, касбга доир жиҳозлардан амалий машғулотларда самарали фойдаланганлиги учун 3 балл таълим бериш воситалари, касбга доир жиҳозлардан амалий машғулотларда фойдаланганлиги учун 2 балл г) ўқув қўлланмаси, намунавий дастур ёзишда қатнашганлик, илмий мақолалар ва бошқа илмий ютуқлар учун: 3 балл ўқув қўлланмалар ва намунавий дастурлар ёзишда қатнашганлиги 3 балл ўқув қўлланмаси ёзишда қатнашганлиги 2 балл илмий мақолалар ва бошқа илмий ютуқларга эришганлиги 1 балл д) ишлаб чиқариш таълими усталарининг турли касбий кўрик-танловлар ва мусобақаларда эришган ютуқлари учун: 3 балл халқаро ва республика миқёсида 3 балл Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида 2 балл туман (шаҳар) миқёсида 1 балл Жами 15 балл II. Психологик тайёргарликни баҳолаш мезонлари Машғулотларнинг психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим устасининг фаолияти юзасидан шикоятлар бўлмаса 5 балл Машғулотларнинг психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим устасининг фаолияти юзасидан битта шикоят бўлса 3 балл Машғулотларнинг психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлса, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим устасининг фаолияти юзасидан биттадан ортиқ шикоят бўлса 1 балл Машғулотларнинг психологик таҳлиллари натижалари ижобий бўлмаса, таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (ўрнини босувчи шахслар) томонидан таълим устасининг фаолияти юзасидан биттадан ортиқ шикоят бўлса 0 балл Жами 5 балл

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан

____________________________________________________________________________________________________ (республика, вилоят, туман (шаҳар) номи) ________________________________________________ ____________________________________ фани ўқитувчиси __________ (таълим ташкилотининг номи ва рақами) _____________________ (йўналиш номи) _______________________________________________________нинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги _______________________ (Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________ балл билан баҳоланди. _______________Ғ_________ (тўпланган балл рақам ва сўз билан) Мазкур маълумотнома 20______ йил _______ ___________________________________даги ___________________________ рақамли сертификат асосида _______________________________________________ __ (сертификат серияси ва рақами) ________________________________________ (малака тоифаси номи) малака тоифасига эга ишлаб чиқариш таълими устасига 20____ йил ____ ______________ ойларида ўтказиладиган ________________________________________________ аттестацияда иштирок этиш учун берилди. ________________________ (аттестация тури) Ишлаб чиқариш таълими устаси 20____ йил ____ ____________да навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилган. Асос: ______________________________________________________________________________________________ (педагогик (кузатув) кенгашининг қарори ёки жалб қилинган _____________________________________________________________________________________________________ ташкилот хулосаси) Касбий таълим ташкилоти раҳбари: __ ____________ __________ _____________________________ _____________________________________ (имзо) ______________________ (раҳбарнинг Ф.И.О.) М.Ў. Рўйхатдан ўтказиш рақами: _____________________________ Берилган санаси: _______________________________________ ______________________________ (кун, ой, йил)

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини назарий билимларини

Т/р Баҳолаш объекти Балл 1. Мавзуни мақсад ва вазифаларни тўғри белгилайди, мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалайди, ишончли далиллар ёки техник ҳужжатларга мурожаат қила олади, касбий фаолияти билан боғлайди 20 балл 2. Мавзуни мақсад ва вазифаларни белгилайди, мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади, жавобни мантиқий кетма-кетликда изчил ифодалайди, ишончли далиллар ёки техник ҳужжатларга мурожаат қила олади 15 балл 3. Мавзуни мақсад ва вазифаларни қисман белгилайди, мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади, жавобни мантиқий кетма-кетликда ифодалай олади 10 балл 4. Мавзуни қисман таҳлил қила олади, мазмун-моҳиятини тушунтириб бера олади 5 балл 5. Мавзуни билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас 0 балл

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини амалий кўникмаларини

Т/р Баҳолаш объекти Балл * 1. Топшириқни бажаришда хавфсизлик техникаси қоидалари амал қилиш 10 балл Топшириқни хавфсизлик техникаси, электр хавфсизлиги ва ёнғинга қарши қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда бажарса 10 балл Топшириқни инсон ҳаёти ёки соғлигига хавф солмайдиган хатоликларга йўл қўйган ҳолда бажарса 5 балл Топшириқни бажаришда инсон ҳаёти ёки соғлигига хавф соладиган хатоликка йўл қўйса ** 0 балл 2. Топшириқни бажаришда жиҳозлардан фойдаланиш 5 балл жиҳозлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва техник талабларига тўлиқ амал қилса 5 балл жиҳозлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилса, лекин техник талабларига амал қилмаса 3 балл жиҳозлардан фойдаланишни билмаса 0 балл 3. Топшириқни бажаришда асбоб-ускуналардан фойдаланиш 5 балл асбоб-ускуналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари ва техник талабларига тўлиқ амал қилса 5 балл асбоб-ускуналардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига амал қилса, лекин техник талабларига амал қилмаса 3 балл асбоб-ускуналардан фойдаланишни билмаса 0 балл 4. Топшириқни бажаришда ўлчаш ва назорат асбоблари ҳамда воситаларидан тўғри фойдаланиш 5 балл ўлчаш ва назорат асбобларини тўғри танласа ҳамда улардан талабга мувофиқ ўлчашларни амалга оширса ва сақлаш қоидаларига риоя қилса 5 балл ўлчаш ва назорат асбобларини тўғри танласа ҳамда улардан талабга мувофиқ фойдаланса сақлаш қоидаларига риоя қилмаса 3 балл ўлчаш ва назорат асбобларини тўғри танламаса ёки фойдалана олмаса 0 балл 5. Топшириқни бажариш технологиясига риоя қилиш 5 балл технологияга риоя қилиб хар бир ҳаракатни тўлиқ изоҳлаб берса 5 балл технологияга риоя қилса лекин ҳаракатни изоҳлай олмаса 3 балл технологияга риоя қилмаса 0 балл 6. Топшириқни бажаришда вақт меъёрларига риоя қилиш 5 балл белгиланган вақт ичида топшириқни якунласа 5 балл белгиланган вақт ичида топшириқни якунламаса 0 балл 7. Бажарилган топшириқ сифати 25 балл бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига тўлиқ жавоб берса ва эстетик кўринишига эътироз бўлмаса 25 балл бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига мувофиқ битта хато билан бажарилса 20 балл бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига мувофиқ иккита хато билан бажарилса 15 балл бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига мувофиқ учта хато билан бажарилса 10 балл бажарилган топшириқ сифати техник ҳужжатлар талабига мувофиқ тўрт ва ундан ортиқ хатолар билан бажарилса 5 балл топшириқ бажарилмаса 0 балл

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби __________________________________________________________________ (сертификатни берган Агентликнинг номи) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ УСТАСИНИНГ АТТЕСТАЦЦИЯДАН ЎТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА СЕРТИФИКАТ Сертификат серияси Сертификат рақами Ишлаб чиқариш таълими устаси тўғрисида маълумот: Шахсий коди: Фамилияси Исми Отасининг исми Туғилган вақти Иш жойи Тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёхуд ихтисослик номи ________________________________________________________________________________________ Аттестация натижасида тўпланган балл: Биринчи босқич бўйича билим даражасини баҳолаш натижаси Иккинчи босқич бўйича билим даражасини баҳолаш натижаси Жами тўпланган балл ________________________________________________________________________________________ Аттестация натижасида берилган малака тоифаси ________________________________________________________________________________________ Берилган сана Амал қилиш муддати Сертификатни имзолаган шахс QR-код

Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Ишлаб чиқариш таълими устасининг тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан бир поғона оширилган малака тоифаси сертификатининг

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби __________________________________________________________________ (сертификатни берган Агентликнинг номи) ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАЪЛИМИ УСТАСИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ АТТЕСТАЦЦИЯДАН ЎТМАСДАН БИР ПОҒОНА ОШИРИЛГАН МАЛАКА ТОИФАСИ ТЎҒРИСИДА СЕРТИФИКАТ Сертификат серияси Сертификат рақами Ишлаб чиқариш таълими устаси тўғрисида маълумот: Шахсий коди: Фамилияси Исми Отасининг исми Туғилган вақти Иш жойи Тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёхуд ихтисослик номи _______________________________________________________________________________________ Тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан бир поғона оширилган малака тоифасини бериш учун асос (мазкур Низомнинг 9-банддаги ҳолатларидан бири кўрсатилади) Тўғридан-тўғри аттестациядан ўтмасдан берилган малака тоифаси _______________________________________________________________________________________ Берилган сана Амал қилиш муддати Сертификатни имзолаган шахс QR-код

Вазир К. ШАРИПОВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 29 май,

2025 йил 20 май

2025 йил 17 май

202-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/3635/0555-сон; 09.12.2025 й., 10/25/3635-1/1134-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

SOʻROVNOMA

SOʻROVNOMA

BAHOLASH MEZONLARI

MAʼLUMOTNOMA

BAHOLASH MEZONLARI

BAHOLASH MEZONLARI

DAVLAT NAMUNASI

DAVLAT NAMUNASI

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 17-sentabrdagi 572-son “ Maktabgacha, umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, professional va maktabdan tashqari taʼlim tashkilotlari pedagog kadrlarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi va 2025-yil 28-fevraldagi 130-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga pedagoglarni attestatsiyadan oʻtkazish, kasbiy sertifikatlash va ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq buyuraman:

1. Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirining 2025-yil 29-maydagi 202-son buyrugʻiga ILOVA

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom kasbiy taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularga malaka toifasini berish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

malaka toifasi — attestatsiya natijalariga koʻra berilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining nazariy bilimi, amaliy koʻnikmalari, kasbiy malakasini tasdiqlovchi hamda ularni ragʻbatlantirish uchun asos boʻladigan toifa;

malaka toifasi berilganligi toʻgʻrisidagi sertifikat (bundan buyon matnda malaka sertifikati deb yuritiladi) — ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga malaka toifasi berilganligini tasdiqlovchi hujjat.

2. Nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oʻz xohishiga koʻra mazkur Nizom talablariga muvofiq navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtishi mumkin.

Nodavlat kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyada qatnashib, attestatsiyadan oʻta olmagan taqdirda ularning malaka toifasi tushirilmaydi.

3. Attestatsiyani tashkil etish jarayonlari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan muvofiqlashtiriladi.

2-bob. Attestatsiyaning maqsadi va vazifalari

4. Attestatsiyani oʻtkazishdan maqsad ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini kasbiy standartlar hamda ularning har bir lavozim va kasb boʻyicha malaka toifasiga qoʻyiladigan talablar asosida baholash va ularning kasbiy oʻsishini ragʻbatlantirishdan iborat.

5. Attestatsiyaning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini mutaxassisligi yoki ixtisosligi boʻyicha bilim, malaka va koʻnikmalarini sinovdan oʻtkazish;

ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining oʻz sohasini bilishi, faoliyati samaradorligi, pedagogik mahorati, psixologik tayyorgarligini oʻrganish va xolisona baho berish hamda ularni ragʻbatlantirish;

ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining kasbiy salohiyatini oshirish;

kasbiy taʼlim tashkilotlarini yuqori bilim saviyasiga ega boʻlgan, tajribali ishlab chiqarish taʼlimi ustalari bilan toʻldirish.

3-bob. Attestatsiyani tashkil etish va attestatsiyadan oʻtish uchun hujjat topshirish

6. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari har besh yilda bir marta malaka toifasini berish boʻyicha navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtkaziladi.

Ilgari attestatsiyadan oʻtmagan va ishga yangi qabul qilingan yoki taʼlim tashkilotlarini bitirib, birinchi bor ishga kirgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari mutaxassisligi boʻyicha uch yil pedagogik ish stajiga ega boʻlgandan soʻng majburiy attestatsiyaga jalb qilinadi. Majburiy attestatsiyaga jalb qilingunga qadar ularda malaka toifasiga ega boʻlmagan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi toifasi beriladi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻtishi mumkin.

Bunda, navbatdan tashqari attestatsiyada qatnashib, attestatsiyadan oʻta olmagan taʼlim ustalarining malaka toifasi tushirilmaydi hamda ular lavozimiga muvofiq emas deb hisoblanmaydi.

Navbatdagi majburiy attestatsiya natijalariga koʻra amaldagi malaka toifasi oshirilgan, saqlangan yoki tushirilgan, shuningdek, navbatdan tashqari attestatsiya natijalariga koʻra amaldagi malaka toifasi oshirilgan yoki saqlangan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari navbatdagi majburiy attestatsiyaga besh yildan soʻng jalb etiladi.

7. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari majburiy attestatsiyaga oʻz muddatida jalb etilishi uchun taʼlim ustalari faoliyat koʻrsatayotgan kasbiy taʼlim tashkiloti rahbari shaxsan javobgar hisoblanadi.

8. Quyidagilar navbatdagi majburiy attestatsiyaga jalb etilmaydi:

fan nomzodi, falsafa doktori (Doctor of Philosophy (PhD) yoki fan doktori (Doctor of Science (DSc) darajasiga hamda Oliy attestatsiya komissiyasi tomonidan berilgan katta ilmiy xodim, dotsent va professor ilmiy unvoniga ega boʻlgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari;

pedagogik faoliyat boʻyicha uch yildan kam boʻlgan ish stajiga ega ishlab chiqarish taʼlimi ustalari;

homilador ayollar, ular homilador boʻlgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin bir yil davomida;

homiladorlik va tugʻish hamda bolani parvarish qilish taʼtillarida boʻlgan ayollar, ular taʼtilda boʻlgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin bir yil davomida;

pedagogik faoliyat bilan shugʻullanayotgan uch yoshgacha bolalari bor ayollar;

uzoq (uch oydan ortiq vaqt mobaynida) davolanishni oʻtayotgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, ular davolanayotgan davrda hamda ishga chiqqanidan keyin olti oy davomida;

mazkur Nizomning 9-bandida koʻrsatilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malaka toifasi toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtkazilmasdan bir pogʻona oshirilgan vaqtdan boshlab keyingi besh yil davomida;

respublika va chet el davlatlariga oʻqishga, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslariga yuborilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, ular chet elda boʻlgan davrda. Ushbu ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malaka toifalari navbatdagi tashkil etiladigan malaka sinovlarigacha saqlanadi;

ijtimoiy muhofazaga muhtoj, ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng shartlar asosida raqobatlasha olmaydigan shaxslar uchun eng kam miqdordagi ish oʻrinlariga zaxiraga olib ishga joylashtirilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, bu ish joylariga qabul qilingan kundan boshlab uch yil davomida.

Qonunchilik hujjatlariga muvofiq mazkur bandda koʻrsatilmagan boshqa ishlab chiqarish taʼlimi ustalari ham navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod qilinishi mumkin.

9. Quyidagi ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malaka toifasi toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtkazilmasdan bir pogʻonaga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasining davlat mukofotlari bilan taqdirlangan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari;

“Ustoz” milliy mukofoti gʻoliblari;

Worldskills musobaqalari sovrindorlarini tayyorlagan kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalari;

respublika miqyosidagi koʻrik-tanlovlarda gʻoliblikni qoʻlga kiritgan oʻquvchilarni tayyorlagan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari.

10. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga birinchi va ikkinchi malaka toifalari besh yil muddatga beriladi.

11. Attestatsiyada qatnashib, malaka toifasiga ega boʻlgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga amaldagi malaka toifasi boʻyicha ish haqi toʻlanadi.

Bunda, ish haqini toʻlash, ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malaka sertifikatini amal qilish muddati davrida amalga oshiriladi.

12. Kasbiy taʼlim tashkilotlarining rahbarlari:

navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtish muddati tugashidan olti oy oldin ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtish lozimligi toʻgʻrisida yozma ravishda xabardor qilishi;

ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi bilan tanishtirishi hamda attestatsiyadan oʻtish uchun hujjat topshirish boshlangunga qadar ularning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholashni tashkil etishi lozim.

13. Attestatsiyaga doir tashkiliy masalalar Agentlik, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kasbiy taʼlim agentligi, viloyatlar va Toshkent shahri kasbiy taʼlim boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy boshqarmalar deb yuritiladi) tomonidan amalga oshiriladi.

14. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari asosiy ish joyi boʻyicha attestatsiyaga jalb etiladi. Kasbiy taʼlim tashkilotlarida oʻrindoshlik asosida faoliyat yuritayotgan va asosiy ish joyi boʻyicha pedagogik faoliyat bilan shugʻullanmaydigan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oʻrindoshlik asosida faoliyat yuritayotgan kasbiy taʼlim tashkilotlaridan oʻz xohishiga koʻra navbatdan tashqari attestatsiyaga jalb etilishi mumkin.

15. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining malaka toifalari boshqa taʼlim tashkilotlariga ishga oʻtganda saqlab qolinadi.

16. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari oliy yoki oʻrta maxsus (kasbiy taʼlim) maʼlumot olganligi, norasmiy va informal orttirilgan koʻnikma va malakalarni tan olish (“Recognition of Prior Learning”) diplom yoki sertifikatlar shuningdek qayta tayyorlash kursidan oʻtganligi haqidagi diplomida koʻrsatilgan mutaxassisligi yoki ixtisosligi boʻyicha attestatsiyadan oʻtadi.

17. Attestatsiyadan oʻtish uchun ishlab chiqarish taʼlimi ustalari har yili 1-avgustdan 1-oktabrga qadar bevosita pedagog.edu.uz elektron axborot tizimidan (bundan buyon matnda axborot tizimi deb yuritiladi) roʻyxatdan oʻtgan holda murojaat qiladilar.

Attestatsiyadan oʻtish yoki toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan malaka toifasini bir pogʻonaga oshirish uchun murojaat qilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari mustaqil ravishda axborot tizimi orqali ushbu Nizomning 1 va 2-ilovalariga muvofiq soʻrovnomalarni elektron tarzda toʻldiradi.

Soʻrovnomalarga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining taʼlim toʻgʻrisidagi hujjati (xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni Oʻzbekiston Respublikasida tan olish haqidagi guvohnoma);

qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi haqidagi diplom nusxasi (agar mavjud boʻlsa);

ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma.

Zaruratga koʻra, maʼlumotlarga aniqlik kiritish maqsadida, ishlab chiqarish taʼlimi ustasidan quyidagi qoʻshimcha hujjatlar talab qilinishi mumkin:

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining familiyasi yoki ismi oʻzgarganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot;

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining malaka toifasi bir pogʻonaga oshirish uchun asos boʻladigan hujjatlar.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalaridan ushbu bandda koʻrsatilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.

Taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga ishlab chiqarish taʼlimi ustasi masʼul hisoblanadi.

18. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda Agentlik tomonidan hujjatlar qabul qilinganligi toʻgʻrisida axborot tizimi orqali ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga xabarnoma yuboriladi. Shuningdek, ishlab chiqarish taʼlimi ustasi tomonidan axborot tizimiga kiritilgan telefon raqamga avtomatik tarzda SMS-xabarnoma yuboriladi.

Ushbu xabarnomada ishlab chiqarish taʼlimi ustasining attestatsiyaga jalb qilish sanalari, jalb qilinadigan yoʻnalishi, shaxsiy maʼlumotlari aks ettiriladi hamda shaxsni tasdiqlovchi hujjat bilan elektron yoki bosma ravishda taqdim etilganda, attestatsiya jarayoniga kirish uchun ruxsatnoma sifatida foydalaniladi.

19. Notoʻgʻri maʼlumotlar yoki qalbaki hujjatlar taqdim etilganligi aniqlangan har qanday bosqichda ishlab chiqarish taʼlimi ustaning hujjatlarini qabul qilish va attestatsiyadan oʻtkazish jarayoni toʻxtatiladi, topshirilgan hujjatlar qaytarilmaydi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari tomonidan topshirilgan hujjatning qalbaki ekanligini aniqlash Agentlikda mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi. Mavjud boʻlgan maʼlumotlar asosida ishlab chiqarish taʼlimi ustalari tomonidan topshirilgan hujjatlarning haqqoniyligini aniqlash imkoni boʻlmagan taqdirda, tegishli vakolatli tashkilotlarga soʻrovnoma yuboriladi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari tomonidan topshirilgan hujjatlar qalbaki ekanligi aniqlangan taqdirda, mazkur hujjatlar Agentlik tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻrish uchun tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organlarga taqdim etiladi.

20. Agentlik tomonidan quyidagi holatlarda hujjatlarni qabul qilishda rad etilishi mumkin:

ishlab chiqarish taʼlimi ustalari tomonidan notoʻgʻri maʼlumotlar yoki qalbaki hujjatlar taqdim etilgani maʼlum boʻlib qolganligi;

soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlarning toʻliq taqdim etilmaganligi.

Mazkur bandda koʻrsatilgan asoslardan boshqa holatlar boʻyicha hujjatlarni qabul qilishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

21. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi attestatsiyadan oʻtkazishning har qanday bosqichida bosh tortishga haqli (navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtkazish holatlari bundan mustasno).

22. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiya oʻtkazish reja grafigi Agentlik tomonidan tasdiqlanadi hamda Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4-bob. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish

23. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish ikki bosqichda amalga oshiriladi hamda ikkita bosqich boʻyicha umumiy 100 ballik tizimda baholanadi.

Bunda:

birinchi bosqichda — ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi baholanadi (20 ballik);

ikkinchi bosqichda — ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining nazariy va amaliy koʻnikmalari baholanadi (80 ballik).

24. Birinchi bosqichda ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq baholanadi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi har bir attestatsiya uchun alohida baholanadi. Bunda oldingi attestatsiya jarayonida baholash obyekti boʻlgan koʻrsatkichlar keyingi attestatsiyaning pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash bosqichida hisobga olinmaydi.

25. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq shakldagi maʼlumotnomaga kiritilib, kasbiy taʼlim tashkiloti rahbarining imzosi va muhri bilan tasdiqlangan holda, Agentlikka topshirish uchun ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga taqdim etiladi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnomada necha ball koʻrsatilganidan qatʼiy nazar, attestatsiyaning keyingi bosqichida ishtirok etadi.

Pedagogik mahorat va psixologik tayyorgarlikni baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma attestatsiyadan oʻtish uchun hujjat topshirish boshlangan sanaga qadar koʻpi bilan toʻrt oy muddat ichida berilgan boʻlishi lozim.

26. Ikkinchi bosqichda ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining kasbiy standartlari hamda lavozim va kasb boʻyicha malakasiga qoʻyiladigan talablar mazkur Nizomning 5-ilovasiga muvofiq baholanadi.

27. Attestatsiyaning ikkinchi bosqichi ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining mutaxassisligi va ixtisosligiga mos ravishda tuzilgan topshiriqlar asosida nazariy va amaliy mashgʻulotlar shaklida oʻtkaziladi.

Nazariy va amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladigan kasbiy taʼlim tashkilotlari Agentlik tomonidan Kasbiy taʼlimni rivojlantirish instituti (bundan buyon matnda Institut deb yuritiladi) va hududiy boshqarmalar takliflariga asosan belgilanadi.

Bunda, hududiy boshqarmalar taʼlim tashkilotlarida amaliy mashgʻulotlar oʻtkazish uchun barcha sharoitlar yaratilishiga masʼul hisoblanadi.

28. Attestatsiyaning ikkinchi bosqichi Agentlik direktori tomonidan tasdiqlagan attestatsiya komissiyalari (bundan buyon matnda attestatsiya komissiyasi deb yuritiladi) tomonidan oʻtkaziladi.

Attestatsiya komissiyalari tarkibi Institut tomonidan kamida besh nafar aʼzodan, shu jumladan, attestatsiya komissiyasi raisi, rais oʻrinbosari va kotibidan iborat tarkibda shakllantiriladi.

Attestatsiyada komissiya raisi ishtirok etmagan taqdirda, raislik vazifasini uning oʻrinbosari bajaradi.

Attestatsiyadan oʻtayotgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining sonidan kelib chiqib attestatsiya komissiyasi tarkibiga qoʻshimcha mutaxassislar jalb etilishi mumkin.

29. Attestatsiya ikkinchi bosqichining nazariy va amaliy mashgʻulot topshiriqlari Institut tomonidan tuziladi.

30. Attestatsiyani topshirish jarayonida ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga quyidagilar taqiqlanadi:

qonunchilik hujjatlari, yoʻriqnoma materiallar, maxsus adabiyotlar hamda shpargalkalardan foydalanish;

uyali telefon, kompyuter, telekommunikatsiya vositalari va boshqa aloqa vositalaridan foydalanish;

boshqa ishtirokchilar bilan muloqot qilish;

boshqalar bilan suhbatlashish;

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining oʻrniga boshqa shaxs kirishi;

attestatsiya oʻtkazish joyidan sababsiz tashqariga chiqish.

31. Attestatsiya komissiyasi:

ishlab chiqish taʼlimi ustalarini nazariy va amaliy koʻnikmalarini mazkur Nizomning 5-ilovasidagi baholash mezonlariga muvofiq baholaydi;

nazariy va amaliy mashgʻulot natijalarini baholashda adolatli, shaffof hamda xolis boʻladi;

mazkur Nizomni 30-bandi talablarini buzgan ishlab chiqish taʼlimi ustalarini attestatsiya jarayonlaridan chetlashtiradi;

imtihon vaqtida ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini vaqt meʼyorlariga amal qilishini taʼminlaydi.

32. Attestatsiya komissiyasi xulosasi komissiyasi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan taqdirda, haqiqiy hisoblanadi.

33. Nazariy va amaliy mashgʻulotda ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga 1 ta topshiriq beriladi.

Topshiriqqa tayyorgarlik koʻrish, uning nazariy qismiga javob berish hamda amaliy qismini bajarish uchun jami 30 daqiqa ajratiladi.

34. Attestatsiya komissiyasi ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini nazariy va amaliy mashgʻulotni bajarishidan oldin topshiriq mazmuni, texnik shartlar, baholash mezonlari, ajratilgan vaqt meʼyori hamda texnika xavfsizligi qoidalari bilan tanishtiradi. Shuningdek, attestatsiya jarayoni videokuzatuv orqali qayd etib boriladi.

35. Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari attestatsiyaning ikkinchi bosqichi natijasi bilan tanishtiriladi hamda tanishganligini tasdiqlash uchun qaydnomaga imzo qoʻyadi.

36. Agentlik va Institutning xodimlari, attestatsiya komissiyasi aʼzolari hamda attestatsiya topshiruvchi ishlab chiqarish taʼlimi ustalaridan boshqa shaxslar attestatsiyaning ikkinchi bosqichiga kiritilmaydi.

37. Ikkita bosqich natijalariga koʻra:

1) birinchi malaka toifali taʼlim ustalari:

70 ball va undan yuqori koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtgan, birinchi malaka toifasi saqlangan;

70 balldan kam koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtmagan, ikkinchi malaka toifasiga tushirilgan (navbatdan tashqari attestatsiyaga jalb ishlab chiqarish taʼlimi ustalari bundan mustasno);

2) ikkinchi malaka taʼlim ustalari:

70 ball va undan yuqori koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtgan, birinchi malaka toifasi berilgan;

69 balldan 60 ballgacha koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtgan, ikkinchi malaka toifasi saqlangan;

60 balldan kam koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtmagan, malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi lavozimiga tushirilgan (navbatdan tashqari attestatsiyaga jalb etilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi bundan mustasno);

3) malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi:

60 ball va undan yuqori koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtgan, ikkinchi malaka toifasi berilgan;

55 balldan 59 ballgacha koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtgan, malaka toifasiz taʼlim ustasi lavozimi saqlangan;

55 balldan kam koʻrsatkichga ega boʻlsa — attestatsiyadan oʻtmagan, malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi lavozimiga muvofiq emas deb (navbatdan tashqari attestatsiyaga jalb etilgan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi bundan mustasno) hisoblanadi.

38. Malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻta olmagan taqdirda, ish beruvchi xodimning malakasi yetarli boʻlmaganligi sababli u bilan tuzilgan mehnat shartnomasini mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilish huquqiga ega.

Ish beruvchi mehnat shartnomasini bekor qilmagan taqdirda, navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻta olmagan malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasini navbatdan tashqari attestatsiyaga koʻpi bilan ikki marta jalb etadi. Bunda ikki martadan birortasida ham navbatdan tashqari attestatsiyadan oʻta olmagan ishlab chiqarish taʼlimi ustasi bilan tuzilgan mehnat shartnomasi xodimning malakasi yetarli boʻlmaganligi sababli bekor qilinadi.

39. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi attestatsiyada uzrli sababga (vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etganligi, vaqtincha xorijiy mamlakatda safarda boʻlganligi, yaqin qarindoshining vafoti, vakolatli davlat organi yoki taʼlim tashkilotlari rahbarlarining maʼlumotnomasida koʻrsatilgan boshqa asoslarga) koʻra kelmagan boʻlsa, ularning attestatsiyasi boshqa muddatga koʻchiriladi.

40. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi uzrsiz sababga koʻra attestatsiyada ishtirok etmagan boʻlsa, u attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi hamda uning tegishli malaka toifasi bir pogʻona tushiriladi.

41. Institut attestatsiya yakunlanganidan soʻng oʻn ish kunida Agentlikka attestatsiya natijalari boʻyicha yakuniy hisobot taqdim etadi.

42. Attestatsiyadan oʻtganlik muddati tugagan va navbatdagi majburiy attestatsiyadan ozod etilmagan ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi lavozimi boʻyicha haq toʻlanadi.

43. Attestatsiyadan oʻtganlik muddati tugab, malaka toifasiz ishlab chiqarish taʼlimi ustasi lavozimi boʻyicha haq toʻlanayotgan ishlab chiqarish taʼlimi ustalari navbatdagi majburiy attestatsiyaga oxirgi olgan malaka toifasi boʻyicha jalb qilinadi.

44. Attestatsiya jarayonlari yakunlanganidan soʻng bir oy muddatda Agentlik direktorining buyrugʻi bilan attestatsiya natijalariga koʻra birinchi va ikkinchi malaka toifalari berilgan hamda toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtkazilmasdan malaka toifalari bir pogʻonaga oshiriladigan ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining roʻyxati tasdiqlanadi.

Tasdiqlangan roʻyxatga asosan ishlab chiqarish taʼlimi ustalariga mazkur Nizomga 6 va 7-ilovalariga muvofiq shakldagi QR-kod qoʻyilgan elektron shakldagi sertifikatlar beriladi.

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalari axborot tizimida joylashgan shaxsiy kabinetiga kirish orqali elektron shakldagi sertifikatni yuklab olishi mumkin.

5-bob. Attestatsiya natijalari yuzasidan murojaat qilish

45. Attestatsiya natijalaridan norozi boʻlgan taʼlim ustalari natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab oʻn kun mobaynida apellyatsiya komissiyasiga yozma ravishda ariza (shikoyat) berishlari mumkin. Ariza (shikoyat) roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqiladi. Apellyatsiya komissiyasiga murojaat qilish yozma ravishda yoki Agentlikning rasmiy veb-sayti orqali elektron tarzda amalga oshiriladi.

46. Apellyatsiya komissiyasi attestatsiya boshlangandan keyin oʻn kun ichida Agentlik direktorining buyrugʻiga koʻra yetti kishidan iborat tarkibda tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibi Agentlik direktorining oʻrinbosari (komissiya raisi), sohaga masʼul tarkibiy boʻlinmasi rahbari (komissiya raisi oʻrinbosari), Agentlik xodimlari (bir nafari — komissiya kotibi), kasaba uyushmasi vakili hamda xodimlaridan iborat boʻladi.

Apellyatsiya komissiyasining tarkibi va ish tartibi apellyatsiya komissiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi buyruqda belgilanadi. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Attestatsiya komissiyasi tarkibidan aʼzo kiritilmaydi. Apellyatsiya komissiyasi muammoli holatlarga aniqlik kiritish uchun jamoatchilik asosida malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

47. Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining yarmidan koʻpi ishtirok etsa, uning qabul qilgan qarori qonuniy kuchga ega boʻladi. Murojaat etuvchi ishlab chiqarish taʼlimi ustalari apellyatsiya komissiyasi tomonidan murojaati koʻrib chiqilishi jarayonida bevosita yoki masofadan turib onlayn tarzda ishtirok etishi mumkin.

48. Apellyatsiya komissiyasi ishlab chiqarish taʼlimi ustasining attestatsiya jarayonlariga oid murojaatini koʻrib chiqib, quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining toʻgʻri baholanganligi, nazariy va amaliy mashgʻulot topshiriqlarida xato va kamchiliklar, shuningdek, sinovlarni oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar aniqlanmagan taqdirda, attestatsiya natijalarini oʻzgartirishsiz qoldirish;

ishlab chiqarish taʼlimi ustasining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi notoʻgʻri baholanganligi, nazariy va amaliy mashgʻulot topshiriqlarida xato va kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, attestatsiya natijalarini oʻzgartirish;

attestatsiya oʻtkazish jarayonida tashkiliy-texnik jihatdan kamchiliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda, nazariy va amaliy mashgʻulot topshiriqlarining qaytadan topshirilishini tashkil etish.

6-bob. Yakuniy qoidalar

49. Attestatsiya komissiyasi yoki apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin.

50. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ishlab chiqarish taʼlimi ustasini attestatsiyadan oʻtkazish boʻyicha

____________________ ____________________ (sanasi) (raqami) I. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi haqida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jinsi: 5. Biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 6. Kasbiy taʼlim tashkiloti joylashgan tuman (shahar): 7. Kasbiy taʼlim tashkiloti nomi yoki raqami: 8. Kasbiy taʼlim tashkiloti turi: 9. Kasbiy taʼlim tashkilotining tashkiliy-huquqiy shakli (davlat, nodavlat): 10. Attestatsiya turi (navbatdagi, navbatdan tashqari): 11. Attestatsiyadan oʻtayotgan oʻquv amaliyoti (fani): 12. Attestatsiyadan oʻtadigan tili: 13. Amaldagi malaka toifasi toʻgʻrisida maʼlumot (sertifikat seriyasi, raqami va berilgan vaqti): 14. Yashash joyi: 15. Telefon raqami: 16. Elektron pochta manzili (e-mail): II. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasining taʼlim toʻgʻrisidagi hujjati (xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni Oʻzbekiston Respublikasida tan olish haqidagi guvohnoma); 2. Qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi haqidagi diplom nusxasi (agar mavjud boʻlsa); 3. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan maʼlumotnoma.

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan bir pogʻona oshirilgan malaka toifasi sertifikatini olish uchun

____________________ ____________________ (sanasi) (raqami) I. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi haqida maʼlumot: 1. Familiyasi: 2. Ismi: 3. Otasining ismi: 4. Jinsi: 5. Biometrik pasporti yoki identifikatsiya ID-kartasi maʼlumotlari (seriyasi va raqami): 6. Kasbiy taʼlim tashkiloti joylashgan tuman (shahar): 7. Kasbiy taʼlim tashkiloti nomi yoki raqami: 8. Kasbiy taʼlim tashkiloti turi: 9. Kasbiy taʼlim tashkilotining tashkiliy-huquqiy shakli (davlat, nodavlat): 10. Toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan bir pogʻona oshirilgan malaka toifasi sertifikatini olishga asos 11. Sertifikat olinadigan oʻquv amaliyoti (fani) nomi: 12. Yashash joyi: 13. Telefon raqami: 14. Elektron pochta manzili (e-mail): II. Soʻrovnomaga ilova qilinadigan hujjatlar: 1. Ishlab chiqarish taʼlimi ustasining taʼlim toʻgʻrisidagi hujjati (xorijiy davlatda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatni Oʻzbekiston Respublikasida tan olish haqidagi guvohnoma); 2. Qayta tayyorlash kurslaridan oʻtganligi haqidagi diplom nusxasi (agar mavjud boʻlsa); 3. Toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan bir pogʻona oshirilgan malaka toifasi sertifikatini olish uchun asos boʻladigan hujjatlar.

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini

T/r Baholash obyekti Ball I. Pedagogik mahoratni baholash mezonlari a) ochiq oʻquv amaliyoti mashgʻulotlarini oʻtganligi uchun (muntazam ravishda): 3 ball uch marta ochiq oʻquv amaliyoti mashgʻulotlarini oʻtganligi uchun (har oʻquv yili davomida) 3 ball ikki marta ochiq oʻquv amaliyoti mashgʻulotlarini oʻtganligi uchun (har oʻquv yili davomida) 2 ball bir marta ochiq oʻquv amaliyoti mashgʻulotlarini oʻtganligi uchun (har oʻquv yili davomida) 1 ball b) oʻquvchilarning oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlaridan reyting koʻrsatkichlari uchun (sinf jurnallari asosida) 3 ball 86 — 100 foiz 3 ball 71 — 85 foiz 2 ball 55 — 70 foiz 1 ball v) taʼlim berish vositalari, kasbga doir jihozlardan amaliy mashgʻulotlarda foydalanganligi uchun 3 ball taʼlim berish vositalari, kasbga doir jihozlardan amaliy mashgʻulotlarda samarali foydalanganligi uchun 3 ball taʼlim berish vositalari, kasbga doir jihozlardan amaliy mashgʻulotlarda foydalanganligi uchun 2 ball g) oʻquv qoʻllanmasi, namunaviy dastur yozishda qatnashganlik, ilmiy maqolalar va boshqa ilmiy yutuqlar uchun: 3 ball oʻquv qoʻllanmalar va namunaviy dasturlar yozishda qatnashganligi 3 ball oʻquv qoʻllanmasi yozishda qatnashganligi 2 ball ilmiy maqolalar va boshqa ilmiy yutuqlarga erishganligi 1 ball d) ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining turli kasbiy koʻrik-tanlovlar va musobaqalarda erishgan yutuqlari uchun: 3 ball xalqaro va respublika miqyosida 3 ball Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida 2 ball tuman (shahar) miqyosida 1 ball Jami 15 ball II. Psixologik tayyorgarlikni baholash mezonlari Mashgʻulotlarning psixologik tahlillari natijalari ijobiy boʻlsa, taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalari (oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan taʼlim ustasining faoliyati yuzasidan shikoyatlar boʻlmasa 5 ball Mashgʻulotlarning psixologik tahlillari natijalari ijobiy boʻlsa, taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalari (oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan taʼlim ustasining faoliyati yuzasidan bitta shikoyat boʻlsa 3 ball Mashgʻulotlarning psixologik tahlillari natijalari ijobiy boʻlsa, taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalari (oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan taʼlim ustasining faoliyati yuzasidan bittadan ortiq shikoyat boʻlsa 1 ball Mashgʻulotlarning psixologik tahlillari natijalari ijobiy boʻlmasa, taʼlim oluvchilar va ularning ota-onalari (oʻrnini bosuvchi shaxslar) tomonidan taʼlim ustasining faoliyati yuzasidan bittadan ortiq shikoyat boʻlsa 0 ball Jami 5 ball

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligini baholash natijalari yuzasidan

____________________________________________________________________________________________________ (respublika, viloyat, tuman (shahar) nomi) ________________________________________________ ____________________________________ fani oʻqituvchisi __________ (taʼlim tashkilotining nomi va raqami) _____________________ (yoʻnalish nomi) _______________________________________________________ning pedagogik mahorati va psixologik tayyorgarligi _______________________ (F.I.O.) _________________________________________________________________________________ ball bilan baholandi. _______________Gʻ_________ (toʻplangan ball raqam va soʻz bilan) Mazkur maʼlumotnoma 20______ yil _______ ___________________________________dagi ___________________________ raqamli sertifikat asosida _______________________________________________ __ (sertifikat seriyasi va raqami) ________________________________________ (malaka toifasi nomi) malaka toifasiga ega ishlab chiqarish taʼlimi ustasiga 20____ yil ____ ______________ oylarida oʻtkaziladigan ________________________________________________ attestatsiyada ishtirok etish uchun berildi. ________________________ (attestatsiya turi) Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi 20____ yil ____ ____________da navbatdagi majburiy attestatsiyadan oʻtkazilgan. Asos: ______________________________________________________________________________________________ (pedagogik (kuzatuv) kengashining qarori yoki jalb qilingan _____________________________________________________________________________________________________ tashkilot xulosasi) Kasbiy taʼlim tashkiloti rahbari: __ ____________ __________ _____________________________ _____________________________________ (imzo) ______________________ (rahbarning F.I.O.) M.Oʻ. Roʻyxatdan oʻtkazish raqami: _____________________________ Berilgan sanasi: _______________________________________ ______________________________ (kun, oy, yil)

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini nazariy bilimlarini

T/r Baholash obyekti Ball 1. Mavzuni maqsad va vazifalarni toʻgʻri belgilaydi, mazmun-mohiyatini tushuntirib bera oladi, javobni mantiqiy ketma-ketlikda izchil ifodalaydi, ishonchli dalillar yoki texnik hujjatlarga murojaat qila oladi, kasbiy faoliyati bilan bogʻlaydi 20 ball 2. Mavzuni maqsad va vazifalarni belgilaydi, mazmun-mohiyatini tushuntirib bera oladi, javobni mantiqiy ketma-ketlikda izchil ifodalaydi, ishonchli dalillar yoki texnik hujjatlarga murojaat qila oladi 15 ball 3. Mavzuni maqsad va vazifalarni qisman belgilaydi, mazmun-mohiyatini tushuntirib bera oladi, javobni mantiqiy ketma-ketlikda ifodalay oladi 10 ball 4. Mavzuni qisman tahlil qila oladi, mazmun-mohiyatini tushuntirib bera oladi 5 ball 5. Mavzuni bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga ega emas 0 ball

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini amaliy koʻnikmalarini

T/r Baholash obyekti Ball * 1. Topshiriqni bajarishda xavfsizlik texnikasi qoidalari amal qilish 10 ball Topshiriqni xavfsizlik texnikasi, elektr xavfsizligi va yongʻinga qarshi qoidalariga toʻliq rioya qilgan holda bajarsa 10 ball Topshiriqni inson hayoti yoki sogʻligiga xavf solmaydigan xatoliklarga yoʻl qoʻygan holda bajarsa 5 ball Topshiriqni bajarishda inson hayoti yoki sogʻligiga xavf soladigan xatolikka yoʻl qoʻysa ** 0 ball 2. Topshiriqni bajarishda jihozlardan foydalanish 5 ball jihozlardan foydalanishda xavfsizlik qoidalari va texnik talablariga toʻliq amal qilsa 5 ball jihozlardan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga amal qilsa, lekin texnik talablariga amal qilmasa 3 ball jihozlardan foydalanishni bilmasa 0 ball 3. Topshiriqni bajarishda asbob-uskunalardan foydalanish 5 ball asbob-uskunalardan foydalanishda xavfsizlik qoidalari va texnik talablariga toʻliq amal qilsa 5 ball asbob-uskunalardan foydalanishda xavfsizlik qoidalariga amal qilsa, lekin texnik talablariga amal qilmasa 3 ball asbob-uskunalardan foydalanishni bilmasa 0 ball 4. Topshiriqni bajarishda oʻlchash va nazorat asboblari hamda vositalaridan toʻgʻri foydalanish 5 ball oʻlchash va nazorat asboblarini toʻgʻri tanlasa hamda ulardan talabga muvofiq oʻlchashlarni amalga oshirsa va saqlash qoidalariga rioya qilsa 5 ball oʻlchash va nazorat asboblarini toʻgʻri tanlasa hamda ulardan talabga muvofiq foydalansa saqlash qoidalariga rioya qilmasa 3 ball oʻlchash va nazorat asboblarini toʻgʻri tanlamasa yoki foydalana olmasa 0 ball 5. Topshiriqni bajarish texnologiyasiga rioya qilish 5 ball texnologiyaga rioya qilib xar bir harakatni toʻliq izohlab bersa 5 ball texnologiyaga rioya qilsa lekin harakatni izohlay olmasa 3 ball texnologiyaga rioya qilmasa 0 ball 6. Topshiriqni bajarishda vaqt meʼyorlariga rioya qilish 5 ball belgilangan vaqt ichida topshiriqni yakunlasa 5 ball belgilangan vaqt ichida topshiriqni yakunlamasa 0 ball 7. Bajarilgan topshiriq sifati 25 ball bajarilgan topshiriq sifati texnik hujjatlar talabiga toʻliq javob bersa va estetik koʻrinishiga eʼtiroz boʻlmasa 25 ball bajarilgan topshiriq sifati texnik hujjatlar talabiga muvofiq bitta xato bilan bajarilsa 20 ball bajarilgan topshiriq sifati texnik hujjatlar talabiga muvofiq ikkita xato bilan bajarilsa 15 ball bajarilgan topshiriq sifati texnik hujjatlar talabiga muvofiq uchta xato bilan bajarilsa 10 ball bajarilgan topshiriq sifati texnik hujjatlar talabiga muvofiq toʻrt va undan ortiq xatolar bilan bajarilsa 5 ball topshiriq bajarilmasa 0 ball

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining attestatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikatning

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi __________________________________________________________________ (sertifikatni bergan Agentlikning nomi) ISHLAB CHIQARISH TAʼLIMI USTASINING ATTESTATSSIYADAN OʻTGANLIGI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi toʻgʻrisida maʼlumot: Shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi ________________________________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida toʻplangan ball: Birinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Ikkinchi bosqich boʻyicha bilim darajasini baholash natijasi Jami toʻplangan ball ________________________________________________________________________________________ Attestatsiya natijasida berilgan malaka toifasi ________________________________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR-kod

Kasbiy taʼlim tashkilotlarining ishlab chiqarish taʼlimi ustalarini attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Ishlab chiqarish taʼlimi ustasining toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan bir pogʻona oshirilgan malaka toifasi sertifikatining

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi __________________________________________________________________ (sertifikatni bergan Agentlikning nomi) ISHLAB CHIQARISH TAʼLIMI USTASIGA TOʻGʻRIDAN-TOʻGʻRI ATTESTATSSIYADAN OʻTMASDAN BIR POGʻONA OSHIRILGAN MALAKA TOIFASI TOʻGʻRISIDA SERTIFIKAT Sertifikat seriyasi Sertifikat raqami Ishlab chiqarish taʼlimi ustasi toʻgʻrisida maʼlumot: Shaxsiy kodi: Familiyasi Ismi Otasining ismi Tugʻilgan vaqti Ish joyi Tayyorlov yoki taʼlim yoʻnalishi, mutaxassislik yoxud ixtisoslik nomi _______________________________________________________________________________________ Toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan bir pogʻona oshirilgan malaka toifasini berish uchun asos (mazkur Nizomning 9-banddagi holatlaridan biri koʻrsatiladi) Toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan oʻtmasdan berilgan malaka toifasi _______________________________________________________________________________________ Berilgan sana Amal qilish muddati Sertifikatni imzolagan shaxs QR-kod

Vazir K. SHARIPOV

Iqtisodiyot va moliya vaziri J. KUCHKAROV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Toshkent sh.,

2025-yil 29-may,

2025-yil 20-may

2025-yil 17-may

202-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2025-y., 10/25/3635/0555-son; 09.12.2025-y., 10/25/3635-1/1134-son)

lex.uz