UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ҚОИДАЛАРИ

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда ёнғин хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда коллекторлардан фойдаланиш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:

муҳандислик-коммуникация коллекторларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;

муҳандислик-коммуникация коллекторларида муҳандислик тармоқларини жойлаштириш;

муҳандислик-коммуникация коллекторларида таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

муҳандислик-коммуникация коллекторларидан фойдаланиш.

2. Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳамда «Veolia Energy Tashkent» МЧЖ билан биргаликда уч ой муддатда муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда (кейинги ўринларда — коллектор) таъмирлаш, фойдаланиш, модернизация ва реконструкция қилиш ишлари ушбу қарор талаблари асосида ташкил этилишини таъминласин.

3. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган барча харажатлар Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда коллектордан фойдаланувчи ташкилотлар учун ўзига тегишли бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари эгалари томонидан ушбу қарор талабларига риоя этилишини доимий назорат қилиб борсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 402-сон қарорига ИЛОВА

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш босқичларидаги, шунингдек, мавжуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда муҳандислик тармоқларини жойлаштириш, қуриш, фойдаланиш ҳамда уларни реконструкция қилиш ва таъмирлашдаги талабларни белгилайди.

2. Ушбу Қоидалар муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлар ва улар таркибидаги элементларни (объектларни) яратиш ҳамда фойдаланишнинг барча босқичларида бажарилиши керак, жумладан, маъмурий-маиший хоналар, диспетчерлик пунктлари, насос станциялари, алоҳида турган электр шчит хоналари, камералар, автоматик насос станциясининг камералари, дренаж қурилмалари ва бошқа объектларга тааллуқлидир.

3. Ушбу Қоидалар алоҳида муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш учун мўлжалланган каналлар ва туннелларга, ички муҳандислик тизимлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қўлланмайди.

4. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

авариявий чиқиш — фавқулодда вазият юзага келганда одамларнинг коллектордан ер юзасига тезкор чиқишини таъминлайдиган техник ечимлар мажмуи;

автоматик насос станцияси — коллекторда тасодифий, фавқулодда сув тошқини ва дренаж сувларини йиғиш ҳамда чиқариб ташлашни таъминлайдиган, автоматик равишда ишлайдиган умумлаштирилган қурилмалар мажмуи;

автоматлаштирилган иш жойи — белгиланган турдаги фаолиятни автоматлаштиришга мўлжалланган тизимнинг дастурий-техник мажмуи;

бўлим — ёнғинга қарши деворлар ва ёнғинга қарши тўсиқлар ёки қопламалар билан ажратилган коллекторнинг оловбардошлик даражаси чегаралари билан ёнғин чегарасидан ташқарига тарқалмаслигини таъминлайдиган қисми;

диспетчерлик пункти — коллекторнинг бир қисми бўлиб, бунда диспетчернинг жойлашган ва ускуналарни бошқариш ҳамда маълумотларни кўрсатиш ҳамда узатиш учун мўлжалланган иш жойи;

камера — муҳандислик-коммуникация тармоқларини киритиш-чиқариш, шамоллатиш камераси, автоматик насос станцияси, электр шчит хоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган коллекторнинг бир қисми;

канал — алоқани ташкил қилиш, бирор нарсани узатиш ёки кўчириш учун мўлжалланган, сунъий равишда чекланган жой;

коллектор — ер остида жойлашган, кириш-чиқиш ва ўтиш йўлакларига эга, шамоллатиш, ёнғинга қарши ва сигнализация қурилмалари билан жиҳозланган, электр ва алоқа кабеллари, иссиқ сув ва ичимлик суви қувурлари ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари ўтказилишига мўлжалланган ёпиқ иншоот;

коллектор тармоқлари — электр ва алоқа кабеллари, иссиқ сув ва ичимлик суви қувурлари ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқлари мажмуидан иборат муҳандислик инфратузилмаси;

коллекторнинг чизиқли қисми — коллекторнинг хавфсиз фойдаланиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган, кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш ишларини бажаришга мўлжалланган иншоот қисми;

маълумотлар базаси (булутли ечимлар) — кенг тарқалган ва қулай тармоқдан фойдаланиш модели, қўлланмага кўра умумий таъминот конфигурацияси ресурсларидан (масалан, маълумотлар узатиш тармоқлари, серверлар, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурлар ва хизматлар) тармоқ орқали фойдаланиш имконияти, минимал фойдаланиш харажатлари ва/ёки провайдерни маълумотлар билан таъминлаш базаси (мажмуи);

монтаж туйнуги — катта ўлчамли ускуналар ёки катталаштирилган конструктив бирикмаларда монтаж ёки демонтаж қилиш жойига тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминловчи ўтиш жойи;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари — ичимлик суви, оқова сув тармоқларини, электр энергияси ва табиий газ тармоқларини, телекоммуникация тармоқларини ва бошқа турдош бўлган тармоқларни ўз ичига олган умумлашган тармоқлар мажмуи;

муҳандислик - коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллектор — ер остидан ўтадиган иншоот, муҳандислик-коммуникация тармоқларини биргаликда ўтказиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, унинг ишлашини таъминлайдиган ички муҳандислик тизимлари;

муҳандислик-таъминлаш тармоқлари — коллектор, бинолар ва қурилмалар, коллекторлардан фойдаланиш учун зарур бўлган ички муҳандислик тизимлари ва коллекторларда ўтказиладиган муҳандислик-коммуникация тармоқлари;

шамоллатиш канали — коллекторнинг камерадан шамоллатиш тизими бош нуқтасигача ёки қутисигача бўлган ҳавони етказиб бериш ёхуд чиқариш учун мўлжалланган бир қисми;

шамоллатиш шахтаси — коллекторнинг шамоллатиш канали ва шамоллатиш қутисидан иборат бир қисми бўлиб, коллектор ҳамда атмосфера орасида ҳаво айланишини таъминлайдиган жой;

шамоллатиш қутиси — коллекторнинг бир қисми бўлиб, коллектордан ҳавони қабул қилиш ёки чиқариш учун мўлжалланган алоҳида жойлаштирилган ёки ўрнатилган, эшикли ёки эшиксиз қурилма;

эксплуатация қилувчи (фойдаланувчи) ходимлар — коллекторда амалга ошириладиган иш ва/ёки лавозим учун зарур бўлган даражада билим синовидан ўтган махсус ўқитилган шахслар;

электр шчит хонаси — коллектордаги хона ёки ер юзасидаги иншоот бўлиб, унга трансформатор подстанциясидан электр кабель линиялари ўтказилган, электр ускуналарини жойлаштириш ва коллекторнинг муҳандислик ускуналарини таъминловчи кабелларини улаш учун мўлжалланган хона;

EI 15 — эшик, ёнғинга қарши девор, оралиқ ва тўсувчи конструкцияларнинг ёнғинга 15 дақиқа давомида чидамли эканлигини кўрсатади;

EI 30 — эшик, ёнғинга қарши девор, оралиқ ва тўсувчи конструкцияларнинг 30 дақиқа давомида экстремал иссиқликка чидамли эканлигини кўрсатади;

EI 45 — эшик, ёнғинга қарши девор, оралиқ ва тўсувчи конструкцияларнинг ёнғинга 45 дақиқа давомида чидамли эканлигини кўрсатади;

EI 60 — эшик, ёнғинга қарши девор, оралиқ ва тўсувчи конструкцияларнинг ёнғинга 60 дақиқа давомида чидамли эканлигини кўрсатади.

5. Коллектор қўлланиш мақсадига кўра умумий, ихтисослаштирилган ва саноат коллекторларига бўлинади.

Умумий коллекторларда (шаҳар ва ички ҳудудларда) турли хил муҳандислик-коммуникация тармоқлари жойлаштирилади.

Ихтисослаштирилган коллекторлардан бир хил муҳандислик тармоғини ўтказиш учун фойдаланилади.

Саноат коллекторлари турли коммуникациялар, жумладан, ушбу Қоидаларнинг 35 ва 36-бандларида кўрсатилган ва битта фойдаланувчи ташкилотга тегишли бўлган муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тавсифланади.

6. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторни қуриш, режалаштириш лойиҳалари меъморий-режалаштириш ечимлари ва шаҳарсозлик ечимларининг техник-иқтисодий ечимлари асосида амалга оширилади.

7. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни лойиҳалаштиришда уларда қўшимча тармоқларни ўтказиш истиқболи, шунингдек, мавжуд (лойиҳалаштирилаётган) тармоқлар диаметрларининг ташқи юза кесимлари параметрларини ошириш имкониятини ҳисобга олиш лозим. Қўшимча тармоқларни ўтказиш истиқболлари ва мавжуд тармоқларнинг диаметрлари ёки кесимларини ошириш имкониятлари муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш схемаларида кўрсатилиши ва хизматлар истеъмолчиларининг (тармоқларнинг эгалари ёки балансда сақловчилари) техник шартларида ва коллекторларни лойиҳалаштириш бўйича топшириқларда қайд этилиши керак.

8. Ички муҳандислик ускуналарини лойиҳалаштиришда коллекторларни ривожлантириш схемасига мувофиқ мавжуд муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларга қўшимча нуқталарни улаш истиқболи ҳисобга олиниши керак. Истеъмолчиларнинг техник шартларида ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни лойиҳалаштириш топшириқларида сифатли хизматлар кўрсатилиши белгилаб ўтилиши керак.

2-боб. Муҳандислик ишлари бўйича талаблар

9. Коллекторлар қурилиши учун муҳандислик ишлари «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ бажарилади.

10. Сейсмик ҳудуд «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади. Коллекторлар устки қисмини очмасдан ва қазиш ишларини олиб бормасдан, коллекторларнинг муҳандислик-таъминлаш тармоқлари ҳамда улардан ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш, қайта жиҳозлаш ва капитал таъмирлаш ишлари, муҳандислик изланишлари натижаларига кўра унинг техник жиҳатдан мураккаблиги ва конструктив хусусиятларидан келиб чиқиб, буюртмачи (қурувчи) томонидан берилган техник топшириқ асосида амалга оширилади. Авария-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун қўшимча муҳандислик изланишлари талаб қилинмайди.

3-боб. Коллектор тармоқлари ва уларни ўтказиш усуллари

1-§. Коллекторларни режа бўйича жойлаштириш

11. Шаҳар ва қишлоқ қурилиши шароитида муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни жойлаштириш бўйича умумий талаблар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ аниқланади.

12. Шаҳар коллекторларини шаҳар қурилишида кўчалар ва йўлларнинг кўндаланг профиллари доирасида йўлаклар ёки ажратувчи чизиқлар остида ёки бундай имконият бўлмаган ҳолларда яшил ҳудудлар чегараси бўйича жойлаштириш керак.

13. Ички ҳудудлардаги коллекторларни ўтиш йўллари, яшил ҳудудлар бўйича жойлаштирилиши керак. Ички ҳудудлардаги коллекторларни лойиҳалаштиришда уларнинг йўналишини болалар боғчаси ва мактаб ҳудуди орқали ўтказишга рухсат берилмайди. Болалар боғчаси ва мактабнинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни лойиҳалаштиришда муҳандислик-коммуникация тармоқларидан биногача бўлган энг қисқа масофаларда ўтказилади, ўйин ва спорт майдончалари остидан ўтказишга йўл қўйилмайди (хўжалик ҳудудидан ўтказиш тавсия этилади). Майдонлар, йўлаклар, ўтиш ҳудудларида тик қудуқларни жойлаштиришга рухсат берилмайди. Бошқа ҳудудларда уларни жойлаштириш жойлари тўсиқлар ёки хавфсизлик белгилари билан ажратилиши керак.

14. Янги қурилишда коллекторларнинг қурилиш конструкцияларидан бинолар, иншоотлар ва муҳандислик-коммуникация тармоқларигача бўлган масофалар ушбу Қоидаларга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ белгиланади.

15. Коллекторларнинг ерости муҳандислик коммуникациялари, метро йўллари, темир йўл ёки автомобиль йўллари, шунингдек, трамвай йўллари билан кесишиши 90° бурчак остида таъминланиши керак. Аниқ сабаблар кўрсатилганда кесишиш бурчагини камайтиришга рухсат берилади, лекин камида 60° бўлиши талаб этилади.

Коллекторларда иссиқлик тармоқларини метро бекатлари устидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

16. Газ қувурлари билан кесишиш нуқталарида газ қувурлари камераларининг қурилиш иншоотлари ва коллекторнинг чизиқли тузилмалари орқали ўтказилишига йўл қўйилмайди.

17. Коллектор устида жойлашган сув таъминоти тармоқлари, иситиш тармоғи, канализация ва газ қувурлари билан телекоммуникация кабелларининг кесишмасида коллекторнинг ташқи четидан 300 мм ёки ундан кам масофада қувурларда қобиқлар ўрнатиш керак. Қобиқлар сув тармоғи, канализация, иссиқлик тармоғи ва газ қувурларида кесишиш жойларидан ҳар икки томонга 2 метр узунликда ўрнатилади. Пўлатдан ясалган қобиқларда емирилишга қарши ҳимоя қопламаси ёки емирилишга чидамли материаллардан ясалган қопламалар кесишган коммуникацияларни механик шикастланишдан ҳимоя қилиш учун ишлатилиши керак.

18. Муҳандислик коммуникацияларининг кириш ва чиқиш жойларида ҳамда коллекторнинг муҳандислик ускуналарини, шу жумладан, электр шчит хоналар ускуналарини жойлаштириш, шунингдек, асосий кириш ёки чиқиш ва бошқа мақсадлар учун коллектор йўналиши бўйлаб камералар жойлаштирилиши кўзда тутилиши керак. Тор жойларда камераларни ўрнатиш имконияти бўлмаган ҳолларда, у ерда жойлаштирилган ускуналар ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига хизмат кўрсатиш, кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш, шунингдек, ходимлар ўтишини таъминлайдиган техник ечимлар эътиборга олиниши керак.

19. Қурилиш конструкцияларининг ташқи чегараларидан ҳар икки томонга коллекторнинг ерости иншоотлари учун муҳофаза зонасининг кенглиги 5 метр ва ерусти иншоотлари учун 15 метр бўлиши керак.

Коллекторнинг муҳофаза зонасида фойдаланувчи ташкилот билан ўзаро келишмасдан туриб, ҳар қандай қурилиш-монтаж ишларини бажариш ман этилади.

2-§. Коллекторларнинг профилда жойлаштирилиши

20. Коллекторларни ернинг юза сатҳига яқин ўтказишга мослаб лойиҳалаштириш керак. Коллекторларни чуқур ўтказишга, аҳоли пунктларининг зич жойлашган ҳудудларида юзага яқин юқори зичликдаги ерости коммуникациялари жойлашган коллекторлар мавжуд бўлганда, шунингдек, юзага яқин коллекторларни қуриш учун мос бўлмаган геологик, экологик ва гидрогеологик шароитларда рухсат берилади.

21. Коллектор қопламасининг ўтказиш чуқурлиги иссиқлик қувурлари бўлган коллекторлар учун 0,7 метрдан ва иссиқлик қувурларисиз коллекторлар учун 1,0 метрдан кам бўлмаслиги керак. Коллектор конструкцияларини қоплаш мосламаси билан тўлдириш баландлигини ушбу Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ камайтиришга рухсат берилади. Қўшимча равишда коллекторларни лойиҳалаштириш ва чуқурлигини танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллектор билан кесишган коммуникациялар ва бошқа иншоотларни ўтказиш чуқурлиги;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллектор ичидаги ҳарорат режими;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторнинг қурилиш конструкцияларининг юк кўтариш қобилияти.

22. Коллекторлар ерости пиёдалар ўтиш жойлари билан кесишганда уларни пиёдалар ўтиш жойлари остидан ўтказиш керак.

23. Коллектор билан кесишган ерости муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторнинг қурилиш конструкциялари устидан ёки остида ўтказиш керак. Агар коммуникацияларни қайта ўтказишнинг имкони бўлмаса, истисно тариқасида, коллектор ичида коммуникациялар ёки 35 кВгача бўлган электр кабель линияларини ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда муҳандислик-коммуникация тармоқлари узунлиги коллекторнинг ташқи ўлчамларидан ҳар бир йўналишда 1 метрдан ошадиган қобиққа ўралган бўлиши керак.

Қобиқ деворидан коллектордан ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва кабелларигача бўлган минимал масофа камида 0,15 метр бўлиши керак.

24. Коллектор ариқчасининг қиялиги тасодифий, дренаж ёки авариявий сувлар, ёмғир сувларини чиқариб ташлаш учун канализация ёки насос станциялари билан таъминланиши керак. Бу қиялик камида 2 фоиз бўлиши, максимал қиялик эса 50 фоиздан кўп бўлмаслиги керак. Коллекторда иссиқлик қувурлари ўтказилганда, қувурларнинг таянч конструкциялари устидан силжишининг олдини олиш шароитида қиялик бўлиши керак.

25. Коллектор метро ёки темир йўллари билан кесишганда, коллектор профилини конструкциядан ташқарида битта қиялик билан лойиҳалаштириш керак. Коллекторнинг метро йўллари, темир йўллар ва пиёдалар ўтиш жойлари билан кесишган жойига пастки нуқталарни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

26. Ушбу Қоидаларнинг 17-бандида келтирилган кесишган коммуникацияларда ўрнатилган қобиқларни коллекторнинг қурилиш конструкциясининг ташқи чегарасидан қобиқ ёки қопламанинг ташқи чегарасигача масофаси камида 0,1 метр бўлган ҳолда коллектор устида ёки остида жойлаштириш керак. Бунда ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофалардан четлашиш тақиқланади.

27. Коллекторларнинг горизонтал йўналган бурғилаш усули билан кесиб ўтадиган муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказишда коллектор қурилиш конструкциялари ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари орасидаги энг кичик масофаларни ушбу Қоидаларга 2-иловада кўрсатилган масофаларга нисбатан 0,3 метрга ошириш керак.

3-§. Коллекторларни аҳоли пунктларида жойлаштириш

28. Коллектор йўналишини танлашда коллектор тармоғига кирувчи ерусти иншоотларни жойлаштириш заруратини ҳисобга олиш керак, яъни:

шамоллатиш бошланиш жойи;

шамоллатиш қутилари;

диспетчерлик пункти;

электр шчит хоналари;

коллекторнинг ерости қисмига кириш ва чиқиш жойлари;

кўрикдан ўтказиш ва монтаж туйнуклари;

авариявий ва эвакуация чиқиш жойлари.

29. Шамоллатишнинг бошланиш жойи, шамоллатиш қутилари, коллекторнинг ерости қисмига кириш ва чиқиш жойларини йўл қисмидан ташқарида ва яшил ҳудудларда жойлаштириш керак, кўрикдан ўтказиш ва монтаж туйнуклари имкониятга кўра йўл қисмидан ташқарида яшил ҳудудларда жойлаштирилиши керак.

30. Оқим ва тортувчи шамоллатиш (қутиси) боши ёки шамоллатиш қутисининг панжаралари орасидаги масофа камида 3 метр бўлиши керак.

Оқим ва тортувчи шамоллатиш (қути) орасидаги масофани камайтириш имкониятга кўра тегишли асосланган ҳолатларда ва ҳавони тортиш нуқтасидан оқим бошланишига ўтмаслигини таъминлайдиган шамоллатиш бошлари (қутилари) ўрнатилганда йўл қўйилади.

Нефть ва газ омборлари, ёғоч омборлари ва бошқа ёнувчи ва портловчи объектларга шамоллатишнинг бошланишидан ёки шамоллатиш қутисидан масофа камида 50 метр бўлиши керак.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг ерости захира жойларидан коллекторгача масофа камида 10 метр, шамоллатишнинг бошланишидан ёки шамоллатиш қутисидан масофа камида 20 метр бўлиши керак.

31. Трамвай рельси бошланишидан шамоллатиш бошланишигача ёки авариявий чиқиш билан шамоллатиш қутисигача бўлган масофа камида 2 метр, темир йўл рельси учун эса 4 метр бўлиши керак.

32. Монтаж туйнуги ва авариявий чиқиш жойларини бинолар ва иншоотлардан камида 5 метр ҳамда камералар ва қудуқлардан камида 2 метр масофада жойлаштириш керак.

33. Диспетчерлик пунктларини жойлаштириш ва уларнинг умумий режалаштириш ечимларига, шунингдек, меъморий ечимларга қўйилган талаблар ушбу Қоидаларнинг 208 — 219-бандларида келтирилган.

4-боб. Коллекторлар конструкцияси тузилмаси

1-§. Коллекторларда муҳандислик-коммуникация тармоқларини жойлаштириш

34. Коллекторнинг конструкцияси доимий фойдаланиш жараёнларида хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.

35. Коллекторлар қуйидаги муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш учун мўлжалланган:

иссиқлик ва буғ тармоқлари;

сув таъминоти тармоқлари;

электр кабель линиялари;

телекоммуникация ва назорат кабеллари;

сиқилган ҳаво қувурлари;

совуқ сув ва босимли канализация қувурлари.

Техник-иқтисодий асосларда ва бундай коммуникацияларни муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда ўтказиш бўйича техник шартлар мавжуд бўлганда, босимли канализация ва совуқ сув таъминоти тармоқларини коллекторларда ўтказишга рухсат этилади.

36. Иссиқлик, совуқ сув таъминоти тармоқлари, 35 кВгача бўлган электр кабель линиялари, телекоммуникация кабеллари ва сиқилган ҳаво қувурлари ҳар қандай комбинацияда муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда ўтказилади.

37. Электр кабель линияларини буғ тармоқлари билан биргаликда муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторда ўтказишга рухсат этилмайди.

38. Буғ тармоқларини асосий коллектор кесимига уланган алоҳида кесимда ўтказиш назарда тутилади.

Коллектор кесимларининг уланиш жойлари орасидаги масофа 140 метрдан ошмаслиги керак.

39. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда муҳандислик коммуникацияларини ўтиш йўлининг бир ёки икки томонида жойлаштириш лозим.

Коллекторда ўтказилган энг катта қувурнинг ташқи диаметрига тенг ўтказиш йўлининг энг чекка қувурлар ёки кабель тармоқлари орасидаги масофа 0,1 метр бўлиши керак. Электр кабель линияларини икки томонлама жойлаштирганда ўтказиш йўлининг кенглиги камида 1 метр бўлиши керак.

Коллекторни фойдаланувчи ташкилот билан асослаш ва келишув бўлган ҳолларда ўтказиш йўлининг кенглигини 0,5 метрга қадар, лекин 1,5 метрдан ортиқ бўлмаган масофада камайтириш мумкин.

Коллекторнинг тўғри чизиқли қисмидаги ўтказиш йўлининг баландлиги камида 1,8 метр бўлиши керак. Кўчиришга оид бўлмаган коммуникациялар кесишганда ёки табиий тўсиқлар мавжуд бўлганда ўтказиш йўлининг баландлигини 2 метрдан ошмаган масофада 1,6 метрга қадар камайтиришга рухсат этилади.

40. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлар кесимлари намуналари ушбу Қоидаларга 6-иловада келтирилган.

41. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан қурилиш конструкциялари орасидаги минимал масофалар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ қабул қилиниши керак.

2-§. Иссиқлик тармоқлари

42. Иссиқлик тармоқларини коллекторларда лойиҳалаштиришда ушбу параграф қоидалари ва «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини инобатга олиш керак.

43. Иссиқлик тармоқлари икки қават қилиб, устма-уст жойлаштирилади, бунда узатувчи қувур пастдан ўтказилади.

Иссиқлик тармоқларини бир қаватда жойлаштиришга рухсат этилади, бунда қувурларни кўздан кечириш, диагностика қилиш ва таъмирлаш имконияти таъминланиши керак.

Иссиқлик тармоқлари телекоммуникация кабеллари ва ўз эҳтиёж кабеллари билан коллекторнинг бир томонида ўтказилади.

44. Иссиқлик тармоқларининг таянч конструкцияларида темир-бетон ёки металлдан фойдаланилади. Таянч конструкциялар коллекторнинг қурилиш конструкциялари билан конструктив боғланган бўлиши, қўлланадиган таянчлар эса диэлектрик бўлиши керак.

45. Иссиқлик тармоқларининг қурилиш конструкциялари ва бошқа коммуникацияларгача бўлган минимал масофалар «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу Қоидаларга 3 ва 6-иловаларига мувофиқ қабул қилиниши керак. Реконструкция ҳолатида иссиқлик тармоқларини ишлаётган коллекторларда қурилиш конструкциялари ва бошқа коммуникацияларгача бўлган масофаларни камайтиришга коллекторнинг конструкцияси бутун тўлиқ иш жараёнининг хавфсизлик талабларига мос келиши таъминланиши шарти билан рухсат этилади.

46. Тармоқларнинг аввалдан фойдаланишда бўлган қурилиш конструкциялари ва иссиқлик тармоғи таянчларини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, бундай конструкцияларни уларни таъмирланган (реконструкция қилинган) тармоқнинг бутун хизмат муддати давомида фойдаланиш имкониятини аниқлаш мақсадида лойиҳаолди текширув ўтказиш лозим. Иссиқлик тармоқларининг диаметри ўзгарганда, юкламалар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда доимий таянчларнинг назорат ҳисоблашларини ўтказиш керак.

47. Коллекторда ўтказилаётган иссиқлик тармоқлари иссиқлик қопламасига эга бўлиши керак. Қоплама тури ва қалинлигини «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.

48. Коллекторда ўтказилган иссиқлик тармоқларида ўрнатиладиган бошқарув қисмлари, тармоқланишлар ва бошқа ускуналарни камераларда жойлаштириш керак. Камераларнинг ўлчамларини коллекторда ўтказилган бошқа коммуникациялар билан мувофиқлаштириб, ушбу Қоидаларга 4 ва 6-иловалар ҳамда «Иссиқлик тармоқлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак. Камераларни коллекторга бириктирган ҳолда ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлган тўсиқлар билан жойлаштириш лозим.

49. Коллекторда ўтказилаётган иссиқлик тармоқлари емирилишдан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Қувурларни ҳимоя қилиш тадбирлари «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

50. П шаклидаги компенсаторларни коллекторнинг тўғри чизиқли қисми чегараларидан ташқаридаги бўшлиқларда жойлаштириш керак. Бўшлиқларда ўрнатиш имкони бўлмаганда П шаклидаги компенсаторларни коллекторнинг тўғри чизиқли қурилиш қисми ўлчамлари ичида жойлаштириш керак. Бунда кўндаланг ўтказилган иссиқлик тармоқлари ушбу Қоидаларнинг 193 — 196-бандлари талабларига мувофиқ ўтиш кўприклари билан жиҳозланган бўлиши лозим.

51. Коллекторларга кирадиган иссиқлик тармоқлари каналини коллекторга нисбатан нишаб билан лойиҳалаштириш лозим.

3-§. Сув таъминоти тармоқлари

52. Сув таъминоти тармоқларини коллекторларда лойиҳалаштиришда ушбу параграфнинг қоидалари ва «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олиш керак.

53. Сув таъминоти тармоқларини телекоммуникация кабеллари ва электр кабель линиялари билан биргаликда ўтиш йўлининг бир томонида ўтказиш лозим. Сув таъминоти тармоқларини иссиқлик тармоқлари устида ўтказишга рухсат этилмайди.

54. Коллекторда ўтказилаётган қувурларни бетон, темир-бетон ёки металл таянч конструкцияларида жойлаштириш лозим. Таянч конструкциялар ва коллектор қурилиш конструкциялари орасида конструктив боғлиқликнинг зарурати ҳисоблаш орқали аниқланади.

55. Сув таъминоти тармоқлари материалини фойдаланувчи ташкилотнинг лойиҳалаштириш бўйича топшириғига, техник шартларига ва «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.

56. Сув таъминоти тармоқлари қурилиш конструкциялари ва бошқа коммуникациялар билан минимал масофаларини ушбу Қоидаларга 6-иловага ҳамда «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш лозим. Мавжуд коллекторларда қувурларни реконструкция қилишда коллекторнинг конструкцияси бутун тўлиқ иш жараёнининг хавфсизлик талабларига мос келиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда масофаларни камайтиришга рухсат этилади.

57. Коллекторда ўтказилган сув таъминоти тармоқларида ўрнатиладиган бошқарув қисмлари, тармоқлар, гидрантлар ва бошқа ускуналарни коллектор ташқарисидаги камераларда жойлаштириш лозим.

Камераларнинг ўлчамларини коллекторда ўтказилган бошқа коммуникациялар билан мувофиқлаштириб, ушбу Қоидаларга 6-илова ҳамда «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш керак. Сув таъминоти тармоқлари ва камералар полини коллекторга нисбатан нишаб қилиб лойиҳалаштириш лозим.

Қувурларнинг коллектор девори орқали ўтиш жойларида, кириш узелининг гидро ва газ герметизациясини таъминлайдиган бошқа қурилмаларни назарда тутиш керак.

58. Коллектордаги ҳарорат режимига боғлиқ ҳолда сув таъминоти тармоқларини иссиқлик қопламаси билан таъминлаш лозим.

Сув таъминоти тармоқлари 15 метрлик участкада шамоллатиш каналигача ва ундан кейинги масофада иссиқлик қопламасига яқин жойда бўлиши керак. Қўшимча равишда қувурлар коллекторда юқори даражада иссиқлик чиқариши ва сувнинг 20°С гача қизиши эҳтимоли бўлган ҳолларда қоплама билан ажратилиши лозим. Қопламанинг зарурати, тури ва конструкцияси «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талаби ҳамда Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ аниқланади.

59. Коллекторда ўтказилган сув таъминоти тармоқлари пластмасса ёки пўлатдан тайёрланган қувурлардан, емирилишга қарши ҳимояланган ёхуд ёнмайдиган емирилишга чидамли материалдан тайёрланиши лозим. Сув таъминоти тармоқлари қопламалари ушбу Қоидаларнинг 279 — 285-бандлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.

4-§. Юқори кучланишли электр кабель линиялари

60. Коллекторларда электр кабель линияларини лойиҳалаштириш ва ўтказиш ушбу параграф талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.

Коллекторларда электр кабель линияларини тўлиқ қурилиш узунликлари билан ўтказиш тавсия этилади, электр кабель линиялари қуйидаги талабларга мувофиқ жойлаштирилиши керак:

электр кабель линиялари фақат назорат кабеллари устида жойлаштирилиши лозим. Кесишиш ва тармоқланиш жойларида назорат кабеллари ва телекоммуникация кабелларини электр кабель линияларининг устида ва остида ўтказишга рухсат этилади;

электр кабель линиялари назорат кабеллари ва телекоммуникация кабелларидан горизонтал тўсиқ билан ажратилади, тўсиқнинг ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлиши керак;

назорат кабелларини кучланиши 1000 Vгача бўлган электр кабель линиялари ёнига жойлаштиришга рухсат этилади;

кучланиши 1000 V гача бўлган электр кабель линияларини кучланиши 1000 V дан юқори бўлган электр кабель линияларининг устида жойлаштириш тавсия этилади. Улар ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлган тўсиқлар билан ажратилиши керак;

электр кабель линияларининг турли гуруҳлари, яъни генераторлар, трансформаторлар ва бошқа таъминловчи қурилмалардан электр таъминоти ишончлилиги бўйича I тоифали истеъмолчиларни таъминловчи 1000 V дан юқори ишчи ва захира кабель линияларни турли горизонтал сатҳларда ўтказилиши ва ёнғин тўсиқлари билан ажратилиши керак.

61. Электр кабель линиялари коллекторларда металл конструкциялар бўйлаб ўтказилади.

Металл конструкциялар коллекторнинг лойиҳа бўйича (ҳисобий) ўтказувчанлигига мувофиқ фойдаланишга киритилгунча қурилиш босқичида ўрнатилиши керак.

Кабелнинг металл конструкциялари йўналтирувчи кронштейнлар (устун, кабель шахтаси) ва тиргаклар (консоль) билан монтаж қилинади. Металл конструкцияларнинг йўналтирувчи кронштейнлари коллекторнинг қурилиш конструкцияларига ва ўрнатма деталларга болтли бирлаштириш ёки пайвандлаш орқали девор ва шифтига анкерли болтлар билан мустаҳкамланади. Кабелнинг металл тиргаклари устунларга болтли бирлаштириш орқали мустаҳкамланиб, улар кабель линиялари силжишининг олдини олувчи конструкцияга эга бўлиши керак.

Электр кабель линияларини ўтказишда металл конструкцияларнинг четлари ўткир қиррали бўлмаслиги керак. Горизонтал ҳолатда жойлаштирилган электр кабель линиялари ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлган тўсиқлар билан ажратилади. Ҳаво-механик кўпикли ёки ёйма сепиладиган сувли автоматик ёнғин ўчириш тизими қўлланганда ёнғинга чидамли тўсиқларни ўрнатмасликка рухсат этилади.

Тиргаклар (жавонлар) қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган рухли пўлатдан ясалиши лозим.

62. Бошқа таянч конструкциялари (устунлар, йўналтирувчилар, кронштейнлар) орасидаги масофа электр кабель линияларини жойлаштириш учун иншоотнинг узунлиги бўйлаб 0,8-1 метр бўлиши керак.

63. Тиргаклар орасидаги вертикал минимал масофалар ушбу Қоидаларга 5 ва 6-илова талабларига мувофиқ қабул қилиниши керак.

64. Электр кабель линияларининг тармоқланиш жойларида камералар ўрнатилиши керак. Камераларнинг ўлчамлари ўтказилаётган кабель турига ва уларнинг 25 тасининг диаметридан кам бўлмаган радиусга ёки техник шартларга мувофиқ минимал букилиш радиуси бўйича кабелларнинг тарқалишини таъминлашга боғлиқ ҳолда лойиҳалаштирилиши керак. Индукция ғалтакларни ўрнатиш, хизмат кўрсатилмайдиган регенерация пунктларини ўрнатиш ва ушбу Қоидаларнинг 39 — 41-бандлари талабларида кўрсатилган муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ўтиш йўлаги масофаларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш керак.

65. Юқори кучланишдаги электр кабель линияларини паст кучланишдаги кабель линиялари остида жойлаштириш керак. Ҳар хил турдаги ва турли юза кесимли электр кабель линиялари жавонга жойлаштирилганда, яқинлашган кабель линиялари орасидаги масофа энг катта юза кесимли кабель диаметридан кам бўлмаслиги, вертикал қаторларда эса энг катта юза кесимли кабель диаметрининг бир ярим ўлчамидан кам бўлмаслиги керак.

66. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларга электр кабель линияларини киритиш ва чиқариш бир ёки икки қаторда амалга оширилади, ҳар бир қатордаги кабеллар сони олтитадан ошмаслиги керак. Кабеллар орасидаги масофа 0,1 метрдан кам бўлмаслиги керак.

67. Коллекторга кириш ва чиқиш жойларида электр кабель линияларининг ўрнатилиш чуқурлиги 1,5 метрдан ошмаслиги керак. Чуқурликни ошириш зарур бўлган ҳолларда, чуқурликни 3 метрдан оширмаслик шарти билан рухсат берилади.

68. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда электр кабель линиялари таранг ёки бўш тортилмасдан ўтказилиши керак.

69. Электр кабель линияларини металл конструкцияларга қуйидагича маҳкамлаш керак:

уланиш муфталари ўрнатилган жойларда;

бурилиш бурчакларининг ҳар икки томонидан;

коллекторда кабелларнинг бутун узунлиги бўйлаб ҳар 10 метрда;

коллектордан электр кабель линияларини кириш ва чиқиш жойларида;

кабелларни вертикал ўтказишда коллекторнинг кўтарилиш ва тушиш жойларида;

электр кабель линияларини конструкциялар ва деворлар бўйлаб вертикал ўтказишда ҳар 1 метрдан кам бўлмаган масофада металл конструкциясига мустаҳкамлаш керак.

70. Коллекторда ўтказилган электр кабель линиялари маркировка қилиниши керак.

Электр кабель линиялари диспетчерлик номланиши, юза кесими ва кабель турлари кўрсатилган ёрлиқ билан маркировка қилинади.

Ёрлиқлар умумий ҳолда кабелларнинг коллекторда ўтказилиши бутун узунлиги бўйлаб ҳар 50 метрда, кабелларнинг жойлашуви ўзгарган жойларда, ёнғинга қарши тўсиқлари ёки муфталарнинг ҳар бир томонида, кабелларнинг коллекторга кириш ва чиқиш жойларида, ҳар бешинчи пикетда, пикет кўрсаткичлари бўлган ҳолда (пикетлар орасидаги масофа 10 метр бўлганда) ёки ҳар иккинчи пикетда (пикетлар орасидаги масофа 20 метр бўлганда) жойлаштирилади.

Кабелларни маркировкалаш алоҳида нуқталардан (диспетчерлик пункти, коллекторга кириш, кабель линияларини киритиш, пикетлар) бошланиб, бошланиш нуқтасини кўрсатиш керак.

Ёрлиқлар кабелларда кўриш ва назорат қилиш учун қулай бўлган ҳолда гуруҳланган бўлиши керак.

71. Кабель муфталарини тиргаклар ораси марказида жойлаштириш керак, битта кабеллар жавонига жойлаштирилган муфталарнинг бир-бирининг орасидаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги лозим. Бириктирувчи ва ўтувчи муфталарини бурилишларда, қия ва тор жойларда, монтаж туйнуклари остида, кабель тушиш ва кўтарилиш жойларида, коллекторга кириш жойидан 2 метрдан кам бўлмаган масофада ва таъминот марказларининг кабель иншоотларида ўрнатиш мумкин эмас.

5-§. Телекоммуникация кабеллари

72. Телекоммуникация кабелларини лойиҳалаштириш ва ўтказиш ушбу параграфда келтирилган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.

Телекоммуникация кабеллари юқори кучланишли электр кабель линияларининг остида жойлаштирилиши лозим. Бунда улар ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлган тўсиқлар билан ажратилиши керак.

73. Телекоммуникация кабеллари коллекторларда тўғридан-тўғри тиргаклардан ўтказилади, коллектор бўйлаб тиргаклар орасидаги масофа 0,8 — 1 метр бўлиши керак.

74. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторга кабель канализацияси — кабель қурилмалари учун туйнуклар орқали хизмат кўрсатиш камераларида ўрнатилади. Кабель канализациясининг қувури манжетлар билан мустаҳкамланадиган гильзалар орқали киритилади, герметизация қилиш коллекторга сув ва газ киришидан ҳимоя қилади. Камераларнинг ўлчамлари кабелнинг 15 тасининг диаметридан кам бўлмаган радиусга ёки тегишли кабеллар учун техник шартларда кўрсатилган минимал бурилиш радиусини таъминлашга боғлиқ ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.

75. Телекоммуникация кабеллари 3 метрдан ортиқ чуқурликдаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларга вертикал тушиш камералари орқали киритилади. Бунда улар кузатув туйнуклари билан жиҳозланган бўлиши керак.

76. Коллекторларда алоқа кабелларини, шунингдек, оптик толали кабелларни «Кабель маҳсулотлари. Ёнғин хавфсизлиги талаблари» техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатда белгиланган талаб бўйича ўтказишга рухсат берилади.

77. Телекоммуникация кабеллари диаметри 100 мм дан ортиқ бўлмаган боғламларда яхлит узунликда ўтказилиши керак.

78. Телекоммуникация кабелларини маҳкамлаш, маркировка қилиш ва муфталарни ўрнатиш ушбу Қоидаларнинг 72 — 74-бандларида белгиланган талаблар каби бажарилиши керак.

79. Коллекторлардан ўтказилиши режалаштирилаётган телекоммуникация кабеллари сони ва уларни жойлаштириш учун зарур бўлган жавонлар сони телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш режаларига мувофиқ ва шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда танланади.

6-§. Коллекторларнинг кесим юзаси ва чизиқли қисмларига қўйиладиган талаблар

80. Коллекторнинг кесим юзасини лойиҳалаштириш босқичида техник топшириққа мувофиқ шаҳарсозлик, геологик, гидрогеологик шароитлар ва ишлаб чиқариш усулларини ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.

81. Коллекторнинг кўндаланг кесим юзаси шароитларга боғлиқ ҳолда тўғри ёхуд айланма шаклда қабул қилинади. Бунинг учун кесим юзасининг ўлчамларини ушбу Қоидаларнинг 38 — 41-бандларига мувофиқ, чизиқли қисмининг конструкциясини эса ушбу Қоидаларнинг 180 — 191-бандлари талабларига мувофиқ аниқланиши керак.

82. Коллекторнинг кесим юзаси ўзгарган жойларда мувофиқлаштириш камераларини ўрнатиш керак.

7-§. Коллектор камералари

83. Камераларни муҳандислик-коммуникация тармоқларининг тармоқланиш жойларида ва хизмат кўрсатишни талаб қиладиган ускуналарни қўйиш (ўрнатиш) жойларида ўрнатиш керак.

84. Камераларни лойиҳалаштиришда уларнинг ўлчамларини ускуналарга хизмат кўрсатиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда таянч конструкцияларни кўздан кечириш имкониятини таъминлаш шарти билан танлаш керак. Минимал масофалар ушбу Қоидаларга 6-иловада кўрсатилган.

85. Камераларнинг пол сатҳидан чиқиб турган конструкциялар пастки қисмигача бўлган баландлиги 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Камера баландлигини 1,8 метргача камайтиришга рухсат берилади.

5-боб. Коллекторларнинг ички муҳандислик ускуналари

1-§. Умумий қоидалар

86. Коллекторларнинг ички муҳандислик ускуналари қуйидагиларни таъминлаши керак:

муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан авариясиз фойдаланиш;

санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда ва коллектор хўжалиги биноларида ишлаётган ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

коллекторлар ва улардан ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш даврида меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя қилиш;

ресурс ва энергия тежамкорлигини таъминлаш.

87. Мос равишда асосланганда ҳамда киришни назорат қилиш тизими, видеокузатув тизимини лойиҳалаштириш талаблари мавжуд бўлганда, уларни объектни лойиҳалаштиришда техник топшириққа киритишда коллекторларда ҳам кўзда тутиш мумкин.

2-§. Иситиш ва шамоллатиш

88. Коллекторларда оқим ва тортувчи табиий ҳамда қўшимча мажбурий шамоллатиш тизимини назарда тутиш лозим. Шамоллатиш тизими коллекторнинг ички ҳажмида портлаш хавфи мавжуд газлар йиғилишининг олдини олиш керак.

89. Шамоллатиш қиш ва ёз мавсумида коллекторларда ҳаво ҳарорати 30°C дан юқори ва 5°C дан паст бўлмаслигини таъминлаши лозим. Кўрсатилган параметрларга эришиш учун вентиляторларни датчиклар орқали бошқариладиган автоматик равишда ишга тушириш керак. Бунда ҳаво клапанларини автоматик ёпиш орқали ички ҳароратни кўтариш мумкин бўлади. Коллекторларнинг кичик тешиклари бўлганда ва минимал ҳаво ҳароратига риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолатда, шамоллатиш камераларида кирувчи ҳавони иситадиган ускуналар жойлаштирилиши лозим.

90. Шамоллатиш ва иситиш тизимининг ҳисоб-китоби фойдаланувчи ташкилотнинг техник шартларига мувофиқ коллекторлардан ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқларининг иссиқлик чиқаришини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

91. Шамоллатиш ускуналари бир соатда уч марта ҳаво алмашинувини таъминлаши керак. Бу йиллик ҳисоб-китоб даврларида аниқланади. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда фойдаланувчи ташкилотнинг хизмат кўрсатиш регламенти ва стандартларига мувофиқ эксплуатация қилувчи ходимлар томонидан кўздан кечириш мобайнида уч марталик ҳаво алмашинуви таъминланиши лозим.

92. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларнинг шамоллатиш ускуналарининг ишлашини диспетчер пунктидан ҳамда жойидан бошқариш билан таъминлаш керак. Шунингдек, шамоллатиш ускуналари газ ҳимоя сигнализациясидан автоматик ишга туширилиши лозим.

93. Шамоллатиш ускуналарини танлаш учун иссиқлик техникаси ва аэродинамика ҳисоб-китоблари асос бўлади. Бунда чегаравий шартлар қуйидагилардан иборат:

бўлим узунлиги;

бўлим аэродинамика қаршилиги;

қувурлар ва ўрнатилган ускуналар ҳажмидан ташқари бўлим кесими;

иссиқлик чиқарувчи қувурлар ва ускуналар мавжудлиги.

94. Вентиляторлар алоҳида шамоллатиш камераларида жойлаштирилиши лозим. Шамоллатиш камералари ва авариявий чиқишлар бир жойда бўлганда, шамоллатиш ускуналари тўсиқ билан ажратилган бўлиши ҳамда алоҳида авариявий чиқиш жойи билан таъминланиши, ўтиш кенглиги 0,9 метр ва баландлиги 1,5 метрдан кам бўлмаслиги керак.

95. Шамоллатиш камералари зич металл эшик билан таъминланган бўлиши керак.

96. Шамоллатишда оқим ва тортувчи шахталарини коллектор томон нишабликда бўлиши ҳамда ҳосил бўладиган сувнинг коллектор қувурига оқиб кетиши таъминланиши лозим. Бунда коллектордан ўтказилган коммуникация тармоқларига сув тушишига йўл қўйилмайди.

97. Вентилятор ўқи ва коллектор ўқи орасидаги бурчак 45° дан ошмаслиги керак.

98. Узун участкаларда бир вентилятор билан шамоллатиш имкони бўлмаган ҳолатда, иккинчи шамоллатиш тизимини ўрнатиш мумкин. Мазкур шамоллатиш тизими ҳавони тортиш учун ишлайди. Шамоллатиш тизими бундай жойлаштирилганда, улар биргаликда баравар ишлаганда ҳаво тортиш тизимисиз шамоллатиш тизимининг ишлашига йўл қўйилмаслиги керак.

3-§. Сув таъминоти ва канализация

99. Ўз эҳтиёжларини (таъмирлаш ишлари, коллекторни ювиш ва бошқалар) сув билан таъминлаш учун коллекторда сув таъминоти кўзда тутилиши мумкин.

100. Коллекторларнинг ўз эҳтиёжлари учун сув таъминоти тармоғи «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига ҳамда ушбу қоидаларга мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

101. Агар коллекторда ички сув таъминоти магистрали мавжуд бўлса, сув олиш кранларининг 100 метр оралиқда сув таъминоти магистралига уланишини кўзда тутиш лозим.

102. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларда канализация тизимлари фойдаланувчи ташкилотнинг техник шартлари бўлгандагина жойлаштирилади. Канализация фақатгина диспетчерлик пункти бинолари учун кўзда тутилади.

103. Ички сув таъминоти ва канализация тизимлари «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига ҳамда ушбу Қоидаларга мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

104. Ички тизимларнинг коллекторга уланиши учун ташқи канализация тармоқлари ва иншоотлари «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

4-§. Сувни чиқариб ташлаш

105. Коллекторда йилнинг совуқ даврида ариқчаларда (лоток) сувнинг музлашига йўл қўймаслик билан бирга, коллектор жойлашуви бўйлаб пастки нуқталарда ариқчалар нишаб билан сувнинг чиқиб кетишини кўзда тутиш лозим.

106. Ариқчалардан сувларни ёмғир канализациясига чиқариш учун автоматик насос станцияси ёки нишаб билан сувни чиқаришни кўзда тутиш керак.

107. Коллекторларнинг автоматик насос станциясида камида учта сув ости (иккита ишчи ва битта захира) насосларини, иссиқлик қувурлари бўлган коллекторларда эса иссиқлик қувурларини бўшатиш учун алоҳида ариқчаларда (сиғимларда) қўшимча иккита насосни кўзда тутиш лозим. Иссиқлик қувурлари бўлган коллекторлар учун автоматик насос станциясини лойиҳалаштириш «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши керак. Тўпланувчи сувларни йиғиш резервуаридан чиқариш учун хизмат қиладиган дренаж автоматик насос станцияси ишчи сувости насослари (ишчи ва захира) билан жиҳозланиши мумкин. Иссиқлик қувурлари бўлмаган коллекторларнинг автоматик насос станцияси учун насосларни танлашда ишчи ва захира насосларнинг бир хил қувватда бўлиши, бу ҳолда насослар авариявий ва тўпланувчи сув резервуаридан максимал миқдорда коллектордан чиқариб ташланишини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.

108. Коллекторнинг автоматик насос станциясида сув чиқариш қувурларининг босим участкаларида ўчириш арматураси ва қайтиш клапанларини кўзда тутиш керак. Босим қувурлари ёмғир канализациясига сув чиқариш қудуғи орқали уланиши лозим.

109. Коллекторда нишаб билан оқиб чиқувчи сув чиқариш тизимида қувур диаметрини ҳисоблаш орқали аниқлаш лозим. Бунда қувур диаметри 150 мм дан кам бўлмаслиги керак. Нишаб билан оқиб чиқувчи сув ариқчасининг туб қисми нуқтаси ёмғир канализацияси қувури юқори қисми нуқтасидан баланд бўлиши лозим. Сув чиқариш ариқчасининг канализациягача бўлган нишаблиги камида 5 фоиз бўлиши керак. Бунда ариқчада қайтиш клапанли гидротўсиқ кўзда тутилиши лозим. Иссиқлик қувурларини бўшатиш учун сув чиқариш қудуғида алоҳида сув чиқаришни кўзда тутиш керак. Иссиқлик қувурларидан тармоқ сувини ариқчаларга туширишга йўл қўйилмайди.

110. Коллекторнинг автоматик насос станциясида ариқчаларнинг қопқоғи чўян панжаралар ёки занглашга қарши қопламали металл панжаралардан бўлиши лозим. Уларнинг хизмат қилиш муддати камида 30 йил бўлиши керак. Ариқчаларнинг ҳажми сувости насосининг камида 1 дақиқа давомида ариқчаларни сувдан бўшатишда узлуксиз ишлашини таъминлаш шарти асосида аниқланади.

111. Коллекторнинг автоматик насос станциясида сувости насосларини автоматик режимда, шунингдек, уларни ўрнатиш жойида қўлда ишга тушириш ва ўчириш кўзда тутилиши лозим. Автоматик насос станцияси насосларини автоматик ишга тушириш ва ўчириш сув сатҳи датчиклари орқали амалга оширилиши керак. Бунда насосларни бошқариш сигналини шакллантирувчи қурилмалар ариқчаларнинг турли сатҳларида жойлаштирилади ҳамда ариқчаларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, насос қуввати ва камида 1 дақиқа давомида узлуксиз ишлаш талаби бўйича аниқланади. Иссиқлик қувурларини бўшатиш учун насосларни ўрнатиш жойида қўлда ишга тушириш ва ўчириш кўзда тутилиши лозим.

112. Коллекторнинг автоматик насос станциясида сув қабул қилиш камерасида насосларни турли сатҳларда жойлаштириш мумкин. Насослар турли сатҳларда жойлаштирилганда, сув сатҳи датчиклари насосларнинг сўрувчи қувурларига мос сатҳларда жойлаштирилади.

113. Коллекторнинг автоматик насос станциясида ўрнатилган насос ускуналари қуйидаги ҳимоя функцияларига эга бўлиши лозим:

двигателни бир маромда ишга тушириш ва тўхтатиш (ишга тушириш токларини камайтириш, гидрозарбларнинг олдини олиш, ишчи ғилдираклар ва подшипниклар хизмат муддатини узайтириш);

тизим ишчи токларини назорат қилиш;

таъминот тармоғи кучланишини назорат қилиш;

фазалар кетма-кетлигини назорат қилиш;

тизимдаги ҳар бир насоснинг ресурсини назорат қилиш;

ҳар бир насоснинг ишлаб чиқарувчи завод талаби бўйича техник хизмат кўрсатиш вақтини назорат қилиш;

кучланиш қайта келганда насосларни автоматик қайта ишга тушириш;

насосларнинг кетма-кет ишлашини автоматик назорат қилиш (эскириш ва юкламани бир хил тақсимлаш);

ишга тушириш токларини назорат қилиш;

насосларни авариявий ҳолатдан ҳимоя қилиш (насосларни мунтазам автоматик айлантириш);

ҳарорат ортишига қарши ҳимоя;

ток ортишига қарши ҳимоя;

ток камайишига қарши ҳимоя;

қисқа туташувга қарши ҳимоя;

ускунани «ер» билан қисқа туташувдан ҳимоя;

«юритгичларнинг айланувчи қисмларни мойсизланиши»га қарши ҳимоя;

насос двигателида намликдан ҳимоя;

авария ва носозликлардан хабар бериш тизими;

бутун тизим бўйича ҳодисалар журналининг автоматик юритилиши.

114. Автоматик насос станцияси дренаж қувурларининг босим линияларини назорат клапанлари билан жиҳозлаш лозим.

Автоматик насос станцияси босимли дренаж линияларининг иссиқлик қувурларисиз коллекторларида жойлаштирилганда, дренаж қувурлари учун иситувчи кабелларни ўрнатишга рухсат берилади.

5-§. Электр таъминоти ва электр ускуналари

115. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлар электр таъминотининг ишончлилиги бўйича II тоифага тегишли бўлиши керак, лойиҳалаштириш учун техник топшириқда бошқа шартлар белгиланиши бундан мустасно.

Бунда қўриқлаш сигнализация тизимлари, газдан ҳимоялаш сигнализация тизимлари, диспетчерлик бошқаруви, тезкор алоқа ва ёнғин сигнализацияси тизими Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ электр таъминоти ишончлилиги бўйича I тоифага тегишли бўлиши лозим.

116. Коллекторларнинг ўз эҳтиёжлари учун электр қабул қилгичларининг электр таъминоти Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши, 380/220 V кучланишли ерга тўғридан-тўғри уланган нейтралли уч фазали ўзгарувчан ток манбаларидан таъминланиши керак.

117. Коллекторларда трансформатор подстанциясидан электр шчитгача ўзаро захираловчи кабеллар ўтказилиши коллекторнинг турли томонларидан лойиҳалаштирилиши лозим. Агар горизонтал бўлувчи ёнғинга чидамлилиги камида EI 15 бўлган тўсиқ билан ажратилган бўлса, кабелларнинг бир томонга ўтказилишига рухсат берилади.

118. Коллектор истеъмолчиларининг электр таъминотини электр шчит хонасидан таъминлаш керак. Электр шчит хонасини диспетчерлик пунктида ёки коллекторнинг юқори қаватидаги камералардан бирига жойлаштириш керак.

119. Коллекторнинг электр шчит хонасида электр энергиясини истеъмолининг ҳисобини юритиш учун алоҳида ҳисоблагичларни ўрнатишни кўзда тутиш лозим.

120. Коллекторларда электр ёритиш ва кўчма чироқлар ҳамда электр асбобларини электр энергияси билан таъминлаш учун электр тармоғи бўлиши керак. Электр ёритиш Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилиши лозим. Ёритишни икки мустақил манбадан таъминлаш ва ҳар иккала манбага чироқларни алмашлаб уланиши лозим.

121. Кабеллар Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ ўтказилиши керак. Кабеллар ва иссиқлик тармоғи қувурлари биргаликда ўтказилганда кабелларнинг қизишдан ҳимоя қилиниши эътиборга олиниши зарур.

122. Коллекторда электр қурилма, ускуна ёки асбобнинг ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси IP 54 дан кам бўлмаслиги керак, коллекторларнинг электр шчит хоналарида эса электр қурилма, ускуна ёки асбобнинг ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси IP 44 дан кам бўлмаслиги лозим.

123. Коллекторнинг авариявий ёритилишинг диспетчерлик пунктидан бошқариш режалаштирилади.

124. Авариявий ёритиш тармоғи очиқ турдаги ажраткичларга эга бўлмаслиги керак, авариявий ёритиш тармоғига кўчма трансформаторлар ва ушбу турдаги ёритиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа юкламаларни улашга рухсат берилмайди.

125. 42 V ва ундан паст кучланишни талаб қилувчи чироқларни автотрансформаторлардан таъминлаш ман этилади.

126. Авариявий ёритиш газ ва портлашдан ҳимояланган чироқлардан иборат бўлади. Авариявий чироқлар коллекторнинг бурилиш жойларида, ҳар 50 метрдан ошиқ бўлмаган масофада ҳамда ҳар бир хонада камида биттадан ўрнатилиши лозим. Авариявий ёритиш тармоғи масофадан ёқиш орқали ишга туширилади. Жойидан ёқишга ҳам рухсат берилади.

Ишчи ёритиш корпуси ёпиқ, электр қурилма, ускуна ёки асбобни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси IP54 дан кам бўлмаган чироқлар билан амалга оширилиши керак. 2 метрдан кам баландликка ўрнатилганда, чироқлар зарбага чидамли ёки ҳимоя тўри билан жиҳозланиши керак. Ишчи ёритиш чироқлари авариявий ёритишни инобатга олиб, бир-биридан 10 метрдан ошмайдиган масофада ўрнатилиши керак. Ҳар бир хоналарда камида битта чироқ бўлиши лозим. Ҳар бир ишчи ёритиш гуруҳи ҳар бир кириш жойида ўрнатилган ўчиргич орқали ёқилиши керак.

Ишчи ва авариявий ёритиш чироқларининг жойлаштирилиши Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ ёритиш меъёрларини таъминлаши керак.

127. Ёритиш тармоқларини лойиҳалаштиришда энергия тежовчи диодли (LED) лампалар ёки ленталарни қўллаш лозим. Диодли (LED) ленталар ишчи ёритиш учун қўлланганда, улар авариявий ёритиш сифатида ҳам қўлланиши мумкин.

128. Коллекторда ўрнатиладиган ўз эҳтиёжлари учун ускуналарнинг барчаси, жумладан, тарқатиш қутилари электр қурилма, ускуна ёки асбобни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси IP54 дан кам бўлмаслиги керак. Электр шчит хонасида ўрнатилган ускуналар учун электр қурилма, ускуна ёки асбобни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси пастроқ бўлган ҳимоя қўлланиши мумкин.

129. Коллектор ускуналарининг кириш тақсимлаш қурилмаси икки секцияли схема ёрдамида секциялараро автоматик ўчиргич ва автоматлаштирилган иш жойи диспетчерига кучланиш мавжудлиги/йўқлиги ҳақида сигнал чиқариш билан амалга оширилиши лозим.

130. Қоплама шикастланганда электр токидан ҳимоя қилиш учун ерга уланишдан ҳимоялаш, автоматик таъминотни ўчириш, потенциални тенглаштириш, икки қаватли мустаҳкамланган изоляция, ўта паст кучланишдан ҳимоялаш, электр занжирининг ажралишини ҳимоялаш, қопламали (ўтказмас) хоналар, зоналар, майдонлар ва бошқа ҳимоя чоралари алоҳида ёки биргаликда қўлланиши керак.

131. Ерости муҳандислик иншоотларида (шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган ва кабель коллекторларида) ерга уланиш ички контури ўтказгич агрессив муҳитли хоналар шароитларидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади ва танланади. Ерга уланиш ички контури ўтказгичи ва коллектордаги ерга уланиш тизими Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ ўрнатилади. Кўринадиган ўтказгич сифатида пайвандлаш орқали 40х4 мм дан кам бўлмаган ўлчамдаги пўлат металл ўтказгич тавсия этилади. Кўринадиган ерга уланиш контури ўтказгичини ёнғинга қарши улаш муфталарни қобиғи билан ерга улаш учун болтли уланиш орқали олиб чиқишни кўзда тутиши керак. Шунингдек, фавқулодда чиқишлар ёнида ёнғинга қарши ускуналарни ерга улаш учун болтли уланишни кўзда тутиши лозим.

132. Коллекторларнинг электр таъминоти нейтрали ерга тўғридан-тўғри уланган трансформаторлардан амалга оширилиши лозим.

6-§. Ўз эҳтиёж кабеллари

133. Ўз эҳтиёж кабеллари ўз эҳтиёж жавонларида, муҳандислик-коммуникация тармоқлари устида ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлган тўсиқ билан ёки коллекторнинг ўқи бўйлаб ўтказилиши керак.

134. Тиргакдан коллекторнинг қурилиш конструкцияларигача вертикал масофа камида 150 мм бўлиши керак, тиргак узунлиги 600 мм дан ошмаслиги лозим.

135. Ўз эҳтиёж кабелларининг маҳкамловчи элементлари ва жавонлари кабеллардан максимал юкламани ҳисобга олган ҳолда 1,2 захира коэффициенти билан ҳисобланиши лозим.

136. Ишчи ёритиш тармоғини магистрал-радиал схема бўйича, авариявий ёритиш тармоғини эса магистрал схема бўйича режалаштириш лозим.

Ишчи ва авариявий ёритиш кабеллари алоҳида жавонлардан ўтказилади. Битта жавонда ўтказилса, ёнғинга чидамлилиги EI 15 дан кам бўлмаган тўсиқ билан ажратилади.

6-боб. Коллекторларнинг диспетчерлик тизимини ташкил этиш ва автоматлаштириш

1-§. Умумий қоидалар

137. Диспетчерлик тизимини ташкил этиш ва автоматлаштириш тизимлари қуйидагиларни таъминлаши лозим:

телемеханика воситаларини қўллаб, ускуналарнинг ишлашини тезкор назорат ва таҳлил қилиш тизимини ташкил этиш орқали ресурслар билан таъминлаш сифатини ошириш;

ўз эҳтиёжлар учун харажатларни камайтириш ва ускуналарнинг ишлаш муддатини ошириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни ошириш;

коллекторлардаги муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда конструкцияларда аварияларини камайтириш;

коллектор ва диспетчер пунктларига рухсатсиз киришни тақиқлаш;

коллектор ва диспетчер пунктларида ёнғин чиқиши ҳолатларини аниқлаш ва фавқулодда вазиятлар бўйича хизматларни тезкор огоҳлантириш.

138. Қўриқлаш сигнализацияси, ёнғин автоматикаси тизими ва газ чиқиши сигнализацияси аниқ манзилли бўлиши, фойдаланиш шароитларида ҳамда фавқулодда вазиятларда ходимларни эвакуация қилиш вақтида ишчи ҳолатда бўлиши лозим.

139. Коллекторда ўрнатилган қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими ускуналари, газ чиқиши сигнализацияси ва тезкор алоқа тизимлари Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидаларига мувофиқ электр қурилма, ускуна ёки асбобни ташки таъсирлардан ҳимоя қилинганлик даражаси IP 54 дан кам бўлмаслиги лозим.

140. Қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализациясини ягона тизимда ёки алоҳида тизимларда ҳам лойиҳалаштириш мумкин.

141. Қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими ускуналари Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига мос бўлиши лозим.

142. Қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими ускуналари портлашга хавфли муҳитга мос бўлган хоналарда қўлланиши лозим бўлган талабларга, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари ва фойдаланувчи ташкилотнинг талабларига мос бўлиши лозим.

143. Қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизимининг қабул-назорат панеллари Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг талабларига мос бўлиши керак.

144. Коллекторларда ўрнатиладиган қўриқлаш сигнализацияси ва автоматик ёнғин сигнализацияси тизими ускуналари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

коллекторлар ва диспетчер пунктларининг ҳақиқий фойдаланиш шароитларида ишлаш функциясини сақлаш;

автоматика тизими орқали авариявий ҳолатларда фавқулодда огоҳлантириш тизимини ва авариявий ёритишни автоматик ёқишни таъминлаш;

газ сизишининг олдини олиш учун ёнғин содир бўлганда тизим автоматик равишда ишлашини таъминлаш;

ускуналарнинг ишлаш функциясини, жумладан, узлуксиз қувватлантириш блокини (аккумулятор батареяси) автоматик режимда назорат қилиш ва носозликлар юзага келганда сигнал бериш;

алоқа каналларининг ишлаш функциясини реал вақт режимида текшириш.

145. Коллекторларни тезкор диспетчерлик бошқаруви учун диспетчерлик маркази томонга иккита рақамли канал (асосий ва захира) ташкил этилиши лозим.

2-§. Қўриқлаш сигнализацияси

146. Коллекторга рухсатсиз киришни аниқлаш ва диспетчер пунктига фавқулодда сигналини узатиш мақсадида қўриқлаш сигнализацияси тизимини кўзда тутиш керак.

147. Коллекторнинг қўриқлаш сигнализацияси тизими аниқ манзилли бўлиши лозим. Даражалар сонидан қатъи назар, камерага ёки коллекторга кириш нуқтаси 100 метрдан кам бўлмаган масофада бўлиши лозим.

148. Коллекторнинг ташқи ва ички эшиклари, шунингдек, туйнуклар учун контактли датчикларни ўрнатишни кўзда тутиш керак.

149. Коллекторнинг авариявий чиқиш йўлларида, камеранинг юқори сатҳдаги туйнук бўлган хонада, камеранинг пастки сатҳида ва бошқа коллекторлар билан туташган жойларда ҳажмли датчикларни ўрнатишни кўзда тутиш лозим.

150. Коллекторнинг электр шчит хонасида контактли ва ҳажмли датчикларни ўрнатиш билан икки ҳимоя даражасини таъминлаш лозим.

151. Коллекторда диспетчерлик пунктидан махсус кабель билан ахборот тармоғи орқали марказлашган кузатув пультига фавқулодда сигналини автоматик узатилишини таъминлаш лозим. Кабелли алоқадан фойдаланиш имконияти бўлмаган ҳолларда симсиз алоқадан фойдаланиш кўзда тутилиши лозим. Қўриқлаш сигнализацияси тизими қўриқлаш қурилмасини диспетчерлик пунктидаги шахсий компьютерга улаш имкониятини таъминлаш керак.

3-§. Ёнғин сигнализацияси

152. Коллекторда юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни ўз вақтида аниқлаш ва диспетчерлик пунктига хабар бериш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга асосан ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш тизимлари билан жиҳозланиши лозим.

153. Коллекторнинг ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш тизими манзилли бўлиши лозим. Даража сонидан қатъи назар, бир камера ёки 100 метрдан кам бўлмаган коллектор участкаси аниқ манзилли шлейфли манзилнинг назорат зонаси бўлиши лозим. Ушбу тизимда бир турдаги ёнғин сигнализацияси ўрнатилиши керак.

154. Коллекторда ёнғин ҳақида автоматик равишда хабар бериш тизими ишга тушган вақтда шамоллатиш тизимини автоматик равишда ўчириш ва шамоллатиш тизими қувурларини ёнғинга қарши тўсиқдан ўтган жойларидаги ёнғинга қарши клапанлар автоматик равишда ёпилишини таъминлаш керак.

155. Коллекторда авариявий чиқишга эга камеранинг юқори ва пастки сатҳида, электр шчит хонасида, насос станцияларида ва бўлинма ичидаги тўсиқлар яқинида ёнғин сигнализациясини ўрнатиш ва уларни ўрнатиш масофаси 50 метрдан ошмаслиги керак.

4-§. Газдан ҳимоя қилиш сигнализацияси

156. Коллекторда ҳаво муҳитида метан миқдорини аниқлаш ва хавф сигналини бериш мақсадида газ сигнализацияси тизимини (газ анализатор датчиклари) ўрнатиш керак. Коллектор ҳавосида метан миқдори 1 фоиз ва ундан юқори бўлганда автоматик равишда шамоллатиш тизими ва авариявий ёритишни, ёқилишини ҳамда ишчи ёритишни, насослар ва кабель линияси таъминотини ўчиришни таъминлаш лозим.

157. Газ анализатор датчикларидан маълумотларни диспетчерлик пунктига ва махсус хизматларнинг (масалан, газ таъминоти хизмати) пультларига узатишни таъминлаш керак. Коллекторнинг диспетчерлик пунктида газ сигнализация тизими пультини ўрнатиш, сигнализация ёруғлик ва товушли овоз узатувчи сигнализация билан таъминланиши лозим.

158. Газ анализатор датчикларини ўрнатиш жойлари лойиҳа ҳужжатларида белгиланиши лозим. Улар қуйидаги жойларда ўрнатилади:

газ қувурлари ва коллекторлар кесишган жойларда;

коллектор профилининг кўтарилиш нуқталарида;

оқим ва тортиш вентилятор шахталари яқинида;

қувурлар ва кабелларнинг кириш ва чиқиш жойларида;

коллекторнинг берк тармоқланиш жойларида;

коллектор кесими ўзгарадиган жойларда.

Бунда сезгир элементлар шифтга ердан 200 мм дан ошмайдиган баландликда ўрнатилиши лозим. Сезгир элементлар эксплуатация қилувчи ходимларнинг ишига халақит қилмайдиган ҳолатда жойлаштирилиши керак.

159. Газ анализатор датчиклари коллекторда метан пайдо бўлишини узлуксиз назорат қилиши лозим.

5-§. Тезкор алоқа тизими

160. Коллекторда диспетчерлик пунктига овозли маълумот узатиш тизимини, шунингдек, коллекторда ишлаётган эксплуатация қилувчи ходимлар ёки авария ҳолатларни бартараф этишда қатнашувчи тезкор бўлинмалар орасида алоқа тизимини ўрнатиш лозим.

161. Диспетчерлик (технологик) алоқа тизимлари билан жиҳозлаш фавқулодда вазиятларда тезкор қарор қабул қилишни, эксплуатация қилувчи ходимнинг самарали ишлашини таъминлаши керак.

162. Тизимни яратиш учун тезкор радиоалоқа, одамларни фавқулодда вазиятлар ҳақида огоҳлантириш ва эвакуация қилишни бошқариш учун гуруҳли қўнғироқ қилиш функциясига эга технологик (шу жумладан, баланд овозли) телефон алоқа тизими билан таъминловчи маҳаллий телефон станцияси ускуналаридан фойдаланиш мумкин.

163. Тезкор алоқа тизимининг ишлаш вақти объектдан эвакуация қилиш вақтидан кам бўлмаслиги керак.

164. Объект диспетчери (навбатчи, бинога киришдаги қўриқчи) билан икки томонлама тезкор алоқа тизими қуйидагиларни таъминлаши лозим:

хавфсизлик зоналари билан икки томонлама баланд овозли алоқани;

фавқулодда вазиятлар ҳақида эксплуатация қилувчи ходимни огоҳлантириши;

коллектордан эвакуация қилиш бўйича қўлланма (шу жумладан, эвакуация йўллари ҳақида ахборот бериш);

турли сабабларга кўра коллекторни тарк этмаган одамларни аниқлаш.

165. Лойиҳалаштириш учун техник топшириқда назарда тутилган бўлса, диспетчер билан икки томонлама алоқа тизимини бинога кириш жойларини қўриқлаш ҳамда автоматлаштирилган бошқарув ва диспетчерлик тизими билан бирлаштиришга йўл қўйилади.

6-§. Автоматлаштириш ва диспетчерлик бошқарув тизими

166. Автоматлаштириш ва назорат воситалари муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни доимий хизмат кўрсатувчи ходимларсиз ишлашини таъминлаши керак.

167. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларнинг автоматлаштириш тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:

газ анализатор датчигининг ишлаш чегараси ҳисобланган концентрацияда метан пайдо бўлганда стационар газ анализатор датчиклари орқали коллекторда метан мавжудлиги тўғрисида ахборотни қабул қилиш;

диспетчер хонасида овозли ва ёруғлик сигнализациясининг ишлаши;

коллекторнинг шамоллатиш ускуналари ва авариявий ёритиш тизимини ёқиш буйруғини бериш;

сувни чиқариш тизими ва ишчи ёритиш тизимининг электр таъминотини ўчириш буйруғини бериш;

шамоллатиш ускуналарини масофадан бошқариш;

технологик параметрларнинг белгиланган меъёрлардан оғишлари ва ускуналар ҳолати тўғрисида огоҳлантирувчи сигнализацияни бериши;

авариявий сигнализацияни кўрсатиши;

жамланган маълумотларни архивлаш.

168. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларнинг диспетчерлик тизими қуйидагиларни таъминлаши керак:

а) коллекторнинг технологик ускуналарини ва ўз эҳтиёж тизимларини бошқариш;

б) автоматик (белгиланган даврийлик билан) ёки сўров бўйича жорий технологик параметрлар қийматларини кўрсатиш:

дренаж чуқурликларида сувнинг минимал сатҳини кўрсатиш;

ижро механизмларининг ишлаш сигналлари, жумладан, авариявий сигнализацияни кўрсатиш;

туйнуклар ва шамоллатиш шахталарининг жойлашган жойлари билан муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторнинг мнемосхемасини кўрсатиш;

коллекторнинг схемасида бино-иншоотларга боғланишларни кўрсатиш;

автоматик ўчиргичларнинг ҳолатини кўрсатувчи коллектор электр таъминотининг бир чизиқли схемасини кўрсатиш;

в) қуйидаги журналларни автоматик ва/ёки автоматлаштирилган ҳолда юритиш:

ҳодисалар журнали;

нуқсон ва камчиликлар журнали;

коллекторни ташрифлар журнали;

жорий фойдаланиш тартибида бажарилган ишлар ҳисобини юритиш журнали;

электр қурилмаларда ишларни бажариш бўйича фармойишлар ҳисобини юритиш журнали;

туйнуклар, эшиклар ва авариявий чиқишларни очишни рўйхатдан ўтказиш журнали;

коллекторнинг газланганини текшириш журнали;

г) ташкилий функциялар:

режали профилактика ишларини ташкил этиш;

режали ва режадан ташқари таъмирлаш ишларини ташкил этиш;

штатдан ташқари вазиятларни бартараф этиш ишларини ташкил этиш (ускуналарнинг ишдан чиқиши, сувнинг нормадан ташқари кириши ва бошқалар);

д) ҳисобли функциялар:

муҳандислик тизимлари асосий агрегатларининг ишлаш муддати тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

ускуналарнинг ишдан чиқиши бўйича умумий ҳисоботларни шакллантириш;

назорат параметрлари бўйича статистик ҳисоботларни шакллантириш;

тизим ишининг исталган вақтида фойдаланувчига мумкин бўлган ҳаракатлар тўғрисида маълумот бериш (автоматик ёрдам);

коллектордан одатий фойдаланишда, шунингдек, авариявий (навбатдан ташқари) ҳолатлар юзага келганда лавозим йўриқномалари бўйича фойдаланувчига маълумот бериш.

7-§. Киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими

169. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларга киришни назорат қилиш ва бошқариш тизими (кейинги ўринларда — КНҚБТ) одамлар, транспорт ва бошқаларнинг коллектор биноси, ҳудуди ва зонасига кириш (чиқиш)га рухсати мавжуд бўлганда киришни таъминлаши керак. Бунда бино ва ҳудудга рухсатсиз кириш (чиқиш)нинг олдини олиши керак, шунингдек, объектга рухсатсиз киришга уринишлар бўлганда марказлашган кузатув пунктларига маълумот берилиши керак.

170. КНҚБТ таркибига қуйидагилар кириши керак:

идентификация белгиларини киритиш қурилмаси таркибида ўқувчи мосламалар ва идентификаторлар;

бошқарув қурилмаси таркибида аппарат ва дастурий воситалар;

бошқариладиган тўсувчи қурилмалар таркибида тўсиқли конструкциялар ва бошқарилувчи механизмлар.

171. КНҚБТ қуйидаги функцияларни бажариши керак:

идентификация белгиси мавжуд бўлганда ёки КНҚБТ оператори буйруғи бўйича бошқариладиган тўсувчи қурилмаларни очиш;

бошқарув қурилмасига идентификация белгиларига ўзгартириш киритиш (қўшиш, ўчириш) ва уларни кириш зоналари (хоналар) ҳамда кириш вақти оралиқлари билан боғлаш;

бошқарув қурилмаси дастурий воситаларига идентификация белгиларини ўзгартириш (қўшиш, ўчириш) учун рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;

техник ва дастурий воситаларни бошқариш элементларига, режимларни ўрнатиш ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш;

электр таъминоти ўчирилганда созлашлар ва идентификация белгилари базаси маълумотларини сақлаш;

фавқулодда вазиятлар, ёнғин, техник носозликлар пайтида ўтиш учун бошқариладиган тўсувчи қурилмаларни қўл билан, яримавтоматик ёки автоматик очиш;

операторнинг иш жойидан КНҚБТ билан жиҳозланган ҳар қандай эшикларни очиш ёки блоклаш;

маълум вақтга бошқариладиган тўсувчи қурилмаларни ёпиш ва идентификация белгилари (код)ни танлашга уринишларда сигнал бериш;

оператор пультида кўрсатиш, жорий ва фавқулодда вазиятларни рўйхатга олиш ҳамда ҳисобини юритиш;

бошқарув қурилмаси билан алоқа узилганда, ҳар бир кириш нуқтасида ўқув мосламаси билан бошқариладиган тўсувчи қурилмаларнинг автоном ишлашини таъминлаш;

тизимдан фойдаланувчиларнинг гувоҳномалари турига кўра ҳисобини юритиш. Бунда доимий гувоҳнома (ходим ўз вазифасини бажариш даврида амал қилади), вақтинча гувоҳнома (маълум бир муддат давомида амал қилади ва муддат тугаганидан сўнг автоматик равишда тизимдан ўчирилади), ташриф рухсатномаси (бир марталик ташриф буюриш ҳуқуқини беради).

172. Идентификация белгиларини киритиш қурилмасининг қайд этиш ускунаси қуйидагиларни таъминлаши керак:

идентификация белгисини идентификаторлардан ўқиш;

киритилган идентификация белгисини бошқарув қурилмаси хотираси ёки маълумотлар базасида сақланадиган маълумот билан солиштириш;

фойдаланувчини идентификация қилишда бошқариладиган тўсувчи қурилмаларни очиш учун сигнал бериш;

бошқарув қурилмаси билан маълумот алмашиш.

Идентификация белгиларини киритиш қурилмаси идентификация белгиларини танлаш ёки улаш орқали манипуляция қилишдан ҳимояланган бўлиши керак. Идентификатор ва қайд этиш ускунаси конструкцияси, ташқи кўриниши ҳамда ёзувлари қўлланадиган кодлар ошкор қилинмаслиги керак.

173. Бошқарув қурилмаси қуйидагиларни таъминлаши керак:

идентификация белгиларни киритиш қурилмасидан маълумот қабул қилиш, уни қайта ишлаш, белгиланган шаклда кўрсатиш ва бошқариладиган тўсувчи қурилмаларни бошқариш сигналларини чиқариш;

объект ходимларининг маълумотлар базасини юритиш ва уларнинг кириш характеристикаларини (код, кириш вақти, рухсат даражаси ва бошқалар) белгилаш имкониятини бериш;

кириш жойлари орқали ходимлар ўтишининг электрон журналини юритиш;

кириш жойларида фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотни устувор ҳолда чиқариш;

бошқариладиган тўсувчи қурилмалар, идентификация белгиларини киритиш қурилмаси ва алоқа линияларининг ишлаш ҳолатини назорат қилиш.

174. КНҚБТ объектларга кириш ва объект ичидаги режимни ташкил қилишни таъминлаши ҳамда объектни қуйидаги учта асосий кириш зонасига бўлишини назарда тутиши керак:

биринчи зона: бино, ҳудуд, хоналар ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун чекланмаган кириш билан;

иккинчи зона: хоналар, чекланган доирадаги ходимлар ва объектга ташриф буюрувчилар учун бир марталик ёки вақтинча рухсатнома ёхуд объект ходимлари ҳамроҳлигида кириш билан;

учинчи зона: объектнинг махсус хоналари, фақат эксплуатация қилувчи ходимлар ва раҳбарлар учун кириш имкони бўлган.

Ходимлар объектга кириш жойлари орқали қуйидагича ўтиш (кириш)лари керак:

биринчи кириш зонасида — бир идентификация белгиси орқали;

иккинчи кириш зонасида — иккита идентификация белгиси орқали (масалан, электрон карточка ва механик қулф калити);

учинчи кириш зонасида — камида иккита идентификация белгиси орқали бўлиши талаб этилади.

175. КНҚБТ модулли принципи бўйича қурилиши ва қуйидагиларни таъминлаши керак:

бир хил турдаги техник воситаларнинг ўзаро алмашиниши;

техник хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш қулайлиги, шунингдек, таъмирлаш имконияти;

бошқарув элементларига рухсатсиз кириш имкониятининг олдини олиш;

фойдаланиш жараёнида тартибга солиш, хизмат кўрсатиш ёки алмаштиришни талаб қиладиган барча элементларга, узеллар ва блокларга рухсат берилган киришни таъминлаш.

8-§. Видеокузатув тизими

176. Видеокузатув тизими қўриқланадиган ҳудудлар, хоналар, периметр ва объект ҳудудининг ҳолати тўғрисида визуал маълумотларни маҳаллий марказлашган кузатув пультига узатишни таъминлаши керак.

177. Автоматлаштирилган режимда ишлаш учун мўлжалланган видеокузатув тизими таркибида ёки қўриқлаш сигнализацияси тизимига қўшимча сифатида қўлланади.

178. Автоматлаштирилмаган режимда ишлаш учун мўлжалланган видеокузатув тизими назорат қилинадиган объектдаги (хона, ҳудуд) вазиятни реал вақтда кузатиш учун қўлланилади.

179. Видеокузатув тизими объектнинг турли деталлаштириш даражаларидаги графикларидан фойдаланиб, компьютер мониторида ҳолатларни аниқ кўрсатиш ва видеокузатув тизими элементларини бошқаришни таъминлаши керак. Бунинг учун видеокузатув тизими элементлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

ҳар бир видеокамера учун бир неча назорат ҳудудларини созлаш;

рақамли (2/4/8/16 баробар) катталаштириш;

видеоёзувни қайта кўриш;

видео маълумотларни ички ташувчиларга ёзиш;

ҳар бир видеокамера учун алоҳида шартлар ва хавфли вазиятлар рўйхатга олинган вақтда ёзиш давомийлигини созлаш;

барча видеокамералар бўйича бир вақтда рақамли (мультиплекс) ёзишни амалга ошириш;

хавфли ҳолатларнинг биринчи дақиқаларини ёзишда устуворликни дастурлаштириш (хавфли вазиятли каналдаги видео маълумотларни ёзиш тезлигини ошириш, бошқа видеокамералар учун одатий режимни сақлаш);

хавфли вазиятдан олдинги ҳолатни ёзиш вақти ва тезлигини дастурлаш ҳамда хавф пайдо бўлганда автоматик равишда кўрсатиш.

7-боб. Умумий режалаштириш ва конструктив ечимлар

1-§. Умумий қоидалар

180. Коллекторнинг юк кўтарувчи қурилмалари умумий режалаштириш ечимларига, коллекторнинг қазиш чуқурлигига, муҳандислик-геологик ва гидрогеологик шароитларга мувофиқ бўлиши, шунингдек, мустаҳкамлик, узоқ муддатлилик, ёнғинга бардошлилик ва ташқи муҳит таъсирларига чидамлилик талабларига жавоб бериши керак. Бунда коллекторнинг юк кўтарувчи конструкциялари атрофдаги тупроқ ва қурилиш технологиясини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.

Коллекторларнинг чизиқли қисмининг юк кўтарувчи конструкцияларининг асосий турлари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилиши керак:

йиғма темир-бетонли тўртбурчак шаклли конструкциялар;

монолит темир-бетонли тўртбурчак шаклли конструкциялар;

юқори аниқликдаги доира шаклли блоклардан ясалган йиғма темир-бетонли конструкциялар, уларнинг технологик бўшлиқлари ёпувчи қотирувчи эритмалар билан тўлдирилади.

181. Коллекторда юк кўтариш учун монолит темир-бетондан ва темир-бетон элементларидан ёки фибробетондан ясалган тайёр конструкциялардан фойдаланиш лозим. Конструкция тури ўзгариши, асосидаги тупроқ тури ёки юкламалар кескин ўзгарган жойларида деформация бўғинлари ташкил этилиши керак. Очиқ усулда қуриладиган коллекторларда деформация бўғинлари оралиғи йиғма темир-бетон конструкциялар учун 50 метрдан, монолит темир-бетон конструкциялар учун 40 метрдан кўп бўлмаслиги ёки ҳисоб-китоб бўйича аниқланиши керак.

182. Коллекторда муҳитнинг конструкцияларга таъсирини камайтириш учун конструктив ва технологик ечимлар ҳамда ҳимояловчи қопламалар тузилмаси ташкил этилиши керак, улар атроф-муҳит тури ва шароитларига мос келиши керак.

183. Коллектордаги коммуникацияларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун улар «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ мустаҳкамланадиган металл конструкциялар ташкил этилиши керак. Металл конструкциялари учун «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ емирилиш ва коррозияга қарши чоралар кўрилиши керак.

184. Кабель металл конструкцияларининг юк кўтаришга бардошлилиги ўтказилаётган кабеллар оғирлигига нисбатан уч баробар оғирликдаги захира қиймати билан ҳисоблаб чиқилиши керак.

185. Коллекторнинг ариқчасида сув оқими нишаблигини инобатга олган ҳолда диэлектрик бетон йўлакча ва сувни ўтказиш ариқчалари ташкил этилиши керак. Ариқчаларнинг ўлчамлари тасодифий оқиб кирувчи сувларнинг максимал сарфини қабул қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.

186. Коллектор конструкцияларини ҳисоблаш «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.

187. Қурилиш конструкцияларини ҳисоблашда доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юкламалар ва таъсирларни ўз ичига олган икки режимда: фойдаланиш ва қурилиш-монтаж ишлари давридаги самарали комбинацияларда танланиши керак.

188. Қурилиш конструкцияларининг юк кўтарувчанлигини ҳисоблашда ушбу боб талабларига мувофиқ бўлиши, шунингдек, «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бўйича минимал юкламалар қабул қилиниши керак.

189. Юк кўтарувчи бетон ва темир-бетон конструкциялар «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бўйича оғир бетондан тайёрланган бўлиши керак.

190. Бетон ва темир-бетон конструкциялар учун босимга чидамлилик бўйича бетон синфлари камида:

В 40 — сув ўтказмайдиган бетондан тайёрланган юқори аниқликдаги темир-бетонли блоклар учун;

В30 — оддий темир-бетонли блоклар учун, монолит темир-бетондан ясалган тайёр конструкциялар ва уларнинг юк кўтарувчи элементлари учун;

В15 — ички монолит темир-бетонли конструкциялар ва гидроизоляция остида бетон тайёрлаш учун;

В10 — бетонли ариқча ва ўтиш йўлаклари учун.

191. Бетоннинг сув ўтказмасилиги бўйича маркаси «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари бўйича В 6 дан паст бўлмаслиги ҳамда совуққа чидамлилиги «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талаблари бўйича бўлиши керак.

2-§. Коллектор конструкцияларининг ерости элементлари

192. Қувурлар ва бошқа буюмларни монтаж қилиш учун узунлиги камида 4 метр ва энг катта қувур диаметрига 0,2 метр қўшиш лозим, бунда монтаж тешикларининг диаметри камида 0,5 метр бўлиши керак.

193. Коллектор ўртасида жойлашган муҳандислик-коммуникация тармоқлари устидан ўтиш учун стационар пиёда ўтиш кўприги майдончалари билан таъминланиши керак. Ўтиш йўлаги кенглиги камида 0,6 метр бўлиши керак.

194. Ўтиш кўприклари зинапоялари эгилиш бурчаги 75° дан ортиқ бўлмаслиги керак. Зинапоя баландлиги 2 метрдан кўп бўлмаган ҳолатда эгилиш бурчагини оширишга рухсат этилади. Баландлиги 2 метрдан ортиқ вертикал зинапоялар ҳимоя панжаралари билан жиҳозланиши керак.

195. Баландлиги 3 метрдан ортиқ бўлган металл зинапоялар оралиқ майдончалар билан таъминланиши керак. Ҳар бир майдончаларнинг баландлиги 3 метрдан ошмаслиги шарт.

196. Куч кабель линиялари ўтказилган коллекторлар диэлектрик зинапоя-нарвонлар билан таъминланиши керак. Ҳар 1,5 км оралиқ масофада битта зинапоя ҳисобланади. Зинапоялар коллектордан фойдаланувчи ташкилот томонидан жойлаштирилади. Диэлектрик зинапоя-нарвонларни сақлаш жойлари лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилиши керак.

197. Коллекторларнинг техник ерости майдонлари, ертўлалар, иссиқлик пунктлари ва фойдаланувчи ташкилот назоратида бўлмаган бошқа иншоотлар билан туташган жойларида уларни ажратувчи, қалинлиги камида 160 мм бўлган темир-бетонли ёки 400 мм бўлган ғишт деворлари ўрнатилиши керак.

198. Коллекторларда ажратиш панжаралари қуйидагича ўрнатилиши керак:

коллекторларнинг туташув жойларида (авариявий чиқиш талабларини ҳисобга олган ҳолда);

мавжуд коллекторларнинг янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган коллекторлар билан туташув жойларида.

199. Коллектор ҳудудларини икки томондан ажратиш панжаралари билан ажратишда авариявий чиқишлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилади.

200. Панжаралар диаметри камида 16 мм бўлган пўлат стерженлардан ясалиши керак. Панжараларнинг катакча ўлчамлари 150х150 мм дан ортиқ бўлмаслиги, очиқ жойларида улар 36х36х4 мм ўлчамли бурчак билан чегараланиши ва периметри бўйлаб деворга 80 мм чуқурликда ўрнатилган бўлиши, диаметри камида 12 мм ва узунлиги камида 120 мм бўлган стерженлар билан қотирилиши ҳамда анкерлар сони ҳар бир томон учун камида иккита бўлиши керак.

3-§. Коллектор конструкцияларининг ерусти элементлари

201. Коллекторда шамоллатиш қопқоғи ёки шамоллатиш қути панжарасининг тагидан ер сатҳигача бўлган масофа камида 0,5 метр бўлиши керак. Фавқулодда чиқиш учун шамоллатиш канали ишлатиладиган ҳолатда шамоллатиш қопқоғи билан таъминланган бўлса, ўлчамлари камида 0,7х0,7 метр бўлган туйнук ташкил этилиши керак. Туйнук қопқоғи ички томондан калитсиз очиладиган ёпиш механизми билан жиҳозланиши лозим. Туйнук қопқоғини очиш учун зарур бўладиган куч 150 Н дан ошмаслиги керак.

202. Шамоллатиш қопқоғи ва шамоллатиш қути конструкциялари муҳандислик тармоқлари ҳамда коллекторда жойлаштирилган ускуналарга ҳудудда содир бўлган ёғингарчиликлар кирмаслигини таъминлаши лозим. Шамоллатиш қопқоғи ва шамоллатиш қути панжаралари ички томондан катакчалари 15х15 мм бўлган металл тўр билан тўсилган бўлиши керак. Шамоллатиш шахталари ва шамоллатиш қутиларининг ёпиш механизмлари эшик (туйнук) ички томонида жойлаштирилиши ва сунъий очилишдан ҳимоя билан таъминланиши ҳамда муҳрлаш имкониятига эга бўлиши керак. Бу ҳимояни ўрнатиш туйнукни ички томондан осон очилиш имкониятини камайтирмаслиги лозим.

203. Ҳаво берувчи ва тортувчи шамоллатиш шахталари коллектор томонга эгилишга эга бўлиши ва йиғилган сув оқимининг ариқчалар орқали чиқиб кетиши таъминланган бўлиши керак. Бунда коллектордан ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига сувнинг тушишига йўл қўйилмайди.

204. Коллекторнинг ер устида жойлаштирилган электр шчит хонаси унинг камераларидан бири устида жойлаштирилиши керак. Электр шчит хонасига кириш учун эшик ташқари томондан бўлиши лозим. Шунингдек, электр шчит хонаси учун ёнмайдиган ёки қийин ёнувчи материалдан қурилган конструкциялар, ойналарида панжаралар ва эшик остонаси баландлиги 0,2 метр бўлиши керак.

205. Коллектор конструкциясининг ерусти элементлари ва диспетчерлик пунктлари ушбу бобга ҳамда аҳоли пункти архитектура муҳитига мувофиқ равишда лойиҳалаштирилиши керак.

206. Шамоллатиш қутилари ва қопқоқлари атрофлари 0,3 метр кенгликдаги бетон йўлакчаси билан ўрнатилиши керак.

207. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллектор инфратузилмасига кирувчи барча бино ва иншоотлар рақамланган ҳамда белгиланган бўлиши керак. Коллектор ва хизмат хоналарига кириш/чиқиш йўллари идентификация ёзувларга эга бўлиши лозим.

4-§. Диспетчерлик пунктлари

208. Коллекторлар ва уларда ўтказилган муҳандислик-коммуникация тармоқларидан фойдаланиш учун диспетчерлик пунктлари ташкил этилиши керак. Эксплуатация қилувчи ходим учун ва диспетчерлик пунктида автоматлашган иш жойи дастурини ўрнатиш, сигнализация ва технологик ускуналар назорати пультларининг диспетчерлик пунктлари коллектор трассасидан 50 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак. Диспетчерлик пунктларининг кўрсатгич белгилари уларнинг почта манзилларига мос бўлиши лозим.

209. Коллекторлар учун ҳар 5 кмда битта диспетчерлик пункти ташкил этилиши керак. Диспетчерлик пунктининг жойлашуви участка чегараларидан бир хил масофада бўлиши лозим. Махсус ва микрорайон коллекторлари учун диспетчерлик пункти жойлашуви техник-иқтисодий асослар бўйича белгиланади.

210. Диспетчерлик пункти айрим бино ёки турар жой ва жамоат биноларининг биринчи қаватида коллектор трассасига яқин масофада мустақил кириш йўли билан жойлаштирилиши мумкин. Диспетчерлик пункти қурилиш майдони архитектура режалаштириш ечимлари ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ белгиланади.

211. Диспетчерлик пункти бинолари шаҳар муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр таъминоти, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти, канализация, сув чиқариш, телефон, радио ва интернет тармоқларига) уланиши керак.

Ҳисобга олиш ускуналарига эга сув ва иссиқлик узеллари ҳамда электр шчит хонаси диспетчерлик пункти биносининг ертўла қисмида жойлаштирилиши керак.

Диспетчерлик пункти биносининг ички иситиш, шамоллатиш, сув таъминоти, канализация, ёритиш, электр таъминоти тизимлари «Табиий ва сунъий ёритиш» қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ режалаштирилиши керак.

212. Коллекторнинг диспетчерлик пунктларида ёнғин ва қўриқлаш сигнализацияси тизимлари, диспетчерлик хонасида зарур ва технологик ускуналар ҳамда коллектор тизимларини бошқариш ва назорат пультлари назарда тутилиши керак.

213. Диспетчерлик пункти томларидан сувни чиқариб ташлаш ва музлашга қарши тизимлар билан жиҳозланиши керак.

214. Диспетчерлик пункти жойлашувидан қатъи назар, видеокузатув, хавфсизлик ва ёнғин сигнализацияси тизимлари билан жиҳозланиши керак.

Бу тизимларнинг лойиҳалаштирилиши ушбу Қоидаларнинг 133 — 136-бандларида белгиланган талаблар каби бажарилиши лозим.

215. Кириш эшиклари пўлат профилдан тайёрланиши ва ҳар икки томонидан камида 1,5 — 2 мм қалинликдаги пўлат листлар билан қопланиши лозим. Металл эшик қутиси периметр бўйлаб деворга 80 мм чуқурликда ўрнатилган, диаметри камида 12 мм бўлган металл стерженларга 700 мм дан ошмаган масофада пайвандланиши керак.

216. Кириш эшиги камида иккита ўзи ёпилмайдиган қулф билан жиҳозланиши керак. Улар орасидаги масофа 300 мм дан кам бўлмаслиги ва 120° дан кам бўлмаган кўриш бурчагига эга бўлган кўриш тешиги билан жиҳозланиши керак. Фавқулодда чиқиш эшиги битта ўзи ёпилмайдиган қулф ва диспетчерлик пункти томонидан битта қулф билан жиҳозланади.

217. Техник топшириқ талабларига мувофиқ диспетчерлик пунктининг кириш эшиклари ички томонидан қўшимча равишда панжарали металл эшиклар билан ҳимояланиши мумкин. Панжарали металл эшиклар камида 16 мм диаметрига эга бўлган пўлат стерженлардан тайёрланади, 150х150 мм ўлчамдаги катакчаларни ҳосил қилади ва ҳар бир туташиш жойида пайвандланади. Панжарали эшик периметри бўйлаб камида 36х36х4 мм ўлчамдаги бурчакли темир билан ўралади. Панжарали металл эшикларнинг қутиси периметри бўйлаб деворга 80 мм чуқурликда камида 12 мм диаметрига эга металлар билан пайвандланади. Улар орасидаги масофа 700 мм дан ошмаслиги керак. Эшик қўшимча ўзи ёпилмайдиган қулф билан ёпилади.

218. Диспетчерлик пункти ойналарини металл панжаралар билан жиҳозлаш керак. Панжаралар ички томондан камида биттаси ойна билан бирга очиладиган қилиб ўрнатилиши керак. Бунда панжаранинг очилиши фавқулодда ҳолатларда одамларни эвакуация қилиш имконини беради.

219. Диспетчерлик пунктидан коллекторга кириш эшиги ўз-ўзидан ёпиладиган, мустаҳкамланган ва ёнғинга чидамлилиги EI 15 бўлиши керак. Эшиклар ёпиқ ҳолатда ушлаб турувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Ишланмайдиган соатларда эшик диспетчерлик пункти томонидан қулфлаш қурилмаси билан ёпилиши керак.

5-§. Авариявий чиқишлар

220. Коллектордан одамларнинг авариявий ҳолатларда чиқиши учун авариявий чиқиш жойлари ташкил қилиниши керак. Авариявий чиқиш жойлари коллекторда ҳар 300 метрда битта ташкил қилиниши, шунингдек, барча боши берк участкаларида бўлиши керак. Авариявий чиқиш жойларини коллектор камералари ва узеллари билан бирлаштириш керак. «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларини бажарган ҳолда туйнуклар авариявий чиқишлар сифатида фойдаланилиши мумкин. Ёнувчи-портловчи ва заҳарли материалларни (суюқликлар) узатувчи қувурларни жойлаштириш учун мўлжалланган коллекторлар ҳар 60 метрда ва унинг охирида чиқишларга эга бўлиши керак.

221. Авариявий чиқиш жойлари ёнмайдиган материалдан ясалган зина ёки нарвонлар билан жиҳозланиши керак.

222. Авариявий чиқиш жойларини қулфлаш қурилмаси коллектор томонидан эркин, махсус асбобларсиз очилиши керак.

223. Авариявий туйнукнинг қопқоғини очиш учун керак бўлган куч 150 Н дан ошмаслиги керак.

224. Авариявий чиқиш жойларининг бир қисми сиртдан (коллектор ташқарисидан) калит билан очилиш имкониятига эга бўлиши керак. Бунда авариявий чиқиш жойларининг сони ва жойлашган ўринлари фойдаланувчи ташкилот томонидан белгиланади.

225. Коллекторда муҳандислик-коммуникация тармоқлари авариявий чиқиш жойларидан эркин ва қулай кириш ёки чиқиш имконияти билан жойлаштирилиши керак.

226. Шамоллатиш шахталари ва авариявий чиқиш жойларини бирлаштиришда шамоллатиш шахтаси конструкцияси эркин ўтиш ва ходимни эвакуация қилишни таъминлаши керак.

6-§. Камералар

227. Конструкциялар «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига, шунингдек, ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

228. Бино конструкциялари «Канализация. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар» қурилиш меъёрлари ва қоидаларига кўра монтаж қилинади.

229. Камераларнинг ўлчамлари ва ички тўлдирилиши ушбу Қоидаларнинг 83 — 85-бандларида келтирилган талабларидан келиб чиқиб танланади.

230. Камераларнинг ўлчамларини ушбу Қоидаларга 6-иловада кўрсатилган масофаларни ҳисобга олган ҳолда танлаш керак.

231. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари камералари камида иккита 0,7 метр диаметрига эга кузатув туйнуклари билан жиҳозланиши ҳамда камера ўқларига диагонал бўйлаб жойлаштирилиши керак. Камерада йирик ускуна мавжуд бўлса, камера қўшимча монтаж тешиги ёки туйнуклар билан жиҳозланади, уларнинг ўлчамлари ускуна ўлчамларидан ҳар томондан 0,2 метрдан катта бўлиши керак. Кузатув туйнуклари қўшимча гидроизоляция ва мустаҳкамловчи элементлар билан таъминланиши керак.

7-§. Электр шчит хоналари

232. Электр шчит хоналари диспетчерлик пунктида, коллектор камераларида юқори қаватларда ёки сиртда алоҳида жойлашган биноларда ушбу Қоидаларнинг 233-бандида белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак. Электр шчит хоналари Электр ускуналарининг тузилиши қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.

233. Электр шчит хоналарини коллектор узунлиги 1,2 кмдан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш керак.

234. Электр шчит хоналарида икки секцияли схема бўйича бажариладиган, секцияли автоматик ўчиргичли кириш-тақсимлаш қурилмасидан фойдаланишни кўзда тутиш керак.

235. Электр энергиясини ҳисоблаш ускуналари электр шчит хоналарида алоҳида шкафда жойлаштирилиши керак.

236. Электр шчит хоналари ёнғинга чидамли тўсиқлар, томлар ва эшикларга эга бўлиши керак.

237. Электр шчит хоналари эшикларининг ёнғинга чидамлилиги камида EI 45 бўлиши керак.

8-боб. Коллекторларнинг ахборот моделлари тизими

1-§. Коллекторларнинг ахборот моделлари ҳақида умумий маълумот ва таркиби

238. Лойиҳалаштириш, қурилиш ва фойдаланиш жараёнларида қурилиш буюртмачиси ёки фойдаланувчи ташкилот талабидан келиб чиқиб, ахборот моделлари технологиясидан фойдаланиш лозим.

239. Коллекторнинг ахборот модели коллекторнинг конструкцияси ва жиҳозланиши бўйича маълумотлар тўпламини ташкил этиши ҳамда бир-бири билан боғланган объектларнинг уч ўлчамли параметрик модели кўринишида тузилган бўлиши керак.

240. Коллекторнинг ахборот модели ўз ичига қурилманинг конструктив элементлари, ўз эҳтиёж муҳандислик ускуналари, телемеханизация ва диспетчерлик ускуналари, коллекторда муҳандислик-коммуникацияларнинг жойлашуви ва бўш зоналар тўғрисидаги маълумотларни олиши керак. Ахборот моделининг ҳар бир элементи ушбу элементнинг техник параметрлари ва фойдаланиш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

241. Ахборот модели лойиҳалаштириш, қурилиш ва фойдаланиш босқичларида келиб чиқадиган қуйидаги вазифаларни амалга оширишни таъминлайди:

лойиҳанинг техник ечимлари тўғрилиги, уларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги ва бажарилган муҳандислик ҳисоб-китобларининг тўғрилигини текшириш;

лойиҳа ҳужжатларининг тўлиқлигини, ускуналар ва материаллар хусусиятларининг тўғрилигини текшириш;

лойиҳа бўлимлари орасида ҳамда турли лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган бўлимлар орасида муҳандислик-техник ечимлар мувофиқлигини таъминлаш;

қурилиш-монтаж ишлари босқичида техник назоратни амалга ошириш;

лойиҳани ўзгартиришда меъморий, конструктив, муҳандислик-техник ечимларнинг мувофиқлигини назорат қилиш;

объектдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

242. Коллекторнинг ахборот модели иситиш ва шамоллатиш, сув таъминоти ва канализация, сув чиқариш, ёнғин ўчириш, электр таъминоти ва электр ускуналари, телемеханика ва диспетчерлаштириш, токнинг қиймати кичик бўлган элементлар тизимларининг элементлари тўғрисидаги маълумотларини ўз ичига олиши керак.

2-§. Коллектор конструкцияси элементларини деталлаштириш талаблари

243. Ахборот моделида конструктив элементлар ҳамда турли мақсадлар учун технологик туйнуклар акс эттирилади.

244. Конструктив элементларда элемент тури, ўлчамлари ва материали каби параметрлар кўрсатилиши лозим.

Конструктив элементларнинг визуал ўхшашлиги учун тегишли материалларга мос ранглардан фойдаланиш керак. Коллекторнинг ахборот моделининг асли (оригинали) билан ташқи ўхшашлиги таъминланиши керак.

3-§. Муҳандислик тизимлари бўйича умумий талаблар

245. Кўрсатиладиган муҳандислик тизимлари таснифи бўйича кўрсатилган асосий ускуналар ва элементларни ўз ичига олиши керак. Муҳандислик-коммуникация тизимлари компонентлари ўзининг шартли ташқи ўхшаш, ранги лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган тизим рангига мувофиқ ва ўлчамлари бўйича ҳам ўхшаш бўлиши керак. Моделда элементларнинг жойлашуви ва уларнинг ўзаро боғланиши объектдаги элементларнинг жойлашуви ва ўзаро боғланишига мувофиқ бўлиши керак. Муҳандислик-коммуникация тизими ускуналари номланиши, модели, тури, муҳандислик тизими номи, ишлаб чиқарувчи (ускуна учун), материали (чизиқли элементлар учун) ва ўлчамлари каби параметрларга эга бўлиши лозим.

Муҳандислик тизимлари ва узатувчи қувурлар номланиши асосий схемаларда қабул қилинганларга мувофиқ бўлиши керак.

246. «Иситиш ва шамоллатиш тизими» ахборот моделида шамоллатиш қурилмалари, ҳаво каналлари, ёнғинни ушлаб қолувчи клапанлар, каналли вентиляторлар, вентиляция панжаралари, диффузорлар, радиаторлар, иссиқлик вентиляторлари ва ёпувчи-ростловчи арматура кўрсатилади.

247. «Сув таъминоти ва канализация тизими» ахборот моделида сув таъминоти ва канализация ускуналари, узатувчи қувурлар ва ёпувчи-ростловчи арматура кўрсатилади.

248. Ахборот моделида ускуналарнинг ички тузилиши, узатувчи қувурлар ва ускуналарнинг маҳкамлаш элементлари кўрсатилмайди.

249. «Сув чиқариш тизими» ахборот моделида сув чиқариш тизими ускуналари ва ёпувчи арматура, узатувчи қувурлар, сув тўплаш ҳавзалари, қудуқлар ва автоматлаштирилган насос станциялари ускуналари кўрсатилади.

250. «Ёнғин ўчириш тизими» ахборот моделида узатувчи қувурлар, спринклерлар, ёнғин шкафлари ва ёпувчи-ростловчи арматура кўрсатилади.

251. «Электр таъминоти ва электр ускуналари тизими» ахборот моделида кабель жавонлари, шчитлар ва электр ускуналари кўрсатилади.

252. «Ички ёритиш тизими» ахборот моделида ёритгичлар ва лампалар кўрсатилади.

253. «Автоматлаштириш ва заиф токли тизимлар» ахборот моделида датчиклар, терморостлагичлар, шчитлар ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари шкафлари кўрсатилади.

9-боб. Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш

254. Ёнғин автоматикаси тизими Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳамда ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

255. Ёнғин автоматикаси тизимининг ёнғин қабул қилиш-назорат асбоби диспетчерлик пункти хоналарида жойлаштирилиши керак.

256. Ёнғин сигнализацияси ва эвакуацияни бошқариш тизимлари Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

257. Диспетчерлик пункти ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши керак. Қурилмалар турлари ва ёнғин ўчириш воситалари лойиҳа билан асосланиши керак.

258. Ёнғин вақтида одамларнинг хавфсиз эвакуация қилиниши шартлари Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.

259. Ерости иншоотларида ёнғинни ўчириш сув таъминоти тармоқлари ушбу Қоидаларнинг 99 — 104-бандларида келтирилган талабларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

260. Коллекторнинг юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларининг ёнғинга чидамлилиги камида EI 60 бўлиши керак.

261. Агар шамоллатиш бўлими 150 метрдан узун бўлса, ушбу шамоллатиш бўлими ёнғинга чидамли тўсиқлар билан портлашга чидамли вентиляторлар ўрнатиш орқали шамоллатиш бўлимларига бўлиниши керак. Бунда улар орасидаги масофа 150 метрдан ошмаслиги керак.

Бўлимлар узунлигини ошириш техник-иқтисодий асослар ва ёнғин хавфлари бўйича ҳисоб-китоблар орқали амалга оширилиши мумкин.

262. Коллекторда шамоллатиш бўлими ичидаги ва ёнғин бўлимлари ораси ёнғинга чидамлилиги камида EI 45 бўлган тўсиқлар билан чегараланиши керак.

263. Тўсиқда ёнғинга чидамлилиги камида EI 30 бўлган автоматик ёпилиш механизми билан таъминланган ва қулфсиз эшик ўрнатилиши керак.

264. Вентиляторли тўсиқнинг ёнғинга чидамлилиги камида EI 30 бўлганда очиқ ёнғин клапани ўрнатилиши керак, у ёнғин сигнализацияси сигнали бўйича ёпилади.

265. Ҳар бир камерадан коллекторда фавқулодда чиқиш йўли назарда тутилиши керак. Коллекторнинг тугайдиган қисмидан энг яқин фавқулодда чиқиш йўлигача масофа 25 метрдан ошмаслиги керак.

266. Коллекторда «НГ» (ёнмайдиган) индексга эга бўлган кабеллар ўтказилиши кўзда тутилиши керак. Қониқарли асосланган ҳолларда, кабелларни оловдан ҳимоя қилувчи восита билан қопланган ёки бошқа ёнғиндан ҳимоялаш усулини қўллаб бошқа кабеллардан фойдаланиш мумкин.

267. Коллекторларда электр ёки заиф токли кабеллар билан биргаликда ўтказилганда иссиқлик ва сув қувурлари учун ёнувчанлик гуруҳи қопламасини ёнмайдиган материал билан қоплаш ва ҳар 100 метр қувурда 3 метр узунликдаги ёнғин ўтказмайдиган қопламаларини ўрнатмасдан қўллаш мумкин эмас.

Коллекторда куч ва заиф токли кабеллар бўлмаган ҳолларда, ёнувчанлик гуруҳи иссиқликдан изоляцияловчи ва қоплама қатламли материаллардан ҳар 100 метр қувурда 3 метр узунликдаги ёнғин ўтказмайдиган қопламаларини ўрнатиш билан фойдаланиш мумкин.

268. Коллектордаги кабеллар қурилиш конструкциялари орқали ўтказиладиган жойларда, қурилиш конструкцияларининг ёнғинга чидамлилигидан паст бўлмаган, ёнғин ўтказмайдиган қопламаларини ўрнатиш керак.

269. Коллекторда электр кабель линияларини ўтказиш горизонтал тиргаклар ёнғинга чидамлилиги камида EI 15 бўлган тўсиқлар билан таъминланиши керак.

Энг четдаги электр кабелидан тўсиқ четигача масофа камида 50 мм бўлиши керак.

270. Горизонтал тўсиқлар элементларининг туташган жойларида кўриниб турган тирқишлар бўлмаслиги керак.

271. Коллектор бўлими узунлиги 300 метрдан ва чуқурлиги 15 метрдан кам бўлса (коллекторнинг асосидан), лойиҳада ёнғин хавфсизлиги даражасини таъминлаш ёнғин хавфини ҳисоблаш орқали тасдиқланиши керак.

272. Коллектор чуқурлиги 15 метрдан ошса, ёнғин хавфсизлигига оид махсус техник шартларни ишлаб чиқиш мажбурийдир.

10-боб. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар

273. Коллекторлар қурилиш ва фойдаланиш жараёнида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтирадиган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.

274. Коллекторнинг қурилиш ва фойдаланиш жараёнида атроф-муҳит таркибий қисмларига салбий таъсирни камайтириш мақсадида, лойиҳалаштириш босқичида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни тиклаш ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилиши керак.

275. Лойиҳалаштирилган иншоотнинг қурилиш ва фойдаланиш даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни тиклаш ва экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар атроф-муҳит таркибий қисмларига таъсирини баҳолаш натижаларига кўра ишлаб чиқилади.

276. Мумкин бўлган салбий таъсирни камайтириш ёки олдини олиш бўйича чора-тадбирлар рўйхатига қуйидагилар кириши керак:

атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

ер ва тупроқ қопламларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

сув ва сув биоресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

акустик муҳитни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

чиқиндиларни йиғиш, фойдаланиш, зарарсизлантириш, ташиш ва жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар;

ер қаъри, шу жумладан, ерости сувларини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар;

мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг пайдо бўлишини ва уларнинг экотизимга таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар.

277. Коллекторнинг қурилиш ва фойдаланиш давридаги лойиҳалаштириш ҳужжатлари таркибида қуйидаги ҳисоб-китоблар келтирилиши керак:

ифлослантирувчи моддалар ташламалари;

ҳосил бўладиган ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳажми;

ҳосил бўладиган оқова ва дренаж сувлари ҳажми;

атроф-муҳитга шовқин таъсири даражаси.

11-боб. Коллекторларни муҳофаза қилиш

1-§. Емирилишдан муҳофаза қилиш

278. Коллекторларнинг қурилиш конструкциялари муҳофазаси Қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш, таъмирлаш ва улардан техник фойдаланиш ишларида меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари талабларига мувофиқ таъминланиши керак.

279. Коллекторларнинг конструкцияларини муҳофаза қилишда, уларнинг ички томонини сув ўтказмайдиган ёки ишқорланувчи таъсирга эга бўлган ҳимояловчи бўёқлар ёки полимер ва полимерцемент асосидаги қопламалар билан қоплаш лозим.

280. Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторларни лойиҳалаштиришда, ташқи емирилишдан муҳофаза қилувчи конструктив ечимлар назарда тутилиши ёки металл бўлмаган емирилишга чидамли қувурлар қўлланиши керак.

281. Металл конструкциялари учун маҳсулотлар ва қувурларнинг ташқи юзасига тўғридан-тўғри қўлланадиган емирилишга қарши қопламалардан фойдаланиш керак.

282. Завод шароитларида емирилишга қарши қоплама билан қопланмаган қувур бўлимлари, тармоқланиш жойлари ва бошқа металл конструкциялари емирилишга қарши қоплама билан қопланиши керак.

283. Коллекторлардан ўтказилган пўлат қувурларни дайди токлардан келиб чиққан емирилишдан қўшимча ҳимоялаш учун қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

электрлаштирилган транспорт темир йўлларидан коллектор трассасини узоқлаштириш ва улар билан кесишган жойлар сонини камайтириш;

коллекторнинг қурилиш конструкцияларининг ўтиш қаршилигини ошириш учун электр изоляцияланган ҳаракатланувчи ва ҳаракатсиз қувур таянчларини қўллаш;

сильфон компенсаторлар ва фланецли арматурага электр ўтказгичлар ўрнатиш орқали қувурларнинг узунаси бўйлаб электр ўтказувчанлигини ошириш;

параллел қувурлар орасидаги потенциалларни тенглаштириш мақсадида, электр кимёвий ҳимояни қўллаб қувурлар орасида ток ўтказувчи ўтказгичларни ўрнатиш;

дайди токлар манбаи бўлиши мумкин бўлган объектларга (масалан, трамвай депоси, тортувчи подстанциялар, таъмирлаш базалари ва бошқалар) қувурларни киритишда электр изоляцияланган фланецларни ўрнатиш.

284. Қувур тармоқлари бўлимларида ва иссиқлик тармоқларининг транзит участкаларда кўндаланг ток ўтказувчи ўтказгичлар ўрнатилиши керак.

285. Ўқли компенсаторларда ток ўтказувчи ўтказгичлар кўп толали мис симдан, кабелдан, пўлат арқондан тайёрланиши керак. Бошқа ҳолларда юмалоқ ёки ясси пўлат қўлланиши мумкин. Ўтказгичларнинг кўндаланг кесим юзаси ҳисоб-китоб орқали белгиланиб, мис бўйича камида 50 мм² бўлиши керак. Ўтказгичларнинг узунлиги қувурларнинг максимал иситиш узунлигига мос равишда аниқланиши лозим. Пўлат ўтказгичлар емирилишдан ҳимояловчи қопламага эга бўлиши керак.

286. Қувурлар потенциалларини ўлчаш учун назорат-ўлчов пункти ҳар 200 метрдан кўп бўлмаган масофада қуйидаги жойларда ўрнатилиши керак:

камераларда ёки камералардан ташқаридаги қувурларнинг ҳаракатланмайдиган таянчлари ўрнатилган жойларда;

электр изоляцияланган фланецлар ўрнатилган жойларда;

коллекторларнинг иссиқлик тармоқлари, сув ҳамда газ қувурлари билан кесишган жойларида, электрлаштирилган транспорт темир йўллари билан кесишган жойларда;

махсус камералар билан жиҳозланиши керак бўлганда икки ёки ундан ортиқ йўллар билан кесиб ўтиш жойининг икки томонида;

пўлат материалли муҳандислик тармоқлари ва иншоотлар билан параллел ўтказилган ёки кесишган жойларда;

коллектор трассасининг иссиқлик тармоқлари сув ҳамда газ қувурлари билан яқинлашган жойларда, шунингдек, электрлаштирилган транспорт темир йўлларининг кабеллари уланиш нуқталарида.

2-§. Ташқи таъсирлардан муҳофаза қилиш

287. Қурилиш конструкцияларини ҳимоялаш учун бетон ва темир-бетон узатувчи элементлар оғир бетонлардан тайёрланиши ҳамда улар Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.

288. Турли конструкциялар учун ушбу Қоидаларнинг 190 ва 191-бандларига мувофиқ турли бетон синфларидан фойдаланиш лозим.

289. Коллекторнинг юк кўтарувчи конструкциялари учун контур бўйича ёпиқ ташқи гидроизоляцияси бўлган коллекторнинг юк кўтарувчи конструкциялари учун бетоннинг сув ўтказмайдиган маркаси «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бўйича В даражасидан кам бўлмаслиги ҳамда совуққа чидамлилик бўйича F 1 100 даражасидан кам бўлмаслиги керак.

290. Коллекторнинг темир-бетон юк кўтарувчи конструкцияларини таъмирлаш учун қиздирилган ва иссиқ-мустаҳкамланган пўлатдан фойдаланиш керак. Уларнинг мустаҳкамлик ва деформация тавсифлари «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида келтирилган.

291. Коллекторнинг сув ўтказмаслигини таъминлаш учун юқори аниқликдаги темир-бетон блоклардан фойдаланилганда, фойдаланиш муддати камида 40 йил бўлган эластик прокладкалардан фойдаланиш керак. Ерости сувлари сатҳидан ташқарида жойлашган коллекторнинг ташқи юзаси, камералар ва бошқа конструкциялар учун ушбу иншоотларнинг юқори қисми гидроизоляция қилиниши керак. Қўшимча равишда ёндош ёки туб дренаждан фойдаланишга рухсат этилади.

292. Коллектор, камералар ва бошқа конструкциялар максимал ерости сувлари сатҳидан пастда жойлашганда, гидро ҳимоя изоляцияси таъминланиши керак. Гидроизоляция тури лойиҳалаштириш босқичида гидрогеологик шарт-шароитлар, қабул қилинган конструктив ечимлар ва қурилиш усулларига қараб танланади. Қўшимча равишда ёндош ёки туб дренаждан фойдаланишга рухсат этилади.

12-боб. Коллекторларнинг энергия самарадорлиги

293. Коллекторларни лойиҳалаштириш, қурилиш, реконструкция қилиш ва фойдаланишда муҳандислик тизимлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини таъминловчи ва ресурсларни тежовчи материаллар ва ускуналарни қўллаш лозим.

294. Лойиҳалаштирилаётган коллекторнинг энергия самарадорлик даражаси ва синфи, шунингдек, лойиҳалаштирилган иншоотнинг энергия самарадорлигини ошириш учун зарур чора-тадбирлар рўйхати лойиҳалаштириш учун техник топшириқда белгиланади.

295. Диспетчерлик пунктларини иссиқлик техникавий лойиҳалаштиришда ушбу Қоидалар талаблари қўлланади.

296. Коллекторларнинг лойиҳалаштириладиган муҳандислик тизимлари учун энергия самарадорлик ва ресурсларни тежаш бўйича лойиҳа қарорлари ҳар бир турдаги коммуникациялар учун норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ қабул қилиниши лозим.

13-боб. Коллекторлардан фойдаланиш модели

1-§. Умумий қоидалар

297. Коллектордан фойдаланиш модели коллектордан фойдаланишга оид маълумотларни ўз ичига олган параметрик маълумотлар моделини ифодалаши лозим. Коллектордан фойдаланиш модели иншоотнинг конструктив элементлари конфигурацияси, ўз эҳтиёжлари учун муҳандислик ускуналари, телемеханизация ва диспетчерлик ускуналари, коллекторда муҳандислик коммуникацияларини жойлаштириш ва бўш ҳудудлар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак. Фойдаланиш моделининг ҳар бир элементи ушбу элементнинг техник параметрлари ва фойдаланиш тавсифлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Коллектордан фойдаланиш модели коллектордан фойдаланишга оид маълумотларни сақлаш ва уларга киришни таъминлаш, коллектор бўйлаб муҳандислик-коммуникация тармоқларини ўтказиш лойиҳаларини амалга ошириш, коллекторларни жорий ва капитал таъмирлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун мўлжалланган. Коллектордан фойдаланиш моделини қурилиш пудратчиси объектни фойдаланишга топшириш жараёнида лойиҳа маълумотлар модели асосида ишлаб чиқади ва ишлаб чиқариш ҳужжатлари билан биргаликда фойдаланувчи ташкилотга топширилади.

Маълумот модели қўлланмаган ҳолда лойиҳалаштирилган, қурилган ва фойдаланишга киритилган коллекторлар учун фойдаланиш модели фойдаланувчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилади.

298. Коллектордан фойдаланиш модели таркибига конструктив ечимлар, иситиш ва шамоллатиш тизимлари, сув таъминоти ва канализация тизимлари, ўт ўчириш тизимлари, электр таъминоти ва электр ускуналари, телемеханика ва диспетчерлик тизимлари ҳамда заиф токли тизимлар киритилиши лозим.

299. Коллектордан фойдаланиш моделида ушбу Қоидаларнинг 300-бандида кўрсатилган элементларни деталлаштириш талаблари бажарилиши керак.

300. Коллектордан фойдаланиш моделида конструктив элементлар (деворлар, поллар, тўсиқлар ва бошқалар), тўсувчи конструкциялар ҳамда турли мақсадлар учун технологик туйнуклар кўрсатилган бўлиши лозим.

301. Архитектура элементларида элемент тури, ҳажм ўлчамлари ва материали каби параметрлар кўрсатилиши керак.

Конструктив элементларнинг визуал ўхшашлиги учун тегишли материалларни қўллаш лозим. Модель ва коллектор асли (оригинали)нинг ташқи ўхшашлиги таъминланиши лозим.

302. Кўрсатилган муҳандислик тизимлари асосий ускуналар ва элементларни ўз ичига олиши лозим. Кўрсатилган муҳандислик тизимлари элементлари асли (оригинали)га шартли ўхшаш бўлиши лозим, жумладан, тизим ранглари, ҳажм ўлчамлари ва бошқалар. Элементларнинг моделдаги жойлашуви ва уларнинг ўзаро боғлиқлиги объектдаги жойлашув ва боғлиқликка мос бўлиши лозим. Ускуналарнинг қуйидаги параметрлари кўрсатилиши лозим:

номи;

ускуна модели;

муҳандислик тизимининг номи;

ускуна тури;

ишлаб чиқарувчи (ускуналар учун);

материали (чизиқли элементлар учун);

ҳажм ўлчамлари.

Муҳандислик тизимлари ва қувурлар номлари лойиҳа схемаларида қабул қилинган номларга мувофиқ бўлиши керак.

303. «Иситиш ва шамоллатиш тизимлари» фойдаланиш моделида шамоллатиш ускуналари, ҳаво қувурлари, ёнғинни ушлаб қолувчи клапанлар, каналли шамоллатиш қурилмаси, шамоллатиш панжаралари, диффузорлар, радиаторлар, иссиқлик ҳайдаш қурилмаси ва ёпиш-ростлаш арматураси кўрсатилиши лозим.

304. «Сув таъминоти ва канализация тизимлари» фойдаланиш моделида сув таъминоти ва канализация ускуналари, қувурлар, ёмғир суви қувурлари ва ёпиш-ростлаш арматураси кўрсатилиши лозим.

305. «Ўт ўчириш тизимлари» фойдаланиш моделида қувурлар, спринклерлар, ўт ўчириш шкафлари ва ёпиш-ростлаш арматураси кўрсатилиши лозим.

306. «Электр таъминоти ва электр ускуналари тизимлари» фойдаланиш моделида кабель жавонлари, электр шчитлари ва электр ускуналари кўрсатилиши лозим.

307. «Ички ёритиш тизимлари» фойдаланиш моделида ёритгичлар ва лампалар кўрсатилиши лозим.

308. «Автоматлаштириш ва заиф токли тизимлар» фойдаланиш моделида датчиклар, терморостлагичлар, электр шчитлари ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари шкафлари кўрсатилиши лозим.

14-боб. Якунловчи қоида

309. Ушбу қоидаларни бузганлик учун фойдаланувчи ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари корхоналарининг масъул ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 1-ИЛОВА

Коллекторларнинг қурилиш конструкцияларидан бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларигача бўлган масофалар

Иншоотнинг ёки ерости муҳандислик тармоқларининг номи Ёруғликдаги горизонтал масофа, м, камида Бино ва иншоотларнинг пойдеворлари 2,0 Корхоналар тўсиқлари, эстакадалар, алоқа тармоғининг таянчлари, темир йўллар учун пойдеворлар 1,5 1 520 мм ли темир йўлларнинг энг ташқи йўлининг ўқи, лекин хандақ чуқурлигидан қирғоқ пойдевори ва қазиш четига қадар 4,0 Темир йўллар билан кесишганда: темир йўлнинг ўқлари ва электрлаштирилган транспорт темир йўллари рельсларига қўшилувчи кабелларгача; 10,0 темир йўлнинг ўқларидан чўкувчи тупроқларгача; 20,0 кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларгача. 30,0 Трамвайнинг энг ташқи йўлининг ўқи 2,8 Трамвай йўллари билан кесишишда коллекторларни йўл бурчакларидан ва чокларгача 4,0 Кўча, йўлнинг ён тошлари (мустаҳкамланган чекка чизиқнинг қатнов қисмининг қирралари) 1,5 * Хандақнинг ташқи қирраси ёки йўл қирғоғининг пастки қисми 1,0 * Юқори кучланишли ҳаво электр узатиш линияларининг таянч пойдеворлари: 1 кВ гача ташқи ёритиш, трамвай ва троллейбус контакт тармоғи; 1,0 ** 1 дан 35 кВ гача; 2,0 ** 35 дан 110 кВ ва ундан юқори. 3,0 ** Сув қувури 1,5 Канализация (маиший), дренаж, ёмғир канализацияси, телекоммуникация кабеллари, ташқи пневматик чиқинди қувурлари 1,0 Газ қувурлари: босими 0,6 МПа гача; 2,0 босими 0,6 дан 1,2 МПа гача. 4,0 Барча кучланишдаги куч кабеллари 2,0 Иссиқлик тармоқлари (каналнинг ташқи девори, каналсиз қистирманинг қобиғи) 2,0

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 2-ИЛОВА

Коллекторларнинг қурилиш конструкцияларидан муҳандислик тармоқларигача бўлган масофалар

Иншоотлар ва муҳандислик тармоқлари Ёруғликдаги вертикал бўйича масофа, м, камида Сув қувуригача, дренаж, газ қувуригача, канализациягача 0,2 Зирҳли телекоммуникация кабелларига қадар 0,5 35 кВ гача куч ва назорат кабелларигача 0,5 (0,25 тор шароитда) 1-изоҳ талабларига мувофиқ 110 кВ дан ортиқ кучланишли мой билан тўлдирилган кабелларгача 1 (0,5 тор шароитда) 1-изоҳ талабларига мувофиқ Телефон канализацияси блокигача ёки қувурлардаги зирҳли телекоммуникация кабелигача 0,15 Саноат корхоналари темир йўллари рельслари тагигача 1 умумий тармоқнинг темир йўллари учун ҳам 2 трамвай йўллари учун ҳам 1 Умумий фойдаланиш тоифасидаги жамоат автомобиль йўллари қопламасининг юқори қисмигача 1 Хандақ ёки бошқа дренаж иншоотларининг тубигача ёки темир йўл ётқизиғининг тагигача (коллекторлар ушбу тузилмалар остида жойлашганида) 0,5 метрополитен иншоотларигача 1

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 3-ИЛОВА

Коллектордаги қурилиш конструкциялари ва иссиқлик қувурларининг қопламалари ўртасидаги минимал масофалар

Қувурларнинг диаметрлари (мм) Минимал масофалар (мм) қопламанинг юзасидан коллектор деворигача вертикал йўналишда қоплама юзаларининг ўртасида қопламанинг юзасидан коллекторнинг тўсиғигача қопламанинг юзасидан коллекторнинг поли ёки ер тагигача 25 — 80 150 100 100 150 100 — 250 170 140 100 200 300 — 450 200 160 120 200 500 — 700 200 200 120 200 800 — 900 220 200 150 220 1000 — 1200 350 300 250 350

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 4-ИЛОВА

Коллектордаги қурилиш конструкциялари ва иссиқлик қувурлари ҳамда унинг ускуналари ўртасидаги минимал масофалар

Номи Минимал ўлчам, мм Диаметри 500 мм гача бўлган қувурлар учун арматура ва ўқ компенсаторларини хизмат кўрсатиш учун ён томондан ўтиш жойлари (камера деворидан арматура ёки компенсаторнинг фланецгача бўлган масофаси). 600 Диаметри 600 мм ва ундан ортиқ бўлган қувурлар учун 700 Диаметри 500 мм гача бўлган қувурлар учун камеранинг кўндаланг деворидан ўқ компенсаторининг корпуси (стакан томонидан) гача бўлган масофа. 600 (қувурнинг ўқи бўйича) Диаметри 600 мм ва ундан ортиқ бўлган қувурлар учун. 800 Диаметри 500 мм гача бўлган қувурлар учун камера ёки узелнинг поли ёки тўсиғидан арматура ёки ўқ компенсаторининг фланецгача бўлган масофаси. 300 Диаметри 600 мм ва ундан ортиқ бўлган қувурлар учун 400 Қоплама юзасидан пол ёки тўсиқнинг юзасигача бўлган масофа 200

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 5-ИЛОВА

Коллектордаги қурилиш конструкциялари ва кабеллар учун минимал масофалар

Номи Минимал ўлчам, мм Горизонталь конструкциялар орасидаги вертикал масофа: 2 — 4 доналик куч кабеллари учун 10 кВ — 200 гача 20 — 35 кВ — 250 гача Шундай кабеллар сони 4 дан ортиқ 0,6 конструкция консолининг узунлиги, аммо ками 150 Назорат кабеллари ва телекоммуникация кабеллари учун вертикал ва горизонталь масофа 100 Назорат кабеллари ва телекоммуникация кабеллари ўртасидаги горизонталь масофа Меъёрлаштирилмайди Турли мақсадда ётқизилган қувурлар билан параллел ётқизилган кабеллар ўртасидаги вертикал масофа 200

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлардан фойдаланиш қоидаларига 6-ИЛОВА

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун мўлжалланган коллекторлар кесимлари намуналари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 июнь,

402-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 09/25/402/0561-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

QOIDALARI

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda yongʻin xavfsizligi va xavfsizlik texnikasi qoidalariga rioya etilishini taʼminlash hamda kollektorlardan foydalanish tizimini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

muhandislik-kommunikatsiya kollektorlarini rejalashtirish va loyihalashtirish;

muhandislik-kommunikatsiya kollektorlarida muhandislik tarmoqlarini joylashtirish;

muhandislik-kommunikatsiya kollektorlarida taʼmirlash ishlarini amalga oshirish;

muhandislik-kommunikatsiya kollektorlaridan foydalanish.

2. Toshkent shahri hokimligi “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ, “Oʻzbektelekom” AK, “Oʻzsuvtaʼminot” AJ hamda “Veolia Energy Tashkent” MCHJ bilan birgalikda uch oy muddatda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda (keyingi oʻrinlarda — kollektor) taʼmirlash, foydalanish, modernizatsiya va rekonstruksiya qilish ishlari ushbu qaror talablari asosida tashkil etilishini taʼminlasin.

3. Belgilansinki, ushbu qarorning 2-bandida nazarda tutilgan barcha xarajatlar Toshkent shahri hokimligi huzuridagi Toshkent shahrini rivojlantirish jamgʻarmasi hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

4. Favqulodda vaziyatlar vazirligi Toshkent shahri hokimligi bilan birgalikda kollektordan foydalanuvchi tashkilotlar uchun oʻziga tegishli boʻlgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari egalari tomonidan ushbu qaror talablariga rioya etilishini doimiy nazorat qilib borsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 402-son qaroriga ILOVA

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Qoidalar Oʻzbekiston Respublikasi hududida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni rejalashtirish va loyihalashtirish bosqichlaridagi, shuningdek, mavjud muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda muhandislik tarmoqlarini joylashtirish, qurish, foydalanish hamda ularni rekonstruksiya qilish va taʼmirlashdagi talablarni belgilaydi.

2. Ushbu Qoidalar muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlar va ular tarkibidagi elementlarni (obyektlarni) yaratish hamda foydalanishning barcha bosqichlarida bajarilishi kerak, jumladan, maʼmuriy-maishiy xonalar, dispetcherlik punktlari, nasos stansiyalari, alohida turgan elektr shchit xonalari, kameralar, avtomatik nasos stansiyasining kameralari, drenaj qurilmalari va boshqa obyektlarga taalluqlidir.

3. Ushbu Qoidalar alohida muhandislik kommunikatsiyalarini oʻtkazish uchun moʻljallangan kanallar va tunnellarga, ichki muhandislik tizimlari mavjud boʻlmagan taqdirda, qoʻllanmaydi.

4. Ushbu Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avariyaviy chiqish — favqulodda vaziyat yuzaga kelganda odamlarning kollektordan yer yuzasiga tezkor chiqishini taʼminlaydigan texnik yechimlar majmui;

avtomatik nasos stansiyasi — kollektorda tasodifiy, favqulodda suv toshqini va drenaj suvlarini yigʻish hamda chiqarib tashlashni taʼminlaydigan, avtomatik ravishda ishlaydigan umumlashtirilgan qurilmalar majmui;

avtomatlashtirilgan ish joyi — belgilangan turdagi faoliyatni avtomatlashtirishga moʻljallangan tizimning dasturiy-texnik majmui;

boʻlim — yongʻinga qarshi devorlar va yongʻinga qarshi toʻsiqlar yoki qoplamalar bilan ajratilgan kollektorning olovbardoshlik darajasi chegaralari bilan yongʻin chegarasidan tashqariga tarqalmasligini taʼminlaydigan qismi;

dispetcherlik punkti — kollektorning bir qismi boʻlib, bunda dispetcherning joylashgan va uskunalarni boshqarish hamda maʼlumotlarni koʻrsatish hamda uzatish uchun moʻljallangan ish joyi;

kamera — muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini kiritish-chiqarish, shamollatish kamerasi, avtomatik nasos stansiyasi, elektr shchit xonalarini joylashtirish uchun moʻljallangan kollektorning bir qismi;

kanal — aloqani tashkil qilish, biror narsani uzatish yoki koʻchirish uchun moʻljallangan, sunʼiy ravishda cheklangan joy;

kollektor — yer ostida joylashgan, kirish-chiqish va oʻtish yoʻlaklariga ega, shamollatish, yongʻinga qarshi va signalizatsiya qurilmalari bilan jihozlangan, elektr va aloqa kabellari, issiq suv va ichimlik suvi quvurlari hamda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari oʻtkazilishiga moʻljallangan yopiq inshoot;

kollektor tarmoqlari — elektr va aloqa kabellari, issiq suv va ichimlik suvi quvurlari oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari majmuidan iborat muhandislik infratuzilmasi;

kollektorning chiziqli qismi — kollektorning xavfsiz foydalanish uchun muhim ahamiyatga ega boʻlgan, koʻrikdan oʻtkazish va taʼmirlash ishlarini bajarishga moʻljallangan inshoot qismi;

maʼlumotlar bazasi (bulutli yechimlar) — keng tarqalgan va qulay tarmoqdan foydalanish modeli, qoʻllanmaga koʻra umumiy taʼminot konfiguratsiyasi resurslaridan (masalan, maʼlumotlar uzatish tarmoqlari, serverlar, maʼlumotlarni saqlash qurilmalari, dasturlar va xizmatlar) tarmoq orqali foydalanish imkoniyati, minimal foydalanish xarajatlari va/yoki provayderni maʼlumotlar bilan taʼminlash bazasi (majmui);

montaj tuynugi — katta oʻlchamli uskunalar yoki kattalashtirilgan konstruktiv birikmalarda montaj yoki demontaj qilish joyiga toʻsiqsiz harakatlanishni taʼminlovchi oʻtish joyi;

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari — ichimlik suvi, oqova suv tarmoqlarini, elektr energiyasi va tabiiy gaz tarmoqlarini, telekommunikatsiya tarmoqlarini va boshqa turdosh boʻlgan tarmoqlarni oʻz ichiga olgan umumlashgan tarmoqlar majmui;

muhandislik - kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektor — yer ostidan oʻtadigan inshoot, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini birgalikda oʻtkazish va ularga xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan, uning ishlashini taʼminlaydigan ichki muhandislik tizimlari;

muhandislik-taʼminlash tarmoqlari — kollektor, binolar va qurilmalar, kollektorlardan foydalanish uchun zarur boʻlgan ichki muhandislik tizimlari va kollektorlarda oʻtkaziladigan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari;

shamollatish kanali — kollektorning kameradan shamollatish tizimi bosh nuqtasigacha yoki qutisigacha boʻlgan havoni yetkazib berish yoxud chiqarish uchun moʻljallangan bir qismi;

shamollatish shaxtasi — kollektorning shamollatish kanali va shamollatish qutisidan iborat bir qismi boʻlib, kollektor hamda atmosfera orasida havo aylanishini taʼminlaydigan joy;

shamollatish qutisi — kollektorning bir qismi boʻlib, kollektordan havoni qabul qilish yoki chiqarish uchun moʻljallangan alohida joylashtirilgan yoki oʻrnatilgan, eshikli yoki eshiksiz qurilma;

ekspluatatsiya qiluvchi (foydalanuvchi) xodimlar — kollektorda amalga oshiriladigan ish va/yoki lavozim uchun zarur boʻlgan darajada bilim sinovidan oʻtgan maxsus oʻqitilgan shaxslar;

elektr shchit xonasi — kollektordagi xona yoki yer yuzasidagi inshoot boʻlib, unga transformator podstansiyasidan elektr kabel liniyalari oʻtkazilgan, elektr uskunalarini joylashtirish va kollektorning muhandislik uskunalarini taʼminlovchi kabellarini ulash uchun moʻljallangan xona;

EI 15 — eshik, yongʻinga qarshi devor, oraliq va toʻsuvchi konstruksiyalarning yongʻinga 15 daqiqa davomida chidamli ekanligini koʻrsatadi;

EI 30 — eshik, yongʻinga qarshi devor, oraliq va toʻsuvchi konstruksiyalarning 30 daqiqa davomida ekstremal issiqlikka chidamli ekanligini koʻrsatadi;

EI 45 — eshik, yongʻinga qarshi devor, oraliq va toʻsuvchi konstruksiyalarning yongʻinga 45 daqiqa davomida chidamli ekanligini koʻrsatadi;

EI 60 — eshik, yongʻinga qarshi devor, oraliq va toʻsuvchi konstruksiyalarning yongʻinga 60 daqiqa davomida chidamli ekanligini koʻrsatadi.

5. Kollektor qoʻllanish maqsadiga koʻra umumiy, ixtisoslashtirilgan va sanoat kollektorlariga boʻlinadi.

Umumiy kollektorlarda (shahar va ichki hududlarda) turli xil muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari joylashtiriladi.

Ixtisoslashtirilgan kollektorlardan bir xil muhandislik tarmogʻini oʻtkazish uchun foydalaniladi.

Sanoat kollektorlari turli kommunikatsiyalar, jumladan, ushbu Qoidalarning 35 va 36-bandlarida koʻrsatilgan va bitta foydalanuvchi tashkilotga tegishli boʻlgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan tavsiflanadi.

6. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorni qurish, rejalashtirish loyihalari meʼmoriy-rejalashtirish yechimlari va shaharsozlik yechimlarining texnik-iqtisodiy yechimlari asosida amalga oshiriladi.

7. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni loyihalashtirishda ularda qoʻshimcha tarmoqlarni oʻtkazish istiqboli, shuningdek, mavjud (loyihalashtirilayotgan) tarmoqlar diametrlarining tashqi yuza kesimlari parametrlarini oshirish imkoniyatini hisobga olish lozim. Qoʻshimcha tarmoqlarni oʻtkazish istiqbollari va mavjud tarmoqlarning diametrlari yoki kesimlarini oshirish imkoniyatlari muhandislik infratuzilmasini rivojlantirish sxemalarida koʻrsatilishi va xizmatlar isteʼmolchilarining (tarmoqlarning egalari yoki balansda saqlovchilari) texnik shartlarida va kollektorlarni loyihalashtirish boʻyicha topshiriqlarda qayd etilishi kerak.

8. Ichki muhandislik uskunalarini loyihalashtirishda kollektorlarni rivojlantirish sxemasiga muvofiq mavjud muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarga qoʻshimcha nuqtalarni ulash istiqboli hisobga olinishi kerak. Isteʼmolchilarning texnik shartlarida va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni loyihalashtirish topshiriqlarida sifatli xizmatlar koʻrsatilishi belgilab oʻtilishi kerak.

2-bob. Muhandislik ishlari boʻyicha talablar

9. Kollektorlar qurilishi uchun muhandislik ishlari “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari hamda ushbu Qoidalar talablariga muvofiq bajariladi.

10. Seysmik hudud “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq belgilanadi. Kollektorlar ustki qismini ochmasdan va qazish ishlarini olib bormasdan, kollektorlarning muhandislik-taʼminlash tarmoqlari hamda ulardan oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rekonstruksiya qilish, qayta jihozlash va kapital taʼmirlash ishlari, muhandislik izlanishlari natijalariga koʻra uning texnik jihatdan murakkabligi va konstruktiv xususiyatlaridan kelib chiqib, buyurtmachi (quruvchi) tomonidan berilgan texnik topshiriq asosida amalga oshiriladi. Avariya-taʼmirlash ishlarini olib borish uchun qoʻshimcha muhandislik izlanishlari talab qilinmaydi.

3-bob. Kollektor tarmoqlari va ularni oʻtkazish usullari

1-§. Kollektorlarni reja boʻyicha joylashtirish

11. Shahar va qishloq qurilishi sharoitida muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni joylashtirish boʻyicha umumiy talablar “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq aniqlanadi.

12. Shahar kollektorlarini shahar qurilishida koʻchalar va yoʻllarning koʻndalang profillari doirasida yoʻlaklar yoki ajratuvchi chiziqlar ostida yoki bunday imkoniyat boʻlmagan hollarda yashil hududlar chegarasi boʻyicha joylashtirish kerak.

13. Ichki hududlardagi kollektorlarni oʻtish yoʻllari, yashil hududlar boʻyicha joylashtirilishi kerak. Ichki hududlardagi kollektorlarni loyihalashtirishda ularning yoʻnalishini bolalar bogʻchasi va maktab hududi orqali oʻtkazishga ruxsat berilmaydi. Bolalar bogʻchasi va maktabning muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni loyihalashtirishda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan binogacha boʻlgan eng qisqa masofalarda oʻtkaziladi, oʻyin va sport maydonchalari ostidan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi (xoʻjalik hududidan oʻtkazish tavsiya etiladi). Maydonlar, yoʻlaklar, oʻtish hududlarida tik quduqlarni joylashtirishga ruxsat berilmaydi. Boshqa hududlarda ularni joylashtirish joylari toʻsiqlar yoki xavfsizlik belgilari bilan ajratilishi kerak.

14. Yangi qurilishda kollektorlarning qurilish konstruksiyalaridan binolar, inshootlar va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarigacha boʻlgan masofalar ushbu Qoidalarga 1 va 2-ilovalarga muvofiq belgilanadi.

15. Kollektorlarning yerosti muhandislik kommunikatsiyalari, metro yoʻllari, temir yoʻl yoki avtomobil yoʻllari, shuningdek, tramvay yoʻllari bilan kesishishi 90° burchak ostida taʼminlanishi kerak. Aniq sabablar koʻrsatilganda kesishish burchagini kamaytirishga ruxsat beriladi, lekin kamida 60° boʻlishi talab etiladi.

Kollektorlarda issiqlik tarmoqlarini metro bekatlari ustidan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

16. Gaz quvurlari bilan kesishish nuqtalarida gaz quvurlari kameralarining qurilish inshootlari va kollektorning chiziqli tuzilmalari orqali oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Kollektor ustida joylashgan suv taʼminoti tarmoqlari, isitish tarmogʻi, kanalizatsiya va gaz quvurlari bilan telekommunikatsiya kabellarining kesishmasida kollektorning tashqi chetidan 300 mm yoki undan kam masofada quvurlarda qobiqlar oʻrnatish kerak. Qobiqlar suv tarmogʻi, kanalizatsiya, issiqlik tarmogʻi va gaz quvurlarida kesishish joylaridan har ikki tomonga 2 metr uzunlikda oʻrnatiladi. Poʻlatdan yasalgan qobiqlarda yemirilishga qarshi himoya qoplamasi yoki yemirilishga chidamli materiallardan yasalgan qoplamalar kesishgan kommunikatsiyalarni mexanik shikastlanishdan himoya qilish uchun ishlatilishi kerak.

18. Muhandislik kommunikatsiyalarining kirish va chiqish joylarida hamda kollektorning muhandislik uskunalarini, shu jumladan, elektr shchit xonalar uskunalarini joylashtirish, shuningdek, asosiy kirish yoki chiqish va boshqa maqsadlar uchun kollektor yoʻnalishi boʻylab kameralar joylashtirilishi koʻzda tutilishi kerak. Tor joylarda kameralarni oʻrnatish imkoniyati boʻlmagan hollarda, u yerda joylashtirilgan uskunalar va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga xizmat koʻrsatish, koʻrikdan oʻtkazish va taʼmirlash, shuningdek, xodimlar oʻtishini taʼminlaydigan texnik yechimlar eʼtiborga olinishi kerak.

19. Qurilish konstruksiyalarining tashqi chegaralaridan har ikki tomonga kollektorning yerosti inshootlari uchun muhofaza zonasining kengligi 5 metr va yerusti inshootlari uchun 15 metr boʻlishi kerak.

Kollektorning muhofaza zonasida foydalanuvchi tashkilot bilan oʻzaro kelishmasdan turib, har qanday qurilish-montaj ishlarini bajarish man etiladi.

2-§. Kollektorlarning profilda joylashtirilishi

20. Kollektorlarni yerning yuza sathiga yaqin oʻtkazishga moslab loyihalashtirish kerak. Kollektorlarni chuqur oʻtkazishga, aholi punktlarining zich joylashgan hududlarida yuzaga yaqin yuqori zichlikdagi yerosti kommunikatsiyalari joylashgan kollektorlar mavjud boʻlganda, shuningdek, yuzaga yaqin kollektorlarni qurish uchun mos boʻlmagan geologik, ekologik va gidrogeologik sharoitlarda ruxsat beriladi.

21. Kollektor qoplamasining oʻtkazish chuqurligi issiqlik quvurlari boʻlgan kollektorlar uchun 0,7 metrdan va issiqlik quvurlarisiz kollektorlar uchun 1,0 metrdan kam boʻlmasligi kerak. Kollektor konstruksiyalarini qoplash moslamasi bilan toʻldirish balandligini ushbu Qoidalarning 3 va 4-ilovalariga muvofiq kamaytirishga ruxsat beriladi. Qoʻshimcha ravishda kollektorlarni loyihalashtirish va chuqurligini tanlashda quyidagilarni hisobga olish kerak:

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektor bilan kesishgan kommunikatsiyalar va boshqa inshootlarni oʻtkazish chuqurligi;

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektor ichidagi harorat rejimi;

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorning qurilish konstruksiyalarining yuk koʻtarish qobiliyati.

22. Kollektorlar yerosti piyodalar oʻtish joylari bilan kesishganda ularni piyodalar oʻtish joylari ostidan oʻtkazish kerak.

23. Kollektor bilan kesishgan yerosti muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorning qurilish konstruksiyalari ustidan yoki ostida oʻtkazish kerak. Agar kommunikatsiyalarni qayta oʻtkazishning imkoni boʻlmasa, istisno tariqasida, kollektor ichida kommunikatsiyalar yoki 35 kVgacha boʻlgan elektr kabel liniyalarini oʻtkazishga yoʻl qoʻyiladi. Bunday holda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uzunligi kollektorning tashqi oʻlchamlaridan har bir yoʻnalishda 1 metrdan oshadigan qobiqqa oʻralgan boʻlishi kerak.

Qobiq devoridan kollektordan oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari va kabellarigacha boʻlgan minimal masofa kamida 0,15 metr boʻlishi kerak.

24. Kollektor ariqchasining qiyaligi tasodifiy, drenaj yoki avariyaviy suvlar, yomgʻir suvlarini chiqarib tashlash uchun kanalizatsiya yoki nasos stansiyalari bilan taʼminlanishi kerak. Bu qiyalik kamida 2 foiz boʻlishi, maksimal qiyalik esa 50 foizdan koʻp boʻlmasligi kerak. Kollektorda issiqlik quvurlari oʻtkazilganda, quvurlarning tayanch konstruksiyalari ustidan siljishining oldini olish sharoitida qiyalik boʻlishi kerak.

25. Kollektor metro yoki temir yoʻllari bilan kesishganda, kollektor profilini konstruksiyadan tashqarida bitta qiyalik bilan loyihalashtirish kerak. Kollektorning metro yoʻllari, temir yoʻllar va piyodalar oʻtish joylari bilan kesishgan joyiga pastki nuqtalarni oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

26. Ushbu Qoidalarning 17-bandida keltirilgan kesishgan kommunikatsiyalarda oʻrnatilgan qobiqlarni kollektorning qurilish konstruksiyasining tashqi chegarasidan qobiq yoki qoplamaning tashqi chegarasigacha masofasi kamida 0,1 metr boʻlgan holda kollektor ustida yoki ostida joylashtirish kerak. Bunda ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofalardan chetlashish taqiqlanadi.

27. Kollektorlarning gorizontal yoʻnalgan burgʻilash usuli bilan kesib oʻtadigan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini oʻtkazishda kollektor qurilish konstruksiyalari va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari orasidagi eng kichik masofalarni ushbu Qoidalarga 2-ilovada koʻrsatilgan masofalarga nisbatan 0,3 metrga oshirish kerak.

3-§. Kollektorlarni aholi punktlarida joylashtirish

28. Kollektor yoʻnalishini tanlashda kollektor tarmogʻiga kiruvchi yerusti inshootlarni joylashtirish zaruratini hisobga olish kerak, yaʼni:

shamollatish boshlanish joyi;

shamollatish qutilari;

dispetcherlik punkti;

elektr shchit xonalari;

kollektorning yerosti qismiga kirish va chiqish joylari;

koʻrikdan oʻtkazish va montaj tuynuklari;

avariyaviy va evakuatsiya chiqish joylari.

29. Shamollatishning boshlanish joyi, shamollatish qutilari, kollektorning yerosti qismiga kirish va chiqish joylarini yoʻl qismidan tashqarida va yashil hududlarda joylashtirish kerak, koʻrikdan oʻtkazish va montaj tuynuklari imkoniyatga koʻra yoʻl qismidan tashqarida yashil hududlarda joylashtirilishi kerak.

30. Oqim va tortuvchi shamollatish (qutisi) boshi yoki shamollatish qutisining panjaralari orasidagi masofa kamida 3 metr boʻlishi kerak.

Oqim va tortuvchi shamollatish (quti) orasidagi masofani kamaytirish imkoniyatga koʻra tegishli asoslangan holatlarda va havoni tortish nuqtasidan oqim boshlanishiga oʻtmasligini taʼminlaydigan shamollatish boshlari (qutilari) oʻrnatilganda yoʻl qoʻyiladi.

Neft va gaz omborlari, yogʻoch omborlari va boshqa yonuvchi va portlovchi obyektlarga shamollatishning boshlanishidan yoki shamollatish qutisidan masofa kamida 50 metr boʻlishi kerak.

Avtomobillarga yonilgʻi quyish stansiyalarining yerosti zaxira joylaridan kollektorgacha masofa kamida 10 metr, shamollatishning boshlanishidan yoki shamollatish qutisidan masofa kamida 20 metr boʻlishi kerak.

31. Tramvay relsi boshlanishidan shamollatish boshlanishigacha yoki avariyaviy chiqish bilan shamollatish qutisigacha boʻlgan masofa kamida 2 metr, temir yoʻl relsi uchun esa 4 metr boʻlishi kerak.

32. Montaj tuynugi va avariyaviy chiqish joylarini binolar va inshootlardan kamida 5 metr hamda kameralar va quduqlardan kamida 2 metr masofada joylashtirish kerak.

33. Dispetcherlik punktlarini joylashtirish va ularning umumiy rejalashtirish yechimlariga, shuningdek, meʼmoriy yechimlarga qoʻyilgan talablar ushbu Qoidalarning 208 — 219-bandlarida keltirilgan.

4-bob. Kollektorlar konstruksiyasi tuzilmasi

1-§. Kollektorlarda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini joylashtirish

34. Kollektorning konstruksiyasi doimiy foydalanish jarayonlarida xavfsizlik talablariga javob berishi kerak.

35. Kollektorlar quyidagi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini oʻtkazish uchun moʻljallangan:

issiqlik va bugʻ tarmoqlari;

suv taʼminoti tarmoqlari;

elektr kabel liniyalari;

telekommunikatsiya va nazorat kabellari;

siqilgan havo quvurlari;

sovuq suv va bosimli kanalizatsiya quvurlari.

Texnik-iqtisodiy asoslarda va bunday kommunikatsiyalarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda oʻtkazish boʻyicha texnik shartlar mavjud boʻlganda, bosimli kanalizatsiya va sovuq suv taʼminoti tarmoqlarini kollektorlarda oʻtkazishga ruxsat etiladi.

36. Issiqlik, sovuq suv taʼminoti tarmoqlari, 35 kVgacha boʻlgan elektr kabel liniyalari, telekommunikatsiya kabellari va siqilgan havo quvurlari har qanday kombinatsiyada muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda oʻtkaziladi.

37. Elektr kabel liniyalarini bugʻ tarmoqlari bilan birgalikda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorda oʻtkazishga ruxsat etilmaydi.

38. Bugʻ tarmoqlarini asosiy kollektor kesimiga ulangan alohida kesimda oʻtkazish nazarda tutiladi.

Kollektor kesimlarining ulanish joylari orasidagi masofa 140 metrdan oshmasligi kerak.

39. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda muhandislik kommunikatsiyalarini oʻtish yoʻlining bir yoki ikki tomonida joylashtirish lozim.

Kollektorda oʻtkazilgan eng katta quvurning tashqi diametriga teng oʻtkazish yoʻlining eng chekka quvurlar yoki kabel tarmoqlari orasidagi masofa 0,1 metr boʻlishi kerak. Elektr kabel liniyalarini ikki tomonlama joylashtirganda oʻtkazish yoʻlining kengligi kamida 1 metr boʻlishi kerak.

Kollektorni foydalanuvchi tashkilot bilan asoslash va kelishuv boʻlgan hollarda oʻtkazish yoʻlining kengligini 0,5 metrga qadar, lekin 1,5 metrdan ortiq boʻlmagan masofada kamaytirish mumkin.

Kollektorning toʻgʻri chiziqli qismidagi oʻtkazish yoʻlining balandligi kamida 1,8 metr boʻlishi kerak. Koʻchirishga oid boʻlmagan kommunikatsiyalar kesishganda yoki tabiiy toʻsiqlar mavjud boʻlganda oʻtkazish yoʻlining balandligini 2 metrdan oshmagan masofada 1,6 metrga qadar kamaytirishga ruxsat etiladi.

40. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlar kesimlari namunalari ushbu Qoidalarga 6-ilovada keltirilgan.

41. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari bilan qurilish konstruksiyalari orasidagi minimal masofalar ushbu Qoidalarga 6-ilovaga muvofiq qabul qilinishi kerak.

2-§. Issiqlik tarmoqlari

42. Issiqlik tarmoqlarini kollektorlarda loyihalashtirishda ushbu paragraf qoidalari va “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablarini inobatga olish kerak.

43. Issiqlik tarmoqlari ikki qavat qilib, ustma-ust joylashtiriladi, bunda uzatuvchi quvur pastdan oʻtkaziladi.

Issiqlik tarmoqlarini bir qavatda joylashtirishga ruxsat etiladi, bunda quvurlarni koʻzdan kechirish, diagnostika qilish va taʼmirlash imkoniyati taʼminlanishi kerak.

Issiqlik tarmoqlari telekommunikatsiya kabellari va oʻz ehtiyoj kabellari bilan kollektorning bir tomonida oʻtkaziladi.

44. Issiqlik tarmoqlarining tayanch konstruksiyalarida temir-beton yoki metalldan foydalaniladi. Tayanch konstruksiyalar kollektorning qurilish konstruksiyalari bilan konstruktiv bogʻlangan boʻlishi, qoʻllanadigan tayanchlar esa dielektrik boʻlishi kerak.

45. Issiqlik tarmoqlarining qurilish konstruksiyalari va boshqa kommunikatsiyalargacha boʻlgan minimal masofalar “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablarini inobatga olgan holda, ushbu Qoidalarga 3 va 6-ilovalariga muvofiq qabul qilinishi kerak. Rekonstruksiya holatida issiqlik tarmoqlarini ishlayotgan kollektorlarda qurilish konstruksiyalari va boshqa kommunikatsiyalargacha boʻlgan masofalarni kamaytirishga kollektorning konstruksiyasi butun toʻliq ish jarayonining xavfsizlik talablariga mos kelishi taʼminlanishi sharti bilan ruxsat etiladi.

46. Tarmoqlarning avvaldan foydalanishda boʻlgan qurilish konstruksiyalari va issiqlik tarmogʻi tayanchlarini kapital taʼmirlash va rekonstruksiya qilish uchun loyiha hujjatlarini ishlab chiqishda, bunday konstruksiyalarni ularni taʼmirlangan (rekonstruksiya qilingan) tarmoqning butun xizmat muddati davomida foydalanish imkoniyatini aniqlash maqsadida loyihaoldi tekshiruv oʻtkazish lozim. Issiqlik tarmoqlarining diametri oʻzgarganda, yuklamalar oʻzgarishini hisobga olgan holda doimiy tayanchlarning nazorat hisoblashlarini oʻtkazish kerak.

47. Kollektorda oʻtkazilayotgan issiqlik tarmoqlari issiqlik qoplamasiga ega boʻlishi kerak. Qoplama turi va qalinligini “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablarini hisobga olgan holda tanlash kerak.

48. Kollektorda oʻtkazilgan issiqlik tarmoqlarida oʻrnatiladigan boshqaruv qismlari, tarmoqlanishlar va boshqa uskunalarni kameralarda joylashtirish kerak. Kameralarning oʻlchamlarini kollektorda oʻtkazilgan boshqa kommunikatsiyalar bilan muvofiqlashtirib, ushbu Qoidalarga 4 va 6-ilovalar hamda “Issiqlik tarmoqlari” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq loyihalashtirish kerak. Kameralarni kollektorga biriktirgan holda yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlgan toʻsiqlar bilan joylashtirish lozim.

49. Kollektorda oʻtkazilayotgan issiqlik tarmoqlari yemirilishdan himoya qilingan boʻlishi kerak. Quvurlarni himoya qilish tadbirlari “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga javob berishi lozim.

50. P shaklidagi kompensatorlarni kollektorning toʻgʻri chiziqli qismi chegaralaridan tashqaridagi boʻshliqlarda joylashtirish kerak. Boʻshliqlarda oʻrnatish imkoni boʻlmaganda P shaklidagi kompensatorlarni kollektorning toʻgʻri chiziqli qurilish qismi oʻlchamlari ichida joylashtirish kerak. Bunda koʻndalang oʻtkazilgan issiqlik tarmoqlari ushbu Qoidalarning 193 — 196-bandlari talablariga muvofiq oʻtish koʻpriklari bilan jihozlangan boʻlishi lozim.

51. Kollektorlarga kiradigan issiqlik tarmoqlari kanalini kollektorga nisbatan nishab bilan loyihalashtirish lozim.

3-§. Suv taʼminoti tarmoqlari

52. Suv taʼminoti tarmoqlarini kollektorlarda loyihalashtirishda ushbu paragrafning qoidalari va “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarini hisobga olish kerak.

53. Suv taʼminoti tarmoqlarini telekommunikatsiya kabellari va elektr kabel liniyalari bilan birgalikda oʻtish yoʻlining bir tomonida oʻtkazish lozim. Suv taʼminoti tarmoqlarini issiqlik tarmoqlari ustida oʻtkazishga ruxsat etilmaydi.

54. Kollektorda oʻtkazilayotgan quvurlarni beton, temir-beton yoki metall tayanch konstruksiyalarida joylashtirish lozim. Tayanch konstruksiyalar va kollektor qurilish konstruksiyalari orasida konstruktiv bogʻliqlikning zarurati hisoblash orqali aniqlanadi.

55. Suv taʼminoti tarmoqlari materialini foydalanuvchi tashkilotning loyihalashtirish boʻyicha topshirigʻiga, texnik shartlariga va “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarini hisobga olgan holda tanlash lozim.

56. Suv taʼminoti tarmoqlari qurilish konstruksiyalari va boshqa kommunikatsiyalar bilan minimal masofalarini ushbu Qoidalarga 6-ilovaga hamda “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarini hisobga olgan holda qabul qilish lozim. Mavjud kollektorlarda quvurlarni rekonstruksiya qilishda kollektorning konstruksiyasi butun toʻliq ish jarayonining xavfsizlik talablariga mos kelishi taʼminlanishini hisobga olgan holda masofalarni kamaytirishga ruxsat etiladi.

57. Kollektorda oʻtkazilgan suv taʼminoti tarmoqlarida oʻrnatiladigan boshqaruv qismlari, tarmoqlar, gidrantlar va boshqa uskunalarni kollektor tashqarisidagi kameralarda joylashtirish lozim.

Kameralarning oʻlchamlarini kollektorda oʻtkazilgan boshqa kommunikatsiyalar bilan muvofiqlashtirib, ushbu Qoidalarga 6-ilova hamda “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq loyihalashtirish kerak. Suv taʼminoti tarmoqlari va kameralar polini kollektorga nisbatan nishab qilib loyihalashtirish lozim.

Quvurlarning kollektor devori orqali oʻtish joylarida, kirish uzelining gidro va gaz germetizatsiyasini taʼminlaydigan boshqa qurilmalarni nazarda tutish kerak.

58. Kollektordagi harorat rejimiga bogʻliq holda suv taʼminoti tarmoqlarini issiqlik qoplamasi bilan taʼminlash lozim.

Suv taʼminoti tarmoqlari 15 metrlik uchastkada shamollatish kanaligacha va undan keyingi masofada issiqlik qoplamasiga yaqin joyda boʻlishi kerak. Qoʻshimcha ravishda quvurlar kollektorda yuqori darajada issiqlik chiqarishi va suvning 20°S gacha qizishi ehtimoli boʻlgan hollarda qoplama bilan ajratilishi lozim. Qoplamaning zarurati, turi va konstruksiyasi “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talabi hamda Yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiq aniqlanadi.

59. Kollektorda oʻtkazilgan suv taʼminoti tarmoqlari plastmassa yoki poʻlatdan tayyorlangan quvurlardan, yemirilishga qarshi himoyalangan yoxud yonmaydigan yemirilishga chidamli materialdan tayyorlanishi lozim. Suv taʼminoti tarmoqlari qoplamalari ushbu Qoidalarning 279 — 285-bandlari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.

4-§. Yuqori kuchlanishli elektr kabel liniyalari

60. Kollektorlarda elektr kabel liniyalarini loyihalashtirish va oʻtkazish ushbu paragraf talablariga muvofiq amalga oshirilishi lozim.

Kollektorlarda elektr kabel liniyalarini toʻliq qurilish uzunliklari bilan oʻtkazish tavsiya etiladi, elektr kabel liniyalari quyidagi talablarga muvofiq joylashtirilishi kerak:

elektr kabel liniyalari faqat nazorat kabellari ustida joylashtirilishi lozim. Kesishish va tarmoqlanish joylarida nazorat kabellari va telekommunikatsiya kabellarini elektr kabel liniyalarining ustida va ostida oʻtkazishga ruxsat etiladi;

elektr kabel liniyalari nazorat kabellari va telekommunikatsiya kabellaridan gorizontal toʻsiq bilan ajratiladi, toʻsiqning yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlishi kerak;

nazorat kabellarini kuchlanishi 1000 Vgacha boʻlgan elektr kabel liniyalari yoniga joylashtirishga ruxsat etiladi;

kuchlanishi 1000 V gacha boʻlgan elektr kabel liniyalarini kuchlanishi 1000 V dan yuqori boʻlgan elektr kabel liniyalarining ustida joylashtirish tavsiya etiladi. Ular yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlgan toʻsiqlar bilan ajratilishi kerak;

elektr kabel liniyalarining turli guruhlari, yaʼni generatorlar, transformatorlar va boshqa taʼminlovchi qurilmalardan elektr taʼminoti ishonchliligi boʻyicha I toifali isteʼmolchilarni taʼminlovchi 1000 V dan yuqori ishchi va zaxira kabel liniyalarni turli gorizontal sathlarda oʻtkazilishi va yongʻin toʻsiqlari bilan ajratilishi kerak.

61. Elektr kabel liniyalari kollektorlarda metall konstruksiyalar boʻylab oʻtkaziladi.

Metall konstruksiyalar kollektorning loyiha boʻyicha (hisobiy) oʻtkazuvchanligiga muvofiq foydalanishga kiritilguncha qurilish bosqichida oʻrnatilishi kerak.

Kabelning metall konstruksiyalari yoʻnaltiruvchi kronshteynlar (ustun, kabel shaxtasi) va tirgaklar (konsol) bilan montaj qilinadi. Metall konstruksiyalarning yoʻnaltiruvchi kronshteynlari kollektorning qurilish konstruksiyalariga va oʻrnatma detallarga boltli birlashtirish yoki payvandlash orqali devor va shiftiga ankerli boltlar bilan mustahkamlanadi. Kabelning metall tirgaklari ustunlarga boltli birlashtirish orqali mustahkamlanib, ular kabel liniyalari siljishining oldini oluvchi konstruksiyaga ega boʻlishi kerak.

Elektr kabel liniyalarini oʻtkazishda metall konstruksiyalarning chetlari oʻtkir qirrali boʻlmasligi kerak. Gorizontal holatda joylashtirilgan elektr kabel liniyalari yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlgan toʻsiqlar bilan ajratiladi. Havo-mexanik koʻpikli yoki yoyma sepiladigan suvli avtomatik yongʻin oʻchirish tizimi qoʻllanganda yongʻinga chidamli toʻsiqlarni oʻrnatmaslikka ruxsat etiladi.

Tirgaklar (javonlar) qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan ruxli poʻlatdan yasalishi lozim.

62. Boshqa tayanch konstruksiyalari (ustunlar, yoʻnaltiruvchilar, kronshteynlar) orasidagi masofa elektr kabel liniyalarini joylashtirish uchun inshootning uzunligi boʻylab 0,8-1 metr boʻlishi kerak.

63. Tirgaklar orasidagi vertikal minimal masofalar ushbu Qoidalarga 5 va 6-ilova talablariga muvofiq qabul qilinishi kerak.

64. Elektr kabel liniyalarining tarmoqlanish joylarida kameralar oʻrnatilishi kerak. Kameralarning oʻlchamlari oʻtkazilayotgan kabel turiga va ularning 25 tasining diametridan kam boʻlmagan radiusga yoki texnik shartlarga muvofiq minimal bukilish radiusi boʻyicha kabellarning tarqalishini taʼminlashga bogʻliq holda loyihalashtirilishi kerak. Induksiya gʻaltaklarni oʻrnatish, xizmat koʻrsatilmaydigan regeneratsiya punktlarini oʻrnatish va ushbu Qoidalarning 39 — 41-bandlari talablarida koʻrsatilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun oʻtish yoʻlagi masofalarini taʼminlashni hisobga olgan holda amalga oshirish kerak.

65. Yuqori kuchlanishdagi elektr kabel liniyalarini past kuchlanishdagi kabel liniyalari ostida joylashtirish kerak. Har xil turdagi va turli yuza kesimli elektr kabel liniyalari javonga joylashtirilganda, yaqinlashgan kabel liniyalari orasidagi masofa eng katta yuza kesimli kabel diametridan kam boʻlmasligi, vertikal qatorlarda esa eng katta yuza kesimli kabel diametrining bir yarim oʻlchamidan kam boʻlmasligi kerak.

66. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarga elektr kabel liniyalarini kiritish va chiqarish bir yoki ikki qatorda amalga oshiriladi, har bir qatordagi kabellar soni oltitadan oshmasligi kerak. Kabellar orasidagi masofa 0,1 metrdan kam boʻlmasligi kerak.

67. Kollektorga kirish va chiqish joylarida elektr kabel liniyalarining oʻrnatilish chuqurligi 1,5 metrdan oshmasligi kerak. Chuqurlikni oshirish zarur boʻlgan hollarda, chuqurlikni 3 metrdan oshirmaslik sharti bilan ruxsat beriladi.

68. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda elektr kabel liniyalari tarang yoki boʻsh tortilmasdan oʻtkazilishi kerak.

69. Elektr kabel liniyalarini metall konstruksiyalarga quyidagicha mahkamlash kerak:

ulanish muftalari oʻrnatilgan joylarda;

burilish burchaklarining har ikki tomonidan;

kollektorda kabellarning butun uzunligi boʻylab har 10 metrda;

kollektordan elektr kabel liniyalarini kirish va chiqish joylarida;

kabellarni vertikal oʻtkazishda kollektorning koʻtarilish va tushish joylarida;

elektr kabel liniyalarini konstruksiyalar va devorlar boʻylab vertikal oʻtkazishda har 1 metrdan kam boʻlmagan masofada metall konstruksiyasiga mustahkamlash kerak.

70. Kollektorda oʻtkazilgan elektr kabel liniyalari markirovka qilinishi kerak.

Elektr kabel liniyalari dispetcherlik nomlanishi, yuza kesimi va kabel turlari koʻrsatilgan yorliq bilan markirovka qilinadi.

Yorliqlar umumiy holda kabellarning kollektorda oʻtkazilishi butun uzunligi boʻylab har 50 metrda, kabellarning joylashuvi oʻzgargan joylarda, yongʻinga qarshi toʻsiqlari yoki muftalarning har bir tomonida, kabellarning kollektorga kirish va chiqish joylarida, har beshinchi piketda, piket koʻrsatkichlari boʻlgan holda (piketlar orasidagi masofa 10 metr boʻlganda) yoki har ikkinchi piketda (piketlar orasidagi masofa 20 metr boʻlganda) joylashtiriladi.

Kabellarni markirovkalash alohida nuqtalardan (dispetcherlik punkti, kollektorga kirish, kabel liniyalarini kiritish, piketlar) boshlanib, boshlanish nuqtasini koʻrsatish kerak.

Yorliqlar kabellarda koʻrish va nazorat qilish uchun qulay boʻlgan holda guruhlangan boʻlishi kerak.

71. Kabel muftalarini tirgaklar orasi markazida joylashtirish kerak, bitta kabellar javoniga joylashtirilgan muftalarning bir-birining orasidagi masofa 2 metrdan kam boʻlmasligi lozim. Biriktiruvchi va oʻtuvchi muftalarini burilishlarda, qiya va tor joylarda, montaj tuynuklari ostida, kabel tushish va koʻtarilish joylarida, kollektorga kirish joyidan 2 metrdan kam boʻlmagan masofada va taʼminot markazlarining kabel inshootlarida oʻrnatish mumkin emas.

5-§. Telekommunikatsiya kabellari

72. Telekommunikatsiya kabellarini loyihalashtirish va oʻtkazish ushbu paragrafda keltirilgan qoidalarga muvofiq amalga oshiriladi.

Telekommunikatsiya kabellari yuqori kuchlanishli elektr kabel liniyalarining ostida joylashtirilishi lozim. Bunda ular yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlgan toʻsiqlar bilan ajratilishi kerak.

73. Telekommunikatsiya kabellari kollektorlarda toʻgʻridan-toʻgʻri tirgaklardan oʻtkaziladi, kollektor boʻylab tirgaklar orasidagi masofa 0,8 — 1 metr boʻlishi kerak.

74. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorga kabel kanalizatsiyasi — kabel qurilmalari uchun tuynuklar orqali xizmat koʻrsatish kameralarida oʻrnatiladi. Kabel kanalizatsiyasining quvuri manjetlar bilan mustahkamlanadigan gilzalar orqali kiritiladi, germetizatsiya qilish kollektorga suv va gaz kirishidan himoya qiladi. Kameralarning oʻlchamlari kabelning 15 tasining diametridan kam boʻlmagan radiusga yoki tegishli kabellar uchun texnik shartlarda koʻrsatilgan minimal burilish radiusini taʼminlashga bogʻliq holda loyihalashtirilishi kerak.

75. Telekommunikatsiya kabellari 3 metrdan ortiq chuqurlikdagi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarga vertikal tushish kameralari orqali kiritiladi. Bunda ular kuzatuv tuynuklari bilan jihozlangan boʻlishi kerak.

76. Kollektorlarda aloqa kabellarini, shuningdek, optik tolali kabellarni “Kabel mahsulotlari. Yongʻin xavfsizligi talablari” texnik jihatdan tartibga soluvchi hujjatda belgilangan talab boʻyicha oʻtkazishga ruxsat beriladi.

77. Telekommunikatsiya kabellari diametri 100 mm dan ortiq boʻlmagan bogʻlamlarda yaxlit uzunlikda oʻtkazilishi kerak.

78. Telekommunikatsiya kabellarini mahkamlash, markirovka qilish va muftalarni oʻrnatish ushbu Qoidalarning 72 — 74-bandlarida belgilangan talablar kabi bajarilishi kerak.

79. Kollektorlardan oʻtkazilishi rejalashtirilayotgan telekommunikatsiya kabellari soni va ularni joylashtirish uchun zarur boʻlgan javonlar soni telekommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish rejalariga muvofiq va shaharsozlik talablarini hisobga olgan holda tanlanadi.

6-§. Kollektorlarning kesim yuzasi va chiziqli qismlariga qoʻyiladigan talablar

80. Kollektorning kesim yuzasini loyihalashtirish bosqichida texnik topshiriqqa muvofiq shaharsozlik, geologik, gidrogeologik sharoitlar va ishlab chiqarish usullarini hisobga olgan holda tanlash kerak.

81. Kollektorning koʻndalang kesim yuzasi sharoitlarga bogʻliq holda toʻgʻri yoxud aylanma shaklda qabul qilinadi. Buning uchun kesim yuzasining oʻlchamlarini ushbu Qoidalarning 38 — 41-bandlariga muvofiq, chiziqli qismining konstruksiyasini esa ushbu Qoidalarning 180 — 191-bandlari talablariga muvofiq aniqlanishi kerak.

82. Kollektorning kesim yuzasi oʻzgargan joylarda muvofiqlashtirish kameralarini oʻrnatish kerak.

7-§. Kollektor kameralari

83. Kameralarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining tarmoqlanish joylarida va xizmat koʻrsatishni talab qiladigan uskunalarni qoʻyish (oʻrnatish) joylarida oʻrnatish kerak.

84. Kameralarni loyihalashtirishda ularning oʻlchamlarini uskunalarga xizmat koʻrsatish va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari hamda tayanch konstruksiyalarni koʻzdan kechirish imkoniyatini taʼminlash sharti bilan tanlash kerak. Minimal masofalar ushbu Qoidalarga 6-ilovada koʻrsatilgan.

85. Kameralarning pol sathidan chiqib turgan konstruksiyalar pastki qismigacha boʻlgan balandligi 2 metrdan kam boʻlmasligi kerak. Kamera balandligini 1,8 metrgacha kamaytirishga ruxsat beriladi.

5-bob. Kollektorlarning ichki muhandislik uskunalari

1-§. Umumiy qoidalar

86. Kollektorlarning ichki muhandislik uskunalari quyidagilarni taʼminlashi kerak:

muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan avariyasiz foydalanish;

sanitariya qoidalari va normalariga muvofiq muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda va kollektor xoʻjaligi binolarida ishlayotgan xodimlarning xavfsizligini taʼminlash;

kollektorlar va ulardan oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanish davrida mehnat muhofazasi qoidalariga rioya qilish;

resurs va energiya tejamkorligini taʼminlash.

87. Mos ravishda asoslanganda hamda kirishni nazorat qilish tizimi, videokuzatuv tizimini loyihalashtirish talablari mavjud boʻlganda, ularni obyektni loyihalashtirishda texnik topshiriqqa kiritishda kollektorlarda ham koʻzda tutish mumkin.

2-§. Isitish va shamollatish

88. Kollektorlarda oqim va tortuvchi tabiiy hamda qoʻshimcha majburiy shamollatish tizimini nazarda tutish lozim. Shamollatish tizimi kollektorning ichki hajmida portlash xavfi mavjud gazlar yigʻilishining oldini olish kerak.

89. Shamollatish qish va yoz mavsumida kollektorlarda havo harorati 30°C dan yuqori va 5°C dan past boʻlmasligini taʼminlashi lozim. Koʻrsatilgan parametrlarga erishish uchun ventilyatorlarni datchiklar orqali boshqariladigan avtomatik ravishda ishga tushirish kerak. Bunda havo klapanlarini avtomatik yopish orqali ichki haroratni koʻtarish mumkin boʻladi. Kollektorlarning kichik teshiklari boʻlganda va minimal havo haroratiga rioya qilish imkoni boʻlmagan holatda, shamollatish kameralarida kiruvchi havoni isitadigan uskunalar joylashtirilishi lozim.

90. Shamollatish va isitish tizimining hisob-kitobi foydalanuvchi tashkilotning texnik shartlariga muvofiq kollektorlardan oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarining issiqlik chiqarishini hisobga olgan holda amalga oshirilishi lozim.

91. Shamollatish uskunalari bir soatda uch marta havo almashinuvini taʼminlashi kerak. Bu yillik hisob-kitob davrlarida aniqlanadi. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda foydalanuvchi tashkilotning xizmat koʻrsatish reglamenti va standartlariga muvofiq ekspluatatsiya qiluvchi xodimlar tomonidan koʻzdan kechirish mobaynida uch martalik havo almashinuvi taʼminlanishi lozim.

92. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarning shamollatish uskunalarining ishlashini dispetcher punktidan hamda joyidan boshqarish bilan taʼminlash kerak. Shuningdek, shamollatish uskunalari gaz himoya signalizatsiyasidan avtomatik ishga tushirilishi lozim.

93. Shamollatish uskunalarini tanlash uchun issiqlik texnikasi va aerodinamika hisob-kitoblari asos boʻladi. Bunda chegaraviy shartlar quyidagilardan iborat:

boʻlim uzunligi;

boʻlim aerodinamika qarshiligi;

quvurlar va oʻrnatilgan uskunalar hajmidan tashqari boʻlim kesimi;

issiqlik chiqaruvchi quvurlar va uskunalar mavjudligi.

94. Ventilyatorlar alohida shamollatish kameralarida joylashtirilishi lozim. Shamollatish kameralari va avariyaviy chiqishlar bir joyda boʻlganda, shamollatish uskunalari toʻsiq bilan ajratilgan boʻlishi hamda alohida avariyaviy chiqish joyi bilan taʼminlanishi, oʻtish kengligi 0,9 metr va balandligi 1,5 metrdan kam boʻlmasligi kerak.

95. Shamollatish kameralari zich metall eshik bilan taʼminlangan boʻlishi kerak.

96. Shamollatishda oqim va tortuvchi shaxtalarini kollektor tomon nishablikda boʻlishi hamda hosil boʻladigan suvning kollektor quvuriga oqib ketishi taʼminlanishi lozim. Bunda kollektordan oʻtkazilgan kommunikatsiya tarmoqlariga suv tushishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

97. Ventilyator oʻqi va kollektor oʻqi orasidagi burchak 45° dan oshmasligi kerak.

98. Uzun uchastkalarda bir ventilyator bilan shamollatish imkoni boʻlmagan holatda, ikkinchi shamollatish tizimini oʻrnatish mumkin. Mazkur shamollatish tizimi havoni tortish uchun ishlaydi. Shamollatish tizimi bunday joylashtirilganda, ular birgalikda baravar ishlaganda havo tortish tizimisiz shamollatish tizimining ishlashiga yoʻl qoʻyilmasligi kerak.

3-§. Suv taʼminoti va kanalizatsiya

99. Oʻz ehtiyojlarini (taʼmirlash ishlari, kollektorni yuvish va boshqalar) suv bilan taʼminlash uchun kollektorda suv taʼminoti koʻzda tutilishi mumkin.

100. Kollektorlarning oʻz ehtiyojlari uchun suv taʼminoti tarmogʻi “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga hamda ushbu qoidalarga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

101. Agar kollektorda ichki suv taʼminoti magistrali mavjud boʻlsa, suv olish kranlarining 100 metr oraliqda suv taʼminoti magistraliga ulanishini koʻzda tutish lozim.

102. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarda kanalizatsiya tizimlari foydalanuvchi tashkilotning texnik shartlari boʻlgandagina joylashtiriladi. Kanalizatsiya faqatgina dispetcherlik punkti binolari uchun koʻzda tutiladi.

103. Ichki suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlari “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga hamda ushbu Qoidalarga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

104. Ichki tizimlarning kollektorga ulanishi uchun tashqi kanalizatsiya tarmoqlari va inshootlari “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

4-§. Suvni chiqarib tashlash

105. Kollektorda yilning sovuq davrida ariqchalarda (lotok) suvning muzlashiga yoʻl qoʻymaslik bilan birga, kollektor joylashuvi boʻylab pastki nuqtalarda ariqchalar nishab bilan suvning chiqib ketishini koʻzda tutish lozim.

106. Ariqchalardan suvlarni yomgʻir kanalizatsiyasiga chiqarish uchun avtomatik nasos stansiyasi yoki nishab bilan suvni chiqarishni koʻzda tutish kerak.

107. Kollektorlarning avtomatik nasos stansiyasida kamida uchta suv osti (ikkita ishchi va bitta zaxira) nasoslarini, issiqlik quvurlari boʻlgan kollektorlarda esa issiqlik quvurlarini boʻshatish uchun alohida ariqchalarda (sigʻimlarda) qoʻshimcha ikkita nasosni koʻzda tutish lozim. Issiqlik quvurlari boʻlgan kollektorlar uchun avtomatik nasos stansiyasini loyihalashtirish “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq boʻlishi kerak. Toʻplanuvchi suvlarni yigʻish rezervuaridan chiqarish uchun xizmat qiladigan drenaj avtomatik nasos stansiyasi ishchi suvosti nasoslari (ishchi va zaxira) bilan jihozlanishi mumkin. Issiqlik quvurlari boʻlmagan kollektorlarning avtomatik nasos stansiyasi uchun nasoslarni tanlashda ishchi va zaxira nasoslarning bir xil quvvatda boʻlishi, bu holda nasoslar avariyaviy va toʻplanuvchi suv rezervuaridan maksimal miqdorda kollektordan chiqarib tashlanishini hisobga olgan holda tanlanishi lozim.

108. Kollektorning avtomatik nasos stansiyasida suv chiqarish quvurlarining bosim uchastkalarida oʻchirish armaturasi va qaytish klapanlarini koʻzda tutish kerak. Bosim quvurlari yomgʻir kanalizatsiyasiga suv chiqarish qudugʻi orqali ulanishi lozim.

109. Kollektorda nishab bilan oqib chiquvchi suv chiqarish tizimida quvur diametrini hisoblash orqali aniqlash lozim. Bunda quvur diametri 150 mm dan kam boʻlmasligi kerak. Nishab bilan oqib chiquvchi suv ariqchasining tub qismi nuqtasi yomgʻir kanalizatsiyasi quvuri yuqori qismi nuqtasidan baland boʻlishi lozim. Suv chiqarish ariqchasining kanalizatsiyagacha boʻlgan nishabligi kamida 5 foiz boʻlishi kerak. Bunda ariqchada qaytish klapanli gidrotoʻsiq koʻzda tutilishi lozim. Issiqlik quvurlarini boʻshatish uchun suv chiqarish qudugʻida alohida suv chiqarishni koʻzda tutish kerak. Issiqlik quvurlaridan tarmoq suvini ariqchalarga tushirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

110. Kollektorning avtomatik nasos stansiyasida ariqchalarning qopqogʻi choʻyan panjaralar yoki zanglashga qarshi qoplamali metall panjaralardan boʻlishi lozim. Ularning xizmat qilish muddati kamida 30 yil boʻlishi kerak. Ariqchalarning hajmi suvosti nasosining kamida 1 daqiqa davomida ariqchalarni suvdan boʻshatishda uzluksiz ishlashini taʼminlash sharti asosida aniqlanadi.

111. Kollektorning avtomatik nasos stansiyasida suvosti nasoslarini avtomatik rejimda, shuningdek, ularni oʻrnatish joyida qoʻlda ishga tushirish va oʻchirish koʻzda tutilishi lozim. Avtomatik nasos stansiyasi nasoslarini avtomatik ishga tushirish va oʻchirish suv sathi datchiklari orqali amalga oshirilishi kerak. Bunda nasoslarni boshqarish signalini shakllantiruvchi qurilmalar ariqchalarning turli sathlarida joylashtiriladi hamda ariqchalarning hajmidan kelib chiqib, nasos quvvati va kamida 1 daqiqa davomida uzluksiz ishlash talabi boʻyicha aniqlanadi. Issiqlik quvurlarini boʻshatish uchun nasoslarni oʻrnatish joyida qoʻlda ishga tushirish va oʻchirish koʻzda tutilishi lozim.

112. Kollektorning avtomatik nasos stansiyasida suv qabul qilish kamerasida nasoslarni turli sathlarda joylashtirish mumkin. Nasoslar turli sathlarda joylashtirilganda, suv sathi datchiklari nasoslarning soʻruvchi quvurlariga mos sathlarda joylashtiriladi.

113. Kollektorning avtomatik nasos stansiyasida oʻrnatilgan nasos uskunalari quyidagi himoya funksiyalariga ega boʻlishi lozim:

dvigatelni bir maromda ishga tushirish va toʻxtatish (ishga tushirish toklarini kamaytirish, gidrozarblarning oldini olish, ishchi gʻildiraklar va podshipniklar xizmat muddatini uzaytirish);

tizim ishchi toklarini nazorat qilish;

taʼminot tarmogʻi kuchlanishini nazorat qilish;

fazalar ketma-ketligini nazorat qilish;

tizimdagi har bir nasosning resursini nazorat qilish;

har bir nasosning ishlab chiqaruvchi zavod talabi boʻyicha texnik xizmat koʻrsatish vaqtini nazorat qilish;

kuchlanish qayta kelganda nasoslarni avtomatik qayta ishga tushirish;

nasoslarning ketma-ket ishlashini avtomatik nazorat qilish (eskirish va yuklamani bir xil taqsimlash);

ishga tushirish toklarini nazorat qilish;

nasoslarni avariyaviy holatdan himoya qilish (nasoslarni muntazam avtomatik aylantirish);

harorat ortishiga qarshi himoya;

tok ortishiga qarshi himoya;

tok kamayishiga qarshi himoya;

qisqa tutashuvga qarshi himoya;

uskunani “yer” bilan qisqa tutashuvdan himoya;

“yuritgichlarning aylanuvchi qismlarni moysizlanishi”ga qarshi himoya;

nasos dvigatelida namlikdan himoya;

avariya va nosozliklardan xabar berish tizimi;

butun tizim boʻyicha hodisalar jurnalining avtomatik yuritilishi.

114. Avtomatik nasos stansiyasi drenaj quvurlarining bosim liniyalarini nazorat klapanlari bilan jihozlash lozim.

Avtomatik nasos stansiyasi bosimli drenaj liniyalarining issiqlik quvurlarisiz kollektorlarida joylashtirilganda, drenaj quvurlari uchun isituvchi kabellarni oʻrnatishga ruxsat beriladi.

5-§. Elektr taʼminoti va elektr uskunalari

115. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlar elektr taʼminotining ishonchliligi boʻyicha II toifaga tegishli boʻlishi kerak, loyihalashtirish uchun texnik topshiriqda boshqa shartlar belgilanishi bundan mustasno.

Bunda qoʻriqlash signalizatsiya tizimlari, gazdan himoyalash signalizatsiya tizimlari, dispetcherlik boshqaruvi, tezkor aloqa va yongʻin signalizatsiyasi tizimi Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq elektr taʼminoti ishonchliligi boʻyicha I toifaga tegishli boʻlishi lozim.

116. Kollektorlarning oʻz ehtiyojlari uchun elektr qabul qilgichlarining elektr taʼminoti Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq amalga oshirilishi, 380/220 V kuchlanishli yerga toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan neytralli uch fazali oʻzgaruvchan tok manbalaridan taʼminlanishi kerak.

117. Kollektorlarda transformator podstansiyasidan elektr shchitgacha oʻzaro zaxiralovchi kabellar oʻtkazilishi kollektorning turli tomonlaridan loyihalashtirilishi lozim. Agar gorizontal boʻluvchi yongʻinga chidamliligi kamida EI 15 boʻlgan toʻsiq bilan ajratilgan boʻlsa, kabellarning bir tomonga oʻtkazilishiga ruxsat beriladi.

118. Kollektor isteʼmolchilarining elektr taʼminotini elektr shchit xonasidan taʼminlash kerak. Elektr shchit xonasini dispetcherlik punktida yoki kollektorning yuqori qavatidagi kameralardan biriga joylashtirish kerak.

119. Kollektorning elektr shchit xonasida elektr energiyasini isteʼmolining hisobini yuritish uchun alohida hisoblagichlarni oʻrnatishni koʻzda tutish lozim.

120. Kollektorlarda elektr yoritish va koʻchma chiroqlar hamda elektr asboblarini elektr energiyasi bilan taʼminlash uchun elektr tarmogʻi boʻlishi kerak. Elektr yoritish Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq amalga oshirilishi lozim. Yoritishni ikki mustaqil manbadan taʼminlash va har ikkala manbaga chiroqlarni almashlab ulanishi lozim.

121. Kabellar Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq oʻtkazilishi kerak. Kabellar va issiqlik tarmogʻi quvurlari birgalikda oʻtkazilganda kabellarning qizishdan himoya qilinishi eʼtiborga olinishi zarur.

122. Kollektorda elektr qurilma, uskuna yoki asbobning tashqi taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi IP 54 dan kam boʻlmasligi kerak, kollektorlarning elektr shchit xonalarida esa elektr qurilma, uskuna yoki asbobning tashqi taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi IP 44 dan kam boʻlmasligi lozim.

123. Kollektorning avariyaviy yoritilishing dispetcherlik punktidan boshqarish rejalashtiriladi.

124. Avariyaviy yoritish tarmogʻi ochiq turdagi ajratkichlarga ega boʻlmasligi kerak, avariyaviy yoritish tarmogʻiga koʻchma transformatorlar va ushbu turdagi yoritish bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa yuklamalarni ulashga ruxsat berilmaydi.

125. 42 V va undan past kuchlanishni talab qiluvchi chiroqlarni avtotransformatorlardan taʼminlash man etiladi.

126. Avariyaviy yoritish gaz va portlashdan himoyalangan chiroqlardan iborat boʻladi. Avariyaviy chiroqlar kollektorning burilish joylarida, har 50 metrdan oshiq boʻlmagan masofada hamda har bir xonada kamida bittadan oʻrnatilishi lozim. Avariyaviy yoritish tarmogʻi masofadan yoqish orqali ishga tushiriladi. Joyidan yoqishga ham ruxsat beriladi.

Ishchi yoritish korpusi yopiq, elektr qurilma, uskuna yoki asbobni tashqi taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi IP54 dan kam boʻlmagan chiroqlar bilan amalga oshirilishi kerak. 2 metrdan kam balandlikka oʻrnatilganda, chiroqlar zarbaga chidamli yoki himoya toʻri bilan jihozlanishi kerak. Ishchi yoritish chiroqlari avariyaviy yoritishni inobatga olib, bir-biridan 10 metrdan oshmaydigan masofada oʻrnatilishi kerak. Har bir xonalarda kamida bitta chiroq boʻlishi lozim. Har bir ishchi yoritish guruhi har bir kirish joyida oʻrnatilgan oʻchirgich orqali yoqilishi kerak.

Ishchi va avariyaviy yoritish chiroqlarining joylashtirilishi Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq yoritish meʼyorlarini taʼminlashi kerak.

127. Yoritish tarmoqlarini loyihalashtirishda energiya tejovchi diodli (LED) lampalar yoki lentalarni qoʻllash lozim. Diodli (LED) lentalar ishchi yoritish uchun qoʻllanganda, ular avariyaviy yoritish sifatida ham qoʻllanishi mumkin.

128. Kollektorda oʻrnatiladigan oʻz ehtiyojlari uchun uskunalarning barchasi, jumladan, tarqatish qutilari elektr qurilma, uskuna yoki asbobni tashqi taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi IP54 dan kam boʻlmasligi kerak. Elektr shchit xonasida oʻrnatilgan uskunalar uchun elektr qurilma, uskuna yoki asbobni tashqi taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi pastroq boʻlgan himoya qoʻllanishi mumkin.

129. Kollektor uskunalarining kirish taqsimlash qurilmasi ikki seksiyali sxema yordamida seksiyalararo avtomatik oʻchirgich va avtomatlashtirilgan ish joyi dispetcheriga kuchlanish mavjudligi/yoʻqligi haqida signal chiqarish bilan amalga oshirilishi lozim.

130. Qoplama shikastlanganda elektr tokidan himoya qilish uchun yerga ulanishdan himoyalash, avtomatik taʼminotni oʻchirish, potensialni tenglashtirish, ikki qavatli mustahkamlangan izolyatsiya, oʻta past kuchlanishdan himoyalash, elektr zanjirining ajralishini himoyalash, qoplamali (oʻtkazmas) xonalar, zonalar, maydonlar va boshqa himoya choralari alohida yoki birgalikda qoʻllanishi kerak.

131. Yerosti muhandislik inshootlarida (shuningdek, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan va kabel kollektorlarida) yerga ulanish ichki konturi oʻtkazgich agressiv muhitli xonalar sharoitlaridan kelib chiqib hisob-kitob qilinadi va tanlanadi. Yerga ulanish ichki konturi oʻtkazgichi va kollektordagi yerga ulanish tizimi Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq oʻrnatiladi. Koʻrinadigan oʻtkazgich sifatida payvandlash orqali 40x4 mm dan kam boʻlmagan oʻlchamdagi poʻlat metall oʻtkazgich tavsiya etiladi. Koʻrinadigan yerga ulanish konturi oʻtkazgichini yongʻinga qarshi ulash muftalarni qobigʻi bilan yerga ulash uchun boltli ulanish orqali olib chiqishni koʻzda tutishi kerak. Shuningdek, favqulodda chiqishlar yonida yongʻinga qarshi uskunalarni yerga ulash uchun boltli ulanishni koʻzda tutishi lozim.

132. Kollektorlarning elektr taʼminoti neytrali yerga toʻgʻridan-toʻgʻri ulangan transformatorlardan amalga oshirilishi lozim.

6-§. Oʻz ehtiyoj kabellari

133. Oʻz ehtiyoj kabellari oʻz ehtiyoj javonlarida, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari ustida yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlgan toʻsiq bilan yoki kollektorning oʻqi boʻylab oʻtkazilishi kerak.

134. Tirgakdan kollektorning qurilish konstruksiyalarigacha vertikal masofa kamida 150 mm boʻlishi kerak, tirgak uzunligi 600 mm dan oshmasligi lozim.

135. Oʻz ehtiyoj kabellarining mahkamlovchi elementlari va javonlari kabellardan maksimal yuklamani hisobga olgan holda 1,2 zaxira koeffitsiyenti bilan hisoblanishi lozim.

136. Ishchi yoritish tarmogʻini magistral-radial sxema boʻyicha, avariyaviy yoritish tarmogʻini esa magistral sxema boʻyicha rejalashtirish lozim.

Ishchi va avariyaviy yoritish kabellari alohida javonlardan oʻtkaziladi. Bitta javonda oʻtkazilsa, yongʻinga chidamliligi EI 15 dan kam boʻlmagan toʻsiq bilan ajratiladi.

6-bob. Kollektorlarning dispetcherlik tizimini tashkil etish va avtomatlashtirish

1-§. Umumiy qoidalar

137. Dispetcherlik tizimini tashkil etish va avtomatlashtirish tizimlari quyidagilarni taʼminlashi lozim:

telemexanika vositalarini qoʻllab, uskunalarning ishlashini tezkor nazorat va tahlil qilish tizimini tashkil etish orqali resurslar bilan taʼminlash sifatini oshirish;

oʻz ehtiyojlar uchun xarajatlarni kamaytirish va uskunalarning ishlash muddatini oshirish hisobiga iqtisodiy samaradorlikni oshirish;

kollektorlardagi muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari hamda konstruksiyalarda avariyalarini kamaytirish;

kollektor va dispetcher punktlariga ruxsatsiz kirishni taqiqlash;

kollektor va dispetcher punktlarida yongʻin chiqishi holatlarini aniqlash va favqulodda vaziyatlar boʻyicha xizmatlarni tezkor ogohlantirish.

138. Qoʻriqlash signalizatsiyasi, yongʻin avtomatikasi tizimi va gaz chiqishi signalizatsiyasi aniq manzilli boʻlishi, foydalanish sharoitlarida hamda favqulodda vaziyatlarda xodimlarni evakuatsiya qilish vaqtida ishchi holatda boʻlishi lozim.

139. Kollektorda oʻrnatilgan qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi tizimi uskunalari, gaz chiqishi signalizatsiyasi va tezkor aloqa tizimlari Elektr qurilmalarning tuzilishi qoidalariga muvofiq elektr qurilma, uskuna yoki asbobni tashki taʼsirlardan himoya qilinganlik darajasi IP 54 dan kam boʻlmasligi lozim.

140. Qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasini yagona tizimda yoki alohida tizimlarda ham loyihalashtirish mumkin.

141. Qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi tizimi uskunalari Yongʻin xavfsizligi qoidalari talablariga mos boʻlishi lozim.

142. Qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi tizimi uskunalari portlashga xavfli muhitga mos boʻlgan xonalarda qoʻllanishi lozim boʻlgan talablarga, shuningdek, loyiha hujjatlari va foydalanuvchi tashkilotning talablariga mos boʻlishi lozim.

143. Qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi tizimining qabul-nazorat panellari Yongʻin xavfsizligi qoidalarining talablariga mos boʻlishi kerak.

144. Kollektorlarda oʻrnatiladigan qoʻriqlash signalizatsiyasi va avtomatik yongʻin signalizatsiyasi tizimi uskunalari quyidagi talablarga javob berishi lozim:

kollektorlar va dispetcher punktlarining haqiqiy foydalanish sharoitlarida ishlash funksiyasini saqlash;

avtomatika tizimi orqali avariyaviy holatlarda favqulodda ogohlantirish tizimini va avariyaviy yoritishni avtomatik yoqishni taʼminlash;

gaz sizishining oldini olish uchun yongʻin sodir boʻlganda tizim avtomatik ravishda ishlashini taʼminlash;

uskunalarning ishlash funksiyasini, jumladan, uzluksiz quvvatlantirish blokini (akkumulyator batareyasi) avtomatik rejimda nazorat qilish va nosozliklar yuzaga kelganda signal berish;

aloqa kanallarining ishlash funksiyasini real vaqt rejimida tekshirish.

145. Kollektorlarni tezkor dispetcherlik boshqaruvi uchun dispetcherlik markazi tomonga ikkita raqamli kanal (asosiy va zaxira) tashkil etilishi lozim.

2-§. Qoʻriqlash signalizatsiyasi

146. Kollektorga ruxsatsiz kirishni aniqlash va dispetcher punktiga favqulodda signalini uzatish maqsadida qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimini koʻzda tutish kerak.

147. Kollektorning qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi aniq manzilli boʻlishi lozim. Darajalar sonidan qatʼi nazar, kameraga yoki kollektorga kirish nuqtasi 100 metrdan kam boʻlmagan masofada boʻlishi lozim.

148. Kollektorning tashqi va ichki eshiklari, shuningdek, tuynuklar uchun kontaktli datchiklarni oʻrnatishni koʻzda tutish kerak.

149. Kollektorning avariyaviy chiqish yoʻllarida, kameraning yuqori sathdagi tuynuk boʻlgan xonada, kameraning pastki sathida va boshqa kollektorlar bilan tutashgan joylarda hajmli datchiklarni oʻrnatishni koʻzda tutish lozim.

150. Kollektorning elektr shchit xonasida kontaktli va hajmli datchiklarni oʻrnatish bilan ikki himoya darajasini taʼminlash lozim.

151. Kollektorda dispetcherlik punktidan maxsus kabel bilan axborot tarmogʻi orqali markazlashgan kuzatuv pultiga favqulodda signalini avtomatik uzatilishini taʼminlash lozim. Kabelli aloqadan foydalanish imkoniyati boʻlmagan hollarda simsiz aloqadan foydalanish koʻzda tutilishi lozim. Qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimi qoʻriqlash qurilmasini dispetcherlik punktidagi shaxsiy kompyuterga ulash imkoniyatini taʼminlash kerak.

3-§. Yongʻin signalizatsiyasi

152. Kollektorda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan yongʻinlarni oʻz vaqtida aniqlash va dispetcherlik punktiga xabar berish maqsadida yongʻin xavfsizligi qoidalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatga asosan yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish tizimlari bilan jihozlanishi lozim.

153. Kollektorning yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish tizimi manzilli boʻlishi lozim. Daraja sonidan qatʼi nazar, bir kamera yoki 100 metrdan kam boʻlmagan kollektor uchastkasi aniq manzilli shleyfli manzilning nazorat zonasi boʻlishi lozim. Ushbu tizimda bir turdagi yongʻin signalizatsiyasi oʻrnatilishi kerak.

154. Kollektorda yongʻin haqida avtomatik ravishda xabar berish tizimi ishga tushgan vaqtda shamollatish tizimini avtomatik ravishda oʻchirish va shamollatish tizimi quvurlarini yongʻinga qarshi toʻsiqdan oʻtgan joylaridagi yongʻinga qarshi klapanlar avtomatik ravishda yopilishini taʼminlash kerak.

155. Kollektorda avariyaviy chiqishga ega kameraning yuqori va pastki sathida, elektr shchit xonasida, nasos stansiyalarida va boʻlinma ichidagi toʻsiqlar yaqinida yongʻin signalizatsiyasini oʻrnatish va ularni oʻrnatish masofasi 50 metrdan oshmasligi kerak.

4-§. Gazdan himoya qilish signalizatsiyasi

156. Kollektorda havo muhitida metan miqdorini aniqlash va xavf signalini berish maqsadida gaz signalizatsiyasi tizimini (gaz analizator datchiklari) oʻrnatish kerak. Kollektor havosida metan miqdori 1 foiz va undan yuqori boʻlganda avtomatik ravishda shamollatish tizimi va avariyaviy yoritishni, yoqilishini hamda ishchi yoritishni, nasoslar va kabel liniyasi taʼminotini oʻchirishni taʼminlash lozim.

157. Gaz analizator datchiklaridan maʼlumotlarni dispetcherlik punktiga va maxsus xizmatlarning (masalan, gaz taʼminoti xizmati) pultlariga uzatishni taʼminlash kerak. Kollektorning dispetcherlik punktida gaz signalizatsiya tizimi pultini oʻrnatish, signalizatsiya yorugʻlik va tovushli ovoz uzatuvchi signalizatsiya bilan taʼminlanishi lozim.

158. Gaz analizator datchiklarini oʻrnatish joylari loyiha hujjatlarida belgilanishi lozim. Ular quyidagi joylarda oʻrnatiladi:

gaz quvurlari va kollektorlar kesishgan joylarda;

kollektor profilining koʻtarilish nuqtalarida;

oqim va tortish ventilyator shaxtalari yaqinida;

quvurlar va kabellarning kirish va chiqish joylarida;

kollektorning berk tarmoqlanish joylarida;

kollektor kesimi oʻzgaradigan joylarda.

Bunda sezgir elementlar shiftga yerdan 200 mm dan oshmaydigan balandlikda oʻrnatilishi lozim. Sezgir elementlar ekspluatatsiya qiluvchi xodimlarning ishiga xalaqit qilmaydigan holatda joylashtirilishi kerak.

159. Gaz analizator datchiklari kollektorda metan paydo boʻlishini uzluksiz nazorat qilishi lozim.

5-§. Tezkor aloqa tizimi

160. Kollektorda dispetcherlik punktiga ovozli maʼlumot uzatish tizimini, shuningdek, kollektorda ishlayotgan ekspluatatsiya qiluvchi xodimlar yoki avariya holatlarni bartaraf etishda qatnashuvchi tezkor boʻlinmalar orasida aloqa tizimini oʻrnatish lozim.

161. Dispetcherlik (texnologik) aloqa tizimlari bilan jihozlash favqulodda vaziyatlarda tezkor qaror qabul qilishni, ekspluatatsiya qiluvchi xodimning samarali ishlashini taʼminlashi kerak.

162. Tizimni yaratish uchun tezkor radioaloqa, odamlarni favqulodda vaziyatlar haqida ogohlantirish va evakuatsiya qilishni boshqarish uchun guruhli qoʻngʻiroq qilish funksiyasiga ega texnologik (shu jumladan, baland ovozli) telefon aloqa tizimi bilan taʼminlovchi mahalliy telefon stansiyasi uskunalaridan foydalanish mumkin.

163. Tezkor aloqa tizimining ishlash vaqti obyektdan evakuatsiya qilish vaqtidan kam boʻlmasligi kerak.

164. Obyekt dispetcheri (navbatchi, binoga kirishdagi qoʻriqchi) bilan ikki tomonlama tezkor aloqa tizimi quyidagilarni taʼminlashi lozim:

xavfsizlik zonalari bilan ikki tomonlama baland ovozli aloqani;

favqulodda vaziyatlar haqida ekspluatatsiya qiluvchi xodimni ogohlantirishi;

kollektordan evakuatsiya qilish boʻyicha qoʻllanma (shu jumladan, evakuatsiya yoʻllari haqida axborot berish);

turli sabablarga koʻra kollektorni tark etmagan odamlarni aniqlash.

165. Loyihalashtirish uchun texnik topshiriqda nazarda tutilgan boʻlsa, dispetcher bilan ikki tomonlama aloqa tizimini binoga kirish joylarini qoʻriqlash hamda avtomatlashtirilgan boshqaruv va dispetcherlik tizimi bilan birlashtirishga yoʻl qoʻyiladi.

6-§. Avtomatlashtirish va dispetcherlik boshqaruv tizimi

166. Avtomatlashtirish va nazorat vositalari muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni doimiy xizmat koʻrsatuvchi xodimlarsiz ishlashini taʼminlashi kerak.

167. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarning avtomatlashtirish tizimi quyidagilarni taʼminlashi kerak:

gaz analizator datchigining ishlash chegarasi hisoblangan konsentratsiyada metan paydo boʻlganda statsionar gaz analizator datchiklari orqali kollektorda metan mavjudligi toʻgʻrisida axborotni qabul qilish;

dispetcher xonasida ovozli va yorugʻlik signalizatsiyasining ishlashi;

kollektorning shamollatish uskunalari va avariyaviy yoritish tizimini yoqish buyrugʻini berish;

suvni chiqarish tizimi va ishchi yoritish tizimining elektr taʼminotini oʻchirish buyrugʻini berish;

shamollatish uskunalarini masofadan boshqarish;

texnologik parametrlarning belgilangan meʼyorlardan ogʻishlari va uskunalar holati toʻgʻrisida ogohlantiruvchi signalizatsiyani berishi;

avariyaviy signalizatsiyani koʻrsatishi;

jamlangan maʼlumotlarni arxivlash.

168. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarning dispetcherlik tizimi quyidagilarni taʼminlashi kerak:

a) kollektorning texnologik uskunalarini va oʻz ehtiyoj tizimlarini boshqarish;

b) avtomatik (belgilangan davriylik bilan) yoki soʻrov boʻyicha joriy texnologik parametrlar qiymatlarini koʻrsatish:

drenaj chuqurliklarida suvning minimal sathini koʻrsatish;

ijro mexanizmlarining ishlash signallari, jumladan, avariyaviy signalizatsiyani koʻrsatish;

tuynuklar va shamollatish shaxtalarining joylashgan joylari bilan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorning mnemosxemasini koʻrsatish;

kollektorning sxemasida bino-inshootlarga bogʻlanishlarni koʻrsatish;

avtomatik oʻchirgichlarning holatini koʻrsatuvchi kollektor elektr taʼminotining bir chiziqli sxemasini koʻrsatish;

v) quyidagi jurnallarni avtomatik va/yoki avtomatlashtirilgan holda yuritish:

hodisalar jurnali;

nuqson va kamchiliklar jurnali;

kollektorni tashriflar jurnali;

joriy foydalanish tartibida bajarilgan ishlar hisobini yuritish jurnali;

elektr qurilmalarda ishlarni bajarish boʻyicha farmoyishlar hisobini yuritish jurnali;

tuynuklar, eshiklar va avariyaviy chiqishlarni ochishni roʻyxatdan oʻtkazish jurnali;

kollektorning gazlanganini tekshirish jurnali;

g) tashkiliy funksiyalar:

rejali profilaktika ishlarini tashkil etish;

rejali va rejadan tashqari taʼmirlash ishlarini tashkil etish;

shtatdan tashqari vaziyatlarni bartaraf etish ishlarini tashkil etish (uskunalarning ishdan chiqishi, suvning normadan tashqari kirishi va boshqalar);

d) hisobli funksiyalar:

muhandislik tizimlari asosiy agregatlarining ishlash muddati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni shakllantirish;

uskunalarning ishdan chiqishi boʻyicha umumiy hisobotlarni shakllantirish;

nazorat parametrlari boʻyicha statistik hisobotlarni shakllantirish;

tizim ishining istalgan vaqtida foydalanuvchiga mumkin boʻlgan harakatlar toʻgʻrisida maʼlumot berish (avtomatik yordam);

kollektordan odatiy foydalanishda, shuningdek, avariyaviy (navbatdan tashqari) holatlar yuzaga kelganda lavozim yoʻriqnomalari boʻyicha foydalanuvchiga maʼlumot berish.

7-§. Kirishni nazorat qilish va boshqarish tizimi

169. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarga kirishni nazorat qilish va boshqarish tizimi (keyingi oʻrinlarda — KNQBT) odamlar, transport va boshqalarning kollektor binosi, hududi va zonasiga kirish (chiqish)ga ruxsati mavjud boʻlganda kirishni taʼminlashi kerak. Bunda bino va hududga ruxsatsiz kirish (chiqish)ning oldini olishi kerak, shuningdek, obyektga ruxsatsiz kirishga urinishlar boʻlganda markazlashgan kuzatuv punktlariga maʼlumot berilishi kerak.

170. KNQBT tarkibiga quyidagilar kirishi kerak:

identifikatsiya belgilarini kiritish qurilmasi tarkibida oʻquvchi moslamalar va identifikatorlar;

boshqaruv qurilmasi tarkibida apparat va dasturiy vositalar;

boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalar tarkibida toʻsiqli konstruksiyalar va boshqariluvchi mexanizmlar.

171. KNQBT quyidagi funksiyalarni bajarishi kerak:

identifikatsiya belgisi mavjud boʻlganda yoki KNQBT operatori buyrugʻi boʻyicha boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarni ochish;

boshqaruv qurilmasiga identifikatsiya belgilariga oʻzgartirish kiritish (qoʻshish, oʻchirish) va ularni kirish zonalari (xonalar) hamda kirish vaqti oraliqlari bilan bogʻlash;

boshqaruv qurilmasi dasturiy vositalariga identifikatsiya belgilarini oʻzgartirish (qoʻshish, oʻchirish) uchun ruxsatsiz kirishdan himoya qilish;

texnik va dasturiy vositalarni boshqarish elementlariga, rejimlarni oʻrnatish va maʼlumotlarga ruxsatsiz kirishdan himoya qilish;

elektr taʼminoti oʻchirilganda sozlashlar va identifikatsiya belgilari bazasi maʼlumotlarini saqlash;

favqulodda vaziyatlar, yongʻin, texnik nosozliklar paytida oʻtish uchun boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarni qoʻl bilan, yarimavtomatik yoki avtomatik ochish;

operatorning ish joyidan KNQBT bilan jihozlangan har qanday eshiklarni ochish yoki bloklash;

maʼlum vaqtga boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarni yopish va identifikatsiya belgilari (kod)ni tanlashga urinishlarda signal berish;

operator pultida koʻrsatish, joriy va favqulodda vaziyatlarni roʻyxatga olish hamda hisobini yuritish;

boshqaruv qurilmasi bilan aloqa uzilganda, har bir kirish nuqtasida oʻquv moslamasi bilan boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarning avtonom ishlashini taʼminlash;

tizimdan foydalanuvchilarning guvohnomalari turiga koʻra hisobini yuritish. Bunda doimiy guvohnoma (xodim oʻz vazifasini bajarish davrida amal qiladi), vaqtincha guvohnoma (maʼlum bir muddat davomida amal qiladi va muddat tugaganidan soʻng avtomatik ravishda tizimdan oʻchiriladi), tashrif ruxsatnomasi (bir martalik tashrif buyurish huquqini beradi).

172. Identifikatsiya belgilarini kiritish qurilmasining qayd etish uskunasi quyidagilarni taʼminlashi kerak:

identifikatsiya belgisini identifikatorlardan oʻqish;

kiritilgan identifikatsiya belgisini boshqaruv qurilmasi xotirasi yoki maʼlumotlar bazasida saqlanadigan maʼlumot bilan solishtirish;

foydalanuvchini identifikatsiya qilishda boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarni ochish uchun signal berish;

boshqaruv qurilmasi bilan maʼlumot almashish.

Identifikatsiya belgilarini kiritish qurilmasi identifikatsiya belgilarini tanlash yoki ulash orqali manipulyatsiya qilishdan himoyalangan boʻlishi kerak. Identifikator va qayd etish uskunasi konstruksiyasi, tashqi koʻrinishi hamda yozuvlari qoʻllanadigan kodlar oshkor qilinmasligi kerak.

173. Boshqaruv qurilmasi quyidagilarni taʼminlashi kerak:

identifikatsiya belgilarni kiritish qurilmasidan maʼlumot qabul qilish, uni qayta ishlash, belgilangan shaklda koʻrsatish va boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalarni boshqarish signallarini chiqarish;

obyekt xodimlarining maʼlumotlar bazasini yuritish va ularning kirish xarakteristikalarini (kod, kirish vaqti, ruxsat darajasi va boshqalar) belgilash imkoniyatini berish;

kirish joylari orqali xodimlar oʻtishining elektron jurnalini yuritish;

kirish joylarida favqulodda vaziyatlar toʻgʻrisidagi axborotni ustuvor holda chiqarish;

boshqariladigan toʻsuvchi qurilmalar, identifikatsiya belgilarini kiritish qurilmasi va aloqa liniyalarining ishlash holatini nazorat qilish.

174. KNQBT obyektlarga kirish va obyekt ichidagi rejimni tashkil qilishni taʼminlashi hamda obyektni quyidagi uchta asosiy kirish zonasiga boʻlishini nazarda tutishi kerak:

birinchi zona: bino, hudud, xonalar xodimlar va tashrif buyuruvchilar uchun cheklanmagan kirish bilan;

ikkinchi zona: xonalar, cheklangan doiradagi xodimlar va obyektga tashrif buyuruvchilar uchun bir martalik yoki vaqtincha ruxsatnoma yoxud obyekt xodimlari hamrohligida kirish bilan;

uchinchi zona: obyektning maxsus xonalari, faqat ekspluatatsiya qiluvchi xodimlar va rahbarlar uchun kirish imkoni boʻlgan.

Xodimlar obyektga kirish joylari orqali quyidagicha oʻtish (kirish)lari kerak:

birinchi kirish zonasida — bir identifikatsiya belgisi orqali;

ikkinchi kirish zonasida — ikkita identifikatsiya belgisi orqali (masalan, elektron kartochka va mexanik qulf kaliti);

uchinchi kirish zonasida — kamida ikkita identifikatsiya belgisi orqali boʻlishi talab etiladi.

175. KNQBT modulli prinsipi boʻyicha qurilishi va quyidagilarni taʼminlashi kerak:

bir xil turdagi texnik vositalarning oʻzaro almashinishi;

texnik xizmat koʻrsatish va foydalanish qulayligi, shuningdek, taʼmirlash imkoniyati;

boshqaruv elementlariga ruxsatsiz kirish imkoniyatining oldini olish;

foydalanish jarayonida tartibga solish, xizmat koʻrsatish yoki almashtirishni talab qiladigan barcha elementlarga, uzellar va bloklarga ruxsat berilgan kirishni taʼminlash.

8-§. Videokuzatuv tizimi

176. Videokuzatuv tizimi qoʻriqlanadigan hududlar, xonalar, perimetr va obyekt hududining holati toʻgʻrisida vizual maʼlumotlarni mahalliy markazlashgan kuzatuv pultiga uzatishni taʼminlashi kerak.

177. Avtomatlashtirilgan rejimda ishlash uchun moʻljallangan videokuzatuv tizimi tarkibida yoki qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimiga qoʻshimcha sifatida qoʻllanadi.

178. Avtomatlashtirilmagan rejimda ishlash uchun moʻljallangan videokuzatuv tizimi nazorat qilinadigan obyektdagi (xona, hudud) vaziyatni real vaqtda kuzatish uchun qoʻllaniladi.

179. Videokuzatuv tizimi obyektning turli detallashtirish darajalaridagi grafiklaridan foydalanib, kompyuter monitorida holatlarni aniq koʻrsatish va videokuzatuv tizimi elementlarini boshqarishni taʼminlashi kerak. Buning uchun videokuzatuv tizimi elementlari quyidagi talablarga javob berishi kerak:

har bir videokamera uchun bir necha nazorat hududlarini sozlash;

raqamli (2/4/8/16 barobar) kattalashtirish;

videoyozuvni qayta koʻrish;

video maʼlumotlarni ichki tashuvchilarga yozish;

har bir videokamera uchun alohida shartlar va xavfli vaziyatlar roʻyxatga olingan vaqtda yozish davomiyligini sozlash;

barcha videokameralar boʻyicha bir vaqtda raqamli (multipleks) yozishni amalga oshirish;

xavfli holatlarning birinchi daqiqalarini yozishda ustuvorlikni dasturlashtirish (xavfli vaziyatli kanaldagi video maʼlumotlarni yozish tezligini oshirish, boshqa videokameralar uchun odatiy rejimni saqlash);

xavfli vaziyatdan oldingi holatni yozish vaqti va tezligini dasturlash hamda xavf paydo boʻlganda avtomatik ravishda koʻrsatish.

7-bob. Umumiy rejalashtirish va konstruktiv yechimlar

1-§. Umumiy qoidalar

180. Kollektorning yuk koʻtaruvchi qurilmalari umumiy rejalashtirish yechimlariga, kollektorning qazish chuqurligiga, muhandislik-geologik va gidrogeologik sharoitlarga muvofiq boʻlishi, shuningdek, mustahkamlik, uzoq muddatlilik, yongʻinga bardoshlilik va tashqi muhit taʼsirlariga chidamlilik talablariga javob berishi kerak. Bunda kollektorning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari atrofdagi tuproq va qurilish texnologiyasini hisobga olgan holda loyihalashtirilishi lozim.

Kollektorlarning chiziqli qismining yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarining asosiy turlari sifatida quyidagilar koʻrib chiqilishi kerak:

yigʻma temir-betonli toʻrtburchak shaklli konstruksiyalar;

monolit temir-betonli toʻrtburchak shaklli konstruksiyalar;

yuqori aniqlikdagi doira shaklli bloklardan yasalgan yigʻma temir-betonli konstruksiyalar, ularning texnologik boʻshliqlari yopuvchi qotiruvchi eritmalar bilan toʻldiriladi.

181. Kollektorda yuk koʻtarish uchun monolit temir-betondan va temir-beton elementlaridan yoki fibrobetondan yasalgan tayyor konstruksiyalardan foydalanish lozim. Konstruksiya turi oʻzgarishi, asosidagi tuproq turi yoki yuklamalar keskin oʻzgargan joylarida deformatsiya boʻgʻinlari tashkil etilishi kerak. Ochiq usulda quriladigan kollektorlarda deformatsiya boʻgʻinlari oraligʻi yigʻma temir-beton konstruksiyalar uchun 50 metrdan, monolit temir-beton konstruksiyalar uchun 40 metrdan koʻp boʻlmasligi yoki hisob-kitob boʻyicha aniqlanishi kerak.

182. Kollektorda muhitning konstruksiyalarga taʼsirini kamaytirish uchun konstruktiv va texnologik yechimlar hamda himoyalovchi qoplamalar tuzilmasi tashkil etilishi kerak, ular atrof-muhit turi va sharoitlariga mos kelishi kerak.

183. Kollektordagi kommunikatsiyalarni oʻrnatish va mustahkamlash uchun ular “Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq mustahkamlanadigan metall konstruksiyalar tashkil etilishi kerak. Metall konstruksiyalari uchun “Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga muvofiq yemirilish va korroziyaga qarshi choralar koʻrilishi kerak.

184. Kabel metall konstruksiyalarining yuk koʻtarishga bardoshliligi oʻtkazilayotgan kabellar ogʻirligiga nisbatan uch barobar ogʻirlikdagi zaxira qiymati bilan hisoblab chiqilishi kerak.

185. Kollektorning ariqchasida suv oqimi nishabligini inobatga olgan holda dielektrik beton yoʻlakcha va suvni oʻtkazish ariqchalari tashkil etilishi kerak. Ariqchalarning oʻlchamlari tasodifiy oqib kiruvchi suvlarning maksimal sarfini qabul qilish imkoniyatini hisobga olgan holda aniqlanishi kerak.

186. Kollektor konstruksiyalarini hisoblash “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari talablariga muvofiq oʻtkazilishi kerak.

187. Qurilish konstruksiyalarini hisoblashda doimiy, uzoq muddatli va qisqa muddatli yuklamalar va taʼsirlarni oʻz ichiga olgan ikki rejimda: foydalanish va qurilish-montaj ishlari davridagi samarali kombinatsiyalarda tanlanishi kerak.

188. Qurilish konstruksiyalarining yuk koʻtaruvchanligini hisoblashda ushbu bob talablariga muvofiq boʻlishi, shuningdek, “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari boʻyicha minimal yuklamalar qabul qilinishi kerak.

189. Yuk koʻtaruvchi beton va temir-beton konstruksiyalar “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari boʻyicha ogʻir betondan tayyorlangan boʻlishi kerak.

190. Beton va temir-beton konstruksiyalar uchun bosimga chidamlilik boʻyicha beton sinflari kamida:

V 40 — suv oʻtkazmaydigan betondan tayyorlangan yuqori aniqlikdagi temir-betonli bloklar uchun;

V30 — oddiy temir-betonli bloklar uchun, monolit temir-betondan yasalgan tayyor konstruksiyalar va ularning yuk koʻtaruvchi elementlari uchun;

V15 — ichki monolit temir-betonli konstruksiyalar va gidroizolyatsiya ostida beton tayyorlash uchun;

V10 — betonli ariqcha va oʻtish yoʻlaklari uchun.

191. Betonning suv oʻtkazmasiligi boʻyicha markasi “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari talablari boʻyicha V 6 dan past boʻlmasligi hamda sovuqqa chidamliligi “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalarida belgilangan talablari boʻyicha boʻlishi kerak.

2-§. Kollektor konstruksiyalarining yerosti elementlari

192. Quvurlar va boshqa buyumlarni montaj qilish uchun uzunligi kamida 4 metr va eng katta quvur diametriga 0,2 metr qoʻshish lozim, bunda montaj teshiklarining diametri kamida 0,5 metr boʻlishi kerak.

193. Kollektor oʻrtasida joylashgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari ustidan oʻtish uchun statsionar piyoda oʻtish koʻprigi maydonchalari bilan taʼminlanishi kerak. Oʻtish yoʻlagi kengligi kamida 0,6 metr boʻlishi kerak.

194. Oʻtish koʻpriklari zinapoyalari egilish burchagi 75° dan ortiq boʻlmasligi kerak. Zinapoya balandligi 2 metrdan koʻp boʻlmagan holatda egilish burchagini oshirishga ruxsat etiladi. Balandligi 2 metrdan ortiq vertikal zinapoyalar himoya panjaralari bilan jihozlanishi kerak.

195. Balandligi 3 metrdan ortiq boʻlgan metall zinapoyalar oraliq maydonchalar bilan taʼminlanishi kerak. Har bir maydonchalarning balandligi 3 metrdan oshmasligi shart.

196. Kuch kabel liniyalari oʻtkazilgan kollektorlar dielektrik zinapoya-narvonlar bilan taʼminlanishi kerak. Har 1,5 km oraliq masofada bitta zinapoya hisoblanadi. Zinapoyalar kollektordan foydalanuvchi tashkilot tomonidan joylashtiriladi. Dielektrik zinapoya-narvonlarni saqlash joylari loyiha hujjatlarida koʻrsatilishi kerak.

197. Kollektorlarning texnik yerosti maydonlari, yertoʻlalar, issiqlik punktlari va foydalanuvchi tashkilot nazoratida boʻlmagan boshqa inshootlar bilan tutashgan joylarida ularni ajratuvchi, qalinligi kamida 160 mm boʻlgan temir-betonli yoki 400 mm boʻlgan gʻisht devorlari oʻrnatilishi kerak.

198. Kollektorlarda ajratish panjaralari quyidagicha oʻrnatilishi kerak:

kollektorlarning tutashuv joylarida (avariyaviy chiqish talablarini hisobga olgan holda);

mavjud kollektorlarning yangi qurilayotgan va rekonstruksiya qilinayotgan kollektorlar bilan tutashuv joylarida.

199. Kollektor hududlarini ikki tomondan ajratish panjaralari bilan ajratishda avariyaviy chiqishlar roʻyxatiga oʻzgartirishlar kiritiladi.

200. Panjaralar diametri kamida 16 mm boʻlgan poʻlat sterjenlardan yasalishi kerak. Panjaralarning katakcha oʻlchamlari 150x150 mm dan ortiq boʻlmasligi, ochiq joylarida ular 36x36x4 mm oʻlchamli burchak bilan chegaralanishi va perimetri boʻylab devorga 80 mm chuqurlikda oʻrnatilgan boʻlishi, diametri kamida 12 mm va uzunligi kamida 120 mm boʻlgan sterjenlar bilan qotirilishi hamda ankerlar soni har bir tomon uchun kamida ikkita boʻlishi kerak.

3-§. Kollektor konstruksiyalarining yerusti elementlari

201. Kollektorda shamollatish qopqogʻi yoki shamollatish quti panjarasining tagidan yer sathigacha boʻlgan masofa kamida 0,5 metr boʻlishi kerak. Favqulodda chiqish uchun shamollatish kanali ishlatiladigan holatda shamollatish qopqogʻi bilan taʼminlangan boʻlsa, oʻlchamlari kamida 0,7x0,7 metr boʻlgan tuynuk tashkil etilishi kerak. Tuynuk qopqogʻi ichki tomondan kalitsiz ochiladigan yopish mexanizmi bilan jihozlanishi lozim. Tuynuk qopqogʻini ochish uchun zarur boʻladigan kuch 150 N dan oshmasligi kerak.

202. Shamollatish qopqogʻi va shamollatish quti konstruksiyalari muhandislik tarmoqlari hamda kollektorda joylashtirilgan uskunalarga hududda sodir boʻlgan yogʻingarchiliklar kirmasligini taʼminlashi lozim. Shamollatish qopqogʻi va shamollatish quti panjaralari ichki tomondan katakchalari 15x15 mm boʻlgan metall toʻr bilan toʻsilgan boʻlishi kerak. Shamollatish shaxtalari va shamollatish qutilarining yopish mexanizmlari eshik (tuynuk) ichki tomonida joylashtirilishi va sunʼiy ochilishdan himoya bilan taʼminlanishi hamda muhrlash imkoniyatiga ega boʻlishi kerak. Bu himoyani oʻrnatish tuynukni ichki tomondan oson ochilish imkoniyatini kamaytirmasligi lozim.

203. Havo beruvchi va tortuvchi shamollatish shaxtalari kollektor tomonga egilishga ega boʻlishi va yigʻilgan suv oqimining ariqchalar orqali chiqib ketishi taʼminlangan boʻlishi kerak. Bunda kollektordan oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga suvning tushishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

204. Kollektorning yer ustida joylashtirilgan elektr shchit xonasi uning kameralaridan biri ustida joylashtirilishi kerak. Elektr shchit xonasiga kirish uchun eshik tashqari tomondan boʻlishi lozim. Shuningdek, elektr shchit xonasi uchun yonmaydigan yoki qiyin yonuvchi materialdan qurilgan konstruksiyalar, oynalarida panjaralar va eshik ostonasi balandligi 0,2 metr boʻlishi kerak.

205. Kollektor konstruksiyasining yerusti elementlari va dispetcherlik punktlari ushbu bobga hamda aholi punkti arxitektura muhitiga muvofiq ravishda loyihalashtirilishi kerak.

206. Shamollatish qutilari va qopqoqlari atroflari 0,3 metr kenglikdagi beton yoʻlakchasi bilan oʻrnatilishi kerak.

207. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektor infratuzilmasiga kiruvchi barcha bino va inshootlar raqamlangan hamda belgilangan boʻlishi kerak. Kollektor va xizmat xonalariga kirish/chiqish yoʻllari identifikatsiya yozuvlarga ega boʻlishi lozim.

4-§. Dispetcherlik punktlari

208. Kollektorlar va ularda oʻtkazilgan muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlaridan foydalanish uchun dispetcherlik punktlari tashkil etilishi kerak. Ekspluatatsiya qiluvchi xodim uchun va dispetcherlik punktida avtomatlashgan ish joyi dasturini oʻrnatish, signalizatsiya va texnologik uskunalar nazorati pultlarining dispetcherlik punktlari kollektor trassasidan 50 metrdan uzoq boʻlmagan masofada joylashtirilishi kerak. Dispetcherlik punktlarining koʻrsatgich belgilari ularning pochta manzillariga mos boʻlishi lozim.

209. Kollektorlar uchun har 5 kmda bitta dispetcherlik punkti tashkil etilishi kerak. Dispetcherlik punktining joylashuvi uchastka chegaralaridan bir xil masofada boʻlishi lozim. Maxsus va mikrorayon kollektorlari uchun dispetcherlik punkti joylashuvi texnik-iqtisodiy asoslar boʻyicha belgilanadi.

210. Dispetcherlik punkti ayrim bino yoki turar joy va jamoat binolarining birinchi qavatida kollektor trassasiga yaqin masofada mustaqil kirish yoʻli bilan joylashtirilishi mumkin. Dispetcherlik punkti qurilish maydoni arxitektura rejalashtirish yechimlari va texnik-iqtisodiy asoslarga muvofiq belgilanadi.

211. Dispetcherlik punkti binolari shahar muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga (elektr taʼminoti, issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti, kanalizatsiya, suv chiqarish, telefon, radio va internet tarmoqlariga) ulanishi kerak.

Hisobga olish uskunalariga ega suv va issiqlik uzellari hamda elektr shchit xonasi dispetcherlik punkti binosining yertoʻla qismida joylashtirilishi kerak.

Dispetcherlik punkti binosining ichki isitish, shamollatish, suv taʼminoti, kanalizatsiya, yoritish, elektr taʼminoti tizimlari “Tabiiy va sunʼiy yoritish” qurilish meʼyorlari va qoidalari hamda boshqa normativ hujjatlarga muvofiq rejalashtirilishi kerak.

212. Kollektorning dispetcherlik punktlarida yongʻin va qoʻriqlash signalizatsiyasi tizimlari, dispetcherlik xonasida zarur va texnologik uskunalar hamda kollektor tizimlarini boshqarish va nazorat pultlari nazarda tutilishi kerak.

213. Dispetcherlik punkti tomlaridan suvni chiqarib tashlash va muzlashga qarshi tizimlar bilan jihozlanishi kerak.

214. Dispetcherlik punkti joylashuvidan qatʼi nazar, videokuzatuv, xavfsizlik va yongʻin signalizatsiyasi tizimlari bilan jihozlanishi kerak.

Bu tizimlarning loyihalashtirilishi ushbu Qoidalarning 133 — 136-bandlarida belgilangan talablar kabi bajarilishi lozim.

215. Kirish eshiklari poʻlat profildan tayyorlanishi va har ikki tomonidan kamida 1,5 — 2 mm qalinlikdagi poʻlat listlar bilan qoplanishi lozim. Metall eshik qutisi perimetr boʻylab devorga 80 mm chuqurlikda oʻrnatilgan, diametri kamida 12 mm boʻlgan metall sterjenlarga 700 mm dan oshmagan masofada payvandlanishi kerak.

216. Kirish eshigi kamida ikkita oʻzi yopilmaydigan qulf bilan jihozlanishi kerak. Ular orasidagi masofa 300 mm dan kam boʻlmasligi va 120° dan kam boʻlmagan koʻrish burchagiga ega boʻlgan koʻrish teshigi bilan jihozlanishi kerak. Favqulodda chiqish eshigi bitta oʻzi yopilmaydigan qulf va dispetcherlik punkti tomonidan bitta qulf bilan jihozlanadi.

217. Texnik topshiriq talablariga muvofiq dispetcherlik punktining kirish eshiklari ichki tomonidan qoʻshimcha ravishda panjarali metall eshiklar bilan himoyalanishi mumkin. Panjarali metall eshiklar kamida 16 mm diametriga ega boʻlgan poʻlat sterjenlardan tayyorlanadi, 150x150 mm oʻlchamdagi katakchalarni hosil qiladi va har bir tutashish joyida payvandlanadi. Panjarali eshik perimetri boʻylab kamida 36x36x4 mm oʻlchamdagi burchakli temir bilan oʻraladi. Panjarali metall eshiklarning qutisi perimetri boʻylab devorga 80 mm chuqurlikda kamida 12 mm diametriga ega metallar bilan payvandlanadi. Ular orasidagi masofa 700 mm dan oshmasligi kerak. Eshik qoʻshimcha oʻzi yopilmaydigan qulf bilan yopiladi.

218. Dispetcherlik punkti oynalarini metall panjaralar bilan jihozlash kerak. Panjaralar ichki tomondan kamida bittasi oyna bilan birga ochiladigan qilib oʻrnatilishi kerak. Bunda panjaraning ochilishi favqulodda holatlarda odamlarni evakuatsiya qilish imkonini beradi.

219. Dispetcherlik punktidan kollektorga kirish eshigi oʻz-oʻzidan yopiladigan, mustahkamlangan va yongʻinga chidamliligi EI 15 boʻlishi kerak. Eshiklar yopiq holatda ushlab turuvchi qurilma bilan jihozlanishi kerak. Ishlanmaydigan soatlarda eshik dispetcherlik punkti tomonidan qulflash qurilmasi bilan yopilishi kerak.

5-§. Avariyaviy chiqishlar

220. Kollektordan odamlarning avariyaviy holatlarda chiqishi uchun avariyaviy chiqish joylari tashkil qilinishi kerak. Avariyaviy chiqish joylari kollektorda har 300 metrda bitta tashkil qilinishi, shuningdek, barcha boshi berk uchastkalarida boʻlishi kerak. Avariyaviy chiqish joylarini kollektor kameralari va uzellari bilan birlashtirish kerak. “Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablarini bajargan holda tuynuklar avariyaviy chiqishlar sifatida foydalanilishi mumkin. Yonuvchi-portlovchi va zaharli materiallarni (suyuqliklar) uzatuvchi quvurlarni joylashtirish uchun moʻljallangan kollektorlar har 60 metrda va uning oxirida chiqishlarga ega boʻlishi kerak.

221. Avariyaviy chiqish joylari yonmaydigan materialdan yasalgan zina yoki narvonlar bilan jihozlanishi kerak.

222. Avariyaviy chiqish joylarini qulflash qurilmasi kollektor tomonidan erkin, maxsus asboblarsiz ochilishi kerak.

223. Avariyaviy tuynukning qopqogʻini ochish uchun kerak boʻlgan kuch 150 N dan oshmasligi kerak.

224. Avariyaviy chiqish joylarining bir qismi sirtdan (kollektor tashqarisidan) kalit bilan ochilish imkoniyatiga ega boʻlishi kerak. Bunda avariyaviy chiqish joylarining soni va joylashgan oʻrinlari foydalanuvchi tashkilot tomonidan belgilanadi.

225. Kollektorda muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari avariyaviy chiqish joylaridan erkin va qulay kirish yoki chiqish imkoniyati bilan joylashtirilishi kerak.

226. Shamollatish shaxtalari va avariyaviy chiqish joylarini birlashtirishda shamollatish shaxtasi konstruksiyasi erkin oʻtish va xodimni evakuatsiya qilishni taʼminlashi kerak.

6-§. Kameralar

227. Konstruksiyalar “Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga, shuningdek, ushbu Qoidalar talablariga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

228. Bino konstruksiyalari “Kanalizatsiya. Tashqi tarmoqlar va inshootlar” qurilish meʼyorlari va qoidalariga koʻra montaj qilinadi.

229. Kameralarning oʻlchamlari va ichki toʻldirilishi ushbu Qoidalarning 83 — 85-bandlarida keltirilgan talablaridan kelib chiqib tanlanadi.

230. Kameralarning oʻlchamlarini ushbu Qoidalarga 6-ilovada koʻrsatilgan masofalarni hisobga olgan holda tanlash kerak.

231. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari kameralari kamida ikkita 0,7 metr diametriga ega kuzatuv tuynuklari bilan jihozlanishi hamda kamera oʻqlariga diagonal boʻylab joylashtirilishi kerak. Kamerada yirik uskuna mavjud boʻlsa, kamera qoʻshimcha montaj teshigi yoki tuynuklar bilan jihozlanadi, ularning oʻlchamlari uskuna oʻlchamlaridan har tomondan 0,2 metrdan katta boʻlishi kerak. Kuzatuv tuynuklari qoʻshimcha gidroizolyatsiya va mustahkamlovchi elementlar bilan taʼminlanishi kerak.

7-§. Elektr shchit xonalari

232. Elektr shchit xonalari dispetcherlik punktida, kollektor kameralarida yuqori qavatlarda yoki sirtda alohida joylashgan binolarda ushbu Qoidalarning 233-bandida belgilangan talablarni hisobga olgan holda joylashtirilishi kerak. Elektr shchit xonalari Elektr uskunalarining tuzilishi qoidalari talablariga muvofiq loyihalashtirilishi lozim.

233. Elektr shchit xonalarini kollektor uzunligi 1,2 kmdan oshmasligini hisobga olgan holda joylashtirish kerak.

234. Elektr shchit xonalarida ikki seksiyali sxema boʻyicha bajariladigan, seksiyali avtomatik oʻchirgichli kirish-taqsimlash qurilmasidan foydalanishni koʻzda tutish kerak.

235. Elektr energiyasini hisoblash uskunalari elektr shchit xonalarida alohida shkafda joylashtirilishi kerak.

236. Elektr shchit xonalari yongʻinga chidamli toʻsiqlar, tomlar va eshiklarga ega boʻlishi kerak.

237. Elektr shchit xonalari eshiklarining yongʻinga chidamliligi kamida EI 45 boʻlishi kerak.

8-bob. Kollektorlarning axborot modellari tizimi

1-§. Kollektorlarning axborot modellari haqida umumiy maʼlumot va tarkibi

238. Loyihalashtirish, qurilish va foydalanish jarayonlarida qurilish buyurtmachisi yoki foydalanuvchi tashkilot talabidan kelib chiqib, axborot modellari texnologiyasidan foydalanish lozim.

239. Kollektorning axborot modeli kollektorning konstruksiyasi va jihozlanishi boʻyicha maʼlumotlar toʻplamini tashkil etishi hamda bir-biri bilan bogʻlangan obyektlarning uch oʻlchamli parametrik modeli koʻrinishida tuzilgan boʻlishi kerak.

240. Kollektorning axborot modeli oʻz ichiga qurilmaning konstruktiv elementlari, oʻz ehtiyoj muhandislik uskunalari, telemexanizatsiya va dispetcherlik uskunalari, kollektorda muhandislik-kommunikatsiyalarning joylashuvi va boʻsh zonalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olishi kerak. Axborot modelining har bir elementi ushbu elementning texnik parametrlari va foydalanish xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak.

241. Axborot modeli loyihalashtirish, qurilish va foydalanish bosqichlarida kelib chiqadigan quyidagi vazifalarni amalga oshirishni taʼminlaydi:

loyihaning texnik yechimlari toʻgʻriligi, ularning normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi va bajarilgan muhandislik hisob-kitoblarining toʻgʻriligini tekshirish;

loyiha hujjatlarining toʻliqligini, uskunalar va materiallar xususiyatlarining toʻgʻriligini tekshirish;

loyiha boʻlimlari orasida hamda turli loyihalashtirish tashkilotlari tomonidan ishlab chiqilgan boʻlimlar orasida muhandislik-texnik yechimlar muvofiqligini taʼminlash;

qurilish-montaj ishlari bosqichida texnik nazoratni amalga oshirish;

loyihani oʻzgartirishda meʼmoriy, konstruktiv, muhandislik-texnik yechimlarning muvofiqligini nazorat qilish;

obyektdan foydalanish samaradorligini oshirish.

242. Kollektorning axborot modeli isitish va shamollatish, suv taʼminoti va kanalizatsiya, suv chiqarish, yongʻin oʻchirish, elektr taʼminoti va elektr uskunalari, telemexanika va dispetcherlashtirish, tokning qiymati kichik boʻlgan elementlar tizimlarining elementlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarini oʻz ichiga olishi kerak.

2-§. Kollektor konstruksiyasi elementlarini detallashtirish talablari

243. Axborot modelida konstruktiv elementlar hamda turli maqsadlar uchun texnologik tuynuklar aks ettiriladi.

244. Konstruktiv elementlarda element turi, oʻlchamlari va materiali kabi parametrlar koʻrsatilishi lozim.

Konstruktiv elementlarning vizual oʻxshashligi uchun tegishli materiallarga mos ranglardan foydalanish kerak. Kollektorning axborot modelining asli (originali) bilan tashqi oʻxshashligi taʼminlanishi kerak.

3-§. Muhandislik tizimlari boʻyicha umumiy talablar

245. Koʻrsatiladigan muhandislik tizimlari tasnifi boʻyicha koʻrsatilgan asosiy uskunalar va elementlarni oʻz ichiga olishi kerak. Muhandislik-kommunikatsiya tizimlari komponentlari oʻzining shartli tashqi oʻxshash, rangi loyiha hujjatlarida koʻrsatilgan tizim rangiga muvofiq va oʻlchamlari boʻyicha ham oʻxshash boʻlishi kerak. Modelda elementlarning joylashuvi va ularning oʻzaro bogʻlanishi obyektdagi elementlarning joylashuvi va oʻzaro bogʻlanishiga muvofiq boʻlishi kerak. Muhandislik-kommunikatsiya tizimi uskunalari nomlanishi, modeli, turi, muhandislik tizimi nomi, ishlab chiqaruvchi (uskuna uchun), materiali (chiziqli elementlar uchun) va oʻlchamlari kabi parametrlarga ega boʻlishi lozim.

Muhandislik tizimlari va uzatuvchi quvurlar nomlanishi asosiy sxemalarda qabul qilinganlarga muvofiq boʻlishi kerak.

246. “Isitish va shamollatish tizimi” axborot modelida shamollatish qurilmalari, havo kanallari, yongʻinni ushlab qoluvchi klapanlar, kanalli ventilyatorlar, ventilyatsiya panjaralari, diffuzorlar, radiatorlar, issiqlik ventilyatorlari va yopuvchi-rostlovchi armatura koʻrsatiladi.

247. “Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimi” axborot modelida suv taʼminoti va kanalizatsiya uskunalari, uzatuvchi quvurlar va yopuvchi-rostlovchi armatura koʻrsatiladi.

248. Axborot modelida uskunalarning ichki tuzilishi, uzatuvchi quvurlar va uskunalarning mahkamlash elementlari koʻrsatilmaydi.

249. “Suv chiqarish tizimi” axborot modelida suv chiqarish tizimi uskunalari va yopuvchi armatura, uzatuvchi quvurlar, suv toʻplash havzalari, quduqlar va avtomatlashtirilgan nasos stansiyalari uskunalari koʻrsatiladi.

250. “Yongʻin oʻchirish tizimi” axborot modelida uzatuvchi quvurlar, sprinklerlar, yongʻin shkaflari va yopuvchi-rostlovchi armatura koʻrsatiladi.

251. “Elektr taʼminoti va elektr uskunalari tizimi” axborot modelida kabel javonlari, shchitlar va elektr uskunalari koʻrsatiladi.

252. “Ichki yoritish tizimi” axborot modelida yoritgichlar va lampalar koʻrsatiladi.

253. “Avtomatlashtirish va zaif tokli tizimlar” axborot modelida datchiklar, termorostlagichlar, shchitlar va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari shkaflari koʻrsatiladi.

9-bob. Yongʻin xavfsizligini taʼminlash

254. Yongʻin avtomatikasi tizimi Yongʻin xavfsizligi qoidalari, shaharsozlik normalari va qoidalariga hamda ushbu Qoidalar talablariga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

255. Yongʻin avtomatikasi tizimining yongʻin qabul qilish-nazorat asbobi dispetcherlik punkti xonalarida joylashtirilishi kerak.

256. Yongʻin signalizatsiyasi va evakuatsiyani boshqarish tizimlari Yongʻin xavfsizligi qoidalari, shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq loyihalashtirilishi kerak.

257. Dispetcherlik punkti oʻt oʻchirgichlar bilan jihozlanishi kerak. Qurilmalar turlari va yongʻin oʻchirish vositalari loyiha bilan asoslanishi kerak.

258. Yongʻin vaqtida odamlarning xavfsiz evakuatsiya qilinishi shartlari Yongʻin xavfsizligi qoidalariga muvofiq boʻlishi kerak.

259. Yerosti inshootlarida yongʻinni oʻchirish suv taʼminoti tarmoqlari ushbu Qoidalarning 99 — 104-bandlarida keltirilgan talablarga muvofiq amalga oshirilishi kerak.

260. Kollektorning yuk koʻtaruvchi va toʻsuvchi konstruksiyalarining yongʻinga chidamliligi kamida EI 60 boʻlishi kerak.

261. Agar shamollatish boʻlimi 150 metrdan uzun boʻlsa, ushbu shamollatish boʻlimi yongʻinga chidamli toʻsiqlar bilan portlashga chidamli ventilyatorlar oʻrnatish orqali shamollatish boʻlimlariga boʻlinishi kerak. Bunda ular orasidagi masofa 150 metrdan oshmasligi kerak.

Boʻlimlar uzunligini oshirish texnik-iqtisodiy asoslar va yongʻin xavflari boʻyicha hisob-kitoblar orqali amalga oshirilishi mumkin.

262. Kollektorda shamollatish boʻlimi ichidagi va yongʻin boʻlimlari orasi yongʻinga chidamliligi kamida EI 45 boʻlgan toʻsiqlar bilan chegaralanishi kerak.

263. Toʻsiqda yongʻinga chidamliligi kamida EI 30 boʻlgan avtomatik yopilish mexanizmi bilan taʼminlangan va qulfsiz eshik oʻrnatilishi kerak.

264. Ventilyatorli toʻsiqning yongʻinga chidamliligi kamida EI 30 boʻlganda ochiq yongʻin klapani oʻrnatilishi kerak, u yongʻin signalizatsiyasi signali boʻyicha yopiladi.

265. Har bir kameradan kollektorda favqulodda chiqish yoʻli nazarda tutilishi kerak. Kollektorning tugaydigan qismidan eng yaqin favqulodda chiqish yoʻligacha masofa 25 metrdan oshmasligi kerak.

266. Kollektorda “NG” (yonmaydigan) indeksga ega boʻlgan kabellar oʻtkazilishi koʻzda tutilishi kerak. Qoniqarli asoslangan hollarda, kabellarni olovdan himoya qiluvchi vosita bilan qoplangan yoki boshqa yongʻindan himoyalash usulini qoʻllab boshqa kabellardan foydalanish mumkin.

267. Kollektorlarda elektr yoki zaif tokli kabellar bilan birgalikda oʻtkazilganda issiqlik va suv quvurlari uchun yonuvchanlik guruhi qoplamasini yonmaydigan material bilan qoplash va har 100 metr quvurda 3 metr uzunlikdagi yongʻin oʻtkazmaydigan qoplamalarini oʻrnatmasdan qoʻllash mumkin emas.

Kollektorda kuch va zaif tokli kabellar boʻlmagan hollarda, yonuvchanlik guruhi issiqlikdan izolyatsiyalovchi va qoplama qatlamli materiallardan har 100 metr quvurda 3 metr uzunlikdagi yongʻin oʻtkazmaydigan qoplamalarini oʻrnatish bilan foydalanish mumkin.

268. Kollektordagi kabellar qurilish konstruksiyalari orqali oʻtkaziladigan joylarda, qurilish konstruksiyalarining yongʻinga chidamliligidan past boʻlmagan, yongʻin oʻtkazmaydigan qoplamalarini oʻrnatish kerak.

269. Kollektorda elektr kabel liniyalarini oʻtkazish gorizontal tirgaklar yongʻinga chidamliligi kamida EI 15 boʻlgan toʻsiqlar bilan taʼminlanishi kerak.

Eng chetdagi elektr kabelidan toʻsiq chetigacha masofa kamida 50 mm boʻlishi kerak.

270. Gorizontal toʻsiqlar elementlarining tutashgan joylarida koʻrinib turgan tirqishlar boʻlmasligi kerak.

271. Kollektor boʻlimi uzunligi 300 metrdan va chuqurligi 15 metrdan kam boʻlsa (kollektorning asosidan), loyihada yongʻin xavfsizligi darajasini taʼminlash yongʻin xavfini hisoblash orqali tasdiqlanishi kerak.

272. Kollektor chuqurligi 15 metrdan oshsa, yongʻin xavfsizligiga oid maxsus texnik shartlarni ishlab chiqish majburiydir.

10-bob. Atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha talablar

273. Kollektorlar qurilish va foydalanish jarayonida atrof-muhitga salbiy taʼsirni kamaytiradigan holda loyihalashtirilishi kerak.

274. Kollektorning qurilish va foydalanish jarayonida atrof-muhit tarkibiy qismlariga salbiy taʼsirni kamaytirish maqsadida, loyihalashtirish bosqichida atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy muhitni tiklash va ekologik xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar nazarda tutilishi kerak.

275. Loyihalashtirilgan inshootning qurilish va foydalanish davrida atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy muhitni tiklash va ekologik xavfsizlikni taʼminlash boʻyicha chora-tadbirlar atrof-muhit tarkibiy qismlariga taʼsirini baholash natijalariga koʻra ishlab chiqiladi.

276. Mumkin boʻlgan salbiy taʼsirni kamaytirish yoki oldini olish boʻyicha chora-tadbirlar roʻyxatiga quyidagilar kirishi kerak:

atmosfera havosini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

yer va tuproq qoplamlaridan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

suv va suv bioresurslaridan oqilona foydalanish va ularni muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

akustik muhitni muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

chiqindilarni yigʻish, foydalanish, zararsizlantirish, tashish va joylashtirish boʻyicha chora-tadbirlar;

yer qaʼri, shu jumladan, yerosti suvlarini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

oʻsimlik va hayvonot dunyosini muhofaza qilish boʻyicha chora-tadbirlar;

mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning paydo boʻlishini va ularning ekotizimga taʼsirini kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlar.

277. Kollektorning qurilish va foydalanish davridagi loyihalashtirish hujjatlari tarkibida quyidagi hisob-kitoblar keltirilishi kerak:

ifloslantiruvchi moddalar tashlamalari;

hosil boʻladigan ishlab chiqarish va isteʼmol chiqindilari hajmi;

hosil boʻladigan oqova va drenaj suvlari hajmi;

atrof-muhitga shovqin taʼsiri darajasi.

11-bob. Kollektorlarni muhofaza qilish

1-§. Yemirilishdan muhofaza qilish

278. Kollektorlarning qurilish konstruksiyalari muhofazasi Qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini montaj qilish, taʼmirlash va ulardan texnik foydalanish ishlarida mehnatni muhofaza qilish qoidalari talablariga muvofiq taʼminlanishi kerak.

279. Kollektorlarning konstruksiyalarini muhofaza qilishda, ularning ichki tomonini suv oʻtkazmaydigan yoki ishqorlanuvchi taʼsirga ega boʻlgan himoyalovchi boʻyoqlar yoki polimer va polimersement asosidagi qoplamalar bilan qoplash lozim.

280. Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlarni loyihalashtirishda, tashqi yemirilishdan muhofaza qiluvchi konstruktiv yechimlar nazarda tutilishi yoki metall boʻlmagan yemirilishga chidamli quvurlar qoʻllanishi kerak.

281. Metall konstruksiyalari uchun mahsulotlar va quvurlarning tashqi yuzasiga toʻgʻridan-toʻgʻri qoʻllanadigan yemirilishga qarshi qoplamalardan foydalanish kerak.

282. Zavod sharoitlarida yemirilishga qarshi qoplama bilan qoplanmagan quvur boʻlimlari, tarmoqlanish joylari va boshqa metall konstruksiyalari yemirilishga qarshi qoplama bilan qoplanishi kerak.

283. Kollektorlardan oʻtkazilgan poʻlat quvurlarni daydi toklardan kelib chiqqan yemirilishdan qoʻshimcha himoyalash uchun quyidagi choralar koʻrilishi kerak:

elektrlashtirilgan transport temir yoʻllaridan kollektor trassasini uzoqlashtirish va ular bilan kesishgan joylar sonini kamaytirish;

kollektorning qurilish konstruksiyalarining oʻtish qarshiligini oshirish uchun elektr izolyatsiyalangan harakatlanuvchi va harakatsiz quvur tayanchlarini qoʻllash;

silfon kompensatorlar va flanetsli armaturaga elektr oʻtkazgichlar oʻrnatish orqali quvurlarning uzunasi boʻylab elektr oʻtkazuvchanligini oshirish;

parallel quvurlar orasidagi potensiallarni tenglashtirish maqsadida, elektr kimyoviy himoyani qoʻllab quvurlar orasida tok oʻtkazuvchi oʻtkazgichlarni oʻrnatish;

daydi toklar manbai boʻlishi mumkin boʻlgan obyektlarga (masalan, tramvay deposi, tortuvchi podstansiyalar, taʼmirlash bazalari va boshqalar) quvurlarni kiritishda elektr izolyatsiyalangan flanetslarni oʻrnatish.

284. Quvur tarmoqlari boʻlimlarida va issiqlik tarmoqlarining tranzit uchastkalarda koʻndalang tok oʻtkazuvchi oʻtkazgichlar oʻrnatilishi kerak.

285. Oʻqli kompensatorlarda tok oʻtkazuvchi oʻtkazgichlar koʻp tolali mis simdan, kabeldan, poʻlat arqondan tayyorlanishi kerak. Boshqa hollarda yumaloq yoki yassi poʻlat qoʻllanishi mumkin. Oʻtkazgichlarning koʻndalang kesim yuzasi hisob-kitob orqali belgilanib, mis boʻyicha kamida 50 mm² boʻlishi kerak. Oʻtkazgichlarning uzunligi quvurlarning maksimal isitish uzunligiga mos ravishda aniqlanishi lozim. Poʻlat oʻtkazgichlar yemirilishdan himoyalovchi qoplamaga ega boʻlishi kerak.

286. Quvurlar potensiallarini oʻlchash uchun nazorat-oʻlchov punkti har 200 metrdan koʻp boʻlmagan masofada quyidagi joylarda oʻrnatilishi kerak:

kameralarda yoki kameralardan tashqaridagi quvurlarning harakatlanmaydigan tayanchlari oʻrnatilgan joylarda;

elektr izolyatsiyalangan flanetslar oʻrnatilgan joylarda;

kollektorlarning issiqlik tarmoqlari, suv hamda gaz quvurlari bilan kesishgan joylarida, elektrlashtirilgan transport temir yoʻllari bilan kesishgan joylarda;

maxsus kameralar bilan jihozlanishi kerak boʻlganda ikki yoki undan ortiq yoʻllar bilan kesib oʻtish joyining ikki tomonida;

poʻlat materialli muhandislik tarmoqlari va inshootlar bilan parallel oʻtkazilgan yoki kesishgan joylarda;

kollektor trassasining issiqlik tarmoqlari suv hamda gaz quvurlari bilan yaqinlashgan joylarda, shuningdek, elektrlashtirilgan transport temir yoʻllarining kabellari ulanish nuqtalarida.

2-§. Tashqi taʼsirlardan muhofaza qilish

287. Qurilish konstruksiyalarini himoyalash uchun beton va temir-beton uzatuvchi elementlar ogʻir betonlardan tayyorlanishi hamda ular Qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga javob berishi lozim.

288. Turli konstruksiyalar uchun ushbu Qoidalarning 190 va 191-bandlariga muvofiq turli beton sinflaridan foydalanish lozim.

289. Kollektorning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari uchun kontur boʻyicha yopiq tashqi gidroizolyatsiyasi boʻlgan kollektorning yuk koʻtaruvchi konstruksiyalari uchun betonning suv oʻtkazmaydigan markasi “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalari boʻyicha V darajasidan kam boʻlmasligi hamda sovuqqa chidamlilik boʻyicha F 1 100 darajasidan kam boʻlmasligi kerak.

290. Kollektorning temir-beton yuk koʻtaruvchi konstruksiyalarini taʼmirlash uchun qizdirilgan va issiq-mustahkamlangan poʻlatdan foydalanish kerak. Ularning mustahkamlik va deformatsiya tavsiflari “Qurilishda xavfsizlik texnikasi” shaharsozlik normalari va qoidalarida keltirilgan.

291. Kollektorning suv oʻtkazmasligini taʼminlash uchun yuqori aniqlikdagi temir-beton bloklardan foydalanilganda, foydalanish muddati kamida 40 yil boʻlgan elastik prokladkalardan foydalanish kerak. Yerosti suvlari sathidan tashqarida joylashgan kollektorning tashqi yuzasi, kameralar va boshqa konstruksiyalar uchun ushbu inshootlarning yuqori qismi gidroizolyatsiya qilinishi kerak. Qoʻshimcha ravishda yondosh yoki tub drenajdan foydalanishga ruxsat etiladi.

292. Kollektor, kameralar va boshqa konstruksiyalar maksimal yerosti suvlari sathidan pastda joylashganda, gidro himoya izolyatsiyasi taʼminlanishi kerak. Gidroizolyatsiya turi loyihalashtirish bosqichida gidrogeologik shart-sharoitlar, qabul qilingan konstruktiv yechimlar va qurilish usullariga qarab tanlanadi. Qoʻshimcha ravishda yondosh yoki tub drenajdan foydalanishga ruxsat etiladi.

12-bob. Kollektorlarning energiya samaradorligi

293. Kollektorlarni loyihalashtirish, qurilish, rekonstruksiya qilish va foydalanishda muhandislik tizimlari, muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari, binolar va inshootlarning energiya samaradorligini taʼminlovchi va resurslarni tejovchi materiallar va uskunalarni qoʻllash lozim.

294. Loyihalashtirilayotgan kollektorning energiya samaradorlik darajasi va sinfi, shuningdek, loyihalashtirilgan inshootning energiya samaradorligini oshirish uchun zarur chora-tadbirlar roʻyxati loyihalashtirish uchun texnik topshiriqda belgilanadi.

295. Dispetcherlik punktlarini issiqlik texnikaviy loyihalashtirishda ushbu Qoidalar talablari qoʻllanadi.

296. Kollektorlarning loyihalashtiriladigan muhandislik tizimlari uchun energiya samaradorlik va resurslarni tejash boʻyicha loyiha qarorlari har bir turdagi kommunikatsiyalar uchun normativ hujjatlar talablariga muvofiq qabul qilinishi lozim.

13-bob. Kollektorlardan foydalanish modeli

1-§. Umumiy qoidalar

297. Kollektordan foydalanish modeli kollektordan foydalanishga oid maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan parametrik maʼlumotlar modelini ifodalashi lozim. Kollektordan foydalanish modeli inshootning konstruktiv elementlari konfiguratsiyasi, oʻz ehtiyojlari uchun muhandislik uskunalari, telemexanizatsiya va dispetcherlik uskunalari, kollektorda muhandislik kommunikatsiyalarini joylashtirish va boʻsh hududlar haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak. Foydalanish modelining har bir elementi ushbu elementning texnik parametrlari va foydalanish tavsiflari haqida maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi kerak.

Kollektordan foydalanish modeli kollektordan foydalanishga oid maʼlumotlarni saqlash va ularga kirishni taʼminlash, kollektor boʻylab muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini oʻtkazish loyihalarini amalga oshirish, kollektorlarni joriy va kapital taʼmirlash loyihalarini ishlab chiqish uchun moʻljallangan. Kollektordan foydalanish modelini qurilish pudratchisi obyektni foydalanishga topshirish jarayonida loyiha maʼlumotlar modeli asosida ishlab chiqadi va ishlab chiqarish hujjatlari bilan birgalikda foydalanuvchi tashkilotga topshiriladi.

Maʼlumot modeli qoʻllanmagan holda loyihalashtirilgan, qurilgan va foydalanishga kiritilgan kollektorlar uchun foydalanish modeli foydalanuvchi tashkilot tomonidan ishlab chiqiladi.

298. Kollektordan foydalanish modeli tarkibiga konstruktiv yechimlar, isitish va shamollatish tizimlari, suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlari, oʻt oʻchirish tizimlari, elektr taʼminoti va elektr uskunalari, telemexanika va dispetcherlik tizimlari hamda zaif tokli tizimlar kiritilishi lozim.

299. Kollektordan foydalanish modelida ushbu Qoidalarning 300-bandida koʻrsatilgan elementlarni detallashtirish talablari bajarilishi kerak.

300. Kollektordan foydalanish modelida konstruktiv elementlar (devorlar, pollar, toʻsiqlar va boshqalar), toʻsuvchi konstruksiyalar hamda turli maqsadlar uchun texnologik tuynuklar koʻrsatilgan boʻlishi lozim.

301. Arxitektura elementlarida element turi, hajm oʻlchamlari va materiali kabi parametrlar koʻrsatilishi kerak.

Konstruktiv elementlarning vizual oʻxshashligi uchun tegishli materiallarni qoʻllash lozim. Model va kollektor asli (originali)ning tashqi oʻxshashligi taʼminlanishi lozim.

302. Koʻrsatilgan muhandislik tizimlari asosiy uskunalar va elementlarni oʻz ichiga olishi lozim. Koʻrsatilgan muhandislik tizimlari elementlari asli (originali)ga shartli oʻxshash boʻlishi lozim, jumladan, tizim ranglari, hajm oʻlchamlari va boshqalar. Elementlarning modeldagi joylashuvi va ularning oʻzaro bogʻliqligi obyektdagi joylashuv va bogʻliqlikka mos boʻlishi lozim. Uskunalarning quyidagi parametrlari koʻrsatilishi lozim:

nomi;

uskuna modeli;

muhandislik tizimining nomi;

uskuna turi;

ishlab chiqaruvchi (uskunalar uchun);

materiali (chiziqli elementlar uchun);

hajm oʻlchamlari.

Muhandislik tizimlari va quvurlar nomlari loyiha sxemalarida qabul qilingan nomlarga muvofiq boʻlishi kerak.

303. “Isitish va shamollatish tizimlari” foydalanish modelida shamollatish uskunalari, havo quvurlari, yongʻinni ushlab qoluvchi klapanlar, kanalli shamollatish qurilmasi, shamollatish panjaralari, diffuzorlar, radiatorlar, issiqlik haydash qurilmasi va yopish-rostlash armaturasi koʻrsatilishi lozim.

304. “Suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlari” foydalanish modelida suv taʼminoti va kanalizatsiya uskunalari, quvurlar, yomgʻir suvi quvurlari va yopish-rostlash armaturasi koʻrsatilishi lozim.

305. “Oʻt oʻchirish tizimlari” foydalanish modelida quvurlar, sprinklerlar, oʻt oʻchirish shkaflari va yopish-rostlash armaturasi koʻrsatilishi lozim.

306. “Elektr taʼminoti va elektr uskunalari tizimlari” foydalanish modelida kabel javonlari, elektr shchitlari va elektr uskunalari koʻrsatilishi lozim.

307. “Ichki yoritish tizimlari” foydalanish modelida yoritgichlar va lampalar koʻrsatilishi lozim.

308. “Avtomatlashtirish va zaif tokli tizimlar” foydalanish modelida datchiklar, termorostlagichlar, elektr shchitlari va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari shkaflari koʻrsatilishi lozim.

14-bob. Yakunlovchi qoida

309. Ushbu qoidalarni buzganlik uchun foydalanuvchi va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari korxonalarining masʼul xodimlari qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 1-ILOVA

Kollektorlarning qurilish konstruksiyalaridan binolar, inshootlar va muhandislik tarmoqlarigacha boʻlgan masofalar

Inshootning yoki yerosti muhandislik tarmoqlarining nomi Yorugʻlikdagi gorizontal masofa, m, kamida Bino va inshootlarning poydevorlari 2,0 Korxonalar toʻsiqlari, estakadalar, aloqa tarmogʻining tayanchlari, temir yoʻllar uchun poydevorlar 1,5 1 520 mm li temir yoʻllarning eng tashqi yoʻlining oʻqi, lekin xandaq chuqurligidan qirgʻoq poydevori va qazish chetiga qadar 4,0 Temir yoʻllar bilan kesishganda: temir yoʻlning oʻqlari va elektrlashtirilgan transport temir yoʻllari relslariga qoʻshiluvchi kabellargacha; 10,0 temir yoʻlning oʻqlaridan choʻkuvchi tuproqlargacha; 20,0 koʻpriklar va boshqa sunʼiy inshootlargacha. 30,0 Tramvayning eng tashqi yoʻlining oʻqi 2,8 Tramvay yoʻllari bilan kesishishda kollektorlarni yoʻl burchaklaridan va choklargacha 4,0 Koʻcha, yoʻlning yon toshlari (mustahkamlangan chekka chiziqning qatnov qismining qirralari) 1,5 * Xandaqning tashqi qirrasi yoki yoʻl qirgʻogʻining pastki qismi 1,0 * Yuqori kuchlanishli havo elektr uzatish liniyalarining tayanch poydevorlari: 1 kV gacha tashqi yoritish, tramvay va trolleybus kontakt tarmogʻi; 1,0 ** 1 dan 35 kV gacha; 2,0 ** 35 dan 110 kV va undan yuqori. 3,0 ** Suv quvuri 1,5 Kanalizatsiya (maishiy), drenaj, yomgʻir kanalizatsiyasi, telekommunikatsiya kabellari, tashqi pnevmatik chiqindi quvurlari 1,0 Gaz quvurlari: bosimi 0,6 MPa gacha; 2,0 bosimi 0,6 dan 1,2 MPa gacha. 4,0 Barcha kuchlanishdagi kuch kabellari 2,0 Issiqlik tarmoqlari (kanalning tashqi devori, kanalsiz qistirmaning qobigʻi) 2,0

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 2-ILOVA

Kollektorlarning qurilish konstruksiyalaridan muhandislik tarmoqlarigacha boʻlgan masofalar

Inshootlar va muhandislik tarmoqlari Yorugʻlikdagi vertikal boʻyicha masofa, m, kamida Suv quvurigacha, drenaj, gaz quvurigacha, kanalizatsiyagacha 0,2 Zirhli telekommunikatsiya kabellariga qadar 0,5 35 kV gacha kuch va nazorat kabellarigacha 0,5 (0,25 tor sharoitda) 1-izoh talablariga muvofiq 110 kV dan ortiq kuchlanishli moy bilan toʻldirilgan kabellargacha 1 (0,5 tor sharoitda) 1-izoh talablariga muvofiq Telefon kanalizatsiyasi blokigacha yoki quvurlardagi zirhli telekommunikatsiya kabeligacha 0,15 Sanoat korxonalari temir yoʻllari relslari tagigacha 1 umumiy tarmoqning temir yoʻllari uchun ham 2 tramvay yoʻllari uchun ham 1 Umumiy foydalanish toifasidagi jamoat avtomobil yoʻllari qoplamasining yuqori qismigacha 1 Xandaq yoki boshqa drenaj inshootlarining tubigacha yoki temir yoʻl yotqizigʻining tagigacha (kollektorlar ushbu tuzilmalar ostida joylashganida) 0,5 metropoliten inshootlarigacha 1

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 3-ILOVA

Kollektordagi qurilish konstruksiyalari va issiqlik quvurlarining qoplamalari oʻrtasidagi minimal masofalar

Quvurlarning diametrlari (mm) Minimal masofalar (mm) qoplamaning yuzasidan kollektor devorigacha vertikal yoʻnalishda qoplama yuzalarining oʻrtasida qoplamaning yuzasidan kollektorning toʻsigʻigacha qoplamaning yuzasidan kollektorning poli yoki yer tagigacha 25 — 80 150 100 100 150 100 — 250 170 140 100 200 300 — 450 200 160 120 200 500 — 700 200 200 120 200 800 — 900 220 200 150 220 1000 — 1200 350 300 250 350

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 4-ILOVA

Kollektordagi qurilish konstruksiyalari va issiqlik quvurlari hamda uning uskunalari oʻrtasidagi minimal masofalar

Nomi Minimal oʻlcham, mm Diametri 500 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun armatura va oʻq kompensatorlarini xizmat koʻrsatish uchun yon tomondan oʻtish joylari (kamera devoridan armatura yoki kompensatorning flanetsgacha boʻlgan masofasi). 600 Diametri 600 mm va undan ortiq boʻlgan quvurlar uchun 700 Diametri 500 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun kameraning koʻndalang devoridan oʻq kompensatorining korpusi (stakan tomonidan) gacha boʻlgan masofa. 600 (quvurning oʻqi boʻyicha) Diametri 600 mm va undan ortiq boʻlgan quvurlar uchun. 800 Diametri 500 mm gacha boʻlgan quvurlar uchun kamera yoki uzelning poli yoki toʻsigʻidan armatura yoki oʻq kompensatorining flanetsgacha boʻlgan masofasi. 300 Diametri 600 mm va undan ortiq boʻlgan quvurlar uchun 400 Qoplama yuzasidan pol yoki toʻsiqning yuzasigacha boʻlgan masofa 200

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 5-ILOVA

Kollektordagi qurilish konstruksiyalari va kabellar uchun minimal masofalar

Nomi Minimal oʻlcham, mm Gorizontal konstruksiyalar orasidagi vertikal masofa: 2 — 4 donalik kuch kabellari uchun 10 kV — 200 gacha 20 — 35 kV — 250 gacha Shunday kabellar soni 4 dan ortiq 0,6 konstruksiya konsolining uzunligi, ammo kami 150 Nazorat kabellari va telekommunikatsiya kabellari uchun vertikal va gorizontal masofa 100 Nazorat kabellari va telekommunikatsiya kabellari oʻrtasidagi gorizontal masofa Meʼyorlashtirilmaydi Turli maqsadda yotqizilgan quvurlar bilan parallel yotqizilgan kabellar oʻrtasidagi vertikal masofa 200

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlardan foydalanish qoidalariga 6-ILOVA

Muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlari uchun moʻljallangan kollektorlar kesimlari namunalari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-iyun,

402-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.07.2025-y., 09/25/402/0561-son)

lex.uz