📅 2025-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 30-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 30 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июня 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 June 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
СХЕМАСИ
Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш жараёнида, шунингдек, айрим заҳарли моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини тезкор бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия беришда 2025 йил 1 августдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишиш тартиби жорий этилсин;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишиш тартиби бекор қилинсин.
4. Белгилансинки, портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилишни лицензиялашда:
а) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларининг яратилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши ва йўқ қилиниши табиатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини махсус (ихтисослаштирилган) автотранспорт воситаларида ташишнинг белгиланган талабларига риоя қилиниши;
в) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан тасдиқланган стандартларга мувофиқ тирик организмга таъсир қилиш даражасига кўра I, II ва III хавфлилик даражаларига (ўта хавфли, юқори даражада хавфли ва ўртача даражада хавфли) мансуб заҳарли моддаларнинг қонунчилик талабларига, шунингдек, объектнинг санитар-муҳофаза зонасини белгилаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мослиги;
г) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш соҳасидаги фаолият белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши келишилади.
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2025 йил 1 октябрга қадар ушбу қарор билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига киритилаётган ўзгартиришлар «Лицензия» ахборот тизимида жорий қилинишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири Б.Б. Кудратходжаев ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси А.В. Рафиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 397-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёниш ва портлаш хавфи бўлган муҳитни юзага келтириши мумкин бўлган кимёвий моддалар, шунингдек, айрим заҳарли моддалар айланмасини тартибга солишни такомиллаштириш
Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъуллар 1. Хавфли ишлаб чиқариш объекти сифатида рўйхатга олинмаган заҳарли ва портлаш хавфини юзага келтириши мумкин бўлган объектларни назорат қилиш. 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари рўйхатига аниқликлар киритиб бориш, янги аниқланган объектларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш. 2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан мониторинг юритиш. Доимий Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси 2. Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш. 1. Лицензияланиши белгиланган заҳарли моддаларни сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилиш талабларини назарда тутувчи хавфсизлик қоидаларини ишлаб чиқиш. 2. Хавфсизлик қоидаларини белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2025 йил декабрь Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 3. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) республика ҳудудига олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши, ташилиши, сақланиши, фойдаланилиши ва йўқ қилинишини тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. 1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. 2. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) республика ҳудудига олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва йўқ қилишни тартибга солиш амалиёти бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш. Бунда ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш амалиётини ўрганиш юзасидан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил этиш. 3. Хорижий давлатлар тажрибаси асосида республикада ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларнинг (маҳсулотларнинг) хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. 2025 йил давомида Вазирлар Маҳкамаси, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар 4. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш. 1. Ишлатиш тақиқланган ва ишга яроқсиз бўлиб қолган кимёвий моддаларни тегишли рухсатномасиз зарарсизлантирганлик ҳамда транспортда ёнувчан, заҳарловчи, тез алангаланувчи, портловчи ҳамда заҳарли моддалар ва ашёларни олиб юриш қоидаларини бузганлик, шунингдек, портловчи ва заҳарли моддаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил сентябрь Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 5. Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолият учун лицензия бериш бўйича «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталини такомиллаштириш. Портловчи ва заҳарли моддалар билан боғлиқ фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларидан келиб чиқиб, «Лицензия» ахборот тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталига тегишли ўзгартиришлар киритиш. 2025 йил август Адлия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 6. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланишда қонунчилик талабларига риоя этилишини доимий мониторинг қилиб бориш ҳамда улар билан боғлиқ техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ва фойдаланиш шароитларини ўрганиш бўйича қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2025 йил июль Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш. Доимий 7. Портловчи ва заҳарли моддалар айланмасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг имзоланган расмий тилдаги матни билан бир қаторда рус тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат тилига расмий таржима қилиш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу ҳужжатлардан хабардорлигини ошириш. 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. 2. Босқичма-босқич барча ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржималарини қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида ҳамда тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш. 2025 йил давомида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятларини алоҳида лицензия турлари сифатида белгилаш. 1. Портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш учун алоҳида лицензия паспортларини ишлаб чиқиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил сентябрь Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июндаги 397-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-иловада :
а) 5-позицияда:
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) лицензия талабгорида портловчи ва заҳарли моддаларни амалдаги норма ва қоидалар талабларига мувофиқ сақлаш жойларининг (портловчи материаллар омборининг тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома, омбор ижарага олингани ҳақида шартнома ва бошқалар) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларининг тайёрлиги, уларни ташиш учун техник воситалар, портловчи моддаларни тайёрлаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжудлигини тасдиқловчи техник ҳужжатлар, шунингдек, ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан берилган хулоса»;
«д» кичик банддаги «ходимнинг» сўзи «корхонанинг» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланадиган техник қурилмаларни ҳисобга олиш, идентификация қилиш, сертификатлаш тизимини жорий этиш ва саноат хавфсизлиги экспертизадан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат»;
в) 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги. » ;
г) 12-позицияда:
«в» кичик банд қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«этилен оксиди»;
йигирма тўртинчи — ўттизинчи хатбошилар тегишлича йигирма бешинчи — ўттиз биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма бешинчи хатбошидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўттиз бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур фаолиятни лицензиялаш доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Лицензияловчи орган талабгордан тақдим этилган ҳужжатларни эксперт гуруҳига юбориши мумкин. Эксперт гуруҳи ўз ваколатлари доирасида ҳужжатларни кўриб чиқиб, лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки бермаслик юзасидан эксперт хулосасини лицензияловчи органга тақдим этади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 7 мартдаги 121-сон қарорида :
а) қарорнинг номи «улардан» сўзидан кейин «ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш учун омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида ёнғин ва саноат хавфсизлиги талаблари;
кимёвий моддаларни ташишда белгиланган талаблар;
кимёвий моддаларни сақлаш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талаблар;
давлат органларининг кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги асосий функциялари»;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган низом талаблари жойларда бир хил ва тўғри бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин»;
г) илованинг номи «улардан» сўзидан кейин «ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
1-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Божхона қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар (кейинги ўринларда — кимёвий моддалар) ушбу моддалардан фойдаланувчилар томонидан сақланишини, ташилишини, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланилишини ҳамда уларнинг йўқ қилинишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, идоравий бўйсунувидан ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш билан шуғулланадиган жисмоний ҳамда юридик шахслар учун мажбурийдир»;
2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Кимёвий моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари учун белгиланган талаблар»;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Кимёвий моддаларни сақловчи омбор ва ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгалари мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган кимёвий моддаларни сақлаш учун омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин ҳамда саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан (кейинги ўринларда — Қўмита) ҳар уч йилда бир маротаба ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда хулоса олиши зарур.
Бунда мазкур хулоса Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ олинади»;
5-банд «омбори бинолари» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар республика ҳудудида ишлаб чиқарилган ва чет давлатлардан олиб кирилган кимёвий моддаларни омборхонада жойлаштиришдан (сақлашдан) олдин кимёвий моддаларни ташиш йўналиши, тури, миқдори ва уларни ишлаб чиқарувчи тўғрисидаги маълумотларни бир иш кунида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармасига хулоса олиш учун юборади. Бунда тақдим қилинган барча ҳужжатлар келиб тушган санадан эътиборан уни кўриб чиқиб, хулоса бериш ёхуд уни беришни рад этиш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак»;
7-банд «Омборхоналарда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банд «Омборхонада» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд «Кимёвий моддаларни омборда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Кимёвий моддалар сақланадиган омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгаси «Модда (материал) хавфсизлик паспорти»да белгиланган маълумотлардан ташқари амалдаги қонунчилик ҳужжатларида ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни бажарган ҳолда кимёвий моддаларни сақлаш, шунингдек, қуйидаги қўшимча тадбирларни амалга ошириши зарур:
омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг очиқ сақлаш майдонида табиий ёки омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёпиқ сақлаш майдонида сунъий шамоллатиш шароитининг яратилиши;
бинонинг ички қисми ҳароратига қўйиладиган талабларни бажариш;
кимёвий моддага офтоб нурлари таъсирини ҳисобга олиш;
омборда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида ўзаро алоқада экзотермик реакцияларга киришиши мумкин бўлган кимёвий моддалар ораси махсус ажратилган, авария ҳолатларида ҳам бир-бири билан таъсирлашишига имконини бермайдиган жойларга жойлаштирилиши;
омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида бир вақтнинг ўзида кимёвий модда миқдорининг максимал сақланишини ҳисобга олиш;
омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти ишчи-ходимларининг шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши;
кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишга қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талаблари бажарилиши лозим»;
13-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
14-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банд «Омборда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банд «Омборларда» сўзидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банд «Кимёвий моддалар сақланаётган даврда омборда» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида» сўзлари билан тўлдирилсин;
26-банд «Кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан омборда» сўзларидан кейин «ва ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
28-банд «кимёвий моддаларни йўқ қилиш омбор» сўзларидан кейин «ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоот» сўзлари билан тўлдирилсин;
30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
а) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштиради, шунингдек, ушбу соҳадаги белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади;
б) кимёвий моддалардан фойдаланувчилар томонидан кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган хавфсизлик талабларига риоя этилишини назорат қилади;
в) республика ҳудудига олиб кирилган ва республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган ҳамда сақланаётган кимёвий моддалар тўғрисида ягона марказлашган маълумотлар базасини яратади ва мониторингини юритади;
г) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда юзага келадиган техноген авариялар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, оқибатларини бартараф этиш ишларини бошқаради ҳамда мувофиқлаштиради;
д) кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги назоратни Божхона қўмитаси, Қўмита, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширади;
е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш ва улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун объектнинг (омборнинг) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;
ж) кимёвий моддалар бўйича талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўради;
з) Божхона қўмитаси билан биргаликда республика ҳудудига олиб кириладиган кимёвий моддалар бўйича Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маълумот алмашади;
и) Ички ишлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Қўмита мутахассисларини жалб этган ҳолда, бўлим (бўлинмалар) ходимларининг малакасини ошириб боради;
к) кимёвий моддаларни сақлаш омборларида ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида бир йилда кўпи билан бир маротаба батафсил (дастлабки) ва назорат тартибида кимёвий моддаларни сақлаш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини назорат қилади, шу жумладан, уларнинг омборда тўғри жойлаштирилгани, емирувчи ёки бошқача таъсирга чидамли тарзда сақланаётганлиги, шунингдек, бир-бирига ўзаро таъсир қилмаслиги ва хавфли оқибатларни келтириб чиқарувчи реакцияга киришмаслигини таъминловчи шароитлар яратилганлигини текширади;
л) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида белгиланган тартибда тезкор текширувлар ўтказади;
м) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича йиллик асосий тадбирлар режалари асосида кимёвий моддалар билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари иштирокида кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш тадбирларини хавфсиз ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув машқ ва машғулотлар ўтказиб боради»;
31-бандда :
биринчи хатбоши «улардан» сўзидан кейин «ишлаб чиқаришда» сўзлари билан тўлдирилсин;
«г» кичик банддаги «Контехназорат» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Қўмита-кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш, уларни йўқ қилиш соҳасида қуйидагиларни амалга оширади:
а) мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ кимёвий моддалар омборда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотида сақланса, ушбу омборларни ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини ХИЧО сифатида рўйхатга олади;
б) омборларда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларини лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда портловчи ва заҳарли моддаларни, уларни қўллаган ҳолда материаллар ва маҳсулотларни, шунингдек, портлатиш воситаларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензияси мавжудлигини назорат қилади;
в) Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига кўра қуйидаги омборларда ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОларида белгиланган тартибда:
хавфли ишлаб чиқариш объектини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини;
хавфли ишлаб чиқариш объектида қўлланадиган техник қурилмаларини;
хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни;
г) омборларда, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларда ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария юз берганда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун жавобгарлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурта қилинганлигини текширади;
д) омборлар, ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари, кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОни монтаж, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш ва фойдаланиш ишларини бажариш учун қуйидаги фаолият турлари бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Қўмита томонидан:
Қўмита назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома;
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш учун объектнинг (омборнинг) ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса беради;
е) ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасида фаолият юритадиган раҳбарларни уч йилда бир маротаба, мутахассисларнинг бир йилда бир маротаба ўтказиладиган меҳнат муҳофазаси қоидалари ва йўриқномалари бўйича билим синовларида иштирок этади;
ж) омборларда, ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида ҳамда кимёвий моддаларни сақлаш учун мўлжалланган ХИЧОда авария ёки бахтсиз ҳодисалар содир бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус текшириш ўтказади»;
қуйидаги мазмундаги 33 1 -банд билан тўлдирилсин:
«33 1 . Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш соҳасидаги фаолиятнинг табиатни муҳофаза қилиш нормаларига мувофиқлигига риоя этилишини назорат қилади»;
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Кимёвий моддаларни сақлаш, ташиш, улардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлашга қуйидагилар жавобгар ҳисобланади:
кимёвий моддалар омборга жойлаштирилгунга қадар — ташувчи;
кимёвий моддалар омборга ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотига жойлаштирилганда — омбор эгаси ва улардан фойдаланувчи субъект;
кимёвий моддалардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилишда — улардан фойдаланувчи субъект»;
д) Низомга 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган моддалар ҳамда ушбу моддалар сақланадиган омбор ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган бино ва иншоотларнинг ёнгин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасидан хулоса олиниши зарур бўлган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) рўйхати»;
е) Низомга 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) сақлаш ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари учун объектнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан хулоса»;
«омборхона» сўзи «объектнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
и) Низомга 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни омборхоналарда ва ишлаб чиқариш бино ва иншоотларида сақлаш фаолияти учун рухсатнома олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Кимёвий моддаларни сақловчи омбор ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти эгалари Кимёвий моддаларни сақлаш омборини ташкил этиш ҳамда кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш бино ва иншоотида сақлаш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармасига талаб этиладиган материаллар билан бирга ариза билан ёзма ёки вазирлик электрон манзили орқали мурожаат қилади. Кимёвий моддалар омборга жойлаштирилгунга қадар 2-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси 1. Қўмитага аризада кўрсатилган омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти саноат хавфсизлиги талабларига жавоб бериши юзасидан тегишли хулоса олиш учун зарур материалларни юборади. Бир иш куни 2. Омборхона ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан жойига чиққан ҳолда тегишли ўрганишлар ўтказади. Уч иш куни 3-босқич Қўмита Аризани жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли хулосани Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим қилади. Етти иш куни 4-босқич Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий бошқармаси Қўмита хулосаси ва омборнинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиш натижалари асосида ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддаларни сақлаш омборхонаси ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншооти фаолияти учун тегишли рухсатнома ёки омборхонанинг ҳамда ишлаб чиқариш бино ва иншоотининг саноат ва/ёки ёнгин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса беради. Ўн иш куни »;
к) Низомга 4-иловадаги «Контехназорат» сўзи «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнгин назорати тўғрисидаги низомда :
8-банднинг иккинчи хатбошиси «ташкил этиш бошқармаси» сўзларидан кейин «Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармасининг Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
11-бандда :
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторининг катта ёрдамчилари — Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактика бошқармаси, Ута муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофаза бошқармаси Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин назорати бўйича бош давлат инспекторларининг катта ёрдамчилари — Ёнғинлар профилактикаси бўлими, Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида профилактикаси бўлими, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бўлими ҳамда Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик муҳофазани ташкил этиш бўлимининг давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ваколати берилган ҳарбий хизматчилари».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 июнь,
397-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLARI REJASI
SXEMASI
Yonish va portlash xavfi boʻlgan muhitni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar, shuningdek, ayrim zaharli moddalar aylanmasini tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilish jarayonida, shuningdek, ayrim zaharli moddalar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlarning oldini olish hamda oqibatlarini tezkor bartaraf etish borasidagi chora-tadbirlar samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yer qaʼridan foydalanish, sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi hamda atom energiyasidan foydalanish sohalarida davlat boshqaruvi va nazorati tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-79-son Farmoniga muvofiq:
Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi negizida:
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;
Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Yonish va portlash xavfi boʻlgan muhitni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar, shuningdek, ayrim zaharli moddalar aylanmasini tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari rejasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya berishda 2025-yil 1-avgustdan boshlab:
Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan kelishish tartibi joriy etilsin;
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi bilan kelishish tartibi bekor qilinsin.
4. Belgilansinki, portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilishni litsenziyalashda:
a) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarining yaratilishi, ishlab chiqarilishi, tashilishi, saqlanishi va yoʻq qilinishi tabiatni muhofaza qilish normalariga muvofiqligi;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organlari tomonidan portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini maxsus (ixtisoslashtirilgan) avtotransport vositalarida tashishning belgilangan talablariga rioya qilinishi;
v) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan tasdiqlangan standartlarga muvofiq tirik organizmga taʼsir qilish darajasiga koʻra I, II va III xavflilik darajalariga (oʻta xavfli, yuqori darajada xavfli va oʻrtacha darajada xavfli) mansub zaharli moddalarning qonunchilik talablariga, shuningdek, obyektning sanitar-muhofaza zonasini belgilash boʻyicha normativ hujjatlar talablariga mosligi;
g) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi bilan yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilish sohasidagi faoliyat belgilangan talablarga rioya etilgan holda amalga oshirilishi kelishiladi.
5. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 2026-yil 1-yanvarga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi bilan birgalikda litsenziyalanishi belgilangan zaharli moddalarni saqlash, tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilish talablarini nazarda tutuvchi xavfsizlik qoidalarini tasdiqlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi 2025-yil 1-oktabrga qadar ushbu qaror bilan litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar “Litsenziya” axborot tizimida joriy qilinishini taʼminlasin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov, Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vaziri B.B. Kudratxodjayev hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi raisi A.V. Rafiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 397-son qaroriga 1-ILOVA
Yonish va portlash xavfi boʻlgan muhitni yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar, shuningdek, ayrim zaharli moddalar aylanmasini tartibga solishni takomillashtirish
T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼullar 1. Xavfli ishlab chiqarish obyekti sifatida roʻyxatga olinmagan zaharli va portlash xavfini yuzaga keltirishi mumkin boʻlgan obyektlarni nazorat qilish. 1. Xavfli ishlab chiqarish obyektlari roʻyxatiga aniqliklar kiritib borish, yangi aniqlangan obyektlarni identifikatsiya qilish va roʻyxatga olish. 2. Xavfli ishlab chiqarish obyektlarida xavfsizlik talablariga rioya etilishi yuzasidan monitoring yuritish. Doimiy Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Bojxona qoʻmitasi 2. Litsenziyalanishi belgilangan zaharli moddalarni saqlash, tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilish talablarini nazarda tutuvchi xavfsizlik qoidalarini tasdiqlash. 1. Litsenziyalanishi belgilangan zaharli moddalarni saqlash, tashish, ulardan foydalanish va yoʻq qilish talablarini nazarda tutuvchi xavfsizlik qoidalarini ishlab chiqish. 2. Xavfsizlik qoidalarini belgilangan tartibda tasdiqlash. 2025-yil dekabr Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 3. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarning (mahsulotlarning) respublika hududiga olib kirilishi, ishlab chiqarilishi, tashilishi, saqlanishi, foydalanilishi va yoʻq qilinishini tartibga solish amaliyoti boʻyicha xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish. 1. Manfaatdor vazirlik va idoralar mutaxassislaridan iborat ishchi guruh tuzish. 2. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) respublika hududiga olib kirish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash, foydalanish va yoʻq qilishni tartibga solish amaliyoti boʻyicha xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribasini oʻrganish. Bunda yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) bilan bogʻliq faoliyatni tartibga solish amaliyotini oʻrganish yuzasidan xorijiy davlatlarga xizmat safarlarini tashkil etish. 3. Xorijiy davlatlar tajribasi asosida respublikada yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarning (mahsulotlarning) xavfsizligini taʼminlash mexanizmlarini takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritish. 2025-yil davomida Vazirlar Mahkamasi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Adliya vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, manfaatdor vazirlik va idoralar 4. Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzganlik uchun javobgarlikni kuchaytirish. 1. Ishlatish taqiqlangan va ishga yaroqsiz boʻlib qolgan kimyoviy moddalarni tegishli ruxsatnomasiz zararsizlantirganlik hamda transportda yonuvchan, zaharlovchi, tez alangalanuvchi, portlovchi hamda zaharli moddalar va ashyolarni olib yurish qoidalarini buzganlik, shuningdek, portlovchi va zaharli moddalarga oid huquqbuzarliklar uchun javobgarlikni kuchaytirish yuzasidan takliflar ishlab chiqish. 2. Takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil sentabr Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Adliya vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi 5. Portlovchi va zaharli moddalar bilan bogʻliq faoliyat uchun litsenziya berish boʻyicha “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalini takomillashtirish. Portlovchi va zaharli moddalar bilan bogʻliq faoliyatni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlar talablaridan kelib chiqib, “Litsenziya” axborot tizimi va Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga tegishli oʻzgartirishlar kiritish. 2025-yil avgust Adliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 6. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash va foydalanishda qonunchilik talablariga rioya etilishini doimiy monitoring qilib borish hamda ular bilan bogʻliq texnogen avariyalar va favqulodda vaziyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash va foydalanish sharoitlarini oʻrganish boʻyicha qoʻshma chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2025-yil iyul Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha taʼsirchan choralar koʻrish. Doimiy 7. Portlovchi va zaharli moddalar aylanmasini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarning imzolangan rasmiy tildagi matni bilan bir qatorda rus tilidagi normativ-huquqiy hujjatlarni davlat tiliga rasmiy tarjima qilish orqali jismoniy va yuridik shaxslarning ushbu hujjatlardan xabardorligini oshirish. 1. Portlovchi va zaharli moddalarni tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish. 2. Bosqichma-bosqich barcha hujjatlarning davlat tilidagi tarjimalarini qonunchilik hujjatlari milliy bazasida hamda tegishli davlat organlarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilib borish. 2025-yil davomida Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyatlarini alohida litsenziya turlari sifatida belgilash. 1. Portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish uchun alohida litsenziya pasportlarini ishlab chiqish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil sentabr Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Adliya vazirligi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyundagi 397-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 30-ilovada :
a) 5-pozitsiyada:
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) litsenziya talabgorida portlovchi va zaharli moddalarni amaldagi norma va qoidalar talablariga muvofiq saqlash joylarining (portlovchi materiallar omborining tayyorligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma, ombor ijaraga olingani haqida shartnoma va boshqalar) hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarining tayyorligi, ularni tashish uchun texnik vositalar, portlovchi moddalarni tayyorlash uchun asbob-uskunalarning mavjudligini tasdiqlovchi texnik hujjatlar, shuningdek, yongin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi tomonidan berilgan xulosa”;
“d” kichik banddagi “xodimning” soʻzi “korxonaning” soʻzi bilan almashtirilsin;
quyidagi tahrirdagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:
“e) litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllanadigan texnik qurilmalarni hisobga olish, identifikatsiya qilish, sertifikatlash tizimini joriy etish va sanoat xavfsizligi ekspertizadan oʻtkazilganini tasdiqlovchi hujjat”;
v) 10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi; Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi. ” ;
g) 12-pozitsiyada:
“v” kichik band quyidagi mazmundagi yigirma toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“etilen oksidi”;
yigirma toʻrtinchi — oʻttizinchi xatboshilar tegishlicha yigirma beshinchi — oʻttiz birinchi xatboshilar deb hisoblansin;
yigirma beshinchi xatboshidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oʻttiz beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mazkur faoliyatni litsenziyalash doirasida Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi va Favqulodda vaziyatlar vazirligi mutaxassislaridan iborat ekspert guruhi tashkil etiladi. Litsenziyalovchi organ talabgordan taqdim etilgan hujjatlarni ekspert guruhiga yuborishi mumkin. Ekspert guruhi oʻz vakolatlari doirasida hujjatlarni koʻrib chiqib, litsenziya talabgoriga tegishli litsenziyani berish yoki bermaslik yuzasidan ekspert xulosasini litsenziyalovchi organga taqdim etadi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi faoliyatini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomini tasdiqlash haqida” 2024-yil 7-martdagi 121-son qarorida :
a) qarorning nomi “ulardan” soʻzidan keyin “ishlab chiqarishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi faoliyatni nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash uchun ombor hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida yongʻin va sanoat xavfsizligi talablari;
kimyoviy moddalarni tashishda belgilangan talablar;
kimyoviy moddalarni saqlash, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishda belgilangan talablar;
davlat organlarining kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi asosiy funksiyalari”;
v) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi Ichki ishlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda mazkur qaror bilan tasdiqlangan nizom talablari joylarda bir xil va toʻgʻri bajarilishi ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatsin”;
g) ilovaning nomi “ulardan” soʻzidan keyin “ishlab chiqarishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
1-band kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Bojxona qoʻmitasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organlar) tomonidan yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar (keyingi oʻrinlarda — kimyoviy moddalar) ushbu moddalardan foydalanuvchilar tomonidan saqlanishini, tashilishini, ulardan ishlab chiqarishda foydalanilishini hamda ularning yoʻq qilinishini nazorat qilish tartibini belgilaydi.
Mazkur Nizom talablari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, idoraviy boʻysunuvidan hamda mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish bilan shugʻullanadigan jismoniy hamda yuridik shaxslar uchun majburiydir”;
2-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-bob. Kimyoviy moddalarni saqlash va ishlab chiqarish bino va inshootlari uchun belgilangan talablar”;
4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Kimyoviy moddalarni saqlovchi ombor va ishlab chiqarish bino va inshooti egalari mazkur Nizomga 1-ilovada koʻrsatilgan kimyoviy moddalarni saqlash uchun omborning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining yongin hamda sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) har uch yilda bir marotaba ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda xulosa olishi zarur.
Bunda mazkur xulosa Nizomga 3-ilovadagi sxemaga muvofiq olinadi”;
5-band “ombori binolari” soʻzlaridan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Kimyoviy moddalardan foydalanuvchilar respublika hududida ishlab chiqarilgan va chet davlatlardan olib kirilgan kimyoviy moddalarni omborxonada joylashtirishdan (saqlashdan) oldin kimyoviy moddalarni tashish yoʻnalishi, turi, miqdori va ularni ishlab chiqaruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kunida Favqulodda vaziyatlar vazirligining tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boshqarmasiga xulosa olish uchun yuboradi. Bunda taqdim qilingan barcha hujjatlar kelib tushgan sanadan eʼtiboran uni koʻrib chiqib, xulosa berish yoxud uni berishni rad etish muddati oʻn ish kunidan oshmasligi kerak”;
7-band “Omborxonalarda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-band “Omborxonada” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band “Kimyoviy moddalarni omborda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Kimyoviy moddalar saqlanadigan ombor hamda ishlab chiqarish bino va inshooti egasi “Modda (material) xavfsizlik pasporti”da belgilangan maʼlumotlardan tashqari amaldagi qonunchilik hujjatlarida va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilangan talablarni bajargan holda kimyoviy moddalarni saqlash, shuningdek, quyidagi qoʻshimcha tadbirlarni amalga oshirishi zarur:
omborning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining ochiq saqlash maydonida tabiiy yoki omborning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining yopiq saqlash maydonida sunʼiy shamollatish sharoitining yaratilishi;
binoning ichki qismi haroratiga qoʻyiladigan talablarni bajarish;
kimyoviy moddaga oftob nurlari taʼsirini hisobga olish;
omborda hamda ishlab chiqarish bino va inshootida oʻzaro aloqada ekzotermik reaksiyalarga kirishishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar orasi maxsus ajratilgan, avariya holatlarida ham bir-biri bilan taʼsirlashishiga imkonini bermaydigan joylarga joylashtirilishi;
ombor hamda ishlab chiqarish bino va inshootida bir vaqtning oʻzida kimyoviy modda miqdorining maksimal saqlanishini hisobga olish;
ombor hamda ishlab chiqarish bino va inshooti ishchi-xodimlarining shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanishi;
kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishga qoʻyiladigan qoʻshimcha xavfsizlik talablari bajarilishi lozim”;
13-band “Omborlarda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
14-band “Omborlarda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
15-band “Omborda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
16-band “Omborlarda” soʻzidan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
17-band “Kimyoviy moddalar saqlanayotgan davrda omborda” soʻzlaridan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshootida” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
26-band “Kimyoviy moddalardan foydalanuvchilar tomonidan omborda” soʻzlaridan keyin “va ishlab chiqarishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
28-band “kimyoviy moddalarni yoʻq qilish ombor” soʻzlaridan keyin “hamda ishlab chiqarish bino va inshoot” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
30-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“30. Favqulodda vaziyatlar vazirligi kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi faoliyatni muvofiqlashtiradi, shuningdek, ushbu sohadagi belgilangan talablarga rioya etilishini nazorat qiladi;
b) kimyoviy moddalardan foydalanuvchilar tomonidan kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishda belgilangan xavfsizlik talablariga rioya etilishini nazorat qiladi;
v) respublika hududiga olib kirilgan va respublika hududida ishlab chiqarilayotgan hamda saqlanayotgan kimyoviy moddalar toʻgʻrisida yagona markazlashgan maʼlumotlar bazasini yaratadi va monitoringini yuritadi;
g) kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishda yuzaga keladigan texnogen avariyalar va favqulodda vaziyatlarning oldini olish, shuningdek, oqibatlarini bartaraf etish ishlarini boshqaradi hamda muvofiqlashtiradi;
d) kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi nazoratni Bojxona qoʻmitasi, Qoʻmita, Ichki ishlar vazirligi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda amalga oshiradi;
e) yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni saqlash va ulardan ishlab chiqarishda foydalanish uchun obyektning (omborning) hamda ishlab chiqarish bino va inshootining yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa beradi;
j) kimyoviy moddalar boʻyicha talablarning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslarga nisbatan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda choralar koʻradi;
z) Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda respublika hududiga olib kiriladigan kimyoviy moddalar boʻyicha Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali maʼlumot almashadi;
i) Ichki ishlar vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Transport vazirligi, Energetika vazirligi, Bojxona qoʻmitasi hamda Qoʻmita mutaxassislarini jalb etgan holda, boʻlim (boʻlinmalar) xodimlarining malakasini oshirib boradi;
k) kimyoviy moddalarni saqlash omborlarida hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida bir yilda koʻpi bilan bir marotaba batafsil (dastlabki) va nazorat tartibida kimyoviy moddalarni saqlash, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishda belgilangan talablarga rioya etilishini nazorat qiladi, shu jumladan, ularning omborda toʻgʻri joylashtirilgani, yemiruvchi yoki boshqacha taʼsirga chidamli tarzda saqlanayotganligi, shuningdek, bir-biriga oʻzaro taʼsir qilmasligi va xavfli oqibatlarni keltirib chiqaruvchi reaksiyaga kirishmasligini taʼminlovchi sharoitlar yaratilganligini tekshiradi;
l) jismoniy va yuridik shaxslar murojaatlari, shuningdek, ommaviy axborot vositalari va boshqa manbalardan olingan maʼlumotlar asosida belgilangan tartibda tezkor tekshiruvlar oʻtkazadi;
m) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining aholi va hududlarni favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻyicha yillik asosiy tadbirlar rejalari asosida kimyoviy moddalar bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlari, davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlari ishtirokida kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish tadbirlarini xavfsiz tashkil etish boʻyicha koʻrgazmali oʻquv mashq va mashgʻulotlar oʻtkazib boradi”;
31-bandda :
birinchi xatboshi “ulardan” soʻzidan keyin “ishlab chiqarishda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“g” kichik banddagi “Kontexnazorat” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Qoʻmita-kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish, ularni yoʻq qilish sohasida quyidagilarni amalga oshiradi:
a) mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq kimyoviy moddalar omborda hamda ishlab chiqarish bino va inshootida saqlansa, ushbu omborlarni hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarini XICHO sifatida roʻyxatga oladi;
b) omborlarda hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida, kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOlarini loyihalashtirish, qurish hamda kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOda portlovchi va zaharli moddalarni, ularni qoʻllagan holda materiallar va mahsulotlarni, shuningdek, portlatish vositalarini yaratish, ishlab chiqarish, tashish, saqlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziyasi mavjudligini nazorat qiladi;
v) Oʻzbekiston Respublikasining “Xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga koʻra quyidagi omborlarda hamda ishlab chiqarish bino va inshootlarida kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOlarida belgilangan tartibda:
xavfli ishlab chiqarish obyektini qurish, kengaytirish, qayta qurish, texnik jihatdan qayta jihozlash, konservatsiyalash va tugatishga doir loyiha hujjatlarini;
xavfli ishlab chiqarish obyektida qoʻllanadigan texnik qurilmalarini;
xavfli ishlab chiqarish obyektidagi binolar va inshootlarni;
g) omborlarda, ishlab chiqarish bino va inshootlarda hamda kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOda avariya yuz berganda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun javobgarlik qonunchilik hujjatlarida belgilanadigan tartibda sugʻurta qilinganligini tekshiradi;
d) omborlar, ishlab chiqarish bino va inshootlari, kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOni montaj, taʼmirlash, ishga tushirish-sozlash va foydalanish ishlarini bajarish uchun quyidagi faoliyat turlari boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Qoʻmita tomonidan:
Qoʻmita nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma;
Favqulodda vaziyatlar vazirligiga yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni saqlash uchun obyektning (omborning) hamda ishlab chiqarish bino va inshootining sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa beradi;
e) yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasida faoliyat yuritadigan rahbarlarni uch yilda bir marotaba, mutaxassislarning bir yilda bir marotaba oʻtkaziladigan mehnat muhofazasi qoidalari va yoʻriqnomalari boʻyicha bilim sinovlarida ishtirok etadi;
j) omborlarda, ishlab chiqarish bino va inshootlarida hamda kimyoviy moddalarni saqlash uchun moʻljallangan XICHOda avariya yoki baxtsiz hodisalar sodir boʻlgan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda maxsus tekshirish oʻtkazadi”;
quyidagi mazmundagi 33 1 -band bilan toʻldirilsin:
“33 1 . Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilish sohasidagi faoliyatning tabiatni muhofaza qilish normalariga muvofiqligiga rioya etilishini nazorat qiladi”;
34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Kimyoviy moddalarni saqlash, tashish, ulardan ishlab chiqarishda foydalanish va ularni yoʻq qilishda xavfsizlik talablariga rioya etilishini taʼminlashga quyidagilar javobgar hisoblanadi:
kimyoviy moddalar omborga joylashtirilgunga qadar — tashuvchi;
kimyoviy moddalar omborga hamda ishlab chiqarish bino va inshootiga joylashtirilganda — ombor egasi va ulardan foydalanuvchi subyekt;
kimyoviy moddalardan foydalanish va ularni yoʻq qilishda — ulardan foydalanuvchi subyekt”;
d) Nizomga 1-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan moddalar hamda ushbu moddalar saqlanadigan ombor hamda ishlab chiqarishga moʻljallangan bino va inshootlarning yongin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasidan xulosa olinishi zarur boʻlgan kimyoviy moddalar (mahsulotlar) roʻyxati”;
e) Nizomga 2-ilovaning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni (mahsulotlarni) saqlash hamda ishlab chiqarish bino va inshootlari uchun obyektning yongʻin va sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan xulosa”;
“omborxona” soʻzi “obyektning” soʻzi bilan almashtirilsin;
i) Nizomga 3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni omborxonalarda va ishlab chiqarish bino va inshootlarida saqlash faoliyati uchun ruxsatnoma olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Kimyoviy moddalarni saqlovchi ombor hamda ishlab chiqarish bino va inshooti egalari Kimyoviy moddalarni saqlash omborini tashkil etish hamda kimyoviy moddalarni ishlab chiqarish bino va inshootida saqlash boʻyicha Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmasiga talab etiladigan materiallar bilan birga ariza bilan yozma yoki vazirlik elektron manzili orqali murojaat qiladi. Kimyoviy moddalar omborga joylashtirilgunga qadar 2-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligi hududiy boshqarmasi 1. Qoʻmitaga arizada koʻrsatilgan omborxona hamda ishlab chiqarish bino va inshooti sanoat xavfsizligi talablariga javob berishi yuzasidan tegishli xulosa olish uchun zarur materiallarni yuboradi. Bir ish kuni 2. Omborxona hamda ishlab chiqarish bino va inshootining yongin xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan joyiga chiqqan holda tegishli oʻrganishlar oʻtkazadi. Uch ish kuni 3-bosqich Qoʻmita Arizani joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqib, omborning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi yuzasidan tegishli xulosani Favqulodda vaziyatlar vazirligiga taqdim qiladi. Yetti ish kuni 4-bosqich Favqulodda vaziyatlar vazirligi hududiy boshqarmasi Qoʻmita xulosasi va omborning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining yongin xavfsizligi talablariga muvofiqligini oʻrganish natijalari asosida yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalarni saqlash omborxonasi hamda ishlab chiqarish bino va inshooti faoliyati uchun tegishli ruxsatnoma yoki omborxonaning hamda ishlab chiqarish bino va inshootining sanoat va/yoki yongin xavfsizligi qoidalariga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa beradi. Oʻn ish kuni ”;
k) Nizomga 4-ilovadagi “Kontexnazorat” soʻzi “Qoʻmita” soʻzi bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2013-yil 4-oktabrdagi 272-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat yongin nazorati toʻgʻrisidagi nizomda :
8-bandning ikkinchi xatboshisi “tashkil etish boshqarmasi” soʻzlaridan keyin “Radiatsion, kimyoviy va tibbiy-biologik muhofaza boshqarmasining Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻlimi va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
11-bandda :
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorining katta yordamchilari — Davlat yongʻin nazorati organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boshqarmasi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktika boshqarmasi, Uta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boshqarmasi hamda Radiatsion, kimyoviy va tibbiy-biologik muhofaza boshqarmasi Yonish va portlash xavfi yuqori boʻlgan kimyoviy moddalar bilan bogʻliq favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish boʻlimining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan harbiy xizmatchilari”;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahri, viloyatlar, oʻta muhim davlat ahamiyatiga molik yoki yongʻin va portlash xavfi yuqori boʻlgan obyektlarda yongʻin nazorati boʻyicha bosh davlat inspektorlarining katta yordamchilari — Yongʻinlar profilaktikasi boʻlimi, Shaharsozlik faoliyati sohasida profilaktikasi boʻlimi, Oʻta muhim va toifalangan obyektlarda yongʻin xavfsizligini taʼminlashni tashkil etish boʻlimi hamda Radiatsion, kimyoviy va tibbiy-biologik muhofazani tashkil etish boʻlimining davlat yongʻin nazoratini amalga oshirish vakolati berilgan harbiy xizmatchilari”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 30-iyun,
397-son