UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Республика аҳолисини гуруч маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимиз аҳолиси истеъмоли учун ички бозорни гуруч маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, шоли етиштириш ҳажмларини ошириш, маҳсулотни сақлаш ва қайта ишлашда илмий-инновацион ёндашувлар асосида ресурс тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, шоличиликда илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш ҳамда шоли уруғчилигини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2025 йилда асосий экин ҳисобида экилган шоли майдонларининг камида 60 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш, камида 45 фоизида шолини замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш ҳамда такрорий экин ҳисобида экилган шоли майдонларининг камида 50 фоизида кўчатлаб экиш ишлари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг 2026 йилда шоли экиладиган майдонларда тажриба-синов тариқасида камида 10 гектардан томчилатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда, маҳсулот етиштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси доирасида хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида шоличилик йўналишидаги халқаро мутахассисларни жалб этсин;

шоли етиштиришда ишлатиладиган замонавий ресурс тежайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси маблағлари ҳисобидан олиб келинишини ҳамда Шоличилик илмий-тадқиқот институтида синовдан ўтказилишини таъминласин;

2025 — 2028 йилларда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (IRRI) ўртасида ҳамкорлик бўйича амалий лойиҳа доирасида маркерларга асосланган селекция услубида шолининг сув кам талаб этадиган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги нав ва дурагайларини яратиш борасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширсин;

2025 — 2027 йилларда Миср давлати билан сув кам талаб этадиган, иссиқ ҳароратга чидамли ҳамда Непал давлати билан паст ҳароратга бардошли, серҳосил шоли навларини яратиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйсин;

шолининг мавжуд навларига нисбатан ҳосилдорлиги камида 10 — 15 ц/га юқори, анъанавий усулга (бостириб суғориш) нисбатан сув 30 — 35 фоизга кам сарфланадиган шароитда етиштириладиган, соғлом овқатланишга мос (болалар озуқаси ва турли касалликларга мос гуруч берадиган), дон сифати кўрсаткичлари юқори бўлган (юқори темир ва рух) нав ва дурагайларини яратиш ҳамда етиштириш технологиясини олиб келиш чораларини кўрсин.

4. Шоличиликда замонавий қайта ишлаш ва сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва халқаро илмий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар республикада шоли етиштириладиган майдонларда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишнинг самарадорлиги юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда шолини кўчатлаб экиш ускуналари ҳамда ушбу жараёнда талаб этиладиган пластик кассеталарнинг буюртмалар портфелини ишлаб чиқсин.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда шолини кўчатлаб экиш ускуналари ҳамда ушбу жараёнда талаб этиладиган пластик кассеталар харидларини молиялаштириш мақсадида лизинг ва кредит ресурслари манбаларини аниқлаб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифларни киритсин.

«Ўзавтосаноат» АЖ хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорларни жалб қилган ҳолда, шолини кўчатлаб экиш ускуналари ҳамда ушбу жараёнда талаб этиладиган пластик кассеталар учун белгиланган тартибда бўнак тўловлари шакллантирилгандан сўнг ушбу техникаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чораларини кўрсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 июлдаги 410-сон қарорига ИЛОВА

Шоличиликда замонавий қайта ишлаш ва сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва халқаро илмий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбалари Ижроси учун масъуллар I. Шолини етиштириш бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш 1. Шолини жойлаштириш бўйича ҳудудлардан таклифлар олиш. 1. Асосий ва такрорий экин майдонларида шоли етиштирувчилар кесимида рўйхатни шакллантириш. Бунда шоли етиштирувчи ҳар бир субъектнинг дала майдонлари сув билан таъминлангани инобатга олинади. Ҳар йили апрель ойида Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2. Шоли экиладиган майдонларни контурлар кесимида «CropAgro» ахборот тизимига жойлаштириш. Ҳар йили май ойида 2. Республика ҳудудларида илғор инновация технологияларини қўллаган ҳолда, шоли етиштириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш 1. Олим ва мутахассислар томонидан ўтказилган изланишлар натижалари асосида шолидан юқори ҳосил етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиянома тайёрлаш. Бунда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, шоли етиштиришнинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари ёритилади. 2. Тайёрланган тавсияномаларни ҳудудлардаги шоличилик кластерлари ва фермер хўжаликларига етказиш. 2025 йил июль Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда II. Шоличиликда қайта ишлаш ва замонавий сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш 3. Шоли етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилиш. 1. Асосий экин майдонларига экиладиган шоли майдонларининг: 60 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш; 45 фоизида замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш. 2. Такрорий экин майдонларига экиладиган шолининг 50 фоизида кўчатлаб экишни ташкил этиш. Экиш мавсумида Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон фермерлари кенгаши (А. Хаитов) 4. Хорижий тажрибалар асосида шоли майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 10 гектардан майдонларда томчилатиб суғориш технологияси орқали шоли етиштирувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. Экиш мавсумидан 10 кун олдин - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари 2. Ташаббускорлар билан таъминотчи корхона ўртасида шартномалар расмийлаштириш ҳамда тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатиш. Тижорат банклари кредитлари ҳисобидан Тижорат банклари 3. Тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилган шоли майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 4. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган шоли етиштирувчиларга белгиланган тартибда Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича таклиф киритиш. 2025 йил якунига қадар Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) 5. Янги технологиялардан фойдаланиш ҳисобига шоли етиштириш тажрибасини жорий этиш. 1. Қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариб, энергия тежайдиган сув насосларини ишлатиш ҳисобидан шоли майдонларини суғориш. 2. Қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобидан шоли майдонларини суғоришни оммалаштириш учун кўргазмали дала семинарини ташкил этиш. 3. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, шоли майдонларини суғоришда зовур сувларидан фойдаланиш. Мавсум давомида Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 6. Шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. 1. Республикада шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни хатловдан ўтказиш. 2025 йил июль Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) 2. Шолини қайта ишлаш бўйича ривожланган хорижий давлатларнинг технологияларини ўрганиш ва синаш. 2025 йил июль — декабрь 3. Шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш. 2026-2027 йиллар III. Шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш 7. Маркерларга асосланган селекция усулида шолининг сув кам талаб этадиган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги нав ва дурагайларни яратиш. 1. Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (IRRI)нинг Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик амалий лойиҳасини тасдиқлаш. 2025 йил июль Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Жаҳон банки билан биргаликда 2. Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтидан хорижий селекция навлари ва намуналарини олиб келиш. 3. Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг Хоразм филиалида янги шоли навлари ва намуналарининг экологик синовларини ўтказиш. 4. Шоли навларини яратиш жараёнида замонавий усуллардан фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар ташкил этиш. 2025 — 2028 йиллар давомида 8. Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳада иштирок этаётган уруғчилик субъектларига шартнома асосида юқори авлодли уруғликларни етказиб бериш. Экиш мавсумида Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси маблағлари ҳисобидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан биргаликда 2. Уруғликларни экиш ва парваришлаш даврларида ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказиш. 2025 йил июль-август 3. Уруғчилик субъектлари ходимлари малакасини ошириш учун Жанубий Корея давлатига хизмат сафарларини ташкил этиш. 4. Уруғлик шоли етиштиришда халқаро тажрибаларни ўргатиш мақсадида Жанубий Корея давлатидан мутахассис жалб қилиш. 2025 йил июль-август 5. Лойиҳа доирасида замонавий ресурс тежайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш. 2025 йил давомида 9. Стресс омилларга бардошли, серҳосил шоли навларини яратиш доирасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. 1. Давлат дастурлари доирасида стресс омилларга бардошли шоли навларини яратиш, шоли уруғчилигини йўлга қўйиш ва етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли лойиҳаларни эълон қилиш. 2025 йил июль-август Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов) 2. Миср давлати билан сув кам талаб этадиган, иссиқ ҳароратга чидамли ҳамда Непал давлати билан паст ҳароратга бардошли, серҳосил шоли навларини яратиш учун ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳужжатларни (меморандум) расмийлаштириш. 2025 йил сентябрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 3. Миср ва Непал давлатларидан шолининг нав ва намуналари уруғликларини олиб келиш ва экологик синов тажрибаларини ўтказиш. 2026-2027 йиллар 4. Маҳаллий шароитга мос шолининг янги навларини яратиш, уруғчилигини йўлга қўйиш ва етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш. 2027-2028 йиллар IV. Тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш 10. Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда эришилаётган натижаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш. Шолини етиштиришда амалга оширилаётган ислоҳотларни, илмий-тадқиқотлар ютуқларини ва ишлаб чиқаришда эришилаётган натижаларни расмий веб-сайтлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. 2025 йил давомида Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 2 июль,

410-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2025 й., 09/25/410/0567-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Respublika aholisini guruch mahsulotlari bilan uzluksiz taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimiz aholisi isteʼmoli uchun ichki bozorni guruch mahsulotlari bilan uzluksiz taʼminlash, sholi yetishtirish hajmlarini oshirish, mahsulotni saqlash va qayta ishlashda ilmiy-innovatsion yondashuvlar asosida resurs tejaydigan texnologiyalarni keng joriy etish, sholichilikda ilmiy-tadqiqot ishlari samaradorligini oshirish hamda sholi urugʻchiligini yanada rivojlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2025-yilda asosiy ekin hisobida ekilgan sholi maydonlarining kamida 60 foizida lazer uskunasi yordamida yer tekislash, kamida 45 foizida sholini zamonaviy urugʻ seyalkalari orqali ekish hamda takroriy ekin hisobida ekilgan sholi maydonlarining kamida 50 foizida koʻchatlab ekish ishlari amalga oshirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermerlari kengashi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Namangan, Sirdaryo, Surxondaryo va Xorazm viloyatlari hokimliklarining 2026-yilda sholi ekiladigan maydonlarda tajriba-sinov tariqasida kamida 10 gektardan tomchilatib sugʻorish texnologiyasini qoʻllagan holda, mahsulot yetishtirish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

Janubiy Koreyaning KOPIA markazi bilan hamkorlik loyihasi doirasida xorijiy tajribalarni oʻrganish maqsadida sholichilik yoʻnalishidagi xalqaro mutaxassislarni jalb etsin;

sholi yetishtirishda ishlatiladigan zamonaviy resurs tejaydigan qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlari Janubiy Koreyaning KOPIA markazi bilan hamkorlik loyihasi mablagʻlari hisobidan olib kelinishini hamda Sholichilik ilmiy-tadqiqot institutida sinovdan oʻtkazilishini taʼminlasin;

2025 — 2028-yillarda Jahon banki mablagʻlari hisobidan Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti va Filippindagi Xalqaro sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti (IRRI) oʻrtasida hamkorlik boʻyicha amaliy loyiha doirasida markerlarga asoslangan seleksiya uslubida sholining suv kam talab etadigan va hosildorligi yuqori boʻlgan yangi nav va duragaylarini yaratish borasida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirsin;

2025 — 2027-yillarda Misr davlati bilan suv kam talab etadigan, issiq haroratga chidamli hamda Nepal davlati bilan past haroratga bardoshli, serhosil sholi navlarini yaratish maqsadida hamkorlikni yoʻlga qoʻysin;

sholining mavjud navlariga nisbatan hosildorligi kamida 10 — 15 s/ga yuqori, anʼanaviy usulga (bostirib sugʻorish) nisbatan suv 30 — 35 foizga kam sarflanadigan sharoitda yetishtiriladigan, sogʻlom ovqatlanishga mos (bolalar ozuqasi va turli kasalliklarga mos guruch beradigan), don sifati koʻrsatkichlari yuqori boʻlgan (yuqori temir va rux) nav va duragaylarini yaratish hamda yetishtirish texnologiyasini olib kelish choralarini koʻrsin.

4. Sholichilikda zamonaviy qayta ishlash va suv tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish va xalqaro ilmiy hamkorlik loyihalarini amalga oshirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar respublikada sholi yetishtiriladigan maydonlarda tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilishning samaradorligi yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda ikki oy muddatda sholini koʻchatlab ekish uskunalari hamda ushbu jarayonda talab etiladigan plastik kassetalarning buyurtmalar portfelini ishlab chiqsin.

Iqtisodiyot va moliya vazirligi uch oy muddatda sholini koʻchatlab ekish uskunalari hamda ushbu jarayonda talab etiladigan plastik kassetalar xaridlarini moliyalashtirish maqsadida lizing va kredit resurslari manbalarini aniqlab, Vazirlar Mahkamasiga tegishli takliflarni kiritsin.

“Oʻzavtosanoat” AJ xorijiy investorlar va mahalliy tadbirkorlarni jalb qilgan holda, sholini koʻchatlab ekish uskunalari hamda ushbu jarayonda talab etiladigan plastik kassetalar uchun belgilangan tartibda boʻnak toʻlovlari shakllantirilgandan soʻng ushbu texnikalarni ishlab chiqarishni tashkil etish choralarini koʻrsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 2-iyuldagi 410-son qaroriga ILOVA

Sholichilikda zamonaviy qayta ishlash va suv tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy qilish va xalqaro ilmiy hamkorlik loyihalarini amalga oshirish boʻyicha

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbalari Ijrosi uchun masʼullar I. Sholini yetishtirish boʻyicha tashkiliy tadbirlarni amalga oshirish 1. Sholini joylashtirish boʻyicha hududlardan takliflar olish. 1. Asosiy va takroriy ekin maydonlarida sholi yetishtiruvchilar kesimida roʻyxatni shakllantirish. Bunda sholi yetishtiruvchi har bir subyektning dala maydonlari suv bilan taʼminlangani inobatga olinadi. Har yili aprel oyida Budjetdan tashqari xoʻjalik mablagʻlari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari 2. Sholi ekiladigan maydonlarni konturlar kesimida “CropAgro” axborot tizimiga joylashtirish. Har yili may oyida 2. Respublika hududlarida ilgʻor innovatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda, sholi yetishtirish boʻyicha tavsiyanoma ishlab chiqish 1. Olim va mutaxassislar tomonidan oʻtkazilgan izlanishlar natijalari asosida sholidan yuqori hosil yetishtirish boʻyicha ilmiy asoslangan tavsiyanoma tayyorlash. Bunda hududlarning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, sholi yetishtirishning alohida oʻziga xos xususiyatlari yoritiladi. 2. Tayyorlangan tavsiyanomalarni hududlardagi sholichilik klasterlari va fermer xoʻjaliklariga yetkazish. 2025-yil iyul Budjetdan tashqari xoʻjalik mablagʻlari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) tegishli ilmiy-tadqiqot institutlari bilan birgalikda II. Sholichilikda qayta ishlash va zamonaviy suv tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini joriy etish 3. Sholi yetishtirishda suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini keng joriy qilish. 1. Asosiy ekin maydonlariga ekiladigan sholi maydonlarining: 60 foizida lazer uskunasi yordamida yer tekislash; 45 foizida zamonaviy urugʻ seyalkalari orqali ekish. 2. Takroriy ekin maydonlariga ekiladigan sholining 50 foizida koʻchatlab ekishni tashkil etish. Ekish mavsumida Sholichilik xoʻjaliklari mablagʻlari hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Oʻzbekiston fermerlari kengashi (A. Xaitov) 4. Xorijiy tajribalar asosida sholi maydonlarida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish boʻyicha tajriba loyihalarini amalga oshirish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Buxoro, Namangan, Sirdaryo, Surxondaryo va Xorazm viloyatlarida 10 gektardan maydonlarda tomchilatib sugʻorish texnologiyasi orqali sholi yetishtiruvchi tashabbuskorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish. Ekish mavsumidan 10 kun oldin - Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyat hokimliklari 2. Tashabbuskorlar bilan taʼminotchi korxona oʻrtasida shartnomalar rasmiylashtirish hamda tijorat banklari tomonidan kreditlar ajratilishi boʻyicha amaliy yordam koʻrsatish. Tijorat banklari kreditlari hisobidan Tijorat banklari 3. Tijorat banklari tomonidan kreditlar ajratilgan sholi maydonlarida tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilish boʻyicha qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish. Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) 4. Tomchilatib sugʻorish texnologiyasini joriy qilgan sholi yetishtiruvchilarga belgilangan tartibda Davlat budjetidan subsidiya ajratish boʻyicha taklif kiritish. 2025-yil yakuniga qadar Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev) 5. Yangi texnologiyalardan foydalanish hisobiga sholi yetishtirish tajribasini joriy etish. 1. Quyosh panellaridan foydalangan holda elektr energiyasini ishlab chiqarib, energiya tejaydigan suv nasoslarini ishlatish hisobidan sholi maydonlarini sugʻorish. 2. Quyosh panellarini oʻrnatish hisobidan sholi maydonlarini sugʻorishni ommalashtirish uchun koʻrgazmali dala seminarini tashkil etish. 3. Hududlarning tuproq-iqlim sharoitlarini hisobga olib, sholi maydonlarini sugʻorishda zovur suvlaridan foydalanish. Mavsum davomida Sholichilik xoʻjaliklari mablagʻlari hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) 6. Sholini qayta ishlash uchun resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etish yuzasidan investitsiya loyihalarini amalga oshirish. 1. Respublikada sholini qayta ishlash uchun resurs tejaydigan texnologiyalarni xatlovdan oʻtkazish. 2025-yil iyul Sholichilik xoʻjaliklari mablagʻlari hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari, Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi (L. Kudratov) 2. Sholini qayta ishlash boʻyicha rivojlangan xorijiy davlatlarning texnologiyalarini oʻrganish va sinash. 2025-yil iyul — dekabr 3. Sholini qayta ishlash uchun resurs tejaydigan texnologiyalarni joriy etish yuzasidan investitsiya loyihalarini shakllantirish va amalga oshirish. 2026-2027-yillar III. Sholichilik sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini oʻtkazish 7. Markerlarga asoslangan seleksiya usulida sholining suv kam talab etadigan va hosildorligi yuqori boʻlgan yangi nav va duragaylarni yaratish. 1. Filippindagi Xalqaro sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti (IRRI)ning Jahon banki mablagʻlari hisobidan 2025 — 2028-yillarga moʻljallangan hamkorlik amaliy loyihasini tasdiqlash. 2025-yil iyul Jahon banki mablagʻlari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov), Toshkent va Xorazm viloyatlari hokimliklari Jahon banki bilan birgalikda 2. Xalqaro sholichilik ilmiy-tadqiqot institutidan xorijiy seleksiya navlari va namunalarini olib kelish. 3. Sholichilik ilmiy-tadqiqot instituti hamda uning Xorazm filialida yangi sholi navlari va namunalarining ekologik sinovlarini oʻtkazish. 4. Sholi navlarini yaratish jarayonida zamonaviy usullardan foydalanish boʻyicha ilmiy-amaliy seminar tashkil etish. 2025 — 2028-yillar davomida 8. Janubiy Koreyaning KOPIA markazi bilan hamkorlik loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihada ishtirok etayotgan urugʻchilik subyektlariga shartnoma asosida yuqori avlodli urugʻliklarni yetkazib berish. Ekish mavsumida Janubiy Koreyaning KOPIA markazi bilan hamkorlik loyihasi mablagʻlari hisobidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) Janubiy Koreyaning KOPIA markazi bilan birgalikda 2. Urugʻliklarni ekish va parvarishlash davrlarida resurs tejaydigan texnologiyalardan foydalanish boʻyicha seminarlar oʻtkazish. 2025-yil iyul-avgust 3. Urugʻchilik subyektlari xodimlari malakasini oshirish uchun Janubiy Koreya davlatiga xizmat safarlarini tashkil etish. 4. Urugʻlik sholi yetishtirishda xalqaro tajribalarni oʻrgatish maqsadida Janubiy Koreya davlatidan mutaxassis jalb qilish. 2025-yil iyul-avgust 5. Loyiha doirasida zamonaviy resurs tejaydigan qishloq xoʻjaligi texnikalari va agregatlarini xarid qilish. 2025-yil davomida 9. Stress omillarga bardoshli, serhosil sholi navlarini yaratish doirasida xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish. 1. Davlat dasturlari doirasida stress omillarga bardoshli sholi navlarini yaratish, sholi urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish va yetishtirish agrotexnologiyalarini ishlab chiqish boʻyicha maqsadli loyihalarni eʼlon qilish. 2025-yil iyul-avgust Ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari uchun ajratiladigan mablagʻlar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (Q. Sharipov) 2. Misr davlati bilan suv kam talab etadigan, issiq haroratga chidamli hamda Nepal davlati bilan past haroratga bardoshli, serhosil sholi navlarini yaratish uchun hamkorlikni yoʻlga qoʻyish boʻyicha hujjatlarni (memorandum) rasmiylashtirish. 2025-yil sentabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov) 3. Misr va Nepal davlatlaridan sholining nav va namunalari urugʻliklarini olib kelish va ekologik sinov tajribalarini oʻtkazish. 2026-2027-yillar 4. Mahalliy sharoitga mos sholining yangi navlarini yaratish, urugʻchiligini yoʻlga qoʻyish va yetishtirish agrotexnologiyasini ishlab chiqish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish. 2027-2028-yillar IV. Targʻibot-tashviqot ishlarini oʻtkazish 10. Amalga oshirilayotgan islohotlarni hamda erishilayotgan natijalarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilib borish. Sholini yetishtirishda amalga oshirilayotgan islohotlarni, ilmiy-tadqiqotlar yutuqlarini va ishlab chiqarishda erishilayotgan natijalarni rasmiy veb-saytlar hamda ommaviy axborot vositalari orqali yoritib borish. 2025-yil davomida Budjetdan tashqari xoʻjalik mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi (A. Djurabayev), Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi (A. Koʻchimov), manfaatdor vazirlik va idoralar, Qishloq xoʻjaligi vazirligi (I. Abduraxmonov)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 2-iyul,

410-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.07.2025-y., 09/25/410/0567-son)

lex.uz