📅 2025-yil 17-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат активларини бошқариш агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор агентствa по управлению государственными активами
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 June 2025 · Ministry and agency documents · Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 17 июндаги 01/07-14/43-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари;
ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимида жорий этилган, онлайн-буюртманомаларни қабул қилиш ва уларни қайта ишлаш махсус модули;
давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объекти (бундан буён матнда кўчмас мулк объекти деб юритилади) — балансда сақловчилар ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг белгиланган муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари, шунингдек уч ойдан ортиқ муддат давомида бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, шу жумладан умумий майдонининг 50 фоизидан кўпроғидан (бир бино ёки нотурар жой хонаси контури доирасида) товарлар ишлаб чиқаришда (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) фойдаланилмаётган объектлар (мавсумий тусдаги фаолият амалга ошириладиган объектлар бундан мустасно);
давлат иштирокидаги корхона — устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамияти ёхуд устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори хўжалик жамиятининг бошқа ҳар бир акциядори (иштирокчиси) улушига нисбатан кўп бўлган хўжалик жамияти;
онлайн-буюртманома — ҳудудий бўлинмалар томонидан ахборот тизими орқали давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш учун тўғридан-тўғри онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича аризаси;
«E-auksion » электрон савдо платформаси (бундан буён матнда электрон онлайн-аукцион деб юритилади) — электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун зарур ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бундай аукцион ва танловлар жараёнига кириш ҳамда уларда қатнашиш имконини таъминлайдиган ахборот тизими;
балансда сақловчи — сотилаётган давлат кўчмас мулк объекти бириктирилган юридик шахс.
2. Кўчмас мулк объектлари ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
Бунда, онлайн-буюртманома ҳудудий бўлинмалар томонидан ахборот тизими орқали берилади.
3. Кўчмас мулк объектларини ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомаларига асосан электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари, агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Давлат активлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланади.
Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектларини сотиш шартлари давлат иштирокидаги корхоналарнинг бошқарув органлари томонидан белгиланади.
2-боб. Онлайн-буюртманома бериш ва уни кўриб чиқиш
5. Ҳудудий бўлинмалар ҳудудларда аниқланган кўчмас мулк объектларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига ахборот тизими орқали онлайн-буюртманома юборади.
Бунда, онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
6. Ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасида кўчмас мулк объектлари бўйича қуйидаги маълумотлар илова қилинади:
кўчмас мулк объектининг тўлиқ манзили ҳамда балансда сақловчиси (мулкдори) тўғрисидаги маълумотлар;
кўчмас мулк объектининг фотосуратлари ва аниқ геолокацияси;
кўчмас мулк объектидан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклиф, агар мавжуд бўлса. Бунда, тегишли ҳудуд ва (ёки) кўчмас мулк объектининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, айнан қайси йўналишлар учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича ҳудудий бўлинманинг таклифи кўрсатилади.
7. Ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомаси ахборот тизими орқали Давлат активлари агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига автоматик равишда келиб тушади.
8. Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, уч иш куни ичида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари масъул ходимлари томонидан кўчмас мулк объекти жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилади ҳамда қуйидагилар ўрганилади:
кўчмас мулк объектининг балансда сақловчи ёки давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли эканлиги ҳамда бўш турганлиги;
кадастр ҳужжатларига мувофиқ кўчмас мулк объектининг умумий ер майдони ва бино-иншоотлар эгаллаган майдони;
кўчмас мулк объектининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳудудларни ривожлантириш дастурида (тармоқ жадвалида) мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Давлат активлари агентлигининг кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
кўчмас мулк объекти хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги;
кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов)нинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.
9. Давлат активлари агентлиги ҳудудий бошқармасининг масъул ходими ўрганиш жараёнида балансда сақловчи ҳамда давлат иштирокидаги корхоналардан кўчмас мулк объекти тўғрисидаги ушбу Низомнинг 8-бандида назарда тутилган маълумотларни сўраб олиши мумкин.
Бунда, балансда сақловчи ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объекти тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни ичида масъул ходимга тақдим этиши шарт.
10. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан онлайн-буюртманома асосида тақдим этилган давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
объект давлат кўчмас мулк объекти ҳисобланмаса ёки бўш турган бўлмаса;
давлат кўчмас мулк объекти ҳудудларни ривожлантириш дастури (тармоқ жадвали)да мавжуд бўлса;
давлат кўчмас мулк объекти хусусийлаштириш дастурларига кирган ёки хусусийлаштирилмайдиган объектлар тоифасига кирган бўлса;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва Давлат активлари агентлигининг давлат кўчмас мулк объектидан келгусида фойдаланиш бўйича қарори мавжуд бўлса;
давлат кўчмас мулк объектига нисбатан тақиқ (чеклов) мавжуд бўлса;
Бунда, давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш рад этилган кундан бошлаб бир иш куни ичида ахборот тизими орқали ҳудудий бўлинмаларга рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар юборилади.
11. Давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда, Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бир иш куни ичида ҳудудий бўлинмаларнинг онлайн-буюртманомасини электрон тизим орқали давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчи ва ҳудудий бўлинмага хабар беради.
3-боб. Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
12. Давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлмаганда, ўрганиш бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни ичида давлат иштирокидаги корхоналарга кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юборилади.
13. Давлат иштирокидаги корхоналар ўн беш иш куни ичида кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ёки чиқаришни рад этиш масаласини тегишли бошқарув органларида кўриб чиқади ва бу ҳақида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига тегишли жавоб хати юборади.
14. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари давлат иштирокидаги корхоналарнинг жавоб хатини олган кундан бошлаб бир иш куни ичида бу ҳақида ҳудудий бўлинмаларга хабар беради.
4-боб. Давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
15. Онлайн-буюртманома ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказилганда, уч иш куни ичида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари давлат кўчмас мулк объектини савдога чиқариш тўғрисида тегишли буйруқ қабул қилади ва давлат кўчмас мулк объектини тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукционга чиқариш чораларини кўради.
16. Давлат кўчмас мулк объектини сотишга тайёрлаш ва савдога чиқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоида
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналар кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектларини Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлинмаларининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
Босқичлар Тадбирлар Масъуллар Ижро муддати 1-босқич Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳудудлардаги кўчмас мулк объекти бўйича қисқача маълумотларни (объектнинг тўлиқ манзили, фотосуратлари, аниқ геопозицияси, объектдан келгусида самарали фойдаланиш бўйича таклифи) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларининг бошқариш агентлигининг (бундан буён матнда Давлат активлари агентлиги деб юритилади) «Давлат мулки» ахборот тизимига киритиш ва объектни онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича электрон буюртманомани юбориш. Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари Доимий 2-босқич Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига келиб тушган кўчмас мулк объекти бўйича маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари Онлайн-буюртманома келиб тушгандан сўнг, уч иш куни ичида 3-босқич Ўрганиш натижаларига кўра: а) давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш асослар мавжуд бўлганда, Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмаларига Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими орқали асосланган жавоб юбориш; б) давлат кўчмас мулк объектини онлайн-аукцион савдоларига чиқаришни рад этиш учун сабаблар бўлмаганда давлат кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнига ўтказади ҳамда бу ҳақда балансда сақловчига хабар бериш; в) давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли кўчмас мулк объектини ўрганиш бўйича тўпланган маълумотлар ва ҳужжатлар Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан бир иш куни ичида давлат иштирокидаги корхоналарнинг кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш масаласини кўриб чиқиш учун юбориш. Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бир иш куни ичида 4-босқич Давлат иштирокидаги корхоналар: Давлат иштирокидаги корхоналар а) кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш ёки чиқармаслик масаласини тегишли бошқарув органларида кўриб чиқиш ва бу тўғрисида Давлат активлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига маълумот бериш. 15 (ўн беш) иш куни ичида б) кўчмас мулк объектини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида тегишли бошқарув органлари қарори қабул қилинганда, ушбу кўчмас мулк объектини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш. белгиланган муддатларда 5-босқич Онлайн-буюртманома Давлат активлари агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизими орқали электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш жараёнларига ўтказилганда давлат кўчмас мулк объектини сотиш тўғрисида буйруқ қабул қилиш. Давлат кўчмас мулк объектини белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўриш. Давлат активлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари 3 (уч) иш куни ичида белгиланган муддатларда
Директор А. ОРТИКОВ
Савдо-саноат палатаси р аиси Д. ВАХАБОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 июнь,
2025 йил 17 июнь
01/07-14/43-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGI DIREKTORINING
BUYRUGʻI
NIZOM
SXEMASI
Davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hududiy boʻlinmalarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-apreldagi PF-70-son “2025-yil uchun xususiylashtirish dasturi toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:
1. Davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hududiy boʻlinmalarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktorining 2025-yil 17-iyundagi 01/07-14/43-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hududiy boʻlinmalarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hududiy boʻlinmalarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari (bundan buyon matnda hududiy boʻlinmalar deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boshqarmalari;
axborot tizimi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligining (bundan buyon matnda Davlat aktivlari agentligi deb yuritiladi) “Davlat mulki” axborot tizimida joriy etilgan, onlayn-buyurtmanomalarni qabul qilish va ularni qayta ishlash maxsus moduli;
davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyekti (bundan buyon matnda koʻchmas mulk obyekti deb yuritiladi) — balansda saqlovchilar va davlat ishtirokidagi korxonalarning belgilangan muddatda tugallanmagan qurilish obyektlari, shuningdek uch oydan ortiq muddat davomida boʻsh turgan binolar, yashash uchun moʻljallanmagan inshootlar, foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlari, shu jumladan umumiy maydonining 50 foizidan koʻprogʻidan (bir bino yoki noturar joy xonasi konturi doirasida) tovarlar ishlab chiqarishda (ishlar bajarish, xizmatlar koʻrsatish) foydalanilmayotgan obyektlar (mavsumiy tusdagi faoliyat amalga oshiriladigan obyektlar bundan mustasno);
davlat ishtirokidagi korxona — ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori ellik foizdan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyati yoxud ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori xoʻjalik jamiyatining boshqa har bir aksiyadori (ishtirokchisi) ulushiga nisbatan koʻp boʻlgan xoʻjalik jamiyati;
onlayn-buyurtmanoma — hududiy boʻlinmalar tomonidan axborot tizimi orqali davlat va davlat ishtirokidagi korxonalar koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri onlayn auksion savdolariga chiqarish boʻyicha arizasi;
“E-auksion ” elektron savdo platformasi (bundan buyon matnda elektron onlayn-auksion deb yuritiladi) — elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish uchun zarur axborotni kiritish, saqlash va qayta ishlash, shuningdek, jismoniy va yuridik shaxslarning bunday auksion va tanlovlar jarayoniga kirish hamda ularda qatnashish imkonini taʼminlaydigan axborot tizimi;
balansda saqlovchi — sotilayotgan davlat koʻchmas mulk obyekti biriktirilgan yuridik shaxs.
2. Koʻchmas mulk obyektlari hududiy boʻlinmalarning onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-yanvardagi 18-son qarori bilan tasdiqlangan “E-auksion” elektron savdo platformasida elektron onlayn-auksion va tanlovlarni tashkil etish hamda oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.
Bunda, onlayn-buyurtmanoma hududiy boʻlinmalar tomonidan axborot tizimi orqali beriladi.
3. Koʻchmas mulk obyektlarini hududiy boʻlinmalarning onlayn-buyurtmanomalariga asosan elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish ushbu Nizomning ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish shartlari, agar qonunchilik hujjatlarida boshqacha qoida belgilanmagan boʻlsa, Davlat aktivlari agentligi yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilanadi.
Davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli koʻchmas mulk obyektlarini sotish shartlari davlat ishtirokidagi korxonalarning boshqaruv organlari tomonidan belgilanadi.
2-bob. Onlayn-buyurtmanoma berish va uni koʻrib chiqish
5. Hududiy boʻlinmalar hududlarda aniqlangan koʻchmas mulk obyektlarini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish uchun Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalariga axborot tizimi orqali onlayn-buyurtmanoma yuboradi.
Bunda, onlayn-buyurtmanoma axborot tizimi orqali hududiy boʻlinmalar rahbarlarining elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.
6. Hududiy boʻlinmalarning onlayn-buyurtmanomasida koʻchmas mulk obyektlari boʻyicha quyidagi maʼlumotlar ilova qilinadi:
koʻchmas mulk obyektining toʻliq manzili hamda balansda saqlovchisi (mulkdori) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
koʻchmas mulk obyektining fotosuratlari va aniq geolokatsiyasi;
koʻchmas mulk obyektidan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha taklif, agar mavjud boʻlsa. Bunda, tegishli hudud va (yoki) koʻchmas mulk obyektining ixtisoslashuvidan kelib chiqib, aynan qaysi yoʻnalishlar uchun elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha hududiy boʻlinmaning taklifi koʻrsatiladi.
7. Hududiy boʻlinmalarning onlayn-buyurtmanomasi axborot tizimi orqali Davlat aktivlari agentligining tegishli hududiy boshqarmalariga avtomatik ravishda kelib tushadi.
8. Onlayn-buyurtmanoma kelib tushgandan soʻng, uch ish kuni ichida Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari masʼul xodimlari tomonidan koʻchmas mulk obyekti joyiga chiqqan holda koʻzdan kechiriladi hamda quyidagilar oʻrganiladi:
koʻchmas mulk obyektining balansda saqlovchi yoki davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli ekanligi hamda boʻsh turganligi;
kadastr hujjatlariga muvofiq koʻchmas mulk obyektining umumiy yer maydoni va bino-inshootlar egallagan maydoni;
koʻchmas mulk obyektining Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan tasdiqlangan hududlarni rivojlantirish dasturida (tarmoq jadvalida) mavjud yoki mavjud emasligi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari va Davlat aktivlari agentligining koʻchmas mulk obyektidan kelgusida foydalanish boʻyicha qarori mavjud yoki mavjud emasligi;
koʻchmas mulk obyekti xususiylashtirilmaydigan obyektlar toifasiga kirishi yoki kirmasligi;
koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov)ning mavjud yoki mavjud emasligi.
9. Davlat aktivlari agentligi hududiy boshqarmasining masʼul xodimi oʻrganish jarayonida balansda saqlovchi hamda davlat ishtirokidagi korxonalardan koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi ushbu Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan maʼlumotlarni soʻrab olishi mumkin.
Bunda, balansda saqlovchi hamda davlat ishtirokidagi korxonalar koʻchmas mulk obyekti toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni ichida masʼul xodimga taqdim etishi shart.
10. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari tomonidan onlayn-buyurtmanoma asosida taqdim etilgan davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish quyidagi hollarda rad etiladi:
obyekt davlat koʻchmas mulk obyekti hisoblanmasa yoki boʻsh turgan boʻlmasa;
davlat koʻchmas mulk obyekti hududlarni rivojlantirish dasturi (tarmoq jadvali)da mavjud boʻlsa;
davlat koʻchmas mulk obyekti xususiylashtirish dasturlariga kirgan yoki xususiylashtirilmaydigan obyektlar toifasiga kirgan boʻlsa;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari va Davlat aktivlari agentligining davlat koʻchmas mulk obyektidan kelgusida foydalanish boʻyicha qarori mavjud boʻlsa;
davlat koʻchmas mulk obyektiga nisbatan taqiq (cheklov) mavjud boʻlsa;
Bunda, davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish rad etilgan kundan boshlab bir ish kuni ichida axborot tizimi orqali hududiy boʻlinmalarga rad etish asoslari koʻrsatilgan holda xabar yuboriladi.
11. Davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish uchun ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlmaganda, Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari bir ish kuni ichida hududiy boʻlinmalarning onlayn-buyurtmanomasini elektron tizim orqali davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazadi hamda bu haqda balansda saqlovchi va hududiy boʻlinmaga xabar beradi.
3-bob. Davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish
12. Davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish uchun ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan asoslar mavjud boʻlmaganda, oʻrganish boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar va hujjatlar Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari tomonidan bir ish kuni ichida davlat ishtirokidagi korxonalarga koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish masalasini koʻrib chiqish uchun yuboriladi.
13. Davlat ishtirokidagi korxonalar oʻn besh ish kuni ichida koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish yoki chiqarishni rad etish masalasini tegishli boshqaruv organlarida koʻrib chiqadi va bu haqida Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalariga tegishli javob xati yuboradi.
14. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari davlat ishtirokidagi korxonalarning javob xatini olgan kundan boshlab bir ish kuni ichida bu haqida hududiy boʻlinmalarga xabar beradi.
4-bob. Davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish
15. Onlayn-buyurtmanoma axborot tizimi orqali elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazilganda, uch ish kuni ichida Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari davlat koʻchmas mulk obyektini savdoga chiqarish toʻgʻrisida tegishli buyruq qabul qiladi va davlat koʻchmas mulk obyektini toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksionga chiqarish choralarini koʻradi.
16. Davlat koʻchmas mulk obyektini sotishga tayyorlash va savdoga chiqarish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizom talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
5-bob. Yakuniy qoida
17. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.
Davlat va davlat ishtirokidagi korxonalar koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Davlat va davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektlarini Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi hududiy boʻlinmalarining onlayn-buyurtmanomasiga asosan toʻgʻridan-toʻgʻri elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish
Bosqichlar Tadbirlar Masʼullar Ijro muddati 1-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari tomonidan hududlardagi koʻchmas mulk obyekti boʻyicha qisqacha maʼlumotlarni (obyektning toʻliq manzili, fotosuratlari, aniq geopozitsiyasi, obyektdan kelgusida samarali foydalanish boʻyicha taklifi) Oʻzbekiston Respublikasi Davlat aktivlarining boshqarish agentligining (bundan buyon matnda Davlat aktivlari agentligi deb yuritiladi) “Davlat mulki” axborot tizimiga kiritish va obyektni onlayn-auksion savdolariga chiqarish boʻyicha elektron buyurtmanomani yuborish. Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalari Doimiy 2-bosqich Davlat aktivlari agentligining “Davlat mulki” axborot tizimiga kelib tushgan koʻchmas mulk obyekti boʻyicha maʼlumotlarni joyiga chiqqan holda oʻrganish. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari Onlayn-buyurtmanoma kelib tushgandan soʻng, uch ish kuni ichida 3-bosqich Oʻrganish natijalariga koʻra: a) davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish asoslar mavjud boʻlganda, Savdo-sanoat palatasining hududiy boʻlinmalariga Davlat aktivlari agentligining “Davlat mulki” axborot tizimi orqali asoslangan javob yuborish; b) davlat koʻchmas mulk obyektini onlayn-auksion savdolariga chiqarishni rad etish uchun sabablar boʻlmaganda davlat koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayoniga oʻtkazadi hamda bu haqda balansda saqlovchiga xabar berish; v) davlat ishtirokidagi korxonalarga tegishli koʻchmas mulk obyektini oʻrganish boʻyicha toʻplangan maʼlumotlar va hujjatlar Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari tomonidan bir ish kuni ichida davlat ishtirokidagi korxonalarning koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish masalasini koʻrib chiqish uchun yuborish. Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalari bir ish kuni ichida 4-bosqich Davlat ishtirokidagi korxonalar: Davlat ishtirokidagi korxonalar a) koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish yoki chiqarmaslik masalasini tegishli boshqaruv organlarida koʻrib chiqish va bu toʻgʻrisida Davlat aktivlari agentligining hududiy boshqarmalariga maʼlumot berish. 15 (oʻn besh) ish kuni ichida b) koʻchmas mulk obyektini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish toʻgʻrisida tegishli boshqaruv organlari qarori qabul qilinganda, ushbu koʻchmas mulk obyektini belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish. belgilangan muddatlarda 5-bosqich Onlayn-buyurtmanoma Davlat aktivlari agentligining “Davlat mulki” axborot tizimi orqali elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish jarayonlariga oʻtkazilganda davlat koʻchmas mulk obyektini sotish toʻgʻrisida buyruq qabul qilish. Davlat koʻchmas mulk obyektini belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish choralarini koʻrish. Davlat aktivlari agentligi va uning hududiy boshqarmalari 3 (uch) ish kuni ichida belgilangan muddatlarda
Direktor A. ORTIKOV
Savdo-sanoat palatasi r aisi D. VAXABOV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-iyun,
2025-yil 17-iyun
01/07-14/43-son