UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 25-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 25 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 June 2025 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

ЖАРИМАЛАР

ЖАРИМАЛАР

Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 25 июндаги 14-сон буйруғига ИЛОВА

Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар (бундан буён матнда Интернет тармоғидаги ўйинлар деб юритилади), лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарималар қўллаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Агентлик қуйидаги жарималарни (бундан буён матнда жарималар деб юритилади) қўллашга ҳақли:

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав фонди (устав капитали) энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаган миқдорда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ундириладиган жарима;

лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган миқдорларда қўлланиладиган жарима.

2. Жарималар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисоблаб чиқилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:

жарима суммасининг 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;

жарима суммасининг 50 фоизи — Агентликнинг тижорат банкидаги шахсий ҳисобварақларига.

3. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига хизматларни ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар (бундан буён матнда хорижий юридик шахслар деб юритилади) томонидан жарима суммасини тўлаш мазкур соҳадаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

2-боб. Жарималарни қўллаш асослари

4. Агентлик жарималарни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

Агентлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ваколатлари доирасида ўтказилган назорат тадбирлари ва текширувлар натижасида олинган маълумотлар ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликка тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва маълумотлар;

аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ва текширувлар натижалари бўйича хулосалар;

ўйинчилар ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;

Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистри оператори томонидан тақдим этиладиган маълумотлар;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.

5. Агентлик жарималарни қўллашда қуйидагиларни инобатга олади:

қоидабузарликларнинг тизимлилиги (икки ёки ундан ортиқ марта содир этилиши) ва давомийлиги;

йўл қўйилган қоидабузарликларнинг ўйинчиларнинг молиявий аҳволига таъсири;

жарималарни қўллаш натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;

аниқланган қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлган сабаблар;

илгари қўлланилган жарималарнинг самарадорлиги (натижадорлиги);

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар томонидан аниқланган камчиликлар ёки қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чораларнинг кўрилганлиги.

3-боб. Жарималарни қўллаш тартиби

6. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахсларга нисбатан жаримани қўллаш тўғрисидаги қарор Агентлик директори ёки унинг вазифасини бажарувчи ўринбосари томонидан қабул қилинади.

Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахсларга нисбатан жарималарни қўллаш бўйича Ишчи комиссиянинг (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) хулосаси жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

7. Комиссия таркиби Агентлик директорининг қарори билан тоқ сонда Агентлик ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.

8. Комиссия фаолиятини ташкил этиш, йиғилишларни ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш комиссия раиси томонидан амалга оширилади.

Комиссия йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш комиссия котиби зиммасига юкланади.

Комиссия йиғилишлари заруратга кўра ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.

Комиссия йиғилиши комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.

Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

9. Агентлик томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун жарималарни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Қоидабузарликлар аниқланган кун комиссия томонидан хулоса расмийлаштирилган кун ҳисобланади.

10. Комиссия котиби комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ҳақида:

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларини — йиғилишдан бир иш куни аввал;

хорижий юридик шахсни — йиғилишдан беш иш куни аввал хабардор қилади.

Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар ёки уларнинг вакиллари комиссия йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

11. Агентлик жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани жарима миқдори, тўлов муддати ва тегишли ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахсларга уч иш куни ичида ёзма равишда юборади.

Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ёки хорижий юридик шахслар жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўлаши лозим.

12. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар ёзма равишда берилган хабарда кўрсатилган муддатда жаримани тўламаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш учун судга мурожаат қилади.

13. Агентлик Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳамда уларга нисбатан қўлланилган жарималар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.

4-боб. Агентлик қарори устидан шикоят қилиш тартиби

14. Агентликнинг жарималарни қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўн беш кун ичида Агентликнинг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда шикоят бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар томонидан шикоят Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан шикоят кўриб чиқилмайди.

Жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинган тақдирда, жаримани тўлаш муддати тўхтатиб турилади.

15. Апелляция кенгаши апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахсларнинг шикоятини кўриб чиқади.

Апелляция кенгаши шикоятни кўриб чиқиш санаси тўғрисида:

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларини — кўриб чиқишдан бир иш куни аввал;

хорижий юридик шахсни — кўриб чиқишдан беш иш куни аввал хабардор қилади.

Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар ёки уларнинг вакиллари шикоятни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

16. Апелляция кенгаши шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва Агентлик қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;

шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганда, шикоятни қаноатлантириш ва Агентлик қарорини бекор қилиш тўғрисида.

17. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун ичида хабардор қилинади.

5-боб. Якуний қоида

18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав фонди (устав капитали) энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаган ундириладиган

Т/р Қоидабузарлик тури Қўлланиладиган жарима миқдори (фаолият турига мувофиқ ўйинларни ташкил этувчи ташкилотчилар учун белгиланган устав фонди (устав капитали)нинг энг кам миқдоридан) 1-бўлим. Лицензия талабларини бузиш 1. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан уларнинг лицензияси тўхтатилган муддатда фаолиятни амалга ошириш 1 фоиз 2. Лицензияни бошқа юридик шахсга ўтказиш, шу жумладан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, лицензияга бўлган ҳуқуқларни шартнома орқали бериш ва (ёки) улардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш 0,8 фоиз 3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) сўровида белгиланган муддатларда лицензиат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни бепул тақдим этмаслик 0,1 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,3 фоиз 4. Агентликнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини бажармаслик 0,3 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз 5. Устав капиталини лицензия талаблари ва шартларида белгиланган миқдордан камайтириш 0,8 фоиз 6. Устав капиталини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш 0,8 фоиз 7. Лицензияда кўрсатилмаган домен номи орқали фаолият юритиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 8. Фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлаштирилмаган электрон платформа орқали амалга ошириш 1 фоиз 9. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав капиталидаги улушини жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш масалаларини Агентлик билан келишмаслик 0,8 фоиз 10. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг раҳбарияти (директори ва унинг ўринбосарлари), бош ҳисобчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини ўзгартириш масалаларини Агентлик билан келишмаслик 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 11. Интернет тармоғидаги ўйинларни, лотереялар ҳамда букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «миллий» ҳамда республика шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатиш 0,1 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,3 фоиз 12. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан ўйинчиларни (мижозларни) рақамли (масофадан) идентификация қилиш талабларини бузиш 0,4 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз 2-бўлим. Ўйинларни ўтказиш ва депозитлар ҳамда ставкаларни қабул қилиш талабларини бузиш 13. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровлари, лотерея чипталарини харид қилиш ва ютуқларни тўлаш учун пул маблағларини Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда Регистр деб юритилади) уланмаган ҳолда ва (ёки) ундан ташқарида қабул қилиш 0,4 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз 14. Ўйинчиларга кредит ёки қарз маблағлари тақдим этиш, шунингдек кредит ёки кечиктирилган тўлов асосида ставкаларни қабул қилиш, жумладан, кредит ва молиявий ташкилотлар билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этиш мақсадида ўйинчиларга кредит ва қарз бериш учун шартнома тузиш 0,4 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда — 0,8 фоиз 15. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровларига маблағларни киритиш учун белгиланган лимитларга риоя этмаслик 0,4 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз 16. Ютуқларни тўлаш муддатларига риоя этмаслик 0,4 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз 3-бўлим. Техник талабларни бузиш 17. Ўйин ускуналарини сертификатлаш талабларига риоя этмаслик 0,7 фоиз 18. Носоз ёки сертификатланмаган дастурий таъминотдан фойдаланиш 0,7 фоиз 19. Маълумотларни ҳимоя қилиш ва рухсатсиз киришни олдини олиш талабларини бузиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда — 1 фоиз 20. Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этмаслик 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 21. Тузилган битимлар ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни қонунчилик ва (ёки) Регистрнинг ички ҳужжатларини бузган ҳолда узатиш 0,7 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 22. Битим тузиш, уни бекор қилиш ва ютуқ тўлаш билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотларни Регистрга операторига тақдим этмаслик 0,7 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 4-бўлим. Фаолият турларига қўйилган тақиқларни бузиш 23. Вояга етмаган шахсларга хизмат кўрсатиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 24. Вояга етмаган шахсларга тегишли ҳисобрақамлардан, шу жумладан банк картаси ҳисобрақамларидан, таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровларида иштирок этиши, ютиши ёки ютқазиши билан боғлиқ тўловлар амалга оширилиши 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 25. Чеклов рўйхати ва қарам шахслар рўйхатига киритилган шахсларга хизмат кўрсатиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 26. Лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларини ташкил этиш 1 фоиз 27. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида ҳодисаларга (спорт ўйинлари ва мусобақалари, сиёсий жараёнлар, танловлар ва бошқалар) букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш, бундан халқаро федерациялар қоидалар асосида тегишли даражада тайёргарлик, назорат ва ҳакамликни таъминланган ҳолда, томошабинлар иштирокида ўтказиладиган спорт ўйинлари ва халқаро даражадаги ҳодисалар мустасно; 0,7 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 28. Болалар ва ўсмирлар спорт мусобақаларига букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш 0,7 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 29. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти турларидан бирини лицензия асосида ҳамда мазкур фаолиятдан бошқа бирини эса лицензиясиз амалга ошириш 1 фоиз 30. Лотерея чипталарини сотиш шохобчаларини жойлаштириш жойларига оид талабларни бузиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз 31. Ўйинларни фақат Агентлик томонидан белгиланадиган тегишли мувофиқликни баҳолаш бўйича органларнинг ва синов лабораторияларнинг сертификатига эга ютуқли чипталарни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг бирон-бир таъсирини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни, шу жумладан, тасодифий рақамлар генераторини қўлламаган ҳолда ўтказиш 0,7 фоиз 5-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузиш 32. Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти ташкилотчилари мулкдори ва охирги бенефициар мулкдорининг қонунчилик билан белгиланган талабларга номувофиқлиги 1 фоиз 33. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан ўз электрон платформаларига Терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга кириш имкониятини бериш ҳар бир ҳолат учун 0,1 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда ҳар бир ҳолат учун 0,3 фоиз 34. Ички назорат қоидалари талабларини бузиш ҳар бир ҳолат учун 0,1 фоиз, лекин аниқланган барча ҳолатлар учун жами 1 фоиздан ошмаслиги лозим 6-бўлим. Реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш 35. Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти соҳасидаги реклама талабларини бузиш 0,8 фоиз, бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга қўлланиладиган

Т/р Қоидабузарлик тури Қўлланиладиган жарима миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорларида қўлланиладиган жарималар) 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тегишли лицензия олмасдан Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш 25 000 2. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровлари, лотерея чипталарини харид қилиш ва ютуқларни тўлаш учун пул маблағларини қабул қилиш 10 000 3. Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этмаслик 15 000 4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларини ташкил этиш 25 000 5. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузиш 15 000 6. Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти соҳасидаги реклама талабларини бузиш 10 000

Директор Д. ЛИ

Тошкент ш.,

2025 йил 25 июнь,

14-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 10/25/3643/0582-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

JARIMALAR

JARIMALAR

Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarima qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 19-apreldagi PF-68-son “Lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazishni tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-dekabrdagi 814-son “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazishni tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 19-apreldagi PF-68-son Farmoni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarima qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2025-yil 25-iyundagi 14-son buyrugʻiga ILOVA

Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarima qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) tomonidan Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar (bundan buyon matnda Internet tarmogʻidagi oʻyinlar deb yuritiladi), lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarimalar qoʻllash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-dekabrdagi 814-son “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazishni tartibga solishni takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 19-apreldagi PF-68-son Farmoni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Agentlik quyidagi jarimalarni (bundan buyon matnda jarimalar deb yuritiladi) qoʻllashga haqli:

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisi tomonidan lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlar toʻgʻrisidagi qonunchilik, shu jumladan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi uchun Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisining ustav fondi (ustav kapitali) eng kam miqdorining 1 foizidan oshmagan miqdorda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq undiriladigan jarima;

lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga ushbu Nizomning 2-ilovasida belgilangan miqdorlarda qoʻllaniladigan jarima.

2. Jarimalar Oʻzbekiston Respublikasining milliy valyutasida hisoblab chiqiladi va quyidagi tartibda taqsimlanadi:

jarima summasining 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;

jarima summasining 50 foizi — Agentlikning tijorat bankidagi shaxsiy hisobvaraqlariga.

3. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga xizmatlarni noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslar (bundan buyon matnda xorijiy yuridik shaxslar deb yuritiladi) tomonidan jarima summasini toʻlash mazkur sohadagi qonunchilik talablarini buzganlik uchun javobgarlikdan ozod qilmaydi.

2-bob. Jarimalarni qoʻllash asoslari

4. Agentlik jarimalarni qoʻllashda quyidagi manbalardan foydalanadi:

Agentlik va huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan amaldagi qonunchilikka muvofiq oʻz vakolatlari doirasida oʻtkazilgan nazorat tadbirlari va tekshiruvlar natijasida olingan maʼlumotlar hamda rasmiylashtirilgan hujjatlar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq Agentlikka taqdim etilishi lozim boʻlgan hisobotlar va maʼlumotlar;

auditorlik tashkilotlari tomonidan oʻtkazilgan nazorat tadbirlari va tekshiruvlar natijalari boʻyicha xulosalar;

oʻyinchilar yoki ularning qonuniy vakillarining murojaatlarini oʻrganish natijasida olingan maʼlumotlar;

Stavkalar va oʻyinchilarning yagona davlat registri operatori tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlar;

qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa manbalar.

5. Agentlik jarimalarni qoʻllashda quyidagilarni inobatga oladi:

qoidabuzarliklarning tizimliligi (ikki yoki undan ortiq marta sodir etilishi) va davomiyligi;

yoʻl qoʻyilgan qoidabuzarliklarning oʻyinchilarning moliyaviy ahvoliga taʼsiri;

jarimalarni qoʻllash natijasida vaziyatni oʻzgartirish imkoniyati;

aniqlangan qoidabuzarliklar va (yoki) kamchiliklarning yuzaga kelishi bilan bogʻliq boʻlgan sabablar;

ilgari qoʻllanilgan jarimalarning samaradorligi (natijadorligi);

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslar tomonidan aniqlangan kamchiliklar yoki qoidabuzarliklarni bartaraf etishga qaratilgan mustaqil choralarning koʻrilganligi.

3-bob. Jarimalarni qoʻllash tartibi

6. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslarga nisbatan jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror Agentlik direktori yoki uning vazifasini bajaruvchi oʻrinbosari tomonidan qabul qilinadi.

Bunda, Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslarga nisbatan jarimalarni qoʻllash boʻyicha Ishchi komissiyaning (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) xulosasi jarimani qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilish uchun asos hisoblanadi.

7. Komissiya tarkibi Agentlik direktorining qarori bilan toq sonda Agentlik xodimlaridan iborat tarkibda shakllantiriladi.

8. Komissiya faoliyatini tashkil etish, yigʻilishlarni oʻtkazish va ularga rahbarlik qilish komissiya raisi tomonidan amalga oshiriladi.

Komissiya yigʻilishi uchun tashkiliy tayyorgarlikni taʼminlash komissiya kotibi zimmasiga yuklanadi.

Komissiya yigʻilishlari zaruratga koʻra oʻtkaziladi. Yigʻilishlarda kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan kollegial tarzda qarorlar qabul qilinadi.

Komissiya yigʻilishi komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashganda vakolatli hisoblanadi.

Komissiya qarorlari yigʻilishda ishtirok etgan aʼzolarning koʻpchiligi tomonidan maʼqullangan taqdirda qabul qilingan deb hisoblanadi. Ovozlar teng boʻlganda komissiya raisi ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.

9. Agentlik tomonidan aniqlangan qoidabuzarliklar uchun jarimalarni qoʻllash muddati mazkur qoidabuzarliklar aniqlangan kundan eʼtiboran olti oydan va ular sodir etilgan kundan boshlab uch yildan oshmasligi lozim. Qoidabuzarliklar aniqlangan kun komissiya tomonidan xulosa rasmiylashtirilgan kun hisoblanadi.

10. Komissiya kotibi komissiya yigʻilishi oʻtkaziladigan kun haqida:

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilarini — yigʻilishdan bir ish kuni avval;

xorijiy yuridik shaxsni — yigʻilishdan besh ish kuni avval xabardor qiladi.

Bunda, Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslar yoki ularning vakillari komissiya yigʻilishida ishtirok etish huquqiga ega.

11. Agentlik jarimalarni qoʻllash toʻgʻrisidagi qarordan koʻchirmani jarima miqdori, toʻlov muddati va tegishli hisobvaraq rekvizitlarini koʻrsatgan holda Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslarga uch ish kuni ichida yozma ravishda yuboradi.

Bunda, Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari yoki xorijiy yuridik shaxslar jarima summasini yozma ravishda berilgan xabar olingan kundan boshlab oʻn besh kun ichida toʻlashi lozim.

12. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslar yozma ravishda berilgan xabarda koʻrsatilgan muddatda jarimani toʻlamagan taqdirda, Agentlik jarimani undirish uchun sudga murojaat qiladi.

13. Agentlik Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslar tomonidan sodir etilgan qoidabuzarliklar hamda ularga nisbatan qoʻllanilgan jarimalar toʻgʻrisidagi xabarni ommaviy axborot vositalarida eʼlon qilishga haqli.

4-bob. Agentlik qarori ustidan shikoyat qilish tartibi

14. Agentlikning jarimalarni qoʻllash toʻgʻrisidagi qaroridan norozi boʻlgan Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslar qarordan koʻchirmani olgan sanadan boshlab oʻn besh kun ichida Agentlikning apellyatsiya kengashiga (bundan buyon matnda Apellyatsiya kengashi deb yuritiladi) yozma ravishda shikoyat berish yoki qonunchilikda belgilangan tartibda sudga murojaat qilish huquqiga ega.

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslar tomonidan shikoyat Apellyatsiya kengashiga apellyatsiyani berish muddati buzilgan holda taqdim etilganda, Apellyatsiya kengashi tomonidan shikoyat koʻrib chiqilmaydi.

Jarimalarni qoʻllash toʻgʻrisidagi qaror ustidan shikoyat qilingan taqdirda, jarimani toʻlash muddati toʻxtatib turiladi.

15. Apellyatsiya kengashi apellyatsiya berilgan kundan boshlab oʻn besh kun ichida Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari va xorijiy yuridik shaxslarning shikoyatini koʻrib chiqadi.

Apellyatsiya kengashi shikoyatni koʻrib chiqish sanasi toʻgʻrisida:

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilarini — koʻrib chiqishdan bir ish kuni avval;

xorijiy yuridik shaxsni — koʻrib chiqishdan besh ish kuni avval xabardor qiladi.

Bunda, Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslar yoki ularning vakillari shikoyatni koʻrib chiqish jarayonida ishtirok etish huquqiga ega.

16. Apellyatsiya kengashi shikoyatni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

shikoyatda keltirilgan vajlar oʻz tasdigʻini topmaganda, shikoyatni qanoatlantirishni rad etish va Agentlik qarorini oʻzgarishsiz qoldirish toʻgʻrisida;

shikoyatdagi vajlar oʻz tasdigʻini topganda, shikoyatni qanoatlantirish va Agentlik qarorini bekor qilish toʻgʻrisida.

17. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari hamda xorijiy yuridik shaxslar qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uch kun ichida xabardor qilinadi.

5-bob. Yakuniy qoida

18. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgarlikka tortiladi.

Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarima qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisi tomonidan lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlar toʻgʻrisidagi qonunchilik, shu jumladan jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilganligi uchun Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisining ustav fondi (ustav kapitali) eng kam miqdorining 1 foizidan oshmagan undiriladigan

T/r Qoidabuzarlik turi Qoʻllaniladigan jarima miqdori (faoliyat turiga muvofiq oʻyinlarni tashkil etuvchi tashkilotchilar uchun belgilangan ustav fondi (ustav kapitali)ning eng kam miqdoridan) 1-boʻlim. Litsenziya talablarini buzish 1. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisi tomonidan ularning litsenziyasi toʻxtatilgan muddatda faoliyatni amalga oshirish 1 foiz 2. Litsenziyani boshqa yuridik shaxsga oʻtkazish, shu jumladan faoliyatni amalga oshirish huquqini berish, litsenziyaga boʻlgan huquqlarni shartnoma orqali berish va (yoki) ulardan boshqa shaxs foydasiga voz kechish 0,8 foiz 3. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligining (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) soʻrovida belgilangan muddatlarda litsenziat faoliyatini amalga oshirish bilan bogʻliq maʼlumotlarni bepul taqdim etmaslik 0,1 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,3 foiz 4. Agentlikning aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish toʻgʻrisidagi qarorini bajarmaslik 0,3 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,8 foiz 5. Ustav kapitalini litsenziya talablari va shartlarida belgilangan miqdordan kamaytirish 0,8 foiz 6. Ustav kapitalini shakllantirish uchun kreditga, garovga olingan mablagʻlardan va majburiyatlar yuklatilgan boshqa mablagʻlardan, shuningdek jinoiy faoliyatdan olingan mablagʻlardan foydalanish 0,8 foiz 7. Litsenziyada koʻrsatilmagan domen nomi orqali faoliyat yuritish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 8. Faoliyatni Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi serverlarda joylashtirilmagan elektron platforma orqali amalga oshirish 1 foiz 9. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisining ustav kapitalidagi ulushini jismoniy va yuridik shaxslarga, shu jumladan norezidentlarga realizatsiya qilish masalalarini Agentlik bilan kelishmaslik 0,8 foiz 10. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchisining rahbariyati (direktori va uning oʻrinbosarlari), bosh hisobchi, jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirishga, terrorizmni moliyalashtirishga va ommaviy qirgʻin qurollarining tarqalishini moliyalashtirishga qarshi kurashish boʻyicha tarkibiy boʻlinma rahbarini oʻzgartirish masalalarini Agentlik bilan kelishmaslik 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 11. Internet tarmogʻidagi oʻyinlarni, lotereyalar hamda bukmekerlik faoliyati tashkilotchilarining nomlanishi yoki ramzlarida “davlat”, “davlat tomonidan taʼminlangan”, “davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlangan”, “Oʻzbekiston”, “milliy” hamda respublika shaharlarining nomlarini toʻliq yoki qisqartirilgan shaklda, ularning birliklaridan foydalangan holda, istalgan tilda va har qanday shaklda ishlatish 0,1 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,3 foiz 12. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari tomonidan oʻyinchilarni (mijozlarni) raqamli (masofadan) identifikatsiya qilish talablarini buzish 0,4 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,8 foiz 2-boʻlim. Oʻyinlarni oʻtkazish va depozitlar hamda stavkalarni qabul qilish talablarini buzish 13. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik garovlari, lotereya chiptalarini xarid qilish va yutuqlarni toʻlash uchun pul mablagʻlarini Stavkalar va oʻyinchilarning yagona davlat registriga (bundan buyon matnda Registr deb yuritiladi) ulanmagan holda va (yoki) undan tashqarida qabul qilish 0,4 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,8 foiz 14. Oʻyinchilarga kredit yoki qarz mablagʻlari taqdim etish, shuningdek kredit yoki kechiktirilgan toʻlov asosida stavkalarni qabul qilish, jumladan, kredit va moliyaviy tashkilotlar bilan qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarda ishtirok etish maqsadida oʻyinchilarga kredit va qarz berish uchun shartnoma tuzish 0,4 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda — 0,8 foiz 15. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik garovlariga mablagʻlarni kiritish uchun belgilangan limitlarga rioya etmaslik 0,4 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,8 foiz 16. Yutuqlarni toʻlash muddatlariga rioya etmaslik 0,4 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 0,8 foiz 3-boʻlim. Texnik talablarni buzish 17. Oʻyin uskunalarini sertifikatlash talablariga rioya etmaslik 0,7 foiz 18. Nosoz yoki sertifikatlanmagan dasturiy taʼminotdan foydalanish 0,7 foiz 19. Maʼlumotlarni himoya qilish va ruxsatsiz kirishni oldini olish talablarini buzish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda — 1 foiz 20. Shaxsga doir maʼlumotlarni saqlash va ulardan foydalanish talablariga rioya etmaslik 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 21. Tuzilgan bitimlar va ularning holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qonunchilik va (yoki) Registrning ichki hujjatlarini buzgan holda uzatish 0,7 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 22. Bitim tuzish, uni bekor qilish va yutuq toʻlash bilan bogʻliq operatsiyalar haqidagi maʼlumotlarni Registrga operatoriga taqdim etmaslik 0,7 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 4-boʻlim. Faoliyat turlariga qoʻyilgan taqiqlarni buzish 23. Voyaga yetmagan shaxslarga xizmat koʻrsatish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 24. Voyaga yetmagan shaxslarga tegishli hisobraqamlardan, shu jumladan bank kartasi hisobraqamlaridan, tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik garovlarida ishtirok etishi, yutishi yoki yutqazishi bilan bogʻliq toʻlovlar amalga oshirilishi 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 25. Cheklov roʻyxati va qaram shaxslar roʻyxatiga kiritilgan shaxslarga xizmat koʻrsatish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 26. Lotereya biletlarni sotish punktlaridan tashqari oʻyinchilar bevosita ishtiroki va boʻlishi bilan bogʻliq tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni oʻtkazish uchun moʻljallangan statsionar yoki koʻchma oʻyin zallari, kazino, oʻyin avtomatlar zallari yoki boshqa oʻyin muassasalarini tashkil etish 1 foiz 27. Oʻzbekiston Respublikasining hududida va Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari ishtirokida hodisalarga (sport oʻyinlari va musobaqalari, siyosiy jarayonlar, tanlovlar va boshqalar) bukmekerlik garovlarini tashkil etish va oʻtkazish, bundan xalqaro federatsiyalar qoidalar asosida tegishli darajada tayyorgarlik, nazorat va hakamlikni taʼminlangan holda, tomoshabinlar ishtirokida oʻtkaziladigan sport oʻyinlari va xalqaro darajadagi hodisalar mustasno; 0,7 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 28. Bolalar va oʻsmirlar sport musobaqalariga bukmekerlik garovlarini tashkil etish va oʻtkazish 0,7 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 29. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereya va bukmekerlik faoliyati turlaridan birini litsenziya asosida hamda mazkur faoliyatdan boshqa birini esa litsenziyasiz amalga oshirish 1 foiz 30. Lotereya chiptalarini sotish shoxobchalarini joylashtirish joylariga oid talablarni buzish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz 31. Oʻyinlarni faqat Agentlik tomonidan belgilanadigan tegishli muvofiqlikni baholash boʻyicha organlarning va sinov laboratoriyalarning sertifikatiga ega yutuqli chiptalarni tasodifiy tanlab olish jarayoniga inson omilining biron-bir taʼsirini toʻliq istisno qiluvchi texnologiyalar va jihozlarni, shu jumladan, tasodifiy raqamlar generatorini qoʻllamagan holda oʻtkazish 0,7 foiz 5-boʻlim. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik talablarini buzish 32. Internet tarmogʻida oʻyinlar, lotereyalar tashkil etish faoliyati hamda bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari mulkdori va oxirgi benefitsiar mulkdorining qonunchilik bilan belgilangan talablarga nomuvofiqligi 1 foiz 33. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilari tomonidan oʻz elektron platformalariga Terrorizmga, ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishga qarshi kurashishni amalga oshiruvchi davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasining boshqa vakolatli organlaridan taqdim etilayotgan maʼlumotlar, shuningdek chet davlatlarning vakolatli organlari va xalqaro tashkilotlaridan rasmiy kanallar orqali taqdim etilayotgan maʼlumotlar asosida maxsus vakolatli davlat organi tomonidan tuzilgan terrorchilik faoliyatida yoki ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishda ishtirok etayotgan yoki ishtirok etishda gumon qilinayotgan shaxslar roʻyxatiga kiritilgan shaxslarga kirish imkoniyatini berish har bir holat uchun 0,1 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda har bir holat uchun 0,3 foiz 34. Ichki nazorat qoidalari talablarini buzish har bir holat uchun 0,1 foiz, lekin aniqlangan barcha holatlar uchun jami 1 foizdan oshmasligi lozim 6-boʻlim. Reklama toʻgʻrisidagi qonunchilik talablarini buzish 35. Internet tarmogʻida oʻyinlar, lotereyalar tashkil etish faoliyati hamda bukmekerlik faoliyati sohasidagi reklama talablarini buzish 0,8 foiz, bir yil mobaynida takroran sodir etilganda 1 foiz

Internet butunjahon axborot tarmogʻida tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik faoliyati tashkilotchilariga hamda lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga jarima qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Lotereyalar va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni tashkil etish va oʻtkazish sohasida Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlariga noqonuniy xizmatlar koʻrsatuvchi xorijiy yuridik shaxslarga qoʻllaniladigan

T/r Qoidabuzarlik turi Qoʻllaniladigan jarima miqdori (bazaviy hisoblash miqdorlarida qoʻllaniladigan jarimalar) 1. Oʻzbekiston Respublikasi hududida tegishli litsenziya olmasdan Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik sohasidagi faoliyatni tashkil etish va amalga oshirish 25 000 2. Internet tarmogʻidagi oʻyinlar, lotereyalar va bukmekerlik garovlari, lotereya chiptalarini xarid qilish va yutuqlarni toʻlash uchun pul mablagʻlarini qabul qilish 10 000 3. Shaxsga doir maʼlumotlarni saqlash va ulardan foydalanish talablariga rioya etmaslik 15 000 4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida va (yoki) Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari uchun lotereya biletlarni sotish punktlaridan tashqari oʻyinchilar bevosita ishtiroki va boʻlishi bilan bogʻliq tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarni oʻtkazish uchun moʻljallangan statsionar yoki koʻchma oʻyin zallari, kazino, oʻyin avtomatlar zallari yoki boshqa oʻyin muassasalarini tashkil etish 25 000 5. Jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizmni moliyalashtirish va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatishni moliyalashtirishga qarshi kurashish sohasidagi qonunchilik talablarini buzish 15 000 6. Internet tarmogʻida oʻyinlar, lotereyalar tashkil etish faoliyati hamda bukmekerlik faoliyati sohasidagi reklama talablarini buzish 10 000

Direktor D. LI

Toshkent sh.,

2025-yil 25-iyun,

14-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2025-y., 10/25/3643/0582-son)

lex.uz