📅 2025-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 19 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 June 2025 · Ministry and agency documents · Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Қарори
Тозаланган табиий мой кислоталари ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 5 сентябрдаги 199-сон буйруғи (рўйхат рақами 2274, 2011 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 441-модда) билан тасдиқланган Тозаланган табиий мой кислоталари ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 19 июндаги 14-сон қарорига ИЛОВА
Тозаланган табиий мой кислоталари ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
2. 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
5. 14-банддаги «ГОСТ 17.2.3.02-78» деган сўзлар «ГОСТ 17.2.3.02-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.».
7. 35 — 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Ташкилот раҳбарияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.
36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса ташкилот жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.
37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
8. 40-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 47-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 52-банддаги «ҚМҚ 2.09.12-98 «Корхонанинг маиший ва маъмурий бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 54-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларни ички сув қувури ва канализацияси» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 58-банддаги «санитария-эпидемиология хизматлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 60-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 62-банддаги «ҚМҚ II-89-80 «Саноат ташкилотларини бош плани» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.17-21 «Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 68-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 69-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«79. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваН 0325-16 «Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражаси санитария меъёрлари», СанҚваН 0326-16 «Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари», ГОСТ 12.1.003-14 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Шовқин. Умумий хавфсизлик талаблари» ва ГОСТ 12.1.012-2004 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Тебранма хавфсизлик. Умумий талаблар» талабларига мувофиқ бўлиши керак.».
18. 167-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«167. Бино ичида ва очиқ майдончаларда жойлашган барча асбоб-ускуналарни, коммуникация ва металл конструкцияларни меркаптанларни қўллашда ташқи коррозиядан ҳимоялаш ШНҚ 2.03.11-24 «Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ металл ва нометалл ҳимоя қопламалар ишлатиш орқали амалга оширилиши лозим.».
19. 257-банддаги «ҚМҚ 3.05.05-98 нинг «Технологик мосламалар ва технологик қувурлар» деган сўзлар «ШНҚ 3.05.05-22 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувур ўтказгичлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Раис А. РАФИҚОВ
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 июнь,
2025 йил 2 июнь
2025 йил 2 июнь
14-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining
Qarori
Tozalangan tabiiy moy kislotalari ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Mehnatni muhofaza qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 24-maydagi PQ-186-son “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 4-oktabrdagi 633-son “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yer qaʼrini geologik oʻrganish, sanoatda, konchilikda va kommunal maishiy sektorda ishlarning bexatar olib borilishini nazorat qilish davlat inspeksiyasi boshligʻining 2011-yil 5-sentabrdagi 199-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2274, 2011-yil 4-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2011-y., 40-son, 441-modda) bilan tasdiqlangan Tozalangan tabiiy moy kislotalari ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasining 2025-yil 19-iyundagi 14-son qaroriga ILOVA
Tozalangan tabiiy moy kislotalari ishlab chiqarish xodimlari uchun xavfsizlik qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Mazkur Qoidalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shaharsozlik normalari va qoidalari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablari bajarilishi shart ekanligini istisno etmaydi.”.
2. 5 va 12-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Mehnatni muhofaza qilish xizmati va yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tashkilotning mustaqil tarkibiy boʻlinmalari boʻlib, ular bevosita tashkilot rahbariga boʻysunadi.”.
4. 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Mehnatni muhofaza qilish boʻyicha yoʻriqnomalar ishlab chiqiladi hamda tashkilot xodimlarini va ish joylarini ushbu yoʻriqnomalar bilan taʼminlash tashkilot rahbariyati zimmasiga yuklatiladi.”.
5. 14-banddagi “GOST 17.2.3.02-78” degan soʻzlar “GOST 17.2.3.02-2014” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
6. 32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-iyuldagi 290-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslarning mehnatidan foydalanilishi taqiqlangan ogʻir ishlarning hamda zararli yoki xavfli mehnat sharoitlaridagi ishlarning roʻyxatiga muvofiq oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan shaxslar ogʻir ishlarga hamda zararli va xavfli mehnat sharoiti mavjud ishlarga qabul qilinmasligi lozim.”.
7. 35 — 37-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Tashkilot rahbariyati (yoki ish beruvchi) kasaba uyushmasi qoʻmitasi va vakolatli sogʻliqni saqlash organlari bilan birgalikda har yili dastlabki (mehnat shartnomasini tuzayotganda) va davriy (mehnat faoliyati davomida) majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtishi lozim boʻlgan xodimlarning roʻyxatini tuzishi hamda xodimlarning koʻrikka kelishini taʼminlashi lozim.
36. Majburiy tibbiy koʻriklar tashkilotga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa tashkilot joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.
37. Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.
8. 40-banddagi “QMQ 2.01.05-98 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” degan soʻzlar “SHNQ 2.01.05-24 “Tabiiy va sunʼiy yoritish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
9. 47-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
10. 52-banddagi “QMQ 2.09.12-98 “Korxonaning maishiy va maʼmuriy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
11. 54-banddagi “QMQ 2.04.01-98 “Binolarni ichki suv quvuri va kanalizatsiyasi” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.01-22 “Binolarning ichki suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarib yuborish” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
12. 58-banddagi “sanitariya-epidemiologiya xizmatlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
13. 60-banddagi “QMQ 2.04.05-97 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” degan soʻzlar “SHNQ 2.04.05-22 “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
14. 62-banddagi “QMQ II-89-80 “Sanoat tashkilotlarini bosh plani” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.17-21 “Sanoat korxonalarining bosh rejalarini loyihalash” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
15. 68-banddagi “QMQ 2.09.02-85 “Ishlab chiqarish binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
16. 69-banddagi “QMQ 2.09.04-98 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNQ 2.09.02-23 “Korxonalarning ishlab chiqarish hamda maʼmuriy-maishiy bino va inshootlari. Loyihalash talablari” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
17. 79-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“79. Ish joylarida, xonalarda va tashkilot hududida shovqin va tebranishning darajasi SanQvaN 0325-16 “Ish joylarida shovqinning yoʻl qoʻyilgan darajasi sanitariya meʼyorlari”, SanQvaN 0326-16 “Ish joylarida umumiy va lokal tebranishning sanitariya meʼyorlari”, GOST 12.1.003-14 “Mehnat xavfsizligi standartlari tizimi. Shovqin. Umumiy xavfsizlik talablari” va GOST 12.1.012-2004 “Mehnat xavfsizligi standartlari tizimi. Tebranma xavfsizlik. Umumiy talablar” talablariga muvofiq boʻlishi kerak.”.
18. 167-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“167. Bino ichida va ochiq maydonchalarda joylashgan barcha asbob-uskunalarni, kommunikatsiya va metall konstruksiyalarni merkaptanlarni qoʻllashda tashqi korroziyadan himoyalash SHNQ 2.03.11-24 “Bino va inshootlarning qurilish konstruksiyalarini korroziyadan himoya qilish” shaharsozlik normalari va qoidalari” va boshqa qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq metall va nometall himoya qoplamalar ishlatish orqali amalga oshirilishi lozim.”.
19. 257-banddagi “QMQ 3.05.05-98 ning “Texnologik moslamalar va texnologik quvurlar” degan soʻzlar “SHNQ 3.05.05-22 “Texnologik jihozlar va texnologik quvur oʻtkazgichlar” shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
Rais A. RAFIQOV
Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri Sh. XIDOYATOV
Qambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV
Toshkent sh.,
2025-yil 19-iyun,
2025-yil 2-iyun
2025-yil 2-iyun
14-son