UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 7 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

СТАВКАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларига ер майдонларини ажратиш тўғрисида

Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги экинларининг янги ва ноанъанавий нав ҳамда дурагайларини жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий усуллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда синаш ишларини ташкил этиш, давлат нав синови соҳасида кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) 1-иловага мувофиқ нав синаш станциялари ва участкаларига туманлар ҳокимликлари захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ажратиладиган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларида эришилган илмий натижалар, илғор тажрибалар ва замонавий технологиялар синовдан ўтказилади;

Марказнинг нав синаш станциялари ва участкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ўн кун муддатда Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларига ажратиладиган ер майдонлари бўйича ижара шартномаси тузилишини ташкил этсин;

Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларининг ер майдонига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Марказнинг нав синаш станциялари ва участкаларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларига туманлар ҳокимликлари захирасида бўлган ерлар ҳисобидан ажратиладиган ер майдонлари

Т/р Ҳудудлар номи Ердан фойдаланувчи Ер участкаси манзили Контур рақами Жами ер майдони, гектар Шундан: туман (шаҳар) номи массив номи суғориладиган ерлар лалми ерлар яйлов ерлар кўп йиллик дарахтзор бошқа ерлар 1. Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туман ҳокимлиги Чимбой тумани «Тазғара» массиви 37887, 37888, 37893 12,19 11,76 0,43 2. Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлиги Зомин тумани «Янги ҳаёт» массиви 202қ 10,0 10,0 3. Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимлиги Навбаҳор тумани «Янгиқўрғон» массиви 318,319 34,0 34,0 4. Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокимлиги Учқўрғон тумани «Мададкор Ҳамзаобод» массиви 2071,2082 20,6 20,6 5. Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимлиги Ургут тумани «Деҳқонобод» массиви 573қ 4,5 4,5 Нуробод тумани ҳокимлиги Нуробод тумани «А. Темур» массиви 1355қ, 1364қ 17,2 17,2 6. Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокимлиги Гулистон тумани «Юксалиш» массиви 43 13,3 13,3 7. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» массиви 181қ, 188қ 1,5 1,5 8. Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимлиги Урганч тумани «С. Қаландаров» массиви 247 7,7 7,7 Хива тумани ҳокимлиги Хива тумани «Дашёқ» массиви 706қ, 722 7,4 7,4 Жами: 128,39 110,76 17,2 0,43

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорида :

а) 9-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Марказ директори қишлоқ хўжалиги экинларини синаш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган услубий-қўлланмаларни (жумладан, нав оригинатори ёки муаллифи томонидан етказиб бериладиган нав ва дурагайларнинг уруғлик материаллари миқдорини) тасдиқлайди»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 12-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 фоизли» сўзлари «5 фоизли» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорида :

а) 1-илованинг 2-банди учинчи хатбошисидаги «Agrotest.uz» сўзлари «Navagrotest.uz» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада :

12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Agrotest.uz» сўзлари «Navagrotest.uz» сўзлари билан алмаштирилсин;

23-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ваколатли орган томонидан тузилган ва ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин унда белгиланган муддатда қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини етказиб беради»;

24-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«талабнома берувчининг уруғлик материалларини тақсимотга мувофиқ Марказга ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказиб беришини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди»;

30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экини навларини истиқболли навлар ва давлат реестри рўйхатидан чиқариш ҳамда рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

талабнома берувчи ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари нави ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб бермаганда»;

1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларини синаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириш механизми Ижро муддати 1-босқич Талабнома берувчи (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти) 1. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга «Navagrotest.uz» ахборот тизими орқали талабномани шакллантиради ва киритади. Ихтиёрий равишда (электрон шахсий кабинет орқали) 2. Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади. Талабномани бериш билан бир вақтда 2-босқич Ваколатли орган Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарнома (ёки эксперт баҳолаш тартибини), уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимот ва кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов шартномасини ахборот тизимида юборади. Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 5 иш кунида 3-босқич Талабнома берувчи Ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради. Тақсимотни олгандан сўнг 10 кун муддатда 4-босқич Ваколатли орган 1. Уруғлик материаллари тегишли манзилга тақсимотга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди. Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан 10 кун олдин ва синаш ишлари даврида 2. Нав синаш станциялари ва участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини қўйган ҳолда хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кузатувларни олиб боради (ёки эксперт баҳолаш) ва маълумотларни ахборот тизимида қайд этиб боради. Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида 3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақами орқали ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналарда лаборатория таҳлилларини ўтказади (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларидан фойдаланилади) ва ахборот тизимига киритади. Етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин 4. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари юзасидан таклифларни уларнинг электрон идентификация (код) рақами бўйича тизимда шакллантиради ва Эксперт комиссияси аъзоларига тизим орқали тақдим этади. Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида 5. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ўзининг тегишли қарори лойиҳасини тизимда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини эълон қилган ҳолда шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди. Эксперт комиссияси хулосасидан кейин 25 кун муддатда 6. Қишлоқ хўжалиги экинлари навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорга талабнома рад этилганлиги ҳақида тизим орқали хабарнома юборади. 3 кун муддатда 7. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра қишлоқ хўжалиги экини навининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани (ёки маълумотнома) тақдим этади. Талабнома берувчининг талабидан кейин 3 кун муддатда » .

4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов

Тўловлар коди Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар номи 1 нав ёки дурагай учун ставкалар (базавий ҳисоблаш миқдори) Тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддати маҳаллий селекция хорижий селекция 1. Талабномани қабул қилиш 1.1 . Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синовга қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома юбориш 1 2 Талабнома бериш билан бир вақтда 2. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда муносиблик юзасидан конкурс нав синови бўйича 2.1 . Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириладиган қишлоқ хўжалиги экинининг 1 та янги нав ёки дурагайи учун 1 йиллик конкурс нави синови харажатлари (1 та вегетация даври учун) 6 10 Талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача 2.2 . Синаш ишлари амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари нав ёки дурагайларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича эксперт баҳолаш синовини ўтказиш ва далолатнома тузиш 5 10 Кўриб чиқишга талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача 3. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш 3.1 . Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ёки дурагайини рўйхатдан ўтказиш 0,5 3 Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 3 ой муддатда 3.2 . Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларини Давлат реестрида эълон қилиш: а) Давлат реестри китобининг нархи: 0,3 Сотиб олиш билан бир вақтда б) Давлат реестридаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари тавсифи китобининг нархи 0,5 3.3 . Талабномага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш: а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш 2 3 Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой муддатда б) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш 1 1,5 Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган бўлса — доимий 4. Давлат реестрида сақлаш учун тўловлар 4.1 . Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилиш муддатлари (ҳар йил учун): Биринчи йилда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда амал қилиш муддати тугагунга қадар — ҳар йили IV чоракда а) биринчи — учинчи йиллар учун 0,5 1 б) тўртинчи — ўнинчи йиллар учун 1 1,5 в) ўн биринчи — йигирманчи йиллар учун 1,5 2 г) кейинги йилларга 2 2,5 5. Ўзгартиришлар киритиш 5.1 . Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг талабномасига ўзгартириш, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш 1 2 Ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни топшириш билан бир вақтда 6. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда маълумотномалар тақдим этиш 6.1 . Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва синов ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари нави ёки дурагайига маълумотнома тақдим этиш 1 2 Талабнома берувчининг талабига асосан

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 7 июль,

416 -сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

STAVKALARI

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining nav sinash stansiyalari va uchastkalariga yer maydonlarini ajratish toʻgʻrisida

Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash uchun qishloq xoʻjaligi ekinlarining yangi va noanʼanaviy nav hamda duragaylarini jahon amaliyotida keng qoʻllanilayotgan zamonaviy usullar va texnologiyalardan foydalangan holda sinash ishlarini tashkil etish, davlat nav sinovi sohasida koʻrsatiladigan xizmatlarni yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) 1-ilovaga muvofiq nav sinash stansiyalari va uchastkalariga tumanlar hokimliklari zaxirasida boʻlgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijara huquqi asosida ajratish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

2. Belgilansinki:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlari Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalariga oʻttiz yil muddatga ijara huquqi asosida ajratiladi;

Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalariga ajratiladigan yer maydonlarida qishloq xoʻjaligi ekinlari yetishtiriladi hamda qishloq xoʻjaligi tarmoqlarida erishilgan ilmiy natijalar, ilgʻor tajribalar va zamonaviy texnologiyalar sinovdan oʻtkaziladi;

Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalari qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga yoki ikkilamchi ijaraga berish huquqiga ega emas.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda oʻn kun muddatda Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalariga ajratiladigan yer maydonlari boʻyicha ijara shartnomasi tuzilishini tashkil etsin;

Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalarining yer maydoniga boʻlgan huquqlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda Markazning nav sinash stansiyalari va uchastkalarining qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlaridan maqsadli foydalanilishi ustidan davlat nazoratini oʻrnatsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyuldagi 416-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlarini sinash markazining nav sinash stansiyalari va uchastkalariga tumanlar hokimliklari zaxirasida boʻlgan yerlar hisobidan ajratiladigan yer maydonlari

T/r Hududlar nomi Yerdan foydalanuvchi Yer uchastkasi manzili Kontur raqami Jami yer maydoni, gektar Shundan: tuman (shahar) nomi massiv nomi sugʻoriladigan yerlar lalmi yerlar yaylov yerlar koʻp yillik daraxtzor boshqa yerlar 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Chimboy tuman hokimligi Chimboy tumani “Tazgʻara” massivi 37887, 37888, 37893 12,19 11,76 0,43 2. Jizzax viloyati Zomin tumani hokimligi Zomin tumani “Yangi hayot” massivi 202q 10,0 10,0 3. Navoiy viloyati Navbahor tumani hokimligi Navbahor tumani “Yangiqoʻrgʻon” massivi 318,319 34,0 34,0 4. Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tumani hokimligi Uchqoʻrgʻon tumani “Madadkor Hamzaobod” massivi 2071,2082 20,6 20,6 5. Samarqand viloyati Urgut tumani hokimligi Urgut tumani “Dehqonobod” massivi 573q 4,5 4,5 Nurobod tumani hokimligi Nurobod tumani “A. Temur” massivi 1355q, 1364q 17,2 17,2 6. Sirdaryo viloyati Guliston tumani hokimligi Guliston tumani “Yuksalish” massivi 43 13,3 13,3 7. Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani hokimligi Boʻstonliq tumani “Gʻazalkent” massivi 181q, 188q 1,5 1,5 8. Xorazm viloyati Urganch tumani hokimligi Urganch tumani “S. Qalandarov” massivi 247 7,7 7,7 Xiva tumani hokimligi Xiva tumani “Dashyoq” massivi 706q, 722 7,4 7,4 Jami: 128,39 110,76 17,2 0,43

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyuldagi 416-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi faoliyatini takomillashtirish, qishloq xoʻjaligi oʻsimliklari turlarining milliy genbankini yaratish toʻgʻrisida” 2020-yil 13-maydagi 282-son qarorida :

a) 9-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Markaz direktori qishloq xoʻjaligi ekinlarini sinash ishlarini amalga oshirishda foydalaniladigan uslubiy-qoʻllanmalarni (jumladan, nav originatori yoki muallifi tomonidan yetkazib beriladigan nav va duragaylarning urugʻlik materiallari miqdorini) tasdiqlaydi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 12-bandning beshinchi xatboshisidagi “2 foizli” soʻzlari “5 foizli” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2021-yil 27-martdagi 158-son qarorida :

a) 1-ilovaning 2-bandi uchinchi xatboshisidagi “Agrotest.uz” soʻzlari “Navagrotest.uz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-ilovada :

12-bandning birinchi xatboshisidagi “Agrotest.uz” soʻzlari “Navagrotest.uz” soʻzlari bilan almashtirilsin;

23-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“vakolatli organ tomonidan tuzilgan va axborot tizimi orqali yuborilgan taqsimotni olgandan keyin unda belgilangan muddatda qishloq xoʻjaligi ekini nav va duragaylarining sifatli urugʻlik materiallarini yetkazib beradi”;

24-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“talabnoma beruvchining urugʻlik materiallarini taqsimotga muvofiq Markazga oʻz vaqtida va belgilangan miqdorda yetkazib berishini nazorat qiladi hamda sinash ishlarini tashkil etish qoidalari va talablariga muvofiqligini baholaydi”;

30-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30. Quyidagilar qishloq xoʻjaligi ekini navlarini istiqbolli navlar va davlat reyestri roʻyxatidan chiqarish hamda roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos hisoblanadi:

talabnoma beruvchi vakolatli organ tomonidan tuzilgan taqsimotga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekinlari navi va duragaylarining sifatli urugʻlik materiallarini belgilangan muddatda va miqdorda yetkazib bermaganda”;

1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlari nav va duragaylarini sinash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati 1-bosqich Talabnoma beruvchi (Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti yoki norezidenti) 1. Qishloq xoʻjaligi ekini navini Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish maqsadida vakolatli organga “Navagrotest.uz” axborot tizimi orqali talabnomani shakllantiradi va kiritadi. Ixtiyoriy ravishda (elektron shaxsiy kabinet orqali) 2. Qishloq xoʻjaligi ekinlarini sinash markazi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari uchun toʻlovlarni amalga oshiradi. Talabnomani berish bilan bir vaqtda 2-bosqich Vakolatli organ Hujjatlarni belgilangan tartibda qabul qiladi va qabul qilingan sanani koʻrsatgan holda talabnoma beruvchiga xabarnoma (yoki ekspert baholash tartibini), urugʻlik materiallarini yetkazib berish boʻyicha taqsimot va koʻrsatiladigan davlat xizmatlari uchun toʻlov shartnomasini axborot tizimida yuboradi. Hujjatlar qabul qilingandan keyin 5 ish kunida 3-bosqich Talabnoma beruvchi Vakolatli organ tomonidan tuzilgan taqsimotga muvofiq qishloq xoʻjaligi ekini nav va duragaylarining sifatli urugʻlik materiallarini belgilangan muddatda va miqdorda yetkazib beradi. Taqsimotni olgandan soʻng 10 kun muddatda 4-bosqich Vakolatli organ 1. Urugʻlik materiallari tegishli manzilga taqsimotga muvofiq oʻz vaqtida yetkazib berilishini nazorat qiladi hamda sinash ishlarini tashkil etish qoidalari va talablariga muvofiqligini baholaydi. Har yili qishloq xoʻjaligi ekinlarini ekishdan 10 kun oldin va sinash ishlari davrida 2. Nav sinash stansiyalari va uchastkalaridagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining elektron identifikatsiya (kod) raqamini qoʻygan holda xoʻjalik uchun foydali belgilar boʻyicha kuzatuvlarni olib boradi (yoki ekspert baholash) va maʼlumotlarni axborot tizimida qayd etib boradi. Qishloq xoʻjaligi ekinlarining vegetatsiya davrida 3. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining elektron identifikatsiya (kod) raqami orqali har yilgi hosilidan olingan namunalarda laboratoriya tahlillarini oʻtkazadi (zarur hollarda, originator tomonidan taqdim etilgan tahlil natijalaridan foydalaniladi) va axborot tizimiga kiritadi. Yetishtirilgan hosil yigʻishtirib olingandan keyin 4. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari yuzasidan takliflarni ularning elektron identifikatsiya (kod) raqami boʻyicha tizimda shakllantiradi va Ekspert komissiyasi aʼzolariga tizim orqali taqdim etadi. Kamida uch yil va har mavsum yakunida 5. Ekspert komissiyasining xulosasi asosida oʻzining tegishli qarori loyihasini tizimda qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining elektron identifikatsiya (kod) raqamini eʼlon qilgan holda shakllantiradi va Qishloq xoʻjaligi vazirligi bilan kelishgan holda tasdiqlaydi. Ekspert komissiyasi xulosasidan keyin 25 kun muddatda 6. Qishloq xoʻjaligi ekinlari navini Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, talabgorga talabnoma rad etilganligi haqida tizim orqali xabarnoma yuboradi. 3 kun muddatda 7. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra qishloq xoʻjaligi ekini navining Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnomani (yoki maʼlumotnoma) taqdim etadi. Talabnoma beruvchining talabidan keyin 3 kun muddatda ” .

4-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markazi tomonidan koʻrsatiladigan davlat xizmatlari uchun toʻlov

Toʻlovlar kodi Koʻrsatiladigan xizmatlar uchun toʻlovlar nomi 1 nav yoki duragay uchun stavkalar (bazaviy hisoblash miqdori) Toʻlovlar toʻlanganligi toʻgʻrisidagi hujjatni taqdim etish muddati mahalliy seleksiya xorijiy seleksiya 1. Talabnomani qabul qilish 1.1 . Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish hamda roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnoma berish boʻyicha talabnomani qabul qilish va koʻrib chiqish, sinovga qabul qilinganligi yuzasidan maʼlumotnoma yuborish 1 2 Talabnoma berish bilan bir vaqtda 2. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazishda munosiblik yuzasidan konkurs nav sinovi boʻyicha 2.1 . Qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarini sinash markaziga topshiriladigan qishloq xoʻjaligi ekinining 1 ta yangi nav yoki duragayi uchun 1 yillik konkurs navi sinovi xarajatlari (1 ta vegetatsiya davri uchun) 6 10 Talabnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy muddatgacha 2.2 . Sinash ishlari amalga oshirilayotgan qishloq xoʻjaligi ekinlari nav yoki duragaylarida xoʻjalik uchun foydali belgilar boʻyicha ekspert baholash sinovini oʻtkazish va dalolatnoma tuzish 5 10 Koʻrib chiqishga talabnoma qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy muddatgacha 3. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish, eʼlon qilish va roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnoma berish 3.1 . Qishloq xoʻjaligi ekinlarining nav yoki duragayini roʻyxatdan oʻtkazish 0,5 3 Vakolatli organ qarori tasdiqlangan sanadan boshlab 3 oy muddatda 3.2 . Oʻzbekiston Respublikasi hududida ekish uchun tavsiya etilgan qishloq xoʻjaligi ekinlarini Davlat reyestrida eʼlon qilish: a) Davlat reyestri kitobining narxi: 0,3 Sotib olish bilan bir vaqtda b) Davlat reyestridagi qishloq xoʻjaligi ekinlari navlari va duragaylari tavsifi kitobining narxi 0,5 3.3 . Talabnomaga asosan Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani berish: a) Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomani rasmiylashtirish va berish 2 3 Vakolatli organ qarori tasdiqlangan sanadan boshlab 6 oy muddatda b) Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma dublikatini berish 1 1,5 Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan boʻlsa — doimiy 4. Davlat reyestrida saqlash uchun toʻlovlar 4.1 . Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan sanadan boshlab amal qilish muddatlari (har yil uchun): Birinchi yilda Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish, eʼlon qilish va guvohnoma berish uchun toʻlov toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat bilan bir vaqtda, keyingi yillarda amal qilish muddati tugagunga qadar — har yili IV chorakda a) birinchi — uchinchi yillar uchun 0,5 1 b) toʻrtinchi — oʻninchi yillar uchun 1 1,5 v) oʻn birinchi — yigirmanchi yillar uchun 1,5 2 g) keyingi yillarga 2 2,5 5. Oʻzgartirishlar kiritish 5.1 . Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkaziladigan qishloq xoʻjaligi ekinlari navlarining talabnomasiga oʻzgartirish, qoʻshimchalar va aniqliklar kiritish 1 2 Oʻzgartirishlar kiritilgan hujjatlarni topshirish bilan bir vaqtda 6. Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazish jarayonida axborot hamda maʼlumotnomalar taqdim etish 6.1 . Davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilganligi va sinov holati boʻyicha qishloq xoʻjaligi ekinlari navi yoki duragayiga maʼlumotnoma taqdim etish 1 2 Talabnoma beruvchining talabiga asosan

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 7-iyul,

416 -son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2025-y., 09/25/416/0588-son)

lex.uz