📅 2025-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 7-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 7 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 7 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 7 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
СЎРОВНОМА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантириш, сайёҳ ва инвестор сифатида кириб келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга виза бериш ҳамда уларни рўйхатга олиш тартиблари соддалаштирилмоқда.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга янада қулайликлар яратиш борасида уларнинг кириш визалари муддатини узайтириш тизимини рақамлаштириш орқали ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида инсон омилини чеклаш ва ҳар қандай коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларни кўриб чиқишга мўлжалланган «E-viza» ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда — ЯИДХП) интеграция қилиш чораларини кўрсин.
«E-viza» ахборот тизимини ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. Белгилансинки, «E-viza» ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашган платформасига интеграция қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларини ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш имконияти яратилади.
Бунда Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органларига анъанавий тарзда мурожаат қилиш тартиби сақлаб қолинади.
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда уч ой муддатда:
ушбу қарор билан белгиланаётган виза муддатини узайтириш юзасидан мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш бўйича ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизмати кўрсатилиши устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ҳамда мониторинг ўрнатсин;
Маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига 2-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтиришда жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш;
муддати узайтирилган визаларнинг амал қилиш муддатларини белгилаш;
виза муддатини узайтириш бўйича мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва персоналлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатларини узайтириш бўйича давлат хизмати Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори талабларига мувофиқ кўрсатилади.
Давлат хизмати ушбу Маъмурий регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
3. Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатини узайтириш бўйича унинг яқин қариндоши бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариал тасдиқланган ишончномани илова қилган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун виза муддати тугашига камида ўн кун қолганда, Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган (ёки қабул қилувчи) жисмоний шахслар яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган манзили ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (ёки қабул қилувчи) юридик шахснинг манзили жойлашган ҳудудий ваколатли органга бевосита ўзи келиб ёки электрон шаклда ЯИДХП орқали мурожаат этади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризалар ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
5. Ариза берувчи электрон шаклда мурожаат этганда, ушбу Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани тўлдиради.
Сўровнома чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати), амалдаги визаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби талаблари асосида тўлдирилади.
6. Сўровномага қуйидагилар илова қилинади:
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ўзини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган юридик шахсдан бошқа юридик шахсга ўтиб ишлаётган бўлса, уни таклиф қилган юридик шахсдан розилик хати;
чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс номидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг масъул ходими мурожаат қилган тақдирда, уларга берилган ишончнома;
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибида кўрсатилган виза муддатини узайтириш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатлар.
Ариза берувчидан бошқа маълумот ҳамда ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
7. Ваколатли орган томонидан виза муддатини узайтириш учун талаб этиладиган қуйидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идоралардан электрон шаклда олинади:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилгани тўғрисидаги маълумот ҳамда чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилингани ва рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумот;
Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирлигидан кириш виза талабномаси (биринчи марта виза муддатини узайтириш учун ҳужжат топширганда телекс);
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома;
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги томонидан аккредитация қилинган фирмалар ва компанияларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига берилган аккредитация қилинганини тасдиқловчи маълумот (аккредитация карточкаси);
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида маълумот.
8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
9. Ариза берувчи томонидан тўлдирилган сўровнома кўриб чиқиш мақсадида ваколатли органга юборилади.
10. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди.
Бунда ариза берувчи виза ёки бўлиш муддати тугамасдан аввал хизматдан фойдаланишдан бош тортса, виза муддати узайтирилиши сўралаётган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс амалдаги виза муддати тугагунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши лозим.
Чет эл фуқаросининг виза муддатини ёки бўлиш қоидаларини бузиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
11. Ваколатли органнинг масъул ходими томонидан сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги автоматлаштирилган ахборот тизимлари ёрдамида икки иш куни ичида текширилади.
12. Ариза берувчининг сўровномаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги ёки уларда хато маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, ушбу ҳужжатлар ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган электрон шаклдаги хабарнома ариза берувчига икки иш куни ичида юборилади.
13. Сўровномаси қайтарилган ариза берувчи рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ваколатли органга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузмаган ҳолда ва ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддат ичида қайта мурожаат этишга ҳақли.
Виза муддатини узайтириш учун берилган аризани ўрганиш натижасида аниқланган камчиликлар бўйича хабарномада кўрсатилмаган янги асослар билан аризани рад этишга йўл қўйилмайди.
14. Ариза берувчи ўн иш куни ўтгандан кейин такроран мурожаат этса, сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
15. Ваколатли орган икки иш куни ичида ўрганиб чиқиш натижаларига кўра сўровномада хато ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлигини аниқламаса, ариза берувчининг шахсий кабинетига аризаси қабул қилингани тўғрисида хабарнома юборади.
16. Киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан текширилгандан сўнг сўровнома Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бошқармасига (кейинги ўринларда — махсус ваколатли орган) юборилади.
Махсус ваколатли орган етти иш куни ичида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатларини узайтириш юзасидан муносабат билдиради.
17. Сўровномани ўрганиш натижалари ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан бир иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборилади.
18. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилгани учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда узайтирилган виза муддати ва сафарлар сонидан келиб чиққан ҳолда, давлат божини тўлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундан давлат божи суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Давлат божи тўлангани Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
19. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) ваколатли органга ўзи келиб мурожаат этилганда:
8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи — «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқлангани учун);
8 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади.
20. Ариза берувчи хабарнома берилган кундан бошлаб уч иш куни давомида давлат божини тўлаб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ваколатли органга етказиши лозим.
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг, ваколатли орган томонидан икки иш кунида чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган виза расмийлаштирилади.
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 30-моддасига мувофиқ солиқ резиденти деб эътироф этилган ҳамда виза муддати узайтирилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мазкур Маъмурий регламентга 2-иловада келтирилган маълумотларни солиқ солиш мақсадида Солиқ қўмитасига онлайн тарзда тақдим этади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
21. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатиш асоссиз рад этилганда, шунингдек, мурожаатни кўриб чиққан ваколатли органлар хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
22. Ушбу Маъмурий регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтиришда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Ариза берувчи 1. Виза муддатини узайтириш учун электрон шаклда мурожаат қилиш бўйича ЯИДХПда рўйхатдан ўтади. 2. Виза муддатини узайтириш бўйича электрон сўровномани тўлдириб, керакли ҳужжатларни тизимга жойлаштиради ҳамда ваколатли органга юборади. Виза муддати тугашига камида ўн кун қолганда 2-босқич Ваколатли орган 1. Келиб тушган сўровнома асосида виза муддатини узайтириш учун талаб этиладиган қўшимча маълумотларни тегишли вазирлик ва идораларнинг электрон тизимлари орқали олади ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини ахборот тизимлари ёрдамида текширади. 2. Сўровномадаги маълумотларда хато ва камчиликлар аниқланмаса, ариза берувчининг шахсий кабинетига аризаси қабул қилингани тўғрисида хабарнома юборади (камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига қайтаради). 3. Қабул қилинган сўровномани кўриб чиқиш учун тизим орқали махсус ваколатли органга юборади. Икки иш кунида 3-босқич Махсус ваколатли орган Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг виза муддатини узайтириш юзасидан (идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали) муносабат билдиради. Етти иш кунида 4-босқич Ваколатли орган Сўровнома ўрганиш натижаларига кўра ижобий деб топилганда, ариза берувчининг шахсий кабинетига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ кўрсатилган хабарнома юборади. Бир иш кунида 5-босқич Ариза берувчи Давлат божини тўлаб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжатини ваколатли органга етказади. Уч иш кунида 6-босқич Ваколатли орган Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқланганидан сўнг чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган визани расмийлаштиради. Икки иш кунида
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза муддатини узайтириш учун электрон шаклдаги
* I. Виза муддати узайтирилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳақидаги маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Фуқаролиги 3. Туғилган санаси 4. Жинси 5. Туғилган жойи 6. Миллати 7. Келишдан мақсади 8. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами 9. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) берилган сана ва амал қилиш муддати 10. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси 11. Мавжуд виза ким томонидан расмийлаштирилган (амал қилиш муддати) 12. Виза тури ва рақами 13. Виза берилган сана ва амал қилиш муддати 14. Сўралаётган виза тури ва муддати, кириб-чиқишлар сони 15. Вақтинча яшаш манзили 16. Иш жойи ва лавозими 17. Телефон рақами 18. Виза узайтириш учун асослар (PDF, P N G ёки JPEG форматида, 600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда) 19. Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) ва виза нусхаси (PDF, P N G ёки JPEG форматида, 600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда) * II. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари (16 ёшгача) тўғрисида маълумотлар 1. Ф.И.О. 2. Туғилган санаси 3. Фуқаролиги ** III. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилувчи) жисмоний шахслар 1. Ф.И.О. 2. Шахсий рақами (ЖШШИР) 3. Туғилган санаси 4. Фуқаролиги 5. Телефон рақами 6. Яшаш манзили 7. Қариндошлик даражаси 8. Шахсга берилган ишончнома (PDF, P N G ёки JPEG форматида, 600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда) * IV. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилувчи) юридик шахслар 1. Ташкилот номи 2. Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О. 3. Туғилган санаси (куни, ойи, йили) 4. Телефон рақами 5. Ташкилот номидан ҳужжатларни топширишга масъул шахс Ф.И.О. 6. Туғилган санаси (куни, ойи, йили) 7. Телефон рақами 8. Ташкилотнинг юридик манзили 9. Ташкилотнинг масъул шахсига берилган ишончнома ва паспорт нусхаси (PDF, P N G ёки JPEG форматида, 600 Кбайтдан ошмаган ҳажмда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 417-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида» 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номи , муқаддима ва 1-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидаги «Хорижий фуқароларнинг» сўзлари тегишли келишикдаги «Чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-иловада :
а) номи , 2 — 4 , 6 2 , 7 — 14 ва 18 — 21-бандлардаги тегишли келишикдаги «хорижий фуқаролар» сўзлари тегишли келишикдаги «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари) шахсий ҳамда хизмат ишлари бўйича, турист сифатида, дам олиш, ўқиш, ишлаш, даволаниш ва доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига келишлари ва ундан кетишлари мумкин»;
в) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва персоналлаштириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) Ўзбекистон Республикасидан кетиш (кетиш, кетиш-келиш) визаларини бериш ва уларнинг амалда бўлиш муддатини узайтиришни ушбу Тартибнинг 3-бандида кўрсатилмаган чет эл фуқаролари учун амалга оширадилар»;
г) 6-банднинг биринчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Кўп марта фойдаланиладиган визалар уч йилгача муддатга ваколатли орган томонидан чет эл фуқароларининг қуйидаги тоифаларига ва уларнинг оила аъзоларига берилади:
а) ваколатхона ходимининг аккредитация қилинганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги аккредитация қилинган фирмалар ва компаниялар доимий ваколатхоналари ходимларига берилади. Виза хорижий фирма ёки компаниянинг доимий ваколатхонаси илтимосномаси асосида берилади;
б) чет эл фуқаросининг хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти штатига киритилганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган хорижий банк ёки бошқа молия ташкилоти ходимларига берилади. Виза хорижий банк ёки бошқа молия ташкилотининг илтимосномаси асосида берилади;
в) Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган ёки аккредитация қилинган қўшма корхоналар ва 100 фоиз хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар ходимларига улар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқномани олганларидан сўнг, агар икки томонлама ва кўп томонлама ҳукуматлараро Битимлар билан бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, берилади. Виза корхона илтимосномаси асосида берилади»;
д) 6 2 -бандда :
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6 2 . «IT-visa» ва инвестиция визаси электрон бўлмаган шаклда берилган ишбилармонлик кириш визаси, меҳмон визаси ва ватандошлар учун кириш визаси бўйича Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан берилади ва узайтирилади.
Чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасига «IT-visa» ва инвестиция визаси билан келган тақдирда, унинг муддати ваколатли орган томонидан узайтирилади.
Чет эл фуқароси «IT-visa» ва инвестиция визасини олиш учун ваколатли органга белгиланган шаклдаги талабнома билан қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади»;
тўққизинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмаларига» сўзлари «ваколатли органга» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 6 4 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6 4 . Ўзбекистон Республикасига маълум муддатга визасиз, электрон ва туристик виза билан келиб, шу муддат ичида бахтсиз ҳодиса (жароҳат олганлиги ёки бошқа оғир касаллик) сабабли даволаш муассасаларига жойлаштирилган ва белгиланган муддатда республика ҳудудидан чиқиб кетиш имкони бўлмаган чет эл фуқароларига ваколатли орган томонидан ҳар бир ҳолат бўйича тегишли даволаш муассасаси чет эл фуқаросининг даволаниш муддати кўрсатилган ҳолда берган хулосасига асосан маъмурий чоралар қўлланилмасдан, «чиқиш» (EXIT) визаси расмийлаштириб берилади.
Чет эл фуқароси ёки унинг қонуний вакили даволаниш муддати тугагач, уч иш кунида «чиқиш» (EXIT) визасини расмийлаштириш учун ваколатли органга белгиланган тартибда ариза ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади»;
ж) 8-банднинг «б» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари» сўзлари «ваколатли орган» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хорижий (ҳайдовчилар) фуқаролар» сўзлари «чет эл (ҳайдовчилари) фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) қуйидаги мазмундаги II 1 боб билан тўлдирилсин:
«II 1 . Ички ишлар органлари томонидан чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддатларини узайтириш тартиби
15 1 . Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш виза муддатлари Ўзбекистон Республикасининг кириш, чиқиш ва транзит визалари (электрон бўлмаган) тоифаларининг рўйхатида белгиланган муддатдан ошмаган ҳолда узайтирилади.
Белгиланган муддатда узайтирилган визалар ушбу визалар муддатини узайтириш учун қайта мурожаат қилишни чекламайди.
15 2 . Чет эл фуқароларини таклиф қилган жисмоний ва юридик шахслар чет эл фуқароларини ҳамда уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатларини узайтириш учун виза муддати тугашидан ўн кун аввал мурожаат қилиши лозим.
Бунда чет эл фуқаросини таклиф қилган жисмоний шахслар доимий яшаш жойи, юридик шахслар ўзларининг юридик манзили бўйича ваколатли органга мурожаат қилади.
15 3 . Ўзбекистон Республикасида бўлиб турган чет эл фуқаролари (жумладан, ишбилармонлик доиралари вакиллари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 1-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
миллий паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжати (бошқа ҳужжатлар билан солиштириб олингандан сўнг нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
амалдаги визасининг нусхаси;
Ўзбекистонга кириш виза талабномаси (биринчи марта виза муддатини узайтириш учун ҳужжат топширганда (телекс);
чет эл фуқароси ўзини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилган юридик шахсдан бошқа юридик шахсга ўтиб ишлаётган бўлса, уни таклиф қилган юридик шахсдан розилик хати;
чет эл фуқароси номидан ҳужжатларни расмийлаштириш ва топшириш учун жисмоний шахс ёки юридик шахснинг масъул ходими мурожаат қилган тақдирда, унга берилган ишончнома.
15 4 . Ўзбекистон Республикасининг профиль муассасалари ва идораларида аккредитация қилинган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл тижорат ташкилотлари ваколатхоналари, чет эл банклари ёки бошқа молиявий ташкилотлар ходимларининг аккредитация гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.
15 5 . Корхона ва ташкилотларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома нусхаси тақдим этилади.
15 6 . Ватандошларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган ва унинг ҳудудида доимий яшовчи уларнинг қариндошлари томонидан таклифнома, таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлари (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси) тақдим этилади.
15 7 . Олий таълим муассасалараро алмашиш асосида — вақтинча таълим олиш даврида келган талабаларнинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
15 8 . Олий, профессионал ёки умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари таълим муассасасининг талаба ва ўқувчилари билан тузилган шартнома (тўлов-контракт) нусхаси ва буйруқдан кўчирма тақдим этилади.
15 9 . Ўқитувчилик фаолиятини юритаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари ўз тасарруфида таълим муассасасига эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг давлат ва нодавлат таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг илтимосномалари ҳамда улар ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
15 10 . Илмий-тадқиқот (диссертациялар, илмий ишлар учун материаллар тўплаш) ва ўқитувчилик фаолиятини (қисқа муддатли сайёр маърузалар) юритишни хоҳлайдиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари, вазирликлар ёки идораларнинг илтимосномалари тақдим этилади.
15 11 . Ўзбекистон Республикасига даволаниш учун келадиган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари даволаш-профилактика муассасалари таклифи ҳамда чет эл фуқаросининг даволаниши учун қўшимча муддат талаб этилиши бўйича маълумотнома тақдим этилади.
15 12 . «IT-visa»сини узайтириш учун чет эл фуқаролари томонидан ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари IT-парк дирекциясининг тавсияси тақдим этилади.
15 13 .Чет эллик инвестор ва унинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)нинг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонасидан илтимоснома, шунингдек, киритилган инвестициялар тўғрисидаги тегишли маълумотномалардан бири тақдим этилади.
Маълумотнома:
«Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» давлат корхонаси томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан — хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этилгани тўғрисида берилади.
15 14 . «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «Фахрий фуқаро» мақоми берилгани тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
15 15 . Давлат ташкилотларида меҳнат қилаётган чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга мазкур Тартибнинг 15 3 -бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари чет эл фуқароси билан ташкилот ўртасида тузилган шартнома нусхалари тақдим этилади.
15 16 . Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган чет эл фуқаролари таклифи бўйича меҳмон сафарини амалга оширувчи чет эл фуқаросининг виза муддатини узайтириш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Тартибга 2-иловага мувофиқ белгиланган шаклда икки нусхадаги виза талабномаси;
таклиф этувчи шахс, чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);
таклиф қилинган чет эл фуқаросининг амалдаги виза нусхаси;
агар чет эл фуқароси таклиф этувчи шахснинг яқин қариндоши бўлса, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома)дан нусхалар;
чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида доимий аккредитация қилинган ва рўйхатдан ўтказилган бошқа чет эл фуқароларининг таклифига асосан меҳмон сифатида келганида, уларни таклиф қилган шахснинг доимий аккредитация қилинганлик ҳужжати ва амалдаги визасининг нусхаси.
Шунингдек, чет эл фуқароси томонидан визани узайтиришга асос бўлувчи (доимий яшашга ҳужжат топширганлиги, мактабда таҳсил олиши, даволаниши ва шу кабиларни тасдиқловчи бошқа) ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши мумкин.
15 17 . Чет эл фуқароси юридик ёки жисмоний шахсларнинг таклифига биноан келганда, бошқа юридик ёки жисмоний шахс ушбу фуқарога нисбатан белгиланган мажбуриятни ва жавобгарликни зиммасига олган ҳолда, уни ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, тақдим этилган тегишли талабномаларга асосан қуйидаги ҳолларда чет эл фуқароларига виза расмийлаштириб берилади:
чет эл фуқаролари турли сабабларга кўра паспортларини (ҳаракатланиш ҳужжатини) алмаштирганда (эски паспортида (ҳаракатланиш ҳужжатида) мавжуд бўлган визанинг амал қилиш муддатига янги виза расмийлаштириб берилади);
паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) йўқолганда (ушбу ҳолатни тасдиқловчи ваколатли органнинг маълумотномаси тақдим этилади);
чет эл фуқаросининг фарзанди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туғилганда (агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб бўлмаганда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва тегишли давлатнинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган элчихонаси томонидан берилган миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилганда);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига визасиз кириб келган 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқароси республика ҳудудида 16 ёшга тўлганда;
амалдаги визанинг сафарлар сони тугаганда;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган чет эл фуқаросига;
кўчириб берилаётган амалдаги виза ваколатли орган томонидан узайтирилганда (кўчириб берилган виза учун давлат божи ундирилмайди).
15 18 . Қабул қилинаётган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлигига ишонч ҳосил қилгач, масъул ходим томонидан талабноманинг иккала нусхасига ваколатли орган томонидан белгиланган штамп босилиб, имзоланади ва бир нусхасида ҳужжатлар қабул қилинган сана кўрсатилиб, бир нусхаси чет эл фуқаросининг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати билан бирга мурожаат қилувчига қайтарилади.
15 19 . Қуйидаги ҳолларда ҳужжатларни қабул қилиш рад этилади:
ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки унда ноаниқликлар бўлганда;
чет эл фуқаросини юридик шахс чақирганда ва талабнома унинг мансабдор шахси томонидан имзоланмаганда;
ҳужжатлардаги имзо ёки муҳрнинг қалбакилиги аниқланганда;
ҳужжатлар талабномада кўрсатилган масъул шахсдан бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) тақдим этилмаганда, шунингдек, улар ҳужжат топшираётган вақтда Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлганда;
чет эл фуқаросининг миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) яроқсиз ҳолга келганлиги аниқланганда, амал қилиш муддати тугаган ёки виза расмийлаштириш учун бўш варақлари бўлмаганда;
чет эл фуқароси визада кўрсатиб ўтилган сафарлар сонидан ортиқ Ўзбекистон Республикасига кириб чиққанда;
чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш виза муддати тугаганда, вақтинча рўйхати бўлмаганда (16 ёшга тўлмаган чет эл фуқародан ташқари);
чет эл фуқароси миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати)нинг амал қилиш муддати уч ойдан кам қолганда.
15 20 . Ҳужжатларни қабул қилиш вақтида чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари бузилгани аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора кўрилади.
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидасини бузган чет эл фуқароларига амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли чоралар кўрилганидан сўнг виза муддатини узайтириш учун ҳужжатлар қабул қилинади.
15 21 . Чет эл фуқароларининг виза муддатини узайтиришни сўраб берган талабномалари қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Талабнома ўрганиш натижаларига кўра ижобий деб топилганда, ваколатли орган томонидан ариза берувчига давлат божини тўлаш учун ҳисобварақ берилади.
Ариза берувчи ҳисобварақ берилган кундан уч иш куни давомида давлат божини тўлаши лозим.
Давлат божи тўлиқ тўлангани ахборот тизимида тасдиқлангандан сўнг ваколатли орган томонидан чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати асосида Ўзбекистон Республикасида бўлиш муддати ҳамда сафарлар сони акс этган виза расмийлаштирилади.
15 22 . Ўзбекистон Республикасига электрон бўлмаган виза билан инвестор, ватандош сифатида, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ёки таълим олиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари)га виза муддатлари уларнинг виза муддатига қадар узайтириб берилади.
15 23 . Масъул ходим чет эл фуқароларига узайтирилган виза муддатлари ҳамда сафарлар сони юзасидан изоҳ беришга мажбур эмас»;
к) қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:
«Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига 1-ИЛОВА
_____________ ИИВ-ИИББ-ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси бошлиғига Чиқиш рақами ________ Сана ________ ТАЛАБНОМА ___________________________ ______________ ____ қуйидаги шахс(лар) визасининг амал қилиш _______________ (ташкилотнинг номи) муддатини (_______ маротаба) узайтириб беришингизни сўрайди: 1. Ф.И.О. ___________________________________________________________________________ ____________ (чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ф.И.О. паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўйича кўрсатилади) ______________________________________________________________ ___________ ________________ 2. Фуқаролиги ______________________________ 3. Туғилган санаси _______________ 4. Жинси __________________________ 5. Туғилган жойи _______________________________ 6. Миллати _________________________________ 7. Келишдан мақсади ______________________________________________________ 8. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________ 9. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси __________________________ 10. Мавжуд виза ким томонидан расмийлаштирилган (амал қилиш муддати) _______________________________________________________ ___________ _______________________ 11. Виза тури ва рақами _____________________ 12. Виза ким томонидан расмийлаштирилган, сана (амал қилиш муддати) _______________________________________________________ ___________ _______________________ 13. Сўралаётган виза тури ва муддати, кириб-чиқишлар сони _________________________ 14. Вақтинча яшаш манзили _____________________________________________________ ______________________________________________ (телефон рақами) _________________ 15. Иш жойи ва лавозими ___________________________________________ ____ _____________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ 16. Фарзандлари ____________________________________________________________________ _________________________ (16 ёшга тўлмаган фарзандларининг Ф.И.О. ва туғилган йили, фуқаролиги) ____________________________________ ___________ __________________________________________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ 17. Ҳужжатни расмийлаштириш ва топширишга масъул бўлган шахснинг Ф.И.О. (ишончнома илова қилинади) __________________________________________________________ Миллий паспорт (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами_________________________ хизмат телефон рақами: _________________ мобил телефон рақами: _________________ Талабномани топширувчи ташкилот раҳбарининг лавозими ________ (М.Ў.) ______ имзо (ёки QR-код) ______ Ф.И.О.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартибига 2-ИЛОВА
_____________ ИИВ-ИИББ-ИИБ Миграция ва персоналлаштириш бошқармаси бошлиғига ТАЛАБНОМА Менга ______________ гача виза муддатини узайтириб беришингизни сўрайман. Хусусий таклиф асосида _________________________________ ______ _______________________ _________________________________________ (қариндошлик даражаси, Ф.И.О.) ________________________________________ ____________ ______________________никига келганман. Келишимдан мақсад ____________________________________________________________ _____ _______________________________________________ ___________ _______________________________ Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан: 1. Ф.И.О. ___________________________________________________________________________ __________ (чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ф.И.О. миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) бўйича кўрсатилади) _________________________________________________________ ___________ _____________________ 2. Фуқаролиги ______________________________ 3. Жинси __________________________ 4. Туғилган санаси _______________ 5. Туғилган жойи _______________________________ 6. Миллий паспорти (ҳаракатланиш ҳужжати) серияси ва рақами _________ берилган санаси ва амал қилиш муддати __________________________________________________________ 7. Фарзандлари ___________________ _ __________________________________________________ ___________________________ (16 ёшга тўлмаган фарзандларининг Ф.И.О. ва туғилган йили, фуқаролиги) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 8. Виза тури ва рақами ____________ 9. Виза ким томонидан расмийлаштирилган, сана (амал қилиш муддати) _______________________________________________________________________ ___________ _______ 10. Сўралаётган виза тури ва муддати, кириб-чиқишлар сони _________________________ 11. Ўзбекистон Республикасига охирги кириб келган санаси __________________________ 12. Вақтинча яшаш манзили _____________________________________________________ _____ _____________________________________________________________ ____________________________ 13. Телефон рақами ________________ _ __________ шахсий ________ _ ___________________ Сана _________________________ Имзо ________________________».
3. 3-иловада :
а) номидаги «Хорижий фуқароларнинг» сўзлари «Чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2 — 4 ва 6 — 16-бандлардаги тегишли келишикдаги «хорижий фуқаролар» сўзлари тегишли келишикдаги «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — чет эл фуқаролари)нинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда, ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади».
4. 4-илованинг «Таъриф» устунида:
а) 6, 10 — 12, 16, 17, 23 ва 26 — 28-позициялардаги тегишли келишикдаги «хорижий фуқаролар» сўзлари тегишли келишикдаги «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 13-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишчи кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан берилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига доир тасдиқнома асосида)
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан чет эл фуқаросига берилган меҳнат фаолияти ҳуқуқи тасдиқланган муддатга берилади»;
в) 22-позициядаги «хорижий шахслар» сўзлари «чет эл фуқаролари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 5-илованинг изоҳ қисми 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «хорижий фуқаро» сўзлари «чет эл фуқароси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
417-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
SOʻROVNOMA
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda turizm sohasini rivojlantirish, sayyoh va investor sifatida kirib kelayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga viza berish hamda ularni roʻyxatga olish tartiblari soddalashtirilmoqda.
Shuningdek, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga yanada qulayliklar yaratish borasida ularning kirish vizalari muddatini uzaytirish tizimini raqamlashtirish orqali hujjatlarni koʻrib chiqish jarayonida inson omilini cheklash va har qanday korrupsiya holatlarining oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ikki oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqishga moʻljallangan “E-viza” axborot tizimini ishlab chiqsin hamda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portaliga (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
“E-viza” axborot tizimini ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
3. Belgilansinki, “E-viza” axborot tizimini “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashgan platformasiga integratsiya qilish orqali Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha murojaatlarini YIDXP orqali elektron shaklda yuborish imkoniyati yaratiladi.
Bunda Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha jismoniy va yuridik shaxslarning ichki ishlar organlariga anʼanaviy tarzda murojaat qilish tartibi saqlab qolinadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi, Soliq qoʻmitasi hamda Davlat xavfsizlik xizmati bilan birgalikda uch oy muddatda:
ushbu qaror bilan belgilanayotgan viza muddatini uzaytirish yuzasidan murojaatlarni elektron shaklda qabul qilish boʻyicha axborot tizimlarining oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlari koʻrsatilishining har bir bosqichida murojaatlarning koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
davlat organlari va boshqa tashkilotlar tomonidan davlat xizmati koʻrsatilishi ustidan, shu jumladan, YIDXP orqali doimiy nazorat hamda monitoring oʻrnatsin;
Maʼmuriy reglament talablarini buzganlik uchun davlat organlari va boshqa tashkilotlar mansabdor shaxslariga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy jazolarni qoʻllasin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy fuqarolarning va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasida boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirishda jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taqdim etiladigan hujjatlar roʻyxatini tasdiqlash;
muddati uzaytirilgan vizalarning amal qilish muddatlarini belgilash;
viza muddatini uzaytirish boʻyicha murojaatlarni elektron shaklda qabul qilish.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.
8. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyuldagi 417-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Maʼmuriy reglament Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish uchun jismoniy va yuridik shaxslarga (keyingi oʻrinlarda — ariza beruvchi) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining migratsiya va personallashtirish boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali davlat xizmatini koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatlarini uzaytirish boʻyicha davlat xizmati Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori talablariga muvofiq koʻrsatiladi.
Davlat xizmati ushbu Maʼmuriy reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.
3. Chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxsning viza muddatini uzaytirish boʻyicha uning yaqin qarindoshi boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi notarial tasdiqlangan ishonchnomani ilova qilgan holda murojaat qilishi mumkin.
2-bob. Davlat xizmatini koʻrsatish tartibi
4. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish uchun viza muddati tugashiga kamida oʻn kun qolganda, Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilgan (yoki qabul qiluvchi) jismoniy shaxslar yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan manzili yoki chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni taklif qilgan (yoki qabul qiluvchi) yuridik shaxsning manzili joylashgan hududiy vakolatli organga bevosita oʻzi kelib yoki elektron shaklda YIDXP orqali murojaat etadi.
Arizalar YIDXP orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda arizalar ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni arizalar vakolatli organga tushgan va vakolatli organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi.
5. Ariza beruvchi elektron shaklda murojaat etganda, ushbu Maʼmuriy reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.
Soʻrovnoma chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning pasporti (harakatlanish hujjati), amaldagi vizasi hamda Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibi talablari asosida toʻldiriladi.
6. Soʻrovnomaga quyidagilar ilova qilinadi:
chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs oʻzini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilgan yuridik shaxsdan boshqa yuridik shaxsga oʻtib ishlayotgan boʻlsa, uni taklif qilgan yuridik shaxsdan rozilik xati;
chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs nomidan hujjatlarni rasmiylashtirish va topshirish uchun jismoniy shaxs yoki yuridik shaxsning masʼul xodimi murojaat qilgan taqdirda, ularga berilgan ishonchnoma;
Vazirlar Mahkamasining 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qarori bilan tasdiqlangan Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibida koʻrsatilgan viza muddatini uzaytirish uchun asos boʻladigan tegishli hujjatlar.
Ariza beruvchidan boshqa maʼlumot hamda hujjatlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlanadi.
7. Vakolatli organ tomonidan viza muddatini uzaytirish uchun talab etiladigan quyidagi maʼlumotlar tegishli vazirlik va idoralardan elektron shaklda olinadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yoki uning hududiy boshqarmalaridan — xoʻjalik jamiyatlarining sotib olingan ulushlari miqdori, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy investitsiyalar ishtirokida korxonalar tashkil etilgani toʻgʻrisidagi maʼlumot hamda chet el fuqarosi Oʻzbekiston Respublikasida doimiy akkreditatsiya qilingani va roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumot;
Oʻzbekiston Respublikasiga Tashqi ishlar vazirligidan kirish viza talabnomasi (birinchi marta viza muddatini uzaytirish uchun hujjat topshirganda teleks);
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnoma;
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya, sanoat va savdo vazirligi tomonidan akkreditatsiya qilingan firmalar va kompaniyalarning doimiy vakolatxonalari xodimlariga berilgan akkreditatsiya qilinganini tasdiqlovchi maʼlumot (akkreditatsiya kartochkasi);
“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” davlat korxonasi tomonidan — xoʻjalik jamiyatlarining sotib olingan aksiyalari miqdori toʻgʻrisida maʼlumot.
8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng ariza beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (daktiloskopiya, elektron imzo, Mobil-ID va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
9. Ariza beruvchi tomonidan toʻldirilgan soʻrovnoma koʻrib chiqish maqsadida vakolatli organga yuboriladi.
10. Ariza beruvchi davlat xizmatidan foydalanishdan xizmat koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Ariza beruvchi davlat xizmatlaridan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrib chiqilmaydi.
Bunda ariza beruvchi viza yoki boʻlish muddati tugamasdan avval xizmatdan foydalanishdan bosh tortsa, viza muddati uzaytirilishi soʻralayotgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs amaldagi viza muddati tugaguniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqib ketishi lozim.
Chet el fuqarosining viza muddatini yoki boʻlish qoidalarini buzishi qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortilishiga sabab boʻladi.
11. Vakolatli organning masʼul xodimi tomonidan soʻrovnomaga kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi avtomatlashtirilgan axborot tizimlari yordamida ikki ish kuni ichida tekshiriladi.
12. Ariza beruvchining soʻrovnomasi va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq emasligi yoki ularda xato maʼlumotlar mavjudligi aniqlanganda, ushbu hujjatlar ariza beruvchiga kamchiliklarni bartaraf etish uchun qaytariladi.
Soʻrovnoma va unga ilova qilingan hujjatlar qaytarilishining aniq sabablari koʻrsatilgan elektron shakldagi xabarnoma ariza beruvchiga ikki ish kuni ichida yuboriladi.
13. Soʻrovnomasi qaytarilgan ariza beruvchi rad etish uchun sabab boʻlgan kamchiliklarni bartaraf etganidan soʻng vakolatli organga Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidasini buzmagan holda va oʻn ish kunidan koʻp boʻlmagan muddat ichida qayta murojaat etishga haqli.
Viza muddatini uzaytirish uchun berilgan arizani oʻrganish natijasida aniqlangan kamchiliklar boʻyicha xabarnomada koʻrsatilmagan yangi asoslar bilan arizani rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
14. Ariza beruvchi oʻn ish kuni oʻtgandan keyin takroran murojaat etsa, soʻrovnoma yangidan berilgan deb hisoblanadi va umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.
15. Vakolatli organ ikki ish kuni ichida oʻrganib chiqish natijalariga koʻra soʻrovnomada xato yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlarning mavjudligini aniqlamasa, ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga arizasi qabul qilingani toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi.
16. Kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi vakolatli organ tomonidan tekshirilgandan soʻng soʻrovnoma Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati hududiy boshqarmasiga (keyingi oʻrinlarda — maxsus vakolatli organ) yuboriladi.
Maxsus vakolatli organ yetti ish kuni ichida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning viza muddatlarini uzaytirish yuzasidan munosabat bildiradi.
17. Soʻrovnomani oʻrganish natijalari ijobiy deb topilganda, vakolatli organ tomonidan bir ish kunida ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga davlat bojini toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboriladi.
18. Ariza beruvchi davlat xizmati koʻrsatilgani uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorda uzaytirilgan viza muddati va safarlar sonidan kelib chiqqan holda, davlat bojini toʻlaydi.
Ariza beruvchi YIDXP orqali murojaat etganda, undan davlat boji summasining 90 foizi undiriladi.
Davlat boji toʻlangani Yagona billing tizimi orqali tasdiqlanadi.
19. Davlat boji summasi quyidagi tartibda taqsimlanadi:
a) vakolatli organga oʻzi kelib murojaat etilganda:
8 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga;
b) YIDXP orqali murojaat etilganda:
10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,75 foizi — “Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasining maxsus hisobvaragʻiga (shu jumladan, 0,5 foizi yigʻim toʻlanganligi Yagona billing tizimi orqali tasdiqlangani uchun);
8 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga;
qolgan mablagʻlar — Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga oʻtkaziladi.
20. Ariza beruvchi xabarnoma berilgan kundan boshlab uch ish kuni davomida davlat bojini toʻlab, chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjatini vakolatli organga yetkazishi lozim.
Davlat boji toʻliq toʻlangani axborot tizimida tasdiqlanganidan soʻng, vakolatli organ tomonidan ikki ish kunida chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati asosida Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish muddati hamda safarlar soni aks etgan viza rasmiylashtiriladi.
Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Soliq kodeksining 30-moddasiga muvofiq soliq rezidenti deb eʼtirof etilgan hamda viza muddati uzaytirilgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning mazkur Maʼmuriy reglamentga 2-ilovada keltirilgan maʼlumotlarni soliq solish maqsadida Soliq qoʻmitasiga onlayn tarzda taqdim etadi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Ariza beruvchi davlat xizmatini koʻrsatish asossiz rad etilganda, shuningdek, murojaatni koʻrib chiqqan vakolatli organlar xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.
22. Ushbu Maʼmuriy reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirishda Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali murojaat qilish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Viza muddatini uzaytirish uchun elektron shaklda murojaat qilish boʻyicha YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi. 2. Viza muddatini uzaytirish boʻyicha elektron soʻrovnomani toʻldirib, kerakli hujjatlarni tizimga joylashtiradi hamda vakolatli organga yuboradi. Viza muddati tugashiga kamida oʻn kun qolganda 2-bosqich Vakolatli organ 1. Kelib tushgan soʻrovnoma asosida viza muddatini uzaytirish uchun talab etiladigan qoʻshimcha maʼlumotlarni tegishli vazirlik va idoralarning elektron tizimlari orqali oladi va maʼlumotlarning haqqoniyligini axborot tizimlari yordamida tekshiradi. 2. Soʻrovnomadagi maʼlumotlarda xato va kamchiliklar aniqlanmasa, ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga arizasi qabul qilingani toʻgʻrisida xabarnoma yuboradi (kamchiliklar aniqlanganda, ularni bartaraf etish uchun ariza beruvchiga qaytaradi). 3. Qabul qilingan soʻrovnomani koʻrib chiqish uchun tizim orqali maxsus vakolatli organga yuboradi. Ikki ish kunida 3-bosqich Maxsus vakolatli organ Chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning viza muddatini uzaytirish yuzasidan (idoralararo elektron hamkorlik qilish tizimi orqali) munosabat bildiradi. Yetti ish kunida 4-bosqich Vakolatli organ Soʻrovnoma oʻrganish natijalariga koʻra ijobiy deb topilganda, ariza beruvchining shaxsiy kabinetiga davlat bojini toʻlash uchun hisobvaraq koʻrsatilgan xabarnoma yuboradi. Bir ish kunida 5-bosqich Ariza beruvchi Davlat bojini toʻlab, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjatini vakolatli organga yetkazadi. Uch ish kunida 6-bosqich Vakolatli organ Davlat boji toʻliq toʻlangani axborot tizimida tasdiqlanganidan soʻng chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati asosida Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish muddati hamda safarlar soni aks etgan vizani rasmiylashtiradi. Ikki ish kunida
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish boʻyicha davlat xizmati koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida vaqtincha boʻlib turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning viza muddatini uzaytirish uchun elektron shakldagi
* I. Viza muddati uzaytirilayotgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar haqidagi maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Fuqaroligi 3. Tugʻilgan sanasi 4. Jinsi 5. Tugʻilgan joyi 6. Millati 7. Kelishdan maqsadi 8. Milliy pasport (harakatlanish hujjati) seriyasi va raqami 9. Milliy pasport (harakatlanish hujjati) berilgan sana va amal qilish muddati 10. Oʻzbekiston Respublikasiga oxirgi kirib kelgan sanasi 11. Mavjud viza kim tomonidan rasmiylashtirilgan (amal qilish muddati) 12. Viza turi va raqami 13. Viza berilgan sana va amal qilish muddati 14. Soʻralayotgan viza turi va muddati, kirib-chiqishlar soni 15. Vaqtincha yashash manzili 16. Ish joyi va lavozimi 17. Telefon raqami 18. Viza uzaytirish uchun asoslar (PDF, P N G yoki JPEG formatida, 600 Kbaytdan oshmagan hajmda) 19. Milliy pasport (harakatlanish hujjati) va viza nusxasi (PDF, P N G yoki JPEG formatida, 600 Kbaytdan oshmagan hajmda) * II. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning farzandlari (16 yoshgacha) toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan sanasi 3. Fuqaroligi ** III. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni taklif qilgan (qabul qiluvchi) jismoniy shaxslar 1. F.I.O. 2. Shaxsiy raqami (JSHSHIR) 3. Tugʻilgan sanasi 4. Fuqaroligi 5. Telefon raqami 6. Yashash manzili 7. Qarindoshlik darajasi 8. Shaxsga berilgan ishonchnoma (PDF, P N G yoki JPEG formatida, 600 Kbaytdan oshmagan hajmda) * IV. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni taklif qilgan (qabul qiluvchi) yuridik shaxslar 1. Tashkilot nomi 2. Tashkilot rahbarining F.I.O. 3. Tugʻilgan sanasi (kuni, oyi, yili) 4. Telefon raqami 5. Tashkilot nomidan hujjatlarni topshirishga masʼul shaxs F.I.O. 6. Tugʻilgan sanasi (kuni, oyi, yili) 7. Telefon raqami 8. Tashkilotning yuridik manzili 9. Tashkilotning masʼul shaxsiga berilgan ishonchnoma va pasport nusxasi (PDF, P N G yoki JPEG formatida, 600 Kbaytdan oshmagan hajmda)
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 7-iyuldagi 417-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy fuqarolarning va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari, ketishlari, bu yerda boʻlishlari va tranzit oʻtishlari tartibi toʻgʻrisida” 1996-yil 21-noyabrdagi 408-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Nomi , muqaddima va 1-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilaridagi “Xorijiy fuqarolarning” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. 1-ilovada :
a) nomi , 2 — 4 , 6 2 , 7 — 14 va 18 — 21-bandlardagi tegishli kelishikdagi “xorijiy fuqarolar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — chet el fuqarolari) shaxsiy hamda xizmat ishlari boʻyicha, turist sifatida, dam olish, oʻqish, ishlash, davolanish va doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va undan ketishlari mumkin”;
v) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Migratsiya va personallashtirish departamenti hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining migratsiya va personallashtirish boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) Oʻzbekiston Respublikasidan ketish (ketish, ketish-kelish) vizalarini berish va ularning amalda boʻlish muddatini uzaytirishni ushbu Tartibning 3-bandida koʻrsatilmagan chet el fuqarolari uchun amalga oshiradilar”;
g) 6-bandning birinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Koʻp marta foydalaniladigan vizalar uch yilgacha muddatga vakolatli organ tomonidan chet el fuqarolarining quyidagi toifalariga va ularning oila aʼzolariga beriladi:
a) vakolatxona xodimining akkreditatsiya qilinganini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlgan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi akkreditatsiya qilingan firmalar va kompaniyalar doimiy vakolatxonalari xodimlariga beriladi. Viza xorijiy firma yoki kompaniyaning doimiy vakolatxonasi iltimosnomasi asosida beriladi;
b) chet el fuqarosining xorijiy bank yoki boshqa moliya tashkiloti shtatiga kiritilganini tasdiqlovchi hujjatlari boʻlgan taqdirda, qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan xorijiy bank yoki boshqa moliya tashkiloti xodimlariga beriladi. Viza xorijiy bank yoki boshqa moliya tashkilotining iltimosnomasi asosida beriladi;
v) Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan yoki akkreditatsiya qilingan qoʻshma korxonalar va 100 foiz xorijiy investitsiya ishtirokidagi korxonalar xodimlariga ular Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnomani olganlaridan soʻng, agar ikki tomonlama va koʻp tomonlama hukumatlararo Bitimlar bilan boshqacha tartib nazarda tutilmagan boʻlsa, beriladi. Viza korxona iltimosnomasi asosida beriladi”;
d) 6 2 -bandda :
birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6 2 . “IT-visa” va investitsiya vizasi elektron boʻlmagan shaklda berilgan ishbilarmonlik kirish vizasi, mehmon vizasi va vatandoshlar uchun kirish vizasi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasiga kelgan chet el fuqarolariga vakolatli organ tomonidan beriladi va uzaytiriladi.
Chet el fuqarosi Oʻzbekiston Respublikasiga “IT-visa” va investitsiya vizasi bilan kelgan taqdirda, uning muddati vakolatli organ tomonidan uzaytiriladi.
Chet el fuqarosi “IT-visa” va investitsiya vizasini olish uchun vakolatli organga belgilangan shakldagi talabnoma bilan quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi”;
toʻqqizinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlarining hududiy boʻlinmalariga” soʻzlari “vakolatli organga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 6 4 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6 4 . Oʻzbekiston Respublikasiga maʼlum muddatga vizasiz, elektron va turistik viza bilan kelib, shu muddat ichida baxtsiz hodisa (jarohat olganligi yoki boshqa ogʻir kasallik) sababli davolash muassasalariga joylashtirilgan va belgilangan muddatda respublika hududidan chiqib ketish imkoni boʻlmagan chet el fuqarolariga vakolatli organ tomonidan har bir holat boʻyicha tegishli davolash muassasasi chet el fuqarosining davolanish muddati koʻrsatilgan holda bergan xulosasiga asosan maʼmuriy choralar qoʻllanilmasdan, “chiqish” (EXIT) vizasi rasmiylashtirib beriladi.
Chet el fuqarosi yoki uning qonuniy vakili davolanish muddati tugagach, uch ish kunida “chiqish” (EXIT) vizasini rasmiylashtirish uchun vakolatli organga belgilangan tartibda ariza va boshqa tegishli hujjatlarni taqdim etadi”;
j) 8-bandning “b” kichik bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari” soʻzlari “vakolatli organ” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 13-bandning ikkinchi xatboshisidagi “xorijiy (haydovchilar) fuqarolar” soʻzlari “chet el (haydovchilari) fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) quyidagi mazmundagi II 1 bob bilan toʻldirilsin:
“II 1 . Ichki ishlar organlari tomonidan chet el fuqarolarining Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish viza muddatlarini uzaytirish tartibi
15 1 . Chet el fuqarolarining Oʻzbekiston Respublikasiga kirish viza muddatlari Oʻzbekiston Respublikasining kirish, chiqish va tranzit vizalari (elektron boʻlmagan) toifalarining roʻyxatida belgilangan muddatdan oshmagan holda uzaytiriladi.
Belgilangan muddatda uzaytirilgan vizalar ushbu vizalar muddatini uzaytirish uchun qayta murojaat qilishni cheklamaydi.
15 2 . Chet el fuqarolarini taklif qilgan jismoniy va yuridik shaxslar chet el fuqarolarini hamda ularning oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi va voyaga yetmagan farzandlari)ning viza muddatlarini uzaytirish uchun viza muddati tugashidan oʻn kun avval murojaat qilishi lozim.
Bunda chet el fuqarosini taklif qilgan jismoniy shaxslar doimiy yashash joyi, yuridik shaxslar oʻzlarining yuridik manzili boʻyicha vakolatli organga murojaat qiladi.
15 3 . Oʻzbekiston Respublikasida boʻlib turgan chet el fuqarolari (jumladan, ishbilarmonlik doiralari vakillari)ning viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
mazkur Tartibga 1-ilovaga muvofiq belgilangan shaklda ikki nusxadagi viza talabnomasi;
milliy pasport yoki harakatlanish hujjati (boshqa hujjatlar bilan solishtirib olingandan soʻng nusxasi olinib, asli qaytarib beriladi);
amaldagi vizasining nusxasi;
Oʻzbekistonga kirish viza talabnomasi (birinchi marta viza muddatini uzaytirish uchun hujjat topshirganda (teleks);
chet el fuqarosi oʻzini Oʻzbekiston Respublikasiga taklif qilgan yuridik shaxsdan boshqa yuridik shaxsga oʻtib ishlayotgan boʻlsa, uni taklif qilgan yuridik shaxsdan rozilik xati;
chet el fuqarosi nomidan hujjatlarni rasmiylashtirish va topshirish uchun jismoniy shaxs yoki yuridik shaxsning masʼul xodimi murojaat qilgan taqdirda, unga berilgan ishonchnoma.
15 4 . Oʻzbekiston Respublikasining profil muassasalari va idoralarida akkreditatsiya qilingan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi chet el tijorat tashkilotlari vakolatxonalari, chet el banklari yoki boshqa moliyaviy tashkilotlar xodimlarining akkreditatsiya guvohnomasi nusxasi taqdim etiladi.
15 5 . Korxona va tashkilotlarda mehnat faoliyati bilan shugʻullanayotgan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnoma nusxasi taqdim etiladi.
15 6 . Vatandoshlarning viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlgan va uning hududida doimiy yashovchi ularning qarindoshlari tomonidan taklifnoma, taklif qiluvchining vatandosh bilan qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlari (nikoh tuzilganligi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar nusxasi) taqdim etiladi.
15 7 . Oliy taʼlim muassasalararo almashish asosida — vaqtincha taʼlim olish davrida kelgan talabalarning viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari oʻz tasarrufida taʼlim muassasasiga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining taʼlim muassasalari, vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning iltimosnomalari taqdim etiladi.
15 8 . Oliy, professional yoki umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari taʼlim muassasasining talaba va oʻquvchilari bilan tuzilgan shartnoma (toʻlov-kontrakt) nusxasi va buyruqdan koʻchirma taqdim etiladi.
15 9 . Oʻqituvchilik faoliyatini yuritayotgan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari oʻz tasarrufida taʼlim muassasasiga ega boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasining davlat va nodavlat taʼlim muassasalari, vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning iltimosnomalari hamda ular oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxalari taqdim etiladi.
15 10 . Ilmiy-tadqiqot (dissertatsiyalar, ilmiy ishlar uchun materiallar toʻplash) va oʻqituvchilik faoliyatini (qisqa muddatli sayyor maʼruzalar) yuritishni xohlaydigan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, ilmiy-tadqiqot tashkilotlari, Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalari, vazirliklar yoki idoralarning iltimosnomalari taqdim etiladi.
15 11 . Oʻzbekiston Respublikasiga davolanish uchun keladigan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari davolash-profilaktika muassasalari taklifi hamda chet el fuqarosining davolanishi uchun qoʻshimcha muddat talab etilishi boʻyicha maʼlumotnoma taqdim etiladi.
15 12 . “IT-visa”sini uzaytirish uchun chet el fuqarolari tomonidan vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari IT-park direksiyasining tavsiyasi taqdim etiladi.
15 13 .Chet ellik investor va uning oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi va voyaga yetmagan farzandlari)ning viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonasidan iltimosnoma, shuningdek, kiritilgan investitsiyalar toʻgʻrisidagi tegishli maʼlumotnomalardan biri taqdim etiladi.
Maʼlumotnoma:
“Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” davlat korxonasi tomonidan — xoʻjalik jamiyatlarining sotib olingan aksiyalari miqdori toʻgʻrisida;
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi yoki uning hududiy boshqarmalari tomonidan — xoʻjalik jamiyatlarining sotib olingan ulushlari miqdori, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududida xorijiy investitsiyalar ishtirokida korxonalar tashkil etilgani toʻgʻrisida beriladi.
15 14 . “Faxriy fuqaro” maqomi berilgan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari “Faxriy fuqaro” maqomi berilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma taqdim etiladi.
15 15 . Davlat tashkilotlarida mehnat qilayotgan chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga mazkur Tartibning 15 3 -bandida koʻrsatilgan hujjatlardan tashqari chet el fuqarosi bilan tashkilot oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxalari taqdim etiladi.
15 16 . Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki Oʻzbekiston Respublikasida doimiy akkreditatsiya qilingan va roʻyxatdan oʻtkazilgan chet el fuqarolari taklifi boʻyicha mehmon safarini amalga oshiruvchi chet el fuqarosining viza muddatini uzaytirish uchun vakolatli organga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
mazkur Tartibga 2-ilovaga muvofiq belgilangan shaklda ikki nusxadagi viza talabnomasi;
taklif etuvchi shaxs, chet el fuqarosining milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati (nusxalari olinib, asli qaytariladi);
taklif qilingan chet el fuqarosining amaldagi viza nusxasi;
agar chet el fuqarosi taklif etuvchi shaxsning yaqin qarindoshi boʻlsa, ushbu holatni tasdiqlovchi hujjatlar (nikoh guvohnomasi va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma)dan nusxalar;
chet el fuqarosi Oʻzbekiston Respublikasida doimiy akkreditatsiya qilingan va roʻyxatdan oʻtkazilgan boshqa chet el fuqarolarining taklifiga asosan mehmon sifatida kelganida, ularni taklif qilgan shaxsning doimiy akkreditatsiya qilinganlik hujjati va amaldagi vizasining nusxasi.
Shuningdek, chet el fuqarosi tomonidan vizani uzaytirishga asos boʻluvchi (doimiy yashashga hujjat topshirganligi, maktabda tahsil olishi, davolanishi va shu kabilarni tasdiqlovchi boshqa) hujjatlar ham taqdim etilishi mumkin.
15 17 . Chet el fuqarosi yuridik yoki jismoniy shaxslarning taklifiga binoan kelganda, boshqa yuridik yoki jismoniy shaxs ushbu fuqaroga nisbatan belgilangan majburiyatni va javobgarlikni zimmasiga olgan holda, uni oʻz yoʻnalishi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasida qabul qilish huquqiga ega.
Bundan tashqari, taqdim etilgan tegishli talabnomalarga asosan quyidagi hollarda chet el fuqarolariga viza rasmiylashtirib beriladi:
chet el fuqarolari turli sabablarga koʻra pasportlarini (harakatlanish hujjatini) almashtirganda (eski pasportida (harakatlanish hujjatida) mavjud boʻlgan vizaning amal qilish muddatiga yangi viza rasmiylashtirib beriladi);
pasport (harakatlanish hujjati) yoʻqolganda (ushbu holatni tasdiqlovchi vakolatli organning maʼlumotnomasi taqdim etiladi);
chet el fuqarosining farzandi Oʻzbekiston Respublikasi hududida tugʻilganda (agar Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligiga mansub boʻlmaganda, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlari tomonidan berilgan tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnoma va tegishli davlatning Oʻzbekiston Respublikasida joylashgan elchixonasi tomonidan berilgan milliy pasport (harakatlanish hujjati) taqdim etilganda);
Oʻzbekiston Respublikasi hududiga vizasiz kirib kelgan 16 yoshga toʻlmagan chet el fuqarosi respublika hududida 16 yoshga toʻlganda;
amaldagi vizaning safarlar soni tugaganda;
Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini yoʻqotgan chet el fuqarosiga;
koʻchirib berilayotgan amaldagi viza vakolatli organ tomonidan uzaytirilganda (koʻchirib berilgan viza uchun davlat boji undirilmaydi).
15 18 . Qabul qilinayotgan hujjatlarning toʻliqligi va haqiqiyligiga ishonch hosil qilgach, masʼul xodim tomonidan talabnomaning ikkala nusxasiga vakolatli organ tomonidan belgilangan shtamp bosilib, imzolanadi va bir nusxasida hujjatlar qabul qilingan sana koʻrsatilib, bir nusxasi chet el fuqarosining milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati bilan birga murojaat qiluvchiga qaytariladi.
15 19 . Quyidagi hollarda hujjatlarni qabul qilish rad etiladi:
hujjatlar toʻliq boʻlmaganda yoki unda noaniqliklar boʻlganda;
chet el fuqarosini yuridik shaxs chaqirganda va talabnoma uning mansabdor shaxsi tomonidan imzolanmaganda;
hujjatlardagi imzo yoki muhrning qalbakiligi aniqlanganda;
hujjatlar talabnomada koʻrsatilgan masʼul shaxsdan boshqa shaxslar tomonidan taqdim etilganda;
chet el fuqarosining milliy pasporti (harakatlanish hujjati) taqdim etilmaganda, shuningdek, ular hujjat topshirayotgan vaqtda Oʻzbekiston Respublikasidan tashqarida boʻlganda;
chet el fuqarosining milliy pasporti (harakatlanish hujjati) yaroqsiz holga kelganligi aniqlanganda, amal qilish muddati tugagan yoki viza rasmiylashtirish uchun boʻsh varaqlari boʻlmaganda;
chet el fuqarosi vizada koʻrsatib oʻtilgan safarlar sonidan ortiq Oʻzbekiston Respublikasiga kirib chiqqanda;
chet el fuqarosining Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish viza muddati tugaganda, vaqtincha roʻyxati boʻlmaganda (16 yoshga toʻlmagan chet el fuqarodan tashqari);
chet el fuqarosi milliy pasporti (harakatlanish hujjati)ning amal qilish muddati uch oydan kam qolganda.
15 20 . Hujjatlarni qabul qilish vaqtida chet el fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidalari buzilgani aniqlangan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasining amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora koʻriladi.
Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish qoidasini buzgan chet el fuqarolariga amaldagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tegishli choralar koʻrilganidan soʻng viza muddatini uzaytirish uchun hujjatlar qabul qilinadi.
15 21 . Chet el fuqarolarining viza muddatini uzaytirishni soʻrab bergan talabnomalari qabul qilingan kundan boshlab oʻn besh ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.
Talabnoma oʻrganish natijalariga koʻra ijobiy deb topilganda, vakolatli organ tomonidan ariza beruvchiga davlat bojini toʻlash uchun hisobvaraq beriladi.
Ariza beruvchi hisobvaraq berilgan kundan uch ish kuni davomida davlat bojini toʻlashi lozim.
Davlat boji toʻliq toʻlangani axborot tizimida tasdiqlangandan soʻng vakolatli organ tomonidan chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning milliy pasporti yoki harakatlanish hujjati asosida Oʻzbekiston Respublikasida boʻlish muddati hamda safarlar soni aks etgan viza rasmiylashtiriladi.
15 22 . Oʻzbekiston Respublikasiga elektron boʻlmagan viza bilan investor, vatandosh sifatida, mehnat faoliyati bilan shugʻullanish yoki taʼlim olish maqsadida kelgan chet el fuqarolarining oila aʼzolari (turmush oʻrtogʻi va voyaga yetmagan farzandlari)ga viza muddatlari ularning viza muddatiga qadar uzaytirib beriladi.
15 23 . Masʼul xodim chet el fuqarolariga uzaytirilgan viza muddatlari hamda safarlar soni yuzasidan izoh berishga majbur emas”;
k) quyidagi mazmundagi 1 va 2-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibiga 1-ILOVA
_____________ IIV-IIBB-IIB Migratsiya va personallashtirish boshqarmasi boshligʻiga Chiqish raqami ________ Sana ________ TALABNOMA ___________________________ ______________ ____ quyidagi shaxs(lar) vizasining amal qilish _______________ (tashkilotning nomi) muddatini (_______ marotaba) uzaytirib berishingizni soʻraydi: 1. F.I.O. ___________________________________________________________________________ ____________ (chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning F.I.O. pasporti (harakatlanish hujjati) boʻyicha koʻrsatiladi) ______________________________________________________________ ___________ ________________ 2. Fuqaroligi ______________________________ 3. Tugʻilgan sanasi _______________ 4. Jinsi __________________________ 5. Tugʻilgan joyi _______________________________ 6. Millati _________________________________ 7. Kelishdan maqsadi ______________________________________________________ 8. Milliy pasporti (harakatlanish hujjati) seriyasi va raqami _________ berilgan sanasi va amal qilish muddati __________________________________________________________ 9. Oʻzbekiston Respublikasiga oxirgi kirib kelgan sanasi __________________________ 10. Mavjud viza kim tomonidan rasmiylashtirilgan (amal qilish muddati) _______________________________________________________ ___________ _______________________ 11. Viza turi va raqami _____________________ 12. Viza kim tomonidan rasmiylashtirilgan, sana (amal qilish muddati) _______________________________________________________ ___________ _______________________ 13. Soʻralayotgan viza turi va muddati, kirib-chiqishlar soni _________________________ 14. Vaqtincha yashash manzili _____________________________________________________ ______________________________________________ (telefon raqami) _________________ 15. Ish joyi va lavozimi ___________________________________________ ____ _____________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ 16. Farzandlari ____________________________________________________________________ _________________________ (16 yoshga toʻlmagan farzandlarining F.I.O. va tugʻilgan yili, fuqaroligi) ____________________________________ ___________ __________________________________________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ ____________________________________ ___________ __________________________________________ 17. Hujjatni rasmiylashtirish va topshirishga masʼul boʻlgan shaxsning F.I.O. (ishonchnoma ilova qilinadi) __________________________________________________________ Milliy pasport (harakatlanish hujjati) seriyasi va raqami_________________________ xizmat telefon raqami: _________________ mobil telefon raqami: _________________ Talabnomani topshiruvchi tashkilot rahbarining lavozimi ________ (M.Oʻ.) ______ imzo (yoki QR-kod) ______ F.I.O.
Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlari tartibiga 2-ILOVA
_____________ IIV-IIBB-IIB Migratsiya va personallashtirish boshqarmasi boshligʻiga TALABNOMA Menga ______________ gacha viza muddatini uzaytirib berishingizni soʻrayman. Xususiy taklif asosida _________________________________ ______ _______________________ _________________________________________ (qarindoshlik darajasi, F.I.O.) ________________________________________ ____________ ______________________nikiga kelganman. Kelishimdan maqsad ____________________________________________________________ _____ _______________________________________________ ___________ _______________________________ Oʻzim haqimda quyidagilarni maʼlum qilaman: 1. F.I.O. ___________________________________________________________________________ __________ (chet el fuqarosi va fuqaroligi boʻlmagan shaxsning F.I.O. milliy pasporti (harakatlanish hujjati) boʻyicha koʻrsatiladi) _________________________________________________________ ___________ _____________________ 2. Fuqaroligi ______________________________ 3. Jinsi __________________________ 4. Tugʻilgan sanasi _______________ 5. Tugʻilgan joyi _______________________________ 6. Milliy pasporti (harakatlanish hujjati) seriyasi va raqami _________ berilgan sanasi va amal qilish muddati __________________________________________________________ 7. Farzandlari ___________________ _ __________________________________________________ ___________________________ (16 yoshga toʻlmagan farzandlarining F.I.O. va tugʻilgan yili, fuqaroligi) _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ 8. Viza turi va raqami ____________ 9. Viza kim tomonidan rasmiylashtirilgan, sana (amal qilish muddati) _______________________________________________________________________ ___________ _______ 10. Soʻralayotgan viza turi va muddati, kirib-chiqishlar soni _________________________ 11. Oʻzbekiston Respublikasiga oxirgi kirib kelgan sanasi __________________________ 12. Vaqtincha yashash manzili _____________________________________________________ _____ _____________________________________________________________ ____________________________ 13. Telefon raqami ________________ _ __________ shaxsiy ________ _ ___________________ Sana _________________________ Imzo ________________________”.
3. 3-ilovada :
a) nomidagi “Xorijiy fuqarolarning” soʻzlari “Chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2 — 4 va 6 — 16-bandlardagi tegishli kelishikdagi “xorijiy fuqarolar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit oʻtuvchi chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — chet el fuqarolari)ning Oʻzbekiston Respublikasiga kelishlari va Oʻzbekiston Respublikasidan ketishlariga, agar Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligida yoki Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida boshqacha nazarda tutilmagan boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasining diplomatik vakolatxonalari yoki konsullik muassasalari tomonidan berilgan tranzit vizalar mavjud boʻlgan taqdirda, haqiqiy pasportlar yoki ularning oʻrnini bosuvchi hujjatlar boʻyicha ruxsat beriladi”.
4. 4-ilovaning “Taʼrif” ustunida:
a) 6, 10 — 12, 16, 17, 23 va 26 — 28-pozitsiyalardagi tegishli kelishikdagi “xorijiy fuqarolar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 13-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ishchi kirish vizasi (Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan berilgan Oʻzbekiston Respublikasi hududida mehnat faoliyati huquqiga doir tasdiqnoma asosida)
Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi tomonidan chet el fuqarosiga berilgan mehnat faoliyati huquqi tasdiqlangan muddatga beriladi”;
v) 22-pozitsiyadagi “xorijiy shaxslar” soʻzlari “chet el fuqarolari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. 5-ilovaning izoh qismi 3-bandi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “xorijiy fuqaro” soʻzlari “chet el fuqarosi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 7-iyul,
417-son