📅 2025-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида« 2024 йил 26 августдаги ПФ-124-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида устувор равишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда таълим, тиббиёт, экология, қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, бандлик, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳаларнинг энг долзарб муаммолари ечимига қаратилган ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш;
тегишли соҳа ва тармоқларда мавжуд муаммоларнинг таъсирчан ечимини назарда тутувчи ташаббусли лойиҳаларни амалга ошириш;
жамият ҳаётининг энг долзарб соҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш.
2. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда белгиланган вазифаларнинг ижроси ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминласинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 июлдаги 420-сон қарорига ИЛОВА
2025 йилда давлат томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш
T/р Чора-тадбир номи Мақсад Амалга ошириш механизми Молиялаштириш манбаси Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Фуқаролик жамияти институтлари учун сайёр қабуллар ташкил этиш. Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш. 1. Ҳар бир ҳудудда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида юз бераётган муаммоларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабуллар ташкил этиш. 2. Сайёр қабул натижалари юзасидан фуқаролик жамияти институтларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ҳисоб-китобларга кўра Доимий Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритишга кўмаклашиш. Фуқаролик жамияти институтлари фаолияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан аҳолини таништириш. 1. Фаолияти давомида лойиҳаларни самарали амалга оширган ва соҳада ютуқларга эришган фуқаролик жамияти институтлари вакилларини танлаб олиш. 2. Соҳага оид долзарб мавзуларда ток-шоу ва телерадиодастурлар тайёрлаш, мақолалар чоп этиш ҳамда оммалаштириш. Ҳисоб-китобларга кўра Ҳар чоракда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадио-компания (келишув асосида) 3. Вазирлик ва идоралар томонидан ўз фаолиятига тааллуқли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ёки фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамият манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш. Аҳолини жамият манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан хабардорлигини ошириш. 1. Жамоатчилик эшитувига киритилаётган масалалар, эшитувни ўтказиш муддати ва тартибини ишлаб чиқиш. 2. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш муддати ҳақида расмий веб-сайтларда эълон қилиш. 3. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш. Ҳисоб-китобларга кўра Доимий Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 4. Мактабларда таълим жараёнига электрон таълим ресурсларини (платформаларини) жорий этишни ривожлантириш. Таълимга интерактив электрон платформаларни жорий этиш орқали таълим сифатини ошириш ҳамда ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган қизиқишини ошириш. 1. Ўқувчиларга ўзбек, рус ва инглиз тилларини халқаро стандартлар бўйича ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш. 2. Ўқувчиларга ўзбек, рус ва инглиз тилларини интерактив усулда ўрганиш имкониятини берувчи электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил июль-август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 5. Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида социологик тадқиқот олиб бориш. Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. Тазйиқ ва зўравонлик ҳолати энг кўп қайд этилган ҳудудларда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни аҳоли ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказиш орқали аниқлаш. 2. Ижтимоий сўров натижаларини таҳлил қилиш. 3. Оилаларда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини олдини олиш юзасидан умумлашган ҳисобот тайёрлаш, аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил июль-август Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 6. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш. 1. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, шунингдек, пробация назоратидаги вояга етмаганларни аниқлаб, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил август Ички ишлар вазирлиги 2. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва вояга етмаганларни ўқитиш. 3. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган вояга етмаганларга бепул ҳуқуқий ва психологик хизматлар кўрсатиш. Режага асосан 7. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танловини ташкил этиш. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини ҳуқуқшунослик касбига қизиқтириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш. 1. «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил август Адлия вазирлиги 2. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш. Режага асосан 8. Ёшларнинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва маданиятини ривожлантириш мақсадида экологик оромгоҳ ташкил этиш. Ёшларнинг экологик соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш, экология соҳасида юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташаббусли ёшларни саралаб олиш. 2. Экологик оромгоҳ ташкил этиш ва оромгоҳга ёшларни жалб этиш. 3. Ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил август Ёшлар ишлари агентлиги 9. Ўзбекистон ҳудудида кичик қувватли атом электр станцияси қурилишининг экологик хавфсизлик масалаларини ўрганиш. Аҳоли ўртасида кичик қувватли электр станцияси қурилишининг муҳимлиги ва хавфсизлигини аҳолига тушунтириш. Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказиш орқали тарғибот ишларини амалга ошириш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил август Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги 10. Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни кенгайтиришга қаратилган тадқиқот ташкил этиш. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг механизмларини ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш. Соҳага оид халқаро стандартлар ва хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш. Давлат идоралари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга оид нуфузли халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон ўрнини яхшилаш масалаларини ўрганиш. 1. Очиқлик ва шаффофликка оид халқаро стандартлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳамда экспертлар тавсияларини ўрганиш ва Ўзбекистон қонунчилигига имплементация қилиш масаласини ўрганиш. 2. Очиқлик ва шаффофликка оид нуфузли халқаро рейтингларда ҳамда мамлакатларда коррупция даражасини баҳолашга қаратилган нуфузли рейтингларнинг очиқлик ва шаффофликка оид қисмида (субиндикатор, субфакторларда) Ўзбекистон ўрнини яхшилаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил сентябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (келишув асосида) 11. Журналист ва блогерларни сифатли журналистика талабларига жавоб берадиган замонавий медиаконтентларни яратиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш. Журналист ва блогерлар ўртасида медиа саводхонликни ошириш, уларнинг ахборотлар билан ишлашда фактларни аниқлаш кўникмаларини ривожлантириш. 1. Журналист ва блогерлар учун аҳолини сифатли ва ишончли ахборот билан таъминлаш бўйича семинар-тренинг ташкил этиш. 2. Журналистларнинг касбий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик базаси билан таништириш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил сентябрь Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (келишув асосида) 12. Республиканинг туристик жозибадорлигини хорижий давлатларга тарғиб қилиш мақсадида медиа контентлар яратиш. Хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда қулайликлар яратиш ва туристлар ички оқимини кенгайтириш. 1. Дунё миқёсида мамлакатимизнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича қисқа метражли видео-контентлар тайёрлаш. 2. Видео-контентларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш ва кенг оммалаштириш. 3. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» челленжи остида мамлакатимизнинг туристик марказларини аҳоли билан таништириш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил сентябрь Туризм қўмитаси 13. Никоҳланувчи шахсларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича кўникмаларини шакллантириш. Ёшлар ўртасида оилавий ажримларни олдини олиш ва оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш. 1. Ёшларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий турмуш психологияси, репродуктив саломатлик асослари, иқтисод ва оила бюджети, ота-оналик ижобий кўникмалари, маънавий-ахлоқий қадриятлар, эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, болалар тарбияси мавзулари бўйича бепул махсус ўқув дастурлари орқали ўқитиш. 2. Ўқув дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган ёшларга махсус сертификатлар тақдим этиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил октябрь Адлия вазирлиги 14. Туғма ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш. Аҳоли орасида туғма ва ирсий касалликларга чалиниш хавфини олдини олиш. 1. Туғма ногиронликнинг олдини олиш, шунингдек, туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш юзасидан аҳоли хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил этиш. 2. Туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишда бирламчи профилактик чора-тадбирлар ҳақида аҳоли фойдаланиши учун қўлланмалар тайёрлаш ва тарқатиш. 3. Ирсий касалликларни эрта аниқлаш бўйича таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш. 4. Ногиронлиги бўлган аёлларга репродуктив саломатлик хизматларидан фойдаланиш имкониятини яхшилаш. Бюджетдан ташқари маблағлар, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Давлат дастурларида келтирилган маблағлар ҳисобидан 2025 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги 15. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бепул тиббий кўрик акциясини ўтказиш. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш. 1. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун малакали шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрикдан ўтказиш акциясини ташкиллаштириш. 2. Акция доирасида болалар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш. Бюджетдан ташқари маблағлар, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Давлат дастурларида келтирилган маблағлар ҳисобидан 2025 йил октябрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16. «E-learning» платформаси учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувларни олиб бориш бўйича интерактив онлайн курслар ишлаб чиқиш. Журналист ва блогерлар, шунингдек, фаол фуқаролар учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувлар ўтказиш салоҳиятини кучайтириш. Оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакилларининг вазирлик ва идоралар билан ишлаш, ахборот олиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини тушунтиришга қаратилган онлайн курслар ишлаб чиқиш. «E-learning» платформасига жойлаштириш учун очиқ маълумотлар билан ишлаш ва журналистик суриштирувларни олиб бориш бўйича ўқув модулини ишлаб чиқиш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил ноябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (келишув асосида) 17. Хотин-қизларни агробизнесга жалб этиш ва молиявий саводхонлиги ҳамда салоҳиятини ошириш. Хотин-қизларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш. 1. Хотин-қизларни агробизнес, қишлоқ хўжалигида бизнесни режалаштириш, молиялаштириш, маркетинг ва брендлашга доир билимларини юксалтириш мақсадида ўқув семинари ташкил этиш. 2. Ўқув семинарларини муваффақиятли тамомлаган ва қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган тингловчиларга зарур моддий-техник база яратилишига кўмаклашиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил ноябрь Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 18. Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг инновацион усулларини жорий этиш. Ичимлик суви танқис бўлган ҳудудларда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш Олис ва чекка ҳудудлардаги ичимлик суви билан таъминланмаган аҳоли пунктларини давлат ижтимоий буюртмаси доирасида ичимлик суви билан таъминлаш. Республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 йил ноябрь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 19. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларни хорижий тилларни ўргатиш бўйича инновацион технологиялар билан таъминлаш. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда таълим олаётган ўқувчиларини хорижий тилларни ўрганишларига кўмаклашиш. 1. Олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича инновацион технологиялар асосида жиҳозланган алоҳида хона ташкил этиш. 2. Ўқувчиларни хорижий тилларни ўрганиш бўйича илғор адабиётлар билан таъминлаш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 20. Қурилиш соҳасини тартибга солувчи амалдаги қурилиш (шаҳарсозлик) норма ва қоидалари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли баҳо бериш мақсадида улар мамлакатимизда архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга мос келиши юзасидан ўрганиш ўтказиш. Қурилиш соҳаси ривожланиши ҳамда замонавий стандартлар, инновацион ғоялар ва технологияларни қисқа муддатда жорий этишга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаш. 1. Қурилиш соҳаси ривожланиши ҳамда замонавий стандартлар, инновацион ғоялар ва технологияларни қисқа муддатда жорий этишга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида ўрганиш ўтказиш. 2. Ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва қурилиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ечимига қаратилган аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил ноябрь Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 21. «Фуқаролик жамияти институтлари ҳафталиги» доирасида вазирлик ва идораларнинг жамоатчилик кенгашлари раислари Форумини ташкил этиш. Жамоатчилик кенгашлари раисларининг фаолияти билан танишиш. 1 Форум дастури ва концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Форумни ташкиллаштириш. Ҳисоб-китобларга кўра 2025 йил декабрь Юксалиш умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) 22. Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни IT-технологиялар соҳаси бўйича бошланғич бўғиндаги мутахассислар сифатида тайёрлаш. Замонавий IT — технологиялар соҳаси бўйича бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш. Самарқанд ва Андижон вилояти «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларида замонавий IT — технологиялар соҳаси бўйича бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курслари фаолиятини ташкил этиш. Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси 2025 йил давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида) 23. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчиларнинг вақтини мазмунли ўтказиш. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчиларнинг вақтларини мазмунли ўтказиш, фойдали машғулотлар билан шуғулланишлари учун кўмаклашиш, уларни ижтимоийлаштириш. 1. Республика ҳудудларида «Нуронийлар маскани»да кекса ва ногиронлиги бўлган шахслар учун босқичма-босқич ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўгаракларини ташкил қилиш. 2. Волонтёрлар томонидан кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва фойдали машғулотлар билан шуғулланишларини ташкиллаштириш. Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси 2025 йил давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида) 24. «Ибрат фарзандлари» лойиҳаси доирасида хорижий тиллар бўйича видео-дарсликлар, оромгоҳ, мастер-класслар, дебатлар, интервюлар, имтиҳонлар, подкастлар ташкил этиш. Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад — хорижий тилларни бепул, содда ва креатив усулда ўргатиш. 1. Лойиҳаларни амалга ошириш режаси, жадвали ва дастурларини ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳа жамоаларини шакллантириш. 3. Лойиҳаларни амалга ошириш. Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан 2025 йил давомида Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 июль,
420-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
2025-yilda davlat tomonidan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarini ijtimoiy sheriklik asosida jalb qilish dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolik jamiyati institutlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida“ 2024-yil 26-avgustdagi PF-124-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi 2025-yilda davlat tomonidan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarini ijtimoiy sheriklik asosida jalb qilish dasturi (keyingi oʻrinlarda — Dastur) ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
davlat organlari va fuqarolik jamiyati institutlari oʻrtasida ustuvor ravishda inson huquqlarini himoya qilish, korrupsiyaga qarshi kurashish hamda taʼlim, tibbiyot, ekologiya, qurilish, transport, kommunal xoʻjaligi, bandlik, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish va boshqa sohalarning eng dolzarb muammolari yechimiga qaratilgan ijtimoiy sheriklikni yoʻlga qoʻyish;
tegishli soha va tarmoqlarda mavjud muammolarning taʼsirchan yechimini nazarda tutuvchi tashabbusli loyihalarni amalga oshirish;
jamiyat hayotining eng dolzarb sohalarida jamoatchilik nazoratini oʻrnatish.
2. Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Dasturda belgilangan vazifalarning ijrosi oʻz vaqtida va samarali bajarilishini taʼminlasinlar.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 8-iyuldagi 420-son qaroriga ILOVA
2025-yilda davlat tomonidan ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlarini amalga oshirishda fuqarolik jamiyati institutlarini ijtimoiy sheriklik asosida jalb qilish
T/r Chora-tadbir nomi Maqsad Amalga oshirish mexanizmi Moliyalashtirish manbasi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Fuqarolik jamiyati institutlari uchun sayyor qabullar tashkil etish. Fuqarolik jamiyati institutlari faoliyatida mavjud muammolarni hal etishga koʻmaklashish. 1. Har bir hududda fuqarolik jamiyati institutlari faoliyatida yuz berayotgan muammolarni hal etishga qaratilgan sayyor qabullar tashkil etish. 2. Sayyor qabul natijalari yuzasidan fuqarolik jamiyati institutlaridagi mavjud muammolarni hal etishga koʻmaklashish yuzasidan chora-tadbirlar ishlab chiqish va amalga oshirish. Hisob-kitoblarga koʻra Doimiy Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Fuqarolik jamiyati institutlari faoliyati va sohada amalga oshirilayotgan islohotlarni ommaviy axborot vositalari orqali keng yoritishga koʻmaklashish. Fuqarolik jamiyati institutlari faoliyati va sohada amalga oshirilayotgan islohotlar bilan aholini tanishtirish. 1. Faoliyati davomida loyihalarni samarali amalga oshirgan va sohada yutuqlarga erishgan fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini tanlab olish. 2. Sohaga oid dolzarb mavzularda tok-shou va teleradiodasturlar tayyorlash, maqolalar chop etish hamda ommalashtirish. Hisob-kitoblarga koʻra Har chorakda Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Milliy axborot agentligi, Milliy teleradio-kompaniya (kelishuv asosida) 3. Vazirlik va idoralar tomonidan oʻz faoliyatiga taalluqli va ijtimoiy ahamiyatga ega boʻlgan yoki fuqarolarning, yuridik shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlariga, jamiyat manfaatlariga daxldor boʻlgan masalalar yuzasidan jamoatchilik eshituvlarini tashkil etish. Aholini jamiyat manfaatlariga daxldor masalalar yuzasidan xabardorligini oshirish. 1. Jamoatchilik eshituviga kiritilayotgan masalalar, eshituvni oʻtkazish muddati va tartibini ishlab chiqish. 2. Jamoatchilik eshituvini oʻtkazish muddati haqida rasmiy veb-saytlarda eʼlon qilish. 3. Jamoatchilik eshituvini oʻtkazish. Hisob-kitoblarga koʻra Doimiy Vazirlik va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 4. Maktablarda taʼlim jarayoniga elektron taʼlim resurslarini (platformalarini) joriy etishni rivojlantirish. Taʼlimga interaktiv elektron platformalarni joriy etish orqali taʼlim sifatini oshirish hamda oʻquvchilarning taʼlim olishga boʻlgan qiziqishini oshirish. 1. Oʻquvchilarga oʻzbek, rus va ingliz tillarini xalqaro standartlar boʻyicha oʻqitish metodikasini ishlab chiqish. 2. Oʻquvchilarga oʻzbek, rus va ingliz tillarini interaktiv usulda oʻrganish imkoniyatini beruvchi elektron taʼlim resurslarini ishlab chiqish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil iyul-avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 5. Oilalarda tazyiq va zoʻravonlik holatlarini oldini olish maqsadida sotsiologik tadqiqot olib borish. Oilalarda tazyiq va zoʻravonlik holatlarini oldini olish yuzasidan taklif va tavsiyalar ishlab chiqish. 1. Tazyiq va zoʻravonlik holati eng koʻp qayd etilgan hududlarda xotin-qizlarga nisbatan zoʻravonlik holatini keltirib chiqaruvchi sabab va shart-sharoitlarni aholi oʻrtasida ijtimoiy soʻrovnoma oʻtkazish orqali aniqlash. 2. Ijtimoiy soʻrov natijalarini tahlil qilish. 3. Oilalarda tazyiq va zoʻravonlik holatlarini oldini olish yuzasidan umumlashgan hisobot tayyorlash, aniq taklif va tavsiyalar ishlab chiqish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil iyul-avgust Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 6. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan, shuningdek, probatsiya nazoratidagi voyaga yetmaganlarni ijtimoiy reabilitatsiya qilish. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan, shuningdek, probatsiya nazoratidagi voyaga yetmaganlarga huquqiy, ijtimoiy, psixologik yordam koʻrsatish. 1. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan, shuningdek, probatsiya nazoratidagi voyaga yetmaganlarni aniqlab, ularning ehtiyojlarini oʻrganish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil avgust Ichki ishlar vazirligi 2. Mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblarga oʻqitish boʻyicha dastur ishlab chiqish va voyaga yetmaganlarni oʻqitish. 3. Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod etilgan voyaga yetmaganlarga bepul huquqiy va psixologik xizmatlar koʻrsatish. Rejaga asosan 7. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Yosh huquqshunos” koʻrik-tanlovini tashkil etish. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilarini huquqshunoslik kasbiga qiziqtirish, ularning huquqiy savodxonligini oshirish. 1. “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha nizom loyihasini ishlab chiqish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil avgust Adliya vazirligi 2. Toʻrt bosqichli (taʼlim muassasasi, tuman/shahar, hududiy hamda respublika) “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovini tashkil etish. Rejaga asosan 8. Yoshlarning ekologik savodxonligini oshirish, ekologik ongi va madaniyatini rivojlantirish maqsadida ekologik oromgoh tashkil etish. Yoshlarning ekologik sohadagi bilim va koʻnikmalarini oshirish, ekologiya sohasida yuzaga kelayotgan mavjud muammolarni bartaraf etish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridan tashabbusli yoshlarni saralab olish. 2. Ekologik oromgoh tashkil etish va oromgohga yoshlarni jalb etish. 3. Yoshlarning ekologik madaniyatini yuksaltirish maqsadida seminar-trening tashkil etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil avgust Yoshlar ishlari agentligi 9. Oʻzbekiston hududida kichik quvvatli atom elektr stansiyasi qurilishining ekologik xavfsizlik masalalarini oʻrganish. Aholi oʻrtasida kichik quvvatli elektr stansiyasi qurilishining muhimligi va xavfsizligini aholiga tushuntirish. Ommaviy axborot vositalarini jalb etgan holda aholi oʻrtasida uchrashuvlar oʻtkazish orqali targʻibot ishlarini amalga oshirish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil avgust Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi 10. Ochiq maʼlumotlar sifatida joylashtirilishi kerak boʻlgan ijtimoiy ahamiyatga molik maʼlumotlarni kengaytirishga qaratilgan tadqiqot tashkil etish. Davlat organlari va tashkilotlari faoliyatining ochiqligi va shaffofligini taʼminlashning mexanizmlarini va amaldagi qonunchilikni takomillashtirish. Sohaga oid xalqaro standartlar va xorijiy davlatlar tajribasini oʻrganish va takliflar ishlab chiqish. Davlat idoralari faoliyatining ochiqligini taʼminlashga oid nufuzli xalqaro reyting va indekslarda Oʻzbekiston oʻrnini yaxshilash masalalarini oʻrganish. 1. Ochiqlik va shaffoflikka oid xalqaro standartlar, xalqaro va xorijiy tashkilotlar hamda ekspertlar tavsiyalarini oʻrganish va Oʻzbekiston qonunchiligiga implementatsiya qilish masalasini oʻrganish. 2. Ochiqlik va shaffoflikka oid nufuzli xalqaro reytinglarda hamda mamlakatlarda korrupsiya darajasini baholashga qaratilgan nufuzli reytinglarning ochiqlik va shaffoflikka oid qismida (subindikator, subfaktorlarda) Oʻzbekiston oʻrnini yaxshilash boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil sentabr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi (kelishuv asosida) 11. Jurnalist va blogerlarni sifatli jurnalistika talablariga javob beradigan zamonaviy mediakontentlarni yaratish boʻyicha bilim va koʻnikmalarni oshirish. Jurnalist va blogerlar oʻrtasida media savodxonlikni oshirish, ularning axborotlar bilan ishlashda faktlarni aniqlash koʻnikmalarini rivojlantirish. 1. Jurnalist va blogerlar uchun aholini sifatli va ishonchli axborot bilan taʼminlash boʻyicha seminar-trening tashkil etish. 2. Jurnalistlarning kasbiy huquqlarini himoya qilishga qaratilgan qonunchilik bazasi bilan tanishtirish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil sentabr Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (kelishuv asosida) 12. Respublikaning turistik jozibadorligini xorijiy davlatlarga targʻib qilish maqsadida media kontentlar yaratish. Xorijiy davlatlar fuqarolariga Oʻzbekiston boʻylab sayohat qilishda qulayliklar yaratish va turistlar ichki oqimini kengaytirish. 1. Dunyo miqyosida mamlakatimizning turizm salohiyatini targʻib qilish boʻyicha qisqa metrajli video-kontentlar tayyorlash. 2. Video-kontentlarni ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish va keng ommalashtirish. 3. “Oʻzbekiston boʻylab sayohat qil!” chellenji ostida mamlakatimizning turistik markazlarini aholi bilan tanishtirish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil sentabr Turizm qoʻmitasi 13. Nikohlanuvchi shaxslarni oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy hayot psixologiyasi, reproduktiv salomatlik asoslari, maʼnaviy-axloqiy qadriyatlarni mustahkamlash boʻyicha koʻnikmalarini shakllantirish. Yoshlar oʻrtasida oilaviy ajrimlarni oldini olish va oilalar mustahkamligini taʼminlash. 1. Yoshlarni oilaviy-huquqiy munosabatlar, oilaviy turmush psixologiyasi, reproduktiv salomatlik asoslari, iqtisod va oila budjeti, ota-onalik ijobiy koʻnikmalari, maʼnaviy-axloqiy qadriyatlar, er-xotinning huquq va majburiyatlari, bolalar tarbiyasi mavzulari boʻyicha bepul maxsus oʻquv dasturlari orqali oʻqitish. 2. Oʻquv dasturlarini muvaffaqiyatli oʻzlashtirgan yoshlarga maxsus sertifikatlar taqdim etish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil oktabr Adliya vazirligi 14. Tugʻma nogironlikning oldini olish, shuningdek, tugʻma va irsiy kasalliklarni erta aniqlash yuzasidan aholi xabardorligini oshirish. Aholi orasida tugʻma va irsiy kasalliklarga chalinish xavfini oldini olish. 1. Tugʻma nogironlikning oldini olish, shuningdek, tugʻma va irsiy kasalliklarni erta aniqlash yuzasidan aholi xabardorligini oshirish maqsadida targʻibot tadbirlari tashkil etish. 2. Tugʻma va irsiy kasalliklarni erta aniqlash va oldini olishda birlamchi profilaktik chora-tadbirlar haqida aholi foydalanishi uchun qoʻllanmalar tayyorlash va tarqatish. 3. Irsiy kasalliklarni erta aniqlash boʻyicha taʼsirchan choralar ishlab chiqish. 4. Nogironligi boʻlgan ayollarga reproduktiv salomatlik xizmatlaridan foydalanish imkoniyatini yaxshilash. Budjetdan tashqari mablagʻlar, Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar, Davlat dasturlarida keltirilgan mablagʻlar hisobidan 2025-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi 15. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun bepul tibbiy koʻrik aksiyasini oʻtkazish. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarni ijtimoiy himoya qilishni kuchaytirish. 1. Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun malakali shifokorlari tomonidan chuqurlashtirilgan bepul tibbiy koʻrikdan oʻtkazish aksiyasini tashkillashtirish. 2. Aksiya doirasida bolalar alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalarning muammolarini hal etishga qaratilgan tavsiyalar ishlab chiqish. Budjetdan tashqari mablagʻlar, Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar, Davlat dasturlarida keltirilgan mablagʻlar hisobidan 2025-yil oktabr Sogʻliqni saqlash vazirligi 16. “E-learning” platformasi uchun ochiq maʼlumotlar bilan ishlash va jurnalistik surishtiruvlarni olib borish boʻyicha interaktiv onlayn kurslar ishlab chiqish. Jurnalist va blogerlar, shuningdek, faol fuqarolar uchun ochiq maʼlumotlar bilan ishlash va jurnalistik surishtiruvlar oʻtkazish salohiyatini kuchaytirish. Ommaviy axborot vositalari va nodavlat notijorat tashkilotlar vakillarining vazirlik va idoralar bilan ishlash, axborot olish va undan foydalanish huquqini tushuntirishga qaratilgan onlayn kurslar ishlab chiqish. “E-learning” platformasiga joylashtirish uchun ochiq maʼlumotlar bilan ishlash va jurnalistik surishtiruvlarni olib borish boʻyicha oʻquv modulini ishlab chiqish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil noyabr Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (kelishuv asosida) 17. Xotin-qizlarni agrobiznesga jalb etish va moliyaviy savodxonligi hamda salohiyatini oshirish. Xotin-qizlarning qishloq xoʻjaligi sohasidagi kichik biznes va tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash. 1. Xotin-qizlarni agrobiznes, qishloq xoʻjaligida biznesni rejalashtirish, moliyalashtirish, marketing va brendlashga doir bilimlarini yuksaltirish maqsadida oʻquv seminari tashkil etish. 2. Oʻquv seminarlarini muvaffaqiyatli tamomlagan va qishloq xoʻjaligida tadbirkorlik faoliyatini boshlash istagida boʻlgan tinglovchilarga zarur moddiy-texnik baza yaratilishiga koʻmaklashish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil noyabr Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 18. Aholini toza ichimlik suvi bilan taʼminlashning innovatsion usullarini joriy etish. Ichimlik suvi tanqis boʻlgan hududlarda aholini toza ichimlik suvi bilan taʼminlash Olis va chekka hududlardagi ichimlik suvi bilan taʼminlanmagan aholi punktlarini davlat ijtimoiy buyurtmasi doirasida ichimlik suvi bilan taʼminlash. Respublika budjeti mablagʻlari hisobidan 2025-yil noyabr Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 19. Olis va chekka hududlardagi maktablarni xorijiy tillarni oʻrgatish boʻyicha innovatsion texnologiyalar bilan taʼminlash. Olis va chekka hududlardagi maktablarda taʼlim olayotgan oʻquvchilarini xorijiy tillarni oʻrganishlariga koʻmaklashish. 1. Olis va chekka hududlardagi maktablarda xorijiy tillarni oʻrgatish boʻyicha innovatsion texnologiyalar asosida jihozlangan alohida xona tashkil etish. 2. Oʻquvchilarni xorijiy tillarni oʻrganish boʻyicha ilgʻor adabiyotlar bilan taʼminlash. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil noyabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 20. Qurilish sohasini tartibga soluvchi amaldagi qurilish (shaharsozlik) norma va qoidalari, shuningdek, normativ-huquqiy hujjatlarga tegishli baho berish maqsadida ular mamlakatimizda arxitektura va qurilish sohasida amalga oshirilayotgan islohotlarga mos kelishi yuzasidan oʻrganish oʻtkazish. Qurilish sohasi rivojlanishi hamda zamonaviy standartlar, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qisqa muddatda joriy etishga toʻsqinlik qiluvchi tizimli muammo va kamchiliklarni aniqlash. 1. Qurilish sohasi rivojlanishi hamda zamonaviy standartlar, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qisqa muddatda joriy etishga toʻsqinlik qiluvchi tizimli muammo va kamchiliklarni aniqlash va bartaraf etishga qaratilgan taklif hamda tavsiyalar ishlab chiqish maqsadida oʻrganish oʻtkazish. 2. Oʻrganish natijalari yuzasidan tahliliy maʼlumotnoma tayyorlash va qurilish sohasidagi mavjud muammolar yechimiga qaratilgan aniq takliflar ishlab chiqish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil noyabr Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 21. “Fuqarolik jamiyati institutlari haftaligi” doirasida vazirlik va idoralarning jamoatchilik kengashlari raislari Forumini tashkil etish. Jamoatchilik kengashlari raislarining faoliyati bilan tanishish. 1 Forum dasturi va konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Forumni tashkillashtirish. Hisob-kitoblarga koʻra 2025-yil dekabr Yuksalish umummilliy harakati (kelishuv asosida) 22. Aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand toifalari, jumladan, nogironligi boʻlgan shaxslarni IT-texnologiyalar sohasi boʻyicha boshlangʻich boʻgʻindagi mutaxassislar sifatida tayyorlash. Zamonaviy IT — texnologiyalar sohasi boʻyicha boshlangʻich kasbiy tayyorgarlik oʻquv kurslari faoliyatini tashkil etish. Samarqand va Andijon viloyati “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarida zamonaviy IT — texnologiyalar sohasi boʻyicha boshlangʻich kasbiy tayyorgarlik oʻquv kurslari faoliyatini tashkil etish. Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi 2025-yil davomida Ijtimoiy himoya milliy agentligi (kelishuv asosida) 23. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yashovchilarning vaqtini mazmunli oʻtkazish. Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazlarida yashovchilarning vaqtlarini mazmunli oʻtkazish, foydali mashgʻulotlar bilan shugʻullanishlari uchun koʻmaklashish, ularni ijtimoiylashtirish. 1. Respublika hududlarida “Nuroniylar maskani”da keksa va nogironligi boʻlgan shaxslar uchun bosqichma-bosqich ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash toʻgaraklarini tashkil qilish. 2. Volontyorlar tomonidan keksa va nogironligi boʻlgan shaxslarning boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazish va foydali mashgʻulotlar bilan shugʻullanishlarini tashkillashtirish. Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi 2025-yil davomida Ijtimoiy himoya milliy agentligi (kelishuv asosida) 24. “Ibrat farzandlari” loyihasi doirasida xorijiy tillar boʻyicha video-darsliklar, oromgoh, master-klasslar, debatlar, intervyular, imtihonlar, podkastlar tashkil etish. Mazkur loyihadan koʻzlangan asosiy maqsad — xorijiy tillarni bepul, sodda va kreativ usulda oʻrgatish. 1. Loyihalarni amalga oshirish rejasi, jadvali va dasturlarini ishlab chiqish. 2. Loyiha jamoalarini shakllantirish. 3. Loyihalarni amalga oshirish. Budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan 2025-yil davomida Yoshlar ishlari agentligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 8-iyul,
420-son