UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 3-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 3 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 июля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 July 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари (бундан буён матнда малака комиссиялари деб юритилади) ваколатларини ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

мурожаат — адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномалари ва хат-хабарлари, адвокатларнинг хатти-ҳаракатларига оид бошқа мурожаатлар;

малака имтиҳони — адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш истагидаги шахснинг танланган ихтисослик бўйича билим ва малакасини аниқлаш жараёни;

интизомий иш юритиш — адвокат томонидан адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёдининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда ҳудудий бошқарма деб юритилади) ёки Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органи деб юритилади) томонидан аниқланганлиги, адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар, суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими бўйича малака комиссияси томонидан ўтказиладиган ўрганиш;

масъул котиб — малака комиссиясининг ишини юритиш учун ҳудудий бошқарма раҳбари томонидан тайинланадиган юридик маълумотга эга бўлган масъул шахс;

талабгор — адвокатлик фаолияти учун лицензия олиш бўйича малака имтиҳонида иштирок этиш учун мурожаат қилган жисмоний шахс.

2. Малака комиссиялари:

малака имтиҳонини қабул қилиш;

адвокат қасамёдини қабул қилиш;

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш;

адвокатга малака даражаси бериш;

мурожаатларни кўриб чиқиш;

интизомий иш юритишни кўриб чиқиш учун тузилади.

3. Малака комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига, Адвокатнинг касб этикаси қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг (бундан буён матнда Адвокатлар палатаси деб юритилади) қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.

4. Малака комиссиялари мазкур Низомда белгиланган масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилишда Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, адлия органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролардан мустақилдир.

5. Малака комиссияларининг моддий-техника ва молиявий таъминоти Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

2-боб. Малака комиссияларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6. Малака комиссияси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мазкур Низомда назарда тутилган мурожаатларни кўриб чиқиш;

зарур бўлганда, манфаатдор шахслар ва тегишли ташкилотлардан қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш;

малака имтиҳонлари натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

адвокат қасамёди қабул қилиниши натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш;

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

адвокатга малака даражаси бериш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

интизомий иш юритишни қўзғатиш ёки интизомий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарорлар қабул қилиш;

интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорлар қабул қилиш.

7. Малака комиссиялари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда қуйидагиларга мажбур:

малака комиссиясига кўриб чиқиши учун киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқиш;

қонунчилик ҳужжатларига, адвокатлик фаолиятининг асосий принципларига қатъий риоя этиш;

адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва ҳимоясини, адвокатнинг дахлсизлигини, адвокатнинг фаолиятига аралашмасликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг (бундан буён матнда Олий малака комиссияси деб юритилади) қарорларини ижро этиш.

3-боб. Малака комиссияларининг фаолиятини ташкил этиш

8. Малака комиссияларининг таркиби ҳудудий бошқармалар ва адлия органи раҳбарларининг қўшма қарорлари билан адвокатлар, шунингдек ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали мутахассислар орасидан етти кишидан иборат таркибда икки йил муддатга тасдиқланади. Бунда комиссия аъзоларининг камида тўрт нафари адвокат бўлиши лозим. Малака комиссиялари таркибига келишув асосида суд, адлия органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ҳуқуқ соҳасидаги тажрибали ходимлари жалб этилади.

Малака комиссиясининг аъзолигига адвокатлардан номзодлар адвокатлик фаолияти бўйича камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ва сўнгги уч йил ичида интизомий жавобгарликка тортилмаган адвокатлар орасидан тақдим этилади.

9. Малака комиссияси раиси ва ўринбосари комиссиянинг биринчи йиғилишида аъзолар умумий сонининг оддий кўпчилик очиқ овоз бериши орқали малака комиссияси аъзолари орасидан сайланади. Малака комиссияси раислиги ва унинг ўринбосарлигига номзодлар овоз беришда қатнашмайдилар.

Малака комиссияси раисининг ўринбосари малака комиссиясининг мажлисида раис ҳозир бўлмаган ҳолларда раислик қилади.

10. Бир шахс бир вақтнинг ўзида малака комиссиясининг ва Олий малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари уларнинг яқин қариндошлари малака комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

11. Қуйидаги ҳолатларда комиссия аъзоси малака комиссияси таркибидан чиқарилади:

ўз аризасига биноан;

адвокат мақоми тўхтатилганда ёки тугатилганда;

малака комиссияси аъзоси бўлган суд, адлия органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг иш жойи ўзгарганда ёки ходим ишдан бўшатилганда;

малака комиссияси аъзоси томонидан мазкур Низом талаблари қўпол равишда бузилганда;

малака комиссияси аъзоси соғлиғининг ҳолатига кўра вазифаларини бажариш имкони бўлмаганда;

малака комиссияси аъзоси комиссия йиғилишларида сурункали уч марта узрли сабабларсиз иштирок этмаган тақдирда.

Ушбу банднинг бешинчи — еттинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича малака комиссияси аъзосини комиссия таркибидан чиқариш масаласи комиссия раиси ёки унинг ўринбосари томонидан киритилади.

Малака комиссияси аъзосини комиссия таркибидан чиқариш тўғрисидаги қарор комиссия аъзоларининг учдан икки қисми овозлари билан қабул қилинади. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида комиссия таркибидан чиқарилган комиссия аъзосига ёзма равишда маълум қилинади.

Малака комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқарилганлиги тўғрисидаги қарорни олган кундан эътиборан бир ой муддатда Олий малака комиссиясига ёки қонунчиликда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.

Малака комиссияси аъзосини ушбу бандда назарда тутилмаган асослар бўйича комиссия таркибидан чиқарилишига йўл қўйилмайди.

Малака комиссия таркибидан чиқарилган аъзо ўрнига мазкур Низомда назарда тутилган тартибда комиссия тасдиқланган муддат доирасида янги комиссия аъзоси киритилади.

12. Малака комиссиясининг аъзоси бўлган адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш кўриб чиқилаётганда ёки малака комиссияси аъзосидан малака имтиҳони қабул қилинаётганда улар тегишли малака комиссияси мажлисида қатнашишга ҳақли эмас.

Малака комиссияси аъзоси, агар у:

малака комиссияси мажлисида кўрилаётган масалалар бўйича талабгор, адвокат ва бошқа манфаатдор шахс ушбу комиссия аъзосининг яқин қариндоши бўлса;

малака комиссияси мажлисининг натижасидан ва унда қабул қилинадиган қарордан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг беғаразлигига шубҳа туғдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса, малака комиссияси мажлисида иштирок этиши мумкин эмас ва у рад этилиши керак.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, малака комиссияси аъзоси ўзини ўзи рад этиши шарт. Агар у бундай қилмаса, айни шу асослар бўйича малака комиссиянинг бошқа аъзолари томонидан, шунингдек масаласи кўрилаётган талабгорлар, адвокатлар ва бошқа манфаатдор шахслар томонидан рад этилиши мумкин.

Рад этиш ҳақидаги баёнот асослантирилган бўлиши керак.

Рад этиш билдирилган малака комиссияси аъзоси рад этиш тўғрисидаги масала кўрилишидан олдин ўз тушунтиришларини беришга ҳақли.

Рад этиш тўғрисидаги масала рад қилинаётган шахснинг йўқлигида малака комиссиялари қолган аъзолари томонидан оддий кўпчилик овоз билан ҳал этилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, мазкур комиссия аъзоси рад этилган ҳисобланади.

13. Малака комиссияси мажлиси, агар унда тегишли комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, комиссия ваколатли (кворумга эга) ҳисобланади.

Кворум бўлмаган ҳолда тегишли комиссиянинг мажлисда ҳозир бўлган аъзолари томонидан мажлисни кейинга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

14. Олий малака комиссиясининг қарорига биноан малака комиссиясининг мажлисларида Олий малака комиссиясининг аъзолари кузатувчи сифатида иштирок этишга ҳақли.

15. Малака комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин бир ойда камида бир марта ўтказилади.

Малака комиссияси раиси комиссия мажлиси ўтказилишидан камида етти иш куни олдин мажлиснинг кун тартиби, санаси, вақти ва жойини белгилайди.

Масъул котиб комиссия мажлиси ўтказилишидан камида беш иш куни олдин мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида комиссия мажлисида иштирок этадиган манфаатдор шахсларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

16. Малака комиссиясининг қарорлари унинг мажлисида қатнашаётган комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан, очиқ овоз бериш орқали манфаатдор шахслар иштирокисиз қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Малака комиссиясининг қарорлари улар қайси мажлисда қабул қилинган бўлса, ўша мажлисда раислик қилувчи томонидан эълон қилинади.

17. Малака комиссиясининг ишини юритиш масъул котиб томонидан амалга оширилади.

Масъул котиб малака комиссияси ёки Олий малака комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.

18. Масъул котиб:

талабгорлардан «Юридик ёрдам» ахборот тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) орқали малака имтиҳонини топшириш бўйича ариза ва ҳужжатларни қабул қилади;

интизомий иш юритишга тааллуқли ҳужжатларни қабул қилади;

малака комиссияси мажлисида кўриб чиқиш учун материалларни тайёрлашни амалга оширади ва уларнинг сақланишини таъминлайди;

малака комиссияси аъзоларини, шунингдек, қайси адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш олиб борилаётган бўлса, ўша адвокатни ва бошқа манфаатдор шахсларни комиссия мажлисининг ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида хабардор қилади;

малака комиссияси аъзолари ва манфаатдор шахсларнинг мажлисда ҳозир бўлганлигини текширади, ҳозир бўлмаганлик сабабларини аниқлайди ва бу ҳақда малака комиссиясига ахборот бериб, Тизимга маълумот киритади;

интизомий иш юритиш билан боғлиқ маълумот олиш учун тегишли органларга сўровнома юборилишини ташкил этади;

малака комиссияси мажлисларининг баённомаларини юритади;

малака имтиҳонини топширган ва топширмаган талабгорларнинг ҳисобини юритади;

раислик қилувчининг малака комиссияси мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа топшириқларини, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

19. Малака комиссияси мажлисларида манфаатдор шахслар видеоконференцалоқа тизимида иштирок этиши мумкин, талабгордан малака имтиҳонини қабул қилиш бундан мустасно.

20. Малака комиссиясининг мажлисларида баённома юритилади, у мажлисда раислик этувчи ва масъул котиб томонидан имзоланади. Малака комиссиясининг қароридан рози бўлмаган малака комиссиясининг аъзоси комиссия мажлисининг баённомасига киритиладиган ўзининг нуқтаи назарини ёзма шаклда баён этишга ҳақли.

Малака комиссияси мажлислари баённомаси ёзма ёки Тизим орқали электрон шаклда расмийлаштирилиши мумкин.

21. Малака комиссияси мажлисининг кун тартибига киритилган масалаларга қараб, баённомада:

мажлис ўтказиладиган сана ва жой;

мажлисда қатнашган малака комиссияси аъзоларининг рўйхати;

мажлиснинг кун тартиби;

талабгорлар тўғрисидаги ахборот;

талабгорнинг Тизим орқали танланган саволлари мазмуни ва жавоблари;

малака комиссияси аъзолари томонидан берилган қўшимча саволлар ва талабгорнинг жавоблари;

баҳолаш бюллетенларидаги балларни ҳисоблаш натижалари, шу жумладан талабгор томонидан тўпланган баллар;

адвокат қасамёдини қабул қилаётган талабгорга берилган адвокатлик фаолияти учун лицензия тўғрисидаги маълумотлар;

адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш ҳақида мурожаат қилган адвокатлар ҳақида маълумотлар;

малака даражаси бериш масаласи кўриб чиқилаётган адвокатлар ҳақида маълумотлар;

мурожаатлар мазмуни;

интизомий иш юритишга оид ҳолатлар, малака комиссияси аъзоларининг, манфаатдор шахсларнинг сўзга чиқишлари ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосий мазмуни;

интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича овоз бериш якунлари;

малака комиссияси аъзолари томонидан билдирилган фикрлар;

мажлиснинг кун тартибига киритилган ҳар бир масала бўйича қарорлар;

малака комиссияси қарорлари устидан шикоят қилиш тартиби;

қарор қабул қилиш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар акс эттирилади.

Баҳолаш бюллетенлари ва малака комиссияси аъзолари рўйхати электрон шаклда мажлис баённомасига илова қилинади.

22. Малака комиссияси мажлиси баённомаси бир ҳафталик муддатда Олий малака комиссиясига ва тегишли адлия органига электрон шаклда юборилади.

23. Малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирмалар қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай масъул котибнинг электрон рақамли имзоси билан манфаатдор шахсларга электрон ёки чоп этилган шаклда юборилади ёхуд тилхат олинган ҳолда топширилади.

Малака комиссияси мажлиси баённомасидан кўчирмаларда комиссия мажлиси ўтказилган сана ва жой тўғрисидаги маълумотлар, комиссия мажлисининг кун тартибига киритилган қисмидаги, тегишли манфаатдор шахсларга тааллуқли бўлган масала бўйича қарор ва ушбу қарор устидан шикоят қилиш тартиби баён этилади.

4-боб. Малака имтиҳонида иштирок этиш учун тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш

24. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Тизим орқали рўйхатдан ўтиб, яшаш жойидаги ҳудудий бошқармага малака имтиҳонида иштирок этиш ҳақида сўровнома юборади.

Сўровномага талабгор стажировка ўтаганлигини тасдиқловчи маълумотнома ва талабгор тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган шахсий варақа илова қилинади.

Стажировка ўташдан озод қилинган шахслар стажировка ўтаганлигини тасдиқловчи маълумотномани тақдим этиши талаб этилмайди.

Сўровнома юборишда талабгорнинг қуйидаги ҳужжатлари Тизим орқали автоматик равишда олинади:

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари;

электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма;

судланмаганлиги ва муомалага лаёқатлилиги ҳақидаги маълумотлар.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисидаги ҳужжатларни Тизим орқали олиш имкони бўлмаган ҳолларда, ушбу ҳужжатлар сўровномага илова қилиниши мумкин.

Сўровномага илова қилинган ҳужжатлар pdf, jpg, jpeg форматда ва рангли тасвирда тақдим этилиши керак.

Талабгорнинг иш стажини тасдиқловчи меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма орқали тасдиқлаш имкони бўлмаган ҳолларда иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар талаб этилиши мумкин.

25. Масъул котиб томонидан талабгорнинг ҳужжатлари Тизим орқали қабул қилиб олинган санадан эътиборан бир ой ичида кўриб чиқилади.

26. Талабгорнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, масъул котиб томонидан талабгорнинг Тизимдаги шахсий кабинетига ҳамда телефон рақамига малака имтиҳони ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида ёки рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда малака имтиҳонида иштирок этиш рад этилганлиги ҳақида мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган муддатда хабарнома юборилади.

27. Қуйидаги ҳолларда талабгорнинг малака имтиҳонида иштирок этиши рад этилади:

талабгор томонидан мазкур Низомнинг 24-бандида белгиланган ҳужжатлар тўлиқ этилмаган бўлса;

талабгор малака имтиҳонини топшира олмаган кундан эътиборан ихтисослигидан қатъий назар олти ой ўтмасдан такроран малака имтиҳонини топшириш учун мурожаат қилган бўлса;

адвокатлик тузилмасида камида уч ойлик стажировкадан ўтмаган бўлса, стажировка ўташдан озод қилинган шахслар бундан мустасно;

талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;

агар лицензиясининг амал қилиши тугатилган шахснинг Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ талабгор бўлишга ҳақли бўлмаган уч йиллик муддат ўтмаган бўлса;

талабгор белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек, унинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган бўлса.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан адвокат мақомини олиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан малака имтиҳонида иштирок этишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳонида иштирок этиш рад этилган талабгор рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг такроран сўровнома юбориши мумкин.

5-боб. Талабгордан малака имтиҳонини қабул қилиш

28. Малака имтиҳони талабгор Тизим орқали ҳужжат топширган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилади.

29. Талабгор малака комиссиясининг мажлисига узрли сабабларга кўра ҳозир бўла олмаса, бу ҳақда Тизим орқали малака комиссияси мажлиси бошланишидан аввал, узрли сабабларни баён қилган ҳолда хабар бериши шарт. Бунда, масъул котиб талабгорга навбатдаги малака комиссиясида мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган муддатда мажлис ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида Тизим орқали хабардор қилади.

30. Агар талабгор малака комиссияси мажлисида ҳозир бўлмаган ва бу ҳақда мазкур Низомнинг 29-бандида белгиланган тартибда хабар бермаган бўлса, уч ой давомида кейинги малака имтиҳонларига қўйилмайди. Бу ҳақда малака комиссиясининг қарорида қайд этилади.

31. Масъул котиб малака имтиҳонида иштирок этадиган талабгорлар рўйхатини ва талабгорлар ҳақидаги маълумотларни малака комиссияси аъзоларига малака имтиҳони ўтказиладиган кундан камида етти иш куни олдин тақдим этади.

Малака имтиҳонида иштирок этадиган талабгорлар рўйхатига аввалги малака имтиҳонига узрли сабабларга кўра келмаган талабгорлар ҳам киритилади.

32. Малака имтиҳони барча талабгорлар учун битта хонада, оғзаки суҳбат тарзида ўтказилади.

Малака имтиҳони ўтказилаётган хонада бегона шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.

Малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Адвокатлар палатаси ёки ҳудудий бошқармаларнинг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади.

33. Фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:

адвокатура;

фуқаролик ҳуқуқи;

фуқаролик процессуал ҳуқуқи;

иқтисодий процессуал ҳуқуқи;

маъмурий суд ишларини юритиш.

Маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисослиги бўйича малака имтиҳони саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:

адвокатура;

жиноят ҳуқуқи;

жиноят-процессуал ҳуқуқи;

маъмурий жавобгарлик.

Ҳар бир ихтисослик бўйича ўртача 150 — 200 та саволдан иборат бўлган саволлар рўйхати тузилади ва Адвокатлар палатаси раиси томонидан тасдиқланади.

Саволлар рўйхати Адвокатлар палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиниб, қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан доимий равишда янгилаб борилади.

34. Малака имтиҳони бешта саволдан иборат бўлиб, Тизим орқали тасодифий тарзда танланади. Танланган саволлар рўйхати масъул котиб томонидан талабгорга чоп этиш қурилмаси (принтердан) чиқариб берилади.

Талабгорга имтиҳон саволларига тайёрланиш учун 30 дақиқа вақт берилади.

35. Имтиҳон саволларига жавоб беришга тайёрланишда талабгорга:

бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

ахборот манбаи сифатида хизмат қилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатларидан, адабиётлардан, ҳар қандай турдаги техника воситалари ёки бошқа ҳужжатлар ва воситалардан фойдаланиш;

имтиҳон саволларига жавоб бермасдан олдин хонани тарк этиш тақиқланади.

36. Агар талабгор саволларга жавоб бера олмаса ёки берилган жавоблар асосида талабгорнинг билим даражасини аниқлашнинг имконияти бўлмаса, малака комиссияси аъзолари томонидан қўшимча саволлар берилиши мумкин.

Қўшимча бериладиган саволлар олдинги саволларга берилган жавобларни аниқлаштириш мақсадида берилиши ва олдинги саволлар доирасидан четга чиқмаслиги лозим.

37. Талабгор томонидан бериладиган жавоблар аниқ, лўнда ва айнан савол мазмуни билан мос бўлиши ҳамда битта саволга жавоб бериш давомийлиги уч дақиқадан ошмаслиги лозим. Қўшимча саволлар бериладиган ҳолатларда суҳбат давомийлиги яна ўн дақиқагача узайтирилиши мумкин.

38. Малака имтиҳони натижаси балл тизими бўйича баҳоланади (ҳар бир саволнинг жавоби учун энг юқори 10 балл, энг паст 0 балл), бунда малака комиссияси мажлисида иштирок этган аъзоларнинг ҳар бири малака имтиҳони натижаси бўйича, ҳар бир савол юзасидан талабгорнинг берган жавобларига Тизим орқали балл қўяди.

39. Талабгор имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлгандан кейин малака имтиҳони ўтказилган хонани тарк этиши керак.

40. Малака имтиҳони якунлари бўйича малака комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган баллар Тизим орқали автоматик тарзда ҳисоблаб чиқарилади. Малака комиссияси аъзолари томонидан Тизим орқали қўйилган балларни ўзгартириш имконияти мавжуд эмас.

41. Талабгор тўплаган балл тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам бўлмаган тақдирда, талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Талабгор тўплаган балл тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 60 фоизидан кам бўлган тақдирда, талабгорни малака имтиҳонини топширмаган деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

42. Малака имтиҳони натижалари талабгорлар иштирокида малака комиссияси раиси томонидан ўқиб эшиттирилади.

43. Малака имтиҳонига оид ҳужжатлар Тизимда қайд этиб борилади ва уч йил мобайнида сақланади.

44. Малака комиссиясининг талабгорни малака имтиҳонини топширган деб топиш тўғрисидаги қарори масъул котиб томонидан Тизим орқали «Лицензия» ахборот тизимига лицензия бериш учун киритилади.

Агар талабгор малака имтиҳонида иштирок этиш ҳақидаги сўровнома лицензия олиш ҳақида белги қўйган ҳолда топширган бўлса, лицензия талабгор ариза беришидан қатъий назар, тегишли давлат божи тўлангандан сўнг «Лицензия» ахборот тизими орқали автоматик тарзда берилади.

6-боб. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш ва тиклаш

45. Адвокат мақомини тўхтатиб туриш адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги малака комиссияси қарори билан Қонуннинг 13 1 -моддасида белгиланган асослар бўйича амалга оширилади.

Адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун адвокат Тизим орқали адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий бошқармага сабабини кўрсатган ҳолда адвокат мақомини тўхтатиб туриш ҳақида хабарнома ва адвокат мақомини тўхтатиб туришга асослардан бирини тасдиқловчи ҳужжатни юборади.

Адвокат мақомини унинг оғир касаллиги сабабли, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли тўхтатиб туриш учун адвокатнинг яқин қариндошлари ёки адвокатлик тузилмасининг раҳбари асословчи ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда ёзма равишда адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий бошқармага мурожаат қилиши мумкин.

Адвокат мақомини унинг яқин қариндоши оғир касаллиги сабабли тўхтатиб туришга яқин қариндошни парвариш қилиш адвокатлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилган тақдирда йўл қўйилади.

Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши адвокатнинг Адвокатлар палатасига аъзолиги тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Адвокат мақомининг тўхтатиб турилиши мазкур адвокатга нисбатан Қонунда назарда тутилган кафолатларнинг амал қилиши тўхтатилишига олиб келади, Қонуннинг 10-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган кафолатлар бундан мустасно.

Шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин уч ой ичида адвокатлик фаолиятига киришиши керак. Мазкур талабни бажармаслик лицензиянинг амал қилиши Қонуннинг 16-моддасида белгиланган тартибда тугатилишига сабаб бўлади.

46. Адвокат адвокатлик тузилмасининг тугатилаётганлиги ёки адвокат ундан чиққанлиги ҳақида адвокатлик гувоҳномаси берилган жойдаги ҳудудий бошқармага Тизим орқали адвокат мақомини тўхтатиб туриш ҳақида мурожаат қилиши шарт. Бунда, адвокат мақоми адвокат адвокатлик тузилмаси тугатилиши ёки ундан чиққанидан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бошқа мавжуд адвокатлик тузилмасига кирган тақдирда тўхтатилмайди.

47. Адвокат мақомини тиклаш малака комиссияси қарори билан адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганидан кейин амалга оширилади.

Адвокат мақоми тўхтатиб турилган шахс адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун Қонуннинг 13 1 -моддасининг биринчи қисмида белгиланган муддатлар ўтишига камида ўн кун қолганида ҳудудий бошқармага адвокат мақомини тиклаш тўғрисида Тизим орқали хабарнома юборади. Хабарномага адвокат мақомини тўхтатиб туриш учун асос бўлган ҳоллар тугатилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

Малака комиссияси навбатдаги комиссия мажлисида адвокат мақомини тиклаш масаласини кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади. Малака комиссиясининг адвокат мақомини тиклаш ҳақидаги қарори у қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмасдан Тизим орқали адлия органига юборилади.

7-боб. Адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш

48. Интизомий иш юритишни қўзғатиш учун қуйидагилар асос бўлади:

адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг, Адвокатларнинг касб этикаси қоидаларининг адвокат томонидан бузилиши адлия органи ёки ҳудудий бошқарма томонидан аниқланганлиги;

мурожаатлар;

суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими.

49. Мазкур Низомнинг 48-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган асосларни Адвокатлар палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек адлия органлари ўз ваколатлари доирасида амалга ошираётган назорат фаолияти жараёнида аниқлаган тақдирда, тегишли ҳудудий бошқарманинг ёки адлия органининг раҳбари малака комиссиясига важларни баён этган ҳолда адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида мурожаат қилади. Мурожаатда у билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади.

Ҳудудий бошқарма ёки адлия органига келиб тушган адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар, суднинг адвокатга нисбатан чиқарган хусусий ажрими малака комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

50. Ҳудудий бошқарма ёки адлия органига келиб тушган мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш малака комиссияси ваколати доирасига кирмаган тақдирда, мурожаатлар беш кунлик муддатдан кечиктирмай тегишли давлат органларига, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга юборилиб, бу ҳақда мурожаат этувчига ёзма ёхуд электрон шаклда хабар қилинади.

Ҳудудий бошқарма ёки адлия органига келиб тушган мурожаатда жиноят тўғрисидаги хабар мавжудлиги ҳақида етарли асослар мавжуд бўлса, тегишли ҳудудий бошқарма ёки адлия органи раҳбари мурожаат келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай мурожаатни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборишни таъминлайди ва мурожаат нусхасини малака комиссияга тақдим қилади.

51. Интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисидаги ва адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатлар ҳудудий бошқарма томонидан рўйхатга олинади ва барча хужжатлар билан бирга масъул котибга топширилади. Масъул котиб уларни қабул қилиб олган куннинг эртасидан кечиктирмай адвокатни бу ҳақида хабардор қилади ва интизомий иш билан боғлиқ хужжатларни малака комиссиясига киритиш учун тайёрлайди.

52. Адвокат ёки бошқа манфаатдор шахслар малака комиссияси мажлисининг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинганлигига қарамасдан малака комиссиясининг мажлисига келмаган тақдирда, малака комиссиясининг қарори билан мурожаатни кўриб чиқиш кейинги мажлисга қолдирилиши ёки унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.

Мурожаатни кўриб чиқишни икки мартадан ортиқ кейинги мажлисга қолдиришга йўл қўйилмайди.

Адвокатнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича малака комиссияси интизомий иш юритишни қўзғатиш ёки интизомий иш юритишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

Малака комиссияси интизомий иш юритишни қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда интизомий иш юритиш комиссиянинг мазкур мажлисида кўриб чиқади.

Агар интизомий иш юритишни кўриб чиқишда малака комиссияси интизомий иш юритиш билан боғлиқ айрим масалалар ҳудудий бошқарма томонидан тўлиқ ўрганилмаган ва қўшимча ўрганиш талаб қилинади деган хулосага келса, комиссия қарори билан интизомий иш юритиш қўзғатилиб, қўшимча ўрганиш учун ҳудудий бошқармага топширилади.

Қўшимча ўрганиш ўтказиш муддати навбатдаги малака комиссияси ўтказилишидан беш иш куни олдин якунланиши ва малака комиссиясига қўшимча хулоса тақдим этилиши керак.

Малака комиссия томонидан қўзғатилган интизомий иш юритиш бўйича ўрганиш Адвокатлар палатаси Бошқаруви томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар масъул ходим томонидан имзоланган ва ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса билан малака комиссиясига тақдим этилади.

Хулосада мурожаатда келтирилган важларни ўрганишда аниқланган ҳолатлар ва адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва қасамёди бузилиши ҳолатлари батафсил ёритилиши лозим. Бунда адвокатнинг жавобгарлиги ва интизомий таъсир чоралари қўлланилишига оид таклиф ва изоҳлар баён этилишига йўл қўйилмайди.

53. Масъул котиб қайси адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган бўлса, адвокатнинг сўровига кўра, ўша адвокатни иш материаллари билан таништириши керак.

Адвокатга нисбатан интизомий иш қўзғатилишига асос бўлган мурожаат муаллифини интизомий иш юритиш материаллари билан таништириш ва ундан нусха бериш адвокатлик сирига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

54. Ўзига нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатилган адвокат:

интизомий иш юритиш қўзғатилишига асос бўлган барча материаллар билан танишиб чиқишга ва ўз ҳисобидан қоғоз ёки электрон шаклда нусха олишга;

интизомий иш юритиш ҳолатлари бўйича ёзма ёки электрон шаклда Тизим орқали тушунтиришлар беришга, қўшимча маълумотлар тақдим этишга;

малака комиссиясига ҳолат юзасидан аниқлик киритиш учун зарур бўлган маълумотга эга бўлган шахсларни комиссия йиғилишига таклиф қилиш ва тушунтиришларини эшитиш тўғрисида илтимоснома киритишга;

малака комиссияси ёки Олий малака комиссияси қарор қабул қилгунига қадар (агар бу унинг кўриб чиқиш предмети бўлса), интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашув чораларини кўришга;

интизомий иш юритиш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланишга ҳақли.

Адвокатга нисбатан интизомий иш юритиш қўзғатиш учун асос бўлган мурожаат муаллифи:

мазкур Низомнинг 53-бандида назарда тутилган талабларга риоя қилган ҳолда интизомий иш юритиш қўзғатилишига асос бўлган барча материаллар билан танишиб чиқишга ва қоғоз ёки электрон шаклда ўз ҳисобидан нусха олишга;

интизомий иш юритиш ҳолатлари бўйича ёзма шаклда тушунтиришлар беришга, қўшимча маълумотлар тақдим этишга;

малака комиссиясига ҳолат юзасидан аниқлик киритиш учун зарур бўлган маълумотга эга бўлган шахсларни комиссия йиғилишига таклиф қилиш ва тушунтиришларини эшитиш тўғрисида илтимоснома киритишга;

интизомий иш юритиш жараёнида адвокат хизматидан фойдаланишга ҳақли.

55. Малака комиссияси томонидан адвокат адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Адвокатнинг касб этикаси қоидалари, адвокатлик сири ва адвокат қасамёди мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузган, адвокатнинг шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда адвокатуранинг обрўсини туширадиган қилмиш содир этган деб топилган тақдирда, ярашув қабул қилинмасдан, интизомий иш юритиш мазмунан кўриб чиқилади.

56. Адвокатнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан мурожаатларни кўриб чиқишда, шунингдек интизомий иш юритиш жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда, интизомий иш юритишни қўзғатиш рад этилади, қўзғатилган интизомий иш юритиш тугатилади:

кўриб чиқилаётган ёки интизомий иш юритишни қўзғатиш учун асос бўлган мурожаат аноним эканлиги ёки унда кўрсатилган муаллиф ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги;

кўриб чиқилаётган ҳолат юзасидан адвокатни интизомий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги;

айнан шу адвокатга нисбатан айнан шу ҳолатлар бўйича муқаддам тегишли қарор қабул қилинганлиги;

кўриб чиқилаётган ҳолат адвокатлик фаолиятига тааллуқли эмаслиги;

мурожаатда кўрсатилган адвокат адвокатлар ва адвокатлик тузилмалари реестрида мавжуд эмаслиги.

Адвокат мақоми ёки лицензияси тўхтатиб турилганлиги интизомий иш юритишни тугатишга асос бўлмайди.

57. Интизомий иш юритишни қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш ёки интизомий иш юритиш жараёнида кўриб чиқилаётган мурожаатда жиноят тўғрисидаги хабар мавжудлиги аниқланса, малака комиссия қарори билан интизомий иш юритишни тўхтатади ва материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборади, натижаси бўйича маълумот олиш чораларини кўради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад этилган тақдирда интизомий иш юритиш тикланади ва умумий тартибда кўриб чиқилади.

58. Малака комиссияси томонидан адвокатга нисбатан интизомий жазо чоралари қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинишида, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг оғирлиги, унинг содир этилган ҳолатлари, адвокатнинг олдинги фаолияти ва хулқ-атвори эътиборга олинади.

Интизомий жавобгарликка тортилган кундан эътиборан бир йил ичида адвокат томонидан такроран адвокатура тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва Адвокатнинг касб этикаси қоидалари бузилганлиги аниқланганлиги мунтазам равишда содир этилган қоидабузарлик деб ҳисобланади.

Қуйидаги қоидабузарликлар адвокатнинг бир марта қўпол равишда қоидабузарлик содир этганлиги деб ҳисобланади:

адвокатлик сирини ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахснинг розилигисиз ошкор этганлиги;

интизомий ишни кўриб чиқишда бир нечта қонун ёки Адвокатнинг касб этикаси қоидаларини бузишда ифодаланган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги;

адвокат ва ишонч билдирувчи (ҳимоя остидаги) шахс билан тузилган шартномани сохталаштирганлиги.

59. Адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш натижалари бўйича малака комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

огоҳлантириш тўғрисида;

лицензиянинг амал қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида маъмурий судга мурожаат қилиш ҳақида;

лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Олий малака комиссиясига мурожаат қилиш ҳақида;

қўшимча ўрганишни ҳудудий бошқармага юклаш ҳақида;

интизомий жазо чоралари қўллашни рад этиш ва интизомий иш юритишни тугатиш тўғрисида.

60. Адвокатга нисбатан интизомий жазо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижалари бўйича эса, адвокат томонидан ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан икки йил ўтганидан кейин қўлланилиши мумкин эмас.

61. Малака комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида маъмурий судга мурожаат қилиш ҳақидаги қарори, у қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай ҳудудий бошқарма томонидан тегишли адлия органига Тизим орқали юборилади.

Адлия органи мазкур қарор келиб тушган кундан етти кун ичида лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида тегишли маъмурий судга мурожаат қилади.

Малака комиссиясининг лицензиянинг амал қилишини тугатиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида Олий малака комиссиясига мурожаат қилиш ҳақидаги қарори, у қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай қарор билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда Тизим орқали Олий малака комиссиясига юборилади ва бу ҳақида манфаатдор шахслар ёзма ёки электрон тартибда хабардор қилинади.

62. Интизомий жазо чоралари қўллашни рад этиш ва интизомий иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор малака комиссияси томонидан, агар интизомий иш юритишни кўриб чиқиш вақтида у адвокатга нисбатан интизомий иш юритишни кўриб чиқиш тўғрисидаги тақдимномада баён этилган важлар тасдиқланмади, деган хулосага келса, шунингдек, қилмишнинг кам аҳамиятлилиги ва адвокатнинг интизомий иш қўзғатилишига сабаб бўлган шикоятни берган шахс билан ярашувга эришганлиги муносабати билан қабул қилинади.

8-боб. Талабгордан адвокатлик қасамёдини қабул қилиш

63. Қонунининг 3 1 -моддасига мувофиқ белгиланган тартибда лицензия олган талабгор уч ой ичида адвокат қасамёдини қабул қилиши ва якка тартибда ёки лицензияга эга бўлган бошқа шахслар билан биргаликда адвокатлик тузилмасини тузиши ёки фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмаларининг бирига кириши шарт.

64. Талабгор адвокат қасамёдини қабул қилиш учун лицензия берилган жойдаги ҳудудий бошқармага Тизим орқали мурожаат этади.

65. Талабгор тегишли малака комиссиясининг мажлисида қуйидаги мазмунда қасамёд қабул қилади:

«Ўз касбий бурчимни ҳалол ва виждонан бажаришга, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳамиша ҳимоя қилишга, адвокатлик сирини сақлашга, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга тантанали қасамёд қиламан».

66. Талабгор адвокат қасамёди матнини овоз чиқариб ўқийди ва талабгор тўғрисидаги маълумотлар, лицензия берилган сана ва унинг рақами, қасамёд қабул қилинган сана ва жой баён этилган тегишли ҳужжатни имзолайди.

Мазкур ҳужжат малака комиссияси мажлисининг баённомасига илова қилинади.

67. Талабгор адвокат қасамёдини қабул қилганлиги натижалари бўйича малака комиссияси талабгор томонидан адвокат қасамёди қабул қилинганлигини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

9-боб. Якунловчи қоидалар

68. Манфаатдор шахслар ёки адлия органи томонидан малака комиссияларининг қарорлари устидан малака комиссияси мажлисининг баённомасидан кўчирма олинган кундан эътиборан бир ой ичида Олий малака комиссиясига шикоят берилиши мумкин, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш билан боғлиқ малака комиссияси қарорлари бундан мустасно. Шикоят Олий малака комиссияси номига ёзилади ва Адвокатлар палатасига бевосита ёки тегишли ҳудудий бошқармалар орқали юборилади.

Малака комиссиясининг қарори устидан шикоят ҳудудий бошқарма орқали берилган ҳолда, ҳудудий бошқарма уч кун ичида шикоятни у билан боғлиқ барча ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда Олий малака комиссиясига юбориши шарт.

69. Малака комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

70. Мазкур Низомни бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 3 июлдаги 15-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 14 мартдаги 69-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1921, 2009 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 12-сон, 134-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 январдаги 7-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомнинг 18-бандига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1921-1, 2018 йил 6 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2018 й., 10/18/1921-1/0519-сон).

3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 25 сентябрдаги 466-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1921-2, 2018 йил 25 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 10/18/1921-2/1956-сон).

4. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 9 январдаги 11-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1921-3, 2019 йил 9 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2019 й., 10/19/1921-3/2447-сон).

5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 16 сентябрдаги 10-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1921-4, 2023 йил 18 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2023 й., 10/23/1921-4/0709-сон).

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Адвокатлар палатаси раиси Ш. САДИКОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 3 июль,

2025 йил 1 июль

15-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 10/25/3637/0595-сон; 17.08.2026 й., 10/26/3926/0850-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Advokatura toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi bilan kelishilgan.

4. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 3-iyuldagi 15-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari (bundan buyon matnda malaka komissiyalari deb yuritiladi) vakolatlarini va ularning faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

murojaat — advokatning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari, huquqni muhofaza qiluvchi organlarning taqdimnomalari va xat-xabarlari, advokatlarning xatti-harakatlariga oid boshqa murojaatlar;

malaka imtihoni — advokatlik faoliyati uchun litsenziya olish istagidagi shaxsning tanlangan ixtisoslik boʻyicha bilim va malakasini aniqlash jarayoni;

intizomiy ish yuritish — advokat tomonidan advokatura toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, Advokatning kasb etikasi qoidalari, advokatlik siri va advokat qasamyodining buzilishi Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmasi (bundan buyon matnda hududiy boshqarma deb yuritiladi) yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar adliya boshqarmalari (bundan buyon matnda adliya organi deb yuritiladi) tomonidan aniqlanganligi, advokatning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan murojaatlar, sudning advokatga nisbatan chiqargan xususiy ajrimi boʻyicha malaka komissiyasi tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganish;

masʼul kotib — malaka komissiyasining ishini yuritish uchun hududiy boshqarma rahbari tomonidan tayinlanadigan yuridik maʼlumotga ega boʻlgan masʼul shaxs;

talabgor — advokatlik faoliyati uchun litsenziya olish boʻyicha malaka imtihonida ishtirok etish uchun murojaat qilgan jismoniy shaxs.

2. Malaka komissiyalari:

malaka imtihonini qabul qilish;

advokat qasamyodini qabul qilish;

advokat maqomini toʻxtatib turish va tiklash;

advokatga malaka darajasi berish;

murojaatlarni koʻrib chiqish;

intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish uchun tuziladi.

3. Malaka komissiyalari oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining qonunchilik hujjatlariga, Advokatning kasb etikasi qoidalariga va Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining (bundan buyon matnda Advokatlar palatasi deb yuritiladi) qarorlariga va mazkur Nizomga amal qiladi.

4. Malaka komissiyalari mazkur Nizomda belgilangan masalalarni koʻrib chiqish va ular boʻyicha qarorlar qabul qilishda Advokatlar palatasi va uning hududiy boshqarmalari, adliya organlari, boshqa tashkilotlar, shuningdek, mansabdor shaxslar hamda fuqarolardan mustaqildir.

5. Malaka komissiyalarining moddiy-texnika va moliyaviy taʼminoti Advokatlar palatasining tegishli hududiy boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladi.

2-bob. Malaka komissiyalarining huquq va majburiyatlari

6. Malaka komissiyasi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

mazkur Nizomda nazarda tutilgan murojaatlarni koʻrib chiqish;

zarur boʻlganda, manfaatdor shaxslar va tegishli tashkilotlardan qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish;

malaka imtihonlari natijalari boʻyicha qarorlar qabul qilish;

advokat qasamyodi qabul qilinishi natijalari boʻyicha qarorlar qabul qilish;

advokat maqomini toʻxtatib turish va tiklash toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;

advokatga malaka darajasi berish va uni bekor qilish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilish;

intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish yoki intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatishni rad qilish haqida qarorlar qabul qilish;

intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha qarorlar qabul qilish.

7. Malaka komissiyalari oʻz zimmalariga yuklatilgan vazifalarni bajarishda quyidagilarga majbur:

malaka komissiyasiga koʻrib chiqishi uchun kiritilgan masalalarni har tomonlama va xolisona koʻrib chiqish;

qonunchilik hujjatlariga, advokatlik faoliyatining asosiy prinsiplariga qatʼiy rioya etish;

advokatlik faoliyatining kafolatlari va himoyasini, advokatning daxlsizligini, advokatning faoliyatiga aralashmaslikni taʼminlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi huzuridagi Oliy malaka komissiyasining (bundan buyon matnda Oliy malaka komissiyasi deb yuritiladi) qarorlarini ijro etish.

3-bob. Malaka komissiyalarining faoliyatini tashkil etish

8. Malaka komissiyalarining tarkibi hududiy boshqarmalar va adliya organi rahbarlarining qoʻshma qarorlari bilan advokatlar, shuningdek huquq sohasidagi tajribali mutaxassislar orasidan yetti kishidan iborat tarkibda ikki yil muddatga tasdiqlanadi. Bunda komissiya aʼzolarining kamida toʻrt nafari advokat boʻlishi lozim. Malaka komissiyalari tarkibiga kelishuv asosida sud, adliya organlari hamda boshqa tashkilotlarning huquq sohasidagi tajribali xodimlari jalb etiladi.

Malaka komissiyasining aʼzoligiga advokatlardan nomzodlar advokatlik faoliyati boʻyicha kamida uch yillik ish stajiga ega boʻlgan va soʻnggi uch yil ichida intizomiy javobgarlikka tortilmagan advokatlar orasidan taqdim etiladi.

9. Malaka komissiyasi raisi va oʻrinbosari komissiyaning birinchi yigʻilishida aʼzolar umumiy sonining oddiy koʻpchilik ochiq ovoz berishi orqali malaka komissiyasi aʼzolari orasidan saylanadi. Malaka komissiyasi raisligi va uning oʻrinbosarligiga nomzodlar ovoz berishda qatnashmaydilar.

Malaka komissiyasi raisining oʻrinbosari malaka komissiyasining majlisida rais hozir boʻlmagan hollarda raislik qiladi.

10. Bir shaxs bir vaqtning oʻzida malaka komissiyasining va Oliy malaka komissiyasining aʼzosi boʻlishi mumkin emas.

Advokatlar palatasi va uning hududiy boshqarmalari xodimlari ularning yaqin qarindoshlari malaka komissiyasining aʼzosi boʻlishi mumkin emas.

11. Quyidagi holatlarda komissiya aʼzosi malaka komissiyasi tarkibidan chiqariladi:

oʻz arizasiga binoan;

advokat maqomi toʻxtatilganda yoki tugatilganda;

malaka komissiyasi aʼzosi boʻlgan sud, adliya organlari va boshqa tashkilotlar xodimining ish joyi oʻzgarganda yoki xodim ishdan boʻshatilganda;

malaka komissiyasi aʼzosi tomonidan mazkur Nizom talablari qoʻpol ravishda buzilganda;

malaka komissiyasi aʼzosi sogʻligʻining holatiga koʻra vazifalarini bajarish imkoni boʻlmaganda;

malaka komissiyasi aʼzosi komissiya yigʻilishlarida surunkali uch marta uzrli sabablarsiz ishtirok etmagan taqdirda.

Ushbu bandning beshinchi — yettinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha malaka komissiyasi aʼzosini komissiya tarkibidan chiqarish masalasi komissiya raisi yoki uning oʻrinbosari tomonidan kiritiladi.

Malaka komissiyasi aʼzosini komissiya tarkibidan chiqarish toʻgʻrisidagi qaror komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi ovozlari bilan qabul qilinadi. Qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida komissiya tarkibidan chiqarilgan komissiya aʼzosiga yozma ravishda maʼlum qilinadi.

Malaka komissiyasi aʼzosi komissiya tarkibidan chiqarilganligi toʻgʻrisidagi qarorni olgan kundan eʼtiboran bir oy muddatda Oliy malaka komissiyasiga yoki qonunchilikda belgilangan muddatlarda sudga shikoyat qilishi mumkin.

Malaka komissiyasi aʼzosini ushbu bandda nazarda tutilmagan asoslar boʻyicha komissiya tarkibidan chiqarilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Malaka komissiya tarkibidan chiqarilgan aʼzo oʻrniga mazkur Nizomda nazarda tutilgan tartibda komissiya tasdiqlangan muddat doirasida yangi komissiya aʼzosi kiritiladi.

12. Malaka komissiyasining aʼzosi boʻlgan advokatga nisbatan intizomiy ish yuritish koʻrib chiqilayotganda yoki malaka komissiyasi aʼzosidan malaka imtihoni qabul qilinayotganda ular tegishli malaka komissiyasi majlisida qatnashishga haqli emas.

Malaka komissiyasi aʼzosi, agar u:

malaka komissiyasi majlisida koʻrilayotgan masalalar boʻyicha talabgor, advokat va boshqa manfaatdor shaxs ushbu komissiya aʼzosining yaqin qarindoshi boʻlsa;

malaka komissiyasi majlisining natijasidan va unda qabul qilinadigan qarordan bevosita yoki bilvosita manfaatdor boʻlsa yoxud uning begʻarazligiga shubha tugʻdiradigan boshqa holatlar mavjud boʻlsa, malaka komissiyasi majlisida ishtirok etishi mumkin emas va u rad etilishi kerak.

Mazkur bandda koʻrsatilgan holatlar mavjud boʻlgan taqdirda, malaka komissiyasi aʼzosi oʻzini oʻzi rad etishi shart. Agar u bunday qilmasa, ayni shu asoslar boʻyicha malaka komissiyaning boshqa aʼzolari tomonidan, shuningdek masalasi koʻrilayotgan talabgorlar, advokatlar va boshqa manfaatdor shaxslar tomonidan rad etilishi mumkin.

Rad etish haqidagi bayonot asoslantirilgan boʻlishi kerak.

Rad etish bildirilgan malaka komissiyasi aʼzosi rad etish toʻgʻrisidagi masala koʻrilishidan oldin oʻz tushuntirishlarini berishga haqli.

Rad etish toʻgʻrisidagi masala rad qilinayotgan shaxsning yoʻqligida malaka komissiyalari qolgan aʼzolari tomonidan oddiy koʻpchilik ovoz bilan hal etiladi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda, mazkur komissiya aʼzosi rad etilgan hisoblanadi.

13. Malaka komissiyasi majlisi, agar unda tegishli komissiya aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi qatnashsa, komissiya vakolatli (kvorumga ega) hisoblanadi.

Kvorum boʻlmagan holda tegishli komissiyaning majlisda hozir boʻlgan aʼzolari tomonidan majlisni keyinga qoldirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi, majlis oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy haqida qoʻshimcha ravishda xabar qilinadi.

14. Oliy malaka komissiyasining qaroriga binoan malaka komissiyasining majlislarida Oliy malaka komissiyasining aʼzolari kuzatuvchi sifatida ishtirok etishga haqli.

15. Malaka komissiyasining majlislari zaruratga qarab, lekin bir oyda kamida bir marta oʻtkaziladi.

Malaka komissiyasi raisi komissiya majlisi oʻtkazilishidan kamida yetti ish kuni oldin majlisning kun tartibi, sanasi, vaqti va joyini belgilaydi.

Masʼul kotib komissiya majlisi oʻtkazilishidan kamida besh ish kuni oldin majlis oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy haqida komissiya majlisida ishtirok etadigan manfaatdor shaxslarni yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.

16. Malaka komissiyasining qarorlari uning majlisida qatnashayotgan komissiya aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan, ochiq ovoz berish orqali manfaatdor shaxslar ishtirokisiz qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlganda, raislik qiluvchining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.

Malaka komissiyasining qarorlari ular qaysi majlisda qabul qilingan boʻlsa, oʻsha majlisda raislik qiluvchi tomonidan eʼlon qilinadi.

17. Malaka komissiyasining ishini yuritish masʼul kotib tomonidan amalga oshiriladi.

Masʼul kotib malaka komissiyasi yoki Oliy malaka komissiyasi aʼzosi boʻlishi mumkin emas.

18. Masʼul kotib:

talabgorlardan “Yuridik yordam” axborot tizimi (bundan buyon matnda Tizim deb yuritiladi) orqali malaka imtihonini topshirish boʻyicha ariza va hujjatlarni qabul qiladi;

intizomiy ish yuritishga taalluqli hujjatlarni qabul qiladi;

malaka komissiyasi majlisida koʻrib chiqish uchun materiallarni tayyorlashni amalga oshiradi va ularning saqlanishini taʼminlaydi;

malaka komissiyasi aʼzolarini, shuningdek, qaysi advokatga nisbatan intizomiy ish yuritish olib borilayotgan boʻlsa, oʻsha advokatni va boshqa manfaatdor shaxslarni komissiya majlisining oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy toʻgʻrisida xabardor qiladi;

malaka komissiyasi aʼzolari va manfaatdor shaxslarning majlisda hozir boʻlganligini tekshiradi, hozir boʻlmaganlik sabablarini aniqlaydi va bu haqda malaka komissiyasiga axborot berib, Tizimga maʼlumot kiritadi;

intizomiy ish yuritish bilan bogʻliq maʼlumot olish uchun tegishli organlarga soʻrovnoma yuborilishini tashkil etadi;

malaka komissiyasi majlislarining bayonnomalarini yuritadi;

malaka imtihonini topshirgan va topshirmagan talabgorlarning hisobini yuritadi;

raislik qiluvchining malaka komissiyasi majlisiga tayyorgarlik koʻrish va uni oʻtkazish bilan bogʻliq boshqa topshiriqlarini, shuningdek, mazkur Nizomga muvofiq boshqa vazifalarni ham bajaradi.

19. Malaka komissiyasi majlislarida manfaatdor shaxslar videokonferensaloqa tizimida ishtirok etishi mumkin, talabgordan malaka imtihonini qabul qilish bundan mustasno.

20. Malaka komissiyasining majlislarida bayonnoma yuritiladi, u majlisda raislik etuvchi va masʼul kotib tomonidan imzolanadi. Malaka komissiyasining qaroridan rozi boʻlmagan malaka komissiyasining aʼzosi komissiya majlisining bayonnomasiga kiritiladigan oʻzining nuqtai nazarini yozma shaklda bayon etishga haqli.

Malaka komissiyasi majlislari bayonnomasi yozma yoki Tizim orqali elektron shaklda rasmiylashtirilishi mumkin.

21. Malaka komissiyasi majlisining kun tartibiga kiritilgan masalalarga qarab, bayonnomada:

majlis oʻtkaziladigan sana va joy;

majlisda qatnashgan malaka komissiyasi aʼzolarining roʻyxati;

majlisning kun tartibi;

talabgorlar toʻgʻrisidagi axborot;

talabgorning Tizim orqali tanlangan savollari mazmuni va javoblari;

malaka komissiyasi aʼzolari tomonidan berilgan qoʻshimcha savollar va talabgorning javoblari;

baholash byulletenlaridagi ballarni hisoblash natijalari, shu jumladan talabgor tomonidan toʻplangan ballar;

advokat qasamyodini qabul qilayotgan talabgorga berilgan advokatlik faoliyati uchun litsenziya toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

advokat maqomini toʻxtatib turish va tiklash haqida murojaat qilgan advokatlar haqida maʼlumotlar;

malaka darajasi berish masalasi koʻrib chiqilayotgan advokatlar haqida maʼlumotlar;

murojaatlar mazmuni;

intizomiy ish yuritishga oid holatlar, malaka komissiyasi aʼzolarining, manfaatdor shaxslarning soʻzga chiqishlari hamda tegishli tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarning asosiy mazmuni;

intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ovoz berish yakunlari;

malaka komissiyasi aʼzolari tomonidan bildirilgan fikrlar;

majlisning kun tartibiga kiritilgan har bir masala boʻyicha qarorlar;

malaka komissiyasi qarorlari ustidan shikoyat qilish tartibi;

qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar aks ettiriladi.

Baholash byulletenlari va malaka komissiyasi aʼzolari roʻyxati elektron shaklda majlis bayonnomasiga ilova qilinadi.

22. Malaka komissiyasi majlisi bayonnomasi bir haftalik muddatda Oliy malaka komissiyasiga va tegishli adliya organiga elektron shaklda yuboriladi.

23. Malaka komissiyasi majlisining bayonnomasidan koʻchirmalar qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay masʼul kotibning elektron raqamli imzosi bilan manfaatdor shaxslarga elektron yoki chop etilgan shaklda yuboriladi yoxud tilxat olingan holda topshiriladi.

Malaka komissiyasi majlisi bayonnomasidan koʻchirmalarda komissiya majlisi oʻtkazilgan sana va joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, komissiya majlisining kun tartibiga kiritilgan qismidagi, tegishli manfaatdor shaxslarga taalluqli boʻlgan masala boʻyicha qaror va ushbu qaror ustidan shikoyat qilish tartibi bayon etiladi.

4-bob. Malaka imtihonida ishtirok etish uchun taqdim qilingan hujjatlarni koʻrib chiqish

24. Talabgor malaka imtihonini topshirish uchun Tizim orqali roʻyxatdan oʻtib, yashash joyidagi hududiy boshqarmaga malaka imtihonida ishtirok etish haqida soʻrovnoma yuboradi.

Soʻrovnomaga talabgor stajirovka oʻtaganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma va talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻlgan shaxsiy varaqa ilova qilinadi.

Stajirovka oʻtashdan ozod qilingan shaxslar stajirovka oʻtaganligini tasdiqlovchi maʼlumotnomani taqdim etishi talab etilmaydi.

Soʻrovnoma yuborishda talabgorning quyidagi hujjatlari Tizim orqali avtomatik ravishda olinadi:

oliy yuridik maʼlumot toʻgʻrisidagi diplom maʼlumotlari;

elektron mehnat daftarchasidan koʻchirma;

sudlanmaganligi va muomalaga layoqatliligi haqidagi maʼlumotlar.

Mazkur bandning uchinchi xatboshisidagi hujjatlarni Tizim orqali olish imkoni boʻlmagan hollarda, ushbu hujjatlar soʻrovnomaga ilova qilinishi mumkin.

Soʻrovnomaga ilova qilingan hujjatlar pdf, jpg, jpeg formatda va rangli tasvirda taqdim etilishi kerak.

Talabgorning ish stajini tasdiqlovchi mehnat daftarchasi yoki elektron mehnat daftarchasidan koʻchirma orqali tasdiqlash imkoni boʻlmagan hollarda ish stajini tasdiqlovchi boshqa hujjatlar talab etilishi mumkin.

25. Masʼul kotib tomonidan talabgorning hujjatlari Tizim orqali qabul qilib olingan sanadan eʼtiboran bir oy ichida koʻrib chiqiladi.

26. Talabgorning hujjatlarini koʻrib chiqish natijalariga koʻra, masʼul kotib tomonidan talabgorning Tizimdagi shaxsiy kabinetiga hamda telefon raqamiga malaka imtihoni oʻtkaziladigan vaqt va joy haqida yoki rad etish sabablarini koʻrsatgan holda malaka imtihonida ishtirok etish rad etilganligi haqida mazkur Nizomning 15-bandida belgilangan muddatda xabarnoma yuboriladi.

27. Quyidagi hollarda talabgorning malaka imtihonida ishtirok etishi rad etiladi:

talabgor tomonidan mazkur Nizomning 24-bandida belgilangan hujjatlar toʻliq etilmagan boʻlsa;

talabgor malaka imtihonini topshira olmagan kundan eʼtiboran ixtisosligidan qatʼiy nazar olti oy oʻtmasdan takroran malaka imtihonini topshirish uchun murojaat qilgan boʻlsa;

advokatlik tuzilmasida kamida uch oylik stajirovkadan oʻtmagan boʻlsa, stajirovka oʻtashdan ozod qilingan shaxslar bundan mustasno;

talabgor taqdim etgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi aniqlansa;

agar litsenziyasining amal qilishi tugatilgan shaxsning Oʻzbekiston Respublikasining “Advokatura toʻgʻrisida”gi Qonuniga (bundan buyon matnda Qonun deb yuritiladi) muvofiq talabgor boʻlishga haqli boʻlmagan uch yillik muddat oʻtmagan boʻlsa;

talabgor belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan deb topilgan, shuningdek, uning sudlanganlik holati tugallanmagan yoki sudlanganligi olib tashlanmagan boʻlsa.

Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan advokat maqomini olish maqsadga muvofiq emas degan vaj bilan malaka imtihonida ishtirok etishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Malaka imtihonida ishtirok etish rad etilgan talabgor rad etish sabablarini bartaraf etgandan soʻng takroran soʻrovnoma yuborishi mumkin.

5-bob. Talabgordan malaka imtihonini qabul qilish

28. Malaka imtihoni talabgor Tizim orqali hujjat topshirgan kundan eʼtiboran bir oy ichida oʻtkaziladi.

29. Talabgor malaka komissiyasining majlisiga uzrli sabablarga koʻra hozir boʻla olmasa, bu haqda Tizim orqali malaka komissiyasi majlisi boshlanishidan avval, uzrli sabablarni bayon qilgan holda xabar berishi shart. Bunda, masʼul kotib talabgorga navbatdagi malaka komissiyasida mazkur Nizomning 15-bandida belgilangan muddatda majlis oʻtkaziladigan sana, vaqt va joy toʻgʻrisida Tizim orqali xabardor qiladi.

30. Agar talabgor malaka komissiyasi majlisida hozir boʻlmagan va bu haqda mazkur Nizomning 29-bandida belgilangan tartibda xabar bermagan boʻlsa, uch oy davomida keyingi malaka imtihonlariga qoʻyilmaydi. Bu haqda malaka komissiyasining qarorida qayd etiladi.

31. Masʼul kotib malaka imtihonida ishtirok etadigan talabgorlar roʻyxatini va talabgorlar haqidagi maʼlumotlarni malaka komissiyasi aʼzolariga malaka imtihoni oʻtkaziladigan kundan kamida yetti ish kuni oldin taqdim etadi.

Malaka imtihonida ishtirok etadigan talabgorlar roʻyxatiga avvalgi malaka imtihoniga uzrli sabablarga koʻra kelmagan talabgorlar ham kiritiladi.

32. Malaka imtihoni barcha talabgorlar uchun bitta xonada, ogʻzaki suhbat tarzida oʻtkaziladi.

Malaka imtihoni oʻtkazilayotgan xonada begona shaxslarning boʻlishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

Malaka imtihoni jarayoni audio va videoyozuvlarda qayd etib boriladi hamda Advokatlar palatasi yoki hududiy boshqarmalarning rasmiy veb-saytida real vaqt rejimida translyatsiya qilinadi.

33. Fuqarolik va iqtisodiy sud ishlarini yuritish ixtisosligi boʻyicha malaka imtihoni savollari quyidagi sohalar boʻyicha tuziladi:

advokatura;

fuqarolik huquqi;

fuqarolik protsessual huquqi;

iqtisodiy protsessual huquqi;

maʼmuriy sud ishlarini yuritish.

Maʼmuriy va jinoiy sud ishlarini yuritish ixtisosligi boʻyicha malaka imtihoni savollari quyidagi sohalar boʻyicha tuziladi:

advokatura;

jinoyat huquqi;

jinoyat-protsessual huquqi;

maʼmuriy javobgarlik.

Har bir ixtisoslik boʻyicha oʻrtacha 150 — 200 ta savoldan iborat boʻlgan savollar roʻyxati tuziladi va Advokatlar palatasi raisi tomonidan tasdiqlanadi.

Savollar roʻyxati Advokatlar palatasining rasmiy veb-saytida eʼlon qilinib, qonunchilikka kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga asosan doimiy ravishda yangilab boriladi.

34. Malaka imtihoni beshta savoldan iborat boʻlib, Tizim orqali tasodifiy tarzda tanlanadi. Tanlangan savollar roʻyxati masʼul kotib tomonidan talabgorga chop etish qurilmasi (printerdan) chiqarib beriladi.

Talabgorga imtihon savollariga tayyorlanish uchun 30 daqiqa vaqt beriladi.

35. Imtihon savollariga javob berishga tayyorlanishda talabgorga:

boshqa talabgorlar bilan suhbatlashish;

axborot manbai sifatida xizmat qilishi mumkin boʻlgan qonunchilik hujjatlaridan, adabiyotlardan, har qanday turdagi texnika vositalari yoki boshqa hujjatlar va vositalardan foydalanish;

imtihon savollariga javob bermasdan oldin xonani tark etish taqiqlanadi.

36. Agar talabgor savollarga javob bera olmasa yoki berilgan javoblar asosida talabgorning bilim darajasini aniqlashning imkoniyati boʻlmasa, malaka komissiyasi aʼzolari tomonidan qoʻshimcha savollar berilishi mumkin.

Qoʻshimcha beriladigan savollar oldingi savollarga berilgan javoblarni aniqlashtirish maqsadida berilishi va oldingi savollar doirasidan chetga chiqmasligi lozim.

37. Talabgor tomonidan beriladigan javoblar aniq, loʻnda va aynan savol mazmuni bilan mos boʻlishi hamda bitta savolga javob berish davomiyligi uch daqiqadan oshmasligi lozim. Qoʻshimcha savollar beriladigan holatlarda suhbat davomiyligi yana oʻn daqiqagacha uzaytirilishi mumkin.

38. Malaka imtihoni natijasi ball tizimi boʻyicha baholanadi (har bir savolning javobi uchun eng yuqori 10 ball, eng past 0 ball), bunda malaka komissiyasi majlisida ishtirok etgan aʼzolarning har biri malaka imtihoni natijasi boʻyicha, har bir savol yuzasidan talabgorning bergan javoblariga Tizim orqali ball qoʻyadi.

39. Talabgor imtihon savollariga javob berib boʻlgandan keyin malaka imtihoni oʻtkazilgan xonani tark etishi kerak.

40. Malaka imtihoni yakunlari boʻyicha malaka komissiyasi aʼzolari tomonidan talabgorga qoʻyilgan ballar Tizim orqali avtomatik tarzda hisoblab chiqariladi. Malaka komissiyasi aʼzolari tomonidan Tizim orqali qoʻyilgan ballarni oʻzgartirish imkoniyati mavjud emas.

41. Talabgor toʻplagan ball toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 60 foizidan kam boʻlmagan taqdirda, talabgorni malaka imtihonini topshirgan deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

Talabgor toʻplagan ball toʻplanishi mumkin boʻlgan eng yuqori ballning 60 foizidan kam boʻlgan taqdirda, talabgorni malaka imtihonini topshirmagan deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

42. Malaka imtihoni natijalari talabgorlar ishtirokida malaka komissiyasi raisi tomonidan oʻqib eshittiriladi.

43. Malaka imtihoniga oid hujjatlar Tizimda qayd etib boriladi va uch yil mobaynida saqlanadi.

44. Malaka komissiyasining talabgorni malaka imtihonini topshirgan deb topish toʻgʻrisidagi qarori masʼul kotib tomonidan Tizim orqali “Litsenziya” axborot tizimiga litsenziya berish uchun kiritiladi.

Agar talabgor malaka imtihonida ishtirok etish haqidagi soʻrovnoma litsenziya olish haqida belgi qoʻygan holda topshirgan boʻlsa, litsenziya talabgor ariza berishidan qatʼiy nazar, tegishli davlat boji toʻlangandan soʻng “Litsenziya” axborot tizimi orqali avtomatik tarzda beriladi.

6-bob. Advokat maqomini toʻxtatib turish va tiklash

45. Advokat maqomini toʻxtatib turish advokatlik guvohnomasi berilgan joydagi malaka komissiyasi qarori bilan Qonunning 13 1 -moddasida belgilangan asoslar boʻyicha amalga oshiriladi.

Advokat maqomini toʻxtatib turish uchun advokat Tizim orqali advokatlik guvohnomasi berilgan joydagi hududiy boshqarmaga sababini koʻrsatgan holda advokat maqomini toʻxtatib turish haqida xabarnoma va advokat maqomini toʻxtatib turishga asoslardan birini tasdiqlovchi hujjatni yuboradi.

Advokat maqomini uning ogʻir kasalligi sababli, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik tufayli toʻxtatib turish uchun advokatning yaqin qarindoshlari yoki advokatlik tuzilmasining rahbari asoslovchi hujjatlarni taqdim qilgan holda yozma ravishda advokatlik guvohnomasi berilgan joydagi hududiy boshqarmaga murojaat qilishi mumkin.

Advokat maqomini uning yaqin qarindoshi ogʻir kasalligi sababli toʻxtatib turishga yaqin qarindoshni parvarish qilish advokatlik faoliyatini amalga oshirishga toʻsqinlik qilgan taqdirda yoʻl qoʻyiladi.

Advokat maqomining toʻxtatib turilishi advokatning Advokatlar palatasiga aʼzoligi toʻxtatib turilishiga sabab boʻladi.

Advokat maqomining toʻxtatib turilishi mazkur advokatga nisbatan Qonunda nazarda tutilgan kafolatlarning amal qilishi toʻxtatilishiga olib keladi, Qonunning 10-moddasi uchinchi va toʻrtinchi qismlarida hamda Oʻzbekiston Respublikasi “Advokatlik faoliyatining kafolatlari va advokatlarning ijtimoiy himoyasi toʻgʻrisida”gi Qonunining 6-moddasi toʻrtinchi va beshinchi qismlarida nazarda tutilgan kafolatlar bundan mustasno.

Shaxs advokat maqomini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan hollar tugatilganidan keyin uch oy ichida advokatlik faoliyatiga kirishishi kerak. Mazkur talabni bajarmaslik litsenziyaning amal qilishi Qonunning 16-moddasida belgilangan tartibda tugatilishiga sabab boʻladi.

46. Advokat advokatlik tuzilmasining tugatilayotganligi yoki advokat undan chiqqanligi haqida advokatlik guvohnomasi berilgan joydagi hududiy boshqarmaga Tizim orqali advokat maqomini toʻxtatib turish haqida murojaat qilishi shart. Bunda, advokat maqomi advokat advokatlik tuzilmasi tugatilishi yoki undan chiqqanidan soʻng keyingi ish kunidan kechiktirmasdan boshqa mavjud advokatlik tuzilmasiga kirgan taqdirda toʻxtatilmaydi.

47. Advokat maqomini tiklash malaka komissiyasi qarori bilan advokat maqomini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan hollar tugatilganidan keyin amalga oshiriladi.

Advokat maqomi toʻxtatib turilgan shaxs advokat maqomini toʻxtatib turish uchun Qonunning 13 1 -moddasining birinchi qismida belgilangan muddatlar oʻtishiga kamida oʻn kun qolganida hududiy boshqarmaga advokat maqomini tiklash toʻgʻrisida Tizim orqali xabarnoma yuboradi. Xabarnomaga advokat maqomini toʻxtatib turish uchun asos boʻlgan hollar tugatilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar ilova qilinadi.

Malaka komissiyasi navbatdagi komissiya majlisida advokat maqomini tiklash masalasini koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi. Malaka komissiyasining advokat maqomini tiklash haqidagi qarori u qabul qilingan kunning ertasidan kechiktirmasdan Tizim orqali adliya organiga yuboriladi.

7-bob. Advokatga nisbatan intizomiy ish yuritish

48. Intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish uchun quyidagilar asos boʻladi:

advokatura toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining, Advokatlarning kasb etikasi qoidalarining advokat tomonidan buzilishi adliya organi yoki hududiy boshqarma tomonidan aniqlanganligi;

murojaatlar;

sudning advokatga nisbatan chiqargan xususiy ajrimi.

49. Mazkur Nizomning 48-bandi ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan asoslarni Advokatlar palatasi va uning hududiy boshqarmalari, shuningdek adliya organlari oʻz vakolatlari doirasida amalga oshirayotgan nazorat faoliyati jarayonida aniqlagan taqdirda, tegishli hududiy boshqarmaning yoki adliya organining rahbari malaka komissiyasiga vajlarni bayon etgan holda advokatga nisbatan intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida murojaat qiladi. Murojaatda u bilan bogʻliq barcha hujjatlar va materiallar ilova qilinadi.

Hududiy boshqarma yoki adliya organiga kelib tushgan advokatning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan murojaatlar, sudning advokatga nisbatan chiqargan xususiy ajrimi malaka komissiyasiga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.

50. Hududiy boshqarma yoki adliya organiga kelib tushgan murojaatlarda koʻrsatilgan masalalarni hal etish malaka komissiyasi vakolati doirasiga kirmagan taqdirda, murojaatlar besh kunlik muddatdan kechiktirmay tegishli davlat organlariga, boshqa tashkilotlarga va mansabdor shaxslarga yuborilib, bu haqda murojaat etuvchiga yozma yoxud elektron shaklda xabar qilinadi.

Hududiy boshqarma yoki adliya organiga kelib tushgan murojaatda jinoyat toʻgʻrisidagi xabar mavjudligi haqida yetarli asoslar mavjud boʻlsa, tegishli hududiy boshqarma yoki adliya organi rahbari murojaat kelib tushgan kunning ertasidan kechiktirmay murojaatni tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organga yuborishni taʼminlaydi va murojaat nusxasini malaka komissiyaga taqdim qiladi.

51. Intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi va advokatning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan murojaatlar hududiy boshqarma tomonidan roʻyxatga olinadi va barcha xujjatlar bilan birga masʼul kotibga topshiriladi. Masʼul kotib ularni qabul qilib olgan kunning ertasidan kechiktirmay advokatni bu haqida xabardor qiladi va intizomiy ish bilan bogʻliq xujjatlarni malaka komissiyasiga kiritish uchun tayyorlaydi.

52. Advokat yoki boshqa manfaatdor shaxslar malaka komissiyasi majlisining oʻtkaziladigan sanasi, vaqti va joyi toʻgʻrisida belgilangan tartibda xabardor qilinganligiga qaramasdan malaka komissiyasining majlisiga kelmagan taqdirda, malaka komissiyasining qarori bilan murojaatni koʻrib chiqish keyingi majlisga qoldirilishi yoki uning ishtirokisiz koʻrib chiqilishi mumkin.

Murojaatni koʻrib chiqishni ikki martadan ortiq keyingi majlisga qoldirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Advokatning noqonuniy harakatlari yuzasidan murojaatlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha malaka komissiyasi intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish yoki intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatishni rad qilish haqida qaror qabul qiladi.

Malaka komissiyasi intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish haqida qaror qabul qilgan taqdirda intizomiy ish yuritish komissiyaning mazkur majlisida koʻrib chiqadi.

Agar intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqishda malaka komissiyasi intizomiy ish yuritish bilan bogʻliq ayrim masalalar hududiy boshqarma tomonidan toʻliq oʻrganilmagan va qoʻshimcha oʻrganish talab qilinadi degan xulosaga kelsa, komissiya qarori bilan intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatilib, qoʻshimcha oʻrganish uchun hududiy boshqarmaga topshiriladi.

Qoʻshimcha oʻrganish oʻtkazish muddati navbatdagi malaka komissiyasi oʻtkazilishidan besh ish kuni oldin yakunlanishi va malaka komissiyasiga qoʻshimcha xulosa taqdim etilishi kerak.

Malaka komissiya tomonidan qoʻzgʻatilgan intizomiy ish yuritish boʻyicha oʻrganish Advokatlar palatasi Boshqaruvi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

Oʻrganish natijalari boʻyicha toʻplangan hujjatlar masʼul xodim tomonidan imzolangan va hududiy boshqarma boshligʻi tomonidan tasdiqlangan xulosa bilan malaka komissiyasiga taqdim etiladi.

Xulosada murojaatda keltirilgan vajlarni oʻrganishda aniqlangan holatlar va advokatura toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari, Advokatning kasb etikasi qoidalari, advokatlik siri va qasamyodi buzilishi holatlari batafsil yoritilishi lozim. Bunda advokatning javobgarligi va intizomiy taʼsir choralari qoʻllanilishiga oid taklif va izohlar bayon etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

53. Masʼul kotib qaysi advokatga nisbatan intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatilgan boʻlsa, advokatning soʻroviga koʻra, oʻsha advokatni ish materiallari bilan tanishtirishi kerak.

Advokatga nisbatan intizomiy ish qoʻzgʻatilishiga asos boʻlgan murojaat muallifini intizomiy ish yuritish materiallari bilan tanishtirish va undan nusxa berish advokatlik siriga qatʼiy rioya etilgan holda amalga oshiriladi.

54. Oʻziga nisbatan intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatilgan advokat:

intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatilishiga asos boʻlgan barcha materiallar bilan tanishib chiqishga va oʻz hisobidan qogʻoz yoki elektron shaklda nusxa olishga;

intizomiy ish yuritish holatlari boʻyicha yozma yoki elektron shaklda Tizim orqali tushuntirishlar berishga, qoʻshimcha maʼlumotlar taqdim etishga;

malaka komissiyasiga holat yuzasidan aniqlik kiritish uchun zarur boʻlgan maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarni komissiya yigʻilishiga taklif qilish va tushuntirishlarini eshitish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishga;

malaka komissiyasi yoki Oliy malaka komissiyasi qaror qabul qilguniga qadar (agar bu uning koʻrib chiqish predmeti boʻlsa), intizomiy ish qoʻzgʻatilishiga sabab boʻlgan shikoyatni bergan shaxs bilan yarashuv choralarini koʻrishga;

intizomiy ish yuritish jarayonida advokat xizmatidan foydalanishga haqli.

Advokatga nisbatan intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatish uchun asos boʻlgan murojaat muallifi:

mazkur Nizomning 53-bandida nazarda tutilgan talablarga rioya qilgan holda intizomiy ish yuritish qoʻzgʻatilishiga asos boʻlgan barcha materiallar bilan tanishib chiqishga va qogʻoz yoki elektron shaklda oʻz hisobidan nusxa olishga;

intizomiy ish yuritish holatlari boʻyicha yozma shaklda tushuntirishlar berishga, qoʻshimcha maʼlumotlar taqdim etishga;

malaka komissiyasiga holat yuzasidan aniqlik kiritish uchun zarur boʻlgan maʼlumotga ega boʻlgan shaxslarni komissiya yigʻilishiga taklif qilish va tushuntirishlarini eshitish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritishga;

intizomiy ish yuritish jarayonida advokat xizmatidan foydalanishga haqli.

55. Malaka komissiyasi tomonidan advokat advokatura toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari, Advokatning kasb etikasi qoidalari, advokatlik siri va advokat qasamyodi muntazam ravishda yoki bir marta qoʻpol ravishda buzgan, advokatning shaʼni va qadr-qimmatiga dogʻ tushiradigan hamda advokaturaning obroʻsini tushiradigan qilmish sodir etgan deb topilgan taqdirda, yarashuv qabul qilinmasdan, intizomiy ish yuritish mazmunan koʻrib chiqiladi.

56. Advokatning noqonuniy xatti-harakatlari yuzasidan murojaatlarni koʻrib chiqishda, shuningdek intizomiy ish yuritish jarayonida quyidagi holatlar aniqlangan taqdirda, intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish rad etiladi, qoʻzgʻatilgan intizomiy ish yuritish tugatiladi:

koʻrib chiqilayotgan yoki intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish uchun asos boʻlgan murojaat anonim ekanligi yoki unda koʻrsatilgan muallif haqidagi maʼlumotlar haqiqatga toʻgʻri kelmasligi;

koʻrib chiqilayotgan holat yuzasidan advokatni intizomiy javobgarlikka tortish muddati oʻtib ketganligi;

aynan shu advokatga nisbatan aynan shu holatlar boʻyicha muqaddam tegishli qaror qabul qilinganligi;

koʻrib chiqilayotgan holat advokatlik faoliyatiga taalluqli emasligi;

murojaatda koʻrsatilgan advokat advokatlar va advokatlik tuzilmalari reyestrida mavjud emasligi.

Advokat maqomi yoki litsenziyasi toʻxtatib turilganligi intizomiy ish yuritishni tugatishga asos boʻlmaydi.

57. Intizomiy ish yuritishni qoʻzgʻatish masalasini koʻrib chiqish yoki intizomiy ish yuritish jarayonida koʻrib chiqilayotgan murojaatda jinoyat toʻgʻrisidagi xabar mavjudligi aniqlansa, malaka komissiya qarori bilan intizomiy ish yuritishni toʻxtatadi va materiallarni tegishli huquqni muhofaza qiluvchi organga yuboradi, natijasi boʻyicha maʼlumot olish choralarini koʻradi.

Huquqni muhofaza qiluvchi organ tomonidan advokatga nisbatan jinoyat ishi qoʻzgʻatish rad etilgan taqdirda intizomiy ish yuritish tiklanadi va umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.

58. Malaka komissiyasi tomonidan advokatga nisbatan intizomiy jazo choralari qoʻllash toʻgʻrisida qaror qabul qilinishida, sodir etilgan huquqbuzarlikning ogʻirligi, uning sodir etilgan holatlari, advokatning oldingi faoliyati va xulq-atvori eʼtiborga olinadi.

Intizomiy javobgarlikka tortilgan kundan eʼtiboran bir yil ichida advokat tomonidan takroran advokatura toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablari va Advokatning kasb etikasi qoidalari buzilganligi aniqlanganligi muntazam ravishda sodir etilgan qoidabuzarlik deb hisoblanadi.

Quyidagi qoidabuzarliklar advokatning bir marta qoʻpol ravishda qoidabuzarlik sodir etganligi deb hisoblanadi:

advokatlik sirini ishonch bildiruvchi (himoya ostidagi) shaxsning roziligisiz oshkor etganligi;

intizomiy ishni koʻrib chiqishda bir nechta qonun yoki Advokatning kasb etikasi qoidalarini buzishda ifodalangan huquqbuzarlikni sodir etganligi;

advokat va ishonch bildiruvchi (himoya ostidagi) shaxs bilan tuzilgan shartnomani soxtalashtirganligi.

59. Advokatga nisbatan intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha malaka komissiyasi quyidagi qarorlardan birini qabul qiladi:

ogohlantirish toʻgʻrisida;

litsenziyaning amal qilishini olti oygacha muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisida maʼmuriy sudga murojaat qilish haqida;

litsenziyaning amal qilishini tugatish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida Oliy malaka komissiyasiga murojaat qilish haqida;

qoʻshimcha oʻrganishni hududiy boshqarmaga yuklash haqida;

intizomiy jazo choralari qoʻllashni rad etish va intizomiy ish yuritishni tugatish toʻgʻrisida.

60. Advokatga nisbatan intizomiy jazo nojoʻya xatti-harakat sodir etilgan kundan eʼtiboran olti oy oʻtganidan keyin, moliya-xoʻjalik faoliyatini taftish etish yoki tekshirish natijalari boʻyicha esa, advokat tomonidan nojoʻya xatti-harakat sodir etilgan kundan eʼtiboran ikki yil oʻtganidan keyin qoʻllanilishi mumkin emas.

61. Malaka komissiyasining litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida maʼmuriy sudga murojaat qilish haqidagi qarori, u qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay hududiy boshqarma tomonidan tegishli adliya organiga Tizim orqali yuboriladi.

Adliya organi mazkur qaror kelib tushgan kundan yetti kun ichida litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisida tegishli maʼmuriy sudga murojaat qiladi.

Malaka komissiyasining litsenziyaning amal qilishini tugatish masalasini koʻrib chiqish toʻgʻrisida Oliy malaka komissiyasiga murojaat qilish haqidagi qarori, u qabul qilingan kundan eʼtiboran uch kundan kechiktirmay qaror bilan bogʻliq barcha hujjatlar va materiallarni ilova qilgan holda Tizim orqali Oliy malaka komissiyasiga yuboriladi va bu haqida manfaatdor shaxslar yozma yoki elektron tartibda xabardor qilinadi.

62. Intizomiy jazo choralari qoʻllashni rad etish va intizomiy ish yuritishni tugatish toʻgʻrisidagi qaror malaka komissiyasi tomonidan, agar intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish vaqtida u advokatga nisbatan intizomiy ish yuritishni koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi taqdimnomada bayon etilgan vajlar tasdiqlanmadi, degan xulosaga kelsa, shuningdek, qilmishning kam ahamiyatliligi va advokatning intizomiy ish qoʻzgʻatilishiga sabab boʻlgan shikoyatni bergan shaxs bilan yarashuvga erishganligi munosabati bilan qabul qilinadi.

8-bob. Talabgordan advokatlik qasamyodini qabul qilish

63. Qonunining 3 1 -moddasiga muvofiq belgilangan tartibda litsenziya olgan talabgor uch oy ichida advokat qasamyodini qabul qilishi va yakka tartibda yoki litsenziyaga ega boʻlgan boshqa shaxslar bilan birgalikda advokatlik tuzilmasini tuzishi yoki faoliyat koʻrsatayotgan advokatlik tuzilmalarining biriga kirishi shart.

64. Talabgor advokat qasamyodini qabul qilish uchun litsenziya berilgan joydagi hududiy boshqarmaga Tizim orqali murojaat etadi.

65. Talabgor tegishli malaka komissiyasining majlisida quyidagi mazmunda qasamyod qabul qiladi:

“Oʻz kasbiy burchimni halol va vijdonan bajarishga, inson huquqlari va erkinliklarini hamisha himoya qilishga, advokatlik sirini saqlashga, Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga qatʼiy rioya etishga tantanali qasamyod qilaman”.

66. Talabgor advokat qasamyodi matnini ovoz chiqarib oʻqiydi va talabgor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar, litsenziya berilgan sana va uning raqami, qasamyod qabul qilingan sana va joy bayon etilgan tegishli hujjatni imzolaydi.

Mazkur hujjat malaka komissiyasi majlisining bayonnomasiga ilova qilinadi.

67. Talabgor advokat qasamyodini qabul qilganligi natijalari boʻyicha malaka komissiyasi talabgor tomonidan advokat qasamyodi qabul qilinganligini tasdiqlash toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

9-bob. Yakunlovchi qoidalar

68. Manfaatdor shaxslar yoki adliya organi tomonidan malaka komissiyalarining qarorlari ustidan malaka komissiyasi majlisining bayonnomasidan koʻchirma olingan kundan eʼtiboran bir oy ichida Oliy malaka komissiyasiga shikoyat berilishi mumkin, litsenziyaning amal qilishini toʻxtatib turish va tugatish bilan bogʻliq malaka komissiyasi qarorlari bundan mustasno. Shikoyat Oliy malaka komissiyasi nomiga yoziladi va Advokatlar palatasiga bevosita yoki tegishli hududiy boshqarmalar orqali yuboriladi.

Malaka komissiyasining qarori ustidan shikoyat hududiy boshqarma orqali berilgan holda, hududiy boshqarma uch kun ichida shikoyatni u bilan bogʻliq barcha hujjatlar va materiallarni ilova qilgan holda Oliy malaka komissiyasiga yuborishi shart.

69. Malaka komissiyalarining qarorlari ustidan sudga shikoyat qilinishi mumkin.

70. Mazkur Nizomni buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgarlikka tortiladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 3-iyuldagi 15-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2009-yil 14-martdagi 69-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1921, 2009-yil 14-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 12-son, 134-modda).

2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 6-yanvardagi 7-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasi hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomning 18-bandiga oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1921-1, 2018-yil 6-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.01.2018-y., 10/18/1921-1/0519-son).

3. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 25-sentabrdagi 466-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1921-2, 2018-yil 25-sentabr) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.09.2018-y., 10/18/1921-2/1956-son).

4. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2019-yil 9-yanvardagi 11-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1921-3, 2019-yil 9-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 09.01.2019-y., 10/19/1921-3/2447-son).

5. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2023-yil 16-sentabrdagi 10-mh-son “Oʻzbekiston Respublikasi Advokatlar palatasining hududiy boshqarmalari huzuridagi malaka komissiyalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1921-4, 2023-yil 18-sentabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.09.2023-y., 10/23/1921-4/0709-son).

Vazir A. TASHKULOV

Advokatlar palatasi raisi Sh. SADIKOV

Toshkent sh.,

2025-yil 3-iyul,

2025-yil 1-iyul

15-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.07.2025-y., 10/25/3637/0595-son; 17.08.2026-y., 10/26/3926/0850-son)

lex.uz

Министра юстиции Республики Узбекистан

Приказ

ПЕРЕЧЕНЬ

Об утверждении положения о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «Об адвокатуре» приказываю:

1. Утвердить Положение о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан согласно приложению № 1 * .

2. Признать утратившими силу некоторые ведомственные нормативно-правовые акты согласно приложению № 2 .

3. Настоящий приказ согласован с Палатой адвокатов Республики Узбекистан.

4. Настоящий приказ вступает в силу по истечении трех месяцев со дня его официального опубликования.

Согласовано:

ПРИЛОЖЕНИЕ № 2 к приказу министра юстиции Республики Узбекистан от 3 июля 2025 года № 15-мх

ведомственных нормативно-правовых актов, признаваемых утратившими силу

1. Приказ министра юстиции Республики Узбекистан от 14 марта 2009 года № 69-мх «Об утверждении Положения о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан» (рег. № 1921 от 14 марта 2009 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2009 г., № 12, ст. 134).

2. Приказ министра юстиции Республики Узбекистан от 6 января 2018 года № 7-мх «О внесении изменений в пункт 18 Положения о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан» (рег. № 1921-1 от 6 января 2018 года) (Национальная база данных законодательства, 08.01.2018 г., № 10/18/1921-1/0519).

3. Приказ министра юстиции Республики Узбекистан от 25 сентября 2018 года № 466-мх «О внесении изменений и дополнений в Положение о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан» (рег. № 1921-2 от 25 сентября 2018 года) (Национальная база данных законодательства, 25.09.2018 г., № 10/18/1921-2/1956).

4. Приказ министра юстиции Республики Узбекистан от 9 января 2019 года № 11-мх «О внесении изменений и дополнений в Положение о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан» (рег. № 1921-3 от 9 января 2019 года) (Национальная база данных законодательства, 09.01.2019 г., № 10/19/1921-3/2447).

5. Приказ министра юстиции Республики Узбекистан от 16 сентября 2023 года № 10-мх «О внесении изменений в приказ «Об утверждении Положения о квалификационных комиссиях при территориальных управлениях Палаты адвокатов Республики Узбекистан» (рег. № 1921-4, 18 сентября 2023 года) (Национальная база данных законодательства, 18.09.2023 г., № 10/23/1921-4/0709).

Министр А. ТАШКУЛОВ

Председатель палаты адвокатов Ш. САДИКОВ

г. Ташкент,

3 июля 2025 г.,

1 июля 2025 г.

№ 15-мх

(Национальная база данных законодательства, 09.07.2025 г., № 10/25/3637/0595)

lex.uz