UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 10-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 10 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни молиялаштириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-60-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-60-сон қарорига мувофиқ Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

«Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-60-сон қарори 4-банди «е» кичик банди иккинчи хатбошисида Сурхондарё вилояти ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналаридаги лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Сурхондарё вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-400-сон қарорида белгиланган тартибда ҳамда ушбу қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган маблағларнинг молиялаштирилмаган қисми доирасида амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

4. Агентлик Жамғарма билан биргаликда 2025 йил якунига қадар ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини рақамлаштириш бўйича электрон платформа (кейинги ўринларда — электрон платформа) ишлаб чиқилишини таъминласин.

Бунда вазирлик ва идораларнинг тегишли маълумотлар базалари, шу жумладан, автоматлаштирилган скоринг тизими «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Агентликнинг сўровига асосан электрон платформага белгиланган тартибда интеграция қилинади.

5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳамда ушбу жамғарма томонидан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағларнинг Жамғармага ўтказилишини таъминласин.

6. Агентлик, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги бир ой муддатда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари Жамғарма томонидан қисман қоплаб бериладиган нуфузли халқаро инкубация ва акселерация дастурлари рўйхатини тасдиқласин ҳамда заруратга кўра, мазкур рўйхатни доимий равишда янгилаб борсин.

7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

акселерация дастури — стартап лойиҳаларни тренерлик (менторлик), ихтисослаштирилган ўқув тадбирлари ва эксперт маслаҳатлари орқали қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган дастур;

бизнес лойиҳалар — ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳалар, шунингдек, ёшлар иштирокидаги ва қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳалари;

инкубация дастури — стартап лойиҳаларни дастлабки босқичда қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, ғояни амалий бизнесга айлантиришга қаратилган дастур;

Кенгаш — бизнес лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлашга тавсия қилиш ҳамда Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз соҳасида юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи коллегиал орган;

кредит — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки томонидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун бериладиган имтиёзли кредит;

қарз — Жамғарма билан лойиҳа ташаббускори ўртасида тузилган шартномага асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун ажратиладиган маблағ;

лойиҳа ташаббускори — ушбу Низомга мувофиқ Жамғарма томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари тақдим этилиши назарда тутилган субъектлар;

стартап дастури — стартап лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастур;

харажатлари қопланадиган стартап лойиҳа (кейинги ўринларда — стартап лойиҳа) — амалга ошиши хавфи мавжуд бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган, ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан амалга оширилаётган ёки мазкур фуқарога (фуқароларга) тегишли бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган, давомийлиги 7 йилгача бўлган бизнес лойиҳа;

тижорат банки — Жамғарма маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этувчи «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ, АТ «Алоқабанк» ва бошқа тижорат банклари;

тренер (ментор) — лойиҳа ташаббускорларининг стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес ғояларини ривожлантириш, лойиҳаларни бошқариш кўникмаларини яхшилаш, тўғри қарорлар қабул қилиш бўйича уларга ёрдам кўрсатадиган шахс.

3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

Давлат бюджетидан 2025 йилда ажратиладиган 200 млрд сўм;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳамда ушбу жамғарма ҳисобидан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар;

халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, хорижий банклар ва бошқа халқаро молия ташкилотларининг маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;

Жамғарма маблағларини тижорат банклари депозитларига белгиланган тартибда жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

4. Лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-60-сон қарорига 3-иловага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 мартдаги ПФ-61-сон Фармони 4-бандига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланиши мумкин:

а) тижорат банки орқали тақдим этиладиган қуйидаги миқдорда кредит:

суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача;

хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари асосида 200 млн сўмгача;

таъминот турлари асосида 2 млрд сўмгача;

таъминот турлари асосида қишлоқ хўжалиги кооперативлари лойиҳалари учун 2,5 млрд сўмгача;

б) Жамғарма томонидан тақдим этиладиган қуйидаги миқдорда қарз:

фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача;

бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача;

в) Жамғарма томонидан қуйидаги харажатларни қисман қоплаб бериш:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини яратиш даражасига олиб чиқиш учун чет эллик ва маҳаллий экспертлар, тренерларни (менторларни) жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда;

халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисмини, бироқ 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда.

2-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат банки орқали кредитлар ажратиш

1-§. Аризаларни кўриб чиқиш ва тижорат банкига молиявий ресурс ажратиш

5. Тижорат банкига ресурс тақдим этиш учун Жамғарма ва тижорат банки ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома (кейинги ўринларда — Бош келишув) тузилади.

Бош келишувда мазкур Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, молиявий ресурсларни тақдим этиш ва улардан фойдаланиш шартлари ҳамда муддатлари белгиланади.

6. Лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Бунда лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларидан биридан фойдаланиш бўйича тижорат банкига тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади.

7. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.

8. Ариза берилганидан сўнг лойиҳа ташаббускори тижорат банки томонидан скорингдан ўтказилади ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

Тижорат банки аризани ўн иш куни ичида кўриб чиқиб, натижаси бўйича кредит ажратиш мақсадида молиявий ресурс олиш учун Жамғармага буюртманома юбориш ёки аризани рад этиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади.

9. Қуйидаги ҳолларда аризани қаноатлантириш рад этилади:

тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган ҳолларда;

скоринг натижасида лойиҳа ташаббускорининг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса;

ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.

10. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш мақсадлари учун тижорат банки томонидан кредит ажратилмайди:

қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва (ёки) уларнинг савдосини ташкил этиш;

улгуржи савдони ташкил этиш ва фаолиятини юритиш;

илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;

ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда фойдаланилмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш;

қонунчилик ҳужжатлари ва тижорат банкининг ички сиёсатида кредит берилмаслиги назарда тутилган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар).

11. Тижорат банкининг кредит ажратишни рад этиш ҳақидаги қарори бўйича лойиҳа ташаббускори ўн кун муддат ичида тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага шикоят киритиши мумкин.

12. Ушбу шикоят Агентлик, Жамғарма ва тегишли тижорат банки масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилади ва тижорат банки томонидан кредит ажратиш рад этилишининг қонунийлиги юзасидан хулоса тайёрланиб, бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади.

Бунда ишчи гуруҳ тижорат банки томонидан кредит ажратиш асоссиз рад этилгани ҳақида хулоса берган тақдирда, тижорат банки ушбу Низомга мувофиқ лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш учун молиявий ресурслар олиш ҳақида Жамғармага буюртманома тақдим этади.

13. Бизнес лойиҳани молиялаштириш учун лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган тақдирда, тижорат банки молиявий ресурс олиш учун Жамғармага буюртманома тақдим этади.

Буюртманомада бизнес лойиҳани молиялаштириш тури, миқдори, муддати белгиланади ҳамда тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага тасдиқланган ҳолда тақдим этилади.

Тақдим этилган буюртманомадаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.

14. Буюртманомалар Жамғарма томонидан ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади.

15. Буюртманомалар Кенгаш томонидан беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича молиявий ресурс ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.

16. Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан ортиғи ижобий овоз берган бизнес лойиҳалар (шу жумладан, ижарага олинган объектда фаолият юритаётган) саралаб олинган ҳисобланади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади.

17. Жамғарма буюртманомани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади.

Билдиришномада молиявий ресурс (тўлиқ ёки қисман) ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

Молиявий ресурс ажратилиши рад этилган ҳолларда, тижорат банки бу тўғрисида лойиҳа ташаббускорига тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида маълум қилади.

18. Тижорат банки молиявий ресурслар ажратилиши кўрсатилган билдиришномани олган кундан бошлаб уч иш куни ичида белгиланган тартибда лойиҳа ташаббускори билан ҳужжатларни расмийлаштиради ҳамда Жамғармага тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини киритади.

19. Жамғарма тижорат банки томонидан тақдим этилган талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрига асосан кўрсатилган кредитларни ажратиш учун тижорат банкига Марказий банк асосий ставкасидан бир фоизлик пункт паст ставкада асосий қарздан 1 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга молиявий ресурс ажратади.

Бунда тижорат банкига ажратиладиган молиявий ресурснинг асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича имтиёз муддатлари ҳамда ушбу молиявий ресурсни ажратиш муддати тижорат банки талабномасида кўрсатилган лойиҳа ташаббускорига кредит ажратиш шартларига мутаносиб равишда белгиланади.

20. Жамғарма ҳисобидан тижорат банкига ажратиладиган молиявий ресурс алоҳида ҳисобварақлар очилган ҳолда юритилади.

21. Тижорат банки олинган молиявий ресурсдан лойиҳа ташаббускори томонидан мақсадли фойдаланилишини мониторинг қилиб боради ҳамда молиявий ресурснинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлайди.

Бунда бизнес лойиҳалар Жамғарма томонидан тижорат банки билан биргаликда танлов асосида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиниши мумкин.

22. Ажратилган молиявий ресурс ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига кредит ажратилмаганда ёки ажратилган кредит муддатидан олдин қайтарилганда, тижорат банки ушбу ажратилган молиявий ресурсни Жамғарма ҳисобварағига Бош келишувда қайд этилган муддатларда қайтариши лозим.

23. Ажратилган молиявий ресурсдан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, Жамғарманинг тижорат банкидан молиявий ресурснинг тегишли қисмини муддатидан аввал қайтариш ҳақидаги талабига асосан молиявий ресурс тижорат банки томонидан Бош келишувда келишилган шартлар асосида Жамғармага қайтарилади.

24. Тижорат банки томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси таркибидаги банк маржаси 5 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилиб, кредитлар лойиҳа ташаббускорига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада асосий қарздан 1 йилгача ва фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 5 йилгача муддатга берилади.

25. Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган ёки оширилган тақдирда, ажратилган кредит бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

26. Лойиҳа ташаббускорининг сўровига асосан унинг фаолиятида фойдаланиш мақсадида хорижий давлатлардан асбоб-ускуна, хомашё харид қилиш учун тижорат банки ажратилган кредитларни чет эл валютасига конвертация қилиши мумкин.

27. Тижорат банклари ҳар чоракда Жамғарманинг молиявий ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида, шу жумладан, кредит берилган лойиҳа ташаббускорлари ва бизнес лойиҳалар кесимида ушбу Низомга мувофиқ тижорат банклари томонидан ажратилган кредит, қайтарилган (ундирилган) маблағлар, муддати ўтган қарздорликлар суммаси кўрсатилган ҳисоботни Жамғармага тақдим этади.

Ушбу ҳисоботлар бўйича ҳар чоракда тижорат банки ва Жамғарма ўртасида Жамғарманинг молиявий ресурсларидан фойдаланилиши кўрсатилган таққослаш далолатномалари тузилади.

2-§. Бизнес лойиҳаларга 100 млн сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари

28. Тижорат банки томонидан суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида қуйидаги субъектларга ажратилади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёшларга;

деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшларга;

ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга.

29. Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:

саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;

замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).

30. Бизнес лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача муддатга ажратилиши мумкин.

3-§. Бизнес лойиҳаларга 200 млн сўмгача кредит ажратишнинг ўзи хос хусусиятлари

31. Тижорат банклари томонидан хизматлар ипотекаси ёки бошқа таъминот турлари асосида 200 млн сўмгача кредитлар камида 6 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган қуйидаги субъектларга ажратилади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёшларга;

деҳқончилик ва ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган ёшларга;

ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган ёшларга;

устав фонди (устав капитали)даги улушининг камида 50 фоизи кредит ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.

Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги кредит ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога (фуқароларига) тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган, вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу талаб бузилган тақдирда, тижорат банки томонидан ажратилган кредит суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.

32. Кредитлар магистраль ва ички йўллар бўйи, жамоат жойларида (шу жумладан, сайилгоҳлар, туристик масканлар, гастрономик ва ижод кўчаларида) кўчма ёки енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва нуқталарини (чакана савдо расталари, электромобилларни қувватлантириш станциялари ва санитария-гигиена шохобчалари каби) ташкил этиш, ушбу фаолият турларини амалга ошириш учун жиҳоз ва воситаларни харид қилиш учун ажратилади.

4-§. Бизнес лойиҳаларга 2 млрд сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари

33. Тижорат банклари томонидан таъминот турлари асосида 2 млрд сўмгача кредитлар қуйидаги субъектларга ажратилади:

устав фонди (устав капитали)даги улушининг камида 50 фоизи кредит ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига;

яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектларига.

Ушбу бандда назарда тутилган субъектлар камида 12 ойдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда охирги 12 ойда айланма маблағлари 500 млн сўмдан 10 млрд сўмгача миқдорни ташкил этган бўлиши лозим. Бунда кредит миқдори тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағлари талаб этиладиган минимал миқдор 500 млн сўмга нисбатан пропорционал тарзда камайтирилади.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги кредит ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога (фуқароларга) тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган, вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу талаб бузилган тақдирда, тижорат банки томонидан ажратилган кредит суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.

34. Кредит қуйидаги йўналишлар бўйича ажратилади:

ички ва ташқи бозорларда талаб кўп бўлган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги бизнес лойиҳаларни молиялаштириш;

ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини харид қилиш, қурилиш ишларини амалга ошириш, асосий воситаларни сотиб олиш (шу жумладан, «саноат ипотекаси» асосида) ҳамда айланма маблағларни шакллантириш;

тижорат мақсадларида фойдаланишга мўлжалланган автотранспорт воситаларини харид қилиш;

савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил қилиш;

ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, шу жумладан, рақамли технологиялар ва хорижий тиллар каби йўналишларда таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа йўналишлар бўйича ташкил этиладиган бизнес лойиҳалар.

5-§. Бизнес лойиҳаларга 2,5 млрд сўмгача кредит ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари

35. Тижорат банклари томонидан таъминот турлари асосида 2,5 млрд сўмгача кредитлар қуйидаги субъектларга ажратилади:

аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғини ёшлар ташкил этувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерлари ажратилган ёшларга хизматлар кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативларига.

36. Кредитлар мини трактор, культиватор, агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ускуналарини харид қилиш ва суғориш тизимлари (қудуқлар бурғилаш) лойиҳалари учун қишлоқ хўжалиги кооперативларига ажратилади.

3-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан қарз ажратиш

1-§. Умумий қоидалар

37. Лойиҳа ташаббускорига ушбу бобга мувофиқ қарз ажратиш ушбу Низомга 2-иловадаги схемага асосан амалга оширилади.

Бунда лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 4-банди «б» кичик бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага ариза билан мурожаат қилади.

38. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.

39. Жамғарма томонидан ўн иш куни ичида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

40. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш Кенгашга киритилмасдан, Жамғарма томонидан лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади:

тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган ҳолларда;

ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.

Бунда Жамғарма томонидан камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат белгиланади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади. Лойиҳа ташаббускорининг илтимосномасига биноан камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддат Жамғарма томонидан беш кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши керак.

41. Лойиҳа ташаббускори Жамғарма томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, белгиланган муддатда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни Жамғармага тақдим этиши лозим.

Лойиҳа ташаббускори белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаса ва бу ҳақида Жамғармани хабардор қилмаса, Жамғарма томонидан белгиланган муддат тугагандан сўнг қарз беришни рад этиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза Кенгашга киритилади.

42. Ушбу боб талабларига мувофиқ бўлган аризалар Жамғарма томонидан ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади.

43. Аризалар Кенгаш томонидан беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича қарз ажратиш ёки қарз ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.

44. Қуйидаги ҳолларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлган бизнес лойиҳалар (шу жумладан, ижарага олинган объектда фаолият юритаётган лойиҳалар) маъқулланган ҳисобланади ва Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача бўлиб тўлаш шарти билан бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарз ажратиш бўйича Кенгаш аъзоларининг камида тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан маъқулланганда;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача бўлиб тўлаш шарти билан хорижий тилларга ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун фоизсиз қарз ажратиш бўйича Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланганда.

45. Жамғарма аризани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилинади.

Хабарномада қарз ажратилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

46. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорининг бизнес лойиҳасига қарз ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида ўн иш куни ичида қарз шартномаси тузилади.

47. Қарз шартномаси тузилгандан сўнг Жамғарма томонидан уч иш куни ичида қарз шартномасига асосан лойиҳа ташаббускорига қуйидаги мақсадлар учун бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратилади:

тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш;

хорижий тилларга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш.

48. Қарз шартномасида ушбу Низомда белгиланган шартларни ва тартибларни инобатга олган ҳолда томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликлари, қарзларни тақдим этиш ва қайтариш, улардан фойдаланиш шартлари ва муддатлари белгилаб қўйилади.

2-§. Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарз ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари

49. Тадбиркорлик фаолияти учун бино ва иншоотларни қуриш, уларни таъмирлаш ва жиҳозлаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 минг бараваригача миқдорда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз ажратилади.

Бунда:

ушбу қўллаб-қувватлаш воситасидан лойиҳа ташаббускорига бир вақтнинг ўзида бир нечта бизнес лойиҳалари учун фойдаланишига рухсат этилади;

ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича қарз ажратиш 2025-2026 йилларда тажриба-синов тариқасида амалга оширилади ҳамда уни молиялаштириш учун 30 млрд сўм йўналтирилади;

ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали бизнес лойиҳаларни молиялаштириш алоҳида ҳисобварақ орқали амалга оширилади ва унга қайтган маблағлар белгиланган тартибда янги бизнес лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

50. Жамғарма томонидан қарз лойиҳа ташаббускори бўлган қуйидаги субъектларга ажратилади:

устав фонди (устав капитали)даги улуши камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига;

яратиладиган иш ўринларининг камида 50 фоизига ёшларни (шу жумладан, «Ёшлар дафтари»га киритилганларни) ишга жойлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширувчи юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига қарз ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги қарз ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога тегишли бўлган улуши миқдорини кредит шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган, вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур талаб бузилган тақдирда, Жамғарма томонидан ажратилган қарз суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.

51. Қарз Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан қуйидаги талабларга жавоб берадиган субъектларга ажратилади:

тадбиркорлик субъекти ариза берган санада Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги шкаласи бўйича сўнгги 6 ой давомида узлуксиз камида «BBB» (76 — 85 балл) кўрсаткичга эга бўлиши;

ажратиладиган маблағ қийматининг 125 фоизидан кам бўлмаган мол-мулк гарови таъминоти тақдим этилиши;

тадбиркорлик субъекти камида 24 ойдан ортиқ муддат давомида фаолият кўрсатаётган бўлиши;

харид қилинадиган товар ва хизматлар қийматига нисбатан камида 30 фоиз Жамғарма даромадини қўшган ҳолда ажратиладиган жами қарзларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб қайтариш юзасидан келишувга эришилган бўлиши;

Жамғарма ижро этувчи органи билан аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги.

52. Қарз тадбиркорлик субъектларига харид қилинадиган товар ва хизматларнинг умумий қийматига нисбатан камида 30 фоиз миқдорда Жамғарма даромадини қўшган ҳолда, 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга маблағларни қисмларга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ажратилади.

53. Қарз лойиҳа ташаббускори ва товар етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилот ўртасида тузилган шартномага асосан аванс тўловлар ва товарни (иш, хизматни) топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан кейинги тўловлар лойиҳа ташаббускорининг ҳисобварағига молиялаштирилади.

54. Товарнинг топширилгани, ишлар (хизматлар) бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун топшириш-қабул қилиш далолатномасини тасдиқловчи томонлар жавобгар бўлади.

55. Жамғарма томонидан ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилиб борилади ҳамда ажратилган маблағларни қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Мониторинг давомида Жамғарманинг ходимлари қарз олувчининг бизнес лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудига киришга, уни кўздан кечиришга, қарз олувчидан зарур ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли.

Мониторинг тадбирлари қарз олувчини олдиндан хабардор қилган ва хабардор қилмаган ҳолда амалга оширилади.

Мониторинг жараёнига қарз олувчи томонидан тўсқинлик қилиш ҳамда мониторинг қилинадиган бизнес лойиҳа манзилида қарз олувчининг вакиллари ҳозир бўлмаслик ҳолати кетма-кет икки марта содир бўлганда, шунингдек, талаб қилинган ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаган тақдирда, Жамғарма қарз шартномасини бир томонлама бекор қилиб, қарзни муддатидан олдин ундиришни талаб қилишга ҳақли.

Барча мониторинг тадбирлари Жамғарма ходимлари ҳамда қарз олувчи вакиллари томонидан имзоланадиган далолатнома шаклида расмийлаштирилади. Башарти далолатномага қарз олувчининг вакиллари имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, бу ҳақида икки нафар холис гувоҳ иштирокида далолатномага ёзиб қўйилади.

56. Агентлик томонидан ҳар чоракда мазкур қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича бизнес лойиҳаларга ажратилган қарзларнинг ўз вақтида қайтарилиши ўрганиб борилади ҳамда натижаларига кўра, қуйидагиларни тўхтатиш масаласи кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади:

ажратилган маблағларнинг қайтарилмаслиги хатарлари юқори бўлган тақдирда, ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси бўйича янги лойиҳаларни молиялаштириш;

тегишли бизнес лойиҳа учун ажратилган қарзларнинг қайтарилмаслиги хавфи юқори бўлган ҳолларда, мазкур лойиҳани молиялаштириш.

57. Қарз шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу қарзларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.

3-§. Таълим хизматлари фаолиятини ташкил этиш учун қарз ажратишнинг ўзига хос хусусиятлари

58. Жамғарма томонидан ушбу Низомга 3-иловадаги олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз қарз (ссуда) ажратилади.

59. Қарз қуйидаги субъектларга ажратилади:

якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга;

устав фонди (устав капитали)даги улуши камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига.

Ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган тадбиркорлик субъектларига қарз ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги қарз ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога тегишли бўлган улуши миқдорини қарз шартномаси муддати давомида камайтириш ёки бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган, вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Мазкур талаб бузилган тақдирда, Жамғарма томонидан ажратилган қарз суммасини муддатидан олдин қайтариш чоралари кўрилади.

60. Қарз ажратишда қуйидаги талаблар белгиланади:

якка тартибдаги тадбиркор бўлган ёш фуқаро ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг ёш таъсисчиси хорижий тиллар бўйича камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган бўлиши;

ушбу Низомнинг 59-бандида назарда тутилган субъектлар билан Жамғарма ижро этувчи органи ўртасида аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги.

61. Қарз лойиҳа ташаббускори томонидан йиллик жами ўқувчиларининг камида 20 фоизи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлиши шарти билан ажратилади.

62. Лойиҳа ташаббускори қарз (ссуда) қайтарилишининг таъминоти сифатида Жамғармага қуйидаги таъминот турларидан бири ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

учинчи шахс кафиллиги;

суғурта полиси;

мол-мулк гарови;

қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.

63. Қарз Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган қарз шартномасига асосан асосий қарзни қайтариш бўйича 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга маблағларни тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарз олувчининг ҳисобварағига ўтказиб берилади.

64. Жамғарма томонидан ушбу қўллаб-қувватлаш воситаси орқали ажратилган маблағларнинг мақсадли фойдаланилиши мониторинг қилиб борилади ҳамда ажратилган маблағларни қайтариш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Ажратилган қарзлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг қилиш ва унинг натижалари бўйича чораларни қўллаш ушбу Низомнинг 55-бандида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

65. Қарз шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда, Жамғарма томонидан ушбу қарзларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилади.

4-боб. Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни қисман қоплаб бериш

1-§. Умумий қоидалар

66. Лойиҳа ташаббускори сифатида стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда устав фонди (устав капитали)даги камида 50 фоиз улуши ёш бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ариза берилиши мумкин.

67. Лойиҳа ташаббускорига ушбу бобда белгиланган харажатларни қисман қоплаб бериш ушбу Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

Бунда лойиҳа ташаббускори қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага ариза билан мурожаат қилади:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш;

халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш.

68. Лойиҳа ташаббускори ўз аризасига ушбу Низом талабларидан келиб чиқиб, тегишли ҳужжатларни илова қилади.

69. Жамғарма томонидан ўн иш куни ичида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ўрганилади.

70. Қуйидаги ҳолларда аризани кўриб чиқиш Кенгашга киритилмасдан, Жамғарма томонидан лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади:

тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.

Бунда Жамғарма томонидан аризадаги камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат белгиланади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади. Лойиҳа ташаббускорининг илтимосномасига биноан камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддат Жамғарма томонидан беш кундан кам бўлмаган муддатга узайтирилиши керак.

71. Лойиҳа ташаббускори Жамғарма томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, белгиланган муддатда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни Жамғармага тақдим этиши лозим.

72. Қуйидаги ҳолларда Жамғарма томонидан ушбу Низомнинг 73-бандида назарда тутилган муддатларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни қисман қоплаб беришни рад этиш масаласи Кенгашга киритилади:

лойиҳа ташаббускори белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаган ва бу ҳақида Жамғармани хабардор қилмаган ҳолларда;

тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганда;

лойиҳа ташаббускори томонидан аввал ушбу харажатларни қисман қоплаб бериш шаклидаги молиявий ёрдамдан фойдаланилганда;

ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда.

73. Аризалар Жамғарма томонидан ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар умумлаштирилиб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилади.

74. Аризалар Кенгаш томонидан беш иш куни ичида ушбу Низом талабларига мувофиқ кўриб чиқилиб, натижаси бўйича харажатларни қисман қоплаб бериш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.

75. Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроқ овози билан маъқулланган лойиҳа ташаббускорларининг аризалари саралаб олинган ҳисобланади ва Жамғарманинг маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланади.

76. Жамғарма аризани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилинади.

Хабарномада харажатларнинг қисман қоплаб берилиши ёки рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

77. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий қарор қабул қилинганда, унга қуйидаги харажатларни қисман қоплаб бериш учун зарур маблағлар ажратилади:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун чет эллик ва маҳаллий экспертлар, тренерларни (менторларни) жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;

стартап лойиҳани амалга ошириш истагини билдирган ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган, бироқ 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

78. Кенгаш томонидан лойиҳа ташаббускорини қўллаб-қувватлаш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма ва лойиҳа ташаббускори ўртасида ўн иш куни ичида харажатларни қоплаб бериш учун маблағ ажратиш ҳақида шартнома тузилади.

79. Шартнома тузилгандан сўнг Жамғарма томонидан мазкур шартномага асосан уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига маблағ ажратилади.

2-§. Хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб беришнинг ўзига хос хусусиятлари

80. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун қуйидаги йўналишлардаги хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 100 млн сўмдан ошмаган миқдорда Жамғарма томонидан қоплаб берилади:

рақамли технологиялар;

дизайнерлик;

логистика, таъминот занжирини бошқариш;

маркетинг;

брендинг ва рекламага оид ишларни ташкил қилиш;

бизнес стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, бизнес-таҳлил;

сифат назорати;

таълим;

тиббиёт ва биотехнологиялар;

муқобил энергетика;

чиқиндиларни қайта ишлаш;

электрон тижорат;

юридик хизмат кўрсатиш;

молиявий режалаштириш, инвестицияларни жалб қилиш.

Бунда истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар) тегишли соҳада 3 йилдан кам бўлмаган муддат давомидаги иш тажрибасига эга бўлиши лозим.

81. Хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар қисман қоплаб берилиши учун лойиҳа ташаббускоридан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP);

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP) яратилгани ҳақидаги жалб этилган эксперт, тренерлар (менторлар) хулосаси;

мақсадли бизнес модел ва тижоратлаштириш режаси;

жалб этилган эксперт, тренер (ментор) билан тузилган шартнома (якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар асосида жалб қилинган ҳолларда меҳнат шартномаси);

бажарилган ишлар бўйича лойиҳа ташаббускори ҳамда тегишли эксперт, тренер (ментор) томонидан тасдиқланган далолатнома;

тўловлар амалга оширилганини тасдиқловчи хизмат кўрсатувчи банк (ёки тўлов ташкилотлари) томонидан тасдиқланган ҳужжатлар нусхалари;

якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар асосида жалб қилинган ҳолларда тўланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот;

лойиҳа ташаббускори фаолият юритаётганига 7 йилдан ортиқ бўлган юридик шахс бўлган ҳолларда амалга оширилаётган стартап лойиҳаси бўйича молиявий операциялар бошланганига 7 йилдан ошмаганини тасдиқловчи аудиторлик хулосаси.

82. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий моделини (MVP) яратиш даражасига олиб чиқиш учун хорижий ва маҳаллий экспертлар, тренерлар (менторлар)ни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш ушбу харажатлар ариза топшириш вақтидан кўпи билан сўнгги 1 йил давомида амалга оширилган бўлиши лозим.

3-§. Нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш

83. Лойиҳа ташаббускорларига Жамғарма томонидан Агентлик, Рақамли технологиялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизигача бўлган қисми, бироқ 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

Нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларининг тасдиқланган рўйхати Агентлик ва Жамғарманинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда янгилаб борилади, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.

84. Жамғарма томонидан нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларида иштирок этиш билан боғлиқ харажатларни қисман қоплаб бериш учун лойиҳа ташаббускоридан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

мазкур Низомнинг 83-бандига мувофиқ тасдиқланган рўйхатга киритилган нуфузли халқаро инкубация ёки акселерация дастурларини муваффақиятли тамомлаганини тасдиқловчи мазкур дастурлар тегишли бўлган ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжат нусхаси;

шартнома ва (ёки) оферта;

хизмат кўрсатувчи банк томонидан тақдим этилган тўловни тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномаси), тўлов қабул қилинганини тасдиқловчи халқаро банклараро тўлов хабарларини узатиш бўйича «Swift» тизими ҳужжатлари нусхалари ва (ёки) инвойс нусхалари;

акселерация дастури харажатларини қоплаб бериш назарда тутилган ҳолларда истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган стартап ғоянинг намунавий модели (MVP).

5-боб. Якунловчи қоидалар

85. Жамғарма директори ҳар чоракда Кенгашга Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.

86. Ушбу Низом билан тартибга солинмаган масалаларни амалга ошириш тартиби Кенгаш қарори билан белгиланади.

87. Лойиҳа ташаббускори аризасининг рад этилгани, шунингдек, мансабдор шахслар ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

88. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни тижорат банклари орқали молиялаштириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Лойиҳа ташаббускори Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича тижорат банкига тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади. Лойиҳа ташаббускорининг мурожаатига кўра 2-босқич Тижорат банки 1. Тижорат банки лойиҳа ташаббускорини скорингдан ўтказади ва ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади. 2. Бизнес лойиҳани молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилинганда, молиявий ресурслар олиш учун тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали Жамғармага буюртманома тақдим этади. 10 иш куни ичида 3-босқич Жамғарма Буюртманомаларни умумлаштириб, кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади. Ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар 4-босқич Кенгаш Буюртманомаларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича молиявий ресурс ажратиш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 5-босқич Жамғарма Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкига билдиришнома (қарор нусхасини илова қилган ҳолда) юборади. 1 иш куни ичида 6-босқич Тижорат банки 1. Молиявий ресурс ажратиш рад этилган ҳолларда бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади. 2. Молиявий ресурс ажратиш маъқулланганда, лойиҳа ташаббускори билан тегишли ҳужжатларни расмийлаштиради ва Жамғармага тўғридан-тўғри, почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали тижорат банкининг масъул раҳбари томонидан имзоланган талабнома ва бизнес лойиҳалар реестрини киритади. 3 иш куни ичида 7-босқич Жамғарма Жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида тижорат банкига молиявий ресурс ажратади. 5 иш куни ичида 8-босқич Тижорат банки Жамғарма томонидан ажратилган молиявий ресурс ҳисобидан лойиҳа ташаббускорига кредит ажратади. 3 иш куни ичида

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Лойиҳа ташаббускори Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади. Лойиҳа ташаббускорининг мурожаатига кўра 2-босқич Жамғарма 1. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади. Ўрганиш натижаларига кўра лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, аризани Кенгашга киритишни рад этади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади. 1. 10 иш куни ичида. 2. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, аризани Кенгашга киритади. 2. Ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар. 3-босқич Кенгаш Бизнес лойиҳаларни кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарз ажратиш ёки қарз ажратишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 4-босқич Жамғарма Қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилади. 3 иш куни ичида 5-босқич Лойиҳа ташаббускори, Жамғарма Қарз шартномасини тузади. 10 иш куни ичида 6-босқич Жамғарма Қарз шартномасига асосан лойиҳа ташаббускорига қарз ажратади. 3 иш куни ичида

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда қарз ажратиладиган олис ва чекка ҳудудлар

Т/р Туман номи Олис ва чекка ҳудудлар номи 1. Қорақалпоғистон Республикаси 1. Бўзатов тумани «Аспантай» ОФЙ 2. «Кўксув» ОФЙ 3. Қўнғирот тумани «Қорақалпоғистон» ШФЙ 4. «Жаслик» ШФЙ 5. «Қирққиз» ШФЙ 6. «Суўенли» ОФЙ 7. «Раўшан» ОФЙ 8. «Ажинияз» ОФЙ 9. «Елабад» ШФЙ 10. «Хорезм» ОФЙ 11. Мўйноқ тумани «Қазақдарья» ОФЙ 12. «Қизилжар» ОФЙ 13. «Хакимота» ОФЙ 14. Тахтакўпир тумани «Маржанкўл» МФЙ 15. «Қоструба» МҚФЙ 16. «Қонираткўл» ОФЙ 17. «Белтау» ОФЙ 18. «Мулк» ОФЙ 19. Тўрткўл тумани «Оққамиш» ОФЙ 20. «Қумбасқан» ОФЙ 21. «Пахтаобод» ОФЙ 22. «Ёнбошқалъа» ОФЙ 23. «Кўкча» ОФЙ 24. «Атауба» ОФЙ 25. Қораўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ 26. Амударё тумани «Назархон» ОФЙ 27. Тахиатош тумани «Сарайкўл» ОФЙ 28. Кегейли тумани «Жалпақжап» ОФЙ 29. «Кукузак» ОФЙ 30. Шуманай тумани «Бирлешик» ОФЙ 31. «Кетенлер» ОФЙ 32. Хўжайли тумани «Қумжиққин» ОФЙ 33. Нукус тумани «Кердер» ОФЙ 34. «Тақиркўл» ОФЙ 35. Чимбой тумани «Қизилўзяк» ОФЙ 36. Қонликўл тумани «Сариолтин» ОФЙ 37. «Жайхун» МФЙ 38. Нукус шаҳри «Қаратау» МФЙ 39. Элликқалъа тумани «Чуқурқақ» МФЙ 2. Бухоро вилояти 40. Шофиркон тумани «Шароф Рашидов» МФЙ 41. Ромитан тумани «Газли» МФЙ 42. «Қизилравот» МФЙ 43. Ғиждувон тумани «Кўкча» МФЙ 44. Пешкў тумани «Жонгелди» МФЙ 3. Жиззах вилояти 45. Янгиобод тумани «Сармич» МФЙ 46. «Хавотоғ « ҚФЙ 47. Фориш тумани «Гараша» МФЙ 48. «Нарвон» МФЙ 49. «Ўхум» МФЙ 50. «Дарбоза» МФЙ 51. «Дўстлик» МФЙ 52. Арнасой тумани «Бўстон» МФЙ 53. Ғаллаорол тумани «Гулчамбар» ҚФИ 54. «Ғўбдин» МФЙ 55. «Кўкбулоқ» ҚФЙ 56. «Қипчоқсув» МФЙ 57. «Жийдали» ҚФЙ 58. «Қўйтош» ШФЙ 59. «Оқтош» МФЙ 60. «Саврук» МФЙ 61. «Коризқудуқ» ҚФЙ 62. Зафаробод тумани «Чимқўрғон» ҚФЙ 63. Зарбдор тумани «Оқар» МФЙ 64. Бахмал тумани «Бахмал» ҚФЙ 65. «Музбулоқ» МФЙ 66. Шароф Рашидов тумани «Кўрпасой» МФЙ 67. «Тинчлик» МФЙ 4. Қашқадарё вилояти 68. Қарши тумани «Поштон» МФЙ 69. «Чўлибўстон» МФЙ 70. «Керайит» МФЙ 71. «Ҳилол» МФЙ 72. «Боғобод» МФЙ 73. «Хонобод» МФЙ 74. Деҳқонобод тумани «Бошчорбоғ» МФЙ 75. «Бойқўрғон» МФЙ 76. «Оққишлоқ» МФЙ 77. «Тарқопчиғай» МФЙ 78. «Дуоб» МФЙ 79. «Сарчашма» МФЙ 80. «Теракли» МФЙ 81. «Ойбек» МФЙ 82. «Обиравон» МФЙ 83. «Чашмаимирон» МФЙ 84. «Чилгаз» МФЙ 85. Қамаши тумани «Катта ўра» МФЙ 86. «Боғобод» МФЙ 87. Косон тумани «Алачабоб» МФЙ 88. «Уйрот» МФЙ 89. «Хўжақудуқ» МФЙ 90. Нишон тумани «Дўстлик» МФЙ 91. «Қирққулоч» МФЙ 92. Касби тумани «Чўлқувар» ҚФЙ 93. Чироқчи тумани «Мирзатуп» МФЙ 94. «Араббанди» МФЙ 95. «Чамбил» МФЙ 96. «Лангар» МФЙ 97. «Тарағай» МФЙ 98. «Қуруқсой» МФЙ 99. «Янгиҳаёт» МФЙ 100. «Қўшанҳор» МФЙ 101. «Пахталисой» МФЙ 102. «Шўрқудуқ» МФЙ 103. «Наврўз» МФЙ 104. «Галабек» МФЙ 105. Кўкдала тумани «Эски анҳор» МФЙ 106. «Шўрқудуқ» МФЙ 107. «Чорвадор» МФЙ 108. «Шўрбозор» МФЙ 109. «Гулистон» МФЙ 110. «Талоқтепа» МФЙ 111. «Умакай» МФЙ 112. «Айритом» МФЙ 113. «Тошли» МФЙ 114. «Ҳардури» МФЙ 115. «Қаноатли» МФЙ 116. «Хушали» МФЙ 117. Шаҳрисабз тумани «Ғилон» МФЙ 118. «Мираки» МФЙ 119. «Сарчашма» МФЙ 120. «Кўл» МФЙ 121. «Ҳисорак» МФЙ 122. «Сайёд» МФЙ 123. Яккабоғ тумани «Татар» МФЙ 124. «Ўрта» МФЙ 125. Миришкор тумани «Гулшанбоғ» МФЙ 126. «Навбаҳор» МФЙ 127. «Помуқ» МФЙ 128. Китоб тумани «Кухсор» МФЙ 129. Муборак тумани «Сардоба» МФЙ 130. Ғузор тумани «Қоракўл» МФЙ 131. «Эшонқудуқ» МФЙ 5. Навоий вилояти 132. Зарафшон шаҳри «Мурунтов» МФЙ 133. «Даугизтау» МФЙ 134. Хатирчи тумани «Майдон» МФЙ 135. «Мирдош» МФЙ 136. «Ангидон» МФЙ 137. «Лангар» МФЙ 138. Учқудуқ тумани «Кўкпатас» ОФЙ 139. «Алтинтов» ОФЙ 140. «Узунқудуқ» ОФЙ 141. «Боздун» ОФЙ 142. «Мингбулоқ» ОФЙ 143. «Кўқаяз» ОФЙ 144. Нурота тумани «Янгитурмуш» МФЙ 145. «Қадоқ» МФЙ 146. «Сентоб» МФЙ 147. «Темирқовуқ» МФЙ 148. «Қизилча» МФЙ 149. «Сувлиқ» МФЙ 150. «Каттасой» МФЙ 151. Конимех тумани «Қараката» ҚФЙ 152. «Саржал» ОФЙ 153. «Янгиқазғон» ҚФЙ 154. «Учтепа» ОФЙ 155. «Боймурат» ОФЙ 156. Қизилтепа тумани «Янгиҳаёт» МФЙ 157. Томди тумани «Аяққудуқ» ОФЙ 158. «Керегетов» ОФЙ 159. «Кериз» ОФЙ 160. «Сукетти» ОФЙ 161. «Томдибулақ» ОФЙ 162. «Шиели» ОФЙ 6. Наманган вилояти 163. Поп тумани «Гулистон» МФЙ 164. «Юқори Чодакбоши» МФЙ 165. «Навбаҳор» МФЙ 166. «Боғишамол» МФЙ 167. «Чоркесар» МФЙ 168. «Қўшминор» МФЙ 169. «Имон ота» МФЙ 170. «Маданият» МФЙ 171. Янгиқўрғон тумани «Зарбдор» МФЙ 172. «Мамай» МФЙ 173. «Қайроқи» МФЙ 174. Чортоқ тумани «Ҳазратишоҳ» МФЙ 175. «Боғистон» МФЙ 176. «Созсой» МФЙ 7. Самарқанд вилояти 177. Нуробод тумани «Сазағон» МФЙ 178. «Омондара» МФЙ 179. «Жом» МФЙ 180. «Сахоба» МФЙ 181. «Жарқудуқ» МФЙ 182. «Булоқбоши» МФЙ 183. «Ағрон» МФЙ 184. «Аработа» МФЙ 185. «Нурдум» МФЙ 186. «Олтинсой» МФЙ 187. «Бошқудуқ» МФЙ 188. «Олға» МФЙ 189. «Ўртабуз» МФЙ 190. «Лолазор» МФЙ 191. «Тепақул» МФЙ 192. «Сарой» МФЙ 193. «Навбаҳор» МФЙ 194. «Бунёдкор» МФЙ 195. Пайариқ тумани «Накурт» МФЙ 196. «Ғаллакор» МФЙ 197. Иштихон тумани «Бойлата» МФЙ 198. «Мирзакўл» МФЙ 199. «Зарбулоқ» МФЙ 200. «Барлос» МФЙ 201. Пастдарғом тумани «Қўшқудуқ» МФЙ 202. «Баҳор» МФЙ 203. Каттақўрғон тумани «Бунёдкор» МФЙ 204. «Жизмонсой» МФЙ 205. Қўшработ тумани «Тоз» МФЙ 206. «Янгиқишлоқ» МФЙ 207. «Жонбулоқ» МФЙ 208. «Қўштамғали» МФЙ 209. «Оқчобсой» МФЙ 210. «Минишкор» МФЙ 211. «Чиммос» МФЙ 212. «Қоратош» МФЙ 213. «Дўстлик» МФЙ 214. «Қовунчи» МФЙ 215. «Пангат» МФЙ 216. «Қувкалла» МФЙ 217. «Бойпурушли» МФЙ 218. «Юқорисарой» МФЙ 219. «Ўртасой» МФЙ 220. «Урганжи» МФЙ 221. Пахтачи тумани «Чашма» МФЙ 8. Сирдарё вилояти 222. Сардоба тумани «Равот» МФЙ 223. «Пахтакор» МФЙ 224. «Дўстлик» МФЙ 225. «Бирлик» МФЙ 226. Оқолтин тумани «Бўстон» МФЙ 227. Сайхунобод тумани «Ўрикзор» МФЙ 228. Сирдарё тумани «Тараққиёт» МФЙ 229. Ховос тумани «Бинокор» МФЙ 230. Мирзаобод тумани «Йўлдошобод» МФЙ 231. «Янгиҳаёт» МФЙ 232. «Баҳористон» МФЙ 9. Сурхондарё вилояти 233. Бандихон тумани «Обикор» МФЙ 234. «Лимонзор» МФЙ 235. «Обод юрт» МФЙ 236. Музработ тумани «Чегарачи» МФЙ 237. «Файзиобод» МФЙ 238. Термиз тумани «Гулбаҳор» МФЙ 239. Олтинсой тумани «Хўжаипок» МФЙ 240. Шўрчи тумани «Тамшуш» МФЙ 241. Қумқўрғон тумани «Тебат» МФЙ 242. «Хўжамулки» МФЙ 243. «Ариқошган» МФЙ 244. Шеробод тумани «Чорбоғ» МФЙ 245. «Вандоп» МФЙ 246. «Узунсой» МФЙ 247. «Ғуржак-2» МФЙ 248. «Қорабоғ» МФЙ 249. «Меҳнатобод» МФЙ 250. Сариосиё тумани «Сангардак» МФЙ 251. «Субҳидам» МФЙ 252. «Чош» МФЙ 253. «Хонжиза» МФЙ 254. «Маланд» МФЙ 255. «Карш» МФЙ 256. «Эҳтиром» МФЙ 257. «Хумоюн» МФЙ 258. Узун тумани «Хурсанд» МФЙ 259. «Маданий турмуш» МФЙ 260. «Толтугай» МФЙ 261. «Боботоғ» МФЙ 262. «Янгиобод» МФЙ 263. «Хўжакулсин» МФЙ 264. «Ўрмончи» МФЙ 265. «Оқмачит» МФЙ 266. «Нурли келажак» МФЙ 267. «Заркамар» МФЙ 268. «Томчи» МФЙ 269. «Паҳлавон» МФЙ 270. «Жийда булоқ» МФЙ 271. Бойсун тумани «Қизилнавр» МФЙ 272. «Хўжаидод» МФЙ 273. «Дехиболо» МФЙ 274. «Чилонзор» МФЙ 275. «Ўрмончи» МФЙ 276. «Ўрта мачай» МФЙ 277. «Мунчоқ» МФЙ 278. «Обикор» МФЙ 279. Денов тумани «Пожур» МФЙ 280. «Ушор» МФЙ 281. «Кўҳсор» МФЙ 282. «Ёшлик» МФЙ 10. Тошкент вилояти 283. Бекобод тумани «Уяс» МФЙ 284. «Найман» МФЙ 285. «Деҳқонобод» МФЙ 286. «Ачамайли» МФЙ 287. Паркент тумани «Янги Санганак» МФЙ 288. Юқори Чирчиқ тумани «Қурсой» МФЙ 289. Бўка тумани «Кўкорол» МФЙ 290. «Истиқлол» МФЙ 291. «Самарқанд» МФЙ 292. «Янгиқўрғон» МФЙ 293. Оҳангарон тумани «Янгиҳаёт» МФЙ 294. «Овжазсой» МФЙ 295. «Гулобод» МФЙ 296. «Кўксарой» МФЙ 297. «Чинор» МФЙ 298. «Четсув» МФЙ 299. «Сусам» МФЙ 300. «Гўшсой» МФЙ 301. Бўстонлиқ тумани «Қорамозор» МФЙ 302. «Навобод» МФЙ 303. «Бурчмулло» МФЙ 304. «Нанай» МФЙ 305. «Алғабас» МФЙ 306. «Боғистон» МФЙ 307. «Дадабаев» МФЙ 308. «Яккатут» МФЙ 309. «Узун» МФЙ 310. «Боладала» МФЙ 311. «Пском» МФЙ 312. «Чимган» МФЙ 313. Пискент тумани «Зоминовул» МФЙ 314. «Оқтом» МФЙ 315. Ангрен шаҳри «Нишбош» МФЙ 316. «Лашкерак» МФЙ 317. «Жигаристон» МФЙ 318. «Толбулоқ» МФЙ 319. «Файзобод» МФЙ 320. «Ойдин» МФЙ 11. Фарғона вилояти 321. Сўх тумани «Янгиариқ» МФЙ 322. «Сариканда» МФЙ 323. «Офтобру» МФЙ 324. «Навобод» МФЙ 325. «Мулгон» МФЙ 326. «Демурсад» МФЙ 327. «Зангат» МФЙ 328. «Қизилқиёқ» МФЙ 329. «Ҳушёр» МФЙ 330. «Шарқобод» МФЙ 331. «Ленбур» МФЙ 332. «Тул» МФЙ 333. «Ғазнов» МФЙ 334. «Истиқлол» МФЙ 335. «Сарибозорча» МФЙ 336. «Қалъа» МФЙ 337. «Чумоқча» МФЙ 338. «Гулистон» МФЙ 339. «Чашма» МФЙ 340. «Девайрон» МФЙ 341. «Қалъача» МФЙ 342. «Соҳибкор» МФЙ 343. Фарғона тумани «Ёрдон» МФЙ 344. «Шоҳимардонобод» МФЙ 345. «Шоҳимардон» МФЙ 346. «Бой маҳалла» МФЙ 347. «Юқори Гулшан» МФЙ 348. «Гулшан» МФЙ 349. «Гузар» МФЙ 350. «Шарқ ҳақиқати» МФЙ 351. «Улуғбек» МФЙ 352. «Сойбўйи» МФЙ 353. «Юқори Арча» МФЙ 354. «Қурилиш» МФЙ 355. «Чимён» МФЙ 356. «Шифокор» МФЙ 357. «Миндон» МФЙ 358. «Қўриқ» МФЙ 359. «Фарғона» МФЙ 360. «Хонқиз» МФЙ 361. «Янгийўл» МФЙ 362. «Майдон» МФЙ 363. «Қўрғонтепа» МФЙ 364. «Ҳосилот» МФЙ 365. Риштон тумани «Чўнғара» МФЙ 12. Хоразм вилояти 366. Тупроққалъа тумани «Тупроққалъа маскани» МФЙ 367. «Саримай» МФЙ 368. «Ҳазорасп» МФЙ 369. «Нукус» МФЙ 370. Қўшкўпир туман «Араблар» МФЙ

Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан бизнес лойиҳаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан харажатларни қисман қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Лойиҳа ташаббускори Молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларининг биридан фойдаланиш бўйича Жамғармага тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали ариза билан мурожаат қилади ва тегишли ҳужжатларни илова қилади. Лойиҳа ташаббускорининг мурожаатига кўра 2-босқич Жамғарма 1. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганади. 1. 10 иш куни ичида. 2. Лойиҳа ташаббускорининг аризаси ушбу Низом талабларига мувофиқ бўлган тақдирда аризани Кенгашга киритади. 2. Ҳар ойда камида икки марта, қоида тариқасида, ҳар ойнинг 10 ва 20-санасига қадар. 3-босқич Кенгаш Аризаларни ушбу Низом талабларига мувофиқлигини кўриб чиқади, натижаси бўйича харажатларни қисман қоплаб бериш ёки уни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади. 5 иш куни ичида 4-босқич Жамғарма Қабул қилинган қарор тўғрисида почта алоқа хизмати воситасида ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали лойиҳа ташаббускорига хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилади. 3 иш куни ичида 5-босқич Лойиҳа ташаббускори, Жамғарма Харажатларни қисман қоплаш учун маблағ ажратиш ҳақида шартнома тузади. 10 иш куни ичида 6-босқич Жамғарма Шартномага асосан харажатларни қисман қоплаб бериш учун лойиҳа ташаббускорига маблағ ажратади. 3 иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 426-сон қарорига 2-ИЛОВА

«Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) муассислигидаги «Yoshlar ventures» венчур жамғармаси (кейинги ўринларда — Венчур жамғарма) маблағлари ҳисобидан стартап лойиҳаларни молиялаштириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

лойиҳа ташаббускори — ушбу Низомга мувофиқ Венчур жамғарма томонидан қўллаб-қувватлаш воситалари тақдим этилиши назарда тутилган субъектлар;

акселерация дастури — стартап лойиҳаларни тренерлик (менторлик), ихтисослаштирилган ўқув тадбирлари ва эксперт маслаҳатлари орқали қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга қаратилган дастур;

инкубация дастури — стартап лойиҳаларни дастлабки босқичда қўллаб-қувватлашга мўлжалланган, ғояни амалий бизнесга айлантиришга қаратилган дастур;

Кенгаш — Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз соҳасида юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи коллегиал орган;

стартап лойиҳа — амалга ошиши хавфи мавжуд бўлган шароитда янги маҳсулот ёки хизмат турини яратувчи инновацион ишланмаларнинг қўлланиши, кўлами ва тез ўсиш суръати билан фарқланадиган, ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан амалга оширилаётган ёки мазкур фуқарога (фуқароларга) тегишли бўлган юридик шахс томонидан амалга оширилаётган, давомийлиги 7 йилгача бўлган бизнес лойиҳа.

2-боб. Венчур жамғарма томонидан стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тартиби

3. Ушбу Низомга мувофиқ, акселерация ва инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга Венчур жамғарма томонидан уларнинг устав фонди (устав капитали)нинг 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда улуш киритилади ва қуйидаги миқдорларда инвестиция маблағлари (кейинги ўринларда — инвестиция маблағлари) ажратилади:

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага — 500 млн сўмгача;

Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага — 1 млрд сўмгача;

хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага — 2 млрд сўмгача.

Бунда ҳар бир стартап лойиҳа бўйича:

иштирокчилари инвестиция жалб қилган акселерация ва инкубация дастурларида лойиҳа ташаббускори иштирок этган бўлиши;

лойиҳа ташаббускори Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги хамда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловлардан бирида ғолиб деб топилган бўлиши лозим.

4. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага инвестиция маблағлари мазкур намунавий моделни ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (хизматлар) реализациясигача босқичларни ўз ичига олган чора-тадбирлар ҳамда улар бўйича харажатларни назарда тутувчи дастур асосида ажратилади.

5. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган стартап лойиҳани истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори деб топиш, шунингдек, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ҳамда хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган деб топиш Кенгаш томонидан тасдиқланадиган методология (кейинги ўринларда — методология) асосида аниқланади.

Бунда Венчур жамғарма ҳамда Кенгаш томонидан баҳоланадиган бошқа кўрсаткичлар билан бир қаторда:

сўнгги 12 ойда товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади ўсиш суръатига эга бўлган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги суммани ташкил этган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан камида шу миқдорда инвестиция жалб қилган стартап лойиҳалар — Ўзбекистон бозорига муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳа;

сўнгги 12 ойда товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади ўсиш суръатига эга бўлган ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 800 бараваридан кам бўлмаган миқдордаги суммани ташкил этган ёхуд бошқа венчур жамғармаларидан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан камида шу миқдорда инвестиция жалб қилган, шунингдек, товарлар (хизматлар) реализациясини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида амалга ошириш кўзда тутилган стартап лойиҳа — хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳа деб топилади.

Инвестиция маблағларини ажратиш Кенгашнинг қарори асосида Венчур жамғарма томонидан амалга оширилади.

6. Инвестиция маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши ёки устав фонди (устав капитали)даги улушининг камида 50 фоизи 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига (фуқароларига) тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари бўлиши лозим.

Бунда:

юридик шахс ташкилий-ҳуқуқий шаклига кўра иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдиган ҳамда фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзи қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладиган жамият шаклида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳа ташаббускори жисмоний шахс бўлган тақдирда, мазкур бандда назарда тутилган юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектини икки ҳафта ичида ташкил этиши ҳамда инвестиция шартномасини ушбу юридик шахс томонидан имзоланишини таъминлаши шарт.

7. Истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги, Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган ҳамда хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга биринчи траншда 50 фоиз миқдорда, шунингдек, асосий самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилишига мувофиқ иккинчи ва учинчи траншларда 25 фоиздан инвестиция маблағлари ажратилади.

8. Венчур жамғарма томонидан илгари инвестиция маблағлари ажратилган стартап лойиҳа учинчи траншда улуш киритилган вақтдан бошлаб камида олти ой ўтгач, шунингдек, сўнгги бир йил давомида жадал ўсиш суръатини кўрсатган, шу жумладан, товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади камида 1,5 бараварга ошган ҳолларда, ушбу Низом талабларига мувофиқ қўллаб-қувватлаш воситасидан такроран фойдаланиш учун ариза тақдим этиши мумкин.

Бунда Венчур жамғарма киритадиган улуш стартап лойиҳани амалга ошираётган юридик шахс устав фонди (устав капитали)нинг 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда бўлиши лозим.

9. Венчур жамғарма стартап лойиҳанинг устав фонди (устав капитали)га киритган улушини келгусида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда реализация қилиши мумкин.

3-боб. Инвестиция маблағларини олиш учун ариза бериш тартиби

10. Лойиҳа ташаббускорига инвестиция маблағларини ажратиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

11. Инвестиция маблағларини олиш учун лойиҳа ташаббускори Венчур жамғарма томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ариза топшириши ва унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши лозим:

стартап лойиҳада жамиятдаги муаммоларга инновацион ечим мавжудлиги тўғрисида тақдимот;

стартап лойиҳанинг бизнес режаси;

стартап лойиҳада бозор ҳажми ва маҳсулот сотувга чиқарилган бўлса, унинг даромади, шу жумладан, сўнгги 12 ойда товарлар (хизматлар) реализациясидан олган даромади тўғрисидаги маълумотлар;

стартап лойиҳада сотув режаси;

инкубация ёки акселерация дастурлари муваффақиятли якунланганини ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги хамда Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан рўйхатга киритилган нуфузли танловлардан бирида ғолиб (совриндор) бўлганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, шу билан бирга, улар билан тузилган битимлар тақдим этилгани;

стартап лойиҳа аввал бошқа манбалар томонидан молиялаштирилган бўлса, бу ҳақида маълумотлар;

стартап лойиҳани амалга ошираётган юридик шахс уставининг нусхаси;

ушбу Низом талабларида кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бўйича маълумотлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ҳақиқийлигига лойиҳа ташаббускори жавобгар ҳисобланади.

12. Аризаларни дастлабки баҳолаш ва кўриб чиқиш Венчур жамғарма томонидан амалга оширилади.

4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш тартиби

13. Ариза тақдим этилган кундан бошлаб Венчур жамғарма томонидан йигирма беш иш куни ичида илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилгани ва тўлиқлиги кўриб чиқилади.

Бунда тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилгани муносабати билан лойиҳа ташаббускорига қайтарилгандан сўнг қайта ариза тақдим этишга кетган вақт ушбу муддатга кирмайди.

14. Ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган ҳолларда, аризани кўриб чиқиш учун Кенгашга киритилмасдан, Венчур жамғарма томонидан беш иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига камчиликларни бартараф этиш учун имконият берилади.

Бунда Венчур жамғарма томонидан аризадаги камчиликларни бартараф этиш учун беш иш кунидан иборат муддат белгиланади ва бу ҳақида лойиҳа ташаббускори хабардор қилинади. Венчур жамғарма лойиҳа ташаббускорининг илтимосномасига биноан камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддатни беш кундан кам бўлмаган муддатга узайтириши керак.

15. Лойиҳа ташаббускори Венчур жамғарма томонидан қайд этилган камчиликларни бартараф этиб, белгиланган муддатда тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни Венчур жамғармага тақдим этиши лозим.

Лойиҳа ташаббускори белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этмаса ва бу ҳақида Венчур жамғармани хабардор қилмаса, Венчур жамғарма томонидан белгиланган муддат тугагандан сўнг уч иш куни ичида инвестиция маблағларини ажратишни рад этиш масаласини кўриб чиқиш учун ариза Кенгашга киритилади.

16. Венчур жамғарма томонидан аризани кўриб чиқиш, шу жумладан, методология асосида стартап лойиҳаларнинг истиқболини баҳолаш жараёнига соҳанинг малакали мутахассислари фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида эксперт сифатида жалб этилиши мумкин.

Мазкур экспертлар томонидан ўрганишлар асосида Венчур жамғармага тавсиявий аҳамиятга эга хулоса тақдим этилади.

Ҳужжатлар ва стартап лойиҳани кўриб чиқиш якуни бўйича Венчур жамғарма лойиҳа ташаббускорига инвестиция маблағларини ажратиш ёки ажратишни рад этиш юзасидан хулоса тайёрлайди, агар экспертлар жалб этилган бўлса, уларнинг хулосаси билан бирга уни бир иш куни ичида Кенгашга қарор қабул қилиш учун тақдим этади.

17. Венчур жамғарма томонидан инвестиция маблағларини ажратиш тўғрисида хулоса тайёрланган тақдирда, Кенгашга кўриб чиқиш учун ҳужжатлар, шу жумладан, истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳа бўйича мазкур намунавий моделни ишлаб чиқиш ҳамда товарлар (хизматлар) реализациясигача босқичларни ўз ичига олувчи дастур ҳамда тегишли стартап лойиҳа бўйича тасдиқланадиган эришилиши лозим бўлган асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) лойиҳаси киритилади.

Асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) стартап-лойиҳанинг бизнес мақсадларига эришишдаги ўсиши ва муваффақиятини акс эттирадиган кўрсаткичлар ҳисобланади. Бунда асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), шу жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

даромаднинг ошиши;

ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ҳажмини кенгайтириш;

лойиҳанинг ривожланиши.

18. Кенгаш ариза, унга илова қилинган ҳужжатлар, Венчур жамғарманинг хулосаси, шунингдек, инвестиция маблағларини ажратиш юзасидан хулоса тайёрланган ҳолларда, стартап лойиҳа юзасидан асосий самарадорлик кўрсаткичлар (KPI) лойиҳасини етти иш куни ичида кўриб чиқади.

Кенгаш аъзоларининг камида 50 фоизидан кўпроғи овоз берган стартап лойиҳа саралаб олинган ҳамда улар бўйича инвестиция маблағларини ажратиш тасдиқланган ҳисобланади.

Кенгаш аризани кўриб чиқиш натижаларига асосан инвестиция маблағларини ажратишни тасдиқлаш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Кенгаш қарори мажлис баённомаси тарзида расмийлаштирилиб, Кенгашнинг мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.

19. Венчур жамғарма аризани кўриб чиқиш якуни бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида лойиҳа ташаббускорига тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали хабарнома юборади ва хабарномага Кенгаш қароридан кўчирма илова қилинади.

Хабарномада инвестиция ажратилиши ёки ажратиш рад этилиши сабаблари кўрсатилади.

20. Инвестиция маблағларини ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:

а) лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 3 — 6-бандларида кўрсатилган шартларга мос келмаслиги;

б) тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар ушбу Низом талабларига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, нотўғри маълумотлар тақдим этилгани;

в) иккинчи ва учинчи траншларда инвестиция маблағлари ажратилишини рад қилиш учун:

жалб қилинган инвестиция маблағларидан инвестиция шартномаларида белгиланмаган мақсадларда фойдалангани;

асосий самарадорлик кўрсаткичларидаги (KPI) талаблар бажарилмагани ёки лозим даражада бажарилмагани.

Инвестиция маблағларини ажратиш ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган асослар билан рад этилган тақдирда, лойиҳа ташаббускори рад этиш учун асос бўлган ҳолатларни бартараф этиш ва аризани такроран тақдим этиш ҳуқуқига эга.

21. Ариза юзасидан инвестиция маблағларини ажратиш тасдиқланган тақдирда, лойиҳа ташаббускорига инвестиция ажратиш шакли ва шартлари, шунингдек, ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, стартап лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) кўрсатилган ҳолда инвестиция маблағларини ажратиш бўйича Венчур жамғарма томонидан инвестиция шартномаси имзоланиши юзасидан хабарнома юборилади.

22. Хабарнома юборилган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида лойиҳа ташаббускори ҳамда Венчур жамғарма ўртасида шартнома уч нусхада тузилади. Бунда шартноманинг нусхалари лойиҳа ташаббускори ҳамда Венчур жамғармада қолади, бир нусхаси Жамғармага юборилади.

Агар лойиҳа ташаббускори ушбу бандда назарда тутилган муддатларда ва тартибда инвестиция шартномасини узрли сабабларсиз тасдиқламаса, Венчур жамғарма инвестиция ажратишни рад этади ҳамда бу ҳақида лойиҳа ташаббускорини хабардор қилади.

23. Инвестиция шартномаси имзоланган кундан бошлаб ўн иш куни ичида лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига юридик шахс устав фонди (устав капитали)га Венчур жамғарманинг улуши киритилишига оид ўзгартиришлар киритилади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилади.

Бунда Венчур жамғарма киритадиган улуш стартап лойиҳани амалга ошираётган юридик шахс устав фонди (капитали)нинг 40 фоизидан ортиб кетмайдиган миқдорда бўлиши лозим.

24. Инвестиция маблағларининг биринчи траншдаги миқдори лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни ичида лойиҳа ташаббускорининг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

Инвестиция маблағларининг қолган қисми инвестиция шартномасига илова қилинган асосий самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилиши асосида иккинчи ва учинчи траншларда 25 фоиздан ажратилади.

25. Лойиҳа ташаббускори ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасида ўтган чоракда инвестиция маблағлари сарфланиши ҳақидаги маълумотларни ҳамда унга тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг молиявий ҳисоботларини тақдим этиб бориши лозим.

26. Венчур жамғарма лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция шартномаси ҳамда асосий самарадорлик кўрсаткичларининг (KPI) бажарилишини мониторинг қилиб боради. Венчур жамғарма мониторинг давомида, заруратга кўра, лойиҳа ташаббускоридан тегишли маълумот ва ҳужжатларни сўраб олишга ҳақли.

Лойиҳа ташаббускори Венчур жамғармага мониторинг ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериши шарт.

27. Лойиҳа ташаббускори томонидан инвестиция шартномаси шартлари ва (ёки) асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бажарилмаса ёхуд лозим даражада бажарилмаса, Венчур жамғарма инвестиция маблағларининг навбатдаги траншларини ажратишни тўхтатишга, лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг устав фонди (устав капитали)га киритилган улушини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб олишга ёки реализация қилишга ҳақли.

28. Венчур жамғарма ўз фаолияти давомида халқаро ва маҳаллий юридик, аудиторлик, инвестиция маслаҳатчилари, консалтинг компаниялари, юқори малакали экспертлар (консультантлар), тренерлар (менторлар) ва бошқа мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиши мумкин.

29. Аризани топшириш ва уни кўриб чиқиш учун лойиҳа ташаббускоридан ҳақ олинмайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

30. Ушбу Низом тақдим этилаётган инвестиция усули механизмининг самарадорлигини таҳлил қилиш натижаларига кўра белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилиши ва такомиллаштирилиши мумкин.

31. Лойиҳа ташаббускори юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларига инвестиция маблағлари ажратилгандан сўнг тадбиркорлик субъектининг устав фонди (устав капитали)даги инвестиция ажратилиши вақтидаги ёш фуқарога (фуқароларига) тегишли бўлган улуши миқдорини инвестиция шартномаси муддати давомида бошқа шахсга ўтказиш мумкин эмас (ёш фуқаро вафот этган, вафот этган ёки бедарак йўқолган деб топилган ҳоллар бундан мустасно). Ушбу талаб бузилган тақдирда, Венчур жамғарма ажратилган инвестиция маблағларини шартномада белгиланган тартибда қайтарилишини талаб қилиши лозим.

32. Венчур жамғарма қуйидаги ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади:

инвестиция маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш ва кузатиб бориш;

ушбу Низом талаблари бузилганлиги аниқланган тақдирда, инвестиция маблағларини шартномада белгиланган тартибда қайтарилишини талаб қилиш;

исталган вақтда инвестиция киритилган стартап лойиҳанинг устав фонди (устав капитали)даги улушини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лойиҳа ташаббускорига ва (ёки) учинчи шахсларга сотиш.

33. Венчур жамғарма фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча харажатлар қонунчилик ҳужжатлари билан унга йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

34. Венчур жамғарма ва Кенгашнинг қарорлари, хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.

35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

«Yoshlar ventures» венчур жамғармаси томонидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

«Yoshlar ventures» венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳаларини молиялаштириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Лойиҳа ташаббускори Инвестиция маблағларини олиш учун Венчур жамғарма томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ тўғридан-тўғри ёки электрон шаклда ахборот тизимлари орқали мурожаат қилади ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Венчур жамғарма 1. Илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилгани ва тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда стартап лойиҳани баҳолайди. 1. 25 иш кунида. 2. Ҳужжатлар ва стартап лойиҳани кўриб чиқиш якуни бўйича лойиҳа ташаббускорига инвестиция маблағларини ажратиш ёки ажратишни рад этиш юзасидан хулоса тайёрлайди ҳамда Кенгашга қарор қабул қилиш учун тақдим этади. 2. 1 иш кунида. 3-босқич Кенгаш * Ариза, унга илова қилинган ҳужжатлар, Венчур жамғарманинг хулосаси, шунингдек, инвестиция маблағларини ажратиш юзасидан хулоса тайёрланган ҳолларда стартап лойиҳа юзасидан асосий самарадорлик кўрсаткичлар (KPI) лойиҳасини кўриб чиқади. 7 иш кунида 4-босқич Лойиҳа ташаббускори, Венчур жамғарма 1. Инвестиция ажратиш шакли ва шартлари, шунингдек, ҳар бир томоннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган ҳолда инвестиция маблағларини ажратиш ҳақида шартнома тузади. 1. 10 иш кунида. 2. Лойиҳа ташаббускорига тегишли бўлган (иштирокчи бўлган) юридик шахснинг устав фондига Венчур жамғарма улушини киритади ва таъсис ҳужжатларига ушбу улуш киритилишига оид ўзгартиришлар киритади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказади. 2. 10 иш кунида. 5-босқич Венчур жамғарма Шартномага асосан стартап лойиҳа ташаббускорига инвестиция маблағларининг биринчи транш миқдорида маблағ ажратади. 3 банк иш кунида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 10 июль,

426-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 09/25/426/0598-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

ROʻYXATI

SXEMASI

NIZOM

SXEMASI

Yoshlar tadbirkorligini hamda ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan biznes loyihalarni qoʻllab-quvvatlash va ularni moliyalashtirish tartibini belgilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar tadbirkorligini hamda ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan biznes loyihalarni qoʻllab-quvvatlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 14-fevraldagi PQ-60-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PQ-60-son qaroriga muvofiq Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi negizida Yoshlar ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzurida davlat muassasasi shaklidagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

“Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yoshlarning istiqbolli startap loyihalarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PQ-60-son qarori 4-bandi “e” kichik bandi ikkinchi xatboshisida Surxondaryo viloyati yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalaridagi loyihalarni moliyalashtirish Jamgʻarma tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 21-dekabrdagi “Surxondaryo viloyatida yoshlar tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlashga doir chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi PQ-400-son qarorida belgilangan tartibda hamda ushbu qarorning 1-bandida koʻzda tutilgan mablagʻlarning moliyalashtirilmagan qismi doirasida amalga oshirilishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

4. Agentlik Jamgʻarma bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar yoshlar tadbirkorligini hamda ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan biznes loyihalarni qoʻllab-quvvatlash tizimini raqamlashtirish boʻyicha elektron platforma (keyingi oʻrinlarda — elektron platforma) ishlab chiqilishini taʼminlasin.

Bunda vazirlik va idoralarning tegishli maʼlumotlar bazalari, shu jumladan, avtomatlashtirilgan skoring tizimi “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Agentlikning soʻroviga asosan elektron platformaga belgilangan tartibda integratsiya qilinadi.

5. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining qoldiq mablagʻlari hamda ushbu jamgʻarma tomonidan tuzilgan shartnomalar boʻyicha olinadigan mablagʻlarning Jamgʻarmaga oʻtkazilishini taʼminlasin.

6. Agentlik, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Innovatsion rivojlanish agentligi bir oy muddatda ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlari Jamgʻarma tomonidan qisman qoplab beriladigan nufuzli xalqaro inkubatsiya va akseleratsiya dasturlari roʻyxatini tasdiqlasin hamda zaruratga koʻra, mazkur roʻyxatni doimiy ravishda yangilab borsin.

7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi direktori A.Z. Saʼdullayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 426-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

akseleratsiya dasturi — startap loyihalarni trenerlik (mentorlik), ixtisoslashtirilgan oʻquv tadbirlari va ekspert maslahatlari orqali qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirishga qaratilgan dastur;

biznes loyihalar — yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish hamda ularning bandligini taʼminlashga qaratilgan biznes loyihalar, shuningdek, yoshlar ishtirokidagi va qishloq xoʻjaligi yerlari ajratilgan yoshlarga xizmat koʻrsatuvchi qishloq xoʻjaligi kooperativlari loyihalari;

inkubatsiya dasturi — startap loyihalarni dastlabki bosqichda qoʻllab-quvvatlashga moʻljallangan, gʻoyani amaliy biznesga aylantirishga qaratilgan dastur;

Kengash — biznes loyihalarni saralash va moliyaviy qoʻllab-quvvatlashga tavsiya qilish hamda Jamgʻarma faoliyatini samarali tashkil etish uchun oʻz sohasida yuqori natijalarga erishgan hamda samarali faoliyat yuritib kelayotgan 20 nafar tadbirkordan iborat tarkibda jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi kollegial organ;

kredit — Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tijorat banki tomonidan biznes loyihalarni moliyalashtirish uchun beriladigan imtiyozli kredit;

qarz — Jamgʻarma bilan loyiha tashabbuskori oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash hamda jihozlash, shuningdek, taʼlim xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish uchun ajratiladigan mablagʻ;

loyiha tashabbuskori — ushbu Nizomga muvofiq Jamgʻarma tomonidan qoʻllab-quvvatlash vositalari taqdim etilishi nazarda tutilgan subyektlar;

startap dasturi — startap loyihalarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan dastur;

xarajatlari qoplanadigan startap loyiha (keyingi oʻrinlarda — startap loyiha) — amalga oshishi xavfi mavjud boʻlgan sharoitda yangi mahsulot yoki xizmat turini yaratuvchi innovatsion ishlanmalarning qoʻllanishi, koʻlami va tez oʻsish surʼati bilan farqlanadigan, oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi tomonidan amalga oshirilayotgan yoki mazkur fuqaroga (fuqarolarga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tomonidan amalga oshirilayotgan, davomiyligi 7 yilgacha boʻlgan biznes loyiha;

tijorat banki — Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirishda ishtirok etuvchi “Biznesni rivojlantirish banki” ATB, AT “Aloqabank” va boshqa tijorat banklari;

trener (mentor) — loyiha tashabbuskorlarining startap loyihalarini qoʻllab-quvvatlash, ularning biznes gʻoyalarini rivojlantirish, loyihalarni boshqarish koʻnikmalarini yaxshilash, toʻgʻri qarorlar qabul qilish boʻyicha ularga yordam koʻrsatadigan shaxs.

3. Jamgʻarma mablagʻlari quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:

Davlat budjetidan 2025-yilda ajratiladigan 200 mlrd soʻm;

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Yosh tadbirkorlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining qoldiq mablagʻlari hamda ushbu jamgʻarma hisobidan tuzilgan shartnomalar boʻyicha olinadigan mablagʻlar;

xalqaro moliya institutlari, xorijiy hukumat moliya tashkilotlari, xorijiy banklar va boshqa xalqaro moliya tashkilotlarining mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi norezidentlarining homiylik xayriyalari;

Jamgʻarma mablagʻlarini tijorat banklari depozitlariga belgilangan tartibda joylashtirishdan tushadigan daromadlar;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

4. Loyiha tashabbuskori Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 14-fevraldagi PQ-60-son qaroriga 3-ilovaga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 26-martdagi PF-61-son Farmoni 4-bandiga muvofiq Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan quyidagi moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalaridan foydalanishi mumkin:

a) tijorat banki orqali taqdim etiladigan quyidagi miqdorda kredit:

sugʻurta polisi taʼminoti yoki uchinchi shaxs kafilligi asosida 100 mln soʻmgacha;

xizmatlar ipotekasi yoki boshqa taʼminot turlari asosida 200 mln soʻmgacha;

taʼminot turlari asosida 2 mlrd soʻmgacha;

taʼminot turlari asosida qishloq xoʻjaligi kooperativlari loyihalari uchun 2,5 mlrd soʻmgacha;

b) Jamgʻarma tomonidan taqdim etiladigan quyidagi miqdorda qarz:

foizsiz boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan olis va chekka hududlardagi mahallalarda yoshlarni xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 320 baravarigacha;

boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash va jihozlash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 6 ming baravarigacha;

v) Jamgʻarma tomonidan quyidagi xarajatlarni qisman qoplab berish:

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini yaratish darajasiga olib chiqish uchun chet ellik va mahalliy ekspertlar, trenerlarni (mentorlarni) jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan qismini, biroq 100 mln soʻmdan oshmagan miqdorda;

xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan qismini, biroq 10 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda.

2-bob. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan tijorat banki orqali kreditlar ajratish

1-§. Arizalarni koʻrib chiqish va tijorat bankiga moliyaviy resurs ajratish

5. Tijorat bankiga resurs taqdim etish uchun Jamgʻarma va tijorat banki oʻrtasida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shartnoma (keyingi oʻrinlarda — Bosh kelishuv) tuziladi.

Bosh kelishuvda mazkur Nizomda belgilangan shartlarni va tartiblarni inobatga olgan holda tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarliklari, moliyaviy resurslarni taqdim etish va ulardan foydalanish shartlari hamda muddatlari belgilanadi.

6. Loyiha tashabbuskoriga kredit ajratish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Bunda loyiha tashabbuskori ushbu Nizomning 4-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalaridan biridan foydalanish boʻyicha tijorat bankiga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali ariza bilan murojaat qiladi.

7. Loyiha tashabbuskori oʻz arizasiga ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, tegishli hujjatlarni ilova qiladi.

8. Ariza berilganidan soʻng loyiha tashabbuskori tijorat banki tomonidan skoringdan oʻtkaziladi hamda ushbu Nizom talablariga muvofiqligi oʻrganiladi.

Tijorat banki arizani oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqib, natijasi boʻyicha kredit ajratish maqsadida moliyaviy resurs olish uchun Jamgʻarmaga buyurtmanoma yuborish yoki arizani rad etish haqida qaror qabul qiladi hamda bu haqida loyiha tashabbuskorini xabardor qiladi.

9. Quyidagi hollarda arizani qanoatlantirish rad etiladi:

tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan hollarda;

skoring natijasida loyiha tashabbuskorining salbiy kredit tarixi yoki qarz yuki keskin oshgani aniqlansa, qisqa davr ichida bir nechta kredit rasmiylashtirilgan va qarz yuki keskin oshgan boʻlsa;

ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda.

10. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan quyidagi faoliyat turlarini amalga oshirish maqsadlari uchun tijorat banki tomonidan kredit ajratilmaydi:

qimor va tavakkalchilikka asoslangan boshqa oʻyinlarni tashkil etish;

alkogol va tamaki mahsulotlari ishlab chiqarish va (yoki) ularning savdosini tashkil etish;

ulgurji savdoni tashkil etish va faoliyatini yuritish;

ilgari olingan kredit (lizing)larni yoki boshqa har qanday qarzni qaytarish;

yordam koʻrsatilayotgan loyihalar boʻyicha tadbirkorlik faoliyatini amalga oshirishda foydalanilmaydigan yengil avtotransport vositalarini xarid qilish;

qonunchilik hujjatlari va tijorat bankining ichki siyosatida kredit berilmasligi nazarda tutilgan boshqa tovarlar (ishlar, xizmatlar).

11. Tijorat bankining kredit ajratishni rad etish haqidagi qarori boʻyicha loyiha tashabbuskori oʻn kun muddat ichida toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali Jamgʻarmaga shikoyat kiritishi mumkin.

12. Ushbu shikoyat Agentlik, Jamgʻarma va tegishli tijorat banki masʼul xodimlaridan iborat tarkibda tuziladigan ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — ishchi guruh) tomonidan oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqiladi va tijorat banki tomonidan kredit ajratish rad etilishining qonuniyligi yuzasidan xulosa tayyorlanib, bu haqida loyiha tashabbuskori xabardor qilinadi.

Bunda ishchi guruh tijorat banki tomonidan kredit ajratish asossiz rad etilgani haqida xulosa bergan taqdirda, tijorat banki ushbu Nizomga muvofiq loyiha tashabbuskoriga kredit ajratish uchun moliyaviy resurslar olish haqida Jamgʻarmaga buyurtmanoma taqdim etadi.

13. Biznes loyihani moliyalashtirish uchun loyiha tashabbuskoriga kredit ajratish haqida qaror qabul qilingan taqdirda, tijorat banki moliyaviy resurs olish uchun Jamgʻarmaga buyurtmanoma taqdim etadi.

Buyurtmanomada biznes loyihani moliyalashtirish turi, miqdori, muddati belgilanadi hamda toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali Jamgʻarmaga tasdiqlangan holda taqdim etiladi.

Taqdim etilgan buyurtmanomadagi maʼlumotlarning haqiqiyligiga tijorat banki javobgar hisoblanadi.

14. Buyurtmanomalar Jamgʻarma tomonidan har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar umumlashtirilib, koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritiladi.

15. Buyurtmanomalar Kengash tomonidan besh ish kuni ichida ushbu Nizom talablariga muvofiq koʻrib chiqilib, natijasi boʻyicha moliyaviy resurs ajratish yoki uni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Kengash qarori majlis bayonnomasi tarzida rasmiylashtirilib, Kengashning majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.

16. Kengash aʼzolarining kamida 50 foizidan ortigʻi ijobiy ovoz bergan biznes loyihalar (shu jumladan, ijaraga olingan obyektda faoliyat yuritayotgan) saralab olingan hisoblanadi va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlanadi.

17. Jamgʻarma buyurtmanomani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tijorat bankiga bildirishnoma (qaror nusxasini ilova qilgan holda) yuboradi.

Bildirishnomada moliyaviy resurs (toʻliq yoki qisman) ajratilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi.

Moliyaviy resurs ajratilishi rad etilgan hollarda, tijorat banki bu toʻgʻrisida loyiha tashabbuskoriga tegishli qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida maʼlum qiladi.

18. Tijorat banki moliyaviy resurslar ajratilishi koʻrsatilgan bildirishnomani olgan kundan boshlab uch ish kuni ichida belgilangan tartibda loyiha tashabbuskori bilan hujjatlarni rasmiylashtiradi hamda Jamgʻarmaga toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tijorat bankining masʼul rahbari tomonidan imzolangan talabnoma va biznes loyihalar reyestrini kiritadi.

19. Jamgʻarma tijorat banki tomonidan taqdim etilgan talabnoma va biznes loyihalar reyestriga asosan koʻrsatilgan kreditlarni ajratish uchun tijorat bankiga Markaziy bank asosiy stavkasidan bir foizlik punkt past stavkada asosiy qarzdan 1 yilgacha va foiz toʻlovlaridan 3 oygacha imtiyozli davr bilan 5 yilgacha muddatga moliyaviy resurs ajratadi.

Bunda tijorat bankiga ajratiladigan moliyaviy resursning asosiy qarz va foiz toʻlovlari boʻyicha imtiyoz muddatlari hamda ushbu moliyaviy resursni ajratish muddati tijorat banki talabnomasida koʻrsatilgan loyiha tashabbuskoriga kredit ajratish shartlariga mutanosib ravishda belgilanadi.

20. Jamgʻarma hisobidan tijorat bankiga ajratiladigan moliyaviy resurs alohida hisobvaraqlar ochilgan holda yuritiladi.

21. Tijorat banki olingan moliyaviy resursdan loyiha tashabbuskori tomonidan maqsadli foydalanilishini monitoring qilib boradi hamda moliyaviy resursning oʻz vaqtida qaytarilishini taʼminlaydi.

Bunda biznes loyihalar Jamgʻarma tomonidan tijorat banki bilan birgalikda tanlov asosida joyiga chiqqan holda monitoring qilinishi mumkin.

22. Ajratilgan moliyaviy resurs hisobidan loyiha tashabbuskoriga kredit ajratilmaganda yoki ajratilgan kredit muddatidan oldin qaytarilganda, tijorat banki ushbu ajratilgan moliyaviy resursni Jamgʻarma hisobvaragʻiga Bosh kelishuvda qayd etilgan muddatlarda qaytarishi lozim.

23. Ajratilgan moliyaviy resursdan maqsadsiz foydalanish holatlari aniqlanganda, Jamgʻarmaning tijorat bankidan moliyaviy resursning tegishli qismini muddatidan avval qaytarish haqidagi talabiga asosan moliyaviy resurs tijorat banki tomonidan Bosh kelishuvda kelishilgan shartlar asosida Jamgʻarmaga qaytariladi.

24. Tijorat banki tomonidan ajratiladigan kreditlar boʻyicha yillik foiz stavkasi tarkibidagi bank marjasi 5 foizdan oshmagan miqdorda oʻrnatilib, kreditlar loyiha tashabbuskoriga Markaziy bank asosiy stavkasidan 4 foizlik punkt yuqori stavkada asosiy qarzdan 1 yilgacha va foiz toʻlovlaridan 3 oygacha imtiyozli davr bilan 5 yilgacha muddatga beriladi.

25. Markaziy bankning asosiy stavkasi pasaytirilgan yoki oshirilgan taqdirda, ajratilgan kredit boʻyicha foiz stavkasi oʻzgarishsiz qoladi.

26. Loyiha tashabbuskorining soʻroviga asosan uning faoliyatida foydalanish maqsadida xorijiy davlatlardan asbob-uskuna, xomashyo xarid qilish uchun tijorat banki ajratilgan kreditlarni chet el valyutasiga konvertatsiya qilishi mumkin.

27. Tijorat banklari har chorakda Jamgʻarmaning moliyaviy resurslarini oʻzlashtirish bilan bogʻliq holatlar toʻgʻrisida, shu jumladan, kredit berilgan loyiha tashabbuskorlari va biznes loyihalar kesimida ushbu Nizomga muvofiq tijorat banklari tomonidan ajratilgan kredit, qaytarilgan (undirilgan) mablagʻlar, muddati oʻtgan qarzdorliklar summasi koʻrsatilgan hisobotni Jamgʻarmaga taqdim etadi.

Ushbu hisobotlar boʻyicha har chorakda tijorat banki va Jamgʻarma oʻrtasida Jamgʻarmaning moliyaviy resurslaridan foydalanilishi koʻrsatilgan taqqoslash dalolatnomalari tuziladi.

2-§. Biznes loyihalarga 100 mln soʻmgacha kredit ajratishning oʻziga xos xususiyatlari

28. Tijorat banki tomonidan sugʻurta polisi taʼminoti yoki uchinchi shaxs kafilligi asosida 100 mln soʻmgacha kreditlar imtiyozli mikroqarz sifatida quyidagi subyektlarga ajratiladi:

yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti sifatida faoliyat yurituvchi yoshlarga;

dehqonchilik va hunarmandchilik faoliyati bilan shugʻullanadigan yoshlarga;

ijtimoiy soliq toʻlagan oʻzini oʻzi band qilgan yoshlarga.

29. Kredit quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha ajratiladi:

sanoat, xizmatlar, savdo va umumiy ovqatlanish, turizm, hunarmandchilik, kasanachilik, zargarlik, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirish, saqlash hamda qayta ishlash;

zamonaviy savdo markazlari hamda ularga tutash hududlarda ishlab chiqarish binolari (angar va sexlar)ni qurish yoʻnalishlarida tadbirkorlik faoliyatini tashkil qilish va kengaytirish (modernizatsiya qilish).

30. Biznes loyiha xususiyatidan kelib chiqib, kreditning 50 foizgacha qismi aylanma mablagʻlarni toʻldirish uchun ochiq kredit liniyasi asosida har 12 oyda soʻndirish sharti bilan 24 oygacha muddatga ajratilishi mumkin.

3-§. Biznes loyihalarga 200 mln soʻmgacha kredit ajratishning oʻzi xos xususiyatlari

31. Tijorat banklari tomonidan xizmatlar ipotekasi yoki boshqa taʼminot turlari asosida 200 mln soʻmgacha kreditlar kamida 6 oydan ortiq muddat davomida faoliyat koʻrsatayotgan quyidagi subyektlarga ajratiladi:

yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti sifatida faoliyat yurituvchi yoshlarga;

dehqonchilik va hunarmandchilik faoliyati bilan shugʻullanadigan yoshlarga;

ijtimoiy soliq toʻlagan oʻzini oʻzi band qilgan yoshlarga;

ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushining kamida 50 foizi kredit ajratilishi vaqtida yosh boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlariga.

Yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga kredit ajratilgandan soʻng tadbirkorlik subyektining ustav fondi (ustav kapitali)dagi kredit ajratilishi vaqtidagi yosh fuqaroga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan ulushi miqdorini kredit shartnomasi muddati davomida kamaytirish yoki boshqa shaxsga oʻtkazish mumkin emas (yosh fuqaro vafot etgan, vafot etgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan hollar bundan mustasno). Ushbu talab buzilgan taqdirda, tijorat banki tomonidan ajratilgan kredit summasini muddatidan oldin qaytarish choralari koʻriladi.

32. Kreditlar magistral va ichki yoʻllar boʻyi, jamoat joylarida (shu jumladan, sayilgohlar, turistik maskanlar, gastronomik va ijod koʻchalarida) koʻchma yoki yengil konstruksiyali savdo va xizmat koʻrsatish shoxobchalari va nuqtalarini (chakana savdo rastalari, elektromobillarni quvvatlantirish stansiyalari va sanitariya-gigiyena shoxobchalari kabi) tashkil etish, ushbu faoliyat turlarini amalga oshirish uchun jihoz va vositalarni xarid qilish uchun ajratiladi.

4-§. Biznes loyihalarga 2 mlrd soʻmgacha kredit ajratishning oʻziga xos xususiyatlari

33. Tijorat banklari tomonidan taʼminot turlari asosida 2 mlrd soʻmgacha kreditlar quyidagi subyektlarga ajratiladi:

ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushining kamida 50 foizi kredit ajratilishi vaqtida yosh boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlariga;

yaratiladigan ish oʻrinlarining kamida 50 foiziga yoshlarni ishga joylashtirishni nazarda tutuvchi loyihani amalga oshiruvchi yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat koʻrsatuvchi kichik tadbirkorlik subyektlariga.

Ushbu bandda nazarda tutilgan subyektlar kamida 12 oydan buyon faoliyat koʻrsatayotgan hamda oxirgi 12 oyda aylanma mablagʻlari 500 mln soʻmdan 10 mlrd soʻmgacha miqdorni tashkil etgan boʻlishi lozim. Bunda kredit miqdori tadbirkorlik subyektlarining aylanma mablagʻlari talab etiladigan minimal miqdor 500 mln soʻmga nisbatan proporsional tarzda kamaytiriladi.

Ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlariga kredit ajratilgandan soʻng tadbirkorlik subyektining ustav fondi (ustav kapitali)dagi kredit ajratilishi vaqtidagi yosh fuqaroga (fuqarolarga) tegishli boʻlgan ulushi miqdorini kredit shartnomasi muddati davomida kamaytirish yoki boshqa shaxsga oʻtkazish mumkin emas (yosh fuqaro vafot etgan, vafot etgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan hollar bundan mustasno). Ushbu talab buzilgan taqdirda, tijorat banki tomonidan ajratilgan kredit summasini muddatidan oldin qaytarish choralari koʻriladi.

34. Kredit quyidagi yoʻnalishlar boʻyicha ajratiladi:

ichki va tashqi bozorlarda talab koʻp boʻlgan yuqori qoʻshilgan qiymatli mahsulotlar ishlab chiqarish va xizmatlar koʻrsatish sohasidagi biznes loyihalarni moliyalashtirish;

ishlab chiqarish asbob-uskunalarini xarid qilish, qurilish ishlarini amalga oshirish, asosiy vositalarni sotib olish (shu jumladan, “sanoat ipotekasi” asosida) hamda aylanma mablagʻlarni shakllantirish;

tijorat maqsadlarida foydalanishga moʻljallangan avtotransport vositalarini xarid qilish;

savdo va xizmat koʻrsatish shoxobchalarini tashkil qilish;

yoshlarni kasb-hunarga oʻqitish, shu jumladan, raqamli texnologiyalar va xorijiy tillar kabi yoʻnalishlarda taʼlim xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa yoʻnalishlar boʻyicha tashkil etiladigan biznes loyihalar.

5-§. Biznes loyihalarga 2,5 mlrd soʻmgacha kredit ajratishning oʻziga xos xususiyatlari

35. Tijorat banklari tomonidan taʼminot turlari asosida 2,5 mlrd soʻmgacha kreditlar quyidagi subyektlarga ajratiladi:

aʼzolarining uchdan ikki qismidan koʻprogʻini yoshlar tashkil etuvchi qishloq xoʻjaligi kooperativlariga;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularning daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qaroriga muvofiq qishloq xoʻjaligi yerlari ajratilgan yoshlarga xizmatlar koʻrsatuvchi qishloq xoʻjaligi kooperativlariga.

36. Kreditlar mini traktor, kultivator, agrotexnik tadbirlarni amalga oshirish, mahsulotlarni saralash, saqlash, qayta ishlash, qadoqlash uskunalarini xarid qilish va sugʻorish tizimlari (quduqlar burgʻilash) loyihalari uchun qishloq xoʻjaligi kooperativlariga ajratiladi.

3-bob. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qarz ajratish

1-§. Umumiy qoidalar

37. Loyiha tashabbuskoriga ushbu bobga muvofiq qarz ajratish ushbu Nizomga 2-ilovadagi sxemaga asosan amalga oshiriladi.

Bunda loyiha tashabbuskori ushbu Nizomning 4-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalarining biridan foydalanish boʻyicha Jamgʻarmaga ariza bilan murojaat qiladi.

38. Loyiha tashabbuskori oʻz arizasiga ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, tegishli hujjatlarni ilova qiladi.

39. Jamgʻarma tomonidan oʻn ish kuni ichida arizaning ushbu Nizom talablariga muvofiqligi oʻrganiladi.

40. Quyidagi hollarda arizani koʻrib chiqish Kengashga kiritilmasdan, Jamgʻarma tomonidan loyiha tashabbuskoriga kamchiliklarni bartaraf etish uchun imkoniyat beriladi:

tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan hollarda;

ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda.

Bunda Jamgʻarma tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat belgilanadi va bu haqida loyiha tashabbuskori xabardor qilinadi. Loyiha tashabbuskorining iltimosnomasiga binoan kamchiliklarni bartaraf etish uchun berilgan muddat Jamgʻarma tomonidan besh kundan kam boʻlmagan muddatga uzaytirilishi kerak.

41. Loyiha tashabbuskori Jamgʻarma tomonidan qayd etilgan kamchiliklarni bartaraf etib, belgilangan muddatda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni Jamgʻarmaga taqdim etishi lozim.

Loyiha tashabbuskori belgilangan muddatda kamchiliklarni bartaraf etmasa va bu haqida Jamgʻarmani xabardor qilmasa, Jamgʻarma tomonidan belgilangan muddat tugagandan soʻng qarz berishni rad etish masalasini koʻrib chiqish uchun ariza Kengashga kiritiladi.

42. Ushbu bob talablariga muvofiq boʻlgan arizalar Jamgʻarma tomonidan har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar umumlashtirilib, koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritiladi.

43. Arizalar Kengash tomonidan besh ish kuni ichida ushbu Nizom talablariga muvofiq koʻrib chiqilib, natijasi boʻyicha qarz ajratish yoki qarz ajratishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Kengash qarori majlis bayonnomasi tarzida rasmiylashtirilib, Kengashning majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.

44. Quyidagi hollarda belgilangan talablarga muvofiq boʻlgan biznes loyihalar (shu jumladan, ijaraga olingan obyektda faoliyat yuritayotgan loyihalar) maʼqullangan hisoblanadi va Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlanadi:

bazaviy hisoblash miqdorining 6 ming baravarigacha boʻlib toʻlash sharti bilan bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash va jihozlash uchun qarz ajratish boʻyicha Kengash aʼzolarining kamida toʻrtdan uch qismidan iborat koʻpchilik (malakali koʻpchilik) ovozi bilan maʼqullanganda;

bazaviy hisoblash miqdorining 320 baravarigacha boʻlib toʻlash sharti bilan xorijiy tillarga ixtisoslashgan oʻquv markazlarini ochish uchun foizsiz qarz ajratish boʻyicha Kengash aʼzolarining kamida 50 foizidan koʻproq ovozi bilan maʼqullanganda.

45. Jamgʻarma arizani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali loyiha tashabbuskoriga xabarnoma yuboradi va xabarnomaga Kengash qaroridan koʻchirma ilova qilinadi.

Xabarnomada qarz ajratilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi.

46. Kengash tomonidan loyiha tashabbuskorining biznes loyihasiga qarz ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilinganda, Jamgʻarma va loyiha tashabbuskori oʻrtasida oʻn ish kuni ichida qarz shartnomasi tuziladi.

47. Qarz shartnomasi tuzilgandan soʻng Jamgʻarma tomonidan uch ish kuni ichida qarz shartnomasiga asosan loyiha tashabbuskoriga quyidagi maqsadlar uchun boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan qarz ajratiladi:

tadbirkorlik faoliyati uchun bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash va jihozlash;

xorijiy tillarga oʻqitish faoliyatini tashkil etish.

48. Qarz shartnomasida ushbu Nizomda belgilangan shartlarni va tartiblarni inobatga olgan holda tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarliklari, qarzlarni taqdim etish va qaytarish, ulardan foydalanish shartlari va muddatlari belgilab qoʻyiladi.

2-§. Tadbirkorlik faoliyati uchun bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash va jihozlash uchun qarz ajratishning oʻziga xos xususiyatlari

49. Tadbirkorlik faoliyati uchun bino va inshootlarni qurish, ularni taʼmirlash va jihozlash uchun bazaviy hisoblash miqdorining 6 ming baravarigacha miqdorda boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan qarz ajratiladi.

Bunda:

ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasidan loyiha tashabbuskoriga bir vaqtning oʻzida bir nechta biznes loyihalari uchun foydalanishiga ruxsat etiladi;

ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasi boʻyicha qarz ajratish 2025-2026-yillarda tajriba-sinov tariqasida amalga oshiriladi hamda uni moliyalashtirish uchun 30 mlrd soʻm yoʻnaltiriladi;

ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasi orqali biznes loyihalarni moliyalashtirish alohida hisobvaraq orqali amalga oshiriladi va unga qaytgan mablagʻlar belgilangan tartibda yangi biznes loyihalarni moliyalashtirishga yoʻnaltiriladi.

50. Jamgʻarma tomonidan qarz loyiha tashabbuskori boʻlgan quyidagi subyektlarga ajratiladi:

ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushi kamida 50 foizi qarz ajratilishi vaqtida yosh boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlariga;

yaratiladigan ish oʻrinlarining kamida 50 foiziga yoshlarni (shu jumladan, “Yoshlar daftari”ga kiritilganlarni) ishga joylashtirish boʻyicha loyihani amalga oshiruvchi yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlariga.

Ushbu bandning ikkinchi xatboshisida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlariga qarz ajratilgandan soʻng tadbirkorlik subyektining ustav fondi (ustav kapitali)dagi qarz ajratilishi vaqtidagi yosh fuqaroga tegishli boʻlgan ulushi miqdorini kredit shartnomasi muddati davomida kamaytirish yoki boshqa shaxsga oʻtkazish mumkin emas (yosh fuqaro vafot etgan, vafot etgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan hollar bundan mustasno). Mazkur talab buzilgan taqdirda, Jamgʻarma tomonidan ajratilgan qarz summasini muddatidan oldin qaytarish choralari koʻriladi.

51. Qarz Jamgʻarma va qarz oluvchi oʻrtasida tuziladigan qarz shartnomasiga asosan quyidagi talablarga javob beradigan subyektlarga ajratiladi:

tadbirkorlik subyekti ariza bergan sanada Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingi shkalasi boʻyicha soʻnggi 6 oy davomida uzluksiz kamida “BBB” (76 — 85 ball) koʻrsatkichga ega boʻlishi;

ajratiladigan mablagʻ qiymatining 125 foizidan kam boʻlmagan mol-mulk garovi taʼminoti taqdim etilishi;

tadbirkorlik subyekti kamida 24 oydan ortiq muddat davomida faoliyat koʻrsatayotgan boʻlishi;

xarid qilinadigan tovar va xizmatlar qiymatiga nisbatan kamida 30 foiz Jamgʻarma daromadini qoʻshgan holda ajratiladigan jami qarzlarni teng ulushlarda boʻlib-boʻlib qaytarish yuzasidan kelishuvga erishilgan boʻlishi;

Jamgʻarma ijro etuvchi organi bilan affillanganlik holati boʻlmasligi.

52. Qarz tadbirkorlik subyektlariga xarid qilinadigan tovar va xizmatlarning umumiy qiymatiga nisbatan kamida 30 foiz miqdorda Jamgʻarma daromadini qoʻshgan holda, 1 yilgacha imtiyozli davr bilan 3 yilgacha muddatga mablagʻlarni qismlarga boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan ajratiladi.

53. Qarz loyiha tashabbuskori va tovar yetkazib beruvchi yoki xizmat koʻrsatuvchi tashkilot oʻrtasida tuzilgan shartnomaga asosan avans toʻlovlar va tovarni (ish, xizmatni) topshirish-qabul qilish dalolatnomasiga asosan keyingi toʻlovlar loyiha tashabbuskorining hisobvaragʻiga moliyalashtiriladi.

54. Tovarning topshirilgani, ishlar (xizmatlar) bajarilganini tasdiqlovchi hujjatlardagi maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun topshirish-qabul qilish dalolatnomasini tasdiqlovchi tomonlar javobgar boʻladi.

55. Jamgʻarma tomonidan ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasi orqali ajratilgan mablagʻlarning maqsadli foydalanilishi monitoring qilib boriladi hamda ajratilgan mablagʻlarni qaytarish boʻyicha zarur choralar koʻriladi.

Monitoring davomida Jamgʻarmaning xodimlari qarz oluvchining biznes loyiha amalga oshirilayotgan hududiga kirishga, uni koʻzdan kechirishga, qarz oluvchidan zarur hujjatlarni talab qilishga haqli.

Monitoring tadbirlari qarz oluvchini oldindan xabardor qilgan va xabardor qilmagan holda amalga oshiriladi.

Monitoring jarayoniga qarz oluvchi tomonidan toʻsqinlik qilish hamda monitoring qilinadigan biznes loyiha manzilida qarz oluvchining vakillari hozir boʻlmaslik holati ketma-ket ikki marta sodir boʻlganda, shuningdek, talab qilingan hujjatlar oʻz vaqtida taqdim etilmagan taqdirda, Jamgʻarma qarz shartnomasini bir tomonlama bekor qilib, qarzni muddatidan oldin undirishni talab qilishga haqli.

Barcha monitoring tadbirlari Jamgʻarma xodimlari hamda qarz oluvchi vakillari tomonidan imzolanadigan dalolatnoma shaklida rasmiylashtiriladi. Basharti dalolatnomaga qarz oluvchining vakillari imzo qoʻyishdan bosh tortgan taqdirda, bu haqida ikki nafar xolis guvoh ishtirokida dalolatnomaga yozib qoʻyiladi.

56. Agentlik tomonidan har chorakda mazkur qoʻllab-quvvatlash vositasi boʻyicha biznes loyihalarga ajratilgan qarzlarning oʻz vaqtida qaytarilishi oʻrganib boriladi hamda natijalariga koʻra, quyidagilarni toʻxtatish masalasi koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritiladi:

ajratilgan mablagʻlarning qaytarilmasligi xatarlari yuqori boʻlgan taqdirda, ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasi boʻyicha yangi loyihalarni moliyalashtirish;

tegishli biznes loyiha uchun ajratilgan qarzlarning qaytarilmasligi xavfi yuqori boʻlgan hollarda, mazkur loyihani moliyalashtirish.

57. Qarz shartnomada belgilangan muddatda qaytarilmagan yoki mablagʻlardan boshqa maqsadlarda foydalanilgani aniqlangan hollarda, Jamgʻarma tomonidan ushbu qarzlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytarish choralari koʻriladi.

3-§. Taʼlim xizmatlari faoliyatini tashkil etish uchun qarz ajratishning oʻziga xos xususiyatlari

58. Jamgʻarma tomonidan ushbu Nizomga 3-ilovadagi olis va chekka hududlardagi mahallalarda xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 320 baravarigacha miqdorda foizsiz qarz (ssuda) ajratiladi.

59. Qarz quyidagi subyektlarga ajratiladi:

yakka tartibdagi tadbirkorlik subyekti sifatida faoliyat yurituvchi yosh fuqarolarga;

ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushi kamida 50 foizi qarz ajratilishi vaqtida yosh boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlariga.

Ushbu bandning uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan tadbirkorlik subyektlariga qarz ajratilgandan soʻng tadbirkorlik subyektining ustav fondi (ustav kapitali)dagi qarz ajratilishi vaqtidagi yosh fuqaroga tegishli boʻlgan ulushi miqdorini qarz shartnomasi muddati davomida kamaytirish yoki boshqa shaxsga oʻtkazish mumkin emas (yosh fuqaro vafot etgan, vafot etgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan hollar bundan mustasno). Mazkur talab buzilgan taqdirda, Jamgʻarma tomonidan ajratilgan qarz summasini muddatidan oldin qaytarish choralari koʻriladi.

60. Qarz ajratishda quyidagi talablar belgilanadi:

yakka tartibdagi tadbirkor boʻlgan yosh fuqaro yoki yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining yosh taʼsischisi xorijiy tillar boʻyicha kamida S1 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatni olganiga ikki yildan oshmagan boʻlishi;

ushbu Nizomning 59-bandida nazarda tutilgan subyektlar bilan Jamgʻarma ijro etuvchi organi oʻrtasida affillanganlik holati boʻlmasligi.

61. Qarz loyiha tashabbuskori tomonidan yillik jami oʻquvchilarining kamida 20 foizi “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar boʻlishi sharti bilan ajratiladi.

62. Loyiha tashabbuskori qarz (ssuda) qaytarilishining taʼminoti sifatida Jamgʻarmaga quyidagi taʼminot turlaridan biri yoki bir nechtasini taqdim etishi mumkin:

uchinchi shaxs kafilligi;

sugʻurta polisi;

mol-mulk garovi;

qonunchilik hujjatlari doirasidagi boshqa taʼminot turlari.

63. Qarz Jamgʻarma va qarz oluvchi oʻrtasida tuziladigan qarz shartnomasiga asosan asosiy qarzni qaytarish boʻyicha 6 oylik imtiyozli davr bilan 3 yilgacha muddatga mablagʻlarni teng ulushlarda boʻlib-boʻlib toʻlash sharti bilan qarz oluvchining hisobvaragʻiga oʻtkazib beriladi.

64. Jamgʻarma tomonidan ushbu qoʻllab-quvvatlash vositasi orqali ajratilgan mablagʻlarning maqsadli foydalanilishi monitoring qilib boriladi hamda ajratilgan mablagʻlarni qaytarish boʻyicha zarur choralar koʻriladi.

Ajratilgan qarzlardan maqsadli foydalanilishi yuzasidan monitoring qilish va uning natijalari boʻyicha choralarni qoʻllash ushbu Nizomning 55-bandida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

65. Qarz shartnomada belgilangan muddatda qaytarilmagan hollarda, Jamgʻarma tomonidan ushbu qarzlarni qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytarish choralari koʻriladi.

4-bob. Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xarajatlarni qisman qoplab berish

1-§. Umumiy qoidalar

66. Loyiha tashabbuskori sifatida startap loyihani amalga oshirish istagini bildirgan oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi hamda ustav fondi (ustav kapitali)dagi kamida 50 foiz ulushi yosh boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlari tomonidan ariza berilishi mumkin.

67. Loyiha tashabbuskoriga ushbu bobda belgilangan xarajatlarni qisman qoplab berish ushbu Nizomga 4-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

Bunda loyiha tashabbuskori quyidagi moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalarining biridan foydalanish boʻyicha Jamgʻarmaga ariza bilan murojaat qiladi:

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini (MVP) yaratish darajasiga olib chiqish uchun xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar)ni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berish;

xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berish.

68. Loyiha tashabbuskori oʻz arizasiga ushbu Nizom talablaridan kelib chiqib, tegishli hujjatlarni ilova qiladi.

69. Jamgʻarma tomonidan oʻn ish kuni ichida arizaning ushbu Nizom talablariga muvofiqligi oʻrganiladi.

70. Quyidagi hollarda arizani koʻrib chiqish Kengashga kiritilmasdan, Jamgʻarma tomonidan loyiha tashabbuskoriga kamchiliklarni bartaraf etish uchun imkoniyat beriladi:

tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda.

Bunda Jamgʻarma tomonidan arizadagi kamchiliklarni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat belgilanadi va bu haqida loyiha tashabbuskori xabardor qilinadi. Loyiha tashabbuskorining iltimosnomasiga binoan kamchiliklarni bartaraf etish uchun berilgan muddat Jamgʻarma tomonidan besh kundan kam boʻlmagan muddatga uzaytirilishi kerak.

71. Loyiha tashabbuskori Jamgʻarma tomonidan qayd etilgan kamchiliklarni bartaraf etib, belgilangan muddatda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni Jamgʻarmaga taqdim etishi lozim.

72. Quyidagi hollarda Jamgʻarma tomonidan ushbu Nizomning 73-bandida nazarda tutilgan muddatlarda Jamgʻarma mablagʻlari hisobidan xarajatlarni qisman qoplab berishni rad etish masalasi Kengashga kiritiladi:

loyiha tashabbuskori belgilangan muddatda kamchiliklarni bartaraf etmagan va bu haqida Jamgʻarmani xabardor qilmagan hollarda;

tegishli hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilganda;

loyiha tashabbuskori tomonidan avval ushbu xarajatlarni qisman qoplab berish shaklidagi moliyaviy yordamdan foydalanilganda;

ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda.

73. Arizalar Jamgʻarma tomonidan har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar umumlashtirilib, koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritiladi.

74. Arizalar Kengash tomonidan besh ish kuni ichida ushbu Nizom talablariga muvofiq koʻrib chiqilib, natijasi boʻyicha xarajatlarni qisman qoplab berish yoki uni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Kengash qarori majlis bayonnomasi tarzida rasmiylashtirilib, Kengashning majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.

75. Kengash aʼzolarining kamida 50 foizidan koʻproq ovozi bilan maʼqullangan loyiha tashabbuskorlarining arizalari saralab olingan hisoblanadi va Jamgʻarmaning mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlanadi.

76. Jamgʻarma arizani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali loyiha tashabbuskoriga xabarnoma yuboradi va xabarnomaga Kengash qaroridan koʻchirma ilova qilinadi.

Xabarnomada xarajatlarning qisman qoplab berilishi yoki rad etilishi sabablari koʻrsatiladi.

77. Kengash tomonidan loyiha tashabbuskorini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ijobiy qaror qabul qilinganda, unga quyidagi xarajatlarni qisman qoplab berish uchun zarur mablagʻlar ajratiladi:

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini (MVP) yaratish darajasiga olib chiqish uchun chet ellik va mahalliy ekspertlar, trenerlarni (mentorlarni) jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan, biroq 100 mln soʻmdan oshmagan miqdorda qoplab beriladi;

startap loyihani amalga oshirish istagini bildirgan oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolariga xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan, biroq 10 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda qoplab beriladi.

78. Kengash tomonidan loyiha tashabbuskorini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, Jamgʻarma va loyiha tashabbuskori oʻrtasida oʻn ish kuni ichida xarajatlarni qoplab berish uchun mablagʻ ajratish haqida shartnoma tuziladi.

79. Shartnoma tuzilgandan soʻng Jamgʻarma tomonidan mazkur shartnomaga asosan uch ish kuni ichida loyiha tashabbuskoriga mablagʻ ajratiladi.

2-§. Xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar)ni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berishning oʻziga xos xususiyatlari

80. Istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini (MVP) yaratish darajasiga olib chiqish uchun quyidagi yoʻnalishlardagi xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar)ni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan qismi, biroq 100 mln soʻmdan oshmagan miqdorda Jamgʻarma tomonidan qoplab beriladi:

raqamli texnologiyalar;

dizaynerlik;

logistika, taʼminot zanjirini boshqarish;

marketing;

brending va reklamaga oid ishlarni tashkil qilish;

biznes strategiyani ishlab chiqish va amalga oshirish, biznes-tahlil;

sifat nazorati;

taʼlim;

tibbiyot va biotexnologiyalar;

muqobil energetika;

chiqindilarni qayta ishlash;

elektron tijorat;

yuridik xizmat koʻrsatish;

moliyaviy rejalashtirish, investitsiyalarni jalb qilish.

Bunda istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini (MVP) yaratish darajasiga olib chiqish uchun xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar) tegishli sohada 3 yildan kam boʻlmagan muddat davomidagi ish tajribasiga ega boʻlishi lozim.

81. Xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar)ni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlar qisman qoplab berilishi uchun loyiha tashabbuskoridan quyidagi hujjatlar talab etiladi:

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modeli (MVP);

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modeli (MVP) yaratilgani haqidagi jalb etilgan ekspert, trenerlar (mentorlar) xulosasi;

maqsadli biznes model va tijoratlashtirish rejasi;

jalb etilgan ekspert, trener (mentor) bilan tuzilgan shartnoma (yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlar asosida jalb qilingan hollarda mehnat shartnomasi);

bajarilgan ishlar boʻyicha loyiha tashabbuskori hamda tegishli ekspert, trener (mentor) tomonidan tasdiqlangan dalolatnoma;

toʻlovlar amalga oshirilganini tasdiqlovchi xizmat koʻrsatuvchi bank (yoki toʻlov tashkilotlari) tomonidan tasdiqlangan hujjatlar nusxalari;

yakka tartibdagi mehnatga oid munosabatlar asosida jalb qilingan hollarda toʻlangan ish haqi summalari toʻgʻrisida maʼlumot;

loyiha tashabbuskori faoliyat yuritayotganiga 7 yildan ortiq boʻlgan yuridik shaxs boʻlgan hollarda amalga oshirilayotgan startap loyihasi boʻyicha moliyaviy operatsiyalar boshlanganiga 7 yildan oshmaganini tasdiqlovchi auditorlik xulosasi.

82. Istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modelini (MVP) yaratish darajasiga olib chiqish uchun xorijiy va mahalliy ekspertlar, trenerlar (mentorlar)ni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berish ushbu xarajatlar ariza topshirish vaqtidan koʻpi bilan soʻnggi 1 yil davomida amalga oshirilgan boʻlishi lozim.

3-§. Nufuzli xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berish

83. Loyiha tashabbuskorlariga Jamgʻarma tomonidan Agentlik, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan nufuzli xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizigacha boʻlgan qismi, biroq 10 ming AQSH dollari ekvivalentidan oshmagan miqdorda qoplab beriladi.

Nufuzli xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarining tasdiqlangan roʻyxati Agentlik va Jamgʻarmaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi hamda yangilab boriladi, shuningdek, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilib boriladi.

84. Jamgʻarma tomonidan nufuzli xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarida ishtirok etish bilan bogʻliq xarajatlarni qisman qoplab berish uchun loyiha tashabbuskoridan quyidagi hujjatlar talab etiladi:

mazkur Nizomning 83-bandiga muvofiq tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan nufuzli xalqaro inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlarini muvaffaqiyatli tamomlaganini tasdiqlovchi mazkur dasturlar tegishli boʻlgan tashkilotlar tomonidan taqdim etilgan hujjat nusxasi;

shartnoma va (yoki) oferta;

xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan taqdim etilgan toʻlovni tasdiqlovchi hujjat (toʻlov topshiriqnomasi), toʻlov qabul qilinganini tasdiqlovchi xalqaro banklararo toʻlov xabarlarini uzatish boʻyicha “Swift” tizimi hujjatlari nusxalari va (yoki) invoys nusxalari;

akseleratsiya dasturi xarajatlarini qoplab berish nazarda tutilgan hollarda istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan startap gʻoyaning namunaviy modeli (MVP).

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

85. Jamgʻarma direktori har chorakda Kengashga Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanilgani toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etadi.

86. Ushbu Nizom bilan tartibga solinmagan masalalarni amalga oshirish tartibi Kengash qarori bilan belgilanadi.

87. Loyiha tashabbuskori arizasining rad etilgani, shuningdek, mansabdor shaxslar harakati (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

88. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni tijorat banklari orqali moliyalashtirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Loyiha tashabbuskori Moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalarining biridan foydalanish boʻyicha tijorat bankiga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali ariza bilan murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni ilova qiladi. Loyiha tashabbuskorining murojaatiga koʻra 2-bosqich Tijorat banki 1. Tijorat banki loyiha tashabbuskorini skoringdan oʻtkazadi va ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganadi. 2. Biznes loyihani moliyalashtirish haqida qaror qabul qilinganda, moliyaviy resurslar olish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali Jamgʻarmaga buyurtmanoma taqdim etadi. 10 ish kuni ichida 3-bosqich Jamgʻarma Buyurtmanomalarni umumlashtirib, koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritadi. Har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar 4-bosqich Kengash Buyurtmanomalarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha moliyaviy resurs ajratish yoki uni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 5-bosqich Jamgʻarma Kengash tomonidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tijorat bankiga bildirishnoma (qaror nusxasini ilova qilgan holda) yuboradi. 1 ish kuni ichida 6-bosqich Tijorat banki 1. Moliyaviy resurs ajratish rad etilgan hollarda bu haqida loyiha tashabbuskorini xabardor qiladi. 2. Moliyaviy resurs ajratish maʼqullanganda, loyiha tashabbuskori bilan tegishli hujjatlarni rasmiylashtiradi va Jamgʻarmaga toʻgʻridan-toʻgʻri, pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali tijorat bankining masʼul rahbari tomonidan imzolangan talabnoma va biznes loyihalar reyestrini kiritadi. 3 ish kuni ichida 7-bosqich Jamgʻarma Jamgʻarmadagi mavjud mablagʻlar doirasida tijorat bankiga moliyaviy resurs ajratadi. 5 ish kuni ichida 8-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma tomonidan ajratilgan moliyaviy resurs hisobidan loyiha tashabbuskoriga kredit ajratadi. 3 ish kuni ichida

Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qarz ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Loyiha tashabbuskori Moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalarining biridan foydalanish boʻyicha Jamgʻarmaga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali ariza bilan murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni ilova qiladi. Loyiha tashabbuskorining murojaatiga koʻra 2-bosqich Jamgʻarma 1. Loyiha tashabbuskorining arizasi ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganadi. Oʻrganish natijalariga koʻra loyiha tashabbuskorining arizasi ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlmagan taqdirda, arizani Kengashga kiritishni rad etadi va bu haqida loyiha tashabbuskorini xabardor qiladi. 1. 10 ish kuni ichida. 2. Loyiha tashabbuskorining arizasi ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda, arizani Kengashga kiritadi. 2. Har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar. 3-bosqich Kengash Biznes loyihalarni koʻrib chiqadi va natijasi boʻyicha qarz ajratish yoki qarz ajratishni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Jamgʻarma Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali loyiha tashabbuskoriga xabarnoma yuboradi va xabarnomaga Kengash qaroridan koʻchirma ilova qiladi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Loyiha tashabbuskori, Jamgʻarma Qarz shartnomasini tuzadi. 10 ish kuni ichida 6-bosqich Jamgʻarma Qarz shartnomasiga asosan loyiha tashabbuskoriga qarz ajratadi. 3 ish kuni ichida

Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Yoshlarni xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha taʼlim xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 320 baravarigacha miqdorda qarz ajratiladigan olis va chekka hududlar

T/r Tuman nomi Olis va chekka hududlar nomi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1. Boʻzatov tumani “Aspantay” OFY 2. “Koʻksuv” OFY 3. Qoʻngʻirot tumani “Qoraqalpogʻiston” SHFY 4. “Jaslik” SHFY 5. “Qirqqiz” SHFY 6. “Suoʻyenli” OFY 7. “Raoʻshan” OFY 8. “Ajiniyaz” OFY 9. “Yelabad” SHFY 10. “Xorezm” OFY 11. Moʻynoq tumani “Qazaqdarya” OFY 12. “Qiziljar” OFY 13. “Xakimota” OFY 14. Taxtakoʻpir tumani “Marjankoʻl” MFY 15. “Qostruba” MQFY 16. “Qoniratkoʻl” OFY 17. “Beltau” OFY 18. “Mulk” OFY 19. Toʻrtkoʻl tumani “Oqqamish” OFY 20. “Qumbasqan” OFY 21. “Paxtaobod” OFY 22. “Yonboshqalʼa” OFY 23. “Koʻkcha” OFY 24. “Atauba” OFY 25. Qoraoʻzak tumani “Qoybaq” OFY 26. Amudaryo tumani “Nazarxon” OFY 27. Taxiatosh tumani “Saraykoʻl” OFY 28. Kegeyli tumani “Jalpaqjap” OFY 29. “Kukuzak” OFY 30. Shumanay tumani “Birleshik” OFY 31. “Ketenler” OFY 32. Xoʻjayli tumani “Qumjiqqin” OFY 33. Nukus tumani “Kerder” OFY 34. “Taqirkoʻl” OFY 35. Chimboy tumani “Qiziloʻzyak” OFY 36. Qonlikoʻl tumani “Sarioltin” OFY 37. “Jayxun” MFY 38. Nukus shahri “Qaratau” MFY 39. Ellikqalʼa tumani “Chuqurqaq” MFY 2. Buxoro viloyati 40. Shofirkon tumani “Sharof Rashidov” MFY 41. Romitan tumani “Gazli” MFY 42. “Qizilravot” MFY 43. Gʻijduvon tumani “Koʻkcha” MFY 44. Peshkoʻ tumani “Jongeldi” MFY 3. Jizzax viloyati 45. Yangiobod tumani “Sarmich” MFY 46. “Xavotogʻ “ QFY 47. Forish tumani “Garasha” MFY 48. “Narvon” MFY 49. “Oʻxum” MFY 50. “Darboza” MFY 51. “Doʻstlik” MFY 52. Arnasoy tumani “Boʻston” MFY 53. Gʻallaorol tumani “Gulchambar” QFI 54. “Gʻoʻbdin” MFY 55. “Koʻkbuloq” QFY 56. “Qipchoqsuv” MFY 57. “Jiydali” QFY 58. “Qoʻytosh” SHFY 59. “Oqtosh” MFY 60. “Savruk” MFY 61. “Korizquduq” QFY 62. Zafarobod tumani “Chimqoʻrgʻon” QFY 63. Zarbdor tumani “Oqar” MFY 64. Baxmal tumani “Baxmal” QFY 65. “Muzbuloq” MFY 66. Sharof Rashidov tumani “Koʻrpasoy” MFY 67. “Tinchlik” MFY 4. Qashqadaryo viloyati 68. Qarshi tumani “Poshton” MFY 69. “Choʻliboʻston” MFY 70. “Kerayit” MFY 71. “Hilol” MFY 72. “Bogʻobod” MFY 73. “Xonobod” MFY 74. Dehqonobod tumani “Boshchorbogʻ” MFY 75. “Boyqoʻrgʻon” MFY 76. “Oqqishloq” MFY 77. “Tarqopchigʻay” MFY 78. “Duob” MFY 79. “Sarchashma” MFY 80. “Terakli” MFY 81. “Oybek” MFY 82. “Obiravon” MFY 83. “Chashmaimiron” MFY 84. “Chilgaz” MFY 85. Qamashi tumani “Katta oʻra” MFY 86. “Bogʻobod” MFY 87. Koson tumani “Alachabob” MFY 88. “Uyrot” MFY 89. “Xoʻjaquduq” MFY 90. Nishon tumani “Doʻstlik” MFY 91. “Qirqquloch” MFY 92. Kasbi tumani “Choʻlquvar” QFY 93. Chiroqchi tumani “Mirzatup” MFY 94. “Arabbandi” MFY 95. “Chambil” MFY 96. “Langar” MFY 97. “Taragʻay” MFY 98. “Quruqsoy” MFY 99. “Yangihayot” MFY 100. “Qoʻshanhor” MFY 101. “Paxtalisoy” MFY 102. “Shoʻrquduq” MFY 103. “Navroʻz” MFY 104. “Galabek” MFY 105. Koʻkdala tumani “Eski anhor” MFY 106. “Shoʻrquduq” MFY 107. “Chorvador” MFY 108. “Shoʻrbozor” MFY 109. “Guliston” MFY 110. “Taloqtepa” MFY 111. “Umakay” MFY 112. “Ayritom” MFY 113. “Toshli” MFY 114. “Harduri” MFY 115. “Qanoatli” MFY 116. “Xushali” MFY 117. Shahrisabz tumani “Gʻilon” MFY 118. “Miraki” MFY 119. “Sarchashma” MFY 120. “Koʻl” MFY 121. “Hisorak” MFY 122. “Sayyod” MFY 123. Yakkabogʻ tumani “Tatar” MFY 124. “Oʻrta” MFY 125. Mirishkor tumani “Gulshanbogʻ” MFY 126. “Navbahor” MFY 127. “Pomuq” MFY 128. Kitob tumani “Kuxsor” MFY 129. Muborak tumani “Sardoba” MFY 130. Gʻuzor tumani “Qorakoʻl” MFY 131. “Eshonquduq” MFY 5. Navoiy viloyati 132. Zarafshon shahri “Muruntov” MFY 133. “Daugiztau” MFY 134. Xatirchi tumani “Maydon” MFY 135. “Mirdosh” MFY 136. “Angidon” MFY 137. “Langar” MFY 138. Uchquduq tumani “Koʻkpatas” OFY 139. “Altintov” OFY 140. “Uzunquduq” OFY 141. “Bozdun” OFY 142. “Mingbuloq” OFY 143. “Koʻqayaz” OFY 144. Nurota tumani “Yangiturmush” MFY 145. “Qadoq” MFY 146. “Sentob” MFY 147. “Temirqovuq” MFY 148. “Qizilcha” MFY 149. “Suvliq” MFY 150. “Kattasoy” MFY 151. Konimex tumani “Qarakata” QFY 152. “Sarjal” OFY 153. “Yangiqazgʻon” QFY 154. “Uchtepa” OFY 155. “Boymurat” OFY 156. Qiziltepa tumani “Yangihayot” MFY 157. Tomdi tumani “Ayaqquduq” OFY 158. “Keregetov” OFY 159. “Keriz” OFY 160. “Suketti” OFY 161. “Tomdibulaq” OFY 162. “Shiyeli” OFY 6. Namangan viloyati 163. Pop tumani “Guliston” MFY 164. “Yuqori Chodakboshi” MFY 165. “Navbahor” MFY 166. “Bogʻishamol” MFY 167. “Chorkesar” MFY 168. “Qoʻshminor” MFY 169. “Imon ota” MFY 170. “Madaniyat” MFY 171. Yangiqoʻrgʻon tumani “Zarbdor” MFY 172. “Mamay” MFY 173. “Qayroqi” MFY 174. Chortoq tumani “Hazratishoh” MFY 175. “Bogʻiston” MFY 176. “Sozsoy” MFY 7. Samarqand viloyati 177. Nurobod tumani “Sazagʻon” MFY 178. “Omondara” MFY 179. “Jom” MFY 180. “Saxoba” MFY 181. “Jarquduq” MFY 182. “Buloqboshi” MFY 183. “Agʻron” MFY 184. “Arabota” MFY 185. “Nurdum” MFY 186. “Oltinsoy” MFY 187. “Boshquduq” MFY 188. “Olgʻa” MFY 189. “Oʻrtabuz” MFY 190. “Lolazor” MFY 191. “Tepaqul” MFY 192. “Saroy” MFY 193. “Navbahor” MFY 194. “Bunyodkor” MFY 195. Payariq tumani “Nakurt” MFY 196. “Gʻallakor” MFY 197. Ishtixon tumani “Boylata” MFY 198. “Mirzakoʻl” MFY 199. “Zarbuloq” MFY 200. “Barlos” MFY 201. Pastdargʻom tumani “Qoʻshquduq” MFY 202. “Bahor” MFY 203. Kattaqoʻrgʻon tumani “Bunyodkor” MFY 204. “Jizmonsoy” MFY 205. Qoʻshrabot tumani “Toz” MFY 206. “Yangiqishloq” MFY 207. “Jonbuloq” MFY 208. “Qoʻshtamgʻali” MFY 209. “Oqchobsoy” MFY 210. “Minishkor” MFY 211. “Chimmos” MFY 212. “Qoratosh” MFY 213. “Doʻstlik” MFY 214. “Qovunchi” MFY 215. “Pangat” MFY 216. “Quvkalla” MFY 217. “Boypurushli” MFY 218. “Yuqorisaroy” MFY 219. “Oʻrtasoy” MFY 220. “Urganji” MFY 221. Paxtachi tumani “Chashma” MFY 8. Sirdaryo viloyati 222. Sardoba tumani “Ravot” MFY 223. “Paxtakor” MFY 224. “Doʻstlik” MFY 225. “Birlik” MFY 226. Oqoltin tumani “Boʻston” MFY 227. Sayxunobod tumani “Oʻrikzor” MFY 228. Sirdaryo tumani “Taraqqiyot” MFY 229. Xovos tumani “Binokor” MFY 230. Mirzaobod tumani “Yoʻldoshobod” MFY 231. “Yangihayot” MFY 232. “Bahoriston” MFY 9. Surxondaryo viloyati 233. Bandixon tumani “Obikor” MFY 234. “Limonzor” MFY 235. “Obod yurt” MFY 236. Muzrabot tumani “Chegarachi” MFY 237. “Fayziobod” MFY 238. Termiz tumani “Gulbahor” MFY 239. Oltinsoy tumani “Xoʻjaipok” MFY 240. Shoʻrchi tumani “Tamshush” MFY 241. Qumqoʻrgʻon tumani “Tebat” MFY 242. “Xoʻjamulki” MFY 243. “Ariqoshgan” MFY 244. Sherobod tumani “Chorbogʻ” MFY 245. “Vandop” MFY 246. “Uzunsoy” MFY 247. “Gʻurjak-2” MFY 248. “Qorabogʻ” MFY 249. “Mehnatobod” MFY 250. Sariosiyo tumani “Sangardak” MFY 251. “Subhidam” MFY 252. “Chosh” MFY 253. “Xonjiza” MFY 254. “Maland” MFY 255. “Karsh” MFY 256. “Ehtirom” MFY 257. “Xumoyun” MFY 258. Uzun tumani “Xursand” MFY 259. “Madaniy turmush” MFY 260. “Toltugay” MFY 261. “Bobotogʻ” MFY 262. “Yangiobod” MFY 263. “Xoʻjakulsin” MFY 264. “Oʻrmonchi” MFY 265. “Oqmachit” MFY 266. “Nurli kelajak” MFY 267. “Zarkamar” MFY 268. “Tomchi” MFY 269. “Pahlavon” MFY 270. “Jiyda buloq” MFY 271. Boysun tumani “Qizilnavr” MFY 272. “Xoʻjaidod” MFY 273. “Dexibolo” MFY 274. “Chilonzor” MFY 275. “Oʻrmonchi” MFY 276. “Oʻrta machay” MFY 277. “Munchoq” MFY 278. “Obikor” MFY 279. Denov tumani “Pojur” MFY 280. “Ushor” MFY 281. “Koʻhsor” MFY 282. “Yoshlik” MFY 10. Toshkent viloyati 283. Bekobod tumani “Uyas” MFY 284. “Nayman” MFY 285. “Dehqonobod” MFY 286. “Achamayli” MFY 287. Parkent tumani “Yangi Sanganak” MFY 288. Yuqori Chirchiq tumani “Qursoy” MFY 289. Boʻka tumani “Koʻkorol” MFY 290. “Istiqlol” MFY 291. “Samarqand” MFY 292. “Yangiqoʻrgʻon” MFY 293. Ohangaron tumani “Yangihayot” MFY 294. “Ovjazsoy” MFY 295. “Gulobod” MFY 296. “Koʻksaroy” MFY 297. “Chinor” MFY 298. “Chetsuv” MFY 299. “Susam” MFY 300. “Goʻshsoy” MFY 301. Boʻstonliq tumani “Qoramozor” MFY 302. “Navobod” MFY 303. “Burchmullo” MFY 304. “Nanay” MFY 305. “Algʻabas” MFY 306. “Bogʻiston” MFY 307. “Dadabayev” MFY 308. “Yakkatut” MFY 309. “Uzun” MFY 310. “Boladala” MFY 311. “Pskom” MFY 312. “Chimgan” MFY 313. Piskent tumani “Zominovul” MFY 314. “Oqtom” MFY 315. Angren shahri “Nishbosh” MFY 316. “Lashkerak” MFY 317. “Jigariston” MFY 318. “Tolbuloq” MFY 319. “Fayzobod” MFY 320. “Oydin” MFY 11. Fargʻona viloyati 321. Soʻx tumani “Yangiariq” MFY 322. “Sarikanda” MFY 323. “Oftobru” MFY 324. “Navobod” MFY 325. “Mulgon” MFY 326. “Demursad” MFY 327. “Zangat” MFY 328. “Qizilqiyoq” MFY 329. “Hushyor” MFY 330. “Sharqobod” MFY 331. “Lenbur” MFY 332. “Tul” MFY 333. “Gʻaznov” MFY 334. “Istiqlol” MFY 335. “Saribozorcha” MFY 336. “Qalʼa” MFY 337. “Chumoqcha” MFY 338. “Guliston” MFY 339. “Chashma” MFY 340. “Devayron” MFY 341. “Qalʼacha” MFY 342. “Sohibkor” MFY 343. Fargʻona tumani “Yordon” MFY 344. “Shohimardonobod” MFY 345. “Shohimardon” MFY 346. “Boy mahalla” MFY 347. “Yuqori Gulshan” MFY 348. “Gulshan” MFY 349. “Guzar” MFY 350. “Sharq haqiqati” MFY 351. “Ulugʻbek” MFY 352. “Soyboʻyi” MFY 353. “Yuqori Archa” MFY 354. “Qurilish” MFY 355. “Chimyon” MFY 356. “Shifokor” MFY 357. “Mindon” MFY 358. “Qoʻriq” MFY 359. “Fargʻona” MFY 360. “Xonqiz” MFY 361. “Yangiyoʻl” MFY 362. “Maydon” MFY 363. “Qoʻrgʻontepa” MFY 364. “Hosilot” MFY 365. Rishton tumani “Choʻngʻara” MFY 12. Xorazm viloyati 366. Tuproqqalʼa tumani “Tuproqqalʼa maskani” MFY 367. “Sarimay” MFY 368. “Hazorasp” MFY 369. “Nukus” MFY 370. Qoʻshkoʻpir tuman “Arablar” MFY

Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan biznes loyihalarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan xarajatlarni qisman qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Loyiha tashabbuskori Moliyaviy qoʻllab-quvvatlash vositalarining biridan foydalanish boʻyicha Jamgʻarmaga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali ariza bilan murojaat qiladi va tegishli hujjatlarni ilova qiladi. Loyiha tashabbuskorining murojaatiga koʻra 2-bosqich Jamgʻarma 1. Loyiha tashabbuskorining arizasi ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganadi. 1. 10 ish kuni ichida. 2. Loyiha tashabbuskorining arizasi ushbu Nizom talablariga muvofiq boʻlgan taqdirda arizani Kengashga kiritadi. 2. Har oyda kamida ikki marta, qoida tariqasida, har oyning 10 va 20-sanasiga qadar. 3-bosqich Kengash Arizalarni ushbu Nizom talablariga muvofiqligini koʻrib chiqadi, natijasi boʻyicha xarajatlarni qisman qoplab berish yoki uni rad etish haqida qaror qabul qiladi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich Jamgʻarma Qabul qilingan qaror toʻgʻrisida pochta aloqa xizmati vositasida yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali loyiha tashabbuskoriga xabarnoma yuboradi va xabarnomaga Kengash qaroridan koʻchirma ilova qiladi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich Loyiha tashabbuskori, Jamgʻarma Xarajatlarni qisman qoplash uchun mablagʻ ajratish haqida shartnoma tuzadi. 10 ish kuni ichida 6-bosqich Jamgʻarma Shartnomaga asosan xarajatlarni qisman qoplab berish uchun loyiha tashabbuskoriga mablagʻ ajratadi. 3 ish kuni ichida

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 426-son qaroriga 2-ILOVA

“Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yoshlarning istiqbolli startap loyihalarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi huzuridagi Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish davlat maqsadli jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) muassisligidagi “Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Venchur jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan startap loyihalarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

loyiha tashabbuskori — ushbu Nizomga muvofiq Venchur jamgʻarma tomonidan qoʻllab-quvvatlash vositalari taqdim etilishi nazarda tutilgan subyektlar;

akseleratsiya dasturi — startap loyihalarni trenerlik (mentorlik), ixtisoslashtirilgan oʻquv tadbirlari va ekspert maslahatlari orqali qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirishga qaratilgan dastur;

inkubatsiya dasturi — startap loyihalarni dastlabki bosqichda qoʻllab-quvvatlashga moʻljallangan, gʻoyani amaliy biznesga aylantirishga qaratilgan dastur;

Kengash — Jamgʻarma faoliyatini samarali tashkil etish uchun oʻz sohasida yuqori natijalarga erishgan hamda samarali faoliyat yuritib kelayotgan 20 nafar tadbirkordan iborat tarkibda jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi kollegial organ;

startap loyiha — amalga oshishi xavfi mavjud boʻlgan sharoitda yangi mahsulot yoki xizmat turini yaratuvchi innovatsion ishlanmalarning qoʻllanishi, koʻlami va tez oʻsish surʼati bilan farqlanadigan, oʻn sakkiz yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi tomonidan amalga oshirilayotgan yoki mazkur fuqaroga (fuqarolarga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tomonidan amalga oshirilayotgan, davomiyligi 7 yilgacha boʻlgan biznes loyiha.

2-bob. Venchur jamgʻarma tomonidan startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash tartibi

3. Ushbu Nizomga muvofiq, akseleratsiya va inkubatsiya dasturlarini muvaffaqiyatli yakunlagan hamda startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun oʻtkazilgan nufuzli tanlovlarda gʻolib (sovrindor) boʻlgan startap loyihalarga Venchur jamgʻarma tomonidan ularning ustav fondi (ustav kapitali)ning 40 foizidan ortib ketmaydigan miqdorda ulush kiritiladi va quyidagi miqdorlarda investitsiya mablagʻlari (keyingi oʻrinlarda — investitsiya mablagʻlari) ajratiladi:

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan namunaviy modelni ishlab chiqish jarayonidagi startap loyihaga — 500 mln soʻmgacha;

Oʻzbekiston bozorida muvaffaqiyatli joriy qilingan startap loyihaga — 1 mlrd soʻmgacha;

xorijiy bozorga chiqish imkoniyatiga ega boʻlgan startap loyihaga — 2 mlrd soʻmgacha.

Bunda har bir startap loyiha boʻyicha:

ishtirokchilari investitsiya jalb qilgan akseleratsiya va inkubatsiya dasturlarida loyiha tashabbuskori ishtirok etgan boʻlishi;

loyiha tashabbuskori Yoshlar ishlari agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi xamda Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga kiritilgan startap loyihalarni qoʻllab-quvvatlash uchun oʻtkazilgan nufuzli tanlovlardan birida gʻolib deb topilgan boʻlishi lozim.

4. Istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan namunaviy modelni ishlab chiqish jarayonidagi startap loyihaga investitsiya mablagʻlari mazkur namunaviy modelni ishlab chiqish hamda tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasigacha bosqichlarni oʻz ichiga olgan chora-tadbirlar hamda ular boʻyicha xarajatlarni nazarda tutuvchi dastur asosida ajratiladi.

5. Ushbu Nizomning 3-bandida nazarda tutilgan startap loyihani istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori deb topish, shuningdek, Oʻzbekiston bozorida muvaffaqiyatli joriy qilingan hamda xorijiy bozorga chiqish imkoniyatiga ega boʻlgan deb topish Kengash tomonidan tasdiqlanadigan metodologiya (keyingi oʻrinlarda — metodologiya) asosida aniqlanadi.

Bunda Venchur jamgʻarma hamda Kengash tomonidan baholanadigan boshqa koʻrsatkichlar bilan bir qatorda:

soʻnggi 12 oyda tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasidan olgan daromadi oʻsish surʼatiga ega boʻlgan hamda bazaviy hisoblash miqdorining 500 baravaridan kam boʻlmagan miqdordagi summani tashkil etgan yoxud boshqa venchur jamgʻarmalaridan yoki qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan kamida shu miqdorda investitsiya jalb qilgan startap loyihalar — Oʻzbekiston bozoriga muvaffaqiyatli joriy qilingan startap loyiha;

soʻnggi 12 oyda tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasidan olgan daromadi oʻsish surʼatiga ega boʻlgan hamda bazaviy hisoblash miqdorining 800 baravaridan kam boʻlmagan miqdordagi summani tashkil etgan yoxud boshqa venchur jamgʻarmalaridan yoki qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalardan kamida shu miqdorda investitsiya jalb qilgan, shuningdek, tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasini Internet jahon axborot tarmogʻi orqali real vaqt rejimida amalga oshirish koʻzda tutilgan startap loyiha — xorijiy bozorga chiqish imkoniyatiga ega boʻlgan startap loyiha deb topiladi.

Investitsiya mablagʻlarini ajratish Kengashning qarori asosida Venchur jamgʻarma tomonidan amalga oshiriladi.

6. Investitsiya mablagʻlarini olish uchun loyiha tashabbuskori 18 yoshga toʻlgan va 30 yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlishi yoki ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushining kamida 50 foizi 18 yoshga toʻlgan va 30 yoshdan oshmagan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosiga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan yuridik shaxs tashkil etgan holda faoliyat yurituvchi tadbirkorlik subyektlari boʻlishi lozim.

Bunda:

yuridik shaxs tashkiliy-huquqiy shakliga koʻra ishtirokchilari uning majburiyatlari boʻyicha javobgar boʻlmaydigan hamda faoliyati bilan bogʻliq zararlar uchun oʻzi qoʻshgan hissalar qiymati doirasida javobgar boʻladigan jamiyat shaklida roʻyxatdan oʻtgan boʻlishi zarur;

istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan namunaviy modelni ishlab chiqish jarayonidagi startap loyiha tashabbuskori jismoniy shaxs boʻlgan taqdirda, mazkur bandda nazarda tutilgan yuridik shaxs shaklidagi tadbirkorlik subyektini ikki hafta ichida tashkil etishi hamda investitsiya shartnomasini ushbu yuridik shaxs tomonidan imzolanishini taʼminlashi shart.

7. Istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan namunaviy modelni ishlab chiqish jarayonidagi, Oʻzbekiston bozorida muvaffaqiyatli joriy qilingan hamda xorijiy bozorga chiqish imkoniyatiga ega boʻlgan startap loyihalarga birinchi transhda 50 foiz miqdorda, shuningdek, asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarining (KPI) bajarilishiga muvofiq ikkinchi va uchinchi transhlarda 25 foizdan investitsiya mablagʻlari ajratiladi.

8. Venchur jamgʻarma tomonidan ilgari investitsiya mablagʻlari ajratilgan startap loyiha uchinchi transhda ulush kiritilgan vaqtdan boshlab kamida olti oy oʻtgach, shuningdek, soʻnggi bir yil davomida jadal oʻsish surʼatini koʻrsatgan, shu jumladan, tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasidan olgan daromadi kamida 1,5 baravarga oshgan hollarda, ushbu Nizom talablariga muvofiq qoʻllab-quvvatlash vositasidan takroran foydalanish uchun ariza taqdim etishi mumkin.

Bunda Venchur jamgʻarma kiritadigan ulush startap loyihani amalga oshirayotgan yuridik shaxs ustav fondi (ustav kapitali)ning 40 foizidan ortib ketmaydigan miqdorda boʻlishi lozim.

9. Venchur jamgʻarma startap loyihaning ustav fondi (ustav kapitali)ga kiritgan ulushini kelgusida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda realizatsiya qilishi mumkin.

3-bob. Investitsiya mablagʻlarini olish uchun ariza berish tartibi

10. Loyiha tashabbuskoriga investitsiya mablagʻlarini ajratish ushbu Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

11. Investitsiya mablagʻlarini olish uchun loyiha tashabbuskori Venchur jamgʻarma tomonidan tasdiqlangan shaklga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda ariza topshirishi va unga quyidagi hujjatlarni ilova qilishi lozim:

startap loyihada jamiyatdagi muammolarga innovatsion yechim mavjudligi toʻgʻrisida taqdimot;

startap loyihaning biznes rejasi;

startap loyihada bozor hajmi va mahsulot sotuvga chiqarilgan boʻlsa, uning daromadi, shu jumladan, soʻnggi 12 oyda tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasidan olgan daromadi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

startap loyihada sotuv rejasi;

inkubatsiya yoki akseleratsiya dasturlari muvaffaqiyatli yakunlanganini hamda Yoshlar ishlari agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi xamda Innovatsion rivojlanish agentligi tomonidan roʻyxatga kiritilgan nufuzli tanlovlardan birida gʻolib (sovrindor) boʻlganini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjudligi, shu bilan birga, ular bilan tuzilgan bitimlar taqdim etilgani;

startap loyiha avval boshqa manbalar tomonidan moliyalashtirilgan boʻlsa, bu haqida maʼlumotlar;

startap loyihani amalga oshirayotgan yuridik shaxs ustavining nusxasi;

ushbu Nizom talablarida koʻzda tutilgan boshqa holatlar boʻyicha maʼlumotlar.

Taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlarning haqiqiyligiga loyiha tashabbuskori javobgar hisoblanadi.

12. Arizalarni dastlabki baholash va koʻrib chiqish Venchur jamgʻarma tomonidan amalga oshiriladi.

4-bob. Arizalarni koʻrib chiqish tartibi

13. Ariza taqdim etilgan kundan boshlab Venchur jamgʻarma tomonidan yigirma besh ish kuni ichida ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻri rasmiylashtirilgani va toʻliqligi koʻrib chiqiladi.

Bunda toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgani munosabati bilan loyiha tashabbuskoriga qaytarilgandan soʻng qayta ariza taqdim etishga ketgan vaqt ushbu muddatga kirmaydi.

14. Ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan yoki notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgan hollarda, arizani koʻrib chiqish uchun Kengashga kiritilmasdan, Venchur jamgʻarma tomonidan besh ish kuni ichida loyiha tashabbuskoriga kamchiliklarni bartaraf etish uchun imkoniyat beriladi.

Bunda Venchur jamgʻarma tomonidan arizadagi kamchiliklarni bartaraf etish uchun besh ish kunidan iborat muddat belgilanadi va bu haqida loyiha tashabbuskori xabardor qilinadi. Venchur jamgʻarma loyiha tashabbuskorining iltimosnomasiga binoan kamchiliklarni bartaraf etish uchun berilgan muddatni besh kundan kam boʻlmagan muddatga uzaytirishi kerak.

15. Loyiha tashabbuskori Venchur jamgʻarma tomonidan qayd etilgan kamchiliklarni bartaraf etib, belgilangan muddatda tegishli hujjatlar va maʼlumotlarni Venchur jamgʻarmaga taqdim etishi lozim.

Loyiha tashabbuskori belgilangan muddatda kamchiliklarni bartaraf etmasa va bu haqida Venchur jamgʻarmani xabardor qilmasa, Venchur jamgʻarma tomonidan belgilangan muddat tugagandan soʻng uch ish kuni ichida investitsiya mablagʻlarini ajratishni rad etish masalasini koʻrib chiqish uchun ariza Kengashga kiritiladi.

16. Venchur jamgʻarma tomonidan arizani koʻrib chiqish, shu jumladan, metodologiya asosida startap loyihalarning istiqbolini baholash jarayoniga sohaning malakali mutaxassislari fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida ekspert sifatida jalb etilishi mumkin.

Mazkur ekspertlar tomonidan oʻrganishlar asosida Venchur jamgʻarmaga tavsiyaviy ahamiyatga ega xulosa taqdim etiladi.

Hujjatlar va startap loyihani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha Venchur jamgʻarma loyiha tashabbuskoriga investitsiya mablagʻlarini ajratish yoki ajratishni rad etish yuzasidan xulosa tayyorlaydi, agar ekspertlar jalb etilgan boʻlsa, ularning xulosasi bilan birga uni bir ish kuni ichida Kengashga qaror qabul qilish uchun taqdim etadi.

17. Venchur jamgʻarma tomonidan investitsiya mablagʻlarini ajratish toʻgʻrisida xulosa tayyorlangan taqdirda, Kengashga koʻrib chiqish uchun hujjatlar, shu jumladan, istiqbolda muvaffaqiyatga erishish salohiyati yuqori boʻlgan namunaviy modelni ishlab chiqish jarayonidagi startap loyiha boʻyicha mazkur namunaviy modelni ishlab chiqish hamda tovarlar (xizmatlar) realizatsiyasigacha bosqichlarni oʻz ichiga oluvchi dastur hamda tegishli startap loyiha boʻyicha tasdiqlanadigan erishilishi lozim boʻlgan asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) loyihasi kiritiladi.

Asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) startap-loyihaning biznes maqsadlariga erishishdagi oʻsishi va muvaffaqiyatini aks ettiradigan koʻrsatkichlar hisoblanadi. Bunda asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI), shu jumladan, quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

daromadning oshishi;

ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish hajmini kengaytirish;

loyihaning rivojlanishi.

18. Kengash ariza, unga ilova qilingan hujjatlar, Venchur jamgʻarmaning xulosasi, shuningdek, investitsiya mablagʻlarini ajratish yuzasidan xulosa tayyorlangan hollarda, startap loyiha yuzasidan asosiy samaradorlik koʻrsatkichlar (KPI) loyihasini yetti ish kuni ichida koʻrib chiqadi.

Kengash aʼzolarining kamida 50 foizidan koʻprogʻi ovoz bergan startap loyiha saralab olingan hamda ular boʻyicha investitsiya mablagʻlarini ajratish tasdiqlangan hisoblanadi.

Kengash arizani koʻrib chiqish natijalariga asosan investitsiya mablagʻlarini ajratishni tasdiqlash yoki ajratishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Kengash qarori majlis bayonnomasi tarzida rasmiylashtirilib, Kengashning majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolari tomonidan imzolanadi.

19. Venchur jamgʻarma arizani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha qabul qilingan qaror toʻgʻrisida loyiha tashabbuskoriga toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali xabarnoma yuboradi va xabarnomaga Kengash qaroridan koʻchirma ilova qilinadi.

Xabarnomada investitsiya ajratilishi yoki ajratish rad etilishi sabablari koʻrsatiladi.

20. Investitsiya mablagʻlarini ajratishni rad etish uchun quyidagilar asos boʻlishi mumkin:

a) loyiha tashabbuskori ushbu Nizomning 3 — 6-bandlarida koʻrsatilgan shartlarga mos kelmasligi;

b) taqdim etilgan hujjatlar va maʼlumotlar ushbu Nizom talablariga muvofiq kelmasligi, shuningdek, notoʻgʻri maʼlumotlar taqdim etilgani;

v) ikkinchi va uchinchi transhlarda investitsiya mablagʻlari ajratilishini rad qilish uchun:

jalb qilingan investitsiya mablagʻlaridan investitsiya shartnomalarida belgilanmagan maqsadlarda foydalangani;

asosiy samaradorlik koʻrsatkichlaridagi (KPI) talablar bajarilmagani yoki lozim darajada bajarilmagani.

Investitsiya mablagʻlarini ajratish ushbu bandning “a” va “b” kichik bandlarida nazarda tutilgan asoslar bilan rad etilgan taqdirda, loyiha tashabbuskori rad etish uchun asos boʻlgan holatlarni bartaraf etish va arizani takroran taqdim etish huquqiga ega.

21. Ariza yuzasidan investitsiya mablagʻlarini ajratish tasdiqlangan taqdirda, loyiha tashabbuskoriga investitsiya ajratish shakli va shartlari, shuningdek, har bir tomonning huquq va majburiyatlari, startap loyihani amalga oshirish boʻyicha asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) koʻrsatilgan holda investitsiya mablagʻlarini ajratish boʻyicha Venchur jamgʻarma tomonidan investitsiya shartnomasi imzolanishi yuzasidan xabarnoma yuboriladi.

22. Xabarnoma yuborilgan vaqtdan boshlab oʻn ish kuni ichida loyiha tashabbuskori hamda Venchur jamgʻarma oʻrtasida shartnoma uch nusxada tuziladi. Bunda shartnomaning nusxalari loyiha tashabbuskori hamda Venchur jamgʻarmada qoladi, bir nusxasi Jamgʻarmaga yuboriladi.

Agar loyiha tashabbuskori ushbu bandda nazarda tutilgan muddatlarda va tartibda investitsiya shartnomasini uzrli sabablarsiz tasdiqlamasa, Venchur jamgʻarma investitsiya ajratishni rad etadi hamda bu haqida loyiha tashabbuskorini xabardor qiladi.

23. Investitsiya shartnomasi imzolangan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida loyiha tashabbuskoriga tegishli boʻlgan (ishtirokchi boʻlgan) yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga yuridik shaxs ustav fondi (ustav kapitali)ga Venchur jamgʻarmaning ulushi kiritilishiga oid oʻzgartirishlar kiritiladi hamda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.

Bunda Venchur jamgʻarma kiritadigan ulush startap loyihani amalga oshirayotgan yuridik shaxs ustav fondi (kapitali)ning 40 foizidan ortib ketmaydigan miqdorda boʻlishi lozim.

24. Investitsiya mablagʻlarining birinchi transhdagi miqdori loyiha tashabbuskoriga tegishli boʻlgan (ishtirokchi boʻlgan) yuridik shaxsning taʼsis hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirishlar davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan kundan boshlab uch ish kuni ichida loyiha tashabbuskorining bank hisobraqamiga oʻtkaziladi.

Investitsiya mablagʻlarining qolgan qismi investitsiya shartnomasiga ilova qilingan asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarining (KPI) bajarilishi asosida ikkinchi va uchinchi transhlarda 25 foizdan ajratiladi.

25. Loyiha tashabbuskori har chorak yakuni boʻyicha keyingi oyning 10-sanasida oʻtgan chorakda investitsiya mablagʻlari sarflanishi haqidagi maʼlumotlarni hamda unga tegishli boʻlgan (ishtirokchi boʻlgan) yuridik shaxsning moliyaviy hisobotlarini taqdim etib borishi lozim.

26. Venchur jamgʻarma loyiha tashabbuskori tomonidan investitsiya shartnomasi hamda asosiy samaradorlik koʻrsatkichlarining (KPI) bajarilishini monitoring qilib boradi. Venchur jamgʻarma monitoring davomida, zaruratga koʻra, loyiha tashabbuskoridan tegishli maʼlumot va hujjatlarni soʻrab olishga haqli.

Loyiha tashabbuskori Venchur jamgʻarmaga monitoring oʻtkazish uchun barcha zarur shart-sharoitlarni yaratib berishi shart.

27. Loyiha tashabbuskori tomonidan investitsiya shartnomasi shartlari va (yoki) asosiy samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI) bajarilmasa yoxud lozim darajada bajarilmasa, Venchur jamgʻarma investitsiya mablagʻlarining navbatdagi transhlarini ajratishni toʻxtatishga, loyiha tashabbuskoriga tegishli boʻlgan (ishtirokchi boʻlgan) yuridik shaxsning ustav fondi (ustav kapitali)ga kiritilgan ulushini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda qaytarib olishga yoki realizatsiya qilishga haqli.

28. Venchur jamgʻarma oʻz faoliyati davomida xalqaro va mahalliy yuridik, auditorlik, investitsiya maslahatchilari, konsalting kompaniyalari, yuqori malakali ekspertlar (konsultantlar), trenerlar (mentorlar) va boshqa mutaxassislarni fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb etishi mumkin.

29. Arizani topshirish va uni koʻrib chiqish uchun loyiha tashabbuskoridan haq olinmaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

30. Ushbu Nizom taqdim etilayotgan investitsiya usuli mexanizmining samaradorligini tahlil qilish natijalariga koʻra belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqilishi va takomillashtirilishi mumkin.

31. Loyiha tashabbuskori yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektlariga investitsiya mablagʻlari ajratilgandan soʻng tadbirkorlik subyektining ustav fondi (ustav kapitali)dagi investitsiya ajratilishi vaqtidagi yosh fuqaroga (fuqarolariga) tegishli boʻlgan ulushi miqdorini investitsiya shartnomasi muddati davomida boshqa shaxsga oʻtkazish mumkin emas (yosh fuqaro vafot etgan, vafot etgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan hollar bundan mustasno). Ushbu talab buzilgan taqdirda, Venchur jamgʻarma ajratilgan investitsiya mablagʻlarini shartnomada belgilangan tartibda qaytarilishini talab qilishi lozim.

32. Venchur jamgʻarma quyidagi huquqlarni oʻzida saqlab qoladi:

investitsiya mablagʻlaridan foydalanish samaradorligini nazorat qilish va kuzatib borish;

ushbu Nizom talablari buzilganligi aniqlangan taqdirda, investitsiya mablagʻlarini shartnomada belgilangan tartibda qaytarilishini talab qilish;

istalgan vaqtda investitsiya kiritilgan startap loyihaning ustav fondi (ustav kapitali)dagi ulushini qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda loyiha tashabbuskoriga va (yoki) uchinchi shaxslarga sotish.

33. Venchur jamgʻarma faoliyatini moliyalashtirish bilan bogʻliq barcha xarajatlar qonunchilik hujjatlari bilan unga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

34. Venchur jamgʻarma va Kengashning qarorlari, xatti-harakatlari yoki harakatsizligi ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.

35. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

“Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasi tomonidan yoshlarning istiqbolli startap loyihalarini moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

“Yoshlar ventures” venchur jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yoshlarning istiqbolli startap loyihalarini moliyalashtirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Loyiha tashabbuskori Investitsiya mablagʻlarini olish uchun Venchur jamgʻarma tomonidan tasdiqlangan shaklga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri yoki elektron shaklda axborot tizimlari orqali murojaat qiladi va zarur hujjatlarni taqdim etadi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Venchur jamgʻarma 1. Ilova qilingan hujjatlarning toʻgʻri rasmiylashtirilgani va toʻliqligini koʻrib chiqadi hamda startap loyihani baholaydi. 1. 25 ish kunida. 2. Hujjatlar va startap loyihani koʻrib chiqish yakuni boʻyicha loyiha tashabbuskoriga investitsiya mablagʻlarini ajratish yoki ajratishni rad etish yuzasidan xulosa tayyorlaydi hamda Kengashga qaror qabul qilish uchun taqdim etadi. 2. 1 ish kunida. 3-bosqich Kengash * Ariza, unga ilova qilingan hujjatlar, Venchur jamgʻarmaning xulosasi, shuningdek, investitsiya mablagʻlarini ajratish yuzasidan xulosa tayyorlangan hollarda startap loyiha yuzasidan asosiy samaradorlik koʻrsatkichlar (KPI) loyihasini koʻrib chiqadi. 7 ish kunida 4-bosqich Loyiha tashabbuskori, Venchur jamgʻarma 1. Investitsiya ajratish shakli va shartlari, shuningdek, har bir tomonning huquq va majburiyatlari koʻrsatilgan holda investitsiya mablagʻlarini ajratish haqida shartnoma tuzadi. 1. 10 ish kunida. 2. Loyiha tashabbuskoriga tegishli boʻlgan (ishtirokchi boʻlgan) yuridik shaxsning ustav fondiga Venchur jamgʻarma ulushini kiritadi va taʼsis hujjatlariga ushbu ulush kiritilishiga oid oʻzgartirishlar kiritadi hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazadi. 2. 10 ish kunida. 5-bosqich Venchur jamgʻarma Shartnomaga asosan startap loyiha tashabbuskoriga investitsiya mablagʻlarining birinchi transh miqdorida mablagʻ ajratadi. 3 bank ish kunida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 10-iyul,

426-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.07.2025-y., 09/25/426/0598-son)

lex.uz