UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 10-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 10 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

ТУЗИЛМАСИ

2025-2026 йилларда сунъий интеллект технологиялари соҳасида устувор лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тузилмасидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» давлат муассасаси негизида «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) 2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар томонидан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

б) 2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

а) мазкур қарорга 1-иловада белгиланган устувор лойиҳалар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

Бунда ушбу устувор лойиҳаларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган ахборот тизимлари ва дастурий таъминотларни келгусида техник қўллаб-қувватлаш, улардан фойдаланиш ҳамда бошқа молиявий масалалар манфаатдор вазирлик ва идораларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

б) Марказга мазкур қарорга 1-иловада белгиланган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар ўртасида танлов ўтказишга рухсат берилади;

в) ушбу қарорга 2-иловада белгиланган вазирлик ва идоралар ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига устувор лойиҳалар амалга оширилиши юзасидан тегишли ахборот киритиб боради.

4. Рақамли технологиялар вазирлиги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети учун 2026 йил 1 июнга қадар сунъий интеллект технологияларини амалга ошириш бўйича параллель ҳисоблаш, машинавий ўқитиш ва бошқа лойиҳалар учун зарур бўлган график ишлов бериш блокларини (GPU) ўз ичига олган юқори самарали ҳисоблаш кластери ҳамда катта маълумотлар базаси сервер қурилмалари харид қилинишини таъминласин.

Бунда ушбу сервер қурилмаларини харид қилиш Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан Рақамли технологиялар вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига 1-ИЛОВА

2025-2026 йилларда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги ҳамда уларнинг иштирокидаги ташкилотлар томонидан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноати соҳалари 1. Сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжларини таҳлил ва прогноз қилиш учун дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 2. Тизимни синов тариқасида «Фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази» ДМда ишга тушириш. 2027 йил февраль 3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш. 2027 йил июль 2. Клиник қарорлар қабул қилишни автоматлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий ёрдам сифатини оширишга мўлжалланган сунъий интеллектга асосланган рақамли тиббий ёрдамчи дастурий таъминотини ишлаб чиқиш (ТОП-3 ташхис). 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тизимни синов тариқасида Олмазор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда «Шох сарой» хусусий клиникасида * ишга тушириш. 2026 йил октябрь 3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш. 2026 йил декабрь 3. DMED Ягона тиббий ахборот тизимига интеграциялашган, тиббий кўрик жараёнини автоматик равишда баёнлаштириш учун нутқни аниқлаш технологияларидан (SТТ) фойдаланган ҳолда овозли ёрдамчи дастурий таъминотни (модулини) ишлаб чиқиш. 1. Тизимнинг лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тизимни синов тариқасида Юнусобод тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда «Кўксарой» диагностика маркази хусусий клиникасида * ишга тушириш. 2026 йил январь 3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш. 2026 йил март 4. Кўкрак қафасидаги тугунлар, ўсмалар, яллиғланиш жараёнлари ва бошқа патологик ўзгаришларни эҳтимолий аниқлаш мақсадида сунъий интеллект ёрдамида компьютер томографияси ва рентген тасвирларини таҳлил қиладиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тизимни синов тариқасида Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда «Федорович» хусусий клиникасида * ишга тушириш. 2026 йил октябрь 3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш. 2026 йил декабрь 5. Маммография тадқиқотлари асосида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича сунъий интеллект технологиясини жорий этиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Тизимни синов тариқасида Республика ихтисослаштирилган онкология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда «Дармон Сервис» хусусий клиникасида * ишга тушириш. 2026 йил октябрь 3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш. 2026 йил декабрь II. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллект технологияларини қўллаш соҳалари 6. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали қишлоқ хўжалиги экинлари (буғдой ва пахта)нинг ҳосилдорлигини прогноз қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 7. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва қурилиш ишларини барвақт аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳани амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 8. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали яйловларнинг яшиллик ҳолатини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил ноябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали электр узатиш тармоқларининг ҳолатини (сим, устун ва сунъий интеллект имкониятидан келиб чиқиб бошқалар) мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 10. Космик мониторингда сунъий интеллект ҳамда геоахборот тизимларини қўллаш орқали мавжуд қуёш панелларининг ўрнатмаларини ва ўрнатиш учун юқори самарадорликка эга жойларни аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар III. Транспорт, логистика ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳалари 11. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали темир йўл ҳолатини мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 12. Тошкент шаҳридаги темир йўл вокзалларига кириш қисмига фуқароларни идентификация қилиш борасида сунъий интеллектга асосланган «UzFace» тизимини тажриба-синов тариқасида ишга тушуриш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , Транспорт вазирлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил март 13. Аэрокосмик мониторингда сунъий интеллектни қўллаш орқали автомобиль йўлларида асфальт қопламалари ҳолатини аниқлаш ва мониторинг қилиш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил июнь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 14. Космик суратларнинг ўлчами аниқлигини яхшилаш учун сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил март Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 15. Сунъий интеллект ёрдамида жамоат транспорти ҳамда оғир юк машинасини бошқариш жараёнида ҳайдовчининг ҳаракатини кузатиб боришда мобил алоқа воситасидан фойдаланиш, мудраш ва ухлаб қолиш каби хавфли вазиятлардан огоҳлантириш тизимини яратиш. 1. Маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 2026 йил апрель 16. Синов тариқасида компьютер нигоҳи орқали шахсни идентификация қилган ҳолда кичик қоидабузарликларни (чекиш ҳолатлари, пиёдалар белгиланмаган йўл қатнов қисмидан ўтиш) аниқлаш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил июль 17. Компьютер нигоҳи орқали самокатларда хавфсизлик талабларига зид ҳолда ҳаракатланиш ҳолатларини автоматик тарзда аниқлашни йўлга қўйиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил февраль 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь 18. Фуқаролар учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини ишлаб чиқиш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил май 19. Суд қарорлари лойиҳаларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил июнь 20. Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь 3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил март 21. Видеокузатув камералари ва компьютер нигоҳи технологияси ёрдамида маиший чиқиндиларни ташлаш ҳолатларини аниқлаш бўйича «UzFace» тизимини такомиллаштириш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 2026 йил сентябрь 22. Компьютер нигоҳи ёрдамида инсоннинг кийими, соч ранги қўлидаги буюмлар бўйича фильтрлаш ҳамда инсонни объект сифатида аниқлаш тизимини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 2026 йил август IV. Экология, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар 23. Сунъий интеллект ёрдамида давлат харидларида қонунга зид ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш учун дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил февраль 3. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. 2026 йил ноябрь 24. Бюджет ташкилотларининг давлат харажатларини амалга ошириш жараёнида барча етказиб берувчиларнинг банк ҳисобрақамларини автомат равишда текшириш имкониятини яратиш. 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан Марказий банк ахборот тизимлари ўртасида банк ҳисобрақамлари тўғрисида маълумот алмашинуви бўйича техник йўриқнома ишлаб чиқиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Техник йўриқномани белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Бюджет ташкилотларининг давлат харидлари жараёнида банк ҳисобрақамларини инсон омилисиз текшириш имкониятини синовдан ўтказиш ва ишга тушириш. 2026 йил декабрь 25. Радиолокацион космик суратларни сунъий интеллект орқали қайта ишлаш натижасида норуда фойдали қазилма конларида ўзгаришларни аниқлаш бўйича танланган ҳудудларда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш. 1. Лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи маълумотларни тўплаш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Лойиҳани амалга ошириш. 2026 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 26. Ўзбек тилида сўзловчиларни ажратган ҳолда (диаризация), мажлисларни баёнлаштириш тизимини ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил февраль 27. Сунъий интеллект технологиясига асосланган «Ўзбек тили корпуси» учун маълумотлар тўпламини шакллантириш. 1. Хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил февраль 3. Зарур маълумотлар тўпламини шакллантириш. 2026 йил май 4. Синов тариқасида очиқ моделлар асосида миллий моделни ишлаб чиқиш ҳамда тўпланган маълумотлар асосида ўқитиш. 2026 йил ноябрь 28. Сурдо таржима механизмига эга мобил иловани ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий маҳсулот ни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил ноябрь 29. Имконияти чекланган шахслар учун бинолар, иншоотлардаги инклюзивлик талабларига мувофиқликни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш учун аппарат-дастурий комплекснинг техник намунасини яратиш ва пандусларнинг қиялик бурчаги, кенглиги, баландлиги ва қопламаси ҳолатини аниқлаш бўйича ихтисослашган роботлаштирилган машиналарни харид қилиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда дастлабки маълумотларни таҳлил қилиш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Моделни ишлаб чиқиш ва ўқитиш, синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил декабрь 30. Тарихий маълумотлар асосида сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда об-ҳавони олдиндан прогноз қилиш тизимини жорий қилиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь 3. Тизимни ишга тушириш. 2026 йил февраль 31. Фойдаланувчиларга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида овозли ва матнли «Чат-ботни» жорий этиш. 1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Чат-ботни ишлаб чиқиш. 2026 йил апрель 32. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида оммабоп хизматларни кўрсатиш жараёнида фойдаланувчи томонидан юкланган ҳужжатнинг талабларга мувофиқлигини текшириш ва ушбу ҳужжатдаги маълумотлар асосида зарур майдонларни автоматик тўлдириш имконини берувчи хизматни ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 2026 йил август 33. Ягона интерактив давлат хизматлари портали контакт марказини автоматлаштириш тизимини сунъий интеллект асосидаги овозли роботлардан фойдаланган ҳолда жорий этиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 34. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини бошқариш хизмати (овоз ёрдамида майдонларни автоматик тўлдириш) жорий этиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш. 2026 йил август 35. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда pm.gov.uz ва murojaat.gov.uz порталлари орқали тушган мурожаатларни қабул қилиш ва ишлаш тизимини ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тизимни ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь 3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2026 йил декабрь 36. Ўқувчилар томонидан фанлар ўзлаштирилишини таҳлил қилиш ҳамда билим ва кўникмаларни яхшилаш учун ўқув материалларини танлаб беришга мўлжалланган сунъий интеллект асосидаги ўқитувчи ёрдамчисини ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил ноябрь 3. Тизимни ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 37. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шу жумладан, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи дастурчиларни сунъий интеллектни жорий этиш ва қўллаш бўйича малака ошириш курслари ва тренингларга, шу жумладан, ихтисослаштирилган йўналишларга жалб этиш. 1. Малака ошириш курслари учун ўқув дастурлари ва материалларини яратиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Малака ошириш курслари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь 3. Ихтисослашган йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2025 йил октябрь 38. Илмий ва амалий соҳаларда самарали ва аниқ тадқиқотларни амалга ошириш учун сунъий интеллект технологиялари асосида мустақил ҳаракатланиш, маълумотларни таҳлил қилиш ва лаборатория ускуналари билан ўзаро интеграция имкониятига эга бўлган 20 турдаги роботлаштирилган қурилмаларни харид қилиш. 1. Лойиҳаолди ўрганиш ишларини амалга ошириш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 3. 20 турдаги роботлаштирилган қурилмаларни харид қилиш. 2025-2026 йиллар Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 39. Давлат идораларининг 100 нафар ходимининг сунъий интеллект бўйича хорижий онлайн курсларда малакасини ошириш. 1. Малака ошириш курслари учун хорижий онлайн курслар рўйхатини шакллантириш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Малака ошириш курслар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил ноябрь 3. Давлат идораларининг 100 нафар ходимларининг босқичма-босқич малака ошириш онлайн курсларини ташкил этиш. 2026 йил декабрь 40. Kubernetes ва Run:AI базасидаги платформаларни бошқариш ва тармоқларни лойиҳалаштириш бўйича мутахассислар малакасини ошириш. 1. Kubernetes ва Run:AI базасидаги малака ошириш курслари рўйхатини шакллантириш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Босқичма-босқич малака ошириш онлайн курсларини ташкил этиш. 2025 йил декабрь 41. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва одамлар тўпланадиган жойларни мониторинг қилиш ҳамда жиноятларни аниқлаш учун компьютер нигоҳидан фойдаланиб видео-идентификация тизимини жорий этиш. 1. Маҳаллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил февраль 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил октябрь 42. Ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш вақти, навбат вақти ва масъул ходим иш жойида мавжудлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 43. Сунъий интеллект ёрдамида Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида вазифаларни автоматик равишда тайинлаш ва кузатиб бориш, кечикишларни аниқлаш ва яқинлашиб келаётган муддатларни эслатиб туриш функциясини жорий этиш. 1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 44. Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда фойдаланувчиларга ҳужжатларни излаш бўйича «Чат-бот» техник ёрдам хизматини жорий этиш. 1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил июль 45. Сунъий интеллект технологиясидан фойдаланган ҳолда идоралараро ҳужжат айланиш тизимида кирувчи ҳужжатларнинг ўзбек тилида матнни таниб олиш (OCR) , кирувчи ҳужжатларни таснифлаш ҳамда рўйхатга олиш ва ҳужжатлар бўйича Раҳбарларга устхатларни (фишка лойиҳаларини) шакллантириш модулни жорий этиш. 1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил январь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил март 46. Samaradorlik.uz автоматлаштирилган ахборот тизимида ташкилот ва идоралар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари модулидаги KPI кўрсаткичларини тасдиқланган ҳисоботлар ўртасида таҳлил қилишда сунъий интеллект технологиясини қўллаш. 1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Сунъий интеллект технологияси асосидаги моделни ишлаб чиқиш. 2025 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 47. Идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясини қўллаган ҳолда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни мазмуни бўйича таниб олиш ва ижрочиларнинг аввалги жавоблари асосида автоматик тарзда мурожаатларга жавобларни шакллантириш модулини жорий этиш. 1. Лойиҳани тадқиқ этиш ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил июнь 48. Сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усули ёрдамида рақамлаштирилган тасвирларни қайта ишлаш ва сифатини яхшилаш wеb-платформасини ишлаб чиқиш. 1. Лойиҳаолди ҳужжатларни ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Сунъий интеллектга асосланган мослашувчан интерполяция усулини ишлаб чиқиш. 2026 йил март 4. Тасвирларни қайта ишлаш ва сифатини яхшилаш сунъий интеллект моделини ўқитиш. 2026 йил июнь 49. Ўзбекистоннинг сунъий интеллект соҳасидаги халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича таҳлил ўтказиш. 1. Халқаро ташкилотларнинг экспертларини жалб қилиш ва улар томонидан жорий ҳолатни таҳлил қилиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Таҳлил натижалари бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2025 йил декабрь 50. Сунъий интеллект йўналиши бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университетларида лабораториялар ташкил этиш. 1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш. 2025 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш. 2025 йил ноябрь 3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни жиҳозлаш. 2025 йил декабрь 51. Сунъий интеллект йўналиши бўйича олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 5 та лабораториялар ташкил этиш. 1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш. 2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш. 3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш. 4. Қуйидаги муассасаларда сунъий интеллект йўналиши бўйича лабораториялар ташкил этиш: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети; Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети; Тошкент иқтисодиёт университети; Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети; Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти. 2025-2026 йиллар Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 52. Андижон давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ва бошқа олий таълим муассасаларида сунъий интеллект лабораторияларини ташкил этиш. 1. Тадқиқот лабораторияларининг техник параметрларини тасдиқлаш. 2025 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Техник параметрларга мувофиқ зарур ускуна ва жиҳозларни харид қилиш. 2026 йил июль 3. Тадқиқот лабораториялари учун ажратилган бино ва иншоот ёки махсус хоналарни таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш. 2026 йил декабрь 53. Жамоатчилик фикрини комплекс таҳлил қилишга қаратилган, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги нашрларни (ҳис-туйғулар, умумий контекст, асосий мавзулар ва фаол шахслар) қайта ишлаш функцияларини ўз ичига олган долзарб ижтимоий масалалар бўйича жамоатчилик норозилиги даражасини мониторинг қилиш имконини берувчи сунъий интеллект асосидаги платформани ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил ноябрь 3. Платформани ишлаб чиқиш. 2026 йил август 54. Сунъий интеллект технологиялари ёрдамида видеоматериалларни автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизимини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил декабрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил сентябрь 55. Банк соҳасида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шубҳали тўловларни таҳлил қилиш тизимини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил март 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 56. Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда кўнгилочар ҳамда савдо объектларида ташриф буюрувчилар фаоллиги ва сонини мониторинг қилиш ва таҳлил қилиш тизимини яратиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил март 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил ноябрь 57. «Бир миллион ўзбек сунъий интеллект фойдаланувчиси» лойиҳасини ўз ичига олган «AIStudy.uz» платформасини ишлаб чиқиш. 1. Платформани ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил июль Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил сентябрь 3. Платформани ишлаб чиқиш. 2025 йил октябрь 58. Чекиш, ёнғин ва тутун омилларини аниқлаш тизимини яратиш ҳамда ушбу омиллар билан боғлиқ асосий объектларни сегментлаш ва таснифлаш учун компьютер нигоҳи технологиясини қўллаш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил август Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил август V. Сунъий интеллект йўналишидаги илмий-амалий тадқиқотлар 59. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзбек тилидаги матн маълумотларини таснифлаш ва тематик излаб топиш алгоритмларини ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва бошқа манбалар асосида сунъий интеллект моделини ишлаб чиқиш ва ўқитиш учун зарур бўлган маълумотлар тўпламини шакллантириш. 2026 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Ўзбек тилидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни индекслаш, таснифлаш ва тематик излаб топиш учун ахборот-қидирув тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 60. Миокард инфаркти билан оғриган беморларни реабилитация қилиш дастурларини ҳар бир беморга динамик мослаштириш учун чуқур ўрганиш модели ва алгоритмларини ишлаб чиқиш. 1. Ўткир коронар синдром ва юрак-қон томир касалликларининг бошқа асоратлари билан оғриган беморлар тўғрисида машинавий ўрганишга мўлжалланган тиббий маълумотлар тўпламларини шакллантириш; 2026 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Уй шароитида кардиологик реабилитация ва юрак-қон томир касалликларининг иккиламчи профилактикасини қўллаб-қувватлаш учун телетиббиёт тизимини яратиш. 2026 йил декабрь 61. Статистика ҳисоботларининг сифатини назорат қилиш учун самарали машинавий ўрганиш усулларини тадқиқ қилиш. 1. Статистика ҳисоботи ва кузатувлар маълумотларининг тўғрилиги ва яхлитлигини текшириш усулларини тадқиқ қилиш. 2026 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Маъмурий маълумотлардан фойдаланиб, статистика ҳисоботлари сифатини интеллектуал таҳлил қилиш ва яхлитлигини текширишнинг автоматлаштириш ахборот тизимини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 62. Атмосфера, ерости сувлари ва суғориладиган тупроқларнинг экологик ҳолатини мониторинг ва прогноз қилиш учун ночизиқли математик моделлар ва сонли алгоритмларни ишлаб чиқиш. Атмосферада зарарли антропоген чиқиндиларнинг тарқалиши, суюқлик фильтрацияси ва унумдор тупроқ қатламида минерал тузларнинг тарқалиш жараёнлари билан боғлиқ башоратлаш ва қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш дастурий таъминотини яратиш. 2026 йил декабрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 63. Архив ҳужжатларининг матнини таниб олиш ва метамаълумотларни ахборот тизимига киритиш жараёнларини автоматлаштириш имконини берувчи сунъий интеллектга асосланган ечимларни ишлаб чиқиш. 1. Архив ҳужжатларининг матнини (босма, қўлёзма) таниб олиш (OCR) ишланмаларини тадқиқ этиш. 2026 йил октябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Архив ҳужжатларининг матнидан тегишли метамаълумотларни ажратиб олиш дастурий воситаларини ишлаб чиқиш. 2026 йил декабрь 64. Илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш, ўқитишнинг замонавий услубларига эътибор қаратиш, ўқув жараёнини рақамлаштириш ва илғор илмий ёндашувларни жорий этиш . 1. Малака ошириш курслари учун ўқув дастурлари ва материалларини яратиш. 2025 йил сентябрь Рақамли технологиялар вазирлиги , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Малака ошириш курслари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2025 йил октябрь 3. Ихтисослашган йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш. 2026 йил январь

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига 2-ИЛОВА

2025-2026 йилларда вазирлик ва идоралар томонидан амалга ошириладиган сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича устувор лойиҳалар

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Солиқ маъмурчилиги соҳаси 1. Сунъий интеллект элементларини амалдаги солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларига жорий этиш орқали солиқ хавфларини таҳлил қилиш ва баҳолашни йўлга қўйиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2026 йил май Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь 3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 2027 йил ноябрь 2. Сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда солиқ тўловчиларга ёрдам бериш учун виртуал маслаҳатчи «Davr On»ни такомиллаштириш. Бунда «Davr On» ёрдамида солиқ тўловчиларга 24 соат, ҳафтанинг 7 куни давомида автоматик режимида солиқ қонунчилигини тушунтириш ва мобил иловада фойдаланувчиларга мавжуд маълумотлар бўйича жавоб бериш механизмини йўлга қўйиш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил октябрь Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 3. Солиқ қўмитасининг идоралараро ҳужжат айланиш тизимида сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиб, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмунини аниқлаш ва ижрочиларнинг олдинги жавоблари асосида автоматик жавоблар тайёрлаш модулини ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2026 йил март Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь 3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 2027 йил май 4. Солиқ органларида сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида солиқ инспекторлари, бизнес таҳлилчилар, лойиҳа менежерлари ва дастурчиларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларни оширишга қаратилган махсус ўқув курсларига жалб этиш. Шу билан бирга, Япония, Германия, Сингапур ва Малайзия каби сунъий интеллект соҳасида илғор тажрибага эга мамлакатларга хизмат сафари асосида ташриф буюриб, уларнинг амалиётларини ўрганиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025-2026 йиллар Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 5. Солиқ органларининг «Call markazi» фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. Бунда: сунъий интеллект асосидаги овозли роботлар ёрдамида операторлар ва мижозлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни автоматлаштириш бўйича; сунъий интеллект ёрдамида солиқ тўловчиларга қўнғироқлар қилиш орқали уларнинг солиқ қарздорлиги тўғрисида огоҳлантириш бўйича тизимни жорий этиш назарда тутилади. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2026 йил май Солиқ қўмитасининг Махсус жамғармаси маблағлари Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил октябрь 3. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 2027 йил октябрь II. Божхона маъмурчилиги соҳаси 6. Божхона декларациясида товарлар тўғрисидаги маълумотлар асосида унинг ТИФ ТН кодини аниқлаш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида ТИФ иштирокчиси томонидан тақдим этилган товарнинг ТИФ ТН кодига солиштириб, унинг ўхшашлик даражасини баҳолаш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш. 1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил ноябрь Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. ТИФ ТН кодини аниқлаш учун маълумотларни тўплаш ва тайёрлаш. 2026 йил июнь 3. ТИФ ТН кодини ўхшашлик даражасини баҳолаш юзасидан тадқиқотни амалга ошириш. 2026 йил декабрь 7. Жисмоний шахслар, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг божхонага оид саволларига жавоб берувчи сунъий интеллектга асосланган «Божхона маслаҳатчиси» чат-ботини жорий этиш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш. 1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил декабрь Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Божхонага оид саволларига жавоб бериши учун маълумотларни тўплаш ва тайёрлаш. 2026 йил май 3. Божхона «маслаҳатчиси» чатботини жорий этиш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш. 2026 йил ноябрь 8. Божхона органларининг дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш, такомиллаштириш, шунингдек, назорат техника воситаларининг техник кузатувини амалга ошириш учун «Ўзбектелеком» АК тизимидаги «Unicon-soft» МЧЖни ягона тизим оператори этиб белгиланиш. 1. Ягона тизими оператори томонидан божхона органларига янги технологияларни татбиқ этиш, дастурлаш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш юзасидан инвестиция маблағларини киритиб бориш. 2025-2026 йиллар Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Божхона қўмитасининг АКТ ва КТ бошқармаси вазифаларини босқичма — босқич ягона тизим операторига ўтказиш. 2025 декабрь 3. Ягона тизим оператори томонидан кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар жорий этиш ҳисобига ахборот тизимлари ҳамда назорат техника воситаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. доимий 9. Божхона қўмитасининг барча ҳудудий бошқармалари Масофавий электрон декларациялаш божхона постларида Божхона юк декларациясида транспорт харажатларини сунъий интеллект элементлари ёрдамида ҳисоблаш юзасидан тадқиқот ишларини олиб бориш. 1. Тадқиқотни амалга ошириш учун хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил ноябрь Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Божхона юк декларациясида транспорт харажатлари бўйича маълумотларни тўплаш. 2026 йил июнь 3. Транспорт харажатларини сунъий интеллект элементлари ёрдамида ҳисоблаш юзасидан тадқиқот ишларини амалга ошириш. 2026 йил декабрь 10. Божхона органларининг сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи ходимларини сунъий интеллект соҳасида билим ва малакасини ошириш мақсадида мазкур йўналишида юқори тажрибага эга бўлган ташкилот ва олий таълим муассасаларнинг кенг доирадаги курсларида ўқитиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025-2026 йиллар Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Хорижий давлатлар билан савдо алоқаларининг кенгайиши, товар ва транспорт воситалари бўйича маълумотлар ҳажми ортиши натижасида маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш учун юқори қувватли сервер қурилмалари билан жиҳозлаш. 1. Юқори қувватли сервер қурилмалар билан жиҳозлаш бўйича Ягона тизими оператори томонидан 1 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция маблағларини киритиш. 2. Жалб қилинган маблағлар ҳисобидан сервер қурилмаларини харид қилиш. 3. Сервер қурилмаларни ўрнатиш ва ишга тушириш. 2025-2026 йиллар Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 12. Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган «GATE» (Global Access for Trade and Exchange) ахборот платформасини сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда ягона оператор билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил ноябрь Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил май 3. Тизимни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. 2026 йил декабрь 13. Мамлакат транзит салоҳиятини ошириш ҳамда божхона ва юк операцияларини амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш мақсадида божхона назорати остида кузатув жараёнларига сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда ягона тизим оператор билан ҳамкорликда «GPS» электрон пломбалар орқали ташиш амалиётини жорий қилиш. 1. Ягона тизим оператори томонидан божхона назорати остида кузатув жараёнларига сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда «GPS» электрон пломбалар харид қилиш учун 1 — 1,5 млн доллар қийматида инвестиция киритиш. 2. Жалб қилинган маблағлар ҳисобидан «GPS» электрон пломбалар харидини амалга ошириш. 3. Божхона назорати остида кузатув жараёнлари доимий мониторингини олиб боришга мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш. 4. «GPS» пломбалар ҳамда дастурий таъминотни комплекс амалиётга жорий этиш. 2025-2026 йиллар Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 14. Чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган транспорт воситаларини сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи сканер қилувчи инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозлашни ягона тизим оператори билан ҳамкорликда амалга ошириш. 1. Сунъий интеллект технологиялари асосида ишловчи инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозлаш. 2. Биринчи босқичда 1 та авто ва 1 та темир йўл чегара божхона постларига ИКМ қурилмаларини ўрнатиш. 3. Божхона қўмитаси балансидаги барча инспекцион кўрик мажмуаларини доимий созлигини таъминлаш мақсадида ягона тизим операторига техник кузатувини амалга ошириш учун уларни топшириш. Ягона тизим оператори томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда назорат техник воситаларига техник хизмат кўрсатувчи махсус лаборатория ҳамда мобил гуруҳлар ташкил этиш. 2025-2026 йиллар Ягона тизим оператори маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги 15. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти хамда Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Навоий» чегара божхона постларида фуқароларни ўтишида қулайлик яратиш мақсадида уларни идентификация қилиш борасида сунъий интеллектга асосланган «UzFace» тизимини Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда синовдан ўтказиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Ижрочилар маблағлари ҳисобидан Божхона қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги III. Банк-молия соҳаси 16. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида «Таҳлилий ахборот тизими» (ADR) лойиҳасини амалга ошириш. 1. Техник топшириқни белгиланган тартибда келишиш ва харид ҳужжатларини тайёрлаш. 2025 йил ноябрь Ўз маблағлари ҳисобидан Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқувчи ва интеграторларни аниқлаш ва шартнома имзолаш. 2026 йил сентябрь 3. «Таҳлилий ахборот тизими» (ADR)ни тажриба синовдан ўтказиш. 2027 йил июнь 17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сунъий интеллект элементлари мавжуд бизнес-таҳлилий воситани жорий қилиш. 1. Сунъий интеллект воситасида амалга ошириш имконияти мавжуд устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда ушбу йўналишларга мос сунъий интеллект элементлари мавжуд бизнес-таҳлилий воситани танлаш. 2025 йил октябрь Ўз маблағлари ҳисобидан Марказий банк, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Бизнес-таҳлилий воситани синовдан ўтказиш. 2026 йил март 18. Бюджет ташкилотларининг харажатларини ҳисоб-китоб қилиш бўйича ахборот тизимини яратиш. Бунда: бюджет ташкилотларининг харажатлар сметасидан келиб чиқиб, харид режалари ва иш ҳақини автомат шакллантириш; бюджет ташкилотларининг харажатларини таҳлил қилиш ва режалаштириш жараёнларида сунъий интеллект технологияларини қўллаш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва жорий этишда хорижий тажрибани ўрганиш. 2025 йил декабрь Ўз маблағлари ҳисобидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Лойиҳа техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2026 йил сентябрь 3. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш. 2027 йил май IV. Жамоат хавфсизлиги, э кология, саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар 19. Интеллектуал видео таҳлил ёрдамида саноат объектларида хавфсизлик қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш (каска, ёруғлик акс эттирувчи жилетларни аниқлаш) тизимини жорий этиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш. 2025 йил ноябрь Ўз маблағлари ҳисобидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги 2. Ахборот тизимини жорий этиш. 2026 йил февраль 20. 3-сон гидрометаллургия заводида технологик жараёнларини бошқариш учун сунъий интеллект асосида рақамли ёрдамчи тизимини жорий этиш. 1. Белгиланган тартибда ускуналарни харид қилиш. 2. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш. 2025-2026 йиллар Ўз маблағлари ҳисобидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги 21. «Шарқий» конида диспетчерлик хизмати учун замонавий «BI» воситаларини (Advanced Data Analytics) ишлаб чиқиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш. 2. Ахборот тизимини жорий этиш. 2025-2026 йиллар Ўз маблағлари ҳисобидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги 22. Сунъий интеллект асосида конларда оғир юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчиларини назорат қилувчи видеоаналитик (DMS) тизимини жорий қилиш. 1. Тизимни ишлаб чиқиш ва синов тариқасида ишга тушириш. 2. Ахборот тизимини жорий этиш. 2025-2026 йиллар Ўз маблағлари ҳисобидан «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, Рақамли технологиялар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 июлдаги 425-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 356-сон қарори билан тасдиқланган Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 5-банди «б» кичик бандининг йигирма бешинчи хатбошисидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги айрим ташкилотларнинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июндаги 409-сон қарорида :

а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги ПҚ-4699-сон қарорига мувофиқ «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази», шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 14 октябрдаги ПҚ-358-сон қарори билан «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этилганлиги ва уларнинг асосий вазифалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;

б) 2-банднинг «б» кичик бандида :

биринчи хатбошидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, халқаро стандартлар ва методологияларни жорий этиш бўйича ягона технологик ёндашувни таъминлаш;

маълумотларни қайта ишлаш учун технологик инфратузилмани ривожлантириш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида сунъий интеллект технологиялари асосида устувор лойиҳаларни амалга ошириш;

сунъий интеллект технологиялари асосида рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ҳамда уларнинг ташқи бозорларга чиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

электрон давлат хизматларини кўрсатиш тизимида сунъий интеллект технологияларини жорий этишнинг устувор йўналишларини белгилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

сунъий интеллект соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, аҳолини сунъий интеллект имкониятларидан амалий фойдаланишга кенг ўргатиш, шунингдек, ушбу йўналишда илмий салоҳиятни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш»;

в) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари» сўзлари «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси;

хўжалик шартномалари доирасида кўрсатилган хизматлар ҳамда лойиҳаларни амалга оширишдан тушган маблағлар;

зарур техник инфратузилмани тақдим этиш эвазига шартномавий асосда стартап-лойиҳалардаги ўз улушларини сотишдан тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар»;

д) қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:

«5 1 . Белгилаб қўйилсинки, 2030 йил 1 январдан бошлаб «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси ўзи кўрсатган хизматлар доирасидаги тушумлар ҳисобидан босқичма-босқич мустақил молиялаштиришга ўтади»;

е) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Марказлар қуйидаги манзилдаги биноларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин:

«Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳрининг, Мирзо Улуғбек тумани И. Мўминова кўчасидаги 4-уй;

«Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги 114А-уй.

Бунда, биноларни сақлаш бўйича жорий харажатлар фойдаланувчилар томонидан қопланади»;

ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг

Директор Директорнинг биринчи ўринбосари Директорнинг ўринбосари Маркетинг ва савдолар бўлими 2 Маъмурий-хўжалик ишлари бўйича бош мутахассис 1 Инфратузилма бўлими 4 Стратегик ривожлантириш ва рейтинглар бўлими 3 Бухгалтерия 2 Иқтисодий ишлар бўйича бош мутахассис 1 Катта маълумотларни шакллантириш бўлими 4 «Рақамли иқтисодиёт» илмий-электрон журнали таҳририяти 3 Кадрлар бўлими 2 Ички аудит ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассис 1 Давлат ва хўжалик секторларига сунъий интеллектни жорий этиш бўлими 4 Рақамли иқтисодиёт бўлими 3 Юридик бўлим 2 Техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича бош мутахассис 1 IТ-компаниялар ва стартаплар билан ишлаш бўлими 3 Сунъий интеллект соҳасида саводхонликни ошириш бўлими 3 Назорат ва ижро интизоми бўлими 2 Махсус ишлар бўйича бош мутахассис 1 Ахборот хавфсизлиги бўлими 2 Харидлар бўйича бош мутахассис 1 Халқаро муносабатлар бўйича бош мутахассис 1 Ахборот хизмати 1

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 10 июль,

425-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2025 й., 09/25/425/0597-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

ROʻYXATI

TUZILMASI

2025-2026-yillarda sunʼiy intellekt texnologiyalari sohasida ustuvor loyihalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini 2030-yilga qadar rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 14-oktabrdagi PQ-358-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 14-oktabrdagi PQ-358-son qarori bilan Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tuzilmasidagi “Raqamli iqtisodiyot tadqiqotlari markazi” davlat muassasasi negizida “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilar:

a) 2025-2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi hamda ularning ishtirokidagi tashkilotlar tomonidan sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha ustuvor loyihalar roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

b) 2025-2026-yillarda vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshiriladigan sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha ustuvor loyihalar roʻyxati 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

a) mazkur qarorga 1-ilovada belgilangan ustuvor loyihalar Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan Raqamli texnologiyalar vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtiriladi.

Bunda ushbu ustuvor loyihalarni amalga oshirish doirasida ishlab chiqilgan axborot tizimlari va dasturiy taʼminotlarni kelgusida texnik qoʻllab-quvvatlash, ulardan foydalanish hamda boshqa moliyaviy masalalar manfaatdor vazirlik va idoralarning mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;

b) Markazga mazkur qarorga 1-ilovada belgilangan loyihalarni amalga oshirish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi hamda ularning ishtirokidagi tashkilotlar oʻrtasida tanlov oʻtkazishga ruxsat beriladi;

v) ushbu qarorga 2-ilovada belgilangan vazirlik va idoralar har chorak yakuni boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligiga ustuvor loyihalar amalga oshirilishi yuzasidan tegishli axborot kiritib boradi.

4. Raqamli texnologiyalar vazirligi Toshkent shahridagi Inha universiteti uchun 2026-yil 1-iyunga qadar sunʼiy intellekt texnologiyalarini amalga oshirish boʻyicha parallel hisoblash, mashinaviy oʻqitish va boshqa loyihalar uchun zarur boʻlgan grafik ishlov berish bloklarini (GPU) oʻz ichiga olgan yuqori samarali hisoblash klasteri hamda katta maʼlumotlar bazasi server qurilmalari xarid qilinishini taʼminlasin.

Bunda ushbu server qurilmalarini xarid qilish Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi tomonidan Raqamli texnologiyalar vazirligiga ajratilgan mablagʻlar hisobidan moliyalashtirilishi inobatga olinsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi raqamli texnologiyalar vaziri Sh.X. Shermatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 425-son qaroriga 1-ILOVA

2025-2026-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi hamda ularning ishtirokidagi tashkilotlar tomonidan sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha ustuvor loyihalar

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Sogʻliqni saqlash va farmatsevtika sanoati sohalari 1. Sunʼiy intellekt yordamida dori vositalariga bozor ehtiyojlarini tahlil va prognoz qilish uchun dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 2. Tizimni sinov tariqasida “Farmatsevtik mahsulotlar xavfsizligi markazi” DMda ishga tushirish. 2027-yil fevral 3. Tizimni toʻliq ishga tushirish. 2027-yil iyul 2. Klinik qarorlar qabul qilishni avtomatlashtirish va qoʻllab-quvvatlash hamda tibbiy yordam sifatini oshirishga moʻljallangan sunʼiy intellektga asoslangan raqamli tibbiy yordamchi dasturiy taʼminotini ishlab chiqish (TOP-3 tashxis). 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tizimni sinov tariqasida Olmazor tumani koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi hamda “Shox saroy” xususiy klinikasida * ishga tushirish. 2026-yil oktabr 3. Tizimni toʻliq ishga tushirish. 2026-yil dekabr 3. DMED Yagona tibbiy axborot tizimiga integratsiyalashgan, tibbiy koʻrik jarayonini avtomatik ravishda bayonlashtirish uchun nutqni aniqlash texnologiyalaridan (STT) foydalangan holda ovozli yordamchi dasturiy taʼminotni (modulini) ishlab chiqish. 1. Tizimning loyiha texnik hujjatlarini ishlab chiqish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tizimni sinov tariqasida Yunusobod tumani koʻp tarmoqli markaziy poliklinikasi hamda “Koʻksaroy” diagnostika markazi xususiy klinikasida * ishga tushirish. 2026-yil yanvar 3. Tizimni toʻliq ishga tushirish. 2026-yil mart 4. Koʻkrak qafasidagi tugunlar, oʻsmalar, yalligʻlanish jarayonlari va boshqa patologik oʻzgarishlarni ehtimoliy aniqlash maqsadida sunʼiy intellekt yordamida kompyuter tomografiyasi va rentgen tasvirlarini tahlil qiladigan dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tizimni sinov tariqasida Respublika ixtisoslashtirilgan ftiziatriya va pulmonologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hamda “Fedorovich” xususiy klinikasida * ishga tushirish. 2026-yil oktabr 3. Tizimni toʻliq ishga tushirish. 2026-yil dekabr 5. Mammografiya tadqiqotlari asosida koʻkrak bezi saratonini erta aniqlash boʻyicha sunʼiy intellekt texnologiyasini joriy etish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarini ishlab chiqish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Tizimni sinov tariqasida Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi hamda “Darmon Servis” xususiy klinikasida * ishga tushirish. 2026-yil oktabr 3. Tizimni toʻliq ishga tushirish. 2026-yil dekabr II. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllash sohalari 6. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali qishloq xoʻjaligi ekinlari (bugʻdoy va paxta)ning hosildorligini prognoz qilish boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 7. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali yerlarni oʻzboshimchalik bilan egallash va qurilish ishlarini barvaqt aniqlash boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihani amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 8. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali yaylovlarning yashillik holatini monitoring qilish va baholash boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil noyabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali elektr uzatish tarmoqlarining holatini (sim, ustun va sunʼiy intellekt imkoniyatidan kelib chiqib boshqalar) monitoring qilish boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 10. Kosmik monitoringda sunʼiy intellekt hamda geoaxborot tizimlarini qoʻllash orqali mavjud quyosh panellarining oʻrnatmalarini va oʻrnatish uchun yuqori samaradorlikka ega joylarni aniqlash boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar III. Transport, logistika va jamoat xavfsizligini taʼminlash sohalari 11. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali temir yoʻl holatini monitoring qilish boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 12. Toshkent shahridagi temir yoʻl vokzallariga kirish qismiga fuqarolarni identifikatsiya qilish borasida sunʼiy intellektga asoslangan “UzFace” tizimini tajriba-sinov tariqasida ishga tushurish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , Transport vazirligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil mart 13. Aerokosmik monitoringda sunʼiy intellektni qoʻllash orqali avtomobil yoʻllarida asfalt qoplamalari holatini aniqlash va monitoring qilish boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil iyun Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 14. Kosmik suratlarning oʻlchami aniqligini yaxshilash uchun sunʼiy intellekt modelini ishlab chiqish boʻyicha tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil mart Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 15. Sunʼiy intellekt yordamida jamoat transporti hamda ogʻir yuk mashinasini boshqarish jarayonida haydovchining harakatini kuzatib borishda mobil aloqa vositasidan foydalanish, mudrash va uxlab qolish kabi xavfli vaziyatlardan ogohlantirish tizimini yaratish. 1. Mahalliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Transport vazirligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Tizimni ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 2026-yil aprel 16. Sinov tariqasida kompyuter nigohi orqali shaxsni identifikatsiya qilgan holda kichik qoidabuzarliklarni (chekish holatlari, piyodalar belgilanmagan yoʻl qatnov qismidan oʻtish) aniqlash. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 2. Loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil iyul 17. Kompyuter nigohi orqali samokatlarda xavfsizlik talablariga zid holda harakatlanish holatlarini avtomatik tarzda aniqlashni yoʻlga qoʻyish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Milliy gvardiya 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil fevral 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr 18. Fuqarolar uchun huquqiy yordam koʻrsatish modulini ishlab chiqish hamda sunʼiy intellekt yordamida sud xarajatlarini hisoblash imkoniyatini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil may 19. Sud qarorlari loyihalarini avtomatik tayyorlash maxsus axborot dasturini ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil iyun 20. Fuqarolar, advokatlar, yuristlar, sudyalar uchun normativ-huquqiy hujjatlarni tahlil qilish platformasini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr 3. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil mart 21. Videokuzatuv kameralari va kompyuter nigohi texnologiyasi yordamida maishiy chiqindilarni tashlash holatlarini aniqlash boʻyicha “UzFace” tizimini takomillashtirish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish va ishga tushirish. 2026-yil sentabr 22. Kompyuter nigohi yordamida insonning kiyimi, soch rangi qoʻlidagi buyumlar boʻyicha filtrlash hamda insonni obyekt sifatida aniqlash tizimini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish va ishga tushirish. 2026-yil avgust IV. Ekologiya, sanoat, xizmat koʻrsatish va boshqa sohalar 23. Sunʼiy intellekt yordamida davlat xaridlarida qonunga zid holatlarni aniqlash va ularning oldini olish uchun dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Sanoat kooperatsiyasi va davlat xaridlari agentligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil fevral 3. Dasturiy mahsulotni ishlab chiqish va ishga tushirish. 2026-yil noyabr 24. Budjet tashkilotlarining davlat xarajatlarini amalga oshirish jarayonida barcha yetkazib beruvchilarning bank hisobraqamlarini avtomat ravishda tekshirish imkoniyatini yaratish. 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan Markaziy bank axborot tizimlari oʻrtasida bank hisobraqamlari toʻgʻrisida maʼlumot almashinuvi boʻyicha texnik yoʻriqnoma ishlab chiqish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Texnik yoʻriqnomani belgilangan tartibda tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Budjet tashkilotlarining davlat xaridlari jarayonida bank hisobraqamlarini inson omilisiz tekshirish imkoniyatini sinovdan oʻtkazish va ishga tushirish. 2026-yil dekabr 25. Radiolokatsion kosmik suratlarni sunʼiy intellekt orqali qayta ishlash natijasida noruda foydali qazilma konlarida oʻzgarishlarni aniqlash boʻyicha tanlangan hududlarda tajriba-sinov loyihasini amalga oshirish. 1. Loyihani amalga oshirish uchun zarur boʻlgan birlamchi maʼlumotlarni toʻplash. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Loyihani amalga oshirish. 2026-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 26. Oʻzbek tilida soʻzlovchilarni ajratgan holda (diarizatsiya), majlislarni bayonlashtirish tizimini ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil fevral 27. Sunʼiy intellekt texnologiyasiga asoslangan “Oʻzbek tili korpusi” uchun maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish. 1. Xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil fevral 3. Zarur maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish. 2026-yil may 4. Sinov tariqasida ochiq modellar asosida milliy modelni ishlab chiqish hamda toʻplangan maʼlumotlar asosida oʻqitish. 2026-yil noyabr 28. Surdo tarjima mexanizmiga ega mobil ilovani ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarini ishlab chiqish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy mahsulot ni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil noyabr 29. Imkoniyati cheklangan shaxslar uchun binolar, inshootlardagi inklyuzivlik talablariga muvofiqlikni avtomatlashtirilgan tarzda tahlil qilish uchun apparat-dasturiy kompleksning texnik namunasini yaratish va panduslarning qiyalik burchagi, kengligi, balandligi va qoplamasi holatini aniqlash boʻyicha ixtisoslashgan robotlashtirilgan mashinalarni xarid qilish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda dastlabki maʼlumotlarni tahlil qilish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Modelni ishlab chiqish va oʻqitish, sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil dekabr 30. Tarixiy maʼlumotlar asosida sunʼiy intellekt texnologiyasini qoʻllagan holda ob-havoni oldindan prognoz qilish tizimini joriy qilish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 2025-yil dekabr 3. Tizimni ishga tushirish. 2026-yil fevral 31. Foydalanuvchilarga maslahat yordamini koʻrsatish maqsadida Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida ovozli va matnli “Chat-botni” joriy etish. 1. Loyihaoldi oʻrganish ishlarini amalga oshirish. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Chat-botni ishlab chiqish. 2026-yil aprel 32. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida ommabop xizmatlarni koʻrsatish jarayonida foydalanuvchi tomonidan yuklangan hujjatning talablarga muvofiqligini tekshirish va ushbu hujjatdagi maʼlumotlar asosida zarur maydonlarni avtomatik toʻldirish imkonini beruvchi xizmatni ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 2026-yil avgust 33. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali kontakt markazini avtomatlashtirish tizimini sunʼiy intellekt asosidagi ovozli robotlardan foydalangan holda joriy etish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni belgilangan tartibda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 34. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida davlat xizmatlaridan foydalanish jarayonini boshqarish xizmati (ovoz yordamida maydonlarni avtomatik toʻldirish) joriy etish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Dasturiy mahsulotni ishlab chiqish. 2026-yil avgust 35. Sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda pm.gov.uz va murojaat.gov.uz portallari orqali tushgan murojaatlarni qabul qilish va ishlash tizimini ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish hamda loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tizimni ishlab chiqish. 2026-yil oktabr 3. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2026-yil dekabr 36. Oʻquvchilar tomonidan fanlar oʻzlashtirilishini tahlil qilish hamda bilim va koʻnikmalarni yaxshilash uchun oʻquv materiallarini tanlab berishga moʻljallangan sunʼiy intellekt asosidagi oʻqituvchi yordamchisini ishlab chiqish. 1. Loyihaoldi oʻrganish ishlarini amalga oshirish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil noyabr 3. Tizimni ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 37. Davlat organlari va tashkilotlari xodimlarini, shu jumladan, sunʼiy intellekt sohasida faoliyat yurituvchi dasturchilarni sunʼiy intellektni joriy etish va qoʻllash boʻyicha malaka oshirish kurslari va treninglarga, shu jumladan, ixtisoslashtirilgan yoʻnalishlarga jalb etish. 1. Malaka oshirish kurslari uchun oʻquv dasturlari va materiallarini yaratish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Malaka oshirish kurslari jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr 3. Ixtisoslashgan yoʻnalishlar boʻyicha malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2025-yil oktabr 38. Ilmiy va amaliy sohalarda samarali va aniq tadqiqotlarni amalga oshirish uchun sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida mustaqil harakatlanish, maʼlumotlarni tahlil qilish va laboratoriya uskunalari bilan oʻzaro integratsiya imkoniyatiga ega boʻlgan 20 turdagi robotlashtirilgan qurilmalarni xarid qilish. 1. Loyihaoldi oʻrganish ishlarini amalga oshirish. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish. 3. 20 turdagi robotlashtirilgan qurilmalarni xarid qilish. 2025-2026-yillar Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 39. Davlat idoralarining 100 nafar xodimining sunʼiy intellekt boʻyicha xorijiy onlayn kurslarda malakasini oshirish. 1. Malaka oshirish kurslari uchun xorijiy onlayn kurslar roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Malaka oshirish kurslar jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil noyabr 3. Davlat idoralarining 100 nafar xodimlarining bosqichma-bosqich malaka oshirish onlayn kurslarini tashkil etish. 2026-yil dekabr 40. Kubernetes va Run:AI bazasidagi platformalarni boshqarish va tarmoqlarni loyihalashtirish boʻyicha mutaxassislar malakasini oshirish. 1. Kubernetes va Run:AI bazasidagi malaka oshirish kurslari roʻyxatini shakllantirish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Bosqichma-bosqich malaka oshirish onlayn kurslarini tashkil etish. 2025-yil dekabr 41. Jamoat xavfsizligini taʼminlash va odamlar toʻplanadigan joylarni monitoring qilish hamda jinoyatlarni aniqlash uchun kompyuter nigohidan foydalanib video-identifikatsiya tizimini joriy etish. 1. Mahalliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil fevral 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil oktabr 42. Ijtimoiy soha obyektlarida xizmat koʻrsatish vaqti, navbat vaqti va masʼul xodim ish joyida mavjudligini baholash tizimini ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 43. Sunʼiy intellekt yordamida Idoralararo hujjat aylanish tizimida vazifalarni avtomatik ravishda tayinlash va kuzatib borish, kechikishlarni aniqlash va yaqinlashib kelayotgan muddatlarni eslatib turish funksiyasini joriy etish. 1. Loyihani tadqiq etish va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 44. Idoralararo hujjat aylanish tizimida sunʼiy intellekt texnologiyasidan foydalangan holda foydalanuvchilarga hujjatlarni izlash boʻyicha “Chat-bot” texnik yordam xizmatini joriy etish. 1. Loyihani tadqiq etish va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil iyul 45. Sunʼiy intellekt texnologiyasidan foydalangan holda idoralararo hujjat aylanish tizimida kiruvchi hujjatlarning oʻzbek tilida matnni tanib olish (OCR) , kiruvchi hujjatlarni tasniflash hamda roʻyxatga olish va hujjatlar boʻyicha Rahbarlarga ustxatlarni (fishka loyihalarini) shakllantirish modulni joriy etish. 1. Loyihani tadqiq etish va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil yanvar 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil mart 46. Samaradorlik.uz avtomatlashtirilgan axborot tizimida tashkilot va idoralar rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari modulidagi KPI koʻrsatkichlarini tasdiqlangan hisobotlar oʻrtasida tahlil qilishda sunʼiy intellekt texnologiyasini qoʻllash. 1. Ilgʻor xorijiy tajribani oʻrganish. 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Sunʼiy intellekt texnologiyasi asosidagi modelni ishlab chiqish. 2025-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi, Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi 47. Idoralararo hujjat aylanish tizimida sunʼiy intellekt texnologiyasini qoʻllagan holda fuqarolardan kelib tushayotgan murojaatlarni mazmuni boʻyicha tanib olish va ijrochilarning avvalgi javoblari asosida avtomatik tarzda murojaatlarga javoblarni shakllantirish modulini joriy etish. 1. Loyihani tadqiq etish va xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil iyun 48. Sunʼiy intellektga asoslangan moslashuvchan interpolyatsiya usuli yordamida raqamlashtirilgan tasvirlarni qayta ishlash va sifatini yaxshilash web-platformasini ishlab chiqish. 1. Loyihaoldi hujjatlarni oʻrganish hamda tahlil qilish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Sunʼiy intellektga asoslangan moslashuvchan interpolyatsiya usulini ishlab chiqish. 2026-yil mart 4. Tasvirlarni qayta ishlash va sifatini yaxshilash sunʼiy intellekt modelini oʻqitish. 2026-yil iyun 49. Oʻzbekistonning sunʼiy intellekt sohasidagi xalqaro reyting va indekslardagi oʻrnini yaxshilash boʻyicha tahlil oʻtkazish. 1. Xalqaro tashkilotlarning ekspertlarini jalb qilish va ular tomonidan joriy holatni tahlil qilish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tahlil natijalari boʻyicha asoslantirilgan takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2025-yil dekabr 50. Sunʼiy intellekt yoʻnalishi boʻyicha Toshkent axborot texnologiyalari universiteti va Toshkent shahridagi Inha universitetlarida laboratoriyalar tashkil etish. 1. Tadqiqot laboratoriyalarining texnik parametrlarini tasdiqlash. 2025-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Texnik parametrlarga muvofiq zarur uskuna va jihozlarni xarid qilish. 2025-yil noyabr 3. Tadqiqot laboratoriyalari uchun ajratilgan bino va inshoot yoki maxsus xonalarni jihozlash. 2025-yil dekabr 51. Sunʼiy intellekt yoʻnalishi boʻyicha oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasalarida 5 ta laboratoriyalar tashkil etish. 1. Tadqiqot laboratoriyalarining texnik parametrlarini tasdiqlash. 2. Texnik parametrlarga muvofiq zarur uskuna va jihozlarni xarid qilish. 3. Tadqiqot laboratoriyalari uchun ajratilgan bino va inshoot yoki maxsus xonalarni taʼmirlash hamda jihozlash. 4. Quyidagi muassasalarda sunʼiy intellekt yoʻnalishi boʻyicha laboratoriyalar tashkil etish: Islom Karimov nomidagi Toshkent davlat texnika universiteti; Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti; Toshkent iqtisodiyot universiteti; Toshkent irrigatsiya va qishloq xoʻjaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti milliy tadqiqot universiteti; Raqamli texnologiyalar va sunʼiy intellektni rivojlantirish ilmiy-tadqiqot instituti. 2025-2026-yillar Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 52. Andijon davlat universiteti, Toshkent axborot texnologiyalari universiteti va boshqa oliy taʼlim muassasalarida sunʼiy intellekt laboratoriyalarini tashkil etish. 1. Tadqiqot laboratoriyalarining texnik parametrlarini tasdiqlash. 2025-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Texnik parametrlarga muvofiq zarur uskuna va jihozlarni xarid qilish. 2026-yil iyul 3. Tadqiqot laboratoriyalari uchun ajratilgan bino va inshoot yoki maxsus xonalarni taʼmirlash hamda jihozlash. 2026-yil dekabr 53. Jamoatchilik fikrini kompleks tahlil qilishga qaratilgan, ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlardagi nashrlarni (his-tuygʻular, umumiy kontekst, asosiy mavzular va faol shaxslar) qayta ishlash funksiyalarini oʻz ichiga olgan dolzarb ijtimoiy masalalar boʻyicha jamoatchilik noroziligi darajasini monitoring qilish imkonini beruvchi sunʼiy intellekt asosidagi platformani ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil noyabr 3. Platformani ishlab chiqish. 2026-yil avgust 54. Sunʼiy intellekt texnologiyalari yordamida videomateriallarni avtomatlashtirilgan tahlil qilish tizimini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil dekabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil sentabr 55. Bank sohasida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda shubhali toʻlovlarni tahlil qilish tizimini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil mart 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 56. Sunʼiy intellekt texnologiyalaridan foydalangan holda koʻngilochar hamda savdo obyektlarida tashrif buyuruvchilar faolligi va sonini monitoring qilish va tahlil qilish tizimini yaratish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil mart 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil noyabr 57. “Bir million oʻzbek sunʼiy intellekt foydalanuvchisi” loyihasini oʻz ichiga olgan “AIStudy.uz” platformasini ishlab chiqish. 1. Platformani ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil iyul Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil sentabr 3. Platformani ishlab chiqish. 2025-yil oktabr 58. Chekish, yongʻin va tutun omillarini aniqlash tizimini yaratish hamda ushbu omillar bilan bogʻliq asosiy obyektlarni segmentlash va tasniflash uchun kompyuter nigohi texnologiyasini qoʻllash. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil avgust Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil avgust V. Sunʼiy intellekt yoʻnalishidagi ilmiy-amaliy tadqiqotlar 59. Normativ-huquqiy hujjatlarning oʻzbek tilidagi matn maʼlumotlarini tasniflash va tematik izlab topish algoritmlarini ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi va boshqa manbalar asosida sunʼiy intellekt modelini ishlab chiqish va oʻqitish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlar toʻplamini shakllantirish. 2026-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Oʻzbek tilidagi normativ-huquqiy hujjatlarni indekslash, tasniflash va tematik izlab topish uchun axborot-qidiruv tizimini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 60. Miokard infarkti bilan ogʻrigan bemorlarni reabilitatsiya qilish dasturlarini har bir bemorga dinamik moslashtirish uchun chuqur oʻrganish modeli va algoritmlarini ishlab chiqish. 1. Oʻtkir koronar sindrom va yurak-qon tomir kasalliklarining boshqa asoratlari bilan ogʻrigan bemorlar toʻgʻrisida mashinaviy oʻrganishga moʻljallangan tibbiy maʼlumotlar toʻplamlarini shakllantirish; 2026-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Uy sharoitida kardiologik reabilitatsiya va yurak-qon tomir kasalliklarining ikkilamchi profilaktikasini qoʻllab-quvvatlash uchun teletibbiyot tizimini yaratish. 2026-yil dekabr 61. Statistika hisobotlarining sifatini nazorat qilish uchun samarali mashinaviy oʻrganish usullarini tadqiq qilish. 1. Statistika hisoboti va kuzatuvlar maʼlumotlarining toʻgʻriligi va yaxlitligini tekshirish usullarini tadqiq qilish. 2026-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Maʼmuriy maʼlumotlardan foydalanib, statistika hisobotlari sifatini intellektual tahlil qilish va yaxlitligini tekshirishning avtomatlashtirish axborot tizimini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 62. Atmosfera, yerosti suvlari va sugʻoriladigan tuproqlarning ekologik holatini monitoring va prognoz qilish uchun nochiziqli matematik modellar va sonli algoritmlarni ishlab chiqish. Atmosferada zararli antropogen chiqindilarning tarqalishi, suyuqlik filtratsiyasi va unumdor tuproq qatlamida mineral tuzlarning tarqalish jarayonlari bilan bogʻliq bashoratlash va qaror qabul qilishni qoʻllab-quvvatlash dasturiy taʼminotini yaratish. 2026-yil dekabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 63. Arxiv hujjatlarining matnini tanib olish va metamaʼlumotlarni axborot tizimiga kiritish jarayonlarini avtomatlashtirish imkonini beruvchi sunʼiy intellektga asoslangan yechimlarni ishlab chiqish. 1. Arxiv hujjatlarining matnini (bosma, qoʻlyozma) tanib olish (OCR) ishlanmalarini tadqiq etish. 2026-yil oktabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Arxiv hujjatlarining matnidan tegishli metamaʼlumotlarni ajratib olish dasturiy vositalarini ishlab chiqish. 2026-yil dekabr 64. Ilmiy-tadqiqot institutlari va oliy oʻquv muassasalari professor-oʻqituvchilari malakasini oshirish, oʻqitishning zamonaviy uslublariga eʼtibor qaratish, oʻquv jarayonini raqamlashtirish va ilgʻor ilmiy yondashuvlarni joriy etish . 1. Malaka oshirish kurslari uchun oʻquv dasturlari va materiallarini yaratish. 2025-yil sentabr Raqamli texnologiyalar vazirligi , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Malaka oshirish kurslari jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2025-yil oktabr 3. Ixtisoslashgan yoʻnalishlar boʻyicha malaka oshirish kurslarini tashkil etish. 2026-yil yanvar

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 425-son qaroriga 2-ILOVA

2025-2026-yillarda vazirlik va idoralar tomonidan amalga oshiriladigan sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish boʻyicha ustuvor loyihalar

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Soliq maʼmurchiligi sohasi 1. Sunʼiy intellekt elementlarini amaldagi soliq organlarining avtomatlashtirilgan axborot tizimlariga joriy etish orqali soliq xavflarini tahlil qilish va baholashni yoʻlga qoʻyish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2026-yil may Soliq qoʻmitasining Maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil sentabr 3. Tizimni ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 2027-yil noyabr 2. Sunʼiy intellekt elementlaridan foydalangan holda soliq toʻlovchilarga yordam berish uchun virtual maslahatchi “Davr On”ni takomillashtirish. Bunda “Davr On” yordamida soliq toʻlovchilarga 24 soat, haftaning 7 kuni davomida avtomatik rejimida soliq qonunchiligini tushuntirish va mobil ilovada foydalanuvchilarga mavjud maʼlumotlar boʻyicha javob berish mexanizmini yoʻlga qoʻyish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil oktabr Soliq qoʻmitasining Maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 3. Soliq qoʻmitasining idoralararo hujjat aylanish tizimida sunʼiy intellekt texnologiyasidan foydalanib, fuqarolardan kelib tushayotgan murojaatlarning mazmunini aniqlash va ijrochilarning oldingi javoblari asosida avtomatik javoblar tayyorlash modulini ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2026-yil mart Soliq qoʻmitasining Maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil sentabr 3. Tizimni ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 2027-yil may 4. Soliq organlarida sunʼiy intellekt texnologiyalaridan samarali foydalanishni taʼminlash maqsadida soliq inspektorlari, biznes tahlilchilar, loyiha menejerlari va dasturchilarning ushbu sohadagi bilim va koʻnikmalarni oshirishga qaratilgan maxsus oʻquv kurslariga jalb etish. Shu bilan birga, Yaponiya, Germaniya, Singapur va Malayziya kabi sunʼiy intellekt sohasida ilgʻor tajribaga ega mamlakatlarga xizmat safari asosida tashrif buyurib, ularning amaliyotlarini oʻrganish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-2026-yillar Soliq qoʻmitasining Maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 5. Soliq organlarining “Call markazi” faoliyatiga sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish. Bunda: sunʼiy intellekt asosidagi ovozli robotlar yordamida operatorlar va mijozlar oʻrtasidagi oʻzaro aloqalarni avtomatlashtirish boʻyicha; sunʼiy intellekt yordamida soliq toʻlovchilarga qoʻngʻiroqlar qilish orqali ularning soliq qarzdorligi toʻgʻrisida ogohlantirish boʻyicha tizimni joriy etish nazarda tutiladi. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2026-yil may Soliq qoʻmitasining Maxsus jamgʻarmasi mablagʻlari Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil oktabr 3. Tizimni ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 2027-yil oktabr II. Bojxona maʼmurchiligi sohasi 6. Bojxona deklaratsiyasida tovarlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida uning TIF TN kodini aniqlash hamda sunʼiy intellekt yordamida TIF ishtirokchisi tomonidan taqdim etilgan tovarning TIF TN kodiga solishtirib, uning oʻxshashlik darajasini baholash yuzasidan tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 1. Tadqiqotni amalga oshirish uchun xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil noyabr Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. TIF TN kodini aniqlash uchun maʼlumotlarni toʻplash va tayyorlash. 2026-yil iyun 3. TIF TN kodini oʻxshashlik darajasini baholash yuzasidan tadqiqotni amalga oshirish. 2026-yil dekabr 7. Jismoniy shaxslar, shu jumladan, tadbirkorlik subyektlarining bojxonaga oid savollariga javob beruvchi sunʼiy intellektga asoslangan “Bojxona maslahatchisi” chat-botini joriy etish yuzasidan tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 1. Tadqiqotni amalga oshirish uchun xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil dekabr Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Bojxonaga oid savollariga javob berishi uchun maʼlumotlarni toʻplash va tayyorlash. 2026-yil may 3. Bojxona “maslahatchisi” chatbotini joriy etish yuzasidan tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 2026-yil noyabr 8. Bojxona organlarining dasturiy taʼminotlarni ishlab chiqish, takomillashtirish, shuningdek, nazorat texnika vositalarining texnik kuzatuvini amalga oshirish uchun “Oʻzbektelekom” AK tizimidagi “Unicon-soft” MCHJni yagona tizim operatori etib belgilanish. 1. Yagona tizimi operatori tomonidan bojxona organlariga yangi texnologiyalarni tatbiq etish, dasturlash, sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish yuzasidan investitsiya mablagʻlarini kiritib borish. 2025-2026-yillar Yagona tizim operatori mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Bojxona qoʻmitasining AKT va KT boshqarmasi vazifalarini bosqichma — bosqich yagona tizim operatoriga oʻtkazish. 2025 dekabr 3. Yagona tizim operatori tomonidan koʻrsatilgan xizmatlar uchun yigʻimlar joriy etish hisobiga axborot tizimlari hamda nazorat texnika vositalarining uzluksiz ishlashini taʼminlash. doimiy 9. Bojxona qoʻmitasining barcha hududiy boshqarmalari Masofaviy elektron deklaratsiyalash bojxona postlarida Bojxona yuk deklaratsiyasida transport xarajatlarini sunʼiy intellekt elementlari yordamida hisoblash yuzasidan tadqiqot ishlarini olib borish. 1. Tadqiqotni amalga oshirish uchun xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil noyabr Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Bojxona yuk deklaratsiyasida transport xarajatlari boʻyicha maʼlumotlarni toʻplash. 2026-yil iyun 3. Transport xarajatlarini sunʼiy intellekt elementlari yordamida hisoblash yuzasidan tadqiqot ishlarini amalga oshirish. 2026-yil dekabr 10. Bojxona organlarining sunʼiy intellekt sohasida faoliyat yurituvchi xodimlarini sunʼiy intellekt sohasida bilim va malakasini oshirish maqsadida mazkur yoʻnalishida yuqori tajribaga ega boʻlgan tashkilot va oliy taʼlim muassasalarning keng doiradagi kurslarida oʻqitish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-2026-yillar Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Xorijiy davlatlar bilan savdo aloqalarining kengayishi, tovar va transport vositalari boʻyicha maʼlumotlar hajmi ortishi natijasida maʼlumotlar xavfsizligini taʼminlash uchun yuqori quvvatli server qurilmalari bilan jihozlash. 1. Yuqori quvvatli server qurilmalar bilan jihozlash boʻyicha Yagona tizimi operatori tomonidan 1 mln AQSH dollari miqdorida investitsiya mablagʻlarini kiritish. 2. Jalb qilingan mablagʻlar hisobidan server qurilmalarini xarid qilish. 3. Server qurilmalarni oʻrnatish va ishga tushirish. 2025-2026-yillar Yagona tizim operatori mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 12. Tashqi iqtisodiy faoliyatni amalga oshirishda barcha ishtirokchilar uchun qulay boʻlgan tartibotlarni, shu jumladan, logistika xizmatlarini oʻz ichiga olgan “GATE” (Global Access for Trade and Exchange) axborot platformasini sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllagan holda yagona operator bilan hamkorlikda ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil noyabr Yagona tizim operatori mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Loyiha-texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil may 3. Tizimni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish. 2026-yil dekabr 13. Mamlakat tranzit salohiyatini oshirish hamda bojxona va yuk operatsiyalarini amalga oshirish jarayonlarini soddalashtirish maqsadida bojxona nazorati ostida kuzatuv jarayonlariga sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllagan holda yagona tizim operator bilan hamkorlikda “GPS” elektron plombalar orqali tashish amaliyotini joriy qilish. 1. Yagona tizim operatori tomonidan bojxona nazorati ostida kuzatuv jarayonlariga sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllagan holda “GPS” elektron plombalar xarid qilish uchun 1 — 1,5 mln dollar qiymatida investitsiya kiritish. 2. Jalb qilingan mablagʻlar hisobidan “GPS” elektron plombalar xaridini amalga oshirish. 3. Bojxona nazorati ostida kuzatuv jarayonlari doimiy monitoringini olib borishga moʻljallangan dasturiy taʼminot ishlab chiqish. 4. “GPS” plombalar hamda dasturiy taʼminotni kompleks amaliyotga joriy etish. 2025-2026-yillar Yagona tizim operatori mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 14. Chegara oʻtkazish punktlari orqali harakatlanayotgan transport vositalarini sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida ishlovchi skaner qiluvchi inspeksion koʻrik majmualari bilan jihozlashni yagona tizim operatori bilan hamkorlikda amalga oshirish. 1. Sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida ishlovchi inspeksion koʻrik majmualari bilan jihozlash. 2. Birinchi bosqichda 1 ta avto va 1 ta temir yoʻl chegara bojxona postlariga IKM qurilmalarini oʻrnatish. 3. Bojxona qoʻmitasi balansidagi barcha inspeksion koʻrik majmualarini doimiy sozligini taʼminlash maqsadida yagona tizim operatoriga texnik kuzatuvini amalga oshirish uchun ularni topshirish. Yagona tizim operatori tomonidan Bojxona qoʻmitasi bilan hamkorlikda nazorat texnik vositalariga texnik xizmat koʻrsatuvchi maxsus laboratoriya hamda mobil guruhlar tashkil etish. 2025-2026-yillar Yagona tizim operatori mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 15. Islom Karimov nomidagi Toshkent xalqaro aeroporti xamda Toshkent viloyati bojxona boshqarmasining “Navoiy” chegara bojxona postlarida fuqarolarni oʻtishida qulaylik yaratish maqsadida ularni identifikatsiya qilish borasida sunʼiy intellektga asoslangan “UzFace” tizimini Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan hamkorlikda sinovdan oʻtkazish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Ijrochilar mablagʻlari hisobidan Bojxona qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi III. Bank-moliya sohasi 16. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida “Tahliliy axborot tizimi” (ADR) loyihasini amalga oshirish. 1. Texnik topshiriqni belgilangan tartibda kelishish va xarid hujjatlarini tayyorlash. 2025-yil noyabr Oʻz mablagʻlari hisobidan Markaziy bank, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Dasturiy taʼminot va apparat-dasturiy komplekslari ishlab chiquvchi va integratorlarni aniqlash va shartnoma imzolash. 2026-yil sentabr 3. “Tahliliy axborot tizimi” (ADR)ni tajriba sinovdan oʻtkazish. 2027-yil iyun 17. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankida sunʼiy intellekt elementlari mavjud biznes-tahliliy vositani joriy qilish. 1. Sunʼiy intellekt vositasida amalga oshirish imkoniyati mavjud ustuvor yoʻnalishlarni aniqlash hamda ushbu yoʻnalishlarga mos sunʼiy intellekt elementlari mavjud biznes-tahliliy vositani tanlash. 2025-yil oktabr Oʻz mablagʻlari hisobidan Markaziy bank, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Biznes-tahliliy vositani sinovdan oʻtkazish. 2026-yil mart 18. Budjet tashkilotlarining xarajatlarini hisob-kitob qilish boʻyicha axborot tizimini yaratish. Bunda: budjet tashkilotlarining xarajatlar smetasidan kelib chiqib, xarid rejalari va ish haqini avtomat shakllantirish; budjet tashkilotlarining xarajatlarini tahlil qilish va rejalashtirish jarayonlarida sunʼiy intellekt texnologiyalarini qoʻllash. 1. Tizimni ishlab chiqish va joriy etishda xorijiy tajribani oʻrganish. 2025-yil dekabr Oʻz mablagʻlari hisobidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Loyiha texnik hujjatlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2026-yil sentabr 3. Tizimni sinov tariqasida ishga tushirish. 2027-yil may IV. Jamoat xavfsizligi, e kologiya, sanoat, xizmat koʻrsatish va boshqa sohalar 19. Intellektual video tahlil yordamida sanoat obyektlarida xavfsizlik qoidalariga rioya qilinishini nazorat qilish (kaska, yorugʻlik aks ettiruvchi jiletlarni aniqlash) tizimini joriy etish. 1. Tizimni ishlab chiqish va sinov tariqasida ishga tushirish. 2025-yil noyabr Oʻz mablagʻlari hisobidan “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. Axborot tizimini joriy etish. 2026-yil fevral 20. 3-son gidrometallurgiya zavodida texnologik jarayonlarini boshqarish uchun sunʼiy intellekt asosida raqamli yordamchi tizimini joriy etish. 1. Belgilangan tartibda uskunalarni xarid qilish. 2. Tizimni ishlab chiqish va sinov tariqasida ishga tushirish. 2025-2026-yillar Oʻz mablagʻlari hisobidan “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi 21. “Sharqiy” konida dispetcherlik xizmati uchun zamonaviy “BI” vositalarini (Advanced Data Analytics) ishlab chiqish. 1. Tizimni ishlab chiqish va sinov tariqasida ishga tushirish. 2. Axborot tizimini joriy etish. 2025-2026-yillar Oʻz mablagʻlari hisobidan “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi 22. Sunʼiy intellekt asosida konlarda ogʻir yuk tashuvchi transport vositalari haydovchilarini nazorat qiluvchi videoanalitik (DMS) tizimini joriy qilish. 1. Tizimni ishlab chiqish va sinov tariqasida ishga tushirish. 2. Axborot tizimini joriy etish. 2025-2026-yillar Oʻz mablagʻlari hisobidan “Navoiy kon-metallurgiya kombinati” AJ, Raqamli texnologiyalar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 10-iyuldagi 425-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 19-dekabrdagi 356-son qarori bilan tasdiqlangan Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizomning 5-bandi “b” kichik bandining yigirma beshinchi xatboshisidagi “Raqamli iqtisodiyot tadqiqotlari” soʻzlari “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi tizimidagi ayrim tashkilotlarning faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyundagi 409-son qarorida :

a) 1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli iqtisodiyot va elektron hukumatni keng joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 28-apreldagi PQ-4699-son qaroriga muvofiq “Elektron hukumat loyihalarini boshqarish markazi”, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sunʼiy intellekt texnologiyalarini 2030-yilga qadar rivojlantirish strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 14-oktabrdagi PQ-358-son qarori bilan “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi (keyingi oʻrinlarda — Markazlar) tashkil etilganligi va ularning asosiy vazifalari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;

b) 2-bandning “b” kichik bandida :

birinchi xatboshidagi “Raqamli iqtisodiyot tadqiqotlari markazi” soʻzlari “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etish va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish, shu jumladan, normativ-huquqiy bazani shakllantirish, xalqaro standartlar va metodologiyalarni joriy etish boʻyicha yagona texnologik yondashuvni taʼminlash;

maʼlumotlarni qayta ishlash uchun texnologik infratuzilmani rivojlantirish hamda ijtimoiy va iqtisodiy sohalarida sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida ustuvor loyihalarni amalga oshirish;

sunʼiy intellekt texnologiyalari asosida raqobatbardosh dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarishni ragʻbatlantirish hamda ularning tashqi bozorlarga chiqishini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha takliflar tayyorlash;

elektron davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimida sunʼiy intellekt texnologiyalarini joriy etishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash yuzasidan takliflarni ishlab chiqish;

sunʼiy intellekt sohasida kadrlar salohiyatini rivojlantirish, aholini sunʼiy intellekt imkoniyatlaridan amaliy foydalanishga keng oʻrgatish, shuningdek, ushbu yoʻnalishda ilmiy salohiyatni rivojlantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish”;

v) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “Raqamli iqtisodiyot tadqiqotlari” soʻzlari “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-bandning “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasining faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Raqamli texnologiyalarni rivojlantirish jamgʻarmasi;

xoʻjalik shartnomalari doirasida koʻrsatilgan xizmatlar hamda loyihalarni amalga oshirishdan tushgan mablagʻlar;

zarur texnik infratuzilmani taqdim etish evaziga shartnomaviy asosda startap-loyihalardagi oʻz ulushlarini sotishdan tushgan mablagʻlar;

xalqaro moliya institutlari va boshqa institutlar, xorijiy tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar”;

d) quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:

“5 1 . Belgilab qoʻyilsinki, 2030-yil 1-yanvardan boshlab “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi oʻzi koʻrsatgan xizmatlar doirasidagi tushumlar hisobidan bosqichma-bosqich mustaqil moliyalashtirishga oʻtadi”;

e) 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Markazlar quyidagi manzildagi binolarda tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin:

“Raqamli hukumat loyihalarini boshqarish markazi” davlat muassasasi Toshkent shahrining, Mirzo Ulugʻbek tumani I. Moʻminova koʻchasidagi 4-uy;

“Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasi Toshkent shahrining Yashnobod tumani Maxtumquli koʻchasidagi 114A-uy.

Bunda, binolarni saqlash boʻyicha joriy xarajatlar foydalanuvchilar tomonidan qoplanadi”;

j) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi “Sunʼiy intellekt va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish markazi” davlat muassasasining

Direktor Direktorning birinchi oʻrinbosari Direktorning oʻrinbosari Marketing va savdolar boʻlimi 2 Maʼmuriy-xoʻjalik ishlari boʻyicha bosh mutaxassis 1 Infratuzilma boʻlimi 4 Strategik rivojlantirish va reytinglar boʻlimi 3 Buxgalteriya 2 Iqtisodiy ishlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Katta maʼlumotlarni shakllantirish boʻlimi 4 “Raqamli iqtisodiyot” ilmiy-elektron jurnali tahririyati 3 Kadrlar boʻlimi 2 Ichki audit va korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha bosh mutaxassis 1 Davlat va xoʻjalik sektorlariga sunʼiy intellektni joriy etish boʻlimi 4 Raqamli iqtisodiyot boʻlimi 3 Yuridik boʻlim 2 Texnika xavfsizligi va mehnat muhofazasi boʻyicha bosh mutaxassis 1 IT-kompaniyalar va startaplar bilan ishlash boʻlimi 3 Sunʼiy intellekt sohasida savodxonlikni oshirish boʻlimi 3 Nazorat va ijro intizomi boʻlimi 2 Maxsus ishlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Axborot xavfsizligi boʻlimi 2 Xaridlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Xalqaro munosabatlar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Axborot xizmati 1

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 10-iyul,

425-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.07.2025-y., 09/25/425/0597-son; 21.07.2026-y., 09/26/393/0764-son)

lex.uz