📅 2025-yil 10-iyul · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 10-iyul · Qonunlar va kodekslar
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 10 июль · Қонунлар ва кодекслар
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 10 июля 2025 г. · Законы и кодексы
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 10 July 2025 · Laws and codes
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 15 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 28 майда маъқулланган
Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш борасида тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар айрим жазо чораларини қилмишнинг хусусиятига, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилигига қараб қайта кўриб чиқиш заруриятини юзага келтирмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига айрим ҳуқуқбузарликлар учун қилмишнинг хусусиятидан, жазолашдан кўзланган мақсадга эришиш учун етарлилик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда маъмурий жавобгарликни бекор қилишга қаратилган тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётига хусусий айблов институтини жорий этиш назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги айрим тоифадаги ишлар фақат жабрланувчининг аризасига кўра юритилиши белгиланмоқда.
Ушбу Қонун ҳуқуқий таъсир чоралари асоссиз қўлланилишининг олдини олишга, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар, № 9, 954, 964, 965-моддалар, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-моддалар, № 11, 1187, 1188, 1189-моддалар, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-моддалар; 2025 йил, № 1, 5, 8-моддалар, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-моддалар, № 3, 368, 376-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 25-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
2) 56 1 -модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, шу жумладан жамоат транспортида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
3) 61-модданинг :
бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
олтинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;
4) 61 2 -модданинг тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
5) 73-модда чиқариб ташлансин;
6) 122-модда чиқариб ташлансин;
7) 125-модданинг саккизинчи қисмидаги «141» рақами чиқариб ташлансин;
8) 141-модда чиқариб ташлансин;
9) 151-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«151-модда. Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш
Абонентлик қурилмасини рўйхатдан ўтказмай ёки рухсатсиз электр алоқа тармоқларига улаш, —
абонентлик қурилмасини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
10) 156-модда чиқариб ташлансин;
11) 227 3 -модда чиқариб ташлансин;
12) 245-модданинг биринчи қисмидаги «149, 150-моддаларида, 151-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар «149, 150, 151-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 245 7 -модданинг :
номидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органларига ушбу Кодекснинг 65, 68-моддаларида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга оид қисми), 69-моддасида (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг чегара белгиларига оид қисми), 87-моддасида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 89 ва 89 1 -моддаларида (қишлоқ ва сув хўжалигига оид қисми), 104 1 , 104 2 , 112-моддаларида, 125-моддасининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмларида, 135, 139, 140-моддаларида (қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникасига оид қисми), 200, 212, 213, 214, 227 14 -моддаларида (қишлоқ хўжалигига оид қисми) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;
иккинчи қисмидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 248-модда :
биринчи қисмидаги :
«122» рақами чиқариб ташлансин;
«141-моддасида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«156» рақами чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг :
1-бандидаги «121, 122, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 156» деган сўзлар «121, 123-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2-бандидаги «122, 123, 156, 183-моддаларида» деган сўзлар «123, 183-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «122» рақами чиқариб ташлансин;
5-бандидаги «140-моддасининг биринчи қисмида, 141, 147-моддаларида» деган сўзлар «140-моддасининг биринчи қисмида, 147-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «122, 128 6 -моддаларида» деган сўзлар «128 6 -моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 250-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Темир йўл транспорти органларига ушбу Кодекс 56 1 -моддасининг биринчи қисмида (темир йўл транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 113, 114-моддаларида, шунингдек 53, 121, 123, 124-моддаларида, 142-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида, 144, 145-моддаларида, 146-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (темир йўл транспортида ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;
16) 251-модданинг биринчи қисмидаги «122-моддасининг иккинчи қисмида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
17) 252-модданинг биринчи қисмидаги «53, 121, 122, 124, 145-моддаларида» деган сўзлар «53-моддасида, 56 1 -моддасининг биринчи қисмида (сув транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 124, 145-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 254-модданинг биринчи қисмидаги «121, 122, 123, 124-моддаларида» деган сўзлар «56 1 -моддасининг биринчи қисмида (шаҳар, шаҳарлараро автомобиль транспортида ва электр транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 121, 123, 124-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 256-модда :
биринчи қисмидаги «141» рақами чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «141» рақами чиқариб ташлансин;
20) 261-модданинг :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«261-модда. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органлари»;
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70 1 -моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно), 73-моддасида» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги органларига ушбу Кодекснинг 63-моддасида, 65-моддасининг тўртинчи қисмида (бундан қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик мустасно), 68-моддасида (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисмида), 70-моддасида (бундан ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги мустасно), 70 1 -моддасининг биринчи қисмида, 71-моддасида (табиатни муҳофаза қилишга оид қисмида), 72-моддасида (бундан ер ости сувларига доир қисми мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга ҳақлидир:
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг бош давлат инспекторлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз эллик бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг катта давлат инспекторлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — юз бараваригача миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг давлат инспекторлари, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқлаш ходимлари — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етмиш бараваригача миқдорда жарима солишга»;
21) 262-модданинг биринчи қисмидаги «227 3 » рақами чиқариб ташлансин;
22) 263-модданинг номи ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«263-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органлари
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси органларига ушбу Кодекс 152-моддасининг биринчи қисмида, 153, 154-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир»;
иккинчи қисмидаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар «Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
23) қуйидаги мазмундаги 269 3 -модда билан тўлдирилсин:
«269 3 -модда. Жабрланувчининг аризасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш юритиш
Ушбу Кодекснинг 40, 41, 44, 45, 46, 46 1 , 52-моддаларида, 61 2 -моддасида (бундан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар мустасно), 193 3 -моддасида ҳамда 202 2 -моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар жабрланувчининг ҳуқуқбузарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, вояга етмаганлиги, ҳуқуқбузарга қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда ваколатли органнинг мансабдор шахси жабрланувчининг аризасисиз ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритишни бошлаши шарт.
Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан унинг ходими томонидан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади.
Ушбу Кодекснинг 61 2 -моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик устав фондида давлат улуши мавжуд бўлмаган корхонага, муассасага, ташкилотга нисбатан содир этилганда мазкур корхона, муассаса, ташкилот раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади»;
24) 271-модда қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:
«8 1 ) иш юритиш жабрланувчининг аризасига кўра юритиладиган ҳолларда унинг аризаси мавжуд бўлмаса, бундан ушбу Кодекс 269 3 -моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно»;
25) 282-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
«6) ушбу Кодекс 269 3 -моддасининг биринчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жабрланувчининг аризаси»;
26) 287-модданинг :
1-бандидаги «56, 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60 1 , 61-моддаларида, 61 1 -моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 70 1 , 72, 79, 88, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 91 2 , 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116 1 , 116 2 , 116 3 , 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 122, 123, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 137, 138, 141, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154, 156-моддаларида» деган сўзлар «56-моддаларида, 56 1 -моддасида (жамоат транспортида махсус ажратилмаган жойларда тамаки маҳсулотини истеъмол қилганлик учун), 57, 58-моддаларида, 60-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 60 1 , 61-моддаларида, 61 1 -моддасининг биринчи қисмида, 63, 66, 70 1 , 72, 79, 88, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 91 2 , 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116 1 , 116 2 , 116 3 , 117-моддаларида, 118-моддасининг учинчи қисмида, 121, 123, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 137, 138, 142-моддаларида, 144-моддасининг учинчи қисмида, 146-моддасида, 147-моддасининг биринчи қисмида, 152-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларида, 154-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «141» рақами чиқариб ташлансин;
5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5 1 -бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 10 июль,
ЎРҚ-1075-сон
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASINING QONUNI
Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 15-aprelda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 28-mayda maʼqullangan
Mamlakatimizda inson, uning hayoti, erkinligi, shaʼni va qadr-qimmati oliy qadriyat hisoblanadigan insonparvar demokratik davlatni barpo etish borasida tizimli islohotlar amalga oshirilmoqda.
Inson huquq va erkinliklarini taʼminlash borasida amalga oshirilayotgan keng koʻlamli ishlar ayrim jazo choralarini qilmishning xususiyatiga, jazolashdan koʻzlangan maqsadga erishish uchun yetarliligiga qarab qayta koʻrib chiqish zaruriyatini yuzaga keltirmoqda.
Mazkur Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga ayrim huquqbuzarliklar uchun qilmishning xususiyatidan, jazolashdan koʻzlangan maqsadga erishish uchun yetarlilik nuqtai nazaridan kelib chiqqan holda maʼmuriy javobgarlikni bekor qilishga qaratilgan tegishli oʻzgartirishlar kiritilmoqda. Shuningdek maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni yuritish amaliyotiga xususiy ayblov institutini joriy etish nazarda tutilmoqda. Shu munosabat bilan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ayrim toifadagi ishlar faqat jabrlanuvchining arizasiga koʻra yuritilishi belgilanmoqda.
Ushbu Qonun huquqiy taʼsir choralari asossiz qoʻllanilishining oldini olishga, fuqarolar huquq va erkinliklarining kafolatlarini yanada kuchaytirishga xizmat qiladi.
1-modda. Oʻzbekiston Respublikasining 1994-yil 22-sentabrda qabul qilingan 2015-XII-sonli Qonuni bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksiga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Kengashining Axborotnomasi, 1995-yil, № 3, 6-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1995-yil, № 9, 193-modda, № 12, 269-modda; 1996-yil, № 5-6, 69-modda, № 9, 144-modda; 1997-yil, № 2, 56-modda, № 4-5, 126-modda, № 9, 241-modda; 1998-yil, № 3, 38-modda, № 5-6, 102-modda, № 9, 181-modda; 1999-yil, № 1, 20-modda, № 5, 124-modda, № 9, 229-modda; 2000-yil, № 5-6, 153-modda, № 7-8, 217-modda; 2001-yil, № 1-2, 23-modda, № 9-10, 165, 182-moddalar; 2002-yil, № 1, 20-modda, № 9, 165-modda; 2003-yil, № 1, 8-modda, № 5, 67-modda, № 9-10, 149-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda, № 9, 171-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2005-yil, № 9, 312-modda, № 12, 413, 417, 418-moddalar; 2006-yil, № 6, 261-modda, № 9, 498-modda, № 10, 536-modda, № 12, 656, 659-moddalar; 2007-yil, № 4, 158, 159, 164, 165-moddalar, № 9, 416, 421-moddalar, № 12, 596, 604, 607-moddalar; 2008-yil, № 4, 181, 189, 192-moddalar, № 9, 486, 488-moddalar, № 12, 640, 641-moddalar; 2009-yil, № 1, 1-modda, № 9, 334, 335, 337-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-moddalar; 2010-yil, № 5, 175, 179-moddalar, № 6, 231-modda, № 9, 335, 339, 341-moddalar, № 10, 380-modda, № 12, 468, 473, 474-moddalar; 2011-yil, № 1, 1-modda, № 4, 104, 105-moddalar, № 9, 247, 252-moddalar, № 12/2, 365-modda; 2012-yil, № 4, 108-modda, № 9/1, 242-modda, № 12, 336-modda; 2013-yil, № 4, 98-modda, № 10, 263-modda; 2014-yil, № 1, 2-modda, № 5, 130-modda, № 9, 244-modda, № 12, 341, 343-moddalar; 2015-yil, № 6, 228-modda, № 8, 310, 312-moddalar, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 1, 2-modda, № 4, 125-modda, № 9, 276-modda, № 12, 383, 385-moddalar; 2017-yil, № 4, 137-modda, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda, № 10, 605-modda; 2018-yil, № 1, 1, 4, 5-moddalar, № 4, 224-modda, № 7, 430, 431, 432-moddalar, № 10, 671, 673, 679-moddalar; 2019-yil, № 1, 1, 3, 5-moddalar, № 2, 47-modda, № 3, 161, 165, 166-moddalar, № 5, 259, 261, 267, 268-moddalar, № 7, 386-modda, № 8, 469, 471-moddalar, № 9, 591, 592-moddalar, № 10, 674, 676-moddalar, № 11, 787, 791-moddalar, № 12, 880, 891-moddalar; 2020-yil, № 1, 4-modda, № 3, 203, 204-moddalar, № 7, 449-modda, № 9, 539, 540-moddalar, № 10, 593, 596-moddalar, № 11, 651-modda, № 12, 691-modda; 2021-yil, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-moddalar, № 2, 142-modda, № 3, 217-modda, № 4, 290, 293-moddalar, 4-songa ilova, № 8, 800, 802, 803-moddalar, № 9, 903-modda, № 10, 966, 967, 968, 973-moddalar, № 11, 1066-modda; 2022-yil, № 1, 1, 2-moddalar, № 2, 80, 81-moddalar, № 3, 215, 216-moddalar, № 4, 337-modda, № 5, 464, 465, 466, 467-moddalar, № 8, 787-modda, № 10, 981, 984-moddalar, № 12, 1188-modda; 2023-yil, № 3, 184, 185, 188, 189-moddalar, № 4, 265, 266, 268-moddalar, № 5, 319, 320-moddalar, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-moddalar, № 8, 634-modda, № 10, 798-modda, № 11, 921, 923, 924-moddalar, № 12, 1004-modda; 2024-yil, № 1, 5, 7, 8, 9-moddalar, № 2, 102, 111, 115, 116-moddalar, № 3, 243, 245-moddalar, № 6, 530, 532-moddalar, № 7, 629-modda, № 8, 826, 829, 831-moddalar, № 9, 954, 964, 965-moddalar, № 10, 1070, 1071, 1073, 1077, 1078, 1083, 1084-moddalar, № 11, 1187, 1188, 1189-moddalar, № 12, 1279, 1280, 1282, 1286, 1287-moddalar; 2025-yil, № 1, 5, 8-moddalar, № 2, 187, 188, 196, 198, 201-moddalar, № 3, 368, 376-moddalar) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
1) 25-moddaning beshinchi qismi chiqarib tashlansin;
2) 56 1 -moddaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ish joylarida, sogʻliqni saqlash, taʼlim, sport-sogʻlomlashtirish muassasalarida, yongʻin chiqish xavfi boʻlgan joylarda, avtomobillarga yoqilgʻi quyish shoxobchalarida va boshqa jamoat joylarida, shu jumladan jamoat transportida tamaki mahsulotini isteʼmol qilish, bundan tamaki mahsulotini isteʼmol qilish uchun maxsus ajratilgan joylar va (yoki) xonalar mustasno, —
bazaviy hisoblash miqdorining uchdan bir qismi miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.
Havo kemalarida tamaki mahsulotini isteʼmol qilish, —
bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravari miqdorida jarima solishga sabab boʻladi”;
3) 61-moddaning :
beshinchi qismi chiqarib tashlansin;
oltinchi qismi beshinchi qism deb hisoblansin;
4) 61 2 -moddaning toʻrtinchi qismi chiqarib tashlansin;
5) 73-modda chiqarib tashlansin;
6) 122-modda chiqarib tashlansin;
7) 125-moddaning sakkizinchi qismidagi “141” raqami chiqarib tashlansin;
8) 141-modda chiqarib tashlansin;
9) 151-modda quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“151-modda. Abonentlik qurilmasini roʻyxatdan oʻtkazmay yoki ruxsatsiz elektr aloqa tarmoqlariga ulash
Abonentlik qurilmasini roʻyxatdan oʻtkazmay yoki ruxsatsiz elektr aloqa tarmoqlariga ulash, —
abonentlik qurilmasini musodara qilib yoki musodara qilmay, bazaviy hisoblash miqdorining ikki baravaridan besh baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab boʻladi”;
10) 156-modda chiqarib tashlansin;
11) 227 3 -modda chiqarib tashlansin;
12) 245-moddaning birinchi qismidagi “149, 150-moddalarida, 151-moddasining ikkinchi qismida” degan soʻzlar “149, 150, 151-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
13) 245 7 -moddaning :
nomidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi organlariga ushbu Kodeksning 65, 68-moddalarida (qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga oid qismi), 69-moddasida (qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarning chegara belgilariga oid qismi), 87-moddasida (qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl qurilishi texnikasiga oid qismi), 89 va 89 1 -moddalarida (qishloq va suv xoʻjaligiga oid qismi), 104 1 , 104 2 , 112-moddalarida, 125-moddasining beshinchi, oltinchi va yettinchi qismlarida, 135, 139, 140-moddalarida (qishloq xoʻjaligi, melioratsiya va yoʻl qurilishi texnikasiga oid qismi), 200, 212, 213, 214, 227 14 -moddalarida (qishloq xoʻjaligiga oid qismi) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir”;
ikkinchi qismidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” degan soʻzlar “Vazirlar Mahkamasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
14) 248-modda :
birinchi qismidagi :
“122” raqami chiqarib tashlansin;
“141-moddasida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
“156” raqami chiqarib tashlansin;
ikkinchi qismining :
1-bandidagi “121, 122, 123-moddalarida, 142-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida, 144, 145-moddalarida, 146-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida, 156” degan soʻzlar “121, 123-moddalarida, 142-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida, 144, 145-moddalarida, 146-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
2-bandidagi “122, 123, 156, 183-moddalarida” degan soʻzlar “123, 183-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4-bandidagi “122” raqami chiqarib tashlansin;
5-bandidagi “140-moddasining birinchi qismida, 141, 147-moddalarida” degan soʻzlar “140-moddasining birinchi qismida, 147-moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi qismining ikkinchi xatboshisidagi “122, 128 6 -moddalarida” degan soʻzlar “128 6 -moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
15) 250-moddaning birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Temir yoʻl transporti organlariga ushbu Kodeks 56 1 -moddasining birinchi qismida (temir yoʻl transportida maxsus ajratilmagan joylarda tamaki mahsulotini isteʼmol qilganlik uchun), 113, 114-moddalarida, shuningdek 53, 121, 123, 124-moddalarida, 142-moddasining birinchi va uchinchi qismlarida, 144, 145-moddalarida, 146-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida (temir yoʻl transportida huquqbuzarlik sodir etganlik uchun) nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir”;
16) 251-moddaning birinchi qismidagi “122-moddasining ikkinchi qismida” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;
17) 252-moddaning birinchi qismidagi “53, 121, 122, 124, 145-moddalarida” degan soʻzlar “53-moddasida, 56 1 -moddasining birinchi qismida (suv transportida maxsus ajratilmagan joylarda tamaki mahsulotini isteʼmol qilganlik uchun), 121, 124, 145-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
18) 254-moddaning birinchi qismidagi “121, 122, 123, 124-moddalarida” degan soʻzlar “56 1 -moddasining birinchi qismida (shahar, shaharlararo avtomobil transportida va elektr transportida maxsus ajratilmagan joylarda tamaki mahsulotini isteʼmol qilganlik uchun), 121, 123, 124-moddalarida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
19) 256-modda :
birinchi qismidagi “141” raqami chiqarib tashlansin;
ikkinchi qismining uchinchi xatboshisidagi “141” raqami chiqarib tashlansin;
20) 261-moddaning :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“261-modda. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlari”;
birinchi qismidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi organlariga ushbu Kodeksning 63-moddasida, 65-moddasining toʻrtinchi qismida (bundan qishloq xoʻjaligi yerlarini va boshqa yerlarni yaroqsiz holga keltirganlik mustasno), 68-moddasida (tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlarga, suv fondi yerlariga oid qismida), 70-moddasida (bundan yer qaʼridan foydalanishda ishlarni olib borish xavfsizligi mustasno), 70 1 -moddasining birinchi qismida, 71-moddasida (tabiatni muhofaza qilishga oid qismida), 72-moddasida (bundan yer osti suvlariga doir qismi mustasno), 73-moddasida” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi organlariga ushbu Kodeksning 63-moddasida, 65-moddasining toʻrtinchi qismida (bundan qishloq xoʻjaligi yerlarini va boshqa yerlarni yaroqsiz holga keltirganlik mustasno), 68-moddasida (tabiatni muhofaza qilish, sogʻlomlashtirish, rekreatsiya maqsadlariga moʻljallangan yerlarga, suv fondi yerlariga oid qismida), 70-moddasida (bundan yer qaʼridan foydalanishda ishlarni olib borish xavfsizligi mustasno), 70 1 -moddasining birinchi qismida, 71-moddasida (tabiatni muhofaza qilishga oid qismida), 72-moddasida (bundan yer osti suvlariga doir qismi mustasno)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Quyidagilar Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi nomidan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish va jarima solish tariqasida maʼmuriy jazo chorasini qoʻllashga haqlidir:
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining bosh davlat inspektorlari hamda ularning oʻrinbosarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining bosh davlat inspektorlari hamda ularning oʻrinbosarlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yuz ellik baravarigacha miqdorda;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining katta davlat inspektorlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining yetmish baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yuz baravarigacha miqdorda;
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining, viloyatlar hamda Toshkent shahar ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi boshqarmalarining ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish sohasidagi nazorat boʻyicha tuman (shahar) inspeksiyalarining davlat inspektorlari, davlat qoʻriqxonalarining, majmua (landshaft) buyurtma qoʻriqxonalarining, tabiat bogʻlarining, davlat biosfera rezervatlarining qoʻriqlash xodimlari — fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining ellik baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa — yetmish baravarigacha miqdorda jarima solishga”;
21) 262-moddaning birinchi qismidagi “227 3 ” raqami chiqarib tashlansin;
22) 263-moddaning nomi va birinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“263-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi organlari
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi organlariga ushbu Kodeks 152-moddasining birinchi qismida, 153, 154-moddalarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi ishlar taalluqlidir”;
ikkinchi qismidagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligining Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” degan soʻzlar “Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat boʻyicha davlat inspeksiyasi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
23) quyidagi mazmundagi 269 3 -modda bilan toʻldirilsin:
“269 3 -modda. Jabrlanuvchining arizasiga asosan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida ish yuritish
Ushbu Kodeksning 40, 41, 44, 45, 46, 46 1 , 52-moddalarida, 61 2 -moddasida (bundan korxonalar, muassasalar, tashkilotlar mustasno), 193 3 -moddasida hamda 202 2 -moddasining birinchi qismida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar jabrlanuvchining huquqbuzarni javobgarlikka tortish haqidagi arizasiga koʻra javobgarlikka sabab boʻladi.
Jabrlanuvchi nochor ahvolda boʻlganligi, voyaga yetmaganligi, huquqbuzarga qaram boʻlganligi tufayli yoki boshqa sabablarga koʻra oʻz huquqlarini va qonuniy manfaatlarini oʻzi himoya qila olmaydigan alohida hollarda vakolatli organning mansabdor shaxsi jabrlanuvchining arizasisiz ham maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni yuritishni boshlashi shart.
Ushbu Kodeks 61-moddasining birinchi va ikkinchi qismlarida nazarda tutilgan huquqbuzarlik ustav fondida davlat ulushi mavjud boʻlmagan korxonaga, muassasaga, tashkilotga nisbatan uning xodimi tomonidan sodir etilganda mazkur korxona, muassasa, tashkilot rahbarining, mulkdorining yoki vakolatli boshqaruv organining arizasiga koʻra javobgarlikka sabab boʻladi.
Ushbu Kodeksning 61 2 -moddasida nazarda tutilgan huquqbuzarlik ustav fondida davlat ulushi mavjud boʻlmagan korxonaga, muassasaga, tashkilotga nisbatan sodir etilganda mazkur korxona, muassasa, tashkilot rahbarining, mulkdorining yoki vakolatli boshqaruv organining arizasiga koʻra javobgarlikka sabab boʻladi”;
24) 271-modda quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:
“8 1 ) ish yuritish jabrlanuvchining arizasiga koʻra yuritiladigan hollarda uning arizasi mavjud boʻlmasa, bundan ushbu Kodeks 269 3 -moddasining ikkinchi qismida nazarda tutilgan hollar mustasno”;
25) 282-moddaning uchinchi qismi quyidagi mazmundagi 6-band bilan toʻldirilsin:
“6) ushbu Kodeks 269 3 -moddasining birinchi, uchinchi va toʻrtinchi qismlarida nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar boʻyicha jabrlanuvchining arizasi”;
26) 287-moddaning :
1-bandidagi “56, 57, 58-moddalarida, 60-moddasining ikkinchi va uchinchi qismlarida, 60 1 , 61-moddalarida, 61 1 -moddasining birinchi qismida, 63, 66, 70 1 , 72, 79, 88, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 91 2 , 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116 1 , 116 2 , 116 3 , 117-moddalarida, 118-moddasining uchinchi qismida, 121, 122, 123, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 137, 138, 141, 142-moddalarida, 144-moddasining uchinchi qismida, 146-moddasida, 147-moddasining birinchi qismida, 152-moddasining ikkinchi va uchinchi qismlarida, 154, 156-moddalarida” degan soʻzlar “56-moddalarida, 56 1 -moddasida (jamoat transportida maxsus ajratilmagan joylarda tamaki mahsulotini isteʼmol qilganlik uchun), 57, 58-moddalarida, 60-moddasining ikkinchi va uchinchi qismlarida, 60 1 , 61-moddalarida, 61 1 -moddasining birinchi qismida, 63, 66, 70 1 , 72, 79, 88, 90, 90 1 , 91, 91 1 , 91 2 , 92, 94, 110, 111, 113, 114, 115, 116, 116 1 , 116 2 , 116 3 , 117-moddalarida, 118-moddasining uchinchi qismida, 121, 123, 125, 125 1 , 126, 127, 128, 128 1 , 128 2 , 128 3 , 128 4 , 128 5 , 128 6 , 129, 130, 131, 133, 134, 135, 135 1 , 136, 137, 138, 142-moddalarida, 144-moddasining uchinchi qismida, 146-moddasida, 147-moddasining birinchi qismida, 152-moddasining ikkinchi va uchinchi qismlarida, 154-moddasida” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
4-bandidagi “141” raqami chiqarib tashlansin;
5-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;
5 1 -bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrosini, ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.
3-modda. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:
hukumat qarorlarini ushbu Qonunga muvofiqlashtirsin;
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari ushbu Qonunga zid boʻlgan oʻz normativ-huquqiy hujjatlarini qayta koʻrib chiqishlari va bekor qilishlarini taʼminlasin.
4-modda. Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2025-yil 10-iyul,
OʻRQ-1075-son