UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 13-iyun · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 13 июнь · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июня 2025 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 June 2025 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг

Қарори

АХБОРОТ ВАРАҚАСИ*

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Марказий банк бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сон қарори (рўйхат рақами 3030, 2018 йил 2 июль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 10/18/3030/1440-сон) билан тасдиқланган Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/7-сон қарорига ИЛОВА

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

« кредит — банклар томонидан бериладиган кредит, микроқарз ва микрокредитлар.».

2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Банк томонидан кредит ва омонат (депозит) бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этилади:

а) кредит бўйича (ахборот берилган санасини кўрсатган ҳолда):

кредитлаш лимити;

кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;

асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;

навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);

кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;

муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;

келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар;

б) омонат (депозит) бўйича (ахборот берилган санасини кўрсатган ҳолда):

ахборот берилган санага омонат (депозит) қолдиғи;

ахборот берилган санага омонат (депозит) бўйича ҳисобланган жами фоиз суммаси, шу жумладан тўланган фоиз суммаси.».

3. 18 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«18 1 . Банклар ўзларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек мобил иловаларида (агар мавжуд бўлса) жисмоний шахсларга мўлжалланган кредитларнинг тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.».

4. 24 5 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24 5 . Банкдаги омонатлар (депозитлар) Ўзбекистон Республикасининг «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланган бўлса, омонат (депозит) шартномаси ёки банк ҳисобварағи шартномасида бу ҳақида кафолатланадиган маблағларнинг суммасини кўрсатган ҳолда маълумотлар акс эттирилиши шарт.».

5. 26-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон Республикасининг «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланадиган пул маблағлари ҳамда кафолатланган омонатлар бўйича компенсация суммаси;»;

ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

6. 27-бандда :

олтинчи хатбошидаги «кредитларнинг (микроқарзларнинг)» деган сўзлар «кредитларнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;

ўн еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредит таъминотига қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб қилинса) ва уларга қўйиладиган талаблар;».

7. 30 1 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«30 1 . Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит, шу жумладан кредит картасини олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилганида (банк биносига истеъмолчи ташриф буюрганда) банк мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ кредитнинг, 3-иловасига мувофиқ муддатли омонатнинг ҳамда 3а-иловасига мувофиқ кредит картанинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи — жисмоний шахс билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчи — жисмоний шахсга тақдим этади.

Бунда мобил илова орқали кредит, шу жумладан кредит картасини олишда ҳамда муддатли омонат очишда, банк томонидан истеъмолчига ахборот варақаси билан танишиб чиқиш ва уни юклаб олиш имконияти яратилиши лозим.

Банк ўзининг расмий веб-сайтида истеъмолчиларга тақдим этилаётган омонат, кредит, шу жумладан кредит карта маҳсулотлари бўйича Ахборот варақасининг интерактив шаклини мустақил равишда тўлдириш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.

Ахборот варақаси истеъмолчи — жисмоний шахсга бепул тарзда тақдим этилади ҳамда кредит, шу жумладан кредит картасини олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун буюртманома ҳисобланмайди.».

8. 35 1 -бандда :

иккинчи хатбошидаги «микроқарз» деган сўз «кредит» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги «кредитлар (микроқарзлар)ни» деган сўзлар «кредитларни» деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кредит шартномасига қарздорнинг кредит ажратилган банкда ёки бошқа банкда очилган ҳисобварақларида ҳар қандай давр мобайнида маълум миқдордаги камаймайдиган пул маблағи қолдиғи ёки айланмаси мавжуд бўлиши, шу жумладан кредитни қайтариш жадвалида белгиланган навбатдаги тўловни қоплаш учун етарли маблағ сақлаши юзасидан шарт киритиш;»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги «кредитлар (қарзлар)» деган сўзлар «кредитлар» деган сўз билан алмаштирилсин.

9. 36 12 -бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қарз олувчиларга кредит тақдим этиш тўғрисидаги аризаси ижрога қабул қилинганлиги тўғрисида СМС хабарнома юбориши;»;

иккинчи — тўртинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

10. 37 1 -банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «кредит (қарз)» ва «кредитни (қарзни)» деган сўзлар тегишли равишда «кредит» ва «кредитни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 37 2 -банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37 2 . Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини қарз олувчининг кредитининг асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.».

12. 37 4 -банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37 4 . Банк кредит шартномасига асосан кредит бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур кредит бўйича:».

13. 37 5 -банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37 5 . Банклар ажратилган кредит таъминотига қабул қилинган гаров мулкларини кредитнинг асосий қарзи қолдиғига мутаносиб равишда босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи алоҳида тартибга эга бўлиши ва ушбу тартиб банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим:

қарз олувчи ёки гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш бўйича аризасини рўйхатга олиш ҳамда ушбу аризани кўриб чиқиш муддати;

гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қарорни қабул қилиш бўйича банкнинг ваколатли органи тўғрисида ҳамда мазкур ваколатли органнинг қарори ҳақида аризачига хабар бериш муддати;

гаровга қўйилган мол-мулкларни босқичма-босқич гаровдан чиқариш ёки гаров нарсасини алмаштиришни рад этиш бўйича қарор қабул қилинганда, бу тўғрисида асослантирилган ҳолда аризачига хабар бериш.

Банк кредит бўйича тузиладиган гаров шартномасида банкнинг гаров таъминотига қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда қарз олувчининг кредитнинг қопланмаган қисмидан ортиқ суммада гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқини, шунингдек гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усулларини акс эттириши шарт.

Кредит қарздорлигини қоплаш мақсадида банк гаровга қўйилган мол-мулкни суддан ташқари тартибда қонунчиликда тақиқланмаган усуллар орқали гаровга қўювчи билан қонунчиликда белгиланган тартибда келишган ҳолда реализация қилиши мумкин.

Бунда, банк мол-мулкни реализация қилишдан тушган маблағларни кредит қарздорлиги ва бошқа харажатларга йўналтирилиши юзасидан қарз олувчи ва гаровга қўювчига ёзма маълумот юборилишини таъминлаши лозим.».

14. 38-бандда :

қуйидаги мазмундаги иккинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Банкнинг кредитор сифатидаги ҳуқуқлари суғурта ташкилотига ўтганда (суброгация), ўтказилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда банк қарздорга (биргаликда қарз олувчи) ва кафилларга банкнинг кредит бўйича талаб қилиш ҳуқуқи суғурта ташкилотига ўтказилганлиги тўғрисида ўзаро келишилган алоқа каналлари орқали ёзма хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.

Бунда, банк томонидан юбориладиган хабарнома (маълумотнома) энг камида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

кредит бўйича талаб ўтказилган суғурта ташкилотининг тўлиқ номи, юридик (почта) манзили, алоқа маълумотлари;

кредит бўйича талабни ўтказиш асослари (шартнома (келишув) рақами, санаси ва қонунчилик асоси);

талаб ўтказилган санадаги кредит мажбурияти (қарздорлиги) тўғрисидаги маълумотлар (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар);

ушбу хабарнома (маълумотнома) бўйича боғланиши мумкин бўлган алоқа маълумотлари.»;

иккинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

15. 38 2 -банддан «, микроқарзлар» деган сўз чиқариб ташлансин.

16. 1-иловада :

1) номи ва 7-банддан «(микроқарзнинг)» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) муқаддимадан «(микроқарзларнинг)» деган сўз чиқариб ташлансин;

3) 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«кредитнинг тўлиқ қиймати (бундан буён матнда «КТҚ» деб юритилади) — кредит олиш билан боғлиқ тўловларнинг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси;»;

учинчи хатбошидан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташлансин;

4) 2-бандда :

учинчи , тўртинчи ва тўққизинчи хатбошилардан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредитларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.»;

5) 3-бандда :

учинчи , тўртинчи ва тўққизинчи хатбошилардан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидан «(микроқарзлар)» деган сўз чиқариб ташлансин;

6) 4 — 6 ва 11-бандлардан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташланган;

7) 8-бандда :

тўртинчи ва олтинчи хатбошилардан «(микроқарзнинг)» деган сўз чиқариб ташлансин;

бешинчи , еттинчи ва тўққизинчи хатбошилардан «(микроқарзни)» деган сўз чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбошидан «(микроқарз)ни» деган сўз чиқариб ташлансин;

ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилардан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташлансин;

8) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«10. Банклар истеъмолчи — жисмоний шахсга унинг талабига кўра КТҚ миқдори тўғрисидаги маълумот билан бирга кредит шартномаси тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредитнинг асосий қиймати, фоизлари ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги таърифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар истеъмолчи — жисмоний шахснинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда ёзма маълумот тақдим этади.»;

9) 11-банддан «(микроқарз)» деган сўз чиқариб ташлансин.

17. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 3а-илова билан тўлдирилсин.

Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ИЛОВА «Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга 3а-ИЛОВА

Кредит картанинг асосий шартлари тўғрисидаги

Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари 1-бўлим. Кредит картанинг асосий шартлари 1. Кредит картанинг номи 2. Карта чиқарилган тўлов тизими (VISA, MasterCard, Humo ва ҳоказолар) 3. Кредит лимити (минимал ва максимал миқдори) 4. Фоиз ставкаси (йиллик) а) харидлар қилганда (ва уларга тенглаштирилган операцияларга) б) ўтказмаларни амалга оширганда (ва уларга тенглаштирилган операцияларга) в) кредит картага ажратилган лимитни нақдлаштирганда (ва уларга тенглаштирилган операцияларга) г) бошқа операцияларни амалга оширганда (юқорида кўрсатилмаган) 5. Кредит картанинг тўлиқ йиллик фоиз ставкаси (APR) 6. Фоизсиз давр муддати (greys period) 7. Фоизсиз давр қандай операциялар учун амал қилади 8. Фоизсиз давр қандай операциялар учун амал қилмайди 9. Ҳар ойлик минимал тўлов 10. Карта бўйича қарздорликни оралиқ тўлаш санаси ёки ушбу тўловни аниқлаш тартиби 11. Амалга оширилган операциялар бўйича кўчирма бериш санаси ёки санани аниқлаш тартиби 12. Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки муддати ўтган тўловлар бўйича жарима ва пенялар 13. Кредит карта бўйича таъминот (агар мавжуд бўлса) 14. Кредит картани расмийлаштириш усуллари ва муддати 15. Кредит карта бўйича лимитдан воз кечиш усуллари ва муддати 16. Кредит карта бўйича бошқа шартлар** (тикланувчан лимит шартлари, банк томонидан лимитни чеклаш ва бекор қилиш ва бошқалар) а) б) в) ... 2-бўлим. Кредит карта бўйича тўловлар (комиссиялар)*** 1. Доимий муддатли тўловлар (ойлик абонент тўлови ва ҳоказолар) 2. Харидларни амалга оширганда 3. Бошқа картага (ҳисобварағга) ўтказмаларни амалга оширганда 4. Кредит картага ажратилган лимитни нақдлаштирганда 5. Бошқа операцияларни амалга оширганда 6. Ўзбекистондан ташқаридаги транзакциялар (операциялар) бўйича 7. Кредит карта бўйича қарздорликни тўлаш харажатлари 8. Кредит карта ҳисобини тўлдирганда (бошқа банкнинг картаси, банк кассалари ва электрон ҳамён орқали тўлдириш харажатлари) 9. Кредит картани: а) чиқарганда; б) қайта чиқарганда. 10. Бошқа тўловлар** Кредит картани расмийлаштиришга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг! Сиз кредит картанинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит карта шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит карта шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, кредит картадан хавфсиз фойдаланиш тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз. Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин. АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ. ______________________________________ (банк мутахассисининг Ф.И.О. ва лавозими) __________________ (тўлдирилган сана)

Раис Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 13 июнь,

12/7-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3030-10/0608-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining

Qarori

AXBOROT VARAQASI*

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Markaziy bank boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2018-yil 28-apreldagi 16/18-son qarori (roʻyxat raqami 3030, 2018-yil 2-iyul) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.07.2018-y., 10/18/3030/1440-son) bilan tasdiqlangan Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2025-yil 13-iyundagi 12/7-son qaroriga ILOVA

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ kredit — banklar tomonidan beriladigan kredit, mikroqarz va mikrokreditlar.”.

2. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Bank tomonidan kredit va omonat (depozit) boʻyicha xizmat koʻrsatish davrida isteʼmolchining ogʻzaki yoki yozma soʻrovi olingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida unga quyidagi axborotlar yozma shaklda oyda bir marta bepul taqdim etiladi:

a) kredit boʻyicha (axborot berilgan sanasini koʻrsatgan holda):

kreditlash limiti;

kredit boʻyicha toʻlangan pul mablagʻlari summasi;

asosiy summa boʻyicha qarz qoldigʻi;

navbatdagi toʻlovlarning miqdori, tarkibi va muddatlari (toʻlovlar jadvali);

kreditni muddatidan oldin qisman yoki toʻliq soʻndirish istagi bildirilgan taqdirda toʻlash lozim boʻlgan summalar miqdori;

muddati oʻtkazib yuborilgan qarzdorlik miqdori va tarkibi;

kelib tushayotgan pul mablagʻlari kredit boʻyicha qarzni soʻndirishga yoʻnaltirilishi haqida axborotlar;

b) omonat (depozit) boʻyicha (axborot berilgan sanasini koʻrsatgan holda):

axborot berilgan sanaga omonat (depozit) qoldigʻi;

axborot berilgan sanaga omonat (depozit) boʻyicha hisoblangan jami foiz summasi, shu jumladan toʻlangan foiz summasi.”.

3. 18 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“18 1 . Banklar oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida, shuningdek mobil ilovalarida (agar mavjud boʻlsa) jismoniy shaxslarga moʻljallangan kreditlarning toʻliq qiymatini mustaqil hisoblab chiqish imkoniyatini yaratib berishlari lozim.”.

4. 24 5 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24 5 . Bankdagi omonatlar (depozitlar) Oʻzbekiston Respublikasining “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq kafolatlangan boʻlsa, omonat (depozit) shartnomasi yoki bank hisobvaragʻi shartnomasida bu haqida kafolatlanadigan mablagʻlarning summasini koʻrsatgan holda maʼlumotlar aks ettirilishi shart.”.

5. 26-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

Oʻzbekiston Respublikasining “Banklardagi omonatlarni himoya qilish kafolatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq kafolatlanadigan pul mablagʻlari hamda kafolatlangan omonatlar boʻyicha kompensatsiya summasi;”;

oʻn uchinchi va oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda oʻn toʻrtinchi va oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

6. 27-bandda :

oltinchi xatboshidagi “kreditlarning (mikroqarzlarning)” degan soʻzlar “kreditlarning” degan soʻz bilan almashtirilsin;

oʻn yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kredit taʼminotiga qabul qilinadigan garov turlari (agar garov talab qilinsa) va ularga qoʻyiladigan talablar;”.

7. 30 1 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“30 1 . Isteʼmolchi-jismoniy shaxs kredit, shu jumladan kredit kartasini olish yoki omonat hisobvaragʻi ochish uchun bankka murojaat qilganida (bank binosiga isteʼmolchi tashrif buyurganda) bank mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq kreditning, 3-ilovasiga muvofiq muddatli omonatning hamda 3a-ilovasiga muvofiq kredit kartaning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi axborot varaqasini (bundan buyon matnda Axborot varaqasi deb yuritiladi) isteʼmolchi — jismoniy shaxs bilan birgalikda toʻldiradi va isteʼmolchi — jismoniy shaxsga taqdim etadi.

Bunda mobil ilova orqali kredit, shu jumladan kredit kartasini olishda hamda muddatli omonat ochishda, bank tomonidan isteʼmolchiga axborot varaqasi bilan tanishib chiqish va uni yuklab olish imkoniyati yaratilishi lozim.

Bank oʻzining rasmiy veb-saytida isteʼmolchilarga taqdim etilayotgan omonat, kredit, shu jumladan kredit karta mahsulotlari boʻyicha Axborot varaqasining interaktiv shaklini mustaqil ravishda toʻldirish va undan nusxa olish imkoniyatini yaratib berishi lozim.

Axborot varaqasi isteʼmolchi — jismoniy shaxsga bepul tarzda taqdim etiladi hamda kredit, shu jumladan kredit kartasini olish yoki omonat hisobvaragʻi ochish uchun buyurtmanoma hisoblanmaydi.”.

8. 35 1 -bandda :

birinchi xatboshidagi “mikroqarz” degan soʻz “kredit” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshidagi “kreditlar (mikroqarzlar)ni” degan soʻzlar “kreditlarni” degan soʻz bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kredit shartnomasiga qarzdorning kredit ajratilgan bankda yoki boshqa bankda ochilgan hisobvaraqlarida har qanday davr mobaynida maʼlum miqdordagi kamaymaydigan pul mablagʻi qoldigʻi yoki aylanmasi mavjud boʻlishi, shu jumladan kreditni qaytarish jadvalida belgilangan navbatdagi toʻlovni qoplash uchun yetarli mablagʻ saqlashi yuzasidan shart kiritish;”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshidagi “kreditlar (qarzlar)” degan soʻzlar “kreditlar” degan soʻz bilan almashtirilsin.

9. 36 12 -bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qarz oluvchilarga kredit taqdim etish toʻgʻrisidagi arizasi ijroga qabul qilinganligi toʻgʻrisida SMS xabarnoma yuborishi;”;

ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

10. 37 1 -bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “kredit (qarz)” va “kreditni (qarzni)” degan soʻzlar tegishli ravishda “kredit” va “kreditni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 37 2 -bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37 2 . Qarzdordan kreditning joriy toʻlovi uchun kreditni qaytarish jadvalida belgilangan summaga nisbatan koʻp mablagʻ kelib tushsa, u holda bank kelib tushgan mablagʻning ortiqcha qismini qarz oluvchining kreditining asosiy qarzini soʻndirishga yoʻnaltiradi hamda kredit summasini qayta hisoblaydi, agar shartnomada boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa.”.

12. 37 4 -bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37 4 . Bank kredit shartnomasiga asosan kredit boʻyicha qarzdorlik summasini toʻlash majburiyati toʻliq bajarilgan sanadan boshlab uch ish kunidan kechiktirmagan holda mazkur kredit boʻyicha:”.

13. 37 5 -band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37 5 . Banklar ajratilgan kredit taʼminotiga qabul qilingan garov mulklarini kreditning asosiy qarzi qoldigʻiga mutanosib ravishda bosqichma-bosqich garovdan chiqarish yoki garov narsasini almashtirish boʻyicha quyidagilarni oʻz ichiga oluvchi alohida tartibga ega boʻlishi va ushbu tartib bankning rasmiy veb-saytida joylashtirilishi lozim:

qarz oluvchi yoki garovga qoʻyuvchining garovga qoʻyilgan mol-mulklarni bosqichma-bosqich garovdan chiqarish yoki garov narsasini almashtirish boʻyicha arizasini roʻyxatga olish hamda ushbu arizani koʻrib chiqish muddati;

garovga qoʻyilgan mol-mulklarni bosqichma-bosqich garovdan chiqarish yoki garov narsasini almashtirish masalasini koʻrib chiqish va tegishli qarorni qabul qilish boʻyicha bankning vakolatli organi toʻgʻrisida hamda mazkur vakolatli organning qarori haqida arizachiga xabar berish muddati;

garovga qoʻyilgan mol-mulklarni bosqichma-bosqich garovdan chiqarish yoki garov narsasini almashtirishni rad etish boʻyicha qaror qabul qilinganda, bu toʻgʻrisida asoslantirilgan holda arizachiga xabar berish.

Bank kredit boʻyicha tuziladigan garov shartnomasida bankning garov taʼminotiga qoʻyilgan talablardan kelib chiqqan holda qarz oluvchining kreditning qoplanmagan qismidan ortiq summada garov taʼminoti summasini kamaytirish huquqini, shuningdek garov taʼminotini kamaytirish tartibi va usullarini aks ettirishi shart.

Kredit qarzdorligini qoplash maqsadida bank garovga qoʻyilgan mol-mulkni suddan tashqari tartibda qonunchilikda taqiqlanmagan usullar orqali garovga qoʻyuvchi bilan qonunchilikda belgilangan tartibda kelishgan holda realizatsiya qilishi mumkin.

Bunda, bank mol-mulkni realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlarni kredit qarzdorligi va boshqa xarajatlarga yoʻnaltirilishi yuzasidan qarz oluvchi va garovga qoʻyuvchiga yozma maʼlumot yuborilishini taʼminlashi lozim.”.

14. 38-bandda :

quyidagi mazmundagi ikkinchi — yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Bankning kreditor sifatidagi huquqlari sugʻurta tashkilotiga oʻtganda (subrogatsiya), oʻtkazilgan sanadan boshlab uch ish kunidan kechiktirmagan holda bank qarzdorga (birgalikda qarz oluvchi) va kafillarga bankning kredit boʻyicha talab qilish huquqi sugʻurta tashkilotiga oʻtkazilganligi toʻgʻrisida oʻzaro kelishilgan aloqa kanallari orqali yozma xabarnoma (maʼlumotnoma) yuborishi shart.

Bunda, bank tomonidan yuboriladigan xabarnoma (maʼlumotnoma) eng kamida quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim:

kredit boʻyicha talab oʻtkazilgan sugʻurta tashkilotining toʻliq nomi, yuridik (pochta) manzili, aloqa maʼlumotlari;

kredit boʻyicha talabni oʻtkazish asoslari (shartnoma (kelishuv) raqami, sanasi va qonunchilik asosi);

talab oʻtkazilgan sanadagi kredit majburiyati (qarzdorligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (asosiy qarz, foiz va boshqa toʻlovlar);

ushbu xabarnoma (maʼlumotnoma) boʻyicha bogʻlanishi mumkin boʻlgan aloqa maʼlumotlari.”;

ikkinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin.

15. 38 2 -banddan “, mikroqarzlar” degan soʻz chiqarib tashlansin.

16. 1-ilovada :

1) nomi va 7-banddan “(mikroqarzning)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

2) muqaddimadan “(mikroqarzlarning)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

3) 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kreditning toʻliq qiymati (bundan buyon matnda “KTQ” deb yuritiladi) — kredit olish bilan bogʻliq toʻlovlarning haqqoniy, yillik va samarali hisoblashdagi foiz stavkasi;”;

uchinchi xatboshidan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

4) 2-bandda :

uchinchi , toʻrtinchi va toʻqqizinchi xatboshilardan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

sakkizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mijozlarni jalb qilish, ular tomonidan kredit olish uchun taqdim etilgan hujjatlarni tekshirish, ushbu hujjatlarni bankka topshirish, kreditlarni qoplash hisobiga bank mijozlaridan toʻlovlar va pul oʻtkazmalarini qabul qilish boʻyicha bankka xizmat koʻrsatadigan tashkilotlar (vositachilar) hisobiga amalga oshirilgan toʻlovlar.”;

5) 3-bandda :

uchinchi , toʻrtinchi va toʻqqizinchi xatboshilardan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

beshinchi xatboshidan “(mikroqarzlar)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

6) 4 — 6 va 11-bandlardan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlangan;

7) 8-bandda :

toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardan “(mikroqarzning)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

beshinchi , yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilardan “(mikroqarzni)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

sakkizinchi xatboshidan “(mikroqarz)ni” degan soʻz chiqarib tashlansin;

oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilardan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

8) 10-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“10. Banklar isteʼmolchi — jismoniy shaxsga uning talabiga koʻra KTQ miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumot bilan birga kredit shartnomasi tuzish paytida uning mutlaq qiymatini, yaʼni kreditning asosiy qiymati, foizlari va boshqa toʻlovlar, shu jumladan amaldagi taʼriflar boʻyicha uchinchi shaxs foydasiga toʻlanadigan toʻlovlarni, agar bunday toʻlovlar isteʼmolchi — jismoniy shaxsning majburiyati boʻyicha shartnoma shartlaridan kelib chiqadigan boʻlsa, ularni alohida koʻrsatgan holda yozma maʼlumot taqdim etadi.”;

9) 11-banddan “(mikroqarz)” degan soʻz chiqarib tashlansin.

17. Mazkur qoʻshimcha va oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirdagi 3a-ilova bilan toʻldirilsin.

Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar ILOVA “Bank xizmatlari isteʼmolchilari bilan oʻzaro munosabatlarni amalga oshirishda tijorat banklarining faoliyatiga qoʻyiladigan minimal talablar toʻgʻrisidagi nizomga 3a-ILOVA

Kredit kartaning asosiy shartlari toʻgʻrisidagi

Tijorat bankining nomi, rasmiy veb-sayti, telefon raqamlari 1-boʻlim. Kredit kartaning asosiy shartlari 1. Kredit kartaning nomi 2. Karta chiqarilgan toʻlov tizimi (VISA, MasterCard, Humo va hokazolar) 3. Kredit limiti (minimal va maksimal miqdori) 4. Foiz stavkasi (yillik) a) xaridlar qilganda (va ularga tenglashtirilgan operatsiyalarga) b) oʻtkazmalarni amalga oshirganda (va ularga tenglashtirilgan operatsiyalarga) v) kredit kartaga ajratilgan limitni naqdlashtirganda (va ularga tenglashtirilgan operatsiyalarga) g) boshqa operatsiyalarni amalga oshirganda (yuqorida koʻrsatilmagan) 5. Kredit kartaning toʻliq yillik foiz stavkasi (APR) 6. Foizsiz davr muddati (greys period) 7. Foizsiz davr qanday operatsiyalar uchun amal qiladi 8. Foizsiz davr qanday operatsiyalar uchun amal qilmaydi 9. Har oylik minimal toʻlov 10. Karta boʻyicha qarzdorlikni oraliq toʻlash sanasi yoki ushbu toʻlovni aniqlash tartibi 11. Amalga oshirilgan operatsiyalar boʻyicha koʻchirma berish sanasi yoki sanani aniqlash tartibi 12. Shartnoma shartlari bajarilmaganligi yoki muddati oʻtgan toʻlovlar boʻyicha jarima va penyalar 13. Kredit karta boʻyicha taʼminot (agar mavjud boʻlsa) 14. Kredit kartani rasmiylashtirish usullari va muddati 15. Kredit karta boʻyicha limitdan voz kechish usullari va muddati 16. Kredit karta boʻyicha boshqa shartlar** (tiklanuvchan limit shartlari, bank tomonidan limitni cheklash va bekor qilish va boshqalar) a) b) v) ... 2-boʻlim. Kredit karta boʻyicha toʻlovlar (komissiyalar)*** 1. Doimiy muddatli toʻlovlar (oylik abonent toʻlovi va hokazolar) 2. Xaridlarni amalga oshirganda 3. Boshqa kartaga (hisobvaragʻga) oʻtkazmalarni amalga oshirganda 4. Kredit kartaga ajratilgan limitni naqdlashtirganda 5. Boshqa operatsiyalarni amalga oshirganda 6. Oʻzbekistondan tashqaridagi tranzaksiyalar (operatsiyalar) boʻyicha 7. Kredit karta boʻyicha qarzdorlikni toʻlash xarajatlari 8. Kredit karta hisobini toʻldirganda (boshqa bankning kartasi, bank kassalari va elektron hamyon orqali toʻldirish xarajatlari) 9. Kredit kartani: a) chiqarganda; b) qayta chiqarganda. 10. Boshqa toʻlovlar** Kredit kartani rasmiylashtirishga rozi boʻlishdan oldin diqqat bilan oʻrganib chiqing! Siz kredit kartaning shartlari va qiymati toʻgʻrisida, toʻlovlar va hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisida (foizlar, jarima va penyalar), kredit karta shartnomasi boʻyicha Sizning huquqlaringiz va majburiyatlaringiz toʻgʻrisida, kredit karta shartnomasi boʻyicha yuzaga kelishi mumkin boʻlgan xatarlar va javobgarliklar toʻgʻrisida, kredit kartadan xavfsiz foydalanish toʻgʻrisida, shuningdek Sizga tushunarsiz boʻlgan boshqa masalalar yuzasidan bankdan toʻliq va batafsil maʼlumot olishga haqlisiz. Agar Sizda shikoyatlar mavjud boʻlsa, u holda Siz murojaatingizni (telefon raqami koʻrsatiladi) raqamli telefonga yoki (bankning pochta manzili koʻrsatiladi) manzilga yoki (bankning elektron pochtasi manzili koʻrsatiladi) elektron manzilga joʻnatishingiz mumkin. AXBOROT VARAQASINING TOʻGʻRILIGI VA HAQIQIYLIGI TASDIQLANADI. ______________________________________ (bank mutaxassisining F.I.O. va lavozimi) __________________ (toʻldirilgan sana)

Rais T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 13-iyun,

12/7-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2025-y., 10/25/3030-10/0608-son)

lex.uz