UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 5-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Davlat xavfsizlik xizmati raisi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 5 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Давлат хавфсизлик хизмати раиси

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Председатель Службы государственной безопасности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 June 2025 · Ministry and agency documents · Davlat xavfsizlik xizmati raisi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг

буйруғи

Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Киберхавфсизлик тўғрисида »ги, « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-964-сон « Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 113-сон буйруғи (рўйхат рақами 3573, 2024 йил 14 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 10/24/3573/0934-сон) билан тасдиқланган Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Марказий банк билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2025 йил 5 июндаги 53-сон буйруғига ИЛОВА

Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

« молия-кредит ташкилотлари — кредит ташкилотлари, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари;

экспертизадан ўтказувчи ташкилот — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.».

2. 3-бандда :

биринчи хатбошидан «(бундан буён матнда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилган тақдирда, экспертизадан ўтказиш амалга оширилади.».

3. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -боб билан тўлдирилсин:

«1 1 -боб. Марказий банк томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини аниқлаш

9 1 . Молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимларини, шунингдек техник топшириқлар лойиҳаларини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) ва унинг ишчи органи билан биргаликда амалга оширилади.

9 2 . Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талабларига қуйидагилар киради:

экспертизадан ўтказиш бўлинмаси тузилганлиги ва унда малакали мутахассислар мавжудлиги;

киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказувчи мутахассисларнинг малакаси ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан тасдиқланганлиги;

экспертиза ўтказиш бўлинмасида киберхавфсизлик талабларини етарли даражада текшириш имконини берувчи сертификатланган (лицензияланган) дастурий, аппарат-дастурий воситалар мавжудлиги;

ахборот тизими ва ресурсларининг синов нусхаларини ишга тушириш ва уларни тест қилиш учун етарли қувватга эга (хотира ва процессор ресурсли) ҳисоблаш техникасининг мавжудлиги;

экспертизадан ўтказиш методикасини ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи билан келишилганлиги;

экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органини хабардор этиш тизимининг мавжудлиги.

Хабардор этиш тизими (электрон почта ва ваколатли давлат органи билан келишилган бошқа тизимлар) орқали киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилган ахборот тизими ва ресурсининг номи, ахборот тизими ва ресурсида аниқланган заифликлар ва камчиликлар ҳамда уларнинг бартараф этилганлик ҳолати бўйича маълумотлар ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органига юборилади.

9 3 . Марказий банк томонидан мазкур Низомнинг 9 2 -бандида кўрсатилган талаблар бажарилганлигини ваколатли давлат орган ва унинг ишчи органи томонидан ўрганиш натижалари бўйича икки нусхада тегишли баённома расмийлаштирилади. Баённома Марказий банк, ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи ваколатли ходимлари томонидан имзоланади.

9 4 . Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилганлиги тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан молия-кредит ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ҳамда банк соҳасидаги муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари, шунингдек техник топшириқлар лойиҳалари киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказилиши мумкин.

9 5 . Экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратиш талаблари бажарилмаганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Ваколатли давлат органи ва унинг ишчи органи томонидан экспертизадан ўтказиш учун етарли шароитлар яратилганлигини ўрганиш натижалари бўйича қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида бу ҳақида Марказий банкка хабар қилинади.

Марказий банк томонидан киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан ўтказилган экспертизада унинг натижасига салбий таъсир этувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи ушбу ҳолатлар Марказий банк томонидан бартараф этилгунига қадар унинг экспертизадан ўтказиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилади ҳамда бу ҳақида бир иш куни ичида Марказий банкка хабарнома юборади.».

4. 11 , 18 , 24-бандлар , 26-банднинг биринчи хатбошиси , 37-банд , 39-банднинг биринчи хатбошиси ва 51-банддаги «Марказга» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 12 , 27 , 40 ва 52-бандлардаги «Марказ» деган сўз «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 13-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари , 14 , 15 , 17-бандла р, 20-банднинг биринчи хатбошиси , 21-банд , 28-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошилари , 29 , 30 , 33 , 41 , 43 , 46 ва 47-бандлардаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 22 , 36 ва 50-бандлардаги «Марказ директори» деган сўзлар «экспертизадан ўтказувчи ташкилот раҳбари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 34-бандда :

биринчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 42-бандда :

биринчи хатбошидаги «Марказ» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «Марказни» деган сўз «экспертизадан ўтказувчи ташкилотни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 48-банддаги «Марказга» ва «Марказ» деган сўзлар тегишли равишда «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» ва «экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 1 , 4 ва 6-иловаларнинг матнидаги «Киберхавфсизлик маркази» ДУКга» ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУК» деган сўзлар тегишли равишда «экспертизадан ўтказувчи ташкилотга» ва «Экспертизадан ўтказувчи ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Раис Б. КУРБАНОВ

Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А. ЗАКИРОВ

Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 5 июнь,

2025 йил 15 май

2025 йил 14 май

2025 йил 8 май

53-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3573-1/0610-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining

buyrugʻi

Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Kiberxavfsizlik toʻgʻrisida ”gi, “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va 2024-yil 20-sentabrdagi OʻRQ-964-son “ Kiberxavfsizlikni taʼminlash sohasidagi qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining 2024-yil 15-oktabrdagi 113-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 3573, 2024-yil 14-noyabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.11.2024-y., 10/24/3573/0934-son) bilan tasdiqlangan Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq qoʻshimcha va oʻzgartirishlar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi va Markaziy bank bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati raisining 2025-yil 5-iyundagi 53-son buyrugʻiga ILOVA

Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha va oʻzgartirishlar

1. 1-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ moliya-kredit tashkilotlari — kredit tashkilotlari, toʻlov tashkilotlari, toʻlov tizimlari operatorlari, valyuta birjalari va kredit byurolari;

ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot — “Kiberxavfsizlik markazi” davlat unitar korxonasi va Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki.”.

2. 3-bandda :

birinchi xatboshidan “(bundan buyon matnda Markaz deb yuritiladi)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki (bundan buyon matnda Markaziy bank deb yuritiladi) tomonidan ham amalga oshirilishi mumkin. Bunda, Markaziy bank tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilgan taqdirda, ekspertizadan oʻtkazish amalga oshiriladi.”.

3. Quyidagi mazmundagi 1 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“1 1 -bob. Markaziy bank tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini aniqlash

9 1 . Moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlarini, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalarini kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini oʻrganish kiberxavfsizlik sohasidagi vakolatli davlat organi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) va uning ishchi organi bilan birgalikda amalga oshiriladi.

9 2 . Kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablariga quyidagilar kiradi:

ekspertizadan oʻtkazish boʻlinmasi tuzilganligi va unda malakali mutaxassislar mavjudligi;

kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazuvchi mutaxassislarning malakasi vakolatli davlat organi va uning ishchi organi tomonidan tasdiqlanganligi;

ekspertiza oʻtkazish boʻlinmasida kiberxavfsizlik talablarini yetarli darajada tekshirish imkonini beruvchi sertifikatlangan (litsenziyalangan) dasturiy, apparat-dasturiy vositalar mavjudligi;

axborot tizimi va resurslarining sinov nusxalarini ishga tushirish va ularni test qilish uchun yetarli quvvatga ega (xotira va protsessor resursli) hisoblash texnikasining mavjudligi;

ekspertizadan oʻtkazish metodikasini vakolatli davlat organi va uning ishchi organi bilan kelishilganligi;

ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha vakolatli davlat organi va uning ishchi organini xabardor etish tizimining mavjudligi.

Xabardor etish tizimi (elektron pochta va vakolatli davlat organi bilan kelishilgan boshqa tizimlar) orqali kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilgan axborot tizimi va resursining nomi, axborot tizimi va resursida aniqlangan zaifliklar va kamchiliklar hamda ularning bartaraf etilganlik holati boʻyicha maʼlumotlar vakolatli davlat organi va uning ishchi organiga yuboriladi.

9 3 . Markaziy bank tomonidan mazkur Nizomning 9 2 -bandida koʻrsatilgan talablar bajarilganligini vakolatli davlat organ va uning ishchi organi tomonidan oʻrganish natijalari boʻyicha ikki nusxada tegishli bayonnoma rasmiylashtiriladi. Bayonnoma Markaziy bank, vakolatli davlat organi va uning ishchi organi vakolatli xodimlari tomonidan imzolanadi.

9 4 . Ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilganligi toʻgʻrisida ijobiy qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank tomonidan moliya-kredit tashkilotlarining axborot tizimlari va resurslari hamda bank sohasidagi muhim axborot infratuzilmasi obyektlari toifasiga kiritilgan axborot tizimlari, shuningdek texnik topshiriqlar loyihalari kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazilishi mumkin.

9 5 . Ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratish talablari bajarilmaganligi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Markaziy bank tomonidan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan ekspertizadan oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Vakolatli davlat organi va uning ishchi organi tomonidan ekspertizadan oʻtkazish uchun yetarli sharoitlar yaratilganligini oʻrganish natijalari boʻyicha qaror qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida bu haqida Markaziy bankka xabar qilinadi.

Markaziy bank tomonidan kiberxavfsizlik talablariga muvofiqlik yuzasidan oʻtkazilgan ekspertizada uning natijasiga salbiy taʼsir etuvchi holatlar aniqlangan taqdirda, vakolatli davlat organi ushbu holatlar Markaziy bank tomonidan bartaraf etilguniga qadar uning ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini vaqtincha toʻxtatish haqida qaror qabul qiladi hamda bu haqida bir ish kuni ichida Markaziy bankka xabarnoma yuboradi.”.

4. 11 , 18 , 24-bandlar , 26-bandning birinchi xatboshisi , 37-band , 39-bandning birinchi xatboshisi va 51-banddagi “Markazga” degan soʻz “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

5. 12 , 27 , 40 va 52-bandlardagi “Markaz” degan soʻz “Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 13-bandning birinchi va beshinchi xatboshilari , 14 , 15 , 17-bandla r, 20-bandning birinchi xatboshisi , 21-band , 28-bandning birinchi va oltinchi xatboshilari , 29 , 30 , 33 , 41 , 43 , 46 va 47-bandlardagi “Markaz” degan soʻz “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 22 , 36 va 50-bandlardagi “Markaz direktori” degan soʻzlar “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot rahbari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 34-bandda :

birinchi xatboshidagi “Markaz” degan soʻz “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Markaz” degan soʻz “Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 42-bandda :

birinchi xatboshidagi “Markaz” degan soʻz “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “Markazni” degan soʻz “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

10. 48-banddagi “Markazga” va “Markaz” degan soʻzlar tegishli ravishda “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga” va “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 1 , 4 va 6-ilovalarning matnidagi “Kiberxavfsizlik markazi” DUKga” va “Kiberxavfsizlik markazi” DUK” degan soʻzlar tegishli ravishda “ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilotga” va “Ekspertizadan oʻtkazuvchi tashkilot” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Rais B. KURBANOV

Markaziy banki raisi T. ISHMETOV

Texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktorining birinchi oʻrinbosari A. ZAKIROV

Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Toshkent sh.,

2025-yil 5-iyun,

2025-yil 15-may

2025-yil 14-may

2025-yil 8-may

53-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2025-y., 10/25/3573-1/0610-son)

lex.uz