UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 11-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 11 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 11 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 11 June 2025 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг

буйруғи

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АНКЕТАСИ

МАЪЛУМОТ

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 февралдаги ПФ-26-сон «Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:

1. Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 11 июндаги 07-сон буйруғига ИЛОВА

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги

Мазкур Низом ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолияти мониторингини амалга ошириш, махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш, шунингдек, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг реестрини юритиш тартибни белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аризачи — Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан махсус ҳуқуқий режим доирасида ипотека облигацияларини чиқариш ваколати берилган юридик шахслар;

махсус ҳуқуқий режим — ипотека облигацияларини чиқариш учун махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларига алоҳида ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш жараёни;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари — махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахслар;

ипотека облигацияси — махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари томонидан чиқариладиган эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши ипотека кредитлари жамланмаси билан таъминланади;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) — махсус ҳуқуқий режимда рўйхатдан ўтган иштирокчилар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи оммавий ахборот ресурси;

Агентлик — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.

2. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ Агентлик томонидан амалга оширилади.

3. Агентликнинг капитал бозорини тартибга солиш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинмаси (бундан буён матнда ишчи орган деб юритилади) Агентликнинг махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш бўйича ишчи органи функцияларини бажаради.

Ишчи орган:

аризачининг махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомини олиш учун тақдим этган аризасини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва кўриб чиқади;

аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик раҳбарига (ўринбосарига) махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради;

реестрни юритади;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини ташкилий-ҳуқуқий ва консультатив жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида Агентлик раҳбарига (ўринбосарига) таклифлар киритади.

4. Аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди.

2-боб. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларига қўйиладиган талаблар

5. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уларни уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан молиялаштиришда иштирок этган ёки иштирок этишда гумонланаётган шахслар бўлиши мумкин эмас.

6. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси:

реестрга киритилган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай ипотека облигацияларини чиқариши;

махсус ҳуқуқий режим доирасида ипотека облигацияларини Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ чиқариши шарт.

7. Махсус ҳуқуқий режим доирасида махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларига ипотека облигацияларини чиқариш билан боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш тақиқланади.

3-боб. Аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш

8. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун аризачи мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза ҳамда қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатларни Агентликка тақдим этади:

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун аризачининг анкетаси;

аризачининг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларининг нусхаси;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги маълумотлар.

9. Мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган ҳужжатлар аризачининг раҳбари томонидан тасдиқланган (имзоланган) ҳолда тақдим этилади.

10. Аризачи ариза ва ҳужжатларни Агентликка ёзма ёки электрон шаклда ёхуд Агентликнинг электрон почта манзилига юбориш орқали тақдим этади.

Электрон шаклда тақдим этиладиган маълумотлар юқори сифатда ва «PDF», «PNG» ёки «JPEG» форматларда бўлиши лозим.

11. Аризачи Агентликка ёзма шаклда мурожаат қилганда, Агентлик ходими томонидан аризачига ариза қабул қилинганлигини тасдиқловчи ушбу ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда ариза қабул қилинган сана кўрсатилган тегишли ҳужжат ёки аризанинг нусхасига ушбу маьлумотларни қайд этган ҳолда имзо қўйиб берилади.

12. Агентлик ариза ва мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш куни ичида аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда қўшимча равишда текшириш талаб қилинган тақдирда, ишчи органнинг таклифига кўра аризани кўриб чиқиш муддати Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда аризачи муддатни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган куни хабардор қилинади.

13. Ишчи орган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ўн беш иш куни ичида, қўшимча ўрганиш зарур бўлган тақдирда эса йигирма иш куни ичида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижаси бўйича хулоса тақдим этади.

14. Ишчи орган томонидан хулоса тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида Агентлик раҳбари (ўринбосари) томонидан аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

15. Аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

аризачи мазкур Низомнинг 5 ва 7-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлмаганда;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда.

16. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, ишчи орган томонидан мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган хабарнома юборилади.

17. Аризачи рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда хабарномани олган кундан бошлаб ўттиз кун ичида такроран ариза бериши мумкин.

Такроран берилган ариза бўйича ўн иш куни ичида аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг такроран тақдим этилган аризалар ушбу Низомда белгиланган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади.

18. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ишчи орган бир иш куни ичида тегишли маълумотларни реестрга киритади ва аризачига хабарнома юборади.

19. Махсус ҳуқуқий режимнинг амал қилиш муддати 5 йилни ташкил этади.

4-боб. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш ва иштирокчи мақомидан маҳрум қилиш

20. Ишчи орган иштирокчилар томонидан махсус ҳуқуқий режим талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан доимий мониторинг олиб боради.

21. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар Агентликка чиқарилган ипотека облигацияларига оид ҳисоботни тақдим этади.

22. Қуйидагилар махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш учун асос ҳисобланади:

иштирокчининг махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси;

иштирокчининг мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги фактлари аниқланганлиги;

иштирокчи томонидан ипотека облигацияларини чиқариш тартиби мунтазам равишда (икки мартадан ортиқ) бузилганлиги;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси суд қарорига мувофиқ тўловга қобилиятсиз деб топилганлиги.

23. Мазкур Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида Агентлик томонидан махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

24. Ишчи орган махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида бу ҳақда иштирокчини хабардор қилади ва унга тегишли қарорнинг кўчирма нусхасини юборади.

5-боб. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиларининг реестрини юритиш

25. Реестр ишчи орган томонидан юритилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:

махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчисининг рўйхатдан ўтказилган рақами ва санаси;

махсус ҳуқуқий режим иштирокчисини махсус режим иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш асослари ва санаси.

26. Реестрда мавжуд бўлган маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

6-боб. Якуний қоидалар

27. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчилари Агентлик томонидан қабул қилинган қарорлар устидан судга шикоят қилишга ҳақли.

28. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Аризачи 1. Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимининг (бундан буён матнда махсус ҳуқуқий режим деб юритилади) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза ва ҳужжатларни тайёрлайди. 2. Ариза ва тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) юборади. Ўз хоҳишига кўра 2-босқич Агентлик Ариза ва тегишли ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 20 иш куни, узайтирилган тақдирда 30 иш куни Агентлик 1. Агентликнинг капитал бозорини тартибга солиш учун масъул бўлган тегишли таркибий бўлинмаси (бундан матнда ишчи орган деб юритилади) тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди. 15 иш куни, узайтирилган тақдирда 20 иш куни 2. Ишчи органнинг хулосаси асосида махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. 5 иш куни 3-босқич Ишчи орган Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда аризачини хабардор қилади. 1 иш куни 4-босқич Аризачи Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этиб, такроран ариза беради. 30 кун Агентлик 1. Такроран берилган ариза бўйича аризачини махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 10 иш куни 2. Кўрсатилган муддат ўтгандан кейин такроран берилган аризалар ушбу Низомда назарда тутилган тартибда умумий асосларда кўриб чиқилади. белгиланган муддатда 5-босқич Ишчи орган 1. Махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, реестрга тегишли маълумотларни киритади ва ариза берувчига хабарнома юборади. 1 иш куни

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

АРИЗА 1. Аризачининг номи: 2. Юридик манзили (почта манзили): 3. Электрон почта манзили: 4. Телефон рақами: 5. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): 6. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки: 7. Раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми: 8. Ариза беришга ваколатли шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, телефон рақами, электрон почтаси: Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз Аризага қуйидагилар илова қилинади: 1. Анкета ___ варақда. 2. Устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари нусхаси. 3. Юридик шахс раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва муассислари тўғрисидаги маълумотлар. Аризачи раҳбарининг имзоси ___________ (Ф.И.О.) 20___ йил «___»________

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш учун аризачининг

1-боб. Юридик шахс (ариза берувчи) тўғрисидаги маълумотлар Юридик шахснинг номи: Юридик манзили (почта манзили): Телефон рақами: Электрон почта манзили: Расмий веб-сайти: Давлат рўйхатидан ўтказиш санаси ва рақами (кун/ой/йил) Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): 2-боб. Декларациялаш 1. Аризачининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари иқтисодий жиноятларда, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм ва оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятларда, шунингдек уларни уюшган жиноятчилик, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан молиялаштиришда иштирок этганми?  Ҳа  Йўқ 2. Аризачига суд тартибида тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилганми?  Ҳа  Йўқ (Агар юқоридаги саволлардан бирига ижобий жавоб берилса, қуйида батафсил маълумот беринг)  Мазкур анкета ва унга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўғрилигини ҳамда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар берилмаганлигини тасдиқлайман.  Аризам қаноатлантилганидан кейин тақдим этган ҳужжатларимда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланган тақдирда, махсус ҳуқуқий режим иштирокчиси мақомидан маҳрум этилишим мумкинлигини тушунаман. Ваколатли шахснинг исми Лавозими Телефон рақами Электрон почта манзили Ваколатли шахснинг имзоси Сана Қўшимча алоқа учун шахс (агар юқоридагидан фарқ қилса) Лавозими Телефон рақами Электрон почта манзили

Ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Юридик шахснинг (аризачининг) раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) ва таъсисчилари ҳақидаги

1-жадвал Юридик шахснинг раҳбарияти (раҳбари ва ўринбосарлари) Лавозими Фамилияси, исми Фуқаролиги Шахсини тасдиқловчи ҳужжат Ҳужжат тури Серия ва рақами Берилган вақти ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7

2-жадвал Юридик шахснинг таъсисчилари Фамилияси, исми ёки юридик шахс номи Улуш миқдори Фуқаролиги (жисмоний шахслар учун) ёки давлат рўйхатидан ўтган жойи (юридик шахслар учун) Шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки давлат рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома Ҳужжат тури Серия ва рақами Берилган вақти ва амал қилиш муддати Ким томонидан берилган 1 2 3 4 5 6 7

Директор Д. ЛИ

Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 11 июнь,

2025 йил 15 май

07-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/3648/0611-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining

buyrugʻi

NIZOM

SXEMASI

ANKETASI

MAʼLUMOT

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 21-fevraldagi PF-26-son “Uy-joy va ipoteka bozorini yanada rivojlantirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoniga muvofiq buyuraman:

1. Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2025-yil 11-iyundagi 07-son buyrugʻiga ILOVA

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini taqdim etish, maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarini roʻyxatga olish va ularning faoliyati monitoringini amalga oshirish, maxsus huquqiy rejim ishtirokchisini maqomidan mahrum qilish, shuningdek, maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarining reyestrini yuritish tartibni belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

arizachi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmon va qarorlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari bilan maxsus huquqiy rejim doirasida ipoteka obligatsiyalarini chiqarish vakolati berilgan yuridik shaxslar;

maxsus huquqiy rejim — ipoteka obligatsiyalarini chiqarish uchun maxsus huquqiy rejim ishtirokchilariga alohida tashkiliy-huquqiy shart-sharoitlar yaratish jarayoni;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchilari — maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtgan yuridik shaxslar;

ipoteka obligatsiyasi — maxsus huquqiy rejim ishtirokchilari tomonidan chiqariladigan emissiyaviy qimmatli qogʻoz boʻlib, u boʻyicha majburiyatlarning bajarilishi ipoteka kreditlari jamlanmasi bilan taʼminlanadi;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarining reyestri (bundan buyon matnda reyestr deb yuritiladi) — maxsus huquqiy rejimda roʻyxatdan oʻtgan ishtirokchilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettiruvchi ommaviy axborot resursi;

Agentlik — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi.

2. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish mazkur Nizomning 1-ilovasida keltirilgan sxemaga muvofiq Agentlik tomonidan amalga oshiriladi.

3. Agentlikning kapital bozorini tartibga solish uchun masʼul boʻlgan tegishli tarkibiy boʻlinmasi (bundan buyon matnda ishchi organ deb yuritiladi) Agentlikning maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish va ularning faoliyatini monitoring qilish boʻyicha ishchi organi funksiyalarini bajaradi.

Ishchi organ:

arizachining maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomini olish uchun taqdim etgan arizasini qabul qiladi, roʻyxatdan oʻtkazadi va koʻrib chiqadi;

arizachi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha Agentlik rahbariga (oʻrinbosariga) maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida xulosa beradi;

reyestrni yuritadi;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisini tashkiliy-huquqiy va konsultativ jihatdan qoʻllab-quvvatlaydi;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisida Agentlik rahbariga (oʻrinbosariga) takliflar kiritadi.

4. Arizachi tomonidan taqdim etilgan ariza va hujjatlarni koʻrib chiqish hamda maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun yigʻim undirilmaydi.

2-bob. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilariga qoʻyiladigan talablar

5. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisining rahbariyati (rahbar, uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari iqtisodiy jinoyatlarda, shuningdek jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizm va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatish bilan bogʻliq jinoyatlarda, shuningdek ularni uyushgan jinoyatchilik, noqonuniy giyohvand moddalar savdosi, korrupsiya va axborot texnologiyalari bilan moliyalashtirishda ishtirok etgan yoki ishtirok etishda gumonlanayotgan shaxslar boʻlishi mumkin emas.

6. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi:

reyestrga kiritilgan kundan eʼtiboran olti oydan kechiktirmay ipoteka obligatsiyalarini chiqarishi;

maxsus huquqiy rejim doirasida ipoteka obligatsiyalarini Agentlik tomonidan belgilangan tartibga muvofiq chiqarishi shart.

7. Maxsus huquqiy rejim doirasida maxsus huquqiy rejim ishtirokchilariga ipoteka obligatsiyalarini chiqarish bilan bogʻliq boʻlmagan faoliyatni amalga oshirish taqiqlanadi.

3-bob. Arizani taqdim etish va koʻrib chiqish

8. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun arizachi mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shakldagi ariza hamda quyidagi maʼlumotlar va hujjatlarni Agentlikka taqdim etadi:

mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shakldagi maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun arizachining anketasi;

arizachining ustavi va boshqa taʼsis hujjatlarining nusxasi;

mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq yuridik shaxsning (arizachining) rahbariyati (rahbari va oʻrinbosarlari) va taʼsischilari haqidagi maʼlumotlar.

9. Mazkur Nizomning 8-bandida nazarda tutilgan hujjatlar arizachining rahbari tomonidan tasdiqlangan (imzolangan) holda taqdim etiladi.

10. Arizachi ariza va hujjatlarni Agentlikka yozma yoki elektron shaklda yoxud Agentlikning elektron pochta manziliga yuborish orqali taqdim etadi.

Elektron shaklda taqdim etiladigan maʼlumotlar yuqori sifatda va “PDF”, “PNG” yoki “JPEG” formatlarda boʻlishi lozim.

11. Arizachi Agentlikka yozma shaklda murojaat qilganda, Agentlik xodimi tomonidan arizachiga ariza qabul qilinganligini tasdiqlovchi ushbu xodimning familiyasi, ismi va otasining ismi hamda ariza qabul qilingan sana koʻrsatilgan tegishli hujjat yoki arizaning nusxasiga ushbu malumotlarni qayd etgan holda imzo qoʻyib beriladi.

12. Agentlik ariza va mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar kelib tushgan kundan boshlab yigirma ish kuni ichida arizachini maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qiladi.

Ariza va taqdim etilgan hujjatlarni tegishli mutaxassislarni jalb qilgan holda qoʻshimcha ravishda tekshirish talab qilingan taqdirda, ishchi organning taklifiga koʻra arizani koʻrib chiqish muddati Agentlik rahbari (oʻrinbosari) tomonidan oʻn ish kuniga uzaytirilishi mumkin. Bu haqda arizachi muddatni uzaytirish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kuni xabardor qilinadi.

13. Ishchi organ ariza va taqdim etilgan hujjatlarni oʻn besh ish kuni ichida, qoʻshimcha oʻrganish zarur boʻlgan taqdirda esa yigirma ish kuni ichida koʻrib chiqadi hamda koʻrib chiqish natijasi boʻyicha xulosa taqdim etadi.

14. Ishchi organ tomonidan xulosa taqdim etilgan kundan boshlab besh ish kuni ichida Agentlik rahbari (oʻrinbosari) tomonidan arizachini maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

15. Arizachini maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish quyidagi holatlarda rad etiladi:

arizachi mazkur Nizomning 5 va 7-bandlarida koʻrsatilgan talablarga muvofiq boʻlmaganda;

taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjud boʻlganda.

16. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, ishchi organ tomonidan mazkur qaror qabul qilingan kundan boshlab bir ish kuni ichida arizachiga rad etish sabablari koʻrsatilgan xabarnoma yuboriladi.

17. Arizachi rad etish asoslarini bartaraf etgan holda xabarnomani olgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida takroran ariza berishi mumkin.

Takroran berilgan ariza boʻyicha oʻn ish kuni ichida arizachini maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish haqida qaror qabul qilinadi.

Mazkur bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddat oʻtganidan soʻng takroran taqdim etilgan arizalar ushbu Nizomda belgilangan tartibda umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

18. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ishchi organ bir ish kuni ichida tegishli maʼlumotlarni reyestrga kiritadi va arizachiga xabarnoma yuboradi.

19. Maxsus huquqiy rejimning amal qilish muddati 5 yilni tashkil etadi.

4-bob. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarining faoliyatini monitoring qilish va ishtirokchi maqomidan mahrum qilish

20. Ishchi organ ishtirokchilar tomonidan maxsus huquqiy rejim talablari va shartlariga rioya etilishi ustidan doimiy monitoring olib boradi.

21. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilari har chorakda, hisobot choragidan keyingi oyning beshinchi sanasiga qadar Agentlikka chiqarilgan ipoteka obligatsiyalariga oid hisobotni taqdim etadi.

22. Quyidagilar maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomidan mahrum qilish uchun asos hisoblanadi:

ishtirokchining maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomidan voz kechish toʻgʻrisidagi arizasi;

ishtirokchining mazkur Nizomning 2-bobida belgilangan talablarga muvofiq emasligi faktlari aniqlanganligi;

ishtirokchi tomonidan ipoteka obligatsiyalarini chiqarish tartibi muntazam ravishda (ikki martadan ortiq) buzilganligi;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sud qaroriga muvofiq toʻlovga qobiliyatsiz deb topilganligi.

23. Mazkur Nizomning 22-bandida koʻrsatilgan holatlar aniqlangan kundan boshlab uch ish kuni ichida Agentlik tomonidan maxsus huquqiy rejim ishtirokchisini maqomidan mahrum qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

24. Ishchi organ maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomidan mahrum etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran bir ish kuni ichida bu haqda ishtirokchini xabardor qiladi va unga tegishli qarorning koʻchirma nusxasini yuboradi.

5-bob. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilarining reyestrini yuritish

25. Reyestr ishchi organ tomonidan yuritiladi va unda quyidagilar koʻrsatiladi:

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisining nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan yeri (pochta manzili), elektron pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), telefon raqami;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisining roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami va sanasi;

maxsus huquqiy rejim ishtirokchisini maxsus rejim ishtirokchisi maqomidan mahrum qilish asoslari va sanasi.

26. Reyestrda mavjud boʻlgan maʼlumotlar Agentlikning rasmiy veb-saytida joylashtiriladi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

27. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchilari Agentlik tomonidan qabul qilingan qarorlar ustidan sudga shikoyat qilishga haqli.

28. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi ishtirokchilarini roʻyxatdan oʻtkazish

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Arizachi 1. Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimining (bundan buyon matnda maxsus huquqiy rejim deb yuritiladi) ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtish uchun ariza va hujjatlarni tayyorlaydi. 2. Ariza va tegishli hujjatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligiga (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) yuboradi. Oʻz xohishiga koʻra 2-bosqich Agentlik Ariza va tegishli hujjatlarni koʻrib chiqadi hamda maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 20 ish kuni, uzaytirilgan taqdirda 30 ish kuni Agentlik 1. Agentlikning kapital bozorini tartibga solish uchun masʼul boʻlgan tegishli tarkibiy boʻlinmasi (bundan matnda ishchi organ deb yuritiladi) taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi va maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida xulosa tayyorlaydi. 15 ish kuni, uzaytirilgan taqdirda 20 ish kuni 2. Ishchi organning xulosasi asosida maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi. 5 ish kuni 3-bosqich Ishchi organ Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish rad etilgan taqdirda, rad etish sabablarini koʻrsatgan holda bu haqda arizachini xabardor qiladi. 1 ish kuni 4-bosqich Arizachi Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni bartaraf etib, takroran ariza beradi. 30 kun Agentlik 1. Takroran berilgan ariza boʻyicha arizachini maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish yoki roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 10 ish kuni 2. Koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin takroran berilgan arizalar ushbu Nizomda nazarda tutilgan tartibda umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi. belgilangan muddatda 5-bosqich Ishchi organ 1. Maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, reyestrga tegishli maʼlumotlarni kiritadi va ariza beruvchiga xabarnoma yuboradi. 1 ish kuni

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

ARIZA 1. Arizachining nomi: 2. Yuridik manzili (pochta manzili): 3. Elektron pochta manzili: 4. Telefon raqami: 5. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): 6. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki: 7. Rahbarning familiyasi, ismi va otasining ismi: 8. Ariza berishga vakolatli shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi, lavozimi, telefon raqami, elektron pochtasi: Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazishingizni soʻraymiz Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: 1. Anketa ___ varaqda. 2. Ustav va boshqa taʼsis hujjatlari nusxasi. 3. Yuridik shaxs rahbariyati (rahbar, uning oʻrinbosarlari) va muassislari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Arizachi rahbarining imzosi ___________ (F.I.O.) 20___ yil “___”________

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimi ishtirokchisi sifatida roʻyxatdan oʻtkazish uchun arizachining

1-bob. Yuridik shaxs (ariza beruvchi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Yuridik shaxsning nomi: Yuridik manzili (pochta manzili): Telefon raqami: Elektron pochta manzili: Rasmiy veb-sayti: Davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasi va raqami (kun/oy/yil) Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR): 2-bob. Deklaratsiyalash 1. Arizachining rahbariyati (rahbar, uning oʻrinbosarlari) va taʼsischilari iqtisodiy jinoyatlarda, shuningdek jinoiy faoliyatdan olingan daromadlarni legallashtirish, terrorizm va ommaviy qirgʻin qurolini tarqatish bilan bogʻliq jinoyatlarda, shuningdek ularni uyushgan jinoyatchilik, noqonuniy giyohvand moddalar savdosi, korrupsiya va axborot texnologiyalari bilan moliyalashtirishda ishtirok etganmi?  Ha  Yoʻq 2. Arizachiga sud tartibida toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillari qoʻllanilganmi?  Ha  Yoʻq (Agar yuqoridagi savollardan biriga ijobiy javob berilsa, quyida batafsil maʼlumot bering)  Mazkur anketa va unga ilova qilingan hujjatlardagi maʼlumotlarning haqiqiyligi va toʻgʻriligini hamda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar berilmaganligini tasdiqlayman.  Arizam qanoatlantilganidan keyin taqdim etgan hujjatlarimda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar aniqlangan taqdirda, maxsus huquqiy rejim ishtirokchisi maqomidan mahrum etilishim mumkinligini tushunaman. Vakolatli shaxsning ismi Lavozimi Telefon raqami Elektron pochta manzili Vakolatli shaxsning imzosi Sana Qoʻshimcha aloqa uchun shaxs (agar yuqoridagidan farq qilsa) Lavozimi Telefon raqami Elektron pochta manzili

Ipoteka obligatsiyalarini chiqarish sohasida “Tartibga solish qumdoni” maxsus huquqiy rejimini joriy etish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Yuridik shaxsning (arizachining) rahbariyati (rahbari va oʻrinbosarlari) va taʼsischilari haqidagi

1-jadval Yuridik shaxsning rahbariyati (rahbari va oʻrinbosarlari) Lavozimi Familiyasi, ismi Fuqaroligi Shaxsini tasdiqlovchi hujjat Hujjat turi Seriya va raqami Berilgan vaqti va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7

2-jadval Yuridik shaxsning taʼsischilari Familiyasi, ismi yoki yuridik shaxs nomi Ulush miqdori Fuqaroligi (jismoniy shaxslar uchun) yoki davlat roʻyxatidan oʻtgan joyi (yuridik shaxslar uchun) Shaxsini tasdiqlovchi hujjat yoki davlat roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqidagi guvohnoma Hujjat turi Seriya va raqami Berilgan vaqti va amal qilish muddati Kim tomonidan berilgan 1 2 3 4 5 6 7

Direktor D. LI

Markaziy bank raisi T. ISHMETOV

Toshkent sh.,

2025-yil 11-iyun,

2025-yil 15-may

07-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 14.07.2025-y., 10/25/3648/0611-son)

lex.uz