UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 14-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 14 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш, шунингдек, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — KPI кўрсаткичлари) ишлаб чиқиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган эксперт гуруҳларини ташкил этиш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилган KPI кўрсаткичларини давлат илмий-тадқиқот марказлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда экспертизадан ўтказиш тартибини жорий этиш.

2. Белгилаб қўйилсинки:

эксперт гуруҳлари KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида ташкил этилади;

Агентлик томонидан республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг KPI кўрсаткичларини экспертизадан ўтказиш учун давлат илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ходимлари жалб қилинади;

эксперт гуруҳлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари бошчилигида тузилади, уларнинг таркибига заруратга кўра келишув асосида Вазирлар Маҳкамаси, Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг масъул ходимлари жалб этилиши мумкин.

3. Қуйидагилар эксперт гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

KPI кўрсаткичларини уларнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсадлар ва давлат дастурларига мувофиқлиги ҳамда боғлиқлиги, шунингдек, соҳадаги мавжуд тизимли муаммоларни бартараф этишга йўналтирилгани ҳамда молиялаштириш манбалари белгилангани инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқиш;

KPI кўрсаткичлари бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиб бориш, уларнинг бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

KPI кўрсаткичларини ишлаб чиқишда уларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ мақсадли индикаторларга мувофиқлигини кўриб чиқиш, KPI кўрсаткичлари натижаларини тизимли таҳлил қилиш.

4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари бир ой муддатда эксперт гуруҳлари таркибини тасдиқласин ва улар тўғрисидаги маълумотларни Агентликка тақдим этсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 4-банднинг учинчи хатбошиси «ўзининг» сўзидан кейин «камида бошқарма бошлиғи даражасидаги» сўзлари билан тўлдирилсин.

2. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

I. Вазирликлар 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Сув хўжалиги вазирлиги 6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 7. Транспорт вазирлиги 8. Энергетика вазирлиги 9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 10. Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 15. Спорт вазирлиги 16. Маданият вазирлиги 17. Ташқи ишлар вазирлиги 18. Адлия вазирлиги II. Қўмиталар 19. Солиқ қўмитаси 20. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 21. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 22. Дин ишлари бўйича қўмита 23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 25. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 26. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси 27. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 28. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита III. Агентликлар 29. Ёшлар ишлари агентлиги 30. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 31. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги 32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 33. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 34. Давлат активларини бошқариш агентлиги 35. Миллий антидопинг агентлиги 36. Маданий мерос агентлиги 37. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 38. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги 39. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 40. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 41. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги 42. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 43. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 44. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги 45. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги 46. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 47. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги 48. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 49. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 50. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги 51. Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 52. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 53. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги IV. Инспекциялар 54. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 55. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 56. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 57. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси 58. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 59. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 60. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси 61. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси V. Марказлар ва бошқа ташкилотлар 62. Республика Маънавият ва маърифат маркази 63. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази 64. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари (элчилар, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар) VI. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар ва жамиятлар 65. «Ўзавтосаноат» АЖ 66. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ 67. «Ўзагролизинг» АЖ 68. «Ўзсувтаъминот» АЖ 69. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 70. «Uzbekistan Airways» АЖ 71. «Uzbekistan Airports» АЖ 72. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 73. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 74. «Ўзбекнефтгаз» АЖ 75. «Ўзтрансгаз» АЖ 76. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 77. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ 78. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 79. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 80. «Навоий КМК» АЖ 81. «Олмалиқ КМК» АЖ 82. «Ўзметкомбинат» АЖ 83. «Ўзкимёсаноат» АЖ 84. «Навоийазот» АЖ 85. «Ўзсаноатэкспорт» АЖ 86. «Ўзбекэкспертиза» АЖ 87. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ 88. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 89. «Агробанк» АТБ 90. «Ўзмиллийбанк» АЖ 91. «Микрокредитбанк» АТБ 92. АТ «Халқ банки» 93. «Асакабанк» АЖ 94. «Туронбанк» АТБ 95. АТ «Алоқабанк» 96. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ 97. «Ўзбектелеком» АК 98. «Дори-Дармон» АК 99. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 100. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК 101. «Навоийуран» ДК VII. Уюшмалар 102. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 103. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 104. «Ўзчармсаноат» уюшмаси 105. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 106. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси 107. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 108. «Ҳунарманд» уюшмаси 109. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси 110. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 111. «Паррандасаноат» уюшмаси 112. «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси 113. Ўзбекистон фермерлари кенгаши 114. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

3. 2-иловада :

а) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:

даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;

ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;

ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;

ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг»;

б) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди»;

в) 16-бандда :

биринчи хатбошидаги «15 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «1 декабрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига» сўзлари «келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги 16 1 ва 16 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«16 1 . Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан 20 декабрга қадар экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.

16 2 . Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари 25 декабрга қадар баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади»;

д) 22-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;

е) 31-банднинг «б» кичик бандида :

учинчи хатбошидаги «ўсувчи шаклда» сўзлари «ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши «чораклик маълумоти» сўзларидан кейин «, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;

ж) 1-илованинг «1-босқич» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 1-босқич Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) 1. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига киритади. Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига киритилади. 1 декабрга қадар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради. 20 декабрга қадар Баҳоланувчи раҳбар 3. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади. 25 декабрга қадар » .

4. 3-иловада :

а) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:

даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;

ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;

ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;

ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг»;

б) 13-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди»;

в) 31-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;

г) 33-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади»;

д) 43-банднинг «б» кичик бандида :

учинчи хатбошидаги «ўсувчи шаклда» сўзлари «ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши «чораклик маълумоти» сўзларидан кейин «, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади» сўзлари билан тўлдирилсин;

е) 46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 14 июль,

435-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 11-sentabrdagi PF-158-son Farmoni bilan tasdiqlangan “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish, shuningdek, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish tartibini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining quyidagi takliflari maʼqullansin:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini (keyingi oʻrinlarda — KPI koʻrsatkichlari) ishlab chiqish, ularning natijalarini tahlil qilish hamda bajarilmaslik xavflarining oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqadigan ekspert guruhlarini tashkil etish;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari tomonidan ishlab chiqilgan KPI koʻrsatkichlarini davlat ilmiy-tadqiqot markazlari va boshqa manfaatdor tashkilotlar xodimlarini jalb qilgan holda ekspertizadan oʻtkazish tartibini joriy etish.

2. Belgilab qoʻyilsinki:

ekspert guruhlari KPI koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalarida jamoatchilik asosida tashkil etiladi;

Agentlik tomonidan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlarining KPI koʻrsatkichlarini ekspertizadan oʻtkazish uchun davlat ilmiy-tadqiqot markazlari hamda boshqa masʼul tashkilotlar xodimlari jalb qilinadi;

ekspert guruhlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari boshchiligida tuziladi, ularning tarkibiga zaruratga koʻra kelishuv asosida Vazirlar Mahkamasi, Agentlik, Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda boshqa manfaatdor tashkilotlarning masʼul xodimlari jalb etilishi mumkin.

3. Quyidagilar ekspert guruhlarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

KPI koʻrsatkichlarini ularning “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasida belgilangan maqsadlar va davlat dasturlariga muvofiqligi hamda bogʻliqligi, shuningdek, sohadagi mavjud tizimli muammolarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgani hamda moliyalashtirish manbalari belgilangani inobatga olingan holda ishlab chiqish;

KPI koʻrsatkichlari bajarilishini doimiy ravishda monitoring qilib borish, ularning bajarilmaslik xavflarining oldini olish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

KPI koʻrsatkichlarini ishlab chiqishda ularning budjet mablagʻlaridan foydalanish bilan bogʻliq maqsadli indikatorlarga muvofiqligini koʻrib chiqish, KPI koʻrsatkichlari natijalarini tizimli tahlil qilish.

4. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari bir oy muddatda ekspert guruhlari tarkibini tasdiqlasin va ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Agentlikka taqdim etsin.

5. Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

6. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 14-iyuldagi 435-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 4-bandning uchinchi xatboshisi “oʻzining” soʻzidan keyin “kamida boshqarma boshligʻi darajasidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

2. 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari

I. Vazirliklar 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 3. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Suv xoʻjaligi vazirligi 6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 7. Transport vazirligi 8. Energetika vazirligi 9. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 10. Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 12. Sogʻliqni saqlash vazirligi 13. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 14. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 15. Sport vazirligi 16. Madaniyat vazirligi 17. Tashqi ishlar vazirligi 18. Adliya vazirligi II. Qoʻmitalar 19. Soliq qoʻmitasi 20. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 21. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 22. Din ishlari boʻyicha qoʻmita 23. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 24. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 25. Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 26. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi 27. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 28. Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmita III. Agentliklar 29. Yoshlar ishlari agentligi 30. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 31. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi 32. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 33. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi 34. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 35. Milliy antidoping agentligi 36. Madaniy meros agentligi 37. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 38. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Xorijiy investitsiyalarni jalb etish agentligi 39. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 40. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 41. Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi 42. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 43. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 44. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi 45. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi 46. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 47. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi 48. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi 49. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi 50. Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi 51. Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 52. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 53. Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlarini ekspluatatsiya qilish agentligi IV. Inspeksiyalar 54. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 55. Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 56. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 57. Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi 58. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 59. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 60. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi 61. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi V. Markazlar va boshqa tashkilotlar 62. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 63. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi sohasida strategik rivojlanish va tadqiqotlar xalqaro markazi 64. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlardagi elchixonalari (elchilar, savdo-iqtisodiy masalalar boʻyicha maslahatchilar) VI. Davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan kompaniyalar va jamiyatlar 65. “Oʻzavtosanoat” AJ 66. “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ 67. “Oʻzagrolizing” AJ 68. “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 69. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 70. “Uzbekistan Airways” AJ 71. “Uzbekistan Airports” AJ 72. “Toshshahartransxizmat” AJ 73. “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ 74. “Oʻzbekneftgaz” AJ 75. “Oʻztransgaz” AJ 76. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 77. “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ 78. “Hududgaztaʼminot” AJ 79. “Oʻzbekgidroenergo” AJ 80. “Navoiy KMK” AJ 81. “Olmaliq KMK” AJ 82. “Oʻzmetkombinat” AJ 83. “Oʻzkimyosanoat” AJ 84. “Navoiyazot” AJ 85. “Oʻzsanoateksport” AJ 86. “Oʻzbekekspertiza” AJ 87. “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ 88. “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB 89. “Agrobank” ATB 90. “Oʻzmilliybank” AJ 91. “Mikrokreditbank” ATB 92. AT “Xalq banki” 93. “Asakabank” AJ 94. “Turonbank” ATB 95. AT “Aloqabank” 96. “Biznesni rivojlantirish banki” ATB 97. “Oʻzbektelekom” AK 98. “Dori-Darmon” AK 99. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 100. “Oʻzmeliomashlizing” DUK 101. “Navoiyuran” DK VII. Uyushmalar 102. “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 103. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi 104. “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 105. “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 106. “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi 107. “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 108. “Hunarmand” uyushmasi 109. “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi 110. “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 111. “Parrandasanoat” uyushmasi 112. “Oʻzbekiston asalarichilari” uyushmasi 113. Oʻzbekiston fermerlari kengashi 114. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi

3. 2-ilovada :

a) 12-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi quyidagi shakllarda belgilanadi:

davriy — yillik prognoz choraklardagi prognozlar jami yigʻindisiga teng;

oʻsuvchi — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng hamda choraklardagi prognozlar oldingi chorakdan kam boʻlishi mumkin emas;

oʻrtacha — yillik prognoz choraklardagi prognozlar oʻrtacha qiymatiga teng;

oʻzgaruvchan — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng”;

b) 13-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda har bitta samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini tasdiqlashga bitta davlat organi masʼul boʻladi hamda baholanuvchi rahbar faoliyat yuritadigan davlat organini yoki unga boʻysunuvchi tashkilotni namunaviy shakl loyihasiga kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

v) 16-bandda :

birinchi xatboshidagi “15-dekabrga qadar Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari “1-dekabrga qadar Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga” soʻzlari “kelishish uchun Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) quyidagi mazmundagi 16 1 va 16 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“16 1 . Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi ilmiy-tadqiqot markazlari hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar xodimlarini jalb qilgan holda, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari namunaviy shaklga muvofiq baholanuvchi rahbar faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini “Oʻzbekiston-2030” strategiyasi va davlat dasturiga muvofiqligi va bogʻliqligi, tashkilotlarning oʻzaro bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlarining uygʻunligi taʼminlangani nuqtai nazaridan 20-dekabrga qadar ekspertizadan oʻtkazadi va yakuni boʻyicha xulosa beradi.

16 2 . Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari 25-dekabrga qadar baholanuvchi rahbar faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining xulosasi bilan birga Vazirlar Mahkamasiga kiritadi”;

d) 22-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda muddati tugagan hisobot davridagi samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi”;

e) 31-bandning “b” kichik bandida :

uchinchi xatboshidagi “oʻsuvchi shaklda” soʻzlari “oʻsuvchi hamda oʻzgaruvchan shaklda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi “choraklik maʼlumoti” soʻzlaridan keyin “, bunda faqat vazn belgilangan choraklar inobatga olinadi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

j) 1-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 1-bosqich Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbar) 1. Eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari), ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari” hamda hududlarda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqib, kelishish uchun Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga kiritadi. Bunda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritalari” va chora-tadbirlar dasturi kuzatuv kengashlari tomonidan maʼqullanganidan soʻng kelishish uchun Davlat xizmatini rivojlantirish agentligiga kiritiladi. 1-dekabrga qadar Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi 2. Samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini “Oʻzbekiston-2030” strategiyasi va davlat dasturiga muvofiqligi va bogʻliqligi, tashkilotlarning oʻzaro bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlarining uygʻunligi taʼminlangani nuqtai nazaridan ekspertizadan oʻtkazadi va yakuni boʻyicha xulosa beradi. 20-dekabrga qadar Baholanuvchi rahbar 3. Samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini Davlat xizmatini rivojlantirish agentligining xulosasi bilan birga Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 25-dekabrga qadar ” .

4. 3-ilovada :

a) 12-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi quyidagi shakllarda belgilanadi:

davriy — yillik prognoz choraklardagi prognozlar jami yigʻindisiga teng;

oʻsuvchi — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng hamda choraklardagi prognozlar oldingi chorakdan kam boʻlishi mumkin emas;

oʻrtacha — yillik prognoz choraklardagi prognozlar oʻrtacha qiymatiga teng;

oʻzgaruvchan — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng”;

b) 13-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda har bitta samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini tasdiqlashga bitta davlat organi masʼul boʻladi hamda baholanuvchi rahbar faoliyat yuritadigan davlat organini yoki unga boʻysunuvchi tashkilotni namunaviy shakl loyihasiga kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi”;

v) 31-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda muddati tugagan hisobot davridagi samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi”;

g) 33-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda muddati tugagan hisobot davridagi “yoʻl xaritasi” hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi”;

d) 43-bandning “b” kichik bandida :

uchinchi xatboshidagi “oʻsuvchi shaklda” soʻzlari “oʻsuvchi hamda oʻzgaruvchan shaklda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshi “choraklik maʼlumoti” soʻzlaridan keyin “, bunda faqat vazn belgilangan choraklar inobatga olinadi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

e) 46-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 14-iyul,

435-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.07.2025-y., 09/25/435/0615-son)

lex.uz