UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

МЕЪЁРЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА

2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 10 июлдаги ПФ-100-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш орқали давлат бюджети маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни ўз ичига олган 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат секторида ички назорат тизимини ривожлантириш бўйича халқаро тажриба ва мамлакатимиздаги жорий ҳолат;

назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш ва хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;

назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш ва ахборот — коммуникация тизимини такомиллаштириш;

ички назорат тизимининг доимий мониторингини амалга ошириш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш;

ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

ички назорат тизимини ташкил этиш ҳамда ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

2. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада ривожлантириш ва стандартлаштириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, муддатлари ва амалга ошириш механизмларини ўз ичига олган 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарорига 1-ИЛОВА

2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида самарали ички назорат тизимини жорий этиш уларга юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини, давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлайди.

Бунда давлат бошқаруви ва давлат молиясини бошқариш соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

2. 2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини янада такомиллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) ички назорат тизимини илғор халқаро тажрибалар асосида стандартлаштириш ҳамда ривожлантиришнинг концептуал ёндашувини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Концепция республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилайди.

3. Концепцияда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ички назорат координатори — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизимини баҳолаш ҳамда унинг ташкил этилиши ва самарадорлиги бўйича раҳбариятга маълумотлар киритиш вазифалари юклатилган масъул тузилма;

ички назорат тизими — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари — республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари.

4. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали жорий этилиши:

стратегик мақсадларни аниқ белгилаш ва уларга эришишга ишончни таъминлаш;

самарали фаолият юритувчи бошқарув тизимини шакллантириш;

қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш ва фаолиятга рақамли технологияларни кенг жорий этиш;

фаолиятга замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш орқали бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини яхшилаш;

раҳбар ва ходимларнинг масъулиятини ошириш ҳамда улар фаолиятини натижадорликка йўналтиришга оид вазифаларни бажаришга хизмат қилади.

5. Концепцияда белгиланган ички назорат тизимини йўлга қўйишга оид талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қарори асосида унинг тизимидаги, бўйсунувидаги республика ва ҳудудий даражадаги бюджет ташкилотлари учун татбиқ этилади.

2-боб. Жаҳонда давлат секторида ички назорат тизими ривожланишининг умумий тенденцияси ва асосий хулосалар

6. Хорижий мамлакатларда ички назорат тизими халқаро тан олинган моделлар, тегишли қонунчилик ҳужжатлари ҳамда давлат органларининг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Давлат органларида ички назорат тизимини ташкил этиш, юклатилган вазифаларни бажариш, хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш, ҳисобдорлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Халқаро ички аудиторлар институти томонидан ишлаб чиқилган «Уч бўғин» моделидан кенг фойдаланилади.

Мазкур моделда давлат органларига юклатилган вазифаларни бажаришдаги бошқарув функциялари ҳамда уларга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган хавфлардан ҳимояланишнинг уч бўғини келтирилган:

биринчи бўғин — асосий фаолият билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун масъул ўрта ва қуйи бўғин ходимларидан иборат операцион функциялар.

Бунда мазкур функцияларни амалга оширувчи тузилмаларда юзага келган хавфларни минималлаштириш (бартараф этиш) орқали давлат органи фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилиши таъминланади;

иккинчи бўғин — асосий фаолиятга ёрдамчи сифатидаги вазифаларни, жумладан, хавфларни бошқариш, инспекция ва мувофиқликни таъминлашга қаратилган (комплаенс) бошқарув ва назоратни қўллаб-қувватловчи махсус функциялар.

Иккинчи бўғин фаолиятга оид асосий вазифаларни амалга оширишга масъул тузилмаларда (биринчи бўғин) қўлланадиган тартиблар, мувофиқлик ва хавфларни бошқариш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш билан боғлиқ бошқарув функцияларини ўз ичига олади;

учинчи бўғин — назорат ва бошқарув тизимларининг самарадорлигини мустақил баҳолашни таъминлайдиган ички аудит.

Ички аудит биринчи ва иккинчи бўғиндан ташкилий ва функционал жиҳатдан ажратилган бўлиб, унга ташкилий ва функционал мустақиллик бериш орқали унинг холислилигини таъминлайди, манфаатлар тўқнашувининг олдини олади ҳамда тўғридан-тўғри давлат органи раҳбарига таклиф ва тавсиялар бериш имконини беради.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида «Уч бўғин» моделидан фойдаланиш, ташкилий ва функционал тақсимотни амалга ошириш орқали вазифаларни бажаришда операцион фаолият, ҳисобдорлик ва мувофиқликни таъминлашга ёрдам беради.

«Уч бўғин» модели билан бир қаторда давлат органларида ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича «Ички назорат — интеграциялашган модель (Internal Control — Integrated Framework)» модели қўлланади.

Ушбу модел таркиби 5 та компонент ва 17 та тамойилдан иборат бўлиб, унда ички назорат тизимини ташкил этишнинг концептуал асослари ҳамда таркиби келтирилган. Мазкур моделда ички назорат тизими назорат муҳити, хавфларни баҳолаш, назорат жараёнлари, ахборот ва коммуникация ҳамда мониторинг компонентларидан иборат.

7. Илғор халқаро тажрибада давлат органларининг ички назорат тизимини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштириш марказлашган тарзда маълум бир давлат органи томонидан амалга оширилади. Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг кўпчилигида ушбу вазифа Молия вазирлигига юклатилган.

Шунингдек, услубий таъминлаш ва мувофиқлаштириш вазифалари юклатилган давлат органи томонидан ички назорат тизими ташкил этилишини ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш ҳамда Ҳукуматга ҳисобот бериб бориш амалиёти мавжуд.

3-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини жорий этишдаги тизимли муаммолар

8. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида самарали ички назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича қуйидаги тизимли муаммолар мавжуд:

ички назорат тизимини халқаро тан олинган стандарт ва моделлар асосида ташкил этиш бўйича ягона ёндашув ва йўналиш белгиланиши зарурлиги;

молиявий хато ва камчиликлар, давлат маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари юзага келаётгани;

такрорланувчи ва самарасиз функцияларнинг мавжудлиги натижасида давлат маблағларини иқтисод қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имкониятининг чеклангани;

хавфларни бошқариш тизимини янада ривожлантириш ҳамда унинг бошқарувни амалга оширишдаги ролини ошириш зарурати мавжуд;

ички назорат тизимига оид талабларнинг турли даражадаги ва турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топгани, амалиётда тегишли нормаларнинг қўлланишида муаммоларни юзага келтиради. Шунингдек, стандартлашган ва самарали ички назорат ҳамда ички аудит тизимини такомиллаштиришга оид ягона қонун шаклидаги ҳужжат мавжуд эмас;

ички назорат тизимининг ташкил этилишини услубий таъминлаш, мувофиқлаштириш, ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича ваколатли орган белгиланмаган;

ички назорат тизимини ташкил этиш ва хавфларни бошқаришга масъул ходимларни ўқитиш, малакасини ошириш ишлари йўлга қўйилмаган;

ички назорат тизими самарадорлигини оширишга қаратилган ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш тизимини жорий этиш зарур.

4-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари

9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилиши бошқарув ва назоратнинг янада такомиллаштирилишини, давлат бюджети маблағлари ва активларидан оқилона фойдаланишни, ҳисобдорлик ҳамда қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлайди.

Ички назорат тизимининг яхлит норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва услубий йўриқномалар асосида ташкил этилиши республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат механизмларининг стандартлаштирилишини таъминлайди.

Бу эса ўз навбатида, назорат муҳити ва хавфларни бошқариш тизимини мустаҳкамлаш, назорат жараёнларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди, сифатли ахборотлардан фойдаланиш ва коммуникацияни яхшилаш ҳамда ишончли мувофиқлик ва ҳисобдорлик тизимларини такомиллаштиради.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини самарали ташкил этишни услубий таъминлаш, мувофиқлаштириш, ўрганиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш асосида ҳисоботлар тайёрлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Масъул орган) томонидан амалга оширилади ва унга қуйидаги вазифалар юклатилади:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш ва эълон қилиб бориш;

ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

10. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш, унинг қонунчилик асослари ва услубиёти халқаро тан олинган тажрибалар ва стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилади.

11. Ички назорат тизими қуйидагиларни таъминлашга қаратилган бўлиши лозим:

фаолиятнинг ички идоравий ҳужжатлар, одоб-ахлоқ қоидалари ҳамда тежамкорлик, самарадорлик ва натижадорлик тамойилларига мувофиқлиги;

активлар ва ресурслардан мақсадсиз фойдаланиш, суиистеъмолликлар ҳамда талон-торож ҳолатларининг олдини олиш;

фаолияти тўғрисида ишончли ва аниқ маълумотларнинг мавжудлиги;

фаолият бўйича ҳисобдорликка оид мажбуриятларнинг бажарилиши.

12. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантириш қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш;

хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш;

назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш;

ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш;

ички назорат тизимини доимий мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш.

1-§. Назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш

13. Назорат муҳити республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига юклатилган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи ташкилий тузилма, сиёсат, тартиб-таомиллар ва ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини ўз ичига олади.

14. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат муҳити қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлади:

ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши;

раҳбарият томонидан назорат жараёнларини самарали амалга ошириш имконини берувчи тадбирларнинг мавжудлиги;

таркибий бўлинманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланиши;

салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларнинг йўлга қўйилиши;

фаолият учун жавобгарликнинг белгиланиши, ходимларни баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларининг мавжудлиги.

15. Ҳалоллик тамойили ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиниши қуйидагиларнинг бажарилиши орқали таъминланади:

тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ҳалоллик ва одоб-ахлоққа оид нормаларнинг ички ҳужжатлар билан тасдиқланиши;

ходимларнинг одоб-ахлоқ ва малакасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларда белгиланган талабларнинг жорий этилиши ҳамда фаолиятни амалга оширишда манфаатлар тўқнашувининг юзага келиш эҳтимолининг олди олиниши;

қарор қабул қилиш жараёнида жамоатчилик таклифларининг инобатга олиниши, очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши ҳамда жамоатчилик олдида ҳисобдорликнинг йўлга қўйилиши;

ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид барча шубҳали хатти-ҳаракатларининг ўрганилиши ва белгиланган тартибда хизмат текширувларининг ўтказилиши;

ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, лавозим йўриқномаси ва давлат сирларини ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа сирларни ошкор этмасликка оид қоидаларга риоя этишини белгиловчи ҳужжатлар билан танишиш амалиёти жорий этилиши.

16. Раҳбарият томонидан назорат жараёнларини самарали амалга ошириш имконини берувчи тадбирларнинг мавжудлиги қуйидагилар орқали таъминланади:

муаммоларни (хавфларни) аниқлаш ва бартараф этиш тадбирларининг мувофиқлаштирилиши, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши ва назорат функцияларининг амалга оширилиши;

назорат тузилмалари ва назоратни амалга оширишга оид ваколат ва мажбуриятларнинг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан аниқ белгиланиши;

назорат жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши учун зарур билим, кўникма ва малакаларига эгалиги, малакасини доимий ошириб бориш ва баҳолаш механизмларининг жорий этилгани;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги назорат тузилмалари (Хавфларни бошқариш қўмитаси ва бошқалар) таркибида вазифаларнинг бевосита ижрочиларидан мустақил бўлган аъзоларнинг бўлиши таъминланиши.

17. Ташкилий тузилманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланиши қуйидагилар орқали таъминланади:

юклатилган вазифаларни бажариш, назорат қилиш ва баҳолаш имконини берувчи ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ташкилий тузилма ва штат бирликларининг тасдиқланиши;

ходимларга юклатилган вазифалардан келиб чиқиб ваколатларнинг белгиланиши;

раҳбарият ва ходимлар ўртасида маълумотлар алмашинуви ва уларнинг шаффофлиги таъминланиши;

ички ва ташқи ҳисобдорлик норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан белгиланиши.

18. Салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларнинг йўлга қўйилгани қуйидагилар орқали таъминланади:

раҳбарият ва бошқа ходимларнинг компетенциясига (билим, малака ва кўникмалари) талабларнинг белгиланиши;

таркибий бўлинмаларнинг малакали кадрлар билан тўлдирилиши, уларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши;

захира кадрларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш;

раҳбар ходимлар ва бошқа ходимларнинг ротацияси ҳамда доимий ривожланишига оид режа-дастурларнинг ишлаб чиқилгани.

19. Фаолият учун жавобгарликнинг белгиланиши, ходимларни баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларининг мавжудлиги қуйидагилар орқали таъминланади:

ходимларнинг вазифа ва мажбуриятларини бажариш учун жавобгарликнинг белгилангани;

ходимлар фаолиятининг самарадорлиги, натижадорлиги ва малакасининг доимий одоб-ахлоқ қоидалари ва бошқа тегишли тартибларга мувофиқ баҳоланиши;

меҳнат фаолиятини амалга оширишда ва меҳнатга ҳақ тўлашда муносиб ва адолатли шарт-шароитларнинг яратилиши;

ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари, лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатлар билан белгиланган вазифаларни амалга оширишида ортиқча юкламалар юзага келмаслигининг тартибга солиниши.

2-§. Хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш

20. Хавфларни бошқариш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган хавфларни аниқлаш, баҳолаш, камайтириш ва мониторинг қилишга қаратилган жараён ҳисобланади.

21. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида хавфларни бошқариш биринчи раҳбар томонидан ташкил этилади.

Бунда хавфларни бошқариш, жумладан, таркибий бўлинмалар томонидан хавфларни бошқаришда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш, хавфларни бошқариш тизимининг самарадорлигини таъминлашга қаратилган Хавфларни бошқариш қўмитаси фаолияти йўлга қўйилади.

22. Хавфларни бошқариш жараёни тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички ҳужжатларга мувофиқ таркибий бўлинмалар томонидан амалга оширилади.

23. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш жараёнининг босқичлари қуйидагилардан иборат:

биринчи босқич — Хавфларни аниқлаш. Хавфларни аниқлаш республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг барча таркибий бўлинмаларида амалга оширилади. Бунда таркибий бўлинма томонидан унинг фаолиятига салбий таъсир этувчи хавфлар аниқланади. Хавфларни аниқлаш жараёни мунтазам ўтказилиб турилиши лозим;

иккинчи босқич — Хавфларни баҳолаш. Хавфларни баҳолаш аниқланган хавфларнинг юзага келиш эҳтимоли ва таъсирини таҳлил қилган ҳолда баҳолашни ҳамда уларни даражаларга ажратишни ўз ичига олади. Бунда хавфларнинг аҳамиятлилигидан келиб чиқиб, уларнинг «вазн»и белгиланади ҳамда хавфлар реестри шакллантирилади;

учинчи босқич — Хавфларни бартараф этиш чораларини кўриш. Ушбу босқичда таркибий бўлинма томонидан баҳолаш босқичи натижаларидан келиб чиқиб, хавфларни бартараф этиш чоралари белгиланади. Бунда хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ҳамда Хавфларни бошқариш қўмитаси томонидан тасдиқланади. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси асосида тегишли ишлар амалга оширилади.

тўртинчи босқич — Мониторинг. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши хавфлар аниқланган ҳамда тегишли чоралар кўрилиши белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан мониторинг қилинади.

3-§. Назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш

24. Назорат жараёнлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишга салбий таъсир этувчи хавфларни камайтиришга йўналтирилган бўлиши лозим.

25. Назорат жараёнларини амалга ошириш бўйича тартиб-таомиллар ушбу концепциядан келиб чиқиб, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг тегишли ички ҳужжати билан белгиланади.

26. Назорат жараёнлари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги барча таркибий бўлинмаларда қуйидагиларни таъминлаш орқали амалга оширилади:

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органига юклатилган вазифаларни амалга ошириш бўйича функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича аниқ қоидалар ва стандартларнинг белгиланиши;

ходимларнинг функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича ваколат ва мажбуриятларининг белгиланиши;

функцияларни бажаришда ва бизнес жараёнларида доимий ва танланма назоратнинг (мониторинг) амалга оширилиши;

функцияларни бажарилишида ва бизнес жараёнларида ахборот технологиялар ёрдамида назоратнинг, хато — камчиликлар ва хавфлардан огоҳлантириш тизимларининг йўлга қўйилиши.

27. Назорат жараёнининг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органидаги ҳар бир функция ва бизнес жараёнига интеграциялашуви раҳбарият томонидан таъминланади.

28. Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда назорат тузилмалари томонидан назорат жараёнларининг ўтказилиши мониторинг қилинади.

Бунда қуйидагилар орқали мониторинг қилинади:

функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича тартиб-таомиллар ва стандартларнинг бажарилишини ўрганиб бориш;

тизимлар, жараёнлар ва ташкилий тузилмадаги ўзгаришларда таркибий бўлинмалардаги назорат жараёнларини қайта кўриб чиқиш;

хато ва камчиликлар ҳамда хавфлар юзага келганда ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

назорат жараёнларидаги камчиликлар бўйича ходимларга таъсир чораларини қўллаш.

29. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг ҳар бир ходими назорат жараёнларини амалга ошириш билан боғлиқ ваколат, вазифа ва мажбуриятлардан хабардор бўлиши лозим.

30. Назорат жараёнлари таркибий бўлинма томонидан расмийлаштирилиб борилади.

4-§. Ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш

31. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ички назорат тизимини йўлга қўйишда раҳбарият ва ходимларнинг керакли ахборот ва маълумотларни олиш, таҳлил қилиш ва манфаатдор томонларга тақдим этиш имконияти таъминланиши зарур.

32. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш қуйидагиларни назарда тутади:

ички назорат тизимини йўлга қўйишда керакли ахборот ва маълумотларни белгилай олиш ҳамда улардан фойдалана олиш зарур. Бунда ахборот ва маълумотлар ишончли, тўлиқ ва манфаатдор томонлар учун ундан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиши лозим;

ахборот ва маълумотларни алмашишни таъминловчи самарали ички коммуникация тизими йўлга қўйилиши зарур;

ташқи манфаатдор томонлар билан ахборот ва маълумотлар алмашишда самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарур, бунда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши ҳамда очиқлик ва шаффофлик таъминланиши лозим;

ахборот ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминловчи механизмлар ишлаб чиқилиши ҳамда ахборот технологияларидан кенг, қулай ва хавфсиз фойдаланилиши зарур.

33. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ахборот ва маълумотлар ҳамда уларнинг алмашинувига оид талаблар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда ички ҳужжатлар билан белгиланади.

34. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ахборот ва маълумотлар билан ички ва ташқи таъминлаш ҳамда самарали коммуникация тизимининг йўлга қўйилиши биринчи раҳбар томонидан амалга оширилади.

5-§. Ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш

35. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизими самарадорлиги доимий мониторинг қилинади ва даврий баҳоланади.

36. Таркибий бўлинма томонидан функциялар ва бизнес жараёнларини амалга ошириш доимий мониторинг қилинади.

37. Даврий баҳолаш қуйидагиларни ўз ичига олади:

ички назорат координатори томонидан амалга ошириладиган умумий мониторинг қилиш;

ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимини баҳолаш.

38. Таркибий бўлинмалар томонидан ички назорат тизимини баҳолашда функциялар ва бизнес жараёнларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши ҳамда назорат жараёнларининг самарадорлигига эътибор қаратилади.

39. Ички назорат координатори мониторинг доирасида таркибий бўлинмаларда ички назорат тизимини ташкил этишга оид маълумотларни жамлайди ҳамда ўрганиш ва маълумотларни таҳлил қилиш орқали ички назорат тизими самарадорлигини аниқлайди ва натижаси бўйича ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди.

Бунда ҳисоботни тайёрлашда ички аудит хизматларининг ички назорат тизими фаолиятини баҳолаш бўйича маълумотларидан фойдаланилиши мумкин.

40. Ички аудит хизмати ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолайди ва баҳолаш натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиб боради.

41. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Масъул органга йилда бир марта — кейинги йилнинг 25 январига қадар тақдим этилади.

42. Масъул орган томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари таҳлил қилинади.

Бунда Масъул орган томонидан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарадорлиги бўйича ўрганиш ўтказилиши мумкин.

43. Масъул орган томонидан ҳар йили Вазирлар Маҳкамасига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг ҳолати ва фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этиб борилади.

Ҳисоботда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилиши ҳамда янада такомиллаштирилиши бўйича таклифлар ҳам акс этади.

5-боб. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари

44. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини қуйидаги механизмлар орқали амалга ошириш лозим:

ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш;

ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш;

ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш.

1-§. Ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш

45. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш қуйидагиларни назарда тутади:

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;

халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини жорий этиш бўйича услубий қўлланма лойиҳасини ишлаб чиқиш;

илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришни янада такомиллаштириш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;

ички назорат тизимини ташқи баҳолашни амалга ошириш тартибини белгилаш.

2-§. Ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш

46. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш қуйидагиларни назарда тутади:

ички назорат тизимини мувофиқлаштириш, тегишли маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор томонларга ички назорат тизими бўйича ҳисобот тақдим этишни амалга оширувчи ички назорат координаторини белгилаш;

ички назорат тизимини жорий этиш бўйича Масъул орган бошчилигида идоралараро ишчи гуруҳ шакллантириш ҳамда ишчи гуруҳ йиғилишларида ички назорат тизимига оид масалаларни муҳокама қилиб бориш;

ишчи гуруҳ томонидан танланган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг иккитасида янги ички назорат тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш;

ички назорат тизимини ташкил этиш ва рақамлаштиришга ахборот технологияларини жорий қилиш.

46 1 . Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш ва рақамлаштиришга ахборот технологияларини жорий қилиш қуйидагиларни назарда тутади:

ички назоратга очиқ ҳужжатлар ва уларни янгилаб бориш натижаларини жамлашни рақамлаштириш;

ички назорат тизимини баҳолаш жараёнига автоматлаштирилган ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришни жадаллаштириш;

ички назорат тизимининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Масъул орган томонидан қабул қилиш ва таҳлил қилишни рақамлаштириш асосида ички назорат тизими ҳолатини масофадан ўрганиш;

хавфларни баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш орқали хавфлар реестрини шакллантириш ҳамда ундаги ўзгаришларни кузатиб боришни рақамлаштириш;

хавфларни камайтириш бўйича тузилган чора-тадбирларнинг рақамли шаклини яратиш орқали унинг мониторинги самарадорлигини ошириш;

хавфлар таснифи ва тоифасини рақамлаштириш асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таркибий бўлинмалар, функциялар ва соҳалар кесимида хавфлар харитасини шакллантириш;

функция ва жараёнларнинг рақамлаштирилган реестрини шакллантириш ҳамда юритиб бориш;

Хавфларни бошқариш қўмитаси таркиби ва фаолияти натижалари тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ва таҳлил этишни рақамлаштириш;

ички назоратга оид маълумот ва ҳисоботларнинг рақамли шаклдаги алмашинувига ўтиш, ҳисобдорлик бўйича масъулият ва жавобгарликни ошириш.

3-§. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш

47. Ички назорат тизими бўйича ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш бўйича қуйидагилар назарда тутилади:

ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, соҳага оид дарслик, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлашни ташкил этиш;

давлат секторида ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш бўйича махсус фанларни ўқитишни олий таълимдаги тегишли йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнларига жорий этиш.

6-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

48. Концепцияни амалга ошириш орқали республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:

халқаро андозаларга мувофиқ самарали, стандартлашган ҳамда мувофиқлаштирилган ички назорат тизими жорий этилади ва уни таҳлил қилиш орқали баҳолаш имкони яратилади;

консолидациялашган бюджет маблағларидан фойдаланишда дастлабки ва жорий назоратни кучайтириш, қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш орқали маблағлардан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари, шунингдек, молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинади;

такрорланувчи ҳамда самарасиз функция ва вазифаларни аниқлаш, айрим функцияларни хусусий секторга ўтказиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва иқтисод қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш имконияти ортади;

ички назорат тизимининг фаолияти учун мустаҳкам ҳуқуқий асосни таъминлаш мақсадида ушбу соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади ва амалиётга жорий этилади;

ходимларни ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади, ички назорат тизими бўйича махсус фанларни ўқитиш олий таълимдаги тегишли йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнларига жорий этилади;

ички назорат жараёнлари, маълумотлар ва ҳисоботларнинг рақамлаштирилиши орқали фаолият самарадорлиги ортади, инсон омили таъсири камаяди ҳамда маълумотларнинг тўлиқлиги ва сифати таъминланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сонли қарорига 2-ИЛОВА

2025 — 2027 йилларда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш юзасидан

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Амалга ошириш шакли Бажариш муддати Ижро учун масъуллар I. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш 1. Назорат муҳитининг яхлит тизимини шакллантириш 1. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида назорат жараёнларини самарали ташкил этиш. 1. Назорат жараёнини амалга оширувчи ходимларнинг ўз вазифа ва мажбуриятларини бажариши учун зарур билим, кўникма ва малакаларига эгалигини баҳолаш механизмларини жорий этиш. 2. Назорат тузилмалари (Хавфларни бошқариш қўмитаси, Одоб-ахлоқ комиссияси ва бошқалар) таркибига вазифаларнинг бевосита ижрочиларидан мустақил аъзоларнинг киритилишини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Ташкилий тузилманинг юклатилган вазифаларга мос шакллантирилиши ҳамда ваколат ва мажбуриятларнинг самарали тақсимланиши ни таъминлаш. 1. Вазифа ва функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда ташкилий тузилмани уларга мослаштириш асосида қайта кўриб чиқиш. 2. Ҳар бир штат бирлиги бўйича лавозим йўриқномаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш ҳамда унда мажбурият ва ваколатларни аниқ белгилаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 3. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида раҳбарият ва ходимлар ўртасидаги маълумотлар алмашинуви ҳамда ички ва ташқи ҳисобдорликни белгилаш. Идоравий ҳужжат 3. Фаолиятга салоҳиятли мутахассисларни жалб қилиш, ривожлантириш ва сақлаб қолишга оид жараёнларни йўлга қўйиш. 1. Ходимларнинг компетенциясига (билим, малака ва кўникмалари) бўлган талабларни белгилаш. 2. Ходимларнинг билим ва кўникмаларини узлуксиз оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 3. Захира кадрларни шакллантириш тизимини йўлга қўйиш. 4. Ходимларнинг ротацияси ҳамда доимий ривожланишига оид режа-дастурларни ишлаб чиқиш. Амалий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 4. Ходимлар фаолиятини баҳолаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимларини йўлга қўйиш . 1. Ходимлар фаолиятининг самарадорлигини белгиланган тартибда доимий баҳолаб бориш ва натижалар асосида рағбатлантириш чораларини кўриш. 2. Меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва меҳнатга ҳақ тўлашда муносиб ва адолатли шарт-шароитларни яратиш. 3. Ходимларга юклатилган вазифаларни амалга оширишда ортиқча юкламаларнинг юзага келмаслигини таъминлаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Хавфларни бошқаришнинг самарали тизимини жорий этиш . 5. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш. 1. Таркибий бўлинмалар томонидан хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва хавфлар реестрини шакллантириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 3. Хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш. 2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда 6. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Хавфларни бошқариш қўмиталари фаолиятини ташкил этиш. 1. Хавфларни бошқариш қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. 2. Хавфларни бошқариш қўмитаси йиғилишларини ўтказиб бориш. Идоравий ҳужжат 2025 йил сентябрь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 3. Хавфларни бошқариш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш ва тасдиқлаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар чоракда 3. Назорат жараёнларининг натижадорлигини ошириш 7. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш . Қуйидагиларни назарда тутувчи назорат жараёнларини амалга ошириш тартибини белгилаш: ходимларнинг назорат жараёнларини амалга ошириши бўйича мажбурият ва ваколатларини белгилаш; функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш жараёнида доимий ва танланма назоратни (мониторинг) амалга ошириш; ахборот технологиялар ёрдамида назоратни, хато-камчиликлар ва хавфлардан огоҳлантириш тизимларини йўлга қўйиш; назорат жараёнларини расмийлаштириш. Идоравий ҳужжат 2026 йил март Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 8. Таркибий бўлинмалар раҳбарлари ҳамда назорат тузилмалари томонидан назорат жараёнларининг ўтказилишини мониторинг қилиш. Қуйидагилар орқали мониторинг қилиш: функциялар ва бизнес жараёнларни бажариш бўйича белгиланган тартибларнинг бажарилишини ўрганиб бориш; тизимлар, жараёнлар ва ташкилий тузилмадаги ўзгаришларда таркибий бўлинмалардаги назорат жараёнларини қайта кўриб чиқиш; хато ва камчиликлар ҳамда хавфлар юзага келганда, ўз вақтида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш; назорат жараёнларидаги камчиликлар бўйича ходимларга таъсир чораларини қўллаш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йилдан январь ойидан бошлаб ҳар чоракда Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 4. Ахборот ва коммуникация тизимини такомиллаштириш 9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш. Самарали ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйишни қуйидагилар орқали таъминлаш: ахборот ва маълумотларни алмашишни таъминловчи самарали ички коммуникация тизимини йўлга қўйиш; ташқи манфаатдор томонлар билан ахборот ва маълумотлар алмашишда самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш; ахборот ва маълумотларнинг самарали алмашинувини таъминловчи механизмлар ишлаб чиқиш, ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 5. Ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорликни янада мустаҳкамлаш 10. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш . Қуйидагиларни назарда тутувчи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш тартибини белгилаш: ички назорат тизими самарадорлигини доимий мониторинг қилиш; ички назорат кординатори томонидан умумий мониторинг қилиш; ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимини баҳолаш. Идоравий ҳужжат 2026 йил январь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 11. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи ички назорат тизими самарадорлигини мониторинг қилиш. 1. Таркибий бўлинмалар томонидан доимий мониторинг қилиб борсин. 2. Ички назорат кординатори томонидан ички назорат тизимини умумий мониторинг қилиш ва ички назорат тизими фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш. 3. Ички аудит хизмати томонидан ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолаш ва баҳолаш натижалари бўйича раҳбариятга маълумот тақдим этиб бориш. Амалий чора-тадбирлар 2026 йил январь ойидан бошлаб ҳар чоракда Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари II. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари 1. Ички назорат тизимини ташкил этишни стандартлаштириш мақсадида қонунчилик асосларини такомиллаштириш 12. «Давлат ички назорати ва ички аудити тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш . Қонун лойиҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида халқаро стандартлар асосида ички назорат ва ички аудит тизимини ташкил этиш, асосий тамойиллар, вазифалар, ваколатлар ва мажбуриятлар, жавобгарлик нормаларини белгилаш . Қонун лойиҳаси 2026 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 13. Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартибини белгилаш. Қуйидагиларни назарда тутувчи Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш: ички назорат тизимини ташкил этишда раҳбарият ва ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари; назорат муҳитини шакллантириш; хавфларни бошқариш тизимини жорий этиш ва назорат жараёнларини амалга ошириш; ахборот ва коммуникация тизимини йўлга қўйиш; ички назорат тизимини мониторинг қилиш ҳамда ҳисобдорлик. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил октябрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси 14. Ички назорат тизимини ташқи баҳолаш тартибини белгилаш. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг сифатини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил февраль Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 2. Ички назорат тизимини ташкил этишни янада ривожлантириш 15. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат координаторини белгилаш . Ички назорат тизимини мувофиқлаштириш, тегишли маълумотларни жамлаш ва таҳлил қилиш ҳамда манфаатдор томонларга ички назорат тизими бўйича ҳисобот тақдим этишни амалга оширувчи ички назорат координаторини белгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2025 йил ноябрь Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 16. Халқаро стандартлар асосида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимини йўлга қўйиш. Ички назорат тизимини жорий этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш ҳамда ишчи гуруҳ йиғилишларида ички назорат тизимига оид масалаларни муҳокама қилиб бориш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил март ойидан бошлаб ҳар чоракда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 17. 2 та республика ижро этувчи ҳокимият органини танлаб, янги ички назорат тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш. 1. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг масъул шахслари ва халқаро экспертлар билан биргаликда ишчи гуруҳни шакллантириш. 2. Ташкилот ички назорат тизимининг жорий ҳолатини таҳлил қилиш. 3. Ички назоратни жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 4. Тажриба-синов бўйича хулосаларни тайёрлаш ва келгусида амалга ошириладиган ишларни белгилаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026-2027 йиллар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 18. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизимининг йўлга қўйилишини баҳолашдан ўтказиш . Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат тизими сифатини баҳолаш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил декабрь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 3. Ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ривожлантириш 19. Ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ўқув марказида ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил январь Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари 20. Ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, соҳага оид монография, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлашни ташкил этиш . 1. Халқаро экспертлар, манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш. 2. Олий таълим ташкилотлари билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқариш ва ички аудит масалалари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда халқаро ва маҳаллий илмий конференциялар ташкил этиш. 3. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ички назорат, хавфларни бошқаришга оид монография, ўқув қўлланма ва материаллар тайёрлаш. 4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва олий таълим ташкилотлари билан биргаликда ички назорат тизими ва хавфларни бошқаришга оид махсус фанларни ўқитишни кадрлар тайёрлаш жараёнига жорий этиш. Ташкилий чора-тадбирлар 2026 йил март Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 июлдаги 446-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида молия органлари ҳамда бюджет ташкилотларининг молия-ҳисоб бўлинмалари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув марказини ташкил этиш тўғрисида» 2007 йил 20 мартдаги 54-сон қарорида :

а) номи , 1-банд , 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 2-бандда :

иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ички аудит миллий малака сертификатига эга бўлган шахслар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш»;

в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия вазири» сўзлари «иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Марказ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Дархонтепа кўчаси 7-уйдаги бинога жойлаштирилсин»;

д) илова номидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 10 июндаги 326-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«7. Фуқаролар томонидан келгуси йил учун танланиши мумкин бўлган назорат объектлари рўйхати ваколатли тузилмалар томонидан ҳар йили 31 декабрь санасига қадар жорий йил учун тасдиқланган биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилари сифатида белгиланган вазирлик ва идоралар кесимида шакллантирилади ҳамда «Давлат аудити» дастурига киритилади»;

б) 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «20-санасига қадар» сўзлари «10-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 17-банддаги «5 иш куни» сўзлари «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 21-банддаги «чоракдан кейинги чорак биринчи ойининг 20-санасига қадар» сўзлари «чоракнинг охирги ўн кунлигида» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 1-иловада :

1-босқичнинг «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ҳар йили 31 декабрга қадар»;

5-босқичнинг «Муддатлар» устунида:

1-бандда «20-санасига қадар» сўзлари «10-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-бандда «5 иш куни» сўзлари «3 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 2-иловада :

1-босқичнинг «Муддатлар» устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Назорат тадбири ўтказилган чоракнинг охирги ўн кунлигида»;

2-босқичнинг «Муддатлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Назорат тадбири ўтказилган чоракдан кейинги ойнинг биринчи кунида».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарорида :

а) номи , муқаддимаси , 1-банднинг биринчи , иккинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

номи , 1-банд , 5 ва 7-бандлар , 8-банднинг биринчи хатбошиси , 2-боб номи , 9-банднинг иккинчи хатбошиси , 12-банд , 13-банднинг бешинчи хатбошиси , 14-банд «а» кичик бандининг ўн саккизинчи хатбошиси , «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси , «в» кичик бандининг иккинчи , бешинчи , олтинчи хатбошилари , «г» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 15-банднинг тўққизинчи , ўн иккинчи , ўн бешинчи , ўн олтинчи хатбошилари , 16-банднинг бешинчи , олтинчи , ўн еттинчи хатбошилари , 17 ва 18-бандларда тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари;

ички аудит хизмати — давлат органлари ва ташкилотларида ички аудит фаолиятини амалга оширувчи ҳамда бошқа таркибий тузилмалардан мустақил таркибий бўлинма;

ички аудит фаолияти — давлат органлари ва ташкилотларида бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, бюджет тизими бюджетлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалардан фойдаланиш натижадорлигини баҳолаш, ички назорат ва хавфларни бошқариш тизимлари самарадорлигини ўрганишга қаратилган мустақил фаолият;

ички аудит объекти — ички аудит тадбири амалга оширилиши назарда тутилган давлат органлари ва ташкилотларининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппарати таркибий бўлинмалари, тизим ташкилотлари ҳамда тасарруфидаги бюджет ташкилотлари;

ички аудит тадбири — ички аудит объектларида ички аудит хизмати мақсадларига эришишга қаратилган ички аудит хизмати ходими томонидан амалга ошириладиган жараён;

ички назорат тизими — давлат органлари ва ташкилотларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда хавфларни камайтириш, фаолиятнинг қонунчиликка мувофиқлиги, тежамкорлиги, самарадорлиги, ҳисобдорлиги, очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга қаратилган раҳбарият ва ходимлар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиблар, жараёнлар ҳамда механизмларнинг комплекс тизими;

хавфларни бошқариш — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хавфларни аниқлаш, баҳолаш, камайтириш (олдини олиш, бартараф этиш) чораларини кўриш, хавфлар мониторинги ва хавфлар юзасидан ҳисобдорликни ўз ичига олувчи жараён»;

3-банд , 9-банднинг биринчи хатбошиси , 14-банднинг «а» кичик банди ўн биринчи хатбошиси , 16-банднинг ўн биринчи хатбошисида тегишли келишикдаги «вазирлик ва идора» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«4. Ички аудит хизмати ўзи ташкил этилган давлат органи ва ташкилотида ички аудит фаолиятини амалга оширишга масъул ҳисобланади.

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ички аудит хизматлари томонидан ички аудит хизматлари ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг бўйсунувидаги бюджет ташкилотларида ички аудит тадбирлари ўтказилмайди»;

6-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ички аудит тадбирлари давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган ички аудит йиллик режаси ва Ҳисоб палатаси тақдим этган хавф таҳлилларига асосан мажбурий тартибда ўтказилади. Бунда ички аудит йиллик режасига киритиладиган ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади»;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ҳисоб палатаси билан келишишда ички аудит йиллик режасига киритилган «юқори» хавф даражасига эга ички аудит объектларининг чиқариб ташланишига йўл қўйилмайди»;

қуйидаги мазмундаги 8 1 -банд билан тўлдирилсин:

«8 1 . Вазирлик шаклидаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари таркибига кирувчи ҳамда таркибида тизим ва бўйсунувдаги ташкилотлар мавжуд бўлмаган қўмита, агентлик ва инспекцияларда ички аудит фаолияти вазирликнинг ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 9 1 — 9 4 -бандлар билан тўлдирилсин:

«9 1 . Ички аудит хизматларининг раҳбарини (ички аудит хизмати бир нафар штатдан иборат бўлганда, ушбу штатда фаолият юритувчи ходимни) лавозимидан озод қилиш масаласи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади. Бунда давлат органи ва ташкилоти томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимнома берилади.

Ушбу тақдимномада ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш сабаблари ҳамда уларни тасдиқловчи ҳужжатлар (ички аудит хизмати раҳбарининг аризаси, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлигини кўрсатувчи, ижро интизоми ва одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилмаганликни тасдиқловчи маълумотлар) илова қилинади.

9 2 . Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан ички аудит хизмати раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.

Бунда ички аудит хизмати раҳбари билан ўтказиладиган суҳбат тақдимномани кўриб чиқиш жараёнида амалга оширилади.

9 3 . Қуйидагилар ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этиш юзасидан тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

ички аудит хизмати раҳбарининг зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар доирасидан ташқари вазифаларни бажармаганлиги ёки ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.

9 4 . Тақдим этилган ҳужжатлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўн иш куни ичида кўриб чиқилиб, тегишли давлат органи ва ташкилотига ички аудит хизмати раҳбарини лавозимидан озод этишни келишиш ёки келишишнинг рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган хат тақдим этилади»;

қуйидаги мазмундаги 10 1 ва 10 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«10 1 . Ички аудит хизматлари штат бирликларининг энг кам сони ушбу Низомга 1-иловада келтирилган Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрларига мувофиқ аниқланади.

Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички аудит хизматлари ходимларини сонини ҳисоблашда вазирликларнинг қуйи муассасаларида ташкил этилган марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони алоҳида ҳисобга олинади.

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг меъёрлари ва мезонлари мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

Ички аудит хизматларининг штат бирликларини белгилаш давлат органи ва ташкилотидаги белгиланган бошқарув штат бирликлари сони доирасида амалга оширилади.

10 2 . Давлат органи ва ташкилотининг марказий аппаратида ташкил этилган ички аудит хизмати томонидан ички аудит хизмати мавжуд тизим ташкилотида фақат биринчи раҳбар топшириғи асосида ички аудит тадбирлари ўтказилиши ҳамда тизим ташкилоти фаолияти бўйича маълумотлар олиниши мумкин»;

11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу банднинг иккинчи-тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда, ички аудит хизмати раҳбари бу ҳақда давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилади»;

қуйидаги мазмундаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:

«11 1 . Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ички аудит хизматига фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратади, хусусан, масофавий аудитни амалга ошириш учун замонавий русумдаги компьютер техникалари билан таъминлаш, давлат органи ва ташкилотида мавжуд барча ахборот тизимларига онлайн режимда кириш ва ундаги ички аудит тадбирини ўтказишга оид маълумотларни таҳлил қилиш ҳуқуқини бериш ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг зарур бўлган ахборот дастурларидан фойдаланиш чораларини кўради»;

13-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш.»;

14-банд «г» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «вазирликлар ва идоралар» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

14-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:

«д) ички назорат тизими ва хавфларни бошқариш жараёни самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш бўйича:

ички назорат тизимининг самарали йўлга қўйилишини баҳолайди ва баҳолаш натижалари ҳамда такомиллаштириш бўйича таклифлар юзасидан раҳбариятга маълумот тақдим этиб боради;

таркибий бўлинмалар томонидан аниқланган хавфларнинг белгиланган тартибда баҳоланишини ўрганади;

хавфлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади;

хавфларни бошқариш жараёни билан боғлиқ аудит тадбирларини ўтказади ҳамда хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади»;

16-бандда :

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Хавфларни бошқариш қўмитасига хавфларни бошқариш жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари, хавфларни бошқариш бўйича амалга ошириладиган ишлар, юзага келаётган камчиликлар бўйича маълумотлар киритиб бориш»;

йигирма учинчи ва йигирма тўртинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўртинчи ва йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

қуйидаги мазмундаги 1 ва 2-иловалар билан тўлдирилсин:

«Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга 1-ИЛОВА

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари штат бирликлари сонини белгилашнинг мезонлари ва энг кам меъёрлари

Давлат органи ва ташкилоти бўйсунувидаги юридик мақомга эга бўлган ташкилотлари сони Давлат органи ва ташкилотининг йиллик бюджети (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда) Жами бошқарув штат бирликлари сони Ҳисобланадиган коэффициент Минимал штат бирликлари сони 500 тадан ортиқ 5 трлн сўмдан ортиқ 1000 тадан ортиқ 6,0 18 201 — 500 1 — 5 трлн сўм 751 — 1000 5,0 15 101 — 200 501 млрд — 1 трлн сўм 501 — 750 3,0 9 51 — 100 201 — 500 млрд сўм 201 — 500 2,0 6 26 — 50 101 — 200 млрд сўм 101 — 200 1,0 3 25 тагача 100 млрд сўмгача 100 тагача 0,3 1

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомга 2-ИЛОВА

Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар ва уларда ишловчи молия-иқтисод ходимлари сони асосида ички аудит хизматларининг штат бирликларини ҳисоблашнинг

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори Жами штат бирликлари минимал сони Марказлаш-тирилган молия-бухгалтерия хизматлари таркибидаги ташкилотлар сони Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари штатлари сони Ҳар бир устун бўйича ҳисобланадиган коэффициент миқдори Жами штат бирликлари минимал сони 150 тадан ортиқ 50 тадан ортиқ 0,375 0,75 30 тадан ортиқ 35 тадан ортиқ 0,375 0,75 101 — 150 26 — 50 0,25 0,5 26 — 30 26 — 35 0,25 0,5 51 — 100 16 — 25 0,125 0,25 21 — 25 16 — 25 0,125 0,25 50 тагача 15 тагача 0,075 0,15 20 тагача 15 тагача 0,075 0,15

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда вазирликлар ва идораларнинг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 13 февралдаги 62-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

в) иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисида низом»;

1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати (кейинги ўринларда — ички аудит хизмати) ходимлари малакасини сертификатлаш ва ички аудит миллий малака сертификатига (кейинги ўринларда — сертификат) эга бўлган шахслар малакасини ошириш тартибини белгилайди»;

2-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« давлат органлари ва ташкилотлари — ички аудит хизмати ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари»;

учинчи хатбошидаги «вазирликлар ва идораларда» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги «сертификат олган йилдан кейинги йилдан» сўзлари «сертификат олган санадан» сўзлари билан алмаштирилсин;

4-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Инспекция ходимлари лавозимга тайинлангандан сўнг уч ой ичида сертификат олиши шарт, бунда халқаро сертификатга эга бўлган ходимларнинг сертификат олиш талаб этилмайди»;

37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«37.Талабгор малака имтиҳонига шахсни тасдиқловчи ҳужжат (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-карта) асосида киритилади.

Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёки малака имтиҳонига белгиланган вақтда келмаган, шунингдек, қатнаша олмаган талабгор малака имтиҳонига келмаган деб ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.»;

38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Малака имтиҳони» сўзларидан кейин «давлат тилидаги» сўзлари билан тўлдирилсин;

40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«40. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорларга қуйидагилар тақиқланади:

қонунчилик ҳужжатлари, йўриқнома материаллари, тест саволлари бўйича тайёрланган маълумотлар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;

мобил алоқа ва бошқа алоқа воситаларидан (шу жумладан, «ақлли соатлар»дан) фойдаланиш;

бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиш (суҳбатлашиш);

малака имтиҳони ўтказилаётган хонадан имтиҳон комиссияси рухсатисиз ташқарига чиқиш (тест синови ўтаётган хонадан ташқарига чиққан шахслар қайта тест синовига киритилмайди).

Ушбу талабларни бузган талабгорлар малака имтиҳонидан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган деб ҳисобланади. Бунда малака имтиҳонини топшириш учун тўланган йиғим қайтарилмайди»;

41-банднинг учинчи хатбошиси «зарур техника воситалари» сўзларидан кейин «(компьютер, овозли видеокамера, интернет алоқаси ва бошқалар)» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги 60 1 -банд билан тўлдирилсин:

«60 1 . Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин».;

93-банднинг биринчи хатбошисидаги «сертификат олган йилдан кейинги йилдан» сўзлари «сертификат олган санадан» сўзлари билан алмаштирилсин;

94-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда малака ошириш курси тингловчилар сони камида 10 нафардан ошган тақдирда ташкил этилади.»;

95-бандда :

биринчи хатбошидаги «вазирликлар ва идоралар» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги «мурожаат қилиш ҳуқуқига эга» сўзлари «мурожаат қилади» сўзи билан алмаштирилсин;

96-банд «ички аудит хизмати ходимларининг» сўзларидан кейин «ҳар икки йилда бир марта» сўзлари билан тўлдирилсин;

98-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«98. Ўқув маркази малака ошириш курсларини ўтаган шахслар тўғрисидаги ойлик маълумотларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар, йиллик маълумотларни кейинги йилнинг 10 январига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.»;

1-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова»;

2-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова»;

3-иловада :

илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари ходимлари малакасини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илова»;

изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарорида :

а) номи , муқаддимаси , 1-банд , 2-банднинг биринчи хатбошиси , 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) иловада :

номи , 11-банд , 21-банднинг учинчи хатбошиси , 37-банд , 4-боб номи , 39-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишик ва сондаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишик ва сондаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ички аудит хизматлари) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.

Бунда давлат органлари ва ташкилотлари деганда ички аудит хизматлари ташкил этилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат мақсадли жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда бошқа бюджет ташкилотлари тушунилади.»;

6-банд , 12-банднинг иккинчи хатбошиси , 20 , 26 , 32 ва 33-бандлардаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идора» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;

13-бандда :

бешинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идора» сўзлари «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошисидаги «вазирлик ва идораларда» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларида» сўзлари билан алмаштирилсин;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«35. Давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган баҳолаш ва унинг натижалари тўғрисида маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.»;

1-илованинг белгиси , номи , 2-босқичнинг «Тадбирлар» устуни ва 4-босқичнинг «Субъектлар» устунидаги тегишли келишикдаги «вазирлик ва идоралар» сўзлари тегишли келишикдаги «давлат органлари ва ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш бўйича

Т/р Назорат саволлари Баҳолаш мезони Балл Вазн 1. Ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши 1.1. Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилотининг тегишинча марказий аппарати ва бошқарув аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилганми? Ҳа, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилган — 2 балл. Йўқ, мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилмаган — 0 балл. 1.2. Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотининг биринчи раҳбарига бўйсунуви белгиланганми? Ҳа, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланган — 2 балл. Йўқ, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланмаган — 0 балл. 1.3. Ички аудит хизмати ходимларининг мустақиллиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? Ҳа, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланган — 2 балл. Йўқ, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланмаган — 0 балл. 1.4. Ички аудит хизматига ўз фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятга оид вазифалар юкланишига чеклов(лар) ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низомда белгиланганми? Ҳа, белгиланган — 2 балл. Йўқ, белгиланмаган — 0 балл. 1.5. Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик бўйича бандлар қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? Ҳа, қабул қилинган — 2 балл. Йўқ, қабул қилинмаган — 0 балл. 1.6. Ички аудит хизмати ходимининг асосий фаолият натижаларига жавобгар ҳисобланмаслиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? Ҳа, тегишли нормалар белгиланган — 2 балл. Йўқ, тегишли нормалар белгиланмаган — 0 балл. 1.7. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ходимлар билан тўлдирилганми? Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Ходимлар билан тўлдирилганлик даражаси 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. 1.8. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли моддий-техник база билан таъминланганми? Ҳа, етарли моддий-техник база билан таъминланган — 2 балл. Йўқ, моддий-техник база билан таъминланмаган — 0 балл. 1.9. Ички аудит хизмати ходимларининг қўнимсизлиги қандай? (охирги 12 ойда) Ички аудит хизмати ходимлари таркиби алмашмаган — 2 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоизгача алмашган — 1 балл. Ички аудит хизмати ходимлари таркиби 30 фоиздан юқори алмашган — 0 балл. 2. Ички аудит хизмати фаолиятига оид тегишли ички ҳужжатларнинг қабул қилиниши 2.1. Давлат органи ва ташкилотининг ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низоми Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилганми? Ҳа, мувофиқ ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мувофиқ ишлаб чиқилмаган — 0 балл. 2.2. Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари мавжудми (тасдиқланганми)? Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. 2.3. Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқми? Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга тўлиқ мувофиқ — 2 балл. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлмаган қисмлар мавжуд — 0 балл. 2.4. Лавозим йўриқномаларида ички аудит хизмати ходимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги кўрсатилганми? Кўрсатилган — 2 балл. Тўлиқ кўрсатилмаган — 0 балл. 2.5. Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги ички ҳужжатлар билан белгиланганми ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқми? Ҳа, белгиланган ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — 2 балл. Йўқ, ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмас (Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги белгиланмаган) — 0 балл. 2.6. Ички аудит хизматига ички аудит тадбирларида иштирок этишга ёки ушбу тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмаслик ҳолатлари қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми? Ҳа, қабул қилинган ва амал қилинади — 2 балл. Қабул қилинган, лекин амал қилинмайди — 1 балл. Қабул қилинмаган — 0 балл. 3. Ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши 3.1. Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилганми? Ҳа, хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган — 2 балл. Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилган, лекин уни ишлаб чиқишда хавф таҳлили ўтказилмаган — 1 балл. Йўқ, йиллик режа ишлаб чиқилмаган — 0 балл. 3.2. Хавф таҳлилини амалга оширишда барча ички аудит объектлари қамраб олинганми? Барча ички аудит объектлари қамраб олинган — 2 балл. Айрим ички аудит объектлари қамраб олинмаган — 0 балл. 3.3. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олинганми? Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл. Мавжуд вақт ва инсон ресурслари етарли бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қамраб олинмаган — 1 балл. Тўлиқ қамраб олинмаган (бошқа сабабларга кўра) — 0 балл. 3.4. Хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектларини тўлиқ қамраб олиш учун ресурслар етарлими (ёки етарли бўлмаган тақдирда, бу тўғрисида биринчи раҳбар хабардор қилинганми)? Ҳа, ресурслар етарли (ёки ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинган) — 2 балл. Йўқ, ресурслар етарли бўлмаганлиги тўғрисида хабардор қилинмаган — 0 балл. 3.5. Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг қанча қисмини ташкил қилади? 20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади — 2 балл. 20 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилади — 0 балл. 3.6. Ички аудит йиллик режаси мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилганми? Ҳа, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, мавжуд вақт ресурсларини ҳисобга олмаган ҳолда ишлаб чиқилган — 0 балл. 3.7. Барча ўтказилган ички аудит тадбирлари таркибида режадан ташқари аудит тадбирлари улуши қанча қисмни ташкил этади? 20 фоиздан кам — 2 балл. 20 фоиздан кўп — 0 балл. 3.8. Ички аудит хизматининг ички аудит йиллик режаси давлат органи ва ташкилоти раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланадими? Ҳа, ўз вақтида тасдиқланади — 2 балл. Тасдиқланади, лекин ўз вақтида эмас — 1 балл. Йўқ, ўз вақтида тасдиқланмайди — 0 балл. 4. Ички аудит тадбирларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва натижаларининг расмийлаштирилиши (танлама тартибда ўрганилади) 4.1. Ички аудит тадбирлари учун белгиланган тартибда дастур ишлаб чиқилганми? Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл. 4.2. Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилганми? Ҳа, белгиланган тартибда расмийлаштирилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган — 0 балл. 4.3. Ички аудит тадбири ҳисоботида таклиф ва тавсиялар мавжудми? Ҳа, таклиф ва тавсиялар мавжуд — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар мавжуд эмас — 0 балл. 4.4. Ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мунтазам равишда ва ўз вақтида тақдим этиладими? Ҳисобот белгиланган муддатларда тақдим этилади — 2 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилади, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилмайди — 0 балл. 4.5. Ички аудит тадбирлари белгиланган муддатларда ўтказилганми? Ҳа, белгиланган муддатларда ўтказилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган муддатларда ўтказилмаган — 0 балл. 4.6. Ички аудит тадбири давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларида жиноят аломати мавжуд бўлган тақдирда давлат органи ва ташкилоти раҳбари ёзма равишда хабардор қилинганми? Хабардор қилинган — 2 балл. Хабардор қилинмаган — 0 балл. 4.7. Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган муддатларда «Давлат аудити» дастурий комплексига киритилганми? Ҳа, белгиланган муддатларда киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл. Йўқ, киритилмаган — 0 балл. 4.8. Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича белгиланган муддатларда аудит тадбирларини ўтказиш тўғрисида тегишли чоралар кўрилганми? Ҳа, белгиланган муддатларда чоралар кўрилган — 2 балл. Чоралар кўрилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, чоралар кўрилмаган — 0 балл. 4.9. Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган хавф-таҳлиллар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари белгиланган муддатларда «Масофавий аудит» ахборот тизими орқали Ҳисоб палатасига тақдим этилганми? Ҳа, белгиланган муддатларда тақдим этилган — 2 балл. Тақдим этилган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, тақдим этилмаган — 0 балл. 4.10. Бюджет дастурларининг ижроси ички аудит хизмати томонидан белгиланган йўналишларда баҳоланганми? Ҳа, белгиланган йўналишларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин белгиланган барча йўналишларда эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. 4.11. Бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет дастурларининг ижроси бўйича ҳисоботлари ички аудит хизмати томонидан белгиланган муддатларда баҳоланганми? Ҳа, белгиланган муддатларда баҳоланган — 2 балл. Баҳоланган, лекин муддатида эмас — 1 балл. Йўқ, баҳоланмаган — 0 балл. 4.12. Ички аудит хизмати томонидан бюджет дастурларининг ижросини баҳолаш натижалари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганми? Ҳа, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган — 2 балл. Йўқ, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмаган — 0 балл. 4.13. Ички аудит хизмати фаолияти бўйича давлат органи ва ташкилоти раҳбарига ҳисоботлар тақдим этиб борилганми? Ҳа, тақдим этиб борилган — 2 балл. Йўқ, тақдим этиб борилмаган — 0 балл. 4.14. Ички аудит хизмати фаолияти бўйича ҳар чоракда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ҳисоботлар жамоатчиликка эълон қилиб борилганми? Ҳа, эълон қилиб борилган — 2 балл. Эълон қилиб борилган, лекин ҳар чоракда эмас — 1 балл. Йўқ, эълон қилиб борилмаган — 0 балл. 5. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши 5.1. Ички аудит тадбирида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилганми? Барча таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилган — 2 балл. Айрим таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 1 балл. Таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 0 балл. 5.2. Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи қандай? Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. 5.3. Ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилганми? Ҳа, мониторинг йўлга қўйилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг йўлга қўйилмаган — 0 балл. 5.4. Ички аудит тадбири натижалари якунига кўра чора-тадбирлар режаси белгиланган тартибда тузилганми? Ҳа, белгиланган тартибда тузилган — 2 балл. Йўқ, белгиланган тартибдан фарқ қилади — 0 балл. 5.5. Ички аудит хизмати томонидан қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларининг олдини олиш (профилактика) амалга оширилганми? Ҳа, профилактика амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, профилактика амалга оширилмаган — 0 балл. 5.6. Ички аудит хизмати томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий аудит амалга оширилганми? Ҳа, амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, амалга оширилмаган — 0 балл. 5.7. Ички аудит хизматининг барча ходимлари масофавий аудит ўтказиш учун «ЎзАСБО» дастурий мажмуасидан фойдаланадими? Ҳа, барчаси фойдаланади — 2 балл. Айрим ходимлар фойдаланади — 1 балл. Йўқ, фойдаланмайди — 0 балл. 5.8. Ички аудит хизмати томонидан йиллик иш режасининг бажарилиши кўрсаткичи қандай? 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл. 80 фоиздан паст — 0 балл. 6. Ички аудит хизмати ходимларининг малака даражаси ҳамда фаолияти самарадорлигининг Давлат органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом асосида баҳоланиши 6.1. Ички аудит хизмати ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, ички аудит хизмати ходимларини касбий ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилганми? Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилган — 2 балл. Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмаган — 0 балл. 6.2. Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит фаолиятига оид семинар, тренингларда, шу жумладан, хорижий давлатларда ташкил этилган семинар, тренингларда иштирок этадими? Ҳа, семинар, тренингларда мунтазам равишда иштирок этади — 2 балл. Семинар, тренингларда иштирок этади, лекин мунтазам эмас — 1 балл. Семинар, тренингларда иштирок этмайди — 0 балл. 6.3. Ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш амалга оширилганми? Ҳа, баҳолаш амалга оширилган — 2 балл. Йўқ, баҳолаш амалга оширилмаган — 0 балл. 6.4. Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилганми? Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларидан тўлиқ фойдаланилмаган — 0 балл. 6.5. Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш тўғри амалга оширилганми? Ҳа, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланган — 2 балл. Йўқ, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғри ҳисобланмаган — 0 балл. 6.6. Ички аудит хизматининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичи қандай? 86 фоиз ва ундан юқори — 2 балл. 71 фоиздан (71 фоиз ҳам киради) 86 фоизгача — 1 балл. 71 фоиздан паст — 0 балл. 7. Ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа саволлар 7.1. Ички аудит фаолиятига оид мурожаатлар ижроси кўрсаткичи қандай? 100 фоиз — 2 балл. 90 фоиздан (90 фоиз ҳам киради) 100 фоизгача — 1 балл. 90 фоиздан паст — 0 балл. 7.2. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжудми? Ҳа, барча ички ва ташқи ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти мавжуд — 2 балл. Ички ва ташқи ахборот тизимларидан қисман фойдаланиш имконияти мавжуд — 1 балл. Йўқ, фойдаланиш имконияти мавжуд эмас — 0 балл. 7.3. Ички аудит хизмати ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилганлик ҳолати? Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилган — 2 балл. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилмаганлик ҳолатлари мавжуд — 0 балл. 7.4. Ички аудит хизмати томонидан фуқаролар иштирокидаги аудит тизими бўйича назорат объектлари «Давлат аудити» дастурий комплексига тўлиқ киритилганми? Тўлиқ киритилган — 2 балл. Киритилган, лекин тўлиқ эмас — 1 балл. Киритилмаган — 0 балл. 7.5. Ички аудит хизмати давлат органи ва ташкилоти тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган аудит (назорат) ишларига оид ҳужжатлар мониторингини юритганми? Ҳа, мониторинг юритилган — 2 балл. Йўқ, мониторинг юритилмаган — 0 балл. 7.6. Ички аудит хизматининг давлат органи ва ташкилотида «Хавфларни бошқариш» қўмитасининг ишчи органи сифатида фаолияти йўлга қўйилганми? Ҳа, тўлиқ йўлга қўйилган — 2 балл. Қисман йўлга қўйилган — 1 балл. Йўқ, йўлга қўйилмаган — 0 балл. 7.7. Ички аудит хизмати фаолияти бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан олдинги баҳолашда берилган таклиф ва тавсиялар бажарилганми? Ҳа, бажарилган — 2 балл. Йўқ, бажарилмаган (ёки қисман бажарилган) — 0 балл. Баҳолаш натижаси (фоизда)

Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижаси ___________ (давлат органи ва ташкилоти номи) ___________ (ички аудит тузилмаси номи) томонидан ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлик ва сифат даражаси «__» фоиз кўрсаткич билан ________ (бири танланади: юқори, ўрта, паст ) деб баҳоланди. Маълумот учун. Баҳолаш натижасига кўра ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидагича баҳоланади: юқори — 90 фоиз ва ундан юқори, ўрта — 70 фоиздан (70 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача, паст — 70 фоиздан кам. ____________________________ ____________ ____________ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими (имзо) (кун, ой, йил) »;

3-иловада :

илова белгисидаги «вазирлик ва идораларнинг» сўзлари «давлат органлари ва ташкилотларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Қўшимча» бўлимининг «б» кичик бандидаги «вазирлик ва идора» сўзлари «давлат органи ва ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 16 июль,

446-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 09/25/446/0626-сон; 14.03.2026 й., 09/26/100/0233-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

“YOʻL XARITASI”

MEʼYORLARI VA MEZONLARI

NAMUNAVIY SAVOLNOMA

2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Budjet mablagʻlaridan foydalanish ustidan moliyaviy nazoratni kuchaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 10-iyuldagi PF-100-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining tashkiliy-huquqiy asoslarini yanada takomillashtirish orqali davlat budjeti mablagʻlaridan foydalanishning samaradorligi va natijadorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni oʻz ichiga olgan 2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

davlat sektorida ichki nazorat tizimini rivojlantirish boʻyicha xalqaro tajriba va mamlakatimizdagi joriy holat;

nazorat muhitining yaxlit tizimini shakllantirish va xavflarni boshqarishning samarali tizimini joriy etish;

nazorat jarayonlarining natijadorligini oshirish va axborot — kommunikatsiya tizimini takomillashtirish;

ichki nazorat tizimining doimiy monitoringini amalga oshirish hamda hisobdorlikni yanada mustahkamlash;

ichki nazorat tizimini tashkil etishni standartlashtirish maqsadida qonunchilik asoslarini takomillashtirish;

ichki nazorat tizimini tashkil etish hamda xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini rivojlantirish.

2. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada rivojlantirish va standartlashtirish boʻyicha amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar, harakatlarning mantiqiy ketma-ketligi, muddatlari va amalga oshirish mexanizmlarini oʻz ichiga olgan 2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini takomillashtirish konsepsiyasini amalga oshirish yuzasidan “Yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Bosh vazir oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-iyuldagi 446-sonli qaroriga 1-ILOVA

2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida samarali ichki nazorat tizimini joriy etish ularga yuklatilgan vazifalarning toʻlaqonli bajarilishini, davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishini taʼminlaydi.

Bunda davlat boshqaruvi va davlat moliyasini boshqarish sohalarida olib borilayotgan islohotlarni amalga oshirishda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini takomillashtirish muhim ahamiyat kasb etadi.

2. 2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yanada takomillashtirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Konsepsiya) ichki nazorat tizimini ilgʻor xalqaro tajribalar asosida standartlashtirish hamda rivojlantirishning konseptual yondashuvini belgilash maqsadida ishlab chiqilgan.

Konsepsiya respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini takomillashtirishning ustuvor yoʻnalishlari, vazifalari, oʻrta va uzoq muddatli istiqboldagi rivojlanish bosqichlarini belgilaydi.

3. Konsepsiyada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

ichki nazorat koordinatori — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida ichki nazorat tizimini baholash hamda uning tashkil etilishi va samaradorligi boʻyicha rahbariyatga maʼlumotlar kiritish vazifalari yuklatilgan masʼul tuzilma;

ichki nazorat tizimi — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda xavflarni kamaytirish, faoliyatning qonunchilikka muvofiqligi, tejamkorligi, samaradorligi, hisobdorligi, ochiqligi va shaffofligini taʼminlashga qaratilgan rahbariyat va xodimlar tomonidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan tartiblar, jarayonlar hamda mexanizmlarning kompleks tizimi;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari — respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari.

4. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining samarali joriy etilishi:

strategik maqsadlarni aniq belgilash va ularga erishishga ishonchni taʼminlash;

samarali faoliyat yurituvchi boshqaruv tizimini shakllantirish;

qonunchilikka rioya etilishini taʼminlash va faoliyatga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish;

faoliyatga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish orqali byurokratik toʻsiqlarni qisqartirish va aholiga davlat xizmatlarini koʻrsatish tizimini yaxshilash;

rahbar va xodimlarning masʼuliyatini oshirish hamda ular faoliyatini natijadorlikka yoʻnaltirishga oid vazifalarni bajarishga xizmat qiladi.

5. Konsepsiyada belgilangan ichki nazorat tizimini yoʻlga qoʻyishga oid talablar respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari qarori asosida uning tizimidagi, boʻysunuvidagi respublika va hududiy darajadagi budjet tashkilotlari uchun tatbiq etiladi.

2-bob. Jahonda davlat sektorida ichki nazorat tizimi rivojlanishining umumiy tendensiyasi va asosiy xulosalar

6. Xorijiy mamlakatlarda ichki nazorat tizimi xalqaro tan olingan modellar, tegishli qonunchilik hujjatlari hamda davlat organlarining ichki hujjatlari bilan tartibga solinadi.

Davlat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish, yuklatilgan vazifalarni bajarish, xavflarni boshqarishning samarali tizimini joriy etish, hisobdorlik va shaffoflikni taʼminlash maqsadida Xalqaro ichki auditorlar instituti tomonidan ishlab chiqilgan “Uch boʻgʻin” modelidan keng foydalaniladi.

Mazkur modelda davlat organlariga yuklatilgan vazifalarni bajarishdagi boshqaruv funksiyalari hamda ularga salbiy taʼsir qilishi mumkin boʻlgan xavflardan himoyalanishning uch boʻgʻini keltirilgan:

birinchi boʻgʻin — asosiy faoliyat bilan bogʻliq vazifalarni bajarish uchun masʼul oʻrta va quyi boʻgʻin xodimlaridan iborat operatsion funksiyalar.

Bunda mazkur funksiyalarni amalga oshiruvchi tuzilmalarda yuzaga kelgan xavflarni minimallashtirish (bartaraf etish) orqali davlat organi faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq vazifalarning bajarilishi taʼminlanadi;

ikkinchi boʻgʻin — asosiy faoliyatga yordamchi sifatidagi vazifalarni, jumladan, xavflarni boshqarish, inspeksiya va muvofiqlikni taʼminlashga qaratilgan (komplayens) boshqaruv va nazoratni qoʻllab-quvvatlovchi maxsus funksiyalar.

Ikkinchi boʻgʻin faoliyatga oid asosiy vazifalarni amalga oshirishga masʼul tuzilmalarda (birinchi boʻgʻin) qoʻllanadigan tartiblar, muvofiqlik va xavflarni boshqarish mexanizmlarini ishlab chiqish hamda ularning bajarilishini monitoring qilish bilan bogʻliq boshqaruv funksiyalarini oʻz ichiga oladi;

uchinchi boʻgʻin — nazorat va boshqaruv tizimlarining samaradorligini mustaqil baholashni taʼminlaydigan ichki audit.

Ichki audit birinchi va ikkinchi boʻgʻindan tashkiliy va funksional jihatdan ajratilgan boʻlib, unga tashkiliy va funksional mustaqillik berish orqali uning xolisliligini taʼminlaydi, manfaatlar toʻqnashuvining oldini oladi hamda toʻgʻridan-toʻgʻri davlat organi rahbariga taklif va tavsiyalar berish imkonini beradi.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida “Uch boʻgʻin” modelidan foydalanish, tashkiliy va funksional taqsimotni amalga oshirish orqali vazifalarni bajarishda operatsion faoliyat, hisobdorlik va muvofiqlikni taʼminlashga yordam beradi.

“Uch boʻgʻin” modeli bilan bir qatorda davlat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish boʻyicha “Ichki nazorat — integratsiyalashgan model (Internal Control — Integrated Framework)” modeli qoʻllanadi.

Ushbu model tarkibi 5 ta komponent va 17 ta tamoyildan iborat boʻlib, unda ichki nazorat tizimini tashkil etishning konseptual asoslari hamda tarkibi keltirilgan. Mazkur modelda ichki nazorat tizimi nazorat muhiti, xavflarni baholash, nazorat jarayonlari, axborot va kommunikatsiya hamda monitoring komponentlaridan iborat.

7. Ilgʻor xalqaro tajribada davlat organlarining ichki nazorat tizimini uslubiy taʼminlash va muvofiqlashtirish markazlashgan tarzda maʼlum bir davlat organi tomonidan amalga oshiriladi. Yevropa Ittifoqiga aʼzo mamlakatlarning koʻpchiligida ushbu vazifa Moliya vazirligiga yuklatilgan.

Shuningdek, uslubiy taʼminlash va muvofiqlashtirish vazifalari yuklatilgan davlat organi tomonidan ichki nazorat tizimi tashkil etilishini oʻrganish va ularning natijalarini tahlil qilish asosida hisobotlar tayyorlash hamda Hukumatga hisobot berib borish amaliyoti mavjud.

3-bob. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini joriy etishdagi tizimli muammolar

8. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida samarali ichki nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha quyidagi tizimli muammolar mavjud:

ichki nazorat tizimini xalqaro tan olingan standart va modellar asosida tashkil etish boʻyicha yagona yondashuv va yoʻnalish belgilanishi zarurligi;

moliyaviy xato va kamchiliklar, davlat mablagʻlaridan maqsadsiz va samarasiz foydalanish holatlari yuzaga kelayotgani;

takrorlanuvchi va samarasiz funksiyalarning mavjudligi natijasida davlat mablagʻlarini iqtisod qilish hamda ulardan oqilona foydalanish imkoniyatining cheklangani;

xavflarni boshqarish tizimini yanada rivojlantirish hamda uning boshqaruvni amalga oshirishdagi rolini oshirish zarurati mavjud;

ichki nazorat tizimiga oid talablarning turli darajadagi va turdagi normativ-huquqiy hujjatlarda oʻz aksini topgani, amaliyotda tegishli normalarning qoʻllanishida muammolarni yuzaga keltiradi. Shuningdek, standartlashgan va samarali ichki nazorat hamda ichki audit tizimini takomillashtirishga oid yagona qonun shaklidagi hujjat mavjud emas;

ichki nazorat tizimining tashkil etilishini uslubiy taʼminlash, muvofiqlashtirish, oʻrganish va tahlil qilish boʻyicha vakolatli organ belgilanmagan;

ichki nazorat tizimini tashkil etish va xavflarni boshqarishga masʼul xodimlarni oʻqitish, malakasini oshirish ishlari yoʻlga qoʻyilmagan;

ichki nazorat tizimi samaradorligini oshirishga qaratilgan oʻrganish va ularning natijalarini tahlil qilish asosida hisobotlar tayyorlash tizimini joriy etish zarur.

4-bob. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlari

9. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishi boshqaruv va nazoratning yanada takomillashtirilishini, davlat budjeti mablagʻlari va aktivlaridan oqilona foydalanishni, hisobdorlik hamda qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini taʼminlaydi.

Ichki nazorat tizimining yaxlit normativ-huquqiy hujjatlar va uslubiy yoʻriqnomalar asosida tashkil etilishi respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat mexanizmlarining standartlashtirilishini taʼminlaydi.

Bu esa oʻz navbatida, nazorat muhiti va xavflarni boshqarish tizimini mustahkamlash, nazorat jarayonlaridan samarali foydalanilishini taʼminlaydi, sifatli axborotlardan foydalanish va kommunikatsiyani yaxshilash hamda ishonchli muvofiqlik va hisobdorlik tizimlarini takomillashtiradi.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini samarali tashkil etishni uslubiy taʼminlash, muvofiqlashtirish, oʻrganish va ularning natijalarini tahlil qilish asosida hisobotlar tayyorlash Iqtisodiyot va moliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Masʼul organ) tomonidan amalga oshiriladi va unga quyidagi vazifalar yuklatiladi:

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqish va amaliyotga joriy etish;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini oʻrganish, tahlil qilish hamda hisobotlar tayyorlash va eʼlon qilib borish;

ichki nazorat tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish.

10. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish, uning qonunchilik asoslari va uslubiyoti xalqaro tan olingan tajribalar va standartlarga muvofiq ishlab chiqiladi.

11. Ichki nazorat tizimi quyidagilarni taʼminlashga qaratilgan boʻlishi lozim:

faoliyatning ichki idoraviy hujjatlar, odob-axloq qoidalari hamda tejamkorlik, samaradorlik va natijadorlik tamoyillariga muvofiqligi;

aktivlar va resurslardan maqsadsiz foydalanish, suiisteʼmolliklar hamda talon-toroj holatlarining oldini olish;

faoliyati toʻgʻrisida ishonchli va aniq maʼlumotlarning mavjudligi;

faoliyat boʻyicha hisobdorlikka oid majburiyatlarning bajarilishi.

12. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirish quyidagi yoʻnalishlarni oʻz ichiga oladi:

nazorat muhitining yaxlit tizimini shakllantirish;

xavflarni boshqarishning samarali tizimini joriy etish;

nazorat jarayonlarining natijadorligini oshirish;

axborot va kommunikatsiya tizimini takomillashtirish;

ichki nazorat tizimini doimiy monitoring qilish hamda hisobdorlikni yanada mustahkamlash.

1-§. Nazorat muhitining yaxlit tizimini shakllantirish

13. Nazorat muhiti respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organiga yuklatilgan vazifalar va majburiyatlarning bajarilishini taʼminlovchi tashkiliy tuzilma, siyosat, tartib-taomillar va xodimlarning odob-axloq qoidalarini oʻz ichiga oladi.

14. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida nazorat muhiti quyidagi asosiy elementlardan iborat boʻladi:

halollik tamoyili va odob-axloq qoidalariga amal qilinishi;

rahbariyat tomonidan nazorat jarayonlarini samarali amalga oshirish imkonini beruvchi tadbirlarning mavjudligi;

tarkibiy boʻlinmaning yuklatilgan vazifalarga mos shakllantirilishi hamda vakolat va majburiyatlarning samarali taqsimlanishi;

salohiyatli mutaxassislarni jalb qilish, rivojlantirish va saqlab qolishga oid jarayonlarning yoʻlga qoʻyilishi;

faoliyat uchun javobgarlikning belgilanishi, xodimlarni baholash, qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimlarining mavjudligi.

15. Halollik tamoyili va odob-axloq qoidalariga amal qilinishi quyidagilarning bajarilishi orqali taʼminlanadi:

tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida halollik va odob-axloqqa oid normalarning ichki hujjatlar bilan tasdiqlanishi;

xodimlarning odob-axloq va malakasiga oid normativ-huquqiy hujjatlar va ichki hujjatlarda belgilangan talablarning joriy etilishi hamda faoliyatni amalga oshirishda manfaatlar toʻqnashuvining yuzaga kelish ehtimolining oldi olinishi;

qaror qabul qilish jarayonida jamoatchilik takliflarining inobatga olinishi, ochiqlik va shaffoflikning taʼminlanishi hamda jamoatchilik oldida hisobdorlikning yoʻlga qoʻyilishi;

xodimlarning odob-axloq qoidalariga zid barcha shubhali xatti-harakatlarining oʻrganilishi va belgilangan tartibda xizmat tekshiruvlarining oʻtkazilishi;

xodimlarning odob-axloq qoidalari, lavozim yoʻriqnomasi va davlat sirlarini yoki qonunchilik bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirlarni oshkor etmaslikka oid qoidalarga rioya etishini belgilovchi hujjatlar bilan tanishish amaliyoti joriy etilishi.

16. Rahbariyat tomonidan nazorat jarayonlarini samarali amalga oshirish imkonini beruvchi tadbirlarning mavjudligi quyidagilar orqali taʼminlanadi:

muammolarni (xavflarni) aniqlash va bartaraf etish tadbirlarining muvofiqlashtirilishi, huquqiy jihatdan tartibga solinishi va nazorat funksiyalarining amalga oshirilishi;

nazorat tuzilmalari va nazoratni amalga oshirishga oid vakolat va majburiyatlarning tegishli normativ-huquqiy hujjatlar hamda ichki hujjatlar bilan aniq belgilanishi;

nazorat jarayonini amalga oshiruvchi xodimlarning oʻz vazifa va majburiyatlarini bajarishi uchun zarur bilim, koʻnikma va malakalariga egaligi, malakasini doimiy oshirib borish va baholash mexanizmlarining joriy etilgani;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organidagi nazorat tuzilmalari (Xavflarni boshqarish qoʻmitasi va boshqalar) tarkibida vazifalarning bevosita ijrochilaridan mustaqil boʻlgan aʼzolarning boʻlishi taʼminlanishi.

17. Tashkiliy tuzilmaning yuklatilgan vazifalarga mos shakllantirilishi hamda vakolat va majburiyatlarning samarali taqsimlanishi quyidagilar orqali taʼminlanadi:

yuklatilgan vazifalarni bajarish, nazorat qilish va baholash imkonini beruvchi hamda ajratilgan mablagʻlar doirasida tashkiliy tuzilma va shtat birliklarining tasdiqlanishi;

xodimlarga yuklatilgan vazifalardan kelib chiqib vakolatlarning belgilanishi;

rahbariyat va xodimlar oʻrtasida maʼlumotlar almashinuvi va ularning shaffofligi taʼminlanishi;

ichki va tashqi hisobdorlik normativ-huquqiy hujjatlar hamda ichki hujjatlar bilan belgilanishi.

18. Salohiyatli mutaxassislarni jalb qilish, rivojlantirish va saqlab qolishga oid jarayonlarning yoʻlga qoʻyilgani quyidagilar orqali taʼminlanadi:

rahbariyat va boshqa xodimlarning kompetensiyasiga (bilim, malaka va koʻnikmalari) talablarning belgilanishi;

tarkibiy boʻlinmalarning malakali kadrlar bilan toʻldirilishi, ularning bilim va koʻnikmalarini uzluksiz oshirishga qaratilgan tizimli chora-tadbirlar ishlab chiqilishi va amalga oshirilishi;

zaxira kadrlarni shakllantirish tizimini yoʻlga qoʻyish;

rahbar xodimlar va boshqa xodimlarning rotatsiyasi hamda doimiy rivojlanishiga oid reja-dasturlarning ishlab chiqilgani.

19. Faoliyat uchun javobgarlikning belgilanishi, xodimlarni baholash, qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimlarining mavjudligi quyidagilar orqali taʼminlanadi:

xodimlarning vazifa va majburiyatlarini bajarish uchun javobgarlikning belgilangani;

xodimlar faoliyatining samaradorligi, natijadorligi va malakasining doimiy odob-axloq qoidalari va boshqa tegishli tartiblarga muvofiq baholanishi;

mehnat faoliyatini amalga oshirishda va mehnatga haq toʻlashda munosib va adolatli shart-sharoitlarning yaratilishi;

xodimlarning odob-axloq qoidalari, lavozim yoʻriqnomalari va boshqa ichki hujjatlar bilan belgilangan vazifalarni amalga oshirishida ortiqcha yuklamalar yuzaga kelmasligining tartibga solinishi.

2-§. Xavflarni boshqarishning samarali tizimini joriy etish

20. Xavflarni boshqarish respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi faoliyatiga salbiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlgan xavflarni aniqlash, baholash, kamaytirish va monitoring qilishga qaratilgan jarayon hisoblanadi.

21. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida xavflarni boshqarish birinchi rahbar tomonidan tashkil etiladi.

Bunda xavflarni boshqarish, jumladan, tarkibiy boʻlinmalar tomonidan xavflarni boshqarishda amalga oshirilgan ishlarni tahlil qilish, xavflarni boshqarish tizimining samaradorligini taʼminlashga qaratilgan Xavflarni boshqarish qoʻmitasi faoliyati yoʻlga qoʻyiladi.

22. Xavflarni boshqarish jarayoni tegishli normativ-huquqiy hujjatlar va ichki hujjatlarga muvofiq tarkibiy boʻlinmalar tomonidan amalga oshiriladi.

23. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida xavflarni boshqarish jarayonining bosqichlari quyidagilardan iborat:

birinchi bosqich — Xavflarni aniqlash. Xavflarni aniqlash respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining barcha tarkibiy boʻlinmalarida amalga oshiriladi. Bunda tarkibiy boʻlinma tomonidan uning faoliyatiga salbiy taʼsir etuvchi xavflar aniqlanadi. Xavflarni aniqlash jarayoni muntazam oʻtkazilib turilishi lozim;

ikkinchi bosqich — Xavflarni baholash. Xavflarni baholash aniqlangan xavflarning yuzaga kelish ehtimoli va taʼsirini tahlil qilgan holda baholashni hamda ularni darajalarga ajratishni oʻz ichiga oladi. Bunda xavflarning ahamiyatliligidan kelib chiqib, ularning “vazn”i belgilanadi hamda xavflar reyestri shakllantiriladi;

uchinchi bosqich — Xavflarni bartaraf etish choralarini koʻrish. Ushbu bosqichda tarkibiy boʻlinma tomonidan baholash bosqichi natijalaridan kelib chiqib, xavflarni bartaraf etish choralari belgilanadi. Bunda xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi ishlab chiqiladi hamda Xavflarni boshqarish qoʻmitasi tomonidan tasdiqlanadi. Xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi asosida tegishli ishlar amalga oshiriladi.

toʻrtinchi bosqich — Monitoring. Xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilishi xavflar aniqlangan hamda tegishli choralar koʻrilishi belgilangan tarkibiy boʻlinmalar tomonidan monitoring qilinadi.

3-§. Nazorat jarayonlarining natijadorligini oshirish

24. Nazorat jarayonlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishga salbiy taʼsir etuvchi xavflarni kamaytirishga yoʻnaltirilgan boʻlishi lozim.

25. Nazorat jarayonlarini amalga oshirish boʻyicha tartib-taomillar ushbu konsepsiyadan kelib chiqib, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining tegishli ichki hujjati bilan belgilanadi.

26. Nazorat jarayonlari respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organidagi barcha tarkibiy boʻlinmalarda quyidagilarni taʼminlash orqali amalga oshiriladi:

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organiga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirish boʻyicha funksiyalar va biznes jarayonlarni bajarish boʻyicha aniq qoidalar va standartlarning belgilanishi;

xodimlarning funksiyalar va biznes jarayonlarni bajarish boʻyicha vakolat va majburiyatlarining belgilanishi;

funksiyalarni bajarishda va biznes jarayonlarida doimiy va tanlanma nazoratning (monitoring) amalga oshirilishi;

funksiyalarni bajarilishida va biznes jarayonlarida axborot texnologiyalar yordamida nazoratning, xato — kamchiliklar va xavflardan ogohlantirish tizimlarining yoʻlga qoʻyilishi.

27. Nazorat jarayonining respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organidagi har bir funksiya va biznes jarayoniga integratsiyalashuvi rahbariyat tomonidan taʼminlanadi.

28. Tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari hamda nazorat tuzilmalari tomonidan nazorat jarayonlarining oʻtkazilishi monitoring qilinadi.

Bunda quyidagilar orqali monitoring qilinadi:

funksiyalar va biznes jarayonlarni bajarish boʻyicha tartib-taomillar va standartlarning bajarilishini oʻrganib borish;

tizimlar, jarayonlar va tashkiliy tuzilmadagi oʻzgarishlarda tarkibiy boʻlinmalardagi nazorat jarayonlarini qayta koʻrib chiqish;

xato va kamchiliklar hamda xavflar yuzaga kelganda oʻz vaqtida tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

nazorat jarayonlaridagi kamchiliklar boʻyicha xodimlarga taʼsir choralarini qoʻllash.

29. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organining har bir xodimi nazorat jarayonlarini amalga oshirish bilan bogʻliq vakolat, vazifa va majburiyatlardan xabardor boʻlishi lozim.

30. Nazorat jarayonlari tarkibiy boʻlinma tomonidan rasmiylashtirilib boriladi.

4-§. Axborot va kommunikatsiya tizimini takomillashtirish

31. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida samarali ichki nazorat tizimini yoʻlga qoʻyishda rahbariyat va xodimlarning kerakli axborot va maʼlumotlarni olish, tahlil qilish va manfaatdor tomonlarga taqdim etish imkoniyati taʼminlanishi zarur.

32. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida samarali axborot va kommunikatsiya tizimini yoʻlga qoʻyish quyidagilarni nazarda tutadi:

ichki nazorat tizimini yoʻlga qoʻyishda kerakli axborot va maʼlumotlarni belgilay olish hamda ulardan foydalana olish zarur. Bunda axborot va maʼlumotlar ishonchli, toʻliq va manfaatdor tomonlar uchun undan foydalanish imkoniyati mavjud boʻlishi lozim;

axborot va maʼlumotlarni almashishni taʼminlovchi samarali ichki kommunikatsiya tizimi yoʻlga qoʻyilishi zarur;

tashqi manfaatdor tomonlar bilan axborot va maʼlumotlar almashishda samarali hamkorlik yoʻlga qoʻyilishi zarur, bunda tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga rioya etilishi hamda ochiqlik va shaffoflik taʼminlanishi lozim;

axborot va maʼlumotlarning samarali almashinuvini taʼminlovchi mexanizmlar ishlab chiqilishi hamda axborot texnologiyalaridan keng, qulay va xavfsiz foydalanilishi zarur.

33. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida axborot va maʼlumotlar hamda ularning almashinuviga oid talablar normativ-huquqiy hujjatlar hamda ichki hujjatlar bilan belgilanadi.

34. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida axborot va maʼlumotlar bilan ichki va tashqi taʼminlash hamda samarali kommunikatsiya tizimining yoʻlga qoʻyilishi birinchi rahbar tomonidan amalga oshiriladi.

5-§. Ichki nazorat tizimini monitoring qilish hamda hisobdorlikni yanada mustahkamlash

35. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida ichki nazorat tizimi samaradorligi doimiy monitoring qilinadi va davriy baholanadi.

36. Tarkibiy boʻlinma tomonidan funksiyalar va biznes jarayonlarini amalga oshirish doimiy monitoring qilinadi.

37. Davriy baholash quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

ichki nazorat koordinatori tomonidan amalga oshiriladigan umumiy monitoring qilish;

ichki audit xizmati tomonidan ichki nazorat tizimini baholash.

38. Tarkibiy boʻlinmalar tomonidan ichki nazorat tizimini baholashda funksiyalar va biznes jarayonlarining normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq amalga oshirilishi hamda nazorat jarayonlarining samaradorligiga eʼtibor qaratiladi.

39. Ichki nazorat koordinatori monitoring doirasida tarkibiy boʻlinmalarda ichki nazorat tizimini tashkil etishga oid maʼlumotlarni jamlaydi hamda oʻrganish va maʼlumotlarni tahlil qilish orqali ichki nazorat tizimi samaradorligini aniqlaydi va natijasi boʻyicha ichki nazorat tizimining faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotni tayyorlaydi.

Bunda hisobotni tayyorlashda ichki audit xizmatlarining ichki nazorat tizimi faoliyatini baholash boʻyicha maʼlumotlaridan foydalanilishi mumkin.

40. Ichki audit xizmati ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishini baholaydi va baholash natijalari boʻyicha rahbariyatga maʼlumot taqdim etib boradi.

41. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi tomonidan ichki nazorat tizimining faoliyati toʻgʻrisidagi hisobot Masʼul organga yilda bir marta — keyingi yilning 25-yanvariga qadar taqdim etiladi.

42. Masʼul organ tomonidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining ichki nazorat tizimining faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotlari tahlil qilinadi.

Bunda Masʼul organ tomonidan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining samaradorligi boʻyicha oʻrganish oʻtkazilishi mumkin.

43. Masʼul organ tomonidan har yili Vazirlar Mahkamasiga respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining holati va faoliyati toʻgʻrisida hisobot taqdim etib boriladi.

Hisobotda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishi hamda yanada takomillashtirilishi boʻyicha takliflar ham aks etadi.

5-bob. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini amalga oshirish mexanizmlari

44. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini quyidagi mexanizmlar orqali amalga oshirish lozim:

ichki nazorat tizimini tashkil etishni standartlashtirish maqsadida qonunchilik asoslarini takomillashtirish;

ichki nazorat tizimini tashkil etishni yanada rivojlantirish;

xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish.

1-§. Ichki nazorat tizimini tashkil etishni standartlashtirish maqsadida qonunchilik asoslarini takomillashtirish

45. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etishni standartlashtirish maqsadida qonunchilik asoslarini takomillashtirish quyidagilarni nazarda tutadi:

Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat ichki nazorati va ichki auditi toʻgʻrisida”gi Qonuni loyihasini ishlab chiqish va qabul qilish;

xalqaro standartlar asosida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini joriy etish boʻyicha uslubiy qoʻllanma loyihasini ishlab chiqish;

ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqib, ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarishni yanada takomillashtirish boʻyicha tegishli normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritib borish;

ichki nazorat tizimini tashqi baholashni amalga oshirish tartibini belgilash.

2-§. Ichki nazorat tizimini tashkil etishni yanada rivojlantirish

46. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etishni yanada rivojlantirish quyidagilarni nazarda tutadi:

ichki nazorat tizimini muvofiqlashtirish, tegishli maʼlumotlarni jamlash va tahlil qilish hamda manfaatdor tomonlarga ichki nazorat tizimi boʻyicha hisobot taqdim etishni amalga oshiruvchi ichki nazorat koordinatorini belgilash;

ichki nazorat tizimini joriy etish boʻyicha Masʼul organ boshchiligida idoralararo ishchi guruh shakllantirish hamda ishchi guruh yigʻilishlarida ichki nazorat tizimiga oid masalalarni muhokama qilib borish;

ishchi guruh tomonidan tanlangan respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining ikkitasida yangi ichki nazorat tizimini tajriba-sinov tariqasida joriy etish;

ichki nazorat tizimini tashkil etish va raqamlashtirishga axborot texnologiyalarini joriy qilish.

46 1 . Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish va raqamlashtirishga axborot texnologiyalarini joriy qilish quyidagilarni nazarda tutadi:

ichki nazoratga ochiq hujjatlar va ularni yangilab borish natijalarini jamlashni raqamlashtirish;

ichki nazorat tizimini baholash jarayoniga avtomatlashtirilgan axborot texnologiyalarini joriy etish va rivojlantirishni jadallashtirish;

ichki nazorat tizimining faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotni Masʼul organ tomonidan qabul qilish va tahlil qilishni raqamlashtirish asosida ichki nazorat tizimi holatini masofadan oʻrganish;

xavflarni baholash jarayonlarini avtomatlashtirish orqali xavflar reyestrini shakllantirish hamda undagi oʻzgarishlarni kuzatib borishni raqamlashtirish;

xavflarni kamaytirish boʻyicha tuzilgan chora-tadbirlarning raqamli shaklini yaratish orqali uning monitoringi samaradorligini oshirish;

xavflar tasnifi va toifasini raqamlashtirish asosida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, tarkibiy boʻlinmalar, funksiyalar va sohalar kesimida xavflar xaritasini shakllantirish;

funksiya va jarayonlarning raqamlashtirilgan reyestrini shakllantirish hamda yuritib borish;

Xavflarni boshqarish qoʻmitasi tarkibi va faoliyati natijalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni qabul qilish va tahlil etishni raqamlashtirish;

ichki nazoratga oid maʼlumot va hisobotlarning raqamli shakldagi almashinuviga oʻtish, hisobdorlik boʻyicha masʼuliyat va javobgarlikni oshirish.

3-§. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish

47. Ichki nazorat tizimi boʻyicha xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish boʻyicha quyidagilar nazarda tutiladi:

ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish;

ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish, sohaga oid darslik, oʻquv qoʻllanma va materiallar tayyorlashni tashkil etish;

davlat sektorida ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish boʻyicha maxsus fanlarni oʻqitishni oliy taʼlimdagi tegishli yoʻnalishlar boʻyicha kadrlar tayyorlash jarayonlariga joriy etish.

6-bob. Konsepsiyani amalga oshirishdan kutilayotgan natijalar

48. Konsepsiyani amalga oshirish orqali respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida quyidagi natijalarga erishish nazarda tutilmoqda:

xalqaro andozalarga muvofiq samarali, standartlashgan hamda muvofiqlashtirilgan ichki nazorat tizimi joriy etiladi va uni tahlil qilish orqali baholash imkoni yaratiladi;

konsolidatsiyalashgan budjet mablagʻlaridan foydalanishda dastlabki va joriy nazoratni kuchaytirish, qonunchilik hujjatlariga rioya etilishini taʼminlash orqali mablagʻlardan maqsadsiz va samarasiz foydalanish holatlari, shuningdek, moliyaviy xato va kamchiliklarning oldi olinadi;

takrorlanuvchi hamda samarasiz funksiya va vazifalarni aniqlash, ayrim funksiyalarni xususiy sektorga oʻtkazish orqali budjet mablagʻlarini tejash va iqtisod qilish hamda ulardan oqilona foydalanish imkoniyati ortadi;

ichki nazorat tizimining faoliyati uchun mustahkam huquqiy asosni taʼminlash maqsadida ushbu sohaga oid normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilinadi va amaliyotga joriy etiladi;

xodimlarni oʻqitish va ularning malakasini oshirish tizimi yoʻlga qoʻyiladi, ichki nazorat tizimi boʻyicha maxsus fanlarni oʻqitish oliy taʼlimdagi tegishli yoʻnalishlar boʻyicha kadrlar tayyorlash jarayonlariga joriy etiladi;

ichki nazorat jarayonlari, maʼlumotlar va hisobotlarning raqamlashtirilishi orqali faoliyat samaradorligi ortadi, inson omili taʼsiri kamayadi hamda maʼlumotlarning toʻliqligi va sifati taʼminlanadi.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-iyuldagi 446-sonli qaroriga 2-ILOVA

2025 — 2027-yillarda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini takomillashtirish konsepsiyasini amalga oshirish yuzasidan

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Amalga oshirish shakli Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar I. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini amalga oshirish 1. Nazorat muhitining yaxlit tizimini shakllantirish 1. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida nazorat jarayonlarini samarali tashkil etish. 1. Nazorat jarayonini amalga oshiruvchi xodimlarning oʻz vazifa va majburiyatlarini bajarishi uchun zarur bilim, koʻnikma va malakalariga egaligini baholash mexanizmlarini joriy etish. 2. Nazorat tuzilmalari (Xavflarni boshqarish qoʻmitasi, Odob-axloq komissiyasi va boshqalar) tarkibiga vazifalarning bevosita ijrochilaridan mustaqil aʼzolarning kiritilishini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Tashkiliy tuzilmaning yuklatilgan vazifalarga mos shakllantirilishi hamda vakolat va majburiyatlarning samarali taqsimlanishi ni taʼminlash. 1. Vazifa va funksiyalarni toʻliq xatlovdan oʻtkazish hamda tashkiliy tuzilmani ularga moslashtirish asosida qayta koʻrib chiqish. 2. Har bir shtat birligi boʻyicha lavozim yoʻriqnomalarini toʻliq qayta koʻrib chiqish hamda unda majburiyat va vakolatlarni aniq belgilash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 3. Tegishli normativ-huquqiy hujjatlar asosida rahbariyat va xodimlar oʻrtasidagi maʼlumotlar almashinuvi hamda ichki va tashqi hisobdorlikni belgilash. Idoraviy hujjat 3. Faoliyatga salohiyatli mutaxassislarni jalb qilish, rivojlantirish va saqlab qolishga oid jarayonlarni yoʻlga qoʻyish. 1. Xodimlarning kompetensiyasiga (bilim, malaka va koʻnikmalari) boʻlgan talablarni belgilash. 2. Xodimlarning bilim va koʻnikmalarini uzluksiz oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. 3. Zaxira kadrlarni shakllantirish tizimini yoʻlga qoʻyish. 4. Xodimlarning rotatsiyasi hamda doimiy rivojlanishiga oid reja-dasturlarni ishlab chiqish. Amaliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 4. Xodimlar faoliyatini baholash, qoʻllab-quvvatlash va ragʻbatlantirish tizimlarini yoʻlga qoʻyish . 1. Xodimlar faoliyatining samaradorligini belgilangan tartibda doimiy baholab borish va natijalar asosida ragʻbatlantirish choralarini koʻrish. 2. Mehnat faoliyatini amalga oshirish va mehnatga haq toʻlashda munosib va adolatli shart-sharoitlarni yaratish. 3. Xodimlarga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda ortiqcha yuklamalarning yuzaga kelmasligini taʼminlash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Xavflarni boshqarishning samarali tizimini joriy etish . 5. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida xavflarni boshqarish tizimini joriy etish. 1. Tarkibiy boʻlinmalar tomonidan xavflarni aniqlash, baholash va xavflar reyestrini shakllantirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 3. Xavflarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilishini monitoring qilish. 2026-yil yanvar oyidan boshlab har chorakda 6. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida Xavflarni boshqarish qoʻmitalari faoliyatini tashkil etish. 1. Xavflarni boshqarish qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash. 2. Xavflarni boshqarish qoʻmitasi yigʻilishlarini oʻtkazib borish. Idoraviy hujjat 2025-yil sentabr Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 3. Xavflarni boshqarish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar boʻyicha hisobot tayyorlash va tasdiqlash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil sentabr oyidan boshlab har chorakda 3. Nazorat jarayonlarining natijadorligini oshirish 7. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida nazorat jarayonlarini amalga oshirish tartibini belgilash . Quyidagilarni nazarda tutuvchi nazorat jarayonlarini amalga oshirish tartibini belgilash: xodimlarning nazorat jarayonlarini amalga oshirishi boʻyicha majburiyat va vakolatlarini belgilash; funksiyalar va biznes jarayonlarni bajarish jarayonida doimiy va tanlanma nazoratni (monitoring) amalga oshirish; axborot texnologiyalar yordamida nazoratni, xato-kamchiliklar va xavflardan ogohlantirish tizimlarini yoʻlga qoʻyish; nazorat jarayonlarini rasmiylashtirish. Idoraviy hujjat 2026-yil mart Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 8. Tarkibiy boʻlinmalar rahbarlari hamda nazorat tuzilmalari tomonidan nazorat jarayonlarining oʻtkazilishini monitoring qilish. Quyidagilar orqali monitoring qilish: funksiyalar va biznes jarayonlarni bajarish boʻyicha belgilangan tartiblarning bajarilishini oʻrganib borish; tizimlar, jarayonlar va tashkiliy tuzilmadagi oʻzgarishlarda tarkibiy boʻlinmalardagi nazorat jarayonlarini qayta koʻrib chiqish; xato va kamchiliklar hamda xavflar yuzaga kelganda, oʻz vaqtida tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish; nazorat jarayonlaridagi kamchiliklar boʻyicha xodimlarga taʼsir choralarini qoʻllash. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yildan yanvar oyidan boshlab har chorakda Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 4. Axborot va kommunikatsiya tizimini takomillashtirish 9. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida samarali axborot va kommunikatsiya tizimini yoʻlga qoʻyish. Samarali axborot va kommunikatsiya tizimini yoʻlga qoʻyishni quyidagilar orqali taʼminlash: axborot va maʼlumotlarni almashishni taʼminlovchi samarali ichki kommunikatsiya tizimini yoʻlga qoʻyish; tashqi manfaatdor tomonlar bilan axborot va maʼlumotlar almashishda samarali hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, ochiqlik va shaffoflikni taʼminlash; axborot va maʼlumotlarning samarali almashinuvini taʼminlovchi mexanizmlar ishlab chiqish, axborot texnologiyalaridan foydalanishni kengaytirish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 5. Ichki nazorat tizimini monitoring qilish hamda hisobdorlikni yanada mustahkamlash 10. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organida ichki nazorat tizimi samaradorligini monitoring qilish tartibini belgilash . Quyidagilarni nazarda tutuvchi ichki nazorat tizimi samaradorligini monitoring qilish tartibini belgilash: ichki nazorat tizimi samaradorligini doimiy monitoring qilish; ichki nazorat kordinatori tomonidan umumiy monitoring qilish; ichki audit xizmati tomonidan ichki nazorat tizimini baholash. Idoraviy hujjat 2026-yil yanvar Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 11. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi ichki nazorat tizimi samaradorligini monitoring qilish. 1. Tarkibiy boʻlinmalar tomonidan doimiy monitoring qilib borsin. 2. Ichki nazorat kordinatori tomonidan ichki nazorat tizimini umumiy monitoring qilish va ichki nazorat tizimi faoliyati toʻgʻrisidagi hisobotni tayyorlash. 3. Ichki audit xizmati tomonidan ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishini baholash va baholash natijalari boʻyicha rahbariyatga maʼlumot taqdim etib borish. Amaliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar oyidan boshlab har chorakda Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari II. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini amalga oshirish mexanizmlari 1. Ichki nazorat tizimini tashkil etishni standartlashtirish maqsadida qonunchilik asoslarini takomillashtirish 12. “Davlat ichki nazorati va ichki auditi toʻgʻrisida”gi Qonun loyihasini ishlab chiqish . Qonun loyihasida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida xalqaro standartlar asosida ichki nazorat va ichki audit tizimini tashkil etish, asosiy tamoyillar, vazifalar, vakolatlar va majburiyatlar, javobgarlik normalarini belgilash . Qonun loyihasi 2026-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Hisob palatasi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 13. Xalqaro standartlar asosida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish tartibini belgilash. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom loyihasini ishlab chiqish: ichki nazorat tizimini tashkil etishda rahbariyat va xodimlarning vazifa va majburiyatlari; nazorat muhitini shakllantirish; xavflarni boshqarish tizimini joriy etish va nazorat jarayonlarini amalga oshirish; axborot va kommunikatsiya tizimini yoʻlga qoʻyish; ichki nazorat tizimini monitoring qilish hamda hisobdorlik. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil oktabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Hisob palatasi 14. Ichki nazorat tizimini tashqi baholash tartibini belgilash. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining sifatini baholash tartibini ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil fevral Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Hisob palatasi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 2. Ichki nazorat tizimini tashkil etishni yanada rivojlantirish 15. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat koordinatorini belgilash . Ichki nazorat tizimini muvofiqlashtirish, tegishli maʼlumotlarni jamlash va tahlil qilish hamda manfaatdor tomonlarga ichki nazorat tizimi boʻyicha hisobot taqdim etishni amalga oshiruvchi ichki nazorat koordinatorini belgilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2025-yil noyabr Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 16. Xalqaro standartlar asosida respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish. Ichki nazorat tizimini joriy etish boʻyicha idoralararo ishchi guruhni shakllantirish hamda ishchi guruh yigʻilishlarida ichki nazorat tizimiga oid masalalarni muhokama qilib borish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil mart oyidan boshlab har chorakda Iqtisodiyot va moliya vazirligi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 17. 2 ta respublika ijro etuvchi hokimiyat organini tanlab, yangi ichki nazorat tizimini tajriba-sinov tariqasida joriy etish. 1. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining masʼul shaxslari va xalqaro ekspertlar bilan birgalikda ishchi guruhni shakllantirish. 2. Tashkilot ichki nazorat tizimining joriy holatini tahlil qilish. 3. Ichki nazoratni joriy etish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish. 4. Tajriba-sinov boʻyicha xulosalarni tayyorlash va kelgusida amalga oshiriladigan ishlarni belgilash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-2027-yillar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 18. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimining yoʻlga qoʻyilishini baholashdan oʻtkazish . Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat tizimi sifatini baholash. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil dekabr Iqtisodiyot va moliya vazirligi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 3. Xodimlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini rivojlantirish 19. Ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish. Iqtisodiyot va moliya vazirligining Oʻquv markazida ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarni oʻqitish va malakasini oshirish kurslarini tashkil etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil yanvar Iqtisodiyot va moliya vazirligi, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari 20. Ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish, sohaga oid monografiya, oʻquv qoʻllanma va materiallar tayyorlashni tashkil etish . 1. Xalqaro ekspertlar, manfaatdor vazirliklar bilan birgalikda ichki nazorat, xavflarni boshqarish va ichki audit yoʻnalishlari boʻyicha kadrlar tayyorlash tizimini rivojlantirish. 2. Oliy taʼlim tashkilotlari bilan birgalikda respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat, xavflarni boshqarish va ichki audit masalalari boʻyicha ilmiy-tadqiqot loyihalarini amalga oshirish hamda xalqaro va mahalliy ilmiy konferensiyalar tashkil etish. 3. Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida ichki nazorat, xavflarni boshqarishga oid monografiya, oʻquv qoʻllanma va materiallar tayyorlash. 4. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi va oliy taʼlim tashkilotlari bilan birgalikda ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarishga oid maxsus fanlarni oʻqitishni kadrlar tayyorlash jarayoniga joriy etish. Tashkiliy chora-tadbirlar 2026-yil mart Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 16-iyuldagi 446-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzurida moliya organlari hamda budjet tashkilotlarining moliya-hisob boʻlinmalari xodimlarini tayyorlash va qayta tayyorlash oʻquv markazini tashkil etish toʻgʻrisida” 2007-yil 20-martdagi 54-son qarorida :

a) nomi , 1-band , 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 2-bandda :

ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Gʻaznachiligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ichki audit milliy malaka sertifikatiga ega boʻlgan shaxslar uchun malaka oshirish kurslarini tashkil etish;

respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarini oʻqitish va ularning malakasini oshirish kurslarini tashkil etish”;

v) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “moliya vaziri” soʻzlari “iqtisodiyot va moliya vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Markaz Toshkent shahri Mirzo Ulugʻbek tumani Darxontepa koʻchasi 7-uydagi binoga joylashtirilsin”;

d) ilova nomidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 10-iyundagi 326-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolar ishtirokidagi audit oʻtkaziladigan obyektni aniqlash va davlat moliyaviy nazorati organlari faoliyati samaradorligini jamoatchilik tomonidan baholab borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 7-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“7. Fuqarolar tomonidan kelgusi yil uchun tanlanishi mumkin boʻlgan nazorat obyektlari roʻyxati vakolatli tuzilmalar tomonidan har yili 31-dekabr sanasiga qadar joriy yil uchun tasdiqlangan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchilari sifatida belgilangan vazirlik va idoralar kesimida shakllantiriladi hamda “Davlat auditi” dasturiga kiritiladi”;

b) 8-bandning oltinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 13-bandning birinchi xatboshisidagi “20-sanasiga qadar” soʻzlari “10-sanasiga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 17-banddagi “5 ish kuni” soʻzlari “3 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 21-banddagi “chorakdan keyingi chorak birinchi oyining 20-sanasiga qadar” soʻzlari “chorakning oxirgi oʻn kunligida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 1-ilovada :

1-bosqichning “Muddatlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“har yili 31-dekabrga qadar”;

5-bosqichning “Muddatlar” ustunida:

1-bandda “20-sanasiga qadar” soʻzlari “10-sanasiga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-bandda “5 ish kuni” soʻzlari “3 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 2-ilovada :

1-bosqichning “Muddatlar” ustunining 2-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nazorat tadbiri oʻtkazilgan chorakning oxirgi oʻn kunligida”;

2-bosqichning “Muddatlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Nazorat tadbiri oʻtkazilgan chorakdan keyingi oyning birinchi kunida”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlik va idoralarning ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 1-avgustdagi 416-son qarorida :

a) nomi , muqaddimasi , 1-bandning birinchi , ikkinchi va yettinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “vazirlik va idoralar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

nomi , 1-band , 5 va 7-bandlar , 8-bandning birinchi xatboshisi , 2-bob nomi , 9-bandning ikkinchi xatboshisi , 12-band , 13-bandning beshinchi xatboshisi , 14-band “a” kichik bandining oʻn sakkizinchi xatboshisi , “b” kichik bandining toʻqqizinchi xatboshisi , “v” kichik bandining ikkinchi , beshinchi , oltinchi xatboshilari , “g” kichik bandining birinchi va ikkinchi xatboshilari , 15-bandning toʻqqizinchi , oʻn ikkinchi , oʻn beshinchi , oʻn oltinchi xatboshilari , 16-bandning beshinchi , oltinchi , oʻn yettinchi xatboshilari , 17 va 18-bandlarda tegishli kelishikdagi “vazirlik va idoralar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari;

ichki audit xizmati — davlat organlari va tashkilotlarida ichki audit faoliyatini amalga oshiruvchi hamda boshqa tarkibiy tuzilmalardan mustaqil tarkibiy boʻlinma;

ichki audit faoliyati — davlat organlari va tashkilotlarida budjet intizomini mustahkamlash, budjet toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilishi holatlarining oldini olish, budjet tizimi budjetlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalardan foydalanish natijadorligini baholash, ichki nazorat va xavflarni boshqarish tizimlari samaradorligini oʻrganishga qaratilgan mustaqil faoliyat;

ichki audit obyekti — ichki audit tadbiri amalga oshirilishi nazarda tutilgan davlat organlari va tashkilotlarining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparati tarkibiy boʻlinmalari, tizim tashkilotlari hamda tasarrufidagi budjet tashkilotlari;

ichki audit tadbiri — ichki audit obyektlarida ichki audit xizmati maqsadlariga erishishga qaratilgan ichki audit xizmati xodimi tomonidan amalga oshiriladigan jarayon;

ichki nazorat tizimi — davlat organlari va tashkilotlariga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda xavflarni kamaytirish, faoliyatning qonunchilikka muvofiqligi, tejamkorligi, samaradorligi, hisobdorligi, ochiqligi va shaffofligini taʼminlashga qaratilgan rahbariyat va xodimlar tomonidan amalga oshirilishi lozim boʻlgan tartiblar, jarayonlar hamda mexanizmlarning kompleks tizimi;

xavflarni boshqarish — respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida xavflarni aniqlash, baholash, kamaytirish (oldini olish, bartaraf etish) choralarini koʻrish, xavflar monitoringi va xavflar yuzasidan hisobdorlikni oʻz ichiga oluvchi jarayon”;

3-band , 9-bandning birinchi xatboshisi , 14-bandning “a” kichik bandi oʻn birinchi xatboshisi , 16-bandning oʻn birinchi xatboshisida tegishli kelishikdagi “vazirlik va idora” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organlari va tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“4. Ichki audit xizmati oʻzi tashkil etilgan davlat organi va tashkilotida ichki audit faoliyatini amalga oshirishga masʼul hisoblanadi.

Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari ichki audit xizmatlari tomonidan ichki audit xizmatlari tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va davlat maqsadli jamgʻarmalarining boʻysunuvidagi budjet tashkilotlarida ichki audit tadbirlari oʻtkazilmaydi”;

6-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ichki audit tadbirlari davlat organi va tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlangan ichki audit yillik rejasi va Hisob palatasi taqdim etgan xavf tahlillariga asosan majburiy tartibda oʻtkaziladi. Bunda ichki audit yillik rejasiga kiritiladigan ichki audit tadbirlari majburiy tartibda Hisob palatasi bilan kelishiladi”;

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Hisob palatasi bilan kelishishda ichki audit yillik rejasiga kiritilgan “yuqori” xavf darajasiga ega ichki audit obyektlarining chiqarib tashlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi”;

quyidagi mazmundagi 8 1 -band bilan toʻldirilsin:

“8 1 . Vazirlik shaklidagi respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tarkibiga kiruvchi hamda tarkibida tizim va boʻysunuvdagi tashkilotlar mavjud boʻlmagan qoʻmita, agentlik va inspeksiyalarda ichki audit faoliyati vazirlikning ichki audit xizmati tomonidan amalga oshiriladi”;

quyidagi mazmundagi 9 1 — 9 4 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“9 1 . Ichki audit xizmatlarining rahbarini (ichki audit xizmati bir nafar shtatdan iborat boʻlganda, ushbu shtatda faoliyat yurituvchi xodimni) lavozimidan ozod qilish masalasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishiladi. Bunda davlat organi va tashkiloti tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligiga ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish haqidagi taqdimnoma beriladi.

Ushbu taqdimnomada ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish sabablari hamda ularni tasdiqlovchi hujjatlar (ichki audit xizmati rahbarining arizasi, ichki mehnat tartibi qoidalarini buzganligini koʻrsatuvchi, ijro intizomi va odob-axloq qoidalariga amal qilmaganlikni tasdiqlovchi maʼlumotlar) ilova qilinadi.

9 2 . Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish yuzasidan ichki audit xizmati rahbari bilan suhbat oʻtkazilishi mumkin.

Bunda ichki audit xizmati rahbari bilan oʻtkaziladigan suhbat taqdimnomani koʻrib chiqish jarayonida amalga oshiriladi.

9 3 . Quyidagilar ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etishni kelishishni rad etish uchun asos boʻladi:

ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etish yuzasidan tasdiqlovchi hujjatlar taqdim etilmaganda;

ichki audit xizmati rahbarining zimmasiga yuklatilgan vazifa va majburiyatlar doirasidan tashqari vazifalarni bajarmaganligi yoki oʻziga yuklatilgan vazifa va majburiyatlarni bajarganligi uchun taʼqib qilinganligi holati aniqlanganda.

9 4 . Taqdim etilgan hujjatlar Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan oʻn ish kuni ichida koʻrib chiqilib, tegishli davlat organi va tashkilotiga ichki audit xizmati rahbarini lavozimidan ozod etishni kelishish yoki kelishishning rad etilganligi sabablari koʻrsatilgan xat taqdim etiladi”;

quyidagi mazmundagi 10 1 va 10 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“10 1 . Ichki audit xizmatlari shtat birliklarining eng kam soni ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari shtat birliklari sonini belgilashning mezonlari va eng kam meʼyorlariga muvofiq aniqlanadi.

Bunda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi ichki audit xizmatlari xodimlarini sonini hisoblashda vazirliklarning quyi muassasalarida tashkil etilgan markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni alohida hisobga olinadi.

Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni asosida ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini hisoblashning meʼyorlari va mezonlari mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

Ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini belgilash davlat organi va tashkilotidagi belgilangan boshqaruv shtat birliklari soni doirasida amalga oshiriladi.

10 2 . Davlat organi va tashkilotining markaziy apparatida tashkil etilgan ichki audit xizmati tomonidan ichki audit xizmati mavjud tizim tashkilotida faqat birinchi rahbar topshirigʻi asosida ichki audit tadbirlari oʻtkazilishi hamda tizim tashkiloti faoliyati boʻyicha maʼlumotlar olinishi mumkin”;

11-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandning ikkinchi-toʻrtinchi xatboshilarida koʻrsatilgan holatlar yuzaga kelgan taqdirda, ichki audit xizmati rahbari bu haqda davlat organi va tashkilotining birinchi rahbarini yozma shaklda xabardor qiladi”;

quyidagi mazmundagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:

“11 1 . Davlat organi va tashkiloti rahbari ichki audit xizmatiga faoliyatni amalga oshirish uchun zarur shart-sharoitlarni yaratadi, xususan, masofaviy auditni amalga oshirish uchun zamonaviy rusumdagi kompyuter texnikalari bilan taʼminlash, davlat organi va tashkilotida mavjud barcha axborot tizimlariga onlayn rejimda kirish va undagi ichki audit tadbirini oʻtkazishga oid maʼlumotlarni tahlil qilish huquqini berish hamda boshqa davlat organlari va tashkilotlarining zarur boʻlgan axborot dasturlaridan foydalanish choralarini koʻradi”;

13-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoni samaradorligini oʻrganish, tahlil qilish va baholash.”;

14-band “g” kichik bandining oltinchi xatboshisidagi “vazirliklar va idoralar” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

14-band quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:

“d) ichki nazorat tizimi va xavflarni boshqarish jarayoni samaradorligini oʻrganish, tahlil qilish va baholash boʻyicha:

ichki nazorat tizimining samarali yoʻlga qoʻyilishini baholaydi va baholash natijalari hamda takomillashtirish boʻyicha takliflar yuzasidan rahbariyatga maʼlumot taqdim etib boradi;

tarkibiy boʻlinmalar tomonidan aniqlangan xavflarning belgilangan tartibda baholanishini oʻrganadi;

xavflar yuzasidan chora-tadbirlar rejasining ishlab chiqilishi va bajarilishi yuzasidan oʻrganishlar oʻtkazadi;

xavflarni boshqarish jarayoni bilan bogʻliq audit tadbirlarini oʻtkazadi hamda xavflarning kelib chiqish sabablarini tahlil qilish ishlarini amalga oshiradi”;

16-bandda :

quyidagi mazmundagi yigirma uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Xavflarni boshqarish qoʻmitasiga xavflarni boshqarish jarayonini oʻrganish va tahlil qilish natijalari, xavflarni boshqarish boʻyicha amalga oshiriladigan ishlar, yuzaga kelayotgan kamchiliklar boʻyicha maʼlumotlar kiritib borish”;

yigirma uchinchi va yigirma toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha yigirma toʻrtinchi va yigirma beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

quyidagi mazmundagi 1 va 2-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisida namunaviy nizomga 1-ILOVA

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari shtat birliklari sonini belgilashning mezonlari va eng kam meʼyorlari

Davlat organi va tashkiloti boʻysunuvidagi yuridik maqomga ega boʻlgan tashkilotlari soni Davlat organi va tashkilotining yillik budjeti (budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarni hisobga olgan holda) Jami boshqaruv shtat birliklari soni Hisoblanadigan koeffitsiyent Minimal shtat birliklari soni 500 tadan ortiq 5 trln soʻmdan ortiq 1000 tadan ortiq 6,0 18 201 — 500 1 — 5 trln soʻm 751 — 1000 5,0 15 101 — 200 501 mlrd — 1 trln soʻm 501 — 750 3,0 9 51 — 100 201 — 500 mlrd soʻm 201 — 500 2,0 6 26 — 50 101 — 200 mlrd soʻm 101 — 200 1,0 3 25 tagacha 100 mlrd soʻmgacha 100 tagacha 0,3 1

Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati toʻgʻrisida namunaviy nizomga 2-ILOVA

Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar va ularda ishlovchi moliya-iqtisod xodimlari soni asosida ichki audit xizmatlarining shtat birliklarini hisoblashning

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar soni Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari shtatlari soni Har bir ustun boʻyicha hisoblanadigan koeffitsiyent miqdori Jami shtat birliklari minimal soni Markazlash-tirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari tarkibidagi tashkilotlar soni Markazlashtirilgan moliya-buxgalteriya xizmatlari shtatlari soni Har bir ustun boʻyicha hisoblanadigan koeffitsiyent miqdori Jami shtat birliklari minimal soni 150 tadan ortiq 50 tadan ortiq 0,375 0,75 30 tadan ortiq 35 tadan ortiq 0,375 0,75 101 — 150 26 — 50 0,25 0,5 26 — 30 26 — 35 0,25 0,5 51 — 100 16 — 25 0,125 0,25 21 — 25 16 — 25 0,125 0,25 50 tagacha 15 tagacha 0,075 0,15 20 tagacha 15 tagacha 0,075 0,15

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda vazirliklar va idoralarning ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 13-fevraldagi 62-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

v) ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisida nizom”;

1-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati (keyingi oʻrinlarda — ichki audit xizmati) xodimlari malakasini sertifikatlash va ichki audit milliy malaka sertifikatiga (keyingi oʻrinlarda — sertifikat) ega boʻlgan shaxslar malakasini oshirish tartibini belgilaydi”;

2-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ davlat organlari va tashkilotlari — ichki audit xizmati tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari”;

uchinchi xatboshidagi “vazirliklar va idoralarda” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

beshinchi xatboshidagi “sertifikat olgan yildan keyingi yildan” soʻzlari “sertifikat olgan sanadan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

4-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Inspeksiya xodimlari lavozimga tayinlangandan soʻng uch oy ichida sertifikat olishi shart, bunda xalqaro sertifikatga ega boʻlgan xodimlarning sertifikat olish talab etilmaydi”;

37-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“37.Talabgor malaka imtihoniga shaxsni tasdiqlovchi hujjat (fuqarolik pasporti, identifikatsiyalovchi ID-karta) asosida kiritiladi.

Shaxsni tasdiqlovchi hujjatga ega boʻlmagan yoki malaka imtihoniga belgilangan vaqtda kelmagan, shuningdek, qatnasha olmagan talabgor malaka imtihoniga kelmagan deb hisoblanadi va navbatdagi malaka imtihonidan oʻtadigan talabgorlar roʻyxatiga kiritiladi.”;

38-bandning birinchi xatboshisidagi “Malaka imtihoni” soʻzlaridan keyin “davlat tilidagi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

40-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“40. Malaka imtihonini topshirish jarayonida talabgorlarga quyidagilar taqiqlanadi:

qonunchilik hujjatlari, yoʻriqnoma materiallari, test savollari boʻyicha tayyorlangan maʼlumotlar, axborotnomalar va maxsus adabiyotlardan foydalanish;

mobil aloqa va boshqa aloqa vositalaridan (shu jumladan, “aqlli soatlar”dan) foydalanish;

boshqa talabgorlar bilan muloqot qilish (suhbatlashish);

malaka imtihoni oʻtkazilayotgan xonadan imtihon komissiyasi ruxsatisiz tashqariga chiqish (test sinovi oʻtayotgan xonadan tashqariga chiqqan shaxslar qayta test sinoviga kiritilmaydi).

Ushbu talablarni buzgan talabgorlar malaka imtihonidan chiqarib yuboriladi va malaka imtihonidan oʻtmagan deb hisoblanadi. Bunda malaka imtihonini topshirish uchun toʻlangan yigʻim qaytarilmaydi”;

41-bandning uchinchi xatboshisi “zarur texnika vositalari” soʻzlaridan keyin “(kompyuter, ovozli videokamera, internet aloqasi va boshqalar)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi 60 1 -band bilan toʻldirilsin:

“60 1 . Apellyatsiya komissiyasi qarori ustidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilinishi mumkin”.;

93-bandning birinchi xatboshisidagi “sertifikat olgan yildan keyingi yildan” soʻzlari “sertifikat olgan sanadan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

94-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda malaka oshirish kursi tinglovchilar soni kamida 10 nafardan oshgan taqdirda tashkil etiladi.”;

95-bandda :

birinchi xatboshidagi “vazirliklar va idoralar” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ikkinchi xatboshidagi “murojaat qilish huquqiga ega” soʻzlari “murojaat qiladi” soʻzi bilan almashtirilsin;

96-band “ichki audit xizmati xodimlarining” soʻzlaridan keyin “har ikki yilda bir marta” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

98-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“98. Oʻquv markazi malaka oshirish kurslarini oʻtagan shaxslar toʻgʻrisidagi oylik maʼlumotlarni keyingi oyning 5-sanasiga qadar, yillik maʼlumotlarni keyingi yilning 10-yanvariga qadar Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etadi.”;

1-ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ilova”;

2-ilovaning ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova”;

3-ilovada :

ilova belgisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hamda davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari xodimlari malakasini sertifikatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilova”;

izohning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

5. Vazirlar Mahkamasining “Vazirlik va idoralarning ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 14-avgustdagi 377-son qarorida :

a) nomi , muqaddimasi , 1-band , 2-bandning birinchi xatboshisi , 3-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “vazirlik va idoralar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) ilovada :

nomi , 11-band , 21-bandning uchinchi xatboshisi , 37-band , 4-bob nomi , 39-bandning uchinchi xatboshisidagi tegishli kelishik va sondagi “vazirlik va idoralar” soʻzlari tegishli kelishik va sondagi “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

1-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Mazkur Nizom davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari (keyingi oʻrinlarda — ichki audit xizmatlari) faoliyatini baholash tartibini belgilaydi.

Bunda davlat organlari va tashkilotlari deganda ichki audit xizmatlari tashkil etilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat maqsadli jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda boshqa budjet tashkilotlari tushuniladi.”;

6-band , 12-bandning ikkinchi xatboshisi , 20 , 26 , 32 va 33-bandlardagi tegishli kelishikdagi “vazirlik va idora” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organi va tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

13-bandda :

beshinchi xatboshisidagi “vazirlik va idora” soʻzlari “davlat organi va tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshisidagi “vazirlik va idoralarda” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

35-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“35. Davlat organlari va tashkilotlarida oʻtkazilgan baholash va uning natijalari toʻgʻrisida maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlarining rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.”;

1-ilovaning belgisi , nomi , 2-bosqichning “Tadbirlar” ustuni va 4-bosqichning “Subyektlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “vazirlik va idoralar” soʻzlari tegishli kelishikdagi “davlat organlari va tashkilotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

2-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash boʻyicha

T/r Nazorat savollari Baholash mezoni Ball Vazn 1. Ichki audit xizmati faoliyatining belgilangan tartibda tashkil etilishi, mustaqilligi hamda resurslar bilan taʼminlanishi 1.1. Ichki audit xizmati davlat organi va tashkilotining tegishincha markaziy apparati va boshqaruv apparatida mustaqil tarkibiy tuzilma sifatida tashkil etilganmi? Ha, mustaqil tarkibiy tuzilma sifatida tashkil etilgan — 2 ball. Yoʻq, mustaqil tarkibiy tuzilma sifatida tashkil etilmagan — 0 ball. 1.2. Ichki audit xizmatining davlat organi va tashkilotining birinchi rahbariga boʻysunuvi belgilanganmi? Ha, birinchi rahbarga boʻysunuvi belgilangan — 2 ball. Yoʻq, birinchi rahbarga boʻysunuvi belgilanmagan — 0 ball. 1.3. Ichki audit xizmati xodimlarining mustaqilligi qabul qilingan ichki hujjatlar bilan belgilanganmi? Ha, mustaqillik ichki hujjatlar bilan belgilangan — 2 ball. Yoʻq, mustaqillik ichki hujjatlar bilan belgilanmagan — 0 ball. 1.4. Ichki audit xizmatiga oʻz faoliyatidan tashqari boshqa faoliyatga oid vazifalar yuklanishiga cheklov(lar) ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi (ichki) nizomda belgilanganmi? Ha, belgilangan — 2 ball. Yoʻq, belgilanmagan — 0 ball. 1.5. Ichki audit xizmati xodimlarining faoliyatiga aralashuvlarga yoʻl qoʻymaslik boʻyicha bandlar qabul qilingan ichki hujjatlar bilan belgilanganmi? Ha, qabul qilingan — 2 ball. Yoʻq, qabul qilinmagan — 0 ball. 1.6. Ichki audit xizmati xodimining asosiy faoliyat natijalariga javobgar hisoblanmasligi qabul qilingan ichki hujjatlar bilan belgilanganmi? Ha, tegishli normalar belgilangan — 2 ball. Yoʻq, tegishli normalar belgilanmagan — 0 ball. 1.7. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun xodimlar bilan toʻldirilganmi? Xodimlar bilan toʻldirilganlik darajasi 90 foiz va undan yuqori — 2 ball. Xodimlar bilan toʻldirilganlik darajasi 80 foizdan (80 foiz ham kiradi) 90 foizgacha — 1 ball. 80 foizdan past — 0 ball. 1.8. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun yetarli moddiy-texnik baza bilan taʼminlanganmi? Ha, yetarli moddiy-texnik baza bilan taʼminlangan — 2 ball. Yoʻq, moddiy-texnik baza bilan taʼminlanmagan — 0 ball. 1.9. Ichki audit xizmati xodimlarining qoʻnimsizligi qanday? (oxirgi 12 oyda) Ichki audit xizmati xodimlari tarkibi almashmagan — 2 ball. Ichki audit xizmati xodimlari tarkibi 30 foizgacha almashgan — 1 ball. Ichki audit xizmati xodimlari tarkibi 30 foizdan yuqori almashgan — 0 ball. 2. Ichki audit xizmati faoliyatiga oid tegishli ichki hujjatlarning qabul qilinishi 2.1. Davlat organi va tashkilotining ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi (ichki) nizomi Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq ishlab chiqilganmi? Ha, muvofiq ishlab chiqilgan — 2 ball. Yoʻq, muvofiq ishlab chiqilmagan — 0 ball. 2.2. Ichki audit xizmati xodimlarining lavozim yoʻriqnomalari mavjudmi (tasdiqlanganmi)? Ha, ishlab chiqilgan — 2 ball. Yoʻq, ishlab chiqilmagan — 0 ball. 2.3. Ichki audit xizmati xodimlarining lavozim yoʻriqnomalari Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiqmi? Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomga toʻliq muvofiq — 2 ball. Ichki audit xizmati toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq boʻlmagan qismlar mavjud — 0 ball. 2.4. Lavozim yoʻriqnomalarida ichki audit xizmati xodimlarining vazifa va funksiyalari, huquq va majburiyatlari, javobgarligi koʻrsatilganmi? Koʻrsatilgan — 2 ball. Toʻliq koʻrsatilmagan — 0 ball. 2.5. Ichki audit xizmati hisobdorligi ichki hujjatlar bilan belgilanganmi hamda ichki auditga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqmi? Ha, belgilangan hamda ichki auditga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiq — 2 ball. Yoʻq, ichki auditga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiq emas (Ichki audit xizmati hisobdorligi belgilanmagan) — 0 ball. 2.6. Ichki audit xizmatiga ichki audit tadbirlarida ishtirok etishga yoki ushbu tadbirlarni oʻtkazishga yoʻl qoʻyilmaslik holatlari qabul qilingan ichki hujjatlar bilan belgilanganmi? Ha, qabul qilingan va amal qilinadi — 2 ball. Qabul qilingan, lekin amal qilinmaydi — 1 ball. Qabul qilinmagan — 0 ball. 3. Ichki audit yillik rejasining xavf tahlili asosida ishlab chiqilishi 3.1. Ichki audit yillik rejasi xavf tahlili asosida ishlab chiqilganmi? Ha, xavf tahlili asosida ishlab chiqilgan — 2 ball. Ichki audit yillik rejasi ishlab chiqilgan, lekin uni ishlab chiqishda xavf tahlili oʻtkazilmagan — 1 ball. Yoʻq, yillik reja ishlab chiqilmagan — 0 ball. 3.2. Xavf tahlilini amalga oshirishda barcha ichki audit obyektlari qamrab olinganmi? Barcha ichki audit obyektlari qamrab olingan — 2 ball. Ayrim ichki audit obyektlari qamrab olinmagan — 0 ball. 3.3. Ichki audit yillik rejasini ishlab chiqishda xavf darajasi yuqori boʻlgan ichki audit obyektlari toʻliq qamrab olinganmi? Toʻliq qamrab olingan — 2 ball. Mavjud vaqt va inson resurslari yetarli boʻlmaganligi sababli toʻliq qamrab olinmagan — 1 ball. Toʻliq qamrab olinmagan (boshqa sabablarga koʻra) — 0 ball. 3.4. Xavf darajasi yuqori boʻlgan ichki audit obyektlarini toʻliq qamrab olish uchun resurslar yetarlimi (yoki yetarli boʻlmagan taqdirda, bu toʻgʻrisida birinchi rahbar xabardor qilinganmi)? Ha, resurslar yetarli (yoki resurslar yetarli boʻlmaganligi toʻgʻrisida xabardor qilingan) — 2 ball. Yoʻq, resurslar yetarli boʻlmaganligi toʻgʻrisida xabardor qilinmagan — 0 ball. 3.5. Ichki audit yillik rejasini ishlab chiqishda rejadan tashqari ichki audit tadbirlariga ajratiladigan vaqt resurslari jami vaqt resurslarining qancha qismini tashkil qiladi? 20 foizgacha boʻlgan qismini tashkil qiladi — 2 ball. 20 foizdan koʻproq qismini tashkil qiladi — 0 ball. 3.6. Ichki audit yillik rejasi mavjud vaqt resurslarini hisobga olgan holda ishlab chiqilganmi? Ha, mavjud vaqt resurslarini hisobga olgan holda ishlab chiqilgan — 2 ball. Yoʻq, mavjud vaqt resurslarini hisobga olmagan holda ishlab chiqilgan — 0 ball. 3.7. Barcha oʻtkazilgan ichki audit tadbirlari tarkibida rejadan tashqari audit tadbirlari ulushi qancha qismni tashkil etadi? 20 foizdan kam — 2 ball. 20 foizdan koʻp — 0 ball. 3.8. Ichki audit xizmatining ichki audit yillik rejasi davlat organi va tashkiloti rahbari tomonidan oʻz vaqtida tasdiqlanadimi? Ha, oʻz vaqtida tasdiqlanadi — 2 ball. Tasdiqlanadi, lekin oʻz vaqtida emas — 1 ball. Yoʻq, oʻz vaqtida tasdiqlanmaydi — 0 ball. 4. Ichki audit tadbirlarining qonunchilikka muvofiq oʻtkazilishi va natijalarining rasmiylashtirilishi (tanlama tartibda oʻrganiladi) 4.1. Ichki audit tadbirlari uchun belgilangan tartibda dastur ishlab chiqilganmi? Ha, ishlab chiqilgan — 2 ball. Yoʻq, ishlab chiqilmagan — 0 ball. 4.2. Ichki audit tadbirlari natijalari belgilangan tartibda rasmiylashtirilganmi? Ha, belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan — 2 ball. Yoʻq, belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan — 0 ball. 4.3. Ichki audit tadbiri hisobotida taklif va tavsiyalar mavjudmi? Ha, taklif va tavsiyalar mavjud — 2 ball. Yoʻq, taklif va tavsiyalar mavjud emas — 0 ball. 4.4. Ichki audit xizmati faoliyati natijalari yuzasidan hisobot Iqtisodiyot va moliya vazirligiga muntazam ravishda va oʻz vaqtida taqdim etiladimi? Hisobot belgilangan muddatlarda taqdim etiladi — 2 ball. Ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobot taqdim etiladi, lekin belgilangan muddatlarda emas — 1 ball. Ichki audit xizmati faoliyati toʻgʻrisida hisobot taqdim etilmaydi — 0 ball. 4.5. Ichki audit tadbirlari belgilangan muddatlarda oʻtkazilganmi? Ha, belgilangan muddatlarda oʻtkazilgan — 2 ball. Yoʻq, belgilangan muddatlarda oʻtkazilmagan — 0 ball. 4.6. Ichki audit tadbiri davomida aniqlangan qonunbuzilish holatlarida jinoyat alomati mavjud boʻlgan taqdirda davlat organi va tashkiloti rahbari yozma ravishda xabardor qilinganmi? Xabardor qilingan — 2 ball. Xabardor qilinmagan — 0 ball. 4.7. Ichki audit tadbirlari natijalari belgilangan muddatlarda “Davlat auditi” dasturiy kompleksiga kiritilganmi? Ha, belgilangan muddatlarda kiritilgan — 2 ball. Kiritilgan, lekin belgilangan muddatlarda emas — 1 ball. Yoʻq, kiritilmagan — 0 ball. 4.8. Hisob palatasi tomonidan taqdim etilgan xavf-tahlillar boʻyicha belgilangan muddatlarda audit tadbirlarini oʻtkazish toʻgʻrisida tegishli choralar koʻrilganmi? Ha, belgilangan muddatlarda choralar koʻrilgan — 2 ball. Choralar koʻrilgan, lekin muddatida emas — 1 ball. Yoʻq, choralar koʻrilmagan — 0 ball. 4.9. Hisob palatasi tomonidan taqdim etilgan xavf-tahlillar boʻyicha oʻtkazilgan oʻrganish natijalari belgilangan muddatlarda “Masofaviy audit” axborot tizimi orqali Hisob palatasiga taqdim etilganmi? Ha, belgilangan muddatlarda taqdim etilgan — 2 ball. Taqdim etilgan, lekin muddatida emas — 1 ball. Yoʻq, taqdim etilmagan — 0 ball. 4.10. Budjet dasturlarining ijrosi ichki audit xizmati tomonidan belgilangan yoʻnalishlarda baholanganmi? Ha, belgilangan yoʻnalishlarda baholangan — 2 ball. Baholangan, lekin belgilangan barcha yoʻnalishlarda emas — 1 ball. Yoʻq, baholanmagan — 0 ball. 4.11. Budjet mablagʻlari taqsimlovchilarning budjet dasturlarining ijrosi boʻyicha hisobotlari ichki audit xizmati tomonidan belgilangan muddatlarda baholanganmi? Ha, belgilangan muddatlarda baholangan — 2 ball. Baholangan, lekin muddatida emas — 1 ball. Yoʻq, baholanmagan — 0 ball. 4.12. Ichki audit xizmati tomonidan budjet dasturlarining ijrosini baholash natijalari boʻyicha taklif va tavsiyalar ishlab chiqilganmi? Ha, taklif va tavsiyalar ishlab chiqilgan — 2 ball. Yoʻq, taklif va tavsiyalar ishlab chiqilmagan — 0 ball. 4.13. Ichki audit xizmati faoliyati boʻyicha davlat organi va tashkiloti rahbariga hisobotlar taqdim etib borilganmi? Ha, taqdim etib borilgan — 2 ball. Yoʻq, taqdim etib borilmagan — 0 ball. 4.14. Ichki audit xizmati faoliyati boʻyicha har chorakda ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirokida hisobotlar jamoatchilikka eʼlon qilib borilganmi? Ha, eʼlon qilib borilgan — 2 ball. Eʼlon qilib borilgan, lekin har chorakda emas — 1 ball. Yoʻq, eʼlon qilib borilmagan — 0 ball. 5. Chora-tadbirlar rejasining bajarilishi 5.1. Ichki audit tadbirida ishlab chiqilgan taklif va tavsiyalarning barchasi chora-tadbirlar rejasiga kiritilganmi? Barcha taklif va tavsiyalar chora-tadbirlar rejasiga kiritilgan — 2 ball. Ayrim taklif va tavsiyalar chora-tadbirlar rejasiga kiritilmagan — 1 ball. Taklif va tavsiyalar chora-tadbirlar rejasiga kiritilmagan — 0 ball. 5.2. Ichki audit obyektlari tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilish koʻrsatkichi qanday? Chora-tadbirlar rejasining bajarilish koʻrsatkichi 90 foiz va undan yuqori — 2 ball. Chora-tadbirlar rejasining bajarilish koʻrsatkichi 80 foizdan (80 foiz ham kiradi) 90 foizgacha — 1 ball. 80 foizdan past — 0 ball. 5.3. Ichki audit xizmati tomonidan chora-tadbirlar rejasining bajarilishi boʻyicha monitoring yoʻlga qoʻyilganmi? Ha, monitoring yoʻlga qoʻyilgan — 2 ball. Yoʻq, monitoring yoʻlga qoʻyilmagan — 0 ball. 5.4. Ichki audit tadbiri natijalari yakuniga koʻra chora-tadbirlar rejasi belgilangan tartibda tuzilganmi? Ha, belgilangan tartibda tuzilgan — 2 ball. Yoʻq, belgilangan tartibdan farq qiladi — 0 ball. 5.5. Ichki audit xizmati tomonidan qonunchilik hujjatlarining buzilishi holatlarining oldini olish (profilaktika) amalga oshirilganmi? Ha, profilaktika amalga oshirilgan — 2 ball. Yoʻq, profilaktika amalga oshirilmagan — 0 ball. 5.6. Ichki audit xizmati tomonidan axborot texnologiyalaridan foydalangan holda masofaviy audit amalga oshirilganmi? Ha, amalga oshirilgan — 2 ball. Yoʻq, amalga oshirilmagan — 0 ball. 5.7. Ichki audit xizmatining barcha xodimlari masofaviy audit oʻtkazish uchun “OʻzASBO” dasturiy majmuasidan foydalanadimi? Ha, barchasi foydalanadi — 2 ball. Ayrim xodimlar foydalanadi — 1 ball. Yoʻq, foydalanmaydi — 0 ball. 5.8. Ichki audit xizmati tomonidan yillik ish rejasining bajarilishi koʻrsatkichi qanday? 90 foiz va undan yuqori — 2 ball. 80 foizdan (80 foiz ham kiradi) 90 foizgacha — 1 ball. 80 foizdan past — 0 ball. 6. Ichki audit xizmati xodimlarining malaka darajasi hamda faoliyati samaradorligining Davlat organlari va tashkilotlarining ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom asosida baholanishi 6.1. Ichki audit xizmati xodimlari malakasini oshirish, shuningdek, ichki audit xizmati xodimlarini kasbiy rivojlantirish boʻyicha ishlar amalga oshirilganmi? Xodimlar salohiyatini rivojlantirish boʻyicha choralar koʻrilgan — 2 ball. Xodimlar salohiyatini rivojlantirish boʻyicha choralar koʻrilmagan — 0 ball. 6.2. Ichki audit xizmati xodimlari ichki audit faoliyatiga oid seminar, treninglarda, shu jumladan, xorijiy davlatlarda tashkil etilgan seminar, treninglarda ishtirok etadimi? Ha, seminar, treninglarda muntazam ravishda ishtirok etadi — 2 ball. Seminar, treninglarda ishtirok etadi, lekin muntazam emas — 1 ball. Seminar, treninglarda ishtirok etmaydi — 0 ball. 6.3. Ichki audit xizmati rahbari va xodimlarining faoliyati samaradorligini baholash amalga oshirilganmi? Ha, baholash amalga oshirilgan — 2 ball. Yoʻq, baholash amalga oshirilmagan — 0 ball. 6.4. Ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholashda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlaridan toʻliq foydalanilganmi? Ha, eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlaridan toʻliq foydalanilgan — 2 ball. Yoʻq, eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlaridan toʻliq foydalanilmagan — 0 ball. 6.5. Ichki audit xizmati xodimlarining faoliyati samaradorligini baholashda eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini hisoblash toʻgʻri amalga oshirilganmi? Ha, eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻri hisoblangan — 2 ball. Yoʻq, eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari toʻgʻri hisoblanmagan — 0 ball. 6.6. Ichki audit xizmatining faoliyati samaradorlik koʻrsatkichi qanday? 86 foiz va undan yuqori — 2 ball. 71 foizdan (71 foiz ham kiradi) 86 foizgacha — 1 ball. 71 foizdan past — 0 ball. 7. Ichki audit xizmati faoliyatiga oid boshqa savollar 7.1. Ichki audit faoliyatiga oid murojaatlar ijrosi koʻrsatkichi qanday? 100 foiz — 2 ball. 90 foizdan (90 foiz ham kiradi) 100 foizgacha — 1 ball. 90 foizdan past — 0 ball. 7.2. Ichki audit xizmati oʻz faoliyatini amalga oshirish uchun ichki va tashqi axborot tizimlaridan foydalanish imkoniyati mavjudmi? Ha, barcha ichki va tashqi axborot tizimlaridan foydalanish imkoniyati mavjud — 2 ball. Ichki va tashqi axborot tizimlaridan qisman foydalanish imkoniyati mavjud — 1 ball. Yoʻq, foydalanish imkoniyati mavjud emas — 0 ball. 7.3. Ichki audit xizmati xodimlarining odob-axloq qoidalariga rioya etilganlik holati? Odob-axloq qoidalariga rioya etilgan — 2 ball. Odob-axloq qoidalariga rioya etilmaganlik holatlari mavjud — 0 ball. 7.4. Ichki audit xizmati tomonidan fuqarolar ishtirokidagi audit tizimi boʻyicha nazorat obyektlari “Davlat auditi” dasturiy kompleksiga toʻliq kiritilganmi? Toʻliq kiritilgan — 2 ball. Kiritilgan, lekin toʻliq emas — 1 ball. Kiritilmagan — 0 ball. 7.5. Ichki audit xizmati davlat organi va tashkiloti tizimidagi budjet hisobidan moliyalashtirilmaydigan nobudjet muassasa hamda tashkilotlarda moliyaviy-xoʻjalik faoliyati boʻyicha oʻtkazilgan audit (nazorat) ishlariga oid hujjatlar monitoringini yuritganmi? Ha, monitoring yuritilgan — 2 ball. Yoʻq, monitoring yuritilmagan — 0 ball. 7.6. Ichki audit xizmatining davlat organi va tashkilotida “Xavflarni boshqarish” qoʻmitasining ishchi organi sifatida faoliyati yoʻlga qoʻyilganmi? Ha, toʻliq yoʻlga qoʻyilgan — 2 ball. Qisman yoʻlga qoʻyilgan — 1 ball. Yoʻq, yoʻlga qoʻyilmagan — 0 ball. 7.7. Ichki audit xizmati faoliyati boʻyicha Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan oldingi baholashda berilgan taklif va tavsiyalar bajarilganmi? Ha, bajarilgan — 2 ball. Yoʻq, bajarilmagan (yoki qisman bajarilgan) — 0 ball. Baholash natijasi (foizda)

Ichki audit xizmatlari faoliyatini baholash natijasi ___________ (davlat organi va tashkiloti nomi) ___________ (ichki audit tuzilmasi nomi) tomonidan ichki audit faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqlik va sifat darajasi “__” foiz koʻrsatkich bilan ________ (biri tanlanadi: yuqori, oʻrta, past ) deb baholandi. Maʼlumot uchun. Baholash natijasiga koʻra ichki audit xizmati faoliyatining sifat darajasi quyidagicha baholanadi: yuqori — 90 foiz va undan yuqori, oʻrta — 70 foizdan (70 foiz ham kiradi) 90 foizgacha, past — 70 foizdan kam. ____________________________ ____________ ____________ Iqtisodiyot va moliya vazirligi masʼul xodimi (imzo) (kun, oy, yil) ”;

3-ilovada :

ilova belgisidagi “vazirlik va idoralarning” soʻzlari “davlat organlari va tashkilotlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Qoʻshimcha” boʻlimining “b” kichik bandidagi “vazirlik va idora” soʻzlari “davlat organi va tashkiloti” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 16-iyul,

446-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.07.2025-y., 09/25/446/0626-son; 14.03.2026-y., 09/26/100/0233-son)

lex.uz