UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 2-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Transport vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 2 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Транспорт вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр транспорта

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 June 2025 · Ministry and agency documents · Transport vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ буюраман:

1. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 2 июндаги 11-сон буйруғига ИЛОВА

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги

Мазкур Низом умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларда иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлар — поездлар ҳаракати, йўл хўжалиги, махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техник ҳамда йўловчи вагонлар, тиклаш поездларига хизмат кўрсатувчи мазкур Низомнинг иловасида келтирилган ходимлар;

темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, у ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;

ҳаракатдаги темир йўл таркиби (бундан буён матнда ҳаракатдаги таркиб деб юритилади) — локомотивлар, тортиш локомотивининг юк, багаж, йўловчи ташиш вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, шунингдек ташишларнинг амалга оширилишини ва темир йўл транспортининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа транспорт воситалари;

локомотив бригадаси — локомотивларга (электровоз, тепловоз, газ турбинали локомотив, паровоз ва мотовозлар), моторвагонли ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатиш ва уларни хавфсиз бошқариш учун тайинланадиган темир йўл транспорти ходимларидан (бригадани бошқарувчи машинист ва унинг ёрдамчиси) иборат гуруҳ;

сменаларга бўлиниб ишлаш жадвали — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланган дам олиш кунлари, кундузги, кечки ва тунги сменаларнинг алмашинишини ва бир ойда ишлаб берилган иш соатларига риоя этилишини назарда тутадиган иш ва дам олиш жадвали;

сафар — иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг айланма пунктида бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда меҳнат вазифаларини бажариш учун сарфлаган вақти.

2. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақти ҳисобланади.

3. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш (смена, сафар) вақти асосий иш жойига келган вақтдан бошланади, иш вақтининг (сменанинг, сафарнинг) тугаши эса меҳнат мажбуриятларини бажарилганидан сўнг якунланади .

Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлар ва йўл хўжалиги ходимларининг иш вақтининг (сменанинг, сафарнинг) тугаши ҳаракатдаги таркиб ёки темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларни доимий иш жойига ҳисобга олиш ҳужжатлари ва поезд ҳужжатлари асосида ходим ва иш берувчи ёки унинг вакили томонидан расмийлаштирилиб топширилгач якунланади.

4. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақтининг режими ички меҳнат тартиби қоидалари, сменаларга бўлиниб ишлаш жадваллари ва бошқа ички ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.

5. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг меҳнат қилиш шароитларига кўра иш берувчида ушбу тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 199-моддасига мувофиқ иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади.

6. Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг 24 соатда босиб ўтган йўлини 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.

2-боб. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақти режими

7. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:

ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;

ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;

асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;

ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг бўш туриб қолган вақти.

8. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақти 36 дақиқадан кам бўлса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси кўпи билан 3 км учун) ушбу вақт иш вақти ҳисобига киритилмайди.

Агарда, асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақт 36 дақиқадан ортса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси 3 км ортган тақдирда) мазкур вақт иш вақти ҳисобига киритилади.

9. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг ишини бошланиш ва тугаш вақти асосий иш жойидан ташқарида белгиланиши мумкин, бу ҳақда ходимлар олдинги иш кунининг охирида кечиктирмай иш берувчи, смена диспетчери ёки жавобгар шахс томонидан хабардор қилиниши керак.

10. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.

11. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлар учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.

Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.

Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.

Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларга бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.

12. Узлуксиз сменали ишларда смена алмашаётган поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходими келмай қолган тақдирда сменадаги ходимга иш жойини ташлаб кетишга рухсат этилмайди. Бундай ҳолларда иш берувчи дарҳол бошқа ходим билан алмаштириш чораларини кўриши шарт. Бунда, узлуксиз сменадаги ходимнинг ўрнига алмаштирилаётган ходим камида 12 соат дам олган бўлиши керак.

13. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларини сменаларнинг нормал давомийлигини таъминлаш мақсадида сменанинг белгиланган вақтидан ошган ҳолларда бошқа темир йўл станцияларига юборишга йўл қўйилмайди.

14. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларини ишда (сменада) бўлиши мумкин бўлган чекланган вақтдан кейин уни сафарга жўнатиш тақиқланади.

15. Юк, йўловчи, шаҳар атрофида қатновчи, тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларда машинист машинист ёрдамчисисиз ишлаганда унинг иш вақтини (сменасини, сафарни) давомийлиги 7 соатдан ошмаслиги керак.

Агарда, юк, йўловчи, шаҳар атрофида қатновчи, тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар автоматик бошқариш тизими билан жиҳозланганда машинист машинист ёрдамчисисиз ишлаганда унинг иш вақтини (сменасини, сафарни) давомийлиги 8 соатдан ошмаслиги керак.

16. Локомотив бригадасига (шу жумладан, йўловчи сифатида кетганда) маҳаллий вақт билан тунги соат 22:00 дан соат 6:00 гача бўлган даврда кетма-кет икки календарь кундан ортиқ давом этадиган сафарни амалга ошириш тақиқланади.

17. Рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадаси сафарининг давомийлиги 45 кундан ошмаслиги керак.

Шунингдек, ушбу ходимларнинг розилиги билан сафарининг давомийлиги 15 кунгача ёки ундан ортиқ муддатгача узайтирилиши мумкин.

Бунда, рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадасининг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги керак.

18. Рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонларини топшириш, қабул қилиш ва кузатиб бориш жараёнларида рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадасининг сарфланган вақтлари уларнинг иш вақтига киритилади.

Шунингдек, рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонларини таъмирлаш жараёнларини рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадаси томонидан назорат қилиш учун сарфланган вақтларининг ярми уларнинг иш вақтига киритилади.

19. Туристик поездлар таркибидаги вагонларга хизмат кўрсатувчи поезд бригадир ходимларининг сафари давомийлиги 30 кундан ошмаслиги керак.

Шунингдек, ушбу ходимларнинг розилиги билан сафарининг давомийлиги 15 кунгача узайтирилиши мумкин.

Бунда, туристик поездлар таркибидаги вагонларга хизмат кўрсатувчи поезд бригадир ходимларининг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги лозим.

3-боб. Йўл хўжалиги ходимларининг иш вақти режими

20. Йўл хўжалиги ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:

ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти (шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти);

ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;

хоппер-дозаторлар ва думпкарларга техник хизмат кўрсатиш вақти;

хоппер-дозаторлар ва думпкарларни транспорт ҳолатига тайёрлаш;

хоппер-дозаторлар ва думпкарларни ортиш ва тушириш ҳолатига келтириш;

йўл машина станциялари ва (ёки) темир йўл-қурилиш машиналарини локомотивларга улаш ва ундан узилишни кутиш вақти;

асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига жўнашни кутиш вақти;

перегонда ҳаракатланиш вақти;

темир йўл станциясида манёвр вақти;

ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бўш туриб қолган вақти;

йўл машина станциялари ёки темир йўл-қурилиш машиналарини тўхтаб туриш жойига қўйиш вақти.

21. Йўл хўжалиги ходимларининг ишини бошланиш ва тугаш вақти асосий иш жойидан ташқарида белгиланиши мумкин, бу ҳақда ходимлар олдинги иш кунининг охирида кечиктирмай иш берувчи, смена диспетчери ёки жавобгар шахс томонидан хабардор қилиниши керак.

22. Темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи ходимлар сафарининг давомийлиги 15 суткадан ошмаслиги керак.

Бунда, темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги зарур.

23. Йўл хўжалиги ходимларининг асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақти 36 дақиқадан кам бўлса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси кўпи билан 3 км учун) ушбу вақт иш вақти ҳисобига киритилмайди.

Агарда, асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақт 36 дақиқадан ортса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси 3 км ортган тақдирда) мазкур вақт иш вақти ҳисобига киритилади.

24. Йўл хўжалиги ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.

25. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида йўл хўжалиги ходимлари учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.

Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.

Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.

Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган йўл хўжалиги ходимларига бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.

26. Йўл хўжалиги ходимларини ишда (сменада) бўлиши мумкин бўлган чекланган вақтдан кейин уни сафарга жўнатиш тақиқланади.

4-боб. Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техника ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг иш вақти режими

27. Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техника ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг (бундан буён матнда хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар деб юритилади) иш вақтига қуйидагилар киради:

ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;

ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;

асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;

махсус ҳаракатдаги таркиб ҳамда локомотивларга ва йўловчи вагонларни жўнашини кутиш вақти;

ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бўш туриб қолган вақти;

махсус ҳаракатдаги таркиб ҳамда локомотивларга ва йўловчи вагонларни тўхтаб туриш жойига қўйиш вақти.

28. Хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.

29. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.

Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.

Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.

Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларга бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.

30. Хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг иш вақтига махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотивлар ва йўловчи вагонларни таъмирлаш учун корхоналарга юбориш, ортга қайтариш ҳамда таъмирлаш жараёнларини назорат қилиш учун сарфланган вақтларини ярми киритилади.

5-боб. Тиклаш поездлари ходимларининг иш вақти режими

31. Тиклаш поездлари ходимлари учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш усули қўлланилади (ўқув-машғулотларида иштирок этиш ва шартномалар бўйича ишларни бажариш ҳолатлари бундан мустасно). Бунда ҳисобга олиш даври ўн икки ойдан, кунлик ишнинг давомийлиги эса ўн икки соатдан ошмаслиги керак.

32. Тиклаш поезди ходимларининг иш кунига табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар содир бўлган жойларга ушбу оқибатларини бартараф этиш учун жўнаб кетган пайтдан то ўзининг асосий иш жойига қайтиб келгунгача бўлган барча соатлар киритилади.

33. Тиклаш поезди ходимлари ўқув-машғулотларга ёки шартномалар бўйича ишларни бажаришга жалб қилинган тақдирда, уларнинг иш вақтлари сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига асосан белгиланади.

6-боб. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш вақти режими

34. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш вақтини турлари қуйидагилардан иборат:

иш куни (смена, сафар) давомидаги танаффуслар;

ҳар кунги (сменалар ва сафарлар оралиғидаги) дам олиш;

дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);

ишланмайдиган байрам кунлари;

ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;

ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.

35. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

36. Иш кунидан (сменадан, сафардан) кейин поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлари учун узлуксиз дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

Бунда, поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган локомотив бригадаси учун дам олиш вақти камида 16 соат этиб белгилашга рухсат берилади.

37. Бир ҳафтадан ортиқ давомийликдаги сафарларда банд бўлган иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига, сафар даврида ҳар ҳафталик дам олиш кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаса, ушбу ходимларга доимий иш жойига қайтиб келганидан сўнг ишланган вақт учун дам олиш куни берилиши лозим.

38. Иш вақтини умумлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилиш иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига, ҳар кунлик дам олиш кунлари сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалига асосан ҳафтанинг турли кунларида белгиланиши мумкин.

39. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун камида бир соатга қисқартирилади.

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган тақдирда ортиқча ишлаган иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун қўшимча дам олиш вақтини бериш ёки уларнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

40. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига меҳнат таътилларини бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

7-боб. Якуний қоида

41. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг

Т/р Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлар Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлар 1. Автомотрис машинисти 2. Дрезина ҳайдовчиси 3. Автомотрис машинисти ёрдамчиси 4. Дрезина ҳайдовчиси ёрдамчиси 5. Мотовоз машинисти 6. Ўзи юрар машина ва механизмлар машинисти 7. Ўзи юрар машина ва механизмлар машинист-йўриқчиси 8. Электропоезд машинисти 9. Электровоз машинисти 10. Локомотив бригадаси йўриқчи машинисти 11. Тепловоз машинисти 12. Электровоз машинисти ёрдамчиси 13. Электрпоезд машинисти ёрдамчиси 14. Темир йўл-қурилиш машинаси машинисти ёрдамчиси 15. Тепловоз машинисти ёрдамчиси 16. Тепловоз машинист-йўриқчиси 17. Электровоз машинист-йўриқчиси 18. Электрпоезд машинист-йўриқчиси 19. Кўприксимон кран машинисти 20. Чорпояли кран машинисти 21. Локомотивлар бўйича муҳандис 22. Ўзиюрар темир йўл крани машинисти 23. Локомотив бригадаси аъзоси (йўловчи поездлар учун) 24. Темир йўл транспорти корхоналари бригадири Йўл хўжалиги ходимлар 25. Рельс плетларини элтишга мўлжалланган махсус состав машинисти 26. Кесишма навбатчиси 27. Стрелка пости навбатчиси 28. Сигналчи 29. Йўл хўжалиги (темир йўл полоси) бўйича муҳандис 30. Нуқсон аниқлаш аравачаси оператори 31. Нуқсон аниқлаш чилангари 32. Навбатчи уста 33. Смена устаси 34. Темир йўл ишчиси (таъмирловчи, созловчи, монтер) 35. Темир йўл катта устаси 36. Темир йўл устаси 37. Йўл бригадири 38. Йўл диспетчири 39. Йўл машиналари ва механизмлари машинисти ва ёрдамчиси 40. Дефектоскопчи 41. Темир йўл механикаси бўйича таъмирловчи 42. Йўлни кўздан кечирувчи (йўл назоратчиси) 43. Рельс кесувчи 44. Рельс пайвандловчи 45. Баласт тўкувчи машина оператори 46. Вагон тортувчи машина оператори 47. Кўприк бўйича ишчи 48. Кўприк таъмирловчиси 49. Кўприк устаси 50. Рельс ётқизувчи машина оператори 51. Тўсиқ қўриқчилари 52. Кўприк назорати бўйича навбатчи 53. Сунъий иншоотлар таъмирловчиси 54. Тоғларда хавфли эгзоген геологик жараёнларни кузатиш бўлинмаси, саноат алпинисти 55. Тоғларда хавфли эгзоген геологик жараёнларни кузатиш бўлинмаси, саноат алпинисти навбатчиси Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техник ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар 56. Поезд диспетчери 57. Саралаш тепалиги навбатчиси 58. Саралаш тепалиги оператори 59. Станцияси сигналчиси 60. Станция навбатчиси ҳузуридаги оператори 61. Станция ишчиси 62. Поезд тузувчиси 63. Поезд тузувчи ёрдамчиси 64. Локомотив (поезд) бригадалари нарядчиси 65. Локомотив қабул қилувчиси 66. Локомотив бригадир диспетчери 67. Локомотив қабул қилувчиси 68. Локомотив бригадир диспетчери 69. Депо навбатчиси 70. Айланма депо навбатчиси 71. Поездларни назорат этиш бўйича тафтишчи-йўриқчиси 72. Поезд бошлиғи 73. Вагонлар бўйича муҳандис 74. Сигнализация ва алоқа тизимлари муҳандиси 75. Электрлаштириш ва энергия таъминоти бўйича муҳандиси 76. Механика ва хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис 77. Темир йўл автоматика ва телемеханика муҳандиси 78. Темир йўл ҳаракати ташкил қилиш муҳандиси 79. Ўқчи 80. Парк навбатчиси 81. Контакт тармоғи электромеханиги 82. Марказлаштириш пости оператори 83. Навбатчи диспетчер 84. Диспетчер 85. Энергодиспетчер 86. Ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш катта устаси 87. Ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш устаси 88. Участка устаси 89. Контакт тармоғи электромонтёри 90. Контакт тармоғи катта электромеханиги 91. Контакт тармоғи навбатчи электромеханиги 92. Вагон кузатувчиси 93. Вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти бошлиғи 94. Вагонларни кўрикдан ўтказувчи-таъмирловчиси 95. Вагонларни кўздан кечириш ва таъмирлаш чилангари 96. Йўловчи вагонлар кузатувчиси 97. Поезд бошлиғи 98. Поезд устаси 99. Поездларни қабул қилувчиси 100. Хизмат-техник вагони кузатувчиси 101. Йўловчи вагонлар кузатувчиси 102. Хизмат-техник вагони кузатувчиси 103. Юк ташувчи поездлар кондуктори 104. Юк ташувчи поездлар бош кондуктори 105. Йўловчи поезди бошлиғи 106. Поезд кузатувчиси 107. Поезд бошлиғи ёрдамчиси 108. Йўловчи платформаси назоратчиси 109. Поезд стюарти 110. Йўналиш навбатчиси 111. Вагон назоратчиси 112. Вагонларни қабул қилувчиси 113. Вагонлар ҳаракати тезлигини мувофиқлаштирувчиси 114. Йўловчи ташиш хизмати диспетчери 115. Касса оператори (темир йўл чипта сотувчиси) 116. Билет назорати инспектори 117. Йўловчиларни қабул қилиш ва кузатиш хизмати ходими 118. Багаж қабул қилиш ва бериш оператори 119. Темир йўл вокзали администратори 120. Йўловчи қатновини режалаштириш ва ташкил этиш муҳандиси 121. Йўловчи поездлар диспетчери (ҳаракат графиги бўйича назорат) 122. Алоқа диспетчери 123. Радиоалоқа электромеханиги 124. Радиоалоқа катта электромеханиги 125. Радиорелели алоқа линиялари станция жиҳозлари электромонтёри 126. Сигнализация, марказлиштириш, блокировкалаш қурилмалари 1-тоифали электромонтёри 127. Сигнализация, марказлиштириш, блокировкалаш қурилмалари электромонтёри 128. Сигналлаш, марказлаш, блокировкалаш қурилмалари ва алоқа воситалари алоқа электромеханиги 129. Сигналлаштириш ва алоқа бош электромеханиги 130. Сигналлаштириш ва алоқа электромеханиги 131. Сигналлаштириш ва алоқа катта электромеханиги 132. Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари электромеханиги 133. Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари катта электромеханиги 134. Темир йўл станцияси (манёвр, станция) диспетчери 135. Тортиш подстанцияси бош электромеханиги 136. Тортиш подстанцияси электромеханиги 137. Тортиш подстанцияси электромонтёри 138. Тортиш подстанцияси катта электромеханиги 139. Товар (юк) кассири 140. Участка электромеханиги 141. Вагон фарроши 142. Хоппер-дозатор ва думпкар машинисти 143. Йўл энергодиспетчери 144. Юк ва багаж қабул қилувчи-топширувчиси 145. Камера кузатуви навбатчиси 146. Ҳаракатдаги чипта сотувчи 147. Тортиш подстанцияси навбатчи электромеханиги 148. Тортиш подстанцияси навбатчи электромонтери 149. Нефть маҳсулотларини тарқатувчи 150. Нефть маҳсулотларини қуювчи-тўкувчи 151. Ёнилғи-мой маҳсулотлари диспетчер 152. Юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш бўйича мутахассис 153. Юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи мутахассис 154. Борт-муҳандис 155. Ювувчи-фаррош 156. Бригадаларни ташкил этиш бўйича йўриқчи Тиклаш поездлари ходимлари 157. Тиклаш поезди бошлиғи 158. Бошлиқ ўринбосари 159. Машинист йўриқчи 160. Уста (гидропневматика бўйича) 161. Кран машинисти (кранчи) 162. Тиклаш поезди кран машинисти ёрдамчиси 163. Бульдозер машинисти 164. Экскаватор машинисти 165. Автогрейдер машинисти 166. Автомобиль кран машинисти 167. Ҳаракатланувчи электростанция машинисти 168. Электрогазпайвандчи 169. Аккумляторчи-чилангар 170. Электр жиҳозларини таъмирловчи чилангар электрик 171. Стропалчи 172. Навбатчи уста

Вазир И. МАХКАМОВ

Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ

Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф. ЭШМАТОВА

Тошкент ш.,

2025 йил 2 июнь,

2025 йил 28 май

2025 йил 28 май

2025 йил 24 май

2025 йил 23 май

2025 йил 21 май

2025 йил 19 май

11-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2025 й., 10/25/3650/0627-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirining

buyrugʻi

NIZOM

ROʻYXATI

Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqti va dam olish vaqti rejimlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi “Temir yoʻl transporti toʻgʻrisida”gi Qonunining 34-moddasiga muvofiq buyuraman:

1. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqti va dam olish vaqti rejimlari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakili, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi transport vazirining 2025-yil 2-iyundagi 11-son buyrugʻiga ILOVA

Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqti va dam olish vaqti rejimlari toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom umumiy foydalanishdagi va umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻllarda ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqti va dam olish vaqti rejimlarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlar — poyezdlar harakati, yoʻl xoʻjaligi, maxsus harakatdagi tarkib, lokomotiv, xizmat, xizmat-texnik hamda yoʻlovchi vagonlar, tiklash poyezdlariga xizmat koʻrsatuvchi mazkur Nizomning ilovasida keltirilgan xodimlar;

temir yoʻl transporti infratuzilmasi — texnologik majmua boʻlib, u ushbu majmua faoliyatini taʼminlovchi temir yoʻllarni, temir yoʻl stansiyalarini, elektr taʼminoti qurilmalarini, aloqa tarmoqlarini, signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash tizimlarini, axborot majmualarini, harakatni boshqarish tizimini, binolar, inshootlar, qurilmalar, jihozlar va uskunalarni oʻz ichiga oladi;

harakatdagi temir yoʻl tarkibi (bundan buyon matnda harakatdagi tarkib deb yuritiladi) — lokomotivlar, tortish lokomotivining yuk, bagaj, yoʻlovchi tashish vagonlari va motorvagonli harakatdagi tarkib, shuningdek tashishlarning amalga oshirilishini va temir yoʻl transportining faoliyat koʻrsatishini taʼminlash uchun moʻljallangan boshqa transport vositalari;

lokomotiv brigadasi — lokomotivlarga (elektrovoz, teplovoz, gaz turbinali lokomotiv, parovoz va motovozlar), motorvagonli harakatdagi tarkibga xizmat koʻrsatish va ularni xavfsiz boshqarish uchun tayinlanadigan temir yoʻl transporti xodimlaridan (brigadani boshqaruvchi mashinist va uning yordamchisi) iborat guruh;

smenalarga boʻlinib ishlash jadvali — ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlar vakillik organi bilan kelishgan holda tasdiqlangan dam olish kunlari, kunduzgi, kechki va tungi smenalarning almashinishini va bir oyda ishlab berilgan ish soatlariga rioya etilishini nazarda tutadigan ish va dam olish jadvali;

safar — ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining aylanma punktida boʻlgan vaqtni hisobga olgan holda mehnat vazifalarini bajarish uchun sarflagan vaqti.

2. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ichki mehnat tartibi qoidalariga, smenalarga boʻlinib ishlash jadvallariga, boshqa ichki hujjatlarga yoki mehnat shartnomasi shartlariga muvofiq mehnat majburiyatlarini qaysi vaqt mobaynida bajarishi kerak boʻlsa, oʻsha vaqt ish vaqti hisoblanadi.

3. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish (smena, safar) vaqti asosiy ish joyiga kelgan vaqtdan boshlanadi, ish vaqtining (smenaning, safarning) tugashi esa mehnat majburiyatlarini bajarilganidan soʻng yakunlanadi .

Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xodimlar va yoʻl xoʻjaligi xodimlarining ish vaqtining (smenaning, safarning) tugashi harakatdagi tarkib yoki temir yoʻl transporti infratuzilmasini diagnostika va monitoring qiluvchi koʻchma vositalarni doimiy ish joyiga hisobga olish hujjatlari va poyezd hujjatlari asosida xodim va ish beruvchi yoki uning vakili tomonidan rasmiylashtirilib topshirilgach yakunlanadi.

4. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlari uchun ish vaqtining normal davomiyligi besh kunlik yoki olti kunlik ish haftasida haftasiga qirq soatdan ortiq boʻlishi mumkin emas.

Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqtining rejimi ichki mehnat tartibi qoidalari, smenalarga boʻlinib ishlash jadvallari va boshqa ichki hujjatlarda, ular mavjud boʻlmaganda esa mehnat shartnomasida belgilanadi.

5. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining mehnat qilish sharoitlariga koʻra ish beruvchida ushbu toifadagi xodimlar uchun belgilangan ish vaqtining kunlik yoki haftalik davomiyligiga rioya etish imkoni boʻlmasa, Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 199-moddasiga muvofiq ish vaqtini jamlab hisobga olishni joriy etishga yoʻl qoʻyiladi.

6. Ishlarni bajarish joyi xizmat koʻrsatilayotgan asosiy ish joyidan tashqarida boʻlsa, ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining 24 soatda bosib oʻtgan yoʻlini 8 soati bevosita ularning ish vaqtiga qoʻshiladi.

2-bob. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarining ish vaqti rejimi

7. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarining ish vaqtiga quyidagilar kiradi:

ishga (smenaga, safarga) tayyorgarlik koʻrish vaqti, shu jumladan, yoʻl-yoʻriqdan oʻtish vaqti;

ishdan (smenadan, safardan) oldingi tibbiy koʻrikdan oʻtish vaqti;

asosiy mehnat vazifalarini bajarishga bevosita sarflanadigan vaqti;

asosiy ish joyidan xizmat koʻrsatilayotgan ish joyiga yoʻlovchi sifatida borish va undan qaytish hamda kutish vaqti;

xodimga bevosita bogʻliq boʻlmagan holatlarda uning boʻsh turib qolgan vaqti.

8. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarining asosiy ish joyiga borish uchun sarflanadigan haqiqiy vaqti 36 daqiqadan kam boʻlsa (yashash joyidan doimiy ish joyiga borish masofasi koʻpi bilan 3 km uchun) ushbu vaqt ish vaqti hisobiga kiritilmaydi.

Agarda, asosiy ish joyiga borish uchun sarflanadigan haqiqiy vaqt 36 daqiqadan ortsa (yashash joyidan doimiy ish joyiga borish masofasi 3 km ortgan taqdirda) mazkur vaqt ish vaqti hisobiga kiritiladi.

9. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarining ishini boshlanish va tugash vaqti asosiy ish joyidan tashqarida belgilanishi mumkin, bu haqda xodimlar oldingi ish kunining oxirida kechiktirmay ish beruvchi, smena dispetcheri yoki javobgar shaxs tomonidan xabardor qilinishi kerak.

10. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarining uzluksiz smena vaqti dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus vaqti bilan birga 12 soatdan oshmasligi kerak.

11. Bajariladigan ishning oʻziga xos xususiyatlari sababli zarur boʻlgan ishlarda, shuningdek ish kuni (smena, safar) davomida jadalligi bir xil boʻlmagan ishlar amalga oshirilganda ish kuni qismlarga boʻlinishi mumkin. Agar ish kuni davomida poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlar uchun ikki soatdan oshadigan tanaffus nazarda tutilgan boʻlsa, ish kuni qismlarga boʻlingan deb eʼtirof etiladi.

Ish kuni (smena, safar) qismlarga boʻlinganda ish vaqtining umumiy davomiyligi har kunlik ishning belgilangan davomiyligidan oshmasligi kerak.

Ish kunining qismlarga boʻlinganligi munosabati bilan beriladigan ish kuni davomidagi tanaffuslar vaqti ish vaqtiga kiritilmaydi.

Ish kunini qismlarga boʻlish, ushbu ish vaqtining rejimi joriy etilayotgan ishlar roʻyxati, ish kuni qismlarga boʻlingan holda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarga beriladigan ustama haqning miqdori toʻgʻrisidagi qaror jamoa shartnomasida, kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlar vakillik organi bilan kelishuvga koʻra ish beruvchi tomonidan qabul qilinadigan ichki hujjatlarda belgilanadi.

12. Uzluksiz smenali ishlarda smena almashayotgan poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimi kelmay qolgan taqdirda smenadagi xodimga ish joyini tashlab ketishga ruxsat etilmaydi. Bunday hollarda ish beruvchi darhol boshqa xodim bilan almashtirish choralarini koʻrishi shart. Bunda, uzluksiz smenadagi xodimning oʻrniga almashtirilayotgan xodim kamida 12 soat dam olgan boʻlishi kerak.

13. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarini smenalarning normal davomiyligini taʼminlash maqsadida smenaning belgilangan vaqtidan oshgan hollarda boshqa temir yoʻl stansiyalariga yuborishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlarini ishda (smenada) boʻlishi mumkin boʻlgan cheklangan vaqtdan keyin uni safarga joʻnatish taqiqlanadi.

15. Yuk, yoʻlovchi, shahar atrofida qatnovchi, tezyurar va yuqori tezlikda harakatlanuvchi poyezdlarda mashinist mashinist yordamchisisiz ishlaganda uning ish vaqtini (smenasini, safarni) davomiyligi 7 soatdan oshmasligi kerak.

Agarda, yuk, yoʻlovchi, shahar atrofida qatnovchi, tezyurar va yuqori tezlikda harakatlanuvchi poyezdlar avtomatik boshqarish tizimi bilan jihozlanganda mashinist mashinist yordamchisisiz ishlaganda uning ish vaqtini (smenasini, safarni) davomiyligi 8 soatdan oshmasligi kerak.

16. Lokomotiv brigadasiga (shu jumladan, yoʻlovchi sifatida ketganda) mahalliy vaqt bilan tungi soat 22:00 dan soat 6:00 gacha boʻlgan davrda ketma-ket ikki kalendar kundan ortiq davom etadigan safarni amalga oshirish taqiqlanadi.

17. Refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlari brigadasi safarining davomiyligi 45 kundan oshmasligi kerak.

Shuningdek, ushbu xodimlarning roziligi bilan safarining davomiyligi 15 kungacha yoki undan ortiq muddatgacha uzaytirilishi mumkin.

Bunda, refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlari brigadasining safar davomidagi ish vaqtining kunlik normal davomiyligi smenalarga boʻlinib ishlash jadvalida keltirilgan vaqtdan oshmasligi kerak.

18. Refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlarini topshirish, qabul qilish va kuzatib borish jarayonlarida refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlari brigadasining sarflangan vaqtlari ularning ish vaqtiga kiritiladi.

Shuningdek, refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlarini taʼmirlash jarayonlarini refrijerator seksiyasi va avtonom refrijerator vagonlari brigadasi tomonidan nazorat qilish uchun sarflangan vaqtlarining yarmi ularning ish vaqtiga kiritiladi.

19. Turistik poyezdlar tarkibidagi vagonlarga xizmat koʻrsatuvchi poyezd brigadir xodimlarining safari davomiyligi 30 kundan oshmasligi kerak.

Shuningdek, ushbu xodimlarning roziligi bilan safarining davomiyligi 15 kungacha uzaytirilishi mumkin.

Bunda, turistik poyezdlar tarkibidagi vagonlarga xizmat koʻrsatuvchi poyezd brigadir xodimlarining safar davomidagi ish vaqtining kunlik normal davomiyligi smenalarga boʻlinib ishlash jadvalida keltirilgan vaqtdan oshmasligi lozim.

3-bob. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarining ish vaqti rejimi

20. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarining ish vaqtiga quyidagilar kiradi:

ishga (smenaga, safarga) tayyorgarlik koʻrish vaqti (shu jumladan, yoʻl-yoʻriqdan oʻtish vaqti);

ishdan (smenadan, safardan) oldingi tibbiy koʻrikdan oʻtish vaqti;

asosiy mehnat vazifalarini bajarishga bevosita sarflanadigan vaqti;

xopper-dozatorlar va dumpkarlarga texnik xizmat koʻrsatish vaqti;

xopper-dozatorlar va dumpkarlarni transport holatiga tayyorlash;

xopper-dozatorlar va dumpkarlarni ortish va tushirish holatiga keltirish;

yoʻl mashina stansiyalari va (yoki) temir yoʻl-qurilish mashinalarini lokomotivlarga ulash va undan uzilishni kutish vaqti;

asosiy ish joyidan xizmat koʻrsatilayotgan ish joyiga joʻnashni kutish vaqti;

peregonda harakatlanish vaqti;

temir yoʻl stansiyasida manyovr vaqti;

xodimga bevosita bogʻliq boʻlmagan holatlarda boʻsh turib qolgan vaqti;

yoʻl mashina stansiyalari yoki temir yoʻl-qurilish mashinalarini toʻxtab turish joyiga qoʻyish vaqti.

21. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarining ishini boshlanish va tugash vaqti asosiy ish joyidan tashqarida belgilanishi mumkin, bu haqda xodimlar oldingi ish kunining oxirida kechiktirmay ish beruvchi, smena dispetcheri yoki javobgar shaxs tomonidan xabardor qilinishi kerak.

22. Temir yoʻl transporti infratuzilmasini diagnostika va monitoring qiluvchi koʻchma vositalarida oʻz faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlar safarining davomiyligi 15 sutkadan oshmasligi kerak.

Bunda, temir yoʻl transporti infratuzilmasini diagnostika va monitoring qiluvchi koʻchma vositalarida oʻz faoliyatini amalga oshiruvchi xodimlarning safar davomidagi ish vaqtining kunlik normal davomiyligi smenalarga boʻlinib ishlash jadvalida keltirilgan vaqtdan oshmasligi zarur.

23. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarining asosiy ish joyiga borish uchun sarflanadigan haqiqiy vaqti 36 daqiqadan kam boʻlsa (yashash joyidan doimiy ish joyiga borish masofasi koʻpi bilan 3 km uchun) ushbu vaqt ish vaqti hisobiga kiritilmaydi.

Agarda, asosiy ish joyiga borish uchun sarflanadigan haqiqiy vaqt 36 daqiqadan ortsa (yashash joyidan doimiy ish joyiga borish masofasi 3 km ortgan taqdirda) mazkur vaqt ish vaqti hisobiga kiritiladi.

24. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarining uzluksiz smena vaqti dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus vaqti bilan birga 12 soatdan oshmasligi kerak.

25. Bajariladigan ishning oʻziga xos xususiyatlari sababli zarur boʻlgan ishlarda, shuningdek ish kuni (smena, safar) davomida jadalligi bir xil boʻlmagan ishlar amalga oshirilganda ish kuni qismlarga boʻlinishi mumkin. Agar ish kuni davomida yoʻl xoʻjaligi xodimlari uchun ikki soatdan oshadigan tanaffus nazarda tutilgan boʻlsa, ish kuni qismlarga boʻlingan deb eʼtirof etiladi.

Ish kuni (smena, safar) qismlarga boʻlinganda ish vaqtining umumiy davomiyligi har kunlik ishning belgilangan davomiyligidan oshmasligi kerak.

Ish kunining qismlarga boʻlinganligi munosabati bilan beriladigan ish kuni davomidagi tanaffuslar vaqti ish vaqtiga kiritilmaydi.

Ish kunini qismlarga boʻlish, ushbu ish vaqtining rejimi joriy etilayotgan ishlar roʻyxati, ish kuni qismlarga boʻlingan holda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yoʻl xoʻjaligi xodimlariga beriladigan ustama haqning miqdori toʻgʻrisidagi qaror jamoa shartnomasida, kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlar vakillik organi bilan kelishuvga koʻra ish beruvchi tomonidan qabul qilinadigan ichki hujjatlarda belgilanadi.

26. Yoʻl xoʻjaligi xodimlarini ishda (smenada) boʻlishi mumkin boʻlgan cheklangan vaqtdan keyin uni safarga joʻnatish taqiqlanadi.

4-bob. Maxsus harakatdagi tarkib, lokomotiv, xizmat, xizmat-texnika hamda yoʻlovchi vagonlarga xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlarning ish vaqti rejimi

27. Maxsus harakatdagi tarkib, lokomotiv, xizmat, xizmat-texnika hamda yoʻlovchi vagonlarga xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlarning (bundan buyon matnda xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlar deb yuritiladi) ish vaqtiga quyidagilar kiradi:

ishga (smenaga, safarga) tayyorgarlik koʻrish vaqti, shu jumladan, yoʻl-yoʻriqdan oʻtish vaqti;

ishdan (smenadan, safardan) oldingi tibbiy koʻrikdan oʻtish vaqti;

asosiy mehnat vazifalarini bajarishga bevosita sarflanadigan vaqti;

maxsus harakatdagi tarkib hamda lokomotivlarga va yoʻlovchi vagonlarni joʻnashini kutish vaqti;

xodimga bevosita bogʻliq boʻlmagan holatlarda boʻsh turib qolgan vaqti;

maxsus harakatdagi tarkib hamda lokomotivlarga va yoʻlovchi vagonlarni toʻxtab turish joyiga qoʻyish vaqti.

28. Xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlarining uzluksiz smena vaqti dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus vaqti bilan birga 12 soatdan oshmasligi kerak.

29. Bajariladigan ishning oʻziga xos xususiyatlari sababli zarur boʻlgan ishlarda, shuningdek ish kuni (smena, safar) davomida jadalligi bir xil boʻlmagan ishlar amalga oshirilganda ish kuni qismlarga boʻlinishi mumkin. Agar ish kuni davomida xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlar uchun ikki soatdan oshadigan tanaffus nazarda tutilgan boʻlsa, ish kuni qismlarga boʻlingan deb eʼtirof etiladi.

Ish kuni (smena, safar) qismlarga boʻlinganda ish vaqtining umumiy davomiyligi har kunlik ishning belgilangan davomiyligidan oshmasligi kerak.

Ish kunining qismlarga boʻlinganligi munosabati bilan beriladigan ish kuni davomidagi tanaffuslar vaqti ish vaqtiga kiritilmaydi.

Ish kunini qismlarga boʻlish, ushbu ish vaqtining rejimi joriy etilayotgan ishlar roʻyxati, ish kuni qismlarga boʻlingan holda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlarga beriladigan ustama haqning miqdori toʻgʻrisidagi qaror jamoa shartnomasida, kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlar vakillik organi bilan kelishuvga koʻra ish beruvchi tomonidan qabul qilinadigan ichki hujjatlarda belgilanadi.

30. Xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlarning ish vaqtiga maxsus harakatdagi tarkib, lokomotivlar va yoʻlovchi vagonlarni taʼmirlash uchun korxonalarga yuborish, ortga qaytarish hamda taʼmirlash jarayonlarini nazorat qilish uchun sarflangan vaqtlarini yarmi kiritiladi.

5-bob. Tiklash poyezdlari xodimlarining ish vaqti rejimi

31. Tiklash poyezdlari xodimlari uchun ish vaqtini jamlab hisobga olish usuli qoʻllaniladi (oʻquv-mashgʻulotlarida ishtirok etish va shartnomalar boʻyicha ishlarni bajarish holatlari bundan mustasno). Bunda hisobga olish davri oʻn ikki oydan, kunlik ishning davomiyligi esa oʻn ikki soatdan oshmasligi kerak.

32. Tiklash poyezdi xodimlarining ish kuniga tabiiy ofatlar, avariyalar va halokatlar sodir boʻlgan joylarga ushbu oqibatlarini bartaraf etish uchun joʻnab ketgan paytdan to oʻzining asosiy ish joyiga qaytib kelgungacha boʻlgan barcha soatlar kiritiladi.

33. Tiklash poyezdi xodimlari oʻquv-mashgʻulotlarga yoki shartnomalar boʻyicha ishlarni bajarishga jalb qilingan taqdirda, ularning ish vaqtlari smenalarga boʻlinib ishlash jadvallariga asosan belgilanadi.

6-bob. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining dam olish vaqti rejimi

34. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining dam olish vaqtini turlari quyidagilardan iborat:

ish kuni (smena, safar) davomidagi tanaffuslar;

har kungi (smenalar va safarlar oraligʻidagi) dam olish;

dam olish kunlari (har haftalik uzluksiz dam olish);

ishlanmaydigan bayram kunlari;

har yilgi asosiy va qoʻshimcha mehnat taʼtillari;

xodimning istagiga koʻra dam olish kunida yoki ishlanmaydigan bayram kunida ishlaganlik uchun kompensatsiya sifatida taqdim etiladigan ishdan boʻsh boʻlgan qoʻshimcha kunlar, shuningdek qon va uning tarkibiy qismlari topshirilgan har bir kundan keyin donorlarga beriladigan dam olish kuni.

35. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining dam olish va ovqatlanish uchun tanaffus berish vaqti va uning aniq davomiyligi ichki mehnat tartibi qoidalarida yoki xodim va ish beruvchi oʻrtasidagi kelishuvga koʻra belgilanadi.

36. Ish kunidan (smenadan, safardan) keyin poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlari uchun uzluksiz dam olish vaqti 12 soatdan kam boʻlishi mumkin emas.

Bunda, poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan lokomotiv brigadasi uchun dam olish vaqti kamida 16 soat etib belgilashga ruxsat beriladi.

37. Bir haftadan ortiq davomiylikdagi safarlarda band boʻlgan ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlariga, safar davrida har haftalik dam olish kunidan foydalanish imkoniyatiga ega boʻlmasa, ushbu xodimlarga doimiy ish joyiga qaytib kelganidan soʻng ishlangan vaqt uchun dam olish kuni berilishi lozim.

38. Ish vaqtini umumlashtirilgan tarzda hisob-kitob qilish ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlariga, har kunlik dam olish kunlari smenalarga boʻlinib ishlash jadvaliga asosan haftaning turli kunlarida belgilanishi mumkin.

39. Ishlanmaydigan bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlari uchun kamida bir soatga qisqartiriladi.

Bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni boʻlmagan taqdirda ortiqcha ishlagan ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlari uchun qoʻshimcha dam olish vaqtini berish yoki ularning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 263-moddasiga muvofiq haq toʻlash orqali kompensatsiya qilinadi.

40. Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlariga mehnat taʼtillarini berish navbati kalendar yil boshlangunga qadar ish beruvchi tomonidan kasaba uyushmasi tashkiloti yoki xodimlarning boshqa vakillik organi bilan kelishgan holda tasdiqlanadigan jadvalga muvofiq belgilanadi.

7-bob. Yakuniy qoida

41. Mazkur Nizomning buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining ish vaqti va dam olish vaqti rejimlari toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlarining

T/r Ishi bevosita poyezdlar harakati bilan bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti ayrim toifadagi xodimlar Poyezdlar harakati bilan bevosita bogʻliq boʻlgan temir yoʻl transporti xodimlar 1. Avtomotris mashinisti 2. Drezina haydovchisi 3. Avtomotris mashinisti yordamchisi 4. Drezina haydovchisi yordamchisi 5. Motovoz mashinisti 6. Oʻzi yurar mashina va mexanizmlar mashinisti 7. Oʻzi yurar mashina va mexanizmlar mashinist-yoʻriqchisi 8. Elektropoyezd mashinisti 9. Elektrovoz mashinisti 10. Lokomotiv brigadasi yoʻriqchi mashinisti 11. Teplovoz mashinisti 12. Elektrovoz mashinisti yordamchisi 13. Elektrpoyezd mashinisti yordamchisi 14. Temir yoʻl-qurilish mashinasi mashinisti yordamchisi 15. Teplovoz mashinisti yordamchisi 16. Teplovoz mashinist-yoʻriqchisi 17. Elektrovoz mashinist-yoʻriqchisi 18. Elektrpoyezd mashinist-yoʻriqchisi 19. Koʻpriksimon kran mashinisti 20. Chorpoyali kran mashinisti 21. Lokomotivlar boʻyicha muhandis 22. Oʻziyurar temir yoʻl krani mashinisti 23. Lokomotiv brigadasi aʼzosi (yoʻlovchi poyezdlar uchun) 24. Temir yoʻl transporti korxonalari brigadiri Yoʻl xoʻjaligi xodimlar 25. Rels pletlarini eltishga moʻljallangan maxsus sostav mashinisti 26. Kesishma navbatchisi 27. Strelka posti navbatchisi 28. Signalchi 29. Yoʻl xoʻjaligi (temir yoʻl polosi) boʻyicha muhandis 30. Nuqson aniqlash aravachasi operatori 31. Nuqson aniqlash chilangari 32. Navbatchi usta 33. Smena ustasi 34. Temir yoʻl ishchisi (taʼmirlovchi, sozlovchi, monter) 35. Temir yoʻl katta ustasi 36. Temir yoʻl ustasi 37. Yoʻl brigadiri 38. Yoʻl dispetchiri 39. Yoʻl mashinalari va mexanizmlari mashinisti va yordamchisi 40. Defektoskopchi 41. Temir yoʻl mexanikasi boʻyicha taʼmirlovchi 42. Yoʻlni koʻzdan kechiruvchi (yoʻl nazoratchisi) 43. Rels kesuvchi 44. Rels payvandlovchi 45. Balast toʻkuvchi mashina operatori 46. Vagon tortuvchi mashina operatori 47. Koʻprik boʻyicha ishchi 48. Koʻprik taʼmirlovchisi 49. Koʻprik ustasi 50. Rels yotqizuvchi mashina operatori 51. Toʻsiq qoʻriqchilari 52. Koʻprik nazorati boʻyicha navbatchi 53. Sunʼiy inshootlar taʼmirlovchisi 54. Togʻlarda xavfli egzogen geologik jarayonlarni kuzatish boʻlinmasi, sanoat alpinisti 55. Togʻlarda xavfli egzogen geologik jarayonlarni kuzatish boʻlinmasi, sanoat alpinisti navbatchisi Maxsus harakatdagi tarkib, lokomotiv, xizmat, xizmat-texnik hamda yoʻlovchi vagonlarga xizmat koʻrsatuvchi (kuzatib boruvchi) xodimlar 56. Poyezd dispetcheri 57. Saralash tepaligi navbatchisi 58. Saralash tepaligi operatori 59. Stansiyasi signalchisi 60. Stansiya navbatchisi huzuridagi operatori 61. Stansiya ishchisi 62. Poyezd tuzuvchisi 63. Poyezd tuzuvchi yordamchisi 64. Lokomotiv (poyezd) brigadalari naryadchisi 65. Lokomotiv qabul qiluvchisi 66. Lokomotiv brigadir dispetcheri 67. Lokomotiv qabul qiluvchisi 68. Lokomotiv brigadir dispetcheri 69. Depo navbatchisi 70. Aylanma depo navbatchisi 71. Poyezdlarni nazorat etish boʻyicha taftishchi-yoʻriqchisi 72. Poyezd boshligʻi 73. Vagonlar boʻyicha muhandis 74. Signalizatsiya va aloqa tizimlari muhandisi 75. Elektrlashtirish va energiya taʼminoti boʻyicha muhandisi 76. Mexanika va xizmat koʻrsatish boʻyicha muhandis 77. Temir yoʻl avtomatika va telemexanika muhandisi 78. Temir yoʻl harakati tashkil qilish muhandisi 79. Oʻqchi 80. Park navbatchisi 81. Kontakt tarmogʻi elektromexanigi 82. Markazlashtirish posti operatori 83. Navbatchi dispetcher 84. Dispetcher 85. Energodispetcher 86. Harakatlanuvchi tarkibni taʼmirlash katta ustasi 87. Harakatlanuvchi tarkibni taʼmirlash ustasi 88. Uchastka ustasi 89. Kontakt tarmogʻi elektromontyori 90. Kontakt tarmogʻi katta elektromexanigi 91. Kontakt tarmogʻi navbatchi elektromexanigi 92. Vagon kuzatuvchisi 93. Vagonlarga texnik xizmat koʻrsatish punkti boshligʻi 94. Vagonlarni koʻrikdan oʻtkazuvchi-taʼmirlovchisi 95. Vagonlarni koʻzdan kechirish va taʼmirlash chilangari 96. Yoʻlovchi vagonlar kuzatuvchisi 97. Poyezd boshligʻi 98. Poyezd ustasi 99. Poyezdlarni qabul qiluvchisi 100. Xizmat-texnik vagoni kuzatuvchisi 101. Yoʻlovchi vagonlar kuzatuvchisi 102. Xizmat-texnik vagoni kuzatuvchisi 103. Yuk tashuvchi poyezdlar konduktori 104. Yuk tashuvchi poyezdlar bosh konduktori 105. Yoʻlovchi poyezdi boshligʻi 106. Poyezd kuzatuvchisi 107. Poyezd boshligʻi yordamchisi 108. Yoʻlovchi platformasi nazoratchisi 109. Poyezd styuarti 110. Yoʻnalish navbatchisi 111. Vagon nazoratchisi 112. Vagonlarni qabul qiluvchisi 113. Vagonlar harakati tezligini muvofiqlashtiruvchisi 114. Yoʻlovchi tashish xizmati dispetcheri 115. Kassa operatori (temir yoʻl chipta sotuvchisi) 116. Bilet nazorati inspektori 117. Yoʻlovchilarni qabul qilish va kuzatish xizmati xodimi 118. Bagaj qabul qilish va berish operatori 119. Temir yoʻl vokzali administratori 120. Yoʻlovchi qatnovini rejalashtirish va tashkil etish muhandisi 121. Yoʻlovchi poyezdlar dispetcheri (harakat grafigi boʻyicha nazorat) 122. Aloqa dispetcheri 123. Radioaloqa elektromexanigi 124. Radioaloqa katta elektromexanigi 125. Radioreleli aloqa liniyalari stansiya jihozlari elektromontyori 126. Signalizatsiya, markazlishtirish, blokirovkalash qurilmalari 1-toifali elektromontyori 127. Signalizatsiya, markazlishtirish, blokirovkalash qurilmalari elektromontyori 128. Signallash, markazlash, blokirovkalash qurilmalari va aloqa vositalari aloqa elektromexanigi 129. Signallashtirish va aloqa bosh elektromexanigi 130. Signallashtirish va aloqa elektromexanigi 131. Signallashtirish va aloqa katta elektromexanigi 132. Signallashtirish, markazlashtirish va blokirovka qurilmalari elektromexanigi 133. Signallashtirish, markazlashtirish va blokirovka qurilmalari katta elektromexanigi 134. Temir yoʻl stansiyasi (manyovr, stansiya) dispetcheri 135. Tortish podstansiyasi bosh elektromexanigi 136. Tortish podstansiyasi elektromexanigi 137. Tortish podstansiyasi elektromontyori 138. Tortish podstansiyasi katta elektromexanigi 139. Tovar (yuk) kassiri 140. Uchastka elektromexanigi 141. Vagon farroshi 142. Xopper-dozator va dumpkar mashinisti 143. Yoʻl energodispetcheri 144. Yuk va bagaj qabul qiluvchi-topshiruvchisi 145. Kamera kuzatuvi navbatchisi 146. Harakatdagi chipta sotuvchi 147. Tortish podstansiyasi navbatchi elektromexanigi 148. Tortish podstansiyasi navbatchi elektromonteri 149. Neft mahsulotlarini tarqatuvchi 150. Neft mahsulotlarini quyuvchi-toʻkuvchi 151. Yonilgʻi-moy mahsulotlari dispetcher 152. Yuqori tezlikdagi elektropoyezdlarga texnik xizmat koʻrsatish sifatini nazorat qilish boʻyicha mutaxassis 153. Yuqori tezlikdagi elektropoyezdlarga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha yetakchi mutaxassis 154. Bort-muhandis 155. Yuvuvchi-farrosh 156. Brigadalarni tashkil etish boʻyicha yoʻriqchi Tiklash poyezdlari xodimlari 157. Tiklash poyezdi boshligʻi 158. Boshliq oʻrinbosari 159. Mashinist yoʻriqchi 160. Usta (gidropnevmatika boʻyicha) 161. Kran mashinisti (kranchi) 162. Tiklash poyezdi kran mashinisti yordamchisi 163. Buldozer mashinisti 164. Ekskavator mashinisti 165. Avtogreyder mashinisti 166. Avtomobil kran mashinisti 167. Harakatlanuvchi elektrostansiya mashinisti 168. Elektrogazpayvandchi 169. Akkumlyatorchi-chilangar 170. Elektr jihozlarini taʼmirlovchi chilangar elektrik 171. Stropalchi 172. Navbatchi usta

Vazir I. MAXKAMOV

Kasaba uyushmalari Federatsiyasi raisi K. RAFIKOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. ZAXIDOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV

Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV

Oliy Majlisning Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) F. ESHMATOVA

Toshkent sh.,

2025-yil 2-iyun,

2025-yil 28-may

2025-yil 28-may

2025-yil 24-may

2025-yil 23-may

2025-yil 21-may

2025-yil 19-may

11-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.07.2025-y., 10/25/3650/0627-son)

lex.uz