📅 2025-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўқувчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, уларнинг физиологияси ва антропометрияси ҳолати асосида спорт турларига йўналтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Спорт вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўриклардан ўтказиш жараёнида уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва шу асосда уларни спортга йўналтириш бўйича электрон тизимни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг физиологик (ўсмир ривожланиши) ва антропометрик (бўй ва вазн ўлчови) кўрсаткичлари асосида йўналтириладиган спорт турлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
2025 — 2030 йилларда ўқувчиларни физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда — мактаб) ўқувчилари учун физиологик ва антропометрик кўрсаткичларни тасдиқласин.
Бунда мактаб ўқувчиларининг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқиш инобатга олинсин.
4. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 15 августга қадар ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда, уларни спорт турларига йўналтириш бўйича маълумотларни ўз ичига олган махсус модулни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастурида (кейинги ўринларда — «ERP-maktab» ахборот тизими) ишга туширсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
2025 йил 15 сентябрга қадар «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими доирасида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари маълумотларини шакллантириш имкониятини яратсин ҳамда ушбу маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ERP-maktab» ахборот тизимига интеграция қилсин;
ўқувчиларни ҳар йили бир марта ҳар бир ҳудуддаги кўп тармоқли марказий поликлиникада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказсин;
2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили бир марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этсин.
6. Спорт вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда ҳар бир мактабда яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан тўгарак ташкил қилиш мақсадида спорт мактабидаги мураббийларни мактабларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига бириктирсин. Бунда ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида спорт турларига йўналтириш ишлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари томонидан амалга оширилади;
2025 йил 15 сентябрга қадар «ERP-maktab» ахборот тизимидаги ўқувчиларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари бўйича маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизимига интеграция қилсин. Бунда интеграция қилинган маълумотлар асосида спорт турлари бўйича энг яхши кўрсаткичга эга бўлган ўқувчилар спорт мактабларига йўналтирилади.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига киритади;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Спорт вазирлиги билан биргаликда «ERP-maktab» ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган қизиқишларини аниқлайди ва тизимда қайд этади;
Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизимида ўқувчилар спорт турларига йўналтирилади ҳамда «ERP-maktab» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали спорт мактабларига йўлланма бериш бўйича маълумотлар шакллантирилади.
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова, соғлиқни сақлаш вазири А.А. Худаяров ҳамда спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июлдаги 447-сон қарорига 1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг физиологик (ўсмир ривожланиши) ва антропометрик (бўй ва вазн ўлчови) кўрсаткичлари асосида йўналтириладиган спорт турлари
Т/р Спорт турлари 1 — 4-синф 5 — 8-синф 9 — 11-синф I. Олимпия спорт турлари 1. Бадиий гимнастика + + - 2. Бадминтон - + + 3. Баскетбол - + + 4. Волейбол - + + 5. Гандбол - + + 6. Енгил атлетика + + + 7. Спорт гимнастикаси + + + 8. Стол тенниси + + + 9. Дзюдо - + + 10. Футбол + + + II. Оммавий спорт турлари 11. Минифутбол + + + 12. Стритбол + + + 13. Воркаут - + + 14. Шахмат + + + 15. Шашка + + + 16. Киберспорт + + + 17. Армрестлинг - + + 18. Кураш + + + 19. Белбоғли кураш + + + 20. Ўзбек жанг санъати + + + 21. Турон яккакураши + + +
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июлдаги 447-сон қарорига 2-ИЛОВА
2025 — 2030 йилларда ўқувчиларни физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш бўйича
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар 1. Умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда — мактаб) ўқувчилари учун физиологик ва антропометрик кўрсаткичларни тасдиқлаш. 1. Ёшларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларини ўрганиш. 2025 йил июль - Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2. Ўрганиш натижалари асосида мактаб ўқувчилари учун физиологик ва антропометрик кўрсаткичларни тасдиқлаш. 2025 йил август 2. Мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. 1. Мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режа-графиги ҳамда дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Ҳар йили сентябрь Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳар бир ҳудуддаги кўп тармоқли марказий поликлиникада диспансеризация ташкил этиш ва унга малакали мутахассисларни жалб қилиш. Режа-график асосида 3. Мактаб ҳамширалари учун ўқув семинарлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. Режа-график асосида 4. Мактабларда ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. Доимий 5. Мактабларда ўқувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида шакллантириш. Режа-график асосида 3. Мактабларда ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида уларнинг физиология ва антропометрия ҳолати бўйича маълумотлар базасини яратиш. 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастурида (кейинги ўринларда — «ERP-maktab» ахборот тизими) янги модулни ишга тушириш. 2025 йил сентябрь - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги , Соғлиқни сақлаш вазирлиги , Рақамли технологиялар вазирлиги 2. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларида шаклланган ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ERP-maktab» ахборот тизимига интеграция қилиш. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 4. Ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларни спортга йўналтириш. Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ҳамда уларни спортга йўналтириш ошириш имкониятини яратиш. Бунда «ERP-maktab» ахборот тизимидаги ўқувчиларнинг спорт турига бўлган қизиқиши маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ERP-sport» платформасига интеграция қилиш. 2025 йил сентябрь - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги , Спорт вазирлиги , Рақамли технологиялар вазирлиги 5. Мактабларда ўқувчи ҳамда педагоглар ўртасида спорт мусобақалари ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш. 1. Мактабларда ҳафтанинг ҳар шанба кунини «Спорт куни» деб белгилаш ҳамда ўқувчи ва педагоглар ўртасида спорт мусобақаларини, соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда ўқув йили давомида ҳар ҳафтада муайян спорт ёки соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. 2025 — 2030 йиллар август Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги 2. Мактаб ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича «Мактаб лигалари» ва ёш тоифалари кесимида «Жисмоний тайёргарлик синовлари»ни ташкил этиш. 2026 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ўқув йили 6. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларига разряд бериш тартибини ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларига разряд бериш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Тартибни белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Тартибни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. 2025 йил сентябрь - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги , Спорт вазирлиги , Адлия вазирлиги 7. «ERP-sport» электрон тизимида «Мактаб спорт клублари» рейтингини шакллантириш. 1. «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш, шунингдек, клублар фаолияти рейтингини аниқлаш механизмларининг лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. «ERP-sport» электрон платформаси базасида «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш учун ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 3. «ERP-sport» электрон платформаси базасида «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш. 2025-2026 йиллар Спорт вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Спорт вазирлиги , Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 июль,
447-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
Oʻquvchilarning fiziologiya va antropometriya holatiga baho berish orqali ularni sport turlariga yoʻnaltirish hamda sportni ommalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻquvchilarning salomatligini mustahkamlash, kasalliklarning oldini olish, ularning fiziologiyasi va antropometriyasi holati asosida sport turlariga yoʻnaltirish hamda sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Sport vazirligining umumiy oʻrta taʼlim maktablarida oʻquvchilarni tibbiy koʻriklardan oʻtkazish jarayonida ularning fiziologiya va antropometriya holatiga baho berish orqali sport turiga boʻlgan qobiliyatini aniqlash va shu asosda ularni sportga yoʻnaltirish boʻyicha elektron tizimni yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilarining fiziologik (oʻsmir rivojlanishi) va antropometrik (boʻy va vazn oʻlchovi) koʻrsatkichlari asosida yoʻnaltiriladigan sport turlari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;
2025 — 2030-yillarda oʻquvchilarni fiziologiya va antropometriya holatiga baho berish orqali sport turlariga yoʻnaltirish hamda sportni ommalashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Sogʻliqni saqlash vazirligi bir oy muddatda umumiy oʻrta taʼlim maktablari (keyingi oʻrinlarda — maktab) oʻquvchilari uchun fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarni tasdiqlasin.
Bunda maktab oʻquvchilarining fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarini Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti tavsiyalari asosida ishlab chiqish inobatga olinsin.
4. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi 2025-yil 15-avgustga qadar oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlaridan kelib chiqqan holda, ularni sport turlariga yoʻnaltirish boʻyicha maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan maxsus modulni Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Yagona elektron dasturida (keyingi oʻrinlarda — “ERP-maktab” axborot tizimi) ishga tushirsin.
5. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
2025-yil 15-sentabrga qadar “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimi doirasida oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari maʼlumotlarini shakllantirish imkoniyatini yaratsin hamda ushbu maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “ERP-maktab” axborot tizimiga integratsiya qilsin;
oʻquvchilarni har yili bir marta har bir hududdagi koʻp tarmoqli markaziy poliklinikada chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazsin;
2025/2026 oʻquv yilidan boshlab har yili bir marta maktab hamshiralari uchun oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarini aniqlash boʻyicha oʻquv-seminarlar tashkil etsin.
6. Sport vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda:
bir oy muddatda har bir maktabda yakkakurash va jamoaviy olimpiya sport turlari boʻyicha kamida 1 tadan toʻgarak tashkil qilish maqsadida sport maktabidagi murabbiylarni maktablarning jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilariga biriktirsin. Bunda oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari asosida sport turlariga yoʻnaltirish ishlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari tomonidan amalga oshiriladi;
2025-yil 15-sentabrga qadar “ERP-maktab” axborot tizimidagi oʻquvchilarning sport turiga boʻlgan qiziqishlari boʻyicha maʼlumotlarni “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali Sport vazirligining “ERP-sport” axborot tizimiga integratsiya qilsin. Bunda integratsiya qilingan maʼlumotlar asosida sport turlari boʻyicha eng yaxshi koʻrsatkichga ega boʻlgan oʻquvchilar sport maktablariga yoʻnaltiriladi.
7. Belgilab qoʻyilsinki:
Sogʻliqni saqlash vazirligi oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish orqali ularning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarini shakllantiradi hamda “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimiga kiritadi;
Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Sport vazirligi bilan birgalikda “ERP-maktab” axborot tizimida oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari asosida ularning sport turiga boʻlgan qiziqishlarini aniqlaydi va tizimda qayd etadi;
Sport vazirligining “ERP-sport” axborot tizimida oʻquvchilar sport turlariga yoʻnaltiriladi hamda “ERP-maktab” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali sport maktablariga yoʻllanma berish boʻyicha maʼlumotlar shakllantiriladi.
8. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova, sogʻliqni saqlash vaziri A.A. Xudayarov hamda sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyuldagi 447-son qaroriga 1-ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilarining fiziologik (oʻsmir rivojlanishi) va antropometrik (boʻy va vazn oʻlchovi) koʻrsatkichlari asosida yoʻnaltiriladigan sport turlari
T/r Sport turlari 1 — 4-sinf 5 — 8-sinf 9 — 11-sinf I. Olimpiya sport turlari 1. Badiiy gimnastika + + - 2. Badminton - + + 3. Basketbol - + + 4. Voleybol - + + 5. Gandbol - + + 6. Yengil atletika + + + 7. Sport gimnastikasi + + + 8. Stol tennisi + + + 9. Dzyudo - + + 10. Futbol + + + II. Ommaviy sport turlari 11. Minifutbol + + + 12. Stritbol + + + 13. Vorkaut - + + 14. Shaxmat + + + 15. Shashka + + + 16. Kibersport + + + 17. Armrestling - + + 18. Kurash + + + 19. Belbogʻli kurash + + + 20. Oʻzbek jang sanʼati + + + 21. Turon yakkakurashi + + +
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 17-iyuldagi 447-son qaroriga 2-ILOVA
2025 — 2030-yillarda oʻquvchilarni fiziologiya va antropometriya holatiga baho berish orqali sport turlariga yoʻnaltirish hamda sportni ommalashtirish boʻyicha
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar 1. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari (keyingi oʻrinlarda — maktab) oʻquvchilari uchun fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarni tasdiqlash. 1. Yoshlarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari boʻyicha Jahon sogʻliqni saqlash tashkiloti standartlarini oʻrganish. 2025-yil iyul - Sogʻliqni saqlash vazirligi 2. Oʻrganish natijalari asosida maktab oʻquvchilari uchun fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarni tasdiqlash. 2025-yil avgust 2. Maktab oʻquvchilarini chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. 1. Maktab oʻquvchilarini chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish reja-grafigi hamda dasturini ishlab chiqish va tasdiqlash. Har yili sentabr Sogʻliqni saqlash vazirligiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida Sogʻliqni saqlash vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 2. Oʻquvchilarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun har bir hududdagi koʻp tarmoqli markaziy poliklinikada dispanserizatsiya tashkil etish va unga malakali mutaxassislarni jalb qilish. Reja-grafik asosida 3. Maktab hamshiralari uchun oʻquv seminarlar oʻtkazish amaliyotini yoʻlga qoʻyish. Reja-grafik asosida 4. Maktablarda oʻquvchilarni chuqurlashtirilgan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish. Doimiy 5. Maktablarda oʻquvchilarning tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida aniqlangan fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlarini “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimida shakllantirish. Reja-grafik asosida 3. Maktablarda oʻquvchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish jarayonida ularning fiziologiya va antropometriya holati boʻyicha maʼlumotlar bazasini yaratish. 1. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Yagona elektron dasturida (keyingi oʻrinlarda — “ERP-maktab” axborot tizimi) yangi modulni ishga tushirish. 2025-yil sentabr - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi , Sogʻliqni saqlash vazirligi , Raqamli texnologiyalar vazirligi 2. “Elektron sogʻliqni saqlash” axborot tizimlarida shakllangan oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari maʼlumotlarini “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “ERP-maktab” axborot tizimiga integratsiya qilish. 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab 4. Oʻquvchilarning fiziologik va antropometrik koʻrsatkichlari asosida ularni sportga yoʻnaltirish. Sport vazirligining “ERP-sport” axborot tizimida oʻquvchilarning fiziologiya va antropometriya holatiga baho berish orqali sport turiga boʻlgan qobiliyatini aniqlash hamda ularni sportga yoʻnaltirish oshirish imkoniyatini yaratish. Bunda “ERP-maktab” axborot tizimidagi oʻquvchilarning sport turiga boʻlgan qiziqishi maʼlumotlarini “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “ERP-sport” platformasiga integratsiya qilish. 2025-yil sentabr - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi , Sport vazirligi , Raqamli texnologiyalar vazirligi 5. Maktablarda oʻquvchi hamda pedagoglar oʻrtasida sport musobaqalari va sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil qilish. 1. Maktablarda haftaning har shanba kunini “Sport kuni” deb belgilash hamda oʻquvchi va pedagoglar oʻrtasida sport musobaqalarini, sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil qilish boʻyicha qoʻshma qaror ishlab chiqish va tasdiqlash. Bunda oʻquv yili davomida har haftada muayyan sport yoki sogʻlomlashtirish tadbirlarini tashkil etish boʻyicha reja-jadval ishlab chiqiladi. 2025 — 2030-yillar avgust Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligiga Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlar doirasida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Sport vazirligi 2. Maktab oʻquvchilari oʻrtasida sport turlari boʻyicha “Maktab ligalari” va yosh toifalari kesimida “Jismoniy tayyorgarlik sinovlari”ni tashkil etish. 2026-yil 1-martdan boshlab har oʻquv yili 6. Oʻzbekiston “Yoshlik” jismoniy tarbiya va sport jamiyati tomonidan oʻtkaziladigan sport musobaqalari gʻoliblariga razryad berish tartibini ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston “Yoshlik” jismoniy tarbiya va sport jamiyati tomonidan oʻtkaziladigan sport musobaqalari gʻoliblariga razryad berish tartibini ishlab chiqish. 2. Tartibni belgilangan tartibda vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Tartibni tasdiqlash va amaliyotga joriy etish. 2025-yil sentabr - Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi , Sport vazirligi , Adliya vazirligi 7. “ERP-sport” elektron tizimida “Maktab sport klublari” reytingini shakllantirish. 1. “Maktab sport klublari” modulini yaratish, shuningdek, klublar faoliyati reytingini aniqlash mexanizmlarining loyiha konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. “ERP-sport” elektron platformasi bazasida “Maktab sport klublari” modulini yaratish uchun ishchi guruh tarkibini tasdiqlash. 3. “ERP-sport” elektron platformasi bazasida “Maktab sport klublari” modulini yaratish. 2025-2026-yillar Sport vazirligiga Davlat budjetidan ajratilgan va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida Sport vazirligi , Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 17-iyul,
447-son