UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 22-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 22 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тоғ-кон саноати ва геология саноати вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПҚ-187-сон қарорига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларнинг рағбатлантирилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш;

ер қаъридан фойдаланишда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби.

2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 2025 йил 1 августдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, уларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг «Геомониторинг» ахборот тизими орқали амалга оширилишини таъминласин.

3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 июлдаги 457-сон қарорига ИЛОВА

Ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган жисмоний шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом жисмоний шахсларнинг фото-видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар (кейинги ўринларда — видеотехника воситалари) орқали қайд этилган ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видео материаллар) қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

2-боб. Ҳуқуқбузарликларни видеотехника воситалари орқали қабул қилиш

3. Жисмоний шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиши ҳамда фото ва видео материалларни ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарлик бўйича — «Геомониторинг» ахборот тизими орқали Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) кўриб чиқиш учун юборади.

4. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларда қуйидагилар аниқ акс эттирилиши лозим:

содир этилган ҳуқуқбузарлик;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, сана ва вақт.

5. Ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фото ва видео материалларга ҳар қандай тарзда ўзгартиришлар киритиш тақиқланади. Ўзгартириш киритилган фото ва видео материаллар кўриб чиқилмайди, ҳажмини қисқартириш мақсадида видеоёзувнинг бевосита ҳуқуқбузарлик акс эттирилган қисмини кесиб олиш бундан мустасно (қоида тариқасида, видеоёзувнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим).

6. Ҳуқуқбузарлик ҳолати акс эттирилган фото ва видео материалларни «Геомониторинг» ахборот тизимига юборишда қуйидагилар тўлиқ кўрсатилиши лозим:

фуқаронинг исми, фамилияси, отасининг исми, яшаш манзили;

уяли телефон рақами, банк пластик картаси рақами ва электрон манзили;

ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, сана ва вақт;

ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).

3-боб. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш

7. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ҳуқуқбузарликлар қайд этилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

8. «Геомониторинг» ахборот тизимига келиб тушган ҳуқуқбузарлик қайд этилган фото ва видео материаллар тегишлилиги бўйича Инспекциянинг масъул ходими томонидан ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ўрганилади ва ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлигига юборилади.

9. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материаллар Ички ишлар вазирлиги томонидан қабул қилинади, фото ва видео материаллар сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилиги текширилади, шундан сўнг ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланади ва тегишлилиги бўйича ўн иш куни ичида Инспекцияга юборилади.

Фото ва видео материалларни қабул қилиш ва ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланганлиги натижаларини тегишлилиги бўйича юбориш автоматик ва электрон тарзда амалга оширилади.

10. Инспекциянинг масъул ходими беш иш кунида:

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштиради ҳамда Ички ишлар вазирлигининг «Е-maʼmuriy ish» тизимига киритади;

жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. Бунда тегишли қарор ва тўлов варақаси (квитанция) ҳуқуқбузарга бевосита тақдим этилиши ҳам мумкин.

Содир этилган ҳуқуқбузарлик бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар бир иш кунида қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборилади.

11. Инспекциянинг масъул ходими беш иш кунида Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш «Е-maʼmuriy ish» тармоғи орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

12. Агар содир этилган ҳуқуқбузарликда жиноят аломатлари аниқланса, фото ва видео материаллар икки иш кунида ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига юборилади.

13. Қуйидаги ҳолларда видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материаллар асосида иш юритиш тугатилади ҳамда бу ҳақида тегишли қарор қабул қилинади:

фото ва видео материаллар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган талабларга жавоб бермаганда;

фото ва видео материаллар «Геомониторинг» ахборот тизимига мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган талабларга риоя этилмаган ҳолда юкланганда;

фото ва видео материалларга ўзгартиришлар киритилган бўлса, мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

ички ишлар органлари томонидан фото ва видео материалларда акс эттирилган ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш имкони бўлмаганда;

фото ва видео материалларда қайд этилган ҳуқуқбузарлик бўйича қарор қабул қилинган ёки маъмурий иш (жиноят иши) юритилаётган тақдирда.

14. Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни кўриб чиқиш натижаси юзасидан уни юборган шахсга ҳуқуқбузарлик (жиноят) бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда электрон шаклда жавоб юборилади.

4-боб. Ҳуқуқбузарликлар қайд этилган видеоёзувларни юборган шахсларни рағбатлантириш

15. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар:

кенг тарқалган норуда фойдали қазилмаларни қонунга хилоф равишда қазиб олиш ёки бошқа жойга ташиш бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида;

фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлаш соҳасидаги бошқа ҳуқуқбузарлик бўйича — ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг беш фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Ҳуқуқбузарлик бўйича суд томонидан жарима, шу жумладан, маъмурий жарима билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазо чораси қўлланган ҳолларда, фото ва видео материалларни юборган шахс Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади.

16. Ҳуқуқбузарлик акс эттирилган фото ва видео материалларни юборган шахслар уяли телефон рақамини ёки банк пластик картаси рақамини кўрсатиш орқали рағбатлантириш пули қандай усулда қабул қилиб олинишини кўрсатиб ўтади.

17. Рағбатлантириш:

ҳуқуқбузарлик бўйича биринчи хабар берган шахсга нисбатан қўлланади;

ҳуқуқбузарлик тегишли органлар томонидан бевосита аниқлангандан сўнг келиб тушган хабарлар бўйича амалга оширилмайди;

жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда унинг тегишли органлар ҳисобида қолдириладиган қисмидан амалга оширилади.

18. Рағбатлантириш ҳуқуқбузардан жарима ундирилгандан сўнг фуқаронинг уяли телефон рақами ҳисобига ёки банк пластик картасига тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва фуқаролардан ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун ундириладиган жарималар ҳисобидан автоматик тарзда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

19. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

20. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни тақдим этган шахсларга рағбатлантириш берилмагани ҳолатлари бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.

Инспекция мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга шикоят қилиниши судга шикоят қилиш ҳуқуқини истисно этмайди.

21. Ушбу Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақидаги низомга ИЛОВА

Видеотехника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фото ва видео материалларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Амалга ошириш муддатлари 1-босқич Жисмоний шахс Ер қаърини геологик ўрганишда ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ерости сувларини) қазиб олиш, минерал хомашёни қайта ишлашда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда ер қаъридан фойдаланиш шартларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда — ҳуқуқбузарлик) тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни (кейинги ўринларда — фото ва видео материаллар) юборади. Ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтда 2-босқич Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция 1. Жисмоний шахс томонидан юборилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилади. 2. Ҳуқуқбузарлик ҳолатларини ўрганади. 3. Ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигига фото ва видео материалларни юборади. Ўн беш иш кунида 3-босқич Ички ишлар вазирлиги 1. Ҳуқуқбузарлик ҳақидаги фото ва видео материалларни қабул қилади. 2. Фото ва видео материалларнинг сифати ва материалларда акс этган шахснинг ташқи юз қиёфаси шахсни аниқлашга яроқлилигини текширади. 3. Фото ва видео материаллардаги ҳуқуқбузарнинг шахсини аниқлайди. 4. Ҳуқуқбузар шахси тўғрисидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Инспекцияга юборади. Ўн иш кунида 4-босқич Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция 1. Ҳуқуқбузарга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома ва жазо чораларини қўллаш юзасидан ҳужжатларни электрон шаклда расмийлаштириш ва Ички ишлар вазирлигининг ягона маълумотлар базасига киритиш ёки тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун тааллуқли судга юборади. Беш иш кунида 2. Жарима солиш тўғрисидаги тегишли қарор ва тайинланган жаримани тўлаш учун тўлов варақаси (квитанция)ни ҳуқуқбузарнинг электрон почта манзилига электрон шаклда, уяли телефон рақамига «СМС» хабарнома шаклида ёки яшаш манзилига почта орқали юборади. Беш иш кунида 3. Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича кўриб чиқиш ваколати мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳужжатларни тегишли судга ёки бошқа ваколатли органга юборади. Бир иш кунида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция Ички ишлар вазирлигининг идоралараро маълумотларни узатиш — «Е-maʼmuriy ish» тармоғи орқали ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига кўриб чиқиш учун тақдим этади. Беш иш кунида 5-босқич Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекция 1. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантиради. 2. Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахсга унинг мурожаатини қўриб чиқиш натижалари юзасидан маълумотларни юборади. Ҳуқуқбузарлик бўйича жарима ундирилган пайтдан эътиборан ўн беш кун муддатда

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 22 июль,

457-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/457/0645-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar haqida xabar bergan jismoniy shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Togʻ-kon sanoati va geologiya sanoati vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PQ-187-son qaroriga muvofiq yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar haqida xabar bergan shaxslarning ragʻbatlantirilishini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar haqida xabar bergan jismoniy shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yer qaʼridan foydalanish sohasida huquqbuzarliklarni aniqlash;

yer qaʼridan foydalanishda videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish;

yer qaʼridan foydalanish sohasida huquqbuzarliklar qayd etilgan videoyozuvlarni yuborgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi.

2. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 2025-yil 1-avgustdan boshlab yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarlik holatlari toʻgʻrisidagi fotosuratlar va videoyozuvlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqish, ularni yuborgan shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining “Geomonitoring” axborot tizimi orqali amalga oshirilishini taʼminlasin.

3. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi Ichki ishlar vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda aholi oʻrtasida ushbu qarorning mazmun-mohiyatini tushuntirish, targʻibot va tashviqot ishlarini amalga oshirsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B.F. Islamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 22-iyuldagi 457-son qaroriga ILOVA

Yer qaʼridan foydalanish qoidalarini buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar haqida xabar bergan jismoniy shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom jismoniy shaxslarning foto-videokuzatuv va tasvirga olish texnika vositalari hamda mobil qurilmalar (keyingi oʻrinlarda — videotexnika vositalari) orqali qayd etilgan yer qaʼrini geologik oʻrganishda undan foydalanish va uni muhofaza qilish, foydali qazilmalarni (shu jumladan, chuchuk, mineral, termal va sanoat yerosti suvlarini) qazib olish, mineral xomashyoni qayta ishlashda yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga hamda yer qaʼridan foydalanish shartlariga yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish, ulardan foydalanish sohasidagi huquqbuzarliklar (keyingi oʻrinlarda — huquqbuzarlik) aks ettirilgan fotosuratlar va (yoki) videoyozuvlarni (keyingi oʻrinlarda — foto va video materiallar) qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.

2-bob. Huquqbuzarliklarni videotexnika vositalari orqali qabul qilish

3. Jismoniy shaxslar huquqbuzarlikni videotexnika vositalari orqali qayd etishi hamda foto va video materiallarni yer qaʼrini geologik oʻrganishda undan foydalanish va uni muhofaza qilish, foydali qazilmalarni (shu jumladan, chuchuk, mineral, termal va sanoat yerosti suvlarini) qazib olish, mineral xomashyoni qayta ishlashda yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga hamda yer qaʼridan foydalanish shartlariga yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi ustidan davlat nazoratini amalga oshirish hamda ulardan foydalanish sohasidagi huquqbuzarlik boʻyicha — “Geomonitoring” axborot tizimi orqali Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasiga (keyingi oʻrinlarda — Inspeksiya) koʻrib chiqish uchun yuboradi.

4. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarda quyidagilar aniq aks ettirilishi lozim:

sodir etilgan huquqbuzarlik;

huquqbuzarlik sodir etgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa);

huquqbuzarlik sodir etilgan manzil, sana va vaqt.

5. Huquqbuzarliklar aks ettirilgan foto va video materiallarga har qanday tarzda oʻzgartirishlar kiritish taqiqlanadi. Oʻzgartirish kiritilgan foto va video materiallar koʻrib chiqilmaydi, hajmini qisqartirish maqsadida videoyozuvning bevosita huquqbuzarlik aks ettirilgan qismini kesib olish bundan mustasno (qoida tariqasida, videoyozuvning davomiyligi 120 soniyadan oshmasligi lozim).

6. Huquqbuzarlik holati aks ettirilgan foto va video materiallarni “Geomonitoring” axborot tizimiga yuborishda quyidagilar toʻliq koʻrsatilishi lozim:

fuqaroning ismi, familiyasi, otasining ismi, yashash manzili;

uyali telefon raqami, bank plastik kartasi raqami va elektron manzili;

huquqbuzarlik sodir etilgan joy, sana va vaqt;

huquqbuzarlik sodir etgan shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (agar mavjud boʻlsa).

3-bob. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarliklarni koʻrib chiqish

7. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallar maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali huquqbuzarliklar qayd etilgan fotosurat va videoyozuvlarga tenglashtiriladi hamda Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

8. “Geomonitoring” axborot tizimiga kelib tushgan huquqbuzarlik qayd etilgan foto va video materiallar tegishliligi boʻyicha Inspeksiyaning masʼul xodimi tomonidan oʻn besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi, huquqbuzarlik holatlari oʻrganiladi va huquqbuzarning shaxsini aniqlash maqsadida foto va video materiallar Ichki ishlar vazirligiga yuboriladi.

9. Huquqbuzarlik haqidagi foto va video materiallar Ichki ishlar vazirligi tomonidan qabul qilinadi, foto va video materiallar sifati va materiallarda aks etgan shaxsning tashqi yuz qiyofasi shaxsni aniqlashga yaroqliligi tekshiriladi, shundan soʻng huquqbuzarning shaxsi aniqlanadi va tegishliligi boʻyicha oʻn ish kuni ichida Inspeksiyaga yuboriladi.

Foto va video materiallarni qabul qilish va huquqbuzarning shaxsi aniqlanganligi natijalarini tegishliligi boʻyicha yuborish avtomatik va elektron tarzda amalga oshiriladi.

10. Inspeksiyaning masʼul xodimi besh ish kunida:

maʼmuriy huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy bayonnoma va jazo choralarini qoʻllash yuzasidan hujjatlarni elektron shaklda rasmiylashtiradi hamda Ichki ishlar vazirligining “E-maʼmuriy ish” tizimiga kiritadi;

jarima solish toʻgʻrisidagi tegishli qaror va tayinlangan jarimani toʻlash uchun toʻlov varaqasi (kvitansiya)ni huquqbuzarning elektron pochta manziliga elektron shaklda, uyali telefon raqamiga “SMS” xabarnoma shaklida yoki yashash manziliga pochta orqali yuboradi. Bunda tegishli qaror va toʻlov varaqasi (kvitansiya) huquqbuzarga bevosita taqdim etilishi ham mumkin.

Sodir etilgan huquqbuzarlik boʻyicha koʻrib chiqish vakolati mavjud boʻlmasa, hujjatlar bir ish kunida qonunchilikda belgilangan tartibda tegishli sudga yoki boshqa vakolatli organga yuboriladi.

11. Inspeksiyaning masʼul xodimi besh ish kunida Ichki ishlar vazirligining idoralararo maʼlumotlarni uzatish “E-maʼmuriy ish” tarmogʻi orqali huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga nisbatan toʻplangan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudlariga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi.

12. Agar sodir etilgan huquqbuzarlikda jinoyat alomatlari aniqlansa, foto va video materiallar ikki ish kunida vakolatli huquqni muhofaza qilish organiga yuboriladi.

13. Quyidagi hollarda videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallar asosida ish yuritish tugatiladi hamda bu haqida tegishli qaror qabul qilinadi:

foto va video materiallar mazkur Nizomning 4-bandida belgilangan talablarga javob bermaganda;

foto va video materiallar “Geomonitoring” axborot tizimiga mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan talablarga rioya etilmagan holda yuklanganda;

foto va video materiallarga oʻzgartirishlar kiritilgan boʻlsa, mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan hollar bundan mustasno;

ichki ishlar organlari tomonidan foto va video materiallarda aks ettirilgan huquqbuzarning shaxsini aniqlash imkoni boʻlmaganda;

foto va video materiallarda qayd etilgan huquqbuzarlik boʻyicha qaror qabul qilingan yoki maʼmuriy ish (jinoyat ishi) yuritilayotgan taqdirda.

14. Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarni koʻrib chiqish natijasi yuzasidan uni yuborgan shaxsga huquqbuzarlik (jinoyat) boʻyicha jarima undirilgan paytdan eʼtiboran oʻn besh kun muddatda elektron shaklda javob yuboriladi.

4-bob. Huquqbuzarliklar qayd etilgan videoyozuvlarni yuborgan shaxslarni ragʻbatlantirish

15. Huquqbuzarlik aks ettirilgan foto va video materiallarni yuborgan shaxslar:

keng tarqalgan noruda foydali qazilmalarni qonunga xilof ravishda qazib olish yoki boshqa joyga tashish boʻyicha — huquqbuzardan undirilgan mablagʻlar hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida;

foydali qazilmalarni (shu jumladan, chuchuk, mineral, termal va sanoat yerosti suvlarini) qazib olish, mineral xomashyoni qayta ishlash sohasidagi boshqa huquqbuzarlik boʻyicha — huquqbuzardan undirilgan jarima miqdorining besh foizi miqdorida pul mukofoti bilan ragʻbatlantiriladi.

Huquqbuzarlik boʻyicha sud tomonidan jarima, shu jumladan, maʼmuriy jarima bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa jazo chorasi qoʻllangan hollarda, foto va video materiallarni yuborgan shaxs Vazirlar Mahkamasining “Fuqarolar va jamoat tashkilotlarini jamoat xavfsizligini taʼminlash, huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashishdagi faol ishtiroki uchun ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2018-yil 8-yanvardagi 15-son qaroriga muvofiq ragʻbatlantiriladi.

16. Huquqbuzarlik aks ettirilgan foto va video materiallarni yuborgan shaxslar uyali telefon raqamini yoki bank plastik kartasi raqamini koʻrsatish orqali ragʻbatlantirish puli qanday usulda qabul qilib olinishini koʻrsatib oʻtadi.

17. Ragʻbatlantirish:

huquqbuzarlik boʻyicha birinchi xabar bergan shaxsga nisbatan qoʻllanadi;

huquqbuzarlik tegishli organlar tomonidan bevosita aniqlangandan soʻng kelib tushgan xabarlar boʻyicha amalga oshirilmaydi;

jarima undirilgan paytdan eʼtiboran oʻn besh kun muddatda uning tegishli organlar hisobida qoldiriladigan qismidan amalga oshiriladi.

18. Ragʻbatlantirish huquqbuzardan jarima undirilgandan soʻng fuqaroning uyali telefon raqami hisobiga yoki bank plastik kartasiga tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi budjetdan tashqari Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobvaragʻiga xoʻjalik yurituvchi subyektlar, ularning mansabdor shaxslari va fuqarolardan yer qaʼridan foydalanish sohasidagi qonunchilikni buzganlik uchun undiriladigan jarimalar hisobidan avtomatik tarzda pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

19. Huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarni taqdim etgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarning oshkor etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarni taqdim etgan shaxslarga ragʻbatlantirish berilmagani holatlari boʻyicha yuqori turuvchi organga yoki sudga shikoyat qilinishi mumkin.

Inspeksiya mansabdor shaxslarining xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan boʻysunuv tartibida yuqori turuvchi organga shikoyat qilinishi sudga shikoyat qilish huquqini istisno etmaydi.

21. Ushbu Nizomni bajarish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

22. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Jismoniy shaxslar tomonidan qayd etilgan huquqbuzarliklar toʻgʻrisidagi fotosuratlar va (yoki) videoyozuvlarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish tartibi haqidagi nizomga ILOVA

Videotexnika vositalari orqali qayd etilgan huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi foto va video materiallarni qabul qilish, koʻrib chiqish hamda ularni taqdim etgan shaxslarni ragʻbatlantirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Amalga oshirish muddatlari 1-bosqich Jismoniy shaxs Yer qaʼrini geologik oʻrganishda undan foydalanish va uni muhofaza qilish, foydali qazilmalarni (shu jumladan, chuchuk, mineral, termal va sanoat yerosti suvlarini) qazib olish, mineral xomashyoni qayta ishlashda yer qaʼridan foydalanuvchilar tomonidan qonunchilik hujjatlari va texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga hamda yer qaʼridan foydalanish shartlariga yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi va ulardan foydalanish sohasida huquqbuzarliklar (keyingi oʻrinlarda — huquqbuzarlik) toʻgʻrisidagi fotosuratlar va (yoki) videoyozuvlarni (keyingi oʻrinlarda — foto va video materiallar) yuboradi. Huquqbuzarlik aniqlangan paytda 2-bosqich Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiya 1. Jismoniy shaxs tomonidan yuborilgan huquqbuzarlik haqidagi foto va video materiallarni qabul qiladi. 2. Huquqbuzarlik holatlarini oʻrganadi. 3. Huquqbuzarning shaxsini aniqlash maqsadida Ichki ishlar vazirligiga foto va video materiallarni yuboradi. Oʻn besh ish kunida 3-bosqich Ichki ishlar vazirligi 1. Huquqbuzarlik haqidagi foto va video materiallarni qabul qiladi. 2. Foto va video materiallarning sifati va materiallarda aks etgan shaxsning tashqi yuz qiyofasi shaxsni aniqlashga yaroqliligini tekshiradi. 3. Foto va video materiallardagi huquqbuzarning shaxsini aniqlaydi. 4. Huquqbuzar shaxsi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishliligi boʻyicha Inspeksiyaga yuboradi. Oʻn ish kunida 4-bosqich Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiya 1. Huquqbuzarga nisbatan belgilangan tartibda maʼmuriy bayonnoma va jazo choralarini qoʻllash yuzasidan hujjatlarni elektron shaklda rasmiylashtirish va Ichki ishlar vazirligining yagona maʼlumotlar bazasiga kiritish yoki tegishliligi boʻyicha koʻrib chiqish uchun taalluqli sudga yuboradi. Besh ish kunida 2. Jarima solish toʻgʻrisidagi tegishli qaror va tayinlangan jarimani toʻlash uchun toʻlov varaqasi (kvitansiya)ni huquqbuzarning elektron pochta manziliga elektron shaklda, uyali telefon raqamiga “SMS” xabarnoma shaklida yoki yashash manziliga pochta orqali yuboradi. Besh ish kunida 3. Sodir etilgan huquqbuzarlik holati boʻyicha koʻrib chiqish vakolati mavjud boʻlmagan taqdirda, hujjatlarni tegishli sudga yoki boshqa vakolatli organga yuboradi. Bir ish kunida Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiya Ichki ishlar vazirligining idoralararo maʼlumotlarni uzatish — “E-maʼmuriy ish” tarmogʻi orqali huquqbuzarlik sodir etgan shaxsga nisbatan toʻplangan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishni jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudlariga koʻrib chiqish uchun taqdim etadi. Besh ish kunida 5-bosqich Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiya 1. Huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi fotosuratlar va videoyozuvlarni yuborgan shaxslarni pul mukofoti bilan ragʻbatlantiradi. 2. Huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi fotosuratlar va videoyozuvlarni yuborgan shaxsga uning murojaatini qoʻrib chiqish natijalari yuzasidan maʼlumotlarni yuboradi. Huquqbuzarlik boʻyicha jarima undirilgan paytdan eʼtiboran oʻn besh kun muddatda

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 22-iyul,

457-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.07.2025-y., 09/25/457/0645-son; 06.05.2026-y., 09/26/224/0457-son)

lex.uz