UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори билан суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд амалдаги мажбурий суғурта полислари тўғрисидаги маълумотларнинг «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда ўз ваколатлари доирасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

а) ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилмаслик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни транспорт органлари томонидан кўриб чиқиш. Бунда Транспорт вазирлигининг ахборот тизими орқали ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима солиш тўғрисидаги қарорни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқариш;

б) транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қайд этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун ички ишлар органлари томонидан жарима солиш тўғрисидаги қарорни маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахснинг иштирокисиз чиқариш.

4. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурта соҳасини рақамлаштириш, жумладан, суғурта (қайта суғурта) шартномаларини рўйхатга олиш, суғурта полисларини марказлаштирилган ҳолда расмийлаштириш, сақлаш, узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича операторни (кейинги ўринларда — Оператор) аниқласин.

Бунда Операторга суғурта соҳасини рақамлаштиришдаги эҳтиёжлари учун аппарат ва дастурий комплексларни, ахборот тизимлари инфратузилмасини, шунингдек, ушбу мақсадлар учун технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни харид қилиш ва ўрнатиш ваколати берилсин.

5. Белгилансинки, 2025 йил 1 августдан бошлаб Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ЯААТ) ҳар бир суғурта полисини марказлаштирилган ҳолда расмийлаштириш, сақлаш, узатиш ва ҳисобини юритиш, шунингдек, соҳани рақамлаштиришга оид тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизигача миқдорида ундирилади.

Бунда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб бориш, янги ахборот тизимларини харид қилиш, уларнинг тўлиқ ишлашини таъминлаш ва сақлаш, дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва ахборотларни актуаллаштириш (янгилаш) ҳамда сунъий интеллект, жумладан, бошқа замонавий ечимларни қўллаган ҳолда суғурта соҳасини рақамлаштириш Оператор ҳисобидан амалга оширилади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган тўлов суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади ва қуйидагича тақсимланади:

70 фоизи — Операторга;

30 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига.

Бунда тўлов суғурта (қайта суғурта) ташкилотлари томонидан суғурта захираларини шакллантиришда базавий суғурта мукофоти таркибидан чегирилади.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2026 йил 1 апрелдан бошлаб ЯААТда расмийлаштирилган суғурта полислари бўйича суғурта мукофотлари учун тўловларнинг марказлашган ҳолда ҳисоб-китоби Ягона суғурта биллинг тизими орқали юритилади;

Ягона суғурта биллинг тизимидан Оператор ва суғурта ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномалар асосида фойдаланилади.

Ягона суғурта биллинг тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириб боришга масъул этиб Оператор белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Оператор билан биргаликда ЯААТда расмийлаштирилган суғурта полислари бўйича суғурта мукофотлари учун тўловлар марказлашган ҳолда Ягона ҳисобрақами орқали юритилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Суғурта агентлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

суғурта агентининг қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган вазифаларини бошқа ҳар қандай фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида амалга оширмаслик;

банк кредитлари билан боғлиқ суғурта шартномалари тузилишида (банкнинг ўз тадбиркорлик хавфини суғурталаш шартномалари бундан мустасно) фақатгина кредит берувчи тижорат банкининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланган суғурталовчилар номидан суғурта агенти сифатида иштирок этиши;

электрон суғурта агентлари фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар;

инсофсиз суғурта агентларининг реестрини шакллантириш тартиби.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. Ли зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарорида :

а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида»;

б) муқаддимадаги «ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларни, оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларни» сўзлари «ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг» сўзлари «ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 2-бандда :

«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«г) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда — ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида»;

қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:

«д) муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчининг, ҳарбий йиғинларни ўтаётганда ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг соғлиғига кўра келгуси ҳарбий хизмат (ҳарбий йиғинлар)ни ўташга яроқсиз деб топилганда — ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 10 фоизи миқдорида».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида :

а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «суғурта пули — 40 миллион сўм» сўзлари «суғурта суммаси — 80 миллион сўм» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Жамғарманинг кузатув кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;

в) 1-иловада :

1-банддан «ҳамда барча суғурта турлари бўйича Ягона ахборот тизимини шакллантириш ва юритиш» сўзлари чиқариб ташлансин;

5-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мажбурий суғурта қилиш, шу жумладан, мажбурий суғурта қилиш шартномалари тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлган, суғурта ҳодисалари ҳақидаги маълумотларнинг ахборот базасини, суғурта қилдирувчилар ва жабрланганлар тўғрисидаги шахсий маълумотларни шакллантириш, суғурта сирлари тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларни таъминлаган ҳолда суғурталовчилар билан Жамғарма ўртасида кўрсатиб ўтилган маълумотларни айирбошлашни ташкил этиш»;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

6-бандда :

тўртинчи — еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини буюртма асосида тўлов эвазига кўрсатади»;

олтинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги «барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари» сўзлари «мажбурий суғурта қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини буюртма асосида тўлов эвазига кўрсатиш»;

8-банднинг бешинчи хатбошисидаги «барча мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари» сўзлари «мажбурий суғурта қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-бандда :

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«буюртма асосида тўлов эвазига мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ масалалар ва низолар юзасидан ҳуқуқий маслаҳат хизматини, йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома билан боғлиқ аджастерлик ва баҳолаш хизматини кўрсатишдан олинган даромадлар»;

11-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«24. Суғурталовчи томонидан Жамғарма ва суғурталовчи ўртасида тузилган ёзма битимда назарда тутилган Жамғарма олдидаги мажбуриятлар мунтазам равишда (ҳисобот даврида икки ва ундан кўп маротаба) бажарилмаган тақдирда, Жамғарма махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда суғурталовчи ва Жамғарма ўртасида тузилган битимни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади»;

31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Жамғарманинг ижро этувчи органи унинг Дирекцияси ҳисобланади. Дирекция жорий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғарма фаолияти учун жавоб беради. Жамғарма дирекциясининг тузилмаси ва Жамғарма ходимларининг чекланган сони Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади. Жамғарма дирекциясига Жамғарма кузатув кенгаши томонидан тайинланадиган директор раҳбарлик қилади»;

32-бандда :

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин:

олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

г) 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

д) 4-иловада :

2-бандда :

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари — транспорт воситаси мулкдорининг транспорт воситасидан фойдаланиш ва уни бошқариш учун нотариал тасдиқланадиган ишончнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайдиган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар);»

бешинчи , ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги «суғурта пули» сўзлари «суғурта суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи — ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ва (ёки) мажбурий суғурта шартномасида кўрсатилган транспорт воситасининг бошқа эгасининг (транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича транспорт воситасини бошқарадиган бошқа шахсларнинг) фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилиниши мумкин»;

8-банддан «, транспорт воситасининг ўзида эса махсус давлат белгиси ўрнатилган бўлиши» сўзлар чиқариб ташлансин;

11-бандда :

биринчи хатбошидан «ва махсус давлат белгисини» ва «ва махсус давлат белгиси» сўзлари чиқариб ташлансин:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Суғурта полиси ушбу Қоидаларга 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ шаклларда Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимида расмийлаштирилади»;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

12-бандда :

«д» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«е) транспорт воситасининг мулкдори мазкур транспорт воситасидан унинг яқин қариндошлари фойдаланишини ва бошқаришини истаган ҳолатларда, қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахслар қўйилиши шарти билан мажбурий суғурта шартномаси тузилган тақдирда).

Суғурта қилдирувчи суғурталовчига тақдим этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги учун жавобгар ҳисобланади.

Суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича зарур маълумотлар ягона ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлган тақдирда, суғурта қилдирувчидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни талаб этмасдан мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир»;

14-банддаги «суғурта полиси бланкасида» сўзлари «суғурта полисида» сўзлари билан алмаштирилсин;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Транспорт воситасининг эгаси ўзига тегишли транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир. Транспорт воситасидан йил давомида фойдаланиш даври, шунингдек, уни бошқаришга қўйилган барча ҳайдовчилар мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада ва суғурта полисида кўрсатилади. Бунда суғурта қилдирувчи ҳам транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариши назарда тутилган шахс сифатида тан олинади.

Суғурталовчига суғурта қилдирувчи томонидан транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини тузиш бўйича мурожаат қилинганда, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига унинг хоҳишига кўра ушбу транспорт воситасидан фойдаланишга ва уни бошқаришга қўйилган яқин қариндошлари аризада ва суғурта полисида кўрсатилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилиши лозим. Бунда мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги аризада тушунтириш берилгани суғурта қилдирувчи томонидан тасдиқланади.

Суғурта қилдирувчи транспорт воситасидан чекланган тарзда фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда мажбурий суғурта шартномасини электрон суғурта хизматларидан фойдаланган ҳолда тузганида, ушбу транспорт воситасини унинг хоҳишига кўра фойдаланишга ва бошқаришга қўйилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари аризада ва суғурта полисида кўрсатилиши лозим»;

қуйидаги мазмундаги 15 1 -банд билан тўлдирилсин:

«15 1 . Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида транспорт воситасининг эгаси, транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари кўрсатилмайди. Бунда уларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган ҳисобланади»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«17. Суғурта қилдирувчи томонидан аввал мажбурий суғурта шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар тўғрисидаги аризани олган тақдирда, суғурталовчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 20-бандига мувофиқ мажбурий суғурта шартномаси амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилади»;

18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

20-банднинг биринчи хатбошисидаги «25 фоизидан» сўзлари «20 фоизидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

III бўлим номи ва 26-банддаги «Суғурта пули» сўзлари «Суғурта суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Суғурта қилинувчи» сўзлари «Суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;

33-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаг и «суғурта қилинувчининг» сўзлари «суғурта қилдирувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

34-бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилган вақтдан эътиборан уч иш куни ичида мазкур хабарномани ушбу Қоидаларнинг 47 4 -бандида кўрсатилган материаллар ва ҳужжатларни илова қилган ҳолда суғурталовчига тақдим этиши»;

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

35-банддаги «суғурта пули» сўзлари «суғурта суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«38. Агар жабрланувчи айни бир вақтда суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ҳисобланса, унинг талаби билан суғурта ҳодисаси жабрланувчининг суғурталовчиси томонидан тўғридан-тўғри ҳал этилиши лозим»;

39-банддаги «суғурта пулининг» сўзлари «суғурта суммасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

43-банддаги «суғурта қилинувчининг» сўзлари «суғурта қилдирувчининг (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахснинг)» сўзлари билан алмаштирилсин;

46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Агар шикастланган мол-мулкни ёхуд унинг қолдиқларини ушбу бўлим талабларига мувофиқ кўздан кечириш ва мустақил экспертиза қилишга (баҳолашга) қадар амалга оширилган шу мол-мулкни таъмирлаш ёки унинг қолдиқларини утилизация қилиш суғурта ҳодисасининг мавжудлигини ва мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланиши лозим бўлган зарарларнинг миқдорини тўғри аниқлаш имконини бермаса, суғурталовчи жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) суғурта тўловини ёки унинг бир қисмини тўлашни рад этишга ҳақли»;

47 1 -банднинг давлат тилидаги матнининг иккинчи хатбошисидаги «7-иловада» сўзлари «7 1 -иловада» сўзлари билан алмаштирилсин;

47 4 -банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Ҳайдовчиларнинг танловига кўра айбдор тарафнинг суғурталовчисидан суғурта товонини олиш мақсадида суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги ариза ўрнига суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги ариза расмийлаштирилиб, айбдор тарафнинг суғурталовчисига мурожаат қилиниши мумкин.

Бунда айбдор тарафнинг суғурталовчиси томонидан ариза кўриб чиқилиши лозим»;

47 8 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Суғурталовчи ушбу Қоидаларнинг 47 9 -бандида белгиланган муддатда суғурта товонини тўлаш тўғрисида ёки уни тўлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилмаган ҳолларда, транспорт воситаларининг эгалари тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ёки утилизация қилиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда суғурталовчи таъмирлаш ёки утилизация қилиш билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан низолашишга ҳақли эмас»;

48-банддаги «суғурта пулининг» сўзлари «суғурта суммасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

55-банддаги «суғурта пулидан» сўзлари «суғурта суммасидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

60-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мажбурий ва ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича мол-мулкка етказилган зарар учун суғурта товонини тўлаш юзасидан суғурталовчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлган тақдирда, биринчи навбатда мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта товони тўланади, мол-мулкка етказилган зарарнинг тўланмаган қисми ихтиёрий суғурта шартномаси бўйича қопланади. Бунда ихтиёрий суғурта объекти транспорт воситаси эмас, балки транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги бўлиши лозим ҳамда мажбурий ва ихтиёрий суғурта бўйича тўланган суғурта товонининг умумий суммаси жабрланувчининг мол-мулкига етказилган ҳақиқий зарардан ортиқ бўлиши мумкин эмас»;

63-банддаги «суғурта товони» сўзлари «суғурта суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 78 1 -банд билан тўлдирилсин:

«78 1 . Зарар етказган шахс ёки жабрланувчининг қасди оқибатида зарар етказилгани суд тартибида аниқланади»;

1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Изображение Государственного герба Республики Узбекистан QR kod Seriya / Серия ___ № ___ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni «CHEKLANGAN» holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan SUGʻURTA POLISI СТРАХОВОЙ ПОЛИС по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств, оформленный на условиях использования «ОГРАНИЧЕННЫМ» количеством водителей Sugʻurta polisining amal qilish muddati / Период действия страхового полиса : с «___» ________ 20 у. / г. dan по «___» _________ 20 y. / г. gacha 1. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurtalovchining toʻliq nomi va rekvizitlari / Полное наименование и реквизиты страховщика ) 2. _________________________________________________________________________________ ( Sugʻurta qildiruvchining toʻliq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя ) 3. Sugʻurta qildiruvchining telefon raqami / Номер телефона страхователя: - - - - - - - - - 4. Transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Сведения о транспортном средстве: Markasi va modeli / Марка и модель Ishlab chiqarilgan yili / Год выпуска Dvigatel raqami / Номер двигателя Kuzov (shassi) raqami / Номер кузова (шасси) Davlat raqami belgisi / Государственный регистрационный номер - - - - - 5. Sugʻurta qildiruvchining faoliyat turi / Вид деятельности страхователя: ___________________________________________________________________________________ 6. Transport vositasini boshqarishga qoʻyilgan shaxslar / Лица, допущенные к управлению транспортным средством: Т/р Faqat quyidagi haydovchilar : / Только нижеследующие водители : Haydovchilik guvohnomasi / Водительское удостоверение Qarindoshlik darajasi / Степень родства* 1. F : ______________________________ Seriya ___ № _____ I : ______________________________ O : ______________________________ … * yaqin qarindoshlari — «ota», «ona», «er» («xotin»), «oʻgʻil», «qiz», «aka», «uka», «opa», «singil» deb koʻrsatiladi, qarindosh boʻlmagan shaxslar uchun ushbu ustun toʻldirilmaydi. * близкие родственники — «отец», «мать», «муж» («жена»), «сын», «дочь», «братья», «сестры», для лиц, не являющихся родственниками эта графа не заполняется. 7. Sugʻurta summasi va sugʻurta mukofoti / Страховая сумма и страховая премия. Koʻrsatkichlar / Показатели Son bilan / Цифрами Soʻz bilan / Прописью Sugʻurta summasi / Страховая сумма Sugʻurta mukofoti / Страховая премия Sugʻurta mukofoti boʻyicha siylov / Скидка по страховой премии Sugʻurtalovchiga toʻlanadigan sugʻurta mukofoti / Страховая премия, уплачиваемая страховщику 8. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun mazkur sugʻurta polisiga muvofiq javobgarligi sugʻurtalangan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sugʻurta polisi boʻyicha sugʻurta hodisasi hisoblanadi. Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, ответственность которого застрахована в соответствии с настоящим страховым полисом, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при использовании транспортного средства. 9. Sugʻurtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы; Hudud / Регион Hududiy boʻlinmalar nomi / Наименование региональных подразделений Manzil va telefon raqami / Адресс и номер телефона - - - Berilgan sanasi: Дата выдачи : «___» _________ 20___ у./г. Berilgan vaqti: Время выдачи : ____ soat / часов ____ daqiqa / минут. »;

1а-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Изображение Государственного герба Республики Узбекистан QR kod Seriya / Серия __ № ___ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni «CHEKLANMAGAN» holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan SUGʻURTA POLISI СТРАХОВОЙ ПОЛИС по обязательному страхованию гражданской ответственности владельцев транспортных средств, оформленный на условиях использования «БЕЗ ОГРАНИЧЕНИЯ» количества водителей Sugʻurta polisining amal qilish muddati Период действия страхового полиса: с «___» _________ 20 y. / г. dan по «___» _________ 20 y. / г. gacha 1. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurtalovchining toʻliq nomi va rekvizitlari / Полное наименование и реквизиты страховщика ) 2. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurta qildiruvchining toʻliq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Полное наименование (Ф.И.О.) и реквизиты страхователя) 3. Sugʻurta qildiruvchining telefon raqami / Номер телефона страхователя: - - - - - - - - - 4. Transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Сведения о транспортном средстве: Markasi va modeli / Марка и модель Ishlab chiqarilgan yili / Год выпуска Dvigatel raqami / Номер двигателя Kuzov (shassi) raqami / Номер кузова (шасси) Davlat raqami belgisi / Государственный регистрационный номер - - - - - 5. Sugʻurta qildiruvchining faoliyat turi / Вид деятельности страхователя : ___________________________________________________________________________________ 6. Sugʻurta summasi va sugʻurta mukofoti / Страховая сумма и страховая премия . Koʻrsatkichlar / Показатели Son bilan / Цифрами Soʻz bilan / Прописью Sugʻurta summasi / Страховая сумма Sugʻurta mukofoti / Страховая премия Sugʻurta mukofoti boʻyicha siylov / Скидка по страховой премии Sugʻurtalovchiga toʻlanadigan sugʻurta mukofoti / Страховая премия, уплачиваемая страховщику 7. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq uni boshqarayotgan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sugʻurta polisi boʻyicha sugʻurta hodisasi hisoblanadi. Страховым случаем по настоящему страховому полису является наступление гражданской ответственности лица, управляющего транспортным средством в соответствии с актами законодательства, за причинение вреда жизни, здоровью и (или) имуществу потерпевших при управлении им. 8. Mazkur sugʻurta polisida transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) koʻrsatilmaydi. Bunda ularning fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilingan hisoblanadi. / B данном страховом полисе не указываются близкие родственники владельца транспортного средства (родители, муж (жена), дети, братья, сестры). При этом их гражданская ответственность считается застрахованной. 9. Sugʻurtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / сведения о почтовом адресе страховщика, всех его филиалов, средствах связи с ними и о режиме их работы: Hudud / Регион Hududiy boʻlinmalar nomi / Наименование региональных подразделений Manzil va telefon raqami / Адресс и номер телефона - - - Berilgan sanasi: Дата выдачи : «___» __________ 20___ й./г. Berilgan vaqti: Время выдачи : ____ soat / часов ____ daqiqa / минут . »;

2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;

5-иловада :

I бўлимда :

1 — 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (суғурта суммасининг белгиланган миқдорига нисбатан фоизларда).

Т/р Транспорт воситаси тури Йиллик базавий ставка, Т Б 1. Енгил автомобиллар 0,2 2. Юк автомобиллари 0,35 3. Автобуслар ва микроавтобуслар 0,4 4. Трамвайлар, мотоцикллар ва мотороллерлар, тракторлар, ўзиюрар йўл-қурилиш машиналари ва бошқа машиналар 0,075

2. Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган ҳудудга (рўйхатдан ўтказиш жойига) кўра суғурта тарифлари коэффициенти.

Т/р Транспорт воситасидан кўп фойдаланиладиган ҳудуд (рўйхатдан ўтказиш жойи) КТ коэффициенти 1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти 1,2 2. Бошқалар 1,0

3. Транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахслар сони чекланмаган ҳолда, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта қилишда суғурта тарифлари коэффициенти — КБО (2).

4. Олдинги ўн икки ой давомида йўл-транспорт ҳодисасида айбдор сифатида суғурта ҳодисалари содир бўлганлиги ёки содир бўлмаганлигига қараб суғурта тарифлари коэффициенти.

Т/р Кўрсаткич номи КБМ коэффициенти 1. Битта суғурта ҳодисаси 1,3 2. Иккита суғурта ҳодисаси 2,0 3. Уч ва ундан кўп суғурта ҳодисаси 3,0

III бўлимнинг муқаддимасидаги «суғурта пули» сўзлари «суғурта суммаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-илованинг «2-босқич» ва «3-босқич»-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« 2-босқич Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, нарколог ёки масъул тиббиёт ходими 1. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома тузилганидан сўнг иккала ҳайдовчи мастлик даражасини аниқлаш юзасидан ушбу ҳудуддаги ёки унга яқин бўлган наркологик диспансер ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиб, текширувдан ўтадилар. 1. Хабарнома тузилган вақтдан эътиборан 4 соат ичида Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт воситалари ҳайдовчилари, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот 2. Жабрланувчи йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзининг мол-мулкига етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида ўз ташаббуси билан транспорт воситасини мустақил экспертизадан (баҳолашдан) ўтказади ва мустақил экспертиза натижаларини йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномага илова қилади. 2. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш кун ичида Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган икки транспорт ҳайдовчилари, суғурталовчи 3. Ҳайдовчилар томонидан суғурталовчиларга йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади: йўл-транспорт ҳодисаси жойининг (автотранспорт воситалари тўқнашган жойнинг (вазият ўзгартирилмаган ҳолдаги), транспорт воситаларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви, транспорт воситаларининг шикастланган қисмларининг фотосурати ва (ёки) видеоёзуви; ҳайдовчиларнинг суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш тўғрисидаги аризалари; йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ёки унга яқин жойдаги наркологик диспансерда ёхуд соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасасида йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарнома тузилган пайтдан эътиборан тўрт соат ичида ҳайдовчиларнинг мастлик ҳолатини аниқлаш бўйича тиббий текширув ўтказилгани тўғрисидаги баённома; йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларининг, транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилгани ҳақидаги ҳужжатларининг кўчирма нусхалари, шунингдек, суғурта полисининг кўчирма нусхалари. 3. Ҳодиса содир этилган вақтдан эътиборан 3 иш куни ичида 3-босқич Суғурталовчи, экспертиза (баҳолаш) ўтказадиган ташкилот, ҳайдовчилар 1. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ҳамда аризани қабул қилганидан сўнг уни тегишли журналда рўйхатдан ўтказиб, ҳужжатларни текширади ҳамда шикастланган транспорт воситасини кўздан кечиради, зарурат бўлса, мустақил экспертизани (баҳолашни) ташкил этади. Суғурталовчига тақдим этилган кундан эътиборан 15 календарь кун ичида Суғурталовчи 2. Суғурталовчи йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарномани ва унга илова қилинган материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқади ва унинг натижасига асосан суғурта товонини тўлашни рад этиш ёки уни тўлаш ҳақида қарор қабул қилади ва шу билан бирга, ҳайдовчиларга тегишли транспорт воситаларини таъмирлаш ҳамда утилизация қилишга рухсат беради. Суғурталовчи, ҳайдовчилар 3. Айбдор тарафнинг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди. 3. Суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 5 иш куни ичида Суғурталовчилар 4. Жабрланувчининг суғурталовчиси суғурта товонини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта товонини жабрланувчига тўлайди. Бунда суғурта ҳодисасини тўғридан-тўғри ҳал этиш қўлланганда айбдор тарафнинг суғурталовчиси жабрланувчининг суғурталовчисига жабрланувчига суғурта товонини тўлаш билан боғлиқ барча харажатларни қоплаб беради. ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 6-иловада :

5-позиция учинчи устунининг «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«суғурталовчининг ваколатли давлат органи билан Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш ва ушбу тизим доирасида ўзаро ахборот алмашиш тўғрисида ёзма битимнинг мавжуд бўлиши»;

9-позиция учинчи устунининг «Суғурталовчилар (қайта суғурталовчилар) учун қўшимча лицензия талаблари ва шартлари» бўлимининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«б) ваколатли давлат органи томонидан белгиланган Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланиш талаблари ва шартларига риоя қилиш».

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида :

7-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар), шунингдек, ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) бундан мустасно;

8-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича ҳайдовчилар сони чекланган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полисида кўрсатилган ёки ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан расмийлаштирилган суғурта полиси мавжуд бўлганда транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва уни бошқариши мумкин. Бунда ҳайдовчининг транспорт воситаси эгасининг яқин қариндоши эканлиги ДЙҲХХ ходимлари томонидан аниқланади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 16 июлдаги 365-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 8-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 3-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2024 йил 30 июлдаги 458-сон қарорига 1-илованинг 2-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 июль,

458-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2025 й., 09/25/458/0648-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son qarorini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son qarori bilan sugʻurtaning barcha turlari boʻyicha sugʻurta (qayta sugʻurta) shartnomalarini yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi orqali roʻyxatdan oʻtkazish va sugʻurta polislarini ushbu tizim orqali rasmiylashtirish majburiy hisoblanishi belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida mavjud amaldagi majburiy sugʻurta polislari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali manfaatdor davlat organlari va tashkilotlariga taqdim etilishini taʼminlasin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi va Ichki ishlar vazirligi uch oy muddatda oʻz vakolatlari doirasida Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:

a) tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilmaslik boʻyicha maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi ishlarni transport organlari tomonidan koʻrib chiqish. Bunda Transport vazirligining axborot tizimi orqali tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha qayd etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish toʻgʻrisidagi qarorni maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etgan shaxsning ishtirokisiz chiqarish;

b) transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha qayd etilgan maʼmuriy huquqbuzarliklar uchun ichki ishlar organlari tomonidan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorni maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etgan shaxsning ishtirokisiz chiqarish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi sugʻurta sohasini raqamlashtirish, jumladan, sugʻurta (qayta sugʻurta) shartnomalarini roʻyxatga olish, sugʻurta polislarini markazlashtirilgan holda rasmiylashtirish, saqlash, uzatish va hisobini yuritish boʻyicha operatorni (keyingi oʻrinlarda — Operator) aniqlasin.

Bunda Operatorga sugʻurta sohasini raqamlashtirishdagi ehtiyojlari uchun apparat va dasturiy komplekslarni, axborot tizimlari infratuzilmasini, shuningdek, ushbu maqsadlar uchun texnologik hujjatlar va dasturiy taʼminotni xarid qilish va oʻrnatish vakolati berilsin.

5. Belgilansinki, 2025-yil 1-avgustdan boshlab Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — YAAAT) har bir sugʻurta polisini markazlashtirilgan holda rasmiylashtirish, saqlash, uzatish va hisobini yuritish, shuningdek, sohani raqamlashtirishga oid toʻlov bazaviy hisoblash miqdorining 1 foizigacha miqdorida undiriladi.

Bunda axborot tizimlarini ishlab chiqish, joriy etish, texnik qoʻllab-quvvatlash va takomillashtirib borish, yangi axborot tizimlarini xarid qilish, ularning toʻliq ishlashini taʼminlash va saqlash, dasturiy taʼminotlarni ishlab chiqish va axborotlarni aktuallashtirish (yangilash) hamda sunʼiy intellekt, jumladan, boshqa zamonaviy yechimlarni qoʻllagan holda sugʻurta sohasini raqamlashtirish Operator hisobidan amalga oshiriladi.

Mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan toʻlov sugʻurta (qayta sugʻurta) tashkilotlari tomonidan har oyning 10-sanasiga qadar amalga oshiriladi va quyidagicha taqsimlanadi:

70 foizi — Operatorga;

30 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligiga.

Bunda toʻlov sugʻurta (qayta sugʻurta) tashkilotlari tomonidan sugʻurta zaxiralarini shakllantirishda bazaviy sugʻurta mukofoti tarkibidan chegiriladi.

6. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:

2026-yil 1-apreldan boshlab YAAATda rasmiylashtirilgan sugʻurta polislari boʻyicha sugʻurta mukofotlari uchun toʻlovlarning markazlashgan holda hisob-kitobi Yagona sugʻurta billing tizimi orqali yuritiladi;

Yagona sugʻurta billing tizimidan Operator va sugʻurta tashkilotlari oʻrtasida tuziladigan shartnomalar asosida foydalaniladi.

Yagona sugʻurta billing tizimini ishlab chiqish, joriy etish, keyinchalik texnik qoʻllab-quvvatlash va takomillashtirib borishga masʼul etib Operator belgilansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Operator bilan birgalikda YAAATda rasmiylashtirilgan sugʻurta polislari boʻyicha sugʻurta mukofotlari uchun toʻlovlar markazlashgan holda Yagona hisobraqami orqali yuritilishini taʼminlasin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi ikki oy muddatda quyidagilarni nazarda tutuvchi Sugʻurta agentlari toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqsin va tasdiqlasin:

sugʻurta agentining qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan vazifalarini boshqa har qanday fuqarolik-huquqiy tusdagi shartnoma asosida amalga oshirmaslik;

bank kreditlari bilan bogʻliq sugʻurta shartnomalari tuzilishida (bankning oʻz tadbirkorlik xavfini sugʻurtalash shartnomalari bundan mustasno) faqatgina kredit beruvchi tijorat bankining Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari hisoblangan sugʻurtalovchilar nomidan sugʻurta agenti sifatida ishtirok etishi;

elektron sugʻurta agentlari faoliyatiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar;

insofsiz sugʻurta agentlarining reyestrini shakllantirish tartibi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qarorning mohiyati va ahamiyati tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori D. Li zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-iyuldagi 458-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarning, oddiy askarlar hamda boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarning davlat majburiy shaxsiy sugʻurtasi toʻgʻrisida” 1994-yil 26-yanvardagi 38-son qarorida :

a) nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Harbiy xizmatchilar va harbiy xizmatga majburlarning, shuningdek, maxsus unvonga ega boʻlgan xodimlarning davlat majburiy sugʻurtasi toʻgʻrisida”;

b) muqaddimadagi “harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarni, oddiy askarlar va boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarni” soʻzlari “harbiy xizmatchilar va harbiy xizmatga majburlar, shuningdek, maxsus unvonga ega boʻlgan xodimlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 1-bandning birinchi xatboshisidagi “harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarning, oddiy askarlar hamda boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarning” soʻzlari “harbiy xizmatchilar va harbiy xizmatga majburlarning, shuningdek, maxsus unvonga ega boʻlgan xodimlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 2-bandda :

“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“g) sugʻurtalangan shaxs xizmatni oʻtash (harbiy yigʻinlar) davrida ogʻir jarohatlanganda — ushbu bandning “b” kichik bandida nazarda tutilgan toʻlovning 20 foizi va yengil jarohatlanganda 10 foizi miqdorida”;

quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:

“d) muddatli xizmatdagi harbiy xizmatchining, harbiy yigʻinlarni oʻtayotganda harbiy xizmatga majburlarning, shuningdek, maxsus unvonga ega boʻlgan xodimlarning sogʻligʻiga koʻra kelgusi harbiy xizmat (harbiy yigʻinlar)ni oʻtashga yaroqsiz deb topilganda — ushbu bandning “b” kichik bandida nazarda tutilgan toʻlovning 10 foizi miqdorida”.

2. Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarorida :

a) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “sugʻurta puli — 40 million soʻm” soʻzlari “sugʻurta summasi — 80 million soʻm” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Jamgʻarmaning kuzatuv kengashi tarkibi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;

v) 1-ilovada :

1-banddan “hamda barcha sugʻurta turlari boʻyicha Yagona axborot tizimini shakllantirish va yuritish” soʻzlari chiqarib tashlansin;

5-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“majburiy sugʻurta qilish, shu jumladan, majburiy sugʻurta qilish shartnomalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻlgan, sugʻurta hodisalari haqidagi maʼlumotlarning axborot bazasini, sugʻurta qildiruvchilar va jabrlanganlar toʻgʻrisidagi shaxsiy maʼlumotlarni shakllantirish, sugʻurta sirlari toʻgʻrisidagi qonunchilikda belgilangan talablarni taʼminlagan holda sugʻurtalovchilar bilan Jamgʻarma oʻrtasida koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni ayirboshlashni tashkil etish”;

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

6-bandda :

toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

sakkizinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq masalalar va nizolar yuzasidan huquqiy maslahat xizmatini, yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma bilan bogʻliq adjasterlik va baholash xizmatini buyurtma asosida toʻlov evaziga koʻrsatadi”;

oltinchi va toʻqqizinchi xatboshilardagi “barcha majburiy va ixtiyoriy sugʻurta turlari” soʻzlari “majburiy sugʻurta qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq masalalar va nizolar yuzasidan huquqiy maslahat xizmatini, yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma bilan bogʻliq adjasterlik va baholash xizmatini buyurtma asosida toʻlov evaziga koʻrsatish”;

8-bandning beshinchi xatboshisidagi “barcha majburiy va ixtiyoriy sugʻurta turlari” soʻzlari “majburiy sugʻurta qilish” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-bandda :

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

toʻrtinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“buyurtma asosida toʻlov evaziga majburiy sugʻurta qilish bilan bogʻliq masalalar va nizolar yuzasidan huquqiy maslahat xizmatini, yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma bilan bogʻliq adjasterlik va baholash xizmatini koʻrsatishdan olingan daromadlar”;

11-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

24-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“24. Sugʻurtalovchi tomonidan Jamgʻarma va sugʻurtalovchi oʻrtasida tuzilgan yozma bitimda nazarda tutilgan Jamgʻarma oldidagi majburiyatlar muntazam ravishda (hisobot davrida ikki va undan koʻp marotaba) bajarilmagan taqdirda, Jamgʻarma maxsus vakolatli davlat organi bilan kelishgan holda sugʻurtalovchi va Jamgʻarma oʻrtasida tuzilgan bitimni bekor qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi”;

31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Jamgʻarmaning ijro etuvchi organi uning Direksiyasi hisoblanadi. Direksiya joriy rahbarlikni amalga oshiradi va Jamgʻarma faoliyati uchun javob beradi. Jamgʻarma direksiyasining tuzilmasi va Jamgʻarma xodimlarining cheklangan soni Jamgʻarma kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanadi. Jamgʻarma direksiyasiga Jamgʻarma kuzatuv kengashi tomonidan tayinlanadigan direktor rahbarlik qiladi”;

32-bandda :

beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin:

oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

g) 3-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

d) 4-ilovada :

2-bandda :

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari — transport vositasi mulkdorining transport vositasidan foydalanish va uni boshqarish uchun notarial tasdiqlanadigan ishonchnoma rasmiylashtirilishi talab qilinmaydigan yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar);”

beshinchi , oʻn ikkinchi va oʻn uchinchi xatboshilardagi “sugʻurta puli” soʻzlari “sugʻurta summasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻqqizinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oʻninchi — oʻn sakkizinchi xatboshilar tegishlicha toʻqqizinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

6-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta qildiruvchining va (yoki) majburiy sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan transport vositasining boshqa egasining (transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan tuzilgan majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha transport vositasini boshqaradigan boshqa shaxslarning) fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinishi mumkin”;

8-banddan “, transport vositasining oʻzida esa maxsus davlat belgisi oʻrnatilgan boʻlishi” soʻzlar chiqarib tashlansin;

11-bandda :

birinchi xatboshidan “va maxsus davlat belgisini” va “va maxsus davlat belgisi” soʻzlari chiqarib tashlansin:

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sugʻurta polisi ushbu Qoidalarga 1 va 1a-ilovalarga muvofiq shakllarda Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimida rasmiylashtiriladi”;

uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

12-bandda :

“d” kichik bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;

“e” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“e) transport vositasining mulkdori mazkur transport vositasidan uning yaqin qarindoshlari foydalanishini va boshqarishini istagan holatlarda, qarindoshlik darajasini tasdiqlovchi hujjatlar (transport vositasini boshqarishga faqat muayyan shaxslar qoʻyilishi sharti bilan majburiy sugʻurta shartnomasi tuzilgan taqdirda).

Sugʻurta qildiruvchi sugʻurtalovchiga taqdim etilayotgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻliqligi va haqiqiyligi uchun javobgar hisoblanadi.

Sugʻurtalovchi majburiy sugʻurta boʻyicha zarur maʼlumotlar yagona axborot maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlgan taqdirda, sugʻurta qildiruvchidan yuqorida qayd etilgan hujjatlarni talab etmasdan majburiy sugʻurta shartnomasini tuzishga haqlidir”;

14-banddagi “sugʻurta polisi blankasida” soʻzlari “sugʻurta polisida” soʻzlari bilan almashtirilsin;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Transport vositasining egasi oʻziga tegishli transport vositasidan cheklangan tarzda foydalanishni hisobga olgan holda majburiy sugʻurta shartnomasini tuzishga haqlidir. Transport vositasidan yil davomida foydalanish davri, shuningdek, uni boshqarishga qoʻyilgan barcha haydovchilar majburiy sugʻurta shartnomasini tuzish toʻgʻrisidagi arizada va sugʻurta polisida koʻrsatiladi. Bunda sugʻurta qildiruvchi ham transport vositasidan foydalanish va boshqarishi nazarda tutilgan shaxs sifatida tan olinadi.

Sugʻurtalovchiga sugʻurta qildiruvchi tomonidan transport vositasidan cheklangan tarzda foydalanishni hisobga olgan holda majburiy sugʻurta shartnomasini tuzish boʻyicha murojaat qilinganda, sugʻurtalovchi tomonidan sugʻurta qildiruvchiga uning xohishiga koʻra ushbu transport vositasidan foydalanishga va uni boshqarishga qoʻyilgan yaqin qarindoshlari arizada va sugʻurta polisida koʻrsatilishi lozimligi toʻgʻrisida tushuntirish berilishi lozim. Bunda majburiy sugʻurta shartnomasini tuzish toʻgʻrisidagi arizada tushuntirish berilgani sugʻurta qildiruvchi tomonidan tasdiqlanadi.

Sugʻurta qildiruvchi transport vositasidan cheklangan tarzda foydalanishni hisobga olgan holda majburiy sugʻurta shartnomasini elektron sugʻurta xizmatlaridan foydalangan holda tuzganida, ushbu transport vositasini uning xohishiga koʻra foydalanishga va boshqarishga qoʻyilgan transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari arizada va sugʻurta polisida koʻrsatilishi lozim”;

quyidagi mazmundagi 15 1 -band bilan toʻldirilsin:

“15 1 . Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisida transport vositasining egasi, transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari koʻrsatilmaydi. Bunda ularning fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilingan hisoblanadi”;

17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“17. Sugʻurta qildiruvchi tomonidan avval majburiy sugʻurta shartnomasini tuzishda taqdim etilgan maʼlumotlardagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi arizani olgan taqdirda, sugʻurtalovchi tomonidan ushbu Qoidalarning 20-bandiga muvofiq majburiy sugʻurta shartnomasi amal qilishi muddatidan oldin toʻxtatiladi”;

18-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

20-bandning birinchi xatboshisidagi “25 foizidan” soʻzlari “20 foizidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

III boʻlim nomi va 26-banddagi “Sugʻurta puli” soʻzlari “Sugʻurta summasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

31-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Sugʻurta qilinuvchi” soʻzlari “Sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

33-bandning oʻn ikkinchi xatboshisidag i “sugʻurta qilinuvchining” soʻzlari “sugʻurta qildiruvchining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

34-bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma tuzilgan vaqtdan eʼtiboran uch ish kuni ichida mazkur xabarnomani ushbu Qoidalarning 47 4 -bandida koʻrsatilgan materiallar va hujjatlarni ilova qilgan holda sugʻurtalovchiga taqdim etishi”;

yettinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

35-banddagi “sugʻurta puli” soʻzlari “sugʻurta summasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

38-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“38. Agar jabrlanuvchi ayni bir vaqtda sugʻurta qildiruvchi (fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurtalangan boshqa shaxs) hisoblansa, uning talabi bilan sugʻurta hodisasi jabrlanuvchining sugʻurtalovchisi tomonidan toʻgʻridan-toʻgʻri hal etilishi lozim”;

39-banddagi “sugʻurta pulining” soʻzlari “sugʻurta summasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

43-banddagi “sugʻurta qilinuvchining” soʻzlari “sugʻurta qildiruvchining (fuqarolik javobgarligi majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurtalangan boshqa shaxsning)” soʻzlari bilan almashtirilsin;

46-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Agar shikastlangan mol-mulkni yoxud uning qoldiqlarini ushbu boʻlim talablariga muvofiq koʻzdan kechirish va mustaqil ekspertiza qilishga (baholashga) qadar amalga oshirilgan shu mol-mulkni taʼmirlash yoki uning qoldiqlarini utilizatsiya qilish sugʻurta hodisasining mavjudligini va majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha oʻrni qoplanishi lozim boʻlgan zararlarning miqdorini toʻgʻri aniqlash imkonini bermasa, sugʻurtalovchi jabrlanuvchiga (uning merosxoʻriga yoki huquqiy vorisiga) sugʻurta toʻlovini yoki uning bir qismini toʻlashni rad etishga haqli”;

47 1 -bandning davlat tilidagi matnining ikkinchi xatboshisidagi “7-ilovada” soʻzlari “7 1 -ilovada” soʻzlari bilan almashtirilsin;

47 4 -band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Haydovchilarning tanloviga koʻra aybdor tarafning sugʻurtalovchisidan sugʻurta tovonini olish maqsadida sugʻurta hodisasini toʻgʻridan-toʻgʻri hal etish toʻgʻrisidagi ariza oʻrniga sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisidagi ariza rasmiylashtirilib, aybdor tarafning sugʻurtalovchisiga murojaat qilinishi mumkin.

Bunda aybdor tarafning sugʻurtalovchisi tomonidan ariza koʻrib chiqilishi lozim”;

47 8 -band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Sugʻurtalovchi ushbu Qoidalarning 47 9 -bandida belgilangan muddatda sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisida yoki uni toʻlashni rad etish haqida qaror qabul qilmagan hollarda, transport vositalarining egalari tegishli transport vositalarini taʼmirlash yoki utilizatsiya qilish huquqiga ega. Bu holda sugʻurtalovchi taʼmirlash yoki utilizatsiya qilish bilan bogʻliq boʻlgan masalalar yuzasidan nizolashishga haqli emas”;

48-banddagi “sugʻurta pulining” soʻzlari “sugʻurta summasining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

55-banddagi “sugʻurta pulidan” soʻzlari “sugʻurta summasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

60-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Majburiy va ixtiyoriy sugʻurta shartnomasi boʻyicha mol-mulkka yetkazilgan zarar uchun sugʻurta tovonini toʻlash yuzasidan sugʻurtalovchilarning majburiyatlari paydo boʻlgan taqdirda, birinchi navbatda majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha sugʻurta tovoni toʻlanadi, mol-mulkka yetkazilgan zararning toʻlanmagan qismi ixtiyoriy sugʻurta shartnomasi boʻyicha qoplanadi. Bunda ixtiyoriy sugʻurta obyekti transport vositasi emas, balki transport vositasi egasining fuqarolik javobgarligi boʻlishi lozim hamda majburiy va ixtiyoriy sugʻurta boʻyicha toʻlangan sugʻurta tovonining umumiy summasi jabrlanuvchining mol-mulkiga yetkazilgan haqiqiy zarardan ortiq boʻlishi mumkin emas”;

63-banddagi “sugʻurta tovoni” soʻzlari “sugʻurta summasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 78 1 -band bilan toʻldirilsin:

“78 1 . Zarar yetkazgan shaxs yoki jabrlanuvchining qasdi oqibatida zarar yetkazilgani sud tartibida aniqlanadi”;

1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklangan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisi YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Izobrajeniye Gosudarstvennogo gerba Respubliki Uzbekistan QR kod Seriya / Seriya ___ № ___ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni “CHEKLANGAN” holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan SUGʻURTA POLISI STRAXOVOY POLIS po obyazatelnomu straxovaniyu grajdanskoy otvetstvennosti vladelsev transportnix sredstv, oformlenniy na usloviyax ispolzovaniya “OGRANICHENNIM” kolichestvom voditeley Sugʻurta polisining amal qilish muddati / Period deystviya straxovogo polisa : s “___” ________ 20 u. / g. dan po “___” _________ 20 y. / g. gacha 1. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurtalovchining toʻliq nomi va rekvizitlari / Polnoye naimenovaniye i rekviziti straxovshika ) 2. _________________________________________________________________________________ ( Sugʻurta qildiruvchining toʻliq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Polnoye naimenovaniye (F.I.O.) i rekviziti straxovatelya ) 3. Sugʻurta qildiruvchining telefon raqami / Nomer telefona straxovatelya: - - - - - - - - - 4. Transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Svedeniya o transportnom sredstve: Markasi va modeli / Marka i model Ishlab chiqarilgan yili / God vipuska Dvigatel raqami / Nomer dvigatelya Kuzov (shassi) raqami / Nomer kuzova (shassi) Davlat raqami belgisi / Gosudarstvenniy registratsionniy nomer - - - - - 5. Sugʻurta qildiruvchining faoliyat turi / Vid deyatelnosti straxovatelya: ___________________________________________________________________________________ 6. Transport vositasini boshqarishga qoʻyilgan shaxslar / Litsa, dopushennie k upravleniyu transportnim sredstvom: T/r Faqat quyidagi haydovchilar : / Tolko nijesleduyushiye voditeli : Haydovchilik guvohnomasi / Voditelskoye udostovereniye Qarindoshlik darajasi / Stepen rodstva* 1. F : ______________________________ Seriya ___ № _____ I : ______________________________ O : ______________________________ … * yaqin qarindoshlari — “ota”, “ona”, “er” (“xotin”), “oʻgʻil”, “qiz”, “aka”, “uka”, “opa”, “singil” deb koʻrsatiladi, qarindosh boʻlmagan shaxslar uchun ushbu ustun toʻldirilmaydi. * blizkiye rodstvenniki — “otets”, “mat”, “muj” (“jena”), “sin”, “doch”, “bratya”, “sestri”, dlya lits, ne yavlyayushixsya rodstvennikami eta grafa ne zapolnyayetsya. 7. Sugʻurta summasi va sugʻurta mukofoti / Straxovaya summa i straxovaya premiya. Koʻrsatkichlar / Pokazateli Son bilan / Siframi Soʻz bilan / Propisyu Sugʻurta summasi / Straxovaya summa Sugʻurta mukofoti / Straxovaya premiya Sugʻurta mukofoti boʻyicha siylov / Skidka po straxovoy premii Sugʻurtalovchiga toʻlanadigan sugʻurta mukofoti / Straxovaya premiya, uplachivayemaya straxovshiku 8. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun mazkur sugʻurta polisiga muvofiq javobgarligi sugʻurtalangan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sugʻurta polisi boʻyicha sugʻurta hodisasi hisoblanadi. Straxovim sluchayem po nastoyashemu straxovomu polisu yavlyayetsya nastupleniye grajdanskoy otvetstvennosti litsa, otvetstvennost kotorogo zastraxovana v sootvetstvii s nastoyashim straxovim polisom, za prichineniye vreda jizni, zdorovyu i (ili) imushestvu poterpevshix pri ispolzovanii transportnogo sredstva. 9. Sugʻurtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Svedeniya o pochtovom adrese straxovshika, vsex yego filialov, sredstvax svyazi s nimi i o rejime ix raboti; Hudud / Region Hududiy boʻlinmalar nomi / Naimenovaniye regionalnix podrazdeleniy Manzil va telefon raqami / Adress i nomer telefona - - - Berilgan sanasi: Data vidachi : “___” _________ 20___ u./g. Berilgan vaqti: Vremya vidachi : ____ soat / chasov ____ daqiqa / minut. ”;

1a-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisi YAGONA AVTOMATLASHTIRILGAN AXBOROT TIZIMI elektron manzil Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri Izobrajeniye Gosudarstvennogo gerba Respubliki Uzbekistan QR kod Seriya / Seriya __ № ___ Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni “CHEKLANMAGAN” holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan SUGʻURTA POLISI STRAXOVOY POLIS po obyazatelnomu straxovaniyu grajdanskoy otvetstvennosti vladelsev transportnix sredstv, oformlenniy na usloviyax ispolzovaniya “BEZ OGRANICHENIYA” kolichestva voditeley Sugʻurta polisining amal qilish muddati Period deystviya straxovogo polisa: s “___” _________ 20 y. / g. dan po “___” _________ 20 y. / g. gacha 1. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurtalovchining toʻliq nomi va rekvizitlari / Polnoye naimenovaniye i rekviziti straxovshika ) 2. _________________________________________________________________________________ (Sugʻurta qildiruvchining toʻliq nomi (F.I.O.) va rekvizitlari / Polnoye naimenovaniye (F.I.O.) i rekviziti straxovatelya) 3. Sugʻurta qildiruvchining telefon raqami / Nomer telefona straxovatelya: - - - - - - - - - 4. Transport vositasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / Svedeniya o transportnom sredstve: Markasi va modeli / Marka i model Ishlab chiqarilgan yili / God vipuska Dvigatel raqami / Nomer dvigatelya Kuzov (shassi) raqami / Nomer kuzova (shassi) Davlat raqami belgisi / Gosudarstvenniy registratsionniy nomer - - - - - 5. Sugʻurta qildiruvchining faoliyat turi / Vid deyatelnosti straxovatelya : ___________________________________________________________________________________ 6. Sugʻurta summasi va sugʻurta mukofoti / Straxovaya summa i straxovaya premiya . Koʻrsatkichlar / Pokazateli Son bilan / Siframi Soʻz bilan / Propisyu Sugʻurta summasi / Straxovaya summa Sugʻurta mukofoti / Straxovaya premiya Sugʻurta mukofoti boʻyicha siylov / Skidka po straxovoy premii Sugʻurtalovchiga toʻlanadigan sugʻurta mukofoti / Straxovaya premiya, uplachivayemaya straxovshiku 7. Transport vositasidan foydalanishda jabrlanuvchining hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq uni boshqarayotgan shaxsning fuqarolik javobgarligi yuzaga kelishi ushbu sugʻurta polisi boʻyicha sugʻurta hodisasi hisoblanadi. Straxovim sluchayem po nastoyashemu straxovomu polisu yavlyayetsya nastupleniye grajdanskoy otvetstvennosti litsa, upravlyayushego transportnim sredstvom v sootvetstvii s aktami zakonodatelstva, za prichineniye vreda jizni, zdorovyu i (ili) imushestvu poterpevshix pri upravlenii im. 8. Mazkur sugʻurta polisida transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) koʻrsatilmaydi. Bunda ularning fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilingan hisoblanadi. / B dannom straxovom polise ne ukazivayutsya blizkiye rodstvenniki vladelsa transportnogo sredstva (roditeli, muj (jena), deti, bratya, sestri). Pri etom ix grajdanskaya otvetstvennost schitayetsya zastraxovannoy. 9. Sugʻurtalovchining pochta manzili, shuningdek, uning barcha filiallari, ular bilan aloqa vositalari va ularning ish vaqti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar / svedeniya o pochtovom adrese straxovshika, vsex yego filialov, sredstvax svyazi s nimi i o rejime ix raboti: Hudud / Region Hududiy boʻlinmalar nomi / Naimenovaniye regionalnix podrazdeleniy Manzil va telefon raqami / Adress i nomer telefona - - - Berilgan sanasi: Data vidachi : “___” __________ 20___ y./g. Berilgan vaqti: Vremya vidachi : ____ soat / chasov ____ daqiqa / minut . ”;

2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

5-ilovada :

I boʻlimda :

1 — 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta tariflarining yillik bazaviy stavkasi miqdori (sugʻurta summasining belgilangan miqdoriga nisbatan foizlarda).

T/r Transport vositasi turi Yillik bazaviy stavka, T B 1. Yengil avtomobillar 0,2 2. Yuk avtomobillari 0,35 3. Avtobuslar va mikroavtobuslar 0,4 4. Tramvaylar, mototsikllar va motorollerlar, traktorlar, oʻziyurar yoʻl-qurilish mashinalari va boshqa mashinalar 0,075

2. Transport vositasidan koʻp foydalaniladigan hududga (roʻyxatdan oʻtkazish joyiga) koʻra sugʻurta tariflari koeffitsiyenti.

T/r Transport vositasidan koʻp foydalaniladigan hudud (roʻyxatdan oʻtkazish joyi) KT koeffitsiyenti 1. Toshkent shahri va Toshkent viloyati 1,2 2. Boshqalar 1,0

3. Transport vositasini boshqarishga qoʻyilgan shaxslar soni cheklanmagan holda, transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta qilishda sugʻurta tariflari koeffitsiyenti — KBO (2).

4. Oldingi oʻn ikki oy davomida yoʻl-transport hodisasida aybdor sifatida sugʻurta hodisalari sodir boʻlganligi yoki sodir boʻlmaganligiga qarab sugʻurta tariflari koeffitsiyenti.

T/r Koʻrsatkich nomi KBM koeffitsiyenti 1. Bitta sugʻurta hodisasi 1,3 2. Ikkita sugʻurta hodisasi 2,0 3. Uch va undan koʻp sugʻurta hodisasi 3,0

III boʻlimning muqaddimasidagi “sugʻurta puli” soʻzlari “sugʻurta summasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-ilovaning “2-bosqich” va “3-bosqich”-pozitsiyalari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ 2-bosqich Yoʻl-transport hodisasi sodir etilgan ikki transport haydovchilari, narkolog yoki masʼul tibbiyot xodimi 1. Yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma tuzilganidan soʻng ikkala haydovchi mastlik darajasini aniqlash yuzasidan ushbu hududdagi yoki unga yaqin boʻlgan narkologik dispanser yoxud sogʻliqni saqlash organlari tomonidan belgilangan tuman va shahar davolash-profilaktika muassasasiga murojaat qilib, tekshiruvdan oʻtadilar. 1. Xabarnoma tuzilgan vaqtdan eʼtiboran 4 soat ichida Yoʻl-transport hodisasi sodir etilgan ikki transport vositalari haydovchilari, ekspertiza (baholash) oʻtkazadigan tashkilot 2. Jabrlanuvchi yoʻl-transport hodisasi natijasida oʻzining mol-mulkiga yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash maqsadida oʻz tashabbusi bilan transport vositasini mustaqil ekspertizadan (baholashdan) oʻtkazadi va mustaqil ekspertiza natijalarini yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnomaga ilova qiladi. 2. Hodisa sodir etilgan vaqtdan eʼtiboran 3 ish kun ichida Yoʻl-transport hodisasi sodir etilgan ikki transport haydovchilari, sugʻurtalovchi 3. Haydovchilar tomonidan sugʻurtalovchilarga yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnoma unga quyidagi hujjatlar ilova qilingan holda taqdim etiladi: yoʻl-transport hodisasi joyining (avtotransport vositalari toʻqnashgan joyning (vaziyat oʻzgartirilmagan holdagi), transport vositalarining fotosurati va (yoki) videoyozuvi, transport vositalarining shikastlangan qismlarining fotosurati va (yoki) videoyozuvi; haydovchilarning sugʻurta hodisasini toʻgʻridan-toʻgʻri hal etish toʻgʻrisidagi arizalari; yoʻl-transport hodisasi sodir boʻlgan joydagi yoki unga yaqin joydagi narkologik dispanserda yoxud sogʻliqni saqlash organlari tomonidan belgilangan tuman va shahar davolash-profilaktika muassasasida yoʻl-transport hodisasi haqida xabarnoma tuzilgan paytdan eʼtiboran toʻrt soat ichida haydovchilarning mastlik holatini aniqlash boʻyicha tibbiy tekshiruv oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi bayonnoma; yoʻl-transport hodisasida ishtirok etgan haydovchilarning transport vositasini boshqarish huquqini beruvchi hujjatlarining, transport vositalari roʻyxatdan oʻtkazilgani haqidagi hujjatlarining koʻchirma nusxalari, shuningdek, sugʻurta polisining koʻchirma nusxalari. 3. Hodisa sodir etilgan vaqtdan eʼtiboran 3 ish kuni ichida 3-bosqich Sugʻurtalovchi, ekspertiza (baholash) oʻtkazadigan tashkilot, haydovchilar 1. Sugʻurtalovchi yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnomani hamda arizani qabul qilganidan soʻng uni tegishli jurnalda roʻyxatdan oʻtkazib, hujjatlarni tekshiradi hamda shikastlangan transport vositasini koʻzdan kechiradi, zarurat boʻlsa, mustaqil ekspertizani (baholashni) tashkil etadi. Sugʻurtalovchiga taqdim etilgan kundan eʼtiboran 15 kalendar kun ichida Sugʻurtalovchi 2. Sugʻurtalovchi yoʻl-transport hodisasi toʻgʻrisidagi xabarnomani va unga ilova qilingan materiallar va hujjatlarni koʻrib chiqadi va uning natijasiga asosan sugʻurta tovonini toʻlashni rad etish yoki uni toʻlash haqida qaror qabul qiladi va shu bilan birga, haydovchilarga tegishli transport vositalarini taʼmirlash hamda utilizatsiya qilishga ruxsat beradi. Sugʻurtalovchi, haydovchilar 3. Aybdor tarafning sugʻurtalovchisi sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, sugʻurta tovonini jabrlanuvchiga toʻlaydi. 3. Sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran 5 ish kuni ichida Sugʻurtalovchilar 4. Jabrlanuvchining sugʻurtalovchisi sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, sugʻurta tovonini jabrlanuvchiga toʻlaydi. Bunda sugʻurta hodisasini toʻgʻridan-toʻgʻri hal etish qoʻllanganda aybdor tarafning sugʻurtalovchisi jabrlanuvchining sugʻurtalovchisiga jabrlanuvchiga sugʻurta tovonini toʻlash bilan bogʻliq barcha xarajatlarni qoplab beradi. ”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 6-ilovada :

5-pozitsiya uchinchi ustunining “b” kichik bandining ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“sugʻurtalovchining vakolatli davlat organi bilan Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalanish va ushbu tizim doirasida oʻzaro axborot almashish toʻgʻrisida yozma bitimning mavjud boʻlishi”;

9-pozitsiya uchinchi ustunining “Sugʻurtalovchilar (qayta sugʻurtalovchilar) uchun qoʻshimcha litsenziya talablari va shartlari” boʻlimining “b” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“b) vakolatli davlat organi tomonidan belgilangan Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidan foydalanish talablari va shartlariga rioya qilish”.

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-apreldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalarida :

7-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

transport vositasining egasi boʻlmagan hollarda esa umumiy egalik huquqini yoki tasarruf etish huquqini beruvchi, egalik qilishga va foydalanishga berilganligini tasdiqlovchi hujjatni, transport vositasi egasining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklangan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisida koʻrsatilgan transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar), shuningdek, haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisi mavjud boʻlganda transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) bundan mustasno;

8-bandning oʻn birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Transport vositasi egasining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish boʻyicha haydovchilar soni cheklangan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisida koʻrsatilgan yoki haydovchilar soni cheklanmagan holda foydalanish sharti bilan rasmiylashtirilgan sugʻurta polisi mavjud boʻlganda transport vositasi egasining yaqin qarindoshlari (ota-ona, er (xotin), bolalar, aka-ukalar, opa-singillar) ushbu transport vositasidan mustaqil foydalanishi va uni boshqarishi mumkin. Bunda haydovchining transport vositasi egasining yaqin qarindoshi ekanligi DYHXX xodimlari tomonidan aniqlanadi”.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-iyuldagi 458-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Koʻmir, neft, gaz qazib olish va geologiya-razvedka ishlari tizimi xodimlarining majburiy davlat shaxsiy sugʻurtasi toʻgʻrisida” 1994-yil 16-iyuldagi 365-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 8-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Tibbiy-ijtimoiy ekspertiza xizmati tashkiliy tuzilmasini va faoliyatini tashkil etishga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 8-fevraldagi 62-son qaroriga 12-ilovaning 3-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2024-yil 30-iyuldagi 458-son qaroriga 1-ilovaning 2-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-iyul,

458-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2025-y., 09/25/458/0648-son)

lex.uz