📅 2025-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 23 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 23 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
НИЗОМ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
СХЕМАСИ
НИЗОМ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
РЎЙХАТИ
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-17-сон Фармонига мувофиқ:
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса — ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ йўналтирилиши белгиланган маблағларнинг 70 фоизи туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Саховат ва кўмак» жамғармаларига тенг улушда ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
а) маблағларни «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» ва «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармаларига ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1;
б) мазкур қарорнинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ҳар чоракда тасдиқланадиган тақсимот асосида тақсимланади.
Бунда маблағларни тақсимлашда туман (шаҳар)даги ногиронлиги бўлган шахслар ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ҳамда туманлар (шаҳарлар) бўйича аҳоли сони тўғрисидаги маълумотлар «Статистика» интеграллашган ахборот тизими орқали идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида олинади;
в) «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» жамғармаларига тушган маблағлар ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар)лардаги маҳаллалар аҳолиси сони, Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сони, ногиронлиги бўлган шахслар сонига мутаносиб равишда ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланади;
г) туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари маҳаллалар кесимида тақсимланадиган маблағлар миқдорини туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Саховат ва кўмак» жамғармалари маблағларини тақсимловчи масъул ташкилотлар ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, мазкур жамғармаларда шаклланган умумий маблағлар доирасида камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга;
д) ҳар йилнинг январь ойида мазкур банднинг «в» кичик бандига мувофиқ туман (шаҳар)лардаги маҳаллалар кесимида тақсимланган, бироқ ўтган молия йили якуни билан фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар мазкур бандда назарда тутилган тартибда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
2 1 . «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва уларнинг аъзоларига «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2026 йил 1 январга қадар кўрсатилган ижтимоий ёрдамлар пуллари фуқаролар ихтиёрида қолдирилсин.
3. Туман (шаҳар) ҳокимликлари 2025 йил 15 октябрга қадар «маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисида 2025 йил 1 августга қадар қабул қилинган коллегиал қарорларга мувофиқ туман (шаҳар) «Саховат ва кўмак» жамғармаларидан тегишли харажатларни амалга оширсин ҳамда ҳисобварақдаги қолдиқ маблағларни тегишлича Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаларига ўтказиб берсин.
4. Рақамли технологиялар вазирлиги бир ой муддатда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимини фуқароларнинг қонунчилик ҳужжатларига кўра тиббий ёрдам олиш учун имтиёзли тоифаларини вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилсин.
5. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 15 августга қадар «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ваучер асосида ёрдам кўрсатиш тизимини жорий этсин.
Бунда мазкур тизим эксперимент тариқасида 2025 йил 15 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда Андижон вилоятининг туман (шаҳар)ларида ўтказилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарорида :
а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4 , 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Белгилансинки:
а) «Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини ва уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, йиллик иш режаларини тасдиқлаш ҳамда жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) томонидан амалга оширилади. Бунда:
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади;
«Аёллар дафтари» жамғармасининг тақсимланган даромад ва харажатларнинг йиллик параметрлари Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
б) Васийлик кенгаши аъзолари жамғармани бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади;
в) «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағларининг шаклланиши ва сарфланиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Мазкур банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисига мувофиқ маблағларни тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан ҳамкорликда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман (шаҳар) бюджетларида шаклланган қўшимча манбалар ҳисобидан «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари харажатларини молиялаштиришга етарли бўлган миқдорда «Аёллар дафтари» жамғармасига маблағ йўналтириш юзасидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф киритилишини таъминласин.»;
в) 8-банддан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;
г) 1-иловада :
2-бандда :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
« камбағал оилалар — Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар;»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
3-параграф ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
34-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга эса «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда қоплаб берилади»;
35-бандда :
биринчи хатбошидаги ««Аёллар дафтари»га киритилган» сўзлари «камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда маблағ ўтказиб берилади.»;
36-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
38-бандда :
учинчи хатбошидаги ««Аёллар дафтари» жамғармаси ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Тиббий-меҳнат» сўзлари «Тиббий-ижтимоий» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
««Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.»;
39-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
59-банддаги «Молия вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари «Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
низомга 2-иловада :
5, 11, 13, 17, 20, 21, 31, 36, 38, 39 ва 41-позициялар чиқариб ташлансин;
14-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 14. Турар жой ижараси учун компенсация тўлаш. турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Хотин-қизлар фаоли » ;
д) 2-иловада :
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишини молиялаштириш учун белгиланган тартибда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ «Аёллар дафтари» жамғармаси ташкил этилади.»;
қуйидаги мазмундаги 4 1 ва 4 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«4 1 . Мазкур Низом 4-бандининг учинчи хатбошисида белгиланган маблағлар туман (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
4 2 . Мазкур Низомнинг 4 1 -бандига мувофиқ тақсимланган маблағлар Васийлик кенгаши томонидан маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари:
ушбу Низомга 1 — 7-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатишга;
қонунчиликда белгиланган миқдорлар доирасида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган тартибга мувофиқ хотин-қизлар учун маданий-маърифий, спорт ва бошқа тадбирлар ташкил этиш харажатларини молиялаштиришга;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Васийлик кенгаши томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
«Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
«Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.»;
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари:
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига — оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа асосида;
ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизларига — «маҳалла еттилиги» томонидан тасдиқланган «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурлари асосида Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ сарфланади.»;
13-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аёллар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларининг маҳаллалардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир маҳалла кесимида тақсимланишини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Аёллар дафтари» жамғармасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;»
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — ўн биринчи хатбошилар тегишлича олтинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
14-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;»;
17-банддаги «Туман (шаҳар)лар» сўзларидан кейин «иқтисодиёт ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-банддаги «Бош прокуратураси ҳузуридаги» сўзларидан кейин «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги 1 — 7-иловалар билан тўлдирилсин:
««Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади; «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 8 март — «Хотин-қизлар куни»да эълон қилинади. 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир марта 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 7. Изоҳ: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолига тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда хотин-қизлар фаоли томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойининг 20-санасига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 8 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар хотин-қизларининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг хотин-қизларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг олий таълим ташкилотларида таълим олаётган хотин-қизлар ёки уларнинг икки ва ундан ортиқ фарзандларининг бир нафарига тўлов-контрактини тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ва уларнинг фарзандлари 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари ёки уларнинг фарзандларининг олий таълим ташкилотига ўқишга кирганлиги ҳақидаги олий таълим ташкилоти буйруғи; тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома. 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Мазкур ёрдам қуйидагиларга тақдим этилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда бевосита ушбу шахсларга; Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг хотин-қизларнинг икки ёки ундан ортиқ фарзандлари олий таълим ташкилотининг бакалавриат ёки магистратура йўналишнинг кундузги шаклида таълим олаётганда мазкур фарзандларнинг бир нафарига. 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Олий таълим ташкилотини тугатгунга қадар бир маротаба 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Олий таълим ташкилотига тўлов-контракт асосида таълим бериш тўғрисидаги шартнома мувофиқ ўтказилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ҳамда жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача; жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархлар доирасида. 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари; ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан катта хотин-қизлари. 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма. 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Камбағал оилалар реестрида турганда ёки солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда; б) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади. 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир марта 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга кўрсатилган тиббий ёрдам харажатларини қоплаш бўйича шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан йўлланма асосида амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун кўзда тутилган маблағларни ҳар ойга алоҳида режалаштиради; Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳар ойнинг 5 санасига қадар мазкур ойда «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган маблағлар миқдори ҳақидаги маълумотларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига тақдим этади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади, бунда режалаштирилган маблағлар миқдори ёрдам кўрсатиладиган шахс жарроҳлик амалиётисиз даволанадиган ҳолатда БҲМнинг 50 бараваридан кам бўлса, жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган ҳолатда ушбу амалиётни ўтказиш билан боғлиқ бўлган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қопланиши белгиланган базавий нархдан кам бўлса, йўлланмани тасдиқлаш рад этилади ва бемор даволаниш учун навбатдаги ойда мурожаат қилади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиёти ўтказилганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. 7. Изоҳ: а) мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Ёшлар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. б) Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. в) ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Хотин-қизларга турар жой ижараси учун компенсация тўлаб бериш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача) 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тузилган тураржой ижараси тўғрисидаги шартнома 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: - 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Чекланмаган муддатга 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Турар жой ижараси тўғрисидаги уч томонлама шартномага мувофиқ тўлаб берилади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш учун маблағ ажратиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган хотин-қизлар; ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизлар. 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: - 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир марта 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизматлар ва ишлар)ни етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ тўланади. 7. Изоҳ: а) мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, далолатнома тузилади. Бунда, мазкур далолатномада ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилади; б) ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирлаш учун харид қилинадиган товарлар, шу жумладан қурилиш моллари харидини амалга оширишда товар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчиларни махсус ахборот порталида эълон жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш орқали аниқланади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш тарзидаги ижтимоий ёрдамни кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: «Аёллар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар учун берилади: боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар; ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар; қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлардан — боқувчисини йўқотганлигини ёки боқувчиси суд томонидан бедарак йўқолган деб эълон қилинган ёхуд вафот этган деб топилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўлим ҳақидаги гувоҳнома, суд ҳал қилув қарори ёки бошқа ҳужжатлар); б) ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлардан: I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар; тезкор тиббий муолажага муҳтожликни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома; в) қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлардан — фарзанди ногиронлиги бўлган бола эканлиги ёки фарзандига I ва II гуруҳ ногиронлик белгиланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: - 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир марта 6. Изоҳ: а) мазкур ёрдам «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тартиб-таомиллар асосида тақдим этилади; б) мазкур паспортнинг 3-позициясида назарда тутилган ҳужжатлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади. Агарда тегишли ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олиш имконияти бўлмаганда, улар мазкур паспортнинг 2-позициясига мувофиқ тегишли тоифадаги хотин қизлардан сўраб олинади.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган 30 ёшдан ошган ногиронлиги бўлган хотин-қизлар. 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. 7. Изоҳ: Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади. » .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 7 июндаги 312-сон қарорида :
а) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
юридик шахс бўлмаган ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасини ташкил этиш тартиби;
ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш тартиби;
ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқариш ва улардан фойдаланиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаларини ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларини туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи этиб белгилаш;
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга уларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш;
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож ҳамда иқтидорли ва фаол ёшларга кўмаклашиш;
ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш ҳамда амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатиш орқали ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби.
5. Белгилансинки:
Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг даромадлар ва харажатлар параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни, иш режаларини тасдиқлаш ҳамда маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — тегишли ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши раиси ҳисобланади;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари Васийлик кенгашлари аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади»;
б) 14-банддаги «Спортни ривожлантириш» сўзлари «Спорт» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 16-банддаги «хизмати» сўзи «қўмитаси» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 18-банддаги «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига» сўзлари «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси), шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармаларини (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси) ташкил этиш, уларнинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига мувофиқ белгиланган тартибда шакллантирилади.
3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди.
Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармаларида, шунингдек, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг маблағлари туман (шаҳар) ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
2-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари
4. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишлича Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағларни, биринчи навбатда, тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказиб бориш юзасидан таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритиб борсин.
5. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ажратмалар;
туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандида белгиланган тушумларнинг мазкур Фармонга 3-иловага мувофиқ миқдордаги маблағлар;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган манба ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг умумий миқдори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан белгиланади. Бунда:
ушбу маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан туманлар (шаҳар)лар кесимида улардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади;
заруратга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари қарорларига асосан туман (шаҳар) бюджетлари қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига ўтказилади.
6. Ушбу Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига туманлар (шаҳарлар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб миқдорларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда автоматик равишда тақсимланади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
7. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида қайта тақсимланади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини ўз вақтида ва тўлиқ шакллантиришга шахсан масъул ҳисобланади.
3-боб. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш
9. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:
тегишли ҳудуднинг қўшимча манбалари нисбатан кам миқдорда шаклланган туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига;
Ёшлар ишлари агентлиги директори томонидан тасдиқланган календарь режада белгиланган маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасидаги лойиҳалар, ёшлар фестиваллари, форумлар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни молиялаштиришга;
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратишга мўлжалланган енгил турдаги кичик кутубхоналар ва спорт объектларини барпо этиш ҳамда уларни замонавий жиҳозлашга;
маҳаллалардаги ёшлар етакчилари учун ажратилган хизмат хоналарини моддий-техник жиҳозлар (мебель, планшет, компьютер тўплами, алоқа, интернет ва бошқалар) билан таъминлашга;
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади.
10. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари:
а) камида 3 нафар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоси бўлган ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 60 бараваригача грант ажратишга;
б) Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари учун:
БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплашга;
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилишга;
ёшларнинг автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга;
профессионал ва олий таълим ташкилотлари ёш ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи, аммо БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган қисмини тўлаб беришга;
ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга ўқиш харажатларининг ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача бўлган қисмини қоплашга;
ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун олти ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳар ойда БҲМнинг 1 бараваригача субсидия ажратишга;
ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун маҳаллий босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 4 бараваригача, халқаро босқичдаги тадбирларга БҲМнинг 40 бараваригача субсидия беришга;
ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда қоплашга;
ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия беришга;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга ҳар ойда ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда 12 ойгача турар жой ижараси учун компенсация тўлашга;
в) Камбағал оилалар реестрига киритилган ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига нисбатан минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги аъзоларининг жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун БҲМнинг 50 бараваригача ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан белгиланган базавий нархлар доирасидаги харажатларини қоплаш мақсадида Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига;
г) маҳалла даражасида бир календарь ой учун БҲМнинг 20 бараваригача, бироқ молия йили давомида жамғарма тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга;
д) ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплашга йўналтирилади.
11. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин. Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ижтимоий ёрдам бошқа манбалар ва жамғармалар томонидан кўрсатилганда тақдим этилишига йўл қўйилмайди.Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 10-банди «б» кичик банди бешинчи-саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, зарур ҳолларда, ушбу Низомнинг 10-банди «б» кичик банди бешинчи — саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратилиши мумкин.
13. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) тузилади.
Васийлик кенгаши таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорига мувофиқ тасдиқланади.
Васийлик кенгаши раиси ва аъзолари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасини бошқариш бўйича фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Васийлик кенгаши раиси ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини бошқарувчи ҳисобланади.
14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи ҳисобланади.
15. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларини сарфлаш, туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларига йўналтириш тегишлича Васийлик кенгашининг қарори асосида амалга оширилади.
Васийлик кенгаши йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта — ҳар ойнинг охирги санасигача ўтказилади.
Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларида шаклланиб, ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда маҳаллалар кесимида тақсимланган маблағларни сарфлаш тегишлилигига кўра «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарори асосида, шунингдек, ушбу Низомнинг 11-бандида назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
16. Васийлик кенгаши раиси Васийлик кенгаши йиғилишларига раислик қилади.
17. Васийлик кенгашлари қарорлари Васийлик кенгаши йиғилиши баёни билан расмийлаштирилади.
18. Васийлик кенгаши:
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг даромад ва харажатлари йиллик параметрларини, уларнинг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни, шунингдек, «Ёшлар дафтари» жамғармасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлайди;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини тасдиқлайди;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишда шаффофликни таъминлайди;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан алоҳида тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига ҳомийлик хайриялари, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилишга кўмаклашади;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасига юклатилган вазифаларни Васийлик кенгаши аъзолари ўртасида тақсимлайди;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига тааллуқли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;
ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси фаолиятига алоқадор бошқа масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
19. Ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:
«Ёшлар дафтари» жамғармасининг йиллик иш режаси ва дастурларини ишлаб чиқади;
Васийлик кенгаши йиғилиши кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини юритади ва расмийлаштиради;
Васийлик кенгаши аъзоларига Васийлик кенгаши йиғилишининг вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради.
Васийлик кенгаши томонидан қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат этувчига хабар юборади.
Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
20. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи:
маҳаллалар бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотларни «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига киритиб борилишини таъминлайди;
давлат томонидан бериладиган ижтимоий кўмак ва кўрсатиладиган моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг якка тартибдаги анкетасида қайд этиб боради;
туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасидан ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган тартибда тегишли маҳаллага тақсимланган маблағлар етарли бўлмаган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг қарорини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига маблағ ажратиш ҳақида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига мурожаат юборишни сўраб туман (шаҳар) ҳокимига сўров хати киритади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг мурожаатлари билан ишлайди ва кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га тақдим этади.
4-боб. «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
21. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳисобот бўлимлари томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла кесимида тақсимланиши ва жамғарманинг харажатлари тўғрисида, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисми миқдори тўғрисида Ёшлар ишлари агентлигига маълумот бериб боради.
22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет ижроси ҳисоботини шакллантириш даврида тегишлича «Ёшлар дафтари» жамғармаси ҳисоботи ҳам қабул қилинади.
23. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот беради.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаларининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига олиб қўйилмайди.
25. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган ишлар учун ажратилган маблағлар самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат ўрнатади.
26. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги «Ёшлар дафтари» жамғармалари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ёшлар дафтари» жамғармаси васийлик кенгашининг
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Васийлик кенгаши раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари (келишув асосида) 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари бошлиқлари 6. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқлари 8. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси, вилоятлар маданият бошқармалари бошлиқлари 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари бошлиқлари 10. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари бошлиқлари 11. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси бошлиқлари, Васийлик кенгаши котиби
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — «Ёшлар дафтари»га кириш ёки «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватлаш бўйича мазкур Низомга мувофиқ мурожаат қилган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки уларнинг вакили (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс;
Васийлик кенгаши — ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал орган;
«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш тизими;
«Ёшлар дафтари» электрон платформаси (электрон платформа) — ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш тизимини яратиш ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил этиш, ёшларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар самарадорлиги мониторингини олиб бориш имконини берувчи махсус электрон платформа;
«Ёшлар дафтари» жамғармаси — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)ларда ташкил этилган жамғарма;
«Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари;
ёшлар етакчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада жорий этилган маҳаллалардаги ёшлар етакчиси;
ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар мустасно);
календарь режа — ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудудий тадбирларни молиялаштириш учун «Ёшлар дафтари» электрон платформаси орқали шакллантириладиган ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланадиган йил ёки ярим йилга мўлжалланган режа;
«маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотлари — ёшларни касб-ҳунар, тадбиркорлик, таълим, фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотлари;
секторлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг коллегиал ишчи тузилмаси.
Календарь режада акс этмаган бироқ ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, маҳалла, сектор, туман (шаҳар) босқичларини ўзида акс эттирган тадбирларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармаси билан келишилгандан сўнг «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллада ёшлар сиёсати соҳасида ташкил этиладиган лойиҳа, танлов ва тадбирларини молиялаштириш Ёшлар ишлари агентлиги билан келишган ҳолда белгиланган тартибда календарь режага киритилгандан сўнг ҳудудий ва туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
3. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ушбу Низомга мувофиқ ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. «Ёшлар дафтари»ни шакллантириш
4. «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
оила аъзоси «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган;
оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган;
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган;
боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган;
ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланган;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ишга лаёқатсиз;
I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
фарзандида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган;
ота-онасидан бирида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган, иккинчиси эса иш фаолиятини тўхтатган ҳолда беморга қарашга мажбур бўлган ёхуд ота-онасининг ҳар иккисида I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган;
юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган;
зўравонлик ва эксплуатация, табиий офатлар, ҳалокатлар, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатида ҳаётига, соғлиғига, мулкига зарар етган;
«Меҳрибонлик» уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган;
ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган;
даволанишга муҳтож бўлган бемор ёшлар;
жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган;
муайян яшаш жойига эга бўлмаган;
психологик маслаҳатга муҳтож;
никоҳи қайд этилганига уч йилдан ошмаган ёш оила;
деҳқончилик ёки томорқа хўжалигини юритаётган;
ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёшлар киритилади.
5. «Ёшлар дафтари»га ёшлар яшаб турган жойи бўйича киритилади. Бунда ёшларнинг яшаб турган жойи бўйича ҳисобда турмаслиги уларни «Ёшлар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.
Ушбу Низомнинг 4-бандида келтирилган тоифадаги ариза берувчилар электрон платформа орқали:
ариза берувчининг бевосита ўзи томонидан электрон платформага тегишли маълумотларни киритиш;
ариза берувчи томонидан Ёшлар ишлари агентлигининг «1093» қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиш;
ёшлар етакчисининг кўмагида электрон платформага ариза берувчининг тегишли маълумотларини киритиш йўли билан «Ёшлар дафтари»га киритилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режага мувофиқ камбағал оилаларнинг ёшлари «Ёшлар дафтари»га қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда автоматик равишда киритилади.
6. Ариза берувчининг ижтимоий тоифаси «Ёшлар дафтари» ахборот тизимига интеграция қилинган маълумотлар базалари орқали автоматик текширилади. Аризачининг маълумотлари ушбу Низомнинг 2 — 10 ва 12-13-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдам ажратиш талаб ва шартларга тўғри келиши тасдиқлангандан сўнг ёшлар етакчиси томонидан «Ёшлар дафтари» ахборот тизими орқали тавсиянома шакллантирилади.
Тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, ушбу Низомнинг 2 — 10 ва 12-13-иловаларида назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар бўйича тавсиянома бир иш кун ичида кўриб чиқиш учун «маҳалла еттилиги»га киритилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда ўрганилмасдан тавсиянома шакллантирилади ҳамда «маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилади.
Ушбу Низомнинг 4-иловасида кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш учун тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, бир иш куни ичида ёрдам олувчининг касаллигига кўра ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимидан текширилади.
Бунда агар икки ой муддат ичида ёрдам олувчининг йўлланмаси мавжудлиги тасдиқланмаса тавсиянома бекор қилинади.
7. «Маҳалла еттилиги» томонидан ёшлар етакчисининг тавсияномаси беш иш куни ичида (шошилинч кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) коллегиал тартибда кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
аризачига «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ижтимоий ёрдам ажратиш тўғрисида;
тавсияномада кўрсатилган ёрдам миқдори туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тақсимланган миқдоридан ортиқ бўлган тақдирда, кўрсатиладиган ёрдамларнинг миқдорини камайтириш ёки ёрдам кўрсатишни кейинги ойга кечиктириш ҳақида;
аризачига туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида.
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ёшлар дафтари» ахборот тизимида автоматик шакллантирилади. Бунда кўрсатиладиган ёрдамнинг миқдори фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ёшлар етакчиси томонидан киритилади.
«Маҳалла еттилиги» томонидан ёшлар етакчисининг ҳар бир тавсияномаси алоҳида кўриб чиқилиб, овоз берилади ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан аризачига «Ёшлар дафтари»га киритиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда овозлар тенг бўлиб қолганда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
8. Ариза берувчига «Ёшлар дафтари»га киритилганлиги ёки киритиш рад этилганлиги ҳақида асосланган хабар, шу жумладан, СМС-хабарнома юборилади.
9. Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, оиласининг ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган ёшларга ушбу Низомнинг 1 — 13-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади.
10. Камбағал оила ёшларига ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда уларнинг оиласини камбағалликдан чиқариш бўйича ишлаб чиқилган индивидуал режага мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
1-§. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш
11. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни маҳалла, сектор, туман (шаҳар) ва ҳудуд даражасида ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомга 14-иловада келтирилган схемага мувофиқ молиялаштирилади.
Ҳар бир маҳалла даражасидаги тадбирларга бир календарь ой учун — БҲМнинг 20 бараваригача маблағ ажратилади. Календарь режага киритилмаган тадбирлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилишига йўл қўйилмайди.
Календарь режага киритилган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор ва туман (шаҳар) босқичларини молиялаштириш туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари томонидан асосли ҳисоб-китоб қилинган ҳолда тадбир ташкил этиш режалаштирилган маҳалладаги «маҳалла еттилиги»га юборилади. «Маҳалла еттилиги» мурожаатга асосан қарор қабул қилади ва тадбирларни молиялаштириш чораларини кўради.
Ҳудудда ўтказиладиган республика ва ҳудуд даражасидаги тадбирлар ҳудудий «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
12. Маҳалла даражасидаги тадбирларни ташкил этиш учун маҳалладаги ёшлар етакчиси Календарь режадан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури хусусидаги маълумотларни тақдим этади.
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари беш иш куни ичида маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни тегишли «маҳалла еттилигига» юборади.
13. «Маҳалла еттилиги» маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликларни харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
«Маҳалла еттилиги» қарори асосида товар моддий бойликлар «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилинади.
14. Туман (шаҳар) ҳокимлиги товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди.
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари икки иш куни ичида товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига ҳисобот топширади.
15. Календарь режада белгиланган лойиҳа, танлов ва тадбирларни сектор, туман (шаҳар) босқичларини ўтказиш учун туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари тегишлилиги бўйича «маҳалла еттилиги»га чораклик тадбирлар режасини тақдим этади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Тадбирлар режаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқлангандан сўнг тадбирларни ўтказиш учун тегишли «маҳалла еттилиги»нинг қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари» жамғармасидан маблағлар ажратилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда тадбирларга ажратиладиган товар моддий бойликларни харид қилади.
Туман (шаҳар) ҳокимлиги товар моддий бойликлар харид қилингандан сўнг уч иш куни ичида туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди.
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари ўтказилган тадбирлар бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот тақдим этади.
16. Календарь режага киритилмаган тадбирларни ташкил этишга маҳалладаги ёшлар етакчисини жалб этишга йўл қўйилмайди.
2-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш
17. «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларнинг бандлигига қуйидаги йўналишларда кўмаклашилади:
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Савдо-саноат палатасининг туман (шаҳар) тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари томонидан касбий кўникмалар марказлари, давлат ва нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитишни ташкил этиш, тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил равишда банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш орқали бандликка кўмаклашиш;
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари (туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари), Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, тижорат банклари ҳамкорлигида тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларда ёшлар учун яратилаётган янги иш ўринларига ишга жойлаштириш;
секторлар раҳбарлари аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда мавжуд вакансия ва захира (квота) иш ўринларига ишга жойлаштириш ҳамда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш;
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари билан биргаликда фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги кооперативларига жалб қилиш, шунингдек, деҳқончилик билан шуғулланиш учун янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларини 0,10 гектардан 1 гектаргача белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдолари орқали 10 йилга ижарага ер бериш;
секторлар раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокимларининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари билан биргаликда ҳудуддаги қурилиш ишларига жалб қилиш;
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан биргаликда ёшлар бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ёшларни ишга қабул қилган иш берувчиларни рағбатлантириш мақсадида субсидиялар ажратишга кўмаклашиш.
Ушбу бандда кўрсатилган йўналишлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш
18. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
а) Савдо-саноат палатаси ва «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси томонидан:
48 соатлик (ҳафталик) ўқув дастури асосида ўқув курсларида тадбиркорликка бепул ўқитилади;
ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларнинг ўзини ўзи даромадли меҳнат билан банд қилиш ёки уларнинг доимий меҳнат билан бандлигини таъминлашга (иш ўринлари яратишга) қаратилган лойиҳаларини тузиш ва амалга оширишга кўмаклашади;
б) «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилади.
«Микрокредитбанк» АТБ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларга кредит олишда кўмаклашиш, бу масалада республикада ажратилган кредитларнинг статистик ҳисоботини юритиш ва кредит ажратилгандан сўнг уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш учун доимий қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ишларни мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади.
19. Кредитлар «Ёшлар дафтари»га киритилган ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришга йўналтирилади.
Бунда:
тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахсларга, шу жумладан, ёшларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги кредитлар гаровсиз;
кичик тадбиркорлик субъектларига учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулк гарови ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда кредитлар ажратилади.
Кредитларни илгари олинган кредитлар ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтаришга, шахсий эҳтиёж учун автотранспорт сотиб олишга, маъмурий харажатларни тўлашга, жумладан, автотранспорт воситасининг таъминоти, мебель, алоқа хизматлари тўлови ва уяли телефон сотиб олишга ҳамда қонунчилик ҳужжатлари ва Марказий банкнинг қоидаларига кўра тақиқланган фаолиятларга ажратишга йўл қўйилмайди.
Кредитлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида 14 фоизлик ставкада:
оилавий тадбиркорлик, даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларга — 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
чорвачилик (четдан келтирилган наслли қўй ва эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун — 1 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун — 3 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ажратилади.
20. Кредитлар қарз олувчининг ссуда ҳисоб рақамидан кредит шартномасида белгиланган мақсадлар учун тегишли ташкилотларнинг банкдаги ҳисоб рақамига пул ўтказиш йўли билан ажратилади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган ёшларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ва АТ «Халқ банки»нинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан «Ёшлар дафтари»да ҳисобда турган ёшларнинг қатъий навбатма-навбат мурожаат қилиши асосида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона платформаси орқали ажратилади.
21. «Ёшлар дафтари»га киритилган, бироқ кредит олишни рад қилган ёшларнинг доимий бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан йиллик 14 фоизлик ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин.
Бунда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни доимий иш билан таъминлаш шарти билан самарадорлиги юқори ва барқарор иш ўринлари яратишга қаратилган лойиҳаларига Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасидаги ресурслар ҳисобидан 225 миллион сўмдан ортиқ, бироқ 1 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланган тартиб асосида кредит ажратилиши мумкин.
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир ёш учун 33 миллион сўмгача миқдорда мутаносиб равишда белгиланади.
22. Савдо-саноат палатаси, «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари жойларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ошириш ва бизнес лойиҳаларини тузишга кўмаклашади.
4-§. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш
23. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини ташкил этиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:
уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган ёшлар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида, хусусан ҳудудлардаги касбий кўникмалар марказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканларида касб-ҳунарга ўқитилади (хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно);
уюштирилган меҳнат миграцияси йўли билан чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёшларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
Меҳнат миграциясидан қайтиб келган ёшларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чоралар-тадбирлар кўрилади.
4-боб. «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тартиби
24. Ёшлар қуйидаги ҳолларда «Ёшлар дафтари»дан чиқарилади:
бандлиги таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
ўз аризасига кўра;
«Ёшлар дафтари»га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг «Ёшлар дастури»га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни «Ёшлар дафтари»дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
Иш берувчи томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида ва Ягона миллий меҳнат тизимида акс этган тақдирда, иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади ҳамда «Ёшлар дафтари»дан чиқариш учун асос бўлади.
Доимий ва вақтинча яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, доимий яшаш ва вақтинча турар жойи бўйича рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмасдан «Ёшлар дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
25. Ёшлар етакчилари мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатларга асосан ёшларни «Ёшлар дафтари»дан чиқариш бўйича туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига электрон платформа орқали тавсия беради.
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»дан чиқариш тавсия этилаётган ёшларни беш иш куни ичида мазкур Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўйича ўрганиб, ҳақиқатда чиқариш ёки рад этишни электрон платформада белгилайди.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳолатлардан бошқа сабаблар билан «Ёшлар дафтари»дан чиқарилган тақдирда, амалий ёрдам бериш учун «Ёшлар дафтари»га қайта киритилади.
26. «Ёшлар дафтари»дан чиқарилаётган ёшлар бир кун ичида бу ҳақида хабардор қилинади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
27. Туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасида ушбу Низомда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни молиялаштириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими бошлиғи «маҳалла еттилиги»нинг қарорини илова қилган ҳолда туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳақида туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига мурожаат юборишни сўраб туман (шаҳар) ҳокимига сўров хати киритади.
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашининг қарори асосида зарур маблағлар туман (шаҳар) «Ёшлар дафтари» жамғармасига ажратилади.
Ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорига асосан қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа йўналишлар бўйича ҳам ёшларга моддий ва ижтимоий ёрдам берилиши мумкин.
28. Секторлар раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари электрон платформада «Ёшлар дафтари»ни юритиш билан боғлиқ масалалар тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда унга маълумотларни киритиш ва чиқариш, уларнинг ҳаққонийлиги бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида барча ҳисоботлар электрон платформада шакллантирилади.
29. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш:
маҳалла даражасида — туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари, туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари бошлиқлари;
туман (шаҳар) даражасида — вилоят секторлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари;
вилоят даражасида — Ёшлар ишлари агентлиги, секторлар, тегишли вазирликлар ва идоралар;
республика даражасида — Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан амалга оширилади.
30. Ёшлар етакчилари томонидан «Ёшлар дафтари»га киритилган ҳар бир ёшларнинг аниқланган муаммолари бартараф этилганлиги ҳақидаги ҳисоботлар электрон платформага киритиб борилади.
31. Ёшлар ишлари агентлиги электрон платформага маълумотларнинг киритилиши юзасидан мониторинг юритади.
32. «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган «Ёшлар дастури»нинг ижроси ҳар чоракда камида бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашида муҳокама қилинади.
Кенгаш сессияларида муаммоларни ҳал қилишга масъул бўлган секторлар ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилади.
33. Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар дафтари»га юритилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳудудий бўлинмалардан олинган маълумотларни тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан ҳар ой якуни билан таҳлил қилади.
Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар бўйича бартараф этиш мақсадида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борилади.
34. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар «Ёшлар дастури» ижроси бўйича маълумотларни Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этади.
35. «Ёшлар дастури» ва «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича мутасадди бўлган вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг барча даражадаги раҳбарларининг ҳисобдорлигини Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида кўриб чиқиш учун ҳар чорак якунида «Ёшлар дафтари» юритилиши бўйича таҳлилий маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.
36. Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси камчиликка йўл қўйган масъул ташкилотлар раҳбарларига баҳо беради, чоралар кўради, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши ва ижрога йўналтирилишини таъминлайди.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Камида 3 нафар ёшларнинг бандлиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 60 бараваригача 2. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар 3. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). 4. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили июнь ойида ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси томонидан тасдиқланади; «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танлови якуни бўйича ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили 30 июнь — «Ёшлар куни»да эълон қилинади. 5. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир марта 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга лойиҳа учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларнинг ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 7. Изоҳ: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили апрель ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ёшлар етакчисига тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ёшлар етакчиси томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили май ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 июнга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ёшларини бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ёшларини** доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ногиронлиги бўлган ёшларнинг параспорт тўгаракларига қатнашиши учун йўлкира харажатларини қоплаш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 1 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари билан тузилган шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Ҳар ойда 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган аъзолари ҳақиқатда параспорт тўгаракларига қатнашиши Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. 2. Мазкур ёрдам маблағлари йўналишсиз такси хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига шартнома асосида ҳар ойда кейинги ойнинг 5-санасига қадар ўтказиб берилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётган ёшлар учун махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларини харид қилиш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 10 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Камбағал оилалар ёшларининг 6 ой давомида мунтазам спорт ва санъат тўгаракларига қатнашаётганлиги тўғрисида тўгарак раҳбари маълумотномаси. Бунда маълумотноманинг ишончлилиги ўша ҳудуддаги ёшлар етакчиси томонидан ўрганилади. Махсус спорт формаси, инвентарь ёки мусиқа ва чолғу асбобларининг аниқ номи, тури ва бошқа зарурий параметрлари кўрсатилган талабнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 20 ёш 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир маротаба 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам доирасида тегишли буюм ёки инструмент Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг 14 — 20 ёшдаги аъзосининг талабномаларига мувофиқ маблағ ажратувчи томонидан харид қилиб берилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: 1. Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 2. Ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оила аъзоларининг мурожаати. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Камбағал оилалар реестрида туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун солиқ органларининг маълумотига кўра оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаганда; в) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир маротаба 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади. 9. Изоҳ: 1. Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Саховат ва кўмак» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. 2. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. 3. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 8 бараваригача 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 18 — 30 ёш 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир марта 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур субсидиянинг 50 фоизи ўқув курси бошланишида, қолган қисми миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан сўнг тўлаб берилади. 2. Субсидия тўловларининг 50 фоизи автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсини ташкил қилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига шартнома асосида, қолган 50 фоизи шартнома шартларига кўра таълим ташкилотига ўтказиб берилади ёки фуқарога тўлаб берилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Профессионал ва олий таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: - 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг 14 — 30 ёшдаги касбий таълим, бакалавриат ва магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган ўқувчи-талаба аъзоларига берилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга тураржой ижараси учун компенсация тўлаш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ҳар ойда, ижара тўловларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача). 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Солиқ органлари томонидан бериладиган электрон ижара шартномаси. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: Оила аъзолари 30 ёшдан ошмаган шахслар. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга. 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур компенсация Камбағал оилалар реестрига киритилган ёш оилаларга ажратилади. 2. Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ажратилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёшларнинг тадбиркорлик, анъанавий ва замонавий касбларни эгаллаш, ахборот технологияларини ўрганиш ва хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 4 бараваригача бўлган миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга. 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратиш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Ҳар ойда, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Тегишли маблағлар ўқув курсларини ташкил этган таълим ташкилотлари билан тузилган шартномага мувофиқ ўтказилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия бериш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Маҳаллий босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 4 бараваригача; Халқаро босқичдаги тадбирлар учун БҲМнинг 40 бараваригача. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Олимпиада, танлов ёки мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир марта
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижараси ёки зарур жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 50 бараваригача. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: - 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ижара шартномаси ёки зарур жиҳозлар харид қилинганлиги тўғрисидаги шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 18 — 30 ёш. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: - 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир марта. 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур ёрдам чекка ва олис ҳудудлардаги қишлоқ жойларда ташкил этилган ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига татбиқ этилади. 2. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотида ўқитиладиган ўқувчиларининг камида 20 фоизини Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши лозим.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия бериш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалининг тўлиқ қисми. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: Оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартнома. 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 18 — 27 ёш. 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оила Камбағал оилалар реестрида туриши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир марта. 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Субсидия ёрдам кўрсатиладиган ёшлар ва туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлими ўртасида тузилган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақамига бадал ўтказиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш. 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. 3. Ижтимоий ёрдамдан фойдаланиш учун асос: - 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдам олувчининг ёш тоифаси: 14 — 30 ёш 6. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 8. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. 9. Изоҳ: Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.
«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга 14-ИЛОВА
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, беш муҳим ташаббус доирасидаги тадбирларни молиялаштириш
Босқич Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Маҳалладаги ёшлар етакчиси Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига календарь режага мувофиқ чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва туридан келиб чиқиб, товар моддий бойликлар ажратиш бўйича мурожаат юборади. Ҳар чоракдан аввалги ойнинг 25-кунига қадар Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Маҳаллалар бўйича чораклик лойиҳа, танлов ва тадбирлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотларни календарь режага мувофиқлигини текширади ва ажратиладиган товар моддий бойликлар тури ва сони тўғрисидаги маълумотларни тадбир ташкил этиш режалаштирилган «маҳалла еттилиги»га юборади. 5 иш куни ичида 2-босқич «Маҳалла еттилиги» Маҳаллалар бўйича режадаги товар моддий бойликлар харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қонунчиликда белгиланган муддатларда Туман (шаҳар) ҳокимлиги Товар моддий бойликларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилади ҳамда уларни туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига етказилишини таъминлайди. 3 иш куни ичида 3-босқич Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлими Товар моддий бойликларни маҳаллалар бўйича тақсимлаб, маҳалладаги ёшлар етакчиларига тарқатади. 2 иш куни ичида Маҳалладаги ёшлар етакчиси Товар моддий бойликларни ёшларга тарқатиш бўйича, топшириш, қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради ва қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимларига ҳисобот топширади. 3 иш куни ичида » .
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир дафтар» орқали ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 31 майдаги 313-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «уларга киритилган фуқаролар» сўзлари «туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . 2025 йил 1 августдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) ҳузурига ўтказилсин. Бунда:
амалдаги молиялаштириш манбалари сақлаб қолинган ҳолда, ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади;
ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармалари учун очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги туман (шаҳар)лар кесимида аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир туман (шаҳар) бўйича ҳудудий бошқармалар учун ғазначилик бўлинмаларида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига тақсимланади».
г) 5-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«йиғилган маблағлар туман (шаҳар)лардаги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонига мутаносиб равишда ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги «Саховат ва кўмак» жамғармасига автоматик равишда тақсимланишини таъминласин»;
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар ва оилаларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. «Саховат ва кўмак» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади ва унинг маблағлари тегишли ғазначилик бўлимларида алоҳида очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида йиғилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваучер — айрим турдаги товарларни давлат томонидан қоплаб бериладиган маблағлар (субсидия) ҳисобидан харид қилиш имкониятини тақдим этувчи, амал қилиш муддати икки ой бўлган матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланган электрон ҳужжат;
сотувчи — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни етказиб бериш хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари;
электрон савдо платформаси — товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдисини масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ)нинг таркибий қисми;
электрон савдо майдончаси — қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларнинг олди-сотдисини рақобатли усулда масофадан туриб амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими;
электрон савдо майдончасининг оператори — электрон савдо майдончаси хизматларини рақобатли усулда кўрсатувчи ҳамда буюртмалар етказиб берилишини таъминловчи юридик шахс.
4. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс (ўн олти ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили)га ёрдамлар кўрсатиш фуқароларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш ва шундай вазиятга тушганларни оғир ижтимоий вазиятдан чиқариш мақсадида ёрдам кўрсатилади.
5. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган шахслар ва оилаларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда туришидан қатъий назар мурожаати ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан кейс-менежмент усулидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган ўрганишлар натижалари бўйича аниқланади.
6. Ёрдам олувчилар ваучер асосида уй-жой таъмирлаш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни ўз танловига кўра мазкур Низомнинг 5-боби 1-параграфида белгиланган талабларга мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтган сотувчилардан электрон савдо платформаси ёки электрон савдо майдончалари (кейинги ўринларда — электрон савдо) орқали харид қилади.
2-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларини шакллантириш
7. «Саховат ва кўмак» жамғармаси қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чоракда ажратиладиган маблағлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонининг 12-бандига мувофиқ ўтказиладиган маблағлар;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаклари ва грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан «Саховат ва кўмак» жамғармасига мақсадли маблағлар ажратилган тақдирда, ушбу маблағлар фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
8. Мазкур Низомнинг 7-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус ҳисобварақда жамланади ҳамда ҳар чоракда Агентлик томонидан туман (шаҳар)даги аҳоли сони, ногиронлиги бўлган шахслар сони ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда «Саховат ва кўмак» жамғармаларига автоматик равишда тақсимланади.
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган кўрсаткичлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдорига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармони билан тасдиқланган Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб тоифаларга ажратилган Ўзбекистон Республикаси шаҳар ва туманларининг рўйхатига мувофиқ туман (шаҳар)нинг ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиққан ҳолда белгиланган тоифаси бўйича қуйидаги тузатиш коэффициентлари қўлланилади:
1-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,88;
2-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 0,95;
3-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,03;
4-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,06;
5-тоифадаги туман (шаҳарлар) учун — 1,1.
10. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази томонидан олдинги ойда «Саховат ва кўмак» жамғармасига тушган маблағлар маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ва маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар сонидан келиб чиқиб тенг улушда тақсимланади.
Бунда Агентлик томонидан мазкур бандда назарда тутилган маълумотлар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг «Рақамли маҳалла» платформаси ва «Ижтимоий ҳимоя» АТдан олинади.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари бўйича тақсимланган маблағларга доир маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан киритиб борилади.
11. Туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашлари мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ тақсимланадиган маблағлар миқдорини туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташаббусига кўра маҳалла фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган умумий маблағлар доирасида камайтириш ёки кўпайтириш ҳуқуқига эга.
3-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар
12. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу Низомнинг 1 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ёрдамлар кўрсатилади.
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини қоплаш, тураржой ижараси учун компенсация ҳамда уй-жойни таъмирлаш харажатларини қоплаш тарзидаги ёрдамлар айнан бир фуқаро учун бир «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» жамғармалари ёки бошқа манбалар ҳисобидан кўрсатилган бўлса, «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилмайди.
13. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига кўра ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга ҳам йўналтирилиши мумкин.
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Агентлик томонидан қуйидагилар ҳисобидан ажратилади:
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланган, бироқ тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланмаган маблағлар;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобварақларида шаклланиб, муқаддам тегишли туман (шаҳар)даги маҳаллалар кесимида тақсимланган бўлсада, бироқ ушбу маблағлар тақсимланган ойда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлар.
4-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби
14. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:
биринчи босқичда — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи кейс-менежмент асосида ўрганилади ҳамда унга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш бўйича тавсия шакллантирилади;
иккинчи босқичда — кейс-менежмент натижаси бўйича шакллантирилган тавсия асосида ёрдам кўрсатиш «Маҳалла еттилиги» томонидан коллегиал тарзда кўриб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади, кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно;
учинчи босқичда — «Маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори асосида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан тегишли маблағлар ажратилади.
15. Ижтимоий ходим томонидан биринчи босқич доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оиланинг аҳволи қуйидаги асослар бўйича кейс-менежмент асосида ўрганиб чиқилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг мурожаати;
ижтимоий ходим ташаббуси билан оилани ўрганиш давомида.
16. Ёрдам олувчининг маълумотлари электрон ахборот алмашиш тизимлари орқали ушбу Низомнинг 2 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган талаб ва шартларга тўғри келиши тасдиқлангандан сўнг кейс-менежмент ўтказиш натижасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсга (оилага) «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан ёрдамни кўрсатиш тўғрисида ижтимоий ходим томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади.
Тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, мазкур Низомнинг 3 — 12-иловаларида кўрсатилган ёрдамлар бўйича тавсиянома бир кун ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.
Оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларга муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кейс-менежмент асосида ўрганилмасдан тавсиянома шакллантирилади ҳамда «Маҳалла еттилиги»га кўриб чиқиш учун киритилади.
17. Ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган ёрдамдан фойдаланиш учун тавсиянома шакллантирилгандан сўнг, бир иш куни ичида ёрдам олувчининг касаллигига кўра ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимидан текширилади.
Бунда агар икки ой муддат ичида ёрдам олувчининг йўлланмаси мавжудлиги тасдиқланмаса тавсиянома бекор қилинади.
18. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг тавсияномаси беш кун ичида (шошилинч кечиктириб бўлмайдиган ҳоллар бундан мустасно) коллегиал тартибда кўриб чиқилади ва қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида;
тавсияномада кўрсатилган ёрдам миқдори «Саховат ва кўмак» жамғармасида шаклланган маблағларнинг маҳалла фуқаролар йиғини бўйича тақсимланган миқдоридан ортиқ бўлган тақдирда, кўрсатиладиган ёрдамларнинг миқдорини камайтириш ёки ёрдам кўрсатишни кейинги ойга кечиктириш ҳақида;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс ёки оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисида.
«Маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинадиган қарор матни «Ижтимоий ҳимоя» АТда автоматик шакллантирилади. Бунда кўрсатиладиган ёрдамнинг миқдори фуқаронинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ходим томонидан киритилади.
19. «Маҳалла еттилиги» томонидан ижтимоий ходимнинг ҳар бир тавсияномаси бўйича оила алоҳида кўриб чиқилиб, овоз берилади ҳамда «Маҳалла еттилиги» аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан оилага ёрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинади. Бунда овозлар тенг бўлиб қолганда, маҳалла раисининг овози ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Мазкур Низомнинг 18-бандида назарда тутилган муддатда «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан овоз берилиши шарт.
20. Ушбу Низомнинг 18-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган бир оилага ёрдам кўрсатиш кетма-кет уч маротаба кейинги ойга кечиктирилганда, ёрдамни тайинлаш «Ижтимоий ҳимоя» АТ томонидан автоматик равишда рад этилади.
Бунда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ёрдамларни олиш учун ижтимоий ёрдам олиш истагида бўлган оила (шахс) томонидан қайта мурожаат қилиниши мумкин.
21. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари «Маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорларига асосан ёрдамлар бўйича тегишли маблағлар мазкур Низомнинг 1 — 12-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган тартибда ўтказиб берилади.
22. Ижтимоий ходим томонидан ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида оилага шошилинч ёрдам кўрсатиш лозимлиги аниқланганда, зудлик билан «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали тавсиянома шакллантирилади ҳамда «шошилинч» грифи остида кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритади.
Ушбу тавсиянома «Маҳалла еттилиги» томонидан бир сутка ичида кўриб чиқилиши шарт.
23. Ушбу Низомнинг 3, 4, 6, 7, 8, 10-11-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакили томонидан тегишли ижтимоий ёрдамдан фойдаланишни тўхтатиш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
ёрдам олувчи вафот этган тақдирда;
ёрдам олувчи озодликдан маҳрум этилганда;
ёрдам олувчи оила «маҳалла еттилиги»нинг ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги коллегиал қарори қабул қилингунга қадар Камбағал оилалар реестридан чиқарилганда;
ёрдам олувчи доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда.
5-боб. Айрим турдаги ижтимоий ёрдамларни кўрсатишнинг ўзига хос хусусиятлари
1-§. Электрон тижорат воситасида амалга ошириладиган ижтимоий ёрдам кўрсатувчиларни аниқлаш тартиби
24. Мазкур Низомнинг 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортда назарда тутилган уй-жой таъмирлаш учун қурилиш материаллари, кўмир ёки ёқилғи маҳсулотлари ҳамда озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни (кейинги ўринларда — товар) харид қилиш тарзидаги ижтимоий ёрдамлар электрон тижорат воситасида электрон савдо платформаси орқали кўрсатилади.
Товарларни харид қилиш тадбиркорлик субъектлари томонидан юритиладиган электрон савдо майдончалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда, электрон савдо майдончалари орқали товарларни харид қилиш ва улар бўйича тўловларни амалга ошириш ушбу электрон савдо майдончалари операторлари ва Агентлик томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Электрон савдо платформаси орқали харид қилинадиган товарлар ушбу турдаги товарларни реализация қилувчи сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига жойлаштирилади.
26. Сотувчилар томонидан электрон савдо платформасига улар томонидан реализация қилинадиган товарларни жойлаштириш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон офертани тасдиқлаш орқали бепул ва ихтиёрийлик асосида авторизациядан ўтади.
Сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтишда қуйидаги маълумотларни кўрсатади:
юридик шахслар учун солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда телефон рақами;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун паспорт серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ҳамда телефон рақами;
тадбиркорлик субъекти ва унинг филиали юридик манзиллари, ҳисобварағи, банк реквизитлари, ишончли вакил ҳақида маълумотлар ҳамда унинг телефон рақами;
сотиладиган товарларнинг турлари ва номи ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда уларнинг мувофиқлик сертификати рақамлари ҳамда амал қилиш муддатлари.
27. Авторизациядан тегишли маълумотлар тўлдирилиб, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификация қилишнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали тасдиқлангандан сўнг ўтилади.
Бунда, сотувчилар электрон офертани тасдиқлаганидан сўнг улар томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги «Ижтимоий ҳимоя» АТда идоралараро электрон ҳамкорлик орқали автоматик тарзда аниқланади.
Сотувчилар томонидан кўрсатилган маълумотлар тўғрилиги ҳамда уларнинг фаолияти тугатилмаганлиги аниқланган тақдирда, сотувчилар авторизациядан ўтказилади ва улар учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
28. Мазкур Низомнинг 27-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермайдиган сотувчилар «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилмайди.
29. Қуйидагилар сотувчиларни электрон савдо платформасида товарларни реализация қилиш фаолиятини чеклаш учун асос ҳисобланади:
тадбиркорлик субъекти тугатилганда ёки банкрот деб топилганда;
ёрдам олувчига айни бир сотувчи томонидан уч ва ундан кўп маротаба сифатсиз ва нуқсонли товарлар етказиб берилганда.
30. «Ижтимоий ҳимоя» АТда авторизациядан ўтказилган сотувчилар товарларни электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш учун улар тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлимига электрон офертага Агентлик томонидан тасдиқланган илова қилинадиган минимал техник талабларга мувофиқ жойлаштиради:
ҳар бир товарнинг номи, нархи, фойдаланиш ва кафолат муддатлари, уларнинг техник тавсифи ва кўрсаткичлари, фойдаланиш бўйича йўриқнома, кафолат ва фойдаланиш муддатлари тугамасдан ёки тугаганидан сўнг амалга ошириладиган тадбирлар;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мувофиқлиги баҳоланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар бўйича уларнинг мувофиқлик сертификати ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Агентлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ҳар бир товарнинг турли хил ракурсдан олинган фотосуратлари. Бунда реализация қилинадиган товарга мувофиқ келмайдиган фотосуратларни жойлаштириш тақиқланади;
товарни етказиб бериш муддати.
31. Сотувчи томонидан Агентликнинг электрон савдо платформаси орқали сотиладиган товарлар мазкур электрон савдо платформасининг «Товар» бўлимида мавжуд шу турдаги товарларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда Агентлик томонидан белгиланадиган нарх диапазони доирасида белгиланган нархлар бўйича жойлаштирилади.
32. Товарларнинг минимал техник талабларга мувофиқлиги ва маълумотларнинг тўлиқлиги Агентликнинг масъул ходимлари томонидан «Ижтимоий ҳимоя» АТда қабул қилингандан сўнг улар тегишлича «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали электрон савдо платформасига чиқарилади.
Бунда минимал техник талабларга мувофиқ келмайдиган ҳамда қонунчиликда белгиланган ҳолларда олиниши лозим бўлган мувофиқлик сертификати ёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома олинмаганда ва уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ушбу товарларни электрон савдо платформасига чиқаришга йўл қўйилмайди.
2-§. Электрон тижорат воситасида товарларни харид қилиш ва етказиб бериш тартиби
33. Мазкур Низомнинг 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортларда назарда тутилган ижтимоий ёрдамларни кўрсатиш белгиланган тақдирда, «Инсон» марказлари томонидан:
ёрдам олувчи номига «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали ваучер шакллантирилади;
ёрдам олувчининг номига ваучер шакллантирилганлиги тўғрисида «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки СМС-хабарнома орқали хабардор қилинади.
34. Ёрдам олувчи унга нисбатан ваучер шаклланганлиги тўғрисидаги хабарни олгандан сўнг икки ой ичида бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали электрон савдо платформасида ваучерга мувофиқ тегишли товарни харид қилиш бўйича буюртма бериш учун «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома) маълумотлари ва телефон рақамини киритган ҳолда рўйхатдан ўтади.
Киритилган маълумотлар ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилининг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари (СМС-хабарнома, Face-ID) ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТда яратилган махсус идентификация қилиш (Ягона идентификация тизими (OneID), Mobile-ID) орқали тасдиқлангандан сўнг рўйхатдан ўтказилади.
Рўйхатдан ўтган ёрдам олувчи ёхуд унинг қонуний вакилига «Ижтимоий ҳимоя» АТда шахсий кабинет очилади.
35. Ёрдам олувчи «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтиш ҳамда ваучерга мувофиқ товарга буюртма бериш учун бевосита ўзи ёки қонуний вакили орқали «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходимга мурожаат қилиши мумкин.
Бунда, ушбу шахсларнинг мурожаатларига асосан «Инсон» маркази ёки ижтимоий ходим электрон қурилма воситалари ёрдамида реал вақт режимида уларни «Ижтимоий ҳимоя» АТда рўйхатдан ўтказади ҳамда уларнинг номидан ваучерга мувофиқ тегишли товарга буюртмани шакллантиради.
36. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари электрон савдо орқали товарга берган буюртмаларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
37. Ёрдам олувчини тегишли товарлар билан таъминлашда:
Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари ўз хоҳишига кўра «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Товарлар» бўлими орқали товарлар сотувчисини ҳамда ваучерда кўрсатилган товарнинг турини танлайди ва буюртма қилади;
сотувчи буюртмани «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали қабул қилиб олгандан сўнг уч кун ичида буюртма қилинган товарни етказиб бериш вақтни ҳақидаги маълумотларни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларини электрон тарзда ёки мобил алоқа воситаси орқали хабардор қилади;
сотувчилар товарлар бўйича буюртмани қабул қилиб олгандан сўнг буюртма қилинган товарни ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига уч кун ичида етказиб берилишини таъминлаши лозим;
товарлар бевосита ёрдам олувчи ёки уларнинг қонуний вакилларининг ўзига топширилган сўнг ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан товар қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги СМС-хабарнома тасдиқ коди маълум қилинганда, сотувчилар буюртма уларга етказиб берилганлигини «Ижтимоий ҳимоя» АТда тасдиқлайди.
3-§. Электрон тижорат воситасида харид қилинган ва етказиб берилган товарлар учун тўловларни амалга ошириш тартиби
38. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) мазкур бобга мувофиқ харид қилинадиган товарлар бўйича тўловларни амалга ошириш ва ҳисобини юритиш мақсадида Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари учун туман ва шаҳарлар кесимида алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
39. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ мазкур бобда белгиланган тартибда берилган буюртмалар кесимидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда шакллантирилиб борилади.
40. Ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан ваучерга мувофиқ танланган буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасида салбий фарқ мавжуд бўлганда, ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан дастлаб ушбу салбий фарқ суммаси тўланиши лозим.
Буюртманинг харид нархи ва ваучерда кўрсатилган миқдордаги маблағ ўртасидаги салбий фарқ суммаси ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакиллари томонидан тўланмаган тақдирда, ушбу товарни сотаётган сотувчи буюртмани қабул қилишни рад қилади.
41. Буюртмалар мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган тартибда ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқланганидан сўнг ушбу шахсларнинг яшаш жойи бўйича «Инсон» марказининг «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги шахсий кабинетига бу тўғрисида хабарлар келиб тушади.
42. Буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг, бу тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали Давлат имтиёзлари ягона электрон платформасига юборилади.
Давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси орқали буюртманинг харид нархи, бироқ ушбу Низомга 3, 5 ва 8-иловаларига мувофиқ паспортларда кўрсатилган миқдордаги маблағдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағ ДМБАТга йўналтирилади. Бунда ДМБАТ томонидан тегишли пул маблағлари товарларни сотувчиларнинг банк ҳисобварағига буюртма ёрдам олувчи ёхуд уларнинг қонуний вакилларига етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг автоматик тарзда ўтказилади.
Маблағлар сотувчиларнинг банк ҳисобварағига дам олиш кунига ёхуд байрам ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш кунида ўтказилади.
Харид қилинган товарлар харид нархи ваучердан кам бўлган тақдирда, ўртада ҳосил бўлган ижобий фарқ суммаси шахсий ғазна ҳисобварағида қолдирилади.
6-боб. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот
43. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан тасарруф этилади.
44. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган муддатда «Маҳалла еттилиги»нинг қарорида кўрсатилган ёрдам бўйича маблағларни молиялаштириш;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан молиялаштирилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб бориш;
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш.
7-боб. Якунловчи қоидалар
45. Сотувчи товарларни сифати ва ўз вақтида ёрдам олувчининг уйигача етказиб берилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
46. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бепул ёки имтиёзли тарзда ёрдам кўрсатиладиган шахсларга «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан айнан шу турдаги ёрдам кўрсатилмайди.
47. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам олиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш босқичлари бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга СМС-хабарнома юборилади.
Бунда СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
48. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар «Ижтимоий ҳимоя» АТга киритиб борилади.
49. Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан мазкур Низомга мувофиқ туманлар (шаҳарлар)да ижтимоий ёрдамлар учун ажратилган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши бўйича назорат амалга оширилади.
50. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бандлигини ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун грант ажратиш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 60 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлар 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа ва уни амалга ошириш натижасида олинадиган натижалар тўғрисида маълумот; Ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳисоб-китоби (смета). 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия* томонидан ҳар йили бир марта ўтказиладиган «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида ғолиб деб топилган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилади. Бунда: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловини ўтказиш, шу жумладан ижтимоий лойиҳаларни ўтказиш вақти, кўриб чиқиш ва ғолиб лойиҳаларни танлаш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам: жисмоний шахсларга ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуна, жиҳозлар, хомашё ёки хизматлар харид қилиб бериш орқали ажратилади; нодавлат ташкилотларга иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) кўламини кенгайтириш, хомашё харид қилиш, лойиҳа доирасида ишга қабул қилинган шахсларнинг билими ва малакасини ошириш мақсадида ўқитиш харажатларини қоплаш учун уларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: «Энг яхши ижтимоий лойиҳалар» танловида қатнашадиган ижтимоий лойиҳалар қуйидаги тартибда шакллантирилади ва кўриб чиқилади: ҳар бир маҳаллада жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириш режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ҳар йили январь ойи якунига қадар ушбу маҳаллада фаолият юритувчи ижтимоий ходимга тақдим этилади; жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳамда ижтимоий ходим томонидан шакллантириладиган рўйхатга киритилган маҳаллада амалга оширилиши режалаштириш ижтимоий лойиҳалар ушбу «маҳалла еттилиги» томонидан ҳар йили февраль ойи якунига қадар кўриб чиқилади ҳамда энг яхши деб топилган 3 та лойиҳа туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссияга кўриб чиқиш учун киритилади; туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигидаги комиссия томонидан ҳар йили 25 мартга қадар маҳаллалар томонидан тақдим этилган лойиҳалар орасидан маҳаллалар кесимида ҳар бир маҳаллада яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг камида 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган битта лойиҳа ғолиб деб топилади. Бунда мазкур позициянинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ижтимоий лойиҳаларни кўриб чиқиш ва ғолибни аниқлашда қуйидаги мезонларга асосланилади: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларини доимий иш жойи билан таъминлашга ёки уларни ижтимоий фаоллигини оширишга (тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, спорт билан шуғулланиш, санъат ва маданий фаолият билан шуғулланиш) қаратилганлиги; лойиҳани амалга ошириш учун зарур молиявий ресурс, дастгоҳ, ускуна ва жиҳозларга эга бўлиш; лойиҳанинг маҳаллани ихтисослашувига мослиги, долзарблиги, бозорбоп ва даромадлилиги, ижтимоий жозибадорлиги; жисмоний ва юридик шахсларнинг амалга оширилиши режалаштирилаётган ижтимоий лойиҳа бўйича тажрибага эгалиги; ходимлар учун зарур меҳнат шароитлари яратиш ва муносиб иш ҳақи тўлашга қобилиятлилиги; иш билан таъминлаш билан бир қаторда малакаси етарли бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш ёки малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконияти мавжудлиги.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатлари қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Жарроҳлик амалиётисиз даволаниш учун — БҲМнинг 50 бараваригача; Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун — Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қоплашини белгиланган базавий нархлар доирасида. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим; в) ёрдам олувчининг касаллигига мувофиқ ихтисослаштирилган муассасаларда даволанишларини таъминлайдиган, тиббий хизматнинг қиймати кўрсатилган ҳамда матрицали штрих код (QR-код)га эга бўлган йўлланма (кейинги ўринларда — йўлланма)га кўра, тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича навбат камида икки ой ва ундан ортиқ бўлганда. Бунда навбат муддати аввалги бир ойда навбати келган беморлар сонидан келиб чиқиб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳисобланади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдамни кўрсатиш бўйича маблағлар Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказиб берилади. Бунда: ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш Давлат тиббий суғурта жамғармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда танланган ҳамда шартнома тузилган тиббиёт ташкилоти (давлат ёки нодавлат) томонидан амалга оширилади; ёрдам кўрсатиладиган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида бошқа шахслардан алоҳида тарзда юритиладиган навбат асосида даволанади; ёрдам кўрсатиладиган шахсни жарроҳлик амалиётисиз даволаш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказилганидан сўнг, Давлат тиббий суғурта жамғармасининг талабномасига мувофиқ тегишли харажатларни молиялаштириш учун маблағлар 3 иш куни ичида Давлат тиббий суғурта жамғармасига ўтказилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан тегишли маблағлар тиббиёт ташкилотига ўтказиб берилади; Давлат тиббий суғурта жамғармаси Ижро этувчи аппарати томонидан «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тиббиёт ташкилотларига ўтказилган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб-китоб юритилади. 9. Изоҳ: Мазкур ёрдам уни олувчилар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Давлат тиббий суғуртаси маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатилмаган ёки ушбу ёрдам харажатлари бошқа манбалар («Аёллар дафтари» жамғармаси, «Ёшлар дафтари» жамғармаси ва бошқа манбалар) ҳисобидан қопланмаган ҳолатларда кўрсатилади. Ёрдам олувчиларнинг ҳисоби Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизимида алоҳида юритилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорда; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорда. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Озиқ-овқат маҳсулотлари учун — ҳар чоракда бир маротаба; Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — бир йилда икки маротаба. 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади: озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун белгиланган қийматдаги ваучер ажратилади; 2025 йил 15 августга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* Озиқ-овқат маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Озиқ-овқат маҳсулоти номи Ун Ўсимлик ёғи ва чой Гуруч ва донли маҳсулотлар Макарон маҳсулотлари Тухум Гўшт маҳсулотлари (мол, қўй, парранда, балиқ) Сабзавот ва полиз маҳсулотлари Шакар Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар РЎЙХАТИ Т/р Маҳсулот номи Мактаб формаси (костюм-шим, кўйлак, оёқ кийим, сумка) Қишки ва ёзги кийим-кечаклар ҳамда оёқ кийимлар Спорт кийим-кечаклари ва оёқ кийимлари Кўрпа-тўшак ва чойшаблар Гигиена воситалари (атир совун, шампун, кир совун, кир ювиш порошоги, идиш ювиш воситалари)
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Турар жой ижараси учун компенсация ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Турар жой ижараси учун компенсация 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Ижара тўловининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 2 бараваригача (Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача) 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ижара шартномаси нусхаси ва ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Олти ой давомида ҳар ойда 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур компенсация солиқ органларида ҳисобга қўйилган ижара шартномасига мувофиқ ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 50 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Уй-жойини таъмирлаш бўйича шартнома нусхаси (ёрдам олувчи уй-жойни таъмирлаш ишларини ўзи зиммасига олган тақдирда шартнома талаб этилмайди). 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри ёки Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда: «Маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади; шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» томонидан уй-жойни таъмирлаш имкони бўлмаган тақдирда мазкур банднинг «б» кичик бандида кўрсатилган тартибда ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилади. Таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, ёрдам олувчи «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи миқдорида қурилиш материалларини электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали харид қилиши мумкин. 2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда таъмирлаш учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 3. 2025 йил 15 августга қадар қурилиш материалларини харид қилиш туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар рўйхати:* Уй-жойини таъмирлаш учун қурилиш маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Маҳсулот номи 1. Цемент, оҳак, гипс, қум, шағал ва бошқа 2. Тасмалар (арматура) 3. Том ва шифт материаллари 4. Асбест ва минерал вата 5. Металл конструкциялар 6. Ёғоч маҳсулотлари 7. Ғишт (бетон қоришмали ғиштлар, блоклар) 8. Сендвич-панеллар ва гипсокартон 9. Фибробетон ва шлакоблок 10. Полиуретан, пенопласт ва иссиқ изоляция материаллари 11. Плитка ва керамика 12. Ойна ва шиша маҳсулотлари 13. Эшик, дераза ва ромлар (ички ва ташқи) 14. Шпатлевка ва сувоқ материаллари 15. Труба ва фурнитуралари 16. Эпоксид пасталар ва суюқ ёпишмалар 17. Бўёқлар 18. Ламинат, ДСП ва ПВХ панеллар 19. Сантехника ва электроника маҳсулотлари 9. Изоҳ: а) Уй-жойни жорий таъмирлаш бўйича маблағлар фуқароларга қуйидаги ҳолларда ажратилади: уй-жойининг том қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналарини пол қисмини таъмирлаш учун; уй-жойининг яшаш хоналари ва ошхонасининг эшик ва деразаси йўқ ёки яроқсиз ҳолатда бўлса янгилаш ёки таъмирлаш учун; уй-жойининг ҳаммом ёки ҳожатхонаси мавжуд бўлмаса ёки таъмирталаб бўлса, янгитдан қуриш ёки таъмирлаш мақсадида ажратилади. Шунингдек, фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар учун уй-жойини иссиқлик сақловчи махсус қопламалар билан қоплаш ҳамда иситиш тизими учун харажатлар қоплаб берилади. Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади; в) Мазкур ёрдам ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини олган оила (шахс)ларга кўрсатилмайди.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Коммунал харажатларни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Коммунал харажатларни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 1 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига тўғридан-тўғри шартномага мувофиқ ўтказиб берилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 5 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Коммунал тўловлар бўйича қарздорлиги мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (ариза берувчи коммунал хизмат бўйича ҳисоб рақамини кўрсатилади). 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Бир йилда кўпи билан икки маротаба куз-қиш мавсумида (1 октябрдан 15 мартга қадар) 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Ушбу ёрдам бўйича тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига шартномага мувофиқ тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Ушбу паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 2 бараваригача (табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача) 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги тўғрисидаги асословчи ҳужжат. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) ёрдам олувчи яшаётган маҳалла табиий газ таъминоти билан таъминланмаганлиги 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Куз-қиш мавсумида 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Ушбу ёрдам бўйича ёрдам олувчи кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари: электрон савдо платформаси ёки савдо майдончаси орқали; 2025 йил 15 августга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномалар асосида харид қилинади. 8. Ижтимоий ёрдам бўйича харид қилинадиган кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари:* Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари РЎЙХАТИ Т/р Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари номи 1. Кўмир 2. Кокс 3. Пелет 4. Ўтин 9. Изоҳ: Мазкур паспортга мувофиқ ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг ҳамда туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Содир бўлган ёнғин тўғрисида давлат хизматлари маркази томонидан тақдим қилинган маълумотнома ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ томонидан табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича тузилган далолатнома; б) Қурилиш маҳсулоти етказиб берувчи тадбиркорлик субъекти ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) оила Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши; б) Камбағал оилалар реестрига киритилмаган оилалар учун — Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан кам таъминланган деб эътироф этиш ва уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамни тайинлаш шартларига тўғри келганда. Бунда, оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромади минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан ошмаслиги лозим. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Заруратга кўра, чекланмаган маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: 1. Мазкур ёрдам бўйича қурилиш материаллари ва таъмирлаш учун маблағлар: а) шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» шартномага мувофиқ пул ўтказиш йўли билан тақдим этилади. Бунда «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 15 фоизигача бўлган қисми иш ҳақи ва бошқа харажатлар учун сарфланади; Тиклаш ва таъмирлаш ишларини бошлаш учун шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси»га «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида кўрсатилган маблағларнинг 30 фоизи аванс сифатида шартномага асосан ўтказиб берилади; б) «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида уй-жойни таъмирлаш ишлари ёрдам олувчи томонидан амалга оширилиши кўрсатилган тақдирда, «маҳалла еттилиги»нинг коллегиал қарорида назарда тутилган маблағнинг 85 фоизи қурилиш материаллари етказиб берувчи тадбиркорлик субъектларига шартномага мувофиқ ўтказиб берилади. 2. Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари ёки «Маҳалла сервис компанияси» таъмирлаш ишларини якунлаш «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади ҳамда тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун қолган маблағлар ўтказиб берилади. Бунда нуқсон далолатномасида кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаганда, таъмирлаш ишлари якунланмаган ҳисобланади ҳамда «маҳалла еттилиги» томонидан қабул қилинмайди. 8. Изоҳ: а) Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойни таъмирланиши лозим бўлган қисмлари ҳамда янгисига алмаштирилиши лозим бўлган жиҳозлар (эшик-ром, шифер ва бошқалар) аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойнинг фото суръатлари илова қилинади; б) Ушбу ёрдам турар жойга нисбатан ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино иншоотлар кадастр органлари томонидан ҳисобга олинган ҳамда солиқ органлари ахборот тизимига солиқ тўловчи сифатида киритилган шахсларга ҳам кўрсатилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Фуқароларнинг, хусусан болаларнинг шахсга доир ҳужжатларини расмийлаштириш учун шахсларнинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирлар харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: Тўланиши лозим бўлган экспертиза харажатлари доирасида 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) фуқаролик ишлари бўйича суднинг одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинлаш тўғрисидаги ажрими нусхаси; б) одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги шартнома. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Оиланинг Камбағал оилалар реестрида рўйхатда туриши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам тегишли маблағлар ваколатли органнинг қарорига мувофиқ шахснинг келиб чиқишини аниқлашга доир тадбирларни амалга оширувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамларига ўтказилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 100 бараваригача бўлган миқдорда. Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатлари миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлганда тўлиқ, харажатлар миқдори ушбу чегарадан юқори бўлган ҳолларда эса — харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача бўлган қисми қоплаб берилади. 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган ногиронлиги бўлган шахслар. 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: - 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: а) охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги. б) ер участкаси охирги уч ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши; в) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан экспертиза натижалари бўйича ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган бўлиши. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам бўйича тегишли маблағлар ёрдам олувчининг банк пластик картасига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Ёрдам олувчи шахсларга бир марталик тўлов 14 — 30 ёшдаги шахслар учун «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари, 30 ёшдан катта бўлган хотин-қизлар учун «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари, бошқа эҳтиёжманд шахслар учун «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда, Камбағал оилалар реестрига киритилган, бироқ «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилмаган шахслар хотин-қизлар фаоли ёки ёшлар етакчиси томонидан бир ой муддатда «Аёллар дафтари» ёки «Ёшлар дафтари»га киритилади ҳамда уларга бир марталик тўлов амалда оширилади.
«Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш ёрдамини кўрсатиш
1. Ижтимоий ёрдам номи: Кўп хонадонли турар-жойларда пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш харажатларини қоплаш 2. Ижтимоий ёрдам миқдори: БҲМнинг 120 бараваригача бўлган миқдорда 3. Ижтимоий ёрдам олувчининг тоифаси: Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган кўп хонадонли турар-жойларда яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (бундан, вақтинча аравачада ҳаракатланувчилар мустасно). 4. Ижтимоий ёрдамни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) тадбиркорлик субъекти ва таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) ўртасида тузилган шартнома нусхаси; б) пандус ёки кўтариш мосламасини ўрнатиш тўғрисида Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган хулоса. 5. Ижтимоий ёрдамни тақдим этиш талаблари ва шартлари: Ушбу ёрдам мурожаатчи кўп хонадонли турар-жойларда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) яшовчи таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) бўлганда тақдим этилади. а) фуқаро яшовчи кўп қаватли хонадоннинг кириш қисмига пандус қилиш харажатлари қоплаб берилади; б) пандус қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда лифти мавжуд кўп хонадонли турар-жойларда лифтгача бўлган биринчи қаватгача қисмига, шунингдек, лифти бўлмаган кўп хонадонли турар-жойларнинг биринчи қаватгача қисмигача (таянч ҳаракатида нуқсони бор ўриндиқли аравачада ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар ва болалар (вакили) турар-жойнинг биринчи қаватида яшовчи бўлган тақдирда) кўтариш мосламасини ўрнатиш. в) кўтариш мосламасини ўрнатиш бўйича хулоса Ижтимоий инспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилади. 6. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш даврийлиги: Фақат бир маротаба 7. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш шакли: Мазкур ёрдам шартномага мувофиқ амалга оширилади. Махсус кўтариш мосламасини ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг, «маҳалла еттилиги» томонидан топшириш далолатномасига асосан қабул қилинади. Кўтариш мосламасининг техник хавфсизлиги бўйича хизмат кўрсатувчи ташкилот техник назоратчиси хулосаси ҳамда кўтариш мосламаси ҳақиқатда ўрнатилганлиги юзасидан Ижтимоий инспекция ҳудудий бошқармаларининг ижобий хулосасига асосан, бошқарув сервис компанияси (бошқарув сервис компанияси бўлмаган тақдирда маҳалла фуқаролар йиғини) балансига ўтказилгандан сўнг, тегишли маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. 8. Изоҳ: Мазкур ёрдамдан фойдаланиш учун унга ҳақиқатда муҳтожлик мавжудлиги «маҳалла еттилиги» томонидан ёрдам олувчиларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй-жойларга борган ҳолда ўрганиш ўтказилиб, нуқсон далолатномаси тузилади. Бунда нуқсон далолатномасида ёрдам олувчига тегишли уй-жойга пандус ёки кўтариш мосламаси ўрнатиш зарурлиги аниқ кўрсатилган ҳолда уй-жойга кириш қисмининг фото суръатлари илова қилинади. » .
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 462-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 122-сон қарори .
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 27 октябрдаги 566-сон қарори .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 23 июль,
462-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
NIZOM
NAMUNAVIY TARKIBI
NIZOM
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
SXEMASI
NIZOM
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
ROʻYXATI
“Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini moliyalashtirish tartib-taomillarini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-17-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini ijtimoiy himoya qilish tizimini moliyalashtirish tartib-taomillarini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2025-yil 30-yanvardagi PF-17-son Farmoniga muvofiq:
“Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari orqali koʻrsatiladigan ijtimoiy yordamlar Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarga, uy-joy sharoitlarini yaxshilash va sogʻliqni saqlash boʻyicha ijtimoiy yordamlar esa — oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilalarga ham taqdim etilishi;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmonining 12-bandiga muvofiq yoʻnaltirilishi belgilangan mablagʻlarning 70 foizi tuman (shahar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” va “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalariga teng ulushda oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Belgilansinki:
a) mablagʻlarni “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”, “Saxovat va koʻmak” va “Infratuzilma va ijtimoiy barqarorlik” jamgʻarmalariga oʻtkazishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoniga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1;
b) mazkur qarorning 1 va 2-bandlariga muvofiq mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hamda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan har chorakda tasdiqlanadigan taqsimot asosida taqsimlanadi.
Bunda mablagʻlarni taqsimlashda tuman (shahar)dagi nogironligi boʻlgan shaxslar va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi hamda tumanlar (shaharlar) boʻyicha aholi soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Statistika” integrallashgan axborot tizimi orqali idoralararo elektron hamkorlik vositasida olinadi;
v) “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalariga tushgan mablagʻlar har oyda keyingi oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar)lardagi mahallalar aholisi soni, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soniga mutanosib ravishda har bir mahalla kesimida taqsimlanadi;
g) tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari mahallalar kesimida taqsimlanadigan mablagʻlar miqdorini tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari”, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari mablagʻlarini taqsimlovchi masʼul tashkilotlar tashabbusiga koʻra mahalla fuqarolar yigʻinlarining ijtimoiy-iqtisodiy holatidan kelib chiqib, mazkur jamgʻarmalarda shakllangan umumiy mablagʻlar doirasida kamaytirish yoki koʻpaytirish huquqiga ega;
d) har yilning yanvar oyida mazkur bandning “v” kichik bandiga muvofiq tuman (shahar)lardagi mahallalar kesimida taqsimlangan, biroq oʻtgan moliya yili yakuni bilan foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar mazkur bandda nazarda tutilgan tartibda mahallalar kesimida qayta taqsimlanadi.
2 1 . “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar va ularning aʼzolariga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan 2026-yil 1-yanvarga qadar koʻrsatilgan ijtimoiy yordamlar pullari fuqarolar ixtiyorida qoldirilsin.
3. Tuman (shahar) hokimliklari 2025-yil 15-oktabrga qadar “mahalla yettiligi” tomonidan ijtimoiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisida 2025-yil 1-avgustga qadar qabul qilingan kollegial qarorlarga muvofiq tuman (shahar) “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalaridan tegishli xarajatlarni amalga oshirsin hamda hisobvaraqdagi qoldiq mablagʻlarni tegishlicha Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalariga oʻtkazib bersin.
4. Raqamli texnologiyalar vazirligi bir oy muddatda Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimini fuqarolarning qonunchilik hujjatlariga koʻra tibbiy yordam olish uchun imtiyozli toifalarini vazirlik va idoralarning axborot tizimlari bilan integratsiya qilsin.
5. Agentlik Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil 15-avgustga qadar “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi orqali “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan vaucher asosida yordam koʻrsatish tizimini joriy etsin.
Bunda mazkur tizim eksperiment tariqasida 2025-yil 15-avgustdan boshlab Toshkent shahri hamda Andijon viloyatining tuman (shahar)larida oʻtkaziladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-iyuldagi 462-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 31-martdagi 145-son qarorida :
a) 3-bandning birinchi xatboshisidagi “Oila va xotin-qizlar davlat qoʻmitasi, Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4 , 5 va 6-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Belgilansinki:
a) “Ayollar daftari” jamgʻarmasining daromad va xarajatlari yillik parametrlarini va ularning ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni, yillik ish rejalarini tasdiqlash hamda jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vakolatlar “Ayollar daftari” jamgʻarmasi Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) tomonidan amalga oshiriladi. Bunda:
“Ayollar daftari” jamgʻarmasining daromad va xarajatlarning yillik parametrlari tuman (shahar)lar kesimida ulardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda taqsimlanadi;
“Ayollar daftari” jamgʻarmasining taqsimlangan daromad va xarajatlarning yillik parametrlari Vasiylik kengashi tomonidan mahallalardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda mahallalar kesimida qayta taqsimlanadi.
b) Vasiylik kengashi aʼzolari jamgʻarmani boshqarish boʻyicha faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi;
v) “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarining shakllanishi va sarflanishi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.
Mazkur bandning “a” kichik bandi ikkinchi xatboshisiga muvofiq mablagʻlarni taqsimlashda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar, tumanlar (shaharlar) hokimlari hamda sektorlar rahbarlari bilan hamkorlikda xotin-qizlar bandligini taʼminlash choralarini koʻrsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar (shaharlar) hokimliklari har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti, tuman (shahar) budjetlarida shakllangan qoʻshimcha manbalar hisobidan “Ayollar daftari” roʻyxatiga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari xarajatlarini moliyalashtirishga yetarli boʻlgan miqdorda “Ayollar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻ yoʻnaltirish yuzasidan tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) Kengashlariga taklif kiritilishini taʼminlasin.”;
v) 8-banddan “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;
g) 1-ilovada :
2-bandda :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“ kambagʻal oilalar — Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar;”;
oltinchi va yettinchi xatboshilar tegishlicha yettinchi va sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
3-paragraf oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
34-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“turar joy ijarasi uchun toʻlovlarning 50 foizi, lekin koʻpi bilan 500 ming soʻmgacha boʻlgan qismi Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari mablagʻlari hisobidan hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda kambagʻal oila aʼzosi boʻlgan xotin-qizlarga esa “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan turar joy ijarasi uchun toʻlovlarning 50 foizi, lekin koʻpi bilan bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravarigacha, Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha miqdorda qoplab beriladi”;
35-bandda :
birinchi xatboshidagi ““Ayollar daftari”ga kiritilgan” soʻzlari “kambagʻal oila aʼzosi boʻlgan xotin-qizlarning hamda oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Har bir uy-joyni taʼmirlash uchun zarur boʻlgan qurilish materiallarini xarid qilish uchun tegishli tovarlarni (xizmatlar va ishlar)ni yetkazib beruvchilarga shartnomaga muvofiq “Ayollar daftari” jamgʻarmasi hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha miqdorda mablagʻ oʻtkazib beriladi.”;
36-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
38-bandda :
uchinchi xatboshidagi ““Ayollar daftari” jamgʻarmasi va Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan” soʻzlari “qonunchilik hujjatlarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Tibbiy-mehnat” soʻzlari “Tibbiy-ijtimoiy” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
““Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.”;
39-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
59-banddagi “Moliya vazirligi huzuridagi” soʻzlari “Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
nizomga 2-ilovada :
5, 11, 13, 17, 20, 21, 31, 36, 38, 39 va 41-pozitsiyalar chiqarib tashlansin;
14-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 14. Turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash. turar joy ijarasi uchun toʻlovlarning 50 foizi, lekin koʻpi bilan 500 ming soʻmgacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Xotin-qizlar faoli ” ;
d) 2-ilovada :
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning hamda oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning 30 yoshdan oshgan xotin-qizlariga ijtimoiy yordamlar koʻrsatilishini moliyalashtirish uchun belgilangan tartibda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qaroriga muvofiq “Ayollar daftari” jamgʻarmasi tashkil etiladi.”;
quyidagi mazmundagi 4 1 va 4 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“4 1 . Mazkur Nizom 4-bandining uchinchi xatboshisida belgilangan mablagʻlar tuman (shahar)lar kesimida ulardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda taqsimlanadi. Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.
4 2 . Mazkur Nizomning 4 1 -bandiga muvofiq taqsimlangan mablagʻlar Vasiylik kengashi tomonidan mahallalardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda mahallalar kesimida qayta taqsimlanadi.”;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:
ushbu Nizomga 1 — 7-ilovalarga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni koʻrsatishga;
qonunchilikda belgilangan miqdorlar doirasida Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlangan tartibga muvofiq xotin-qizlar uchun madaniy-maʼrifiy, sport va boshqa tadbirlar tashkil etish xarajatlarini moliyalashtirishga;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga muvofiq ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarga yoʻnaltiriladi.
Bunda ushbu maqsadlarga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar Vasiylik kengashi tomonidan quyidagilar hisobidan ajratiladi:
“Ayollar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllangan, biroq tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlanmagan mablagʻlar;
“Ayollar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllanib, muqaddam tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlangan boʻlsada, biroq ushbu mablagʻlar taqsimlangan oyda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar.”;
7-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:
Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 30 yoshdan oshgan xotin-qizlariga — oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja asosida;
oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning 30 yoshdan oshgan xotin-qizlariga — “mahalla yettiligi” tomonidan tasdiqlangan “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarning individual dasturlari asosida Vasiylik kengashi qaroriga muvofiq sarflanadi.”;
13-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ayollar daftari” jamgʻarmasining daromad va xarajatlari yillik parametrlarining mahallalardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib, har bir mahalla kesimida taqsimlanishini, ularning ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni, shuningdek, “Ayollar daftari” jamgʻarmasiga yuklatilgan vazifalarning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tasdiqlaydi;”
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi — oʻn birinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi — oʻninchi xatboshilar deb hisoblansin;
14-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi murojaatlari bilan ishlaydi va koʻrib chiqish uchun Vasiylik kengashiga taqdim etadi;”;
17-banddagi “Tuman (shahar)lar” soʻzlaridan keyin “iqtisodiyot va” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20-banddagi “Bosh prokuraturasi huzuridagi” soʻzlaridan keyin “Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi 1 — 7-ilovalar bilan toʻldirilsin:
““Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Xotin-qizlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 60 baravarigacha 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Jismoniy shaxslar va nodavlat tashkilotlar 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha va uni amalga oshirish natijasida olinadigan natijalar toʻgʻrisida maʼlumot; ijtimoiy loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar hisob-kitobi (smeta). 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ijtimoiy yordam tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi rahbarligidagi komissiya* tomonidan har yili oʻtkaziladigan “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratiladi. Bunda: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovini oʻtkazish, shu jumladan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolib loyihalarni tanlash tartibi Xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish, ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi; “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovi yakuni boʻyicha gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalar har yili 8-mart — “Xotin-qizlar kuni”da eʼlon qilinadi. 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marta 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam: jismoniy shaxslarga ijtimoiy loyihalarni amalga oshirish uchun zarur asbob-uskuna, jihozlar, xomashyo yoki xizmatlar xarid qilib berish orqali ajratiladi; nodavlat tashkilotlarga ish oʻrinlarini yaratish, ishlab chiqarish (xizmatlar koʻrsatish) koʻlamini kengaytirish, xomashyo xarid qilish, loyiha doirasida ishga qabul qilingan shaxslarning bilimi va malakasini oshirish maqsadida oʻqitish xarajatlarini qoplash uchun ularning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi. 7. Izoh: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida qatnashadigan ijtimoiy loyihalar quyidagi tartibda shakllantiriladi va koʻrib chiqiladi: har bir mahallada jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan ijtimoiy loyihalar har yili yanvar oyi yakuniga qadar ushbu mahallada faoliyat yurituvchi xotin-qizlar faoliga taqdim etiladi; jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taqdim etilgan hamda xotin-qizlar faoli tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatga kiritilgan mahallada amalga oshirilishi rejalashtirish ijtimoiy loyihalar ushbu “mahalla yettiligi” tomonidan har yili fevral oyining 20-sanasiga qadar koʻrib chiqiladi hamda eng yaxshi deb topilgan 3 ta loyiha tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi rahbarligidagi komissiyaga koʻrib chiqish uchun kiritiladi; tuman (shahar) hokimining oʻrinbosari — tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi boshligʻi rahbarligidagi komissiya tomonidan har yili 8-martga qadar mahallalar tomonidan taqdim etilgan loyihalar orasidan mahallalar kesimida har bir mahallada yashovchi Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning kamida 3 nafar xotin-qizlarining bandligini taʼminlash va ijtimoiy faolligini oshirishga qaratilgan bitta loyiha gʻolib deb topiladi. Bunda mazkur pozitsiyaning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolibni aniqlashda quyidagi mezonlarga asoslaniladi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning xotin-qizlarini** doimiy ish joyi bilan taʼminlashga yoki ularni ijtimoiy faolligini oshirishga (tadbirkorlik faoliyatini boshlash, sport bilan shugʻullanish, sanʼat va madaniy faoliyat bilan shugʻullanish) qaratilganligi; loyihani amalga oshirish uchun zarur moliyaviy resurs, dastgoh, uskuna va jihozlarga ega boʻlish; loyihaning mahallani ixtisoslashuviga mosligi, dolzarbligi, bozorbop va daromadliligi, ijtimoiy jozibadorligi; jismoniy va yuridik shaxslarning amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha boʻyicha tajribaga egaligi; xodimlar uchun zarur mehnat sharoitlari yaratish va munosib ish haqi toʻlashga qobiliyatliligi; ish bilan taʼminlash bilan bir qatorda malakasi yetarli boʻlmagan xotin-qizlarni kasb-hunarga oʻqitish yoki malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilash imkoniyati mavjudligi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning oliy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan xotin-qizlar yoki ularning ikki va undan ortiq farzandlarining bir nafariga toʻlov-kontraktini toʻlab berish tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Toʻlov-kontrakt summasining 50 foizigacha, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaning 30 yoshdan katta xotin-qizlari va ularning farzandlari 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaning 30 yoshdan katta xotin-qizlari yoki ularning farzandlarining oliy taʼlim tashkilotiga oʻqishga kirganligi haqidagi oliy taʼlim tashkiloti buyrugʻi; toʻlov-kontrakt asosida taʼlim berish toʻgʻrisidagi shartnoma. 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Mazkur yordam quyidagilarga taqdim etiladi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaning xotin-qizlari oliy taʼlim tashkilotining bakalavriat yoki magistratura yoʻnalishning kunduzgi shaklida taʼlim olayotganda bevosita ushbu shaxslarga; Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaning xotin-qizlarning ikki yoki undan ortiq farzandlari oliy taʼlim tashkilotining bakalavriat yoki magistratura yoʻnalishning kunduzgi shaklida taʼlim olayotganda mazkur farzandlarning bir nafariga. 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Oliy taʼlim tashkilotini tugatgunga qadar bir marotaba 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Oliy taʼlim tashkilotiga toʻlov-kontrakt asosida taʼlim berish toʻgʻrisidagi shartnoma muvofiq oʻtkaziladi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish hamda jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha; jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan qoplanishi belgilangan bazaviy narxlar doirasida. 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 30 yoshdan katta xotin-qizlari; oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning 30 yoshdan katta xotin-qizlari. 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yordam oluvchining kasalligiga muvofiq ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma. 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Kambagʻal oilalar reyestrida turganda yoki soliq organlarining maʼlumotiga koʻra oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmaganda; b) yordam oluvchining kasalligiga muvofiq ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma)ga koʻra, tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha navbat kamida ikki oy va undan ortiq boʻlganda. Bunda navbat muddati avvalgi bir oyda navbati kelgan bemorlar sonidan kelib chiqib Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan hisoblanadi. 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marta 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordamni koʻrsatish boʻyicha mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasiga oʻtkazib beriladi. Bunda: yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazish Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlangan hamda imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarga koʻrsatilgan tibbiy yordam xarajatlarini qoplash boʻyicha shartnoma tuzilgan tibbiyot tashkiloti (davlat yoki nodavlat) tomonidan yoʻllanma asosida amalga oshiriladi; yordam koʻrsatiladigan shaxslar Sogʻliqni saqlash vazirligining imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida boshqa shaxslardan alohida tarzda yuritiladigan navbat asosida davolanadi; Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyoti oʻtkazish uchun koʻzda tutilgan mablagʻlarni har oyga alohida rejalashtiradi; Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi har oyning 5 sanasiga qadar mazkur oyda “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyoti oʻtkazish uchun ajratilgan mablagʻlar miqdori haqidagi maʼlumotlarni Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasiga taqdim etadi; yordam koʻrsatiladigan shaxslar Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida boshqa shaxslardan alohida tarzda yuritiladigan navbat asosida davolanadi, bunda rejalashtirilgan mablagʻlar miqdori yordam koʻrsatiladigan shaxs jarrohlik amaliyotisiz davolanadigan holatda BHMning 50 baravaridan kam boʻlsa, jarrohlik amaliyoti oʻtkaziladigan holatda ushbu amaliyotni oʻtkazish bilan bogʻliq boʻlgan Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan qoplanishi belgilangan bazaviy narxdan kam boʻlsa, yoʻllanmani tasdiqlash rad etiladi va bemor davolanish uchun navbatdagi oyda murojaat qiladi; yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyoti oʻtkazilganidan soʻng Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasining talabnomasiga muvofiq tegishli xarajatlarni moliyalashtirish uchun mablagʻlar 3 ish kuni ichida Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi ijro etuvchi apparati tomonidan tegishli mablagʻlar tibbiyot tashkilotiga oʻtkazib beriladi. 7. Izoh: a) mazkur yordam uni oluvchilar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq Davlat tibbiy sugʻurtasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatilmagan yoki ushbu yordam xarajatlari boshqa manbalar (“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va boshqa manbalar) hisobidan qoplanmagan holatlarda koʻrsatiladi. b) Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tibbiyot tashkilotlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha alohida hisob-kitob yuritiladi. v) yordam oluvchilarning hisobi Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida alohida yuritiladi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Xotin-qizlarga turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlab berish tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Ijara toʻlovining 50 foizi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravarigacha (Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravarigacha) 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan 30 yoshdan oshgan xotin-qizlar 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ijaraga beruvchi, ijaraga oluvchi va tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi oʻrtasida tuzilgan turarjoy ijarasi toʻgʻrisidagi shartnoma 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: - 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Cheklanmagan muddatga 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Turar joy ijarasi toʻgʻrisidagi uch tomonlama shartnomaga muvofiq toʻlab beriladi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Xotin-qizlarning uy-joyini taʼmirlash uchun mablagʻ ajratish tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravarigacha 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan 30 yoshdan oshgan xotin-qizlar; oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalarning 30 yoshdan oshgan xotin-qizlar. 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: - 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marta 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Uy-joyni taʼmirlash uchun zarur boʻlgan qurilish materiallarini xarid qilish uchun tegishli tovarlarni (xizmatlar va ishlar)ni yetkazib beruvchilarga shartnomaga muvofiq toʻlanadi. 7. Izoh: a) mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi yoki boshqa huquqlar asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, dalolatnoma tuziladi. Bunda, mazkur dalolatnomada yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlanishi lozim boʻlgan qismlari hamda yangisiga almashtirilishi lozim boʻlgan jihozlar (eshik-rom, shifer va boshqalar) aniq koʻrsatiladi; b) yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlash uchun xarid qilinadigan tovarlar, shu jumladan qurilish mollari xaridini amalga oshirishda tovar (ishlar, xizmatlar)ni yetkazib beruvchilarni maxsus axborot portalida eʼlon joylashtirmasdan va xarid qilish tartib-taomillarini elektron shaklda oʻtkazmasdan eng yaxshi takliflarni tanlash orqali aniqlanadi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Bir martalik moddiy yordam koʻrsatish tarzidagi ijtimoiy yordamni koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravarigacha 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: “Ayollar daftari”ga kiritilgan quyidagi toifadagi xotin-qizlar uchun beriladi: boquvchisi boʻlmagan ehtiyojmand xotin-qizlar; ijtimoiy yordamga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan, shuningdek, tezkor tibbiy muolajaga muhtoj ehtiyojmand xotin-qizlar; qaramogʻida nogironligi boʻlgan farzandi mavjud ehtiyojmand xotin-qizlar. 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) boquvchisi boʻlmagan ehtiyojmand xotin-qizlardan — boquvchisini yoʻqotganligini yoki boquvchisi sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb eʼlon qilingan yoxud vafot etgan deb topilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (oʻlim haqidagi guvohnoma, sud hal qiluv qarori yoki boshqa hujjatlar); b) ijtimoiy yordamga muhtoj I va II guruh nogironligi boʻlgan, shuningdek, tezkor tibbiy muolajaga muhtoj ehtiyojmand xotin-qizlardan: I va II guruh nogironlik belgilanganligini tasdiqlovchi hujjatlar; tezkor tibbiy muolajaga muhtojlikni tasdiqlovchi hujjat yoki maʼlumotnoma; v) qaramogʻida nogironligi boʻlgan farzandi mavjud ehtiyojmand xotin-qizlardan — farzandi nogironligi boʻlgan bola ekanligi yoki farzandiga I va II guruh nogironlik belgilanganligini tasdiqlovchi hujjatlar. 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: - 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marta 6. Izoh: a) mazkur yordam “Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida yordam koʻrsatish uchun belgilangan tartib-taomillar asosida taqdim etiladi; b) mazkur pasportning 3-pozitsiyasida nazarda tutilgan hujjatlar idoralararo elektron hamkorlik orqali olinadi. Agarda tegishli hujjatlarni idoralararo elektron hamkorlik orqali olish imkoniyati boʻlmaganda, ular mazkur pasportning 2-pozitsiyasiga muvofiq tegishli toifadagi xotin qizlardan soʻrab olinadi.
“Ayollar daftari”ga kiritilgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 100 baravarigacha boʻlgan miqdorda. Bunda yer uchastkasini auksion orqali sotib olish xarajatlari miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlganda toʻliq, xarajatlar miqdori ushbu chegaradan yuqori boʻlgan hollarda esa — xarajatlarning bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlgan qismi qoplab beriladi. 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan 30 yoshdan oshgan nogironligi boʻlgan xotin-qizlar. 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oxirgi 12 oy davomida oʻzi yoki oila aʼzolari nomida yashash uchun moʻljallangan turar joyi yoki yer uchastkasi mavjud boʻlmasligi. b) yer uchastkasi oxirgi uch oy ichida auksion orqali xarid qilingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishi; v) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan ekspertiza natijalari boʻyicha nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan, shuningdek, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan boʻlishi. 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchining bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 7. Izoh: Yordam oluvchi shaxslarga bir martalik toʻlov 14 — 30 yoshdagi shaxslar uchun “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, 30 yoshdan katta boʻlgan xotin-qizlar uchun “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, boshqa ehtiyojmand shaxslar uchun “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan, biroq “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilmagan shaxslar xotin-qizlar faoli yoki yoshlar yetakchisi tomonidan bir oy muddatda “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritiladi hamda ularga bir martalik toʻlov amalda oshiriladi. ” .
2. Vazirlar Mahkamasining “Yoshlar muammolarini oʻrganish va hal etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 7-iyundagi 312-son qarorida :
a) 4 va 5-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:
yuridik shaxs boʻlmagan hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasini tashkil etish tartibi;
hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish tartibi;
hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqarish va ulardan foydalanish;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalarini hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlarini tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi etib belgilash;
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ularning davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish;
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash, ijtimoiy-iqtisodiy koʻmakka muhtoj hamda iqtidorli va faol yoshlarga koʻmaklashish;
yoshlarning isteʼdodlarini qoʻllab-quvvatlash, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirish hamda amaliy yordamlar toʻliq koʻrsatish orqali yoshlarni “Yoshlar daftari”dan chiqarish tartibi.
5. Belgilansinki:
Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarining daromadlar va xarajatlar parametrlarini, ularning ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni, ish rejalarini tasdiqlash hamda mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vakolatlar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari Vasiylik kengashlari hamda tuman (shahar) hokimliklari tomonidan amalga oshiriladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari — tegishli hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi Vasiylik kengashi raisi hisoblanadi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari Vasiylik kengashlari aʼzolarining faoliyati jamoatchilik asosida tashkil etiladi”;
b) 14-banddagi “Sportni rivojlantirish” soʻzlari “Sport” soʻzi bilan almashtirilsin;
v) 16-banddagi “xizmati” soʻzi “qoʻmitasi” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) 18-banddagi “Yoshlarni qoʻllab-quvvatlash va jamoat tashkilotlari masalalari kotibiyatiga” soʻzlari “Mahalla yettiligi”, yoshlar siyosati va maʼnaviyat masalalari departamentiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi), shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarini (keyingi oʻrinlarda — tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi) tashkil etish, ularning mablagʻlarini shakllantirish va ushbu mablagʻlardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qaroriga, shuningdek, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qaroriga muvofiq belgilangan tartibda shakllantiriladi.
3. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi yuridik shaxs hisoblanmaydi.
Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining mablagʻlari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar gʻaznachilik boshqarmalarida, shuningdek, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining mablagʻlari tuman (shahar) gʻaznachilik boʻlimlarida alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yigʻiladi.
2-bob. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish manbalari
4. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;
xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Bunda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlarni, birinchi navbatda, tegishli hududning qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga oʻtkazib borish yuzasidan takliflarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga kiritib borsin.
5. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan ajratmalar;
tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan tuman (shahar) budjetlari qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmonining 12-bandida belgilangan tushumlarning mazkur Farmonga 3-ilovaga muvofiq miqdordagi mablagʻlar;
xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Mazkur bandning toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan manba hisobidan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga ajratiladigan mablagʻlarning umumiy miqdori tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan belgilanadi. Bunda:
ushbu mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi tomonidan tumanlar (shahar)lar kesimida ulardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib miqdorlarda tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga avtomatik ravishda taqsimlanadi;
zaruratga koʻra, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, viloyatlar va Toshkent shahar xalq deputatlari Kengashlari qarorlariga asosan tuman (shahar) budjetlari qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga oʻtkaziladi.
6. Ushbu Nizomning 5-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqda jamlanadi hamda tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga tumanlar (shaharlar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib miqdorlarda, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlarini qoʻllagan holda avtomatik ravishda taqsimlanadi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.
7. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlar tuman (shahar) hokimligi tomonidan har oyning 5-sanasiga qadar mahallalarda yashovchi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida qayta taqsimlanadi.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) hokimlari ushbu Nizomning 4 va 5-bandlarida nazarda tutilgan manbalar hisobidan hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini oʻz vaqtida va toʻliq shakllantirishga shaxsan masʼul hisoblanadi.
3-bob. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish
9. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:
tegishli hududning qoʻshimcha manbalari nisbatan kam miqdorda shakllangan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga;
Yoshlar ishlari agentligi direktori tomonidan tasdiqlangan kalendar rejada belgilangan mahalla, sektor, tuman (shahar) va hudud darajasidagi loyihalar, yoshlar festivallari, forumlar, tanlovlar va boshqa madaniy-maʼrifiy tadbirlarni moliyalashtirishga;
mahallalarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish uchun qoʻshimcha sharoitlar yaratishga moʻljallangan yengil turdagi kichik kutubxonalar va sport obyektlarini barpo etish hamda ularni zamonaviy jihozlashga;
mahallalardagi yoshlar yetakchilari uchun ajratilgan xizmat xonalarini moddiy-texnik jihozlar (mebel, planshet, kompyuter toʻplami, aloqa, internet va boshqalar) bilan taʼminlashga;
qonunchilik hujjatlari bilan belgilangan boshqa xarajatlarni qoplashga yoʻnaltiriladi.
10. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari:
a) kamida 3 nafar Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning aʼzosi boʻlgan yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun bazaviy hisoblash miqdorining (keyingi oʻrinlarda — BHM) 60 baravarigacha grant ajratishga;
b) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning aʼzolari uchun:
BHMning 1 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplashga;
6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun BHMning 10 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilishga;
yoshlarning avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun BHMning 8 baravarigacha miqdorda subsidiya ajratishga;
professional va oliy taʼlim tashkilotlari yosh oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasining 50 foizi, ammo BHMning 50 baravaridan koʻp boʻlmagan qismini toʻlab berishga;
yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga oʻqish xarajatlarining har oyda BHMning 4 baravarigacha boʻlgan qismini qoplashga;
ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga har oyda BHMning 1 baravarigacha subsidiya ajratishga;
yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun mahalliy bosqichdagi tadbirlarga BHMning 4 baravarigacha, xalqaro bosqichdagi tadbirlarga BHMning 40 baravarigacha subsidiya berishga;
yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini BHMning 50 baravarigacha miqdorda qoplashga;
yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻliq miqdorda qoplash uchun subsidiya berishga;
ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga har oyda ijara toʻlovlarining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha, Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha miqdorda 12 oygacha turar joy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlashga;
v) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan hamda oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga nisbatan minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan oilalarning 14 — 30 yoshdagi aʼzolarining jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun BHMning 50 baravarigacha va jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi tomonidan belgilangan bazaviy narxlar doirasidagi xarajatlarini qoplash maqsadida Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasiga;
g) mahalla darajasida bir kalendar oy uchun BHMning 20 baravarigacha, biroq moliya yili davomida jamgʻarma tushumlarining 25 foizidan koʻp boʻlmagan miqdorda yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirishga;
d) nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplashga yoʻnaltiriladi.
11. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga koʻra ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarga ham yoʻnaltirilishi mumkin. Bunda ushbu maqsadlarga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar Yoshlar ishlari agentligi tomonidan quyidagilar hisobidan ajratiladi:
tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllangan, biroq tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlanmagan mablagʻlar;
tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllanib, muqaddam tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlangan boʻlsada, biroq ushbu mablagʻlar taqsimlangan oyda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga ushbu Nizomning 10-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy yordam boshqa manbalar va jamgʻarmalar tomonidan koʻrsatilganda taqdim etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan, zarur hollarda, ushbu Nizomning 10-bandi “b” kichik bandi beshinchi-sakkizinchi va oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan maqsadlar uchun mablagʻlar ajratilishi mumkin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligining Yoshlarga oid davlat siyosatini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi hisobidan, zarur hollarda, ushbu Nizomning 10-bandi “b” kichik bandi beshinchi — sakkizinchi va oʻninchi xatboshilarida nazarda tutilgan maqsadlar uchun mablagʻlar ajratilishi mumkin.
13. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish, boshqarish va ulardan foydalanish maqsadida ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda Vasiylik kengashi (keyingi oʻrinlarda — Vasiylik kengashi) tuziladi.
Vasiylik kengashi tarkibi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlari qaroriga muvofiq tasdiqlanadi.
Vasiylik kengashi raisi va aʼzolari hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasini boshqarish boʻyicha faoliyatini jamoatchilik asosida amalga oshiradi.
Vasiylik kengashi raisi hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini boshqaruvchi hisoblanadi.
14. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi hisoblanadi.
15. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlarini sarflash, tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalariga yoʻnaltirish tegishlicha Vasiylik kengashining qarori asosida amalga oshiriladi.
Vasiylik kengashi yigʻilishlari har oyda kamida bir marta — har oyning oxirgi sanasigacha oʻtkaziladi.
Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarida shakllanib, ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan tartibda mahallalar kesimida taqsimlangan mablagʻlarni sarflash tegishliligiga koʻra “mahalla yettiligi”ning kollegial qarori asosida, shuningdek, ushbu Nizomning 11-bandida nazarda tutilgan hollarda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga koʻra tuman (shahar) hokimliklari buxgalteriyasi tomonidan amalga oshiriladi.
16. Vasiylik kengashi raisi Vasiylik kengashi yigʻilishlariga raislik qiladi.
17. Vasiylik kengashlari qarorlari Vasiylik kengashi yigʻilishi bayoni bilan rasmiylashtiriladi.
18. Vasiylik kengashi:
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga umumiy rahbarlik qiladi va uning faoliyatini nazorat qiladi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining daromad va xarajatlari yillik parametrlarini, ularning ijrosi toʻgʻrisidagi yillik hisobotlarni, shuningdek, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga yuklangan vazifalarning bajarilishi toʻgʻrisidagi hisobotlarni tasdiqlaydi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining yillik ish rejasi va dasturlarini tasdiqlaydi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanishda shaffoflikni taʼminlaydi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan alohida tadbirlarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga homiylik xayriyalari, shuningdek, xalqaro tashkilotlarning texnik koʻmak mablagʻlari va grantlarini jalb qilishga koʻmaklashadi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga yuklatilgan vazifalarni Vasiylik kengashi aʼzolari oʻrtasida taqsimlaydi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi faoliyatiga taalluqli masalalarni koʻrib chiqadi va ular boʻyicha qarorlar qabul qiladi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish bilan bogʻliq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi;
hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi faoliyatiga aloqador boshqa masalalarni koʻrib chiqadi va ular boʻyicha qarorlar qabul qiladi.
19. Hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi:
“Yoshlar daftari” jamgʻarmasining yillik ish rejasi va dasturlarini ishlab chiqadi;
Vasiylik kengashi yigʻilishi kun tartibiga kiritiladigan masalalarni tayyorlaydi, yigʻilish bayonnomasini yuritadi va rasmiylashtiradi;
Vasiylik kengashi aʼzolariga Vasiylik kengashi yigʻilishining vaqti va oʻtkaziladigan joyi toʻgʻrisida xabar beradi.
Vasiylik kengashi tomonidan qabul qilingan qaror toʻgʻrisida murojaat etuvchiga xabar yuboradi.
Vasiylik kengashi qarori bilan ishchi organga qoʻshimcha vazifalar ham yuklanishi mumkin.
20. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi:
mahallalar boʻyicha taqsimlangan mablagʻlarga doir maʼlumotlarni “Yoshlar daftari” axborot tizimiga kiritib borilishini taʼminlaydi;
davlat tomonidan beriladigan ijtimoiy koʻmak va koʻrsatiladigan moddiy yordam toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning yakka tartibdagi anketasida qayd etib boradi;
tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan ushbu Nizomning 7-bandida belgilangan tartibda tegishli mahallaga taqsimlangan mablagʻlar yetarli boʻlmagan taqdirda, “mahalla yettiligi”ning qarorini ilova qilgan holda tuman (shahar) mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga mablagʻ ajratish haqida tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashiga murojaat yuborishni soʻrab tuman (shahar) hokimiga soʻrov xati kiritadi.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning murojaatlari bilan ishlaydi va koʻrib chiqish uchun “mahalla yettiligi”ga taqdim etadi.
4-bob. “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobot
21. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimliklari hisobot boʻlimlari tomonidan har oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlarning mahalla kesimida taqsimlanishi va jamgʻarmaning xarajatlari toʻgʻrisida, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya boshqarmalari hamda tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari mahalliy budjetning orttirilgan qismi miqdori toʻgʻrisida Yoshlar ishlari agentligiga maʼlumot berib boradi.
22. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar hamda tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan budjet ijrosi hisobotini shakllantirish davrida tegishlicha “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi hisoboti ham qabul qilinadi.
23. Vasiylik kengashi raisi har chorakda hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi daromadlari va xarajatlari ijrosi toʻgʻrisida tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar, Toshkent shahar Kengashlariga hisobot beradi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
24. Hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmalarining joriy yilda foydalanilmay qolgan mablagʻlari keyingi yilga oʻtadi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar) mahalliy budjetiga olib qoʻyilmaydi.
25. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi hududiy boshqarmalari mazkur Nizom doirasida tuman (shahar)larda amalga oshiriladigan ishlar uchun ajratilgan mablagʻlar samarali va maqsadli ishlatilishi boʻyicha nazorat oʻrnatadi.
26. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, shuningdek, tuman (shahar)lardagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi vasiylik kengashining
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari, Vasiylik kengashi raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, Vasiylik kengashi raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar prokurorlari (kelishuv asosida) 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, Toshkent shahar, Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari va viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar kambagʻallikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmalari boshliqlari 6. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri, Toshkent shahar sogʻliqni saqlash bosh boshqarmasi, viloyatlar sogʻliqni saqlash boshqarmalari boshliqlari 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi sport vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari boshliqlari 8. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi madaniyat vazirligi, Toshkent shahar madaniyat bosh boshqarmasi, viloyatlar madaniyat boshqarmalari boshliqlari 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar soliq boshqarmalari boshliqlari 10. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmalari boshliqlari 11. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmasi boshliqlari, Vasiylik kengashi kotibi
e) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
ariza beruvchi — “Yoshlar daftari”ga kirish yoki “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qoʻllab-quvvatlash boʻyicha mazkur Nizomga muvofiq murojaat qilgan oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan (oʻttiz bir yoshga toʻlmagan) Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi yoki ularning vakili (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili) hamda fuqaroligi boʻlmagan shaxs;
Vasiylik kengashi — hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish, boshqarish va ulardan foydalanish maqsadida qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda manfaatdor tashkilotlar rahbarlari va masʼul xodimlaridan iborat tarkibda tuziladigan kollegial organ;
“Yoshlar daftari” — ijtimoiy, iqtisodiy, huquqiy va boshqa turdagi qoʻllab-quvvatlashga, bilim va kasb oʻrganishga ehtiyoji va ishtiyoqi boʻlgan yoshlarning muammolarini aniqlash, bartaraf etish va nazorat qilib borish tizimi;
“Yoshlar daftari” elektron platformasi (elektron platforma) — yoshlarga tegishli boʻlgan maʼlumotlarni jamlash, tahlil qilish, qayta ishlash tizimini yaratish hamda tegishli vazirliklar va idoralar bilan raqamli maʼlumotlar almashuvini tashkil etish, yoshlarning murojaatlari bilan tizimli ishlash yuzasidan chora-tadbirlar samaradorligi monitoringini olib borish imkonini beruvchi maxsus elektron platforma;
“Yoshlar daftari” jamgʻarmasi — “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va ularning tashabbuslarini ragʻbatlantirish maqsadida belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri, shuningdek, tuman (shahar)larda tashkil etilgan jamgʻarma;
“Yoshlar daftari” jamgʻarmasining ishchi organi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmalari hamda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari;
yoshlar yetakchisi — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahallalarda yoshlar bilan ishlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-yanvardagi PQ-92-son qarori bilan har bir mahallada joriy etilgan mahallalardagi yoshlar yetakchisi;
ishsiz yoshlar — haq toʻlanadigan ishga yoki ish haqi (mehnat daromadi) keltiradigan mashgʻulotga ega boʻlmagan, ish qidirayotgan va ish taklif etilsa, unga kirishishga tayyor boʻlgan yoxud kasbga tayyorlashdan, qayta tayyorlashdan oʻtishga yoki malakasini oshirishga tayyor boʻlgan, ishga joylashishda koʻmak olish uchun mahalliy mehnat organlariga murojaat qilgan va ushbu organlar tomonidan ish qidirayotgan shaxslar sifatida roʻyxatga olingan mehnatga layoqatli yoshlar (bundan taʼlim tashkilotlarida tahsil olayotganlar mustasno);
kalendar reja — yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularni boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi mahalla, sektor, tuman (shahar) va hududiy tadbirlarni moliyalashtirish uchun “Yoshlar daftari” elektron platformasi orqali shakllantiriladigan hamda Yoshlar ishlari agentligi tomonidan tasdiqlanadigan yil yoki yarim yilga moʻljallangan reja;
“mahalla yettiligi” — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari namunaviy tuzilmasiga kiritilgan mahalla raisi rahbarligidagi hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori aʼzolaridan iborat boʻlgan guruh;
nodavlat kasb-hunarga oʻqitish tashkilotlari — yoshlarni kasb-hunar, tadbirkorlik, taʼlim, fan, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalar va xorijiy tillarga oʻqitish vakolatiga ega boʻlgan nodavlat notijorat tashkilotlar, shu jumladan, nodavlat taʼlim tashkilotlari;
sektorlar — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, tumanlar, shaharlar hududlarini tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) hokimlari, prokuratura, ichki ishlar va soliq xizmati hududiy organlari rahbarlari boshchilik qiladigan tumanlar (shaharlar) va hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish boʻyicha tegishli mahalliy davlat hokimiyati organining kollegial ishchi tuzilmasi.
Kalendar rejada aks etmagan biroq hududning oʻziga xosligidan kelib chiqib, mahalla, sektor, tuman (shahar) bosqichlarini oʻzida aks ettirgan tadbirlarni moliyalashtirish Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yoshlar ishlari boshqarmasi bilan kelishilgandan soʻng “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilishi mumkin.
Davlat organlari va boshqa tashkilotlar, mahalliy davlat hokimiyati organlari tomonidan mahallada yoshlar siyosati sohasida tashkil etiladigan loyiha, tanlov va tadbirlarini moliyalashtirish Yoshlar ishlari agentligi bilan kelishgan holda belgilangan tartibda kalendar rejaga kiritilgandan soʻng hududiy va tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
3. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha chora-tadbirlar ushbu Nizomga muvofiq hamda tegishli qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. “Yoshlar daftari”ni shakllantirish
4. “Yoshlar daftari”ga doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻyicha oʻn toʻrt yoshga toʻlgan va oʻttiz yoshdan oshmagan (oʻttiz bir yoshga toʻlmagan) quyidagi toifadagi:
oila aʼzosi “Temir daftar”, “Ayollar daftari”, “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” yoki Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan;
oilasining oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan;
ijtimoiy himoyaga muhtoj boʻlgan;
boquvchisini yoʻqotgan, yetim yoki ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan;
oʻziga nisbatan vasiylik yoki homiylik belgilangan;
oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan ishga layoqatsiz;
I yoki II guruh nogironligi boʻlgan;
farzandida I yoki II guruh nogironligi boʻlgan;
jismoniy va (yoki) ruhiy rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan;
ota-onasidan birida I yoki II guruh nogironligi boʻlgan, ikkinchisi esa ish faoliyatini toʻxtatgan holda bemorga qarashga majbur boʻlgan yoxud ota-onasining har ikkisida I yoki II guruh nogironligi boʻlgan;
yuzaga kelgan holatlar sababli ogʻir turmush sharoitida qolgan;
zoʻravonlik va ekspluatatsiya, tabiiy ofatlar, halokatlar, yongʻinlar va boshqa favqulodda vaziyatlar oqibatida hayotiga, sogʻligʻiga, mulkiga zarar yetgan;
“Mehribonlik” uyi, Bolalar shaharchasi yoki oilaviy bolalar uyida tarbiyalangan;
haq toʻlanadigan ishga yoki ish haqi (mehnat daromadi) keltiradigan mashgʻulotga ega boʻlmagan;
davolanishga muhtoj boʻlgan bemor yoshlar;
jazoni ijro etish muassasalaridan qaytgan;
muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan;
psixologik maslahatga muhtoj;
nikohi qayd etilganiga uch yildan oshmagan yosh oila;
dehqonchilik yoki tomorqa xoʻjaligini yuritayotgan;
yosh tadbirkor yoki oʻzini oʻzi band qilgan shaxs sifatida soliq xizmati organlarida roʻyxatdan oʻtgan yoshlar kiritiladi.
5. “Yoshlar daftari”ga yoshlar yashab turgan joyi boʻyicha kiritiladi. Bunda yoshlarning yashab turgan joyi boʻyicha hisobda turmasligi ularni “Yoshlar daftari”ga kiritishni rad etish uchun asos hisoblanmaydi.
Ushbu Nizomning 4-bandida keltirilgan toifadagi ariza beruvchilar elektron platforma orqali:
ariza beruvchining bevosita oʻzi tomonidan elektron platformaga tegishli maʼlumotlarni kiritish;
ariza beruvchi tomonidan Yoshlar ishlari agentligining “1093” qisqa raqamli Call-markaziga murojaat qilish;
yoshlar yetakchisining koʻmagida elektron platformaga ariza beruvchining tegishli maʼlumotlarini kiritish yoʻli bilan “Yoshlar daftari”ga kiritiladi.
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejaga muvofiq kambagʻal oilalarning yoshlari “Yoshlar daftari”ga qoʻshimcha murojaat talab etmagan holda avtomatik ravishda kiritiladi.
6. Ariza beruvchining ijtimoiy toifasi “Yoshlar daftari” axborot tizimiga integratsiya qilingan maʼlumotlar bazalari orqali avtomatik tekshiriladi. Arizachining maʼlumotlari ushbu Nizomning 2 — 10 va 12-13-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordam ajratish talab va shartlarga toʻgʻri kelishi tasdiqlangandan soʻng yoshlar yetakchisi tomonidan “Yoshlar daftari” axborot tizimi orqali tavsiyanoma shakllantiriladi.
Tavsiyanoma shakllantirilgandan soʻng, ushbu Nizomning 2 — 10 va 12-13-ilovalarida nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlar boʻyicha tavsiyanoma bir ish kun ichida koʻrib chiqish uchun “mahalla yettiligi”ga kiritiladi.
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejada kambagʻal oilalarga muayyan ijtimoiy yordamlarning belgilanishi ushbu toifadagi shaxslardan qoʻshimcha murojaat talab etmagan holda oʻrganilmasdan tavsiyanoma shakllantiriladi hamda “mahalla yettiligi”ga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.
Ushbu Nizomning 4-ilovasida koʻrsatilgan yordamdan foydalanish uchun tavsiyanoma shakllantirilgandan soʻng, bir ish kuni ichida yordam oluvchining kasalligiga koʻra ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma) Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni elektron axborot tizimi orqali hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimidan tekshiriladi.
Bunda agar ikki oy muddat ichida yordam oluvchining yoʻllanmasi mavjudligi tasdiqlanmasa tavsiyanoma bekor qilinadi.
7. “Mahalla yettiligi” tomonidan yoshlar yetakchisining tavsiyanomasi besh ish kuni ichida (shoshilinch kechiktirib boʻlmaydigan hollar bundan mustasno) kollegial tartibda koʻrib chiqiladi va quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
arizachiga “Yoshlar daftari”ga kiritish va ijtimoiy yordam ajratish toʻgʻrisida;
tavsiyanomada koʻrsatilgan yordam miqdori tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlarning mahalla fuqarolar yigʻini boʻyicha taqsimlangan miqdoridan ortiq boʻlgan taqdirda, koʻrsatiladigan yordamlarning miqdorini kamaytirish yoki yordam koʻrsatishni keyingi oyga kechiktirish haqida;
arizachiga tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisida.
“Mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinadigan qaror matni “Yoshlar daftari” axborot tizimida avtomatik shakllantiriladi. Bunda koʻrsatiladigan yordamning miqdori fuqaroning ehtiyojidan kelib chiqib, yoshlar yetakchisi tomonidan kiritiladi.
“Mahalla yettiligi” tomonidan yoshlar yetakchisining har bir tavsiyanomasi alohida koʻrib chiqilib, ovoz beriladi hamda “Mahalla yettiligi” aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan arizachiga “Yoshlar daftari”ga kiritish va yordam koʻrsatish boʻyicha qaror qabul qilinadi. Bunda ovozlar teng boʻlib qolganda, mahalla raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.
8. Ariza beruvchiga “Yoshlar daftari”ga kiritilganligi yoki kiritish rad etilganligi haqida asoslangan xabar, shu jumladan, SMS-xabarnoma yuboriladi.
9. Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan, shuningdek, oilasining oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan koʻp boʻlmagan yoshlarga ushbu Nizomning 1 — 13-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlar koʻrsatiladi.
10. Kambagʻal oila yoshlariga ijtimoiy yordamlarni koʻrsatish qoʻshimcha murojaat talab etmagan holda ularning oilasini kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha ishlab chiqilgan individual rejaga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash
1-§. Yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirish
11. Kalendar rejada belgilangan loyiha, tanlov va tadbirlarni mahalla, sektor, tuman (shahar) va hudud darajasida tashkil etish va oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomga 14-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq moliyalashtiriladi.
Har bir mahalla darajasidagi tadbirlarga bir kalendar oy uchun — BHMning 20 baravarigacha mablagʻ ajratiladi. Kalendar rejaga kiritilmagan tadbirlar “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlaridan moliyalashtirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Kalendar rejaga kiritilgan loyiha, tanlov va tadbirlarni sektor va tuman (shahar) bosqichlarini moliyalashtirish tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari tomonidan asosli hisob-kitob qilingan holda tadbir tashkil etish rejalashtirilgan mahalladagi “mahalla yettiligi”ga yuboriladi. “Mahalla yettiligi” murojaatga asosan qaror qabul qiladi va tadbirlarni moliyalashtirish choralarini koʻradi.
Hududda oʻtkaziladigan respublika va hudud darajasidagi tadbirlar hududiy “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.
12. Mahalla darajasidagi tadbirlarni tashkil etish uchun mahalladagi yoshlar yetakchisi Kalendar rejadan kelib chiqib, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga choraklik loyiha, tanlov va tadbirlar soni va turi xususidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.
Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari besh ish kuni ichida mahallalar boʻyicha choraklik loyiha, tanlov va tadbirlar soni va turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kalendar rejaga muvofiqligini tekshiradi va ajratiladigan tovar moddiy boyliklar turi va soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli “mahalla yettiligiga” yuboradi.
13. “Mahalla yettiligi” mahallalar boʻyicha rejadagi tovar moddiy boyliklarni xarid qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
“Mahalla yettiligi” qarori asosida tovar moddiy boyliklar “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qilinadi.
14. Tuman (shahar) hokimligi tovar moddiy boyliklar xarid qilingandan soʻng uch ish kuni ichida tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga yetkazilishini taʼminlaydi.
Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari ikki ish kuni ichida tovar moddiy boyliklarni mahallalar boʻyicha taqsimlab, mahalladagi yoshlar yetakchilariga tarqatadi.
Mahalladagi yoshlar yetakchisi tovar moddiy boyliklarni yoshlarga tarqatish boʻyicha, topshirish, qabul qilish dalolatnomasini rasmiylashtiradi va qonunchilikda belgilangan tartibda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga hisobot topshiradi.
15. Kalendar rejada belgilangan loyiha, tanlov va tadbirlarni sektor, tuman (shahar) bosqichlarini oʻtkazish uchun tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari tegishliligi boʻyicha “mahalla yettiligi”ga choraklik tadbirlar rejasini taqdim etadi va xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga koʻrib chiqish uchun kiritadi.
Tadbirlar rejasi xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashi tomonidan tasdiqlangandan soʻng tadbirlarni oʻtkazish uchun tegishli “mahalla yettiligi”ning qaroriga muvofiq “Yoshlar daftari” jamgʻarmasidan mablagʻlar ajratiladi va qonunchilikda belgilangan tartibda tadbirlarga ajratiladigan tovar moddiy boyliklarni xarid qiladi.
Tuman (shahar) hokimligi tovar moddiy boyliklar xarid qilingandan soʻng uch ish kuni ichida tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga yetkazilishini taʼminlaydi.
Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari oʻtkazilgan tadbirlar boʻyicha xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashiga hisobot taqdim etadi.
16. Kalendar rejaga kiritilmagan tadbirlarni tashkil etishga mahalladagi yoshlar yetakchisini jalb etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-§. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning ish bilan bandligini taʼminlash
17. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan ishsiz yoshlarning bandligiga quyidagi yoʻnalishlarda koʻmaklashiladi:
sektorlar rahbarlari tuman (shahar) hokimlarining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosarlari, aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari, Savdo-sanoat palatasining tuman (shahar) tadbirkorlikka koʻmaklashish markazlari tomonidan kasbiy koʻnikmalar markazlari, davlat va nodavlat kasb-hunarga oʻqitish markazlari, mahalla aholisini kasb-hunarga oʻqitish maskanlarida kasb-hunarga va tadbirkorlikka oʻqitishni tashkil etish, tadbirkorlikka jalb etish, oʻzini oʻzi mustaqil ravishda band qilishni rivojlantirishga doir faoliyatni tashkil etish orqali bandlikka koʻmaklashish;
sektorlar rahbarlari tuman (shahar) hokimlarining oʻrinbosarlari (tuman investitsiyalar va tashqi savdo boʻlimi boshliqlari), Aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari, tijorat banklari hamkorligida tarmoq va hududiy investitsiya dasturlariga kiritilgan loyihalarda yoshlar uchun yaratilayotgan yangi ish oʻrinlariga ishga joylashtirish;
sektorlar rahbarlari aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari bilan birgalikda mavjud vakansiya va zaxira (kvota) ish oʻrinlariga ishga joylashtirish hamda haq toʻlanadigan jamoat ishlariga jalb qilish;
sektorlar rahbarlari tuman (shahar) hokimlarining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari bilan birgalikda fermer va dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi kooperativlariga jalb qilish, shuningdek, dehqonchilik bilan shugʻullanish uchun yangi oʻzlashtirilgan, lalmi, foydalanilmayotgan yer maydonlarini 0,10 gektardan 1 gektargacha belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolari orqali 10 yilga ijaraga yer berish;
sektorlar rahbarlari tuman (shahar) hokimlarining kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari, tuman (shahar) qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi boʻlimlari bilan birgalikda hududdagi qurilish ishlariga jalb qilish;
Yoshlar ishlari agentligi hamda Aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari bilan birgalikda yoshlar bandligiga koʻmaklashish, tadbirkorlikni rivojlantirish hamda yoshlarni ishga qabul qilgan ish beruvchilarni ragʻbatlantirish maqsadida subsidiyalar ajratishga koʻmaklashish.
Ushbu bandda koʻrsatilgan yoʻnalishlar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
3-§. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni tadbirkorlikka jalb qilish
18. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarga tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyishda koʻmaklashish quyidagi yoʻnalishlarda amalga oshiriladi:
a) Savdo-sanoat palatasi va “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi tomonidan:
48 soatlik (haftalik) oʻquv dasturi asosida oʻquv kurslarida tadbirkorlikka bepul oʻqitiladi;
oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli bitirib, sertifikatga ega bitiruvchilarning oʻzini oʻzi daromadli mehnat bilan band qilish yoki ularning doimiy mehnat bilan bandligini taʼminlashga (ish oʻrinlari yaratishga) qaratilgan loyihalarini tuzish va amalga oshirishga koʻmaklashadi;
b) “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB va AT “Xalq banki”ning tuman (shahar) filiallari orqali tadbirkorlikni yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan kreditlar ajratiladi.
“Mikrokreditbank” ATB “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni tadbirkorlikka jalb qilish, ularga kredit olishda koʻmaklashish, bu masalada respublikada ajratilgan kreditlarning statistik hisobotini yuritish va kredit ajratilgandan soʻng ularning tadbirkorligini rivojlantirish uchun doimiy qoʻllab-quvvatlash borasidagi amaliy ishlarni muvofiqlashtirishga masʼul hisoblanadi.
19. Kreditlar “Yoshlar daftari”ga kiritilgan va tadbirkorlik bilan shugʻullanish istagida boʻlgan yoshlarning tadbirkorligini yoʻlga qoʻyish va rivojlantirishga yoʻnaltiriladi.
Bunda:
tadbirkorlik tashabbusiga ega jismoniy shaxslarga, shu jumladan, yoshlarga oʻz biznesini tashkil etish uchun 33 million soʻmgacha boʻlgan miqdordagi kreditlar garovsiz;
kichik tadbirkorlik subyektlariga uchinchi shaxs kafilligi, sugʻurta polislari, kredit hisobiga sotib olinayotgan mol-mulk garovi va qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa taʼminot turlari asosida 225 million soʻmgacha miqdorda kreditlar ajratiladi.
Kreditlarni ilgari olingan kreditlar yoki har qanday boshqa qarzlarni qaytarishga, shaxsiy ehtiyoj uchun avtotransport sotib olishga, maʼmuriy xarajatlarni toʻlashga, jumladan, avtotransport vositasining taʼminoti, mebel, aloqa xizmatlari toʻlovi va uyali telefon sotib olishga hamda qonunchilik hujjatlari va Markaziy bankning qoidalariga koʻra taqiqlangan faoliyatlarga ajratishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Kreditlar hokim yordamchilarining tavsiyalari asosida 14 foizlik stavkada:
oilaviy tadbirkorlik, daromad topishga qaratilgan muayyan mehnat faoliyati bilan shugʻullanish istagini bildirgan yoshlarga — 3 oydan 6 oygacha boʻlgan imtiyozli davr bilan 3 yilgacha muddatga;
chorvachilik (chetdan keltirilgan naslli qoʻy va echki), baliqchilik va parrandachilik (tuxum yoʻnalishi) uchun — 1 yilgacha boʻlgan imtiyozli davr bilan 3 yilgacha muddatga;
bogʻdorchilik, uzumchilik va limonchilikni tashkil etish, issiqxona, qishloq xoʻjaligi texnikasi va asbob-uskunalarni xarid qilish uchun — 3 yilgacha boʻlgan imtiyozli davr bilan 7 yilgacha muddatga ajratiladi.
20. Kreditlar qarz oluvchining ssuda hisob raqamidan kredit shartnomasida belgilangan maqsadlar uchun tegishli tashkilotlarning bankdagi hisob raqamiga pul oʻtkazish yoʻli bilan ajratiladi.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan va oʻzini oʻzi band qiladigan yoshlarga ayrim turdagi faoliyatni amalga oshirish (kasanachilik, hunarmandchilik, issiqxona qurish va shu kabilar uchun zarur xom ashyo, ehtiyot qism hamda qurilish mollarini sotib olish) maqsadida 5 million soʻmgacha miqdorda kredit mablagʻlari naqd pulda berilishi mumkin.
Kreditlar “Mikrokreditbank” ATB, “Agrobank” ATB va AT “Xalq banki”ning tuman (shahar) filiallari tomonidan “Yoshlar daftari”da hisobda turgan yoshlarning qatʼiy navbatma-navbat murojaat qilishi asosida Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish dasturlarining yagona platformasi orqali ajratiladi.
21. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan, biroq kredit olishni rad qilgan yoshlarning doimiy bandligini taʼminlash maqsadida tadbirkorlik subyektlarining “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni ish bilan bandligini taʼminlashga qaratilgan loyihalariga Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish davlat dasturi doirasidagi resurslar hisobidan yillik 14 foizlik stavkada imtiyozli kreditlar ajratilishi mumkin.
Bunda kichik tadbirkorlik subyektlari tomonidan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni doimiy ish bilan taʼminlash sharti bilan samaradorligi yuqori va barqaror ish oʻrinlari yaratishga qaratilgan loyihalariga Oilaviy tadbirkorlikni rivojlantirish davlat dasturi doirasidagi resurslar hisobidan 225 million soʻmdan ortiq, biroq 1 milliard soʻmdan koʻp boʻlmagan miqdorda belgilangan tartib asosida kredit ajratilishi mumkin.
Kredit summasining aniq miqdori tadbirkor tomonidan ish bilan taʼminlanadigan har bir yosh uchun 33 million soʻmgacha miqdorda mutanosib ravishda belgilanadi.
22. Savdo-sanoat palatasi, “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasining hududiy boʻlinmalari joylarda tadbirkorlik faoliyatini yoʻlga qoʻyish istagini bildirgan yoshlarning tadbirkorlik koʻnikmalarini oshirish va biznes loyihalarini tuzishga koʻmaklashadi.
4-§. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning xorijda xavfsiz, tartibli va qonuniy mehnat migratsiyasini tashkil etish
23. Yoshlarning xorijda xavfsiz, tartibli va qonuniy mehnat migratsiyasini tashkil etish qonunchilik hujjatlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi tomonidan quyidagi tartibda amalga oshiriladi:
uyushtirilgan mehnat migratsiyasi yoʻli bilan xorijga chiqib ketayotgan yoshlar ishga yuborilishidan oldin davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida, xususan hududlardagi kasbiy koʻnikmalar markazlari, kasb-hunarga oʻqitish markazlari, qisqa muddatli kasb-hunarga oʻqitish kurslari, mahalla aholisini kasb-hunarga oʻqitish maskanlarida kasb-hunarga oʻqitiladi (xorijiy ish beruvchining malaka talablariga javob beradigan shaxslar bundan mustasno);
uyushtirilgan mehnat migratsiyasi yoʻli bilan chet elda mehnat faoliyatini amalga oshirayotgan yoshlarning haq-huquqlarini taʼminlashga va koʻmaklashishga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshiriladi;
Mehnat migratsiyasidan qaytib kelgan yoshlarni reintegratsiya qilish, shu jumladan ularning bandligini taʼminlash, kasbiy malakasini oshirish va tadbirkorlik tashabbuslarini ragʻbatlantirish hamda qonun hujjatlariga muvofiq boshqa choralar-tadbirlar koʻriladi.
4-bob. “Yoshlar daftari”dan chiqarish tartibi
24. Yoshlar quyidagi hollarda “Yoshlar daftari”dan chiqariladi:
bandligi taʼminlangan yoki doimiy daromad manbaiga ega boʻlganda;
toʻliq davlat taʼminotiga olinganda;
oʻz arizasiga koʻra;
“Yoshlar daftari”ga noqonuniy kiritilganligi aniqlanganda;
boshqa davlatlarga ishlash yoki doimiy yashash uchun chiqib ketganda;
sudning ozodlikdan mahrum etishni nazarda tutuvchi hukmi qonuniy kuchga kirganda;
vafot etgan taqdirda yoki sud qarori asosida bedarak yoʻqolgan deb topilganda.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning “Yoshlar dasturi”ga kiritilgan masalalari toʻliq hal etilgunga qadar ularni “Yoshlar daftari”dan chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Ish beruvchi tomonidan jismoniy shaxslardan olinadigan daromad soligʻi yoki ijtimoiy soliq toʻlovi hisoblanganda hamda ushbu maʼlumotlar Soliq qoʻmitasining markazlashtirilgan axborot bazasida va Yagona milliy mehnat tizimida aks etgan taqdirda, ish bilan bandligi taʼminlangan deb hisoblanadi hamda “Yoshlar daftari”dan chiqarish uchun asos boʻladi.
Doimiy va vaqtincha yashash uchun respublikaning boshqa hududiga koʻchib oʻtganda, doimiy yashash va vaqtincha turar joyi boʻyicha roʻyxatga olingan kundan boshlab oʻn besh kundan kechiktirmasdan “Yoshlar daftari”ga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi.
25. Yoshlar yetakchilari mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan holatlarga asosan yoshlarni “Yoshlar daftari”dan chiqarish boʻyicha tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga elektron platforma orqali tavsiya beradi.
Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari yoshlar yetakchilari tomonidan “Yoshlar daftari”dan chiqarish tavsiya etilayotgan yoshlarni besh ish kuni ichida mazkur Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan holatlar boʻyicha oʻrganib, haqiqatda chiqarish yoki rad etishni elektron platformada belgilaydi.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan holatlardan boshqa sabablar bilan “Yoshlar daftari”dan chiqarilgan taqdirda, amaliy yordam berish uchun “Yoshlar daftari”ga qayta kiritiladi.
26. “Yoshlar daftari”dan chiqarilayotgan yoshlar bir kun ichida bu haqida xabardor qilinadi.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
27. Tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasida ushbu Nizomda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni moliyalashtirish uchun yetarli mablagʻlar mavjud boʻlmagan taqdirda, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi boshligʻi “mahalla yettiligi”ning qarorini ilova qilgan holda tuman (shahar) mahalliy budjetining qoʻshimcha manbalari hisobidan mablagʻ ajratish haqida tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashiga murojaat yuborishni soʻrab tuman (shahar) hokimiga soʻrov xati kiritadi.
Tuman (shahar) xalq deputatlari Kengashining qarori asosida zarur mablagʻlar tuman (shahar) “Yoshlar daftari” jamgʻarmasiga ajratiladi.
Yoshlarning ehtiyojlari va xohish-istaklarini oʻrganish natijalari boʻyicha xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlari qaroriga asosan qonunchilik hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa yoʻnalishlar boʻyicha ham yoshlarga moddiy va ijtimoiy yordam berilishi mumkin.
28. Sektorlar rahbarlari, tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari elektron platformada “Yoshlar daftari”ni yuritish bilan bogʻliq masalalar toʻliq aks ettirib borilishini taʼminlaydi hamda unga maʼlumotlarni kiritish va chiqarish, ularning haqqoniyligi boʻyicha shaxsan javobgar hisoblanadi.
“Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlar boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlar toʻgʻrisida barcha hisobotlar elektron platformada shakllantiriladi.
29. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarni qoʻllab-quvvatlash boʻyicha ishlarni muvofiqlashtirish:
mahalla darajasida — tuman (shahar) sektorlari rahbarlari, tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlari boshliqlari;
tuman (shahar) darajasida — viloyat sektorlari rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, Yoshlar ishlari agentligining hududiy boshqarmalari boshliqlari;
viloyat darajasida — Yoshlar ishlari agentligi, sektorlar, tegishli vazirliklar va idoralar;
respublika darajasida — Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
30. Yoshlar yetakchilari tomonidan “Yoshlar daftari”ga kiritilgan har bir yoshlarning aniqlangan muammolari bartaraf etilganligi haqidagi hisobotlar elektron platformaga kiritib boriladi.
31. Yoshlar ishlari agentligi elektron platformaga maʼlumotlarning kiritilishi yuzasidan monitoring yuritadi.
32. “Yoshlar daftari”ga kiritilgan yoshlarning muammolarini bartaraf etishga qaratilgan “Yoshlar dasturi”ning ijrosi har chorakda kamida bir marta xalq deputatlari tuman (shahar) kengashida muhokama qilinadi.
Kengash sessiyalarida muammolarni hal qilishga masʼul boʻlgan sektorlar va tashkilot rahbarlarining hisobotlari eshitib boriladi.
33. Yoshlar ishlari agentligi “Yoshlar daftari”ga yuritilishi boʻyicha amalga oshirilgan ishlar haqida hududiy boʻlinmalardan olingan maʼlumotlarni tegishli vazirlik, idora va tashkilotlar hamda mahalliy hokimliklar bilan har oy yakuni bilan tahlil qiladi.
Respublika darajasida hal etilishi lozim boʻlgan muammolarni hududlar boʻyicha bartaraf etish maqsadida Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika komissiyasiga axborot kiritib boriladi.
34. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, tegishli vazirliklar va idoralar har oy yakuni boʻyicha keyingi oyning 5-kuniga qadar “Yoshlar dasturi” ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni Yoshlar ishlari agentligiga taqdim etadi.
35. “Yoshlar dasturi” va “Yoshlar daftari” yuritilishi boʻyicha mutasaddi boʻlgan vazirliklar, idoralar va mahalliy hokimliklarning barcha darajadagi rahbarlarining hisobdorligini Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi hamda Vazirlar Mahkamasining Rayosat majlisida koʻrib chiqish uchun har chorak yakunida “Yoshlar daftari” yuritilishi boʻyicha tahliliy maʼlumotlar Yoshlar ishlari agentligi tomonidan belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritib boriladi.
36. Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi kamchilikka yoʻl qoʻygan masʼul tashkilotlar rahbarlariga baho beradi, choralar koʻradi, kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha tegishli “yoʻl xaritalari” ishlab chiqilishi va ijroga yoʻnaltirilishini taʼminlaydi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Kamida 3 nafar yoshlarning bandligi va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish
1. Ijtimoiy yordam miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 60 baravarigacha 2. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Jismoniy shaxslar va nodavlat tashkilotlar 3. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha va uni amalga oshirish natijasida olinadigan natijalar toʻgʻrisida maʼlumot; Ijtimoiy loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar hisob-kitobi (smeta). 4. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ijtimoiy yordam tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya* tomonidan har yili iyun oyida oʻtkaziladigan “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratiladi. Bunda: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovini oʻtkazish, shu jumladan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolib loyihalarni tanlash tartibi Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika komissiyasi tomonidan tasdiqlanadi; “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovi yakuni boʻyicha gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalar har yili 30-iyun — “Yoshlar kuni”da eʼlon qilinadi. 5. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marta 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam: jismoniy shaxslarga loyiha uchun zarur asbob-uskuna, jihozlar, xomashyo yoki xizmatlar xarid qilib berish orqali ajratiladi; nodavlat tashkilotlarning hisobvaraqlariga shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi. 7. Izoh: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida qatnashadigan ijtimoiy loyihalar quyidagi tartibda shakllantiriladi va koʻrib chiqiladi: har bir mahallada jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan ijtimoiy loyihalar har yili aprel oyi yakuniga qadar ushbu mahallada faoliyat yurituvchi yoshlar yetakchisiga taqdim etiladi; jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taqdim etilgan hamda yoshlar yetakchisi tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatga kiritilgan mahallada amalga oshirilishi rejalashtirish ijtimoiy loyihalar ushbu “mahalla yettiligi” tomonidan har yili may oyi yakuniga qadar koʻrib chiqiladi hamda eng yaxshi deb topilgan 3 ta loyiha tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiyaga koʻrib chiqish uchun kiritiladi; tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya tomonidan har yili 25-iyunga qadar mahallalar tomonidan taqdim etilgan loyihalar orasidan mahallalar kesimida har bir mahallada yashovchi Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning kamida 3 nafar yoshlarini bandligini taʼminlash va ijtimoiy faolligini oshirishga qaratilgan bitta loyiha gʻolib deb topiladi. Bunda mazkur pozitsiyaning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolibni aniqlashda quyidagi mezonlarga asoslaniladi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning yoshlarini** doimiy ish joyi bilan taʼminlashga yoki ularni ijtimoiy faolligini oshirishga (tadbirkorlik faoliyatini boshlash, sport bilan shugʻullanish, sanʼat va madaniy faoliyat bilan shugʻullanish) qaratilganligi; loyihani amalga oshirish uchun zarur moliyaviy resurs, dastgoh, uskuna va jihozlarga ega boʻlish; loyihaning mahallani ixtisoslashuviga mosligi, dolzarbligi, bozorbop va daromadliligi, ijtimoiy jozibadorligi; jismoniy va yuridik shaxslarning amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha boʻyicha tajribaga egaligi; xodimlar uchun zarur mehnat sharoitlari yaratish va munosib ish haqi toʻlashga qobiliyatliligi; ish bilan taʼminlash bilan bir qatorda malakasi yetarli boʻlmagan yoshlarni kasb-hunarga oʻqitish yoki malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilash imkoniyati mavjudligi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplash
1. Ijtimoiy yordam nomi: Nogironligi boʻlgan yoshlarning parasport toʻgaraklariga qatnashishi uchun yoʻlkira xarajatlarini qoplash. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 1 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yoʻnalishsiz taksi xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari bilan tuzilgan shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Har oyda 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning nogironligi boʻlgan aʼzolari haqiqatda parasport toʻgaraklariga qatnashishi Sport vazirligining “ERP-sport” axborot tizimi orqali monitoring qilib boriladi. 2. Mazkur yordam mablagʻlari yoʻnalishsiz taksi xizmatlarini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlariga shartnoma asosida har oyda keyingi oyning 5-sanasiga qadar oʻtkazib beriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilish
1. Ijtimoiy yordam nomi: 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotgan yoshlar uchun maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarini xarid qilish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 10 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Kambagʻal oilalar yoshlarining 6 oy davomida muntazam sport va sanʼat toʻgaraklariga qatnashayotganligi toʻgʻrisida toʻgarak rahbari maʼlumotnomasi. Bunda maʼlumotnomaning ishonchliligi oʻsha hududdagi yoshlar yetakchisi tomonidan oʻrganiladi. Maxsus sport formasi, inventar yoki musiqa va cholgʻu asboblarining aniq nomi, turi va boshqa zaruriy parametrlari koʻrsatilgan talabnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 20 yosh 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marotaba 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam doirasida tegishli buyum yoki instrument Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilaning 14 — 20 yoshdagi aʼzosining talabnomalariga muvofiq mablagʻ ajratuvchi tomonidan xarid qilib beriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlari qoplash
1. Ijtimoiy yordam nomi: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun — BHMning 50 baravarigacha; Jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun — Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplashini belgilangan bazaviy narxlar doirasida. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: 1. Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 2. Oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oila aʼzolarining murojaati. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi; b) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilmagan oilalar uchun soliq organlarining maʼlumotiga koʻra oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmaganda; v) yordam oluvchining kasalligiga muvofiq ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma)ga koʻra, tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha navbat kamida ikki oy va undan ortiq boʻlganda. Bunda navbat muddati avvalgi bir oyda navbati kelgan bemorlar sonidan kelib chiqib Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan hisoblanadi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marotaba 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordamni koʻrsatish boʻyicha mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkazib beriladi. Bunda: yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazish Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlangan hamda shartnoma tuzilgan tibbiyot tashkiloti (davlat yoki nodavlat) tomonidan amalga oshiriladi; yordam koʻrsatiladigan shaxslar Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida boshqa shaxslardan alohida tarzda yuritiladigan navbat asosida davolanadi; yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazilganidan soʻng, Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasining talabnomasiga muvofiq tegishli xarajatlarni moliyalashtirish uchun mablagʻlar 3 ish kuni ichida Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan tegishli mablagʻlar tibbiyot tashkilotiga oʻtkazib beriladi. 9. Izoh: 1. Mazkur yordam uni oluvchilar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq Davlat tibbiy sugʻurtasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatilmagan yoki ushbu yordam xarajatlari boshqa manbalar (“Ayollar daftari” jamgʻarmasi, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi va boshqa manbalar) hisobidan qoplanmagan holatlarda koʻrsatiladi. 2. Davlat tibbiy sugʻurtasi jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tibbiyot tashkilotlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha alohida hisob-kitob yuritiladi. 3. Yordam oluvchilarning hisobi Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida alohida yuritiladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursi xarajatlarini qoplash uchun subsidiya ajratish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 8 baravarigacha 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursini tashkil qilgan davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 18 — 30 yosh 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marta 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur subsidiyaning 50 foizi oʻquv kursi boshlanishida, qolgan qismi milliy haydovchilik guvohnomasi olinganidan soʻng toʻlab beriladi. 2. Subsidiya toʻlovlarining 50 foizi avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash oʻquv kursini tashkil qilgan davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlariga shartnoma asosida, qolgan 50 foizi shartnoma shartlariga koʻra taʼlim tashkilotiga oʻtkazib beriladi yoki fuqaroga toʻlab beriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Professional va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasining bir qismini toʻlab berish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Professional va oliy taʼlim tashkilotlari oʻquvchi-talabalarining toʻlov-kontrakt summasining bir qismini toʻlab berish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Toʻlov-kontrakt summasining 50 foizigacha, biroq BHMning 50 baravaridan koʻp boʻlmagan miqdorda. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Professional va oliy taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: - 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning 14 — 30 yoshdagi kasbiy taʼlim, bakalavriat va magistraturaning kunduzgi yoʻnalishida taʼlim olayotgan oʻquvchi-talaba aʼzolariga beriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash
1. Ijtimoiy yordam nomi: Ijtimoiy himoyaga muhtoj yosh oilalarga turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya toʻlash. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Har oyda, ijara toʻlovlarining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha (Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha). 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Soliq organlari tomonidan beriladigan elektron ijara shartnomasi. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: Oila aʼzolari 30 yoshdan oshmagan shaxslar. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: 12 oydan koʻp boʻlmagan muddatga. 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur kompensatsiya Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yosh oilalarga ajratiladi. 2. Mazkur kompensatsiya soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasiga muvofiq ajratiladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlarini qoplash
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yoshlarning tadbirkorlik, anʼanaviy va zamonaviy kasblarni egallash, axborot texnologiyalarini oʻrganish va xorijiy tillarga oʻqitish boʻyicha oʻquv kurslarida oʻqish xarajatlarini qoplash. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 4 baravarigacha boʻlgan miqdorda. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Har oyda, biroq 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga. 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Ijtimoiy himoyaga muhtoj iqtidorli yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi oʻquv kurslari uchun subsidiya ajratish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 1 baravarigacha boʻlgan miqdorda. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Har oyda, biroq 6 oydan koʻp boʻlmagan muddatga 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Tegishli mablagʻlar oʻquv kurslarini tashkil etgan taʼlim tashkilotlari bilan tuzilgan shartnomaga muvofiq oʻtkaziladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya berish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yoshlarning ilm-fan, sport, sanʼat va madaniyat yoʻnalishlaridagi olimpiada, tanlov va musobaqalarda qatnashish xarajatlari uchun subsidiya berish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Mahalliy bosqichdagi tadbirlar uchun BHMning 4 baravarigacha; Xalqaro bosqichdagi tadbirlar uchun BHMning 40 baravarigacha. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Olimpiada, tanlov yoki musobaqalarda ishtirok etish huquqini tasdiqlovchi hujjat. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marta
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yoshlarga taʼlim, madaniyat va sanʼat, sport, axborot texnologiyalari sohasiga va fanlarni oʻqitishga ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotining noturar joy ijarasi yoki zarur jihozlar bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 50 baravarigacha. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: - 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ijara shartnomasi yoki zarur jihozlar xarid qilinganligi toʻgʻrisidagi shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 18 — 30 yosh. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: - 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marta. 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur yordam chekka va olis hududlardagi qishloq joylarda tashkil etilgan ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotlariga tatbiq etiladi. 2. Mazkur yordamdan foydalanish uchun ixtisoslashgan nodavlat taʼlim tashkilotida oʻqitiladigan oʻquvchilarining kamida 20 foizini Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning farzandlari tashkil etishi lozim.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻliq miqdorda qoplash uchun subsidiya berish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yoshlarning safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalini toʻliq miqdorda qoplash uchun subsidiya berish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Safarbarlik chaqiruvi rezervidagi xizmatni oʻtash badalining toʻliq qismi. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: Oilani kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual reja. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: “Safarbarlik chaqiruvi rezervi mablagʻlari” maxsus hisob raqamiga badal oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnoma. 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 18 — 27 yosh. 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oila Kambagʻal oilalar reyestrida turishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir marta. 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Subsidiya yordam koʻrsatiladigan yoshlar va tuman (shahar) mudofaa ishlari boʻlimi oʻrtasida tuzilgan “Safarbarlik chaqiruvi rezervi mablagʻlari” maxsus hisob raqamiga badal oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish. 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 100 baravarigacha boʻlgan miqdorda. Bunda yer uchastkasini auksion orqali sotib olish xarajatlari miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlganda toʻliq, xarajatlar miqdori ushbu chegaradan yuqori boʻlgan hollarda esa — xarajatlarning bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlgan qismi qoplab beriladi. 3. Ijtimoiy yordamdan foydalanish uchun asos: - 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordam oluvchining yosh toifasi: 14 — 30 yosh 6. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oxirgi 12 oy davomida oʻzi yoki oila aʼzolari nomida yashash uchun moʻljallangan turar joyi yoki yer uchastkasi mavjud boʻlmasligi. b) yer uchastkasi oxirgi uch oy ichida auksion orqali xarid qilingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishi; v) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan ekspertiza natijalari boʻyicha nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan, shuningdek, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan boʻlishi. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 8. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchining bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 9. Izoh: Yordam oluvchi shaxslarga bir martalik toʻlov 14 — 30 yoshdagi shaxslar uchun “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, 30 yoshdan katta boʻlgan xotin-qizlar uchun “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, boshqa ehtiyojmand shaxslar uchun “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan, biroq “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilmagan shaxslar xotin-qizlar faoli yoki yoshlar yetakchisi tomonidan bir oy muddatda “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritiladi hamda ularga bir martalik toʻlov amalda oshiriladi.
“Yoshlar daftari”ni yuritish orqali yoshlar muammolarini tizimli ravishda hal etish va ularni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 14-ILOVA
Yoshlarning intellektual salohiyatini yuksaltirish, ularning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish va huquqiy savodxonligini oshirish, shuningdek, besh muhim tashabbus doirasidagi tadbirlarni moliyalashtirish
Bosqich Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Mahalladagi yoshlar yetakchisi Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga kalendar rejaga muvofiq choraklik loyiha, tanlov va tadbirlar soni va turidan kelib chiqib, tovar moddiy boyliklar ajratish boʻyicha murojaat yuboradi. Har chorakdan avvalgi oyning 25-kuniga qadar Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Mahallalar boʻyicha choraklik loyiha, tanlov va tadbirlar soni va turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kalendar rejaga muvofiqligini tekshiradi va ajratiladigan tovar moddiy boyliklar turi va soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tadbir tashkil etish rejalashtirilgan “mahalla yettiligi”ga yuboradi. 5 ish kuni ichida 2-bosqich “Mahalla yettiligi” Mahallalar boʻyicha rejadagi tovar moddiy boyliklar xarid qilish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Qonunchilikda belgilangan muddatlarda Tuman (shahar) hokimligi Tovar moddiy boyliklarni “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan qonunchilikda belgilangan tartibda xarid qiladi hamda ularni tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga yetkazilishini taʼminlaydi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimi Tovar moddiy boyliklarni mahallalar boʻyicha taqsimlab, mahalladagi yoshlar yetakchilariga tarqatadi. 2 ish kuni ichida Mahalladagi yoshlar yetakchisi Tovar moddiy boyliklarni yoshlarga tarqatish boʻyicha, topshirish, qabul qilish dalolatnomasini rasmiylashtiradi va qonunchilikda belgilangan tartibda tuman (shahar) yoshlar ishlari boʻlimlariga hisobot topshiradi. 3 ish kuni ichida ” .
3. Vazirlar Mahkamasining “Temir daftar” orqali ijtimoiy xizmat va yordam koʻrsatish hamda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2024-yil 31-maydagi 313-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “ularga kiritilgan fuqarolar” soʻzlari “tuman (shahar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
b) 2 va 3-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . 2025-yil 1-avgustdan boshlab tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) huzuriga oʻtkazilsin. Bunda:
amaldagi moliyalashtirish manbalari saqlab qolingan holda, hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari gʻaznachilik boʻlinmalarida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlanadi;
hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalari uchun ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida jamlangan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi tuman (shahar)lar kesimida aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqqan holda, har bir tuman (shahar) boʻyicha hududiy boshqarmalar uchun gʻaznachilik boʻlinmalarida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga taqsimlanadi”.
g) 5-band qoʻyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yigʻilgan mablagʻlar tuman (shahar)lardagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar soniga mutanosib ravishda hududiy boshqarmalar huzuridagi “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga avtomatik ravishda taqsimlanishini taʼminlasin”;
d) 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslar va oilalarga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari huzurida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etiladi va uning mablagʻlari tegishli gʻaznachilik boʻlimlarida alohida ochilgan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida yigʻiladi.
3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
vaucher — ayrim turdagi tovarlarni davlat tomonidan qoplab beriladigan mablagʻlar (subsidiya) hisobidan xarid qilish imkoniyatini taqdim etuvchi, amal qilish muddati ikki oy boʻlgan matritsali shtrix kod (QR-kod) bilan tasdiqlangan elektron hujjat;
sotuvchi — qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni yetkazib berish xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlik subyektlari;
elektron savdo platformasi — tovarlar (ishlar, xizmatlar) oldi-sotdisini masofadan turib amalga oshirish imkonini beruvchi “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Ijtimoiy himoya” AT)ning tarkibiy qismi;
elektron savdo maydonchasi — qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarning oldi-sotdisini raqobatli usulda masofadan turib amalga oshirish imkonini beruvchi axborot tizimi;
elektron savdo maydonchasining operatori — elektron savdo maydonchasi xizmatlarini raqobatli usulda koʻrsatuvchi hamda buyurtmalar yetkazib berilishini taʼminlovchi yuridik shaxs.
4. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi, Oʻzbekiston Respublikasi hududida yashash guvohnomasiga ega boʻlgan chet el fuqarosi yoki fuqaroligi boʻlmagan shaxs (oʻn olti yoshga toʻlmagan shaxs nomidan murojaat qilgan uning qonuniy vakili)ga yordamlar koʻrsatish fuqarolarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish va shunday vaziyatga tushganlarni ogʻir ijtimoiy vaziyatdan chiqarish maqsadida yordam koʻrsatiladi.
5. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan ijtimoiy yordam koʻrsatiladigan shaxslar va oilalarning yashash joyi boʻyicha doimiy yoki vaqtincha roʻyxatda turishidan qatʼiy nazar murojaati yoki bevosita “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlarining ijtimoiy xodimlari tomonidan keys-menejment usulidan foydalangan holda oʻtkaziladigan oʻrganishlar natijalari boʻyicha aniqlanadi.
6. Yordam oluvchilar vaucher asosida uy-joy taʼmirlash uchun qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni oʻz tanloviga koʻra mazkur Nizomning 5-bobi 1-paragrafida belgilangan talablarga muvofiq “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtgan sotuvchilardan elektron savdo platformasi yoki elektron savdo maydonchalari (keyingi oʻrinlarda — elektron savdo) orqali xarid qiladi.
2-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish
7. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi quyidagi manbalar hisobidan shakllantiriladi:
Qoraqalpogʻiston Respublika Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlarining qaroriga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar viloyat budjeti va Toshkent shahrining shahar budjeti qoʻshimcha manbalari hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;
tumanlar (shaharlar) xalq deputatlari Kengashlari qaroriga asosan tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan har chorakda ajratiladigan mablagʻlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 24-noyabrdagi PF-6118-son Farmonining 12-bandiga muvofiq oʻtkaziladigan mablagʻlar;
xorijiy (xalqaro) moliya institutlari va boshqa xorijiy donorlarning texnik koʻmaklari va grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari hamda qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasining hujjatlari bilan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga maqsadli mablagʻlar ajratilgan taqdirda, ushbu mablagʻlar faqat shu maqsadlar uchun sarflanadi.
8. Mazkur Nizomning 7-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus hisobvaraqda jamlanadi hamda har chorakda Agentlik tomonidan tuman (shahar)dagi aholi soni, nogironligi boʻlgan shaxslar soni va Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib teng ulushda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmalariga avtomatik ravishda taqsimlanadi.
9. Mazkur Nizomning 8-bandida belgilangan koʻrsatkichlar boʻyicha ajratiladigan mablagʻlar miqdoriga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 30-dekabrdagi PF-287-son Farmoni bilan tasdiqlangan Ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqib toifalarga ajratilgan Oʻzbekiston Respublikasi shahar va tumanlarining roʻyxatiga muvofiq tuman (shahar)ning ixtisoslashuvi hamda kichik biznes uchun mavjud sharoitdan kelib chiqqan holda belgilangan toifasi boʻyicha quyidagi tuzatish koeffitsiyentlari qoʻllaniladi:
1-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,88;
2-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 0,95;
3-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,03;
4-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,06;
5-toifadagi tuman (shaharlar) uchun — 1,1.
10. Har oyning 5-sanasiga qadar tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi tomonidan oldingi oyda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasiga tushgan mablagʻlar mahalla fuqarolar yigʻinidagi aholi, nogironligi boʻlgan shaxslar va mahalla fuqarolar yigʻinida yashovchi Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar sonidan kelib chiqib teng ulushda taqsimlanadi.
Bunda Agentlik tomonidan mazkur bandda nazarda tutilgan maʼlumotlar Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining “Raqamli mahalla” platformasi va “Ijtimoiy himoya” ATdan olinadi.
Mahalla fuqarolar yigʻinlari boʻyicha taqsimlangan mablagʻlarga doir maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tomonidan kiritib boriladi.
11. Tumanlar (shaharlar) xalq deputatlari Kengashlari mazkur Nizomning 10-bandiga muvofiq taqsimlanadigan mablagʻlar miqdorini tuman (shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimlari hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari tashabbusiga koʻra mahalla fuqarolar yigʻinlarining ijtimoiy-iqtisodiy holatidan kelib chiqib, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasida shakllangan umumiy mablagʻlar doirasida kamaytirish yoki koʻpaytirish huquqiga ega.
3-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatiladigan yordamlar
12. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ushbu Nizomning 1 — 12-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan yordamlar koʻrsatiladi.
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlarini qoplash, turarjoy ijarasi uchun kompensatsiya hamda uy-joyni taʼmirlash xarajatlarini qoplash tarzidagi yordamlar aynan bir fuqaro uchun bir “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” jamgʻarmalari yoki boshqa manbalar hisobidan koʻrsatilgan boʻlsa, “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilmaydi.
13. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlari, farmoyishlari va topshiriqlariga koʻra ushbu Nizomda nazarda tutilmagan boshqa maqsadlarga ham yoʻnaltirilishi mumkin.
Bunda ushbu maqsadlarga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar Agentlik tomonidan quyidagilar hisobidan ajratiladi:
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllangan, biroq tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlanmagan mablagʻlar;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobvaraqlarida shakllanib, muqaddam tegishli tuman (shahar)dagi mahallalar kesimida taqsimlangan boʻlsada, biroq ushbu mablagʻlar taqsimlangan oyda foydalanilmagan qoldiq mablagʻlar.
4-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish tartibi
14. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish quyidagi uch bosqichda amalga oshiriladi:
birinchi bosqichda — ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaning ahvoli keys-menejment asosida oʻrganiladi hamda unga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish boʻyicha tavsiya shakllantiriladi;
ikkinchi bosqichda — keys-menejment natijasi boʻyicha shakllantirilgan tavsiya asosida yordam koʻrsatish “Mahalla yettiligi” tomonidan kollegial tarzda koʻrib chiqiladi va tegishli qaror qabul qilinadi, kechiktirib boʻlmaydigan hollar bundan mustasno;
uchinchi bosqichda — “Mahalla yettiligi”ning yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi kollegial qarori asosida Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan tegishli mablagʻlar ajratiladi.
15. Ijtimoiy xodim tomonidan birinchi bosqich doirasida ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaning ahvoli quyidagi asoslar boʻyicha keys-menejment asosida oʻrganib chiqiladi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxsning murojaati;
ijtimoiy xodim tashabbusi bilan oilani oʻrganish davomida.
16. Yordam oluvchining maʼlumotlari elektron axborot almashish tizimlari orqali ushbu Nizomning 2 — 12-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan talab va shartlarga toʻgʻri kelishi tasdiqlangandan soʻng keys-menejment oʻtkazish natijasida ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxsga (oilaga) “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi hisobidan yordamni koʻrsatish toʻgʻrisida ijtimoiy xodim tomonidan “Ijtimoiy himoya” AT orqali tavsiyanoma shakllantiriladi.
Tavsiyanoma shakllantirilgandan soʻng, mazkur Nizomning 3 — 12-ilovalarida koʻrsatilgan yordamlar boʻyicha tavsiyanoma bir kun ichida koʻrib chiqish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritiladi.
Oilalarni kambagʻallikdan chiqarish boʻyicha individual rejada kambagʻal oilalarga muayyan ijtimoiy yordamlarning belgilanishi ushbu toifadagi shaxslardan qoʻshimcha murojaat talab etmagan holda keys-menejment asosida oʻrganilmasdan tavsiyanoma shakllantiriladi hamda “Mahalla yettiligi”ga koʻrib chiqish uchun kiritiladi.
17. Ushbu Nizomning 2-ilovasida koʻrsatilgan yordamdan foydalanish uchun tavsiyanoma shakllantirilgandan soʻng, bir ish kuni ichida yordam oluvchining kasalligiga koʻra ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma) Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni elektron axborot tizimi orqali hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimidan tekshiriladi.
Bunda agar ikki oy muddat ichida yordam oluvchining yoʻllanmasi mavjudligi tasdiqlanmasa tavsiyanoma bekor qilinadi.
18. “Mahalla yettiligi” tomonidan ijtimoiy xodimning tavsiyanomasi besh kun ichida (shoshilinch kechiktirib boʻlmaydigan hollar bundan mustasno) kollegial tartibda koʻrib chiqiladi va quyidagi qarorlardan biri qabul qilinadi:
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatish toʻgʻrisida;
tavsiyanomada koʻrsatilgan yordam miqdori “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasida shakllangan mablagʻlarning mahalla fuqarolar yigʻini boʻyicha taqsimlangan miqdoridan ortiq boʻlgan taqdirda, koʻrsatiladigan yordamlarning miqdorini kamaytirish yoki yordam koʻrsatishni keyingi oyga kechiktirish haqida;
ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxs yoki oilaga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam koʻrsatishni rad etish toʻgʻrisida.
“Mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinadigan qaror matni “Ijtimoiy himoya” ATda avtomatik shakllantiriladi. Bunda koʻrsatiladigan yordamning miqdori fuqaroning ehtiyojidan kelib chiqib, xodim tomonidan kiritiladi.
19. “Mahalla yettiligi” tomonidan ijtimoiy xodimning har bir tavsiyanomasi boʻyicha oila alohida koʻrib chiqilib, ovoz beriladi hamda “Mahalla yettiligi” aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan oilaga yordam koʻrsatish boʻyicha qaror qabul qilinadi. Bunda ovozlar teng boʻlib qolganda, mahalla raisining ovozi hal qiluvchi ahamiyatga ega boʻladi.
Mazkur Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan muddatda “Mahalla yettiligi” vakillari tomonidan ovoz berilishi shart.
20. Ushbu Nizomning 18-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan bir oilaga yordam koʻrsatish ketma-ket uch marotaba keyingi oyga kechiktirilganda, yordamni tayinlash “Ijtimoiy himoya” AT tomonidan avtomatik ravishda rad etiladi.
Bunda “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ajratiladigan yordamlarni olish uchun ijtimoiy yordam olish istagida boʻlgan oila (shaxs) tomonidan qayta murojaat qilinishi mumkin.
21. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari “Mahalla yettiligi”ning ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarga yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi qarorlariga asosan yordamlar boʻyicha tegishli mablagʻlar mazkur Nizomning 1 — 12-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan tartibda oʻtkazib beriladi.
22. Ijtimoiy xodim tomonidan ushbu Nizomning 15 va 16-bandlarida nazarda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish jarayonida oilaga shoshilinch yordam koʻrsatish lozimligi aniqlanganda, zudlik bilan “Ijtimoiy himoya” AT orqali tavsiyanoma shakllantiriladi hamda “shoshilinch” grifi ostida koʻrib chiqish va qaror qabul qilish uchun “Mahalla yettiligi”ga kiritadi.
Ushbu tavsiyanoma “Mahalla yettiligi” tomonidan bir sutka ichida koʻrib chiqilishi shart.
23. Ushbu Nizomning 3, 4, 6, 7, 8, 10-11-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni koʻrsatish quyidagi holatlarda toʻxtatiladi:
yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakili tomonidan tegishli ijtimoiy yordamdan foydalanishni toʻxtatish haqida ariza bilan murojaat qilganda;
yordam oluvchi vafot etgan taqdirda;
yordam oluvchi ozodlikdan mahrum etilganda;
yordam oluvchi oila “mahalla yettiligi”ning yordam koʻrsatish toʻgʻrisidagi kollegial qarori qabul qilingunga qadar Kambagʻal oilalar reyestridan chiqarilganda;
yordam oluvchi doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketilganda.
5-bob. Ayrim turdagi ijtimoiy yordamlarni koʻrsatishning oʻziga xos xususiyatlari
1-§. Elektron tijorat vositasida amalga oshiriladigan ijtimoiy yordam koʻrsatuvchilarni aniqlash tartibi
24. Mazkur Nizomning 3, 5 va 8-ilovalariga muvofiq pasportda nazarda tutilgan uy-joy taʼmirlash uchun qurilish materiallari, koʻmir yoki yoqilgʻi mahsulotlari hamda oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni (keyingi oʻrinlarda — tovar) xarid qilish tarzidagi ijtimoiy yordamlar elektron tijorat vositasida elektron savdo platformasi orqali koʻrsatiladi.
Tovarlarni xarid qilish tadbirkorlik subyektlari tomonidan yuritiladigan elektron savdo maydonchalari orqali ham amalga oshirilishi mumkin. Bunda, elektron savdo maydonchalari orqali tovarlarni xarid qilish va ular boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish ushbu elektron savdo maydonchalari operatorlari va Agentlik tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
25. Elektron savdo platformasi orqali xarid qilinadigan tovarlar ushbu turdagi tovarlarni realizatsiya qiluvchi sotuvchilar tomonidan elektron savdo platformasiga joylashtiriladi.
26. Sotuvchilar tomonidan elektron savdo platformasiga ular tomonidan realizatsiya qilinadigan tovarlarni joylashtirish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda elektron ofertani tasdiqlash orqali bepul va ixtiyoriylik asosida avtorizatsiyadan oʻtadi.
Sotuvchilar “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtishda quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatadi:
yuridik shaxslar uchun soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) hamda telefon raqami;
yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun pasport seriyasi va raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR) hamda telefon raqami;
tadbirkorlik subyekti va uning filiali yuridik manzillari, hisobvaragʻi, bank rekvizitlari, ishonchli vakil haqida maʼlumotlar hamda uning telefon raqami;
sotiladigan tovarlarning turlari va nomi hamda qonunchilikda belgilangan hollarda ularning muvofiqlik sertifikati raqamlari hamda amal qilish muddatlari.
27. Avtorizatsiyadan tegishli maʼlumotlar toʻldirilib, elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) yoki “Ijtimoiy himoya” ATda “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiya qilishning yagona axborot tizimi (OneID) orqali tasdiqlangandan soʻng oʻtiladi.
Bunda, sotuvchilar elektron ofertani tasdiqlaganidan soʻng ular tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻlovga qobiliyatsizlik tartib-taomillarining mavjud emasligi “Ijtimoiy himoya” ATda idoralararo elektron hamkorlik orqali avtomatik tarzda aniqlanadi.
Sotuvchilar tomonidan koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻgʻriligi hamda ularning faoliyati tugatilmaganligi aniqlangan taqdirda, sotuvchilar avtorizatsiyadan oʻtkaziladi va ular uchun “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsiy kabinet ochiladi.
28. Mazkur Nizomning 27-bandida nazarda tutilgan talablarga javob bermaydigan sotuvchilar “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtkazilmaydi.
29. Quyidagilar sotuvchilarni elektron savdo platformasida tovarlarni realizatsiya qilish faoliyatini cheklash uchun asos hisoblanadi:
tadbirkorlik subyekti tugatilganda yoki bankrot deb topilganda;
yordam oluvchiga ayni bir sotuvchi tomonidan uch va undan koʻp marotaba sifatsiz va nuqsonli tovarlar yetkazib berilganda.
30. “Ijtimoiy himoya” ATda avtorizatsiyadan oʻtkazilgan sotuvchilar tovarlarni elektron savdo platformasi orqali realizatsiya qilish uchun ular toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlarni tegishlicha “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimiga elektron ofertaga Agentlik tomonidan tasdiqlangan ilova qilinadigan minimal texnik talablarga muvofiq joylashtiradi:
har bir tovarning nomi, narxi, foydalanish va kafolat muddatlari, ularning texnik tavsifi va koʻrsatkichlari, foydalanish boʻyicha yoʻriqnoma, kafolat va foydalanish muddatlari tugamasdan yoki tugaganidan soʻng amalga oshiriladigan tadbirlar;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan hollarda muvofiqligi baholanishi yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi lozim boʻlgan tovarlar boʻyicha ularning muvofiqlik sertifikati va davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
Agentlik tomonidan belgilangan talablar boʻyicha har bir tovarning turli xil rakursdan olingan fotosuratlari. Bunda realizatsiya qilinadigan tovarga muvofiq kelmaydigan fotosuratlarni joylashtirish taqiqlanadi;
tovarni yetkazib berish muddati.
31. Sotuvchi tomonidan Agentlikning elektron savdo platformasi orqali sotiladigan tovarlar mazkur elektron savdo platformasining “Tovar” boʻlimida mavjud shu turdagi tovarlarning oʻrtacha qiymatidan kelib chiqqan holda Agentlik tomonidan belgilanadigan narx diapazoni doirasida belgilangan narxlar boʻyicha joylashtiriladi.
32. Tovarlarning minimal texnik talablarga muvofiqligi va maʼlumotlarning toʻliqligi Agentlikning masʼul xodimlari tomonidan “Ijtimoiy himoya” ATda qabul qilingandan soʻng ular tegishlicha “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimi orqali elektron savdo platformasiga chiqariladi.
Bunda minimal texnik talablarga muvofiq kelmaydigan hamda qonunchilikda belgilangan hollarda olinishi lozim boʻlgan muvofiqlik sertifikati yoki davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma olinmaganda va ularning amal qilish muddati tugaganda ushbu tovarlarni elektron savdo platformasiga chiqarishga yoʻl qoʻyilmaydi.
2-§. Elektron tijorat vositasida tovarlarni xarid qilish va yetkazib berish tartibi
33. Mazkur Nizomning 3, 5 va 8-ilovalariga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan ijtimoiy yordamlarni koʻrsatish belgilangan taqdirda, “Inson” markazlari tomonidan:
yordam oluvchi nomiga “Ijtimoiy himoya” AT orqali vaucher shakllantiriladi;
yordam oluvchining nomiga vaucher shakllantirilganligi toʻgʻrisida “Ijtimoiy himoya” AT yoki SMS-xabarnoma orqali xabardor qilinadi.
34. Yordam oluvchi unga nisbatan vaucher shakllanganligi toʻgʻrisidagi xabarni olgandan soʻng ikki oy ichida bevosita oʻzi yoki qonuniy vakili orqali elektron savdo platformasida vaucherga muvofiq tegishli tovarni xarid qilish boʻyicha buyurtma berish uchun “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsni tasdiqlovchi hujjat (biometrik pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta yoxud tugʻilganlik haqidagi guvohnoma) maʼlumotlari va telefon raqamini kiritgan holda roʻyxatdan oʻtadi.
Kiritilgan maʼlumotlar yordam oluvchi yoxud uning qonuniy vakilining roziligini ifodalaydigan hamda uni identifikatsiya va autentifikatsiya qilish imkonini beradigan elektron tasdiqlash usullari (SMS-xabarnoma, Face-ID) yoki “Ijtimoiy himoya” ATda yaratilgan maxsus identifikatsiya qilish (Yagona identifikatsiya tizimi (OneID), Mobile-ID) orqali tasdiqlangandan soʻng roʻyxatdan oʻtkaziladi.
Roʻyxatdan oʻtgan yordam oluvchi yoxud uning qonuniy vakiliga “Ijtimoiy himoya” ATda shaxsiy kabinet ochiladi.
35. Yordam oluvchi “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtish hamda vaucherga muvofiq tovarga buyurtma berish uchun bevosita oʻzi yoki qonuniy vakili orqali “Inson” markazi yoki ijtimoiy xodimga murojaat qilishi mumkin.
Bunda, ushbu shaxslarning murojaatlariga asosan “Inson” markazi yoki ijtimoiy xodim elektron qurilma vositalari yordamida real vaqt rejimida ularni “Ijtimoiy himoya” ATda roʻyxatdan oʻtkazadi hamda ularning nomidan vaucherga muvofiq tegishli tovarga buyurtmani shakllantiradi.
36. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari elektron savdo orqali tovarga bergan buyurtmalarining toʻliqligi va toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.
37. Yordam oluvchini tegishli tovarlar bilan taʼminlashda:
Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari oʻz xohishiga koʻra “Ijtimoiy himoya” ATning “Tovarlar” boʻlimi orqali tovarlar sotuvchisini hamda vaucherda koʻrsatilgan tovarning turini tanlaydi va buyurtma qiladi;
sotuvchi buyurtmani “Ijtimoiy himoya” AT orqali qabul qilib olgandan soʻng uch kun ichida buyurtma qilingan tovarni yetkazib berish vaqtni haqidagi maʼlumotlarni yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillarini elektron tarzda yoki mobil aloqa vositasi orqali xabardor qiladi;
sotuvchilar tovarlar boʻyicha buyurtmani qabul qilib olgandan soʻng buyurtma qilingan tovarni yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga uch kun ichida yetkazib berilishini taʼminlashi lozim;
tovarlar bevosita yordam oluvchi yoki ularning qonuniy vakillarining oʻziga topshirilgan soʻng yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan tovar qabul qilib olinganligi toʻgʻrisidagi SMS-xabarnoma tasdiq kodi maʼlum qilinganda, sotuvchilar buyurtma ularga yetkazib berilganligini “Ijtimoiy himoya” ATda tasdiqlaydi.
3-§. Elektron tijorat vositasida xarid qilingan va yetkazib berilgan tovarlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish tartibi
38. Iqtisodiyot va moliya vazirligining Davlat moliyasini boshqarish axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — DMBAT) mazkur bobga muvofiq xarid qilinadigan tovarlar boʻyicha toʻlovlarni amalga oshirish va hisobini yuritish maqsadida Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari uchun tuman va shaharlar kesimida alohida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari ochiladi.
39. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan vaucherga muvofiq mazkur bobda belgilangan tartibda berilgan buyurtmalar kesimidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATda shakllantirilib boriladi.
40. Yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan vaucherga muvofiq tanlangan buyurtmaning xarid narxi va vaucherda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻ oʻrtasida salbiy farq mavjud boʻlganda, yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan dastlab ushbu salbiy farq summasi toʻlanishi lozim.
Buyurtmaning xarid narxi va vaucherda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻ oʻrtasidagi salbiy farq summasi yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillari tomonidan toʻlanmagan taqdirda, ushbu tovarni sotayotgan sotuvchi buyurtmani qabul qilishni rad qiladi.
41. Buyurtmalar mazkur Nizomning 37-bandida belgilangan tartibda yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlanganidan soʻng ushbu shaxslarning yashash joyi boʻyicha “Inson” markazining “Ijtimoiy himoya” ATdagi shaxsiy kabinetiga bu toʻgʻrisida xabarlar kelib tushadi.
42. Buyurtma yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlangandan soʻng, bu toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” AT orqali Davlat imtiyozlari yagona elektron platformasiga yuboriladi.
Davlat imtiyozlari yagona elektron platformasi orqali buyurtmaning xarid narxi, biroq ushbu Nizomga 3, 5 va 8-ilovalariga muvofiq pasportlarda koʻrsatilgan miqdordagi mablagʻdan koʻp boʻlmagan miqdordagi mablagʻ DMBATga yoʻnaltiriladi. Bunda DMBAT tomonidan tegishli pul mablagʻlari tovarlarni sotuvchilarning bank hisobvaragʻiga buyurtma yordam oluvchi yoxud ularning qonuniy vakillariga yetkazib berilganligi tasdiqlangandan soʻng avtomatik tarzda oʻtkaziladi.
Mablagʻlar sotuvchilarning bank hisobvaragʻiga dam olish kuniga yoxud bayram yoki boshqa ishlanmaydigan kunga toʻgʻri kelsa, undan keyingi birinchi ish kunida oʻtkaziladi.
Xarid qilingan tovarlar xarid narxi vaucherdan kam boʻlgan taqdirda, oʻrtada hosil boʻlgan ijobiy farq summasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida qoldiriladi.
6-bob. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobot
43. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari tomonidan tasarruf etiladi.
44. Agentlikning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari quyidagilar uchun masʼul hisoblanadi:
ushbu Nizomning 21-bandida nazarda tutilgan muddatda “Mahalla yettiligi”ning qarorida koʻrsatilgan yordam boʻyicha mablagʻlarni moliyalashtirish;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan moliyalashtirilgan yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni muntazam ravishda “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib borish;
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish.
7-bob. Yakunlovchi qoidalar
45. Sotuvchi tovarlarni sifati va oʻz vaqtida yordam oluvchining uyigacha yetkazib berilishini taʼminlash uchun javobgar hisoblanadi.
46. Qonunchilik hujjatlariga muvofiq bepul yoki imtiyozli tarzda yordam koʻrsatiladigan shaxslarga “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan aynan shu turdagi yordam koʻrsatilmaydi.
47. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan yordam olish uchun murojaatlarni koʻrib chiqish bosqichlari boʻyicha ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarga SMS-xabarnoma yuboriladi.
Bunda SMS-xabarnoma yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
48. “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan koʻrsatilgan yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Ijtimoiy himoya” ATga kiritib boriladi.
49. Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari tomonidan mazkur Nizomga muvofiq tumanlar (shaharlar)da ijtimoiy yordamlar uchun ajratilgan mablagʻlarning samarali va maqsadli ishlatilishi boʻyicha nazorat amalga oshiriladi.
50. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning bandligini va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarning bandligini va ijtimoiy faolligini taʼminlashga qaratilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun grant ajratish 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 60 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Jismoniy shaxslar va nodavlat tashkilotlar 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha va uni amalga oshirish natijasida olinadigan natijalar toʻgʻrisida maʼlumot; Ijtimoiy loyihani amalga oshirish uchun talab etiladigan mablagʻlar hisob-kitobi (smeta). 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ijtimoiy yordam tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya* tomonidan har yili bir marta oʻtkaziladigan “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida gʻolib deb topilgan ijtimoiy loyihalarni moliyalashtirish uchun ajratiladi. Bunda: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovini oʻtkazish, shu jumladan ijtimoiy loyihalarni oʻtkazish vaqti, koʻrib chiqish va gʻolib loyihalarni tanlash tartibi Ijtimoiy himoya milliy agentligi tomonidan tasdiqlanadi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam: jismoniy shaxslarga ijtimoiy loyihalarni amalga oshirish uchun zarur asbob-uskuna, jihozlar, xomashyo yoki xizmatlar xarid qilib berish orqali ajratiladi; nodavlat tashkilotlarga ish oʻrinlarini yaratish, ishlab chiqarish (xizmatlar koʻrsatish) koʻlamini kengaytirish, xomashyo xarid qilish, loyiha doirasida ishga qabul qilingan shaxslarning bilimi va malakasini oshirish maqsadida oʻqitish xarajatlarini qoplash uchun ularning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: “Eng yaxshi ijtimoiy loyihalar” tanlovida qatnashadigan ijtimoiy loyihalar quyidagi tartibda shakllantiriladi va koʻrib chiqiladi: har bir mahallada jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan amalga oshirish rejalashtirilgan ijtimoiy loyihalar har yili yanvar oyi yakuniga qadar ushbu mahallada faoliyat yurituvchi ijtimoiy xodimga taqdim etiladi; jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan taqdim etilgan hamda ijtimoiy xodim tomonidan shakllantiriladigan roʻyxatga kiritilgan mahallada amalga oshirilishi rejalashtirish ijtimoiy loyihalar ushbu “mahalla yettiligi” tomonidan har yili fevral oyi yakuniga qadar koʻrib chiqiladi hamda eng yaxshi deb topilgan 3 ta loyiha tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiyaga koʻrib chiqish uchun kiritiladi; tuman (shahar) hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligidagi komissiya tomonidan har yili 25-martga qadar mahallalar tomonidan taqdim etilgan loyihalar orasidan mahallalar kesimida har bir mahallada yashovchi Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning kamida 3 nafar ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni bandligini taʼminlash va ijtimoiy faolligini oshirishga qaratilgan bitta loyiha gʻolib deb topiladi. Bunda mazkur pozitsiyaning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilarida nazarda tutilgan ijtimoiy loyihalarni koʻrib chiqish va gʻolibni aniqlashda quyidagi mezonlarga asoslaniladi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalarning ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarini doimiy ish joyi bilan taʼminlashga yoki ularni ijtimoiy faolligini oshirishga (tadbirkorlik faoliyatini boshlash, sport bilan shugʻullanish, sanʼat va madaniy faoliyat bilan shugʻullanish) qaratilganligi; loyihani amalga oshirish uchun zarur moliyaviy resurs, dastgoh, uskuna va jihozlarga ega boʻlish; loyihaning mahallani ixtisoslashuviga mosligi, dolzarbligi, bozorbop va daromadliligi, ijtimoiy jozibadorligi; jismoniy va yuridik shaxslarning amalga oshirilishi rejalashtirilayotgan ijtimoiy loyiha boʻyicha tajribaga egaligi; xodimlar uchun zarur mehnat sharoitlari yaratish va munosib ish haqi toʻlashga qobiliyatliligi; ish bilan taʼminlash bilan bir qatorda malakasi yetarli boʻlmagan ijtimoiy himoyaga muhtoj shaxslarni kasb-hunarga oʻqitish yoki malakasini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar belgilash imkoniyati mavjudligi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlari qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish va jarrohlik amaliyoti xarajatlari qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Jarrohlik amaliyotisiz davolanish uchun — BHMning 50 baravarigacha; Jarrohlik amaliyotini oʻtkazish uchun — Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qoplashini belgilangan bazaviy narxlar doirasida. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi; b) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilmagan oilalar uchun — Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam taʼminlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan kam taʼminlangan deb eʼtirof etish va ularga bolalar nafaqasi va moddiy yordamni tayinlash shartlariga toʻgʻri kelganda. Bunda, oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim; v) yordam oluvchining kasalligiga muvofiq ixtisoslashtirilgan muassasalarda davolanishlarini taʼminlaydigan, tibbiy xizmatning qiymati koʻrsatilgan hamda matritsali shtrix kod (QR-kod)ga ega boʻlgan yoʻllanma (keyingi oʻrinlarda — yoʻllanma)ga koʻra, tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha navbat kamida ikki oy va undan ortiq boʻlganda. Bunda navbat muddati avvalgi bir oyda navbati kelgan bemorlar sonidan kelib chiqib Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan hisoblanadi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordamni koʻrsatish boʻyicha mablagʻlar Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkazib beriladi. Bunda: yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazish Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda tanlangan hamda shartnoma tuzilgan tibbiyot tashkiloti (davlat yoki nodavlat) tomonidan amalga oshiriladi; yordam koʻrsatiladigan shaxslar Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida boshqa shaxslardan alohida tarzda yuritiladigan navbat asosida davolanadi; yordam koʻrsatiladigan shaxsni jarrohlik amaliyotisiz davolash yoki jarrohlik amaliyotini oʻtkazilganidan soʻng, Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasining talabnomasiga muvofiq tegishli xarajatlarni moliyalashtirish uchun mablagʻlar 3 ish kuni ichida Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasiga oʻtkaziladi; Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan tegishli mablagʻlar tibbiyot tashkilotiga oʻtkazib beriladi; Davlat tibbiy sugʻurta jamgʻarmasi Ijro etuvchi apparati tomonidan “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan tibbiyot tashkilotlariga oʻtkazilgan mablagʻlar boʻyicha alohida hisob-kitob yuritiladi. 9. Izoh: Mazkur yordam uni oluvchilar uchun qonunchilik hujjatlariga muvofiq Davlat tibbiy sugʻurtasi mablagʻlari hisobidan tibbiy yordam koʻrsatilmagan yoki ushbu yordam xarajatlari boshqa manbalar (“Ayollar daftari” jamgʻarmasi, “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi va boshqa manbalar) hisobidan qoplanmagan holatlarda koʻrsatiladi. Yordam oluvchilarning hisobi Sogʻliqni saqlash vazirligining Imtiyozli toifaga kiruvchi shaxslarni hisobga olish va navbat asosida davolanishga yoʻllashning elektron axborot tizimida alohida yuritiladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Oziq-ovqat, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Oziq-ovqat mahsulotlari uchun — BHMning 1 baravari miqdorda; Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar uchun — BHMning 5 baravari miqdorda. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Oziq-ovqat mahsulotlari uchun — har chorakda bir marotaba; Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar uchun — bir yilda ikki marotaba. 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam quyidagi shakllardan biri orqali koʻrsatiladi: oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni elektron savdo platformasi va savdo maydonchalari orqali elektron shaklda xarid qilish uchun belgilangan qiymatdagi vaucher ajratiladi; 2025-yil 15-avgustga qadar oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlarni xarid qilish tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida amalga oshiriladi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar roʻyxati:* Oziq-ovqat mahsulotlari ROʻYXATI T/r Oziq-ovqat mahsuloti nomi Un Oʻsimlik yogʻi va choy Guruch va donli mahsulotlar Makaron mahsulotlari Tuxum Goʻsht mahsulotlari (mol, qoʻy, parranda, baliq) Sabzavot va poliz mahsulotlari Shakar Kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar ROʻYXATI T/r Mahsulot nomi Maktab formasi (kostum-shim, koʻylak, oyoq kiyim, sumka) Qishki va yozgi kiyim-kechaklar hamda oyoq kiyimlar Sport kiyim-kechaklari va oyoq kiyimlari Koʻrpa-toʻshak va choyshablar Gigiyena vositalari (atir sovun, shampun, kir sovun, kir yuvish poroshogi, idish yuvish vositalari)
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Turar joy ijarasi uchun kompensatsiya yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Turar joy ijarasi uchun kompensatsiya 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Ijara toʻlovining 50 foizi, biroq BHMning 2 baravarigacha (Toshkent va Nukus shahri hamda viloyatlar markazlarida BHMning 3 baravarigacha) 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ijara shartnomasi nusxasi va ijara shartnomasining soliq organlarida hisobga qoʻyilganligi haqidagi bildirishnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Olti oy davomida har oyda 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur kompensatsiya soliq organlarida hisobga qoʻyilgan ijara shartnomasiga muvofiq yordam oluvchining bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Uy-joyini taʼmirlash, shu jumladan, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yashash sharoitini moslashtirish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Uy-joyini taʼmirlash, shu jumladan, oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning yashash sharoitini moslashtirish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 50 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Uy-joyini taʼmirlash boʻyicha shartnoma nusxasi (yordam oluvchi uy-joyni taʼmirlash ishlarini oʻzi zimmasiga olgan taqdirda shartnoma talab etilmaydi). 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan yolgʻiz yashovchi hamda yolgʻiz keksalar va nogironligi boʻlgan shaxslarning reyestri yoki Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi; b) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilmagan oilalar uchun — Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam taʼminlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan kam taʼminlangan deb eʼtirof etish va ularga bolalar nafaqasi va moddiy yordamni tayinlash shartlariga toʻgʻri kelganda. Bunda, oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari va taʼmirlash uchun mablagʻlar: a) shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda: “Mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 15 foizigacha boʻlgan qismi ish haqi va boshqa xarajatlar uchun sarflanadi; shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” tomonidan uy-joyni taʼmirlash imkoni boʻlmagan taqdirda mazkur bandning “b” kichik bandida koʻrsatilgan tartibda yordam oluvchi “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida nazarda tutilgan mablagʻning 85 foizi miqdorida qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qiladi. Taʼmirlash ishlarini boshlash uchun shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 30 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi; b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, yordam oluvchi “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida nazarda tutilgan mablagʻning 85 foizi miqdorida qurilish materiallarini elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali xarid qilishi mumkin. 2. Shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” taʼmirlash ishlarini yakunlash “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi hamda taʼmirlash uchun qolgan mablagʻlar oʻtkazib beriladi. Bunda nuqson dalolatnomasida koʻrsatilgan holatlar toʻliq bartaraf etilmaganda, taʼmirlash ishlari yakunlanmagan hisoblanadi hamda “mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinmaydi. 3. 2025-yil 15-avgustga qadar qurilish materiallarini xarid qilish tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida amalga oshiriladi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan oziq-ovqat mahsulotlari, kiyim-kechak va boshqa eng zarur tovarlar roʻyxati:* Uy-joyini taʼmirlash uchun qurilish mahsulotlari ROʻYXATI T/r Mahsulot nomi 1. Sement, ohak, gips, qum, shagʻal va boshqa 2. Tasmalar (armatura) 3. Tom va shift materiallari 4. Asbest va mineral vata 5. Metall konstruksiyalar 6. Yogʻoch mahsulotlari 7. Gʻisht (beton qorishmali gʻishtlar, bloklar) 8. Sendvich-panellar va gipsokarton 9. Fibrobeton va shlakoblok 10. Poliuretan, penoplast va issiq izolyatsiya materiallari 11. Plitka va keramika 12. Oyna va shisha mahsulotlari 13. Eshik, deraza va romlar (ichki va tashqi) 14. Shpatlevka va suvoq materiallari 15. Truba va furnituralari 16. Epoksid pastalar va suyuq yopishmalar 17. Boʻyoqlar 18. Laminat, DSP va PVX panellar 19. Santexnika va elektronika mahsulotlari 9. Izoh: a) Uy-joyni joriy taʼmirlash boʻyicha mablagʻlar fuqarolarga quyidagi hollarda ajratiladi: uy-joyining tom qismini taʼmirlash uchun; uy-joyining yashash xonalarini pol qismini taʼmirlash uchun; uy-joyining yashash xonalari va oshxonasining eshik va derazasi yoʻq yoki yaroqsiz holatda boʻlsa yangilash yoki taʼmirlash uchun; uy-joyining hammom yoki hojatxonasi mavjud boʻlmasa yoki taʼmirtalab boʻlsa, yangitdan qurish yoki taʼmirlash maqsadida ajratiladi. Shuningdek, faqat Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar uchun uy-joyini issiqlik saqlovchi maxsus qoplamalar bilan qoplash hamda isitish tizimi uchun xarajatlar qoplab beriladi. Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlanishi lozim boʻlgan qismlari hamda yangisiga almashtirilishi lozim boʻlgan jihozlar (eshik-rom, shifer va boshqalar) aniq koʻrsatilgan holda uy-joyning foto surʼatlari ilova qilinadi; b) Ushbu yordam turar joyga nisbatan huquq belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino inshootlar kadastr organlari tomonidan hisobga olingan hamda soliq organlari axborot tizimiga soliq toʻlovchi sifatida kiritilgan shaxslarga ham koʻrsatiladi; v) Mazkur yordam yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash yordamini olgan oila (shaxs)larga koʻrsatilmaydi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Kommunal xarajatlarni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Kommunal xarajatlarni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 1 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda koʻpi bilan ikki marotaba kuz-qish mavsumida (1-oktabrdan 15-martga qadar) 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha mablagʻlar kommunal xizmatlar boʻyicha taʼminot korxonalariga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorlikni qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Kommunal xizmatlar boʻyicha qarzdorlikni qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 5 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Kommunal toʻlovlar boʻyicha qarzdorligi mavjudligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (ariza beruvchi kommunal xizmat boʻyicha hisob raqamini koʻrsatiladi). 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Bir yilda koʻpi bilan ikki marotaba kuz-qish mavsumida (1-oktabrdan 15-martga qadar) 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Ushbu yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar kommunal xizmatlar boʻyicha taʼminot korxonalariga shartnomaga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Ushbu pasportga muvofiq yordam miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining hamda tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan koʻpaytirilishi mumkin.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari bilan taʼminlash xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 2 baravarigacha (tabiiy gaz bilan taʼminlanmagan hududlarda BHMning 3 baravarigacha) 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Yordam oluvchi yashayotgan mahalla tabiiy gaz taʼminoti bilan taʼminlanmaganligi toʻgʻrisidagi asoslovchi hujjat. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi; b) yordam oluvchi yashayotgan mahalla tabiiy gaz taʼminoti bilan taʼminlanmaganligi 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Kuz-qish mavsumida 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Ushbu yordam boʻyicha yordam oluvchi koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari: elektron savdo platformasi yoki savdo maydonchasi orqali; 2025-yil 15-avgustga qadar tuman (shahar) hokimliklari va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida tuzilgan shartnomalar asosida xarid qilinadi. 8. Ijtimoiy yordam boʻyicha xarid qilinadigan koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari:* Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari ROʻYXATI T/r Koʻmir yoki boshqa yoqilgʻi mahsulotlari nomi 1. Koʻmir 2. Koks 3. Pelet 4. Oʻtin 9. Izoh: Mazkur pasportga muvofiq yordam miqdori Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetining hamda tumanlar (shaharlar) budjetlarining qoʻshimcha manbalari hisobidan koʻpaytirilishi mumkin.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA
Yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Yongʻin, suv toshqini, zilzila va boshqa texnogen hodisalar oqibatida zarar koʻrgan uy-joylarni tiklash va taʼmirlash xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 150 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Sodir boʻlgan yongʻin toʻgʻrisida davlat xizmatlari markazi tomonidan taqdim qilingan maʼlumotnoma yoki Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-noyabrdagi 747-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy ofatlar oqibatida aholiga yetkazilgan zararni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan Tabiiy ofatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh tomonidan tabiiy ofatlar oqibatida yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha tuzilgan dalolatnoma; b) Qurilish mahsuloti yetkazib beruvchi tadbirkorlik subyekti va ariza beruvchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oila Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi; b) Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilmagan oilalar uchun — Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 21-oktabrdagi 654-son qarori bilan tasdiqlangan Kam taʼminlangan oilalarni “Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimi orqali aniqlash, ularga kam taʼminlangan oilalar bolalari uchun nafaqa va moddiy yordam tayinlash va toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan kam taʼminlangan deb eʼtirof etish va ularga bolalar nafaqasi va moddiy yordamni tayinlash shartlariga toʻgʻri kelganda. Bunda, oilaning har bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan bir oylik oʻrtacha jami daromadi minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravaridan oshmasligi lozim. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Zaruratga koʻra, cheklanmagan marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: 1. Mazkur yordam boʻyicha qurilish materiallari va taʼmirlash uchun mablagʻlar: a) shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” shartnomaga muvofiq pul oʻtkazish yoʻli bilan taqdim etiladi. Bunda “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 15 foizigacha boʻlgan qismi ish haqi va boshqa xarajatlar uchun sarflanadi; Tiklash va taʼmirlash ishlarini boshlash uchun shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi”ga “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida koʻrsatilgan mablagʻlarning 30 foizi avans sifatida shartnomaga asosan oʻtkazib beriladi; b) “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida uy-joyni taʼmirlash ishlari yordam oluvchi tomonidan amalga oshirilishi koʻrsatilgan taqdirda, “mahalla yettiligi”ning kollegial qarorida nazarda tutilgan mablagʻning 85 foizi qurilish materiallari yetkazib beruvchi tadbirkorlik subyektlariga shartnomaga muvofiq oʻtkazib beriladi. 2. Shaharlar va tumanlar obodonlashtirish boshqarmalari yoki “Mahalla servis kompaniyasi” taʼmirlash ishlarini yakunlash “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi hamda tiklash va taʼmirlash ishlari uchun qolgan mablagʻlar oʻtkazib beriladi. Bunda nuqson dalolatnomasida koʻrsatilgan holatlar toʻliq bartaraf etilmaganda, taʼmirlash ishlari yakunlanmagan hisoblanadi hamda “mahalla yettiligi” tomonidan qabul qilinmaydi. 8. Izoh: a) Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyni taʼmirlanishi lozim boʻlgan qismlari hamda yangisiga almashtirilishi lozim boʻlgan jihozlar (eshik-rom, shifer va boshqalar) aniq koʻrsatilgan holda uy-joyning foto surʼatlari ilova qilinadi; b) Ushbu yordam turar joyga nisbatan huquq belgilovchi hujjatlari mavjud boʻlmagan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino inshootlar kadastr organlari tomonidan hisobga olingan hamda soliq organlari axborot tizimiga soliq toʻlovchi sifatida kiritilgan shaxslarga ham koʻrsatiladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 10-ILOVA
Fuqarolarning, xususan bolalarning shaxsga doir hujjatlarini rasmiylashtirish uchun shaxslarning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlar xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Fuqarolarning, xususan bolalarning shaxsga doir hujjatlarini rasmiylashtirish uchun shaxslarning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlar xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: Toʻlanishi lozim boʻlgan ekspertiza xarajatlari doirasida 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan oilalar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) fuqarolik ishlari boʻyicha sudning odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi tayinlash toʻgʻrisidagi ajrimi nusxasi; b) odam DNKsi sud-biologik ekspertizasi oʻtkazish toʻgʻrisidagi shartnoma. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Oilaning Kambagʻal oilalar reyestrida roʻyxatda turishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam tegishli mablagʻlar vakolatli organning qaroriga muvofiq shaxsning kelib chiqishini aniqlashga doir tadbirlarni amalga oshiruvchi tashkilotning hisob raqamlariga oʻtkaziladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 11-ILOVA
Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 100 baravarigacha boʻlgan miqdorda. Bunda yer uchastkasini auksion orqali sotib olish xarajatlari miqdori bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlganda toʻliq, xarajatlar miqdori ushbu chegaradan yuqori boʻlgan hollarda esa — xarajatlarning bazaviy hisoblash miqdorining 100 baravarigacha boʻlgan qismi qoplab beriladi. 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan nogironligi boʻlgan shaxslar. 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: - 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: a) oxirgi 12 oy davomida oʻzi yoki oila aʼzolari nomida yashash uchun moʻljallangan turar joyi yoki yer uchastkasi mavjud boʻlmasligi. b) yer uchastkasi oxirgi uch oy ichida auksion orqali xarid qilingan va Oʻzbekiston Respublikasi hududida boʻlishi; v) qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tibbiy-ijtimoiy ekspert komissiyalari tomonidan ekspertiza natijalari boʻyicha nogironligi boʻlgan shaxs deb topilgan, shuningdek, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan boʻlishi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam boʻyicha tegishli mablagʻlar yordam oluvchining bank plastik kartasiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Yordam oluvchi shaxslarga bir martalik toʻlov 14 — 30 yoshdagi shaxslar uchun “Yoshlar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, 30 yoshdan katta boʻlgan xotin-qizlar uchun “Ayollar daftari” jamgʻarmasi mablagʻlari, boshqa ehtiyojmand shaxslar uchun “Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda, Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan, biroq “Ayollar daftari” va “Yoshlar daftari”ga kiritilmagan shaxslar xotin-qizlar faoli yoki yoshlar yetakchisi tomonidan bir oy muddatda “Ayollar daftari” yoki “Yoshlar daftari”ga kiritiladi hamda ularga bir martalik toʻlov amalda oshiriladi.
“Saxovat va koʻmak” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ijtimoiy yordam koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 12-ILOVA
Koʻp xonadonli turar-joylarda pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish xarajatlarini qoplash yordamini koʻrsatish
1. Ijtimoiy yordam nomi: Koʻp xonadonli turar-joylarda pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish xarajatlarini qoplash 2. Ijtimoiy yordam miqdori: BHMning 120 baravarigacha boʻlgan miqdorda 3. Ijtimoiy yordam oluvchining toifasi: Kambagʻal oilalar reyestriga kiritilgan yoki oylik daromadi oila aʼzolarining har biriga minimal isteʼmol xarajatlari miqdorining 2 baravarigacha boʻlgan koʻp xonadonli turar-joylarda yashovchi tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (bundan, vaqtincha aravachada harakatlanuvchilar mustasno). 4. Ijtimoiy yordamni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) tadbirkorlik subyekti va tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) oʻrtasida tuzilgan shartnoma nusxasi; b) pandus yoki koʻtarish moslamasini oʻrnatish toʻgʻrisida Ijtimoiy inspeksiyaning hududiy boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan xulosa. 5. Ijtimoiy yordamni taqdim etish talablari va shartlari: Ushbu yordam murojaatchi koʻp xonadonli turar-joylarda lifti mavjud koʻp xonadonli turar-joylarda liftgacha boʻlgan birinchi qavatgacha qismiga, shuningdek, lifti boʻlmagan koʻp xonadonli turar-joylarning birinchi qavatgacha qismigacha (tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) turar-joyning birinchi qavatida yashovchi boʻlgan taqdirda) yashovchi tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) boʻlganda taqdim etiladi. a) fuqaro yashovchi koʻp qavatli xonadonning kirish qismiga pandus qilish xarajatlari qoplab beriladi; b) pandus qilish imkoniyati mavjud boʻlmagan taqdirda lifti mavjud koʻp xonadonli turar-joylarda liftgacha boʻlgan birinchi qavatgacha qismiga, shuningdek, lifti boʻlmagan koʻp xonadonli turar-joylarning birinchi qavatgacha qismigacha (tayanch harakatida nuqsoni bor oʻrindiqli aravachada harakatlanuvchi nogironligi boʻlgan shaxslar va bolalar (vakili) turar-joyning birinchi qavatida yashovchi boʻlgan taqdirda) koʻtarish moslamasini oʻrnatish. v) koʻtarish moslamasini oʻrnatish boʻyicha xulosa Ijtimoiy inspeksiyaning hududiy boshqarmalari tomonidan taqdim etiladi. 6. Ijtimoiy yordam koʻrsatish davriyligi: Faqat bir marotaba 7. Ijtimoiy yordam koʻrsatish shakli: Mazkur yordam shartnomaga muvofiq amalga oshiriladi. Maxsus koʻtarish moslamasini oʻrnatish ishlari yakunlangandan soʻng, “mahalla yettiligi” tomonidan topshirish dalolatnomasiga asosan qabul qilinadi. Koʻtarish moslamasining texnik xavfsizligi boʻyicha xizmat koʻrsatuvchi tashkilot texnik nazoratchisi xulosasi hamda koʻtarish moslamasi haqiqatda oʻrnatilganligi yuzasidan Ijtimoiy inspeksiya hududiy boshqarmalarining ijobiy xulosasiga asosan, boshqaruv servis kompaniyasi (boshqaruv servis kompaniyasi boʻlmagan taqdirda mahalla fuqarolar yigʻini) balansiga oʻtkazilgandan soʻng, tegishli mablagʻlar tadbirkorlik subyektining hisob raqamiga oʻtkazib beriladi. 8. Izoh: Mazkur yordamdan foydalanish uchun unga haqiqatda muhtojlik mavjudligi “mahalla yettiligi” tomonidan yordam oluvchilarga mulk huquqi asosida tegishli boʻlgan uy-joylarga borgan holda oʻrganish oʻtkazilib, nuqson dalolatnomasi tuziladi. Bunda nuqson dalolatnomasida yordam oluvchiga tegishli uy-joyga pandus yoki koʻtarish moslamasi oʻrnatish zarurligi aniq koʻrsatilgan holda uy-joyga kirish qismining foto surʼatlari ilova qilinadi. ” .
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-iyuldagi 462-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxsning va tarkibida nogironligi boʻlgan shaxs bor oilaning elektron onlayn-auksion orqali yer uchastkasini sotib olish bilan bogʻliq xarajatlarini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2023-yil 23-martdagi 122-son qarori .
2. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan shaxslarning yer uchastkasini sotib olish xarajatlarini qoplash tartib-taomillarini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 27-oktabrdagi 566-son qarori .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 23-iyul,
462-son