UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

АРИЗА

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

Пахта хомашёси етиштириш харажатларини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштириш ва самарали фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сон Фармони ҳамда «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорига мувофиқ пахта хомашёсини етиштириш харажатларини муқобил манбалар ҳисобидан молиялаштириш ва биржада сотишни рағбатлантириш орқали ҳисоб-китоб интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек, самарали фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар ҳамда белгиланган муддатларда қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш ва харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Пахта хомашёси етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу бандда назарда тутилган низомларда белгиланган тадбирларни молиялаштириш харажатлари учун зарур маблағларнинг ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этиб борсин.

2. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш учун тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратилган ёки келгусида ажратиладиган тижорат кредитларининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисми Давлат бюджетидан субсидия сифатида қоплаб берилади;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергиясининг камида 60 фоизи муқобил энергия манбаларидан қопланганда, ушбу корхоналарга электр энергияси харажатларининг бир қисмини қоплаш учун белгиланган тартибда ажратиладиган субсидиялар ажратилмайди.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

қишлоқ хўжалиги субъектлари, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш учун тижорат банкларининг миллий валютада ажратган кредитларининг 14 фоиз пунктидан юқори, бироқ 10 фоиз пунктидан ошмаган қисмини қоплаб бериш тартиби;

қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан экинларни суғориш учун фойдаланиладиган насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергиясининг камида 60 фоизи муқобил энергия манбалари ҳисобидан қопланганда, ушбу корхоналарга электр энергияси харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган субсидияларни тўхтатиш юзасидан амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда бир ҳафта муддатда қишлоқ хўжалиги субъектларига, шу жумладан, чорвачилик хўжаликлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан суғоришда фойдаланиладиган насос агрегатларини муқобил энергия манбалари билан таъминлаш мақсадида қуёш панеллари ўрнатиш учун тижорат кредитлари ажратишни йўлга қўйиш тавсия этилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йилнинг 10 августига қадар «Subsidiya.mf.uz» порталининг Солиқ қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси, шунингдек, тижорат банкларининг дастурий таъминотлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали, «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш бўйича ягона ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.

Бунда интеграция харажатлари Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилсин ҳамда ушбу порталга интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига тегишли вазирлик ва идоралар масъул этиб белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

7. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилишига масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда тижорат банклари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно) ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Бунда субсидиялар биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотилган ҳамда Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга киритилган электрон ҳисобварақ-фактура бўйича расмийлаштирилган пахта хомашёси (шартномадан ортиқча ҳажм бундан мустасно) учун ажратилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

биржа — Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси;

субсидия — қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик ажратиладиган маблағ;

субсидия олувчи — ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда фьючерс, форвард ва спот шартномалари орқали биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектлари;

« Subsidiya.mf.uz» портали — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли ажратиладиган субсидияларни олиш учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, субсидия ажратиш, реал вақт режимида назорат қилиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;

электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда — ЭҲФ) — маҳсулот (пахта хомашёси) сотилгани ва сотиб олинганини тасдиқловчи ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат.

3. Ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада ажратилади.

4. Субсидиялар қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотганда ҳар ҳосил йилидаги пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган барча ЭҲФлар бўйича мавсум якунида умумлаштирилган ҳолда ажратилади.

5. Ушбу Низом талаблари Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган қишлоқ хўжалиги субъектларига татбиқ этилмайди.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш

6. Субсидия олувчи «Subsidiya.mf.uz» портали орқали ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани тақдим этиш учун белгиланган тартибда идентификациядан ўтади.

7. Субсидия олувчи ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотганда расмийлаштирилган ЭҲФ қийматининг 10 фоизини қоплашга субсидия олиш учун «Subsidiya.mf.uz» порталига ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларини киритади:

юридик шахснинг тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

ЭҲФ рақамлари ва санаси (интеграция орқали);

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағи/23210 махсус ҳисобварағи).

«Subsidiya.mf.uz» порталида субсидия олувчининг қуйидаги маълумотлари автоматик равишда шакллантирилади:

юридик шахснинг тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ);

амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ);

пахта хомашёсини сотиш бўйича биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда тузган фьючерс, форвард ва/ёки спот шартномалари рақами, санаси (интеграция орқали);

ЭҲФ рақамлари ва санаси (интеграция орқали).

Бунда «Subsidiya.mf.uz» портали пахта хомашёси биржада ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва маҳсулот етиштириш ҳажмини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сон қарорининг 8-банди «б» кичик бандида назарда тутилган тартибда сотилганда расмийлаштирилган ЭҲФ бўйича маълумотлар хато киритилган ҳолларда субсидия олувчини ҳар бир хатолик бўйича автоматик равишда хабардор қилади.

3-боб. Субсидия олувчининг маълумотларини кўриб чиқиш

8. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва ариза шаклланиши жараёнида биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари ўзларининг электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «Subsidiya.mf.uz» порталида автоматик равишда иштирок этувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) ҳисобланади.

9. Масъул ташкилотлар беш иш куни ичида субсидия олувчининг маълумотларини ўзларининг маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини қуйидаги тартибда электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) орқали тасдиқлайди:

Биржа — пахта хомашёсини харид қилиш учун биржада тузилган шартномаларни, жумладан, уларнинг рақами, санаси ва бекор қилинмаганини тасдиқлайди;

Солиқ қўмитаси — солиқ тўловчининг идентификация рақамини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан сотилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФларни ўрганиб чиқади ва ҳаққонийлигини тасдиқлайди, шунингдек, ЭҲФларга асоссиз тузатишлар киритилишига ҳамда бекор қилинишига (зарур ҳолларда ЭҲФ бўйича ажратилган субсидияларнинг қайтарилган қисми бундан мустасно) йўл қўймайди;

тижорат банклари — субсидия олувчининг банк реквизитларини (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағини) солиштириб чиқади ҳамда пахта хомашёси ҳақиқатда қишлоқ хўжалиги субъектининг ўз маблағлари ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирилганини тасдиқлайди.

10. Ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан тўлиқ тасдиқлангандан сўнг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза «Subsidiya.mf.uz» порталида автоматик равишда шаклланади.

Бунда ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотлар масъул ташкилотларнинг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаса ва/ёки номутаносибликлар аниқланса, субсидия олиш учун ариза шаклланмайди.

11. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига субсидия олувчи ҳамда масъул ташкилотлар, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилмаслиги ва бекор қилинмаслигига Солиқ қўмитаси жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Субсидиянинг шаклланиши ҳамда уни ажратиш

12. Субсидия олувчи томонидан барча маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори (ЭҲФ қийматининг 10 фоизи) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

13. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида субсидия Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарманинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» портали орқали субсидия олувчининг аризада кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

14. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

а) субсидия олувчининг ўз аризасига асосан;

б) пахта хомашёси Жамғарманинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан етиштирилганда;

в) пахта хомашёси биржа савдолари орқали сотилмаганда;

г) шартнома ва ЭҲФда акс эттирилган сана, рақам ҳамда ҳосил тури тўғрисидаги маълумотлар бир-бирига мос келмаганда;

д) субсидия олувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда.

Ушбу бандда келтирилмаган бошқа асослар билан субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

15. «Subsidiya.mf.uz» порталида субсидия олиш учун ариза шаклланмаганда, субсидия олувчи хато ва камчиликларни 30 кун давомида бартараф қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат этиши мумкин.

16. Субсидия олувчи субсидия ажратиш рад этилганидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Субсидия маблағларидан фойдаланиш

17. Субсидия олувчи:

ўз ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини, биринчи навбатда, ажратилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларни, шунингдек, ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича юзага келган қарздорликларни сўндиришга йўналтиради. Бунда солиқлар ва мажбурий тўловлар учун олдиндан тўловни амалга оширишга йўл қўйилмайди;

кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлик бўлмаганда, маблағлардан эркин фойдаланади;

субсидия олиш учун бир мартадан кўп ариза берганда, ҳар бир аризаси алоҳида кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда субсидия тўлаб берилади.

Субсидия олувчининг тижорат кредитлари ва унга ҳисобланган фоиз тўловларидан қарздорлиги бўлмаганда, маблағлар талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағига ўтказилади.

6-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Субсидия олувчи Субсидия олиш учун «Subsidiya.mf.uz» портали орқали аризага ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кундан эътиборан 2-босқич Масъул ташкилотлар Субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотларни ўрганиб чиқади. 5 иш куни ичида 3-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия «ажратиш» ёки «рад этиш» тўғрисида маълумотни автоматик равишда шакллантиради ва субсидия олувчини хабардор қилади. Автоматик равишда 4-босқич Жамғарма, Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия олувчининг ҳисобварағига субсидия маблағини автоматик равишда ўтказади. 5 иш куни ичида

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги субъектларига ўз маблағлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплашга субсидия олиш учун

Юридик шахс номи: _______________________________________________________________________ (тўлиқ) ______________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси) Ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ): _________________________________________________ Амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ): _____________________________________________ Электрон манзили: ________________________________________________________________________ Почта манзили: ___________________________________________________________________________ СТИР: ___________________________________________________________________________________ Банк МФО: _____________________, талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағи/23210 ҳисобварағи: ______________________________ Телефон рақами: ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (пахта хомашёсини сотиб олган ташкилотнинг номи) Шартнома рақами: _______________________, санаси:________________________ Шартнома қиймати: _______________________________________________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Электрон ҳисобварақ-фактура рақами: __________________, санаси: _______________ Ўз маблағим ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳолда биржада сотганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаш учун субсидия ажратишингизни сўрайман. Электрон имзо (QR-код) 20___ йил «____» ________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 2-ИЛОВА

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар ҳамда белгиланган муддатларда қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно) ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини, шунингдек, шартномада белгиланган муддатда тўлиқ қайтарилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

субсидия — пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектларига (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно) ушбу имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини, шунингдек, шартномада белгиланган муддатда тўлиқ қайтарилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қайтариш учун бир марта ажратиладиган маблағ;

субсидия олувчи — пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун имтиёзли кредит олган ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, пахта хомашёсини етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги субъектлари (пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда пахта хомашёсини қайта ишлаш ва ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари бундан мустасно);

« Subsidiya.mf.uz» портали — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли ажратиладиган субсидияларни олиш учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, субсидия ажратиш, реал вақт режимида назорат қилиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими.

3. Ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада ажратилади.

4. Пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз ҳамда 2,5 фоиз пунктини субсидия сифатида қоплаб бериш учун субсидия олувчиларга имтиёзли кредит берган тижорат банкларининг Бош офиси «Subsidiya.mf.uz» портали орқали электрон аризаларни юборади.

5. Тижорат банклари пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз ҳамда 2,5 фоиз пунктини субсидия сифатида қоплаб бериш юзасидан аризани юбориш учун тегишли ахборот тизимларининг «Subsidiya.mf.uz» порталига интеграция қилинишини таъминлайди.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш

6. Субсидия олувчи пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитларни ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши керак.

7. Субсидия олувчи пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун олинган имтиёзли кредитлар ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлиқ қайтаргандан сўнг тижорат банкининг Бош офиси «Subsidiya.mf.uz» порталига ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда юборади:

юридик шахснинг тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредит шартномаси рақами ва санаси, шу жумладан, шартномаости ҳужжатлари;

субсидия олувчининг банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағи).

Бунда аризалар тижорат банки томонидан ҳар бир кредит олувчи кесимида алоҳида юборилади.

Агарда ушбу бандда келтирилган маълумотлар ахборот тизимида мавжуд бўлмаса ва/ёки номутаносибликлар аниқланса ёхуд субсидия олувчи томонидан тўланиши лозим бўлган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари тўланмаган бўлса, субсидия олиш учун ариза шаклланмайди.

Маълумотлар хато киритилган ҳолларда тижорат банки ҳар бир хатолик бўйича автоматик равишда хабардор қилинади.

8. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.

Агар субсидия олувчига тааллуқли маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилмагани аниқланганда, субсидия тўловлари тижорат банки ҳисобидан ундирилади.

3-боб. Субсидия ажратиш ва субсидия маблағларидан фойдаланиш

9. Тижорат банки томонидан барча маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори (имтиёзли кредит бўйича фоиз тўловининг 5 фоиз ҳамда 2,5 фоиз пункти) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

10. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида субсидия Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарманинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» портали орқали субсидия олувчининг аризада кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

11. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

а) субсидия олувчининг ўз аризасига асосан;

б) пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ тўланмаганда;

в) аввалги йилларда пахта хомашёсини етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитлардан муддати ўтган қарздорлик бўлганда;

г) кредит шартномаси ва тўлов маълумотлари бир-бирига мос келмаганда.

Ушбу бандда келтирилмаган бошқа асослар билан субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

12. «Subsidiya.mf.uz» порталида субсидия олиш учун ариза шаклланмаганда, тижорат банки хато ва камчиликларни 30 кун давомида бартараф қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат этиши мумкин.

13. Субсидия олувчининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаганда, субсидия маблағларидан эркин фойдаланади.

4-боб. Якунловчи қоида

14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар ҳамда белгиланган муддатларда қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки «Subsidiya.mf.uz» портали орқали аризага Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Имтиёзли кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари қайтарилгандан сўнг ҳосил йилидан кейинги йилнинг 31 январигача (2025 йил ҳосили учун 2026 йилнинг 1 июлигача) 2-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотлар автоматик равишда кўриб чиқилади. 5 иш куни ичида 3-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия «ажратиш» ёки «рад этиш» тўғрисида маълумотни автоматик равишда шакллантиради ва тижорат банкини хабардор қилади. Автоматик равишда 4-босқич Жамғарма, Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия олувчининг ҳисобварағига субсидия маблағини автоматик равишда ўтказади. 5 иш куни ичида

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар ҳамда белгиланган муддатларда қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларини субсидия сифатида қайтариш учун

Юридик шахс номи: _______________________ ______________________ __________________________ (тўлиқ) __________________________________________________________ _______________________ ________ (рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси) Ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ): _________ ______________________ __________________ Амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ): ______ ______________________ _________________ Электрон манзили: ______________________________________ ______________________ ____________ Почта манзили: ________________________________ ______________________ _____________________ СТИР: ___________________________________________ ______________________ __________________ Банк МФО: ______________ __ _____, талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағи/23210 ҳисобварағи: _ _ ___________________________ Телефон рақами: ____________________________________________________ Кредит шартномаси рақами: ____ __ ______________, санаси: ________ __ _________ Кредит шартномаси қиймати, фоизи: ____________________ _____________________ _________ _ ______ ___________________________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Субсидия сифатида қоплаб бериладиган имтиёзли кредит бўйича тўланган фоиз тўловининг 5 фоиз/2,5 фоиз пункти миқдори: _____ ___ __________________________ ___________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни 20__ ҳосил йилининг якунига (31 декабрга) қадар сўндирилгани сабабли ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 5 фоиз пунктини/белгиланган муддатда қайтарилган кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг 2,5 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтаришингиз сўралади. Тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари Электрон имзо (QR-код) 20___ йил «____» ________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 3-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш ва харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

субсидия — ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун 12 ойгача муддатга ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловининг 8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган қисмини қоплаб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағ;

субсидия олувчи — тижорат кредитлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштирган ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари;

« Subsidiya.mf.uz» портали — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли ажратиладиган субсидияларни олиш учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, субсидия ажратиш, реал вақт режимида назорат қилиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими.

3. Ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада ажратилади.

4. Субсидия тижорат банкининг кредит тўлови графигига асосан ойма-ой ажратилади.

5. Ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун 12 ойгача муддатга ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловининг 8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган қисмини қоплаб бериш учун субсидия олувчиларга кредит берган тижорат банкларининг Бош офиси «Subsidiya.mf.uz» портали орқали электрон аризаларни юборади.

6. Тижорат банклари ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан аризани юбориш учун тегишли ахборот тизимларининг «Subsidiya.mf.uz» порталига интеграция қилинишини таъминлайди.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш

7. Субсидия олувчи ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун олган тижорат кредитининг асосий қарзи ҳамда унга ҳисобланган фоиз тўловининг 8 фоиз пунктини кредит тўлови графигига асосан тўлиқ тўлаган бўлиши керак.

8. Субсидия олувчи ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун олган тижорат кредитларининг асосий қарзи ҳамда унга ҳисобланган фоиз тўловининг 8 фоиз пунктини кредит тўлови графигига асосан тўлиқ тўлагандан сўнг тижорат банкининг Бош офиси «Subsidiya.mf.uz» порталига ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда юборади:

юридик шахснинг тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

пахта хомашёсини етиштириш ҳамда харид қилиш учун олинган тижорат кредити шартномаси рақами ва санаси, шу жумладан, шартномаости ҳужжатлари;

кредит тўлови графиги;

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва 23210 махсус ҳисобварағи)

Бунда аризалар тижорат банки томонидан ҳар бир кредит олувчи кесимида алоҳида юборилади.

Агарда ушбу бандда келтирилган маълумотлар ахборот тизимида мавжуд бўлмаса ва/ёки номутаносибликлар аниқланса ёхуд субсидия олувчи томонидан кредит тўлови графигига асосан тўланиши лозим бўлган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоиз тўловлари тўланмаган бўлса, субсидия олиш учун ариза шаклланмайди.

Маълумотлар хато киритилган ҳолларда тижорат банки ҳар бир хатолик бўйича автоматик равишда хабардор қилинади.

9. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига тижорат банки жавобгар ҳисобланади.

Агар, субсидия олувчига тааллуқли маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилмаганлиги аниқланганда, субсидия тўловлари тижорат банки ҳисобидан ундирилади.

3-боб. Ариза шаклланиши ҳамда субсидия ажратиш

10. Тижорат банки томонидан барча маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори (тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловининг 8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган қисми) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

11. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида субсидия Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарманинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» портали орқали субсидия олувчининг аризада кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

12. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

а) субсидия олувчининг ўз аризасига асосан;

б) олинган тижорат кредити муддати 12 ойдан кўп бўлганда;

в) тижорат кредитининг асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоиз тўловининг 8 фоиз пункти кредит тўлови графигига асосан ҳар ойда тўлиқ тўланмаганда;

г) кредит шартномаси ва тўлов маълумотлари бир-бирига мос келмаганда.

Ушбу бандда келтирилмаган бошқа асослар билан субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

13. «Subsidiya.mf.uz» порталида субсидия олиш учун ариза шаклланмаганда, тижорат банки хато ва камчиликларни 5 иш куни ичида бартараф қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат этиши мумкин.

4-боб. Субсидия маблағларидан фойдаланиш

14. Субсидиялар тижорат банки томонидан ажратилган кредитларга ҳисобланган фоизларни тўлашга йўналтирилади.

15. Субсидия ҳисобидан қайтариладиган кредит фоизларининг ҳисоби тижорат банклари томонидан 16325-сонли ҳисобварақларда юритилади.

5-боб. Якунловчи қоида

16. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш ва харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш ва харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки «Subsidiya.mf.uz» портали орқали аризага Низомнинг 8-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача 2-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотлар автоматик равишда кўриб чиқилади. 5 иш куни ичида 3-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия «ажратиш» ёки «рад этиш» тўғрисида маълумотни автоматик равишда шакллантиради ва тижорат банкини хабардор қилади. Автоматик равишда 4-босқич Жамғарма, Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия олувчининг ҳисобварағига субсидия маблағини автоматик равишда ўтказади. 5 иш куни ичида

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига пахта хомашёсини етиштириш ва харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ижара ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида пахта хомашёсини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги субъектларидан пахта хомашёсини харид қилиш учун ажратилган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун

Юридик шахс номи: ____________________________________ ______________________ _____________ (тўлиқ) ________________________________________________________ _______________________ __________ (рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси) Ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ): __________________ ______________________ _________ Амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ): _________ ______________________ ______________ Электрон манзили: ____________________________________ ______________________ ______________ Почта манзили: _____________________________ ______________________ ________________________ СТИР: ________________________________________________ ______________________ _____________ Банк МФО: ____________ __ _______, 23210 ҳисобварағи: _______ __ _____________ Телефон рақами: ____________________________________________________ Кредит шартномаси рақами: __________ __ ________, санаси: __________ __ _______ Кредит шартномаси қиймати, фоизи: ___________________________________ __ ________________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Кредит тўлови графигига асосан тўланган сумма миқдори: ___ __ __________ _____ _ __________________________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Субсидия сифатида қоплаб бериладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз тўлови миқдори (8 фоиз пунктидан юқори, бироқ 16 фоиз пунктдан ошмаган қисми): _________________________________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Кредит тўлови графигига асосан тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб беришингиз сўралади. Тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари Электрон имзо (QR-код) 20___ йил «____» ________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 4-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган ҳамда харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси қийматининг 10 фоизи ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.

Бунда субсидиялар пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича расмийлаштирилган, шунингдек, биржада тузилган шартномаларга асосан харид қилинган ҳамда Солиқ қўмитасининг базасида рўйхатга киритилган электрон ҳисобварақ-фактура бўйича расмийлаштирилган пахта хомашёси (шартномадан ортиқча ҳажм бундан мустасно) учун ажратилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

биржа — Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси;

субсидия — пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган қабул квитанцияларидаги (ПК-17) пахта қиймати, бироқ норматив ҳосилдорлик миқдоридан ошмаган пахта қийматининг 10 фоизини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бир марталик ажратиладиган маблағ;

субсидия олувчи — ўз маблағлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилган пахта-тўқимачилик кластери ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари;

« Subsidiya.mf.uz» портали — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мақсадли ажратиладиган субсидияларни олиш учун ариза бериш, уларни кўриб чиқиш, субсидия ажратиш, реал вақт режимида назорат қилиш билан боғлиқ амалиётлар бажариладиган Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими;

электрон ҳисобварақ-фактура (кейинги ўринларда — ЭҲФ) — маҳсулот (пахта хомашёси) сотилгани ва сотиб олинганини тасдиқловчи ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган электрон ҳужжат.

3. Ушбу Низомга асосан ажратиладиган субсидия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.

Субсидия ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемада ажратилади.

4. Субсидиялар пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича, шунингдек, биржада тузилган шартномаларга асосан харид қилинган ҳар ҳосил йилидаги пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган барча ЭҲФлар бўйича мавсум якунида умумлаштирилган ҳолда ажратилади.

Бунда:

биржада тузилган шартномаларнинг ҳар бири бўйича харид қилинган пахта хомашёси учун ҳисоб-китоблар тўлиқ субсидия олувчиларнинг ўз маблағи ҳисобидан, жумладан, фьючерс шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар молия йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ пул ўтказиш йўли билан амалга оширилганда, субсидия ажратилади;

Жамғарманинг имтиёзли кредитлари ҳамда тижорат кредитлари ҳисобидан харид қилинган шартномалар (2025 йил ҳосилига қисман имтиёзли кредит олинган ва йил якунига қадар сўндирилган шартномалар бундан мустасно) бўйича субсидия ажратилмайди.

5. Ушбу Низом талаблари ўз маблағларидан бошқа маблағлар, жумладан, Жамғарманинг имтиёзли кредитлари ва тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштирган ва харид қилган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига татбиқ этилмайди.

2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш

6. Субсидия олувчи «Subsidiya.mf.uz» портали орқали ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги аризани тақдим этиш учун белгиланган тартибда идентификациядан ўтади.

7. Субсидия олувчи ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси қийматининг 10 фоизини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизини қоплашга субсидия олиш учун «Subsidiya.mf.uz» порталига ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги маълумотларини киритади:

давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва санаси;

юридик шахснинг тўлиқ номи;

ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ);

амалга ошираётган фаолият тури коди (ИФУТ);

солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР);

банк реквизитлари (банк бўлими номи, МФО ва 23210 махсус ҳисобварағи);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

почта манзили;

а) ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича:

ўз маблағи ҳисобидан етиштирилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган қабул квитанциялари (ПК-17);

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари томонидан тасдиқланган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлиги (центнер/гектар) тўғрисидаги маълумотнома;

б) ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси бўйича:

биржада пахта хомашёсини сотиб олиш бўйича тузилган электрон шартномалар (рақами ва санаси);

пахта хомашёси хариди ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилганлиги тўғрисидаги электрон тўлов ҳужжати (рақами ва санаси);

ЭҲФлар рақамлари ва санаси (интеграция орқали).

Бунда «Subsidiya.mf.uz» портали пахта хомашёсини етиштириш учун амалга оширилган тўлов ҳужжатлари ва қабул квитанциялари (ПК-17) бўйича маълумотлар, шунингдек, биржада тузилган шартномаларга асосан харид қилинган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФ юзасидан маълумотлар хато киритилган ҳолларда субсидия олувчини ҳар бир хатолик бўйича автоматик равишда хабардор қилади.

3-боб. Субсидия олувчининг маълумотларини кўриб чиқиш

8. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва ариза шаклланиши жараёнида биржа, Солиқ қўмитаси ва тижорат банклари ўзларининг электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «Subsidiya.mf.uz» порталида автоматик равишда иштирок этувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) ҳисобланади.

9. Масъул ташкилотлар беш иш куни ичида субсидия олувчининг маълумотларини ўзларининг маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини қуйидаги тартибда электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) орқали тасдиқлайди:

Биржа — пахта хомашёсини харид қилиш учун биржада тузилган шартномаларни, жумладан, уларнинг рақами, санаси ва бекор қилинмаганини тасдиқлайди;

Солиқ қўмитаси — солиқ тўловчининг идентификация рақамини ҳамда биржада тузилган шартномаларга асосан сотилган пахта хомашёси бўйича расмийлаштирилган ЭҲФларни ўрганиб чиқади ва ҳаққонийлигини тасдиқлайди, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилишига ва бекор қилинишига (зарур ҳолларда ЭҲФ бўйича ажратилган субсидияларнинг қайтарилган қисми бундан мустасно) йўл қўймайди;

тижорат банклари — субсидия олувчининг банк реквизитларини (банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағини) солиштириб чиқади, пахта хомашёсини етиштириш харажатларини амалга ошириш учун Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ёки тижорат кредитлари ажратилмаганини ҳамда пахта хомашёси ҳақиқатда пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан етиштирилганини ва харид қилинганини тасдиқлайди.

10. Ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан тўлиқ тасдиқлангандан сўнг ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ариза «Subsidiya.mf.uz» порталида автоматик равишда шаклланади.

Бунда ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотлар масъул ташкилотларнинг маълумотлар базасида мавжуд бўлмаса ва/ёки номутаносибликлар аниқланса, субсидия олиш учун ариза шаклланмайди.

11. «Subsidiya.mf.uz» порталига киритилган маълумотларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига субсидия олувчи ҳамда масъул ташкилотлар, шунингдек, ЭҲФларга тузатишлар киритилмаслиги ва бекор қилинмаслигига Солиқ қўмитаси жавобгар ҳисобланади.

4-боб. Субсидия шаклланиши ҳамда уни ажратиш

12. Субсидия олувчи томонидан барча маълумотлар «Subsidiya.mf.uz» порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори (ЭҲФ қийматининг 10 фоиз қисми) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.

13. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида субсидия Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия учун ажратилган маблағлар доирасида Жамғарманинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган махсус шахсий ғазна ҳисобварағидан «Subsidiya.mf.uz» портали орқали субсидия олувчининг аризада кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.

14. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

а) субсидия олувчининг ўз аризасига асосан;

б) пахта хомашёси Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар ёки тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирилганда, шунингдек, ушбу кредитлар ҳисобидан харид қилинганда;

в) пахта хомашёси биржа савдолари орқали сотиб олинмаганда;

г) шартнома ва ЭҲФда акс эттирилган сана, рақам ҳамда ҳосил тури тўғрисидаги маълумотлар бир-бирига мос келмаганда;

д) субсидия олувчи томонидан сохта ҳужжатлар, нотўғри ёки ёлғон маълумотлар тақдим этилганда;

е) субсидия миқдори ЭҲФ қийматининг 10 фоиз қисмидан ошганда;

ж) фьючерс шартномалари бўйича ҳисоб-китоблар пул ўтказиш йўли билан амалга оширилмаганда ва тўловлар молия йилининг 31 декабридан кейин тўланганда.

15. «Subsidiya.mf.uz» порталида субсидия олиш учун ариза шаклланмаганда, субсидия олувчи хато ва камчиликларни 30 кун давомида бартараф қилган ҳолда ариза билан қайта мурожаат этиши мумкин.

16. Субсидия олувчи субсидия ажратиш рад этилганидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

5-боб. Субсидия маблағларидан фойдаланиш

17. Субсидия олувчи:

ўз ҳисобварағига тушган субсидия маблағларини, биринчи навбатда, ажратилган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизларни, шунингдек, ҳисобланган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича юзага келган қарздорликларни тўлашга йўналтиради. Бунда солиқлар ва мажбурий тўловлар учун олдиндан тўловни амалга оширишга йўл қўйилмайди;

кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар, солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлик бўлмаганда, маблағлардан эркин фойдаланади;

субсидия олиш учун бир мартадан кўп ариза берганда, ҳар бир аризаси алоҳида кўриб чиқилади ва белгиланган тартибда субсидия тўлаб берилади.

Субсидия олувчининг тижорат кредитлари ва унга ҳисобланган фоиз тўловларидан қарздорлиги бўлмаганда, маблағлар талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағига ўтказилади.

6-боб. Якунловчи қоида

18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидия ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Субсидия олувчи Субсидия олиш учун «Subsidiya.mf.uz» портали орқали аризага Низомнинг 7-бандида келтирилган маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади. Электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кундан эътиборан 2-босқич Масъул ташкилотлар Субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган маълумотларни ўрганиб чиқади. 5 иш куни ичида 3-босқич «Subsidiya.mf.uz» портали Субсидия «ажратиш» ёки «рад этиш» тўғрисида маълумотни автоматик равишда шакллантиради ва субсидия олувчини хабардор қилади. Автоматик равишда 4-босқич Жамғарма, Ғазначилик хизмати қўмитаси Субсидия олувчининг ҳисобварағига субсидия маблағини автоматик равишда ўтказади. 5 иш куни ичида

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда ип-калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналарига ўз маблағлари ҳисобидан харид қилинган пахта хомашёси қийматининг 8 фоизини қоплашга субсидия олиш учун

Юридик шахс номи: ________________________________ ______________________ _________________ (тўлиқ) ______________________________________________________ _______________________ ____________ (рўйхатдан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома рақами ва берилган санаси) Ташкилий-ҳуқуқий шакли хос рақами (ТҲШ): _____________ ______________________ ______________ Амалга оширилаётган фаолият тури коди (ИФУТ): _____ ______________________ __________________ Электрон манзили: __________________________________ ______________________ ________________ Почта манзили: _______________________________________ ______________________ ______________ СТИР: ____________________________________________________ ______________________ _________ Банк МФО: ______________ ___ _____, талаб қилиб олингунга қадар сақланадиган депозитлар ҳисобварағи/23210 ҳисобварағи: _____________ __ _______________ Телефон рақами: __________________________________________ ______________________ __________ ________________________________________________________ _______________________ __________ (пахта хомашёсини сотиб олган ташкилотнинг номи) Шартнома рақами: _____________ __ ________, санаси: ________ __ ______________ Шартнома қиймати: ________________________________________ ______________________ _________ (рақам ва сўз билан ёзилади) Электрон ҳисобварақ-фактура рақами: ____ __ __________, санаси: ________ __ ____ Ўз маблағим ҳисобидан биржада тузилган шартномаларга асосан пахта хомашёсини харид қилганда расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактура қийматининг 8 фоизини қоплаб бериш учун субсидия ажратишингизни сўрайман. Электрон имзо (QR-код) 20___ йил «____» ________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 5-ИЛОВА

Пахта хомашёси етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом 2022-2023 йилларда пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-терими харажатлари учун имтиёзли кредит сифатида ажратилиб, кейин тижорат кредити ставкасида расмийлаштирилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 10 фоизини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Фоиз тўловлари ушбу Низом кучга кирган санадан бошлаб 2026 йилнинг тўртинчи чораги охиригача бўлган давр учун тақдим этиладиган буюртмаларга асосан 2027 йилнинг январь ойи якунига қадар қоплаб берилади.

2. Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик кластерларини молиявий соғломлаштириш ва уларнинг фаолияти очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 6 мартдаги 145-сон қарорига 3-иловада келтирилган ҳамда 2022-2023 йилларда пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-терими харажатлари учун имтиёзли кредит сифатида ажратилиб, кейин тижорат кредити ставкасида расмийлаштирилган ва бугунги кунда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерларига (кейинги ўринларда — қарз олувчи) нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 22 июлдаги ПФ-103-сон Фармонининг 1-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ молиявий ёрдам олган пахта-тўқимачилик кластерларига татбиқ этилмайди.

3. Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) орқали қоплаб берилади.

4. Кредитлар бўйича қайтариладиган фоиз тўловларининг ҳисоби тижорат банклари томонидан 16325-сонли ҳисобварақларда юритилади.

5. Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 10 фоизини қоплаб бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемада амалга оширилади.

2-боб. Кредитлар бўйича фоиз тўловларини тижорат банкига ажратиш

6. Тижорат банки қарз олувчига 2022-2023 йилларда пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-терими харажатлари учун имтиёзли кредит сифатида ажратилиб, кейин ушбу кредит тижорат ставкасида расмийлаштирилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади.

7. Қарз олувчига хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг мурожаатига асосан Жамғарма тижорат банки билан 10 иш куни ичида кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги битимни тузади.

8. Тижорат банки кредит тўлови графигига мувофиқ қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўлиқ тўлангани тўғрисидаги тасдиқланган маълумотномани ҳамда кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш учун буюртмани Жамғармага тақдим этади. Бунда:

тижорат банки томонидан буюртмалар ҳар чорак якунида тақдим этилади ва тақдим этилган буюртмаларга ўзгартириш киритилмайди;

қарз олувчи томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари тўланмаган тақдирда, ушбу тўловлар келгуси чоракдаги тўловлар билан бирга амалга оширилгандан сўнг буюртмага киритилади.

9. Кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилигига ва ҳаққонийлигига тижорат банки раҳбарлари масъул ва жавобгар ҳисобланади.

10. Жамғармада тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш учун тақдим этилган буюртмаларни ўрганиш юзасидан комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) тузилади.

Комиссия таркиби Жамғарманинг бошқариш департаменти буйруғи билан тасдиқланади.

11. Комиссия тижорат банклари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 5 иш куни ичида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига асосан кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Комиссия қарорига асосан Жамғарма 3 иш кун ичида тижорат банкини кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисида (асосланган сабабларни кўрсатган ҳолда) хабардор қилади.

12. Комиссия томонидан қуйидаги ҳолларда кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш рад этилади:

а) тижорат банки томонидан қарз олувчига пахта хомашёси харидининг якуний ҳисоб-китоби учун кредитлар ажратилганда;

б) фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг ва/ёки ундан паст бўлганда;

в) хорижий валютада ажратилганда;

г) тижорат кредитлари 2022-2023 йиллардан бошқа йилда пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-терими харажатларини молиялаштириш учун ажратилганда.

Ушбу бандда келтирилмаган бошқа асослар билан субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

13. Қабул қилинган қарорга асосан Жамғарма 3 иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртмаларни умумлаштирган ҳолда тақдим этади.

14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртмаларда қайд этилган маблағларни 3 иш кунидан кечиктирмасдан Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан маблағлар ўтказиб берилгандан сўнг, Жамғарма 3 иш куни ичида кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги битимга мувофиқ кредит фоизини тегишли тижорат банкининг ҳисобварағига ўтказади.

3-боб. Кредит фоизини мақсадли сарфлаш

16. Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш кредитлар тижорат ставкасида расмийлаштирилган муддатдан келиб чиққан ҳолда ҳақиқатда қолдиқ қарз суммасига нисбатан ҳисобланади.

Бунда кредит тўлови графиги бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг фоиз тўловларини қоплашга йўл қўйилмайди.

17. Кредитлар бўйича фоиз тўловлари тижорат банкига ҳар чоракда кейинги ойнинг 15-санасигача тақдим этилган буюртмалар бўйича ҳисобланган жорий фоизлар миқдорида қоплаб берилади.

18. Тижорат банки 1 иш куни ичида Жамғарма томонидан кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун ўтказилган маблағларни қарз олувчининг ҳисобланган кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплашга йўналтиради.

19. Кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловлари суммаси қарз олувчига ҳисобланган фоиз тўловлари миқдоридан кўп бўлганда, тижорат банки ортиқча маблағни 2 иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага қайтаради.

20. Қуйидаги ҳолларда кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш тўхтатилади:

тижорат кредити ставкасида расмийлаштирилган кредитнинг фоиз ставкаси тўғрисидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланганда;

тижорат банкининг кредит фоизини қоплаб беришни бекор қилиш тўғрисидаги мурожаати мавжуд бўлганда;

кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадсиз фойдаланилганда.

Мақсадсиз фойдаланилган кредитлар бўйича фоиз тўловлари битим шартларига асосан Жамғармага қайтарилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

21. 2022-2023 йилларда пахта хомашёсини етиштириш ва йиғим-терими харажатлари учун имтиёзли кредит сифатида ажратилиб, кейин тижорат кредити ставкасида расмийлаштирилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 10 фоизини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта хомашёси етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Пахта хомашёси етиштириш ва йиғим-теримини молиялаштириш учун ажратилган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Тижорат банки Кредит тижорат ставкасида расмийлаштирилган шартноманинг нусхасини илова қилган ҳолда Жамғармага ёзма равишда мурожаат қилади. 2026 йилнинг IV чораги якунига қадар 2-босқич Тижорат банки Жамғарма билан қарз олувчининг кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги битимни тузади. 10 иш куни ичида Кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш учун Жамғармага буюртмалар тақдим этади. Ҳар чорак якунида 3-босқич Жамғарма Тижорат банки томонидан тақдим этилган буюртмаларни кўриб чиқади. 5 иш куни ичида Буюртмаларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади. 3 иш куни ичида 4-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртмаларда қайд этилган маблағларни Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказиб беради. 3 иш куни ичида 5-босқич 1. Жамғарма 1. Кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги битимга мувофиқ кредит фоизини тегишли тижорат банкининг ҳисобварағига ўтказади. 3 иш куни ичида 2. Тижорат банки 2. Жамғарма томонидан кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун ўтказилган маблағларни қарз олувчининг ҳисобланган кредитлар бўйича фоиз тўловларини қоплашга йўналтиради. 1 иш куни ичида Кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловлари суммаси қарз олувчига ҳисобланган фоиз тўловлари миқдоридан кўп бўлганда, ортиқча маблағни Жамғармага қайтаради. 2 иш кунидан кечиктирмасдан 6-босқич Давлат молиявий назорати инспекцияси Кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилади. 2027 йилнинг январь ойи якунига қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сон қарорига 6-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорининг 6-бандида :

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«2023 — 2025 йилларда тайёр ҳолда импорт қилинган янги замонавий ғалла ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналари ҳамда улар билан агрегатлашган ҳолда ишлатиладиган тракторларни қишлоқ хўжалиги субъектларига имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни молиялаштириш Жамғарма томонидан амалга оширилади;

Жамғарманинг имтиёзли қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган субсидиялар қўлланмайди»;

тўртинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомда :

а) 14-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Истеъмолчилар ер майдонини суғоришда ёндош (бошқа) туманнинг электр тармоқлари орқали суғорганда, ушбу туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари жойлашган туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғига фойдаланилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади»;

б) 17-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«пахта хомашёси ва ғалла етиштиришда насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қилган электр энергияси тўғрисидаги маълумотларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизимидаги маълумотлар билан солиштиради»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Agro-subsidiya» ахборот тизими «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Ягона биллинг тизими ва Солиқ қўмитасининг «E-factura» ахборот тизими билан интеграция қилинади».

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-бандида :

«а» кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келган тақдирда, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи омилларни ўрганиш асосида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга доир қисқа, ўрта ҳамда узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилишни амалга оширади;

озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;

озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиради»;

ўн биринчи хатбоши ўн саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

«б» кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси бозорини барқарорлаштиришга, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархларининг ўзгарувчанлигини, шунингдек, уларнинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва хомашё етиштиришни ривожлантириш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси нархлари ўсишининг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлайди»;

«давлат захирасини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсининг айланма захирасини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиради»;

учинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«б 1 » кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«келгуси йил учун озиқ-овқат балансини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади»;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«б 2 » кичик бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«келгуси йил учун ижтимоий аҳамиятга эга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсига бўлган эҳтиёжнинг прогноз ҳажмларини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши юзасидан чора-тадбирларни кўради, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади»;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёси ассортиментини кенгайтириш, импорт ўрнини босувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва хомашёсини ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади»;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

«з» кичик бандда :

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«қишлоқ хўжалиги майдонларини кенгайтиришга ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги йўқотишларни камайтиришга қаратилган илмий ишланмаларни ишлаб чиқади»;

еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилари тегишлича саккизинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 130-сон қарорида :

а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти Тошкент шаҳрининг, Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган 8-уй манзилидаги бинога иккиламчи ижара тўловларини амалга ошириш шарти билан жойлаштирилсин»;

б) 2-иловада :

3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Тижорат банки буғдой етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар ой Жамғармага кредит буюртманомаларини тақдим этади»;

7-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«экилган уруғлик буғдойнинг мувофиқлик сертификати нусхаси».

в) 3-иловада :

номидаги ва 1-банддаги «мойли ва шоли» сўзлари «мойли, шоли ва озуқабоп» сўзларига алмаштирилсин;

2-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банди билан тўлдирилсин:

«д) озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш тўғрисидаги битим экиш мавсуми бошлангунга қадар (ҳосил йилида) тузилади»;

4-банднинг учинчи хатбошисидаги «мойли ва шоли» сўзлари «мойли, шоли ва озуқабоп» сўзларига алмаштирилсин;

5-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар бир гектарга 15 миллион сўмгача, Марказий банкнинг йиллик асосий ставкасидан 2 пункт пасайтирилган фоизда 6 ой муддатга»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

7-банднинг учинчи хатбошисидаги «сабзавот» сўзи «мева-сабзавот» сўзларига алмаштирилсин;

13-бандда :

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«озуқабоп экинларни етиштириш харажатларини кредитлаш учун ҳар бир гектарга 15 миллион сўмгача, Марказий банкнинг йиллик асосий ставкасида (шундан банк маржаси 2 фоиз) 6 ой муддатга»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

1-иловада :

белгисидаги «дуккакли ва мойли» сўзлари «дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп» сўзларига алмаштирилсин;

номидаги «мойли ва шоли» сўзлари «мойли, шоли ва озуқабоп» сўзларига алмаштирилсин;

1-босқич позицияси «Муддати» устунидаги «Ҳар ойнинг 5-санасига қадар» сўзлари «Ҳар ойда» сўзларига алмаштирилсин;

7 ва 8-босқич позициялар «Муддати» устунидаги «9 ой» сўзлари «Экин тури бўйича 6 ой ва 12 ой» сўзларига алмаштирилсин;

2-илованинг белгисидаги «дуккакли ва мойли» сўзлари «дуккакли, мойли, шоли ва озуқабоп» сўзларига алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарори билан тасдиқланган Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-бандда :

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

б) 7-банднинг олтинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 октябрга қадар» сўзлари «2025 йил 1 октябрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг «2024 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 июндаги 325-сон қарорининг 8-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига 2023-2024 йиллар ҳосилидан уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари учун Жамғармадан ажратилган қарз маблағларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилади».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 31 майдаги 345-сон қарорининг 14-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Жамғармага донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёнини, шунингдек, Жамғарма, тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасидаги молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида «d-xarid.uz» ахборот тизимини «Realsoft» масъулияти чекланган жамиятидан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилишга рухсат берилсин».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 24 июль,

466-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 09.12.2025 й., 09/25/771/1138-сон; 10.06.2026 й., 09/26/295/0578-сон; 07.08.2026 й., 09/26/435/0827-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

ARIZA

NIZOM

SXEMASI

ARIZA

NIZOM

SXEMASI

ARIZA

NIZOM

SXEMASI

ARIZA

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

Paxta xomashyosi yetishtirish xarajatlarini muqobil manbalar hisobidan moliyalashtirish va samarali faoliyat yuritayotgan qishloq xoʻjaligi subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxta xomashyosini yetishtirish va sotishda bozor mexanizmlarini qoʻllashni izchil davom ettirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 17-yanvardagi PF-7-son Farmoni hamda “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qaroriga muvofiq paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini muqobil manbalar hisobidan moliyalashtirish va birjada sotishni ragʻbatlantirish orqali hisob-kitob intizomini mustahkamlash, shuningdek, samarali faoliyat yuritayotgan qishloq xoʻjaligi subyektlarini yanada qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar hamda belgilangan muddatlarda qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga paxta xomashyosini yetishtirish va xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq;

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 4-ilovaga muvofiq;

Paxta xomashyosi yetishtirish va yigʻim-terimini moliyalashtirish uchun ajratilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi ushbu bandda nazarda tutilgan nizomlarda belgilangan tadbirlarni moliyalashtirish xarajatlari uchun zarur mablagʻlarning har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutilishini taʼminlash maqsadida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga tegishli hisob-kitoblarni taqdim etib borsin.

2. Belgilansinki:

qishloq xoʻjaligi korxonalari, shu jumladan, chorvachilik xoʻjaliklari, fermer va dehqon xoʻjaliklari sugʻorish uchun foydalaniladigan nasos agregatlarini muqobil energiya manbalari bilan taʼminlash maqsadida quyosh panellari oʻrnatish uchun tijorat banklari tomonidan milliy valyutada ajratilgan yoki kelgusida ajratiladigan tijorat kreditlarining 14 foiz punktidan yuqori, biroq 10 foiz punktidan oshmagan qismi Davlat budjetidan subsidiya sifatida qoplab beriladi;

qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilar tomonidan sugʻorish uchun foydalaniladigan nasos agregatlari isteʼmol qilgan elektr energiyasining kamida 60 foizi muqobil energiya manbalaridan qoplanganda, ushbu korxonalarga elektr energiyasi xarajatlarining bir qismini qoplash uchun belgilangan tartibda ajratiladigan subsidiyalar ajratilmaydi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda quyidagilarni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihalarini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin:

qishloq xoʻjaligi subyektlari, shu jumladan, chorvachilik xoʻjaliklari, fermer va dehqon xoʻjaliklari tomonidan sugʻorish uchun foydalaniladigan nasos agregatlarini muqobil energiya manbalari bilan taʼminlash maqsadida quyosh panellari oʻrnatish uchun tijorat banklarining milliy valyutada ajratgan kreditlarining 14 foiz punktidan yuqori, biroq 10 foiz punktidan oshmagan qismini qoplab berish tartibi;

qishloq xoʻjaligi subyektlari tomonidan ekinlarni sugʻorish uchun foydalaniladigan nasos agregatlari isteʼmol qilgan elektr energiyasining kamida 60 foizi muqobil energiya manbalari hisobidan qoplanganda, ushbu korxonalarga elektr energiyasi xarajatlarining bir qismini qoplash uchun ajratiladigan subsidiyalarni toʻxtatish yuzasidan amaldagi qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirish kiritish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga tijorat banklari bilan birgalikda bir hafta muddatda qishloq xoʻjaligi subyektlariga, shu jumladan, chorvachilik xoʻjaliklari, fermer va dehqon xoʻjaliklari tomonidan sugʻorishda foydalaniladigan nasos agregatlarini muqobil energiya manbalari bilan taʼminlash maqsadida quyosh panellari oʻrnatish uchun tijorat kreditlari ajratishni yoʻlga qoʻyish tavsiya etilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda 2025-yilning 10-avgustiga qadar “Subsidiya.mf.uz” portalining Soliq qoʻmitasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi, Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi, shuningdek, tijorat banklarining dasturiy taʼminotlari, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, “Elektron hukumat” tizimi foydalanuvchilarini identifikatsiyalash boʻyicha yagona axborot tizimi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin.

Bunda integratsiya xarajatlari Davlat budjeti hisobidan amalga oshirilsin hamda ushbu portalga integratsiya qilingan axborot tizimlari orqali kiritilgan maʼlumotlarning haqqoniyligiga tegishli vazirlik va idoralar masʼul etib belgilansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 6-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

7. Ushbu qarorda belgilangan vazifalarning bajarilishiga masʼul etib Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hokimliklari hamda tijorat banklari belgilansin.

Qaror ijrosini muhokama qilib borish, ijro uchun masʼul idoralar faoliyatini muvofiqlashtirish va nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno) oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplab berish uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Bunda subsidiyalar birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotilgan hamda Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga kiritilgan elektron hisobvaraq-faktura boʻyicha rasmiylashtirilgan paxta xomashyosi (shartnomadan ortiqcha hajm bundan mustasno) uchun ajratiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

birja — Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi;

subsidiya — qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan bir martalik ajratiladigan mablagʻ;

subsidiya oluvchi — oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda fyuchers, forvard va spot shartnomalari orqali birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotgan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlari;

“ Subsidiya.mf.uz” portali — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan maqsadli ajratiladigan subsidiyalarni olish uchun ariza berish, ularni koʻrib chiqish, subsidiya ajratish, real vaqt rejimida nazorat qilish bilan bogʻliq amaliyotlar bajariladigan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi;

elektron hisobvaraq-faktura (keyingi oʻrinlarda — EHF) — mahsulot (paxta xomashyosi) sotilgani va sotib olinganini tasdiqlovchi hamda elektron hisobvaraq-faktura aylanish tizimi operatorlari orqali taqdim etiladigan va qabul qilinadigan elektron hujjat.

3. Ushbu Nizomga asosan ajratiladigan subsidiya hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada ajratiladi.

4. Subsidiyalar qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotganda har hosil yilidagi paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan barcha EHFlar boʻyicha mavsum yakunida umumlashtirilgan holda ajratiladi.

5. Ushbu Nizom talablari Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan qishloq xoʻjaligi subyektlariga tatbiq etilmaydi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish

6. Subsidiya oluvchi “Subsidiya.mf.uz” portali orqali ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakldagi arizani taqdim etish uchun belgilangan tartibda identifikatsiyadan oʻtadi.

7. Subsidiya oluvchi oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotganda rasmiylashtirilgan EHF qiymatining 10 foizini qoplashga subsidiya olish uchun “Subsidiya.mf.uz” portaliga oʻzining shaxsiy kabineti orqali quyidagi maʼlumotlarini kiritadi:

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami;

pochta manzili;

EHF raqamlari va sanasi (integratsiya orqali);

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻi/23210 maxsus hisobvaragʻi).

“Subsidiya.mf.uz” portalida subsidiya oluvchining quyidagi maʼlumotlari avtomatik ravishda shakllantiriladi:

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH);

amalga oshirilayotgan faoliyat turi kodi (IFUT);

paxta xomashyosini sotish boʻyicha birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda tuzgan fyuchers, forvard va/yoki spot shartnomalari raqami, sanasi (integratsiya orqali);

EHF raqamlari va sanasi (integratsiya orqali).

Bunda “Subsidiya.mf.uz” portali paxta xomashyosi birjada yoki Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligida yerdan foydalanish samaradorligini oshirish va mahsulot yetishtirish hajmini koʻpaytirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi PQ-131-son qarorining 8-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan tartibda sotilganda rasmiylashtirilgan EHF boʻyicha maʼlumotlar xato kiritilgan hollarda subsidiya oluvchini har bir xatolik boʻyicha avtomatik ravishda xabardor qiladi.

3-bob. Subsidiya oluvchining maʼlumotlarini koʻrib chiqish

8. Subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish va ariza shakllanishi jarayonida birja, Soliq qoʻmitasi va tijorat banklari oʻzlarining elektron maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan tizim orqali “Subsidiya.mf.uz” portalida avtomatik ravishda ishtirok etuvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — masʼul tashkilotlar) hisoblanadi.

9. Masʼul tashkilotlar besh ish kuni ichida subsidiya oluvchining maʼlumotlarini oʻzlarining maʼlumotlar bazasi bilan solishtirgan holda oʻrganib chiqadi va maʼlumotlarning haqqoniyligini quyidagi tartibda elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) orqali tasdiqlaydi:

Birja — paxta xomashyosini xarid qilish uchun birjada tuzilgan shartnomalarni, jumladan, ularning raqami, sanasi va bekor qilinmaganini tasdiqlaydi;

Soliq qoʻmitasi — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan sotilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHFlarni oʻrganib chiqadi va haqqoniyligini tasdiqlaydi, shuningdek, EHFlarga asossiz tuzatishlar kiritilishiga hamda bekor qilinishiga (zarur hollarda EHF boʻyicha ajratilgan subsidiyalarning qaytarilgan qismi bundan mustasno) yoʻl qoʻymaydi;

tijorat banklari — subsidiya oluvchining bank rekvizitlarini (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻini) solishtirib chiqadi hamda paxta xomashyosi haqiqatda qishloq xoʻjaligi subyektining oʻz mablagʻlari yoki tijorat kreditlari hisobidan yetishtirilganini tasdiqlaydi.

10. Ushbu Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlar masʼul tashkilotlar tomonidan toʻliq tasdiqlangandan soʻng ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ariza “Subsidiya.mf.uz” portalida avtomatik ravishda shakllanadi.

Bunda ushbu Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlar masʼul tashkilotlarning maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlmasa va/yoki nomutanosibliklar aniqlansa, subsidiya olish uchun ariza shakllanmaydi.

11. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga subsidiya oluvchi hamda masʼul tashkilotlar, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilmasligi va bekor qilinmasligiga Soliq qoʻmitasi javobgar hisoblanadi.

4-bob. Subsidiyaning shakllanishi hamda uni ajratish

12. Subsidiya oluvchi tomonidan barcha maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga toʻliq kiritilib, ariza shakllantirilgandan soʻng ajratiladigan subsidiya miqdori (EHF qiymatining 10 foizi) avtomatik ravishda hisoblab chiqiladi.

13. Ajratiladigan subsidiya miqdori shakllangandan soʻng besh ish kuni ichida subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan subsidiya uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Jamgʻarmaning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan “Subsidiya.mf.uz” portali orqali subsidiya oluvchining arizada koʻrsatilgan hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

14. Quyidagi hollarda subsidiya ajratish rad etiladi:

a) subsidiya oluvchining oʻz arizasiga asosan;

b) paxta xomashyosi Jamgʻarmaning imtiyozli kreditlari hisobidan yetishtirilganda;

v) paxta xomashyosi birja savdolari orqali sotilmaganda;

g) shartnoma va EHFda aks ettirilgan sana, raqam hamda hosil turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir-biriga mos kelmaganda;

d) subsidiya oluvchi tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganda.

Ushbu bandda keltirilmagan boshqa asoslar bilan subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

15. “Subsidiya.mf.uz” portalida subsidiya olish uchun ariza shakllanmaganda, subsidiya oluvchi xato va kamchiliklarni 30 kun davomida bartaraf qilgan holda ariza bilan qayta murojaat etishi mumkin.

16. Subsidiya oluvchi subsidiya ajratish rad etilganidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

5-bob. Subsidiya mablagʻlaridan foydalanish

17. Subsidiya oluvchi:

oʻz hisobvaragʻiga tushgan subsidiya mablagʻlarini, birinchi navbatda, ajratilgan kreditlar va ularga hisoblangan foizlarni, shuningdek, hisoblangan soliqlar va majburiy toʻlovlar boʻyicha yuzaga kelgan qarzdorliklarni soʻndirishga yoʻnaltiradi. Bunda soliqlar va majburiy toʻlovlar uchun oldindan toʻlovni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi;

kreditlar va ularga hisoblangan foizlar, soliqlar va majburiy toʻlovlardan qarzdorlik boʻlmaganda, mablagʻlardan erkin foydalanadi;

subsidiya olish uchun bir martadan koʻp ariza berganda, har bir arizasi alohida koʻrib chiqiladi va belgilangan tartibda subsidiya toʻlab beriladi.

Subsidiya oluvchining tijorat kreditlari va unga hisoblangan foiz toʻlovlaridan qarzdorligi boʻlmaganda, mablagʻlar talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Subsidiya oluvchi Subsidiya olish uchun “Subsidiya.mf.uz” portali orqali arizaga ushbu Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran 2-bosqich Masʼul tashkilotlar Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya “ajratish” yoki “rad etish” toʻgʻrisida maʼlumotni avtomatik ravishda shakllantiradi va subsidiya oluvchini xabardor qiladi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Jamgʻarma, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya oluvchining hisobvaragʻiga subsidiya mablagʻini avtomatik ravishda oʻtkazadi. 5 ish kuni ichida

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qishloq xoʻjaligi subyektlariga oʻz mablagʻlari hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplashga subsidiya olish uchun

Yuridik shaxs nomi: _______________________________________________________________________ (toʻliq) ______________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami va berilgan sanasi) Tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH): _________________________________________________ Amalga oshirilayotgan faoliyat turi kodi (IFUT): _____________________________________________ Elektron manzili: ________________________________________________________________________ Pochta manzili: ___________________________________________________________________________ STIR: ___________________________________________________________________________________ Bank MFO: _____________________, talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻi/23210 hisobvaragʻi: ______________________________ Telefon raqami: ____________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ (paxta xomashyosini sotib olgan tashkilotning nomi) Shartnoma raqami: _______________________, sanasi:________________________ Shartnoma qiymati: _______________________________________________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Elektron hisobvaraq-faktura raqami: __________________, sanasi: _______________ Oʻz mablagʻim hamda tijorat kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan holda birjada sotganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplash uchun subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Elektron imzo (QR-kod) 20___ yil “____” ________________

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 2-ILOVA

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar hamda belgilangan muddatlarda qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno) ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini, shuningdek, shartnomada belgilangan muddatda toʻliq qaytarilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini subsidiya sifatida qaytarish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

subsidiya — paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yilining 31-dekabriga qadar toʻliq qaytargan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlariga (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno) ushbu imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini, shuningdek, shartnomada belgilangan muddatda toʻliq qaytarilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan qaytarish uchun bir marta ajratiladigan mablagʻ;

subsidiya oluvchi — paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun imtiyozli kredit olgan tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, paxta xomashyosini yetishtiruvchi barcha qishloq xoʻjaligi subyektlari (paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda paxta xomashyosini qayta ishlash va ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari bundan mustasno);

“ Subsidiya.mf.uz” portali — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan maqsadli ajratiladigan subsidiyalarni olish uchun ariza berish, ularni koʻrib chiqish, subsidiya ajratish, real vaqt rejimida nazorat qilish bilan bogʻliq amaliyotlar bajariladigan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi.

3. Ushbu Nizomga asosan ajratiladigan subsidiya hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada ajratiladi.

4. Paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz hamda 2,5 foiz punktini subsidiya sifatida qoplab berish uchun subsidiya oluvchilarga imtiyozli kredit bergan tijorat banklarining Bosh ofisi “Subsidiya.mf.uz” portali orqali elektron arizalarni yuboradi.

5. Tijorat banklari paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz hamda 2,5 foiz punktini subsidiya sifatida qoplab berish yuzasidan arizani yuborish uchun tegishli axborot tizimlarining “Subsidiya.mf.uz” portaliga integratsiya qilinishini taʼminlaydi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish

6. Subsidiya oluvchi paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlarni va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini hosil yilining 31-dekabriga qadar toʻliq qaytargan boʻlishi kerak.

7. Subsidiya oluvchi paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun olingan imtiyozli kreditlar va unga hisoblangan foiz toʻlovlarini toʻliq qaytargandan soʻng tijorat bankining Bosh ofisi “Subsidiya.mf.uz” portaliga ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakldagi arizani quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda yuboradi:

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami;

pochta manzili;

paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kredit shartnomasi raqami va sanasi, shu jumladan, shartnomaosti hujjatlari;

subsidiya oluvchining bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻi).

Bunda arizalar tijorat banki tomonidan har bir kredit oluvchi kesimida alohida yuboriladi.

Agarda ushbu bandda keltirilgan maʼlumotlar axborot tizimida mavjud boʻlmasa va/yoki nomutanosibliklar aniqlansa yoxud subsidiya oluvchi tomonidan toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va ularga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻlanmagan boʻlsa, subsidiya olish uchun ariza shakllanmaydi.

Maʼlumotlar xato kiritilgan hollarda tijorat banki har bir xatolik boʻyicha avtomatik ravishda xabardor qilinadi.

8. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga tijorat banki javobgar hisoblanadi.

Agar subsidiya oluvchiga taalluqli maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilmagani aniqlanganda, subsidiya toʻlovlari tijorat banki hisobidan undiriladi.

3-bob. Subsidiya ajratish va subsidiya mablagʻlaridan foydalanish

9. Tijorat banki tomonidan barcha maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga toʻliq kiritilib, ariza shakllantirilgandan soʻng ajratiladigan subsidiya miqdori (imtiyozli kredit boʻyicha foiz toʻlovining 5 foiz hamda 2,5 foiz punkti) avtomatik ravishda hisoblab chiqiladi.

10. Ajratiladigan subsidiya miqdori shakllangandan soʻng besh ish kuni ichida subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan subsidiya uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Jamgʻarmaning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan “Subsidiya.mf.uz” portali orqali subsidiya oluvchining arizada koʻrsatilgan hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

11. Quyidagi hollarda subsidiya ajratish rad etiladi:

a) subsidiya oluvchining oʻz arizasiga asosan;

b) paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlar va ularga hisoblangan foiz toʻlovlari hosil yilining 31-dekabriga qadar toʻliq toʻlanmaganda;

v) avvalgi yillarda paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlari uchun ajratilgan imtiyozli kreditlardan muddati oʻtgan qarzdorlik boʻlganda;

g) kredit shartnomasi va toʻlov maʼlumotlari bir-biriga mos kelmaganda.

Ushbu bandda keltirilmagan boshqa asoslar bilan subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. “Subsidiya.mf.uz” portalida subsidiya olish uchun ariza shakllanmaganda, tijorat banki xato va kamchiliklarni 30 kun davomida bartaraf qilgan holda ariza bilan qayta murojaat etishi mumkin.

13. Subsidiya oluvchining soliqlar va majburiy toʻlovlardan qarzdorligi boʻlmaganda, subsidiya mablagʻlaridan erkin foydalanadi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

14. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar hamda belgilangan muddatlarda qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki “Subsidiya.mf.uz” portali orqali arizaga Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Imtiyozli kredit va unga hisoblangan foiz toʻlovlari qaytarilgandan soʻng hosil yilidan keyingi yilning 31-yanvarigacha (2025-yil hosili uchun 2026-yilning 1-iyuligacha) 2-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlar avtomatik ravishda koʻrib chiqiladi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya “ajratish” yoki “rad etish” toʻgʻrisida maʼlumotni avtomatik ravishda shakllantiradi va tijorat bankini xabardor qiladi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Jamgʻarma, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya oluvchining hisobvaragʻiga subsidiya mablagʻini avtomatik ravishda oʻtkazadi. 5 ish kuni ichida

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar hamda belgilangan muddatlarda qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini subsidiya sifatida qaytarish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni hosil yili yakuniga qadar qaytargan qishloq xoʻjaligi subyektlariga ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarini subsidiya sifatida qaytarish uchun

Yuridik shaxs nomi: _______________________ ______________________ __________________________ (toʻliq) __________________________________________________________ _______________________ ________ (roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami va berilgan sanasi) Tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH): _________ ______________________ __________________ Amalga oshirilayotgan faoliyat turi kodi (IFUT): ______ ______________________ _________________ Elektron manzili: ______________________________________ ______________________ ____________ Pochta manzili: ________________________________ ______________________ _____________________ STIR: ___________________________________________ ______________________ __________________ Bank MFO: ______________ __ _____, talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻi/23210 hisobvaragʻi: _ _ ___________________________ Telefon raqami: ____________________________________________________ Kredit shartnomasi raqami: ____ __ ______________, sanasi: ________ __ _________ Kredit shartnomasi qiymati, foizi: ____________________ _____________________ _________ _ ______ ___________________________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Subsidiya sifatida qoplab beriladigan imtiyozli kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovining 5 foiz/2,5 foiz punkti miqdori: _____ ___ __________________________ ___________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Paxta xomashyosini yetishtirish uchun ajratilgan imtiyozli kreditlarni 20__ hosil yilining yakuniga (31-dekabrga) qadar soʻndirilgani sababli ushbu kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 5 foiz punktini/belgilangan muddatda qaytarilgan kredit boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining 2,5 foiz punktini subsidiya sifatida qaytarishingiz soʻraladi. Tijorat banki boshqaruvi raisi oʻrinbosari Elektron imzo (QR-kod) 20___ yil “____” ________________

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 3-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga paxta xomashyosini yetishtirish va xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

subsidiya — ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun 12 oygacha muddatga ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovining 8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan qismini qoplab berish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻ;

subsidiya oluvchi — tijorat kreditlari hisobidan ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirgan va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilgan paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari;

“ Subsidiya.mf.uz” portali — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan maqsadli ajratiladigan subsidiyalarni olish uchun ariza berish, ularni koʻrib chiqish, subsidiya ajratish, real vaqt rejimida nazorat qilish bilan bogʻliq amaliyotlar bajariladigan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi.

3. Ushbu Nizomga asosan ajratiladigan subsidiya hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada ajratiladi.

4. Subsidiya tijorat bankining kredit toʻlovi grafigiga asosan oyma-oy ajratiladi.

5. Ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun 12 oygacha muddatga ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovining 8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan qismini qoplab berish uchun subsidiya oluvchilarga kredit bergan tijorat banklarining Bosh ofisi “Subsidiya.mf.uz” portali orqali elektron arizalarni yuboradi.

6. Tijorat banklari ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish yuzasidan arizani yuborish uchun tegishli axborot tizimlarining “Subsidiya.mf.uz” portaliga integratsiya qilinishini taʼminlaydi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish

7. Subsidiya oluvchi ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun olgan tijorat kreditining asosiy qarzi hamda unga hisoblangan foiz toʻlovining 8 foiz punktini kredit toʻlovi grafigiga asosan toʻliq toʻlagan boʻlishi kerak.

8. Subsidiya oluvchi ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun olgan tijorat kreditlarining asosiy qarzi hamda unga hisoblangan foiz toʻlovining 8 foiz punktini kredit toʻlovi grafigiga asosan toʻliq toʻlagandan soʻng tijorat bankining Bosh ofisi “Subsidiya.mf.uz” portaliga ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakldagi arizani quyidagi maʼlumotlarni ilova qilgan holda yuboradi:

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR);

paxta xomashyosini yetishtirish hamda xarid qilish uchun olingan tijorat krediti shartnomasi raqami va sanasi, shu jumladan, shartnomaosti hujjatlari;

kredit toʻlovi grafigi;

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va 23210 maxsus hisobvaragʻi)

Bunda arizalar tijorat banki tomonidan har bir kredit oluvchi kesimida alohida yuboriladi.

Agarda ushbu bandda keltirilgan maʼlumotlar axborot tizimida mavjud boʻlmasa va/yoki nomutanosibliklar aniqlansa yoxud subsidiya oluvchi tomonidan kredit toʻlovi grafigiga asosan toʻlanishi lozim boʻlgan kreditlar va ularga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻlanmagan boʻlsa, subsidiya olish uchun ariza shakllanmaydi.

Maʼlumotlar xato kiritilgan hollarda tijorat banki har bir xatolik boʻyicha avtomatik ravishda xabardor qilinadi.

9. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga tijorat banki javobgar hisoblanadi.

Agar, subsidiya oluvchiga taalluqli maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilmaganligi aniqlanganda, subsidiya toʻlovlari tijorat banki hisobidan undiriladi.

3-bob. Ariza shakllanishi hamda subsidiya ajratish

10. Tijorat banki tomonidan barcha maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga toʻliq kiritilib, ariza shakllantirilgandan soʻng ajratiladigan subsidiya miqdori (tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovining 8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan qismi) avtomatik ravishda hisoblab chiqiladi.

11. Ajratiladigan subsidiya miqdori shakllangandan soʻng besh ish kuni ichida subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan subsidiya uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Jamgʻarmaning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan “Subsidiya.mf.uz” portali orqali subsidiya oluvchining arizada koʻrsatilgan hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

12. Quyidagi hollarda subsidiya ajratish rad etiladi:

a) subsidiya oluvchining oʻz arizasiga asosan;

b) olingan tijorat krediti muddati 12 oydan koʻp boʻlganda;

v) tijorat kreditining asosiy qarzi va unga hisoblangan foiz toʻlovining 8 foiz punkti kredit toʻlovi grafigiga asosan har oyda toʻliq toʻlanmaganda;

g) kredit shartnomasi va toʻlov maʼlumotlari bir-biriga mos kelmaganda.

Ushbu bandda keltirilmagan boshqa asoslar bilan subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. “Subsidiya.mf.uz” portalida subsidiya olish uchun ariza shakllanmaganda, tijorat banki xato va kamchiliklarni 5 ish kuni ichida bartaraf qilgan holda ariza bilan qayta murojaat etishi mumkin.

4-bob. Subsidiya mablagʻlaridan foydalanish

14. Subsidiyalar tijorat banki tomonidan ajratilgan kreditlarga hisoblangan foizlarni toʻlashga yoʻnaltiriladi.

15. Subsidiya hisobidan qaytariladigan kredit foizlarining hisobi tijorat banklari tomonidan 16325-sonli hisobvaraqlarda yuritiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoida

16. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga paxta xomashyosini yetishtirish va xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga paxta xomashyosini yetishtirish va xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki “Subsidiya.mf.uz” portali orqali arizaga Nizomning 8-bandida keltirilgan maʼlumotlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Har oy yakuni bilan keyingi oyning 15-sanasigacha 2-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlar avtomatik ravishda koʻrib chiqiladi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya “ajratish” yoki “rad etish” toʻgʻrisida maʼlumotni avtomatik ravishda shakllantiradi va tijorat bankini xabardor qiladi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Jamgʻarma, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya oluvchining hisobvaragʻiga subsidiya mablagʻini avtomatik ravishda oʻtkazadi. 5 ish kuni ichida

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga paxta xomashyosini yetishtirish va xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga ijara huquqi asosida berilgan yer uchastkalarida paxta xomashyosini yetishtirish va qishloq xoʻjaligi subyektlaridan paxta xomashyosini xarid qilish uchun ajratilgan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish uchun

Yuridik shaxs nomi: ____________________________________ ______________________ _____________ (toʻliq) ________________________________________________________ _______________________ __________ (roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami va berilgan sanasi) Tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH): __________________ ______________________ _________ Amalga oshirilayotgan faoliyat turi kodi (IFUT): _________ ______________________ ______________ Elektron manzili: ____________________________________ ______________________ ______________ Pochta manzili: _____________________________ ______________________ ________________________ STIR: ________________________________________________ ______________________ _____________ Bank MFO: ____________ __ _______, 23210 hisobvaragʻi: _______ __ _____________ Telefon raqami: ____________________________________________________ Kredit shartnomasi raqami: __________ __ ________, sanasi: __________ __ _______ Kredit shartnomasi qiymati, foizi: ___________________________________ __ ________________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Kredit toʻlovi grafigiga asosan toʻlangan summa miqdori: ___ __ __________ _____ _ __________________________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Subsidiya sifatida qoplab beriladigan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovi miqdori (8 foiz punktidan yuqori, biroq 16 foiz punktdan oshmagan qismi): _________________________________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Kredit toʻlovi grafigiga asosan tijorat kreditlari boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berishingiz soʻraladi. Tijorat banki boshqaruvi raisi oʻrinbosari Elektron imzo (QR-kod) 20___ yil “____” ________________

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 4-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan hamda xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi qiymatining 10 foizi hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplab berish uchun subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.

Bunda subsidiyalar paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha rasmiylashtirilgan, shuningdek, birjada tuzilgan shartnomalarga asosan xarid qilingan hamda Soliq qoʻmitasining bazasida roʻyxatga kiritilgan elektron hisobvaraq-faktura boʻyicha rasmiylashtirilgan paxta xomashyosi (shartnomadan ortiqcha hajm bundan mustasno) uchun ajratiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

birja — Oʻzbekiston respublika tovar-xomashyo birjasi;

subsidiya — paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan qabul kvitansiyalaridagi (PK-17) paxta qiymati, biroq normativ hosildorlik miqdoridan oshmagan paxta qiymatining 10 foizini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda, rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan bir martalik ajratiladigan mablagʻ;

subsidiya oluvchi — oʻz mablagʻlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilgan paxta-toʻqimachilik klasteri hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalari;

“ Subsidiya.mf.uz” portali — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan maqsadli ajratiladigan subsidiyalarni olish uchun ariza berish, ularni koʻrib chiqish, subsidiya ajratish, real vaqt rejimida nazorat qilish bilan bogʻliq amaliyotlar bajariladigan Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimi;

elektron hisobvaraq-faktura (keyingi oʻrinlarda — EHF) — mahsulot (paxta xomashyosi) sotilgani va sotib olinganini tasdiqlovchi hamda elektron hisobvaraq-faktura aylanish tizimi operatorlari orqali taqdim etiladigan va qabul qilinadigan elektron hujjat.

3. Ushbu Nizomga asosan ajratiladigan subsidiya hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi.

Subsidiya ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemada ajratiladi.

4. Subsidiyalar paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha, shuningdek, birjada tuzilgan shartnomalarga asosan xarid qilingan har hosil yilidagi paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan barcha EHFlar boʻyicha mavsum yakunida umumlashtirilgan holda ajratiladi.

Bunda:

birjada tuzilgan shartnomalarning har biri boʻyicha xarid qilingan paxta xomashyosi uchun hisob-kitoblar toʻliq subsidiya oluvchilarning oʻz mablagʻi hisobidan, jumladan, fyuchers shartnomalari boʻyicha hisob-kitoblar moliya yilining 31-dekabriga qadar toʻliq pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilganda, subsidiya ajratiladi;

Jamgʻarmaning imtiyozli kreditlari hamda tijorat kreditlari hisobidan xarid qilingan shartnomalar (2025-yil hosiliga qisman imtiyozli kredit olingan va yil yakuniga qadar soʻndirilgan shartnomalar bundan mustasno) boʻyicha subsidiya ajratilmaydi.

5. Ushbu Nizom talablari oʻz mablagʻlaridan boshqa mablagʻlar, jumladan, Jamgʻarmaning imtiyozli kreditlari va tijorat banklarining kreditlari hisobidan paxta xomashyosini yetishtirgan va xarid qilgan paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga tatbiq etilmaydi.

2-bob. Subsidiya olish uchun ariza berish

6. Subsidiya oluvchi “Subsidiya.mf.uz” portali orqali ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan shakldagi arizani taqdim etish uchun belgilangan tartibda identifikatsiyadan oʻtadi.

7. Subsidiya oluvchi oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi qiymatining 10 foizini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda, rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 10 foizini qoplashga subsidiya olish uchun “Subsidiya.mf.uz” portaliga oʻzining shaxsiy kabineti orqali quyidagi maʼlumotlarini kiritadi:

davlat roʻyxatidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi guvohnomaning raqami va sanasi;

yuridik shaxsning toʻliq nomi;

tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH);

amalga oshirayotgan faoliyat turi kodi (IFUT);

soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini (STIR);

bank rekvizitlari (bank boʻlimi nomi, MFO va 23210 maxsus hisobvaragʻi);

elektron manzili (mavjud boʻlsa) va telefon raqami;

pochta manzili;

a) oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha:

oʻz mablagʻi hisobidan yetishtirilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan qabul kvitansiyalari (PK-17);

Qishloq xoʻjaligi vazirligining tuman (Quvasoy shahar) boʻlimlari tomonidan tasdiqlangan tuproqning bir bonitet balliga nisbatan normativ hosildorligi (sentner/gektar) toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

b) oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi boʻyicha:

birjada paxta xomashyosini sotib olish boʻyicha tuzilgan elektron shartnomalar (raqami va sanasi);

paxta xomashyosi xaridi oʻz mablagʻlari hisobidan amalga oshirilganligi toʻgʻrisidagi elektron toʻlov hujjati (raqami va sanasi);

EHFlar raqamlari va sanasi (integratsiya orqali).

Bunda “Subsidiya.mf.uz” portali paxta xomashyosini yetishtirish uchun amalga oshirilgan toʻlov hujjatlari va qabul kvitansiyalari (PK-17) boʻyicha maʼlumotlar, shuningdek, birjada tuzilgan shartnomalarga asosan xarid qilingan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHF yuzasidan maʼlumotlar xato kiritilgan hollarda subsidiya oluvchini har bir xatolik boʻyicha avtomatik ravishda xabardor qiladi.

3-bob. Subsidiya oluvchining maʼlumotlarini koʻrib chiqish

8. Subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarni koʻrib chiqish va ariza shakllanishi jarayonida birja, Soliq qoʻmitasi va tijorat banklari oʻzlarining elektron maʼlumotlar bazasi bilan integratsiyalashgan tizim orqali “Subsidiya.mf.uz” portalida avtomatik ravishda ishtirok etuvchi tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — masʼul tashkilotlar) hisoblanadi.

9. Masʼul tashkilotlar besh ish kuni ichida subsidiya oluvchining maʼlumotlarini oʻzlarining maʼlumotlar bazasi bilan solishtirgan holda oʻrganib chiqadi va maʼlumotlarning haqqoniyligini quyidagi tartibda elektron raqamli imzo (keyingi oʻrinlarda — ERI) orqali tasdiqlaydi:

Birja — paxta xomashyosini xarid qilish uchun birjada tuzilgan shartnomalarni, jumladan, ularning raqami, sanasi va bekor qilinmaganini tasdiqlaydi;

Soliq qoʻmitasi — soliq toʻlovchining identifikatsiya raqamini hamda birjada tuzilgan shartnomalarga asosan sotilgan paxta xomashyosi boʻyicha rasmiylashtirilgan EHFlarni oʻrganib chiqadi va haqqoniyligini tasdiqlaydi, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilishiga va bekor qilinishiga (zarur hollarda EHF boʻyicha ajratilgan subsidiyalarning qaytarilgan qismi bundan mustasno) yoʻl qoʻymaydi;

tijorat banklari — subsidiya oluvchining bank rekvizitlarini (bank boʻlimi nomi, MFO va hisobvaragʻini) solishtirib chiqadi, paxta xomashyosini yetishtirish xarajatlarini amalga oshirish uchun Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan imtiyozli kreditlar yoki tijorat kreditlari ajratilmaganini hamda paxta xomashyosi haqiqatda paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalarining oʻz mablagʻlari hisobidan yetishtirilganini va xarid qilinganini tasdiqlaydi.

10. Ushbu Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlar masʼul tashkilotlar tomonidan toʻliq tasdiqlangandan soʻng ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq ariza “Subsidiya.mf.uz” portalida avtomatik ravishda shakllanadi.

Bunda ushbu Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlar masʼul tashkilotlarning maʼlumotlar bazasida mavjud boʻlmasa va/yoki nomutanosibliklar aniqlansa, subsidiya olish uchun ariza shakllanmaydi.

11. “Subsidiya.mf.uz” portaliga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga subsidiya oluvchi hamda masʼul tashkilotlar, shuningdek, EHFlarga tuzatishlar kiritilmasligi va bekor qilinmasligiga Soliq qoʻmitasi javobgar hisoblanadi.

4-bob. Subsidiya shakllanishi hamda uni ajratish

12. Subsidiya oluvchi tomonidan barcha maʼlumotlar “Subsidiya.mf.uz” portaliga toʻliq kiritilib, ariza shakllantirilgandan soʻng ajratiladigan subsidiya miqdori (EHF qiymatining 10 foiz qismi) avtomatik ravishda hisoblab chiqiladi.

13. Ajratiladigan subsidiya miqdori shakllangandan soʻng besh ish kuni ichida subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetidan subsidiya uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida Jamgʻarmaning Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan maxsus shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan “Subsidiya.mf.uz” portali orqali subsidiya oluvchining arizada koʻrsatilgan hisobvaragʻiga avtomatik ravishda oʻtkaziladi.

14. Quyidagi hollarda subsidiya ajratish rad etiladi:

a) subsidiya oluvchining oʻz arizasiga asosan;

b) paxta xomashyosi Jamgʻarmaning kredit resurslari hisobidan ajratilgan imtiyozli kreditlar yoki tijorat kreditlari hisobidan yetishtirilganda, shuningdek, ushbu kreditlar hisobidan xarid qilinganda;

v) paxta xomashyosi birja savdolari orqali sotib olinmaganda;

g) shartnoma va EHFda aks ettirilgan sana, raqam hamda hosil turi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir-biriga mos kelmaganda;

d) subsidiya oluvchi tomonidan soxta hujjatlar, notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilganda;

e) subsidiya miqdori EHF qiymatining 10 foiz qismidan oshganda;

j) fyuchers shartnomalari boʻyicha hisob-kitoblar pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilmaganda va toʻlovlar moliya yilining 31-dekabridan keyin toʻlanganda.

15. “Subsidiya.mf.uz” portalida subsidiya olish uchun ariza shakllanmaganda, subsidiya oluvchi xato va kamchiliklarni 30 kun davomida bartaraf qilgan holda ariza bilan qayta murojaat etishi mumkin.

16. Subsidiya oluvchi subsidiya ajratish rad etilganidan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda yuqori turuvchi tashkilotga yoki sudga shikoyat qilish huquqiga ega.

5-bob. Subsidiya mablagʻlaridan foydalanish

17. Subsidiya oluvchi:

oʻz hisobvaragʻiga tushgan subsidiya mablagʻlarini, birinchi navbatda, ajratilgan kreditlar va ularga hisoblangan foizlarni, shuningdek, hisoblangan soliqlar va majburiy toʻlovlar boʻyicha yuzaga kelgan qarzdorliklarni toʻlashga yoʻnaltiradi. Bunda soliqlar va majburiy toʻlovlar uchun oldindan toʻlovni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi;

kreditlar va ularga hisoblangan foizlar, soliqlar va majburiy toʻlovlardan qarzdorlik boʻlmaganda, mablagʻlardan erkin foydalanadi;

subsidiya olish uchun bir martadan koʻp ariza berganda, har bir arizasi alohida koʻrib chiqiladi va belgilangan tartibda subsidiya toʻlab beriladi.

Subsidiya oluvchining tijorat kreditlari va unga hisoblangan foiz toʻlovlaridan qarzdorligi boʻlmaganda, mablagʻlar talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

6-bob. Yakunlovchi qoida

18. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining bir qismini qoplab berish uchun subsidiya ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Subsidiya oluvchi Subsidiya olish uchun “Subsidiya.mf.uz” portali orqali arizaga Nizomning 7-bandida keltirilgan maʼlumotlarni ilova qilgan holda murojaat qiladi. Elektron hisobvaraq-faktura rasmiylashtirilgan kundan eʼtiboran 2-bosqich Masʼul tashkilotlar Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi ariza va unga ilova qilingan maʼlumotlarni oʻrganib chiqadi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich “Subsidiya.mf.uz” portali Subsidiya “ajratish” yoki “rad etish” toʻgʻrisida maʼlumotni avtomatik ravishda shakllantiradi va subsidiya oluvchini xabardor qiladi. Avtomatik ravishda 4-bosqich Jamgʻarma, Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Subsidiya oluvchining hisobvaragʻiga subsidiya mablagʻini avtomatik ravishda oʻtkazadi. 5 ish kuni ichida

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Paxta-toʻqimachilik klasterlari hamda ip-kalava ishlab chiqarish zanjiriga ega toʻqimachilik korxonalariga oʻz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan paxta xomashyosi qiymatining 8 foizini qoplashga subsidiya olish uchun

Yuridik shaxs nomi: ________________________________ ______________________ _________________ (toʻliq) ______________________________________________________ _______________________ ____________ (roʻyxatdan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami va berilgan sanasi) Tashkiliy-huquqiy shakli xos raqami (THSH): _____________ ______________________ ______________ Amalga oshirilayotgan faoliyat turi kodi (IFUT): _____ ______________________ __________________ Elektron manzili: __________________________________ ______________________ ________________ Pochta manzili: _______________________________________ ______________________ ______________ STIR: ____________________________________________________ ______________________ _________ Bank MFO: ______________ ___ _____, talab qilib olingunga qadar saqlanadigan depozitlar hisobvaragʻi/23210 hisobvaragʻi: _____________ __ _______________ Telefon raqami: __________________________________________ ______________________ __________ ________________________________________________________ _______________________ __________ (paxta xomashyosini sotib olgan tashkilotning nomi) Shartnoma raqami: _____________ __ ________, sanasi: ________ __ ______________ Shartnoma qiymati: ________________________________________ ______________________ _________ (raqam va soʻz bilan yoziladi) Elektron hisobvaraq-faktura raqami: ____ __ __________, sanasi: ________ __ ____ Oʻz mablagʻim hisobidan birjada tuzilgan shartnomalarga asosan paxta xomashyosini xarid qilganda rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-faktura qiymatining 8 foizini qoplab berish uchun subsidiya ajratishingizni soʻrayman. Elektron imzo (QR-kod) 20___ yil “____” ________________

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 5-ILOVA

Paxta xomashyosi yetishtirish va yigʻim-terimini moliyalashtirish uchun ajratilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom 2022-2023-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish va yigʻim-terimi xarajatlari uchun imtiyozli kredit sifatida ajratilib, keyin tijorat krediti stavkasida rasmiylashtirilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining 10 foizini qoplab berish tartibini belgilaydi.

Foiz toʻlovlari ushbu Nizom kuchga kirgan sanadan boshlab 2026-yilning toʻrtinchi choragi oxirigacha boʻlgan davr uchun taqdim etiladigan buyurtmalarga asosan 2027-yilning yanvar oyi yakuniga qadar qoplab beriladi.

2. Ushbu Nizom Vazirlar Mahkamasining “Paxta-toʻqimachilik klasterlarini moliyaviy sogʻlomlashtirish va ularning faoliyati ochiqligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 6-martdagi 145-son qaroriga 3-ilovada keltirilgan hamda 2022-2023-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish va yigʻim-terimi xarajatlari uchun imtiyozli kredit sifatida ajratilib, keyin tijorat krediti stavkasida rasmiylashtirilgan va bugungi kunda faoliyat yuritayotgan paxta-toʻqimachilik klasterlariga (keyingi oʻrinlarda — qarz oluvchi) nisbatan tatbiq etiladi.

Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Paxtachilik sohasi korxonalarining iqtisodiy-moliyaviy holatini yaxshilashga oid chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 22-iyuldagi PF-103-son Farmonining 1-bandi ikkinchi xatboshisiga muvofiq moliyaviy yordam olgan paxta-toʻqimachilik klasterlariga tatbiq etilmaydi.

3. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) orqali qoplab beriladi.

4. Kreditlar boʻyicha qaytariladigan foiz toʻlovlarining hisobi tijorat banklari tomonidan 16325-sonli hisobvaraqlarda yuritiladi.

5. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining 10 foizini qoplab berish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxemada amalga oshiriladi.

2-bob. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini tijorat bankiga ajratish

6. Tijorat banki qarz oluvchiga 2022-2023-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish va yigʻim-terimi xarajatlari uchun imtiyozli kredit sifatida ajratilib, keyin ushbu kredit tijorat stavkasida rasmiylashtirilgan shartnomaning nusxasini ilova qilgan holda Jamgʻarmaga yozma ravishda murojaat qiladi.

7. Qarz oluvchiga xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankining murojaatiga asosan Jamgʻarma tijorat banki bilan 10 ish kuni ichida kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi bitimni tuzadi.

8. Tijorat banki kredit toʻlovi grafigiga muvofiq qarz oluvchi tomonidan asosiy qarz va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻliq toʻlangani toʻgʻrisidagi tasdiqlangan maʼlumotnomani hamda kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish uchun buyurtmani Jamgʻarmaga taqdim etadi. Bunda:

tijorat banki tomonidan buyurtmalar har chorak yakunida taqdim etiladi va taqdim etilgan buyurtmalarga oʻzgartirish kiritilmaydi;

qarz oluvchi tomonidan asosiy qarz va unga hisoblangan foiz toʻlovlari toʻlanmagan taqdirda, ushbu toʻlovlar kelgusi chorakdagi toʻlovlar bilan birga amalga oshirilgandan soʻng buyurtmaga kiritiladi.

9. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish uchun taqdim etilgan hujjatlarning toʻgʻriligiga va haqqoniyligiga tijorat banki rahbarlari masʼul va javobgar hisoblanadi.

10. Jamgʻarmada tijorat banklari tomonidan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish uchun taqdim etilgan buyurtmalarni oʻrganish yuzasidan komissiya (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tuziladi.

Komissiya tarkibi Jamgʻarmaning boshqarish departamenti buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

11. Komissiya tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni 5 ish kuni ichida oʻrganib chiqadi va oʻrganish natijalariga asosan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Komissiya qaroriga asosan Jamgʻarma 3 ish kun ichida tijorat bankini kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish maʼqullangani yoki rad etilgani toʻgʻrisida (asoslangan sabablarni koʻrsatgan holda) xabardor qiladi.

12. Komissiya tomonidan quyidagi hollarda kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish rad etiladi:

a) tijorat banki tomonidan qarz oluvchiga paxta xomashyosi xaridining yakuniy hisob-kitobi uchun kreditlar ajratilganda;

b) foiz stavkasi Markaziy bankning asosiy stavkasiga teng va/yoki undan past boʻlganda;

v) xorijiy valyutada ajratilganda;

g) tijorat kreditlari 2022-2023-yillardan boshqa yilda paxta xomashyosini yetishtirish va yigʻim-terimi xarajatlarini moliyalashtirish uchun ajratilganda.

Ushbu bandda keltirilmagan boshqa asoslar bilan subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

13. Qabul qilingan qarorga asosan Jamgʻarma 3 ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga buyurtmalarni umumlashtirgan holda taqdim etadi.

14. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmalarda qayd etilgan mablagʻlarni 3 ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarmaning hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan mablagʻlar oʻtkazib berilgandan soʻng, Jamgʻarma 3 ish kuni ichida kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq kredit foizini tegishli tijorat bankining hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

3-bob. Kredit foizini maqsadli sarflash

16. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish kreditlar tijorat stavkasida rasmiylashtirilgan muddatdan kelib chiqqan holda haqiqatda qoldiq qarz summasiga nisbatan hisoblanadi.

Bunda kredit toʻlovi grafigi boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklarning foiz toʻlovlarini qoplashga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlari tijorat bankiga har chorakda keyingi oyning 15-sanasigacha taqdim etilgan buyurtmalar boʻyicha hisoblangan joriy foizlar miqdorida qoplab beriladi.

18. Tijorat banki 1 ish kuni ichida Jamgʻarma tomonidan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun oʻtkazilgan mablagʻlarni qarz oluvchining hisoblangan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplashga yoʻnaltiradi.

19. Kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlari summasi qarz oluvchiga hisoblangan foiz toʻlovlari miqdoridan koʻp boʻlganda, tijorat banki ortiqcha mablagʻni 2 ish kunidan kechiktirmasdan Jamgʻarmaga qaytaradi.

20. Quyidagi hollarda kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish toʻxtatiladi:

tijorat krediti stavkasida rasmiylashtirilgan kreditning foiz stavkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar notoʻgʻriligi aniqlanganda;

tijorat bankining kredit foizini qoplab berishni bekor qilish toʻgʻrisidagi murojaati mavjud boʻlganda;

kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish maqsadida ajratilgan mablagʻlardan maqsadsiz foydalanilganda.

Maqsadsiz foydalanilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlari bitim shartlariga asosan Jamgʻarmaga qaytariladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

21. 2022-2023-yillarda paxta xomashyosini yetishtirish va yigʻim-terimi xarajatlari uchun imtiyozli kredit sifatida ajratilib, keyin tijorat krediti stavkasida rasmiylashtirilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining 10 foizini qoplab berish maqsadida ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatchilikka qarshi kurashish departamentining Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Paxta xomashyosi yetishtirish va yigʻim-terimini moliyalashtirish uchun ajratilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Paxta xomashyosi yetishtirish va yigʻim-terimini moliyalashtirish uchun ajratilgan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tijorat banki Kredit tijorat stavkasida rasmiylashtirilgan shartnomaning nusxasini ilova qilgan holda Jamgʻarmaga yozma ravishda murojaat qiladi. 2026-yilning IV choragi yakuniga qadar 2-bosqich Tijorat banki Jamgʻarma bilan qarz oluvchining kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi bitimni tuzadi. 10 ish kuni ichida Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish uchun Jamgʻarmaga buyurtmalar taqdim etadi. Har chorak yakunida 3-bosqich Jamgʻarma Tijorat banki tomonidan taqdim etilgan buyurtmalarni koʻrib chiqadi. 5 ish kuni ichida Buyurtmalarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboradi. 3 ish kuni ichida 4-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmalarda qayd etilgan mablagʻlarni Jamgʻarmaning hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. 3 ish kuni ichida 5-bosqich 1. Jamgʻarma 1. Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplab berish toʻgʻrisidagi bitimga muvofiq kredit foizini tegishli tijorat bankining hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 3 ish kuni ichida 2. Tijorat banki 2. Jamgʻarma tomonidan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplash uchun oʻtkazilgan mablagʻlarni qarz oluvchining hisoblangan kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarini qoplashga yoʻnaltiradi. 1 ish kuni ichida Kreditlar boʻyicha toʻlangan foiz toʻlovlari summasi qarz oluvchiga hisoblangan foiz toʻlovlari miqdoridan koʻp boʻlganda, ortiqcha mablagʻni Jamgʻarmaga qaytaradi. 2 ish kunidan kechiktirmasdan 6-bosqich Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi Kreditlar boʻyicha foiz toʻlovlarining bir qismini qoplab berish maqsadida ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanishni nazorat qiladi. 2027-yilning yanvar oyi yakuniga qadar

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 24-iyuldagi 466-son qaroriga 6-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Qishloqni lizing shartlarida qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2000-yil 2-noyabrdagi 424-son qarorining 6-bandida :

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“2023 — 2025-yillarda tayyor holda import qilingan yangi zamonaviy gʻalla oʻrish kombaynlari va paxta terish mashinalari hamda ular bilan agregatlashgan holda ishlatiladigan traktorlarni qishloq xoʻjaligi subyektlariga imtiyozli lizing shartlarida yetkazib berishni moliyalashtirish Jamgʻarma tomonidan amalga oshiriladi;

Jamgʻarmaning imtiyozli qarz mablagʻlari hisobidan xarid qilingan qishloq xoʻjaligi texnikalariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan subsidiyalar qoʻllanmaydi”;

toʻrtinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 320-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yetishtiruvchilarning nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qiladigan elektr energiyasi qiymatini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisida nizomda :

a) 14-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Isteʼmolchilar yer maydonini sugʻorishda yondosh (boshqa) tumanning elektr tarmoqlari orqali sugʻorganda, ushbu tuman elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻi nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari joylashgan tuman elektr tarmoqlari korxonasi boshligʻiga foydalanilgan elektr energiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi”;

b) 17-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“paxta xomashyosi va gʻalla yetishtirishda nasos agregatlari va sugʻorish quduqlari isteʼmol qilgan elektr energiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Yagona billing tizimi va Soliq qoʻmitasining “E-factura” axborot tizimidagi maʼlumotlar bilan solishtiradi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Agro-subsidiya” axborot tizimi “Hududiy elektr tarmoqlari” AJning Yagona billing tizimi va Soliq qoʻmitasining “E-factura” axborot tizimi bilan integratsiya qilinadi”.

3. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandida :

“a” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi — oʻn yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi davlat dasturlarini ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etadi;

Oʻzbekiston Respublikasida oziq-ovqat mahsulotlari tanqisligi yuzaga kelgan taqdirda, oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha tezkor chora-tadbirlarni amalga oshirishda ishtirok etadi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi faoliyatini muvofiqlashtiradi;

oziq-ovqat xavfsizligiga salbiy taʼsir etuvchi omillarni oʻrganish asosida oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish jarayonlarini takomillashtirish va rivojlantirishga doir qisqa, oʻrta hamda uzoq muddatli strategiyalarni ishlab chiqadi;

oziq-ovqat xavfsizligi sohasidagi ishlarning holati toʻgʻrisidagi axborotni toʻplash va tahlil qilishni amalga oshiradi;

oziq-ovqat xavfsizligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bazasini shakllantiradi va yuritadi;

oziq-ovqat xavfsizligi sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantiradi”;

oʻn birinchi xatboshi oʻn sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

“b” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosi bozorini barqarorlashtirishga, oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosi narxlarining oʻzgaruvchanligini, shuningdek, ularning salbiy oqibatlarini yumshatishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqadi;

oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish va xomashyo yetishtirishni rivojlantirish, shuningdek, oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosi narxlari oʻsishining oldini olish boʻyicha takliflar tayyorlaydi”;

“davlat zaxirasini hamda oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosining aylanma zaxirasini tashkil etish mexanizmlarini takomillashtiradi”;

uchinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“b 1 ” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“kelgusi yil uchun oziq-ovqat balansini ishlab chiqadi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taqdim etadi”;

uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari tegishlicha toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“b 2 ” kichik bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“kelgusi yil uchun ijtimoiy ahamiyatga ega asosiy turdagi oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosiga boʻlgan ehtiyojning prognoz hajmlarini ishlab chiqadi, ularning bajarilishi yuzasidan chora-tadbirlarni koʻradi, aholini ijtimoiy muhim turdagi oziq-ovqat mahsulotlari bilan kafolatli va uzluksiz taʼminlash chora-tadbirlarini amalga oshiradi”;

quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“bozorda oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosi assortimentini kengaytirish, import oʻrnini bosuvchi oziq-ovqat mahsulotlari va xomashyosini ishlab chiqarishni diversifikatsiya qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi”;

toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi va oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;

“z” kichik bandda :

quyidagi mazmundagi yettinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“qishloq xoʻjaligi maydonlarini kengaytirishga va qishloq xoʻjaligi ekinlari hosildorligini oshirishga, oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishdagi yoʻqotishlarni kamaytirishga qaratilgan ilmiy ishlanmalarni ishlab chiqadi”;

yettinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilari tegishlicha sakkizinchi — oʻn beshinchi xatboshilar deb hisoblansin.

4. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligi mahsulotlari ishlab chiqaruvchilarini davlat tomonidan moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish toʻgʻrisida” 2021-yil 11-martdagi 130-son qarorida :

a) 5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“5. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini boshqarish departamenti Toshkent shahrining, Yakkasaroy tumani Shota Rustaveli koʻchasida joylashgan 8-uy manzilidagi binoga ikkilamchi ijara toʻlovlarini amalga oshirish sharti bilan joylashtirilsin”;

b) 2-ilovada :

3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Tijorat banki bugʻdoy yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har oy Jamgʻarmaga kredit buyurtmanomalarini taqdim etadi”;

7-bandning “a” kichik bandi quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ekilgan urugʻlik bugʻdoyning muvofiqlik sertifikati nusxasi”.

v) 3-ilovada :

nomidagi va 1-banddagi “moyli va sholi” soʻzlari “moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlariga almashtirilsin;

2-band quyidagi mazmundagi “d” kichik bandi bilan toʻldirilsin:

“d) ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash toʻgʻrisidagi bitim ekish mavsumi boshlangunga qadar (hosil yilida) tuziladi”;

4-bandning uchinchi xatboshisidagi “moyli va sholi” soʻzlari “moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlariga almashtirilsin;

5-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har bir gektarga 15 million soʻmgacha, Markaziy bankning yillik asosiy stavkasidan 2 punkt pasaytirilgan foizda 6 oy muddatga”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

7-bandning uchinchi xatboshisidagi “sabzavot” soʻzi “meva-sabzavot” soʻzlariga almashtirilsin;

13-bandda :

quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ozuqabop ekinlarni yetishtirish xarajatlarini kreditlash uchun har bir gektarga 15 million soʻmgacha, Markaziy bankning yillik asosiy stavkasida (shundan bank marjasi 2 foiz) 6 oy muddatga”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

1-ilovada :

belgisidagi “dukkakli va moyli” soʻzlari “dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlariga almashtirilsin;

nomidagi “moyli va sholi” soʻzlari “moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlariga almashtirilsin;

1-bosqich pozitsiyasi “Muddati” ustunidagi “Har oyning 5-sanasiga qadar” soʻzlari “Har oyda” soʻzlariga almashtirilsin;

7 va 8-bosqich pozitsiyalar “Muddati” ustunidagi “9 oy” soʻzlari “Ekin turi boʻyicha 6 oy va 12 oy” soʻzlariga almashtirilsin;

2-ilovaning belgisidagi “dukkakli va moyli” soʻzlari “dukkakli, moyli, sholi va ozuqabop” soʻzlariga almashtirilsin.

5. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 3-iyundagi 227-son qarori bilan tasdiqlangan Ichki bozorda bugʻdoy narxi barqarorligini taʼminlash uchun bugʻdoyni xarid qilish va birja savdolari orqali sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandda :

oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;

b) 7-bandning oltinchi xatboshisidagi “2024-yil 1-oktabrga qadar” soʻzlari “2025-yil 1-oktabrga qadar” soʻzlari bilan almashtirilsin.

6. Vazirlar Mahkamasining “2024-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorda narxlar barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-iyundagi 325-son qarorining 8-bandi quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Urugʻlik bugʻdoy tayyorlash korxonalariga 2023-2024-yillar hosilidan urugʻlik bugʻdoyni xarid qilish, tayyorlash va sugʻurta toʻlovlari uchun Jamgʻarmadan ajratilgan qarz mablagʻlarini qaytarish muddati, istisno tariqasida, 2025-yil 1-oktabrga qadar uzaytiriladi”.

7. Vazirlar Mahkamasining “2025-yil hosilidan bugʻdoy xarid qilish va ichki bozorni don bilan barqaror taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 31-maydagi 345-son qarorining 14-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Jamgʻarmaga donni qabul qilish va omborlardan chiqarish jarayonini, shuningdek, Jamgʻarma, tijorat vakili va bugʻdoy yetishtiruvchilar oʻrtasidagi moliyaviy hisob-kitoblarning tezkor va shaffof amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida “d-xarid.uz” axborot tizimini “Realsoft” masʼuliyati cheklangan jamiyatidan toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida xarid qilishga ruxsat berilsin”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 24-iyul,

466-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2025-y., 09/25/466/0655-son; 22.09.2025-y., 06/25/174/0858-son; 09.12.2025-y., 09/25/771/1138-son; 10.06.2026-y., 09/26/295/0578-son; 07.08.2026-y., 09/26/435/0827-son)

lex.uz