📅 2025-yil 14-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 14-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 14 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
болаларга нисбатан зўравонлик ҳолларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, улар ҳақида хабардор қилиш тартиби;
болаларни ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби;
болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган таъсир чоралари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ой муддатда тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда индивидуал чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга оширишни назарда тутувчи ички стандарт операцион тартибларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
зўравонликдан жабрланган болаларга ҳимоя ордерини бериш;
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш тартиби;
хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ваколатларини белгилаш.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сон қарорига 1-ИЛОВА
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул давлат органлари ва ташкилотлари) — «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда — Қонун)нинг 7-моддасида назарда тутилган болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар;
зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган бола — Қонуннинг 27-моддасида назарда тутилган тоифалардан бирига мансуб бўлган бола;
ҳимоя қилиш режаси — Қонуннинг 23-моддасида назарда тутилган чора-тадбирларни, уларнинг ҳажмини, даврийлигини, тегишли ёрдам ва хизматлар кўрсатиш шартлари ҳамда муддатларини, чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул бўлган шахсларни, зарур мақсадли кўрсаткичларни ўз ичига олган чора-тадбирлар мажмуи.
2-боб. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, хабар бериш ва зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш тартиби
3. Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, хабар бериш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш ва ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
4. Зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар бевосита ўзлари ёхуд уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек, уларнинг қариндошлари ёки бошқа шахслар зўравонлик ҳолати тўғрисида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази), ички ишлар органлари, шунингдек, бошқа масъул давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.
5. «Инсон» марказлари ва ички ишлар органлари оммавий ахборот воситаларидаги, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида якка тартибдаги чора-тадбирларни амалга ошириши мумкин.
6. Қуйидагилар болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича якка тартибдаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади:
зўравонликдан жабрланувчининг ёки унинг қонуний вакилининг мурожаати;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;
болаларга нисбатан зўравонлик содир этиш ёки уларни содир этишга уриниш фактларининг давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари томонидан бевосита аниқланганлиги;
оммавий ахборот воситаларидаги, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги, шу жумладан ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.
7. Масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан зўравонликдан жабрланган болалар ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги мурожаат келиб тушган ёки фактлар аниқланган тақдирда, дарҳол ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги хабарномани тўлдирган ҳолда бу ҳақида ушбу ҳудуддаги «Инсон» маркази ҳамда ички ишлар органига хабар берилади.
8. «Инсон» марказлари болага нисбатан зўравонлик содир этилганлиги факти тўғрисидаги ахборотни олган пайтдан эътиборан ички ишлар органлари иштирокида зўравонликдан жабрланган боланинг, шунингдек, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини бир кун муддатда ўрганади.
Бунда «Инсон» маркази боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ҳамда баҳолаш натижалари асосида боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф даражасини «паст» ёки «юқори» деб топиши мумкин.
«Инсон» маркази томонидан болани соғлиғининг ҳолатидан келиб чиқиб, дастлабки баҳолаш жараёнига соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, таълим муассасалари ходимлари ва бошқа зарур мутахассислар жалб этилиши мумкин.
9. Дастлабки баҳолаш натижасида болага нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланмаган тақдирда, ички ишлар органи ва «Инсон» маркази масъул ходимлари бу тўғрисида хулоса тузади ҳамда шу куннинг ўзида хулосани мурожаат этувчига тақдим этади.
10. Қуйидаги ҳолатлар боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф даражасини «паст» ёки «юқори» деб баҳолаш учун асос ҳисобланади:
а) қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда, хавф даражаси «паст» деб баҳоланади:
боланинг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган хатарлар мавжуд, бироқ ушбу хатарларни бартараф этиш ёки камайтириш учун шароитлар бўлса;
болаларга нисбатан содир этилган жисмоний зўравонлик уларнинг соғлиғига жиддий зиён етказмаган (маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолатлар) бўлса;
болаларга нисбатан содир этилган руҳий зўравонлик натижасида уларда кучли стресс ёки депрессия белгилари мавжуд бўлмаса;
оила аъзолари орасида салбий одатлар (спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки инсон ақл-иродасига таъсир этувчи бошқа моддаларга қарам бўлиб қолган), ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган ва (ёки) содир этувчи шахслар мавжуд бўлса;
б) қуйидаги омиллар мавжуд бўлганда, хавф даражаси «юқори» деб баҳоланади:
боланинг ҳаёти ёки соғлиғига жиддий таҳдид мавжуд бўлган ҳолда, зудлик билан аралашувни ва ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилса;
болаларга нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонликлар (маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари мавжуд бўлган ҳолатлар) содир этилган бўлса;
ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек, тарбия, таълим ва соғлиғини сақлаш мажбуриятлари юкланган шахслар томонидан болаларга нисбатан ғамхўрлик кўрсатмаслик ҳолатлари мавжуд бўлса.
11. Руҳий зўравонлик натижасида болаларда кучли стресс ёки депрессия белгиларининг мавжудлиги «Инсон» маркази хулосаси асосида аниқланади. Заруратга кўра, мазкур хулосани қабул қилиш жараёнига «Инсон» маркази томонидан туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари жалб этилиши мумкин.
12. Дастлабки баҳолаш натижаси бўйича боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хатар «паст» даражада деб ҳисобланганда, «Инсон» маркази ижтимоий ходими «маҳалла еттилиги»нинг қолган аъзолари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан биргаликда:
оиладаги вазият ёмонлашувининг олдини олиш, вақтинча юзага келган қийинчиликларни бартараф этиш;
оиланинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатиш;
болани таълимга жалб қилиш, зарур ҳолларда, тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш;
оиланинг салбий одатларга ружу қўйган, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга мойил бўлган ва (ёки) содир этувчи аъзоларига тиббий ва психологик ёрдам кўрсатиш;
оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга, ота-онанинг ота-оналик кўникмаларини ривожлантиришга, болада ҳаётий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурларга жалб этиш орқали оиладаги муҳитни яхшилаш ҳамда зўравонлик хавфини бартараф этиш бўйича маҳалла даражасида бошқа ишларни ташкил этади.
Бунда оиладаги ҳолат бир ой давомида кузатиб борилади ва оиланинг эҳтиёжлари асосида ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади.
13. Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф даражаси «юқори» деб баҳоланганида, «Инсон» маркази ички ишлар органи билан биргаликда боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўради, шунингдек, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича чоралар кўришга ваколатли бўлган тегишли давлат органларига ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилади.
Бунда ички ишлар органи «Инсон» маркази билан биргаликда боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган қуйидаги чоралардан бирини кўради:
зўравонлик содир этган шахсни қонунда белгиланган тартибда ва асосларда маъмурий йўл билан ушлаб туриш ҳамда процессуал мажбурлов чораларини қўллаш;
зўравонликдан жабрланган бола ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болага ёхуд унинг қонуний вакилига ҳимоя ордерини бериш;
зўравонликдан жабрланган болани ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёхуд уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйиш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш.
14. Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омиллар бартараф этилганидан кейин, «Инсон» маркази зўравонликдан жабрланган боланинг ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини ўн тўрт календарь кун ичида комплекс баҳолашдан ўтказади.
Комплекс баҳолашга масъул давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли мутахассислари жалб этилади.
15. Комплекс баҳолаш жараёнида «Инсон» маркази қуйидагиларни ўрганади:
боланинг жисмоний, руҳий, соғлиғи ва хавфсизлиги ҳолати;
болага нисбатан содир этилган зўравонликнинг оқибатлари;
боланинг таълим ва тарбия олиши учун яратилган шароитлар;
боланинг яшаш шароитлари;
бола ва оиланинг эҳтиёжлари;
ота-оналарнинг фарзанд тарбияси борасидаги кўникмалари;
бола ва унга нисбатан зўравонлик содир этган шахс ўртасидаги, шунингдек, оиладаги ва таълим ташкилотидаги ўзаро муносабатлар;
болага нисбатан зўравонлик содир этилишига олиб келган омиллар;
зўравонлик содир этилишига сабаб бўлган бошқа ҳолатлар.
3-боб. Ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш тартиби
16. Комплекс баҳолаш натижаларига кўра «Инсон» маркази уч иш куни ичида масъул давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда зўравонликдан жабрланган бола ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳамда унинг қонуний вакилининг (бундан боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган қонуний вакиллар мустасно) иштирокида болани ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқади.
17. Ҳимоя қилиш режасида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланиши мумкин:
ҳимоя ордерини бериш;
зўравонликдан жабрланган болаларга ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларга ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳамда ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг оилаларини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш;
зўравонликдан жабрланган болани ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан боланинг ҳаётига ёхуд соғлиғига бевосита таҳдид мавжуд бўлганда вақтинча олиб қўйиш;
зўравонликдан жабрланган ёки зўравонликка гувоҳ бўлган болаларни «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида назарда тутилган ҳолларда, жиноят ишини юритиш чоғида ҳимоя қилиш чораларини қўллаш.
18. Ҳимоя ордери ички ишлар органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади ва зўравонликдан жабрланган бола ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болага ёхуд унинг қонуний вакилига «Инсон» маркази ходими иштирокида топширилади.
Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсга ҳимоя ордерининг нусхаси берилади ҳамда унга ички ишлар органининг мансабдор шахси ҳимоя ордерининг шартлари ва уни бажармаслик оқибатлари, шунингдек, зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиш зарурати билан таништиради.
Ҳимоя ордери «Инсон» маркази билан келишилган ҳолда, тегишли ҳудудда зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан хавф даражасини баҳолашга асосланган зўравонлик факти ёки унинг содир этилиши таҳдиди аниқланган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида ўттиз кун муддатгача берилади ва расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради.
19. Зўравонликдан жабрланган болага ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болага қуйидагиларни ўз ичига оладиган зарур ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатилади:
бола олган, унинг келгуси ривожланишига таъсир кўрсатадиган руҳий ёки жисмоний жароҳатнинг салбий таъсирини камайтириш;
ҳаёт сифатини ошириш ва руҳий-ҳиссий осойишталикни таъминлаш;
хулқ-атворидаги оғишишларнинг ёки оила аъзолари, тенгдошлари билан муносабатларидаги бузилишларнинг олдини олиш ва (ёки) уларнинг оқибатларини бартараф этиш;
соғлиқни тиклаш ва мустаҳкамлаш;
боланинг реабилитациясини ва жамиятдаги, шу жумладан, тенгдошлари гуруҳидаги, оилавий муҳитдаги ижтимоий мослашувини енгиллаштириш;
зўравонлик содир этган шахсдан моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш бўйича чоралар кўриш;
юридик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий ахборот ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан мулоқотни чеклаш ёки мулоқотга тўсқинлик қилиш;
уларнинг вақтинчалик хавфсизлигини, уларнинг парваришини таъминлаш ва парваришини амалга оширадиган шахсни тайинлаш;
хавфсиз бошпана бериш;
қонунчиликда назарда тутилган бошқа чоралар.
20. Зўравонликдан жабрланган боланинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг манфаатларидан келиб чиқиб, унинг оила аъзоларига оилани мустаҳкамлаш ҳамда қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича масъул давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли мутахассислари жалб этилган ҳолда қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
зўравонлик содир этганликда айбдор шахснинг ҳиссий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек мазкур шахснинг ота-оналик салоҳиятини, ҳаракатлари учун жавобгарлигини ва уларнинг оқибатларини англаб етиши учун ижтимоий, психологик, педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
болага нисбатан зўравонлик, унинг бола учун оқибатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик тўғрисида ахборот ва маслаҳатлар бериш орқали оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсда руҳий ҳолат бузилишлари аниқланган тақдирда, белгиланган тартибда психиатрия ёрдамини кўрсатиш;
болага нисбатан зўравонлик содир этилишига билвосита таъсир кўрсатган иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш мақсадида иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга хизматлар кўрсатиш, шу жумладан тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи банд қилишни ривожлантиришга доир фаолиятни ташкил этиш, касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малакани оширишга юбориш ҳамда бошқа чоралар кўриш орқали оиланинг молиявий барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш;
болага нисбатан зўравонлик содир этилиши таҳдиди ҳисобга олинган ҳолда, қонунчиликда тақиқланмаган ҳамда хавф омилларини бартараф этишга, оилани мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа хизматларни кўрсатиш.
21. Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолган тақдирда «Инсон» маркази болани ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олиб қўйишга доир чоралар кўради.
Болани зудлик билан олиб қўйиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳужжатига асосан профилактика инспектори иштирокида амалга оширилади.
Бола ота-онасидан (уларнинг биридан) ёки уни ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан олиб қўйилганда, «Инсон» маркази Қонуннинг 38-моддасида назарда тутилган жойлаштириш шаклларига жойлаштириш чораларини кўради.
«Инсон» маркази бола олиб қўйилганлиги тўғрисида ўша ҳудуддаги прокурорни хабардор қилади ҳамда етти кун ичида боланинг ота-онасининг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилади.
4-боб. Ҳимоя қилиш режаси мониторингини амалга ошириш
22. Ҳимоя қилиш режасининг мониторинги бир ой давомида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар самарадорлигини аниқлаш, ҳимоя қилиш режасини қайта кўриб чиқиш ёки унинг амал қилишини тугатиш мақсадида «Инсон» маркази ва ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
Бунда мониторинг жараёнига болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари жалб этилиши мумкин.
Ҳимоя қилиш режасини қайта кўриб чиқиш зўравонликдан жабрланган болаларнинг ва ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болаларнинг ҳаётий вазияти ўзгариши муносабати билан амалга оширилади.
23. Мониторинг натижасига кўра «Инсон» марказлари ва ички ишлар органлари томонидан қуйидагилар амалга оширилади:
хатар омиллари мавжуд бўлганда, ҳимоя қилиш режасини қайта кўриб чиқиш;
зўравонлик ҳолати тўлиқ бартараф этилган тақдирда, ҳимоя қилиш режасининг амал қилишини тугатиш.
24. Ҳимоя қилиш режасининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлади:
зўравонлик оқибатлари ёки зўравонлик содир этилиши таҳдиди бартараф этилганлиги;
боланинг ўн саккиз ёшга тўлганлиги;
боланинг вафот этганлиги.
5-боб. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланиладиган таъсир чоралари
25. Зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш юзасидан психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.
26. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги таъсир чоралари қўлланилиши мумкин:
тузатиш дастуридан ўтиш;
болаларини олиб қўйиш;
ота-оналик ҳуқуқини чеклаш ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш;
наркология муассасаларида мажбурий даволаниш;
мажбурий тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаш;
қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш.
27. Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Қонуннинг 45-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг ягона электрон маълумотлар базасига киритилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахслар «Инсон» марказлари, ички ишлар органлари ва бошқа масъул давлат органлари ва ташкилотларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи органларга ва (ёки) судга шикоят қилишлари мумкин.
29. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, хабар бериш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш ва ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Зўравонликдан жабрланган ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар ёхуд уларнинг қонуний вакиллари, қариндошлари ёки бошқа шахслар Зўравонлик ҳолати тўғрисида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази), ички ишлар органлари, шунингдек, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилади. Зўравонлик ҳолати юз берганда 2-босқич Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар Зўравонликдан жабрланган болалар ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги мурожаат келиб тушган ёки фактлар аниқланган тақдирда, белгиланган шаклдаги хабарномани тўлдирган ҳолда бу ҳақида ушбу ҳудуддаги «Инсон» маркази ҳамда ички ишлар органига хабар беради. Мурожаат келиб тушган ёки фактлар аниқлангандан сўнг дарҳол 3-босқич «Инсон» маркази, ички ишлар органи 1. Зўравонлик содир этилганлиги факти тўғрисидаги ахборотни олган пайтдан эътиборан зўравонликдан жабрланган боланинг, шунингдек, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳаётий вазиятини зудлик билан дастлабки баҳолашдан ўтказади. 1 кун ичида 2. Дастлабки баҳолаш натижаси бўйича боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф «паст» даражада деб ҳисобланганда, «маҳалла еттилиги»нинг қолган аъзолари, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари билан биргаликда оиладаги вазият ёмонлашувининг олдини олиш, вақтинча юзага келган қийинчиликларни бартараф этиш ва зўравонлик хавфини бартараф этиш юзасидан маҳалла даражасида ишларни ташкил этади. 3. Дастлабки баҳолаш натижасида болага нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланмаган ҳолларда, бу тўғрисида хулоса тузади ҳамда хулосани мурожаатчига тақдим этади. Хулоса тузилган кунда 4. Боланинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф «юқори» даражада деб ҳисобланганда, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита таҳдид солувчи омилларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўради ҳамда боланинг ҳаётий вазиятини комплекс баҳолашдан ўтказади. 14 календарь кун ичида 4-босқич «Инсон» маркази, болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотлар 1. Комплекс баҳолаш натижаларига кўра зўравонликдан жабрланган бола ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган боланинг ҳамда унинг қонуний вакилининг (бундан боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) содир этган қонуний вакиллар мустасно) иштирокида ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқади. 3 иш куни ичида 2. Ҳимоя қилиш режасида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширади. Ҳимоя қилиш режасида белгиланган муддатларда
Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини аниқлаш, зўравонлик хавфи даражасини баҳолаш, ҳимоя қилиш режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
НАМУНА Зўравонликдан жабрланган болалар ёки ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тўғрисидаги фактлар аниқланганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА I. ЮБОРУВЧИ: 1. Ташкилот номи. 2. Ходимнинг Ф.И.О., ва лавозими. Юборилган вақт ва сана: Рақам*: II. ҚАБУЛ ҚИЛУВЧИ: 1. _______________ туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази. 2. Масъул ходимнинг Ф.И.О. III. ЖАБРЛАНГАН БОЛА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР: Боланинг Ф.И.О. Ёши Жинси: □ А □ Э IV. ҲОДИСА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР: Ҳодиса куни/вақти: Ҳодиса жойи: Ҳодисанинг қисқа тафсилотлари: V. ҲОДИСАНИ СОДИР ЭТГАН ШАХС ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР: Ф.И.О: Манзил: Телефон рақам 1. Жабрланган бола билан муносабат: □ ота-она; □ қариндош; □ маҳалладош; □ бошқа бола; □ нотаниш шахс; □ бошқа шахс _________ (кўрсатилади). 2. Болага яқинлиги: □ доимий; □ баъзан; □ яқинлиги йўқ. VI. БОЛАНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР ЗАРУРЛИГИНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ (саволлар ҳодиса ҳақида хабар берган шахсга берилади) 1. Болани уриш, улоқтириш/туртиш, болага оғир жисмларни отиш. □ 2. Болани бўғиш. □ 3. Болани қасддан иссиқ жисмлар ёки бошқа йўллар билан куйдириш. □ 4. Жинсий зўравонлик белгилари. □ 5. Болага эътиборсизлик/ғамхўрлик кўрсатмасликнинг аниқ белгилари. □ VII. БОЛА ХАВФСИЗЛИГИНИ ЗУДЛИК БИЛАН ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛАР 1. Болага нисбатан зўравонлик содир этган шахс изоляция қилинган (манзил кўрсатилади). □ 2. Бола хавфсиз жойга жойлаштирилган (манзил, телефон рақами кўрсатилади). □ 3. Бола зўравонликка алоқаси бўлмаган ота ёки она билан бирга бўлса, белгиланади. □ 4. Бошқа муҳим тафсилотлар. □
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 440-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарорида :
а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
б) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «хотин-қизларга» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
номидаги ва 1-бандидаги «хотин-қизларга» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд «томонидан» сўзидан олдин «ҳамда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар (кейинги ўринларда инспектор-психолог деб аталади)» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-банддаги «хотин-қизларни» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчиси (унинг қонуний вакили)нинг мурожаати»;
5 1 -банддаги «Шахс» сўзи «Жабрланувчи (унинг қонуний вакили)» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ва ташкилотлар жабрланган хотин-қизлар ва болалар бўйича маълумотга эга бўлгач ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги хабарномани дарҳол ички ишлар органларига тақдим этади»;
8-банд «хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва болалар» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмида белгиланган тартибда қайд этилган мурожаатлар ва хабарлар дарҳол профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказига, шунингдек, ҳолат таълим ташкилотлари ҳудудида содир этилган бўлса, инспектор-психологларга тақдим этилади.
ЯИДХП орқали юборилган мурожаатлар профилактика инспектори ва инспектор-психологнинг планшетига ҳамда «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя ахборот тизимига» автоматик тарзда юборилади»;
10-банд «Профилактика инспектори ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор» сўзлари «Профилактика инспектори, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ва инспектор-психолог» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-бандда :
биринчи хатбошидаги «Профилактика инспектори ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор» сўзлари «Профилактика инспектори, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ва инспектор-психолог» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ҳимоя ордери зўравонликдан жабрланувчи болага ёки унинг қонуний вакилига «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ходими иштирокида топширилади»;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши «жабрланувчининг» сўзидан кейин «(унинг қонуний вакилининг)» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбоши «фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари «фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-бандда :
биринчи хатбоши «суд томонидан» сўзларидан кейин «муомала лаёқати чекланган ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психолог» сўзлари билан тўлдирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ҳимоя ордери жабрланувчи (шу жумладан унинг қонуний вакили) ҳамда зўравонлик содир этган шахс иштирокида профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор томонидан планшет ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилади. Бунда зўравонлик содир этган шахс ўн олти ёшга тўлмаган ҳолларда ҳимоя ордери берилмайди»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Электрон шаклда расмийлаштирилган ҳимоя ордери жабрланувчи (унинг қонуний вакили) ҳамда зўравонлик содир этган шахсга юборилади.
Жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсга ҳимоя ордерини электрон шаклда юборишнинг имкони бўлмаганда ёки уларнинг (шу жумладан жабрланувчининг қонуний вакили) талабига асосан ҳимоя ордерининг чоп этилган қоғоз нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин.
Зўравонлик содир этган шахс ҳимоя ордерини олиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни имзолашни рад этган тақдирда, ҳимоя ордерини топшираётган ички ишлар органининг мансабдор шахси томонидан холислар иштирокида далолатнома тузилади»;
16-банд «Профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психолог» сўзлари билан тўлдирилсин;
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ҳимоя ордерида қуйидаги чекловлар назарда тутилиши мумкин:
тазйиқ ўтказишни ва зўравонлик содир этишни тақиқлаш;
тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахснинг жабрланувчилар билан алоқасини тақиқлаш (иш жойларида ва таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан билвосита алоқасига йўл қўйилади);
тазйиқ ўтказилган ва зўравонлик содир этилган тақдирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчининг ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг бир хонада ёки транспорт воситасида (болаларга нисбатан зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс учун) бирга бўлишини тақиқлаш;
тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг зиммасига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчини даволаш, унга маслаҳат бериш, уни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш учун харажатларнинг, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, маънавий зиённи компенсация қилиш мажбуриятини юклаш;
зўравонлик содир этган шахснинг қуролни (бундан хизмат қуроли мустасно) сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини ҳимоя ордерининг амал қилиши ёки унда кўрсатилган муддат даврида чеклаш ёхуд тақиқлаш, шунингдек, қурол сотиб олиш учун рухсатнома олишга доир ҳуқуқини тақиқлаш.
Ҳимоя ордерида қонунчилик ҳужжатларида белгиланмаган бошқа чекловларни назарда тутиш тақиқланади.»;
қуйидаги мазмундаги 18 1 -банд билан тўлдирилсин:
«18 1 . Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда суд вояга етмаган шахсга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган чекловлардан ташқари қуйидаги чекловларни қўллашга ҳақли:
зўравонлик содир этган шахснинг муайян жойларга боришини тақиқлаш;
наркологик касалликдан амбулатория ёки стационар шароитларда даволаниш каби мажбуриятлардан бирини ёки бир нечтасини зўравонлик содир этган шахснинг зиммасига юклатиш;
зўравонлик содир этган шахснинг зўравонликдан жабрланувчи яшайдиган уй-жой майдонидан ёки агар бир хонадонда доимий яшаса унинг бир қисмидан фойдаланиш, жабрланувчининг ўқиш ёки иш жойига ёхуд у жойлашган бошқа жойларга яқинлашиш ҳуқуқини вақтинчалик чеклаш»;
19-банддаги «Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган» сўзлари «Зўравонлик содир этган» сўзлари билан алмаштирилсин;
20 ва 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор ёхуд инспектор-психолог ҳимоя ордерини расмийлаштиришда хотин-қизлар ва болаларга нисбатан ўтказилган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда зўравонлик содир этган шахсга ушбу Низомнинг 18-бандида белгиланган битта ёки бир нечта чекловни бир вақтнинг ўзида қўллаши мумкин.
21. Ҳимоя ордери амал қилиш даврида:
а) профилактика инспекторлари ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор:
тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, шу жумладан уларнинг сабабларини ҳамда шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўради;
зўравонликдан жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс бир жойда ишласа ёхуд ўқиса, жабрланувчига ҳимоя ордери берилганидан кейин бир иш куни ичида зўравонликдан жабрланувчининг иш ёки ўқиш жойига, агар тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс ташкилот раҳбари бўлса, юқори турувчи органга, зўравонликдан жабрланувчи ва зўравонлик содир этган ёхуд уни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани тақиқлаш тўғрисида тақдимнома юборади;
хотин-қизлар ва болаларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан мунтазам асосда профилактика ишларини олиб боради;
зўравонлик содир этган шахсни тузатиш дастуридан ўтказиш чораларини кўради;
ҳимоя ордери талабларининг ижроси устидан назорат қилади ҳамда унинг талабларини бузган зўравонлик содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради;
б) меҳнат органлари:
зўравонликдан жабрланувчи таълим олаётган ёки ишлаётган ташкилот раҳбари томонидан тақдимнома олганидан кейин уч иш куни ичида зўравонликдан жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлайди;
хотин-қизлар ва болаларга нисбатан иш жойида тазйиқ ва зўравонлик ўтказилган ҳолларда, бундай ҳолларга йўл қўймасликка қаратилган, шунингдек, хотин-қизлар ва болалар билан ўзаро муносабатлар маданиятини ошириш бўйича ташкилотларда профилактика тадбирларини ўтказади;
ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқлаган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ёхуд инспектор-психолог хабар беради;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчи ишлаётган ёки таълим олаётган ташкилот раҳбари тақдимномани олганидан кейин уч иш куни ичида жабрланувчи ҳамда тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширади;
в) таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ҳамда таълим муассасалари:
тақдимнома олганидан кейин уч иш куни ичида зўравонликдан жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахс ўртасидаги бевосита алоқани бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
таълим муассасаларида таҳсил олувчилар орасидан хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ўтказиш ва зўравонлик содир этишга мойил шахслар аниқланганда уларнинг хулқ-атворини тузатиш, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларини ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда мослаштириш чора-тадбирларни амалга оширади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг таълим муассасаларида бўш вақтни мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида тадбирлар ташкил этади;
ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ёхуд инспектор-психолог хабар беради;
г) давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари:
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади;
ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ёхуд инспектор-психолог хабар беради;
д) Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари:
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалий чоралар кўради;
жабрланувчини ижтимоий реабилитация қилиш ҳамда бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ва зўравонлик содир этганлиги учун профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан низоли вазиятларни профилактика қилиш, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш чораларини кўради;
хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида ижтимоий реабилитация қилишга ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олишга доир тадбирлар ўтказади;
ҳимоя ордери талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда бу ҳақда профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ёхуд инспектор-психолог хабар беради;
е) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари:
хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга оширишда давлат органларига кўмаклашади;
хотин-қизлар ва болаларга тазйиқ ўтказаётган ва уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахслар билан олиб бориладиган профилактика ишларида қатнашади;
ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати мобайнида тегишли ҳудудда истиқомат қилувчи зўравонликни содир этган шахс, шунингдек, жабрланувчи билан келгусида бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида маҳалла фаоллари иштирокида суҳбатлар ўтказади;
бу ҳақда профилактика инспекторига ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторга ёхуд инспектор-психолог хабар беради»;
22-банд «профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психолог» сўзлари билан тўлдирилсин;
23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Ҳимоя ордери амал қилиши даврида хавф бартараф этилмаган бўлса, ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати жабрланувчи (унинг қонуний вакили)нинг аризасига кўра бир йилгача муддатга жиноят ишлари бўйича суд томонидан узайтирилиши мумкин.
Бунда болага берилган ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати зўравонликдан жабрланувчи ўн саккиз ёшга тўлгач тугаши ҳисобга олинган ҳолда узайтирилади»;
24-банд «зўравонликдан жабрланувчи» сўзларидан кейин «(унинг қонуний вакили)нинг» сўзлари билан тўлдирилсин;
28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилган тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига ҳимоя ордерини бериш ҳамда уни узайтириш тўғрисидаги ариза қонуний вакили, васийлик ёки ҳомийлик органининг вакили ҳозирлигида кўриб чиқилади»;
32-банд «Профилактика инспекторлари ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психологлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Хотин-қизлар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини молиялаштириш «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасида ҳамда «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
1-иловада :
«Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarni hisobga olish yagona axborot tizimi» жумласи «Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalarni hisobga olish yagona axborot tizimi» жумласи билан алмаштирилсин;
«Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar uchun himoya orderi» жумласи «Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalar uchun himoya orderi» жумласи билан алмаштирилсин;
«Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumot» жумласи «Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalar toʻgʻrisida maʼlumot» жумласи билан алмаштирилсин;
2-иловада :
1-босқич позициясида:
«Субъектлар» устуни «хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва болалар (уларнинг қонуний вакиллари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Тадбирлар» устуни «Хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва болалар (уларнинг қонуний вакиллари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
2-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 2-банди «профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторига» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психологга» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич позицияси «Тадбирлар» устунининг 1-банди учинчи хатбошисидаги «фуқаролар йиғини раиси ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоли» сўзлари «фуқаролар йиғини раиси, маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «хотин-қизларни» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-босқичнинг «Тадбирлар» устуни 2-банди «профилактика инспектори ёки хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторига» сўзларидан кейин «ёхуд инспектор-психологга» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Хотин-қизларга» сўзлари «Хотин-қизлар ва болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг номидаги «хотин-қизларга» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-иловада :
2-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс — хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш билан таҳдид қилишга, болаларга нисбатан жисмоний, жинсий, руҳий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш билан таҳдид қилиш, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг)га қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилган шахс»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« тузатиш дастуридан ўтувчи шахс — хотин-қизлар ва болаларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий, иқтисодий, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) каби зўравонликларни содир этган ҳамда зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахс»;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тузатиш дастури зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг (кейинги ўринларда зўравонлик содир этган шахс деб аталади) хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлигининг олдини олиш ва уларнинг тажовузкор хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириш юзасидан психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга доир чора-тадбирлар амалга ошириш ҳамда унинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларини мустақил назорат қилишга кўмаклашиш орқали хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади»;
4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «хотин-қизларга» сўзлари «хотин-қизлар ва болаларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг болаларини Ўзбекистон Республикасига қайтариш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) иловада :
3-банд «Ички ишлар вазирлиги,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,» сўзлари билан тўлдирилсин;
7-банд «бош бошқармасига» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банд «келиб тушган вақтдан бошлаб,» сўзларидан кейин «Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қайтарилиши лозим бўлган бола тўғрисида фуқаролар йиғинидан, доимий ёки вақтинча яшаганлиги, яқин қариндошлари, ота-онаси тўғрисида, ФҲДЁ органларидан туғилганлик гувоҳномаси, халқ таълими бўлимидан ўқиган таълим муассасаси тўғрисидаги маълумотлар олинишини таъминлайди»;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Барча маълумотлар тўплангандан сўнг:
3 ёшдан катта болаларни олиб келиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти ва Агентлик раҳбариятининг тегишли кўрсатмасига асосан ички ишлар органлари ва Агентлик ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларига;
3 ёшга тўлмаган болаларни олиб келиш бўйича Ички ишлар вазирлиги, Агентлик ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг тегишли кўрсатмасига асосан ички ишлар, Агентлик ҳудудий бўлинмалари ва соғлиқни сақлаш органлари масъул ходимларига шу куннинг ўзида хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштирилади ҳамда болаларни қайтариш учун ушбу болалар ушлаб турилган давлатга хизмат сафарига юборилади»;
12-банд «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари» сўзларидан кейин «ва Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
13-банд «ички ишлар» сўзларидан кейин «, Агентлик» сўзи билан тўлдирилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар олиб келингандан сўнг доимий яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Агентлик ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларни ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, муқобил жойлаштириш шаклларига ёхуд Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази деб аталади) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш чораларини кўради»;
иловада :
2-босқич позициясининг «Бажариш механизми» устуни «бош бошқармасига» сўзларидан кейин «ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)га» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-босқич позициясининг «Субъект» устуни «бош бошқармаси» сўзларидан кейин «Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
4-босқич позициясида:
«Субъект» устуни «Ички ишлар вазирлиги» сўзларидан кейин «Агентлик,» сўзи билан тўлдирилсин;
«Бажариш механизми» устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Барча маълумотлар тўплангандан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Агентлик ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти тегишли кўрсатмасига асосан хизмат сафари гувоҳномаси расмийлаштиради»;
5-босқич позициясида:
«Субъект» устунидаги «Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси» сўзлари «Ички ишлар органлари, Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бажариш механизми» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болалар олиб келингандан сўнг доимий яшаш жойи бўйича уларни ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, муқобил жойлаштириш шаклларига ёхуд Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш чораларини кўради».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизматларни кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 25 июндаги 354-сон қарорида :
а) 1-бандда :
учинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг» сўзлари «шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «туман (шаҳар) марказий шифохоналари шошилинч қабул бўлимида» сўзлари «шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида» сўзлари «Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-бандда «туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида» сўзлари «шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 1-иловада :
2-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда тиббиёт муассасалари масъуллари зўравонликдан жабрланиб, шошилинч тиббий хизмат кўрсатувчи соғлиқни сақлаш муассасаларига мурожаат қилган хотин-қизлар ҳақида ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақами билан бирга 1146 қисқа рақамли «ишонч телефони»га ҳам хабар беришлари лозим»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ҳақида хабар берган учинчи шахслар ҳақидаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан сир тутилиши таъминланади»;
6-банд «вақтинчалик бошпана (шелтер)» сўзларидан кейин «озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш,» сўзлари билан тўлдирилсин;
8-банднинг учинчи хатбошисидаги «туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг» сўзлари «шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Мурожаат бўйича:
а) 24 соат ичида профилактика инспектори:
хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради;
тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади;
б) бир иш куни ичида ижтимоий ходим хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди ҳамда зарур ҳолларда уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради.
Бунда хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, ижтимоий ходим 24 соат ичида уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради»;
20-банд «хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
21-бандда :
биринчи хатбоши «хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
саккизинчи хатбоши «Мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланган хотин-қизлар» сўзларидан кейин «ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларида мазкур бандда назарда тутилган касалликлар аниқланмаган тақдирда, шошилинч қабул бўлими тиббий хулоса расмийлаштиради ҳамда «Инсон» марказларига тақдим этади»;
иловада :
1-босқич «Тадбирлар» устунидаги «туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларининг» сўзлари «шошилинч қабул бўлимлари мавжуд шифохоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 5-босқич Профилактика инспектори 1. Хотин-қизларга ҳимоя ордерини расмийлаштириш ҳамда заруратга кўра уларни бирламчи кўмак хоналарига жойлаштириш учун тегишли далолатномани расмийлаштириш чораларини кўради. 2. Тазйиқ ва зўравонликни содир этган шахс билан суҳбат ўтказади. Хабар келиб тушганидан сўнг 24 соат ичида Ижтимоий ходим 1. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари профилактика инспектори томонидан бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилганда, уларнинг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолаш чораларини кўради. Бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилгандан сўнг 24 соат ичида 2. Хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларининг ҳолатини дастлабки тарзда баҳолайди ҳамда зарур ҳолларда уларнинг розилиги асосида бирламчи кўмак хонасига жойлаштиради. Хабар келиб тушганидан сўнг бир иш куни давомида » ;
6-босқич «Масъуллар» устунидаги «Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлими» сўзлари «Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналар» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-илованинг номидаги «Туман (шаҳар) марказий шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида» сўзлари «Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги 126-сон қарорининг 10 1 -банди чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситаларини ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатларини қоплаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 18 июндаги 377-сон қарорига 2-илованинг 4-банди «б» кичик банди чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 июль,
440-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq, shuningdek, bolalarning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlari tazyiq va zoʻravonlikdan ishonchli himoya qilinishini taʼminlash borasidagi ishlar samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
bolalarga nisbatan zoʻravonlik hollarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, ular haqida xabardor qilish tartibi;
bolalarni himoya qilish rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish tartibi;
bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxslarga nisbatan qoʻllaniladigan taʼsir choralari.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi ikki oy muddatda tazyiq va zoʻravonlik holatlarini aniqlash hamda individual chora-tadbirlarni rejalashtirish va amalga oshirishni nazarda tutuvchi ichki standart operatsion tartiblarini ishlab chiqib, tasdiqlasin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarga himoya orderini berish;
zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirish boʻyicha tuzatish dasturidan oʻtish tartibi;
xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining bolalarini Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarishda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining vakolatlarini belgilash.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Mahkamova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 14-iyuldagi 440-son qaroriga 1-ILOVA
Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlar (keyingi oʻrinlarda — masʼul davlat organlari va tashkilotlari) — “Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni (keyingi oʻrinlarda — Qonun)ning 7-moddasida nazarda tutilgan bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi subyektlar;
zoʻravonlikdan jabrlangan yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bola — Qonunning 27-moddasida nazarda tutilgan toifalardan biriga mansub boʻlgan bola;
himoya qilish rejasi — Qonunning 23-moddasida nazarda tutilgan chora-tadbirlarni, ularning hajmini, davriyligini, tegishli yordam va xizmatlar koʻrsatish shartlari hamda muddatlarini, chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan shaxslarni, zarur maqsadli koʻrsatkichlarni oʻz ichiga olgan chora-tadbirlar majmui.
2-bob. Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, xabar berish va zoʻravonlik xavfi darajasini baholash tartibi
3. Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, xabar berish, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash va himoya qilish rejasini ishlab chiqish ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
4. Zoʻravonlikdan jabrlangan yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar bevosita oʻzlari yoxud ularning qonuniy vakillari, shuningdek, ularning qarindoshlari yoki boshqa shaxslar zoʻravonlik holati toʻgʻrisida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi), ichki ishlar organlari, shuningdek, boshqa masʼul davlat organlari va tashkilotlariga murojaat qiladi.
5. “Inson” markazlari va ichki ishlar organlari ommaviy axborot vositalaridagi, Internet jahon axborot tarmogʻidagi, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlardagi xabarlar asosida yakka tartibdagi chora-tadbirlarni amalga oshirishi mumkin.
6. Quyidagilar bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish boʻyicha yakka tartibdagi chora-tadbirlarni amalga oshirish uchun asos hisoblanadi:
zoʻravonlikdan jabrlanuvchining yoki uning qonuniy vakilining murojaati;
jismoniy yoki yuridik shaxslarning xabarlari;
bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etish yoki ularni sodir etishga urinish faktlarining davlat organlari va tashkilotlari xodimlari tomonidan bevosita aniqlanganligi;
ommaviy axborot vositalaridagi, Internet jahon axborot tarmogʻidagi, shu jumladan ijtimoiy tarmoqlardagi maʼlumotlar;
davlat organlari va boshqa tashkilotlardan kelib tushgan materiallar.
7. Masʼul davlat organlari va tashkilotlari tomonidan zoʻravonlikdan jabrlangan bolalar yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi murojaat kelib tushgan yoki faktlar aniqlangan taqdirda, darhol ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunadagi xabarnomani toʻldirgan holda bu haqida ushbu hududdagi “Inson” markazi hamda ichki ishlar organiga xabar beriladi.
8. “Inson” markazlari bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etilganligi fakti toʻgʻrisidagi axborotni olgan paytdan eʼtiboran ichki ishlar organlari ishtirokida zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning, shuningdek, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning hayotiy vaziyatini bir kun muddatda oʻrganadi.
Bunda “Inson” markazi bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni dastlabki baholashdan oʻtkazadi hamda baholash natijalari asosida bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf darajasini “past” yoki “yuqori” deb topishi mumkin.
“Inson” markazi tomonidan bolani sogʻligʻining holatidan kelib chiqib, dastlabki baholash jarayoniga sogʻliqni saqlash muassasalari xodimlari, taʼlim muassasalari xodimlari va boshqa zarur mutaxassislar jalb etilishi mumkin.
9. Dastlabki baholash natijasida bolaga nisbatan zoʻravonlik holati aniqlanmagan taqdirda, ichki ishlar organi va “Inson” markazi masʼul xodimlari bu toʻgʻrisida xulosa tuzadi hamda shu kunning oʻzida xulosani murojaat etuvchiga taqdim etadi.
10. Quyidagi holatlar bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf darajasini “past” yoki “yuqori” deb baholash uchun asos hisoblanadi:
a) quyidagi omillar mavjud boʻlganda, xavf darajasi “past” deb baholanadi:
bolaning hayoti yoki sogʻligʻiga tahdid solishi mumkin boʻlgan xatarlar mavjud, biroq ushbu xatarlarni bartaraf etish yoki kamaytirish uchun sharoitlar boʻlsa;
bolalarga nisbatan sodir etilgan jismoniy zoʻravonlik ularning sogʻligʻiga jiddiy ziyon yetkazmagan (maʼmuriy huquqbuzarlik yoki jinoyat alomatlari mavjud boʻlmagan holatlar) boʻlsa;
bolalarga nisbatan sodir etilgan ruhiy zoʻravonlik natijasida ularda kuchli stress yoki depressiya belgilari mavjud boʻlmasa;
oila aʼzolari orasida salbiy odatlar (spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, psixotrop yoki inson aql-irodasiga taʼsir etuvchi boshqa moddalarga qaram boʻlib qolgan), gʻayriijtimoiy xatti-harakatlarni sodir etishga moyil boʻlgan va (yoki) sodir etuvchi shaxslar mavjud boʻlsa;
b) quyidagi omillar mavjud boʻlganda, xavf darajasi “yuqori” deb baholanadi:
bolaning hayoti yoki sogʻligʻiga jiddiy tahdid mavjud boʻlgan holda, zudlik bilan aralashuvni va himoya qilish choralarini koʻrishni talab qilsa;
bolalarga nisbatan jismoniy va jinsiy zoʻravonliklar (maʼmuriy huquqbuzarlik yoki jinoyat alomatlari mavjud boʻlgan holatlar) sodir etilgan boʻlsa;
ota-ona yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar, shuningdek, tarbiya, taʼlim va sogʻligʻini saqlash majburiyatlari yuklangan shaxslar tomonidan bolalarga nisbatan gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik holatlari mavjud boʻlsa.
11. Ruhiy zoʻravonlik natijasida bolalarda kuchli stress yoki depressiya belgilarining mavjudligi “Inson” markazi xulosasi asosida aniqlanadi. Zaruratga koʻra, mazkur xulosani qabul qilish jarayoniga “Inson” markazi tomonidan tuman tibbiyot birlashmasi mutaxassislari jalb etilishi mumkin.
12. Dastlabki baholash natijasi boʻyicha bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xatar “past” darajada deb hisoblanganda, “Inson” markazi ijtimoiy xodimi “mahalla yettiligi”ning qolgan aʼzolari, taʼlim va sogʻliqni saqlash muassasalari bilan birgalikda:
oiladagi vaziyat yomonlashuvining oldini olish, vaqtincha yuzaga kelgan qiyinchiliklarni bartaraf etish;
oilaning ehtiyojlari asosida ijtimoiy, psixologik va huquqiy xizmat koʻrsatish;
bolani taʼlimga jalb qilish, zarur hollarda, tibbiy yordam olishga koʻmaklashish;
oilaning salbiy odatlarga ruju qoʻygan, gʻayriijtimoiy xatti-harakatlarni sodir etishga moyil boʻlgan va (yoki) sodir etuvchi aʼzolariga tibbiy va psixologik yordam koʻrsatish;
oilani mustahkamlash va qoʻllab-quvvatlashga, ota-onaning ota-onalik koʻnikmalarini rivojlantirishga, bolada hayotiy koʻnikmalarni shakllantirishga qaratilgan dasturlarga jalb etish orqali oiladagi muhitni yaxshilash hamda zoʻravonlik xavfini bartaraf etish boʻyicha mahalla darajasida boshqa ishlarni tashkil etadi.
Bunda oiladagi holat bir oy davomida kuzatib boriladi va oilaning ehtiyojlari asosida ijtimoiy xizmat va yordamlar koʻrsatiladi.
13. Bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf darajasi “yuqori” deb baholanganida, “Inson” markazi ichki ishlar organi bilan birgalikda bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni zudlik bilan bartaraf etish choralarini koʻradi, shuningdek, bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha choralar koʻrishga vakolatli boʻlgan tegishli davlat organlariga yoki mansabdor shaxslarga murojaat qiladi.
Bunda ichki ishlar organi “Inson” markazi bilan birgalikda bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan quyidagi choralardan birini koʻradi:
zoʻravonlik sodir etgan shaxsni qonunda belgilangan tartibda va asoslarda maʼmuriy yoʻl bilan ushlab turish hamda protsessual majburlov choralarini qoʻllash;
zoʻravonlikdan jabrlangan bola yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaga yoxud uning qonuniy vakiliga himoya orderini berish;
zoʻravonlikdan jabrlangan bolani yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolani ota-onasidan (ularning biridan) yoxud uni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyish va uning xavfsizligini taʼminlash.
14. Bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillar bartaraf etilganidan keyin, “Inson” markazi zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning hayotiy vaziyatini oʻn toʻrt kalendar kun ichida kompleks baholashdan oʻtkazadi.
Kompleks baholashga masʼul davlat organlari va tashkilotlarining tegishli mutaxassislari jalb etiladi.
15. Kompleks baholash jarayonida “Inson” markazi quyidagilarni oʻrganadi:
bolaning jismoniy, ruhiy, sogʻligʻi va xavfsizligi holati;
bolaga nisbatan sodir etilgan zoʻravonlikning oqibatlari;
bolaning taʼlim va tarbiya olishi uchun yaratilgan sharoitlar;
bolaning yashash sharoitlari;
bola va oilaning ehtiyojlari;
ota-onalarning farzand tarbiyasi borasidagi koʻnikmalari;
bola va unga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxs oʻrtasidagi, shuningdek, oiladagi va taʼlim tashkilotidagi oʻzaro munosabatlar;
bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishiga olib kelgan omillar;
zoʻravonlik sodir etilishiga sabab boʻlgan boshqa holatlar.
3-bob. Himoya qilish rejasini ishlab chiqish va uni amalga oshirish tartibi
16. Kompleks baholash natijalariga koʻra “Inson” markazi uch ish kuni ichida masʼul davlat organlari va tashkilotlari bilan birgalikda zoʻravonlikdan jabrlangan bola yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning hamda uning qonuniy vakilining (bundan bolaning hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi harakatlarni (harakatsizlikni) sodir etgan qonuniy vakillar mustasno) ishtirokida bolani himoya qilish rejasini ishlab chiqadi.
17. Himoya qilish rejasida quyidagi chora-tadbirlar belgilanishi mumkin:
himoya orderini berish;
zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarga va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalarga huquqiy, iqtisodiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy va boshqa yordam koʻrsatish;
zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarning hamda oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalarning oilalarini mustahkamlash va qoʻllab-quvvatlash;
zoʻravonlikdan jabrlangan bolani va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolani ota-onasidan (ularning biridan) yoki bolani oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan bolaning hayotiga yoxud sogʻligʻiga bevosita tahdid mavjud boʻlganda vaqtincha olib qoʻyish;
zoʻravonlikdan jabrlangan yoki zoʻravonlikka guvoh boʻlgan bolalarni “Jabrlanuvchilarni, guvohlarni va jinoyat protsessining boshqa ishtirokchilarini himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunida nazarda tutilgan hollarda, jinoyat ishini yuritish chogʻida himoya qilish choralarini qoʻllash.
18. Himoya orderi ichki ishlar organlari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda beriladi va zoʻravonlikdan jabrlangan bola yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaga yoxud uning qonuniy vakiliga “Inson” markazi xodimi ishtirokida topshiriladi.
Zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsga himoya orderining nusxasi beriladi hamda unga ichki ishlar organining mansabdor shaxsi himoya orderining shartlari va uni bajarmaslik oqibatlari, shuningdek, zoʻravonlik xulq-atvorini oʻzgartirish boʻyicha tuzatish dasturlaridan oʻtish zarurati bilan tanishtiradi.
Himoya orderi “Inson” markazi bilan kelishilgan holda, tegishli hududda zoʻravonlikning yakka tartibdagi profilaktikasini amalga oshirish uchun masʼul boʻlgan ichki ishlar organining mansabdor shaxsi tomonidan xavf darajasini baholashga asoslangan zoʻravonlik fakti yoki uning sodir etilishi tahdidi aniqlangan paytdan eʼtiboran yigirma toʻrt soat ichida oʻttiz kun muddatgacha beriladi va rasmiylashtirilgan paytdan eʼtiboran kuchga kiradi.
19. Zoʻravonlikdan jabrlangan bolaga va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaga quyidagilarni oʻz ichiga oladigan zarur huquqiy, iqtisodiy, ijtimoiy, psixologik, tibbiy va boshqa yordam koʻrsatiladi:
bola olgan, uning kelgusi rivojlanishiga taʼsir koʻrsatadigan ruhiy yoki jismoniy jarohatning salbiy taʼsirini kamaytirish;
hayot sifatini oshirish va ruhiy-hissiy osoyishtalikni taʼminlash;
xulq-atvoridagi ogʻishishlarning yoki oila aʼzolari, tengdoshlari bilan munosabatlaridagi buzilishlarning oldini olish va (yoki) ularning oqibatlarini bartaraf etish;
sogʻliqni tiklash va mustahkamlash;
bolaning reabilitatsiyasini va jamiyatdagi, shu jumladan, tengdoshlari guruhidagi, oilaviy muhitdagi ijtimoiy moslashuvini yengillashtirish;
zoʻravonlik sodir etgan shaxsdan moddiy zararning oʻrnini qoplash va maʼnaviy ziyonni kompensatsiya qilish boʻyicha choralar koʻrish;
yuridik yordam koʻrsatish, huquqiy axborot va huquqiy maslahatlar berish;
zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs bilan muloqotni cheklash yoki muloqotga toʻsqinlik qilish;
ularning vaqtinchalik xavfsizligini, ularning parvarishini taʼminlash va parvarishini amalga oshiradigan shaxsni tayinlash;
xavfsiz boshpana berish;
qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa choralar.
20. Zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning manfaatlaridan kelib chiqib, uning oila aʼzolariga oilani mustahkamlash hamda qoʻllab-quvvatlash, shu jumladan, bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha masʼul davlat organlari va tashkilotlarining tegishli mutaxassislari jalb etilgan holda quyidagi xizmatlar koʻrsatiladi:
zoʻravonlik sodir etganlikda aybdor shaxsning hissiy barqarorligini taʼminlash, shuningdek mazkur shaxsning ota-onalik salohiyatini, harakatlari uchun javobgarligini va ularning oqibatlarini anglab yetishi uchun ijtimoiy, psixologik, pedagogik jihatdan qoʻllab-quvvatlash;
bolaga nisbatan zoʻravonlik, uning bola uchun oqibatlari hamda qonunchilikda belgilangan javobgarlik toʻgʻrisida axborot va maslahatlar berish orqali oila aʼzolarining huquqiy savodxonligini oshirish;
zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsda ruhiy holat buzilishlari aniqlangan taqdirda, belgilangan tartibda psixiatriya yordamini koʻrsatish;
bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishiga bilvosita taʼsir koʻrsatgan iqtisodiy qiyinchiliklarni bartaraf etish maqsadida ish qidirayotgan shaxslarga va ishsiz shaxslarga xizmatlar koʻrsatish, shu jumladan tadbirkorlikka jalb etish, oʻzini oʻzi band qilishni rivojlantirishga doir faoliyatni tashkil etish, kasbga tayyorlashga, qayta tayyorlashga va malakani oshirishga yuborish hamda boshqa choralar koʻrish orqali oilaning moliyaviy barqarorligini taʼminlashga koʻmaklashish;
bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi tahdidi hisobga olingan holda, qonunchilikda taqiqlanmagan hamda xavf omillarini bartaraf etishga, oilani mustahkamlash va qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan boshqa xizmatlarni koʻrsatish.
21. Bolaning hayoti va sogʻligʻi bevosita xavf ostida qolgan taqdirda “Inson” markazi bolani ota-onasidan (ularning biridan) yoki uni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan zudlik bilan olib qoʻyishga doir choralar koʻradi.
Bolani zudlik bilan olib qoʻyish fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining tegishli hujjatiga asosan profilaktika inspektori ishtirokida amalga oshiriladi.
Bola ota-onasidan (ularning biridan) yoki uni oʻz qaramogʻiga olgan boshqa shaxslardan olib qoʻyilganda, “Inson” markazi Qonunning 38-moddasida nazarda tutilgan joylashtirish shakllariga joylashtirish choralarini koʻradi.
“Inson” markazi bola olib qoʻyilganligi toʻgʻrisida oʻsha hududdagi prokurorni xabardor qiladi hamda yetti kun ichida bolaning ota-onasining ota-onalik huquqini cheklash toʻgʻrisida sudga daʼvo bilan murojaat qiladi.
4-bob. Himoya qilish rejasi monitoringini amalga oshirish
22. Himoya qilish rejasining monitoringi bir oy davomida bolalarga nisbatan zoʻravonlikning oldini olish boʻyicha alohida chora-tadbirlar samaradorligini aniqlash, himoya qilish rejasini qayta koʻrib chiqish yoki uning amal qilishini tugatish maqsadida “Inson” markazi va ichki ishlar organlari tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda monitoring jarayoniga bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi boshqa davlat organlari va tashkilotlari jalb etilishi mumkin.
Himoya qilish rejasini qayta koʻrib chiqish zoʻravonlikdan jabrlangan bolalarning va oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalarning hayotiy vaziyati oʻzgarishi munosabati bilan amalga oshiriladi.
23. Monitoring natijasiga koʻra “Inson” markazlari va ichki ishlar organlari tomonidan quyidagilar amalga oshiriladi:
xatar omillari mavjud boʻlganda, himoya qilish rejasini qayta koʻrib chiqish;
zoʻravonlik holati toʻliq bartaraf etilgan taqdirda, himoya qilish rejasining amal qilishini tugatish.
24. Himoya qilish rejasining amal qilishini tugatish uchun quyidagilar asos boʻladi:
zoʻravonlik oqibatlari yoki zoʻravonlik sodir etilishi tahdidi bartaraf etilganligi;
bolaning oʻn sakkiz yoshga toʻlganligi;
bolaning vafot etganligi.
5-bob. Bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxslarga nisbatan qoʻllaniladigan taʼsir choralari
25. Zoʻravonlik takroran sodir etilishining oldini olish hamda zoʻravonlikdan jabrlanuvchining xavfsizligini taʼminlash maqsadida ichki ishlar organlari tomonidan bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning xulq-atvorini oʻzgartirish yuzasidan psixologik va ijtimoiy yordam koʻrsatishga doir chora-tadbirlar amalga oshiriladi.
26. Bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxslarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq quyidagi taʼsir choralari qoʻllanilishi mumkin:
tuzatish dasturidan oʻtish;
bolalarini olib qoʻyish;
ota-onalik huquqini cheklash yoki ota-onalik huquqidan mahrum qilish;
narkologiya muassasalarida majburiy davolanish;
majburiy tibbiy yoʻsindagi majburlov choralarini tayinlash;
qonunda belgilangan tartibda javobgarlikka tortish.
27. Zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar masʼul davlat organlari va tashkilotlari tomonidan Qonunning 45-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Milliy statistika qoʻmitasining yagona elektron maʼlumotlar bazasiga kiritiladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
28. Bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxslar “Inson” markazlari, ichki ishlar organlari va boshqa masʼul davlat organlari va tashkilotlarining harakatlari (harakatsizligi) ustidan yuqori turuvchi organlarga va (yoki) sudga shikoyat qilishlari mumkin.
29. Ushbu Nizomni qoʻllash jarayonida yuzaga kelgan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
30. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, xabar berish, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash va himoya qilish rejasini ishlab chiqish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Zoʻravonlikdan jabrlangan yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar yoxud ularning qonuniy vakillari, qarindoshlari yoki boshqa shaxslar Zoʻravonlik holati toʻgʻrisida “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi), ichki ishlar organlari, shuningdek, bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlarga murojaat qiladi. Zoʻravonlik holati yuz berganda 2-bosqich Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlar Zoʻravonlikdan jabrlangan bolalar yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi murojaat kelib tushgan yoki faktlar aniqlangan taqdirda, belgilangan shakldagi xabarnomani toʻldirgan holda bu haqida ushbu hududdagi “Inson” markazi hamda ichki ishlar organiga xabar beradi. Murojaat kelib tushgan yoki faktlar aniqlangandan soʻng darhol 3-bosqich “Inson” markazi, ichki ishlar organi 1. Zoʻravonlik sodir etilganligi fakti toʻgʻrisidagi axborotni olgan paytdan eʼtiboran zoʻravonlikdan jabrlangan bolaning, shuningdek, oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning hayotiy vaziyatini zudlik bilan dastlabki baholashdan oʻtkazadi. 1 kun ichida 2. Dastlabki baholash natijasi boʻyicha bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf “past” darajada deb hisoblanganda, “mahalla yettiligi”ning qolgan aʼzolari, taʼlim va sogʻliqni saqlash muassasalari bilan birgalikda oiladagi vaziyat yomonlashuvining oldini olish, vaqtincha yuzaga kelgan qiyinchiliklarni bartaraf etish va zoʻravonlik xavfini bartaraf etish yuzasidan mahalla darajasida ishlarni tashkil etadi. 3. Dastlabki baholash natijasida bolaga nisbatan zoʻravonlik holati aniqlanmagan hollarda, bu toʻgʻrisida xulosa tuzadi hamda xulosani murojaatchiga taqdim etadi. Xulosa tuzilgan kunda 4. Bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga xavf “yuqori” darajada deb hisoblanganda, bolaning hayotiga yoki sogʻligʻiga bevosita tahdid soluvchi omillarni bartaraf etish boʻyicha kechiktirib boʻlmaydigan choralarni koʻradi hamda bolaning hayotiy vaziyatini kompleks baholashdan oʻtkazadi. 14 kalendar kun ichida 4-bosqich “Inson” markazi, bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilishga doir faoliyatni amalga oshiruvchi davlat organlari va tashkilotlar 1. Kompleks baholash natijalariga koʻra zoʻravonlikdan jabrlangan bola yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolaning hamda uning qonuniy vakilining (bundan bolaning hayoti va sogʻligʻiga tahdid soluvchi harakatlarni (harakatsizlikni) sodir etgan qonuniy vakillar mustasno) ishtirokida himoya qilish rejasini ishlab chiqadi. 3 ish kuni ichida 2. Himoya qilish rejasida belgilangan chora-tadbirlarni amalga oshiradi. Himoya qilish rejasida belgilangan muddatlarda
Bolalarga nisbatan zoʻravonlik holatlarini aniqlash, zoʻravonlik xavfi darajasini baholash, himoya qilish rejasini ishlab chiqish hamda uni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
NAMUNA Zoʻravonlikdan jabrlangan bolalar yoki oʻziga nisbatan zoʻravonlik sodir etilishi xavfi ostida boʻlgan bolalar toʻgʻrisidagi faktlar aniqlanganligi toʻgʻrisida XABARNOMA I. YUBORUVCHI: 1. Tashkilot nomi. 2. Xodimning F.I.O., va lavozimi. Yuborilgan vaqt va sana: Raqam*: II. QABUL QILUVCHI: 1. _______________ tuman (shahar) “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi. 2. Masʼul xodimning F.I.O. III. JABRLANGAN BOLA HAQIDA MAʼLUMOTLAR: Bolaning F.I.O. Yoshi Jinsi: □ A □ E IV. HODISA HAQIDA MAʼLUMOTLAR: Hodisa kuni/vaqti: Hodisa joyi: Hodisaning qisqa tafsilotlari: V. HODISANI SODIR ETGAN SHAXS HAQIDA MAʼLUMOTLAR: F.I.O: Manzil: Telefon raqam 1. Jabrlangan bola bilan munosabat: □ ota-ona; □ qarindosh; □ mahalladosh; □ boshqa bola; □ notanish shaxs; □ boshqa shaxs _________ (koʻrsatiladi). 2. Bolaga yaqinligi: □ doimiy; □ baʼzan; □ yaqinligi yoʻq. VI. BOLANI HIMOYA QILISH BOʻYICHA HARAKATLAR ZARURLIGINI ANIQLASH MEZONLARI (savollar hodisa haqida xabar bergan shaxsga beriladi) 1. Bolani urish, uloqtirish/turtish, bolaga ogʻir jismlarni otish. □ 2. Bolani boʻgʻish. □ 3. Bolani qasddan issiq jismlar yoki boshqa yoʻllar bilan kuydirish. □ 4. Jinsiy zoʻravonlik belgilari. □ 5. Bolaga eʼtiborsizlik/gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslikning aniq belgilari. □ VII. BOLA XAVFSIZLIGINI ZUDLIK BILAN TAʼMINLASH BOʻYICHA AMALGA OSHIRILADIGAN HARAKATLAR 1. Bolaga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxs izolyatsiya qilingan (manzil koʻrsatiladi). □ 2. Bola xavfsiz joyga joylashtirilgan (manzil, telefon raqami koʻrsatiladi). □ 3. Bola zoʻravonlikka aloqasi boʻlmagan ota yoki ona bilan birga boʻlsa, belgilanadi. □ 4. Boshqa muhim tafsilotlar. □
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 14-iyuldagi 440-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-yanvardagi 3-son qarorida :
a) muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasining “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish toʻgʻrisida”gi va “Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish toʻgʻrisida”gi qonunlariga muvofiq, shuningdek, xotin-qizlar va bolalarning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlari tazyiq va zoʻravonlikdan ishonchli himoya qilinishini taʼminlash borasidagi ishlar samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi”;
b) 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “xotin-qizlarga” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
nomidagi va 1-bandidagi “xotin-qizlarga” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-band “tomonidan” soʻzidan oldin “hamda voyaga yetmaganlar masalalari boʻyicha inspektor-psixologlar (keyingi oʻrinlarda inspektor-psixolog deb ataladi)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-banddagi “xotin-qizlarni” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tazyiq va zoʻravonlik jabrlanuvchisi (uning qonuniy vakili)ning murojaati”;
5 1 -banddagi “Shaxs” soʻzi “Jabrlanuvchi (uning qonuniy vakili)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xotin-qizlar va bolalarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilishni amalga oshiruvchi vakolatli organlar va tashkilotlar jabrlangan xotin-qizlar va bolalar boʻyicha maʼlumotga ega boʻlgach ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi xabarnomani darhol ichki ishlar organlariga taqdim etadi”;
8-band “xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va bolalar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Ichki ishlar organlarining navbatchilik qismida belgilangan tartibda qayd etilgan murojaatlar va xabarlar darhol profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga hamda “Inson” ijtimoiy xizmatlar markaziga, shuningdek, holat taʼlim tashkilotlari hududida sodir etilgan boʻlsa, inspektor-psixologlarga taqdim etiladi.
YIDXP orqali yuborilgan murojaatlar profilaktika inspektori va inspektor-psixologning planshetiga hamda “Yagona milliy ijtimoiy himoya axborot tizimiga” avtomatik tarzda yuboriladi”;
10-band “Profilaktika inspektori hamda xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor” soʻzlari “Profilaktika inspektori, xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor va inspektor-psixolog” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-bandda :
birinchi xatboshidagi “Profilaktika inspektori hamda xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor” soʻzlari “Profilaktika inspektori, xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor va inspektor-psixolog” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda himoya orderi zoʻravonlikdan jabrlanuvchi bolaga yoki uning qonuniy vakiliga “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazi) xodimi ishtirokida topshiriladi”;
uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi “jabrlanuvchining” soʻzidan keyin “(uning qonuniy vakilining)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
beshinchi xatboshi “fuqarolar yigʻini raisi va mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisi, mahalladagi xotin-qizlar faoli va ijtimoiy xodim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-bandda :
birinchi xatboshi “sud tomonidan” soʻzlaridan keyin “muomala layoqati cheklangan yoki” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixolog” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
13-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Himoya orderi jabrlanuvchi (shu jumladan uning qonuniy vakili) hamda zoʻravonlik sodir etgan shaxs ishtirokida profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor tomonidan planshet yordamida elektron shaklda rasmiylashtiriladi. Bunda zoʻravonlik sodir etgan shaxs oʻn olti yoshga toʻlmagan hollarda himoya orderi berilmaydi”;
14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Elektron shaklda rasmiylashtirilgan himoya orderi jabrlanuvchi (uning qonuniy vakili) hamda zoʻravonlik sodir etgan shaxsga yuboriladi.
Jabrlanuvchi yoki zoʻravonlik sodir etgan shaxsga himoya orderini elektron shaklda yuborishning imkoni boʻlmaganda yoki ularning (shu jumladan jabrlanuvchining qonuniy vakili) talabiga asosan himoya orderining chop etilgan qogʻoz nusxasi ham taqdim etilishi mumkin.
Zoʻravonlik sodir etgan shaxs himoya orderini olish toʻgʻrisidagi tegishli hujjatni imzolashni rad etgan taqdirda, himoya orderini topshirayotgan ichki ishlar organining mansabdor shaxsi tomonidan xolislar ishtirokida dalolatnoma tuziladi”;
16-band “Profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixolog” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Himoya orderida quyidagi cheklovlar nazarda tutilishi mumkin:
tazyiq oʻtkazishni va zoʻravonlik sodir etishni taqiqlash;
tazyiq oʻtkazgan yoki zoʻravonlik sodir etgan yoxud uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning jabrlanuvchilar bilan aloqasini taqiqlash (ish joylarida va taʼlim muassasalarida tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchining tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs bilan bilvosita aloqasiga yoʻl qoʻyiladi);
tazyiq oʻtkazilgan va zoʻravonlik sodir etilgan taqdirda tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchining hamda tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning bir xonada yoki transport vositasida (bolalarga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs uchun) birga boʻlishini taqiqlash;
tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning zimmasiga tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchini davolash, unga maslahat berish, uni tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilarga yordam koʻrsatish boʻyicha maxsus markazga joylashtirish uchun xarajatlarning, yetkazilgan moddiy zararning oʻrnini qoplash, shuningdek, maʼnaviy ziyonni kompensatsiya qilish majburiyatini yuklash;
zoʻravonlik sodir etgan shaxsning qurolni (bundan xizmat quroli mustasno) saqlash va olib yurish huquqini himoya orderining amal qilishi yoki unda koʻrsatilgan muddat davrida cheklash yoxud taqiqlash, shuningdek, qurol sotib olish uchun ruxsatnoma olishga doir huquqini taqiqlash.
Himoya orderida qonunchilik hujjatlarida belgilanmagan boshqa cheklovlarni nazarda tutish taqiqlanadi.”;
quyidagi mazmundagi 18 1 -band bilan toʻldirilsin:
“18 1 . Himoya orderining amal qilish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi masalani hal qilishda sud voyaga yetmagan shaxsga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxsga ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan cheklovlardan tashqari quyidagi cheklovlarni qoʻllashga haqli:
zoʻravonlik sodir etgan shaxsning muayyan joylarga borishini taqiqlash;
narkologik kasallikdan ambulatoriya yoki statsionar sharoitlarda davolanish kabi majburiyatlardan birini yoki bir nechtasini zoʻravonlik sodir etgan shaxsning zimmasiga yuklatish;
zoʻravonlik sodir etgan shaxsning zoʻravonlikdan jabrlanuvchi yashaydigan uy-joy maydonidan yoki agar bir xonadonda doimiy yashasa uning bir qismidan foydalanish, jabrlanuvchining oʻqish yoki ish joyiga yoxud u joylashgan boshqa joylarga yaqinlashish huquqini vaqtinchalik cheklash”;
19-banddagi “Tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan” soʻzlari “Zoʻravonlik sodir etgan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20 va 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor yoxud inspektor-psixolog himoya orderini rasmiylashtirishda xotin-qizlar va bolalarga nisbatan oʻtkazilgan tazyiq va zoʻravonlik holatidan kelib chiqqan holda zoʻravonlik sodir etgan shaxsga ushbu Nizomning 18-bandida belgilangan bitta yoki bir nechta cheklovni bir vaqtning oʻzida qoʻllashi mumkin.
21. Himoya orderi amal qilish davrida:
a) profilaktika inspektorlari hamda xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor:
tazyiq va zoʻravonlikning oldini olish, shu jumladan ularning sabablarini hamda shart-sharoitlarini aniqlash va bartaraf etish choralarini koʻradi;
zoʻravonlikdan jabrlanuvchi hamda tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs bir joyda ishlasa yoxud oʻqisa, jabrlanuvchiga himoya orderi berilganidan keyin bir ish kuni ichida zoʻravonlikdan jabrlanuvchining ish yoki oʻqish joyiga, agar tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoxud uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs tashkilot rahbari boʻlsa, yuqori turuvchi organga, zoʻravonlikdan jabrlanuvchi va zoʻravonlik sodir etgan yoxud uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs oʻrtasidagi bevosita aloqani taqiqlash toʻgʻrisida taqdimnoma yuboradi;
xotin-qizlar va bolalarga tazyiq oʻtkazayotgan va ularga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxslar bilan muntazam asosda profilaktika ishlarini olib boradi;
zoʻravonlik sodir etgan shaxsni tuzatish dasturidan oʻtkazish choralarini koʻradi;
himoya orderi talablarining ijrosi ustidan nazorat qiladi hamda uning talablarini buzgan zoʻravonlik sodir etgan shaxslarni javobgarlikka tortish yuzasidan oʻz vakolatlari doirasida choralar koʻradi;
b) mehnat organlari:
zoʻravonlikdan jabrlanuvchi taʼlim olayotgan yoki ishlayotgan tashkilot rahbari tomonidan taqdimnoma olganidan keyin uch ish kuni ichida zoʻravonlikdan jabrlanuvchi hamda tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki uni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs oʻrtasidagi bevosita aloqani bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlar amalga oshirilishini taʼminlaydi;
xotin-qizlar va bolalarga nisbatan ish joyida tazyiq va zoʻravonlik oʻtkazilgan hollarda, bunday hollarga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan, shuningdek, xotin-qizlar va bolalar bilan oʻzaro munosabatlar madaniyatini oshirish boʻyicha tashkilotlarda profilaktika tadbirlarini oʻtkazadi;
himoya orderi talablariga rioya etmaslik holatlari aniqlagan taqdirda bu haqda profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga yoxud inspektor-psixolog xabar beradi;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchi ishlayotgan yoki taʼlim olayotgan tashkilot rahbari taqdimnomani olganidan keyin uch ish kuni ichida jabrlanuvchi hamda tazyiq oʻtkazgan va (yoki) zoʻravonlik sodir etgan yoxud ularni sodir etishga moyil boʻlgan shaxs oʻrtasidagi bevosita aloqani bartaraf etishga qaratilgan harakatlarni amalga oshiradi;
v) taʼlimni davlat tomonidan boshqarish organlari hamda taʼlim muassasalari:
taqdimnoma olganidan keyin uch ish kuni ichida zoʻravonlikdan jabrlanuvchi hamda zoʻravonlik sodir etgan shaxs oʻrtasidagi bevosita aloqani bartaraf etishga qaratilgan chora-tadbirlarni koʻradi;
taʼlim muassasalarida tahsil oluvchilar orasidan xotin-qizlar va bolalarga nisbatan tazyiq oʻtkazish va zoʻravonlik sodir etishga moyil shaxslar aniqlanganda ularning xulq-atvorini tuzatish, shuningdek, tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanganlarini ijtimoiy reabilitatsiya qilish hamda moslashtirish chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanganlarning taʼlim muassasalarida boʻsh vaqtni mazmunli oʻtkazishini taʼminlash maqsadida tadbirlar tashkil etadi;
himoya orderi talablariga rioya etmaslik holatlari aniqlangan taqdirda bu haqda profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga yoxud inspektor-psixolog xabar beradi;
g) davlat sogʻliqni saqlash tizimini boshqarish organlari va sogʻliqni saqlash muassasalari:
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchilarga birinchi tibbiy yordam koʻrsatish chora-tadbirlarini amalga oshiradi;
himoya orderi talablariga rioya etmaslik holatlari aniqlangan taqdirda bu haqda profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga yoxud inspektor-psixolog xabar beradi;
d) Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasining hududiy boʻlinmalari:
xotin-qizlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatlariga olib keladigan sabablar hamda shart-sharoitlarni aniqlash va bartaraf etish yuzasidan amaliy choralar koʻradi;
jabrlanuvchini ijtimoiy reabilitatsiya qilish hamda buzilgan huquqlarini tiklash boʻyicha kompleks chora-tadbirlarni amalga oshiradi;
xotin-qizlarga nisbatan tazyiq oʻtkazganligi va zoʻravonlik sodir etganligi uchun profilaktik hisobda turadigan shaxslar bilan nizoli vaziyatlarni profilaktika qilish, tazyiq va zoʻravonlikning oldini olish choralarini koʻradi;
xotin-qizlarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish markazlarida ijtimoiy reabilitatsiya qilishga hamda oʻz joniga qasd qilishning oldini olishga doir tadbirlar oʻtkazadi;
himoya orderi talablariga rioya etmaslik holatlari aniqlangan taqdirda bu haqda profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga yoxud inspektor-psixolog xabar beradi;
e) fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va mahallalardagi xotin-qizlar faollari:
xotin-qizlar va bolalarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilishga doir tadbirlarni amalga oshirishda davlat organlariga koʻmaklashadi;
xotin-qizlar va bolalarga tazyiq oʻtkazayotgan va ularga nisbatan zoʻravonlik sodir etgan shaxslar bilan olib boriladigan profilaktika ishlarida qatnashadi;
himoya orderining amal qilish muddati mobaynida tegishli hududda istiqomat qiluvchi zoʻravonlikni sodir etgan shaxs, shuningdek, jabrlanuvchi bilan kelgusida bunday hollarning oldini olish maqsadida mahalla faollari ishtirokida suhbatlar oʻtkazadi;
bu haqda profilaktika inspektoriga yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorga yoxud inspektor-psixolog xabar beradi”;
22-band “profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektor” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixolog” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
23-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“23. Himoya orderi amal qilishi davrida xavf bartaraf etilmagan boʻlsa, himoya orderining amal qilish muddati jabrlanuvchi (uning qonuniy vakili)ning arizasiga koʻra bir yilgacha muddatga jinoyat ishlari boʻyicha sud tomonidan uzaytirilishi mumkin.
Bunda bolaga berilgan himoya orderining amal qilish muddati zoʻravonlikdan jabrlanuvchi oʻn sakkiz yoshga toʻlgach tugashi hisobga olingan holda uzaytiriladi”;
24-band “zoʻravonlikdan jabrlanuvchi” soʻzlaridan keyin “(uning qonuniy vakili)ning” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Oʻn sakkiz yoshga toʻlmagan, shuningdek, sud tomonidan muomala layoqati cheklangan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilgan tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanuvchiga himoya orderini berish hamda uni uzaytirish toʻgʻrisidagi ariza qonuniy vakili, vasiylik yoki homiylik organining vakili hozirligida koʻrib chiqiladi”;
32-band “Profilaktika inspektorlari yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektorlar” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixologlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“36. Xotin-qizlar va bolalarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish chora-tadbirlarini moliyalashtirish “Xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 31-moddasida hamda “Bolalarni zoʻravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 46-moddasida belgilangan tartibda amalga oshiriladi”;
1-ilovada :
“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarni hisobga olish yagona axborot tizimi” jumlasi “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalarni hisobga olish yagona axborot tizimi” jumlasi bilan almashtirilsin;
“Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar uchun himoya orderi” jumlasi “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalar uchun himoya orderi” jumlasi bilan almashtirilsin;
“Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar toʻgʻrisida maʼlumot” jumlasi “Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar va bolalar toʻgʻrisida maʼlumot” jumlasi bilan almashtirilsin;
2-ilovada :
1-bosqich pozitsiyasida:
“Subyektlar” ustuni “xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va bolalar (ularning qonuniy vakillari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Tadbirlar” ustuni “Xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va bolalar (ularning qonuniy vakillari)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
2-bosqichning “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektoriga” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixologga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunining 1-bandi uchinchi xatboshisidagi “fuqarolar yigʻini raisi va mahalladagi xotin-qizlar faoli” soʻzlari “fuqarolar yigʻini raisi, mahalladagi xotin-qizlar faoli va ijtimoiy xodim” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “xotin-qizlarni” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bosqichning “Tadbirlar” ustuni 2-bandi “profilaktika inspektori yoki xotin-qizlar masalalari boʻyicha inspektoriga” soʻzlaridan keyin “yoxud inspektor-psixologga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Xotin-qizlarga” soʻzlari “Xotin-qizlar va bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaning nomidagi “xotin-qizlarga” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovada :
2-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tazyiq oʻtkazgan va zoʻravonlik sodir etgan yoki sodir etishga moyil boʻlgan shaxs — xotin-qizlarga nisbatan jismoniy, ruhiy, jinsiy yoki iqtisodiy taʼsir oʻtkazish yoki bunday taʼsir oʻtkazish bilan tahdid qilishga, bolalarga nisbatan jismoniy, jinsiy, ruhiy taʼsir oʻtkazish yoki bunday taʼsir oʻtkazish bilan tahdid qilish, gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik, ekspluatatsiya qilish va taʼqib etish (bulling)ga qaratilgan harakat yoki harakatsizlik qilgan shaxs”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ tuzatish dasturidan oʻtuvchi shaxs — xotin-qizlar va bolalarga nisbatan jismoniy, ruhiy, jinsiy, iqtisodiy, gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik, ekspluatatsiya qilish va taʼqib etish (bulling) kabi zoʻravonliklarni sodir etgan hamda zoʻravonlik sodir etishga moyil boʻlgan shaxs”;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Tuzatish dasturi zoʻravonlik sodir etgan yoki sodir etishga moyil boʻlgan shaxsning (keyingi oʻrinlarda zoʻravonlik sodir etgan shaxs deb ataladi) xotin-qizlar va bolalarga nisbatan zoʻravonligining oldini olish va ularning tajovuzkor xulq-atvorini ijobiy tomonga oʻzgartirish yuzasidan psixologik va ijtimoiy yordam koʻrsatishga doir chora-tadbirlar amalga oshirish hamda uning gʻayriijtimoiy xatti-harakatlarini mustaqil nazorat qilishga koʻmaklashish orqali xotin-qizlar va bolalarga nisbatan zoʻravonlik takroran sodir etilishining oldini olish hamda zoʻravonlikdan jabrlanuvchining xavfsizligini taʼminlash maqsadida amalga oshiriladi”;
4-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “xotin-qizlarga” soʻzlari “xotin-qizlar va bolalarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining bolalarini Oʻzbekiston Respublikasiga qaytarish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2020-yil 7-yanvardagi 6-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari “Ichki ishlar vazirligi” soʻzlaridan keyin “va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
b) ilovada :
3-band “Ichki ishlar vazirligi,” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7-band “bosh boshqarmasiga” soʻzlaridan keyin “va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-band “kelib tushgan vaqtdan boshlab,” soʻzlaridan keyin “Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi va uning hududiy boʻlinmalari Agentlikning hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda qaytarilishi lozim boʻlgan bola toʻgʻrisida fuqarolar yigʻinidan, doimiy yoki vaqtincha yashaganligi, yaqin qarindoshlari, ota-onasi toʻgʻrisida, FHDY organlaridan tugʻilganlik guvohnomasi, xalq taʼlimi boʻlimidan oʻqigan taʼlim muassasasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar olinishini taʼminlaydi”;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Barcha maʼlumotlar toʻplangandan soʻng:
3 yoshdan katta bolalarni olib kelish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi rahbariyati va Agentlik rahbariyatining tegishli koʻrsatmasiga asosan ichki ishlar organlari va Agentlik hududiy boʻlinmalari masʼul xodimlariga;
3 yoshga toʻlmagan bolalarni olib kelish boʻyicha Ichki ishlar vazirligi, Agentlik hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi rahbariyatining tegishli koʻrsatmasiga asosan ichki ishlar, Agentlik hududiy boʻlinmalari va sogʻliqni saqlash organlari masʼul xodimlariga shu kunning oʻzida xizmat safari guvohnomasi rasmiylashtiriladi hamda bolalarni qaytarish uchun ushbu bolalar ushlab turilgan davlatga xizmat safariga yuboriladi”;
12-band “huquqbuzarliklar profilaktikasi boʻlinmalari” soʻzlaridan keyin “va Agentlikning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
13-band “ichki ishlar” soʻzlaridan keyin “, Agentlik” soʻzi bilan toʻldirilsin;
16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar olib kelingandan soʻng doimiy yashash joyi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Agentlik hududiy boʻlinmalari bilan birgalikda ularni ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga qaytarish, muqobil joylashtirish shakllariga yoxud Ichki ishlar organlarining voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga (keyingi oʻrinlarda voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazi deb ataladi) qonunchilik hujjatlariga muvofiq joylashtirish choralarini koʻradi”;
ilovada :
2-bosqich pozitsiyasining “Bajarish mexanizmi” ustuni “bosh boshqarmasiga” soʻzlaridan keyin “va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik)ga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
3-bosqich pozitsiyasining “Subyekt” ustuni “bosh boshqarmasi” soʻzlaridan keyin “Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4-bosqich pozitsiyasida:
“Subyekt” ustuni “Ichki ishlar vazirligi” soʻzlaridan keyin “Agentlik,” soʻzi bilan toʻldirilsin;
“Bajarish mexanizmi” ustunining 1-bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Barcha maʼlumotlar toʻplangandan soʻng Ichki ishlar vazirligi, Agentlik hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi rahbariyati tegishli koʻrsatmasiga asosan xizmat safari guvohnomasi rasmiylashtiradi”;
5-bosqich pozitsiyasida:
“Subyekt” ustunidagi “Ichki ishlar vazirligi Huquqbuzarliklar profilaktikasi bosh boshqarmasi” soʻzlari “Ichki ishlar organlari, Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Bajarish mexanizmi” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xorijda ota-onasi qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar olib kelingandan soʻng doimiy yashash joyi boʻyicha ularni ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga qaytarish, muqobil joylashtirish shakllariga yoxud Voyaga yetmaganlarga ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish markazlariga qonunchilik hujjatlariga muvofiq joylashtirish choralarini koʻradi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlariga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish tizimini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 25-iyundagi 354-son qarorida :
a) 1-bandda :
uchinchi xatboshidagi “tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarining” soʻzlari “shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “tuman (shahar) markaziy shifoxonalari shoshilinch qabul boʻlimida” soʻzlari “shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarida” soʻzlari “Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-bandda “tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarida” soʻzlari “shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 1-ilovada :
2-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi mazmundagi ikkinchi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda tibbiyot muassasalari masʼullari zoʻravonlikdan jabrlanib, shoshilinch tibbiy xizmat koʻrsatuvchi sogʻliqni saqlash muassasalariga murojaat qilgan xotin-qizlar haqida ichki ishlar organlari navbatchilik qismining “102” telefon raqami bilan birga 1146 qisqa raqamli “ishonch telefoni”ga ham xabar berishlari lozim”;
quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Xotin-qizlarga nisbatan tazyiq va zoʻravonlik holatlari haqida xabar bergan uchinchi shaxslar haqidagi maʼlumotlar davlat organlari va tashkilotlari tomonidan sir tutilishi taʼminlanadi”;
6-band “vaqtinchalik boshpana (shelter)” soʻzlaridan keyin “oziq-ovqat va shaxsiy gigiyena vositalari bilan taʼminlash,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
8-bandning uchinchi xatboshisidagi “tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarining” soʻzlari “shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Murojaat boʻyicha:
a) 24 soat ichida profilaktika inspektori:
xotin-qizlarga himoya orderini rasmiylashtirish hamda zaruratga koʻra ularni birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirish choralarini koʻradi;
tazyiq va zoʻravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat oʻtkazadi;
b) bir ish kuni ichida ijtimoiy xodim xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi hamda zarur hollarda ularning roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi.
Bunda xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ijtimoiy xodim 24 soat ichida ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi”;
20-band “xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va ularning voyaga yetmagan farzandlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
21-bandda :
birinchi xatboshi “xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va ularning voyaga yetmagan farzandlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
sakkizinchi xatboshi “Mazkur bandda nazarda tutilgan kasalliklar aniqlangan xotin-qizlar” soʻzlaridan keyin “va ularning voyaga yetmagan farzandlari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻqqizinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarida mazkur bandda nazarda tutilgan kasalliklar aniqlanmagan taqdirda, shoshilinch qabul boʻlimi tibbiy xulosa rasmiylashtiradi hamda “Inson” markazlariga taqdim etadi”;
ilovada :
1-bosqich “Tadbirlar” ustunidagi “tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarining” soʻzlari “shoshilinch qabul boʻlimlari mavjud shifoxonalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bosqich quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 5-bosqich Profilaktika inspektori 1. Xotin-qizlarga himoya orderini rasmiylashtirish hamda zaruratga koʻra ularni birlamchi koʻmak xonalariga joylashtirish uchun tegishli dalolatnomani rasmiylashtirish choralarini koʻradi. 2. Tazyiq va zoʻravonlikni sodir etgan shaxs bilan suhbat oʻtkazadi. Xabar kelib tushganidan soʻng 24 soat ichida Ijtimoiy xodim 1. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlari profilaktika inspektori tomonidan birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilganda, ularning holatini dastlabki tarzda baholash choralarini koʻradi. Birlamchi koʻmak xonasiga joylashtirilgandan soʻng 24 soat ichida 2. Xotin-qizlar va ularning voyaga yetmagan farzandlarining holatini dastlabki tarzda baholaydi hamda zarur hollarda ularning roziligi asosida birlamchi koʻmak xonasiga joylashtiradi. Xabar kelib tushganidan soʻng bir ish kuni davomida ” ;
6-bosqich “Masʼullar” ustunidagi “Tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimi” soʻzlari “Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 2-ilovaning nomidagi “Tuman (shahar) markaziy shifoxonalarining shoshilinch qabul boʻlimlarida” soʻzlari “Shoshilinch qabul boʻlimi mavjud shifoxonalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Nogironligi boʻlgan bolalar uchun kunduzgi parvarish xizmatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 27-fevraldagi 126-son qarorining 10 1 -bandi chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Avtotransport vositalarini nogironligi boʻlgan shaxslar ehtiyojlariga moslashtirish xarajatlarini qoplash boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2025-yil 18-iyundagi 377-son qaroriga 2-ilovaning 4-bandi “b” kichik bandi chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 14-iyul,
440-son