UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ер участкаларини ижарага олувчиларнинг мустақиллигини ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга асосланган янги тизим жорий этилгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олувчиларнинг мустақиллигини ошириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони билан қуйидагилар белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда, уларни 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш;

электрон онлайн-аукцион савдоларида яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар), шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши;

«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари — ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш материалларини тайёрлаш ишлари бўйича, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти — тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлаш бўйича ижрочи этиб белгилангани учун электрон онлайн-аукцион савдоларидан тушган маблағлар тақсимоти.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

қишлоқ хўжалигини, хусусан, ер муносабатларини ва экин майдонларини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш;

электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирок этиши.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 505-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 4-банднинг «г» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда :

а) 3-банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;

ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;

иштирокчи — электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар»;

б) 8-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ижрочи уч иш куни ичида ер участкаси тўғрисида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолатидан (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослашгани, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар) келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади»;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) 9-бандда :

«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) ер участкасининг майдони (гектарда), тоифаси ва норматив қиймати ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот»;

«д» кичик банд «балл бонитировкаси» сўзларидан кейин «ҳамда у» сўзлари билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги «е» — «и» кичик бандлари билан тўлдирилсин:

«е) тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;

ж) алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;

з) сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;

и) дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси (мавжуд бўлганида)»;

г) қуйидаги мазмундаги 19 1 -банд билан тўлдирилсин:

«19 1 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт, бунда:

бошланғич нарх ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

сотилмаган лотлар ҳар беш кун ичида лотнинг нархини 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади»;

д) 27-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида тақсимланади»;

е) 1-иловада :

«I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби» бўлимида:

«1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси» сўзлари «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

«2-босқич» позицияси «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади»;

«3-босқич» позицияси чиқариб ташлансин;

«4-босқич» позициясида:

«Субъектлар» устуни «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти» сўзларидан кейин «Сув хўжалиги вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти» сўзлари билан тўлдирилсин;

«Тадбирлар» устунида:

қуйидаги мазмундаги 2 1 ва 2 2 -бандлар билан тўлдирилсин:

«2 1 . Ижарага бериладиган ер участкалари бўйича сув билан таъминлаш усуллари, йиллик сув етказиб бериш лимитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

2 2 . Ижарага бериладиган ер участкаларининг тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлайди».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 28 июль,

469-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Yer uchastkalarini ijaraga oluvchilarning mustaqilligini oshirish va yuqori qoʻshilgan qiymatga ega qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini yetishtirishga asoslangan yangi tizim joriy etilgani munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini ijaraga oluvchilarning mustaqilligini oshirish va yuqori qoʻshilgan qiymatga ega mahsulotlarni yetishtirish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hajmini aniqlash jarayonlarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni Jahon savdo tashkiloti bitimlariga muvofiqlashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni bilan quyidagilar belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarining konturlar yaxlitligi va sugʻorish tizimini buzmagan holda, ularni 3 gektardan 50 gektargacha boʻlgan oʻlchamlarda “E-auksion” savdo platformasida elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish;

elektron onlayn-auksion savdolarida yashash joyidan (yuridik manzilidan), tashkiliy-huquqiy shaklidan, boshqa yer uchastkasi bor yoki yoʻqligidan qatʼi nazar, barcha jismoniy va yuridik shaxslar (rezidentlar), shu jumladan, chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar ishtirok etishi;

“Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash institutining hududiy boʻlinmalari — yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdolariga chiqarish materiallarini tayyorlash ishlari boʻyicha, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti — tuproq tarkibi va sifati tahlili natijalarini aniqlash boʻyicha ijrochi etib belgilangani uchun elektron onlayn-auksion savdolaridan tushgan mablagʻlar taqsimoti.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

qishloq xoʻjaligini, xususan, yer munosabatlarini va ekin maydonlarini, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari hajmini aniqlash jarayonlarini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarni Jahon savdo tashkiloti bitimlariga muvofiqlashtirish;

elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish uchun yashash joyidan (yuridik manzilidan), tashkiliy-huquqiy shaklidan, boshqa yer uchastkasi bor yoki yoʻqligidan qatʼi nazar, Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan barcha jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar ishtirok etishi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va qishloq xoʻjaligi vaziri I.Yu. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-iyuldagi 469-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-avgustdagi 505-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlarini oqilona joylashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 4-bandning “g” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

b) 11-bandning birinchi xatboshisidagi “Qishloq xoʻjaligi vazirligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 19-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 24-noyabrdagi 709-son qarori bilan tasdiqlangan Boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer uchastkalarini qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun elektron onlayn-auksion savdo orqali ijaraga berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :

a) 3-bandning toʻqqizinchi — oʻn birinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ ijaraga beruvchi — tuman (shahar) hokimliklari yoki Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi;

ijrochi — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti va uning hududiy boʻlinmalari, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti;

ishtirokchi — elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etish uchun yashash joyidan (yuridik manzilidan), tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar, belgilangan tartibda ariza bergan, oʻn sakkiz yoshga toʻlgan, muomalaga layoqatli Oʻzbekiston Respublikasi rezidenti boʻlgan barcha jismoniy va yuridik shaxslar, shu jumladan, chet el investitsiyalari ishtirokidagi korxonalar”;

b) 8-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Ijrochi uch ish kuni ichida yer uchastkasi toʻgʻrisida “E-ijara” AT orqali yuklab olingan maʼlumotlarni joyiga chiqqan holda oʻrganadi va yer uchastkasining haqiqiy holatidan (loyihalashtirilayotgan yer uchastkasining holati, hududning ixtisoslashgani, suv bilan taʼminlanganlik darajasi hamda irrigatsiya va melioratsiya tizimining holati, ball-boniteti, shoʻrlanish darajasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) kelib chiqib, yer uchastkasining yer tuzish loyihasini ishlab chiqadi hamda yer uchastkasining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligi uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini koʻrib chiqadi”;

ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

uchinchi — beshinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;

v) 9-bandda :

“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) yer uchastkasining maydoni (gektarda), toifasi va normativ qiymati hamda yer turlari konturlar kesimida jadval shaklidagi maʼlumot”;

“d” kichik band “ball bonitirovkasi” soʻzlaridan keyin “hamda u” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

quyidagi mazmundagi “e” — “i” kichik bandlari bilan toʻldirilsin:

“e) tuproq tarkibi va sifati tahlili natijalari, oʻrganilgan vaqti;

j) almashlab ekish tavsiya etiladigan asosiy va takroriy ekin turlari;

z) suv bilan taʼminlash usullari, davlat tomonidan kafolatlanadigan yillik suv yetkazib berish limitlarining eng past va eng yuqori darajasi;

i) dala chetida (muhofaza zonasidan tashqari) 20 sotixdan koʻp boʻlmagan, lekin ijaraga berilgan kontur maydonining bir foizidan oshmagan qismida qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatuvchi obyektlarni (yengil konstruksiyali muzlatkichli omborxonalar, saralash, qadoqlash joylari, suvni tejaydigan texnologiyalar, dala shiyponi, texnika parki) joylashtirishni nazarda tutgan holda ishlab chiqilgan yer tuzish loyihasi (mavjud boʻlganida)”;

g) quyidagi mazmundagi 19 1 -band bilan toʻldirilsin:

“19 1 . Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni doirasida elektron onlayn-auksion savdolari orqali aniqlanadigan yer uchastkasiga ijara huquqini olish uchun toʻlovlar 15 ish kuni ichida toʻliq toʻlanishi shart, bunda:

boshlangʻich narx yer uchastkasi normativ qiymatining 50 foizi miqdorida belgilanadi;

sotilmagan lotlar har besh kun ichida lotning narxini 10 foizdan boshlangʻich narxning 20 foizigacha bosqichma-bosqich pasaytirgan holda takroriy auksionga chiqariladi”;

d) 27-band quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Bunda qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlarga ijara huquqini sotishdan tushgan mablagʻlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq xoʻjaligi ekin maydonlari unumdorligini oshirish, tarmoqqa investitsiyalar jalb qilish uchun qulay shart-sharoit yaratish boʻyicha navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 3-fevraldagi PF-18-son Farmoni doirasida taqsimlanadi”;

e) 1-ilovada :

“I. Qishloq xoʻjaligi maqsadlari uchun yer uchastkalarini elektron onlayn-auksion savdoga qoʻyish tartibi” boʻlimida:

“1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Ipakchilik va jun sanoatini rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“2-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ijaraga beruvchi nomiga davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan va boʻsh turgan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “E-ijara” AT orqali yuklab oladi hamda yer uchastkalarining ixtisoslashuvini va dehqon xoʻjaligini yuritish uchun yoki yuridik shaxslar uchun ajratilishini koʻrib chiqadi”;

“3-bosqich” pozitsiyasi chiqarib tashlansin;

“4-bosqich” pozitsiyasida:

“Subyektlar” ustuni “Oʻzdaverloyiha” davlat ilmiy-loyihalash instituti” soʻzlaridan keyin “Suv xoʻjaligi vazirligi, Tuproqshunoslik va agrokimyoviy tadqiqotlar instituti” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

“Tadbirlar” ustunida:

quyidagi mazmundagi 2 1 va 2 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“2 1 . Ijaraga beriladigan yer uchastkalari boʻyicha suv bilan taʼminlash usullari, yillik suv yetkazib berish limitlari haqidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.

2 2 . Ijaraga beriladigan yer uchastkalarining tuproq tarkibi va sifati tahlili natijalarini aniqlaydi”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 28-iyul,

469-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 29.07.2025-y., 09/25/469/0659-son)

lex.uz