UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 28-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 28 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАРКИБИ

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ташқи савдо операцияларини амалга ошириш борасида қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, божхона органлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўртасидаги низоларни тезкор кўриб чиқиш ва адолатли ҳал этишнинг самарали тизимини жорий этиш, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг иқтисодиёт тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ихтиёрий равишда нарх калькуляцияси ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда божхона органларига тақдим этиб бориш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагиларни назарда тугувчи Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Апелляция кенгашининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартиби.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилиши назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 470-сон қарорига ИЛОВА

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар, берувчи апелляция кенгашининг (кейинги ўринларда — Апелляция кенгаши) мақоми, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

3. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.

Апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролардан мустақил равишда қонунийлик, холислик, коллегиаллик ҳамда ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этади.

Апелляция кенгаши аъзоларининг фаолияти жамоатчиликка асосланади.

4. Апелляция кенгаши ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини мустақил аниқлаб, уларни бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқади, тадбиркорларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёни билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиб ҳал этади.

2-боб. Апелляция кенгашининг асосий вазифалари

5. Қуйидагилар Апелляция кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тадбиркорларнинг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиб бориш ва ҳал этиш чораларини кўриш;

тадбиркорларнинг мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш;

божхона божлари бўйича берилган имтиёзларни тўғри қўллаш ва товарларнинг божхона қийматини белгилаш, шунингдек, божхона соҳасидаги Ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан нарх калькуляцияси ҳақидаги маълумотларга асосан товарларнинг божхона қийматини белгилаш бўйича тавсиявий хулосалар бериш;

божхона божлари бўйича берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиш борасида тадбиркорлар ва божхона органлари ўртасида юзага келган низолар юзасидан божхона органларига тавсиявий хулосалар бериш;

божхона соҳаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар келиб чиқишининг олдини олиш бўйича божхона органларига услубий ёрдам кўрсатиш.

3-боб. Апелляция кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

6. Апелляция кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларидан Апелляция кенгаши ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича маълумотномалар, ахборот-таҳлилий материалларни белгиланган тартибда сўраш ва бепул олиш;

мурожаат этувчилар, шунингдек, бошқа манфаатдор шахслардан мурожаатни кўриб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча материаллар ва маълумотларни сўраб олиш;

ўз вазифаларини амалга ошириш, хусусан, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, иқтисодиёт тармоғи корхоналари, тижорат уюшмалари, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналардан мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш.

Апелляция кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

7. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:

қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низом талабларига қатъий риоя қилиш;

тадбиркорларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳамда уларнинг фаолиятига доир тижорат сири ҳисобланувчи маълумотларни ошкор этмаслик;

фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситишга, шахсий ҳаётига аралашувга йўл қўймаслик;

мурожаатни кўриб чиқиш юзасидан қабул қилинган хулосалар ҳаққонийлигини ва асосланганлигини таъминлаш;

давлат органи фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга амал қилиш;

давлат органи ва унинг мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасида амалга оширадиган фаолиятига аралашмаслик;

давлат органи ва унинг мансабдор шахслари фаолият кўрсатиши учун тўсқинлик қилмаслик;

мурожаатни кўриб чиқиш давомида олинган ахборотнинг, агар бундай ахборотни тарқатиш қонунчилик билан чекланган бўлса, сир сақланишига риоя қилиш.

Апелляция кенгашига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

4-боб. Апелляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тартиби

8. Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши ушбу Низомга иловада келтирилган таркибда фаолият олиб боради.

Апелляция кенгаши 15 кишидан кам бўлмаган тоқ сондаги (комиссия раиси, котиби ва аъзолари) таркибда тузилади.

Апелляция кенгаши таркиби тегишлигига кўра амалий тажрибага ва обрў-эътиборга эга божхона органлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, божхона соҳасида катта амалий тажриба ёки илмий салоҳиятга эга бўлган обрўли фуқаролар орасидан шакллантирилади.

Бунда давлат органининг марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳисобланмаган Апелляция кенгаши аъзолари жами Апелляция кенгаши аъзоларининг учдан икки қисмидан ошиб кетмаслиги лозим.

9. Куйидаги ҳолатларда Апелляция кенгашининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари унинг таркибидан чиқарилади:

Апелляция кенгаши таркибидан чиқиш тўғрисида ариза берилганда;

ташкилот билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинганда;

Апелляция кенгашининг мажлисларида мунтазам равишда иштирок этмаганда;

мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;

суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида муомалага лаёқатсиз, бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганда.

10. Қуйидаги ҳолларда Апелляция кенгаши аъзоси Кенгаш кун тартибига киритилган масалалар юзасидан мажлисда иштирок этиши мумкин эмас ва рад қилиниши лозим, агар у:

ишнинг натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислиги ва беғаразлигига шубҳа тугдирадиган бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса;

тараф ёки ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг қариндоши бўлса.

11. Апелляция кенгашининг раиси:

Апелляция кенгаши фаолиятини ва унинг регламентга риоя этишини ташкил этади;

Апелляция кенгашининг мажлисларини ўтказади ва уларда раислик қилади;

Апелляция кенгаши ваколатига тааллуқли масалаларни унинг кўриб чиқиши учун киритади;

давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан муносабатларда Апелляция кенгаши номидан иш кўради;

Апелляция кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Апелляция кенгаши номидан хулосаларни, мажлислар баённомаларини ва бошқа ҳужжатларни имзолайди;

Апелляция кенгаши мажлислари кун тартибини белгилайди, Апелляция кенгаши ва тарафларни чақиради;

Апелляция кенгаши томонидан қабул қилинган хулосаларнинг ижросини мониторинг қилади;

юкланган вазифаларнинг бажарилиши бўйича Апелляция кенгаши аъзолари ишини мувофиқлаштиради;

божхона органининг расмий веб-сайтида ва бошқа ресурсларда жойлаштириладиган Апелляция кенгашининг фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мазмуни бўйича таклифлар киритади ва уларни раҳбарият билан келишади;

Апелляция кенгаши фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа ҳаракатларни бажаради.

Апелляция кенгашининг раиси Апелляция кенгаши томонидан ишнинг ўз вақтида, тўғри ва виждонан бажарилишини ташкил этиш учун жавобгар бўлади.

12. Апелляция кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифаларини раис ўринбосари бажаради.

13. Апелляция кенгашининг котиби:

мурожаатларни қабул қилади ва рўйхатдан ўтказади;

Апелляция кенгашининг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, давлат органи ходимларидан зарур ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олади;

кун тартибига мувофиқ Апелляция кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкил этади;

Апелляция кенгаши мажлиси ўтказиладиган сана, жой ва таклиф этиладиган шахслар рўйхатини Апелляция кенгашининг раиси билан келишади;

Апелляция кенгашининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни Апелляция кенгаши мажлиси ўтказиладиган жой, сана ва вақт ҳақида хабардор қилади;

кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган материалларни Апелляция кенгаши аъзоларига тарқатади;

Апелляция кенгаши хулосаларининг божхона органи томонидан инобатга олиниши ёки рад этилиши ҳолати устидан мониторинг олиб боради ҳамда унинг натижаларини Апелляция кенгаши мажлисида кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритади;

Апелляция кенгаши мажлисининг хулосасини ва баённомасини расмийлаштиради ҳамда хулосанинг Апелляция кенгаши аъзолари ҳамда бошқа манфаатдор шахсларга жўнатилишини таъминлайди;

Апелляция кенгашининг фаолиятини услубий, ташкилий-ҳуқуқий ва ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш масалаларини ҳал қилади;

Апелляция кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ваколатларни амалга оширади.

14. Апелляция кенгашида жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёхуд ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилган ҳақидаги мурожаатлари мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида кўриб чиқилади.

Жисмоний ва юридик шахслар низоли масалани Апелляция кенгашида кўриб чиқиш учун ушбу божхона органига ёзма (электрон) тарзда мурожаат қилади.

Божхона органининг раҳбари (ёки унинг ўринбосарлари) томонидан мурожаат унинг муаллифини хабардор этган ҳолда, у келиб тушган кундан бошлаб бир кун ичида кўриб чиқиш учун Апелляция кенгашига юборади.

Божхона органига келиб тушган такрорий мурожаатларда Апелляция кенгаши ваколатига кирадиган масалалар келтирилган бўлса, божхона органи раҳбари мазкур мурожаатни кўриб чиқиш учун Апелляция кенгашига ўз ташаббусига кўра ҳам жўнатиши мумкин.

Божхона органига келиб тушган такрорий мурожаат кўриб чиқиш учун Апелляция кенгашига жўнатилган ҳолларда, бу ҳақида мурожаат этувчига дарҳол ёзма ёки электрон хабар юборилади.

15. Мурожаат Апелляция кенгашига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун мобайнида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.

Юзага келган низоли ҳолатни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чоралар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари Апелляция кенгашининг раиси томонидан, истисно тариқасида, кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақида мурожаат этувчига дарҳол ёзма ёки электрон хабар юборилади.

16. Апелляция кенгашининг аъзолари ўз мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишда ўз ваколатини бошқа шахсларга ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

Апелляция кенгашининг аъзолари:

ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун божхона органи томонидан ташкил этиладиган ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда иштирок этади;

Апелляция кенгаши иш режаларининг лойиҳаларини тайёрлайди, уларни Апелляция кенгашида кўриб чиқиш учун киритади ва тасдиқланган иш режалари бажарилишини таъминлайди;

Божхона органи фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга оширишда қатнашади;

Апелляция кенгашининг кун тартибига киритилган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Апелляция кенгашининг ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади ва натижалари бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлайди;

Апелляция кенгашига юкланган вазифаларга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

17. Апелляция кенгаши мажлиси кун тартибининг лойиҳаси котиб томонидан Апелляция кенгаши аъзоларининг таклифлари ва Апелляция кенгаши раисининг топшириғи асосида шакллантирилади.

18. Апелляция кенгашининг мажлисини унинг раиси бошқаради.

Апелляция кенгашининг мажлисида божхона органи раҳбари, унинг ўринбосарлари ва бошқа ходимлар иштирок этиши мумкин.

Апелляция кенгашининг мажлисларига бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳамда мурожаат этувчи ёки унинг вакили таклиф этилиши мумкин.

19. Апелляция кенгашининг мажлиси, агар унда Апелляция кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми (кворум) иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Мажлисни ўтказиш учун кворум шаклланмаган тақдирда, Апелляция кенгашининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.

20. Апелляция кенгашининг хулосаси мажлисда иштирок этаётган Апелляция кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда Апелляция кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

21. Апелляция кенгашининг мажлисида қабул қилинган қарор хулоса шаклида расмийлаштирилади. Апелляция кенгаши хулосаси мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.

Хулосага қўшилмаган Апелляция кенгаши аъзоси хулосани имзолаб, ўзининг алоҳида фикрини ёзма шаклда тақдим қилади. Алоҳида фикр иш материалларига қўшиб қўйилади.

22. Апелляция кенгашининг мажлис баённомаси котиб томонидан имзоланади ва мажлисга раислик қилувчи томонидан тасдиқланади.

23. Апелляция кенгашининг хулосаси уч кун муддатда божхона органи раҳбарига кўриб чиқиш ва бошқа манфаатдор тарафларга маълумот учун юборилади.

Апелляция кенгашининг хулосаси тавсиявий тусга эга бўлиб, хулосани қабул қилиб олган божхона органи раҳбари ёки унинг ўринбосари уни инобатга олиши ёки ёзма асослантирилган тарзда рад этиши мумкин. Бунда божхона органи раҳбари ёки унинг ўринбосари қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун муддатда Апелляция кенгаши ва тарафларни ёзма ёки электрон тарзда хабардор қилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

24. Апелляция кенгашининг фаолияти моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

25. Апелляция кенгашининг фаолияти мазкур Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эканлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси томонидан назорат қилинади.

26. Ушбу низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгашининг

Кенгаш раиси 1. А. Мавлонов — Божхона қўмитаси раиси Кенгаш раиси ўринбосари 2. Ғ. Насиров — Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Кенгаш аъзолари: 3. Э. Хакимов — Божхона қўмитаси Таргетлаш ва хавфларни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи 4. Ж. Исомуродов — Божхона қўмитаси Божхона аудити бошқармаси бошлиғи 5. О. Хасанов — Божхона қўмитаси Валюта назорати ва нотариф тартибга солиш бошқармаси бошлиғи 6. А. Муқимов — Божхона қўмитаси Божхона тўловлари бошқармаси бошлиғи 7. А. Фозилов — Божхона қўмитаси Юридик бошқарма бошлиғи 8. Ш. Ғафуров — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи савдо департаменти бўлим бошлиғи 9. А. Белова — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи савдо департаменти бўлим бошлиғи 10. Ж. Носиров — Савдо-саноат палатаси Қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси бошлиғи 11. А. Айрапетьянц — Божхона брокерлари уюшмаси раиси 12. М. Дониев — «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарма бошлиғи ўринбосари 13. Ж. Жамалов — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси ўринбосари 14. М. Джуманиязов — «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Кенгаш котиби 15. А. Садриддинов — Божхона қўмитаси Божхона тўловлари бошқармаси бўлим бошлиғи

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 28 июль,

470-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 09/25/470/0662-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TARKIBI

Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi apellyatsiya kengashi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida

Tadbirkorlik faoliyati subyektlari uchun tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirish borasida qulay shart-sharoitlar yaratish, ularning huquq va erkinliklari ishonchli himoya qilinishini taʼminlash, bojxona organlari hamda tadbirkorlik faoliyati subyektlari oʻrtasidagi nizolarni tezkor koʻrib chiqish va adolatli hal etishning samarali tizimini joriy etish, bojxona sohasidagi huquqbuzarliklarning oldini olish tizimini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining iqtisodiyot tarmoqlari va yirik ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan ixtiyoriy ravishda narx kalkulyatsiyasi haqidagi maʼlumotlarni har chorakda bojxona organlariga taqdim etib borish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Quyidagilarni nazarda tuguvchi Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi apellyatsiya kengashi (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Apellyatsiya kengashining asosiy vazifalari, huquq va majburiyatlari;

Apellyatsiya kengashi faoliyatini tashkil etish tartibi.

3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishi nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 28-iyuldagi 470-son qaroriga ILOVA

Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi apellyatsiya kengashi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining (keyingi oʻrinlarda — tadbirkorlik subyektlari) bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar, beruvchi apellyatsiya kengashining (keyingi oʻrinlarda — Apellyatsiya kengashi) maqomi, vazifalari, huquq va majburiyatlari, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Apellyatsiya kengashi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga va Vazirlar Mahkamasining qarorlariga, shuningdek, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.

3. Apellyatsiya kengashi oʻz faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi idoralararo kollegial organ hisoblanadi.

Apellyatsiya kengashi oʻz faoliyatini davlat organlari, boshqa tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolardan mustaqil ravishda qonuniylik, xolislik, kollegiallik hamda oshkoralik tamoyillari asosida tashkil etadi.

Apellyatsiya kengashi aʼzolarining faoliyati jamoatchilikka asoslanadi.

4. Apellyatsiya kengashi oʻz vakolatlari doirasida tadbirkorlik subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini mustaqil aniqlab, ularni bartaraf etish uchun tavsiyalar ishlab chiqadi, tadbirkorlarning bojxona nazorati va rasmiylashtiruvi jarayoni bilan bogʻliq murojaatlarini koʻrib chiqib hal etadi.

2-bob. Apellyatsiya kengashining asosiy vazifalari

5. Quyidagilar Apellyatsiya kengashining asosiy vazifalari hisoblanadi:

tadbirkorlarning bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganib borish va hal etish choralarini koʻrish;

tadbirkorlarning murojaatlarini oʻz vakolatlari doirasida koʻrib chiqish;

bojxona bojlari boʻyicha berilgan imtiyozlarni toʻgʻri qoʻllash va tovarlarning bojxona qiymatini belgilash, shuningdek, bojxona sohasidagi Huquqbuzarliklar kelib chiqishining oldini olish borasida bojxona organlariga uslubiy yordam koʻrsatish;

iqtisodiyot tarmoqlari va yirik ishlab chiqaruvchi korxonalar tomonidan narx kalkulyatsiyasi haqidagi maʼlumotlarga asosan tovarlarning bojxona qiymatini belgilash boʻyicha tavsiyaviy xulosalar berish;

bojxona bojlari boʻyicha berilgan imtiyozlardan samarali foydalanish borasida tadbirkorlar va bojxona organlari oʻrtasida yuzaga kelgan nizolar yuzasidan bojxona organlariga tavsiyaviy xulosalar berish;

bojxona sohasi bilan bogʻliq huquqbuzarliklar kelib chiqishining oldini olish boʻyicha bojxona organlariga uslubiy yordam koʻrsatish.

3-bob. Apellyatsiya kengashining huquq va majburiyatlari

6. Apellyatsiya kengashi quyidagi huquqlarga ega:

davlat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlaridan Apellyatsiya kengashi vakolatlariga taalluqli masalalar boʻyicha maʼlumotnomalar, axborot-tahliliy materiallarni belgilangan tartibda soʻrash va bepul olish;

murojaat etuvchilar, shuningdek, boshqa manfaatdor shaxslardan murojaatni koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha materiallar va maʼlumotlarni soʻrab olish;

oʻz vazifalarini amalga oshirish, xususan, murojaatlarni koʻrib chiqishda davlat organlari, ilmiy va taʼlim muassasalari, nodavlat notijorat tashkilotlari, iqtisodiyot tarmogʻi korxonalari, tijorat uyushmalari, yirik ishlab chiqaruvchi korxonalardan mutaxassislar va ekspertlarni jalb qilish.

Apellyatsiya kengashi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

7. Apellyatsiya kengashi oʻz faoliyatini amalga oshirishda quyidagilarga majbur:

qonunchilik hujjatlariga va mazkur Nizom talablariga qatʼiy rioya qilish;

tadbirkorlarning qonun bilan qoʻriqlanadigan huquq va manfaatlari buzilishiga yoʻl qoʻymaslik hamda ularning faoliyatiga doir tijorat siri hisoblanuvchi maʼlumotlarni oshkor etmaslik;

fuqarolarning shaʼni va qadr-qimmatini kamsitishga, shaxsiy hayotiga aralashuvga yoʻl qoʻymaslik;

murojaatni koʻrib chiqish yuzasidan qabul qilingan xulosalar haqqoniyligini va asoslanganligini taʼminlash;

davlat organi faoliyati bilan bogʻliq qonunchilik hujjatlarida belgilangan cheklovlarga amal qilish;

davlat organi va uning mansabdor shaxslarining oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradigan faoliyatiga aralashmaslik;

davlat organi va uning mansabdor shaxslari faoliyat koʻrsatishi uchun toʻsqinlik qilmaslik;

murojaatni koʻrib chiqish davomida olingan axborotning, agar bunday axborotni tarqatish qonunchilik bilan cheklangan boʻlsa, sir saqlanishiga rioya qilish.

Apellyatsiya kengashiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

4-bob. Apellyatsiya kengashi faoliyatini tashkil etish tartibi

8. Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi apellyatsiya kengashi ushbu Nizomga ilovada keltirilgan tarkibda faoliyat olib boradi.

Apellyatsiya kengashi 15 kishidan kam boʻlmagan toq sondagi (komissiya raisi, kotibi va aʼzolari) tarkibda tuziladi.

Apellyatsiya kengashi tarkibi tegishligiga koʻra amaliy tajribaga va obroʻ-eʼtiborga ega bojxona organlari hamda vazirlik va idoralarning markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari, shuningdek, bojxona sohasida katta amaliy tajriba yoki ilmiy salohiyatga ega boʻlgan obroʻli fuqarolar orasidan shakllantiriladi.

Bunda davlat organining markaziy apparati tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari hisoblanmagan Apellyatsiya kengashi aʼzolari jami Apellyatsiya kengashi aʼzolarining uchdan ikki qismidan oshib ketmasligi lozim.

9. Kuyidagi holatlarda Apellyatsiya kengashining raisi, rais oʻrinbosari, kotibi va aʼzolari uning tarkibidan chiqariladi:

Apellyatsiya kengashi tarkibidan chiqish toʻgʻrisida ariza berilganda;

tashkilot bilan tuzilgan mehnat shartnomalari bekor qilinganda;

Apellyatsiya kengashining majlislarida muntazam ravishda ishtirok etmaganda;

mazkur Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan majburiyatlarni bajarmaganda;

sudning qonuniy kuchga kirgan hal qiluv qarori asosida muomalaga layoqatsiz, bedarak yoʻqolgan yoki vafot etgan deb topilganda.

10. Quyidagi hollarda Apellyatsiya kengashi aʼzosi Kengash kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan majlisda ishtirok etishi mumkin emas va rad qilinishi lozim, agar u:

ishning natijasidan shaxsan, bevosita yoki bilvosita manfaatdor boʻlsa yoxud uning xolisligi va begʻarazligiga shubha tugdiradigan boshqa holatlar mavjud boʻlsa;

taraf yoki ishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning qarindoshi boʻlsa.

11. Apellyatsiya kengashining raisi:

Apellyatsiya kengashi faoliyatini va uning reglamentga rioya etishini tashkil etadi;

Apellyatsiya kengashining majlislarini oʻtkazadi va ularda raislik qiladi;

Apellyatsiya kengashi vakolatiga taalluqli masalalarni uning koʻrib chiqishi uchun kiritadi;

davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari va xalqaro tashkilotlar bilan munosabatlarda Apellyatsiya kengashi nomidan ish koʻradi;

Apellyatsiya kengashi aʼzolari oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;

Apellyatsiya kengashi nomidan xulosalarni, majlislar bayonnomalarini va boshqa hujjatlarni imzolaydi;

Apellyatsiya kengashi majlislari kun tartibini belgilaydi, Apellyatsiya kengashi va taraflarni chaqiradi;

Apellyatsiya kengashi tomonidan qabul qilingan xulosalarning ijrosini monitoring qiladi;

yuklangan vazifalarning bajarilishi boʻyicha Apellyatsiya kengashi aʼzolari ishini muvofiqlashtiradi;

bojxona organining rasmiy veb-saytida va boshqa resurslarda joylashtiriladigan Apellyatsiya kengashining faoliyati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar mazmuni boʻyicha takliflar kiritadi va ularni rahbariyat bilan kelishadi;

Apellyatsiya kengashi faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan boshqa harakatlarni bajaradi.

Apellyatsiya kengashining raisi Apellyatsiya kengashi tomonidan ishning oʻz vaqtida, toʻgʻri va vijdonan bajarilishini tashkil etish uchun javobgar boʻladi.

12. Apellyatsiya kengashining raisi boʻlmagan taqdirda, uning vazifalarini rais oʻrinbosari bajaradi.

13. Apellyatsiya kengashining kotibi:

murojaatlarni qabul qiladi va roʻyxatdan oʻtkazadi;

Apellyatsiya kengashining navbatdagi majlisiga barcha zarur materiallar oʻz vaqtida tayyorlanishini taʼminlaydi, davlat organi xodimlaridan zarur hujjatlar va maʼlumotlarni soʻrab oladi;

kun tartibiga muvofiq Apellyatsiya kengashi majlislari oʻtkazilishini tashkil etadi;

Apellyatsiya kengashi majlisi oʻtkaziladigan sana, joy va taklif etiladigan shaxslar roʻyxatini Apellyatsiya kengashining raisi bilan kelishadi;

Apellyatsiya kengashining aʼzolarini va taklif etilgan shaxslarni Apellyatsiya kengashi majlisi oʻtkaziladigan joy, sana va vaqt haqida xabardor qiladi;

kun tartibidagi masalalarni koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan materiallarni Apellyatsiya kengashi aʼzolariga tarqatadi;

Apellyatsiya kengashi xulosalarining bojxona organi tomonidan inobatga olinishi yoki rad etilishi holati ustidan monitoring olib boradi hamda uning natijalarini Apellyatsiya kengashi majlisida koʻrib chiqish boʻyicha takliflar kiritadi;

Apellyatsiya kengashi majlisining xulosasini va bayonnomasini rasmiylashtiradi hamda xulosaning Apellyatsiya kengashi aʼzolari hamda boshqa manfaatdor shaxslarga joʻnatilishini taʼminlaydi;

Apellyatsiya kengashining faoliyatini uslubiy, tashkiliy-huquqiy va tashkiliy-texnik jihatdan taʼminlash masalalarini hal qiladi;

Apellyatsiya kengashining samarali ishlashini taʼminlash boʻyicha boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

14. Apellyatsiya kengashida jismoniy va yuridik shaxslarning davlat organlari yoki mansabdor shaxslarning gʻayriqonuniy xatti-harakatlari (qarorlari) yoxud harakatsizligi natijasida oʻz huquqlari hamda qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlari buzilgan haqidagi murojaatlari mazkur Nizomda belgilangan tartib asosida koʻrib chiqiladi.

Jismoniy va yuridik shaxslar nizoli masalani Apellyatsiya kengashida koʻrib chiqish uchun ushbu bojxona organiga yozma (elektron) tarzda murojaat qiladi.

Bojxona organining rahbari (yoki uning oʻrinbosarlari) tomonidan murojaat uning muallifini xabardor etgan holda, u kelib tushgan kundan boshlab bir kun ichida koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya kengashiga yuboradi.

Bojxona organiga kelib tushgan takroriy murojaatlarda Apellyatsiya kengashi vakolatiga kiradigan masalalar keltirilgan boʻlsa, bojxona organi rahbari mazkur murojaatni koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya kengashiga oʻz tashabbusiga koʻra ham joʻnatishi mumkin.

Bojxona organiga kelib tushgan takroriy murojaat koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya kengashiga joʻnatilgan hollarda, bu haqida murojaat etuvchiga darhol yozma yoki elektron xabar yuboriladi.

15. Murojaat Apellyatsiya kengashiga kelib tushgan kundan eʼtiboran oʻn besh kun mobaynida, qoʻshimcha oʻrganish va (yoki) tekshirish, qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa bir oygacha boʻlgan muddatda koʻrib chiqiladi.

Yuzaga kelgan nizoli holatni koʻrib chiqish uchun tekshirish oʻtkazish, qoʻshimcha materiallarni soʻrab olish yoxud boshqa choralar koʻrish zarur boʻlgan hollarda, ularni koʻrib chiqish muddatlari Apellyatsiya kengashining raisi tomonidan, istisno tariqasida, koʻpi bilan bir oyga uzaytirilishi mumkin, bu haqida murojaat etuvchiga darhol yozma yoki elektron xabar yuboriladi.

16. Apellyatsiya kengashining aʼzolari oʻz majlislarida koʻrib chiqiladigan masalalarni muhokama qilish va hal qilishda oʻz vakolatini boshqa shaxslarga oʻtkazish huquqiga ega emas.

Apellyatsiya kengashining aʼzolari:

oʻz zimmasiga yuklangan vazifalarni bajarish uchun bojxona organi tomonidan tashkil etiladigan hayʼat majlislarida va boshqa ommaviy tadbirlarda ishtirok etadi;

Apellyatsiya kengashi ish rejalarining loyihalarini tayyorlaydi, ularni Apellyatsiya kengashida koʻrib chiqish uchun kiritadi va tasdiqlangan ish rejalari bajarilishini taʼminlaydi;

Bojxona organi faoliyatining samaradorligini oshirish boʻyicha takliflar va tavsiyalarni ishlab chiqishda hamda amalga oshirishda qatnashadi;

Apellyatsiya kengashining kun tartibiga kiritilgan masalalar yuzasidan tahliliy materiallar tayyorlaydi;

Apellyatsiya kengashining vakolatiga kiradigan masalalar bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqadi va natijalari boʻyicha tegishli hujjatlarni tayyorlaydi;

Apellyatsiya kengashiga yuklangan vazifalarga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi.

17. Apellyatsiya kengashi majlisi kun tartibining loyihasi kotib tomonidan Apellyatsiya kengashi aʼzolarining takliflari va Apellyatsiya kengashi raisining topshirigʻi asosida shakllantiriladi.

18. Apellyatsiya kengashining majlisini uning raisi boshqaradi.

Apellyatsiya kengashining majlisida bojxona organi rahbari, uning oʻrinbosarlari va boshqa xodimlar ishtirok etishi mumkin.

Apellyatsiya kengashining majlislariga boshqa davlat organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlarining vakillari hamda murojaat etuvchi yoki uning vakili taklif etilishi mumkin.

19. Apellyatsiya kengashining majlisi, agar unda Apellyatsiya kengashi aʼzolarining kamida uchdan ikki qismi (kvorum) ishtirok etgan taqdirda vakolatli hisoblanadi.

Majlisni oʻtkazish uchun kvorum shakllanmagan taqdirda, Apellyatsiya kengashining yangi majlisi oʻtkaziladigan sana eʼlon qilinadi.

20. Apellyatsiya kengashining xulosasi majlisda ishtirok etayotgan Apellyatsiya kengashi aʼzolarining oddiy koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan hollarda Apellyatsiya kengashi raisining ovozi hal qiluvchi ovoz hisoblanadi.

21. Apellyatsiya kengashining majlisida qabul qilingan qaror xulosa shaklida rasmiylashtiriladi. Apellyatsiya kengashi xulosasi majlisda ishtirok etgan barcha aʼzolar tomonidan imzolanadi.

Xulosaga qoʻshilmagan Apellyatsiya kengashi aʼzosi xulosani imzolab, oʻzining alohida fikrini yozma shaklda taqdim qiladi. Alohida fikr ish materiallariga qoʻshib qoʻyiladi.

22. Apellyatsiya kengashining majlis bayonnomasi kotib tomonidan imzolanadi va majlisga raislik qiluvchi tomonidan tasdiqlanadi.

23. Apellyatsiya kengashining xulosasi uch kun muddatda bojxona organi rahbariga koʻrib chiqish va boshqa manfaatdor taraflarga maʼlumot uchun yuboriladi.

Apellyatsiya kengashining xulosasi tavsiyaviy tusga ega boʻlib, xulosani qabul qilib olgan bojxona organi rahbari yoki uning oʻrinbosari uni inobatga olishi yoki yozma asoslantirilgan tarzda rad etishi mumkin. Bunda bojxona organi rahbari yoki uning oʻrinbosari qabul qilingan qaror toʻgʻrisida uch kun muddatda Apellyatsiya kengashi va taraflarni yozma yoki elektron tarzda xabardor qiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

24. Apellyatsiya kengashining faoliyati moddiy-texnik jihatdan taʼminlash Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasining budjetdan tashqari mablagʻlari, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladi.

25. Apellyatsiya kengashining faoliyati mazkur Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq ekanligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi raisi tomonidan nazorat qilinadi.

26. Ushbu nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha apellyatsiya kengashi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Tadbirkorlik faoliyati subyektlarining bojxona sohasidagi muammolarini oʻrganish va hal etish boʻyicha tavsiyalar beruvchi apellyatsiya kengashining

Kengash raisi 1. A. Mavlonov — Bojxona qoʻmitasi raisi Kengash raisi oʻrinbosari 2. Gʻ. Nasirov — Bojxona qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari Kengash aʼzolari: 3. E. Xakimov — Bojxona qoʻmitasi Targetlash va xavflarni monitoring qilish boshqarmasi boshligʻi 4. J. Isomurodov — Bojxona qoʻmitasi Bojxona auditi boshqarmasi boshligʻi 5. O. Xasanov — Bojxona qoʻmitasi Valyuta nazorati va notarif tartibga solish boshqarmasi boshligʻi 6. A. Muqimov — Bojxona qoʻmitasi Bojxona toʻlovlari boshqarmasi boshligʻi 7. A. Fozilov — Bojxona qoʻmitasi Yuridik boshqarma boshligʻi 8. Sh. Gʻafurov — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tashqi savdo departamenti boʻlim boshligʻi 9. A. Belova — Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi Tashqi savdo departamenti boʻlim boshligʻi 10. J. Nosirov — Savdo-sanoat palatasi Qonunchilik hujjatlarini tartibga solish taʼsirini baholash boshqarmasi boshligʻi 11. A. Ayrapetyans — Bojxona brokerlari uyushmasi raisi 12. M. Doniyev — “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi boshqarma boshligʻi oʻrinbosari 13. J. Jamalov — “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi raisi oʻrinbosari 14. M. Djumaniyazov — “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi raisining birinchi oʻrinbosari Kengash kotibi 15. A. Sadriddinov — Bojxona qoʻmitasi Bojxona toʻlovlari boshqarmasi boʻlim boshligʻi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 28-iyul,

470-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.07.2025-y., 09/25/470/0662-son)

lex.uz