UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 29-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 29 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

РЎЙХАТИ

СХЕМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сон қарорига мувофиқ педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун дам олиш масканлари фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 июндаги ПҚ-231-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ва мутахассис кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун дам олиш масканлари фаолиятини ташкил этиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

дам олиш масканларида дам олувчи илғор педагоглар ва иқтидорли ўқувчилар сонини шакллантириш ҳамда ушбу масканларга уларни қабул қилиш;

йўлланмалар бериш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

илғор педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мезонларини белгилаш;

иқтидорли ўқувчиларни дам олиш масканларига келиш ва кетишларини ташкил қилиш тартибини белгилаш.

3. Белгилансинки, дам олиш масканларини сақлаш харажатлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизими ходимлари ва фуқароларга пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик шаклида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ой муддатда:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларининг намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиб, тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 июлдаги 474-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар учун дам олиш масканларига (кейинги ўринларда — масканлар) дам олувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

асосий дам олувчилар — масканларда комиссиялар томонидан бериладиган йўлланмалар асосида дам оладиган Вазирлик тизими ходимлари, илғор педагоглар ҳамда давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг 7 — 14 ёшдаги иқтидорли ўқувчилари;

Вазирлик тизими ходимлари — Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги, Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари раҳбар ва ходимлари;

дам олиш хизматлар и (кейинги ўринларда — хизматлар) — дам олиш масканида вақтинча яшаш учун жой бериш (жойлаштириш), овқатлантириш, маданий-кўнгилочар, саёҳат, спорт тадбирларини ташкил этиш, соғломлаштириш, даволаш-профилактика хизматлари мажмуи;

дам олувчилар — асосий дам олувчилар ва масканга дам олиш учун келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари;

йўлланма — асосий дам олувчиларга масканларда бепул дам олиши учун бериладиган ҳужжат;

комиссиялар — илғор педагоглар ва иқтидорли ўқувчиларни саралаш орқали асосий дам олувчиларни белгиловчи ва уларга йўлланмалар бериш бўйича доимий фаолият олиб борувчи тузилма;

пулли хизматлар — масканни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш, бюджетдан ташқари маблағ топиш мақсадида дам олувчиларга кўрсатиладиган хизматлар.

3. Масканларга йўлланмалар йил давомида берилиб, у ерда дам олиш 12 кунлик кун тартиби асосида Вазирлик тизими ходимлари ҳамда илғор педагоглар учун ҳар йили сентябрь — май ойларида, иқтидорли ўқувчилар учун ҳар йили июнь — август ойларида амалга оширилади.

4. Вазирлик тизими ходимлари, илғор педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчиларнинг дам олиши ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ Вазирлик тизимидаги дам олиш масканларида ташкил этилади.

5. Асосий дам олувчилар сонини шакллантириш ва йўлланмалар бериш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Масканларнинг мақсади ва асосий вазифалари

6. Масканларнинг мақсади Вазирлик тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг дам олиши учун шароитлар яратиш ҳисобланади.

7. Қуйидагилар масканларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

дам олувчиларни жойлаштириш, саёҳатлар уюштириш ҳамда маънавий-маърифий, кўнгилочар, соғломлаштириш, спорт, ўқув ва илмий-тадқиқот йўналишларда турли хил тадбирлар ташкил этиш;

иқтидорли ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва қизиқишларига мувофиқ фан предметлари, туризм, спорт, техника, китобхонлик, маданият ва санъат йўналишларида қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг фойдали дам олишини ташкил этиш;

иқтидорли ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорларини намоён қилиш ва ўз устида ишлаш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиб бериш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

3-боб. Масканларда асосий дам олувчилар сонини шакллантириш ҳамда масканларга уларни қабул қилиш

8. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сонини шакллантириш мақсадида ҳар йили сентябрь ойида асосланган таклифларини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига киритади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сони тўғрисидаги таклифларини ўрганган ҳолда, ҳар йили октябрь ойида Вазирликка тақдим этади.

10. Масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сонини белгилаш мақсадида Вазирлик ҳар йили ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган таклифларни ўрганган ҳолда, келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

Келишилган таклифлар асосида масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сони Вазирлик томонидан ҳар йили декабрь ойида шакллантирилади ҳамда буйруқ асосида тасдиқланади.

Унда Вазирлик тизими ходимлари, илғор педагоглар ва иқтидорли ўқувчилар кесимида асосий дам олувчилар сони масканларнинг дам олиш, соғломлаштиришни ташкил этиш тажрибаси, инфратузилма объектларининг мавжудлиги, қуввати, ҳолати ҳамда маскан жойлашган ҳудуднинг географик шароитига кўра белгиланади.

11. Асосий дам олувчилар сонини белгилашда дам олувчиларнинг таътиллар, шунингдек, дам олиш, қўшимча дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинади.

12. Масканда дам олувчилар паспорт (ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар) ҳамда йўлланмани тақдим этганидан сўнг рўйхатга олинади ва жойлаштирилади.

13. Масканга дам олувчилар йўлланмада кўрсатилган саналарда жойлаштирилади.

4-боб. Комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш тартиби

14. Вазирлик томонидан ҳар бир ҳудудда масканларга Вазирлик тизими ходимларини, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларни саралаш учун комиссиялар фаолияти ташкил этилади.

Бунда комиссия аъзолигига Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий «Баркамол авлод» болалар мактаби директорлари, касаба уюшмалари раислари, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари, ота-оналар аъзо сифатида киритилади.

15. Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигида 7 нафар аъзодан иборат таркибда ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳлар) тузилади.

16. Ишчи гуруҳлар саралаш мезонларига жавоб берадиган иқтидорли ўқувчилар ҳужжатларини ҳар йили 1 мартга қадар, Вазирлик тизими ходимлари ҳамда педагог кадрлар ҳужжатларини ҳар йили 1 августга қадар комиссияларга ўрганиш учун тақдим этади.

17. Комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилган ҳужжатлар бўйича иқтидорли ўқувчиларга ҳар йили 25 майга қадар, Вазирлик тизими ходимлари ҳамда педагог кадрлар учун ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойнинг 5-санасида йўлланмалар бериб борилади.

18. Йўлланмалар саралаш мезонлари асосида тақсимланади. Тақсимлаш жараёнида белгиланган мезонлар бўйича энг юқори натижаларга эришган Вазирлик тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларга кетма-кетлик асосида масканларга йўлланмалар берилади.

Жорий йил учун шакллантирилган асосий дам олувчилар сонидан йўлланмалар сони ортиқ бўлганда, комиссиялар мезонлар асосидаги натижалар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда, келгуси йилда дастлаб аввалги йилда дам олишга бормаган йўлланмалар эгаларини масканларда дам олишга йўналтирадилар.

19. Бир маротаба йўлланма тақдим этилган Вазирлик тизими ходимларига, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчиларга кейинги асосий дам олувчилар сифатида масканларга йўлланмалар мезонлар асосидаги талаблар бўйича янгиланган кўрсаткичларга эришганда белгиланган тартибда комиссиялар томонидан берилади.

20. Вазирлик томонидан комиссияларнинг иш фаолияти мувофиқлаштирилади ҳамда улар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлар йилнинг ҳар чорагида эшитилади.

21. Йўлланма берилган Вазирлик тизими ходимлари, жумладан, педагог кадрлар ҳамда иқтидорли ўқувчилар ҳақидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

5-боб. Масканларга асосий дам олувчи иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мезонлари

22. Комиссиялар томонидан масканларга 7 — 14 ёшли иқтидорли ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

асосий олимпиаданинг учинчи ва тўртинчи босқичларида фанлар кесимида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;

минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари;

нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган ўқувчилар;

халқаро танлов, фестиваль ва мусобақа ғолиблари;

республика даражасидаги ташкилотлар томонидан ташкил этилган турли кўрик-танловлар ва мусобақаларнинг республика босқичи ғолиблари.

23. Иқтидорли ўқувчиларни ёзги таътил даврида масканларда соғломлаштириш ва дам олишини мазмунли ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 февралдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш концепцияси асосида ташкил этилади.

6-боб. Иқтидорли ўқувчиларни масканларга келиш ва кетишларини ташкил қилиш

24. Иқтидорли ўқувчиларнинг масканга келиш ва кетишларини ташкил қилиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан икки нафардан масъул ходим (кузатувчи) тайинланади.

25. Масъул ходимлар (кузатувчилар) олий педагогик маълумотга ҳамда бирламчи шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал қила оладиган ходимлар орасидан танлаб олинади.

26. Масъул ходимлар (кузатувчилар) иқтидорли ўқувчиларни масканга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга олиб бориши лозим:

тегишли ҳудуддан масканга қабул қилинадиган иқтидорли ўқувчилар рўйхати;

ҳар бир ўқувчи учун масканга кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл);

комиссиялар томонидан асосий дам олувчилар учун берилган йўлланмалар.

27. Иқтидорли ўқувчиларни масканга қабул қилиб олиш ва уларни кузатишни ташкил қилиш учун маскан директори, директор ўринбосари, тиббиёт ходими ва икки нафар педагог ходимдан иборат таркибда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари бошлиғининг буйруғи билан Масканнинг қабул ва кузатув комиссияси тузилади.

28. Масканнинг қабул ва кузатув комиссияси иқтидорли ўқувчиларни ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилади. Бунда масъул ходимлар (кузатувчилар) томонидан тақдим этилган тегишли ҳудуддан масканга қабул қилинадиган иқтидорли ўқувчилар рўйхати ва йўлланмаларнинг комиссияларнинг қарорига мувофиқлиги текширилади.

29. Масканга қабул қилиш вақтида ҳар бир иқтидорли ўқувчи тиббий текширувдан ўтказилади ҳамда уларнинг ҳар бири учун тиббий карта (026/х шакл) очилади ва дам олиш даврида юритилади.

7-боб. Масканларга асосий дам олувчи Вазирлик тизими ходимлари ҳамда илғор педагогларни саралаб олиш мезонлари

30. Комиссиялар томонидан дам олиш масканига асосий дам олувчи Вазирлик тизими ходимлари ҳамда илғор педагоглар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

а) Вазирлик тизими ходимлари:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлашда иштирок этган ходимлар;

тизимда фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ходимлар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори);

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлашда иштирок этган ходимлар;

б) илғор педагоглар:

халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

хорижий тил ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Вазирлик томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);

асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

республика босқичидаги кўрик-танловларда фахрли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

олий ва биринчи малака тоифасига эга бошланғич синф ўқитувчилари, мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари;

асосий олимпиадаларнинг вилоят босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар.

8-боб. Масканларни молиялаштириш ҳамда пулли хизматлар кўрсатиш

31. Масканларни сақлаш харажатлари ўзини ўзи молиялаштириш тартибида Вазирлик тизими ходимлари ва фуқароларга пулли хизмат кўрсатиш асосида тушадиган маблағлар ҳисобидан ҳамда давлат-хусусий шериклик шаклида хусусий секторни жалб қилган ҳолда амалга оширилади.

32. Масканлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида вақтинча яшаш учун жой бериш (жойлаштириш), овқатлантириш, маданий-кўнгилочар, саёҳат, спорт тадбирларини ташкил этиш, соғломлаштириш, даволаш-профилактика хизматларини пулли асосда кўрсатиши мумкин.

33. Жой (хона) ва бошқа хизматлар нархи, улар нархига кирадиган ишлар ёки хизматлар рўйхати, шунингдек, тўловни амалга ошириш шакли ва тартиби дам олиш масканлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади.

34. Масканларда дам олувчиларга хизматларни кўрсатиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.

9-боб. Дам олиш жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

35. Масканга келган дам олувчилар ҳамда маскан ходимлари дам олиш жараёни иштирокчилари ҳисобланади.

36. Дам олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

масканнинг Устави, ички тартиб, одоб-ахлоқ, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, таомнома билан танишиш;

масканнинг дам олиш хизматларидан фойдаланиш, сифатли дам олиш хизматларини кўрсатишни талаб қилиш;

масканнинг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш;

маскандаги шароит, овқатланиш, соғломлаштириш, тиббий хизмат ва ўқув жараёни масалаларида юзага келган муаммолар ҳамда инфратузилмани яхшилаш бўйича маскан раҳбариятига мурожаат қилиш (таклиф киритиш);

ўз хоҳишига кўра муддатидан олдин масканда дам олишни тугатиш.

Дам олувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

37. Дам олувчилар:

масканнинг Устави, ички тартиб, одоб-ахлоқ, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этиши;

маскан жамоаси шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;

табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши;

масканнинг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт.

Дам олувчиларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

10-боб. Якунловчи қоида

38. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканлари

Т/р Дам олиш маскани номи Жойлашган ҳудуди Қуввати Фаолият тури 1. «Лочин» Жиззах вилояти Зомин тумани 100 Стационар 2. «Гагарин» Қашқадарё вилояти Қамаши тумани 100 Стационар 3. «Қалдирғоч» Самарқанд вилояти Жомбой тумани 100 Стационар 4. «Хумор» Самарқанд вилояти Нарпай тумани 90 Стационар 5. «Республика дам олиш маскани» Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 250 Стационар 6. «Қўқон нафосат» Фарғона вилояти Қўқон шаҳри 100 Стационар

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги дам олиш масканларига дам олувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Асосий дам олувчилар сонини шакллантириш ва йўлланмалар бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари Масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сонини шакллантириш мақсадида таклифларини тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига киритади. Ҳар йили сентябрь ойида 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сони тўғрисидаги таклифларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади. Ҳар йили октябрь ойида 3-босқич Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Вазирлик) Масканларда келгуси йил учун асосий дам олувчилар сонини шакллантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тақдим этилган таклифларни ўрганган ҳолда келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади. Ҳар йили ноябрь ойида 4-босқич Вазирлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда масканларнинг келгуси йил учун асосий дам олувчилар сонини келишади ҳамда тегишли буйруқ чиқаради. Ҳар йили декабрь ойида 5-босқич Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари бошлиқлари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар 1. Саралаш мезонлари талабларига жавоб берадиган иқтидорли ўқувчиларнинг ҳужжатларини саралаш учун комиссияларга (комиссиялар) тақдим этади. Ҳар йили 1 мартгача 2. Саралаш мезонларига жавоб берадиган Вазирлик тизими ходимлари ҳамда педагог кадрлар ҳужжатларини комиссияларга ўрганиш учун тақдим этади. Ҳар йили 1 августгача 6-босқич Комиссиялар 1. Мезонлар талабларига жавоб берадиган иқтидорли ўқувчиларга уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, йўлланмалар беради. Ҳар йили 25 майгача 2. Мезонлар талабларига жавоб берадиган Вазирлик тизими ходимлари ҳамда педагог кадрларга уларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, йўлланмалар беради. Ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойнинг 5-санасида

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 29 июль,

474-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.07.2025 й., 09/25/474/0667-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

ROʻYXATI

SXEMASI

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlariga dam oluvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 21-iyundagi PQ-231-son qaroriga muvofiq pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilar uchun dam olish maskanlari faoliyatini tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 21-iyundagi PQ-231-son qarori bilan tasdiqlangan Maktabgacha va maktab taʼlimi tashkilotlari rahbar, pedagog va mutaxassis kadrlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimi xodimlari, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilar uchun dam olish maskanlari faoliyatini tashkil etish belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlariga dam oluvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

dam olish maskanlarida dam oluvchi ilgʻor pedagoglar va iqtidorli oʻquvchilar sonini shakllantirish hamda ushbu maskanlarga ularni qabul qilish;

yoʻllanmalar berish boʻyicha komissiyalar faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirish;

ilgʻor pedagoglar hamda iqtidorli oʻquvchilarni saralab olish mezonlarini belgilash;

iqtidorli oʻquvchilarni dam olish maskanlariga kelish va ketishlarini tashkil qilish tartibini belgilash.

3. Belgilansinki, dam olish maskanlarini saqlash xarajatlari oʻzini oʻzi moliyalashtirish tartibida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimi xodimlari va fuqarolarga pulli xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan hamda davlat-xususiy sheriklik shaklida xususiy sektorni jalb qilgan holda amalga oshiriladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi ikki oy muddatda:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan birgalikda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlarining namunaviy shtatlar jadvalini ishlab chiqib, tasdiqlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri oʻrinbosari — Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 29-iyuldagi 474-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlariga dam oluvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tizimi xodimlari, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilar uchun dam olish maskanlariga (keyingi oʻrinlarda — maskanlar) dam oluvchilarni qabul qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

asosiy dam oluvchilar — maskanlarda komissiyalar tomonidan beriladigan yoʻllanmalar asosida dam oladigan Vazirlik tizimi xodimlari, ilgʻor pedagoglar hamda davlat umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlarining 7 — 14 yoshdagi iqtidorli oʻquvchilari;

Vazirlik tizimi xodimlari — Vazirlikning markaziy apparati xodimlari, Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi, Vazirlik tizimidagi respublika tashkilotlari va muassasalari rahbar va xodimlari;

dam olish xizmatlar i (keyingi oʻrinlarda — xizmatlar) — dam olish maskanida vaqtincha yashash uchun joy berish (joylashtirish), ovqatlantirish, madaniy-koʻngilochar, sayohat, sport tadbirlarini tashkil etish, sogʻlomlashtirish, davolash-profilaktika xizmatlari majmui;

dam oluvchilar — asosiy dam oluvchilar va maskanga dam olish uchun kelgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari;

yoʻllanma — asosiy dam oluvchilarga maskanlarda bepul dam olishi uchun beriladigan hujjat;

komissiyalar — ilgʻor pedagoglar va iqtidorli oʻquvchilarni saralash orqali asosiy dam oluvchilarni belgilovchi va ularga yoʻllanmalar berish boʻyicha doimiy faoliyat olib boruvchi tuzilma;

pulli xizmatlar — maskanni moddiy-texnik jihatdan mustahkamlash, budjetdan tashqari mablagʻ topish maqsadida dam oluvchilarga koʻrsatiladigan xizmatlar.

3. Maskanlarga yoʻllanmalar yil davomida berilib, u yerda dam olish 12 kunlik kun tartibi asosida Vazirlik tizimi xodimlari hamda ilgʻor pedagoglar uchun har yili sentabr — may oylarida, iqtidorli oʻquvchilar uchun har yili iyun — avgust oylarida amalga oshiriladi.

4. Vazirlik tizimi xodimlari, ilgʻor pedagoglar hamda iqtidorli oʻquvchilarning dam olishi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq Vazirlik tizimidagi dam olish maskanlarida tashkil etiladi.

5. Asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish va yoʻllanmalar berish ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

2-bob. Maskanlarning maqsadi va asosiy vazifalari

6. Maskanlarning maqsadi Vazirlik tizimi xodimlari, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularning dam olishi uchun sharoitlar yaratish hisoblanadi.

7. Quyidagilar maskanlarning asosiy vazifalari hisoblanadi:

dam oluvchilarni joylashtirish, sayohatlar uyushtirish hamda maʼnaviy-maʼrifiy, koʻngilochar, sogʻlomlashtirish, sport, oʻquv va ilmiy-tadqiqot yoʻnalishlarda turli xil tadbirlar tashkil etish;

iqtidorli oʻquvchilarning ehtiyojlari va qiziqishlariga muvofiq fan predmetlari, turizm, sport, texnika, kitobxonlik, madaniyat va sanʼat yoʻnalishlarida qobiliyatlarini rivojlantirish, ularning foydali dam olishini tashkil etish;

iqtidorli oʻquvchilarning oʻziga xos xususiyatlarini rivojlantirish, qoʻllab-quvvatlash, oʻz iqtidorlarini namoyon qilish va oʻz ustida ishlash uchun qoʻshimcha shart-sharoitlar yaratib berish boʻyicha tegishli tashkilotlar bilan hamkorlik qilish.

3-bob. Maskanlarda asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish hamda maskanlarga ularni qabul qilish

8. Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish maqsadida har yili sentabr oyida asoslangan takliflarini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga kiritadi.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tomonidan taqdim etilgan maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar soni toʻgʻrisidagi takliflarini oʻrgangan holda, har yili oktabr oyida Vazirlikka taqdim etadi.

10. Maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar sonini belgilash maqsadida Vazirlik har yili noyabr oyida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan takliflarni oʻrgangan holda, kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi.

Kelishilgan takliflar asosida maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar soni Vazirlik tomonidan har yili dekabr oyida shakllantiriladi hamda buyruq asosida tasdiqlanadi.

Unda Vazirlik tizimi xodimlari, ilgʻor pedagoglar va iqtidorli oʻquvchilar kesimida asosiy dam oluvchilar soni maskanlarning dam olish, sogʻlomlashtirishni tashkil etish tajribasi, infratuzilma obyektlarining mavjudligi, quvvati, holati hamda maskan joylashgan hududning geografik sharoitiga koʻra belgilanadi.

11. Asosiy dam oluvchilar sonini belgilashda dam oluvchilarning taʼtillar, shuningdek, dam olish, qoʻshimcha dam olish va ishlanmaydigan bayram kunlari hisobga olinadi.

12. Maskanda dam oluvchilar pasport (yoki uning oʻrnini bosuvchi boshqa hujjatlar) hamda yoʻllanmani taqdim etganidan soʻng roʻyxatga olinadi va joylashtiriladi.

13. Maskanga dam oluvchilar yoʻllanmada koʻrsatilgan sanalarda joylashtiriladi.

4-bob. Komissiyalar faoliyatini tashkil etish va muvofiqlashtirish tartibi

14. Vazirlik tomonidan har bir hududda maskanlarga Vazirlik tizimi xodimlarini, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilarni saralash uchun komissiyalar faoliyati tashkil etiladi.

Bunda komissiya aʼzoligiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlari, hududiy “Barkamol avlod” bolalar maktabi direktorlari, kasaba uyushmalari raislari, tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari boshliqlari, ota-onalar aʼzo sifatida kiritiladi.

15. Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshliqlarining buyruqlari asosida tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari boshliqlari rahbarligida 7 nafar aʼzodan iborat tarkibda ishchi guruhlar (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruhlar) tuziladi.

16. Ishchi guruhlar saralash mezonlariga javob beradigan iqtidorli oʻquvchilar hujjatlarini har yili 1-martga qadar, Vazirlik tizimi xodimlari hamda pedagog kadrlar hujjatlarini har yili 1-avgustga qadar komissiyalarga oʻrganish uchun taqdim etadi.

17. Komissiyalar tomonidan oʻrganib chiqilgan hujjatlar boʻyicha iqtidorli oʻquvchilarga har yili 25-mayga qadar, Vazirlik tizimi xodimlari hamda pedagog kadrlar uchun har yili sentabr oyidan boshlab har oyning 5-sanasida yoʻllanmalar berib boriladi.

18. Yoʻllanmalar saralash mezonlari asosida taqsimlanadi. Taqsimlash jarayonida belgilangan mezonlar boʻyicha eng yuqori natijalarga erishgan Vazirlik tizimi xodimlari, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilarga ketma-ketlik asosida maskanlarga yoʻllanmalar beriladi.

Joriy yil uchun shakllantirilgan asosiy dam oluvchilar sonidan yoʻllanmalar soni ortiq boʻlganda, komissiyalar mezonlar asosidagi natijalar ketma-ketligiga qatʼiy rioya qilgan holda, kelgusi yilda dastlab avvalgi yilda dam olishga bormagan yoʻllanmalar egalarini maskanlarda dam olishga yoʻnaltiradilar.

19. Bir marotaba yoʻllanma taqdim etilgan Vazirlik tizimi xodimlariga, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilarga keyingi asosiy dam oluvchilar sifatida maskanlarga yoʻllanmalar mezonlar asosidagi talablar boʻyicha yangilangan koʻrsatkichlarga erishganda belgilangan tartibda komissiyalar tomonidan beriladi.

20. Vazirlik tomonidan komissiyalarning ish faoliyati muvofiqlashtiriladi hamda ular tomonidan olib borilayotgan ishlar yuzasidan hisobotlar yilning har choragida eshitiladi.

21. Yoʻllanma berilgan Vazirlik tizimi xodimlari, jumladan, pedagog kadrlar hamda iqtidorli oʻquvchilar haqidagi maʼlumotlar Vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

5-bob. Maskanlarga asosiy dam oluvchi iqtidorli oʻquvchilarni saralab olish mezonlari

22. Komissiyalar tomonidan maskanlarga 7 — 14 yoshli iqtidorli oʻquvchilar quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:

asosiy olimpiadaning uchinchi va toʻrtinchi bosqichlarida fanlar kesimida 1, 2, 3-oʻrinlarni egallagan oʻquvchilar;

mintaqaviy xalqaro olimpiadalar gʻoliblari;

nufuzli xalqaro olimpiadalarda ishtirok etgan oʻquvchilar;

xalqaro tanlov, festival va musobaqa gʻoliblari;

respublika darajasidagi tashkilotlar tomonidan tashkil etilgan turli koʻrik-tanlovlar va musobaqalarning respublika bosqichi gʻoliblari.

23. Iqtidorli oʻquvchilarni yozgi taʼtil davrida maskanlarda sogʻlomlashtirish va dam olishini mazmunli tashkil etish Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 27-fevraldagi 84-son qarori bilan tasdiqlangan Bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlarida bolalarning dam olishini tashkil etish va sogʻlomlashtirish konsepsiyasi asosida tashkil etiladi.

6-bob. Iqtidorli oʻquvchilarni maskanlarga kelish va ketishlarini tashkil qilish

24. Iqtidorli oʻquvchilarning maskanga kelish va ketishlarini tashkil qilish uchun tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshligʻining buyrugʻi bilan ikki nafardan masʼul xodim (kuzatuvchi) tayinlanadi.

25. Masʼul xodimlar (kuzatuvchilar) oliy pedagogik maʼlumotga hamda birlamchi shoshilinch tibbiy yordam koʻrsatish koʻnikmalariga ega boʻlgan, yuzaga kelishi mumkin boʻlgan muammolarni zudlik bilan hal qila oladigan xodimlar orasidan tanlab olinadi.

26. Masʼul xodimlar (kuzatuvchilar) iqtidorli oʻquvchilarni maskanga quyidagi hujjatlar bilan birga olib borishi lozim:

tegishli hududdan maskanga qabul qilinadigan iqtidorli oʻquvchilar roʻyxati;

har bir oʻquvchi uchun maskanga ketayotgan oʻquvchining tibbiy maʼlumotnomasi (079/x shakl);

komissiyalar tomonidan asosiy dam oluvchilar uchun berilgan yoʻllanmalar.

27. Iqtidorli oʻquvchilarni maskanga qabul qilib olish va ularni kuzatishni tashkil qilish uchun maskan direktori, direktor oʻrinbosari, tibbiyot xodimi va ikki nafar pedagog xodimdan iborat tarkibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari boshligʻining buyrugʻi bilan Maskanning qabul va kuzatuv komissiyasi tuziladi.

28. Maskanning qabul va kuzatuv komissiyasi iqtidorli oʻquvchilarni ushbu Nizomning 26-bandida koʻrsatilgan hujjatlar asosida qabul qiladi. Bunda masʼul xodimlar (kuzatuvchilar) tomonidan taqdim etilgan tegishli hududdan maskanga qabul qilinadigan iqtidorli oʻquvchilar roʻyxati va yoʻllanmalarning komissiyalarning qaroriga muvofiqligi tekshiriladi.

29. Maskanga qabul qilish vaqtida har bir iqtidorli oʻquvchi tibbiy tekshiruvdan oʻtkaziladi hamda ularning har biri uchun tibbiy karta (026/x shakl) ochiladi va dam olish davrida yuritiladi.

7-bob. Maskanlarga asosiy dam oluvchi Vazirlik tizimi xodimlari hamda ilgʻor pedagoglarni saralab olish mezonlari

30. Komissiyalar tomonidan dam olish maskaniga asosiy dam oluvchi Vazirlik tizimi xodimlari hamda ilgʻor pedagoglar quyidagi mezonlar asosida tanlab olinadi:

a) Vazirlik tizimi xodimlari:

xalqaro olimpiadalar gʻoliblarini tayyorlashda ishtirok etgan xodimlar;

tizimda faoliyat yuritayotgan xalqaro olimpiadalar gʻoliblari;

xorijiy til va STEAM fanlaridan mutaxassisligi boʻyicha xalqaro sertifikatlarga ega xodimlar (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 va undan yuqori);

asosiy olimpiadalarning respublika bosqichi gʻoliblarini tayyorlashda ishtirok etgan xodimlar;

b) ilgʻor pedagoglar:

xalqaro olimpiadalar gʻoliblarini tayyorlagan oʻqituvchilar;

oʻqituvchi boʻlib faoliyat yuritayotgan xalqaro olimpiadalar gʻoliblari;

xorijiy til va STEAM fanlaridan mutaxassisligi boʻyicha xalqaro sertifikatlarga ega oʻqituvchilar (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 va undan yuqori, shuningdek, Vazirlik tomonidan belgilanadigan boshqa sertifikatlar);

asosiy olimpiadalarning respublika bosqichi gʻoliblarini tayyorlagan oʻqituvchilar;

respublika bosqichidagi koʻrik-tanlovlarda faxrli oʻrinlarga ega boʻlgan oʻqituvchilar;

oliy va birinchi malaka toifasiga ega boshlangʻich sinf oʻqituvchilari, maktabgacha taʼlim tashkilotlari pedagoglari;

asosiy olimpiadalarning viloyat bosqichi gʻoliblarini tayyorlagan oʻqituvchilar.

8-bob. Maskanlarni moliyalashtirish hamda pulli xizmatlar koʻrsatish

31. Maskanlarni saqlash xarajatlari oʻzini oʻzi moliyalashtirish tartibida Vazirlik tizimi xodimlari va fuqarolarga pulli xizmat koʻrsatish asosida tushadigan mablagʻlar hisobidan hamda davlat-xususiy sheriklik shaklida xususiy sektorni jalb qilgan holda amalga oshiriladi.

32. Maskanlar moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida vaqtincha yashash uchun joy berish (joylashtirish), ovqatlantirish, madaniy-koʻngilochar, sayohat, sport tadbirlarini tashkil etish, sogʻlomlashtirish, davolash-profilaktika xizmatlarini pulli asosda koʻrsatishi mumkin.

33. Joy (xona) va boshqa xizmatlar narxi, ular narxiga kiradigan ishlar yoki xizmatlar roʻyxati, shuningdek, toʻlovni amalga oshirish shakli va tartibi dam olish maskanlari hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Toshkent shahar va viloyatlar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari bilan kelishgan holda Vazirlik tomonidan belgilanadi.

34. Maskanlarda dam oluvchilarga xizmatlarni koʻrsatish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.

9-bob. Dam olish jarayoni ishtirokchilarining huquqlari va majburiyatlari

35. Maskanga kelgan dam oluvchilar hamda maskan xodimlari dam olish jarayoni ishtirokchilari hisoblanadi.

36. Dam oluvchilar quyidagi huquqlarga ega:

maskanning Ustavi, ichki tartib, odob-axloq, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, taomnoma bilan tanishish;

maskanning dam olish xizmatlaridan foydalanish, sifatli dam olish xizmatlarini koʻrsatishni talab qilish;

maskanning moddiy-texnik bazasidan samarali foydalanish;

maskandagi sharoit, ovqatlanish, sogʻlomlashtirish, tibbiy xizmat va oʻquv jarayoni masalalarida yuzaga kelgan muammolar hamda infratuzilmani yaxshilash boʻyicha maskan rahbariyatiga murojaat qilish (taklif kiritish);

oʻz xohishiga koʻra muddatidan oldin maskanda dam olishni tugatish.

Dam oluvchilar qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

37. Dam oluvchilar:

maskanning Ustavi, ichki tartib, odob-axloq, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etishi;

maskan jamoasi shaʼni va qadr-qimmatini hurmat qilishi;

tabiiy resurslarga ehtiyotkorona munosabatda boʻlishi;

maskanning mol-mulkini, moddiy va madaniy boyliklarini asrashi shart.

Dam oluvchilarga qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

10-bob. Yakunlovchi qoida

38. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlariga dam oluvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlari

T/r Dam olish maskani nomi Joylashgan hududi Quvvati Faoliyat turi 1. “Lochin” Jizzax viloyati Zomin tumani 100 Statsionar 2. “Gagarin” Qashqadaryo viloyati Qamashi tumani 100 Statsionar 3. “Qaldirgʻoch” Samarqand viloyati Jomboy tumani 100 Statsionar 4. “Xumor” Samarqand viloyati Narpay tumani 90 Statsionar 5. “Respublika dam olish maskani” Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani 250 Statsionar 6. “Qoʻqon nafosat” Fargʻona viloyati Qoʻqon shahri 100 Statsionar

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tizimidagi dam olish maskanlariga dam oluvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish va yoʻllanmalar berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari Maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish maqsadida takliflarini tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalariga kiritadi. Har yili sentabr oyida 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari tomonidan taqdim etilgan maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar soni toʻgʻrisidagi takliflarni oʻrgangan holda Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga taqdim etadi. Har yili oktabr oyida 3-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (Vazirlik) Maskanlarda kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar sonini shakllantirish maqsadida Qoraqalpogʻiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar maktabgacha va maktab taʼlimi boshqarmalari tomonidan taqdim etilgan takliflarni oʻrgangan holda kelishish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi. Har yili noyabr oyida 4-bosqich Vazirlik, Iqtisodiyot va moliya vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda maskanlarning kelgusi yil uchun asosiy dam oluvchilar sonini kelishadi hamda tegishli buyruq chiqaradi. Har yili dekabr oyida 5-bosqich Tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi boʻlimlari boshliqlari rahbarligidagi ishchi guruhlar 1. Saralash mezonlari talablariga javob beradigan iqtidorli oʻquvchilarning hujjatlarini saralash uchun komissiyalarga (komissiyalar) taqdim etadi. Har yili 1-martgacha 2. Saralash mezonlariga javob beradigan Vazirlik tizimi xodimlari hamda pedagog kadrlar hujjatlarini komissiyalarga oʻrganish uchun taqdim etadi. Har yili 1-avgustgacha 6-bosqich Komissiyalar 1. Mezonlar talablariga javob beradigan iqtidorli oʻquvchilarga ularning hujjatlarini oʻrganib chiqib, yoʻllanmalar beradi. Har yili 25-maygacha 2. Mezonlar talablariga javob beradigan Vazirlik tizimi xodimlari hamda pedagog kadrlarga ularning hujjatlarini oʻrganib chiqib, yoʻllanmalar beradi. Har yili sentabr oyidan boshlab har oyning 5-sanasida

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 29-iyul,

474-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 30.07.2025-y., 09/25/474/0667-son)

lex.uz