UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ХАБАРНОМА ШАКЛИ *

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда миллий қонунчиликни мазкур халқаро ташкилотнинг битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби;

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш лозим бўлган ҳолатлар.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига расман аъзо бўлган санасидан бошлаб кучга киради.

3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор расман кучга киргандан кейин икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 463-сон қарорига ИЛОВА

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Жаҳон савдо ташкилотининг (кейинги ўринларда — ЖСТ) Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

импортни лицензиялаш — импортни лицензиялаш тартибини амалга ошириш учун қўлланадиган, тегишли маъмурий органга ариза ёки бошқа ҳужжатларни (божхона мақсадлари учун талаб қилинадиган ҳужжатлардан ташқари) тақдим этиш орқали импорт қилиш учун дастлабки шарт сифатида талаб этиладиган маъмурий тартиб-таомил;

импортни автоматик лицензиялаш — барча ҳолларда аризанинг маъқулланиши кафолатланган импортни лицензиялаш (импорт бўйича статистика маълумотлари ва бошқа муҳим маълумотларни тўплаш мақсадида амалга ошириладиган лицензиялаш);

импортни автоматик бўлмаган тарзда лицензиялаш — автоматик тарзда импортни лицензиялаш таърифига кирмайдиган лицензиялаш;

Импортни лицензиялаш қўмитаси — ЖСТга аъзо давлатларнинг вакилларидан ташкил топган, ЖСТнинг Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилувчи орган;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;

ЖСТнинг Хабарномалар марказий реестри — ЖСТга аъзо давлатлар томонидан юбориладиган хабарномалар тўпланадиган ички маълумотлар базаси.

2-боб. ЖСТнинг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш лозим бўлган ҳолатлар

3. Импортни лицензиялаш билан боғлиқ аризани топшириш тартибига оид қоидалар ва барча маълумотлар, шунингдек, шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг бундай аризаларни топшириш талаблари мурожаат қилинадиган давлат органи(лари) ва лицензиялаш талабига эга бўлган товарлар рўйхатини ўз ичига олган ҳолда, тегишли расмий манбаларда хорижий давлат ва тижоратчиларга танишиш имконини берадиган тарзда ваколатли орган томонидан эълон қилиниб, Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиб борилиши лозим.

Аъзолар ушбу хабарномалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдириши ва зарур бўлганда бошқа аъзолардан тегишли масалалар бўйича тушунтиришлар сўраши мумкин. Бундай мулоҳаза ва тушунтириш сўровномалари тегишли делегацияларга ва маълумот учун ЖСТ Котибиятга ёзма равишда ушбу масалалар кўтариладиган йиғилиш ўтказилишидан йигирма бир кун, камида ўн иш куни олдин юборилиши керак. Саволларга жавоблар ёзма равишда саволларни берган делегациялар ва маълумот учун ЖСТ Котибиятга юборилиши керак. Саволлар ва жавоблар ЖСТ Котибият томонидан тарқатилади.

4. Импортни лицензиялаш тартиб-таомилларига ёки импорт қилинадиган ва лицензияланиши зарур бўлган товарлар рўйхатига киритилган ҳар қандай истиснолар, чекловлар ёки ўзгартиришлар ваколатли орган томонидан Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиши орқали эълон қилиниши лозим.

Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабарномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

лицензиялаш талабига эга бўлган товарлар рўйхати;

мувофиқлик бўйича маълумот олиш учун алоқа орган(лар)и;

аризаларни топшириш учун маъмурий орган(лар);

импорт тартиб-таомиллари эълон қилинган нашр санаси ва номи;

Импорт тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимнинг 2 ва 3-моддасида келтирилган таърифларга мувофиқ автоматик ёки автоматик бўлмаган лицензиялаш тури эканлигини кўрсатиш;

импортни автоматик лицензиялаш тартиб-таомиллари ва уларнинг маъмурий мақсади;

импортни лицензиялашнинг автоматик бўлмаган тартиб-таомили назарда тутилган бўлса, импортни лицензиялаш тартиби орқали амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўрсатилиши;

лицензиялаш тартиб-таомилининг кутилаётган давомийлиги, агар буни баъзи бир эҳтимоллик билан тахмин қилиш имкони бўлса ёки бўлмаса, бу маълумотни тақдим эта олмаслик сабаблари.

3-боб. ЖСТнинг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби

5. Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиши режалаштирилган хабарнома лойиҳаси (кейинги ўринларда — хабарнома лойиҳаси)ни ишлаб чиқиш тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан манфаатдор давлат органлари, шунингдек, ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади.

6. Хабарнома лойиҳаси тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади.

7. Хабарнома лойиҳаси тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ишлаб чиқилгандан кейин манфаатдор давлат органлари ва ваколатли орган билан ўн иш кунида келишилади.

8. Хабарнома лойиҳаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилгандан сўнг тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ваколатли органга беш иш кунида тақдим этилади.

9. Хабарнома ваколатли орган томонидан инглиз тилида ЖСТнинг Хабарномалар марказий реестрига ҳамда Импортни лицензиялаш қўмитасига электрон шаклда беш иш кунида юборилади.

10. Ваколатли орган томонидан хабарноманинг якуний матни мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

4-боб. Якунловчи қоидалар

11. Ушбу Низомни кўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимининг 5.1 — 5.4-моддалари бўйича

Қуйидаги [кун, ой, йил] санасидаги хабарнома [ХАБАРНОМА ЮБОРАЁТГАН АЪЗО] делегациясининг илтимосига биноан тарқатилмоқда.

Т/р Кўрсаткичлар Хабарнома маълумотлари 1. Хабарнома юбораётган аъзо 2. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи 3. Эълон қилинган сана [кун/ой/йил] 4. Кучга кирган сана [кун/ой/йил| 5. Веб-саҳифа ҳаволаси 6. ЖСТ Котибиятга норматив-ҳуқуқий ҳужжат нусхаси (PDF) илова қилиндими? [ __ ] Ҳа [ __ ] Йўқ 7. Хабарнома тури [ __ ] (а) Лицензиялаш бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат ** ; (ушбу ҳолатда 8 — 14 кўрсаткичлар тўлдирилади) [ __ ] (б) Аввал хабарнома юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар (ушбу ҳолатда 15-16 кўрсаткичлар тўлдирилади) 8. Лицензияланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати (маҳсулотнинг ТИФ ТН кодлари ва батафсил тавсифлари тақдим этилади. Агар рўйхат узун бўлса, маълумотлар MS WORD форматда илова қилинади) 9. Лицензиялашнинг хусусияти Автоматик [ __ ] Автоматик бўлмаган [ __ ] 10. Маъмурий чора-тадбир мақсади □ ижтимоий ахлоқ нормаларига риоя этиш □ инсон ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсини ҳимоя қилиш; атроф-муҳитни муҳофаза қилиш □ савдо статистикасини йиғиш ёки бозор назоратини амалга ошириш □ патентлар, товар белгилари ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фирибгарликка оид ишларнинг олдини олиш □ БМТ низоми ва бошқа халқаро шартномалар (масалан, SITIES, Базель конвенцияси, Роттердам конвенцияси, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва бошқа) бўйича мажбуриятларни бажариш □ квота (жумладан, тариф квоталари) бошқаруви □ қурол-яроғ, ўқ-дорилар ёки портловчи моддалар импортини тартибга солади ва миллий хавфсизликни таъминлайди □ бошқалар ____________ (тегишли бандлар белгиланади) 11. Аризаларни қабул қилувчи маъмурий орган(лар) вазирлик/идора [ __ ] манзил [ __ ] веб-саҳифа [ __ ] телефон [ __ ] электрон почта манзили [ __ ] 12. Лицензия олиш мезонлари тўғрисида маълумот берувчи орган вазирлик/идора [ __ ] манзил [ __ ] веб-саҳифа [ __ ] телефон [ __ ] электрон почта манзили [ __ ] 13. Лицензиялаш жараёнининг кутилаётган муддати 14. Хабарноманинг инглиз тилидаги қисқача мазмуни 15. 7-позиция хабарнома маълумотлари устунининг (б) хатбошисида янги ўзгартириш(лар) тури (а) тугатиш (b) тўхтатиб туриш (c) мавжуд тартибларда аниқ тафсилотларни ўзгартириш: □ қамраб олинадиган маҳсулотлар; □ маъмурий чора-тадбир мақсади; □ автоматик ёки автоматик бўлмаган; □ лицензиялаш муддати; □ миқдор/қиймат чеклаш хусусияти; □ ариза берувчиларнинг мувофиқлиги; □ мувофиқлик бўйича алоқа орган(лар)и; □ ариза топшириш учун маъмурий орган(лар); □ ҳужжатлар талаблари (жумладан, ариза шакли); □ ариза топшириш муддати; □ лицензия бериш учун маъмурий орган(лар); □ лицензия учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати; □ лицензия тўлови/маъмурий тўлов; □ депозит/аванс тўлови ва тегишли шартлар; □ апелляция қоидалари/тартиблари; □ лицензия амал қилишининг тугаш санаси; □ лицензиянинг бошқа шартлари (узайтириш, ўтказиш имконияти, фойдаланмаслик учун жарима ва бошқалар); □ валюта талаблари; □ бошқалар: ____________ (тегишли бандлар белгиланади) 16. Ўзгаришларни батафсил баёни

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 23 июль,

463-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/463/0717-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

XABARNOMA SHAKLI *

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga aʼzo boʻlish jarayonini jadallashtirish hamda milliy qonunchilikni mazkur xalqaro tashkilotning bitim, qoida va meʼyorlariga muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibi;

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish lozim boʻlgan holatlar.

2. Ushbu qaror Oʻzbekiston Respublikasining Jahon savdo tashkilotiga rasman aʼzo boʻlgan sanasidan boshlab kuchga kiradi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qaror rasman kuchga kirgandan keyin ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Jahon savdo tashkiloti bilan ishlash boʻyicha idoralararo komissiya raisi J.A. Xodjayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Kudratov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 23-iyuldagi 463-son qaroriga ILOVA

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Jahon savdo tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — JST) Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

importni litsenziyalash — importni litsenziyalash tartibini amalga oshirish uchun qoʻllanadigan, tegishli maʼmuriy organga ariza yoki boshqa hujjatlarni (bojxona maqsadlari uchun talab qilinadigan hujjatlardan tashqari) taqdim etish orqali import qilish uchun dastlabki shart sifatida talab etiladigan maʼmuriy tartib-taomil;

importni avtomatik litsenziyalash — barcha hollarda arizaning maʼqullanishi kafolatlangan importni litsenziyalash (import boʻyicha statistika maʼlumotlari va boshqa muhim maʼlumotlarni toʻplash maqsadida amalga oshiriladigan litsenziyalash);

importni avtomatik boʻlmagan tarzda litsenziyalash — avtomatik tarzda importni litsenziyalash taʼrifiga kirmaydigan litsenziyalash;

Importni litsenziyalash qoʻmitasi — JSTga aʼzo davlatlarning vakillaridan tashkil topgan, JSTning Importni litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi bitim qoidalarini amalga oshirish bilan bogʻliq masalalarni muhokama qiluvchi organ;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi;

JSTning Xabarnomalar markaziy reyestri — JSTga aʼzo davlatlar tomonidan yuboriladigan xabarnomalar toʻplanadigan ichki maʼlumotlar bazasi.

2-bob. JSTning Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish lozim boʻlgan holatlar

3. Importni litsenziyalash bilan bogʻliq arizani topshirish tartibiga oid qoidalar va barcha maʼlumotlar, shuningdek, shaxslar, korxonalar va tashkilotlarning bunday arizalarni topshirish talablari murojaat qilinadigan davlat organi(lari) va litsenziyalash talabiga ega boʻlgan tovarlar roʻyxatini oʻz ichiga olgan holda, tegishli rasmiy manbalarda xorijiy davlat va tijoratchilarga tanishish imkonini beradigan tarzda vakolatli organ tomonidan eʼlon qilinib, Importni litsenziyalash qoʻmitasiga taqdim etilib borilishi lozim.

Aʼzolar ushbu xabarnomalar boʻyicha oʻz mulohazalarini bildirishi va zarur boʻlganda boshqa aʼzolardan tegishli masalalar boʻyicha tushuntirishlar soʻrashi mumkin. Bunday mulohaza va tushuntirish soʻrovnomalari tegishli delegatsiyalarga va maʼlumot uchun JST Kotibiyatga yozma ravishda ushbu masalalar koʻtariladigan yigʻilish oʻtkazilishidan yigirma bir kun, kamida oʻn ish kuni oldin yuborilishi kerak. Savollarga javoblar yozma ravishda savollarni bergan delegatsiyalar va maʼlumot uchun JST Kotibiyatga yuborilishi kerak. Savollar va javoblar JST Kotibiyat tomonidan tarqatiladi.

4. Importni litsenziyalash tartib-taomillariga yoki import qilinadigan va litsenziyalanishi zarur boʻlgan tovarlar roʻyxatiga kiritilgan har qanday istisnolar, cheklovlar yoki oʻzgartirishlar vakolatli organ tomonidan Importni litsenziyalash qoʻmitasiga taqdim etilishi orqali eʼlon qilinishi lozim.

Importni litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi xabarnomalar quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:

litsenziyalash talabiga ega boʻlgan tovarlar roʻyxati;

muvofiqlik boʻyicha maʼlumot olish uchun aloqa organ(lar)i;

arizalarni topshirish uchun maʼmuriy organ(lar);

import tartib-taomillari eʼlon qilingan nashr sanasi va nomi;

Import tartib-taomillari toʻgʻrisidagi bitimning 2 va 3-moddasida keltirilgan taʼriflarga muvofiq avtomatik yoki avtomatik boʻlmagan litsenziyalash turi ekanligini koʻrsatish;

importni avtomatik litsenziyalash tartib-taomillari va ularning maʼmuriy maqsadi;

importni litsenziyalashning avtomatik boʻlmagan tartib-taomili nazarda tutilgan boʻlsa, importni litsenziyalash tartibi orqali amalga oshirilayotgan chora-tadbirlar koʻrsatilishi;

litsenziyalash tartib-taomilining kutilayotgan davomiyligi, agar buni baʼzi bir ehtimollik bilan taxmin qilish imkoni boʻlsa yoki boʻlmasa, bu maʼlumotni taqdim eta olmaslik sabablari.

3-bob. JSTning Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibi

5. Importni litsenziyalash qoʻmitasiga taqdim etilishi rejalashtirilgan xabarnoma loyihasi (keyingi oʻrinlarda — xabarnoma loyihasi)ni ishlab chiqish tartibga solinadigan masalalar oʻz vakolatiga kiradigan davlat organi tomonidan manfaatdor davlat organlari, shuningdek, vakolatli organ bilan birgalikda amalga oshiriladi.

6. Xabarnoma loyihasi tartibga solinadigan masalalar oʻz vakolatiga kiradigan davlat organi tomonidan ushbu Nizomga ilovaga muvofiq shaklda ishlab chiqiladi.

7. Xabarnoma loyihasi tartibga solinadigan masalalar oʻz vakolatiga kiradigan davlat organi tomonidan ishlab chiqilgandan keyin manfaatdor davlat organlari va vakolatli organ bilan oʻn ish kunida kelishiladi.

8. Xabarnoma loyihasi yuzasidan Vazirlar Mahkamasini xabardor qilgandan soʻng tartibga solinadigan masalalar oʻz vakolatiga kiradigan davlat organi tomonidan vakolatli organga besh ish kunida taqdim etiladi.

9. Xabarnoma vakolatli organ tomonidan ingliz tilida JSTning Xabarnomalar markaziy reyestriga hamda Importni litsenziyalash qoʻmitasiga elektron shaklda besh ish kunida yuboriladi.

10. Vakolatli organ tomonidan xabarnomaning yakuniy matni mazmuniga taʼsir koʻrsatmaydigan oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

11. Ushbu Nizomni koʻllash jarayonida yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

12. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash qoʻmitasiga xabarnoma yuborish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Jahon savdo tashkilotining Importni litsenziyalash tartib-taomillari toʻgʻrisidagi bitimining 5.1 — 5.4-moddalari boʻyicha

Quyidagi [kun, oy, yil] sanasidagi xabarnoma [XABARNOMA YUBORAYOTGAN AʼZO] delegatsiyasining iltimosiga binoan tarqatilmoqda.

T/r Koʻrsatkichlar Xabarnoma maʼlumotlari 1. Xabarnoma yuborayotgan aʼzo 2. Yangi normativ-huquqiy hujjat nomi 3. Eʼlon qilingan sana [kun/oy/yil] 4. Kuchga kirgan sana [kun/oy/yil| 5. Veb-sahifa havolasi 6. JST Kotibiyatga normativ-huquqiy hujjat nusxasi (PDF) ilova qilindimi? [ __ ] Ha [ __ ] Yoʻq 7. Xabarnoma turi [ __ ] (a) Litsenziyalash boʻyicha yangi normativ-huquqiy hujjat ** ; (ushbu holatda 8 — 14 koʻrsatkichlar toʻldiriladi) [ __ ] (b) Avval xabarnoma yuborilgan normativ-huquqiy hujjatlarga oʻzgartirishlar (ushbu holatda 15-16 koʻrsatkichlar toʻldiriladi) 8. Litsenziyalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxati (mahsulotning TIF TN kodlari va batafsil tavsiflari taqdim etiladi. Agar roʻyxat uzun boʻlsa, maʼlumotlar MS WORD formatda ilova qilinadi) 9. Litsenziyalashning xususiyati Avtomatik [ __ ] Avtomatik boʻlmagan [ __ ] 10. Maʼmuriy chora-tadbir maqsadi □ ijtimoiy axloq normalariga rioya etish □ inson hayoti va sogʻligʻini, shuningdek, hayvonot yoki oʻsimlik dunyosini himoya qilish; atrof-muhitni muhofaza qilish □ savdo statistikasini yigʻish yoki bozor nazoratini amalga oshirish □ patentlar, tovar belgilari va mualliflik huquqlarini himoya qilish, firibgarlikka oid ishlarning oldini olish □ BMT nizomi va boshqa xalqaro shartnomalar (masalan, SITIES, Bazel konvensiyasi, Rotterdam konvensiyasi, BMT Xavfsizlik Kengashi rezolyutsiyalari va boshqa) boʻyicha majburiyatlarni bajarish □ kvota (jumladan, tarif kvotalari) boshqaruvi □ qurol-yarogʻ, oʻq-dorilar yoki portlovchi moddalar importini tartibga soladi va milliy xavfsizlikni taʼminlaydi □ boshqalar ____________ (tegishli bandlar belgilanadi) 11. Arizalarni qabul qiluvchi maʼmuriy organ(lar) vazirlik/idora [ __ ] manzil [ __ ] veb-sahifa [ __ ] telefon [ __ ] elektron pochta manzili [ __ ] 12. Litsenziya olish mezonlari toʻgʻrisida maʼlumot beruvchi organ vazirlik/idora [ __ ] manzil [ __ ] veb-sahifa [ __ ] telefon [ __ ] elektron pochta manzili [ __ ] 13. Litsenziyalash jarayonining kutilayotgan muddati 14. Xabarnomaning ingliz tilidagi qisqacha mazmuni 15. 7-pozitsiya xabarnoma maʼlumotlari ustunining (b) xatboshisida yangi oʻzgartirish(lar) turi (a) tugatish (b) toʻxtatib turish (c) mavjud tartiblarda aniq tafsilotlarni oʻzgartirish: □ qamrab olinadigan mahsulotlar; □ maʼmuriy chora-tadbir maqsadi; □ avtomatik yoki avtomatik boʻlmagan; □ litsenziyalash muddati; □ miqdor/qiymat cheklash xususiyati; □ ariza beruvchilarning muvofiqligi; □ muvofiqlik boʻyicha aloqa organ(lar)i; □ ariza topshirish uchun maʼmuriy organ(lar); □ hujjatlar talablari (jumladan, ariza shakli); □ ariza topshirish muddati; □ litsenziya berish uchun maʼmuriy organ(lar); □ litsenziya uchun berilgan arizani koʻrib chiqish muddati; □ litsenziya toʻlovi/maʼmuriy toʻlov; □ depozit/avans toʻlovi va tegishli shartlar; □ apellyatsiya qoidalari/tartiblari; □ litsenziya amal qilishining tugash sanasi; □ litsenziyaning boshqa shartlari (uzaytirish, oʻtkazish imkoniyati, foydalanmaslik uchun jarima va boshqalar); □ valyuta talablari; □ boshqalar: ____________ (tegishli bandlar belgilanadi) 16. Oʻzgarishlarni batafsil bayoni

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 23-iyul,

463-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 23.07.2025-y., 09/25/463/0717-son)

lex.uz