📅 2025-yil 28-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 28-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 28 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 июля 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 July 2025 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
УСЛУБИЁТИ
МЕЗОНЛАРИ
НАМУНАВИЙ РЕЙТИНГ ШАКЛИ
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги ПҚ-5263-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиёти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 28 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш
Мазкур Услубиёт давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш (бундан буён матнда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш деб юритилади) тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Услубиётда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар — коррупциянинг кўринишлари учун, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун имконият яратадиган ҳуқуқий нормалар;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлашга, аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқиш ва чоралар кўришга йўналтирилган тадбирлар мажмуи;
чеклист — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома.
2. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш мақсадлари қуйидагилардан иборат ҳисобланади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш вазифаси зиммасига юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари (бундан буён матнда масъул давлат ташкилотлари деб юритилади) юридик хизмат ходимларининг ушбу фаолиятни амалга оширишдаги масъулиятини кучайтириш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси сифатини ошириш;
масъул давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш.
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш ҳар йили 20 январга қадар Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади, бундан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш мустасно.
4. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолашда бир календар йили давомида 5 та ёки ундан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертиза учун Адлия вазирлигига киритган, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказган ва натижалари бўйича тўлдирилган чеклистларни Адлия вазирлигига тақдим этган масъул давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолияти баҳоланади.
2-боб. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолашни ташкил этиш
5. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан ушбу Услубиётнинг 1-иловасида белгиланган мезонлар асосида, умумий 100 баллик тизимда амалга оширилади. Бунда, ҳар бир мезон учун қуйидагича балл берилади:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови — 10 балл;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг мувофиқлиги — 30 балл;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўрсатилганлиги — 50 балл;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижаларининг оммавий ахборот воситасида чиқарилганлиги — 10 балл.
6. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш Адлия вазирлиги томонидан қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
1) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари сони аниқланади ва ўзаро қўшилади:
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими орқали Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари;
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ масъул давлат ташкилотлари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаларида (бундан буён матнда иш режа деб юритилади) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сон «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан қонунчилик ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича комплекс режаси (бундан буён матнда комплекс режа деб юритилади) ижроси доирасида масъул давлат ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Бунда, иш режа ва комплекс режада такрорланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар битта деб ҳисобланади;
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг умумий сонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилганлари аниқланади ва баҳоланади;
3) масъул давлат ташкилоти томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистларда кўрсатилган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг сони аниқланади;
4) чеклистда кўрсатилган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг ҳақиқатда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонун ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётига (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) мувофиқлиги аниқланади ва баҳоланади;
5) масъул давлат ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида бўлиши мумкин бўлган барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланганлиги текширилади ва баҳоланади;
6) масъул давлат ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари оммавий ахборот воситасига чиқарилганлиги оммавий ахборот воситасининг расмий нашрлари ва веб-саҳифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълумотлари асосида текширилади;
7) Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш рейтинги ушбу Услубиётнинг 2-иловасига мувофиқ шакллантирилади;
8) коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигига, баҳолашдан ўтказилган барча масъул давлат ташкилотларига ҳамда оммавий ахборот воситаларига тақдим этилади.
Бунда, масъул давлат ташкилотларига уларни баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, қуйидаги таклифлардан бири юборилади:
«аъло» кўрсаткичи билан баҳоланган масъул давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимларини рағбатлантириш;
«қониқарсиз» кўрсаткичи билан баҳоланган масъул давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва интизомий жазо қўллаш бўйича чоралар кўриш масаласини кўриб чиқиш.
7. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш учун талаб этиладиган маълумотлар қуйидаги манбалар асосида аниқланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан:
масъул давлат ташкилотлари томонидан тасдиқланган иш режа бўйича белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони;
масъул давлат ташкилотлари томонидан иш режага мувофиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сони;
2) масъул давлат ташкилотларидан:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тўлдирилган чеклист;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижаларининг оммавий ахборот воситаларига чиқарилганлиги;
3) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимидан Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сони;
4) оммавий ахборот воситаси расмий нашрлари ва веб-саҳифаларидан масъул давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақида ахборот.
3-боб. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш бўйича балларни ҳисоблаш
8. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови қуйидаги формула асосида аниқланади:
N_ qamrov = (B/A)*10 (1) ,
бунда:
N_ qamrov — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови;
A — масъул давлат ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари умумий сони;
B — масъул давлат ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг умумий сони.
9. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонун ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётига (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) мувофиқлиги қуйидаги формула асосида аниқланади:
N_ muvofiqlik = (E/D)*30 (2),
бунда:
N_ muvofiqlik — мувофиқлиги тасдиқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича ҳисобланган балл;
D — масъул давлат ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган ва чеклистда кўрсатилган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар сони;
E — масъул давлат ташкилотлари томонидан аниқланган ва чеклистда кўрсатилган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ҳақиқатда коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар деб топилган ҳолатлар сони.
Масъул давлат ташкилотлари томонидан коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланмаган тақдирда тўғридан — тўғри 30 балл берилади.
10. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида тўлдирилган чеклистда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўрсатилганлиги қуйидаги формула асосида аниқланади:
N_ toʻliqlik = (E/(E+F))*50 (3) ,
бунда:
N_ toʻliqlik — норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг кўрсатилганлиги бўйича ҳисобланган балл;
E — масъул давлат ташкилотлари томонидан аниқланган ва чеклистда кўрсатилган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ҳақиқатда коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар деб топилган ҳолатлар сони;
F — Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар сони.
Адлия органи томонидан қўшимча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланмаган тақдирда тўғридан — тўғри 50 балл берилади.
11. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича тегишли маълумотлар оммавий ахборот воситаларига чиқарилганда 10 балл берилади.
12. Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш натижасида тўпланган баллар асосида юридик хизмат ходимларининг якуний баҳолаш кўрсаткичлари қуйидагича белгиланади:
86 — 100 балл — «аъло»;
71 — 85 балл — «қониқарли»;
1 — 70 балл — «қониқарсиз».
4-боб. Якуний қоидалар
13. Мазкур Услубиёт талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиётига 1-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш
Т/р Мезонлар Индикаторлар Балл 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонунга асосан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар йили тасдиқланадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш режаларининг бажарилганлиги. 10 Қонунчилик ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича комплекс режаси ижроси доирасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар. Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертиза учун киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) илова қилинганлиги. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг мувофиқлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш жараёнида юридик хизмат ходимлар томонидан аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонун ҳамда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётига (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) мувофиқлиги. 30 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўрсатилганлиги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистларда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўрсатилганлиги. 50 4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижаларини оммавий ахборот воситасида чиқарилганлиги Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари оммавий ахборот воситасига чиқарилганлиги. 10 Жами 100
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш услубиётига 2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолаш бўйича
Т/р Давлат органи ва ташкилоти Коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари сони Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш қамрови учун тўпланган балл Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар сони Адлия вазирлиги томонидан мувофиқ деб топилган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар сони Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижасида аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларнинг мувофиқлиги Адлия вазирлиги томонидан қўшимча аниқланган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар сони Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизаси натижасида тўлдирилган чеклистда барча коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар кўрсатилганлиги Коррупцияга қарши экспертиза натижаларининг оммавий ахборот воситаларига чиқарилганлиги Умумий рейтинг бали 1. 2. 3.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 28 июль,
2025 йил 24 июль
17-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
USLUBIYOTI
MEZONLARI
NAMUNAVIY REYTING SHAKLI
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash uslubiyotini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 22-oktabrdagi PQ-5263-son “Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazishni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash uslubiyoti ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Ushbu buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2025-yil 28-iyuldagi 17-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash
Mazkur Uslubiyot davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash (bundan buyon matnda korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash deb yuritiladi) tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Uslubiyotda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar — korrupsiyaning koʻrinishlari uchun, korrupsiyaga oid huquqbuzarliklarni sodir etish uchun imkoniyat yaratadigan huquqiy normalar;
normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi — normativ-huquqiy hujjatlardagi va ularning loyihalaridagi korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlashga, aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni bartaraf etishga qaratilgan tavsiyalar ishlab chiqish va choralar koʻrishga yoʻnaltirilgan tadbirlar majmui;
cheklist — normativ-huquqiy hujjatlardagi va ularning loyihalaridagi korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash boʻyicha namunaviy shakldagi savolnoma.
2. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash maqsadlari quyidagilardan iborat hisoblanadi:
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish vazifasi zimmasiga yuklatilgan davlat organlari va tashkilotlari (bundan buyon matnda masʼul davlat tashkilotlari deb yuritiladi) yuridik xizmat xodimlarining ushbu faoliyatni amalga oshirishdagi masʼuliyatini kuchaytirish;
normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi sifatini oshirish;
masʼul davlat tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatining shaffofligini taʼminlash.
3. Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash har yili 20-yanvarga qadar Adliya vazirligi tomonidan amalga oshiriladi, bundan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash mustasno.
4. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholashda bir kalendar yili davomida 5 ta yoki undan ortiq normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini huquqiy ekspertiza uchun Adliya vazirligiga kiritgan, shuningdek normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazgan va natijalari boʻyicha toʻldirilgan cheklistlarni Adliya vazirligiga taqdim etgan masʼul davlat tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyati baholanadi.
2-bob. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholashni tashkil etish
5. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash Adliya vazirligi tomonidan ushbu Uslubiyotning 1-ilovasida belgilangan mezonlar asosida, umumiy 100 ballik tizimda amalga oshiriladi. Bunda, har bir mezon uchun quyidagicha ball beriladi:
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi — 10 ball;
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning muvofiqligi — 30 ball;
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar koʻrsatilganligi — 50 ball;
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalarining ommaviy axborot vositasida chiqarilganligi — 10 ball.
6. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash Adliya vazirligi tomonidan quyidagi ketma-ketlikda amalga oshiriladi:
1) korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan quyidagi normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari soni aniqlanadi va oʻzaro qoʻshiladi:
Normativ-huquqiy hujjatlar loyihasini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimi orqali Adliya vazirligiga huquqiy ekspertiza uchun kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari;
“Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq masʼul davlat tashkilotlari tomonidan har yili tasdiqlanadigan normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish rejalarida (bundan buyon matnda ish reja deb yuritiladi) korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish belgilangan normativ-huquqiy hujjatlar;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 16-avgustdagi PF-111-son “Ijtimoiy munosabatlarni huquqiy tartibga solishning barqarorligini taʼminlash, sifati va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga asosan qonunchilik hujjatlarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha kompleks rejasi (bundan buyon matnda kompleks reja deb yuritiladi) ijrosi doirasida masʼul davlat tashkilotlari tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjatlar.
Bunda, ish reja va kompleks rejada takrorlangan normativ-huquqiy hujjatlar bitta deb hisoblanadi;
2) normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining umumiy sonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilganlari aniqlanadi va baholanadi;
3) masʼul davlat tashkiloti tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistlarda koʻrsatilgan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning soni aniqlanadi;
4) cheklistda koʻrsatilgan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning haqiqatda “Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Qonun hamda Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash uslubiyotiga (roʻyxat raqami 3470, 2023-yil 31-oktabr) muvofiqligi aniqlanadi va baholanadi;
5) masʼul davlat tashkilotlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarida boʻlishi mumkin boʻlgan barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning aniqlanganligi tekshiriladi va baholanadi;
6) masʼul davlat tashkilotlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijalari ommaviy axborot vositasiga chiqarilganligi ommaviy axborot vositasining rasmiy nashrlari va veb-sahifalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi maʼlumotlari asosida tekshiriladi;
7) Adliya vazirligi tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash reytingi ushbu Uslubiyotning 2-ilovasiga muvofiq shakllantiriladi;
8) korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash natijalari Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligiga, baholashdan oʻtkazilgan barcha masʼul davlat tashkilotlariga hamda ommaviy axborot vositalariga taqdim etiladi.
Bunda, masʼul davlat tashkilotlariga ularni baholash natijalaridan kelib chiqib, quyidagi takliflardan biri yuboriladi:
“aʼlo” koʻrsatkichi bilan baholangan masʼul davlat tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarini ragʻbatlantirish;
“qoniqarsiz” koʻrsatkichi bilan baholangan masʼul davlat tashkilotlari yuridik xizmat xodimlari faoliyatini yaxshilash boʻyicha chora-tadbirlar ishlab chiqish va intizomiy jazo qoʻllash boʻyicha choralar koʻrish masalasini koʻrib chiqish.
7. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash uchun talab etiladigan maʼlumotlar quyidagi manbalar asosida aniqlanadi:
1) Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligidan:
masʼul davlat tashkilotlari tomonidan tasdiqlangan ish reja boʻyicha belgilangan normativ-huquqiy hujjatlar soni;
masʼul davlat tashkilotlari tomonidan ish rejaga muvofiq korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjatlar soni;
2) masʼul davlat tashkilotlaridan:
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha toʻldirilgan cheklist;
normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalarining ommaviy axborot vositalariga chiqarilganligi;
3) Normativ-huquqiy hujjatlar loyihasini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimidan Adliya vazirligiga huquqiy ekspertiza uchun kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari soni;
4) ommaviy axborot vositasi rasmiy nashrlari va veb-sahifalaridan masʼul davlat tashkilotlarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqida axborot.
3-bob. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash boʻyicha ballarni hisoblash
8. Normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi quyidagi formula asosida aniqlanadi:
N_ qamrov = (B/A)*10 (1) ,
bunda:
N_ qamrov — normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi;
A — masʼul davlat tashkilotlari tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilishi lozim boʻlgan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari umumiy soni;
B — masʼul davlat tashkilotlari tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining umumiy soni.
9. Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning “Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Qonun hamda Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash uslubiyotiga (roʻyxat raqami 3470, 2023-yil 31-oktabr) muvofiqligi quyidagi formula asosida aniqlanadi:
N_ muvofiqlik = (E/D)*30 (2),
bunda:
N_ muvofiqlik — muvofiqligi tasdiqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar boʻyicha hisoblangan ball;
D — masʼul davlat tashkilotlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan va cheklistda koʻrsatilgan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar soni;
E — masʼul davlat tashkilotlari tomonidan aniqlangan va cheklistda koʻrsatilgan hamda Adliya vazirligi tomonidan haqiqatda korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar deb topilgan holatlar soni.
Masʼul davlat tashkilotlari tomonidan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar aniqlanmagan taqdirda toʻgʻridan — toʻgʻri 30 ball beriladi.
10. Normativ-huquqiy hujjatlarning va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijasida toʻldirilgan cheklistda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar koʻrsatilganligi quyidagi formula asosida aniqlanadi:
N_ toʻliqlik = (E/(E+F))*50 (3) ,
bunda:
N_ toʻliqlik — normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning koʻrsatilganligi boʻyicha hisoblangan ball;
E — masʼul davlat tashkilotlari tomonidan aniqlangan va cheklistda koʻrsatilgan hamda Adliya vazirligi tomonidan haqiqatda korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar deb topilgan holatlar soni;
F — Adliya vazirligi tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish jarayonida aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar soni.
Adliya organi tomonidan qoʻshimcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar aniqlanmagan taqdirda toʻgʻridan — toʻgʻri 50 ball beriladi.
11. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalari boʻyicha tegishli maʼlumotlar ommaviy axborot vositalariga chiqarilganda 10 ball beriladi.
12. Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash natijasida toʻplangan ballar asosida yuridik xizmat xodimlarining yakuniy baholash koʻrsatkichlari quyidagicha belgilanadi:
86 — 100 ball — “aʼlo”;
71 — 85 ball — “qoniqarli”;
1 — 70 ball — “qoniqarsiz”.
4-bob. Yakuniy qoidalar
13. Mazkur Uslubiyot talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradi.
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash uslubiyotiga 1-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash
T/r Mezonlar Indikatorlar Ball 1. Normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi “Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Qonunga asosan davlat organlari va tashkilotlari tomonidan har yili tasdiqlanadigan normativ-huquqiy hujjatlarni korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish rejalarining bajarilganligi. 10 Qonunchilik hujjatlarining korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish boʻyicha kompleks rejasi ijrosi doirasida davlat organlari va tashkilotlari tomonidan korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazilgan normativ-huquqiy hujjatlar. Adliya vazirligiga huquqiy ekspertiza uchun kiritilgan normativ-huquqiy hujjatlar loyihalariga korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash boʻyicha namunaviy shakldagi savolnoma (cheklist) ilova qilinganligi. 2. Normativ-huquqiy hujjatlarning va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning muvofiqligi Normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish jarayonida yuridik xizmat xodimlar tomonidan aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning “Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi toʻgʻrisida”gi Qonun hamda Normativ-huquqiy hujjatlar va ular loyihalarida korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarni aniqlash uslubiyotiga (roʻyxat raqami 3470, 2023-yil 31-oktabr) muvofiqligi. 30 3. Normativ-huquqiy hujjatlarning va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar koʻrsatilganligi Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistlarda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar koʻrsatilganligi. 50 4. Normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish natijalarini ommaviy axborot vositasida chiqarilganligi Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijalari ommaviy axborot vositasiga chiqarilganligi. 10 Jami 100
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash uslubiyotiga 2-ILOVA
Davlat organlari va tashkilotlari yuridik xizmat xodimlarining normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish faoliyatini baholash boʻyicha
T/r Davlat organi va tashkiloti Korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish belgilangan normativ-huquqiy hujjatlar va ularning loyihalari soni Normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi Normativ-huquqiy hujjatlar yoki ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizadan oʻtkazish qamrovi uchun toʻplangan ball Davlat organlari va tashkilotlari tomonidan aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar soni Adliya vazirligi tomonidan muvofiq deb topilgan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar soni Normativ-huquqiy hujjatlarning va ular loyihalarining korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillarning muvofiqligi Adliya vazirligi tomonidan qoʻshimcha aniqlangan korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar soni Normativ-huquqiy hujjatlarning va ularning loyihalarini korrupsiyaga qarshi ekspertizasi natijasida toʻldirilgan cheklistda barcha korrupsiyani keltirib chiqaruvchi omillar koʻrsatilganligi Korrupsiyaga qarshi ekspertiza natijalarining ommaviy axborot vositalariga chiqarilganligi Umumiy reyting bali 1. 2. 3.
Vazir A. TASHKULOV
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi direktori A. BURXANOV
Toshkent sh.,
2025-yil 28-iyul,
2025-yil 24-iyul
17-mh-son