UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмаларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон мурожаат қилиш ва хизмат кўрсатишни электрон шаклда амалга ошириш имконияти йўлга қўйилмаганлиги аҳолининг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлмоқда.

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизматлар кўрсатишни расмийлаштиришни рақамлаштириш орқали аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ҳамда Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш;

ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини Ички ишлар вазирлигининг «Е-патруль» тизими орқали кўрсатиш имконияти яратилади;

юридик шахслар фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

юридик шахслар томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни кўрсатиш бўйича ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмаларига мурожаат қилиш тартиби;

мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва уларни рад этиш асослари;

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) бир ой муддатда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда шартномавий-ҳуқуқий асосда хизмат кўрсатиш юзасидан ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказлари орқали электрон мурожаат қилиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин;

б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Ташпулатов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг

1. Ушбу Регламент ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек, йиғилишлар, митинглар, кўча намойишларига нисбатан татбиқ этилмайди.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

ваколатли орган — ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари;

фуқаролар гавжум бўладиган жойлар — бозорлар, йирик савдо, кўнгилочар, дам олиш мажмуалари ва марказлари ҳамда аҳоли кўп бўладиган бошқа жойлар;

талабгор — фуқаролар гавжум бўладиган жойларда фаолият юритувчи юридик шахслар;

шартнома — ваколатли орган томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида пулли хизматлар кўрсатиш бўйича талабгор билан тузиладиган ёзма шаклдаги келишув.

4. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар ваколатли орган томонидан ушбу жойларда фаолият кўрсатувчи талабгор билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

5. Талабгор фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли органга ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича электрон мурожаат қилади.

2-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш бўйича мурожаат қилиш тартиби

6. Талабгор давлат хизматидан фойдаланиш учун ваколатли органга ёки Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб мурожаат этади ёхуд давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

7. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ваколатли орган ёки Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Талабгордан бошқа маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

8. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (электрон имзо) билан тасдиқлайди.

Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

9. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.

10. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқланганидан сўнг реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

11. Талабгор томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органга мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.

3-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби

12. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ўн иш куни мобайнида кўриб чиқилади.

Мурожаатни кўриб чиқишда ваколатли орган ходими талабгор билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечиради.

13. Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижаси бўйича далолатнома тузилиб, унда объект ҳудудининг чегараси, шахсий таркибнинг талаб этиладиган сони, хизмат хоналари, пост ва маршрутларнинг жойлашуви, жавобгарлик ҳудуди, ходимларнинг хизматни ўташ вақти ҳамда тартиблари белгиланади, шунингдек, шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳаси тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармасига юборилади.

14. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасида ваколатли орган хизматини ташкил этишнинг алоҳида шартлари кўрсатилиши мумкин.

15. Юкланган вазифаларни бажариш учун ваколатли орган бўлинмаси шахсий таркибининг сони, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, шунингдек, хизматни ўташ қоидалари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасини кўриб чиқиш якунлари бўйича уларни беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари раҳбариятига тақдим этади.

17. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёхуд вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан кўздан кечириш далолатномасида объектлар чегарасини, ваколатли орган бўлинмасининг жавобгарлик зоналарини, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, сони ҳамда кўрсатиладиган хизматлар смета қийматини белгилашда жиддий камчиликлар аниқланганда, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) мазкур камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш тартиблари кўрсатилган билдиришнома юборилади.

18. Шартнома лойиҳаси амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари уч иш кунидан ошмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига талабгор билан шартнома тузиш ҳамда ваколатли орган бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш тўғрисида тақдимнома киритади.

19. Талабгор тегишлигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари билан шартнома тузади.

20. Шартнома тузиш ва ваколатли орган бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ваколатли орган зиммасига юкланган вазифаларни қўшимча штат бирликлари ажратилгандан сўнг амалга оширади.

22. Давлат хизматини кўрсатиш талабгор томонидан шартнома талаблари бажарилмаган ёки ваколатли орган зиммасига унинг хизмат вазифалари билан боғлиқ бўлмаган ишлар юкланган тақдирда рад этилади.

Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслик важи билан рад этишга йўл қўйилмайди.

4-боб. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби

23. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ваколатли орган бўлинмалари нарядларининг фаолиятини ташкил этиш орқали кўрсатилади.

24. Ваколатли орган бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва уларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш тузилаётган шартномалар бўйича тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

25. Ваколатли орган бўлинмаси ходимларининг хизматни ўташ тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан талабгор билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

26. Фуқаролар гавжум бўладиган жой бир нечта туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган тақдирда, ходимларнинг хизматни ўташ тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

27. Ходимлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиқлари тақдимномасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ёхуд вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

28. Ваколатли орган бўлинмаларининг бошқарув аппарати ва командирлар таркибининг умумий сони (отряд, гуруҳ командирлари) шартномаларга асосан ажратилган штат бирликларининг тўрт фоизидан ошмаслиги лозим.

29. Ваколатли орган бўлинмаларининг амалдаги шартномалар асосида киритилган штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.

30. Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан шартнома асосида фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида ушбу тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) орқали белгиланади.

31. Шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобрақамларига ўтказилади.

32. Кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ходимларга ойлик маош бериш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ваколатли орган бўлинмаларининг моддий-техник базасини, жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ва янгилаш учун сарфланади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

33. Талабгор ваколатли орган ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

34. Ушбу регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан мурожаатни кўриб чиқиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор 1. Шартнома тузиш учун ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади. 2. Мурожаат юбориш учун аризани тўлдиради. Хоҳишига кўра 2-босқич Ички ишлар органининг патруль-пост хизмати бўлинмаси Аризага киритилган талабгорнинг маълумотлари ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини текширади. Ўн иш куни ичида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Фуқаролар гавжум бўладиган жойларни кўздан кечиради ҳамда кўздан кечириш далолатномасини ва ушбу жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома лойиҳаси ҳамда бошқа материалларни тайёрлайди. Беш иш куни ичида 4-босқич Талабгор ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома тузади. Автоматик равишда 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Материалларни кўриб чиқиб, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузиш ва ваколатли орган ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдимнома киритади. Уч иш куни ичида 6-босқич Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тақдимномани кўриб чиқиб, ваколатли орган ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Уч иш куни ичида

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги давлат хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш бўйича

I. Юридик шахс тўғрисида маълумот 1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: 2. СТИР: 3. Жойлашган жойи (почта манзили): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса): II. Мурожаат ҳақида маълумот 1. Мурожаат мазмуни: 2. Жамоат тартибини сақлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузиш мақсади: 3. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатишда фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг номи: 4. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг манзили: 5. Фуқаролар гавжум бўладиган жойдаги бино ва иншоотлар ҳамда улар атрофидаги ҳудуднинг схемаси: PDF, P N G ёки JPEG форматида (50 Mbдан ошмаган ҳажмда)

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 июлдаги 477-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 9 октябрдаги 808-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 2-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 442-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 июль,

477-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 09/25/477/0673-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda ichki ishlar organlari patrul-post xizmati boʻlinmalarining jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi faoliyatiga raqamli texnologiyalarni keng joriy etishga alohida eʼtibor qaratilmoqda.

Shu bilan birga, fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun elektron murojaat qilish va xizmat koʻrsatishni elektron shaklda amalga oshirish imkoniyati yoʻlga qoʻyilmaganligi aholining ortiqcha ovoragarchiligiga sabab boʻlmoqda.

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasida xizmatlar koʻrsatishni rasmiylashtirishni raqamlashtirish orqali aholiga qoʻshimcha qulaylik yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki, 2025-yil 1-sentabrdan boshlab:

fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatish boʻyicha ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalariga Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) hamda Davlat xizmatlari markazlari orqali murojaat qilish;

ichki ishlar organlari patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini Ichki ishlar vazirligining “E-patrul” tizimi orqali koʻrsatish imkoniyati yaratiladi;

yuridik shaxslar fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatish boʻyicha ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalariga anʼanaviy (ogʻzaki yoki yozma) tarzda murojaat qilishlari mumkin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yuridik shaxslar tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalariga murojaat qilish tartibi;

murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi va ularni rad etish asoslari;

fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash faoliyatini tashkil etish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

a) bir oy muddatda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda shartnomaviy-huquqiy asosda xizmat koʻrsatish yuzasidan YIDXP va Davlat xizmatlari markazlari orqali elektron murojaat qilish uchun zarur boʻlgan axborot tizimlarini oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin;

b) manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:

ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri A.A. Tashpulatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyuldagi 477-son qaroriga 1-ILOVA

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatishning

1. Ushbu Reglament ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament ommaviy tadbirlarni tashkil etish va oʻtkazishga, shuningdek, yigʻilishlar, mitinglar, koʻcha namoyishlariga nisbatan tatbiq etilmaydi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllanadi:

vakolatli organ — ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari;

fuqarolar gavjum boʻladigan joylar — bozorlar, yirik savdo, koʻngilochar, dam olish majmualari va markazlari hamda aholi koʻp boʻladigan boshqa joylar;

talabgor — fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda faoliyat yurituvchi yuridik shaxslar;

shartnoma — vakolatli organ tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasida pulli xizmatlar koʻrsatish boʻyicha talabgor bilan tuziladigan yozma shakldagi kelishuv.

4. Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi tadbirlar vakolatli organ tomonidan ushbu joylarda faoliyat koʻrsatuvchi talabgor bilan tuziladigan shartnomalarga muvofiq amalga oshiriladi.

5. Talabgor fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini koʻrsatish uchun vakolatli organga ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha elektron murojaat qiladi.

2-bob. Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha murojaat qilish tartibi

6. Talabgor davlat xizmatidan foydalanish uchun vakolatli organga yoki Davlat xizmatlari markaziga bevosita oʻzi kelib murojaat etadi yoxud davlat xizmatidan elektron shaklda foydalanish uchun YIDXPda roʻyxatdan oʻtadi.

7. Talabgor oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, vakolatli organ yoki Davlat xizmatlari markazi xodimi talabgor nomidan, YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda esa mustaqil ravishda ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani elektron shaklda toʻldiradi.

Talabgordan boshqa maʼlumotlarni talab qilish taqiqlanadi.

8. Soʻrovnoma toʻldirilgandan soʻng talabgor maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshiradi va imzolarni identifikatsiya qilishning tegishli vositalari (elektron imzo) bilan tasdiqlaydi.

Talabgor YIDXP orqali murojaat etgan taqdirda, soʻrovnomani elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash talab etilmaydi.

9. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan uni koʻrsatishning har qanday bosqichida bosh tortish huquqiga ega. Talabgor davlat xizmatidan foydalanishdan bosh tortganda, uning soʻrovnomasi koʻrilmasdan qoldiriladi.

10. Talabgor Davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat qilganda, uning soʻrovnomasi Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabgor tomonidan tasdiqlanganidan soʻng real vaqt rejimida vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

YIDXP orqali murojaat qilinganda esa soʻrovnoma avtomatik tarzda vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.

11. Talabgor tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha vakolatli organga murojaat yuborish va uni koʻrib chiqish bepul amalga oshiriladi.

3-bob. Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi

12. Soʻrovnoma vakolatli organga kelib tushgandan soʻng oʻn ish kuni mobaynida koʻrib chiqiladi.

Murojaatni koʻrib chiqishda vakolatli organ xodimi talabgor bilan birgalikda fuqarolar gavjum boʻladigan joyni koʻzdan kechiradi.

13. Fuqarolar gavjum boʻladigan joyni koʻzdan kechirish natijasi boʻyicha dalolatnoma tuzilib, unda obyekt hududining chegarasi, shaxsiy tarkibning talab etiladigan soni, xizmat xonalari, post va marshrutlarning joylashuvi, javobgarlik hududi, xodimlarning xizmatni oʻtash vaqti hamda tartiblari belgilanadi, shuningdek, shartnoma loyihasi ishlab chiqiladi.

Koʻzdan kechirish dalolatnomasi va shartnoma loyihasi tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasiga yuboriladi.

14. Fuqarolar gavjum boʻladigan joyning oʻziga xos xususiyatlarini inobatga olgan holda, koʻzdan kechirish dalolatnomasi va shartnoma loyihasida vakolatli organ xizmatini tashkil etishning alohida shartlari koʻrsatilishi mumkin.

15. Yuklangan vazifalarni bajarish uchun vakolatli organ boʻlinmasi shaxsiy tarkibining soni, post va patrul yoʻnalishlarining joylashuvi, shuningdek, xizmatni oʻtash qoidalari Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan belgilanadi.

16. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasi koʻzdan kechirish dalolatnomasi va shartnoma loyihasini koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha ularni besh ish kunidan kechiktirmagan holda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoki viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari rahbariyatiga taqdim etadi.

17. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar yoki Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoxud viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasi tomonidan koʻzdan kechirish dalolatnomasida obyektlar chegarasini, vakolatli organ boʻlinmasining javobgarlik zonalarini, post va patrul yoʻnalishlarining joylashuvi, soni hamda koʻrsatiladigan xizmatlar smeta qiymatini belgilashda jiddiy kamchiliklar aniqlanganda, tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasiga (boʻlimiga) mazkur kamchiliklar hamda ularni bartaraf etish tartiblari koʻrsatilgan bildirishnoma yuboriladi.

18. Shartnoma loyihasi amaldagi qonunchilikka muvofiq boʻlgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari uch ish kunidan oshmagan muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga talabgor bilan shartnoma tuzish hamda vakolatli organ boʻlinmasi xodimlari uchun qoʻshimcha shtat birliklari ajratish toʻgʻrisida taqdimnoma kiritadi.

19. Talabgor tegishligiga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoki viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari bilan shartnoma tuzadi.

20. Shartnoma tuzish va vakolatli organ boʻlinmasi xodimlari uchun qoʻshimcha shtat birliklari ajratish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

21. Vakolatli organ zimmasiga yuklangan vazifalarni qoʻshimcha shtat birliklari ajratilgandan soʻng amalga oshiradi.

22. Davlat xizmatini koʻrsatish talabgor tomonidan shartnoma talablari bajarilmagan yoki vakolatli organ zimmasiga uning xizmat vazifalari bilan bogʻliq boʻlmagan ishlar yuklangan taqdirda rad etiladi.

Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, maqsadga muvofiq emaslik vaji bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4-bob. Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash faoliyatini tashkil etish tartibi

23. Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlari vakolatli organ boʻlinmalari naryadlarining faoliyatini tashkil etish orqali koʻrsatiladi.

24. Vakolatli organ boʻlinmalari faoliyatini moliyalashtirish va ularni moddiy-texnik vositalar bilan taʼminlash tuzilayotgan shartnomalar boʻyicha tushadigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

25. Vakolatli organ boʻlinmasi xodimlarining xizmatni oʻtash tartibi va vaqti, post va marshrutlarning joylashuvi hamda javobgarlik hududlari tuman (shahar) ichki ishlar boshqarmasi (boʻlimi) boshligʻi tomonidan talabgor bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

26. Fuqarolar gavjum boʻladigan joy bir nechta tumanlar (shaharlar) hududida joylashgan taqdirda, xodimlarning xizmatni oʻtash tartibi va vaqti, post va marshrutlarning joylashuvi hamda javobgarlik hududlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoki viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasi boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi.

27. Xodimlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasi boshliqlari taqdimnomasiga asosan, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar yoki Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari yoxud viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari boshliqlari tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimidan ozod etiladi.

28. Vakolatli organ boʻlinmalarining boshqaruv apparati va komandirlar tarkibining umumiy soni (otryad, guruh komandirlari) shartnomalarga asosan ajratilgan shtat birliklarining toʻrt foizidan oshmasligi lozim.

29. Vakolatli organ boʻlinmalarining amaldagi shartnomalar asosida kiritilgan shtat birliklari belgilangan tartibda qisqartiriladi.

30. Ichki ishlar organlari patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan shartnoma asosida fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlarini koʻrsatish tariflari belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligida ushbu tariflarni deklaratsiya qilish (tasdiqlash) orqali belgilanadi.

31. Shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining budjetdan tashqari maxsus hisobraqamlariga oʻtkaziladi.

32. Koʻrsatiladigan xizmatlar uchun kelib tushadigan mablagʻlar xodimlarga oylik maosh berish, ularni moddiy ragʻbatlantirish, ijtimoiy himoya qilish, vakolatli organ boʻlinmalarining moddiy-texnik bazasini, jumladan, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlash va yangilash uchun sarflanadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

33. Talabgor vakolatli organ va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari (harakatsizligi) yuzasidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

34. Ushbu reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan murojaatni koʻrib chiqish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor 1. Shartnoma tuzish uchun ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari yoki Davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib yoxud Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtadi. 2. Murojaat yuborish uchun arizani toʻldiradi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Ichki ishlar organining patrul-post xizmati boʻlinmasi Arizaga kiritilgan talabgorning maʼlumotlari haqqoniyligi va toʻliqligini tekshiradi. Oʻn ish kuni ichida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat tartibini saqlash boshqarmasi Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarni koʻzdan kechiradi hamda koʻzdan kechirish dalolatnomasini va ushbu joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlarini koʻrsatish boʻyicha shartnoma loyihasi hamda boshqa materiallarni tayyorlaydi. Besh ish kuni ichida 4-bosqich Talabgor va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlarini koʻrsatish yuzasidan shartnoma tuzadi. Avtomatik ravishda 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Materiallarni koʻrib chiqib, jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasida xizmat koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzish va vakolatli organ xodimlari uchun qoʻshimcha shtat birliklarini ajratish haqida Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligiga taqdimnoma kiritadi. Uch ish kuni ichida 6-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Taqdimnomani koʻrib chiqib, vakolatli organ xodimlari uchun qoʻshimcha shtat birliklarini ajratish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. Uch ish kuni ichida

Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash boʻyicha davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi davlat xizmatlarini shartnomaviy-huquqiy asosda koʻrsatish boʻyicha

I. Yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. Yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli: 2. STIR: 3. Joylashgan joyi (pochta manzili): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa): II. Murojaat haqida maʼlumot 1. Murojaat mazmuni: 2. Jamoat tartibini saqlash xizmatlarini koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnomalarni tuzish maqsadi: 3. Jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash xizmatlarini koʻrsatishda fuqarolar gavjum boʻladigan joyning nomi: 4. Fuqarolar gavjum boʻladigan joyning manzili: 5. Fuqarolar gavjum boʻladigan joydagi bino va inshootlar hamda ular atrofidagi hududning sxemasi: PDF, P N G yoki JPEG formatida (50 Mbdan oshmagan hajmda)

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 30-iyuldagi 477-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Ichki ishlar organlarining patrul-post xizmati boʻlinmalari tomonidan fuqarolar gavjum boʻladigan joylarda jamoat tartibini saqlash va jamoat xavfsizligini taʼminlash borasidagi xizmatlarni shartnomaviy-huquqiy asosda amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 9-oktabrdagi 808-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tizimidagi taʼlim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 22-noyabrdagi 705-son qaroriga 3-ilovaning 2-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida” 2021-yil 20-apreldagi OʻRQ-682-son Qonuni)” 2022-yil 4-apreldagi 153-son qaroriga ilovaning 442-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-iyul,

477-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2025-y., 09/25/477/0673-son)

lex.uz