UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 30-iyul · Qonunlar va kodekslar

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 30 июль · Қонунлар ва кодекслар

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 июля 2025 г. · Законы и кодексы

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 July 2025 · Laws and codes

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 13 майда қабул қилинган Сенат томонидан 2025 йил 25 июнда маъқулланган

Кейинги йилларда мамлакатимизда сўз эркинлиги муҳитини шакллантиришга, сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва сиёсий партияларнинг жамиятдаги ролини янада кучайтиришга қаратилган изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партиялар фракциялари учун қонунда назарда тутилган ваколатларни ҳамда ҳуқуқларни янада кенгайтириш зарурияти юзага келмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракциясига қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ҳам ўша масалага доир қонун лойиҳасининг ёки унинг таркибий қисмининг муқобил таҳририни киритиш, унинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши, ҳар чоракда «ҳукумат соати» ва парламент сўрови доирасида масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар берилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун парламентдаги мухолифатнинг кафолатланган ҳуқуқларини кенгайтириш орқали қонун ижодкорлиги ва парламент назорати самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

1-модда . Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 588-модда, № 10, 674-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 203-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 7, 627-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 13 1 -модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;

муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

парламент сўровини юбориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши»;

2) 14 1 -модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия гуруҳлари фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатдан хизматлар кўрсатиш Жўқорғи Кенгеснинг девони томонидан, халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг фаолиятига ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатдан хизмат кўрсатиш тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти томонидан таъминланади».

2-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги 434-II-сонли Конституциявий Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 215-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда; 2019 йил, № 3, 162-модда, № 5, 261-модда, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

1) 17-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади»;

2) 25 1 -модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;

муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;

Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши».

3-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги 522-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 136-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, № 7, 326-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 4, 136-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2013 йил, № 4, 95-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 157-модда, № 5, 261, 265-моддалар, № 8, 468-модда, № 9, 588-модда, № 12, 884-модда; 2020 йил, № 8, 488-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 10, 983-модда; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 12, 1285-модда; 2025 йил, № 4, 516-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 7-модданинг :

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қонунчилик палатасида, қоида тариқасида, бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилади. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин»;

бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимлари депутатларнинг қайси партияга мансублигини ҳамда сайлов якунлари бўйича олинган депутатлик ўринларини инобатга олган ҳолда яхлит (умумий) қарор билан белгиланади. Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва қўмита аъзолари лавозимларига номзодлар кўрсатиш юзасидан таклифларни фракцияларнинг раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда киритадилар. Бунда бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимлари ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция учун ажратилади»;

2) 9 1 -модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз вакиллари Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;

муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;

Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

парламент сўровини юбориш тўғрисида Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

Сенат томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши»;

3) 14-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «(депутатлар гуруҳларининг)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

4) 15-модда :

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция ўз таклифлари асосида иккинчи ўқишга тайёрлаган қонун лойиҳаси матнини Қонунчилик палатасига киритганда мазкур матн ушбу модданинг саккизинчи ва тўққизинчи қисмларида белгиланган тартибда масъул қўмита томонидан кўриб чиқилади. Бунда муқобил қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси мажлисида асосий қонун лойиҳаси билан бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси иккинчи ўқиш тартиб-таомилида кўриб чиқилади»;

ўн иккинчи — ўн саккизинчи қисмлари тегишинча ўн учинчи — ўн тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган фракция иккинчи ўқишда кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаси таркибий бирлигининг матни бўйича тақдим этган муқобил таҳрир асосий қонун лойиҳасининг тегишли боби, бўлими, моддаси ёки банди кўриб чиқилаётганда муҳокама қилинади. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган матн қонун лойиҳасига киритилади»;

ўн тўртинчи — ўн тўққизинчи қисмлари тегишинча ўн бешинчи — йигирманчи қисмлар деб ҳисоблансин.

4-модда . Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 11 апрелда қабул қилинган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги ЎРҚ-88-сонли Конституциявий Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 161-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2019 йил, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 12, 1003-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда) 2-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир нафар қўмита раиси ва икки нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаши;

қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар ўша масалага доир қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни, қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилгунига қадар унинг иккинчи ўқишга тайёрланган матнининг ёки таркибий бирлиги матнининг муқобил таҳририни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарори лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;

муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлиси баённомасига киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг Қонунчилик палатаси депутатлари саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати») доирасида йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

парламент сўровини юбориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига йилнинг ҳар чорагида камида битта масала киритиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши».

5-модда . Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда . Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2025 йил 30 июль,

ЎРҚ-1077-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2025 й., 03/25/1077/0674-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni

Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga parlamentdagi muxolifatning kafolatlangan huquqlarini kengaytirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Qonunchilik palatasi tomonidan 2025-yil 13-mayda qabul qilingan Senat tomonidan 2025-yil 25-iyunda maʼqullangan

Keyingi yillarda mamlakatimizda soʻz erkinligi muhitini shakllantirishga, siyosiy plyuralizmning huquqiy asoslarini mustahkamlashga va siyosiy partiyalarning jamiyatdagi rolini yanada kuchaytirishga qaratilgan izchil islohotlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan siyosiy partiyalar fraksiyalari uchun qonunda nazarda tutilgan vakolatlarni hamda huquqlarni yanada kengaytirish zaruriyati yuzaga kelmoqda.

Ushbu Qonun bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonunlariga oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan siyosiy partiya fraksiyasiga qonun loyihasi ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar ham oʻsha masalaga doir qonun loyihasining yoki uning tarkibiy qismining muqobil tahririni kiritish, uning vakillari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlarini kafolatli egallashi, har chorakda “hukumat soati” va parlament soʻrovi doirasida masala kiritish kabi qoʻshimcha huquqlar berilishini nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilmoqda.

Mazkur Qonun parlamentdagi muxolifatning kafolatlangan huquqlarini kengaytirish orqali qonun ijodkorligi va parlament nazorati samaradorligini oshirishga xizmat qiladi.

1-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 1996-yil 26-dekabrda qabul qilingan “Siyosiy partiyalar toʻgʻrisida”gi 337-I-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 1997-yil, № 2, 36-modda; 1999-yil, № 9, 229-modda; 2004-yil, № 1-2, 18-modda, № 5, 90-modda; 2005-yil, № 1, 18-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 163-modda; 2008-yil, № 12, 637, 640-moddalar; 2014-yil, № 1, 2-modda; 2018-yil, № 4, 224-modda; 2019-yil, № 2, 47-modda, № 9, 588-modda, № 10, 674-modda; 2020-yil, № 1, 1-modda, № 3, 203-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 10, 969-modda; 2024-yil, № 2, 105-modda, № 7, 627-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 13 1 -moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan siyosiy partiya fraksiyasi qonunda fraksiyalar uchun nazarda tutilgan vakolatlar bilan bir qatorda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakillari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlarini kafolatli egallashi;

qonun loyihasi birinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar oʻsha masalaga doir qonun loyihasining muqobil tahririni, qonun loyihasi ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar uning ikkinchi oʻqishga tayyorlangan matnining yoki tarkibiy birligi matnining muqobil tahririni, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi qarori loyihasining muqobil tahririni kiritish;

muhokama etilayotgan masalalar yuzasidan oʻzining alohida fikrini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining majlisi bayonnomasiga kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining majlislarida hukumat aʼzolarining Qonunchilik palatasi deputatlari savollariga javoblarini eshitish (“hukumat soati”) doirasida yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

parlament soʻrovini yuborish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasiga yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati tomonidan rad etilgan qonun boʻyicha kelishuv komissiyasida oʻz vakillarining kafolatli ishtirok etishi”;

2) 14 1 -moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesidagi partiya guruhlari faoliyatiga tashkiliy, texnikaviy va boshqa jihatdan xizmatlar koʻrsatish Joʻqorgʻi Kengesning devoni tomonidan, xalq deputatlari Kengashlaridagi partiya guruhlarining faoliyatiga tashkiliy, texnikaviy va boshqa jihatdan xizmat koʻrsatish tegishli xalq deputatlari Kengashi kotibiyati tomonidan taʼminlanadi”.

2-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2002-yil 12-dekabrda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Qonunchilik palatasi toʻgʻrisida”gi 434-II-sonli Konstitutsiyaviy Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2002-yil, № 12, 215-modda; 2003-yil, № 5, 67-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 163-modda, № 7, 326-modda; 2008-yil, № 12, 637-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda; 2019-yil, № 3, 162-modda, № 5, 261-modda, № 8, 468-modda, № 9, 588-modda; 2020-yil, № 8, 488-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda) quyidagi oʻzgartirishlar kiritilsin:

1) 17-moddaning ikkinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoʻmita raisi, uning oʻrinbosari va qoʻmita aʼzolari lavozimlari deputatlarning qaysi partiyaga mansubligini hamda saylov yakunlari boʻyicha olingan deputatlik oʻrinlarini inobatga olgan holda yaxlit (umumiy) qaror bilan belgilanadi. Bunda bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlari oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya uchun ajratiladi”;

2) 25 1 -moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya qonunda fraksiyalar uchun nazarda tutilgan vakolatlar bilan bir qatorda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakillari Qonunchilik palatasining bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlarini kafolatli egallashi;

qonun loyihasi birinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar oʻsha masalaga doir qonun loyihasining muqobil tahririni, qonun loyihasi ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar uning ikkinchi oʻqishga tayyorlangan matnining yoki tarkibiy birligi matnining muqobil tahririni, shuningdek Qonunchilik palatasi qarori loyihasining muqobil tahririni kiritish;

muhokama etilayotgan masalalar yuzasidan oʻzining alohida fikrini Qonunchilik palatasining majlisi bayonnomasiga kiritish;

Qonunchilik palatasining majlislarida hukumat aʼzolarining Qonunchilik palatasi deputatlari savollariga javoblarini eshitish (“hukumat soati”) doirasida yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

parlament soʻrovini yuborish toʻgʻrisida Qonunchilik palatasiga yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

Senat tomonidan rad etilgan qonun boʻyicha kelishuv komissiyasida oʻz vakillarining kafolatli ishtirok etishi”.

3-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2003-yil 29-avgustda qabul qilingan “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining Reglamenti toʻgʻrisida”gi 522-II-sonli Qonuniga (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Axborotnomasi, 2003-yil, № 9-10, 136-modda; Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 163-modda, № 7, 326-modda; 2008-yil, № 12, 637-modda; 2009-yil, № 4, 136-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2013-yil, № 4, 95-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda, № 5, 130-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2016-yil, № 9, 276-modda; 2017-yil, № 6, 300-modda, № 9, 510-modda; 2018-yil, № 1, 4-modda, № 4, 224-modda, № 7, 431-modda; 2019-yil, № 1, 1-modda, № 3, 157-modda, № 5, 261, 265-moddalar, № 8, 468-modda, № 9, 588-modda, № 12, 884-modda; 2020-yil, № 8, 488-modda; 2021-yil, 4-songa ilova, № 11, 1061-modda; 2022-yil, № 10, 983-modda; 2023-yil, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda, № 12, 1285-modda; 2025-yil, № 4, 516-modda) quyidagi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

1) 7-moddaning :

uchinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qonunchilik palatasida, qoida tariqasida, budjet va iqtisodiy masalalar qoʻmitasi, korrupsiyaga qarshi kurashish va sud-huquq masalalari qoʻmitasi, mehnat, sogʻliqni saqlash va ijtimoiy masalalar qoʻmitasi, xalqaro ishlar, mudofaa va xavfsizlik masalalari qoʻmitasi, innovatsion rivojlanish va axborot texnologiyalari masalalari qoʻmitasi, demokratik institutlar va fuqarolik jamiyatini rivojlantirish masalalari qoʻmitasi, fan, taʼlim, madaniyat, sport va yoshlar masalalari qoʻmitasi, ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish masalalari qoʻmitasi tuziladi. Qonunchilik palatasida boshqa qoʻmitalar ham tuzilishi mumkin”;

beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qoʻmita raisi, uning oʻrinbosari va qoʻmita aʼzolari lavozimlari deputatlarning qaysi partiyaga mansubligini hamda saylov yakunlari boʻyicha olingan deputatlik oʻrinlarini inobatga olgan holda yaxlit (umumiy) qaror bilan belgilanadi. Qoʻmita raisi, uning oʻrinbosari va qoʻmita aʼzolari lavozimlariga nomzodlar koʻrsatish yuzasidan takliflarni fraksiyalarning rahbarlari oʻzaro kelishgan holda kiritadilar. Bunda bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlari oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya uchun ajratiladi”;

2) 9 1 -moddaning beshinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya qonunda fraksiyalar uchun nazarda tutilgan vakolatlar bilan bir qatorda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakillari Qonunchilik palatasining bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlarini kafolatli egallashi;

qonun loyihasi birinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar oʻsha masalaga doir qonun loyihasining muqobil tahririni, qonun loyihasi ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar uning ikkinchi oʻqishga tayyorlangan matnining yoki tarkibiy birligi matnining muqobil tahririni, shuningdek Qonunchilik palatasi qarori loyihasining muqobil tahririni kiritish;

muhokama etilayotgan masalalar yuzasidan oʻzining alohida fikrini Qonunchilik palatasining majlisi bayonnomasiga kiritish;

Qonunchilik palatasining majlislarida hukumat aʼzolarining Qonunchilik palatasi deputatlari savollariga javoblarini eshitish (“hukumat soati”) doirasida yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

parlament soʻrovini yuborish toʻgʻrisida Qonunchilik palatasiga yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

Senat tomonidan rad etilgan qonun boʻyicha kelishuv komissiyasida oʻz vakillarining kafolatli ishtirok etishi”;

3) 14-modda uchinchi qismining toʻrtinchi xatboshisidagi “(deputatlar guruhlarining)” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

4) 15-modda :

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya oʻz takliflari asosida ikkinchi oʻqishga tayyorlagan qonun loyihasi matnini Qonunchilik palatasiga kiritganda mazkur matn ushbu moddaning sakkizinchi va toʻqqizinchi qismlarida belgilangan tartibda masʼul qoʻmita tomonidan koʻrib chiqiladi. Bunda muqobil qonun loyihasi Qonunchilik palatasi majlisida asosiy qonun loyihasi bilan bir vaqtda koʻrib chiqilishi kerak. Qonunchilik palatasi deputatlarining qaror qabul qilish uchun talab qilinadigan eng koʻp miqdordagi ovozini toʻplagan qonun loyihasi ikkinchi oʻqish tartib-taomilida koʻrib chiqiladi”;

oʻn ikkinchi — oʻn sakkizinchi qismlari tegishincha oʻn uchinchi — oʻn toʻqqizinchi qismlar deb hisoblansin;

quyidagi mazmundagi oʻn toʻrtinchi qism bilan toʻldirilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan fraksiya ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilayotgan qonun loyihasi tarkibiy birligining matni boʻyicha taqdim etgan muqobil tahrir asosiy qonun loyihasining tegishli bobi, boʻlimi, moddasi yoki bandi koʻrib chiqilayotganda muhokama qilinadi. Qonunchilik palatasi deputatlarining qaror qabul qilish uchun talab qilinadigan eng koʻp miqdordagi ovozini toʻplagan matn qonun loyihasiga kiritiladi”;

oʻn toʻrtinchi — oʻn toʻqqizinchi qismlari tegishincha oʻn beshinchi — yigirmanchi qismlar deb hisoblansin.

4-modda . Oʻzbekiston Respublikasining 2007-yil 11-aprelda qabul qilingan “Davlat boshqaruvini yangilash va yanada demokratlashtirish hamda mamlakatni modernizatsiya qilishda siyosiy partiyalarning rolini kuchaytirish toʻgʻrisida”gi OʻRQ-88-sonli Konstitutsiyaviy Qonuni (Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining Axborotnomasi, 2007-yil, № 4, 161-modda; 2008-yil, № 12, 637-modda; 2011-yil, № 4, 101-modda; 2014-yil, № 4, 86-modda; 2015-yil, № 12, 452-modda; 2019-yil, № 9, 588-modda; 2021-yil, 4-songa ilova; 2023-yil, № 12, 1003-modda; 2024-yil, № 2, 109-modda) 2-moddasining oltinchi qismi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzini parlamentdagi muxolifat deb eʼlon qilgan siyosiy partiya fraksiyasi qonunda fraksiyalar uchun nazarda tutilgan vakolatlar bilan bir qatorda quyidagi huquqlarga ega:

oʻz vakillari Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining bir nafar qoʻmita raisi va ikki nafar qoʻmita raisi oʻrinbosari lavozimlarini kafolatli egallashi;

qonun loyihasi birinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar oʻsha masalaga doir qonun loyihasining muqobil tahririni, qonun loyihasi ikkinchi oʻqishda koʻrib chiqilguniga qadar uning ikkinchi oʻqishga tayyorlangan matnining yoki tarkibiy birligi matnining muqobil tahririni, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi qarori loyihasining muqobil tahririni kiritish;

muhokama etilayotgan masalalar yuzasidan oʻzining alohida fikrini Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining majlisi bayonnomasiga kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasining majlislarida hukumat aʼzolarining Qonunchilik palatasi deputatlari savollariga javoblarini eshitish (“hukumat soati”) doirasida yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

parlament soʻrovini yuborish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasiga yilning har choragida kamida bitta masala kiritish;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Senati tomonidan rad etilgan qonun boʻyicha kelishuv komissiyasida oʻz vakillarining kafolatli ishtirok etishi”.

5-modda . Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor tashkilotlar ushbu Qonunning ijrochilarga yetkazilishini hamda mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida tushuntirilishini taʼminlasin.

6-modda . Ushbu Qonun rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasining Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2025-yil 30-iyul,

OʻRQ-1077-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2025-y., 03/25/1077/0674-son)

lex.uz