📅 2025-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 19-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 19 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 июня 2025 г. · Документы министерств и ведомств · Директор Национального агентства перспективных проектов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 June 2025 · Ministry and agency documents · Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
буйруғи
НИЗОМ
ҚАРОР
ҚАРОР
КЎРСАТМА
ҚАРОР
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги, « Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида »ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 19 июндаги 08-сон буйруғига ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
қимматли қоғозлар — ҳужжатлар бўлиб, улар мазкур ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади;
қимматли қоғозлар бозори — юридик ва жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ муносабатлари тизими;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият — қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича лицензияланадиган ёки қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият тури;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
2. Ваколатли давлат органи ўз ваколатлари доирасида қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, биржалар, қимматли қоғозларнинг эмитентлари ва «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ (бундан буён матнда қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари деб юритилади) томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ҳамда мазкур Низомнинг 30-банди «б» кичик бандида белгиланган санкцияларни қўллайди.
3. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда қўлланилади.
2-боб. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш
4. Ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
давлат органларининг, жумладан ички ишлар, прокуратура ва суд органларининг қоидабузарликлар акс эттирилган ҳужжатлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
оммавий ахборот воситаларининг қонунчилик бузилганлигини акс эттирувчи хабарлари;
ваколатли давлат органи томонидан назорат функцияларининг амалга оширилиши, шунингдек ўрганиш давомида қонунчилик бузилганлигининг аниқланиши;
ҳисобот тарзида олинган маълумотлар;
қоидабузарликларни тасдиқловчи бошқа маълумотлар.
5. Ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик ҳолатини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларни ўрганади.
Бунда, ҳужжатларни ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланади:
мазкур масалани кўриб чиқиш ваколатли давлат органининг ваколатига тааллуқлилиги;
қонунчилик бузилиши белгиларининг мавжудлиги;
ишни кўриб чиқиш учун материалларнинг етарли эканлиги;
ишда иштирок этиш учун жалб этилиши лозим бўлган шахслар;
ишнинг тўғри ва ҳар томонлама кўриб чиқилиши учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
6. Ваколатли давлат органи ҳужжатларни ўрганиш давомида:
республика ижро этувчи ҳокимият органларидан, қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларидан ўз ваколатлари доирасида маълумотлар ва ҳужжатларни сўраш ҳамда олишга;
жисмоний ва юридик шахслардан ёзма ёки оғзаки тушунтиришлар олишга;
ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона кўриб чиқиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўришга;
ишни кўриб чиқишда хулосалар ва тушунтиришлар бериш учун экспертлар ёки мутахассисларни жалб этишга ҳақли.
7. Ҳужжатларни ўрганиш натижаларига кўра, қонунчилик бузилиши ҳолатлари мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли давлат органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ҳақида қарор (бундан буён матнда қарор деб юритилади) қабул қилинади.
Мазкур қарор билан Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади ҳамда комиссия раис ва аъзолардан иборат таркибда тасдиқланади.
Комиссия таркибига ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари ва ходимлари, шунингдек заруратга кўра бошқа давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, шу жумладан қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг бирлашмалари (уюшмалари) вакиллари киритилади.
Комиссия аъзоларининг умумий сони тоқ бўлиши ва уч кишидан кам бўлмаслиги лозим.
Комиссия ишини ташкил этиш ва мажлисларга тайёргарлик кўриш комиссия котиби зиммасига юклатилади.
Комиссия мажлиси учун кворум комиссия аъзоларининг умумий сонини камида етмиш беш фоизини ташкил этади.
8. Комиссия аъзоси қуйидаги ҳолатларда ишни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин эмас ва рад этилиши лозим:
ишда иштирок этувчи шахслар ёки уларнинг вакилларининг яқин қариндоши бўлса;
ишнинг натижасидан бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубҳа туғдирувчи бошқа ҳолатлар мавжуд бўлса.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, комиссия аъзоси ўзини ўзи рад этиш ҳақида ваколатли давлат органи раҳбарига (раҳбар ўринбосарига) ариза бериши шарт.
9. Ваколатли давлат органи томонидан қарор қабул қилингандан сўнг тегишли ҳужжатлар ишни кўриб чиқиш учун комиссияга юборилади. Қарор нусхаси уч иш кунидан кечиктирмасдан қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига буюртма хат билан юборилиши ёки имзо остида топширилиши ёхуд электрон почта орқали жўнатилиши лозим.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб икки ой ичида мазкур ҳолат юзасидан ишни кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиниши лозим.
10. Ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги ҳолларда қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинмайди:
қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилмаганлиги аниқланганда;
юридик шахс тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилганда ёки тугатилганда ёхуд жисмоний шахс вафот этганда;
жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаси бекор қилинганда;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига (унинг мансабдор шахсига) нисбатан мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши мавжуд бўлганда;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига нисбатан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш мавжуд бўлганда, ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига нисбатан санкцияларни қўллаш ёхуд иш юритишни тўхтатиш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига нисбатан худди шу иш бўйича суднинг иш юритуви ёки қонуний кучга кирган қарори мавжуд бўлганда;
жисмоний ёки юридик шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланганлиги муносабати билан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисидаги мурожаати келиб тушганда.
11. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш ваколатли давлат органи томонидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида кўриб чиқилади. Ишни кўриб чиқиш муддати ваколатли давлат органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
12. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахслар (бундан буён матнда ишда иштирок этадиган шахслар деб юритилади) йиғилиш ўтказиладиган санадан камида уч кун олдин ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти тўғрисида ёзма равишда ёки алоқа воситаларидан (телефон, электрон почта ва бошқалар) фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси, ҳуқуқлари бузилган шахс, эксперт ва таржимон, шунингдек иш бўйича жалб қилинган бошқа шахслар ишда иштирок этувчи шахслар ҳисобланади.
13. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ваколатли давлат органи томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб:
қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш бўйича материаллар билан танишиш (давлат сири ҳисобланган ва қонун билан қўриқланадиган бошқа махфий маълумотлардан ташқари) ва улардан ўз ҳисобидан нусха олиш;
оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
далиллар тақдим этиш ва уларни ўрганишда қатнашиш;
қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахсларга саволлар бериш;
қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик бузилганлиги тўғрисидаги иш бўйича ишда иштирок этувчи шахсларга саволлар бериш;
ариза ва (ёки) илтимоснома бериш;
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари ва далилларига эътироз билдириш ҳамда иш бўйича қарор устидан шикоят қилиш;
адвокат хизматларидан фойдаланиш;
комиссия томонидан таклиф этилган экспертдан (мутахассисдан) норози бўлган тақдирда, ўз ҳисобидан бошқа экспертни (мутахассисни) таклиф қилиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
14. Агар қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси ва ҳуқуқлари бузилган шахс ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамасдан ишда иштирок этиш учун келмаган бўлса, иш комиссиянинг қарори билан уларнинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.
15. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёргарлик кўриш жараёнида комиссия:
зарур ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, улардан нусхалар олиш ва уларни иш материалларига қўшиш;
ишда иштирок этаётган шахслардан, шу жумладан қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг раҳбарлари (мансабдор шахслари) ва ходимларидан ёзма ва оғзаки тушунтиришлар олиш;
сўровлар асосида қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолатларини ўрганиш учун давлат органларидан ахборот ва материалларни олиш, шунингдек мазкур ҳолатларни биргаликда ўрганиш;
заруратга кўра, ишда иштирок этиш учун бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Комиссия иш ҳолатларини ўз вақтида, ҳар томонлама ва холисона аниқлаш учун бошқа чораларни хам кўриш ҳуқуқига эга.
16. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш жараёнида комиссия мажлисида раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахсларни ишнинг мазмуни ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништиради.
17. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари бўлган юридик шахсларнинг номидан уларнинг раҳбарлари ва (ёки) ишончнома асосида вакиллари иштирок этиши мумкин.
18. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда комиссия:
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосаларини ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларини эшитади;
ҳужжатлар ва далиллар билан танишади ҳамда уларни эълон қилади;
қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолати мавжудлиги ёки бузилмаганлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини берадиган далиллар етарли бўлмаганда ёки мавжуд бўлмаганда, ишда иштирок этувчи шахслардан қўшимча материаллар талаб қилади.
19. Банклар томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда эксперт сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вакили таклиф этилади.
20. Эксперт ва мутахассислар иш материаллари билан танишиш, хулоса бериш учун зарур бўлган қўшимча иш материалларини бериш тўғрисида илтимоснома киритиш, ишни кўриб чиқишда йиғилишда иштирок этиш ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларга саволлар бериш ҳуқуқига эга.
21. Комиссия мажлисида котиб комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган мажлис баённомасини юритади. Котиб бўлмаган тақдирда, мажлис баённомасини юритиш комиссия аъзоларидан бири томонидан амалга оширилади.
22. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда комиссия томонидан кейинга қолдирилади:
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси ва (ёки) унинг вакилининг комиссия мажлисида иштирок эта олмаслиги сабабли ишни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд бўлганда;
қўшимча далилларни олиш ёки эксперт (мутахассис) ва (ёки) бошқа шахсларни ишга жалб қилиш зарур бўлганда;
комиссия мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилаётганда, видеоконференцалоқа ўрнатиш имкони бўлмаган тақдирда;
ишни қўшимча ўрганиш зарурати мавжуд бўлганда.
Комиссия томонидан ишни кўриб чиқишни кейинги қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ишни кўриб чиқиш муддати тўхтатилмайди.
23. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилиши мумкин:
суд, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда кўриб чиқилаётган ишнинг хулосалари қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижалари учун аҳамиятли бўлганда;
экспертизадан ўтказиш, тегишли эксперт ёки мутахассиснинг хулосасини олиш зарур бўлганда;
маълумотларни қўшимча ўрганиш ва сўраш талаб қилинганда;
табиий офатлар, эпидемиялар ва ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилувчи бошқа сабаблар пайдо бўлганда;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ва (ёки) уларнинг вакиллари давлат мажбуриятини бажариш учун жалб қилинганда.
Ишни кўриб чиқиш унинг кўриб чиқилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин қайта тикланади.
Ишни кўриб чиқиш тўхтатилганда, ишни кўриб чиқиш муддати тўхтатилади ва иш қайта бошланган пайтдан бошлаб давом этади. Ишни кўриб чиқиш ишни тўхтатиб қўйишдан олдин комиссия мажлиси тугаган пайтдаги ҳолатдан бошлаб давом этади.
24. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш комиссия томонидан қуйидаги ҳолатларда тўлиқ ёки қисман тугатилади:
қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолатлари тасдиқланмаганда;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси қонунчилик бузилишини ихтиёрий равишда бартараф этганда;
ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилаётган иш бўйича суд томонидан қарор қабул қилинганда.
25. Комиссиянинг ишни кўриб чиқишни кейинги қолдириш, ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги қарори комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади ҳамда мажлисда иштирок этган комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Комиссиянинг ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, тугатиш ва қайта тиклаш тўғрисидаги баённомаси асосида ваколатли давлат органи томонидан тегишли қарор қабул қилинади ҳамда қарор нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
26. Ваколатли давлат органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) рухсати билан қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан содир этилган бошқа қонунчилик бузилиши ҳолатлари кўриб чиқилаётган иш билан бирга қўшиб кўриб чиқилади.
Бунда, янги ҳолатлар ишга қўшилганда, комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинади ҳамда баённома имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қимматли қоғозлар бозори иштирокчисига бу ҳақда маълум қилинади.
Янги ҳолатлар бўйича иш ҳажми кўп бўлганда ва уни кўриб чиқиш учун кўп вақт талаб этилган тақдирда, ваколатли давлат органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) ишни алоҳида кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бунда, иш мазкур Низомга мувофиқ умумий тартибда кўриб чиқилади.
27. Комиссия ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта ишни, агар бу тўғри қарор қабул қилишга кўмаклашса, битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.
Ишларни бирлаштиришга комиссиянинг ишни кўриш якуни бўйича қарори қабул қилингунига қадар йўл қўйилади. Ишлар бирлаштирилганда улар бўйича ишни кўриш муддати кейинроқ тайинланган иш бўйича белгиланади.
Комиссия ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта масалалар бўйича бир ишни ажратиб кўришни мақсадга мувофиқ деб топса, у иш бўйича бир ёки бир нечта масалани алоҳида иш юритишга ажратишга ҳақли.
Алоҳида иш юритишга ажратишга ишни кўриш якуни бўйича комиссия қарори қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда йўл қўйилади.
28. Комиссия томонидан қарор очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф бўлиши мумкин эмас. Комиссия раиси комиссия аъзоларидан кейин овоз беради.
Қабул қилинган қарордан норози бўлган комиссия аъзоси ўз мустақил фикрини ёзма тарзда баён қилишга ва уни комиссия баённомасига қўшиб қўйишга ҳақли. Алоҳида фикр ишга қўшиб қўйилади, лекин эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар алоҳида фикр билан таништирилмайди.
29. Комиссия мажлиси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
ишнинг номи ва тартиб рақами;
мажлиснинг ўтказилган вақти ва жойи;
комиссия таркиби;
ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахслар ва уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар текширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномалари ва эътирозлари;
ишни кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, мутахассисларнинг изоҳлари ва ёзма далиллари тўғрисидаги маълумотлар;
комиссиянинг қабул қилган қарори;
бошқа маълумотлар.
Мажлис баённомаси комиссия раиси, аъзолари ва комиссия мажлиси котиби томонидан имзоланади.
30. Комиссия қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги қарорларни қабул қилиши мумкин:
1) қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар киритиш тўғрисида;
2) қуйидаги санкцияларни қўллаш тўғрисида:
тегишли ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш ҳақида;
инвесторлар, қимматли қоғозларнинг эгалари ва давлат манфаатлари бўйича судга даъво аризасини киритиш тўғрисида;
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда қимматли қоғозлар бозори иштирокчисининг фаолияти тўхтаб қолишига сабаб бўлмайдиган айрим операцияларини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида;
қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сертификатини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш тўғрисида;
3) ишни бошқа ваколатли давлат органларига юбориш тўғрисида;
4) иш юритишни тугатиш тўғрисида.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра бир ёки бир нечта санкциялар қўлланилиши мумкин.
31. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш натижаси комиссиянинг якуний мажлисида эълон қилинади.
32. Комиссиянинг тегишли қарорлари асосида ваколатли давлат органи:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ санкцияларни қўллаш тўғрисида;
мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатмалар киритиш тўғрисида;
мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ишни кўриб чиқишни тўғрисида қарор қабул қилади.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай манфаатдор шахсларга юборилади. Қарор юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
33. Ваколатли давлат органи қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик ҳолатлари ва қўлланилган санкциялар ҳисобини юритади.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш материалларининг ҳар бири алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдида сақланади.
3-боб. Ваколатли давлат органининг кўрсатмаси ва қарорининг бажарилишини назорат қилиш
34. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича кўрсатма ва (ёки) санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддатда унинг ижросини таъминлашлари шарт.
Бунда, қарор ёки кўрсатма ижроси таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотнома тасдиқловчи ҳужжат билан бирга ваколатли давлат органига бир иш куни ичида юборилади.
35. Қарор ёки кўрсатманинг бажарилганлиги қимматли қоғозлар бозори иштирокчисини текшириш далолатномаси ёхуд қонунчилик бузилиши бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан тасдиқланади ҳамда ушбу ҳужжатлар иш материалларига қўшиб қўйилади.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш қарор ёки кўрсатмада белгиланган талаблар бажарилганидан кейин тугалланган деб ҳисобланади.
Агар қимматли қоғозлар бозори иштирокчисини текшириш чоғида қонунчилик бузилиши ҳолатлари бартараф этилмаганлиги, шунингдек қарор ёки кўрсатма қисман ёхуд тўлиқ бажарилмаганлиги аниқланса, қарор ёки кўрсатма бажарилмаган деб ҳисобланади.
36. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиси томонидан ваколатли давлат органининг қарори ёки кўрсатмасини бажариш уни етказилган зарарни қоплаш мажбуриятидан озод қилмайди.
37. Қарор ёки кўрсатма ижроси қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:
юридик шахс тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилганда ёки тугатилганда ёхуд жисмоний шахс вафот этганда;
жавобгарликни белгиловчи қонунчилик нормаси бекор қилинганда.
38. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари қарор ёки кўрсатманинг ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги (узайтириш сабабларини кўрсатган холда) илтимосномани ваколатли давлат органига юборишлари мумкин.
Ваколатли давлат органи томонидан қарор ёки кўрсатманинг ижро муддатини узайтириш сабаблари асосли деб топилганда, қарор ёки кўрсатманинг ижро муддатини узайтириш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ҳамда қарор нусхаси илтимоснома юборган шахсга уч иш куни ичида юборилади.
4-боб. Ваколатли давлат органининг кўрсатмаси ва қарори устидан шикоят қилиш
39. Ваколатли давлат органининг қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарган қарори ёки кўрсатмаси устидан қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда судга шикоят қилиниши мумкин.
40. Қарор ёки кўрсатма устидан шикоят қилинган тақдирда, мазкур шикоят бўйича суд томонидан якуний қарор қабул қилингунга унинг ижроси тўхтатиб турилади.
5-боб. Якуний қоидалар
41. Ваколатли давлат органининг ходимлари ўз фаолияти давомида олинган тижорат ва хизмат маълумотларининг махфийлигига риоя этишлари шарт.
42. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ҳақида
«___»_________________20___ й. _________________________ (қабул қилинган сана) (қабул қилинган жой) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тақдим этилган материалларни кўриб чиқиб _________________________________________ ___________________ ________________________ _ __________________________________________________________________________________________________________________________ (иш юритувига қабул қилиш учун асос) уларни қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун етарли деб топди. Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг бандига мувофиқ (рўйхат рақами, ____-сон 20____ йил ____ __________даги) ҚАРОР: 1. Ишни кўриб чиқиш ______________ модданинг __________бандида назарда тутилган қоидабузарлик асосида «______________________________________ ________________________________ _____ _ ____» ___________________________________________________ ___________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________ (қонунчилик ҳужжатининг номи) ______________________________________________________ ____________ ____________________________________________________________________________________________________________________ нисбатан (юридик шахснинг номи (жисмоний шахс Ф.И.О.), манзили) 2. Ишни кўриб чиқиш бўйича комиссия таркиби тасдиқлансин: _____________________________________________ ___________________ _______________________________________________________________________________________________________________________________________________ (комиссиянинг шахсий таркиби) Ҳуқуқлари бузилган шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилиш _________________________ ___________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг номи, жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми) Директор ____________ __________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Санкцияларни қўллаш тўғрисида
«___»_____________20___ й. ______________________ (қабул қилинган сана) (қабул қилинган жой) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ____-сон ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________нисбатан юридик шахс номи (жисмоний шахс Ф.И.О.), манзили ______ _ ___ моддани ______ _ _____ бандининг _______ _ ______ кичик бандини бузганлиги учун _______________________________________ __________________ ________________________________: (қонунчилик ҳужжатининг номи) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори қарори асосида ташкил этилган Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича комиссия қарорига асосан: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ЎРНАТИЛГАН: ___________________________________________ __________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ишни кўриб чиқишда белгиланган ҳолатлар баён қилинади ва ушбу қоидабузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари белгиланган бандлари, моддалари кўрсатилади) Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг ____ ва ____ -бандларига риоя қилган ҳолда (рўйхат рақами. ____ -сон 20 ____ йил ____ _________ даги) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҚАРОР: ____________________________________________________ __________________ __________________________________________________________________________________________________________нисбатан (юридик шахснинг номи (жисмоний шахс Ф.И.О.)) ___________________________________________________________________ __________________ ____ ___________________________________________________________ __________________ ____________ Мазкур қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Директор _____________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш бўйича
«___»___________20___ й. ______________________ (қабул қилинган сана) (қабул қилинган жой) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги_________ -сон ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича, ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ нисбатан (юридик шахс номи (жисмоний шахс Ф.И.О.), манзили) _____ _ ____ моддани _______ _ ___ бандининг __________ _ ____ кичик бандини бузганлиги учун «_________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ ____________» (қонунчилик ҳужжатининг номи) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарори асосида ташкил этилган Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан тақдим этилган иш материаллари бўйича _______ ________-сон таркиби: _____________________________________________________________________________ ЎРНАТИЛГАН: _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________ ____ (ишни кўриб чиқишда белгиланган ҳолатлар баён қилинади ва ушбу қоидабузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари белгиланган бандлари, моддалари кўрсатилади) ______________ ___ ___ модданинг __________ ___ ____________бандига асосланиб «___________ __________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________» (қонунчилик ҳужжатининг номи) ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг ____ бандига (рўйхат рақами, ____-сон 20____ йил ____ __________даги) КЎРСАТМА: Йўл қўйилган қонунчилик ҳужжатларининг бузилишини бартараф этиш ва ушбу кўрсатноманинг ижро этилиши тўғрисидаги ахборотни қуйидаги муддатгача тақдим этиш ___ __________ 20___ й тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда. Директор ______________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ишни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида
«___»___________200__ г. ______________________ (қабул қилинган сана) (қабул қилинган жой) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги _____-сонли ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича, ________________________________________________________________нисбатан (юридик шахс номи (жисмоний шахс Ф.И.О.), манзили) моддани _______________ бандининг __________________ кичик бандини бузганлиги учун «______________________________________________________ __________________ _____________________________________________________________________________________________________________________» (қонунчилик ҳужжатининг номи) Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги қарори асосида ташкил этилган Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан тақдим этилган иш материаллари бўйича _________ ________ -сон таркиби: _____________________________________________________________________________ ЎРНАТИЛГАН: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________ ______ (ишни кўриб чиқишда белгиланган ҳолатлар баён қилинади ва ушбу қоидабузарликларни содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатлари белгиланган бандлари, моддалари кўрсатилади) ____________ __ ____ модданинг _________ ___ ___________бандига асосланиб «______________________________________ __________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________» (қонунчилик ҳужжатининг номи) ва Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига доир ишларни кўриб чиқиш ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ бандига (рўйхат рақами. ____ -сон 20 ____ йил ____ __________ даги) ҚАРОР: ___ __ ____ моддани _____ __ ___ бандининг ______ __ __ кичик бандидаги бузилиши тўғрисидаги иш «_____________________________ __________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________» (қонунчилик ҳужжатининг номи) ______________________________________________ ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинган қарорга нисбатан ишни кўриб чиқишни тўхтатиш __________________________________________________ _____________ ___________________________________________________________________________________________________________________ (юридик шахснинг номи (жисмоний шахс Ф.И.О.)) Директор ______________ ______________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Директор Д. ЛИ
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 июнь,
2025 йил 12 июнь
2025 йил 4 июнь
08-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining
buyrugʻi
NIZOM
QAROR
QAROR
KOʻRSATMA
QAROR
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi, “ Aksiyadorlik jamiyatlari va aksiyadorlarning huquqlarini himoya qilish toʻgʻrisida ”gi qonunlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 27-iyuldagi PQ-3150-son “Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Kelishildi:
Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining 2025-yil 19-iyundagi 08-son buyrugʻiga ILOVA
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
emitent — emissiyaviy qimmatli qogʻozlar chiqaruvchi va ular yuzasidan qimmatli qogʻozlarning egalari oldida majburiyatlari boʻlgan yuridik shaxs;
qimmatli qogʻozlar — hujjatlar boʻlib, ular mazkur hujjatlarni chiqargan yuridik shaxs bilan ularning egasi oʻrtasidagi mulkiy huquqlarni yoki qarz munosabatlarini tasdiqlaydi, dividendlar yoki foizlar tarzida daromad toʻlashni hamda ushbu hujjatlardan kelib chiqadigan huquqlarni boshqa shaxslarga oʻtkazish imkoniyatini nazarda tutadi;
qimmatli qogʻozlar bozori — yuridik va jismoniy shaxslarning qimmatli qogʻozlarni chiqarish, joylashtirish va ularning muomalasi bilan bogʻliq munosabatlari tizimi;
qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyat — qimmatli qogʻozlarni chiqarish, joylashtirish va ularning muomalasi bilan bogʻliq xizmatlar koʻrsatish boʻyicha litsenziyalanadigan yoki qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organini xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turi;
qimmatli qogʻozlar bozorini tartibga solish boʻyicha vakolatli davlat organi (bundan buyon matnda vakolatli davlat organi deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi.
2. Vakolatli davlat organi oʻz vakolatlari doirasida qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzgan qimmatli qogʻozlar bozorining professional ishtirokchilari, birjalar, qimmatli qogʻozlarning emitentlari va “Qimmatli qogʻozlar markaziy depozitariysi” AJ (bundan buyon matnda qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari deb yuritiladi) tomonidan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqadi hamda mazkur Nizomning 30-bandi “b” kichik bandida belgilangan sanksiyalarni qoʻllaydi.
3. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik uchun maʼmuriy javobgarlik Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksida belgilangan tartibda qoʻllaniladi.
2-bob. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish
4. Vakolatli davlat organi tomonidan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish uchun quyidagilar asos hisoblanadi:
davlat organlarining, jumladan ichki ishlar, prokuratura va sud organlarining qoidabuzarliklar aks ettirilgan hujjatlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari;
ommaviy axborot vositalarining qonunchilik buzilganligini aks ettiruvchi xabarlari;
vakolatli davlat organi tomonidan nazorat funksiyalarining amalga oshirilishi, shuningdek oʻrganish davomida qonunchilik buzilganligining aniqlanishi;
hisobot tarzida olingan maʼlumotlar;
qoidabuzarliklarni tasdiqlovchi boshqa maʼlumotlar.
5. Vakolatli davlat organi qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablarini buzganlik holatini aniqlash maqsadida mazkur Nizomning 4-bandida nazarda tutilgan hujjatlarni oʻrganadi.
Bunda, hujjatlarni oʻrganish davomida quyidagilar aniqlanadi:
mazkur masalani koʻrib chiqish vakolatli davlat organining vakolatiga taalluqliligi;
qonunchilik buzilishi belgilarining mavjudligi;
ishni koʻrib chiqish uchun materiallarning yetarli ekanligi;
ishda ishtirok etish uchun jalb etilishi lozim boʻlgan shaxslar;
ishning toʻgʻri va har tomonlama koʻrib chiqilishi uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar.
6. Vakolatli davlat organi hujjatlarni oʻrganish davomida:
respublika ijro etuvchi hokimiyat organlaridan, qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilaridan oʻz vakolatlari doirasida maʼlumotlar va hujjatlarni soʻrash hamda olishga;
jismoniy va yuridik shaxslardan yozma yoki ogʻzaki tushuntirishlar olishga;
ishni har tomonlama, toʻliq va xolisona koʻrib chiqish uchun zarur boʻlgan boshqa choralarni koʻrishga;
ishni koʻrib chiqishda xulosalar va tushuntirishlar berish uchun ekspertlar yoki mutaxassislarni jalb etishga haqli.
7. Hujjatlarni oʻrganish natijalariga koʻra, qonunchilik buzilishi holatlari mavjud boʻlgan taqdirda, vakolatli davlat organining rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish haqida qaror (bundan buyon matnda qaror deb yuritiladi) qabul qilinadi.
Mazkur qaror bilan Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya (bundan buyon matnda komissiya deb yuritiladi) tuziladi hamda komissiya rais va aʼzolardan iborat tarkibda tasdiqlanadi.
Komissiya tarkibiga vakolatli davlat organining mansabdor shaxslari va xodimlari, shuningdek zaruratga koʻra boshqa davlat organlari va nodavlat notijorat tashkilotlarining vakillari, shu jumladan qimmatli qogʻozlar bozori professional ishtirokchilarining birlashmalari (uyushmalari) vakillari kiritiladi.
Komissiya aʼzolarining umumiy soni toq boʻlishi va uch kishidan kam boʻlmasligi lozim.
Komissiya ishini tashkil etish va majlislarga tayyorgarlik koʻrish komissiya kotibi zimmasiga yuklatiladi.
Komissiya majlisi uchun kvorum komissiya aʼzolarining umumiy sonini kamida yetmish besh foizini tashkil etadi.
8. Komissiya aʼzosi quyidagi holatlarda ishni koʻrib chiqishda ishtirok etishi mumkin emas va rad etilishi lozim:
ishda ishtirok etuvchi shaxslar yoki ularning vakillarining yaqin qarindoshi boʻlsa;
ishning natijasidan bevosita yoki bilvosita manfaatdor boʻlsa yoxud uning xolisligiga shubha tugʻdiruvchi boshqa holatlar mavjud boʻlsa.
Ushbu bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilarida koʻrsatilgan asoslar mavjud boʻlsa, komissiya aʼzosi oʻzini oʻzi rad etish haqida vakolatli davlat organi rahbariga (rahbar oʻrinbosariga) ariza berishi shart.
9. Vakolatli davlat organi tomonidan qaror qabul qilingandan soʻng tegishli hujjatlar ishni koʻrib chiqish uchun komissiyaga yuboriladi. Qaror nusxasi uch ish kunidan kechiktirmasdan qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga buyurtma xat bilan yuborilishi yoki imzo ostida topshirilishi yoxud elektron pochta orqali joʻnatilishi lozim.
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik holati aniqlangan kundan boshlab ikki oy ichida mazkur holat yuzasidan ishni koʻrib chiqish toʻgʻrisida qaror qabul qilinishi lozim.
10. Vakolatli davlat organi tomonidan quyidagi hollarda qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish toʻgʻrisida qaror qabul qilinmaydi:
qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilmaganligi aniqlanganda;
yuridik shaxs toʻlovga qobiliyatsiz (bankrot) deb topilganda yoki tugatilganda yoxud jismoniy shaxs vafot etganda;
javobgarlikni belgilovchi qonunchilik normasi bekor qilinganda;
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga (uning mansabdor shaxsiga) nisbatan mazkur holat yuzasidan jinoyat ishi mavjud boʻlganda;
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga nisbatan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish mavjud boʻlganda, vakolatli davlat organining qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga nisbatan sanksiyalarni qoʻllash yoxud ish yuritishni toʻxtatish toʻgʻrisidagi qarori mavjud boʻlganda;
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga nisbatan xuddi shu ish boʻyicha sudning ish yurituvi yoki qonuniy kuchga kirgan qarori mavjud boʻlganda;
jismoniy yoki yuridik shaxsning buzilgan huquqlari tiklanganligi munosabati bilan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqmasdan qoldirish toʻgʻrisidagi murojaati kelib tushganda.
11. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish vakolatli davlat organi tomonidan qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran bir oy ichida koʻrib chiqiladi. Ishni koʻrib chiqish muddati vakolatli davlat organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan bir oydan ortiq boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.
12. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishda ishtirok etuvchi shaxslar (bundan buyon matnda ishda ishtirok etadigan shaxslar deb yuritiladi) yigʻilish oʻtkaziladigan sanadan kamida uch kun oldin ishni koʻrib chiqish joyi va vaqti toʻgʻrisida yozma ravishda yoki aloqa vositalaridan (telefon, elektron pochta va boshqalar) foydalangan holda xabardor qilinadi.
Qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisi, huquqlari buzilgan shaxs, ekspert va tarjimon, shuningdek ish boʻyicha jalb qilingan boshqa shaxslar ishda ishtirok etuvchi shaxslar hisoblanadi.
13. Qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari vakolatli davlat organi tomonidan qaror qabul qilingan kundan boshlab:
qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish boʻyicha materiallar bilan tanishish (davlat siri hisoblangan va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa maxfiy maʼlumotlardan tashqari) va ulardan oʻz hisobidan nusxa olish;
ogʻzaki va yozma tushuntirishlar berish;
dalillar taqdim etish va ularni oʻrganishda qatnashish;
qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishda ishtirok etuvchi shaxslarga savollar berish;
qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik buzilganligi toʻgʻrisidagi ish boʻyicha ishda ishtirok etuvchi shaxslarga savollar berish;
ariza va (yoki) iltimosnoma berish;
ishda ishtirok etuvchi boshqa shaxslarning iltimosnomalari va dalillariga eʼtiroz bildirish hamda ish boʻyicha qaror ustidan shikoyat qilish;
advokat xizmatlaridan foydalanish;
komissiya tomonidan taklif etilgan ekspertdan (mutaxassisdan) norozi boʻlgan taqdirda, oʻz hisobidan boshqa ekspertni (mutaxassisni) taklif qilish;
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa huquqlardan foydalanish huquqiga ega.
14. Agar qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisi va huquqlari buzilgan shaxs ishni koʻrib chiqish joyi va vaqti toʻgʻrisida belgilangan tartibda xabardor qilingan boʻlishiga qaramasdan ishda ishtirok etish uchun kelmagan boʻlsa, ish komissiyaning qarori bilan ularning ishtirokisiz koʻrib chiqilishi mumkin.
15. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqishga tayyorgarlik koʻrish jarayonida komissiya:
zarur hujjatlarni taqdim etishni talab qilish, ulardan nusxalar olish va ularni ish materiallariga qoʻshish;
ishda ishtirok etayotgan shaxslardan, shu jumladan qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilarining rahbarlari (mansabdor shaxslari) va xodimlaridan yozma va ogʻzaki tushuntirishlar olish;
soʻrovlar asosida qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik holatlarini oʻrganish uchun davlat organlaridan axborot va materiallarni olish, shuningdek mazkur holatlarni birgalikda oʻrganish;
zaruratga koʻra, ishda ishtirok etish uchun boshqa shaxslarni jalb qilish huquqiga ega.
Komissiya ish holatlarini oʻz vaqtida, har tomonlama va xolisona aniqlash uchun boshqa choralarni xam koʻrish huquqiga ega.
16. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish jarayonida komissiya majlisida raislik qiluvchi ishda ishtirok etuvchi shaxslarni ishning mazmuni hamda ularning huquq va majburiyatlari bilan tanishtiradi.
17. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqishda qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari boʻlgan yuridik shaxslarning nomidan ularning rahbarlari va (yoki) ishonchnoma asosida vakillari ishtirok etishi mumkin.
18. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqishda komissiya:
ishda ishtirok etuvchi shaxslarning tushuntirishlarini, ekspertlar va mutaxassislarning xulosalarini hamda guvohlarning koʻrsatmalarini eshitadi;
hujjatlar va dalillar bilan tanishadi hamda ularni eʼlon qiladi;
qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik holati mavjudligi yoki buzilmaganligi toʻgʻrisida xulosa chiqarish imkonini beradigan dalillar yetarli boʻlmaganda yoki mavjud boʻlmaganda, ishda ishtirok etuvchi shaxslardan qoʻshimcha materiallar talab qiladi.
19. Banklar tomonidan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqishda ekspert sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining vakili taklif etiladi.
20. Ekspert va mutaxassislar ish materiallari bilan tanishish, xulosa berish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha ish materiallarini berish toʻgʻrisida iltimosnoma kiritish, ishni koʻrib chiqishda yigʻilishda ishtirok etish hamda ishda ishtirok etuvchi shaxslarga savollar berish huquqiga ega.
21. Komissiya majlisida kotib komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadigan majlis bayonnomasini yuritadi. Kotib boʻlmagan taqdirda, majlis bayonnomasini yuritish komissiya aʼzolaridan biri tomonidan amalga oshiriladi.
22. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish quyidagi holatlarda komissiya tomonidan keyinga qoldiriladi:
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisi va (yoki) uning vakilining komissiya majlisida ishtirok eta olmasligi sababli ishni keyinga qoldirish toʻgʻrisidagi iltimosnomasi mavjud boʻlganda;
qoʻshimcha dalillarni olish yoki ekspert (mutaxassis) va (yoki) boshqa shaxslarni ishga jalb qilish zarur boʻlganda;
komissiya majlisi videokonferensaloqa rejimida oʻtkazilayotganda, videokonferensaloqa oʻrnatish imkoni boʻlmagan taqdirda;
ishni qoʻshimcha oʻrganish zarurati mavjud boʻlganda.
Komissiya tomonidan ishni koʻrib chiqishni keyingi qoldirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, ishni koʻrib chiqish muddati toʻxtatilmaydi.
23. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish quyidagi holatlarda toʻxtatib turilishi mumkin:
sud, soliq va huquqni muhofaza qiluvchi organlarda koʻrib chiqilayotgan ishning xulosalari qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish natijalari uchun ahamiyatli boʻlganda;
ekspertizadan oʻtkazish, tegishli ekspert yoki mutaxassisning xulosasini olish zarur boʻlganda;
maʼlumotlarni qoʻshimcha oʻrganish va soʻrash talab qilinganda;
tabiiy ofatlar, epidemiyalar va ishni koʻrib chiqishga toʻsqinlik qiluvchi boshqa sabablar paydo boʻlganda;
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari va (yoki) ularning vakillari davlat majburiyatini bajarish uchun jalb qilinganda.
Ishni koʻrib chiqish uning koʻrib chiqilishini toʻxtatishga sabab boʻlgan holatlar bartaraf etilgandan keyin qayta tiklanadi.
Ishni koʻrib chiqish toʻxtatilganda, ishni koʻrib chiqish muddati toʻxtatiladi va ish qayta boshlangan paytdan boshlab davom etadi. Ishni koʻrib chiqish ishni toʻxtatib qoʻyishdan oldin komissiya majlisi tugagan paytdagi holatdan boshlab davom etadi.
24. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish komissiya tomonidan quyidagi holatlarda toʻliq yoki qisman tugatiladi:
qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik holatlari tasdiqlanmaganda;
qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisi qonunchilik buzilishini ixtiyoriy ravishda bartaraf etganda;
vakolatli davlat organi tomonidan koʻrib chiqilayotgan ish boʻyicha sud tomonidan qaror qabul qilinganda.
25. Komissiyaning ishni koʻrib chiqishni keyingi qoldirish, ishni koʻrib chiqish muddatini uzaytirish, toʻxtatib turish, tugatish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori komissiya majlisining bayonnomasida aks ettiriladi hamda majlisda ishtirok etgan komissiya raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.
Komissiyaning ishni koʻrib chiqish muddatini uzaytirish, toʻxtatib turish, tugatish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi bayonnomasi asosida vakolatli davlat organi tomonidan tegishli qaror qabul qilinadi hamda qaror nusxasi u qabul qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida ishni koʻrib chiqishda ishtirok etuvchi shaxslarga yuboriladi.
26. Vakolatli davlat organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) ruxsati bilan qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari tomonidan sodir etilgan boshqa qonunchilik buzilishi holatlari koʻrib chiqilayotgan ish bilan birga qoʻshib koʻrib chiqiladi.
Bunda, yangi holatlar ishga qoʻshilganda, komissiyaning tegishli qarori qabul qilinadi hamda bayonnoma imzolangan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisiga bu haqda maʼlum qilinadi.
Yangi holatlar boʻyicha ish hajmi koʻp boʻlganda va uni koʻrib chiqish uchun koʻp vaqt talab etilgan taqdirda, vakolatli davlat organi rahbari (rahbar oʻrinbosari) ishni alohida koʻrib chiqish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi mumkin. Bunda, ish mazkur Nizomga muvofiq umumiy tartibda koʻrib chiqiladi.
27. Komissiya oʻzaro bogʻliq boʻlgan bir nechta ishni, agar bu toʻgʻri qaror qabul qilishga koʻmaklashsa, bitta ish yuritishga birlashtirishga haqli.
Ishlarni birlashtirishga komissiyaning ishni koʻrish yakuni boʻyicha qarori qabul qilinguniga qadar yoʻl qoʻyiladi. Ishlar birlashtirilganda ular boʻyicha ishni koʻrish muddati keyinroq tayinlangan ish boʻyicha belgilanadi.
Komissiya oʻzaro bogʻliq boʻlgan bir nechta masalalar boʻyicha bir ishni ajratib koʻrishni maqsadga muvofiq deb topsa, u ish boʻyicha bir yoki bir nechta masalani alohida ish yuritishga ajratishga haqli.
Alohida ish yuritishga ajratishga ishni koʻrish yakuni boʻyicha komissiya qarori qabul qilinguniga qadar yoki uni qabul qilish bilan bir vaqtda yoʻl qoʻyiladi.
28. Komissiya tomonidan qaror ochiq ovoz berish orqali koʻpchilik ovozi bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlgan taqdirda, komissiya raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi. Komissiya raisi va aʼzolari ovoz berishda betaraf boʻlishi mumkin emas. Komissiya raisi komissiya aʼzolaridan keyin ovoz beradi.
Qabul qilingan qarordan norozi boʻlgan komissiya aʼzosi oʻz mustaqil fikrini yozma tarzda bayon qilishga va uni komissiya bayonnomasiga qoʻshib qoʻyishga haqli. Alohida fikr ishga qoʻshib qoʻyiladi, lekin eʼlon qilinmaydi. Ishda ishtirok etuvchi shaxslar alohida fikr bilan tanishtirilmaydi.
29. Komissiya majlisi bayonnomasida quyidagilar koʻrsatiladi:
ishning nomi va tartib raqami;
majlisning oʻtkazilgan vaqti va joyi;
komissiya tarkibi;
ishni koʻrib chiqishda ishtirok etuvchi shaxslar va ularning vakolatini tasdiqlovchi hujjatlar tekshirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ishni koʻrib chiqishda ishtirok etuvchi shaxslarning iltimosnomalari va eʼtirozlari;
ishni koʻrib chiqishda ishtirok etuvchi shaxslarning tushuntirishlari, mutaxassislarning izohlari va yozma dalillari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
komissiyaning qabul qilgan qarori;
boshqa maʼlumotlar.
Majlis bayonnomasi komissiya raisi, aʼzolari va komissiya majlisi kotibi tomonidan imzolanadi.
30. Komissiya qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish natijasi boʻyicha quyidagi qarorlarni qabul qilishi mumkin:
1) qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etish boʻyicha koʻrsatmalar kiritish toʻgʻrisida;
2) quyidagi sanksiyalarni qoʻllash toʻgʻrisida:
tegishli huquqiy taʼsir choralarini koʻrish haqida;
investorlar, qimmatli qogʻozlarning egalari va davlat manfaatlari boʻyicha sudga daʼvo arizasini kiritish toʻgʻrisida;
qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyatni amalga oshirish uchun berilgan litsenziyaning amal qilishini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisida;
qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan hollarda va tartibda qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisining faoliyati toʻxtab qolishiga sabab boʻlmaydigan ayrim operatsiyalarini oʻn ish kunidan ortiq boʻlmagan muddatga toʻxtatib turish toʻgʻrisida;
qimmatli qogʻozlar bozori mutaxassisining malaka sertifikatini toʻxtatib turish yoki bekor qilish toʻgʻrisida;
3) ishni boshqa vakolatli davlat organlariga yuborish toʻgʻrisida;
4) ish yuritishni tugatish toʻgʻrisida.
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish natijalariga koʻra bir yoki bir nechta sanksiyalar qoʻllanilishi mumkin.
31. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish natijasi komissiyaning yakuniy majlisida eʼlon qilinadi.
32. Komissiyaning tegishli qarorlari asosida vakolatli davlat organi:
mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq sanksiyalarni qoʻllash toʻgʻrisida;
mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etish boʻyicha koʻrsatmalar kiritish toʻgʻrisida;
mazkur Nizomning 4-ilovasiga muvofiq ishni koʻrib chiqishni toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Qaror qabul qilingan kundan eʼtiboran uch ish kunidan kechiktirmay manfaatdor shaxslarga yuboriladi. Qaror yuborilganligini tasdiqlovchi hujjatlar ish materiallariga qoʻshib qoʻyiladi.
33. Vakolatli davlat organi qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik holatlari va qoʻllanilgan sanksiyalar hisobini yuritadi.
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish materiallarining har biri alohida hujjatlar yigʻmajildida saqlanadi.
3-bob. Vakolatli davlat organining koʻrsatmasi va qarorining bajarilishini nazorat qilish
34. Qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari vakolatli davlat organi tomonidan qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etish boʻyicha koʻrsatma va (yoki) sanksiyalar qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorda belgilangan muddatda uning ijrosini taʼminlashlari shart.
Bunda, qaror yoki koʻrsatma ijrosi taʼminlanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma tasdiqlovchi hujjat bilan birga vakolatli davlat organiga bir ish kuni ichida yuboriladi.
35. Qaror yoki koʻrsatmaning bajarilganligi qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisini tekshirish dalolatnomasi yoxud qonunchilik buzilishi bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjat bilan tasdiqlanadi hamda ushbu hujjatlar ish materiallariga qoʻshib qoʻyiladi.
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish qaror yoki koʻrsatmada belgilangan talablar bajarilganidan keyin tugallangan deb hisoblanadi.
Agar qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisini tekshirish chogʻida qonunchilik buzilishi holatlari bartaraf etilmaganligi, shuningdek qaror yoki koʻrsatma qisman yoxud toʻliq bajarilmaganligi aniqlansa, qaror yoki koʻrsatma bajarilmagan deb hisoblanadi.
36. Qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchisi tomonidan vakolatli davlat organining qarori yoki koʻrsatmasini bajarish uni yetkazilgan zararni qoplash majburiyatidan ozod qilmaydi.
37. Qaror yoki koʻrsatma ijrosi quyidagi hollarda toʻxtatiladi:
yuridik shaxs toʻlovga qobiliyatsiz (bankrot) deb topilganda yoki tugatilganda yoxud jismoniy shaxs vafot etganda;
javobgarlikni belgilovchi qonunchilik normasi bekor qilinganda.
38. Qimmatli qogʻozlar bozori ishtirokchilari qaror yoki koʻrsatmaning ijro muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi (uzaytirish sabablarini koʻrsatgan xolda) iltimosnomani vakolatli davlat organiga yuborishlari mumkin.
Vakolatli davlat organi tomonidan qaror yoki koʻrsatmaning ijro muddatini uzaytirish sabablari asosli deb topilganda, qaror yoki koʻrsatmaning ijro muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi hamda qaror nusxasi iltimosnoma yuborgan shaxsga uch ish kuni ichida yuboriladi.
4-bob. Vakolatli davlat organining koʻrsatmasi va qarori ustidan shikoyat qilish
39. Vakolatli davlat organining qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ish yuzasidan chiqargan qarori yoki koʻrsatmasi ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda va muddatlarda sudga shikoyat qilinishi mumkin.
40. Qaror yoki koʻrsatma ustidan shikoyat qilingan taqdirda, mazkur shikoyat boʻyicha sud tomonidan yakuniy qaror qabul qilingunga uning ijrosi toʻxtatib turiladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
41. Vakolatli davlat organining xodimlari oʻz faoliyati davomida olingan tijorat va xizmat maʼlumotlarining maxfiyligiga rioya etishlari shart.
42. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikka muvofiq javobgar boʻladilar.
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish haqida
“___”_________________20___ y. _________________________ (qabul qilingan sana) (qabul qilingan joy) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi taqdim etilgan materiallarni koʻrib chiqib _________________________________________ ___________________ ________________________ _ __________________________________________________________________________________________________________________________ (ish yurituviga qabul qilish uchun asos) ularni qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishni koʻrib chiqish uchun yetarli deb topdi. Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning bandiga muvofiq (roʻyxat raqami, ____-son 20____ yil ____ __________dagi) QAROR: 1. Ishni koʻrib chiqish ______________ moddaning __________bandida nazarda tutilgan qoidabuzarlik asosida “______________________________________ ________________________________ _____ _ ____” ___________________________________________________ ___________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________ (qonunchilik hujjatining nomi) ______________________________________________________ ____________ ____________________________________________________________________________________________________________________ nisbatan (yuridik shaxsning nomi (jismoniy shaxs F.I.O.), manzili) 2. Ishni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya tarkibi tasdiqlansin: _____________________________________________ ___________________ _______________________________________________________________________________________________________________________________________________ (komissiyaning shaxsiy tarkibi) Huquqlari buzilgan shaxs sifatida ishda ishtirok etishga jalb qilish _________________________ ___________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi, jismoniy shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismi) Direktor ____________ __________________ (imzo) (F.I.O.)
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Sanksiyalarni qoʻllash toʻgʻrisida
“___”_____________20___ y. ______________________ (qabul qilingan sana) (qabul qilingan joy) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ____-son ishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________nisbatan yuridik shaxs nomi (jismoniy shaxs F.I.O.), manzili ______ _ ___ moddani ______ _ _____ bandining _______ _ ______ kichik bandini buzganligi uchun _______________________________________ __________________ ________________________________: (qonunchilik hujjatining nomi) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori qarori asosida tashkil etilgan Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya qaroriga asosan: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ OʻRNATILGAN: ___________________________________________ __________________ ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (ishni koʻrib chiqishda belgilangan holatlar bayon qilinadi va ushbu qoidabuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikni nazarda tutuvchi qonunchilik hujjatlari belgilangan bandlari, moddalari koʻrsatiladi) Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning ____ va ____ -bandlariga rioya qilgan holda (roʻyxat raqami. ____ -son 20 ____ yil ____ _________ dagi) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi QAROR: ____________________________________________________ __________________ __________________________________________________________________________________________________________nisbatan (yuridik shaxsning nomi (jismoniy shaxs F.I.O.)) ___________________________________________________________________ __________________ ____ ___________________________________________________________ __________________ ____________ Mazkur qaror ustidan sudga shikoyat qilinishi mumkin. Direktor _____________ ______________________ (imzo) (F.I.O.)
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlari buzilishini bartaraf etish boʻyicha
“___”___________20___ y. ______________________ (qabul qilingan sana) (qabul qilingan joy) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi_________ -son ishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha, ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ nisbatan (yuridik shaxs nomi (jismoniy shaxs F.I.O.), manzili) _____ _ ____ moddani _______ _ ___ bandining __________ _ ____ kichik bandini buzganligi uchun “_________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________ ____________” (qonunchilik hujjatining nomi) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi qarori asosida tashkil etilgan Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya tomonidan taqdim etilgan ish materiallari boʻyicha _______ ________-son tarkibi: _____________________________________________________________________________ OʻRNATILGAN: _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________ ____ (ishni koʻrib chiqishda belgilangan holatlar bayon qilinadi va ushbu qoidabuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikni nazarda tutuvchi qonunchilik hujjatlari belgilangan bandlari, moddalari koʻrsatiladi) ______________ ___ ___ moddaning __________ ___ ____________bandiga asoslanib “___________ __________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________” (qonunchilik hujjatining nomi) va Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning ____ bandiga (roʻyxat raqami, ____-son 20____ yil ____ __________dagi) KOʻRSATMA: Yoʻl qoʻyilgan qonunchilik hujjatlarining buzilishini bartaraf etish va ushbu koʻrsatnomaning ijro etilishi toʻgʻrisidagi axborotni quyidagi muddatgacha taqdim etish ___ __________ 20___ y tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda. Direktor ______________ ______________________ (imzo) (F.I.O.)
Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Ishni koʻrib chiqishni tugatish toʻgʻrisida
“___”___________200__ g. ______________________ (qabul qilingan sana) (qabul qilingan joy) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi _____-sonli ishni koʻrib chiqish natijalari boʻyicha, ________________________________________________________________nisbatan (yuridik shaxs nomi (jismoniy shaxs F.I.O.), manzili) moddani _______________ bandining __________________ kichik bandini buzganligi uchun “______________________________________________________ __________________ _____________________________________________________________________________________________________________________” (qonunchilik hujjatining nomi) Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi qarori asosida tashkil etilgan Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarini buzganlik toʻgʻrisidagi ishlarni koʻrib chiqish boʻyicha komissiya tomonidan taqdim etilgan ish materiallari boʻyicha _________ ________ -son tarkibi: _____________________________________________________________________________ OʻRNATILGAN: _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ __________________ ______ (ishni koʻrib chiqishda belgilangan holatlar bayon qilinadi va ushbu qoidabuzarliklarni sodir etganlik uchun javobgarlikni nazarda tutuvchi qonunchilik hujjatlari belgilangan bandlari, moddalari koʻrsatiladi) ____________ __ ____ moddaning _________ ___ ___________bandiga asoslanib “______________________________________ __________________ _________________________________________________________________________________________________________________________________________________________” (qonunchilik hujjatining nomi) va Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi Qimmatli qogʻozlar bozori sohasidagi qonunchilik hujjatlarining buzilishiga doir ishlarni koʻrib chiqish va sanksiyalar qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning _____ bandiga (roʻyxat raqami. ____ -son 20 ____ yil ____ __________ dagi) QAROR: ___ __ ____ moddani _____ __ ___ bandining ______ __ __ kichik bandidagi buzilishi toʻgʻrisidagi ish “_____________________________ __________________ _____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________” (qonunchilik hujjatining nomi) ______________________________________________ ishni koʻrib chiqish uchun qabul qilingan qarorga nisbatan ishni koʻrib chiqishni toʻxtatish __________________________________________________ _____________ ___________________________________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsning nomi (jismoniy shaxs F.I.O.)) Direktor ______________ ______________________ (imzo) (F.I.O.)
Direktor D. LI
Savdo-sanoat palatasi raisi D. VAXABOV
Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil oʻrinbosari J. URUNOV
Toshkent sh.,
2025-yil 19-iyun,
2025-yil 12-iyun
2025-yil 4-iyun
08-son