📅 2025-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
СХЕМАСИ
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент 1-иловага мувофиқ;
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач амалга киритилсин.
3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилиши, ишлаб чиқарилиши, ўрнатилиши, ясалиши ва ишга туширилиши Техник регламент кучга кирган санадан олдин тугатилган маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификатлари ёки декларациялари уларда кўрсатилган муддат давомида амал қилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ҳамда уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, транспорт вазири И.Р. Махкамов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 480-сон қарорига 1-ИЛОВА
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти инфратузилмасига (кейинги ўринларда — темир йўл транспорти инфратузилмаси) нисбатан қўлланади.
2. Техник регламентнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш (жумладан, тадқиқотлар олиб бориш), ишлаб чиқариш, қуриш, монтаж қилиш, қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга киритиш, қабул қилиш ва топширишда, шунингдек, темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолашда мажбурий ҳисобланади.
3. Темир йўл транспорти инфратузилмаси Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солиш объекти ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) темир йўл транспорти инфратузилмасининг темир йўл, темир йўл электр таъминоти, темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси, темир йўл электр алоқаси, шунингдек, станция бинолари, иншоотлари ва қурилмалари каби қуйи тизимларини;
б) Техник регламентга 1-иловада кўрсатилган темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисмлари ва қуйи тизимларининг таркибий қисмлари элементларини.
4. Ушбу Техник регламент 200 km/h дан ортиқ тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун мўлжалланган юқори тезликда ҳаракатланадиган темир йўл транспорти инфратузилмасига татбиқ этилмайди.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қисми бўйича темир йўл транспорти инфратузилмасидан фойдаланишга нисбатан қўйиладиган талаблар темир йўл транспорти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
5. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифларидан фойдаланилади:
иморатларнинг яқинлашиш габарити — ичига иншоотлар ва қурилмаларнинг ҳеч қандай қисми кирмаслиги лозим бўлган кўндаланг чекланган (йўлнинг ўқига перпендикуляр) контур, ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан тўғридан-тўғри ўзаро боғлиқ бўлган қурилмалар (ишчи ҳолатдаги вагон секинлаткичлари, маҳкамлаш қисмларига эга алоқа симлари, сув йиғишда устуннинг айланадиган қисми) бундан мустасно;
контакт тармоғи — тортиш подстанцияларидан ҳаракатдаги таркибнинг ток қабул қилувчи мосламаларигача электр энергиясини узатишни таъминловчи симлар, қурилмалар ва ускуналар тўплами;
паспорт (формуляр) — ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг кафолатларини тасдиқловчи маълумотларни, темир йўл маҳсулотининг техник ҳолатини акс эттирувчи темир йўл маҳсулоти асосий параметрлари ва хусусиятлари (сифатлари) кўрсаткичларини, темир йўл маҳсулотини сертификатлаш ва утилизация қилиш тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, ундан фойдаланиш даврида киритиладиган маълумотларни (ишлаш давомийлиги ва шароитлари, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва бошқалар) ўз ичига олган ҳужжат;
перегон — темир йўл транспорти инфратузилмасининг қўшни станциялар, разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари ёки йўл постлари билан чегараланган қисми;
станция бинолари, иншоотлари ва қурилмалари — темир йўл станцияларида юк, почта жўнатмалари ва поездлар билан амалиётларни бажариш, темир йўл транспорти инфратузилмаси ва ҳаракатдаги темир йўл таркибига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бино, иншоот ва қурилмаларнинг технологик мажмуаларини ўз ичига олган темир йўл транспорти инфратузилмасининг қуйи тизими;
тайинланган ресурс — темир йўл маҳсулоти ишлашининг умумий давомийлиги бўлиб, унга етгач техник ҳолатидан қатъи назар темир йўл маҳсулотидан фойдаланиш тўхталиши лозим;
тайинланган сақлаш муддати — темир йўл маҳсулотини сақлаш муддатининг календарь давомийлиги бўлиб, бу муддатга етгач техник ҳолатидан қатъи назар, темир йўл маҳсулотини сақлаш тўхтатилиши лозим;
тайинланган хизмат муддати — темир йўл маҳсулотидан фойдаланиш муддатининг календарь давомийлиги бўлиб, бу муддатга етгач техник ҳолатидан қатъи назар, темир йўл маҳсулотидан фойдаланиш тўхтатилиши лозим;
таъмирлаш ҳужжатлари — таъмирлашни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни, капитал, оралиқ ва жорий таъмирлар, назоратдан ўтказиш, тартибга солиш, синовлар ўтказиш, консервациялашни амалга ошириш, таъмирлашдан, монтаж қилишдан ва синовдан ўтказишдан кейин темир йўл маҳсулотини ташиш ва сақлаш қоидалари ва тартибини, шунингдек, таъмирдан кейин темир йўл маҳсулоти жавоб бериши лозим бўлган кўрсаткич ва нормаларнинг қийматларини ўз ичига олган ҳужжат;
темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси — темир йўл транспорти инфратузилмасининг қуйи тизими бўлиб, перегон ва станцияларда темир йўл транспорти ҳаракатини ҳамда манёвр ишларини бошқаришни таъминловчи сигнализация, марказлаштириш ва блоклашга оид техник қурилмалар ва мосламалар тўпламини ўз ичига олади;
темир йўл кесишмаси — йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи;
темир йўл маҳсулотини идентификациялаш — тегишли темир йўл маҳсулотининг тақдим этилган техник ҳужжатларга мувофиқлигини белгилаш таомили;
темир йўл станцияси — поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесиштириш ва қувиб ўтиш операцияларини, багажни, юк багажини, юкларни, почта ва курьерлик жўнатмаларини қабул қилиш, бериш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш операцияларини, поездларни тарқатиш ва тузиш бўйича манёвр ишларини ҳамда поездлар билан техник операцияларни амалга ошириш имконини берадиган, асосий темир йўллардан ташқари темир йўлларнинг қўшимча гуруҳларига эга бўлган алоҳида пункт;
темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;
темир йўл транспорти инфратузилмаси маҳсулоти (кейинги ўринларда — темир йўл маҳсулоти) — темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимлари таркибий қисмларининг элементлари ёки унинг қуйи тизимлари таркибий қисмларининг элементлари тўплами;
темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти — темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисми ёки қуйи тизимларининг таркибий қисмлари тўплами;
темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги — темир йўл транспорти инфратузилмасининг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкига, давлат мулкига, шунингдек, атроф-муҳит, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсига зарар етказиш билан боғлиқ йўл қўйиб бўлмайдиган хавф-хатар мавжуд бўлмаган ҳолати;
темир йўл электр таъминоти — темир йўл транспорти инфратузилмасининг қуйи тизими бўлиб, темир йўл транспорти инфратузилмасининг электр энергиясини истеъмол қиладиган қуйи тизимларини, шунингдек, ҳаракатдаги темир йўл таркибини электр манбаи билан таъминлайдиган техник қурилмалар ва мосламалар комплексини ўз ичига олади;
темир йўл электроалоқаси — темир йўл транспорти инфратузилмасининг темир йўл транспорти технологик жараёнларини ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнида электр алоқа хабарларини шакллантириш, қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва етказиб беришни таъминловчи техник иншоотлар ва қурилмалар мажмуини ўз ичига олувчи қуйи тизим;
темир йўллар — темир йўл транспорти инфратузилмасининг қуйи тизими бўлиб, темир йўл устки қурилмаларини, ер кўтармасини, ер кўтармасининг ажратилган минтақада жойлашган дренаж, сув ўтказувчи, деформацияга қарши, ҳимояловчи ва маҳкамловчи иншоотларини, шунингдек, сунъий иншоотларни ўз ичига олади;
техник жиҳатдан мослик — темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг ушбу Техник регламентда белгиланган талабларга мувофиқ бир-бири билан ва ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан ўзаро фаолиятини таъминлаш қобилияти;
фойдаланиш бўйича қўлланма — темир йўл маҳсулотининг конструкцияси, фаолияти тамойили, хусусиятлари (хоссалари) тўғрисидаги маълумотларни ҳамда темир йўл маҳсулотидан хавфсиз ва тўғри фойдаланиш (мақсадли фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, жорий таъмирлаш, сақлаш ва ташиш), таъмирлашга жўнатиш заруратини аниқлашда техник ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган кўрсатмаларни, шунингдек, темир йўл маҳсулотини утилизация қилишга оид маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
фойдаланиш ҳужжатлари — ўзи алоҳида ёки бошқа ҳужжатлар билан биргаликда темир йўл маҳсулотидан фойдаланиш қоидаларини белгилайди ва (ёки) ўзида темир йўл маҳсулоти асосий параметрлари ва хусусиятларининг (хоссалари) ишлаб чиқарувчи томонидан кафолатланган қийматларини тасдиқловчи маълумотларни, шунингдек, белгиланган хизмат муддати давомидаги кафолатлар ва фойдаланиш бўйича маълумотларни акс эттирадиган конструкторлик ҳужжатлари;
фойдаланишга қабул қилиш — қурилиши якунланган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш шакли;
қуйи тизим таркибий қисми элементи — темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимининг таркибий қисмини қуриш ва монтаж қилишда фойдаланиладиган буюм ёки конструкция;
қуйи тизимларнинг таркибий қисми — темир йўл транспорти инфратузилмасининг қуйи тизимлари фаолиятини ва ҳаракатдаги темир йўл таркибининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлайдиган, махсус мақсадлар учун белгиланган иншоотлар, иморатлар, қурилмалар ва жиҳозлар.
2-боб. Хавфсизлик талаблари
1-§. Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар
6. Ушбу Техник регламент зарар етказиш хавфи даражасини ҳисобга олган ҳолда темир йўл транспорти инфратузилмаси учун:
ҳаракат хавфсизлиги;
нурланиш хавфсизлиги;
биологик хавфсизлик;
портлаш хавфсизлиги;
механик хавфсизлик;
ёнғин хавфсизлиги;
саноат хавфсизлиги;
термик хавфсизлик;
электр хавфсизлиги;
асбоб ва жиҳозлар хавфсиз ишлашини таъминлаш қисмида электромагнит мослашувчанлик;
ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлайдиган зарур минимал талабларни белгилайди.
7. Темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи ташкилот ушбу Техник регламентда белгиланган талабларни бажариш бўйича барча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириши шарт.
8. Ишлаб чиқарилаётган кенг изли темир йўл рельслари, ўткир учли (острякли) темир йўл рельслари, темир йўлларнинг контррельсли рельслари ва рельслар маҳкамлагичлари фойдаланишга топширилгунга қадар техник ҳужжатларга мувофиқ қабул қилиш назоратидан ўтказилади.
9. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотлари хавфсизлигининг рухсат этилган кўрсаткичлари стандартлаштириш ҳужжатларида белгиланади ва улар ихтиёрий равишда қўлланади. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотлари хавфсизлигининг рухсат этилган кўрсаткичларни таъминлаш ушбу Техник регламент талабларига риоя қилишнинг етарли шарти ҳисобланади.
10. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ва темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда хавф даражаси ҳисоб-китоблар орқали, экспериментал (илмий тажриба) ва эксперт усуллар билан, шу жумладан, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотининг эксплуатация маълумотлари асосида баҳоланиши керак. Хавфлилик даражасини баҳолаш усуллари мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) учун қўлланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланиши мумкин.
11. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулоти хавфсизлиги:
темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ҳамда темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари комплексини амалга ошириш;
синовдан ўтказилган техник ечимларни қўллаш;
темир йўл маҳсулотининг тайинланган хизмат муддатлари ва (ёки) ресурсларини белгилаш, шунингдек, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни зарур даврийлик билан ўтказиш;
синовдан ўтказилган услубларга асосланган ҳисоб-китоблар комплексини амалга ошириш;
темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ва темир йўл маҳсулотини фойдаланиш параметрлари ҳамда шартларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаштириш (шу жумладан, тадқиқотлар олиб бориш), ишлаб чиқариш, қуриш, монтаж қилиш, созлаш ва фойдаланишга топширишда қўлланадиган материаллар ва моддаларни танлаш;
темир йўл маҳсулотининг чекловли ҳолатлари мезонларини белгилаш;
лойиҳаловчи томонидан амалга ошириладиган муаллифлик назорати орқали лойиҳа ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
темир йўл маҳсулотини утилизация қилиш шартлари ва усулларини аниқлаш;
темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолаш орқали таъминланади.
12. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулоти ўзининг мустаҳкамлиги, бардошлилиги ва техник ҳолати бўйича ҳаракатдаги таркибнинг рухсат этилган қийматлар доирасида энг юқори тезликда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши лозим.
13. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулоти:
иморатларга яқинлашиш габаритига риоя қилинишини;
иқлим ва механик ташқи таъсирларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш шартлари бажарилишини;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан техник жиҳатдан мосликни таъминлаши лозим.
14. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ва темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, жониворларга, ўсимликларга хавфли таъсирларнинг рухсат этилган даражасини таъминлайдиган ечимларни танлаши лозим.
15. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотининг лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) томонидан танланган конструкциялари тайинланган хизмат муддати ва (ёки) ресурси, тайинланган сақлаш муддати даврида хавфсиз бўлиши, шунингдек, фойдаланиш жараёнида улар учраши мумкин бўлган таъсирлар ва юкламаларга чидамли бўлиши лозим.
16. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда лойиҳаловчи (ишлаб чиқувчи) зарур ҳолларда, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулоти фаолиятининг хавфсизлигини таъминлайдиган дастурий воситаларни назарда тутиши лозим.
17. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва (ёки) темир йўл маҳсулотининг қурилиш лойиҳасига, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва (ёки) темир йўл маҳсулоти конструкциясига ўзгартиришлар киритилганда ушбу Техник регламентда назарда тутилган, лойиҳалаштиришда белгиланган хавфсизлик талаблари пасайтирилмаслиги лозим.
18. Темир йўл маҳсулотидан ҳосил бўладиган электромагнит шовқинлар даражаси, ушбу шовқинлар темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, бошқа темир йўл маҳсулоти, шунингдек, ҳаракатдаги темир йўл таркибининг иш қобилиятига таъсир қилмайдиган қийматлардан ошмаслиги лозим.
19. Қуйи тизимлар таркибий қисмларининг хавфли элементларидан фойдаланиш тўхтатилгандан кейин улардан фойдаланиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида темир йўл маҳсулоти учун утилизация қилиш тартиби назарда тутилиши лозим.
20. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотини фойдаланишга топширишда фойдаланиш ва таъмирлаш ҳужжатлари тўплами бўлиши шарт.
21. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топширишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бажарилиши лозим.
22. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда атроф-муҳитга антропоген таъсирнинг рухсат этилган меъёрлари ҳисобга олиниши, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ва бартараф этиш чоралари ҳамда ишлаб чиқариш ва маиший чиқиндиларни жойлаштириш усуллари назарда тутилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни қайта тиклаш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклашга ёрдам берадиган ресурс тежовчи, кам чиқиндили, чиқиндисиз ва бошқа замонавий технологиялар қўлланиши лозим.
23. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулотини қуриш вақтида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни қайта тиклаш, ерларни рекультивация қилиш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйича чоралар кўрилиши лозим.
2-§. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўлларга, темир йўллар таркибий қисмларига ва темир йўллар таркибий қисмларининг элементларига қўйиладиган талаблар
24. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўлларга, темир йўллар таркибий қисмларига ва темир йўллар таркибий қисмларининг элементларига қуйидаги талаблар белгиланади:
а) темир йўлларнинг барча таркибий қисмлари (ер кўтармаси, темир йўлларнинг ер устки қурилмалари ва бошқалар) ва темир йўл таркибий қисмларининг элементлари (рельслар, стрелкали ўтказгичлар, рельслар маҳкамлагичлари, шпаллар, балласт ва бошқалар) мустаҳкамлиги юк кўтариш қобилияти ва чидамлилиги жиҳатидан ҳаракатдаги темир йўл таркибининг рухсат этилган қийматлар доирасида энг юқори тезликда хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши лозим;
б) темир йўлларнинг ер устки қурилмалари ва ер кўтармаси темир йўлларнинг режадаги ва бўйлама профилдаги ҳолати барқарорлигини таъминлаши лозим. Эгриликларнинг геометрик параметрлари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг ғилдираклар рельсдан чиқиб кетишига ва ағдарилишга тўсқинлик қилувчи барқарорлигини таъминлайдиган ҳолатда белгиланиши лозим;
в) темир йўллар сув оқимлари ва сув ҳавзалари бўйлаб жойлашганда сув ўтказувчи иншоотларга яқинлашишда йўл четининг сатҳи, шунингдек, мустаҳкамловчи қирғоқларнинг юқори қисми белгиланган миқдордан ошиб кетиш эҳтимоли асосида ҳисобланган энг юқори сув сатҳидан кўтарилиши керак;
г) улоқсиз темир йўл конструкцияси поезд ва ҳарорат юкламасининг бир вақтдаги таъсирида рельс-шпалли панжаралар отилиб чиқишига йўл қўймаслиги лозим;
д) сунъий иншоотлар темир йўлларга ҳамда иншоотларнинг ўзига хавфсиз хизмат кўрсатишга мўлжалланган ускуналарга (йўлаклар, панжарали бошпаналар, кўприк тўшамаси, токчалар, камералар, зинапоялар, тутқичли тушиш жойлари, махсус кузатув ускуналари ва мосламалари, огоҳлантирувчи сигнализация ва бошқалар) эга бўлиши лозим;
е) стрелкали ўтказгичлар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳаракатланаётганда крестовиналар (темир йўл изларининг поездни бир йўлдан бошқа йўлга ўтказиб юборадиган қисми) ўткир учларининг (остряклар) ва ҳаракатланувчи қисмларининг белгиланмаган ҳаракатларини олдини олишга мўлжалланган ускуналарга эга бўлиши лозим;
ж) туннеллар кўндаланг кесимининг геометрик ўлчамлари ва конструктив ечимлари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг туннелга кириши ва туннелда ҳаракатланиши пайтида юзага келадиган ортиқча аэродинамик босим миқдорининг камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак;
з) темир йўл таркибий қисмларини ўз ичига олган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштиришда, шунингдек, темир йўлларнинг таркибий қисмлари элементларини ўз ичига олган темир йўл маҳсулотини лойиҳалаштиришда туннелларда, ёпиқ чуқурликларда ва ерости станцияларида ҳаракатдаги темир йўл таркиби максимал тезликда ўтаётганда аэродинамик босимнинг ўзгаришларини камайтириш бўйича қарор қабул қилиш учун махсус тадқиқотлар ўтказилиши лозим;
и) туннелдаги зарарли моддаларнинг таркиби инсон саломатлиги учун хавфли бўлган даражадан ортиқ бўлмаслиги керак;
к) темир йўлларнинг автомобиль йўллари ва шаҳар йўловчи ташиш линиялари билан кесишган жойлари турли сатҳларда лойиҳалаштирилиши керак. Темир йўлларнинг автомобиль йўллари билан кесишган жойларини бир хил сатҳда лойиҳалаштиришга ва қуришга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рухсат берилади. Магистрал йўл ёнидаги барча темир йўл кесишмалари огоҳлантириш белгилари, шунингдек, ҳаракатланиш жадаллигига қараб, сигнализация ва тўсиқ қурилмалари билан жиҳозланган бўлиши керак;
л) темир йўлларнинг темир йўл транспорти инфратузилмаси таркибига кирадиган ва кирмайдиган, турли мақсадларга мўлжалланган қувурлар билан ерусти ёки ерости (ер кўтармаси ости) усулларида кесишишига йўл қўйилади, бунда қувурлар белгиланган узоқликда ва чуқурликдаги (ерости усулида) ҳимоя қувурига ёки туннелга жойлаштирилиши лозим. Кўтармаларда қувур ўтказмаларини ўрнатишга йўл қўйилмайди. Темир йўллар ерусти қувурлари билан кесишганда иншоотларга яқинлашиш габаритига риоя этилиши лозим. Кўрсатиб ўтилган кесишмаларни жойлаштириш умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўл транспорти инфратузилмаси эгаси билан келишилади.
3-§. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл электр таъминотига, темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларига ва темир йўл электр таъминоти таркибий қисмлари элементларига қўйиладиган талаблар
25. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл электр таъминотига, темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларига ва темир йўл электр таъминоти таркибий қисмлари элементларига қуйидаги талаблар белгиланади:
а) қуйидагиларни таъминловчи шартларга риоя этиш:
кучланиш остида бўлган темир йўл электр таъминоти таркибий қисмлари элементларидан ерга уланган қисмлар, ер сатҳи, пиёдалар кўприклари тўшамаси, зинапоялар, йўловчи платформалари ва темир йўл кесишмаларигача хавфсиз масофани;
темир йўл электр таъминоти таркибий қисмлари элементларидан темир йўл транспорти инфратузилмаси таркибига кирмайдиган электр узатиш линияларигача хавфсиз масофани;
электр ускуналари корпусларига ва бошқа металл конструкцияларга тегиш чоғида рухсат этилган кўрсаткичдан ортиқ бўлмаган кучланишни;
хавфли зоналарга рухсатсиз кириш ёки кучланиш остида бўлган темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларининг элементларига тегиш учун тўсқинлик қиладиган тўсиқлар ва блоклашларнинг мавжудлигини;
темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларининг элементларидан ҳосил бўладиган, рухсат этилган кўрсаткичдан ошмаган радиошовқин даражасини;
темир йўл электр таъминоти ва темир йўл транспорти инфратузилмасининг бошқа қуйи тизимлари иш ҳолатининг шикастланишига ёки бузилишига олиб келиши мумкин бўлган шароитларда тортиш тармоғи ёки электр узатиш линияларининг автоматик тарзда ўчирилишини;
огоҳлантириш белгиларининг мавжудлигини;
нормал ва авария ҳолатидаги режимларда ёнғин хавфсизлиги таъминланишини;
б) параметрлари қуйидагиларни таъминлайдиган ускуналардан фойдаланиш:
изоляциянинг электр мустаҳкамлиги йўл қўйиладиган миқдордан кам бўлмаслигини;
номинал токда ускунанинг ток ўтказувчи қисмларининг ҳарорати атроф-муҳит ҳароратидан рухсат этилган кўрсаткичдан баланд бўлмаслигини;
контакт тармоғи ажратгичининг ўчирилган ҳолати ҳақида сигнал мавжуд бўлмаганда, изоляция оралиғининг энг кам миқдорининг изоляция оралигининг энг катта миқдорига нисбати рухсат этилган қийматдан кам бўлмаслигини;
контакт тармоғи таянчлари устунларининг, таянч пойдеворларининг ва кўндаланг ригелларнинг мустаҳкамлик бўйича хавфсизлик коэффициенти рухсат этилган кўрсаткичдан кам бўлмаслигини;
контакт тармоғининг таянч конструкциялари ўрта қисмидаги нисбий эгилиш йўл қўйиладиган қийматдан кам бўлмаслигини;
диодли ерга уланган мосламанинг тескари кучланиши рухсат этилган қийматдан кам бўлмаслигини;
импульсли кучланишнинг рухсат этилган қийматлари доирасида уланиш станцияларининг ҳимоя қурилмалари ишга тушишини;
электромагнит майдонларнинг хавфли ва зарарли таъсиридан ҳимояланиш лозим даражада бўлишини;
авария ҳолатидаги (ортиқча юкланиш, қизиб кетиш, қисқа туташув ва бошқалар) режимда ишлаш вақтида темир йўл электр таъминоти таркибий қисмлари элементлари автоматик тарзда ўчиб қолишини (унинг қисмлари ёниб кетишини истисно этган ҳолда);
в) қуйидагилар таъсирида темир йўл электр таъминоти ускуналарининг механик мустаҳкамлигини таъминлаш:
эксплуатация юкламалари;
ҳисобланган авария режимларидаги юкламалар;
монтаж юкламалари;
г) эксплуатация ёки авария режимидаги юкламаларнинг ва фойдаланиш минтақаси меъёрий кўрсаткичларига мос келадиган иқлим омилларининг, шу жумладан, минимал ҳарорат, максимал ҳарорат, шамол максимал тезлиги ёки шамолли музлаш режимларининг бир вақтнинг ўзида таъсири остида темир йўл электр таъминоти хавфсиз ишлаш қобилиятини таъминлаш;
д) тезкор ходимларнинг ва тезкор-таъмирлаш ходимларининг кучланиш остида қолиш эҳтимолидан ва электр токи уришидан хавфсизлигини қуйидагилар орқали таъминлаш:
барча аппаратларни кучланиш манбаларидан узиш имкониятини таъминловчи тақсимлаш мосламаларининг барча занжирларида (суриладиган (тортиб чиқариладиган) блокли ячейкалар бундан мустасно) кўринадиган оралиқ сақлаган ҳолда ажратгичларни ўрнатиш;
тортиш подстанциясининг ва трансформатор подстанциясининг 1000 W дан ортиқ кучланишга эга барча тақсимлаш қурилмаларини, шунингдек, темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларининг чизиқли элементларини аппарат ва шиналар ерга уланишини таъминловчи стационар ерга улаш мосламалари ҳамда коммутация аппаратлари билан нотўғри операциялар бажарилишининг олдини олувчи блоклаш ускуналари ёки бошқа қурилмалар билан жиҳозлаш;
стационар тўсиқларни, трансформаторларга кўтарилиш учун нарвонларни ерга улаш мосламалари ёқилгандагина тўсиқларнинг очилиши, нарвонларнинг иш ҳолатига келиши имконини таъминловчи блоклаш ва бошқа қурилмалар билан жиҳозлаш;
е) темир йўл электр таъминоти таркибий қисмларининг элементларидан фойдаланган ҳолда тортиш ҳаракатдаги темир йўл таркибини, темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг иншоотлари ва қурилмаларини уларнинг хавфсиз ишлашини таъминлайдиган ҳамда энергия самарадорлигини оширадиган сифат кўрсаткичларига эга электр энергияси билан таъминлаш.
4-§. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл автоматикаси ва телемеханикасига, темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмларига ҳамда темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмлари элементларига қўйиладиган талаблар
26. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл автоматикаси ва телемеханикасига, темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмларига ҳамда темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмлари элементларига қуйидаги талаблар белгиланади:
а) автоматика ва телемеханиканинг барча таркибий қисмлари ҳамда автоматика ва телемеханиканинг таркибий қисмларининг барча элементлари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг белгиланган тезлик ва минимал, ҳаракатланиш интервали билан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши лозим;
б) поездлар ҳаракатининг диспетчерлик марказлаштируви ва диспетчерлик назорати қуйидагиларни таъминлаши лозим:
бир ёки бир неча темир йўл станциялари ва перегонларининг стрелкали ўтказгичлари ва светофорларини битта диспетчерлик марказидан марказлаштирилган ҳолда бошқариш, бунда ушбу станция ва темир йўл постларида электр марказлаштириш қурилмаларини захира бошқаруви билан таъминлаш;
перегонлар, станциялар ва станцияларга туташган блок-участка темир йўлларининг бўшлигини (ёки бандлигини) ва стрелкали ўтказгичлар ҳолатини, шунингдек, киришда, йўналишда ва чиқишда ўрнатилган светофорларнинг ишораларини узлуксиз назорат қилиш;
темир йўл станциялари ва перегонларда сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш қурилмаларининг техник ҳолатини узлуксиз назорат қилиш;
блок-участкаларнинг сохта бандлик ҳолатида ҳаракатланиш параметрларини ўзгартириш имкониятини таъминлаш, шу жумладан, ҳаракатдаги темир йўл таркибини шошилинч тўхтатиш ва ҳаракатдаги темир йўл таркиби тақиқловчи ишорали светофордан ўтиб ҳаракатланиши учун рухсат бериш;
поездларнинг ҳаракати ҳақида йўловчиларни хабардор қилиш учун зарур маълумотларни узатиш, шунингдек, поезд яқинлашаётгани тўғрисида темир йўлларда ишларни бажараётган ходимларни хабардор қилиш;
в) темир йўл станцияларида ва перегонларида сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш қуйидагиларни таъминлаши лозим:
поездларни темир йўл станцияларида ва перегоннинг ҳар бир йўлида икки томон йўналишида белгиланган тезликда бир-бири билан кесишмайдиган белгиланган йўналишлар бўйлаб ўтказиш;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби темир йўлнинг бошқа ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан банд бўлган қисмига чиқишининг олдини олиш (блоклаш);
йўналишни тайёрлашда ҳаракатдаги темир йўл таркиби ҳолатини назорат қилиш, стрелкаларни ўтказиш, уларнинг ҳолатини назорат қилиш ва блоклаш, шунингдек, светофорларни бошқариш ва ўзаро боғлиқ операцияларнинг зарур кетма-кетлигини бажариш;
қурилмалар ва техник воситаларнинг техник ҳолатини назорат қилиш ва зарур ҳолларда уларнинг захирасини яратиш;
темир йўл станцияларида поездлар яқинлашаётганлиги ҳақида автоматик тарзда огоҳлантириш;
г) темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси саралаш станцияларида қуйидагиларни таъминлаши лозим:
таркибларни ҳисобланган (лойиҳавий) тезликда узлуксиз, тўхтовсиз ва хавфсиз тарқатиш, шунингдек, вагонлар сараланиши хавфсизлигини таъминлаш;
стрелкали ўтказгичларни индивидуал бошқариш;
ҳаракатдаги темир йўл таркибининг тарқатиш зонасига чиқишига йўл қўймаслик;
стрелкали ўтказгичлар ҳолатини ва стрелкали ўтказгичлар секциялари бандлигини назорат қилиш;
ҳаракатдаги темир йўл таркиби остидаги стрелкали ўтказгичлар бошқа йўлга ўтишига йўл қўймаслик;
силжитиш ва тарқатишни бошқариш ҳамда назорат қилиш;
д) техник диагностика ва мониторинг тизими темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси қурилмаларининг ишдан чиқишдан олдинги ҳолати назорат қилинишини таъминлаши лозим;
е) темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси темир йўл транспорти инфратузилмасининг бошқа қуйи тизимлари ҳамда ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан мос келиши лозим;
ж) темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси, темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмлари ҳамда темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси таркибий қисмлари элементлари лойиҳалаштиришда назарда тутилган барча шароит ва режимларда, улар учун белгиланган хизмат муддати давомида яроқликлик ҳолатини сақлаб туриши лозим.
5-§. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл электр алоқасига, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмларига ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементларига қўйиладиган талаблар
27. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида темир йўл электр алоқасига, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмларига ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементларига қуйидаги талаблар белгиланади:
а) темир йўл электр алоқаси, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементлари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг белгиланган тезликда ва қатновларнинг минимал оралигида хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаши лозим;
б) темир йўл электр алоқаси, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементлари технологик алоқа тармоғининг ишлаш параметрларини ва интеграциялашган ҳолда бошқарилишини ҳамда частота ва вақт синхронлигини таъминлаши лозим;
в) темир йўл электр алоқаси, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементлари темир йўл транспорти инфратузилмасининг бошқа қуйи тизимлари ва ҳаракатдаги темир йўл таркиби билан мос келиши лозим;
г) темир йўл электр алоқаси, темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари ва темир йўл электр алоқаси таркибий қисмлари элементлари улар учун белгиланган хизмат муддати давомида лойиҳалаштириш вақтида назарда тутилган барча шароитларда ҳамда режимларда ишлаш қобилиятини сақлаши лозим.
6-§. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида станция бино, иншоот ва қурилмаларига, станция бино, иншоот ва қурилмалари таркибий қисмларига ва станция бино, иншоот ва қурилмалари таркибий қисмлари элементларига қўйиладиган талаблар
28. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида станция бино, иншоот ва қурилмаларига, станция бино, иншоот ва қурилмалари таркибий қисмларига ва станция бино, иншоот ва қурилмалари таркибий қисмлари элементларига қуйидаги талаблар белгиланади:
а) йўловчиларни чиқариш, тушириш ва уларга хизмат кўрсатиш операцияларини хавфсиз амалга ошириш учун станциянинг бино, иншоот ва қурилмалари мослаштирилган бўлиши лозим. Йўловчилар биноларидан йўловчилар платформаларига чиқиш жойларида, шунингдек, йўловчилар платформаларидан пиёдалар кўприги ва туннелга чиқиш жойларида одамларнинг хавфсизлиги кўзда тутилмаган бошқа бино, иншоот ва қурилмалар халақит қилмаслиги керак, шунингдек, болалар аравачалари билан кетаётган ва ҳаракати чекланган фуқароларнинг ҳаракатланиши учун жиҳозлар бўлиши лозим;
б) пиёдалар туннеллари ва ерости станциялари авария ҳолатида ёритиш чироқларига ва авария чиқиш йўлакларига эга бўлиши лозим;
в) стрелкалари электрон тарзда марказлаштирилган станциялар, туннеллар ва кўприклар ҳаракатдаги темир йўл таркиби яқинлашаётгани ҳақида темир йўл изида ишларни бажараётган ходимларни хабардор қилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши лозим;
г) стационар жойлаштирилган иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементлари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг элементларига ҳамда ташилаётган юкларга бевосита халақит бермаслигини таъминлаш мақсадида ушбу иншоотлар ва уларнинг алоҳида элементлари иншоотларнинг белгиланган яқинлашиш габаритига ва юк ортиш габаритига (шу жумладан, ногабарит юкларни ташишда) риоя этилишини таъминлаши лозим;
д) темир йўл станциялари ҳаракатдаги темир йўл таркибининг поездлар ҳаракати йўналишларига ўз-ўзидан чиқиб кетишини олдини олиш учун қурилмаларга — сақловчи боши берк йўлларга, ҳимоялаш стрелкаларига, улоқтирувчи ўткир учларга (остряклар) ёки стрелкаларга эга бўлиши керак, улар марказлаштириш ва блоклаш тизимига уланиш талабларига жавоб бериши, тўсиқ ҳолатини назорат қилиши ҳамда ҳаракатдаги темир йўл таркиби бошқа йўлларга ва поездларнинг қабул қилиниши, ҳаракатланиши ва жўнатилиши йўналишларига ўз-ўзидан чиқиб кетишини истисно этиши керак;
е) узун масофали нишабликларга эга бўлган перегонлар, шунингдек, бундай перегонларни чегараловчи станциялар ушбу нишабликларда ҳаракатланиши давомида бошқарувни йўқотган ҳаракатдаги темир йўл таркибини тўхтатиш учун тутиб қолувчи боши берк йўлларга ёки бошқа иншоот ва қурилмаларга эга бўлиши шарт;
ж) юк ортиш ва тушириш ишларини бажаришда барча шароитлар кўзда тутилганда юк ортиш қурилмалари ҳаракатдаги темир йўл таркибига шикаст етказиш ҳолатларини истисно этиши, тунги вақтда юкларни ортиш ва тушириш хавфсизлигини таъминловчи ёритиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши, ишчи ва ходимларнинг хавфсизлигини ва ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлаши керак;
з) темир йўл станциялари, омборлар ва бошқа ёрдамчи объектлар темир йўллар бўйлаб пиёдалар ўтиш жойлари, огоҳлантириш белгилари, шунингдек, электр ёритиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак. Темир йўллар яқинидаги бинолардан чиқишда панжаралар (тўсиқлар) бўлиши керак;
и) темир йўл станцияларида белгиланган жойларда поезд шакллантирувчилар, вагон тезлигини назорат қилувчилар, стрелка постлари навбатчилари, вагонлар текширувчилари, юк, почта жўнатмалари ва багаж қабул қилувчи-топширувчилар, шунингдек, локомотивлар ва вагонларни керакли нарсалар билан таъминловчилар ва бошқа ходимлар учун ишларни бажаришга мўлжалланган очиқ майдонлар ва хавфсизлик ороллари бўлиши керак;
к) темир йўл станцияларидаги объект ва бинолар ҳаракатдаги темир йўл таркиби хавфсизлиги, манёвр ҳаракатлари хавфсизлиги, йўловчиларни вагонларга чиқариш ва вагонлардан тушириш хавфсизлиги, ишчи-ходимлар хавфсизлиги, почта, багаж ва юк багажи жўнатмаларининг муҳофазасини таъминлаш учун белгиланган меъёрларга мувофиқ ёритилиши лозим. Ташқи ёритиш сигнал чироқларининг тиниқ кўринишига таъсир кўрсатмаслиги лозим;
л) саралаш тепаликларида вагон тезлигини секинлаштириш ускуналарининг сиқилган ҳавосини чиқариш жойлари, компрессор ускуналарининг ҳаво тортиш жойлари, шунингдек, двигателлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг газ чиқариш тизимлари аэродинамик шовқин ва газ оқими глушителлари (шовқинни пасайтирадиган мосламалар), шунингдек, бошқа ҳимоя мосламалари билан жиҳозланиши шарт;
м) электр узатиш ҳаво линиялари темир йўллар орқали станцияларининг бошланиш қисмида кесишмаслиги лозим;
н) хавфли юклар билан операциялар амалга ошириладиган темир йўл станциялари учун фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкини, давлат мулкини ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича махсус чоралар кўрилган бўлиши керак;
о) ёнғин автоматикаси тизими ва одамларни ёнғиндан хабардор қилиш ва эвакуация қилишни бошқариш тизимлари ҳамда ёнғин ўчириш воситалари билан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ таъминланиши лозим.
3-боб. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари ва темир йўл маҳсулоти мувофиқлигини баҳолаш
1-§. Идентификация. Тамғалаш.
29. Ушбу Техник регламент тартиб-таомилларига мувофиқ мажбурий мувофиқлиги баҳоланадиган темир йўл маҳсулотини идентификациялаш керак.
Идентификация намуналарини танлаб олишда ва синовлар ўтказишда ҳамда тақдим этилган намуналар ҳақиқатдан мувофиқлигини мажбурий баҳолаш лозим бўлган темир йўл маҳсулотига тегишлилигини тасдиқлаш учун амалга оширилади.
Темир йўл маҳсулотини идентификациялаш темир йўл маҳсулотига нисбатан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ ёки темир йўл маҳсулотини баҳолаш йўли билан амалга оширилади.
30. Темир йўл маҳсулотини идентификациялаш унинг асосий хусусиятларини темир йўл маҳсулоти мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш тўғрисидаги аризада, тегишли техник ҳужжатларда (илова қилинган ҳужжатларда), темир йўл маҳсулоти намунаси тамғасида ва қадоқда (идишда) кўрсатилган асосий хусусиятлар билан таққослашдан иборат.
Темир йўл маҳсулотини идентификациялаш вақтида рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган миллий стандартларда (кейинги ўринларда — стандартлаштириш ҳужжатлари), шунингдек, темир йўл маҳсулоти классификаторида ва конструкторлик ҳужжатларида, шу жумладан, техник шартларда ва етказиб бериш шартномаларида қайд этилган хусусиятлардан фойдаланиш мумкин.
31. Визуал идентификациялашда темир йўл маҳсулоти тури, жойлашган жойи, истеъмолчи учун маълумотларнинг мавжудлиги ва мазмуни аниқланади.
Синовларни ўтказиш пайтида идентификациялаш натижалари синовлар баённомасида (синовлар тўғрисидаги ҳисоботлар) акс эттирилади.
32. Темир йўл маҳсулоти аниқ фарқланадиган идентификация ва огоҳлантирувчи ёзувларга ва тамғага эга бўлиши керак, уларнинг маълумотлари фойдаланиш бўйича қўлланмада такрорланиши ва тушунтирилиши лозим.
33. Ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланган темир йўл маҳсулоти белгиланган тартибда мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
34. Конструкторлик ҳужжатларига мувофиқ темир йўл маҳсулоти у ишлаб чиқарилган йилдан қатъи назар темир йўл маҳсулотини идентификациялашни таъминлайдиган қуйидаги тамғага эга бўлиши керак:
а) мувофиқлик белгиси;
б) рақам;
в) ишлаб чиқарувчининг ёрлиғи;
г) ишлаб чиқарилган сана;
д) резервуарлар ва назорат мосламалари текширишдан ўтказилганлиги бўйича маълумотлар (кўрсатилган резервуарлар ва мосламаларга ёзилади).
35. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини ва темир йўл маҳсулотини фойдаланишга киритишдан олдин хатарлар ва хавфсиз фойдаланиш шартлари тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар ва белгилар лойиҳада назарда тутилган жойларда акс эттирилиши ёки белгиланган бўлиши керак.
2-§. Мувофиқликни баҳолаш
36. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг мувофиқлигини баҳолаш темир йўл транспортининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бино ва иншоотларга қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва ушбу Техник регламентнинг 56 — 64-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолаш мувофиқликни мажбурий тасдиқлаш шаклида амалга оширилади.
37. Лойиҳанинг экспертизаси Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилишда улар тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига (белгиланган тартибда унга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда), ушбу Техник регламентга ва стандартлаштириш ҳужжатларига мувофиқлиги белгиланади.
38. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилишда темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини қуриш вақтида амалга ошириладиган технологик операциялар бажарилишига тааллуқли бўлган қурилиш назорати (қабул комиссиялари) натижалари ҳисобга олиниши керак.
Қурилиш назорати Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчили ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
39. Фойдаланишга топшириладиган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари рўйхати ушбу Техник регламентга 2-иловада келтирилган.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш ва ишга тушириш тартиби ушбу Техник регламентнинг 4-бобида келтирилган.
40. Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
а) мажбурий сертификатлаш;
б) мувофиқлик тўғрисида декларацияни қабул қилиш (кейинги ўринларда — мувофиқликни декларациялаш).
41. Темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда — сертификатлаштириш органлари).
42. Сертификатлаш пайтида темир йўл маҳсулоти параметрларининг зарур синашлари ва ўлчашлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган синаш лабораториялари (марказлари) томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда — аккредитация қилинган синаш — лабораториялари (марказлари)).
Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органи билан тузилган шартнома шартлари асосида ўз аккредитацияси доирасида темир йўл маҳсулотини тадқиқ қилиш (синаш) ва ўлчашни амалга оширади. Аккредитация қилинган синаш лабораториялари (марказлари) тадқиқот (синаш) ва ўлчаш натижаларини тегишли синаш баённомалари билан расмийлаштиради ва сертификатлаштириш органига тақдим этади. Ушбу Техник регламентнинг 5-бобида белгиланган сертификатлаштириш тартибига мувофиқ сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Синаш пайтида ишлатиладиган ўлчаш воситалари ўлчовларнинг бир хиллигини таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
43. Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолашда стандартлаштириш ҳужжатларининг қоидалари қўлланилса, ушбу Техник регламент талабларига мувофиқликни баҳолаш стандартлаштириш ҳужжатларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Стандартлаштириш ҳужжатларини қўлламаслик ушбу Техник регламент талабларига риоя қилмаслик деб баҳоланиши мумкин эмас. Бундай ҳолда, темир йўл маҳсулотининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун ушбу регламентнинг 54-бандига мувофиқ бошқа ҳужжатлардан фойдаланишга рухсат берилади.
44. Сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати ушбу Техник регламентга 3-иловада келтирилган.
Мувофиқлиги декларацияланадиган маҳсулотлар рўйхати ушбу Техник-регламентга 4-иловада келтирилган.
Ушбу Техник регламентнинг 3-иловасида келтирилган қуйи тизимлар таркибий қисмлари элементларини ва 4-иловасида келтирилган қуйи тизимлар таркибий қисмлари элементларини ўз ичига олган темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаштириш таркибий қисмларнинг барча элементларига мувофиқлик сертификатлари ёки мувофиқлик декларациялари мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Сертификатлаштириш тартиби ушбу Техник регламентнинг 5-бобида белгиланган.
45. Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаш схемалари рўйхати ушбу Техник регламентга 5-иловада келтирилган.
46. Темир йўл маҳсулотининг ушбу Техник регламентда белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун ишлаб чиқарувчи синалган услубиётлар бўйича қабул қилиш, қабул қилиш-топшириш синовларини, даврий ва намунавий синовларни ўтказади.
47. Мажбурий сертификатлаштириш ариза берувчи билан тузилган шартномага асосан сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилади.
Сертификатлаштириш пайтида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ҳисобланган — ёхуд етказиб берилаётган темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва етказиб берилаётган темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига номувофиқлиги учун жавобгар бўлиш нуқтаи назаридан хорижий ишлаб чиқарувчи функцияларини у билан тузилган шартнома асосида бажараётган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтган (якка тартибдаги тадбиркор сифатида) юридик шахс ариза берувчи бўлиши мумкин.
48. Синаш турлари ва ҳажми миллий стандартлар ва қоидалар тўпламлари билан белгиланади, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Мувофиқликни баҳолаш бўйича ишларни амалга ошириш муддати сертификатлаштириш органи ва ариза берувчи ўртасидаги шартнома билан белгиланади.
Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати сертификатлаштириш органи томонидан барча зарур ҳужжатлар (синов ҳисоботлари, инспекция ҳисоботи, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосаси, экологик экспертиза хулосаси) олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги керак.
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати:
маҳсулот партияси — маҳсулотнинг яроқлилик ёки кафолат муддатидан;
серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулотга — уч йилдан ошмаслиги керак.
49. Мувофиқликни декларациялаш пайтида ишлаб чиқарувчи ёки сотувчи ҳисобланган ёхуд етказиб берилаётган темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва етказиб берилаётган темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига номувофиқлиги учун жавобгар бўлиш нуқтаи назаридан хорижий ишлаб чиқарувчи функцияларини у билан тузилган шартнома асосида бажараётган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтган (якка тартибдаги тадбиркор сифатида) юридик шахс ариза берувчи бўлиши мумкин.
50. Мувофиқликни ўз далиллари асосида декларациялашда мувофиқлик декларациясини қабул қилиб олувчи ариза берувчи қуйидагиларни ўз ичига олган далилий материаллар тўпламини мустақил равишда шакллантиради:
а) таъсис ҳужжатлари;
б) конструкторлик ҳужжатлари ва технологик ҳужжатлар;
в) хавфсизликни асослаш;
г) темир йўл маҳсулоти намунавий шаклларини танлаб олиш далолатномаси;
д) темир йўл маҳсулоти бўйича ариза берувчининг ўз лабораториясида олинган синовлар баённомалари;
е) миллий стандарт ёки темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш учун асос бўлган техник шартлар;
ж) темир йўл маҳсулотининг умумий хавфсизлигига таъсир қилувчи таркибий қисмларнинг алоҳида элементлари хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
з) сифат менежменти тизими сертификатини берган сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланган темир йўл маҳсулоти устидан давлат назорати амалга оширилишини назарда тутувчи сифат менежменти тизими сертификати;
и) ариза берувчи томонидан темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини тасдиқлаш учун фойдаланилган бошқа ҳужжатлар (ўхшаш ҳужжатлардан фойдаланиш, синалган усуллар бўйича ҳисоб-китоблар натижалари).
51. Ўз далиллари асосида ва сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) иштирокида олинган далиллар асосида темир йўл маҳсулоти мувофиқлигини декларациялашда, ариза берувчи ушбу Техник регламентнинг 50-бандига асосан шакллантирган ўз далилларига қўшимча равишда аккредитация қилинган синаш лабораториясида (марказида) олинган синашлар ва ўлчаш натижалари бўйича баённомаларни далилий материалларга киритади.
Мувофиқликни декларациялашда темир йўл маҳсулотини идентификациялаш аккредитация қилинган синаш лабораторияси (марказ) томонидан амалга оширилади. Синашлар учун темир йўл маҳсулоти намуналарини танлаб олиш миллий стандартлар ва (ёки) қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади, уларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Синов учун танланган темир йўл маҳсулоти намуналари конструкцияси, таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича истеъмолчига (мижозга) етказиб бериладиган темир йўл маҳсулоти билан бир хил бўлиши керак.
Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини декларациялаш схемалари рўйхати 6-иловада келтирилган.
52. Мувофиқлик декларациясининг амал қилиш муддати уч йилдан ошмаслиги керак.
53. Ариза берувчи томонидан тасдиқланган мувофиқлик декларациялари ва мувофиқлик сертификатларининг нусхалари темир йўл маҳсулотига тегишли ҳужжатларга илова қилинади.
54. Ариза берувчи темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини тасдиқлашда стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни қўлламаса ёки қисман қўлласа, ариза билан бирга қуйидагиларни тақдим этади:
а) темир йўл маҳсулотининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи далиллар;
б) аккредитация қилинган синаш лабораторияларида (марказларда) ўтказилган тадқиқотлар (синашлар) ҳақида маълумот;
в) сифат менежменти тизимининг мувофиқлик сертификати.
55. Ариза берувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синаш лабораториялари (марказлари) ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида шикоят билан аккредитация органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
4-боб. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш ва ишга тушириш тартиби
56. Қурилиши якунланган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари фойдаланишга қабул қилиш тартиб-таомилларидан ўтказилиши. керак.
57. Фойдаланишга қабул қилиш лойиҳа ҳужжатларига ва унга белгиланган тартибда киритилган ўзгартиришларга мувофиқ тўлиқ ҳолда ёки қурилиш босқичларига кўра амалга оширилади.
58. Фойдаланишга қабул қилиш буюртмачи томонидан тайинланадиган қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
Қурилиши давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилган умумий фойдаланишдаги темир йўлларни, шунингдек, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган давлат қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.
59. Қурилиши якунланган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг қабул комиссиясига тақдим этиш учун тайёрлигини баҳолаш мақсадида буюртмачи пудратчининг қурилиш якунланганлиги тўғрисида расмий хабарномасини олгандан кейин ишчи комиссияни (ишчи комиссиялари) тайинлайди.
60. Ишчи комиссия томонидан фойдаланишга қабул қилишга тайёрлиги тўғрисидаги қарор қуйидагича қабул қилинади:
а) темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг ушбу Техник регламент ва белгиланган тартибда киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини баҳолаш натижалари бўйича;
б) пудратчи томонидан ишлаб чиқиладиган ижро ҳужжатларини таҳлил қилиш натижалари бўйича;
в) ўлчашлар натижалари асосида, шу жумладан, йўлларни ўлчаш ва диагностика қилиш бўйича автоматлашган тизимлар ёрдамида, иншоотлар, мосламалар ва механизмларни синаш, шунингдек, ускуналарни комплекс синашдан ўтказиш.
61. Баҳолаш натижалари бўйича темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари қабул комиссияси томонидан қабул қилишга тайёрлиги тўғрисида ишчи комиссия хулоса шакллантиради. Лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқишлар аниқланса, улар темир йўл транспорти инфратузилмаси объекти қабул комиссияси томонидан қабул қилинишидан олдин бартараф қилиниши керак.
62. Қабул комиссиялари ишчи комиссиялар томонидан аниқланган номувофиқликларнинг бартараф этилишини ва темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг фойдаланишга қабул қилишга тайёрлигини баҳолаши шарт. Белгиланган баҳолаш буюртмачи томонидан тузилган ва қабул комиссияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ амалга оширилади. Қурилиши якунланган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини қабул қилиш қабул комиссияси томонидан ишчи комиссиянинг хулосаси асосида далолатнома, шунингдек, пудратчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул, қилиш далолатномаси қабул комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланиши керак, бунда уларнинг ҳар бири ўз ваколати доирасида қабул комиссияси томонидан қабул қилинган қарорлар учун жавобгар бўлади. Қабул комиссиясининг айрим аъзолари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, ваколатига кирадиган масалалар бўйича эътирозларни баён этган ҳолда улар вакиллик қилаётган тегишли органларнинг хулосаларини комиссия раисига тақдим этиши шарт.
Ушбу камчиликлар хулосалар чиқарган органлар иштирокида бартараф этилиши керак.
Қабул комиссияси томонидан белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари қабул комиссияси томонидан фойдаланишга тайёр эмас деб топилади.
63. Ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ва маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш ва хавфсиз жойга олиш, шунингдек, ифлослантирувчи моддаларнинг чиқиндиларини ҳамда оқова сувларни зарарсизлантириш учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган талабларга мувофиқликни таъминлайдиган техник воситалар ва технологиялар билан жиҳозланмаган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади. Шунингдек, атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш воситалари билан жиҳозланмаган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий муҳитни тиклаш, мелиорация ҳамда ободонлаштириш бўйича лойиҳаларда назарда тутилган ишларни бажармасдан фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.
64. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатнома олиш мақсадида буюртмачи қурилишга рухсатнома берган органга тегишли ариза билан мурожаат этади. Аризага Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида назарда тутилган ҳужжатлар, шу жумладан, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекциясининг темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг Техник регламентлар ва лойиҳа ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек, жамоатчиликнинг хулосалари ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг экология, санитария-эпидемиология ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлик тўғрисида хулосалари илова қилинади.
Тақдим этилган ҳужжатларни баҳолаш натижалари ижобий бўлса, буюртмачига темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларидан фойдаланишни бошлашга рухсат берилади.
5-боб. Сертификатлаштириш тартиби
65. Сертификатлаштириш тартиби қуйидагилардан иборат:
а) ариза берувчи томонидан сертификатлаштириш органига темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш учун ариза бериш;
б) сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштириш ўтказиш учун берилган аризани баҳолаш, ушбу аризага нисбатан қарор қабул қилиш ва қарорни ариза берувчига юбориш;
в) сертификатлаштириш органи билан тузилган шартнома бўйича аккредитация қилинган синаш лабораториясида (марказ) темир йўл маҳсулоти синовларини ўтказиш;
г) сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса, темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш шартларини ёки сифат менежменти тизими сертификатини ёхуд маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш;
д) темир йўл маҳсулотини синаш натижаларини, ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш ёки сифат тизимини ёхуд темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш (ўтказилган ҳолларда) натижаларини ва бошқа далилий материалларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек, мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ёки мувофиқлик сертификатини беришни рад. этишни асослаш;
е) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва бериш ёки мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш тўғрисида ариза берувчига хабар юбориш;
ж) сертификатлаштириш схемаларига мувофиқ сертификатлаштирилаётган темир йўл маҳсулотини, шунингдек, мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси қўлланишини назорат қилиш.
66. Сертификатлаштириш учун ариза қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) ариза берувчининг номи, жойлашган манзили ва реквизитлари;
б) ариза берувчи темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқарувчи бўлмаса, ишлаб чиқарувчининг номи, жойлашган манзили ва реквизитлари;
в) темир йўл маҳсулоти тўғрисидаги маълумотлар ва унинг идентификация хусусиятлари (миллий темир йўл маҳсулоти классификатори бўйича номи, коди ёки Ўзбекистон Республикасида қўлланадиган Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ импорт қилинадиган темир йўл маҳсулоти коди), темир йўл маҳсулотининг техник тавсифи, ундан фойдаланиш бўйича қўлланмалар ва ушбу Техник регламентнинг 67 ва 69-бандларига мувофиқ бошқа техник ҳужжатлар, шунингдек, декларацияланган миқдор (темир йўл маҳсулотини серияли ишлаб чиқариш, унинг партияси ёки ишлаб чиқариш бирлиги);
г) тақдим этилаётган темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига жавоб бериши лозим бўлган қоидаларнинг кўрсатилиши;
д) сертификатлаштириш схемаси;
е) ариза берувчининг сертификатлаштириш қоидалари ва шартларига риоя қилиш мажбуриятлари;
ж) ариза берувчининг хоҳишига кўра қўшимча маълумотлар;
з) аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати.
67. Ишлаб чиқарилаётган темир йўл маҳсулоти учун ариза берувчи томонидан сертификатлаштиришга ариза билан бирга сертификатлаштириш органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) темир йўл маҳсулоти намунасини яратиш учун техник топшириқ (мавжуд бўлса);
б) темир йўл маҳсулоти учун техник шартлар;
в) дастлабки синовлар дастури;
г) дастлабки синовлар баённомаси;
д) қайд этилган эксплуатация ҳужжатлари тўплами;
е) темир йўл маҳсулоти намунаси қабул қилиш синовларини ўтказишга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома;
ж) қабул қилиш синовларини ўтказиш режа-жадвали;
з) қабул қилиш синовлари дастури;
и) қабул қилиш синовлари баённомаси;
к) қабул комиссиясининг далолатномаси;
л) қабул комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни (мавжуд бўлса) бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва унинг бажарилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
м) темир йўл маҳсулотини серияли ишлаб чиқариш учун конструкторлик ҳужжатларининг назорат тўпламини белгиланган тартибда баҳолаш ва тасдиқлаш якунлари бўйича хабарнома;
н) темир йўл маҳсулоти мувофиқлик белгисини ўрнатиш усули ва жойи юзасидан таклиф.
68. Қабул қилиш ва сертификатлаштириш синовларини бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ушбу Техник регламентнинг 67-банди «и» — «л» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар қабул қилиш синовлари ўтказилгандан кейин ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси амалга оширилгандан сўнг тақдим этилади.
69. Серияли ишлаб чиқарилаётган темир йўл маҳсулоти учун ариза берувчи томонидан сертификатлаштириш органига сертификатлаштиришни ўтказишга берилаётган ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) темир йўл маҳсулоти учун техник шартлар;
б) конструкторлик ҳужжатлари ва технологик ҳужжатлар (сертификатлаштириш органи билан келишилган ҳажмда);
в) қабул қилиш (малака) синовлари баённомаси;
г) малака комиссиясининг далолатномаси, дастлабки сертификатлаш ҳолларида эса қабул комиссиясининг далолатномаси;
д) қабул комиссияси томонидан аниқланган камчиликларни (мавжуд бўлса) бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ва унинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) ўтказилган даврий ва намунавий синовлар бўйича ҳисоботлар;
ж) темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш бўйича сўровнома;
з) темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми;
и) темир йўл маҳсулоти етказиб бериладиган ташкилотлар рўйхати;
к) рекламациялар тўғрисидаги маълумотлар;
л) темир йўл маҳсулоти мувофиқлик белгисини ўрнатиш усули ва жойи юзасидан таклиф.
70. Ушбу Техник регламентнинг 67 ва 69-бандларида кўрсатилган барча далилий ҳужжатлар ариза берувчининг реквизитлари ва идентификация рақами кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади ва ариза берувчининг имзоси билан тасдиқланади.
Далилий ҳужжатлар нусхалари жамланиб тикилади ва ариза берувчининг имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланади. Ҳужжатлар жамланмаси тикилмаган бўлса, ҳужжатнинг ҳар бир варағи тасдиқланади. Барча далилий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сертификатлаштириш органидаги тегишли файлларда сақланиши керак.
71. Маҳсулотни сертификатлаштириш чоғида қабул қилиш синовлари ва бошқа синовлар натижалари ҳисобга олинади, бунда синовлар сертификатлаштириш органи билан келишилган дастурларга мувофиқ аккредитация қилинган синаш лабораторияларида (марказларида) ўтказилиши шарт бўлади. Бундай ҳолда, ариза берувчи сертификатлаштириш учун аризани синовлар ўтказилиши бошланишидан олдин топшириши ва сертификатлаштириш органига синовлар жадвалини тақдим этиши керак. Синов лабораторияси (маркази) сертификатлаштириш органини синовларнинг бошланиши ва ўтказилиб бориши тўғрисида хабардор қилиши шарт. Кўрсатилган синовлар натижаларига кўра темир йўл маҳсулоти конструкцияси ва ишлаб чиқариш технологиясига такрорий синовларни талаб қиладиган жиддий ўзгаришлар киритилмаган бўлса, улар сертификатлаштириш пайтида ҳисобга олиниши мумкин.
72. Сертификатлаштириш органи сертификатлаштириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади, тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва уларни қабул қилган вақтдан эътиборан икки кундан кечиктирмай темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш бўйича белгиланган тартиб асосида сертификатлаштиришнинг барча асосий шартларини ўз ичига олган қарори тўғрисида ариза берувчига хабар беради.
73. Сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага нисбатан қабул қилинган ижобий қарор сертификатлаштириш асосий шартларини, шу жумладан, қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
а) сертификатлаштириш схемаси тўғрисида;
б) сертификатлаштириш муддати тўғрисида;
в) маҳсулотни сертификатлаштиришда асос бўладиган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида;
г) сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса, темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаган ташкилот тўғрисида;
д) темир йўл маҳсулоти намуналарини танлаб олиш тартиби тўғрисида;
е) темир йўл маҳсулоти намуналарини синовдан ўтказиш тартиби тўғрисида;
ж) темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш шароитларининг барқарорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида;
з) темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида;
и) сертификатлаштирилаётган темир йўл маҳсулотининг назоратини амалга ошириш шартлари тўғрисида.
74. Сертификатлаштириш органи сертификатлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
а) ушбу Техник регламентнинг 66 , 67 ва 69-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги ёки тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
б) тақдим этилган ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончли эмаслиги.
75. Сертификатлаштиришни амалга оширишда темир йўл маҳсулотини идентификациялаш ва темир йўл маҳсулотини танлаб олиш сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилади. Синовлар учун темир йўл маҳсулоти намуналарини танлаб олиш рўйхати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган миллий стандартлар ва (ёки) қоидалар тўпламларида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.
Синовлар учун танланган темир йўл маҳсулоти намуналари, конструкцияси, таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича истеъмолчига (мижозга) етказиб бериладиган темир йўл маҳсулоти билан бир хил бўлиши керак.
76. Намуналарни танлаб олиш далолатномасида қуйидагилар бўлиши керак:
а) намуналарни танлаб олиш далолатномаси тузилган сана ва унинг рақами;
б) намуналарни танлаб олишни амалга оширган ташкилот номи ва манзили;
в) темир йўл маҳсулоти номи;
г) ўлчов бирлиги;
д) танлаб олиш ўтказилган партиянинг миқдори (ҳажми);
е) партияни ташқи кўрикдан ўтказиш натижалари (ташқи кўриниши, қадоқлаш ва тамғалаш ҳолати, сертификатлаш кўрсаткичларини баҳолашнинг визуал назорат орқали аниқланадиган натижалари);
ж) партия ишлаб чиқарилган сана;
з) намуналар танлаб олишда асос бўлган норматив ҳужжатнинг белгилари ва номи;
и) танлаб олинган намуналарнинг миқдори ва рақамлари;
к) намуналар танлаб олинган жой;
л) сертификатлаштириш органи вакиллари ва ариза берувчининг реквизитлари ва имзолари.
77. Қуйи тизимлар таркибий қисмлари элементларидан таркиб топган, мувофиқлиги мажбурий тасдиқланиши лозим бўлган темир йўл маҳсулотининг намуналарини танлаб олиш далолатномасига қуйи тизимлар таркибий қисмлари алоҳида элементларининг мувофиқлик сертификатлари (мувофиқлик декларациялари) рўйхати ва темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришда қўлланган чизмалар рўйхати илова қилинади.
Темир йўл маҳсулотининг танлаб олинган намуналари тамғаланиб, хат ва топшириш далолатномаси билан бирга синовларга юборилади. Зарурат бўлса, танланган темир йўл маҳсулоти таркибига киритилган қуйи тизимлар таркибий қисмларининг алоҳида элементларини муҳрлаш ва тамғалаш мумкин.
78. Идентификациялашда темир йўл маҳсулоти намуналарининг сертификатлаштиришни амалга ошириш тўғрисидаги аризада кўрсатилган асосий хусусиятлари тамғалашда ва илова қилинган ҳужжатларда қайд этилган, қуйидагиларни ўз ичига олган ҳақиқий хусусиятлар билан таққосланади:
а) номи, тури, модели ва модификацияси;
б) ишлаб чиқарувчининг номи ёки темир йўл маҳсулотининг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар;
в) темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқаришга асос бўлган ҳужжат;
г) белгиланган мақсадларининг кўрсаткичлари ва бошқа асосий кўрсаткичлар;
д) тегишли партияга тааллуқлилик;
е) тегишли технологик жараёнга тааллуқлилик.
79. Темир йўл маҳсулотининг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги аккредитация қилинган синаш лабораторияларида (марказларида) ўтказиладиган зарур турдаги ва тоифадаги синашлар натижасига асосан белгиланади.
80. Муддати беш йилдан ошган синовлар натижалари темир йўл маҳсулоти намуналарини сертификатлашда ҳисобга олинмайди.
81. Ушбу Техник регламентга 3-иловада кўрсатилган ва конструкторлик ҳужжатларига «О» литери белгиси берилган ишлаб чиқилаётган темир йўл маҳсулоти сертификатлаштиришдан ўтказилмайди.
Ушбу Техник регламентнинг 3-иловасида кўрсатилган қолган темир йўл маҳсулоти учун Техник регламент талабларига мувофиқлик сертификатининг мавжуд бўлиши мажбурийдир.
82. Сертификатлаштириш мақсадида синовларни фақат аккредитация қилинган синаш лабораториялари (марказлари) томонидан ўтказишга рухсат этилади. Бундай синовлар сертификатлаштириш органи вакилларининг назорати остида амалга оширилади. Ушбу синовларнинг объективлиги аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) билан бир қаторда, ушбу синов лабораториясига (марказига) синовларни ўтказишни топширган сертификатлаштириш органи томонидан таъминланади.
83. Синовлар баённомасида қуйидагилар бўлиши керак:
а) ҳужжатнинг номи ва белгиланиши, бунда ҳужжатнинг белгиланиши ҳар бир саҳифада такрорланади;
б) аккредитация қилинган синаш лабораториясининг (марказининг) номи ва манзили, унинг аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар (аккредитация гувоҳномасининг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати);
в) синовларни амалга оширишни топширган ваколатли сертификатлаштириш органи ҳақида маълумот;
г) ариза берувчининг номи ва манзили;
д) темир йўл маҳсулоти белгилари (тавсифлаш, тамғалаш), идентификациялаш натижалари, ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот ва ишлаб чиқариш санаси;
е) синовларни ўтказиш учун темир йўл маҳсулотини қабул қилиш санаси;
ж) текшириладиган кўрсаткичлар ва уларга қўйиладиган талаблар, шунингдек, ушбу талабларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар;
з) синовларни ўтказиш санаси;
и) синовларни ўтказишда фойдаланилган стандарт ҳамда ностандарт усул ва услублар тўғрисида маълумотлар;
к) темир йўл маҳсулотини синовларни ўтказишдан олдин сақлаш, атроф-муҳит шароитлари, шунингдек, темир йўл маҳсулотини синовларга тайёрлаш тўғрисида маълумот;
л) фойдаланилган ўзига тегишли бўлган ва ижарага олинган синов ускуналари ва ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумотлар;
м) аккредитация қилинган бошқа синаш лабораторияси (маркази) томонидан ўтказилган синашлар тўғрисида маълумот;
н) ўтказилган синовларнинг зарур ҳолларда жадваллар, графиклар, фотосуратлар ва бошқа материаллар билан асосланган натижалари;
о) синовлар баённомаси фақат синов ўтказилган намуналаргагина тааллуқлилиги тўғрисидаги ариза;
п) олинган натижалар тўғрисидаги далилий материаллар, шу жумладан, жадваллар ва (ёки) графиклар кўринишидаги дастлабки қайд этилган маълумотлар;
р) маълумотлар устида ишлаш бўйича барча мезонлар ва олинган оралиқ маълумотлари кўрсатилган ҳолда дастлабки маълумотлар устида ишлаш жараёни;
с) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) раҳбарининг ташкилот муҳри билан тасдиқланган имзоси;
т) синовларни ўтказган масъул ижрочиларнинг имзолари ва лавозимлари;
у) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) номидан синовлар баённомасини тайёрлаш учун масъул бўлган шахснинг (шахслар) имзоси ва лавозими (зарур ҳолларда);
ф) сертификатлаштириш органи вакилининг имзоси;
х) синовлар баённомаси (ҳисоботи) чиқарилган сана;
ц) синовлар баённомасига (ҳисоботи) ўзгартиришлар киритиш алоҳида ҳужжат (ҳисоботга илова, олдинги баённомани бекор қиладиган ва янгилайдиган янги баённома) билан расмийлаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар;
ч) синовлар баённомасини қисман қайта чоп этиш имкониятини истисно этувчи ариза.
84. Синовлар баённомасига темир йўл маҳсулоти намуналарини танлаб олиш далолатномасининг тасдиқланган нусхаси ҳамда темир йўл маҳсулоти синовларга тайёрлиги тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси илова қилинган бўлиши керак. Синовлар баённомасида синовлардан олинган натижалардан келиб чиқадиган тавсиялар ёки таклифлар бўлмаслиги керак.
85. Ушбу Техник регламентнинг 83-банди талабларига мувофиқ расмийлаштирилган синовлар баённомаларининг асл нусхалари сертификатлаштириш органига икки нусхада тақдим этилади (биринчи нусха сертификатлаш йиғмажилдига, иккинчи нусха ариза берувчига юборилади). Синовлар баённомаларининг нусхалари, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳамда аккредитация қилинган синаш лабораториясининг (марказининг) ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатидан кам бўлмаган давр ичида аккредитация қилинган синаш лабораторияси (марказ) томонидан сақланиши керак.
86. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш сертификатлаштириш пайтида текшириладиган барқарор хусусиятларга эга темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
87. Темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш мувофиқлик сертификати бериладиган санадан кўпи билан ўн икки ой олдиндан (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда) амалга оширилиши керак.
88. Темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш қуйидагиларга нисбатан амалга оширилади:
а) технологик жараёнлар;
б) технологик ҳужжатлар;
в) технологик жиҳозлаш воситалари;
г) технологик режимлар;
д) технологик жиҳозлаш воситаларини бошқариш;
е) метрологик ускуналарни бошқариш;
ж) синашлар ва ўлчашлар услублари;
з) хом ашё ва бутловчи қисмларни назоратдан ўтказиш тартиби;
и) ишлаб чиқариш жараёнида темир йўл маҳсулотини назоратдан ўтказиш тартиби;
к) темир йўл маҳсулотининг номувофиқлигини бошқариш;
л) рекламация билан ишлаш тартиби.
89. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижаларига кўра сертификатлаштирилаётган темир йўл маҳсулотининг ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисида далолатнома тузилади. Далолатномада қуйидагилар кўрсатилади:
а) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижалари;
б) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилишда фойдаланилган қўшимча материаллар;
в) маҳсулот ишлаб чиқариш ҳолатининг умумий баҳоланиши;
г) тўғрилаш чораларини амалга ошириш зарурлиги ва муддати.
90. Сертификатлаштирилаётган темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижалари тўғрисидаги далолатнома сертификатлаштириш органида сақланади, унинг нусхаси эса ариза берувчига юборилади.
91. Сертификатлаштириш органи синовлар баённомасини (синовлар тўғрисидаги ҳисоботни) ва темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижаларини таҳлил қилгандан сўнг (сертификатлаштириш схемаси ва шартномада белгиланган бўлса) мувофиқлик сертификатини бериш (беришни рад этиш) тўғрисидаги қарорни тайёрлайди.
92. Сертификатлаштириш органи томонидан мувофиқлик сертификатини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга қуйидагилар асос бўлади:
а) темир йўл маҳсулотининг ушбу Техник регламент талабларига номувофиқлиги;
б) темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолашнинг натижаси салбийлиги (сертификатлаштириш схемасида белгиланган бўлса);
в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончли бўлмаган маълумотларнинг мавжудлиги.
93. Сертификатлаштириш органи темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги ҳақидаги сертификатини бериш тўғрисидаги қарор асосида мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, уни белгиланган тартибда Мувофиқлик сертификатлари давлат реестри ва Мувофиқлик декларациялари давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ва ариза берувчига беради. Мувофиқлик сертификати фақат рўйхатдан ўтказилган рақами мавжуд бўлганда ҳақиқий ҳисобланади.
94. Мувофиқлик сертификатлари Мувофиқлик сертификатлари давлат реестри ва Мувофиқлик декларациялари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киради.
Темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги ҳақидаги сертификатнинг иловаси (унинг амал қилиши татбиқ этиладиган темир йўл маҳсулотининг аниқ турлари ва типлари рўйхати) бўлиши мумкин.
95. Мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш лозим бўлган қуйи тизимлар таркибий қисмларининг алоҳида элементларини ўз ичига олган темир йўл маҳсулотининг мувофиқлик сертификати қуйи тизимлар таркибий қисмларининг ушбу алоҳида элементларига берилган мувофиқлик. сертификатлари ёки мувофиқлик декларациялари мавжуд бўлгандагина берилиши мумкин. Мувофиқлигини мажбурий тасдиқлаш лозим бўлган қуйи тизимлар таркибий қисмларининг алоҳида элементлари учун мувофиқлик сертификатлари ёки мувофиқлик декларациялари мавжуд бўлгандагина мувофиқлик сертификатининг иловасида темир йўл маҳсулотини мувофиқлик белгиси билан тамғалаш амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисидаги ёзув киритилади.
96. Умумий фойдаланишдаги алоқа тармоғига уланадиган темир йўл электроалоқасида қўлланадиган алоқа воситаларига нисбатан ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.
97. Куйи тизимлар таркибий қисмларининг алоҳида элементлари. мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик декларациясига эга бўлмаган темир йўл маҳсулотининг тажриба намуналарини қуйи тизимлар таркибий қисмларининг алоҳида элементларига мувофиқлик сертификати ёки мувофиқлик декларацияси олингунга қадар назорат остида фойдаланишга чиқаришга рухсат этилади.
98. Темир йўл маҳсулотнинг конструкциясига (таркибига) ёки уни ишлаб чиқариш технологиясига, маҳсулотнинг ушбу Техник регламентнинг талабларига мувофиқлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда, ариза берувчи бу ҳақда олдиндан сертификатлаштириш органига хабар беради, сертификатлаштириш органи эса ўз навбатида янги синашларни ўтказиш ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
99. Сертификатлаштирилган темир йўл маҳсулотига илова қилинадиган эксплуатация ҳужжатларида (фойдаланиш бўйича қўлланма, формуляр, техник паспорт, ёрлиқ), шунингдек, товар ҳужжатларида ариза берувчи мувофиқлик белгисини қўяди, ўтказилган сертификатлаштириш ҳақидаги ёзувни киритади ва мувофиқлик сертификати бланкасининг ҳисобга олинган рақамини, рўйхатга олинган рақамини, берилган санаси ва амал қилиш муддатини кўрсатади.
100. Мувофиқлик сертификати эгасининг аризасига кўра мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати маҳсулотнинг конструкцияси ва ишлаб чиқариш технологиясида ўзгаришлар, истеъмолчилар томонидан рекламация ва шикоятлар киритилмаганда, шунингдек, сўнгги давлат назоратининг ижобий натижаларига кўра қайта сертификатлаш ишларини якунлаш учун бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
101. Сертификат эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун ўзи тасдиқлаган мувофиқлик сертификатининг нусхаларини бериш ҳуқуқига эга.
102. Сертификатлаштирилаётган темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини назорат қилиш сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса, сертификатланган темир йўл маҳсулотини назорат қилиш уни сертификатлаштиришдан ўтказган сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилади. Сертификатланаётган темир йўл маҳсулотини назорат қилиш темир йўл маҳсулотини синаш ва уни ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижалари кўринишидаги сертификатлаштирилган темир йўл маҳсулоти тўғрисидаги, темир йўл маҳсулоти мувофиқлик сертификатнинг амал қилиш даврида ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ бўлишда давом этишини тасдиқлаш мақсадида мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгисини қўллаш шартлари ва қоидаларига амал қилиш тўғрисидаги маълумот олинишни таъминлайдиган даврий (режали ёки режадан ташқари) баҳолаш шаклида амалга оширилади.
103. Қуйидагилар давлат назоратининг даврийлиги ва ҳажмини аниқлаш мезонлари ҳисобланади:
а) маҳсулотнинг потенциал хавф даражаси;
б) маҳсулотни сертификатлашдан ўтказиш натижалари;
в) маҳсулотни ишлаб чиқариш барқарорлиги;
г) маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми;
д) маҳсулотни ишлаб чиқаришда сертификатланган сифат менежменти тизимининг мавжудлиги;
е) давлат назоратини ўтказиш нархи.
104. Давлат назоратини ўтказиш ҳажми, даврийлиги, муддати, моҳияти ва тартиби сертификатлаштириш органининг мувофиқлик сертификатини бериш тўғрисидаги қарорида белгиланади.
105. Режадан ташқари давлат назорати темир йўл маҳсулоти хавфсизлигига нисбатан шикоятлар тўғрисидаги маълумотлар (тасдиқловчи ҳужжатлар) мавжуд. бўлганда амалга оширилади. Ушбу маълумотлар истеъмолчилар, шунингдек, мувофиқлик сертификати берилган темир йўл маҳсулоти хавфсизлиги устидан давлат назоратини (текширувни) амалга оширувчи органлардан олиниши мумкин. Режадан ташқари давлат назоратида ишларнинг ҳажми темир йўл маҳсулоти хавфсизлигини таъминлашда аниқланган камчиликлар билан боғлиқ технологик жараёнларни баҳолаш зарурати билан белгиланади ва ишлаб чиқарувчи томонидан бепул асосда амалга оширилади.
106. Давлат назорати қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш материалларини таҳлил қилиш;
б) сертификатлаштирилган темир йўл маҳсулоти ҳақида келиб тушаётган маълумотларни таҳлил қилиш;
в) сертификатлаштирилган темир йўл маҳсулотга берилган ҳужжатларнинг ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш;
г) намуналарни танлаб олиш ва идентификациялаш, намуналарни синашдан ўтказиш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш;
д) темир йўл маҳсулотининг конструкцияси ва ишлаб чиқариш. технологиясига сертификатлаштириш пайтида қайд этилган, маҳсулотнинг хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган ўзгартишлар киритилмаганлигини баҳолаш;
е) сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса, темир йўл маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш;
ж) илгари аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган мувофиқлаштирувчи ҳаракатларни баҳолаш;
з) темир йўл маҳсулоти мувофиқлик белгиси билан тамғаланишининг ва унга тегишли ҳужжатларнинг тўғрилигини баҳолаш;
и) сертификатлаштирилган темир йўл маҳсулоти рекламацияларини таҳлил қилиш.
107. Давлат назоратини амалга оширишда синашларни ўтказиш моҳияти, ҳажми ва тартиби давлат назоратини амалга оширувчи сертификатлаштириш органи томонидан белгиланади.
108. Давлат назорати натижалари давлат назоратини амалга ошириш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштирилади.
Давлат назоратини амалга ошириш тўғрисидаги далолатномада ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги, ушбу ишларни амалга ошириш барқарорлиги ва берилган мувофиқлик сертификатини сақлаб қолиш имконияти ҳақида ёки мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш (бекор қилиш) тўғрисида хулоса берилади.
109. Давлат назорати натижаларига кўра қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин:
а) темир йўл маҳсулоти ушбу Техник регламент талабларига жавоб берса, мувофиқлик сертификати амал қилиши давом этади;
б) ариза берувчи мувофиқлаштириш тадбирлари ёрдамида ушбу Техник регламент талабларига нисбатан темир йўл маҳсулоти бўйича аниқланган номувофиқлик сабабларини бартараф эта олса, мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилади;
в) ариза берувчи мувофиқлаштириш тадбирлари ёрдамида ушбу Техник регламент талабларига нисбатан темир йўл маҳсулоти бўйича аниқланган номувофиқлик сабабларини бартараф эта олмаса, мувофиқлик сертификатининг амал қилиши бекор қилинади.
Ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи, импорт қилувчи давлат назорати органининг ҳаракатлари устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақли.
110. Мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиш мувофиқлик сертификатларининг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилган пайтдан бошлаб кучга киради.
111. Белгиланган муддат ичида мувофиқлик сертификати эгасининг айби билан давлат назоратини амалга оширишнинг имконияти бўлмаса, сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни қуйидаги ҳолларда қабул қилади:
а) мувофиқлик сертификати эгасининг сертификатлаштириш органи билан давлат назоратини ўтказиш учун шартнома тузишдан бош тортиши;
б) мувофиқлик сертификати эгасининг давлат назорати учун сертификатлаштириш органи билан тузилган шартнома бўйича тўловни амалга оширишни рад этиши;
в) мувофиқлик сертификати эгасининг давлат назоратини ўтказиш пайтида сертификатлаштириш органи ходимларининг ишлаши учун шароит яратишдан бош тортиши (хоналарни, ушбу Техник регламентнинг 108-бандига мувофиқ керакли маълумотларни тақдим этиш)
112. Мувофиқлик сертификати эгаси олти ойдан ортиқ муддат давомида сертификатланган темир йўл маҳсулотини ишлаб чиқармаса, темир йўл маҳсулотини муомалага чиқариш фақат режадан ташқари давлат назорати ўтказилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин.
113. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган ҳолларда:
а) сертификатлаштириш органи:
темир йўл транспорти соҳасида давлат назоратини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органларини ҳамда манфаатдор ташкилотларни хабардор қилади;
мувофиқлаштириш чораларини амалга ошириш муддатини белгилайди ва мувофиқлик сертификати эгаси томонидан уларнинг бажарилишини назорат қилади;
б) мувофиқлик сертификати эгаси:
белгиланган талаблардан четга чиқиб, истеъмолчиларга юборилган, темир йўл маҳсулотининг миқдори ва жойлашувини аниқлайди;
маҳсулотдан фойдаланишни тўхтатиш тўғрисида истеъмолчиларни ва бошқа манфаатдор ташкилотларни хабардор қилади ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш тартибини маълум қилади;
аниқланган камчиликларни жойида бартараф этади ёки ишлаб чиқарувчи томонидан маромига етказиш учун маҳсулотнинг қайтарилишини таъминлайди.
114. Мувофиқлик сертификати амал қилишининг тўхтатиб қўйилиши ёки бекор қилиниши, шунингдек, мувофиқлик сертификати амал қилиши қайта тиклаганлиги тўғрисидаги маълумот сертификатлаштириш органи томонидан темир йўл транспорти соҳасида давлат назоратини амалга оширадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.
115. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши бекор қилинган темир йўл маҳсулоти ариза берувчи томонидан керакли мувофиқлаштириш чоралари кўрилгандан сўнг сертификатлаш учун қайта тақдим қилиниши мумкин. Қайта сертификатлашда сертификатлаштириш органи аввалги сертификатлаштиришнинг ижобий натижаларини ҳисобга олиши мумкин.
6-боб. Ўтиш даври
116. Техник регламент кучга кирган вақтдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида амал қилувчи ва темир йўл маҳсулотларига талаблар белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича амал қилади.
117. Техник регламент кучга киргунга қадар темир йўл маҳсулотларига берилган санитария-эпидемиология хулосалари ва мувофиқлик сертификатлари уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади.
7-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати
118. Ушбу Техник регламентда белгиланган талабларга риоя этилиши устидан давлат назоратини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, шунингдек, бошқа махсус ваколатли давлат органлари ўз ваколатлари доирасида амалга оширади.
119. Ушбу Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 1-ИЛОВА
Темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисмлари ва қуйи тизимларининг таркибий қисмлари элементлари
I. Темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизим таркибий қисмлари 1. Темир йўл устки қурилмалари. 2. Сув чиқариш, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар. 3. Юк ҳовлиси, контейнер майдонлари. 4. Темир йўллар. 5. Темир йўл кесишмаси. 6. Темир йўл станциялари. 7. Ер кўтармаси. 8. Узатиш тармоғи. 9. Темир йўл кўприклари. 10. Йўловчи ва юк платформалари. 11. Темир йўл орқали пиёдаларнинг ўтиш жойлари. 12. Темир йўл устидан ўтувчи пиёдалар кўприги. 13. Темир йўл остидан ўтувчи пиёдалар туннеллари. 14. Ювиш — буғлаш станциялари. 15. Вагонларни ювиш ва дезинфекциялаш пунктлари. 16. Кўрикдан ўтказиш пунктлари. 17. Вагонларни юк ортишга тайёрлаш пунктлари. 18. Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш пункти ва постлари. 19. Таркибдан узилган вагонларни жорий таъмирлаш пунктлари. 20. Техник хизмат кўрсатиш пунктлари. 21. Темир йўл перегон ва станцияларида сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 22. Темир йўл электр алоқа тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 23. Темир йўл перегон ва станцияларида электр таъминоти тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 24. Саралаш тепаликлари. 25. Темир йўл туннеллари. 26. Трансформатор подстанциялари. 27. Сув ўтказиш қувурлари. 28. Нимтортиш станцияси (секциялаш пости). 29. Темир йўл участкаси. 30. Жиҳозлаш иншоотлари ва қурилмалари. II. Темир йўл транспорти инфратузилмаси қуйи тизимларининг таркибий қисмлари элементлари Т/р Темир йўл транспорти инфратузилмаси таркибий қисмлари элементлари номи ТИФ ТН код 1. Темир йўл транспортида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ўлчов ва назорат-синов стендлари ҳамда тизимлари 85 2. Ҳаракат хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ темир йўл транспорти бўлинмалари ишчи ходимларнинг автоматлаштирилган иш ўринлари 85 3. Ҳаракат хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ технологик жараёнларни тезкор бошқарувининг автоматлаштирилган тизимлари 85 4. Электр таъминоти қурилмалари телемеханикаси аппаратураси 85 5. Рельс уламаларининг болтлари 7302 7318 6. Темир йўл рельс маҳкамловчиларининг қуйма болтлари 7302 7318 7. Темир йўл изининг рельс маҳкамловчиларининг клемма болтлари 7302 7318 8. Кенг колеяли стрелкали ўтказгичлар учун ёғоч бруслар, уларга механик ва ҳимояланиши учун ишлов бериш 4407 9. Кенг колеяли стрелкали ўтказгичлар учун ҳимоя воситалари билан сингдирилган ёғоч бруслар 4407 10. Колеяси 1520 mm бўлган темир йўллар стрелкали ўтказгичлари учун темир бетон бруслар 6810 11. Кенг колеяли темир йўл кўприкларининг ёғоч бруслари, уларга механик ва ҳимояланиши учун ишлов бериш 4406 12. Кенг колеяли темир йўлларда кўприкларнинг ёғоч брусларини ҳимояловчи воситалар билан ишлов бериш 4406 4407 13. Темир йўл электр таъминоти қурилмалари учун вентилли заряд сўндирувчилар ва ортиқча кучланишни чекловчилар 8535 14. Рельс уламаларининг болтлари учун гайкалар 7318 15. Темир йўл рельс маҳкамловчиларининг қуйма болтлари учун гайкалар 7318 16. Темир йўл изи маҳкамловчиларининг клеммали болтлари учун гайкалар 7318 17. Темир йўл кесишмалари учун светофорнинг нурдиод каллаги 8530 18. Индуктив симли узаткич 85 90 19. Рақамли кодли автоблокировка дешифраторлари 85 20. Электрлаштирилган темир йўллар контакт тармоғи қурилмаларининг диодли ерга улаш мосламалари 85 21. Электрлаштирилган темир йўл контакт тармоқлари таянчлари учун темир-бетон устунлар 6810 22. Қулфлаш-пломбалаш қурилмалари 82 84 23. Электрлаштирилган темир йўл контакт тармоқлари учун изоляторлар 8546 24. Рельсни маҳкамлаш учун прутли пружинали клеммалар 7302 25. Қисмланмайдиган маҳкамловчининг ЖБР-65 пружинали клеммалари 7302 26. Қисмланадиган ва қисмланмайдиган рельс маҳкамловчиларининг клеммаси 7302 27. Стрелкали ўтказгичлар крестовиналари 73 28. Темир йўл транспорти учун сигнал ёруғлик фильтрлари, линзалар, ёруғлик фильтрли линзалар, нур сочувчи ва бурилувчи шишали қотирмалар 7014 00 000 0 8530 9002 29. Темир йўл костиллари 7317 00 30. Электрлаштирилган темир йўлларнинг контакт тармоқлари таянчлари учун темир металл устунлари 7308 31. Темир йўл рельсларининг изоляцияли уламалари учун накладкалар (рельс қопламаси) 73 32. Кенг колеяли темир йўллар учун икки каллакли рельс накладкалари (рельс қопламаси) 7302 33. Турли хил тип ва маркали стрелкали ўтказгичларнинг ўткир учлари (остряклари) 73 34. Темир йўлнинг қисмланадиган маҳкамловчиларининг подкладкалари (тагликлари) 7302 35. Темир йўл костилли маҳкамлагичлари подкладкалари (тагликлари) 7302 36. Вазиятни бошқариш марказлари учун дастурий таъминот 85 37. Поездлар қатновини оператив назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимлари учун дастурий воситалар 85 38. Ҳаракат хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ технологик жараёнларни оператив бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари учун темир йўл транспортининг дастурий воситалари 85 39. Темир йўл релсларига ўрнатилган пружинали қарши мосламалар 7302 90 40. Темир йўл контакт тармоғи учун мис ва унинг қотишмасидан контакт симлар 854 41. Рельс маҳкамловчиларининг подкладкалари (тагликлари) 7302 42. Электрлаштирилган темир йўл участкалари тортув нимстанциялари тизими учун ажраткичлар 85 43. Электрлаштирилган темир йўл участкалари тортув нимстанциялари тизими учун реакторлар 85 44. Темир йўл контакт тармоғи ажраткичлари 85 45. Электромагнитли ишончли биринчи класс назоратсиз реле блоклари 8535 8536 8538 46. Кенг колеяли темир йўл рельслари 7302 47. Темир йўл рельс ўткир учлари (остряклари) 7302 48. Темир йўл рельс контррельслари 7302 49. Рельс маҳкамловчилари 7302 50. Электрлаштирилган темир йўллар контакт тармоғи осмаси қурилмаларининг кўндаланг қаттиқ ригеллари 73 51. Нурфильтр линзалар ва линзалар, темир йўл транспорти линзали светофорлари учун лампа ушлагичи билан линзали тўпламлар 7014 00 000 0 8530 90 9002 9405 91 52. Электрлаштирилган темир йўл электр таъминоти қурилмалари учун статик ўзгартирувчилар 8504 40 53. Темир йўл стрелкали ўтказгичлар, рем-комплектлар (ярим стрелка), берк кесишмалари 7302 8608 00 100 0 54. Стрелкали электромеханик приводлар 8501 8608 00 55. Темир йўл рельслари изоляция уламаси 7302 56. Пружинали эластик темир йўл қисмлари (икки айланмали шайба, ликопчасимон пружина, клеммалар) 7302 7318 21 000 0 7320 57. Электрлаштирилган темир йўлларда чегара станциялари, тортув нимстанция ҳимоя қурилмалари 85 58. Электрлаштирилган темир йўл контакт тармоқлари темир-бетон таянчларининг пойдеворлари 68 59. Кенг колеяли темир йўллар учун ёғоч шпаллари, уларга механик ва ҳимоялаш ишлови берилишидан олдин 4406 4407 60. Кенг колеяли темир йўллар учун ҳимоя воситалари билан сингдирилган ёғоч шпаллар 4406 4407 61. Колеяси 1520 mm бўлган темир йўл учун темир-бетон шпаллар 6810 62. Темир йўл шуруплари 7318 63. Темир йўллар балласт қатлами учун табиий тошдан шағал 2517 64. Темир йўл стрелкали ўтказгичларнинг гарнитураси маҳкамловчиларининг элементлари, ташқи туташтирувчилари 73
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 2-ИЛОВА
Фойдаланишга топшириладиган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари
1. Темир йўл устки қурилмалари. 2. Сув чиқариш, деформацияга қарши, ҳимоя ва мустаҳкамловчи иншоотлар. 3. Юк ҳовлиси, контейнер майдонлари. 4. Темир йўллар. 5. Темир йўл кесишмаси. 6. Темир йўл станциялари. 7. Ер кўтармаси. 8. Узатиш тармоғи. 9. Темир йўл кўприклари. 10. Йўловчи ва юк платформалари. 11. Темир йўл орқали пиёдаларнинг ўтиш жойлари. 12. Темир йўл устидан ўтувчи пиёдалар кўприги. 13. Темир йўл остидан ўтувчи пиёдалар туннеллари. 14. Ювиш-буғлаш станциялари. 15. Вагонларни ювиш ва дезинфекциялаш пунктлари. 16. Кўрикдан ўтказиш пунктлари. 17. Вагонларни юк ортишга тайёрлаш пунктлари. 18. Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш пункти ва постлари. 19. Таркибдан узилган вагонларни жорий таъмирлаш пунктлари. 20. Техник хизмат кўрсатиш пунктлари. 21. Темир йўл перегон ва станцияларида сигнализация, марказлаштириш ва блокировкалаш тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 22. Темир йўл электр алоқа тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 23. Темир йўл перегон ва станцияларида электр таъминоти тизимлари, жиҳозлари ва ускуналари. 24. Саралаш тепаликлари. 25. Темир йўл туннеллари. 26. Трансформатор нимстанциялари. 27. Сув ўтказиш қувурлари. 28. Нимтортиш станцияси (секциялаш пости). 29. Темир йўл участкаси. 30. Жиҳозлаш иншоотлари ва қурилмалари.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 3-ИЛОВА
Сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар
Т/р Сертификатлаштирилиши лозим бўлган маҳсулотлар номи ТИФ ТН код 1. Электр таъминоти қурилмалари телемеханика аппаратураси 85 2. Темир йўл рельси бириктиргичлари учун қисма (клемма) болтлари 7302 7318 3. Темир йўл изларининг эни 1520 mm бўлган темир йўл стрелкали ўтказгичлари учун темир-бетон бруслар 6810 4. Темир йўл электр таъминоти қурилмалари учун қувватсизлантирувчи вентиллар ва ортиқча кучланишни чекловчилар 8535 5. Темир йўл кесишмалари учун светофорнинг нурдиод каллаги 8530 6. Индуктив ўтказиш қурилмаси 85 90 7. Рақамли кодли автоблокировка дешифраторлари 85 8. Электрлаштирилган темир йўл узатиш тармоқлари таянчлари учун темир-бетон устунлар 6810 9. Электрлаштирилган темир йўл контакт тармоқлари учун изоляторлар 8546 10. Рельсни маҳкамлаш учун прутли пружинали қисмалари (клеммалар) 7302 11. Қисмланмайдиган бириктиргичининг ЖБР-65 пружинали қисмалари (клеммалар) 7302 12. Қисмланадиган ва қисмланмайдиган рельс бириктиргичларининг клеммаси (қисмаси) 7302 13. Стрелкали ўтказгичлар крестовиналари 73 14. Темир йўл транспорти учун сигнал ёруғлик фильтрлари, линзалар, ёруғлик фильтрли линзалар, нур сочувчи ва бурилувчи шишали қотирмалар 7014 00 000 0 8530 9002 15. Электрлаштирилган темир йўллар контакт тармоғи таянчлари учун металл устунлар 7308 16. Темир йўл рельсларининг изоляцияли туташмалари учун накладкалар (рельс қопламаси) 73 17. Кенг колеяли темир йўллар учун икки каллакли рельс накладкалар (рельс қопламаси) 7302 18. Турли хил тип ва маркали стрелкали ўтказгичларнинг остряклари 73 19. Темир йўлнинг қисмланадиган бириктиргичларининг подкладкалари (тагликлари) 7302 20. Темир йўл контакт тармоғи учун мис ва унинг қотишмасидан контакт симлар 8544 21. Биринчи ишончлилик синфидаги электромагнит назоратсиз реле, реле блоклари 8535 8536 8538 22. Кенг колеяли темир йўл рельслари 7302 23. Темир йўл остряк рельслари 7302 24. Темир йўл контррельсли рельслар 7302 25. Рельс бириктиргичлари 7302 26. Электрлаштирилган темир йўллар контакт тармоғи осмаси қурилмаларининг кўндаланг қаттиқ ригеллари 73 27. Нурфильтр линзалар ва линзалар, темир йўл транспорти линзали светофорлари учун лампа ушлагичи билан линзали тўпламлар 7014 00 000 0 8530 90 9002 9405 91 28. Темир йўл стрелкали ўтказгичлар, таъмир-тўпламлар (ярим стрелка), берк кесишмалари 7302 8608 00 100 0 29. Стрелкали электромеханик юритмалари 8501 8608 00 30. Пружинали эластик темир йўл қисмлари (икки айланмали шайба, ликопчасимон пружина, клеммалар) 7302 7318 21 000 0 7320 31. Электрлаштирилган темир йўл нимтортиш станцияси, уланиш станцияларини ҳимоялаш қурилмалари 85 32. Электрлаштирилган темир йўл узатиш тармоқлари темир бетон таянчларининг пойдеворлари 68 33. Темир йўл изларининг эни 1520 mm бўлган темир йўл учун темир бетон шпаллар 6810 34. Темир йўл стрелкали ўтказгичларнинг гарнитураси бириктиргичларининг элементлари, ташқи туташтирувчилари 73
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 4-ИЛОВА
Мувофиқлиги декларацияланадиган маҳсулотлар
Т/р Декларацияланадиган темир йўл маҳсулотининг номи ТИФ ТН код 1. Темир йўл транспортида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ўлчов ва назорат-синов стендлари ҳамда тизимлари 85 2. Ҳаракат хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ темир йўл транспорти бўлинмалари ишчи ходимларнинг автоматлаштирилган иш ўринлари 85 3. Ҳаракат хавфсизлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ технологик жараёнларни тезкор бошқарувининг автоматлаштирилган тизимлари 85 4. Рельс уламалари учун болтлар 7302 7318 5. Темир йўл рельс маҳкамловчиларининг қуйма болтлари 7302 7318 6. Кенг колеяли стрелкали ўтказгичлар учун ёғоч бруслар, уларга механик ва ҳимояланиши учун ишлов бериш 4407 7. Кенг колеяли стрелкали ўтказгичлар учун ҳимоя воситалари билан сингдирилган ёғоч бруслар 4407 8. Кенг колеяли темир йўл кўприкларининг ёғоч бруслари, уларга механик ва ҳимояланиши учун ишлов бериш 4406 4407 9. Кенг колеяли темир йўлларда кўприкларнинг ёғоч брусларини ҳимояловчи воситалар билан ишлов бериш 4406 4407 10. Рельс уламаларининг болтлари учун гайкалар 7318 11. Темир йўл рельс маҳкамловчиларининг қуйма (закладной) болтлари учун гайкалар 7318 12. Темир йўл изи маҳкамловчиларининг қисмали (клеммали) болтлари учун гайкалар 7318 13. Электрлаштирилган темир йўллар контакт тармоғи қурилмаларининг диодли ерга улаш мосламалари 85 14. Қулфлаш-пломбалаш қурилмалари 82 84 15. Темир йўл костиллари 7317 00 16. Темир йўл костилли бириктиргичлари подкладкалари (тагликлари) 7302 17. Вазиятни бошқариш марказлари учун дастурий таъминот 85 18. Поездлар ҳаракатини оператив бошқариш учун автоматлаштирилган дастурий тизим воситалари 85 19. Ҳаракат хавфсизлиги ҳамда ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ технологик жараёнларни оператив бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари учун темир йўл транспортининг дастурий воситалари 85 20. Темир йўл рельсларига ўрнатилган пружинали қарши мосламалар 7302 90 21. Рельс бириктиргичларининг прокладкалари (тагликлари) 7302 22. Электрлаштирилган темир йўлларнинг электр таъминоти тизимларининг нимтортиш станциялари учун ажраткичлар 85 23. Темир йўл контакт тармоғининг ажраткичлари 85 24. Темир йўл рельслари изоляцияли уламалари 7302 25. Электрлаштирилган темир йўлларнинг электр таъминоти тизимларининг нимтортиш станциялари учун реакторлар 85 26. Электрлаштирилган темир йўл электр таъминоти қурилмалари учун статик ўзгартирувчи қурилмалар 8504 40 27. Кенг колеяли темир йўллар учун ёғоч шпаллари, уларга механик ва ҳимоялаш ишлови берилишидан олдин 4406 4407 28. Кенг колеяли темир йўллар учун ҳимоя воситалари билан сингдирилган ёғоч шпаллар 4406 4407 29. Темир йўл шуруплари 7318 30. Темир йўллар балласт қатлами учун табиий тошдан шағал 2517
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 5-ИЛОВА
Темир йўл маҳсулотларини сертификатлаш схемалари
Схема белгиси Схеманинг мазмуни Ижрочилар Қўлланиш доираси 1с Маҳсулот намунасини синаш, таҳлил қилиш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Маҳсулот миқдори чекланган ҳолда, яъни қисқа муддат ичида серияли ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида партиялар ҳолида етказиб бериладиган (сотиладиган) маҳсулот ҳажми олдиндан белгиланганда қўлланилади. Сертификатнинг амал қилиш муддати 3 йил Синов натижалари ижобий бўлган тақдирда, маҳсулот ишлаб чиқариш муддати чекланган ҳолда олдиндан белгиланган партия учун мувофиқлик сертификатини ариза берувчига бериш Сертификатлаштириш органи 2с Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун аккредитация қилинган синаш лабораториясида (маркази) маҳсулот намунасини синаш ва ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш натижалари асосида мувофиқлик сертификати берилади. Сертификат 3 йил муддатга берилади. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш Сертификатлаштириш органи Синов ва ишлаб чиқариш ҳолати баҳолаш натижалари ижобий бўлган тақдирда, барча серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификатини ариза берувчига бериш Сертификатлаштириш органи 3с Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун қўлланилади. Мувофиқлик сертификати 3 йилдан ошмаган муддатга берилади. Синов натижалари ижобий бўлганда, барча серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификатини ариза берувчига бериш Сертификатлаштириш органи Аккредитация қилинган синаш лабораториясида (маркази) маҳсулот намуналарини синовдан ўтказиш орқали 1 йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда давлат назоратини амалга ошириш Сертификатлаштириш органи Давлат назорати натижаси салбий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш Сертификатлаштириш органи 4с Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун қўлланилади. Мувофиқлик сертификати 3 йилдан ошмаган муддатга берилади. Ишлаб чиқариш ҳолатини баҳолаш Сертификатлаштириш органи Ишлаб чиқариш ҳолати ва маҳсулотни синаш натижалари ижобий баҳоланганда, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини бериш Сертификатлаштириш органи Маҳсулот намуналарини аккредитация қилинган синаш лабораториясида (марказда) синовдан ўтказиш йўли билан бир йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда давлат назоратини ўтказиш, давлат назоратининг салбий натижаси бўлган тақдирда мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш Сертификатлаштириш органи 5с Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Серияли ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун қуйидаги ҳолатларда қўлланилади: синов учун танлаб олинган намуналарнинг ҳақиқий ҳажми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳақида объектив хулоса чиқариш учун етарли бўлмаганда Сифат тизими ёки маҳсулот ишлаб чиқаришни сертификатлашни амалга ошириш Сертификатлаштириш органи Синов натижалари ижобий бўлса ва сифат тизими ёки маҳсулот ишлаб чиқариш сертификатланган бўлса, ариза берувчига мувофиқлик сертификатини бериш Сертификатлаштириш органи Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ташқи омилларга сезувчан бўлганда, маҳсулот хусусиятларининг барқарорлигига нисбатан юқори талаблар қўйилиб, маҳсулот модификациялари тез-тез ўзгариб турганда, маҳсулот ўрнатилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин. Мувофиқлик сертификати 3 йилдан ошмаган муддатга берилади. Аккредитация қилинган синаш лабораториясида (маркази) маҳсулот намуналарини синовдан ўтказиш орқали 1 йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда давлат назоратини амалга ошириш. Сертификатлаштириш органи Давлат назорати натижаси салбий бўлганда, мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш Сертификатлаштириш органи 6с * Сертификатлаштириш учун тақдим этилган маҳсулотлар партиясидан танланган маҳсулотларнинг намунасини (намуналар) синашдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Маҳсулот партияси учун қўлланилади. Мувофиқлик сертификати тақдим этилган маҳсулот партиясига нисбатан татбиқ этилади. Синаш натижалари ижобий бўлганда, сертификатлаштиришга тақдим этилган маҳсулот партияси учун ариза берувчига мувофиқлик сертификатини бериш Сертификатлаштириш органи 7с * Ҳар бир маҳсулот бирлигини синашдан ўтказиш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Бир марталик ишлаб чиқариш ёки тегишли маҳсулотларнинг (донали буюмлар) реализациясида қўллаш тавсия этилади. Мувофиқлик сертификати тақдим қилинган маҳсулот миқдорига нисбатан татбиқ этилади. Синаш натижаси ижобий бўлганда ариза берувчига маҳсулот бирлигига мувофиқлик сертификатини бериш Сертификатлаштириш органи
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентга 6-ИЛОВА
Темир йўл маҳсулотининг мувофиқлигини декларациялаш схемалари
Схема белгиси Схеманинг мазмуни Ижрочилар Қўлланиш доираси 1д Ўз далиллари асосида мувофиқлик декларациясини қабул қилиш Ариза берувчи Мувофиқлиги тасдиқланиши мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида амалга ошириладиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ ўз далиллари асосида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўлланилади 2д Маҳсулот намунасини синаш, таҳлил қилиш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) иштирокида ўз далиллари ва мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида мувофиқлиги тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ олинган далиллар асосида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўлланилади Аккредитация қилинган синов лабораториясидаги (маркази) синаш натижалари ижобий бўлганда, мувофиқлик декларациясини қабул қилиш Ариза берувчи 3д Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш. Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) иштирокида ўз далиллари ва мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида мувофиқлиги тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ олинган далиллар асосида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўлланилади Сифат тизимини сертификатлашни амалга ошириш. Сертификатлаштириш органи Аккредитация қилинган синаш лабораториясида (маркази) синаш натижалари ижобий бўлганда ва сертификатлаштириш органи томонидан сифат тизими сертификатланганда, ариза берувчининг мувофиқлик декларациясини қабул қилиш. Ариза берувчи 4д Маҳсулот намунасини синовдан ўтказиш. Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) иштирокида ўз далиллари ва мувофиқлик декларациясини қабул қилиш шаклида мувофиқлиги тасдиқланадиган маҳсулотлар рўйхатига мувофиқ олинган далиллар асосида серияли ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун қўлланилади Сифат тизимини сертификатлашни амалга ошириш. Аккредитация қилинган синаш лабораториясида (маркази) синаш натижалари ижобий бўлганда ва сертификатлаштириш органи томонидан сифат тизимини сертификатлашда мувофиқлик декларациясини қабул қилиш Ариза берувчи Маҳсулот намуналарини аккредитация қилинган синаш лабораториясида (марказда) синашдан ўтказиш йўли билан давлат назоратини бир йилда бир мартадан ортиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш Сертификатлаштириш органи Давлат назоратининг натижаси салбий бўлганда, мувофиқлик декларациясини тўхтатиб туриш ёки тугатиш Сертификатлаштириш органи 5д Мувофиқлик декларацияси учун тақдим этилган маҳсулот партиясидан танлаб олинган маҳсулот намунасини (намуналари) мувофиқлигини тасдиқлаш учун синашдан ўтказиш. Аккредитация қилинган синаш лабораторияси (маркази) Маҳсулот миқдори чекланган ҳолда, яъни қисқа муддат ичида серияли ишлаб чиқариш жараёнида алоҳида партияларда етказиб бериладиган (сотиладиган) маҳсулот ҳажми олдиндан белгиланганда қўлланилади Аккредитация қилинган синаш лабораториясида (марказида) синаш натижаси ижобий бўлганда мувофиқлик декларациясини қабул қилиш. Ариза берувчи
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 480-сон қарорига 2-ИЛОВА
Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни жорий этиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари I босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисидаги Техник регламентни (Техник регламент) сертификатлаштириш органлари ва синаш лабораторияларига етказиш. 3 кунда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси II босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, 1. Темир йўл маҳсулотини стандартлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва рўйхатини тузиш. 1 ойда Транспорт вазирлиги 2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш чораларини кўриш. 10 кунда III босқич Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Темир йўл маҳсулотларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органи ва аккредитациядан ўтган синаш лабораторияларининг доирасини кенгайтириш бўйича чоралар кўриш. 3 ойда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги IV босқич Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Техник регламентни қўллашнинг мақсади, мазмуни ва тартиби тўғрисида аҳоли, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш. жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси V босқич Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси, Техник регламент талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш. белгиланган тартибда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги VI босқич Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Техник регламентни қўллаш тажрибаси мониторингини амалга ошириш ва маълумотларни тизимли равишда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. ҳар чоракда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 июль,
480-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TEXNIK REGLAMENT
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
ROʻYXATI
SXEMASI
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi texnik reglamentni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligiga qoʻyiladigan yagona talablarni belgilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglament 1-ilovaga muvofiq;
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentni joriy etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Texnik reglament rasmiy eʼlon qilingan kundan boshlab olti oy oʻtgach amalga kiritilsin.
3. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi hududida qurilishi, ishlab chiqarilishi, oʻrnatilishi, yasalishi va ishga tushirilishi Texnik reglament kuchga kirgan sanadan oldin tugatilgan mahsulotlar uchun muvofiqlik sertifikatlari yoki deklaratsiyalari ularda koʻrsatilgan muddat davomida amal qiladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi va Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning maqsadlari, mazmuni hamda uni qoʻllash tartibi toʻgʻrisida aholi, vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar hamda tadbirkorlik subyektlarining keng xabardor qilinishini taʼminlasin.
5. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov, transport vaziri I.R. Maxkamov, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi direktori A.R. Jumanazarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 480-son qaroriga 1-ILOVA
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglament (keyingi oʻrinlarda — Texnik reglament) umumiy foydalanishdagi va umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻl transporti infratuzilmasiga (keyingi oʻrinlarda — temir yoʻl transporti infratuzilmasi) nisbatan qoʻllanadi.
2. Texnik reglamentning talablari Oʻzbekiston Respublikasi hududida temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini loyihalashtirish (jumladan, tadqiqotlar olib borish), ishlab chiqarish, qurish, montaj qilish, qurilishi yakunlangan obyektlarni foydalanishga kiritish, qabul qilish va topshirishda, shuningdek, temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini baholashda majburiy hisoblanadi.
3. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi Texnik reglamentning texnik jihatdan tartibga solish obyekti hisoblanadi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
a) temir yoʻl transporti infratuzilmasining temir yoʻl, temir yoʻl elektr taʼminoti, temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi, temir yoʻl elektr aloqasi, shuningdek, stansiya binolari, inshootlari va qurilmalari kabi quyi tizimlarini;
b) Texnik reglamentga 1-ilovada koʻrsatilgan temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining tarkibiy qismlari va quyi tizimlarining tarkibiy qismlari elementlarini.
4. Ushbu Texnik reglament 200 km/h dan ortiq tezlikda harakatlanuvchi poyezdlar uchun moʻljallangan yuqori tezlikda harakatlanadigan temir yoʻl transporti infratuzilmasiga tatbiq etilmaydi.
Harakat xavfsizligini taʼminlash qismi boʻyicha temir yoʻl transporti infratuzilmasidan foydalanishga nisbatan qoʻyiladigan talablar temir yoʻl transporti toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari bilan belgilanadi.
5. Ushbu Texnik reglamentda quyidagi atamalar va ularning taʼriflaridan foydalaniladi:
imoratlarning yaqinlashish gabariti — ichiga inshootlar va qurilmalarning hech qanday qismi kirmasligi lozim boʻlgan koʻndalang cheklangan (yoʻlning oʻqiga perpendikulyar) kontur, harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oʻzaro bogʻliq boʻlgan qurilmalar (ishchi holatdagi vagon sekinlatkichlari, mahkamlash qismlariga ega aloqa simlari, suv yigʻishda ustunning aylanadigan qismi) bundan mustasno;
kontakt tarmogʻi — tortish podstansiyalaridan harakatdagi tarkibning tok qabul qiluvchi moslamalarigacha elektr energiyasini uzatishni taʼminlovchi simlar, qurilmalar va uskunalar toʻplami;
pasport (formulyar) — ishlab chiqaruvchi tashkilotning kafolatlarini tasdiqlovchi maʼlumotlarni, temir yoʻl mahsulotining texnik holatini aks ettiruvchi temir yoʻl mahsuloti asosiy parametrlari va xususiyatlari (sifatlari) koʻrsatkichlarini, temir yoʻl mahsulotini sertifikatlash va utilizatsiya qilish toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, undan foydalanish davrida kiritiladigan maʼlumotlarni (ishlash davomiyligi va sharoitlari, texnik xizmat koʻrsatish, taʼmirlash va boshqalar) oʻz ichiga olgan hujjat;
peregon — temir yoʻl transporti infratuzilmasining qoʻshni stansiyalar, razyezdlar, quvib oʻtish punktlari yoki yoʻl postlari bilan chegaralangan qismi;
stansiya binolari, inshootlari va qurilmalari — temir yoʻl stansiyalarida yuk, pochta joʻnatmalari va poyezdlar bilan amaliyotlarni bajarish, temir yoʻl transporti infratuzilmasi va harakatdagi temir yoʻl tarkibiga texnik xizmat koʻrsatish va ularni taʼmirlash, shuningdek, yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish uchun moʻljallangan bino, inshoot va qurilmalarning texnologik majmualarini oʻz ichiga olgan temir yoʻl transporti infratuzilmasining quyi tizimi;
tayinlangan resurs — temir yoʻl mahsuloti ishlashining umumiy davomiyligi boʻlib, unga yetgach texnik holatidan qatʼi nazar temir yoʻl mahsulotidan foydalanish toʻxtalishi lozim;
tayinlangan saqlash muddati — temir yoʻl mahsulotini saqlash muddatining kalendar davomiyligi boʻlib, bu muddatga yetgach texnik holatidan qatʼi nazar, temir yoʻl mahsulotini saqlash toʻxtatilishi lozim;
tayinlangan xizmat muddati — temir yoʻl mahsulotidan foydalanish muddatining kalendar davomiyligi boʻlib, bu muddatga yetgach texnik holatidan qatʼi nazar, temir yoʻl mahsulotidan foydalanish toʻxtatilishi lozim;
taʼmirlash hujjatlari — taʼmirlashni tashkil etish boʻyicha koʻrsatmalarni, kapital, oraliq va joriy taʼmirlar, nazoratdan oʻtkazish, tartibga solish, sinovlar oʻtkazish, konservatsiyalashni amalga oshirish, taʼmirlashdan, montaj qilishdan va sinovdan oʻtkazishdan keyin temir yoʻl mahsulotini tashish va saqlash qoidalari va tartibini, shuningdek, taʼmirdan keyin temir yoʻl mahsuloti javob berishi lozim boʻlgan koʻrsatkich va normalarning qiymatlarini oʻz ichiga olgan hujjat;
temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi — temir yoʻl transporti infratuzilmasining quyi tizimi boʻlib, peregon va stansiyalarda temir yoʻl transporti harakatini hamda manyovr ishlarini boshqarishni taʼminlovchi signalizatsiya, markazlashtirish va bloklashga oid texnik qurilmalar va moslamalar toʻplamini oʻz ichiga oladi;
temir yoʻl kesishmasi — yoʻlning temir yoʻllar bilan bir sathda kesishgan joyi;
temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash — tegishli temir yoʻl mahsulotining taqdim etilgan texnik hujjatlarga muvofiqligini belgilash taomili;
temir yoʻl stansiyasi — poyezdlarni qabul qilish, joʻnatish, kesishtirish va quvib oʻtish operatsiyalarini, bagajni, yuk bagajini, yuklarni, pochta va kuryerlik joʻnatmalarini qabul qilish, berish hamda yoʻlovchilarga xizmat koʻrsatish operatsiyalarini, poyezdlarni tarqatish va tuzish boʻyicha manyovr ishlarini hamda poyezdlar bilan texnik operatsiyalarni amalga oshirish imkonini beradigan, asosiy temir yoʻllardan tashqari temir yoʻllarning qoʻshimcha guruhlariga ega boʻlgan alohida punkt;
temir yoʻl transporti infratuzilmasi — texnologik majmua boʻlib, ushbu majmua faoliyatini taʼminlovchi temir yoʻllarni, temir yoʻl stansiyalarini, elektr taʼminoti qurilmalarini, aloqa tarmoqlarini, signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash tizimlarini, axborot majmualarini, harakatni boshqarish tizimini, binolar, inshootlar, qurilmalar, jihozlar va uskunalarni oʻz ichiga oladi;
temir yoʻl transporti infratuzilmasi mahsuloti (keyingi oʻrinlarda — temir yoʻl mahsuloti) — temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlari tarkibiy qismlarining elementlari yoki uning quyi tizimlari tarkibiy qismlarining elementlari toʻplami;
temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyekti — temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining tarkibiy qismi yoki quyi tizimlarining tarkibiy qismlari toʻplami;
temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi — temir yoʻl transporti infratuzilmasining fuqarolar hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy va yuridik shaxslar mol-mulkiga, davlat mulkiga, shuningdek, atrof-muhit, hayvonot va oʻsimliklar dunyosiga zarar yetkazish bilan bogʻliq yoʻl qoʻyib boʻlmaydigan xavf-xatar mavjud boʻlmagan holati;
temir yoʻl elektr taʼminoti — temir yoʻl transporti infratuzilmasining quyi tizimi boʻlib, temir yoʻl transporti infratuzilmasining elektr energiyasini isteʼmol qiladigan quyi tizimlarini, shuningdek, harakatdagi temir yoʻl tarkibini elektr manbai bilan taʼminlaydigan texnik qurilmalar va moslamalar kompleksini oʻz ichiga oladi;
temir yoʻl elektroaloqasi — temir yoʻl transporti infratuzilmasining temir yoʻl transporti texnologik jarayonlarini tashkil etish va amalga oshirish jarayonida elektr aloqa xabarlarini shakllantirish, qabul qilish, qayta ishlash, saqlash, uzatish va yetkazib berishni taʼminlovchi texnik inshootlar va qurilmalar majmuini oʻz ichiga oluvchi quyi tizim;
temir yoʻllar — temir yoʻl transporti infratuzilmasining quyi tizimi boʻlib, temir yoʻl ustki qurilmalarini, yer koʻtarmasini, yer koʻtarmasining ajratilgan mintaqada joylashgan drenaj, suv oʻtkazuvchi, deformatsiyaga qarshi, himoyalovchi va mahkamlovchi inshootlarini, shuningdek, sunʼiy inshootlarni oʻz ichiga oladi;
texnik jihatdan moslik — temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining ushbu Texnik reglamentda belgilangan talablarga muvofiq bir-biri bilan va harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan oʻzaro faoliyatini taʼminlash qobiliyati;
foydalanish boʻyicha qoʻllanma — temir yoʻl mahsulotining konstruksiyasi, faoliyati tamoyili, xususiyatlari (xossalari) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda temir yoʻl mahsulotidan xavfsiz va toʻgʻri foydalanish (maqsadli foydalanish, texnik xizmat koʻrsatish, joriy taʼmirlash, saqlash va tashish), taʼmirlashga joʻnatish zaruratini aniqlashda texnik holatini baholash uchun zarur boʻlgan koʻrsatmalarni, shuningdek, temir yoʻl mahsulotini utilizatsiya qilishga oid maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan hujjat;
foydalanish hujjatlari — oʻzi alohida yoki boshqa hujjatlar bilan birgalikda temir yoʻl mahsulotidan foydalanish qoidalarini belgilaydi va (yoki) oʻzida temir yoʻl mahsuloti asosiy parametrlari va xususiyatlarining (xossalari) ishlab chiqaruvchi tomonidan kafolatlangan qiymatlarini tasdiqlovchi maʼlumotlarni, shuningdek, belgilangan xizmat muddati davomidagi kafolatlar va foydalanish boʻyicha maʼlumotlarni aks ettiradigan konstruktorlik hujjatlari;
foydalanishga qabul qilish — qurilishi yakunlangan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash shakli;
quyi tizim tarkibiy qismi elementi — temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimining tarkibiy qismini qurish va montaj qilishda foydalaniladigan buyum yoki konstruksiya;
quyi tizimlarning tarkibiy qismi — temir yoʻl transporti infratuzilmasining quyi tizimlari faoliyatini va harakatdagi temir yoʻl tarkibining xavfsiz harakatlanishini taʼminlaydigan, maxsus maqsadlar uchun belgilangan inshootlar, imoratlar, qurilmalar va jihozlar.
2-bob. Xavfsizlik talablari
1-§. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligiga qoʻyiladigan umumiy talablar
6. Ushbu Texnik reglament zarar yetkazish xavfi darajasini hisobga olgan holda temir yoʻl transporti infratuzilmasi uchun:
harakat xavfsizligi;
nurlanish xavfsizligi;
biologik xavfsizlik;
portlash xavfsizligi;
mexanik xavfsizlik;
yongʻin xavfsizligi;
sanoat xavfsizligi;
termik xavfsizlik;
elektr xavfsizligi;
asbob va jihozlar xavfsiz ishlashini taʼminlash qismida elektromagnit moslashuvchanlik;
oʻlchashlarning yagona birlikda boʻlishini taʼminlaydigan zarur minimal talablarni belgilaydi.
7. Temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarishda ishlab chiqaruvchi tashkilot ushbu Texnik reglamentda belgilangan talablarni bajarish boʻyicha barcha chora-tadbirlar kompleksini amalga oshirishi shart.
8. Ishlab chiqarilayotgan keng izli temir yoʻl relslari, oʻtkir uchli (ostryakli) temir yoʻl relslari, temir yoʻllarning kontrrelsli relslari va relslar mahkamlagichlari foydalanishga topshirilgunga qadar texnik hujjatlarga muvofiq qabul qilish nazoratidan oʻtkaziladi.
9. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotlari xavfsizligining ruxsat etilgan koʻrsatkichlari standartlashtirish hujjatlarida belgilanadi va ular ixtiyoriy ravishda qoʻllanadi. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotlari xavfsizligining ruxsat etilgan koʻrsatkichlarni taʼminlash ushbu Texnik reglament talablariga rioya qilishning yetarli sharti hisoblanadi.
10. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini va temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda xavf darajasi hisob-kitoblar orqali, eksperimental (ilmiy tajriba) va ekspert usullar bilan, shu jumladan, temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotining ekspluatatsiya maʼlumotlari asosida baholanishi kerak. Xavflilik darajasini baholash usullari muvofiqlikni baholash (tasdiqlash) uchun qoʻllanadigan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarda belgilanishi mumkin.
11. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsuloti xavfsizligi:
temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari hamda temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari kompleksini amalga oshirish;
sinovdan oʻtkazilgan texnik yechimlarni qoʻllash;
temir yoʻl mahsulotining tayinlangan xizmat muddatlari va (yoki) resurslarini belgilash, shuningdek, texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlashni zarur davriylik bilan oʻtkazish;
sinovdan oʻtkazilgan uslublarga asoslangan hisob-kitoblar kompleksini amalga oshirish;
temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini va temir yoʻl mahsulotini foydalanish parametrlari hamda shartlaridan kelib chiqqan holda loyihalashtirish (shu jumladan, tadqiqotlar olib borish), ishlab chiqarish, qurish, montaj qilish, sozlash va foydalanishga topshirishda qoʻllanadigan materiallar va moddalarni tanlash;
temir yoʻl mahsulotining cheklovli holatlari mezonlarini belgilash;
loyihalovchi tomonidan amalga oshiriladigan mualliflik nazorati orqali loyiha hujjatlari talablariga rioya etilishini nazorat qilish;
temir yoʻl mahsulotini utilizatsiya qilish shartlari va usullarini aniqlash;
temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini baholash orqali taʼminlanadi.
12. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsuloti oʻzining mustahkamligi, bardoshliligi va texnik holati boʻyicha harakatdagi tarkibning ruxsat etilgan qiymatlar doirasida eng yuqori tezlikda xavfsiz harakatlanishini taʼminlashi lozim.
13. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsuloti:
imoratlarga yaqinlashish gabaritiga rioya qilinishini;
iqlim va mexanik tashqi taʼsirlarni hisobga olgan holda foydalanish shartlari bajarilishini;
harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan texnik jihatdan moslikni taʼminlashi lozim.
14. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini va temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda loyihalovchi (ishlab chiquvchi) insonlar hayoti va sogʻligʻiga, jonivorlarga, oʻsimliklarga xavfli taʼsirlarning ruxsat etilgan darajasini taʼminlaydigan yechimlarni tanlashi lozim.
15. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotining loyihalovchi (ishlab chiquvchi) tomonidan tanlangan konstruksiyalari tayinlangan xizmat muddati va (yoki) resursi, tayinlangan saqlash muddati davrida xavfsiz boʻlishi, shuningdek, foydalanish jarayonida ular uchrashi mumkin boʻlgan taʼsirlar va yuklamalarga chidamli boʻlishi lozim.
16. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda loyihalovchi (ishlab chiquvchi) zarur hollarda, temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsuloti faoliyatining xavfsizligini taʼminlaydigan dasturiy vositalarni nazarda tutishi lozim.
17. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va (yoki) temir yoʻl mahsulotining qurilish loyihasiga, temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va (yoki) temir yoʻl mahsuloti konstruksiyasiga oʻzgartirishlar kiritilganda ushbu Texnik reglamentda nazarda tutilgan, loyihalashtirishda belgilangan xavfsizlik talablari pasaytirilmasligi lozim.
18. Temir yoʻl mahsulotidan hosil boʻladigan elektromagnit shovqinlar darajasi, ushbu shovqinlar temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari, boshqa temir yoʻl mahsuloti, shuningdek, harakatdagi temir yoʻl tarkibining ish qobiliyatiga taʼsir qilmaydigan qiymatlardan oshmasligi lozim.
19. Quyi tizimlar tarkibiy qismlarining xavfli elementlaridan foydalanish toʻxtatilgandan keyin ulardan foydalanish ehtimolining oldini olish maqsadida temir yoʻl mahsuloti uchun utilizatsiya qilish tartibi nazarda tutilishi lozim.
20. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotini foydalanishga topshirishda foydalanish va taʼmirlash hujjatlari toʻplami boʻlishi shart.
21. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirish, qurish va foydalanishga topshirishda atrof-muhitni muhofaza qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablari bajarilishi lozim.
22. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda atrof-muhitga antropogen taʼsirning ruxsat etilgan meʼyorlari hisobga olinishi, atrof-muhit ifloslanishining oldini olish va bartaraf etish choralari hamda ishlab chiqarish va maishiy chiqindilarni joylashtirish usullari nazarda tutilishi, atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy muhitni qayta tiklash, shuningdek, tabiiy resurslardan oqilona foydalanish hamda ularni qayta tiklashga yordam beradigan resurs tejovchi, kam chiqindili, chiqindisiz va boshqa zamonaviy texnologiyalar qoʻllanishi lozim.
23. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsulotini qurish vaqtida qonunchilik hujjatlariga muvofiq atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy muhitni qayta tiklash, yerlarni rekultivatsiya qilish va hududlarni koʻkalamzorlashtirish boʻyicha choralar koʻrilishi lozim.
2-§. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻllarga, temir yoʻllar tarkibiy qismlariga va temir yoʻllar tarkibiy qismlarining elementlariga qoʻyiladigan talablar
24. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻllarga, temir yoʻllar tarkibiy qismlariga va temir yoʻllar tarkibiy qismlarining elementlariga quyidagi talablar belgilanadi:
a) temir yoʻllarning barcha tarkibiy qismlari (yer koʻtarmasi, temir yoʻllarning yer ustki qurilmalari va boshqalar) va temir yoʻl tarkibiy qismlarining elementlari (relslar, strelkali oʻtkazgichlar, relslar mahkamlagichlari, shpallar, ballast va boshqalar) mustahkamligi yuk koʻtarish qobiliyati va chidamliligi jihatidan harakatdagi temir yoʻl tarkibining ruxsat etilgan qiymatlar doirasida eng yuqori tezlikda xavfsiz harakatlanishini taʼminlashi lozim;
b) temir yoʻllarning yer ustki qurilmalari va yer koʻtarmasi temir yoʻllarning rejadagi va boʻylama profildagi holati barqarorligini taʼminlashi lozim. Egriliklarning geometrik parametrlari harakatdagi temir yoʻl tarkibining gʻildiraklar relsdan chiqib ketishiga va agʻdarilishga toʻsqinlik qiluvchi barqarorligini taʼminlaydigan holatda belgilanishi lozim;
v) temir yoʻllar suv oqimlari va suv havzalari boʻylab joylashganda suv oʻtkazuvchi inshootlarga yaqinlashishda yoʻl chetining sathi, shuningdek, mustahkamlovchi qirgʻoqlarning yuqori qismi belgilangan miqdordan oshib ketish ehtimoli asosida hisoblangan eng yuqori suv sathidan koʻtarilishi kerak;
g) uloqsiz temir yoʻl konstruksiyasi poyezd va harorat yuklamasining bir vaqtdagi taʼsirida rels-shpalli panjaralar otilib chiqishiga yoʻl qoʻymasligi lozim;
d) sunʼiy inshootlar temir yoʻllarga hamda inshootlarning oʻziga xavfsiz xizmat koʻrsatishga moʻljallangan uskunalarga (yoʻlaklar, panjarali boshpanalar, koʻprik toʻshamasi, tokchalar, kameralar, zinapoyalar, tutqichli tushish joylari, maxsus kuzatuv uskunalari va moslamalari, ogohlantiruvchi signalizatsiya va boshqalar) ega boʻlishi lozim;
e) strelkali oʻtkazgichlar harakatdagi temir yoʻl tarkibi harakatlanayotganda krestovinalar (temir yoʻl izlarining poyezdni bir yoʻldan boshqa yoʻlga oʻtkazib yuboradigan qismi) oʻtkir uchlarining (ostryaklar) va harakatlanuvchi qismlarining belgilanmagan harakatlarini oldini olishga moʻljallangan uskunalarga ega boʻlishi lozim;
j) tunnellar koʻndalang kesimining geometrik oʻlchamlari va konstruktiv yechimlari harakatdagi temir yoʻl tarkibining tunnelga kirishi va tunnelda harakatlanishi paytida yuzaga keladigan ortiqcha aerodinamik bosim miqdorining kamaytirilishini hisobga olgan holda belgilanishi kerak;
z) temir yoʻl tarkibiy qismlarini oʻz ichiga olgan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini loyihalashtirishda, shuningdek, temir yoʻllarning tarkibiy qismlari elementlarini oʻz ichiga olgan temir yoʻl mahsulotini loyihalashtirishda tunnellarda, yopiq chuqurliklarda va yerosti stansiyalarida harakatdagi temir yoʻl tarkibi maksimal tezlikda oʻtayotganda aerodinamik bosimning oʻzgarishlarini kamaytirish boʻyicha qaror qabul qilish uchun maxsus tadqiqotlar oʻtkazilishi lozim;
i) tunneldagi zararli moddalarning tarkibi inson salomatligi uchun xavfli boʻlgan darajadan ortiq boʻlmasligi kerak;
k) temir yoʻllarning avtomobil yoʻllari va shahar yoʻlovchi tashish liniyalari bilan kesishgan joylari turli sathlarda loyihalashtirilishi kerak. Temir yoʻllarning avtomobil yoʻllari bilan kesishgan joylarini bir xil sathda loyihalashtirishga va qurishga Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan belgilangan tartibda ruxsat beriladi. Magistral yoʻl yonidagi barcha temir yoʻl kesishmalari ogohlantirish belgilari, shuningdek, harakatlanish jadalligiga qarab, signalizatsiya va toʻsiq qurilmalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak;
l) temir yoʻllarning temir yoʻl transporti infratuzilmasi tarkibiga kiradigan va kirmaydigan, turli maqsadlarga moʻljallangan quvurlar bilan yerusti yoki yerosti (yer koʻtarmasi osti) usullarida kesishishiga yoʻl qoʻyiladi, bunda quvurlar belgilangan uzoqlikda va chuqurlikdagi (yerosti usulida) himoya quvuriga yoki tunnelga joylashtirilishi lozim. Koʻtarmalarda quvur oʻtkazmalarini oʻrnatishga yoʻl qoʻyilmaydi. Temir yoʻllar yerusti quvurlari bilan kesishganda inshootlarga yaqinlashish gabaritiga rioya etilishi lozim. Koʻrsatib oʻtilgan kesishmalarni joylashtirish umumiy foydalanishdagi va umumiy foydalanishda boʻlmagan temir yoʻl transporti infratuzilmasi egasi bilan kelishiladi.
3-§. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl elektr taʼminotiga, temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlariga va temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlari elementlariga qoʻyiladigan talablar
25. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl elektr taʼminotiga, temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlariga va temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlari elementlariga quyidagi talablar belgilanadi:
a) quyidagilarni taʼminlovchi shartlarga rioya etish:
kuchlanish ostida boʻlgan temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlari elementlaridan yerga ulangan qismlar, yer sathi, piyodalar koʻpriklari toʻshamasi, zinapoyalar, yoʻlovchi platformalari va temir yoʻl kesishmalarigacha xavfsiz masofani;
temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlari elementlaridan temir yoʻl transporti infratuzilmasi tarkibiga kirmaydigan elektr uzatish liniyalarigacha xavfsiz masofani;
elektr uskunalari korpuslariga va boshqa metall konstruksiyalarga tegish chogʻida ruxsat etilgan koʻrsatkichdan ortiq boʻlmagan kuchlanishni;
xavfli zonalarga ruxsatsiz kirish yoki kuchlanish ostida boʻlgan temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlarining elementlariga tegish uchun toʻsqinlik qiladigan toʻsiqlar va bloklashlarning mavjudligini;
temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlarining elementlaridan hosil boʻladigan, ruxsat etilgan koʻrsatkichdan oshmagan radioshovqin darajasini;
temir yoʻl elektr taʼminoti va temir yoʻl transporti infratuzilmasining boshqa quyi tizimlari ish holatining shikastlanishiga yoki buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan sharoitlarda tortish tarmogʻi yoki elektr uzatish liniyalarining avtomatik tarzda oʻchirilishini;
ogohlantirish belgilarining mavjudligini;
normal va avariya holatidagi rejimlarda yongʻin xavfsizligi taʼminlanishini;
b) parametrlari quyidagilarni taʼminlaydigan uskunalardan foydalanish:
izolyatsiyaning elektr mustahkamligi yoʻl qoʻyiladigan miqdordan kam boʻlmasligini;
nominal tokda uskunaning tok oʻtkazuvchi qismlarining harorati atrof-muhit haroratidan ruxsat etilgan koʻrsatkichdan baland boʻlmasligini;
kontakt tarmogʻi ajratgichining oʻchirilgan holati haqida signal mavjud boʻlmaganda, izolyatsiya oraligʻining eng kam miqdorining izolyatsiya oraligining eng katta miqdoriga nisbati ruxsat etilgan qiymatdan kam boʻlmasligini;
kontakt tarmogʻi tayanchlari ustunlarining, tayanch poydevorlarining va koʻndalang rigellarning mustahkamlik boʻyicha xavfsizlik koeffitsiyenti ruxsat etilgan koʻrsatkichdan kam boʻlmasligini;
kontakt tarmogʻining tayanch konstruksiyalari oʻrta qismidagi nisbiy egilish yoʻl qoʻyiladigan qiymatdan kam boʻlmasligini;
diodli yerga ulangan moslamaning teskari kuchlanishi ruxsat etilgan qiymatdan kam boʻlmasligini;
impulsli kuchlanishning ruxsat etilgan qiymatlari doirasida ulanish stansiyalarining himoya qurilmalari ishga tushishini;
elektromagnit maydonlarning xavfli va zararli taʼsiridan himoyalanish lozim darajada boʻlishini;
avariya holatidagi (ortiqcha yuklanish, qizib ketish, qisqa tutashuv va boshqalar) rejimda ishlash vaqtida temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlari elementlari avtomatik tarzda oʻchib qolishini (uning qismlari yonib ketishini istisno etgan holda);
v) quyidagilar taʼsirida temir yoʻl elektr taʼminoti uskunalarining mexanik mustahkamligini taʼminlash:
ekspluatatsiya yuklamalari;
hisoblangan avariya rejimlaridagi yuklamalar;
montaj yuklamalari;
g) ekspluatatsiya yoki avariya rejimidagi yuklamalarning va foydalanish mintaqasi meʼyoriy koʻrsatkichlariga mos keladigan iqlim omillarining, shu jumladan, minimal harorat, maksimal harorat, shamol maksimal tezligi yoki shamolli muzlash rejimlarining bir vaqtning oʻzida taʼsiri ostida temir yoʻl elektr taʼminoti xavfsiz ishlash qobiliyatini taʼminlash;
d) tezkor xodimlarning va tezkor-taʼmirlash xodimlarining kuchlanish ostida qolish ehtimolidan va elektr toki urishidan xavfsizligini quyidagilar orqali taʼminlash:
barcha apparatlarni kuchlanish manbalaridan uzish imkoniyatini taʼminlovchi taqsimlash moslamalarining barcha zanjirlarida (suriladigan (tortib chiqariladigan) blokli yacheykalar bundan mustasno) koʻrinadigan oraliq saqlagan holda ajratgichlarni oʻrnatish;
tortish podstansiyasining va transformator podstansiyasining 1000 W dan ortiq kuchlanishga ega barcha taqsimlash qurilmalarini, shuningdek, temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlarining chiziqli elementlarini apparat va shinalar yerga ulanishini taʼminlovchi statsionar yerga ulash moslamalari hamda kommutatsiya apparatlari bilan notoʻgʻri operatsiyalar bajarilishining oldini oluvchi bloklash uskunalari yoki boshqa qurilmalar bilan jihozlash;
statsionar toʻsiqlarni, transformatorlarga koʻtarilish uchun narvonlarni yerga ulash moslamalari yoqilgandagina toʻsiqlarning ochilishi, narvonlarning ish holatiga kelishi imkonini taʼminlovchi bloklash va boshqa qurilmalar bilan jihozlash;
e) temir yoʻl elektr taʼminoti tarkibiy qismlarining elementlaridan foydalangan holda tortish harakatdagi temir yoʻl tarkibini, temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining inshootlari va qurilmalarini ularning xavfsiz ishlashini taʼminlaydigan hamda energiya samaradorligini oshiradigan sifat koʻrsatkichlariga ega elektr energiyasi bilan taʼminlash.
4-§. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasiga, temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlariga hamda temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlari elementlariga qoʻyiladigan talablar
26. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasiga, temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlariga hamda temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlari elementlariga quyidagi talablar belgilanadi:
a) avtomatika va telemexanikaning barcha tarkibiy qismlari hamda avtomatika va telemexanikaning tarkibiy qismlarining barcha elementlari harakatdagi temir yoʻl tarkibining belgilangan tezlik va minimal, harakatlanish intervali bilan xavfsiz harakatlanishini taʼminlashi lozim;
b) poyezdlar harakatining dispetcherlik markazlashtiruvi va dispetcherlik nazorati quyidagilarni taʼminlashi lozim:
bir yoki bir necha temir yoʻl stansiyalari va peregonlarining strelkali oʻtkazgichlari va svetoforlarini bitta dispetcherlik markazidan markazlashtirilgan holda boshqarish, bunda ushbu stansiya va temir yoʻl postlarida elektr markazlashtirish qurilmalarini zaxira boshqaruvi bilan taʼminlash;
peregonlar, stansiyalar va stansiyalarga tutashgan blok-uchastka temir yoʻllarining boʻshligini (yoki bandligini) va strelkali oʻtkazgichlar holatini, shuningdek, kirishda, yoʻnalishda va chiqishda oʻrnatilgan svetoforlarning ishoralarini uzluksiz nazorat qilish;
temir yoʻl stansiyalari va peregonlarda signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash qurilmalarining texnik holatini uzluksiz nazorat qilish;
blok-uchastkalarning soxta bandlik holatida harakatlanish parametrlarini oʻzgartirish imkoniyatini taʼminlash, shu jumladan, harakatdagi temir yoʻl tarkibini shoshilinch toʻxtatish va harakatdagi temir yoʻl tarkibi taqiqlovchi ishorali svetofordan oʻtib harakatlanishi uchun ruxsat berish;
poyezdlarning harakati haqida yoʻlovchilarni xabardor qilish uchun zarur maʼlumotlarni uzatish, shuningdek, poyezd yaqinlashayotgani toʻgʻrisida temir yoʻllarda ishlarni bajarayotgan xodimlarni xabardor qilish;
v) temir yoʻl stansiyalarida va peregonlarida signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash quyidagilarni taʼminlashi lozim:
poyezdlarni temir yoʻl stansiyalarida va peregonning har bir yoʻlida ikki tomon yoʻnalishida belgilangan tezlikda bir-biri bilan kesishmaydigan belgilangan yoʻnalishlar boʻylab oʻtkazish;
harakatdagi temir yoʻl tarkibi temir yoʻlning boshqa harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan band boʻlgan qismiga chiqishining oldini olish (bloklash);
yoʻnalishni tayyorlashda harakatdagi temir yoʻl tarkibi holatini nazorat qilish, strelkalarni oʻtkazish, ularning holatini nazorat qilish va bloklash, shuningdek, svetoforlarni boshqarish va oʻzaro bogʻliq operatsiyalarning zarur ketma-ketligini bajarish;
qurilmalar va texnik vositalarning texnik holatini nazorat qilish va zarur hollarda ularning zaxirasini yaratish;
temir yoʻl stansiyalarida poyezdlar yaqinlashayotganligi haqida avtomatik tarzda ogohlantirish;
g) temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi saralash stansiyalarida quyidagilarni taʼminlashi lozim:
tarkiblarni hisoblangan (loyihaviy) tezlikda uzluksiz, toʻxtovsiz va xavfsiz tarqatish, shuningdek, vagonlar saralanishi xavfsizligini taʼminlash;
strelkali oʻtkazgichlarni individual boshqarish;
harakatdagi temir yoʻl tarkibining tarqatish zonasiga chiqishiga yoʻl qoʻymaslik;
strelkali oʻtkazgichlar holatini va strelkali oʻtkazgichlar seksiyalari bandligini nazorat qilish;
harakatdagi temir yoʻl tarkibi ostidagi strelkali oʻtkazgichlar boshqa yoʻlga oʻtishiga yoʻl qoʻymaslik;
siljitish va tarqatishni boshqarish hamda nazorat qilish;
d) texnik diagnostika va monitoring tizimi temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi qurilmalarining ishdan chiqishdan oldingi holati nazorat qilinishini taʼminlashi lozim;
e) temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi temir yoʻl transporti infratuzilmasining boshqa quyi tizimlari hamda harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan mos kelishi lozim;
j) temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi, temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlari hamda temir yoʻl avtomatikasi va telemexanikasi tarkibiy qismlari elementlari loyihalashtirishda nazarda tutilgan barcha sharoit va rejimlarda, ular uchun belgilangan xizmat muddati davomida yaroqliklik holatini saqlab turishi lozim.
5-§. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl elektr aloqasiga, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlariga va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlariga qoʻyiladigan talablar
27. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida temir yoʻl elektr aloqasiga, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlariga va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlariga quyidagi talablar belgilanadi:
a) temir yoʻl elektr aloqasi, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlari harakatdagi temir yoʻl tarkibining belgilangan tezlikda va qatnovlarning minimal oraligida xavfsiz harakatlanishini taʼminlashi lozim;
b) temir yoʻl elektr aloqasi, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlari texnologik aloqa tarmogʻining ishlash parametrlarini va integratsiyalashgan holda boshqarilishini hamda chastota va vaqt sinxronligini taʼminlashi lozim;
v) temir yoʻl elektr aloqasi, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlari temir yoʻl transporti infratuzilmasining boshqa quyi tizimlari va harakatdagi temir yoʻl tarkibi bilan mos kelishi lozim;
g) temir yoʻl elektr aloqasi, temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari va temir yoʻl elektr aloqasi tarkibiy qismlari elementlari ular uchun belgilangan xizmat muddati davomida loyihalashtirish vaqtida nazarda tutilgan barcha sharoitlarda hamda rejimlarda ishlash qobiliyatini saqlashi lozim.
6-§. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida stansiya bino, inshoot va qurilmalariga, stansiya bino, inshoot va qurilmalari tarkibiy qismlariga va stansiya bino, inshoot va qurilmalari tarkibiy qismlari elementlariga qoʻyiladigan talablar
28. Xavfsizlikni taʼminlash maqsadida stansiya bino, inshoot va qurilmalariga, stansiya bino, inshoot va qurilmalari tarkibiy qismlariga va stansiya bino, inshoot va qurilmalari tarkibiy qismlari elementlariga quyidagi talablar belgilanadi:
a) yoʻlovchilarni chiqarish, tushirish va ularga xizmat koʻrsatish operatsiyalarini xavfsiz amalga oshirish uchun stansiyaning bino, inshoot va qurilmalari moslashtirilgan boʻlishi lozim. Yoʻlovchilar binolaridan yoʻlovchilar platformalariga chiqish joylarida, shuningdek, yoʻlovchilar platformalaridan piyodalar koʻprigi va tunnelga chiqish joylarida odamlarning xavfsizligi koʻzda tutilmagan boshqa bino, inshoot va qurilmalar xalaqit qilmasligi kerak, shuningdek, bolalar aravachalari bilan ketayotgan va harakati cheklangan fuqarolarning harakatlanishi uchun jihozlar boʻlishi lozim;
b) piyodalar tunnellari va yerosti stansiyalari avariya holatida yoritish chiroqlariga va avariya chiqish yoʻlaklariga ega boʻlishi lozim;
v) strelkalari elektron tarzda markazlashtirilgan stansiyalar, tunnellar va koʻpriklar harakatdagi temir yoʻl tarkibi yaqinlashayotgani haqida temir yoʻl izida ishlarni bajarayotgan xodimlarni xabardor qilish tizimi bilan jihozlangan boʻlishi lozim;
g) statsionar joylashtirilgan inshootlar va ularning alohida elementlari harakatdagi temir yoʻl tarkibining elementlariga hamda tashilayotgan yuklarga bevosita xalaqit bermasligini taʼminlash maqsadida ushbu inshootlar va ularning alohida elementlari inshootlarning belgilangan yaqinlashish gabaritiga va yuk ortish gabaritiga (shu jumladan, nogabarit yuklarni tashishda) rioya etilishini taʼminlashi lozim;
d) temir yoʻl stansiyalari harakatdagi temir yoʻl tarkibining poyezdlar harakati yoʻnalishlariga oʻz-oʻzidan chiqib ketishini oldini olish uchun qurilmalarga — saqlovchi boshi berk yoʻllarga, himoyalash strelkalariga, uloqtiruvchi oʻtkir uchlarga (ostryaklar) yoki strelkalarga ega boʻlishi kerak, ular markazlashtirish va bloklash tizimiga ulanish talablariga javob berishi, toʻsiq holatini nazorat qilishi hamda harakatdagi temir yoʻl tarkibi boshqa yoʻllarga va poyezdlarning qabul qilinishi, harakatlanishi va joʻnatilishi yoʻnalishlariga oʻz-oʻzidan chiqib ketishini istisno etishi kerak;
e) uzun masofali nishabliklarga ega boʻlgan peregonlar, shuningdek, bunday peregonlarni chegaralovchi stansiyalar ushbu nishabliklarda harakatlanishi davomida boshqaruvni yoʻqotgan harakatdagi temir yoʻl tarkibini toʻxtatish uchun tutib qoluvchi boshi berk yoʻllarga yoki boshqa inshoot va qurilmalarga ega boʻlishi shart;
j) yuk ortish va tushirish ishlarini bajarishda barcha sharoitlar koʻzda tutilganda yuk ortish qurilmalari harakatdagi temir yoʻl tarkibiga shikast yetkazish holatlarini istisno etishi, tungi vaqtda yuklarni ortish va tushirish xavfsizligini taʼminlovchi yoritish uskunalari bilan jihozlangan boʻlishi, ishchi va xodimlarning xavfsizligini va tashilayotgan yuklarning butligini taʼminlashi kerak;
z) temir yoʻl stansiyalari, omborlar va boshqa yordamchi obyektlar temir yoʻllar boʻylab piyodalar oʻtish joylari, ogohlantirish belgilari, shuningdek, elektr yoritish uskunalari bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Temir yoʻllar yaqinidagi binolardan chiqishda panjaralar (toʻsiqlar) boʻlishi kerak;
i) temir yoʻl stansiyalarida belgilangan joylarda poyezd shakllantiruvchilar, vagon tezligini nazorat qiluvchilar, strelka postlari navbatchilari, vagonlar tekshiruvchilari, yuk, pochta joʻnatmalari va bagaj qabul qiluvchi-topshiruvchilar, shuningdek, lokomotivlar va vagonlarni kerakli narsalar bilan taʼminlovchilar va boshqa xodimlar uchun ishlarni bajarishga moʻljallangan ochiq maydonlar va xavfsizlik orollari boʻlishi kerak;
k) temir yoʻl stansiyalaridagi obyekt va binolar harakatdagi temir yoʻl tarkibi xavfsizligi, manyovr harakatlari xavfsizligi, yoʻlovchilarni vagonlarga chiqarish va vagonlardan tushirish xavfsizligi, ishchi-xodimlar xavfsizligi, pochta, bagaj va yuk bagaji joʻnatmalarining muhofazasini taʼminlash uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq yoritilishi lozim. Tashqi yoritish signal chiroqlarining tiniq koʻrinishiga taʼsir koʻrsatmasligi lozim;
l) saralash tepaliklarida vagon tezligini sekinlashtirish uskunalarining siqilgan havosini chiqarish joylari, kompressor uskunalarining havo tortish joylari, shuningdek, dvigatellar va boshqa asbob-uskunalarning gaz chiqarish tizimlari aerodinamik shovqin va gaz oqimi glushitellari (shovqinni pasaytiradigan moslamalar), shuningdek, boshqa himoya moslamalari bilan jihozlanishi shart;
m) elektr uzatish havo liniyalari temir yoʻllar orqali stansiyalarining boshlanish qismida kesishmasligi lozim;
n) xavfli yuklar bilan operatsiyalar amalga oshiriladigan temir yoʻl stansiyalari uchun fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini, jismoniy yoki yuridik shaxslarning mol-mulkini, davlat mulkini va atrof-muhitni muhofaza qilish boʻyicha maxsus choralar koʻrilgan boʻlishi kerak;
o) yongʻin avtomatikasi tizimi va odamlarni yongʻindan xabardor qilish va evakuatsiya qilishni boshqarish tizimlari hamda yongʻin oʻchirish vositalari bilan amaldagi shaharsozlik normalari va qoidalariga muvofiq taʼminlanishi lozim.
3-bob. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari va temir yoʻl mahsuloti muvofiqligini baholash
1-§. Identifikatsiya. Tamgʻalash.
29. Ushbu Texnik reglament tartib-taomillariga muvofiq majburiy muvofiqligi baholanadigan temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash kerak.
Identifikatsiya namunalarini tanlab olishda va sinovlar oʻtkazishda hamda taqdim etilgan namunalar haqiqatdan muvofiqligini majburiy baholash lozim boʻlgan temir yoʻl mahsulotiga tegishliligini tasdiqlash uchun amalga oshiriladi.
Temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash temir yoʻl mahsulotiga nisbatan taqdim etilgan hujjatlarga muvofiq yoki temir yoʻl mahsulotini baholash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
30. Temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash uning asosiy xususiyatlarini temir yoʻl mahsuloti muvofiqligini majburiy tasdiqlash toʻgʻrisidagi arizada, tegishli texnik hujjatlarda (ilova qilingan hujjatlarda), temir yoʻl mahsuloti namunasi tamgʻasida va qadoqda (idishda) koʻrsatilgan asosiy xususiyatlar bilan taqqoslashdan iborat.
Temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash vaqtida roʻyxati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan milliy standartlarda (keyingi oʻrinlarda — standartlashtirish hujjatlari), shuningdek, temir yoʻl mahsuloti klassifikatorida va konstruktorlik hujjatlarida, shu jumladan, texnik shartlarda va yetkazib berish shartnomalarida qayd etilgan xususiyatlardan foydalanish mumkin.
31. Vizual identifikatsiyalashda temir yoʻl mahsuloti turi, joylashgan joyi, isteʼmolchi uchun maʼlumotlarning mavjudligi va mazmuni aniqlanadi.
Sinovlarni oʻtkazish paytida identifikatsiyalash natijalari sinovlar bayonnomasida (sinovlar toʻgʻrisidagi hisobotlar) aks ettiriladi.
32. Temir yoʻl mahsuloti aniq farqlanadigan identifikatsiya va ogohlantiruvchi yozuvlarga va tamgʻaga ega boʻlishi kerak, ularning maʼlumotlari foydalanish boʻyicha qoʻllanmada takrorlanishi va tushuntirilishi lozim.
33. Ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi tasdiqlangan temir yoʻl mahsuloti belgilangan tartibda muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanadi.
34. Konstruktorlik hujjatlariga muvofiq temir yoʻl mahsuloti u ishlab chiqarilgan yildan qatʼi nazar temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalashni taʼminlaydigan quyidagi tamgʻaga ega boʻlishi kerak:
a) muvofiqlik belgisi;
b) raqam;
v) ishlab chiqaruvchining yorligʻi;
g) ishlab chiqarilgan sana;
d) rezervuarlar va nazorat moslamalari tekshirishdan oʻtkazilganligi boʻyicha maʼlumotlar (koʻrsatilgan rezervuarlar va moslamalarga yoziladi).
35. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini va temir yoʻl mahsulotini foydalanishga kiritishdan oldin xatarlar va xavfsiz foydalanish shartlari toʻgʻrisidagi ogohlantiruvchi yozuvlar va belgilar loyihada nazarda tutilgan joylarda aks ettirilishi yoki belgilangan boʻlishi kerak.
2-§. Muvofiqlikni baholash
36. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarining muvofiqligini baholash temir yoʻl transportining xususiyatlarini hisobga olgan holda bino va inshootlarga qoʻyiladigan xavfsizlik talablarini belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlarga va ushbu Texnik reglamentning 56 — 64-bandlarida koʻrsatilgan talablarga muvofiq amalga oshiriladi.
Temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini baholash muvofiqlikni majburiy tasdiqlash shaklida amalga oshiriladi.
37. Loyihaning ekspertizasi Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksiga muvofiq amalga oshiriladi.
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilishda ular tasdiqlangan loyiha hujjatlariga (belgilangan tartibda unga kiritilgan oʻzgartirishlarni hisobga olgan holda), ushbu Texnik reglamentga va standartlashtirish hujjatlariga muvofiqligi belgilanadi.
38. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilishda temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini qurish vaqtida amalga oshiriladigan texnologik operatsiyalar bajarilishiga taalluqli boʻlgan qurilish nazorati (qabul komissiyalari) natijalari hisobga olinishi kerak.
Qurilish nazorati Shaharsozlik toʻgʻrisidagi qonunchili hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
39. Foydalanishga topshiriladigan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 2-ilovada keltirilgan.
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish va ishga tushirish tartibi ushbu Texnik reglamentning 4-bobida keltirilgan.
40. Temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini majburiy tasdiqlash quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
a) majburiy sertifikatlash;
b) muvofiqlik toʻgʻrisida deklaratsiyani qabul qilish (keyingi oʻrinlarda — muvofiqlikni deklaratsiyalash).
41. Temir yoʻl mahsulotini majburiy sertifikatlash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan sertifikatlashtirish organlari tomonidan amalga oshiriladi (keyingi oʻrinlarda — sertifikatlashtirish organlari).
42. Sertifikatlash paytida temir yoʻl mahsuloti parametrlarining zarur sinashlari va oʻlchashlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalari (markazlari) tomonidan amalga oshiriladi (keyingi oʻrinlarda — akkreditatsiya qilingan sinash — laboratoriyalari (markazlari)).
Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) sertifikatlashtirish organi bilan tuzilgan shartnoma shartlari asosida oʻz akkreditatsiyasi doirasida temir yoʻl mahsulotini tadqiq qilish (sinash) va oʻlchashni amalga oshiradi. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalari (markazlari) tadqiqot (sinash) va oʻlchash natijalarini tegishli sinash bayonnomalari bilan rasmiylashtiradi va sertifikatlashtirish organiga taqdim etadi. Ushbu Texnik reglamentning 5-bobida belgilangan sertifikatlashtirish tartibiga muvofiq sertifikatlashtirish organi muvofiqlik sertifikatini berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Sinash paytida ishlatiladigan oʻlchash vositalari oʻlchovlarning bir xilligini taʼminlash toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq boʻlishi kerak.
43. Temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini baholashda standartlashtirish hujjatlarining qoidalari qoʻllanilsa, ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqlikni baholash standartlashtirish hujjatlarini hisobga olgan holda amalga oshirilishi mumkin. Standartlashtirish hujjatlarini qoʻllamaslik ushbu Texnik reglament talablariga rioya qilmaslik deb baholanishi mumkin emas. Bunday holda, temir yoʻl mahsulotining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun ushbu reglamentning 54-bandiga muvofiq boshqa hujjatlardan foydalanishga ruxsat beriladi.
44. Sertifikatlashtirilishi lozim boʻlgan mahsulotlar roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 3-ilovada keltirilgan.
Muvofiqligi deklaratsiyalanadigan mahsulotlar roʻyxati ushbu Texnik-reglamentga 4-ilovada keltirilgan.
Ushbu Texnik reglamentning 3-ilovasida keltirilgan quyi tizimlar tarkibiy qismlari elementlarini va 4-ilovasida keltirilgan quyi tizimlar tarkibiy qismlari elementlarini oʻz ichiga olgan temir yoʻl mahsulotini majburiy sertifikatlashtirish tarkibiy qismlarning barcha elementlariga muvofiqlik sertifikatlari yoki muvofiqlik deklaratsiyalari mavjud boʻlganda amalga oshiriladi.
Sertifikatlashtirish tartibi ushbu Texnik reglamentning 5-bobida belgilangan.
45. Temir yoʻl mahsulotlarini sertifikatlash sxemalari roʻyxati ushbu Texnik reglamentga 5-ilovada keltirilgan.
46. Temir yoʻl mahsulotining ushbu Texnik reglamentda belgilangan majburiy talablarga muvofiqligini baholash uchun ishlab chiqaruvchi sinalgan uslubiyotlar boʻyicha qabul qilish, qabul qilish-topshirish sinovlarini, davriy va namunaviy sinovlarni oʻtkazadi.
47. Majburiy sertifikatlashtirish ariza beruvchi bilan tuzilgan shartnomaga asosan sertifikatlashtirish organi tomonidan amalga oshiriladi.
Sertifikatlashtirish paytida ishlab chiqaruvchi yoki sotuvchi hisoblangan — yoxud yetkazib berilayotgan temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablarga muvofiqligini taʼminlash va yetkazib berilayotgan temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga nomuvofiqligi uchun javobgar boʻlish nuqtai nazaridan xorijiy ishlab chiqaruvchi funksiyalarini u bilan tuzilgan shartnoma asosida bajarayotgan, qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatdan oʻtgan (yakka tartibdagi tadbirkor sifatida) yuridik shaxs ariza beruvchi boʻlishi mumkin.
48. Sinash turlari va hajmi milliy standartlar va qoidalar toʻplamlari bilan belgilanadi, ularning roʻyxati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
Muvofiqlikni baholash boʻyicha ishlarni amalga oshirish muddati sertifikatlashtirish organi va ariza beruvchi oʻrtasidagi shartnoma bilan belgilanadi.
Muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish va berish muddati sertifikatlashtirish organi tomonidan barcha zarur hujjatlar (sinov hisobotlari, inspeksiya hisoboti, sanitariya-epidemiologiya, veterinariya, fitosanitariya xulosasi, ekologik ekspertiza xulosasi) olingan kundan boshlab uch ish kunidan oshmasligi kerak.
Muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati:
mahsulot partiyasi — mahsulotning yaroqlilik yoki kafolat muddatidan;
seriyali ishlab chiqariladigan mahsulotga — uch yildan oshmasligi kerak.
49. Muvofiqlikni deklaratsiyalash paytida ishlab chiqaruvchi yoki sotuvchi hisoblangan yoxud yetkazib berilayotgan temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini taʼminlash va yetkazib berilayotgan temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga nomuvofiqligi uchun javobgar boʻlish nuqtai nazaridan xorijiy ishlab chiqaruvchi funksiyalarini u bilan tuzilgan shartnoma asosida bajarayotgan, qonunchilik hujjatlariga muvofiq roʻyxatdan oʻtgan (yakka tartibdagi tadbirkor sifatida) yuridik shaxs ariza beruvchi boʻlishi mumkin.
50. Muvofiqlikni oʻz dalillari asosida deklaratsiyalashda muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilib oluvchi ariza beruvchi quyidagilarni oʻz ichiga olgan daliliy materiallar toʻplamini mustaqil ravishda shakllantiradi:
a) taʼsis hujjatlari;
b) konstruktorlik hujjatlari va texnologik hujjatlar;
v) xavfsizlikni asoslash;
g) temir yoʻl mahsuloti namunaviy shakllarini tanlab olish dalolatnomasi;
d) temir yoʻl mahsuloti boʻyicha ariza beruvchining oʻz laboratoriyasida olingan sinovlar bayonnomalari;
e) milliy standart yoki temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish uchun asos boʻlgan texnik shartlar;
j) temir yoʻl mahsulotining umumiy xavfsizligiga taʼsir qiluvchi tarkibiy qismlarning alohida elementlari xavfsizligini tasdiqlovchi hujjatlar;
z) sifat menejmenti tizimi sertifikatini bergan sertifikatlashtirish organi tomonidan sertifikatlangan temir yoʻl mahsuloti ustidan davlat nazorati amalga oshirilishini nazarda tutuvchi sifat menejmenti tizimi sertifikati;
i) ariza beruvchi tomonidan temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini tasdiqlash uchun foydalanilgan boshqa hujjatlar (oʻxshash hujjatlardan foydalanish, sinalgan usullar boʻyicha hisob-kitoblar natijalari).
51. Oʻz dalillari asosida va sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) ishtirokida olingan dalillar asosida temir yoʻl mahsuloti muvofiqligini deklaratsiyalashda, ariza beruvchi ushbu Texnik reglamentning 50-bandiga asosan shakllantirgan oʻz dalillariga qoʻshimcha ravishda akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazida) olingan sinashlar va oʻlchash natijalari boʻyicha bayonnomalarni daliliy materiallarga kiritadi.
Muvofiqlikni deklaratsiyalashda temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markaz) tomonidan amalga oshiriladi. Sinashlar uchun temir yoʻl mahsuloti namunalarini tanlab olish milliy standartlar va (yoki) qoidalarda belgilangan talablarga muvofiq amalga oshiriladi, ularning roʻyxati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadi.
Sinov uchun tanlangan temir yoʻl mahsuloti namunalari konstruksiyasi, tarkibi va ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha isteʼmolchiga (mijozga) yetkazib beriladigan temir yoʻl mahsuloti bilan bir xil boʻlishi kerak.
Temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini deklaratsiyalash sxemalari roʻyxati 6-ilovada keltirilgan.
52. Muvofiqlik deklaratsiyasining amal qilish muddati uch yildan oshmasligi kerak.
53. Ariza beruvchi tomonidan tasdiqlangan muvofiqlik deklaratsiyalari va muvofiqlik sertifikatlarining nusxalari temir yoʻl mahsulotiga tegishli hujjatlarga ilova qilinadi.
54. Ariza beruvchi temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini tasdiqlashda standartlashtirish boʻyicha hujjatlarni qoʻllamasa yoki qisman qoʻllasa, ariza bilan birga quyidagilarni taqdim etadi:
a) temir yoʻl mahsulotining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi dalillar;
b) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalarida (markazlarda) oʻtkazilgan tadqiqotlar (sinashlar) haqida maʼlumot;
v) sifat menejmenti tizimining muvofiqlik sertifikati.
55. Ariza beruvchi qonunchilik hujjatlariga muvofiq sertifikatlashtirish organlari va akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalari (markazlari) noqonuniy xatti-harakatlari toʻgʻrisida shikoyat bilan akkreditatsiya organiga murojaat qilish huquqiga ega.
4-bob. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish va ishga tushirish tartibi
56. Qurilishi yakunlangan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari foydalanishga qabul qilish tartib-taomillaridan oʻtkazilishi. kerak.
57. Foydalanishga qabul qilish loyiha hujjatlariga va unga belgilangan tartibda kiritilgan oʻzgartirishlarga muvofiq toʻliq holda yoki qurilish bosqichlariga koʻra amalga oshiriladi.
58. Foydalanishga qabul qilish buyurtmachi tomonidan tayinlanadigan qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
Qurilishi davlat budjeti mablagʻlari hisobidan amalga oshirilgan umumiy foydalanishdagi temir yoʻllarni, shuningdek, temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan tayinlanadigan davlat qabul komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.
59. Qurilishi yakunlangan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarining qabul komissiyasiga taqdim etish uchun tayyorligini baholash maqsadida buyurtmachi pudratchining qurilish yakunlanganligi toʻgʻrisida rasmiy xabarnomasini olgandan keyin ishchi komissiyani (ishchi komissiyalari) tayinlaydi.
60. Ishchi komissiya tomonidan foydalanishga qabul qilishga tayyorligi toʻgʻrisidagi qaror quyidagicha qabul qilinadi:
a) temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarining ushbu Texnik reglament va belgilangan tartibda kiritilgan oʻzgarishlarni hisobga olgan holda tasdiqlangan loyiha hujjatlari talablariga muvofiqligini baholash natijalari boʻyicha;
b) pudratchi tomonidan ishlab chiqiladigan ijro hujjatlarini tahlil qilish natijalari boʻyicha;
v) oʻlchashlar natijalari asosida, shu jumladan, yoʻllarni oʻlchash va diagnostika qilish boʻyicha avtomatlashgan tizimlar yordamida, inshootlar, moslamalar va mexanizmlarni sinash, shuningdek, uskunalarni kompleks sinashdan oʻtkazish.
61. Baholash natijalari boʻyicha temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari qabul komissiyasi tomonidan qabul qilishga tayyorligi toʻgʻrisida ishchi komissiya xulosa shakllantiradi. Loyiha hujjatlaridan chetga chiqishlar aniqlansa, ular temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyekti qabul komissiyasi tomonidan qabul qilinishidan oldin bartaraf qilinishi kerak.
62. Qabul komissiyalari ishchi komissiyalar tomonidan aniqlangan nomuvofiqliklarning bartaraf etilishini va temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarining foydalanishga qabul qilishga tayyorligini baholashi shart. Belgilangan baholash buyurtmachi tomonidan tuzilgan va qabul komissiyasi tomonidan tasdiqlangan dasturga muvofiq amalga oshiriladi. Qurilishi yakunlangan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini qabul qilish qabul komissiyasi tomonidan ishchi komissiyaning xulosasi asosida dalolatnoma, shuningdek, pudratchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlar bilan rasmiylashtiriladi.
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul, qilish dalolatnomasi qabul komissiyasining barcha aʼzolari tomonidan imzolanishi kerak, bunda ularning har biri oʻz vakolati doirasida qabul komissiyasi tomonidan qabul qilingan qarorlar uchun javobgar boʻladi. Qabul komissiyasining ayrim aʼzolari dalolatnomani imzolashdan bosh tortgan taqdirda, vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha eʼtirozlarni bayon etgan holda ular vakillik qilayotgan tegishli organlarning xulosalarini komissiya raisiga taqdim etishi shart.
Ushbu kamchiliklar xulosalar chiqargan organlar ishtirokida bartaraf etilishi kerak.
Qabul komissiyasi tomonidan belgilangan muddatda kamchiliklar bartaraf etilmasa, temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari qabul komissiyasi tomonidan foydalanishga tayyor emas deb topiladi.
63. Ishlab chiqarishdan hosil boʻlgan va maishiy chiqindilarni zararsizlantirish va xavfsiz joyga olish, shuningdek, ifloslantiruvchi moddalarning chiqindilarini hamda oqova suvlarni zararsizlantirish uchun atrof-muhitni muhofaza qilish sohasida belgilangan talablarga muvofiqlikni taʼminlaydigan texnik vositalar va texnologiyalar bilan jihozlanmagan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish taqiqlanadi. Shuningdek, atrof-muhit ifloslanishini nazorat qilish vositalari bilan jihozlanmagan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini qonunchilik hujjatlariga muvofiq atrof-muhitni muhofaza qilish, tabiiy muhitni tiklash, melioratsiya hamda obodonlashtirish boʻyicha loyihalarda nazarda tutilgan ishlarni bajarmasdan foydalanishga qabul qilish taqiqlanadi.
64. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarini foydalanishga qabul qilish uchun ruxsatnoma olish maqsadida buyurtmachi qurilishga ruxsatnoma bergan organga tegishli ariza bilan murojaat etadi. Arizaga Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksida nazarda tutilgan hujjatlar, shu jumladan, Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasining temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlarining Texnik reglamentlar va loyiha hujjatlari talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosasi, shuningdek, jamoatchilikning xulosalari va respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining ekologiya, sanitariya-epidemiologiya va yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqlik toʻgʻrisida xulosalari ilova qilinadi.
Taqdim etilgan hujjatlarni baholash natijalari ijobiy boʻlsa, buyurtmachiga temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlaridan foydalanishni boshlashga ruxsat beriladi.
5-bob. Sertifikatlashtirish tartibi
65. Sertifikatlashtirish tartibi quyidagilardan iborat:
a) ariza beruvchi tomonidan sertifikatlashtirish organiga temir yoʻl mahsulotini sertifikatlashtirish uchun ariza berish;
b) sertifikatlashtirish organi tomonidan sertifikatlashtirish oʻtkazish uchun berilgan arizani baholash, ushbu arizaga nisbatan qaror qabul qilish va qarorni ariza beruvchiga yuborish;
v) sertifikatlashtirish organi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markaz) temir yoʻl mahsuloti sinovlarini oʻtkazish;
g) sertifikatlashtirish sxemasida nazarda tutilgan boʻlsa, temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish shartlarini yoki sifat menejmenti tizimi sertifikatini yoxud mahsulotni ishlab chiqarish holatini baholash;
d) temir yoʻl mahsulotini sinash natijalarini, ishlab chiqarish holatini baholash yoki sifat tizimini yoxud temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqarishni sertifikatlashtirish (oʻtkazilgan hollarda) natijalarini va boshqa daliliy materiallarni ekspertizadan oʻtkazish, shuningdek, muvofiqlik sertifikatini berish toʻgʻrisida qaror qabul qilish yoki muvofiqlik sertifikatini berishni rad. etishni asoslash;
e) muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtirish, roʻyxatdan oʻtkazish va berish yoki muvofiqlik sertifikatini berishni rad etish toʻgʻrisida ariza beruvchiga xabar yuborish;
j) sertifikatlashtirish sxemalariga muvofiq sertifikatlashtirilayotgan temir yoʻl mahsulotini, shuningdek, muvofiqlik sertifikati va muvofiqlik belgisi qoʻllanishini nazorat qilish.
66. Sertifikatlashtirish uchun ariza quyidagilarni oʻz ichiga olishi kerak:
a) ariza beruvchining nomi, joylashgan manzili va rekvizitlari;
b) ariza beruvchi temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqaruvchi boʻlmasa, ishlab chiqaruvchining nomi, joylashgan manzili va rekvizitlari;
v) temir yoʻl mahsuloti toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va uning identifikatsiya xususiyatlari (milliy temir yoʻl mahsuloti klassifikatori boʻyicha nomi, kodi yoki Oʻzbekiston Respublikasida qoʻllanadigan Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasiga muvofiq import qilinadigan temir yoʻl mahsuloti kodi), temir yoʻl mahsulotining texnik tavsifi, undan foydalanish boʻyicha qoʻllanmalar va ushbu Texnik reglamentning 67 va 69-bandlariga muvofiq boshqa texnik hujjatlar, shuningdek, deklaratsiyalangan miqdor (temir yoʻl mahsulotini seriyali ishlab chiqarish, uning partiyasi yoki ishlab chiqarish birligi);
g) taqdim etilayotgan temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga javob berishi lozim boʻlgan qoidalarning koʻrsatilishi;
d) sertifikatlashtirish sxemasi;
e) ariza beruvchining sertifikatlashtirish qoidalari va shartlariga rioya qilish majburiyatlari;
j) ariza beruvchining xohishiga koʻra qoʻshimcha maʼlumotlar;
z) arizaga ilova qilingan hujjatlar roʻyxati.
67. Ishlab chiqarilayotgan temir yoʻl mahsuloti uchun ariza beruvchi tomonidan sertifikatlashtirishga ariza bilan birga sertifikatlashtirish organiga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
a) temir yoʻl mahsuloti namunasini yaratish uchun texnik topshiriq (mavjud boʻlsa);
b) temir yoʻl mahsuloti uchun texnik shartlar;
v) dastlabki sinovlar dasturi;
g) dastlabki sinovlar bayonnomasi;
d) qayd etilgan ekspluatatsiya hujjatlari toʻplami;
e) temir yoʻl mahsuloti namunasi qabul qilish sinovlarini oʻtkazishga tayyorligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma;
j) qabul qilish sinovlarini oʻtkazish reja-jadvali;
z) qabul qilish sinovlari dasturi;
i) qabul qilish sinovlari bayonnomasi;
k) qabul komissiyasining dalolatnomasi;
l) qabul komissiyasi tomonidan aniqlangan kamchiliklarni (mavjud boʻlsa) bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi va uning bajarilishini tasdiqlovchi hujjatlar;
m) temir yoʻl mahsulotini seriyali ishlab chiqarish uchun konstruktorlik hujjatlarining nazorat toʻplamini belgilangan tartibda baholash va tasdiqlash yakunlari boʻyicha xabarnoma;
n) temir yoʻl mahsuloti muvofiqlik belgisini oʻrnatish usuli va joyi yuzasidan taklif.
68. Qabul qilish va sertifikatlashtirish sinovlarini birlashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, ushbu Texnik reglamentning 67-bandi “i” — “l” kichik bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar qabul qilish sinovlari oʻtkazilgandan keyin va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi amalga oshirilgandan soʻng taqdim etiladi.
69. Seriyali ishlab chiqarilayotgan temir yoʻl mahsuloti uchun ariza beruvchi tomonidan sertifikatlashtirish organiga sertifikatlashtirishni oʻtkazishga berilayotgan ariza bilan birga quyidagi hujjatlar taqdim etiladi:
a) temir yoʻl mahsuloti uchun texnik shartlar;
b) konstruktorlik hujjatlari va texnologik hujjatlar (sertifikatlashtirish organi bilan kelishilgan hajmda);
v) qabul qilish (malaka) sinovlari bayonnomasi;
g) malaka komissiyasining dalolatnomasi, dastlabki sertifikatlash hollarida esa qabul komissiyasining dalolatnomasi;
d) qabul komissiyasi tomonidan aniqlangan kamchiliklarni (mavjud boʻlsa) bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlar rejasi va uning amalga oshirilganligini tasdiqlovchi hujjatlar;
e) oʻtkazilgan davriy va namunaviy sinovlar boʻyicha hisobotlar;
j) temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqarish holatini baholash boʻyicha soʻrovnoma;
z) temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish hajmi;
i) temir yoʻl mahsuloti yetkazib beriladigan tashkilotlar roʻyxati;
k) reklamatsiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
l) temir yoʻl mahsuloti muvofiqlik belgisini oʻrnatish usuli va joyi yuzasidan taklif.
70. Ushbu Texnik reglamentning 67 va 69-bandlarida koʻrsatilgan barcha daliliy hujjatlar ariza beruvchining rekvizitlari va identifikatsiya raqami koʻrsatilgan holda rasmiylashtiriladi va ariza beruvchining imzosi bilan tasdiqlanadi.
Daliliy hujjatlar nusxalari jamlanib tikiladi va ariza beruvchining imzosi hamda muhri bilan tasdiqlanadi. Hujjatlar jamlanmasi tikilmagan boʻlsa, hujjatning har bir varagʻi tasdiqlanadi. Barcha daliliy hujjatlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq sertifikatlashtirish organidagi tegishli fayllarda saqlanishi kerak.
71. Mahsulotni sertifikatlashtirish chogʻida qabul qilish sinovlari va boshqa sinovlar natijalari hisobga olinadi, bunda sinovlar sertifikatlashtirish organi bilan kelishilgan dasturlarga muvofiq akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalarida (markazlarida) oʻtkazilishi shart boʻladi. Bunday holda, ariza beruvchi sertifikatlashtirish uchun arizani sinovlar oʻtkazilishi boshlanishidan oldin topshirishi va sertifikatlashtirish organiga sinovlar jadvalini taqdim etishi kerak. Sinov laboratoriyasi (markazi) sertifikatlashtirish organini sinovlarning boshlanishi va oʻtkazilib borishi toʻgʻrisida xabardor qilishi shart. Koʻrsatilgan sinovlar natijalariga koʻra temir yoʻl mahsuloti konstruksiyasi va ishlab chiqarish texnologiyasiga takroriy sinovlarni talab qiladigan jiddiy oʻzgarishlar kiritilmagan boʻlsa, ular sertifikatlashtirish paytida hisobga olinishi mumkin.
72. Sertifikatlashtirish organi sertifikatlashtirish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqadi, taqdim etilgan hujjatlarni tahlil qiladi va ularni qabul qilgan vaqtdan eʼtiboran ikki kundan kechiktirmay temir yoʻl mahsulotini sertifikatlashtirish boʻyicha belgilangan tartib asosida sertifikatlashtirishning barcha asosiy shartlarini oʻz ichiga olgan qarori toʻgʻrisida ariza beruvchiga xabar beradi.
73. Sertifikatlashtirish toʻgʻrisidagi arizaga nisbatan qabul qilingan ijobiy qaror sertifikatlashtirish asosiy shartlarini, shu jumladan, quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olishi lozim:
a) sertifikatlashtirish sxemasi toʻgʻrisida;
b) sertifikatlashtirish muddati toʻgʻrisida;
v) mahsulotni sertifikatlashtirishda asos boʻladigan meʼyoriy hujjatlar toʻgʻrisida;
g) sertifikatlashtirish sxemasida nazarda tutilgan boʻlsa, temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqarish holatini baholagan tashkilot toʻgʻrisida;
d) temir yoʻl mahsuloti namunalarini tanlab olish tartibi toʻgʻrisida;
e) temir yoʻl mahsuloti namunalarini sinovdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida;
j) temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish sharoitlarining barqarorligini baholash tartibi toʻgʻrisida;
z) temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini baholash mezonlari toʻgʻrisida;
i) sertifikatlashtirilayotgan temir yoʻl mahsulotining nazoratini amalga oshirish shartlari toʻgʻrisida.
74. Sertifikatlashtirish organi sertifikatlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishi uchun quyidagilar asos hisoblanadi:
a) ushbu Texnik reglamentning 66 , 67 va 69-bandlarida koʻrsatilgan hujjatlar taqdim etilmaganligi yoki toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;
b) taqdim etilgan hujjatlarda mavjud maʼlumotlarning ishonchli emasligi.
75. Sertifikatlashtirishni amalga oshirishda temir yoʻl mahsulotini identifikatsiyalash va temir yoʻl mahsulotini tanlab olish sertifikatlashtirish organi tomonidan amalga oshiriladi. Sinovlar uchun temir yoʻl mahsuloti namunalarini tanlab olish roʻyxati Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi tomonidan tasdiqlanadigan milliy standartlar va (yoki) qoidalar toʻplamlarida belgilangan talablarga muvofiq amalga oshiriladi.
Sinovlar uchun tanlangan temir yoʻl mahsuloti namunalari, konstruksiyasi, tarkibi va ishlab chiqarish texnologiyasi boʻyicha isteʼmolchiga (mijozga) yetkazib beriladigan temir yoʻl mahsuloti bilan bir xil boʻlishi kerak.
76. Namunalarni tanlab olish dalolatnomasida quyidagilar boʻlishi kerak:
a) namunalarni tanlab olish dalolatnomasi tuzilgan sana va uning raqami;
b) namunalarni tanlab olishni amalga oshirgan tashkilot nomi va manzili;
v) temir yoʻl mahsuloti nomi;
g) oʻlchov birligi;
d) tanlab olish oʻtkazilgan partiyaning miqdori (hajmi);
e) partiyani tashqi koʻrikdan oʻtkazish natijalari (tashqi koʻrinishi, qadoqlash va tamgʻalash holati, sertifikatlash koʻrsatkichlarini baholashning vizual nazorat orqali aniqlanadigan natijalari);
j) partiya ishlab chiqarilgan sana;
z) namunalar tanlab olishda asos boʻlgan normativ hujjatning belgilari va nomi;
i) tanlab olingan namunalarning miqdori va raqamlari;
k) namunalar tanlab olingan joy;
l) sertifikatlashtirish organi vakillari va ariza beruvchining rekvizitlari va imzolari.
77. Quyi tizimlar tarkibiy qismlari elementlaridan tarkib topgan, muvofiqligi majburiy tasdiqlanishi lozim boʻlgan temir yoʻl mahsulotining namunalarini tanlab olish dalolatnomasiga quyi tizimlar tarkibiy qismlari alohida elementlarining muvofiqlik sertifikatlari (muvofiqlik deklaratsiyalari) roʻyxati va temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarishda qoʻllangan chizmalar roʻyxati ilova qilinadi.
Temir yoʻl mahsulotining tanlab olingan namunalari tamgʻalanib, xat va topshirish dalolatnomasi bilan birga sinovlarga yuboriladi. Zarurat boʻlsa, tanlangan temir yoʻl mahsuloti tarkibiga kiritilgan quyi tizimlar tarkibiy qismlarining alohida elementlarini muhrlash va tamgʻalash mumkin.
78. Identifikatsiyalashda temir yoʻl mahsuloti namunalarining sertifikatlashtirishni amalga oshirish toʻgʻrisidagi arizada koʻrsatilgan asosiy xususiyatlari tamgʻalashda va ilova qilingan hujjatlarda qayd etilgan, quyidagilarni oʻz ichiga olgan haqiqiy xususiyatlar bilan taqqoslanadi:
a) nomi, turi, modeli va modifikatsiyasi;
b) ishlab chiqaruvchining nomi yoki temir yoʻl mahsulotining kelib chiqishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
v) temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarishga asos boʻlgan hujjat;
g) belgilangan maqsadlarining koʻrsatkichlari va boshqa asosiy koʻrsatkichlar;
d) tegishli partiyaga taalluqlilik;
e) tegishli texnologik jarayonga taalluqlilik.
79. Temir yoʻl mahsulotining ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalarida (markazlarida) oʻtkaziladigan zarur turdagi va toifadagi sinashlar natijasiga asosan belgilanadi.
80. Muddati besh yildan oshgan sinovlar natijalari temir yoʻl mahsuloti namunalarini sertifikatlashda hisobga olinmaydi.
81. Ushbu Texnik reglamentga 3-ilovada koʻrsatilgan va konstruktorlik hujjatlariga “O” literi belgisi berilgan ishlab chiqilayotgan temir yoʻl mahsuloti sertifikatlashtirishdan oʻtkazilmaydi.
Ushbu Texnik reglamentning 3-ilovasida koʻrsatilgan qolgan temir yoʻl mahsuloti uchun Texnik reglament talablariga muvofiqlik sertifikatining mavjud boʻlishi majburiydir.
82. Sertifikatlashtirish maqsadida sinovlarni faqat akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyalari (markazlari) tomonidan oʻtkazishga ruxsat etiladi. Bunday sinovlar sertifikatlashtirish organi vakillarining nazorati ostida amalga oshiriladi. Ushbu sinovlarning obyektivligi akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasi (markazi) bilan bir qatorda, ushbu sinov laboratoriyasiga (markaziga) sinovlarni oʻtkazishni topshirgan sertifikatlashtirish organi tomonidan taʼminlanadi.
83. Sinovlar bayonnomasida quyidagilar boʻlishi kerak:
a) hujjatning nomi va belgilanishi, bunda hujjatning belgilanishi har bir sahifada takrorlanadi;
b) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasining (markazining) nomi va manzili, uning akkreditatsiyasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (akkreditatsiya guvohnomasining raqami, berilgan sanasi va amal qilish muddati);
v) sinovlarni amalga oshirishni topshirgan vakolatli sertifikatlashtirish organi haqida maʼlumot;
g) ariza beruvchining nomi va manzili;
d) temir yoʻl mahsuloti belgilari (tavsiflash, tamgʻalash), identifikatsiyalash natijalari, ishlab chiqaruvchi haqida maʼlumot va ishlab chiqarish sanasi;
e) sinovlarni oʻtkazish uchun temir yoʻl mahsulotini qabul qilish sanasi;
j) tekshiriladigan koʻrsatkichlar va ularga qoʻyiladigan talablar, shuningdek, ushbu talablarni oʻz ichiga olgan normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
z) sinovlarni oʻtkazish sanasi;
i) sinovlarni oʻtkazishda foydalanilgan standart hamda nostandart usul va uslublar toʻgʻrisida maʼlumotlar;
k) temir yoʻl mahsulotini sinovlarni oʻtkazishdan oldin saqlash, atrof-muhit sharoitlari, shuningdek, temir yoʻl mahsulotini sinovlarga tayyorlash toʻgʻrisida maʼlumot;
l) foydalanilgan oʻziga tegishli boʻlgan va ijaraga olingan sinov uskunalari va oʻlchash vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
m) akkreditatsiya qilingan boshqa sinash laboratoriyasi (markazi) tomonidan oʻtkazilgan sinashlar toʻgʻrisida maʼlumot;
n) oʻtkazilgan sinovlarning zarur hollarda jadvallar, grafiklar, fotosuratlar va boshqa materiallar bilan asoslangan natijalari;
o) sinovlar bayonnomasi faqat sinov oʻtkazilgan namunalargagina taalluqliligi toʻgʻrisidagi ariza;
p) olingan natijalar toʻgʻrisidagi daliliy materiallar, shu jumladan, jadvallar va (yoki) grafiklar koʻrinishidagi dastlabki qayd etilgan maʼlumotlar;
r) maʼlumotlar ustida ishlash boʻyicha barcha mezonlar va olingan oraliq maʼlumotlari koʻrsatilgan holda dastlabki maʼlumotlar ustida ishlash jarayoni;
s) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) rahbarining tashkilot muhri bilan tasdiqlangan imzosi;
t) sinovlarni oʻtkazgan masʼul ijrochilarning imzolari va lavozimlari;
u) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) nomidan sinovlar bayonnomasini tayyorlash uchun masʼul boʻlgan shaxsning (shaxslar) imzosi va lavozimi (zarur hollarda);
f) sertifikatlashtirish organi vakilining imzosi;
x) sinovlar bayonnomasi (hisoboti) chiqarilgan sana;
s) sinovlar bayonnomasiga (hisoboti) oʻzgartirishlar kiritish alohida hujjat (hisobotga ilova, oldingi bayonnomani bekor qiladigan va yangilaydigan yangi bayonnoma) bilan rasmiylashtirilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;
ch) sinovlar bayonnomasini qisman qayta chop etish imkoniyatini istisno etuvchi ariza.
84. Sinovlar bayonnomasiga temir yoʻl mahsuloti namunalarini tanlab olish dalolatnomasining tasdiqlangan nusxasi hamda temir yoʻl mahsuloti sinovlarga tayyorligi toʻgʻrisidagi dalolatnomaning nusxasi ilova qilingan boʻlishi kerak. Sinovlar bayonnomasida sinovlardan olingan natijalardan kelib chiqadigan tavsiyalar yoki takliflar boʻlmasligi kerak.
85. Ushbu Texnik reglamentning 83-bandi talablariga muvofiq rasmiylashtirilgan sinovlar bayonnomalarining asl nusxalari sertifikatlashtirish organiga ikki nusxada taqdim etiladi (birinchi nusxa sertifikatlash yigʻmajildiga, ikkinchi nusxa ariza beruvchiga yuboriladi). Sinovlar bayonnomalarining nusxalari, tegishli normativ-huquqiy hujjatlarda hamda akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasining (markazining) hujjatlarida boshqacha tartib belgilanmagan boʻlsa, muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddatidan kam boʻlmagan davr ichida akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markaz) tomonidan saqlanishi kerak.
86. Ishlab chiqarish holatini baholash sertifikatlashtirish paytida tekshiriladigan barqaror xususiyatlarga ega temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish uchun zarur shart-sharoitlar mavjudligini aniqlash maqsadida amalga oshiriladi.
87. Temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish holatini baholash muvofiqlik sertifikati beriladigan sanadan koʻpi bilan oʻn ikki oy oldindan (sertifikatlashtirish sxemasida nazarda tutilgan hollarda) amalga oshirilishi kerak.
88. Temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqarish holatini baholash quyidagilarga nisbatan amalga oshiriladi:
a) texnologik jarayonlar;
b) texnologik hujjatlar;
v) texnologik jihozlash vositalari;
g) texnologik rejimlar;
d) texnologik jihozlash vositalarini boshqarish;
e) metrologik uskunalarni boshqarish;
j) sinashlar va oʻlchashlar uslublari;
z) xom ashyo va butlovchi qismlarni nazoratdan oʻtkazish tartibi;
i) ishlab chiqarish jarayonida temir yoʻl mahsulotini nazoratdan oʻtkazish tartibi;
k) temir yoʻl mahsulotining nomuvofiqligini boshqarish;
l) reklamatsiya bilan ishlash tartibi.
89. Ishlab chiqarish holatini baholash natijalariga koʻra sertifikatlashtirilayotgan temir yoʻl mahsulotining ishlab chiqarish holatini baholash natijalari toʻgʻrisida dalolatnoma tuziladi. Dalolatnomada quyidagilar koʻrsatiladi:
a) mahsulot ishlab chiqarish holatini baholash natijalari;
b) mahsulot ishlab chiqarish holatini tahlil qilishda foydalanilgan qoʻshimcha materiallar;
v) mahsulot ishlab chiqarish holatining umumiy baholanishi;
g) toʻgʻrilash choralarini amalga oshirish zarurligi va muddati.
90. Sertifikatlashtirilayotgan temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish holatini baholash natijalari toʻgʻrisidagi dalolatnoma sertifikatlashtirish organida saqlanadi, uning nusxasi esa ariza beruvchiga yuboriladi.
91. Sertifikatlashtirish organi sinovlar bayonnomasini (sinovlar toʻgʻrisidagi hisobotni) va temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish holatini baholash natijalarini tahlil qilgandan soʻng (sertifikatlashtirish sxemasi va shartnomada belgilangan boʻlsa) muvofiqlik sertifikatini berish (berishni rad etish) toʻgʻrisidagi qarorni tayyorlaydi.
92. Sertifikatlashtirish organi tomonidan muvofiqlik sertifikatini rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilishga quyidagilar asos boʻladi:
a) temir yoʻl mahsulotining ushbu Texnik reglament talablariga nomuvofiqligi;
b) temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarish holatini baholashning natijasi salbiyligi (sertifikatlashtirish sxemasida belgilangan boʻlsa);
v) taqdim etilgan hujjatlarda ishonchli boʻlmagan maʼlumotlarning mavjudligi.
93. Sertifikatlashtirish organi temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi haqidagi sertifikatini berish toʻgʻrisidagi qaror asosida muvofiqlik sertifikatini rasmiylashtiradi, uni belgilangan tartibda Muvofiqlik sertifikatlari davlat reyestri va Muvofiqlik deklaratsiyalari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazadi va ariza beruvchiga beradi. Muvofiqlik sertifikati faqat roʻyxatdan oʻtkazilgan raqami mavjud boʻlganda haqiqiy hisoblanadi.
94. Muvofiqlik sertifikatlari Muvofiqlik sertifikatlari davlat reyestri va Muvofiqlik deklaratsiyalari davlat reyestrida roʻyxatdan oʻtkazilgan kundan boshlab kuchga kiradi.
Temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi haqidagi sertifikatning ilovasi (uning amal qilishi tatbiq etiladigan temir yoʻl mahsulotining aniq turlari va tiplari roʻyxati) boʻlishi mumkin.
95. Muvofiqligini majburiy tasdiqlash lozim boʻlgan quyi tizimlar tarkibiy qismlarining alohida elementlarini oʻz ichiga olgan temir yoʻl mahsulotining muvofiqlik sertifikati quyi tizimlar tarkibiy qismlarining ushbu alohida elementlariga berilgan muvofiqlik. sertifikatlari yoki muvofiqlik deklaratsiyalari mavjud boʻlgandagina berilishi mumkin. Muvofiqligini majburiy tasdiqlash lozim boʻlgan quyi tizimlar tarkibiy qismlarining alohida elementlari uchun muvofiqlik sertifikatlari yoki muvofiqlik deklaratsiyalari mavjud boʻlgandagina muvofiqlik sertifikatining ilovasida temir yoʻl mahsulotini muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalash amalga oshirilishi mumkinligi toʻgʻrisidagi yozuv kiritiladi.
96. Umumiy foydalanishdagi aloqa tarmogʻiga ulanadigan temir yoʻl elektroaloqasida qoʻllanadigan aloqa vositalariga nisbatan axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalari sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarda belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar rasmiylashtiriladi.
97. Kuyi tizimlar tarkibiy qismlarining alohida elementlari. muvofiqlik sertifikati yoki muvofiqlik deklaratsiyasiga ega boʻlmagan temir yoʻl mahsulotining tajriba namunalarini quyi tizimlar tarkibiy qismlarining alohida elementlariga muvofiqlik sertifikati yoki muvofiqlik deklaratsiyasi olingunga qadar nazorat ostida foydalanishga chiqarishga ruxsat etiladi.
98. Temir yoʻl mahsulotning konstruksiyasiga (tarkibiga) yoki uni ishlab chiqarish texnologiyasiga, mahsulotning ushbu Texnik reglamentning talablariga muvofiqligiga taʼsir qilishi mumkin boʻlgan oʻzgartirishlar kiritilganda, ariza beruvchi bu haqda oldindan sertifikatlashtirish organiga xabar beradi, sertifikatlashtirish organi esa oʻz navbatida yangi sinashlarni oʻtkazish yoki mahsulotni ishlab chiqarish holatini baholash zarurligi toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
99. Sertifikatlashtirilgan temir yoʻl mahsulotiga ilova qilinadigan ekspluatatsiya hujjatlarida (foydalanish boʻyicha qoʻllanma, formulyar, texnik pasport, yorliq), shuningdek, tovar hujjatlarida ariza beruvchi muvofiqlik belgisini qoʻyadi, oʻtkazilgan sertifikatlashtirish haqidagi yozuvni kiritadi va muvofiqlik sertifikati blankasining hisobga olingan raqamini, roʻyxatga olingan raqamini, berilgan sanasi va amal qilish muddatini koʻrsatadi.
100. Muvofiqlik sertifikati egasining arizasiga koʻra muvofiqlik sertifikatining amal qilish muddati mahsulotning konstruksiyasi va ishlab chiqarish texnologiyasida oʻzgarishlar, isteʼmolchilar tomonidan reklamatsiya va shikoyatlar kiritilmaganda, shuningdek, soʻnggi davlat nazoratining ijobiy natijalariga koʻra qayta sertifikatlash ishlarini yakunlash uchun bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga uzaytirilishi mumkin.
101. Sertifikat egasi Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanish uchun oʻzi tasdiqlagan muvofiqlik sertifikatining nusxalarini berish huquqiga ega.
102. Sertifikatlashtirilayotgan temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini nazorat qilish sertifikatlashtirish sxemasida nazarda tutilgan boʻlsa, sertifikatlangan temir yoʻl mahsulotini nazorat qilish uni sertifikatlashtirishdan oʻtkazgan sertifikatlashtirish organi tomonidan amalga oshiriladi. Sertifikatlanayotgan temir yoʻl mahsulotini nazorat qilish temir yoʻl mahsulotini sinash va uni ishlab chiqarish holatini baholash natijalari koʻrinishidagi sertifikatlashtirilgan temir yoʻl mahsuloti toʻgʻrisidagi, temir yoʻl mahsuloti muvofiqlik sertifikatning amal qilish davrida ushbu Texnik reglament talablariga muvofiq boʻlishda davom etishini tasdiqlash maqsadida muvofiqlik sertifikati va muvofiqlik belgisini qoʻllash shartlari va qoidalariga amal qilish toʻgʻrisidagi maʼlumot olinishni taʼminlaydigan davriy (rejali yoki rejadan tashqari) baholash shaklida amalga oshiriladi.
103. Quyidagilar davlat nazoratining davriyligi va hajmini aniqlash mezonlari hisoblanadi:
a) mahsulotning potensial xavf darajasi;
b) mahsulotni sertifikatlashdan oʻtkazish natijalari;
v) mahsulotni ishlab chiqarish barqarorligi;
g) mahsulotni ishlab chiqarish hajmi;
d) mahsulotni ishlab chiqarishda sertifikatlangan sifat menejmenti tizimining mavjudligi;
e) davlat nazoratini oʻtkazish narxi.
104. Davlat nazoratini oʻtkazish hajmi, davriyligi, muddati, mohiyati va tartibi sertifikatlashtirish organining muvofiqlik sertifikatini berish toʻgʻrisidagi qarorida belgilanadi.
105. Rejadan tashqari davlat nazorati temir yoʻl mahsuloti xavfsizligiga nisbatan shikoyatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (tasdiqlovchi hujjatlar) mavjud. boʻlganda amalga oshiriladi. Ushbu maʼlumotlar isteʼmolchilar, shuningdek, muvofiqlik sertifikati berilgan temir yoʻl mahsuloti xavfsizligi ustidan davlat nazoratini (tekshiruvni) amalga oshiruvchi organlardan olinishi mumkin. Rejadan tashqari davlat nazoratida ishlarning hajmi temir yoʻl mahsuloti xavfsizligini taʼminlashda aniqlangan kamchiliklar bilan bogʻliq texnologik jarayonlarni baholash zarurati bilan belgilanadi va ishlab chiqaruvchi tomonidan bepul asosda amalga oshiriladi.
106. Davlat nazorati quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
a) temir yoʻl mahsulotini sertifikatlashtirish materiallarini tahlil qilish;
b) sertifikatlashtirilgan temir yoʻl mahsuloti haqida kelib tushayotgan maʼlumotlarni tahlil qilish;
v) sertifikatlashtirilgan temir yoʻl mahsulotga berilgan hujjatlarning ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash;
g) namunalarni tanlab olish va identifikatsiyalash, namunalarni sinashdan oʻtkazish va olingan natijalarni tahlil qilish;
d) temir yoʻl mahsulotining konstruksiyasi va ishlab chiqarish. texnologiyasiga sertifikatlashtirish paytida qayd etilgan, mahsulotning xavfsizlik koʻrsatkichlariga taʼsir koʻrsatadigan oʻzgartishlar kiritilmaganligini baholash;
e) sertifikatlashtirish sxemasida nazarda tutilgan boʻlsa, temir yoʻl mahsuloti ishlab chiqarish holatini baholash;
j) ilgari aniqlangan nomuvofiqliklarni bartaraf etish yuzasidan amalga oshirilgan muvofiqlashtiruvchi harakatlarni baholash;
z) temir yoʻl mahsuloti muvofiqlik belgisi bilan tamgʻalanishining va unga tegishli hujjatlarning toʻgʻriligini baholash;
i) sertifikatlashtirilgan temir yoʻl mahsuloti reklamatsiyalarini tahlil qilish.
107. Davlat nazoratini amalga oshirishda sinashlarni oʻtkazish mohiyati, hajmi va tartibi davlat nazoratini amalga oshiruvchi sertifikatlashtirish organi tomonidan belgilanadi.
108. Davlat nazorati natijalari davlat nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi dalolatnoma bilan rasmiylashtiriladi.
Davlat nazoratini amalga oshirish toʻgʻrisidagi dalolatnomada ushbu Texnik reglament talablariga muvofiqligi, ushbu ishlarni amalga oshirish barqarorligi va berilgan muvofiqlik sertifikatini saqlab qolish imkoniyati haqida yoki muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish (bekor qilish) toʻgʻrisida xulosa beriladi.
109. Davlat nazorati natijalariga koʻra quyidagi qarorlardan biri qabul qilinishi mumkin:
a) temir yoʻl mahsuloti ushbu Texnik reglament talablariga javob bersa, muvofiqlik sertifikati amal qilishi davom etadi;
b) ariza beruvchi muvofiqlashtirish tadbirlari yordamida ushbu Texnik reglament talablariga nisbatan temir yoʻl mahsuloti boʻyicha aniqlangan nomuvofiqlik sabablarini bartaraf eta olsa, muvofiqlik sertifikatining amal qilishi toʻxtatib turiladi;
v) ariza beruvchi muvofiqlashtirish tadbirlari yordamida ushbu Texnik reglament talablariga nisbatan temir yoʻl mahsuloti boʻyicha aniqlangan nomuvofiqlik sabablarini bartaraf eta olmasa, muvofiqlik sertifikatining amal qilishi bekor qilinadi.
Ishlab chiqaruvchi, ishlab chiqaruvchining vakolatli vakili, sotuvchi, import qiluvchi davlat nazorati organining harakatlari ustidan sud tartibida shikoyat qilishga haqli.
110. Muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatish muvofiqlik sertifikatlarining yagona davlat reyestriga tegishli yozuv kiritilgan paytdan boshlab kuchga kiradi.
111. Belgilangan muddat ichida muvofiqlik sertifikati egasining aybi bilan davlat nazoratini amalga oshirishning imkoniyati boʻlmasa, sertifikatlashtirish organi muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni quyidagi hollarda qabul qiladi:
a) muvofiqlik sertifikati egasining sertifikatlashtirish organi bilan davlat nazoratini oʻtkazish uchun shartnoma tuzishdan bosh tortishi;
b) muvofiqlik sertifikati egasining davlat nazorati uchun sertifikatlashtirish organi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha toʻlovni amalga oshirishni rad etishi;
v) muvofiqlik sertifikati egasining davlat nazoratini oʻtkazish paytida sertifikatlashtirish organi xodimlarining ishlashi uchun sharoit yaratishdan bosh tortishi (xonalarni, ushbu Texnik reglamentning 108-bandiga muvofiq kerakli maʼlumotlarni taqdim etish)
112. Muvofiqlik sertifikati egasi olti oydan ortiq muddat davomida sertifikatlangan temir yoʻl mahsulotini ishlab chiqarmasa, temir yoʻl mahsulotini muomalaga chiqarish faqat rejadan tashqari davlat nazorati oʻtkazilgandan soʻng amalga oshirilishi mumkin.
113. Muvofiqlik sertifikatining amal qilishi toʻxtatib qoʻyilgan hollarda:
a) sertifikatlashtirish organi:
temir yoʻl transporti sohasida davlat nazoratini amalga oshiradigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarini hamda manfaatdor tashkilotlarni xabardor qiladi;
muvofiqlashtirish choralarini amalga oshirish muddatini belgilaydi va muvofiqlik sertifikati egasi tomonidan ularning bajarilishini nazorat qiladi;
b) muvofiqlik sertifikati egasi:
belgilangan talablardan chetga chiqib, isteʼmolchilarga yuborilgan, temir yoʻl mahsulotining miqdori va joylashuvini aniqlaydi;
mahsulotdan foydalanishni toʻxtatish toʻgʻrisida isteʼmolchilarni va boshqa manfaatdor tashkilotlarni xabardor qiladi va aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish tartibini maʼlum qiladi;
aniqlangan kamchiliklarni joyida bartaraf etadi yoki ishlab chiqaruvchi tomonidan maromiga yetkazish uchun mahsulotning qaytarilishini taʼminlaydi.
114. Muvofiqlik sertifikati amal qilishining toʻxtatib qoʻyilishi yoki bekor qilinishi, shuningdek, muvofiqlik sertifikati amal qilishi qayta tiklaganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot sertifikatlashtirish organi tomonidan temir yoʻl transporti sohasida davlat nazoratini amalga oshiradigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va manfaatdor tashkilotlarga maʼlum qilinadi.
115. Muvofiqlik sertifikatining amal qilishi bekor qilingan temir yoʻl mahsuloti ariza beruvchi tomonidan kerakli muvofiqlashtirish choralari koʻrilgandan soʻng sertifikatlash uchun qayta taqdim qilinishi mumkin. Qayta sertifikatlashda sertifikatlashtirish organi avvalgi sertifikatlashtirishning ijobiy natijalarini hisobga olishi mumkin.
6-bob. Oʻtish davri
116. Texnik reglament kuchga kirgan vaqtdan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi hududida texnik jihatdan tartibga solish sohasida amal qiluvchi va temir yoʻl mahsulotlariga talablar belgilovchi normativ-huquqiy hujjatlar Texnik reglamentga muvofiqlashtirilgunga qadar Texnik reglamentga zid boʻlmagan qismlari boʻyicha amal qiladi.
117. Texnik reglament kuchga kirgunga qadar temir yoʻl mahsulotlariga berilgan sanitariya-epidemiologiya xulosalari va muvofiqlik sertifikatlari ularning amal qilish muddati tugagunga qadar amal qiladi.
7-bob. Texnik reglament talablariga rioya etilishi ustidan davlat nazorati
118. Ushbu Texnik reglamentda belgilangan talablarga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi, shuningdek, boshqa maxsus vakolatli davlat organlari oʻz vakolatlari doirasida amalga oshiradi.
119. Ushbu Texnik reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 1-ILOVA
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining tarkibiy qismlari va quyi tizimlarining tarkibiy qismlari elementlari
I. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizim tarkibiy qismlari 1. Temir yoʻl ustki qurilmalari. 2. Suv chiqarish, deformatsiyaga qarshi, himoya va mustahkamlovchi inshootlar. 3. Yuk hovlisi, konteyner maydonlari. 4. Temir yoʻllar. 5. Temir yoʻl kesishmasi. 6. Temir yoʻl stansiyalari. 7. Yer koʻtarmasi. 8. Uzatish tarmogʻi. 9. Temir yoʻl koʻpriklari. 10. Yoʻlovchi va yuk platformalari. 11. Temir yoʻl orqali piyodalarning oʻtish joylari. 12. Temir yoʻl ustidan oʻtuvchi piyodalar koʻprigi. 13. Temir yoʻl ostidan oʻtuvchi piyodalar tunnellari. 14. Yuvish — bugʻlash stansiyalari. 15. Vagonlarni yuvish va dezinfeksiyalash punktlari. 16. Koʻrikdan oʻtkazish punktlari. 17. Vagonlarni yuk ortishga tayyorlash punktlari. 18. Poyezdlar harakati xavfsizligini taʼminlash punkti va postlari. 19. Tarkibdan uzilgan vagonlarni joriy taʼmirlash punktlari. 20. Texnik xizmat koʻrsatish punktlari. 21. Temir yoʻl peregon va stansiyalarida signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash tizimlari, jihozlari va uskunalari. 22. Temir yoʻl elektr aloqa tizimlari, jihozlari va uskunalari. 23. Temir yoʻl peregon va stansiyalarida elektr taʼminoti tizimlari, jihozlari va uskunalari. 24. Saralash tepaliklari. 25. Temir yoʻl tunnellari. 26. Transformator podstansiyalari. 27. Suv oʻtkazish quvurlari. 28. Nimtortish stansiyasi (seksiyalash posti). 29. Temir yoʻl uchastkasi. 30. Jihozlash inshootlari va qurilmalari. II. Temir yoʻl transporti infratuzilmasi quyi tizimlarining tarkibiy qismlari elementlari T/r Temir yoʻl transporti infratuzilmasi tarkibiy qismlari elementlari nomi TIF TN kod 1. Temir yoʻl transportida foydalaniladigan avtomatlashtirilgan oʻlchov va nazorat-sinov stendlari hamda tizimlari 85 2. Harakat xavfsizligi va axborot xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq temir yoʻl transporti boʻlinmalari ishchi xodimlarning avtomatlashtirilgan ish oʻrinlari 85 3. Harakat xavfsizligi va axborot xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq texnologik jarayonlarni tezkor boshqaruvining avtomatlashtirilgan tizimlari 85 4. Elektr taʼminoti qurilmalari telemexanikasi apparaturasi 85 5. Rels ulamalarining boltlari 7302 7318 6. Temir yoʻl rels mahkamlovchilarining quyma boltlari 7302 7318 7. Temir yoʻl izining rels mahkamlovchilarining klemma boltlari 7302 7318 8. Keng koleyali strelkali oʻtkazgichlar uchun yogʻoch bruslar, ularga mexanik va himoyalanishi uchun ishlov berish 4407 9. Keng koleyali strelkali oʻtkazgichlar uchun himoya vositalari bilan singdirilgan yogʻoch bruslar 4407 10. Koleyasi 1520 mm boʻlgan temir yoʻllar strelkali oʻtkazgichlari uchun temir beton bruslar 6810 11. Keng koleyali temir yoʻl koʻpriklarining yogʻoch bruslari, ularga mexanik va himoyalanishi uchun ishlov berish 4406 12. Keng koleyali temir yoʻllarda koʻpriklarning yogʻoch bruslarini himoyalovchi vositalar bilan ishlov berish 4406 4407 13. Temir yoʻl elektr taʼminoti qurilmalari uchun ventilli zaryad soʻndiruvchilar va ortiqcha kuchlanishni cheklovchilar 8535 14. Rels ulamalarining boltlari uchun gaykalar 7318 15. Temir yoʻl rels mahkamlovchilarining quyma boltlari uchun gaykalar 7318 16. Temir yoʻl izi mahkamlovchilarining klemmali boltlari uchun gaykalar 7318 17. Temir yoʻl kesishmalari uchun svetoforning nurdiod kallagi 8530 18. Induktiv simli uzatkich 85 90 19. Raqamli kodli avtoblokirovka deshifratorlari 85 20. Elektrlashtirilgan temir yoʻllar kontakt tarmogʻi qurilmalarining diodli yerga ulash moslamalari 85 21. Elektrlashtirilgan temir yoʻl kontakt tarmoqlari tayanchlari uchun temir-beton ustunlar 6810 22. Qulflash-plombalash qurilmalari 82 84 23. Elektrlashtirilgan temir yoʻl kontakt tarmoqlari uchun izolyatorlar 8546 24. Relsni mahkamlash uchun prutli prujinali klemmalar 7302 25. Qismlanmaydigan mahkamlovchining JBR-65 prujinali klemmalari 7302 26. Qismlanadigan va qismlanmaydigan rels mahkamlovchilarining klemmasi 7302 27. Strelkali oʻtkazgichlar krestovinalari 73 28. Temir yoʻl transporti uchun signal yorugʻlik filtrlari, linzalar, yorugʻlik filtrli linzalar, nur sochuvchi va buriluvchi shishali qotirmalar 7014 00 000 0 8530 9002 29. Temir yoʻl kostillari 7317 00 30. Elektrlashtirilgan temir yoʻllarning kontakt tarmoqlari tayanchlari uchun temir metall ustunlari 7308 31. Temir yoʻl relslarining izolyatsiyali ulamalari uchun nakladkalar (rels qoplamasi) 73 32. Keng koleyali temir yoʻllar uchun ikki kallakli rels nakladkalari (rels qoplamasi) 7302 33. Turli xil tip va markali strelkali oʻtkazgichlarning oʻtkir uchlari (ostryaklari) 73 34. Temir yoʻlning qismlanadigan mahkamlovchilarining podkladkalari (tagliklari) 7302 35. Temir yoʻl kostilli mahkamlagichlari podkladkalari (tagliklari) 7302 36. Vaziyatni boshqarish markazlari uchun dasturiy taʼminot 85 37. Poyezdlar qatnovini operativ nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimlari uchun dasturiy vositalar 85 38. Harakat xavfsizligi hamda axborot xavfsizligi bilan bogʻliq texnologik jarayonlarni operativ boshqarishning avtomatlashtirilgan tizimlari uchun temir yoʻl transportining dasturiy vositalari 85 39. Temir yoʻl relslariga oʻrnatilgan prujinali qarshi moslamalar 7302 90 40. Temir yoʻl kontakt tarmogʻi uchun mis va uning qotishmasidan kontakt simlar 854 41. Rels mahkamlovchilarining podkladkalari (tagliklari) 7302 42. Elektrlashtirilgan temir yoʻl uchastkalari tortuv nimstansiyalari tizimi uchun ajratkichlar 85 43. Elektrlashtirilgan temir yoʻl uchastkalari tortuv nimstansiyalari tizimi uchun reaktorlar 85 44. Temir yoʻl kontakt tarmogʻi ajratkichlari 85 45. Elektromagnitli ishonchli birinchi klass nazoratsiz rele bloklari 8535 8536 8538 46. Keng koleyali temir yoʻl relslari 7302 47. Temir yoʻl rels oʻtkir uchlari (ostryaklari) 7302 48. Temir yoʻl rels kontrrelslari 7302 49. Rels mahkamlovchilari 7302 50. Elektrlashtirilgan temir yoʻllar kontakt tarmogʻi osmasi qurilmalarining koʻndalang qattiq rigellari 73 51. Nurfiltr linzalar va linzalar, temir yoʻl transporti linzali svetoforlari uchun lampa ushlagichi bilan linzali toʻplamlar 7014 00 000 0 8530 90 9002 9405 91 52. Elektrlashtirilgan temir yoʻl elektr taʼminoti qurilmalari uchun statik oʻzgartiruvchilar 8504 40 53. Temir yoʻl strelkali oʻtkazgichlar, rem-komplektlar (yarim strelka), berk kesishmalari 7302 8608 00 100 0 54. Strelkali elektromexanik privodlar 8501 8608 00 55. Temir yoʻl relslari izolyatsiya ulamasi 7302 56. Prujinali elastik temir yoʻl qismlari (ikki aylanmali shayba, likopchasimon prujina, klemmalar) 7302 7318 21 000 0 7320 57. Elektrlashtirilgan temir yoʻllarda chegara stansiyalari, tortuv nimstansiya himoya qurilmalari 85 58. Elektrlashtirilgan temir yoʻl kontakt tarmoqlari temir-beton tayanchlarining poydevorlari 68 59. Keng koleyali temir yoʻllar uchun yogʻoch shpallari, ularga mexanik va himoyalash ishlovi berilishidan oldin 4406 4407 60. Keng koleyali temir yoʻllar uchun himoya vositalari bilan singdirilgan yogʻoch shpallar 4406 4407 61. Koleyasi 1520 mm boʻlgan temir yoʻl uchun temir-beton shpallar 6810 62. Temir yoʻl shuruplari 7318 63. Temir yoʻllar ballast qatlami uchun tabiiy toshdan shagʻal 2517 64. Temir yoʻl strelkali oʻtkazgichlarning garniturasi mahkamlovchilarining elementlari, tashqi tutashtiruvchilari 73
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 2-ILOVA
Foydalanishga topshiriladigan temir yoʻl transporti infratuzilmasi obyektlari
1. Temir yoʻl ustki qurilmalari. 2. Suv chiqarish, deformatsiyaga qarshi, himoya va mustahkamlovchi inshootlar. 3. Yuk hovlisi, konteyner maydonlari. 4. Temir yoʻllar. 5. Temir yoʻl kesishmasi. 6. Temir yoʻl stansiyalari. 7. Yer koʻtarmasi. 8. Uzatish tarmogʻi. 9. Temir yoʻl koʻpriklari. 10. Yoʻlovchi va yuk platformalari. 11. Temir yoʻl orqali piyodalarning oʻtish joylari. 12. Temir yoʻl ustidan oʻtuvchi piyodalar koʻprigi. 13. Temir yoʻl ostidan oʻtuvchi piyodalar tunnellari. 14. Yuvish-bugʻlash stansiyalari. 15. Vagonlarni yuvish va dezinfeksiyalash punktlari. 16. Koʻrikdan oʻtkazish punktlari. 17. Vagonlarni yuk ortishga tayyorlash punktlari. 18. Poyezdlar harakati xavfsizligini taʼminlash punkti va postlari. 19. Tarkibdan uzilgan vagonlarni joriy taʼmirlash punktlari. 20. Texnik xizmat koʻrsatish punktlari. 21. Temir yoʻl peregon va stansiyalarida signalizatsiya, markazlashtirish va blokirovkalash tizimlari, jihozlari va uskunalari. 22. Temir yoʻl elektr aloqa tizimlari, jihozlari va uskunalari. 23. Temir yoʻl peregon va stansiyalarida elektr taʼminoti tizimlari, jihozlari va uskunalari. 24. Saralash tepaliklari. 25. Temir yoʻl tunnellari. 26. Transformator nimstansiyalari. 27. Suv oʻtkazish quvurlari. 28. Nimtortish stansiyasi (seksiyalash posti). 29. Temir yoʻl uchastkasi. 30. Jihozlash inshootlari va qurilmalari.
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 3-ILOVA
Sertifikatlashtirilishi lozim boʻlgan mahsulotlar
T/r Sertifikatlashtirilishi lozim boʻlgan mahsulotlar nomi TIF TN kod 1. Elektr taʼminoti qurilmalari telemexanika apparaturasi 85 2. Temir yoʻl relsi biriktirgichlari uchun qisma (klemma) boltlari 7302 7318 3. Temir yoʻl izlarining eni 1520 mm boʻlgan temir yoʻl strelkali oʻtkazgichlari uchun temir-beton bruslar 6810 4. Temir yoʻl elektr taʼminoti qurilmalari uchun quvvatsizlantiruvchi ventillar va ortiqcha kuchlanishni cheklovchilar 8535 5. Temir yoʻl kesishmalari uchun svetoforning nurdiod kallagi 8530 6. Induktiv oʻtkazish qurilmasi 85 90 7. Raqamli kodli avtoblokirovka deshifratorlari 85 8. Elektrlashtirilgan temir yoʻl uzatish tarmoqlari tayanchlari uchun temir-beton ustunlar 6810 9. Elektrlashtirilgan temir yoʻl kontakt tarmoqlari uchun izolyatorlar 8546 10. Relsni mahkamlash uchun prutli prujinali qismalari (klemmalar) 7302 11. Qismlanmaydigan biriktirgichining JBR-65 prujinali qismalari (klemmalar) 7302 12. Qismlanadigan va qismlanmaydigan rels biriktirgichlarining klemmasi (qismasi) 7302 13. Strelkali oʻtkazgichlar krestovinalari 73 14. Temir yoʻl transporti uchun signal yorugʻlik filtrlari, linzalar, yorugʻlik filtrli linzalar, nur sochuvchi va buriluvchi shishali qotirmalar 7014 00 000 0 8530 9002 15. Elektrlashtirilgan temir yoʻllar kontakt tarmogʻi tayanchlari uchun metall ustunlar 7308 16. Temir yoʻl relslarining izolyatsiyali tutashmalari uchun nakladkalar (rels qoplamasi) 73 17. Keng koleyali temir yoʻllar uchun ikki kallakli rels nakladkalar (rels qoplamasi) 7302 18. Turli xil tip va markali strelkali oʻtkazgichlarning ostryaklari 73 19. Temir yoʻlning qismlanadigan biriktirgichlarining podkladkalari (tagliklari) 7302 20. Temir yoʻl kontakt tarmogʻi uchun mis va uning qotishmasidan kontakt simlar 8544 21. Birinchi ishonchlilik sinfidagi elektromagnit nazoratsiz rele, rele bloklari 8535 8536 8538 22. Keng koleyali temir yoʻl relslari 7302 23. Temir yoʻl ostryak relslari 7302 24. Temir yoʻl kontrrelsli relslar 7302 25. Rels biriktirgichlari 7302 26. Elektrlashtirilgan temir yoʻllar kontakt tarmogʻi osmasi qurilmalarining koʻndalang qattiq rigellari 73 27. Nurfiltr linzalar va linzalar, temir yoʻl transporti linzali svetoforlari uchun lampa ushlagichi bilan linzali toʻplamlar 7014 00 000 0 8530 90 9002 9405 91 28. Temir yoʻl strelkali oʻtkazgichlar, taʼmir-toʻplamlar (yarim strelka), berk kesishmalari 7302 8608 00 100 0 29. Strelkali elektromexanik yuritmalari 8501 8608 00 30. Prujinali elastik temir yoʻl qismlari (ikki aylanmali shayba, likopchasimon prujina, klemmalar) 7302 7318 21 000 0 7320 31. Elektrlashtirilgan temir yoʻl nimtortish stansiyasi, ulanish stansiyalarini himoyalash qurilmalari 85 32. Elektrlashtirilgan temir yoʻl uzatish tarmoqlari temir beton tayanchlarining poydevorlari 68 33. Temir yoʻl izlarining eni 1520 mm boʻlgan temir yoʻl uchun temir beton shpallar 6810 34. Temir yoʻl strelkali oʻtkazgichlarning garniturasi biriktirgichlarining elementlari, tashqi tutashtiruvchilari 73
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 4-ILOVA
Muvofiqligi deklaratsiyalanadigan mahsulotlar
T/r Deklaratsiyalanadigan temir yoʻl mahsulotining nomi TIF TN kod 1. Temir yoʻl transportida foydalaniladigan avtomatlashtirilgan oʻlchov va nazorat-sinov stendlari hamda tizimlari 85 2. Harakat xavfsizligi va axborot xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq temir yoʻl transporti boʻlinmalari ishchi xodimlarning avtomatlashtirilgan ish oʻrinlari 85 3. Harakat xavfsizligi va axborot xavfsizligini taʼminlash bilan bogʻliq texnologik jarayonlarni tezkor boshqaruvining avtomatlashtirilgan tizimlari 85 4. Rels ulamalari uchun boltlar 7302 7318 5. Temir yoʻl rels mahkamlovchilarining quyma boltlari 7302 7318 6. Keng koleyali strelkali oʻtkazgichlar uchun yogʻoch bruslar, ularga mexanik va himoyalanishi uchun ishlov berish 4407 7. Keng koleyali strelkali oʻtkazgichlar uchun himoya vositalari bilan singdirilgan yogʻoch bruslar 4407 8. Keng koleyali temir yoʻl koʻpriklarining yogʻoch bruslari, ularga mexanik va himoyalanishi uchun ishlov berish 4406 4407 9. Keng koleyali temir yoʻllarda koʻpriklarning yogʻoch bruslarini himoyalovchi vositalar bilan ishlov berish 4406 4407 10. Rels ulamalarining boltlari uchun gaykalar 7318 11. Temir yoʻl rels mahkamlovchilarining quyma (zakladnoy) boltlari uchun gaykalar 7318 12. Temir yoʻl izi mahkamlovchilarining qismali (klemmali) boltlari uchun gaykalar 7318 13. Elektrlashtirilgan temir yoʻllar kontakt tarmogʻi qurilmalarining diodli yerga ulash moslamalari 85 14. Qulflash-plombalash qurilmalari 82 84 15. Temir yoʻl kostillari 7317 00 16. Temir yoʻl kostilli biriktirgichlari podkladkalari (tagliklari) 7302 17. Vaziyatni boshqarish markazlari uchun dasturiy taʼminot 85 18. Poyezdlar harakatini operativ boshqarish uchun avtomatlashtirilgan dasturiy tizim vositalari 85 19. Harakat xavfsizligi hamda axborot xavfsizligi bilan bogʻliq texnologik jarayonlarni operativ boshqarishning avtomatlashtirilgan tizimlari uchun temir yoʻl transportining dasturiy vositalari 85 20. Temir yoʻl relslariga oʻrnatilgan prujinali qarshi moslamalar 7302 90 21. Rels biriktirgichlarining prokladkalari (tagliklari) 7302 22. Elektrlashtirilgan temir yoʻllarning elektr taʼminoti tizimlarining nimtortish stansiyalari uchun ajratkichlar 85 23. Temir yoʻl kontakt tarmogʻining ajratkichlari 85 24. Temir yoʻl relslari izolyatsiyali ulamalari 7302 25. Elektrlashtirilgan temir yoʻllarning elektr taʼminoti tizimlarining nimtortish stansiyalari uchun reaktorlar 85 26. Elektrlashtirilgan temir yoʻl elektr taʼminoti qurilmalari uchun statik oʻzgartiruvchi qurilmalar 8504 40 27. Keng koleyali temir yoʻllar uchun yogʻoch shpallari, ularga mexanik va himoyalash ishlovi berilishidan oldin 4406 4407 28. Keng koleyali temir yoʻllar uchun himoya vositalari bilan singdirilgan yogʻoch shpallar 4406 4407 29. Temir yoʻl shuruplari 7318 30. Temir yoʻllar ballast qatlami uchun tabiiy toshdan shagʻal 2517
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 5-ILOVA
Temir yoʻl mahsulotlarini sertifikatlash sxemalari
Sxema belgisi Sxemaning mazmuni Ijrochilar Qoʻllanish doirasi 1s Mahsulot namunasini sinash, tahlil qilish va oʻlchash ishlarini amalga oshirish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Mahsulot miqdori cheklangan holda, yaʼni qisqa muddat ichida seriyali ishlab chiqarish jarayonida alohida partiyalar holida yetkazib beriladigan (sotiladigan) mahsulot hajmi oldindan belgilanganda qoʻllaniladi. Sertifikatning amal qilish muddati 3 yil Sinov natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, mahsulot ishlab chiqarish muddati cheklangan holda oldindan belgilangan partiya uchun muvofiqlik sertifikatini ariza beruvchiga berish Sertifikatlashtirish organi 2s Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazi) mahsulot namunasini sinash va ishlab chiqarish holatini baholash natijalari asosida muvofiqlik sertifikati beriladi. Sertifikat 3 yil muddatga beriladi. Ishlab chiqarish holatini baholash Sertifikatlashtirish organi Sinov va ishlab chiqarish holati baholash natijalari ijobiy boʻlgan taqdirda, barcha seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun muvofiqlik sertifikatini ariza beruvchiga berish Sertifikatlashtirish organi 3s Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun qoʻllaniladi. Muvofiqlik sertifikati 3 yildan oshmagan muddatga beriladi. Sinov natijalari ijobiy boʻlganda, barcha seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun muvofiqlik sertifikatini ariza beruvchiga berish Sertifikatlashtirish organi Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazi) mahsulot namunalarini sinovdan oʻtkazish orqali 1 yilda bir martadan ortiq boʻlmagan holda davlat nazoratini amalga oshirish Sertifikatlashtirish organi Davlat nazorati natijasi salbiy boʻlganda, muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatish yoki bekor qilish Sertifikatlashtirish organi 4s Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun qoʻllaniladi. Muvofiqlik sertifikati 3 yildan oshmagan muddatga beriladi. Ishlab chiqarish holatini baholash Sertifikatlashtirish organi Ishlab chiqarish holati va mahsulotni sinash natijalari ijobiy baholanganda, ariza beruvchiga muvofiqlik sertifikatini berish Sertifikatlashtirish organi Mahsulot namunalarini akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazda) sinovdan oʻtkazish yoʻli bilan bir yilda bir martadan ortiq boʻlmagan holda davlat nazoratini oʻtkazish, davlat nazoratining salbiy natijasi boʻlgan taqdirda muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatib turish yoki tugatish Sertifikatlashtirish organi 5s Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Seriyali ishlab chiqariladigan mahsulot uchun quyidagi holatlarda qoʻllaniladi: sinov uchun tanlab olingan namunalarning haqiqiy hajmi ishlab chiqarilayotgan mahsulot haqida obyektiv xulosa chiqarish uchun yetarli boʻlmaganda Sifat tizimi yoki mahsulot ishlab chiqarishni sertifikatlashni amalga oshirish Sertifikatlashtirish organi Sinov natijalari ijobiy boʻlsa va sifat tizimi yoki mahsulot ishlab chiqarish sertifikatlangan boʻlsa, ariza beruvchiga muvofiqlik sertifikatini berish Sertifikatlashtirish organi Mahsulot ishlab chiqarishning texnologik jarayonlari tashqi omillarga sezuvchan boʻlganda, mahsulot xususiyatlarining barqarorligiga nisbatan yuqori talablar qoʻyilib, mahsulot modifikatsiyalari tez-tez oʻzgarib turganda, mahsulot oʻrnatilgandan soʻng amalga oshirilishi mumkin. Muvofiqlik sertifikati 3 yildan oshmagan muddatga beriladi. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazi) mahsulot namunalarini sinovdan oʻtkazish orqali 1 yilda bir martadan ortiq boʻlmagan holda davlat nazoratini amalga oshirish. Sertifikatlashtirish organi Davlat nazorati natijasi salbiy boʻlganda, muvofiqlik sertifikatining amal qilishini toʻxtatish yoki bekor qilish Sertifikatlashtirish organi 6s * Sertifikatlashtirish uchun taqdim etilgan mahsulotlar partiyasidan tanlangan mahsulotlarning namunasini (namunalar) sinashdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Mahsulot partiyasi uchun qoʻllaniladi. Muvofiqlik sertifikati taqdim etilgan mahsulot partiyasiga nisbatan tatbiq etiladi. Sinash natijalari ijobiy boʻlganda, sertifikatlashtirishga taqdim etilgan mahsulot partiyasi uchun ariza beruvchiga muvofiqlik sertifikatini berish Sertifikatlashtirish organi 7s * Har bir mahsulot birligini sinashdan oʻtkazish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Bir martalik ishlab chiqarish yoki tegishli mahsulotlarning (donali buyumlar) realizatsiyasida qoʻllash tavsiya etiladi. Muvofiqlik sertifikati taqdim qilingan mahsulot miqdoriga nisbatan tatbiq etiladi. Sinash natijasi ijobiy boʻlganda ariza beruvchiga mahsulot birligiga muvofiqlik sertifikatini berish Sertifikatlashtirish organi
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentga 6-ILOVA
Temir yoʻl mahsulotining muvofiqligini deklaratsiyalash sxemalari
Sxema belgisi Sxemaning mazmuni Ijrochilar Qoʻllanish doirasi 1d Oʻz dalillari asosida muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish Ariza beruvchi Muvofiqligi tasdiqlanishi muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida amalga oshiriladigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq oʻz dalillari asosida seriyali ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻllaniladi 2d Mahsulot namunasini sinash, tahlil qilish va oʻlchash ishlarini amalga oshirish Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) ishtirokida oʻz dalillari va muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida muvofiqligi tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq olingan dalillar asosida seriyali ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻllaniladi Akkreditatsiya qilingan sinov laboratoriyasidagi (markazi) sinash natijalari ijobiy boʻlganda, muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish Ariza beruvchi 3d Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) ishtirokida oʻz dalillari va muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida muvofiqligi tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq olingan dalillar asosida seriyali ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻllaniladi Sifat tizimini sertifikatlashni amalga oshirish. Sertifikatlashtirish organi Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazi) sinash natijalari ijobiy boʻlganda va sertifikatlashtirish organi tomonidan sifat tizimi sertifikatlanganda, ariza beruvchining muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish. Ariza beruvchi 4d Mahsulot namunasini sinovdan oʻtkazish. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Sertifikatlashtirish organi va (yoki) akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) ishtirokida oʻz dalillari va muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish shaklida muvofiqligi tasdiqlanadigan mahsulotlar roʻyxatiga muvofiq olingan dalillar asosida seriyali ishlab chiqarilgan mahsulotlar uchun qoʻllaniladi Sifat tizimini sertifikatlashni amalga oshirish. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazi) sinash natijalari ijobiy boʻlganda va sertifikatlashtirish organi tomonidan sifat tizimini sertifikatlashda muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish Ariza beruvchi Mahsulot namunalarini akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazda) sinashdan oʻtkazish yoʻli bilan davlat nazoratini bir yilda bir martadan ortiq boʻlmagan holda amalga oshirish Sertifikatlashtirish organi Davlat nazoratining natijasi salbiy boʻlganda, muvofiqlik deklaratsiyasini toʻxtatib turish yoki tugatish Sertifikatlashtirish organi 5d Muvofiqlik deklaratsiyasi uchun taqdim etilgan mahsulot partiyasidan tanlab olingan mahsulot namunasini (namunalari) muvofiqligini tasdiqlash uchun sinashdan oʻtkazish. Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasi (markazi) Mahsulot miqdori cheklangan holda, yaʼni qisqa muddat ichida seriyali ishlab chiqarish jarayonida alohida partiyalarda yetkazib beriladigan (sotiladigan) mahsulot hajmi oldindan belgilanganda qoʻllaniladi Akkreditatsiya qilingan sinash laboratoriyasida (markazida) sinash natijasi ijobiy boʻlganda muvofiqlik deklaratsiyasini qabul qilish. Ariza beruvchi
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 480-son qaroriga 2-ILOVA
Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentni joriy etish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari I bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Temir yoʻl transporti infratuzilmasi xavfsizligi toʻgʻrisidagi Texnik reglamentni (Texnik reglament) sertifikatlashtirish organlari va sinash laboratoriyalariga yetkazish. 3 kunda Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi II bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, 1. Temir yoʻl mahsulotini standartlash boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlar hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish va roʻyxatini tuzish. 1 oyda Transport vazirligi 2. Texnik reglament talablariga rioya etilishini taʼminlaydigan standartlash boʻyicha texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar roʻyxatini tasdiqlash choralarini koʻrish. 10 kunda III bosqich Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi, Temir yoʻl mahsulotlarining Texnik reglament talablariga muvofiqligini baholash uchun sertifikatlashtirish organi va akkreditatsiyadan oʻtgan sinash laboratoriyalarining doirasini kengaytirish boʻyicha choralar koʻrish. 3 oyda Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi IV bosqich Transport vazirligi, Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Texnik reglamentni qoʻllashning maqsadi, mazmuni va tartibi toʻgʻrisida aholi, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari, tadbirkorlik subyektlarini keng xabardor qilishni taʼminlash. jadvalga muvofiq Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi V bosqich Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi, Texnik reglament talablariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini amalga oshirish. belgilangan tartibda Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi VI bosqich Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi, Texnik reglamentni qoʻllash tajribasi monitoringini amalga oshirish va maʼlumotlarni tizimli ravishda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. har chorakda Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 31-iyul,
480-son