UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув хўжалигида замонавий бошқарув тизимини жорий қилиш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш тўғрисида» 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази негизида Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) тасарруфидаги Хоразм сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш, илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни мустаҳкамлаш, ушбу йўналишда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини кенгайтириш мақсадида Институт ҳузурида Қашқадарё минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Қашқадарё минтақавий марказини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2026 йил учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда Хоразм минтақавий маркази учун ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни қуриш ҳамда жиҳозлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этишни инобатга олсин;

Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қашқадарё вилояти бюджет ташкилотларига тегишли бўш турган бинога Қашқадарё минтақавий марказини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш ҳамда зарур мебель ва инвентарлар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Хоразм ва Қашқадарё минтақавий марказларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2025 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2026 йилдан бошлаб тегишлича Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллий бюджети параметрларида назарда тутилади.

6. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сув хўжалигида илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, глобал иқлим ўзгариши шароитида соҳага инновация янгиликларини жорий қилиш мақсадида Институтга Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Тут маҳалласи ҳудудида жойлашган ва туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1-иловага мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 52,9 гектар ер майдонини ижара ҳуқуқи асосида ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

7. Белгилансинки:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари Институтга ўттиз йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

Институтга ажратиладиган ер майдонларида сув ресурсларини бошқаришда замонавий сув ўлчаш қурилмаларини жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сарфланадиган сув ресурслари ҳисобини юритиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини тупроқ-иқлим шароити ва экин турига қараб жорий қилишни такомиллаштириш, суғориш тармоқларида сув йўқотишларини камайтириш, фильтрацияга қарши инновация технологияларини қўллаш орқали уларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади ҳамда сув хўжалиги соҳасида эришилган илмий натижалар, илғор тажрибалар ва замонавий технологиялар синовдан ўтказилади;

Институт қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

8. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

ўн кун муддатда Институтга ажратиладиган ер майдонлари бўйича ижара шартномаси расмийлаштирилишини ташкил этсин;

Институтнинг ер майдонига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Институтнинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиши устидан давлат назоратини ўрнатсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида сув хўжалиги соҳасида замонавий технологияларни жорий қилиш ҳамда улардан фойдаланишни такомиллаштиришга қаратилган мақсадли фундаментал, амалий-тадқиқот ва инновация лойиҳалари бўйича танловлар эълон қилиб борсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмасига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 482-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига тажриба участкаси учун ажратиладиган ер майдонлари

Т/р Ҳудудлар номи Ер участкаси манзили Контур рақами Жами ер майдони, гектар Шундан: туман (шаҳар) номи ҳудуд номи суғориладиган ерлар лалми ерлар яйлов ерлар бошқа ерлар 1. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Тут маҳалласи 627 8,34 8,03 0,31 2. 628 0,48 0,42 0,06 3. 629 0,91 0,87 0,04 4. 630 0,92 0,88 0,04 5. 631 0,22 0,2 0,02 6. 632 0,79 0,74 0,05 7. 633 2,6 2,52 0,08 8. 634 0,33 0,33 9. 635 3,97 3,75 0,22 10. 636 2,27 2,06 0,21 11. 637 0,74 0,59 0,15 12. 642 0,94 0,82 0,12 13. 643 2,82 2,57 0,25 14. 644 1,04 0,95 0,09 15. 645 5,53 5,36 0,17 16. 646 0,9 0,85 0,05 17. 647 0,6 0,54 0,06 18. 648 1,38 1,24 0,14 19. 649 9,12 8,79 0,33 20. 650 3,26 3,13 0,13 21. 651 0,23 0,22 0,01 22. 652 0,77 0,67 0,1 23. 653 1,52 1,34 0,18 24. 654 3,22 3,01 0,21 Жами 52,9 37,18 1,78 10,92 3,02

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 482-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмасига киритилаётган ўзгартириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 апрелдаги 191-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ташкилий тузилмаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг

Илмий кенгаш Директор Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Умумий ишлар бўйича директор ўринбосари Илмий котиб Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш лабораторияси 3 Суғориш технологиялари ва техникаси лабораторияси 3 Сув хўжалиги муҳандислик маркази * Ахборот-коммуникациялар ва инновацион технологиялар бўйича бош мутахассис 1 Махсус ҳужжатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Сувни тежайдиган суғориш технологиялари илмий-тадқиқот консалтинг маркази* Дарё, канал ва иншоотлар гидравликаси лабораторияси 3 Тупроқ тадқиқотлари ва мелиоратив жараёнлар лабораторияси 3 Молия ва ҳисоб-китоб бўлими 3 Қорақалпоғистон минтақавий маркази 7 Илмий кадрлар тайёрлаш бўйича бош мутахассис 1 Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис 1 Сув омборлари ва уларнинг хавфсизлиги лабораторияси 3 Насос станцияларидан фойдаланиш лабораторияси 3 Бухоро минтақавий маркази 7 Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича бош мутахассис 1 Бош юрисконсульт 1 Ирригация тизими ва суғориш тармоқларини ишлатиш лабораторияси 3 Наманган минтақавий маркази 7 Мелиоратив техника ва механизмлар лабораторияси 3 Девонхона 1 Самарқанд минтақавий маркази 7 Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис 1 Сув хўжалиги ва мелиорация учун замонавий қурилиш материаллари лабораторияси 3 Ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, самарадорлигини ошириш техника ва технологиялари лабораторияси 3 Хўжалик ишлари бўлими 1 Сурхондарё минтақавий маркази 7 Ахборот-ресурс бўйича мутахассис 1 Хоразм минтақавий маркази 7 Қашқадарё минтақавий маркази 7 Гидрометрия ва метрология лабораторияси 3 Сув тежовчи технологияларни жорий этиш лабораторияси 3 Сув хўжалигида замонавий ахборот технологиялари ва сув ресурсларини бошқариш лабораторияси 3 Коллектор-дренаж тизимларидан фойдаланиш лабораторияси 3 Гидротехника ва мелиорацияда гидродинамика жараёнларини моделлаштириш лабораторияси 3 Гидроэкология ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш лабораторияси 3

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 482-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 июлдаги 453-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 31 июль,

482-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2025 й., 09/25/482/0685-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TASHKILIY TUZILMASI

Suv xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Mamlakatimizda suv xoʻjaligi sohasidagi ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish, ilm-fan va ishlab chiqarish oʻrtasida oʻzaro integratsiyani mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Suv xoʻjaligida zamonaviy boshqaruv tizimini joriy qilish va rivojlantirishning ustuvor yoʻnalishlarini belgilash toʻgʻrisida” 2024-yil 7-maydagi PF-74-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Suv muammolari ilmiy-tadqiqot markazi negizida Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) tasarrufidagi Xorazm suv muammolari ilmiy-tadqiqot markazi tashkil etilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qashqadaryo viloyati hokimligining suv xoʻjaligi sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirish, ilm-fan hamda ishlab chiqarish oʻrtasida oʻzaro integratsiyani mustahkamlash, ushbu yoʻnalishda ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlarini kengaytirish maqsadida Institut huzurida Qashqadaryo mintaqaviy markazini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi ikki hafta muddatda Qashqadaryo mintaqaviy markazini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi:

Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda 2026-yil uchun ijtimoiy va ishlab chiqarish infratuzilmasini rivojlantirish dasturini shakllantirishda Xorazm mintaqaviy markazi uchun ajratilgan yer uchastkasida bino va inshootlarni qurish hamda jihozlash, shuningdek, ilmiy-tadqiqot laboratoriyasi tashkil etishni inobatga olsin;

Davlat aktivlarini boshqarish agentligi va Qashqadaryo viloyati hokimligi bilan birgalikda bir oy muddatda Qashqadaryo viloyati budjet tashkilotlariga tegishli boʻsh turgan binoga Qashqadaryo mintaqaviy markazini tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirish hamda zarur mebel va inventarlar bilan jihozlash choralarini koʻrsin.

5. Belgilab qoʻyilsinki, Xorazm va Qashqadaryo mintaqaviy markazlarining bino va inshootlarini saqlash, xodimlar (ilmiy xodimlardan tashqari) mehnatiga haq toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish 2025-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi, 2026-yildan boshlab tegishlicha Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari mahalliy budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.

6. Toshkent viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi va Qishloq xoʻjaligi vazirligining suv xoʻjaligida ilmiy-tadqiqot ishlari samaradorligini oshirish, global iqlim oʻzgarishi sharoitida sohaga innovatsiya yangiliklarini joriy qilish maqsadida Institutga Toshkent viloyati Ohangaron tumani Tut mahallasi hududida joylashgan va tuman hokimligi zaxirasida boʻlgan 1-ilovaga muvofiq qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan 52,9 gektar yer maydonini ijara huquqi asosida ajratish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

7. Belgilansinki:

qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlari Institutga oʻttiz yil muddatga ijara huquqi asosida ajratiladi;

Institutga ajratiladigan yer maydonlarida suv resurslarini boshqarishda zamonaviy suv oʻlchash qurilmalarini joriy qilish, qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirishda sarflanadigan suv resurslari hisobini yuritish, suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalarini tuproq-iqlim sharoiti va ekin turiga qarab joriy qilishni takomillashtirish, sugʻorish tarmoqlarida suv yoʻqotishlarini kamaytirish, filtratsiyaga qarshi innovatsiya texnologiyalarini qoʻllash orqali ularning foydali ish koeffitsiyentini oshirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlari amalga oshiriladi hamda suv xoʻjaligi sohasida erishilgan ilmiy natijalar, ilgʻor tajribalar va zamonaviy texnologiyalar sinovdan oʻtkaziladi;

Institut qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlarini ijaraga yoki ikkilamchi ijaraga berish huquqiga ega emas.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Toshkent viloyati hokimligi bilan birgalikda:

oʻn kun muddatda Institutga ajratiladigan yer maydonlari boʻyicha ijara shartnomasi rasmiylashtirilishini tashkil etsin;

Institutning yer maydoniga boʻlgan huquqlari davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi bilan birgalikda Institutning qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yer maydonlaridan maqsadli foydalanishi ustidan davlat nazoratini oʻrnatsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi ilmiy faoliyatga oid davlat dasturlari doirasida suv xoʻjaligi sohasida zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish hamda ulardan foydalanishni takomillashtirishga qaratilgan maqsadli fundamental, amaliy-tadqiqot va innovatsiya loyihalari boʻyicha tanlovlar eʼlon qilib borsin.

10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 191-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining tashkiliy tuzilmasiga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish kiritilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

12. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 482-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutiga tajriba uchastkasi uchun ajratiladigan yer maydonlari

T/r Hududlar nomi Yer uchastkasi manzili Kontur raqami Jami yer maydoni, gektar Shundan: tuman (shahar) nomi hudud nomi sugʻoriladigan yerlar lalmi yerlar yaylov yerlar boshqa yerlar 1. Toshkent viloyati Ohangaron tumani Tut mahallasi 627 8,34 8,03 0,31 2. 628 0,48 0,42 0,06 3. 629 0,91 0,87 0,04 4. 630 0,92 0,88 0,04 5. 631 0,22 0,2 0,02 6. 632 0,79 0,74 0,05 7. 633 2,6 2,52 0,08 8. 634 0,33 0,33 9. 635 3,97 3,75 0,22 10. 636 2,27 2,06 0,21 11. 637 0,74 0,59 0,15 12. 642 0,94 0,82 0,12 13. 643 2,82 2,57 0,25 14. 644 1,04 0,95 0,09 15. 645 5,53 5,36 0,17 16. 646 0,9 0,85 0,05 17. 647 0,6 0,54 0,06 18. 648 1,38 1,24 0,14 19. 649 9,12 8,79 0,33 20. 650 3,26 3,13 0,13 21. 651 0,23 0,22 0,01 22. 652 0,77 0,67 0,1 23. 653 1,52 1,34 0,18 24. 654 3,22 3,01 0,21 Jami 52,9 37,18 1,78 10,92 3,02

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 482-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 191-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining tashkiliy tuzilmasiga kiritilayotgan oʻzgartirish

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-apreldagi 191-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining tashkiliy tuzilmasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Irrigatsiya va suv muammolari ilmiy-tadqiqot institutining

Ilmiy kengash Direktor Direktorning ilm-fan va ilmiy faoliyat boʻyicha maslahatchisi Ilmiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari Umumiy ishlar boʻyicha direktor oʻrinbosari Ilmiy kotib Suv resurslaridan kompleks foydalanish laboratoriyasi 3 Sugʻorish texnologiyalari va texnikasi laboratoriyasi 3 Suv xoʻjaligi muhandislik markazi * Axborot-kommunikatsiyalar va innovatsion texnologiyalar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Maxsus hujjatlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suvni tejaydigan sugʻorish texnologiyalari ilmiy-tadqiqot konsalting markazi* Daryo, kanal va inshootlar gidravlikasi laboratoriyasi 3 Tuproq tadqiqotlari va meliorativ jarayonlar laboratoriyasi 3 Moliya va hisob-kitob boʻlimi 3 Qoraqalpogʻiston mintaqaviy markazi 7 Ilmiy kadrlar tayyorlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Xodimlar bilan ishlash boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suv omborlari va ularning xavfsizligi laboratoriyasi 3 Nasos stansiyalaridan foydalanish laboratoriyasi 3 Buxoro mintaqaviy markazi 7 Ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish boʻyicha bosh mutaxassis 1 Bosh yuriskonsult 1 Irrigatsiya tizimi va sugʻorish tarmoqlarini ishlatish laboratoriyasi 3 Namangan mintaqaviy markazi 7 Meliorativ texnika va mexanizmlar laboratoriyasi 3 Devonxona 1 Samarqand mintaqaviy markazi 7 Xalqaro aloqalar boʻyicha bosh mutaxassis 1 Suv xoʻjaligi va melioratsiya uchun zamonaviy qurilish materiallari laboratoriyasi 3 Yerlarning meliorativ holatini baholash, samaradorligini oshirish texnika va texnologiyalari laboratoriyasi 3 Xoʻjalik ishlari boʻlimi 1 Surxondaryo mintaqaviy markazi 7 Axborot-resurs boʻyicha mutaxassis 1 Xorazm mintaqaviy markazi 7 Qashqadaryo mintaqaviy markazi 7 Gidrometriya va metrologiya laboratoriyasi 3 Suv tejovchi texnologiyalarni joriy etish laboratoriyasi 3 Suv xoʻjaligida zamonaviy axborot texnologiyalari va suv resurslarini boshqarish laboratoriyasi 3 Kollektor-drenaj tizimlaridan foydalanish laboratoriyasi 3 Gidrotexnika va melioratsiyada gidrodinamika jarayonlarini modellashtirish laboratoriyasi 3 Gidroekologiya va suv resurslarini muhofaza qilish laboratoriyasi 3

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 482-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Suv muammolari ilmiy-tadqiqot markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-noyabrdagi 744-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Suv muammolari ilmiy-tadqiqot markazi faoliyatini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 23-iyuldagi 453-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 31-iyul,

482-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 01.08.2025-y., 09/25/482/0685-son)

lex.uz