📅 2025-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-185-сон Фармони 3-бандининг «в» кичик бандига мувофиқ Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида моддий ёрдам берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)ларнинг ижтимоий шартнома асосида бир нафар фарзанди учун бола(лар) уч ёшга тўлгунига қадар мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш тўғрисида аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, моддий ёрдам олувчилар реестрини шакллантириш ҳамда уларга субсидия шаклида моддий ёрдамни инсон омилисиз автоматик ҳисоблаш ва тўлашни йўлга қўйиш;
моддий ёрдам маблағларини уларни олувчиларнинг «ижтимоий карта»сига, у мавжуд бўлмаганда АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиш. Бунда биринчи марта банк карталарини очиш учун моддий ёрдам маблағларини олувчилардан ҳақ ундирилмайди.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб Ижтимоий реестрга киритилган ёлғиз она (ота)ларга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам олиш бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан мурожаат қилиш имконияти яратилади. Бунда Ижтимоий реестрга киритилган ёлғиз она (ота)лар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёхуд ижтимоий ходим орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
4. Белгилаб қўйилсинки, моддий ёрдамни тўлаш билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқиш ва тўлаш жараёнида СМС-хабарнома юбориш билан боғлиқ харажатлар Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасида очилган алоҳида ғазна ҳисобварағидан амалга оширилади.
5. Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Агентлик 2025 йил 1 сентябрдан қадар:
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида моддий ёрдам олиш учун электрон аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, моддий ёрдам олувчилар реестрини шакллантириш ҳамда уларга моддий ёрдам миқдорини автоматик ҳисоблаш ва тўлаш имкониятини яратсин;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда моддий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризалар қабул қилиш ҳамда хизматлар кўрсатишнинг ҳар бир босқичида аризалар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
ёлғиз она (ота)ларнинг АТ «Халқ банки»да очилган банк карталари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун АТ «Халқ банки»нинг тегишли ахборот тизимларини «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 484-сон қарорига ИЛОВА
Ижтимоий реестрга киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)ларга (кейинги ўринларда — қонуний вакил) фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан субсидия шаклида моддий ёрдам тўлаш тартибини белгилайди.
2. Моддий ёрдам Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз она (ота)га ижтимоий шартнома асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар, мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган уч ёшгача бўлган фарзанд(лар)ига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим бараваригача миқдорида ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ тўлаб берилади.
Бунда моддий ёрдам қонуний вакилнинг уч ёшгача бўлган фақат бир нафар фарзанди (болалар эгизак бўлса, эгизакларнинг ҳар бирига) учун берилади.
2-боб. Моддий ёрдам олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби
3. Моддий ёрдам олиш учун қонуний вакил «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари (кейинги ўринларда — «Инсон» марказлари), Давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ намунадаги ариза билан мурожаат қилади.
Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
қонуний вакилнинг фуқаролик биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари;
уч ёшгача бўлган фарзанд(лар)ининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари;
мобил телефони рақами;
АТ «Халқ банки» банкида очилган банк картаси маълумотлари («ижтимоий карта» мавжуд бўлмаган ҳолларда).
4. Қонуний вакил аризани ЯИДХП орқали киритишда, дастлаб оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан танишиб чиқади ва тасдиқлайди.
Қонуний вакил ижтимоий шартномани тасдиқламаган тақдирда, ариза киритиш имконияти чекланади.
5. Қонуний вакилнинг ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази ёки Давлат хизматлари маркази ходими дастлаб қонуний вакилни оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан таништиради. Ижтимоий шартнома қонуний вакил томонидан имзолангандан сўнг унинг номидан аризани электрон шаклда тўлдиради.
Ариза тўлдирилгандан сўнг қонуний вакил маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
6. Аризада кўрсатилган маълумотлар «ЯМИҲ» АТда «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали бир иш кунида ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга тўғри келиши бўйича автоматик тарзда текширилади.
Текширув якуни бўйича аризанинг қаноатлантирилгани ёки қаноатлантириш рад этилгани тўғрисида аризада кўрсатилган телефон рақамига СМС-хабарнома юборилади.
Хабарномада аризанинг қаноатлантиришни рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши лозим.
7. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, қонуний вакил «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам олувчилар рўйхатига (кейинги ўринларда — моддий ёрдам олувчилар рўйхати) киритилади ва бу ҳақида қонуний вакил мобил телефони рақамига СМС-хабарнома юбориш ёки ЯИДХП даги шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
8. Қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилади:
қонуний вакил Ижтимоий реестрга киритилмаганда;
қонуний вакил расмий банд бўлмаганда;
фарзанд уч ёшдан катта бўлганда;
фарзанд мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси бўлмаган тақдирда;
қонуний вакил томонидан бошқа бир фарзанди учун ариза берилганда (шу жумладан, илгари бошқа фарзанди учун моддий ёрдам ажратилганда), эгизак фарзандлар учун берилган ариза бундан мустасно.
9. Моддий ёрдамни тайинлаш тўғрисидаги ариза қонуний вакил томонидан фақат бир марта берилади ва кейинги ҳар ойда унинг маълумотлари «ЯМИҲ» АТ орқали қайта текширилади ҳамда ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга мос келса, моддий ёрдам автоматик тарзда ҳисоблаб борилади.
10. Қуйидаги ҳолларда моддий ёрдамнинг ҳисобланиши ва тўланиши тўхтатилади:
бола уч ёшга тўлганда;
оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганда;
қонуний вакил расмий банд бўлмаганда;
бола доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда;
бола вафот этганда, суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
бола мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари рўйхатидан чиқарилганда;
бола тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда;
ижтимоий шартномада назарда тутилган мажбуриятлар қонуний вакил томонидан бажарилмаганда.
3-боб. Моддий ёрдамни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
11. Моддий ёрдам ҳисобот ойида шакллантирилган моддий ёрдам олувчилар рўйхатига киритилган қонуний вакилларга фарзанди учун мактабгача таълим ташкилотига ота-оналар тўловни ҳақиқатда тўлаган миқдорларда, бироқ мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган миқдорлардан ошмаган ҳолда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-санасига қадар «ЯМИҲ» АТда автоматик тарзда ҳисобланади.
Бунда қонуний вакилларнинг фарзанд(лар)и учун мактабгача таълим ташкилотига ота-оналар ҳақиқатда тўлаган тўлов тўғрисидаги маълумотлар давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг тегишли ахборот тизимлари орқали олинади.
12. Ҳисобланган моддий ёрдам миқдорлари бўйича туман (шаҳар)лар кесимида қонуний вакилларнинг Ф.И.О., фуқаролик биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-карта) серияси, рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), тўлов суммаси ва бошқа маълумотлар кўрсатилган моддий ёрдам олувчилар электрон қайдномалари (ведомостлар) ва тўлов суммаси кўрсатилган электрон тўлов топшириқномалари «ЯМИҲ» АТда автоматик тарзда шакллантирилади.
13. Қонуний вакилларга бериладиган маблағларни Жамғарманинг алоҳида ғазна ҳисобварағидан молиялаштириш учун шакллантирилган электрон қайдномалар ва тўлов топшириқномалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимига автоматик тарзда жўнатилади.
14. Моддий ёрдам учун Жамғарма маблағлари АТ «Халқ банки»нинг тегишли ҳисобварағига ўтказиб берилгандан сўнг «ЯМИҲ» АТдан АТ «Халқ банки»нинг ахборот тизимига электрон қайдномалар жўнатилади.
15. Моддий ёрдам маблағлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар қонуний вакилларнинг «ижтимоий карта»ларига, улар мавжуд бўлмаганда, АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиб берилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Моддий ёрдам маблағларининг ажратилиши юзасидан назорат Агентлик ҳамда тегишли назорат органлари томонидан қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ижтимоий реестрга киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ижтимоий реестрга киритилган расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам тўлаш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза беруви (ёлғиз она ёки ота) 1. Моддий ёрдам олиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари, давлат хизматлари марказларига бевосита келган ҳолда ёки ижтимоий ходим ёхуд «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «ЯМИҲ» АТ), шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза билан мурожаат қилади. 2. Ариза ЯИДХП орқали киритилганда, оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан танишиб чиқади ва тасдиқлайди. Хоҳишига кўра 2-босқич «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, ижтимоий ходим, давлат хизматлари маркази 1. Ариза берувчини оммавий оферта шаклидаги ижтимоий шартнома билан таништиради. 2. Ижтимоий шартнома қонуний вакил томонидан имзолангандан сўнг, унинг номидан аризани электрон шаклда тўлдиради. 3. Ариза берувчига аризадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширтириб, аризани идентификация қилишнинг замонавий воситалари (мобил-ID тизими, электрон рақамли имзо, бармоқ изи ва бошқалар) билан тасдиқлатади. Ариза берувчи мурожаат қилгандан сўнг бир соатда 3-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ЯИДХП 1. Аризада келтирилган маълумотларни талабларга тўғри келиши бўйича текширади. 2. Текширув якуни бўйича аризанинг қаноатлантирилгани ёки қаноатлантирилмагани тўғрисида ариза берувчининг аризада кўрсатилган мобил телефони рақамига ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига СМС-хабарнома юборади. 3. Ариза қаноатлантирилган тақдирда, қонуний вакилни «ЯМИҲ» АТда юритиладиган Мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш учун моддий ёрдам олувчилар рўйхатига киритади ва бу ҳақида қонуний вакилни унинг мобил телефони рақамига СМС-хабарнома юбориш ва ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабардор қилади. Бир иш кунида 4-босқич «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими 1. Ҳар ойда ариза берувчининг маълумотларини қайта текширади, талабларга тўғри келиши аниқланганда, моддий ёрдамни автоматик тарзда ҳисоблайди. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-санасигача 2. Моддий ёрдам маблағларини ёлғиз она (ота)ларнинг «ижтимоий карта»ларига ёки АТ «Халқ банки»да очилган банк карталарига ўтказиб беради. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача
Ижтимоий реестрга киритилган ва расмий банд бўлган ёлғиз ота ва оналарга фарзанди учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланишда моддий ёрдам тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
____________________ « Инсон » ижтимоий хизматлар маркази Қуйидаги манзилда яшовчи фуқаро ___________________ Маҳалла _____________________ Кўча (мавзе) ________________ Хонадон __________________ паспорти (идентификацияловчи ID-карта) маълумотлари _________________________ томонидан ___________________________ (ариза берувчининг Ф.И.О.) АРИЗА Сиздан 20___ йил «____» __________да туғилган фарзандим _______________________________________________________________________________________________________________ (фарзанднинг Ф.И.О. ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси(лари) маълумотлари) учун мактабгача таълим хизматидан фойдаланиш харажатларини қоплашда ижтимоий шартнома асосида моддий ёрдам тайинланиши ва унинг тўлаб берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман. Моддий ёрдам пулини _______________________________________________________________________________________га _ («Ижтимоий карта» ёки АТ «Халқ банки» картаси маълумотлари) ўтказиб беришингизни сўрайман. Аризани кўриб чиқиш тўғрисидаги хабар қуйида келтирилган телефон рақамига: +998________________ юборилишини сўрайман. Мурожаат қилувчининг имзоси: _______________ Сана: 20 ___ йил «___» _______________ Аризани рўйхатдан ўтказдим: ________________________________________ ____________ «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки (Имзо) давлат хизматлари маркази масъул ходими)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 31 июль,
484-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanishda moddiy yordam toʻlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-noyabrdagi PF-185-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Bolalarni ijtimoiy himoya qilish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-noyabrdagi PF-185-son Farmoni 3-bandining “v” kichik bandiga muvofiq Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ona (ota)ga ijtimoiy shartnoma asosida bir nafar farzandi uchun bola(lar) uch yoshga toʻlguniga qadar maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravarigacha miqdorida moddiy yordam berilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining quyidagi takliflari maʼqullansin:
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ona (ota)larning ijtimoiy shartnoma asosida bir nafar farzandi uchun bola(lar) uch yoshga toʻlguniga qadar maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish toʻgʻrisida arizalarini qabul qilish va koʻrib chiqish, moddiy yordam oluvchilar reyestrini shakllantirish hamda ularga subsidiya shaklida moddiy yordamni inson omilisiz avtomatik hisoblash va toʻlashni yoʻlga qoʻyish;
moddiy yordam mablagʻlarini ularni oluvchilarning “ijtimoiy karta”siga, u mavjud boʻlmaganda AT “Xalq banki”da ochilgan bank kartalariga oʻtkazish. Bunda birinchi marta bank kartalarini ochish uchun moddiy yordam mablagʻlarini oluvchilardan haq undirilmaydi.
3. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2025-yil 1-sentabrdan boshlab Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yolgʻiz ona (ota)larga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanishda moddiy yordam olish boʻyicha “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali ariza bilan murojaat qilish imkoniyati yaratiladi. Bunda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan yolgʻiz ona (ota)lar “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari yoki Davlat xizmatlari markazlariga bevosita kelgan holda yoxud ijtimoiy xodim orqali ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
4. Belgilab qoʻyilsinki, moddiy yordamni toʻlash bilan bogʻliq murojaatlarni koʻrib chiqish va toʻlash jarayonida SMS-xabarnoma yuborish bilan bogʻliq xarajatlar Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasida ochilgan alohida gʻazna hisobvaragʻidan amalga oshiriladi.
5. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanishda moddiy yordam toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Agentlik 2025-yil 1-sentabrdan qadar:
“Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida moddiy yordam olish uchun elektron arizalarni qabul qilish va koʻrib chiqish, moddiy yordam oluvchilar reyestrini shakllantirish hamda ularga moddiy yordam miqdorini avtomatik hisoblash va toʻlash imkoniyatini yaratsin;
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda moddiy yordam olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali arizalar qabul qilish hamda xizmatlar koʻrsatishning har bir bosqichida arizalar koʻrib chiqilishini kuzatib borish tartibini joriy etsin;
yolgʻiz ona (ota)larning AT “Xalq banki”da ochilgan bank kartalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni olish uchun AT “Xalq banki”ning tegishli axborot tizimlarini “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali bilan integratsiya qilish choralarini koʻrsin.
7. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 31-iyuldagi 484-son qaroriga ILOVA
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun moddiy yordam toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ona (ota)larga (keyingi oʻrinlarda — qonuniy vakil) farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlari hisobidan subsidiya shaklida moddiy yordam toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Moddiy yordam Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ona (ota)ga ijtimoiy shartnoma asosida mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanayotgan uch yoshgacha boʻlgan farzand(lar)iga bazaviy hisoblash miqdorining bir yarim baravarigacha miqdorida ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq toʻlab beriladi.
Bunda moddiy yordam qonuniy vakilning uch yoshgacha boʻlgan faqat bir nafar farzandi (bolalar egizak boʻlsa, egizaklarning har biriga) uchun beriladi.
2-bob. Moddiy yordam olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi
3. Moddiy yordam olish uchun qonuniy vakil “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari (keyingi oʻrinlarda — “Inson” markazlari), Davlat xizmatlari markazlariga bevosita kelgan holda yoki ijtimoiy xodim yoxud “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq namunadagi ariza bilan murojaat qiladi.
Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
qonuniy vakilning fuqarolik biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari;
uch yoshgacha boʻlgan farzand(lar)ining tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi(lari) maʼlumotlari;
mobil telefoni raqami;
AT “Xalq banki” bankida ochilgan bank kartasi maʼlumotlari (“ijtimoiy karta” mavjud boʻlmagan hollarda).
4. Qonuniy vakil arizani YIDXP orqali kiritishda, dastlab ommaviy oferta shaklidagi ijtimoiy shartnoma bilan tanishib chiqadi va tasdiqlaydi.
Qonuniy vakil ijtimoiy shartnomani tasdiqlamagan taqdirda, ariza kiritish imkoniyati cheklanadi.
5. Qonuniy vakilning oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda, “Inson” markazi yoki Davlat xizmatlari markazi xodimi dastlab qonuniy vakilni ommaviy oferta shaklidagi ijtimoiy shartnoma bilan tanishtiradi. Ijtimoiy shartnoma qonuniy vakil tomonidan imzolangandan soʻng uning nomidan arizani elektron shaklda toʻldiradi.
Ariza toʻldirilgandan soʻng qonuniy vakil maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, barmoq izi va boshqalar) bilan tasdiqlaydi.
6. Arizada koʻrsatilgan maʼlumotlar “YAMIH” ATda “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali bir ish kunida ushbu Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan talablarga toʻgʻri kelishi boʻyicha avtomatik tarzda tekshiriladi.
Tekshiruv yakuni boʻyicha arizaning qanoatlantirilgani yoki qanoatlantirish rad etilgani toʻgʻrisida arizada koʻrsatilgan telefon raqamiga SMS-xabarnoma yuboriladi.
Xabarnomada arizaning qanoatlantirishni rad etish asoslari aniq koʻrsatilishi lozim.
7. Ariza qanoatlantirilgan taqdirda, qonuniy vakil “YAMIH” ATda yuritiladigan Maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun moddiy yordam oluvchilar roʻyxatiga (keyingi oʻrinlarda — moddiy yordam oluvchilar roʻyxati) kiritiladi va bu haqida qonuniy vakil mobil telefoni raqamiga SMS-xabarnoma yuborish yoki YIDXP dagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qilinadi.
8. Quyidagi holatlarda ariza rad etiladi:
qonuniy vakil Ijtimoiy reyestrga kiritilmaganda;
qonuniy vakil rasmiy band boʻlmaganda;
farzand uch yoshdan katta boʻlganda;
farzand maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyalanuvchisi boʻlmagan taqdirda;
qonuniy vakil tomonidan boshqa bir farzandi uchun ariza berilganda (shu jumladan, ilgari boshqa farzandi uchun moddiy yordam ajratilganda), egizak farzandlar uchun berilgan ariza bundan mustasno.
9. Moddiy yordamni tayinlash toʻgʻrisidagi ariza qonuniy vakil tomonidan faqat bir marta beriladi va keyingi har oyda uning maʼlumotlari “YAMIH” AT orqali qayta tekshiriladi hamda ushbu Nizomning 2-bandida nazarda tutilgan talablarga mos kelsa, moddiy yordam avtomatik tarzda hisoblab boriladi.
10. Quyidagi hollarda moddiy yordamning hisoblanishi va toʻlanishi toʻxtatiladi:
bola uch yoshga toʻlganda;
oila Ijtimoiy reyestrdan chiqarilganda;
qonuniy vakil rasmiy band boʻlmaganda;
bola doimiy yashash uchun Oʻzbekiston Respublikasi tashqarisiga chiqib ketganda;
bola vafot etganda, sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilinganda yoki bedarak yoʻqolgan deb topilganda;
bola maktabgacha taʼlim tashkiloti tarbiyalanuvchilari roʻyxatidan chiqarilganda;
bola toʻliq davlat taʼminotiga oʻtkazilganda;
ijtimoiy shartnomada nazarda tutilgan majburiyatlar qonuniy vakil tomonidan bajarilmaganda.
3-bob. Moddiy yordamni hisoblash va toʻlash tartibi
11. Moddiy yordam hisobot oyida shakllantirilgan moddiy yordam oluvchilar roʻyxatiga kiritilgan qonuniy vakillarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim tashkilotiga ota-onalar toʻlovni haqiqatda toʻlagan miqdorlarda, biroq mazkur Nizomning 2-bandida belgilangan miqdorlardan oshmagan holda, hisobot oyidan keyingi oyning 8-sanasiga qadar “YAMIH” ATda avtomatik tarzda hisoblanadi.
Bunda qonuniy vakillarning farzand(lar)i uchun maktabgacha taʼlim tashkilotiga ota-onalar haqiqatda toʻlagan toʻlov toʻgʻrisidagi maʼlumotlar davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining, nodavlat maktabgacha taʼlim tashkilotlari tarbiyalanuvchilari boʻyicha Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining tegishli axborot tizimlari orqali olinadi.
12. Hisoblangan moddiy yordam miqdorlari boʻyicha tuman (shahar)lar kesimida qonuniy vakillarning F.I.O., fuqarolik biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-karta) seriyasi, raqami, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), toʻlov summasi va boshqa maʼlumotlar koʻrsatilgan moddiy yordam oluvchilar elektron qaydnomalari (vedomostlar) va toʻlov summasi koʻrsatilgan elektron toʻlov topshiriqnomalari “YAMIH” ATda avtomatik tarzda shakllantiriladi.
13. Qonuniy vakillarga beriladigan mablagʻlarni Jamgʻarmaning alohida gʻazna hisobvaragʻidan moliyalashtirish uchun shakllantirilgan elektron qaydnomalar va toʻlov topshiriqnomalari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining axborot tizimiga avtomatik tarzda joʻnatiladi.
14. Moddiy yordam uchun Jamgʻarma mablagʻlari AT “Xalq banki”ning tegishli hisobvaragʻiga oʻtkazib berilgandan soʻng “YAMIH” ATdan AT “Xalq banki”ning axborot tizimiga elektron qaydnomalar joʻnatiladi.
15. Moddiy yordam mablagʻlari hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasiga qadar qonuniy vakillarning “ijtimoiy karta”lariga, ular mavjud boʻlmaganda, AT “Xalq banki”da ochilgan bank kartalariga oʻtkazib beriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Moddiy yordam mablagʻlarining ajratilishi yuzasidan nazorat Agentlik hamda tegishli nazorat organlari tomonidan qonunchilikda hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
17. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun moddiy yordam toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun moddiy yordam toʻlash
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvi (yolgʻiz ona yoki ota) 1. Moddiy yordam olish uchun “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlari, davlat xizmatlari markazlariga bevosita kelgan holda yoki ijtimoiy xodim yoxud “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “YAMIH” AT), shuningdek, Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza bilan murojaat qiladi. 2. Ariza YIDXP orqali kiritilganda, ommaviy oferta shaklidagi ijtimoiy shartnoma bilan tanishib chiqadi va tasdiqlaydi. Xohishiga koʻra 2-bosqich “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi, ijtimoiy xodim, davlat xizmatlari markazi 1. Ariza beruvchini ommaviy oferta shaklidagi ijtimoiy shartnoma bilan tanishtiradi. 2. Ijtimoiy shartnoma qonuniy vakil tomonidan imzolangandan soʻng, uning nomidan arizani elektron shaklda toʻldiradi. 3. Ariza beruvchiga arizadagi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirtirib, arizani identifikatsiya qilishning zamonaviy vositalari (mobil-ID tizimi, elektron raqamli imzo, barmoq izi va boshqalar) bilan tasdiqlatadi. Ariza beruvchi murojaat qilgandan soʻng bir soatda 3-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi YIDXP 1. Arizada keltirilgan maʼlumotlarni talablarga toʻgʻri kelishi boʻyicha tekshiradi. 2. Tekshiruv yakuni boʻyicha arizaning qanoatlantirilgani yoki qanoatlantirilmagani toʻgʻrisida ariza beruvchining arizada koʻrsatilgan mobil telefoni raqamiga yoki YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga SMS-xabarnoma yuboradi. 3. Ariza qanoatlantirilgan taqdirda, qonuniy vakilni “YAMIH” ATda yuritiladigan Maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish uchun moddiy yordam oluvchilar roʻyxatiga kiritadi va bu haqida qonuniy vakilni uning mobil telefoni raqamiga SMS-xabarnoma yuborish va YIDXPdagi shaxsiy kabineti orqali xabardor qiladi. Bir ish kunida 4-bosqich “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimi 1. Har oyda ariza beruvchining maʼlumotlarini qayta tekshiradi, talablarga toʻgʻri kelishi aniqlanganda, moddiy yordamni avtomatik tarzda hisoblaydi. Hisobot oyidan keyingi oyning 8-sanasigacha 2. Moddiy yordam mablagʻlarini yolgʻiz ona (ota)larning “ijtimoiy karta”lariga yoki AT “Xalq banki”da ochilgan bank kartalariga oʻtkazib beradi. Hisobot oyidan keyingi oyning 10-sanasigacha
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan va rasmiy band boʻlgan yolgʻiz ota va onalarga farzandi uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanishda moddiy yordam toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
____________________ “ Inson ” ijtimoiy xizmatlar markazi Quyidagi manzilda yashovchi fuqaro ___________________ Mahalla _____________________ Koʻcha (mavze) ________________ Xonadon __________________ pasporti (identifikatsiyalovchi ID-karta) maʼlumotlari _________________________ tomonidan ___________________________ (ariza beruvchining F.I.O.) ARIZA Sizdan 20___ yil “____” __________da tugʻilgan farzandim _______________________________________________________________________________________________________________ (farzandning F.I.O. va tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomasi(lari) maʼlumotlari) uchun maktabgacha taʼlim xizmatidan foydalanish xarajatlarini qoplashda ijtimoiy shartnoma asosida moddiy yordam tayinlanishi va uning toʻlab berilishida amaliy yordam berishingizni soʻrayman. Moddiy yordam pulini _______________________________________________________________________________________ga _ (“Ijtimoiy karta” yoki AT “Xalq banki” kartasi maʼlumotlari) oʻtkazib berishingizni soʻrayman. Arizani koʻrib chiqish toʻgʻrisidagi xabar quyida keltirilgan telefon raqamiga: +998________________ yuborilishini soʻrayman. Murojaat qiluvchining imzosi: _______________ Sana: 20 ___ yil “___” _______________ Arizani roʻyxatdan oʻtkazdim: ________________________________________ ____________ “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi yoki (Imzo) davlat xizmatlari markazi masʼul xodimi)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 31-iyul,
484-son