📅 2025-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2025 йил 5 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 5 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 5 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕЗОНЛАРИ
Спорт соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармони , « Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-389-сон ҳамда « Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-392-сон қарорларига мувофиқ спорт соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти негизида Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ташкил этилгани муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсида масофавий таълим олиш тизимини жорий қилиш;
малака оширганлик ҳақида электрон шаклда давлат намунасидаги малака сертификатини бериш тартибини белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги малака оширганлик ҳақида давлат намунасидаги малака сертификатини уч ой муддатда «ERP sport» ягона электрон бошқарув тизими орқали электрон шаклда бериш тартибини жорий қилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 августдаги 496-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат таълим муассасалари ҳузурида спорт клубларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 542-сон қарорида :
а) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги,» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Қуйидагилар спорт клубларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
а) ўқувчилар ва талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчилар ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича жамоалар ташкил этиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан, «мактаб лигаси» ва «талабалар лигаси»ни ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
б) умумтаълим мактабларида:
жисмоний тарбия фани ўқитувчилари таркибини юқори маҳоратли спортчилар орасидан танлов асосида шакллантириб бориш;
ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
спорт турлари бўйича ўқувчилардан иборат жамоаларни шакллантириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан, «мактаб чемпионати»ни ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўқувчилар орасидан истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш;
мактаб спорт клуби машғулотлари жараёнига жамоатчилик асосида малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш;
в) академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотларида — ўқувчилар орасидан жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда истеъдодли ёшларни саралаш ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш, шунингдек, спорт мусобақаларида иштирок этиш учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 6 соатдан спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш;
г) олий таълим ташкилотларида — истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ва спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари спорт захирасини шакллантириш, шунингдек, спорт мусобақаларида иштирок этиш учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 6 соатдан спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш;
д) жисмоний тарбия ва спорт жараёнига машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш»;
г) иловада :
4-банддаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Спорт клубининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) ўқувчилар ва талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчилар ва талабалар ўртасида спорт турлари бўйича жамоалар ташкил этиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан, «мактаб лигаси» ва «талабалар лигаси»ни ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
б) умумтаълим мактабларида:
жисмоний тарбия фани ўқитувчилари таркибини юқори маҳоратли спортчилар орасидан танлов асосида шакллантириб бориш;
ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш, уларнинг мунтазам равишда жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш;
спорт турлари бўйича ўқувчилардан иборат жамоаларни шакллантириш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини, хусусан, «мактаб чемпионати»ни ташкил этиш орқали истеъдодли ёш спортчиларни аниқлаш;
жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда ўқувчилар орасидан истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш;
мактаб спорт клуби машғулотлари жараёнига жамоатчилик асосида малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш;
в) академик лицейлар ва касбий таълим ташкилотларида — ўқувчилар орасидан жисмоний тарбия ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда истеъдодли ёшларни саралаш ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари спорт захирасини шакллантириш, шунингдек, спорт мусобақаларида иштирок этиш учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 6 соатдан спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш;
г) олий таълим ташкилотларида — истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ва спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари спорт захирасини шакллантириш, шунингдек, спорт мусобақаларида иштирок этиш учун спорт турлари бўйича ҳафтасига камида 6 соатдан спорт тўгараклари машғулотларини ташкил этиш;
д) жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари жараёнига машғулотлар ўтказиш учун малакали тренерлар ва мутахассисларни жалб этиш, шунингдек, илғор тажрибани жорий қилиш»;
26-банддаги «Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига» сўзлари «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 4 июлдаги 355-сон қарорида :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошида :
«олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари» сўзлари «олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«тренерлари,» сўзидан кейин «психологлари,» сўзи ҳамда «спорт психологлари,» сўзларидан кейин «тарбиячилари,» сўзи билан тўлдирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат ва нодавлат спорт таълим муассасалари, спорт ташкилотлари ва жамиятлари самарадорлигини ошириш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларга тренерлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича малака сертификатига эга бўлишлари учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш ва ўз филиаллари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш»;
б) 6-банддаги «Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» ҳамда «Спортни ривожлантириш вазирлигига» сўзлари тегишлича «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» ҳамда «Спорт вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банддаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» ҳамда «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари тегишлича «Спорт вазирлиги» ҳамда «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 13-банддаги «спортни ривожлантириш вазири» сўзлари «спорт вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-иловада :
1-банддаги «олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари» сўзлари «олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бандда:
иккинчи ҳатбошида :
«олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари» сўзлари «олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«тренерлари,» сўзидан кейин «психологлари,» сўзи ҳамда «спорт психологлари,» сўзларидан кейин «тарбиячилари,» сўзи билан тўлдирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш йўналишлари ҳамда масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан тасдиқланади»;
5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Олий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ва спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича) таълим йўналиши ҳамда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва қайта тайёрлаш курслари битирувчилари, шунингдек, олий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия ва спорт фаолияти йўналишларининг 3 ва 4-курсларида таҳсил олаётган талабалари тегишли спорт тури бўйича тренер лавозимига ишга қабул қилинганда, уларга Институт томонидан уч йил муддатга малака сертификати берилади»;
қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5 1 . Спорт таълим муассасалари ва ташкилотларида фаолият олиб бораётган тренерлар, шунингдек, тренерлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган талабгорлар:
тренер кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга эга бўлганда — дипломда кўрсатилган спорт тури (турлари) бўйича;
жисмоний тарбия соҳасида кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишлари (тренер кадрлар тайёрлашга йўналтирилган таълим йўналишларидан ташқари) олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга эга бўлганда — камида биринчи спорт разрядига (катталар) эга бўлган ўз спорт тури (турлари) бўйича;
олий ёки ўрта махсус (профессионал) маълумотга (жисмоний тарбия ва спорт йўналишларидан ташқари) эга бўлганда — жисмоний тарбия маълумотига эга бўлиш назарда тутилмаган спорт турлари рўйхатига киритилган ва камида спорт усталигига номзод бўлган спорт тури (турлари) бўйича малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Бунда спорт федерациялари (уюшмалари)нинг тавсияномалари асосида Вазирлик томонидан, истисно тариқасида, спорт разрядисиз қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишга рухсат этилади»;
17-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«масофавий малака ошириш»;
учинчи — еттинчи хатбошилар тўртинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 17 1 -банд билан тўлдирилсин:
«17 1 . Таълим олиш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
а) ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги) — жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўз иш жойларидан тўлиқ ажралган ҳолда бевосита таълим олиши;
б) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (кечки, масофавий):
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг ўз меҳнат фаолиятидан бўш вақтида (иш вақтидан ташқари вақтда ёки бошқа ҳолларда) таълим олиши;
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг зарур билим, малака ва кўникмаларини ошириш мақсадида 3+1 тизими бўйича (75 фоиз масофавий, 25 фоиз бевосита) ёки 2+2 тизими бўйича (50 фоиз бевосита, 50 фоиз масофавий) ва/ёки 1+3 тизими бўйича (25 фоиз бевосита, 75 фоиз масофавий) таълим олиши»;
19-бандда :
еттинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «4» рақами «2» рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози», «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси», «Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ўқитувчиси» ва «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвонларига эга бўлиш;
туман (шаҳар)ларнинг «Энг яхши мактаб спорт клуби» рейтингида 1 — 5-ўринларни эгаллаган умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари»;
ўн биринчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
20-банддаги «онлайн шаклда» сўзлари «онлайн ва оффлайн шаклларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Малака ошириш курсларида тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, шунингдек, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга ёки уч ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган ота (васий)лар, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь-режасига киритилган ўқув-машғулотлар йиғинлари ва мусобақаларга жалб этилганлар, истисно тариқасида, Институт ва унинг филиаллари раҳбарининг буйруғига мувофиқ масофавий таълим шаклида малака оширишлари мумкин»;
33-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Айрим тор ихтисослик талаб этиладиган ва спорт реестрига янги киритилаётган спорт турлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида машғулотлар ўтказиш учун, истисно тариқасида, камида бакалавр даражасига эга юқори малакали спорт мутахассислари жалб этилади»;
48-банднинг иккинчи хатбошисидаг и ва 49-банднинг биринчи хатбошисидаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
68-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Биринчи босқич натижаларига кўра умумий 100 баллдан камида 56 балл (56 фоиз) ёки иккинчи босқич натижаларига кўра умумий 50 баллдан 28 балл (56 фоиз) тўплаган тингловчи аттестациядан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда унга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ давлат намунасидаги электрон рақамли имзо (QR-код) билан тасдиқланган ҳужжат (малака сертификати) берилади»;
1-илованинг матнидаги «SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI» сўзлари «SPORT VAZIRLIGI» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 1-босқичи «Субъектлар», «Ижрочилар» ҳамда «Амалга ошириш механизми» устунларидаги тегишли келишикдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар касбий фаолияти натижаларини баҳолаш
Т/р Касбий фаолият натижалари (портфолио) Баллар (жами 100 балл) I. Спорт таълим муассасалари раҳбар ва ўринбосарлари 1. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти: олий; 10 қайта тайёрлаш. 5 2. Раҳбарлик давридаги спорт-таълим муассасасининг фаолият самарадорлиги рейтинги: рейтингнинг биринчи йигирматалигида (1 — 20-ўринлар); 50 рейтингнинг иккинчи йигирматалигида (21 — 40-ўринлар); 30 рейтингнинг учинчи йигирматалигида (41 — 60-ўринлар). 20 3. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 10 спорт устаси; 5 спорт усталигига номзод. 3 4. Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун: халқаро тоифа; 5 миллий тоифа. 3 5. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: республикада татбиқ этилган ҳар бир якка муаллифликдаги намунавий ўқув дастур; 20 методик қўлланма, ўқув-услубий тавсия, ишланмалар учун. 10 6. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 5 II ўрин; 3 III ўрин. 2 II. Спорт таълим муассасалари йўриқчи-услубчилари 1. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти: олий; 10 қайта тайёрлаш; 7 ўрта-махсус. 5 2. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 10 спорт устаси; 5 спорт усталигига номзод. 3 3. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 15 биринчи тоифа; 10 иккинчи тоифа. 5 4. Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун: халқаро тоифа; 10 миллий тоифа. 5 5. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: республикада татбиқ этилган ҳар бир якка муаллифликдаги намунавий ўқув дастур; 40 методик қўлланма, ўқув-услубий тавсия, ишланмалар учун. 15 6. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 10 II ўрин; 8 III ўрин. 5 7. Катта йўриқчи-услубчи. 5 III. Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаблари тренерлари 1. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 5 спорт устаси; 3 спорт усталигига номзод. 2 2. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 5 биринчи тоифа; 5 иккинчи тоифа. 3 3. Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун: халқаро тоифа; 5 миллий тоифа. 3 4. Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): 1-ўрин; 20 2-ўрин; 15 3-ўрин. 10 5. Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): 1-ўрин; 15 2-ўрин; 10 3-ўрин. 5 6. Спорт мусобақалари (турнир, лига, олимпия чўққилари) ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун: республика; 15 вилоят; 10 туман. 5 7. Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): асосий таркиб; 15 захира таркиб. 10 8. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 5 II ўрин; 4 III ўрин. 3 9. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: умумий ўрта таълим ташкилотида; 5 мактабгача таълим ташкилотида; 4 касбий таълим ташкилотида. 3 10. Ўқув адабиётлар тайёрлагани: вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 10 туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 8 муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун). 5 IV. Спорт мактаблари тренерлари 1. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти: олий; 10 қайта тайёрлаш; 7 ўрта махсус. 5 2. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 5 спорт устаси; 3 спорт усталигига номзод. 2 3. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 5 биринчи тоифа; 5 иккинчи тоифа. 3 4. Спорт тури бўйича ҳакамлик тоифаси учун: халқаро тоифа; 5 миллий тоифа. 3 5. Осиё ва Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда кубокларининг совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): 1-ўрин; 20 2-ўрин; 15 3-ўрин. 10 6. Ўзбекистон чемпионати ва кубоги совриндорини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): 1-ўрин; 15 2-ўрин; 10 3-ўрин. 5 7. Спорт мусобақа(турнир, лига)лари ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун: республика; 15 вилоят; 10 туман. 5 8. Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзосини тайёрлагани учун (ҳар бир спортчи учун): асосий таркиб; 15 захира таркиб. 10 9. Спорт синови натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 5 II ўрин; 4 III ўрин. 3 10. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: умумий ўрта таълим ташкилотида; 5 мактабгача таълим ташкилотида; 4 касбий таълим ташкилотида. 3 V. Спорт психологлари 1. Психология (спорт) соҳасидаги маълумоти: олий; 10 қайта тайёрлаш. 5 2 Спорт тури бўйича катталар спорти разряди: биринчи ва ундан юқори; 10 иккинчи разряд; 8 учинчи разряд. 5 3. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: ҳаммуаллифликдаги ўқув қўлланмалар учун; 15 якка муаллифликдаги услубий қўлланма ёки услубий кўрсатма учун; 10 ҳаммуаллифликдаги услубий кўрсатма ёки услубий тавсиялар учун. 8 4. Илмий конференцияларда якка муаллифликдаги мақола ва тезислар чоп этиш ҳамда маърузалар билан қатнашиш: халқаро миқёсда; 15 республика миқёсида; 10 вилоят миқёсида. 8 5. Спорт таълим муассасаларида спортчиларни психологик тайёрлашга асосланган семинар-тренинг машғулотларини ўтказгани (баённомаси): Спорт академиялари, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари; 10 Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари; 8 Ихтисослашган спорт мактаби, спорт мактаблари. 5 6. Касбий фаолияти бўйича семинар-тренинг курсларида иштирок этгани (сертификат): халқаро миқёсда (онлайн); 10 республика миқёсида; 8 вилоят миқёсида. 5 7. Спорт таълим муассасасида психологик хизмат ишларини ташкил этгани: (психологик маърифат ва ташвиқот, психологик-педагогик ташхис, психологик профилактика, психологик коррекция, психологик маслаҳат, спорт фаолиятига йўналтириш). 15 8. Спортчининг қобилиятларини ривожлантириш учун индивидуал дастурларни тузгани: (Ақлий ва жисмоний қобилиятларни ривожлантириш дастури). 5 9. Очиқ ўқув машғулотлари ҳамда маҳорат дарсларини ташкил этгани ва ўтказгани: Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари; 10 Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари; 8 Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари. 5 VI. Олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрлари 1. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: мактабгача таълим ташкилотида; 5 умумий ўрта таълим ташкилотида; 5 касбий таълим ташкилотида; 5 спорт таълим муассасасида. 5 2. Халқаро ва республика миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари совриндорларини тайёрлагани учун: халқаро миқёсда; 5 республика миқёсида. 3 3. Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш: халқаро миқёсда; 5 республика миқёсида. 3 4. Илмий журналларда мақолалар чоп этиш: халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда; 10 республика миқёсидаги журналларда. 5 5. Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш: ихтиро (патент); 10 рационализаторлик таклифи; 6 инновацион ишланмаларга муаллифлик. 4 6. Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш: дарслик ҳаммуаллифликда; 15 ўқув қўлланма ҳаммуаллифликда. 10 7. Илмий даража ва унвони учун. 15 8. «Универсиада» спорт мусобақаси ғолиб хамда совриндорини тайёрлагани учун: республика; 20 вилоят (шаҳар). 10 9. Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)н билан шуғулланаётганлиги учун (малака ошириш даврига мувофиқ). 5 10. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони: спорт тури — 2 та; 10 спорт тури — 1 та. 8 VII. Касбий таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари (жисмоний тарбия ва спортга ихтисослаштирилганлар бундан мустасно) 1. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 10 биринчи тоифа; 8 иккинчи тоифа. 5 2. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 10 спорт устаси; 8 спорт усталигига номзод; 5 биринчи тоифа. 3 3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақалар ғолибларини тайёрлагани учун: республика; 10 вилоят; 8 туман (шаҳар) (кўпи билан 2 та натижа). 5 4. «Баркамол авлод» спорт мусобақаси ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун: республика; 30 вилоят; 20 туман. 10 5. Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ). 5 6. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: умумий ўрта таълим ташкилотида; 5 мактабгача таълим ташкилотида; 4 профессионал таълим муассасасида. з 7. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони: спорт тури — 2 та; 5 спорт тури — 1 та. 3 8. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 10 II ўрин; 5 III ўрин. 3 9. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 15 туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 10 муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун). 5 VIII. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари жисмоний тарбия фани ўқитувчилари 1. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 10 биринчи тоифа; 8 иккинчи тоифа. 5 2. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 10 спорт устаси; 8 спорт усталигига номзод; 5 биринчи тоифа. л 3. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақалар ғолибларини тайёрлагани учун: республика; 10 вилоят; 8 туман (шаҳар) (кўпи билан 2 та натижа). 5 4. «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаси ғолиб ҳамда совриндорини тайёрлагани учун: вилоят; 15 туман. 10 5. Жисмоний тарбия фан олимпиадасининг ғолиб ва совриндорларини тайёрлагани учун: республика; 20 вилоят; 15 туман. 10 6. Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ). 5 7. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: мактабгача таълим ташкилотида; 5 спорт таълим муассасасида; 4 умумий ўрта таълим ташкилотида. 3 8. Дарсдан ташқари спорт турлари бўйича тўгараклар сони: спорт тури — 2 та; 5 спорт тури — 1 та. 3 9. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 10 II ўрин; 5 III ўрин. 3 10. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 10 туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 8 муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун). 5 IX. Мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йуриқчилари 1. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги маълумоти: олий; 10 қайта тайёрлаш; 5 ўрта махсус. 2. Малака тоифаси учун: олий тоифа; 10 биринчи тоифа; 8 иккинчи тоифа. 5 3. Спорт тоифаси учун: халқаро тоифадаги спорт устаси; 10 спорт устаси; 8 спорт усталигига номзод; 5 биринчи тоифа. 3 4. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича турли кўрик-танлов ва мусобақаларда эришган ютуқлари учун: республика; 20 вилоят; 15 туман. 10 5. Тренерлик ёки тренер-йўриқчилик фаолият(лари)и билан шуғулланаётгани учун (малака ошириш даврига мувофиқ). 10 6. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш: спорт таълим муассасасида; 10 мактабгача таълим ташкилотида. 5 7. Спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этганлиги: спорт тури — 2 та; 10 спорт тури — 1 та. 5 8. Спорт синовлари натижасига кўра жисмоний тайёргарлик даражаси: I ўрин; 10 II ўрин; 5 III ўрин. 3 9. Ўқув-услубий адабиётлар тайёрлагани: вилоят ёки республикада татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги ўқув қўлланма, методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 10 туман (шаҳар)да татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун); 8 муассаса учун татбиқ этилган (ҳар бир якка муаллифликдаги методик қўлланма, ўқув-услубий тавсиялар учун). 5
4-илованинг матнидаги «SPORTNI RIVOJLANTIRISН VAZIRLIGI» сўзлари «SPORT VAZIRLIGI» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг 1-босқичи «Субъектлар», «Ижрочилар» ҳамда «Амалга ошириш механизми» устунларидаги тегишли келишикдаги «Спортни ривожлантириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарорида :
а) номидаги «Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳузуридаги Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти» сўзлари «Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳузуридаги Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг» сўзлари «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-бандда :
биринчи хатбошидаги «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг» сўзлари «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисига» сўзлари «Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ижроия қўмитаси раисига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 7-банддаги «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтини» сўзлари «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 8-банддаги «Ўзбекистон Миллий пара лимпия қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциациясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 10-банддаги «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институти» сўзлари «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 1-илованинг номидаги «Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг» сўзлари «Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 2-иловада :
2-банддаги «Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита)» сўзлари «Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси (кейинги ўринларда — Ассоциация)» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларининг паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислари — Ассоциация томонидан тасдиқланган режа асосида нодавлат таълим ташкилотларининг ходимлари ва жисмоний шахслар эса — улар билан тузилган шартнома асосида Ассоциация ҳузуридаги Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтадилар»;
13-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги , 19 , 24 ва 35-бандлардаги , 40-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 41-банднинг биринчи хатбошисидаги , 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 43-банднинг учинчи хатбошисидаги , 46 ва 54-бандлардаги тегишли келишикдаги «Қўмита» сўзи тегишли келишикдаги «Ассоциация» сўзи билан алмаштирилсин;
1 — 3-иловаларнинг матнларидаги «Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi» сўзлари «Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарори билан тасдиқланган «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик йўналишларининг 8, 12 ва 16-позициялари «Ҳамкор ташкилот» устунидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармалари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 28 мартдаги 192-сон қарорига 2-илованинг 3-позициясидаги «Ж.Ж. Хатамов» сўзлари «С.И. Самадов» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 август,
496-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MEZONLARI
Sport sohasida davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar siyosati va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 20-yanvardagi PF-18-son Farmoni , “ Nogironligi boʻlgan shaxslarni sportga jalb etish orqali jismoniy reabilitatsiya qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2024-yil 8-noyabrdagi PQ-389-son hamda “ Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida jismoniy tarbiya fani oʻqitilishini tubdan takomillashtirish hamda ushbu fan oʻqituvchilarining kasbiy faoliyatini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 15-noyabrdagi PQ-392-son qarorlariga muvofiq sport sohasida davlat boshqaruvi samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Yoshlar siyosati va sport vazirligi negizida Sport vazirligi hamda Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash instituti negizida Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti tashkil etilgani munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;
jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish kursida masofaviy taʼlim olish tizimini joriy qilish;
malaka oshirganlik haqida elektron shaklda davlat namunasidagi malaka sertifikatini berish tartibini belgilash.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi malaka oshirganlik haqida davlat namunasidagi malaka sertifikatini uch oy muddatda “ERP sport” yagona elektron boshqaruv tizimi orqali elektron shaklda berish tartibini joriy qilsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 5-avgustdagi 496-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Davlat taʼlim muassasalari huzurida sport klublarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-iyuldagi 542-son qarorida :
a) 1-bandning birinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi,” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Sport vazirligi,” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Quyidagilar sport klublarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
a) oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish hamda jismoniy tarbiya va sportni keng targʻib qilish, ularning muntazam ravishda jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida sport turlari boʻyicha jamoalar tashkil etish, ular oʻrtasida turli sport musobaqalari va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini, xususan, “maktab ligasi” va “talabalar ligasi”ni tashkil etish orqali isteʼdodli yosh sportchilarni aniqlash;
b) umumtaʼlim maktablarida:
jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari tarkibini yuqori mahoratli sportchilar orasidan tanlov asosida shakllantirib borish;
oʻquvchilar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish hamda jismoniy tarbiya va sportni keng targʻib qilish, ularning muntazam ravishda jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
sport turlari boʻyicha oʻquvchilardan iborat jamoalarni shakllantirish, ular oʻrtasida turli sport musobaqalari va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini, xususan, “maktab chempionati”ni tashkil etish orqali isteʼdodli yosh sportchilarni aniqlash;
jismoniy tarbiya oʻqituvchilarini jalb qilgan holda oʻquvchilar orasidan isteʼdodli yoshlarni saralab olish (seleksiya) hamda sport maktablari sport zaxirasini shakllantirish;
maktab sport klubi mashgʻulotlari jarayoniga jamoatchilik asosida malakali trenerlar va mutaxassislarni jalb etish, shuningdek, ilgʻor tajribani joriy qilish;
v) akademik litseylar va kasbiy taʼlim tashkilotlarida — oʻquvchilar orasidan jismoniy tarbiya oʻqituvchilarini jalb qilgan holda isteʼdodli yoshlarni saralash va ixtisoslashtirilgan sport maktablari sport zaxirasini shakllantirish, shuningdek, sport musobaqalarida ishtirok etish uchun sport turlari boʻyicha haftasiga kamida 6 soatdan sport toʻgaraklari mashgʻulotlarini tashkil etish;
g) oliy taʼlim tashkilotlarida — isteʼdodli yoshlarni saralab olish (seleksiya) va sport turlari boʻyicha milliy terma jamoalar hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari sport zaxirasini shakllantirish, shuningdek, sport musobaqalarida ishtirok etish uchun sport turlari boʻyicha haftasiga kamida 6 soatdan sport toʻgaraklari mashgʻulotlarini tashkil etish;
d) jismoniy tarbiya va sport jarayoniga mashgʻulotlar oʻtkazish uchun malakali trenerlar va mutaxassislarni jalb etish, shuningdek, ilgʻor tajribani joriy qilish”;
g) ilovada :
4-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Sport klubining vazifalari quyidagilardan iborat:
a) oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish hamda jismoniy tarbiya va sportni keng targʻib qilish, ularning muntazam ravishda jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
oʻquvchilar va talabalar oʻrtasida sport turlari boʻyicha jamoalar tashkil etish, ular oʻrtasida turli sport musobaqalari va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini, xususan, “maktab ligasi” va “talabalar ligasi”ni tashkil etish orqali isteʼdodli yosh sportchilarni aniqlash;
b) umumtaʼlim maktablarida:
jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari tarkibini yuqori mahoratli sportchilar orasidan tanlov asosida shakllantirib borish;
oʻquvchilar oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish hamda jismoniy tarbiya va sportni keng targʻib qilish, ularning muntazam ravishda jismoniy tarbiya bilan shugʻullanishlari uchun shart-sharoitlar yaratish;
sport turlari boʻyicha oʻquvchilardan iborat jamoalarni shakllantirish, ular oʻrtasida turli sport musobaqalari va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarini, xususan, “maktab chempionati”ni tashkil etish orqali isteʼdodli yosh sportchilarni aniqlash;
jismoniy tarbiya oʻqituvchilarini jalb qilgan holda oʻquvchilar orasidan isteʼdodli yoshlarni saralab olish (seleksiya) hamda sport maktablari sport zaxirasini shakllantirish;
maktab sport klubi mashgʻulotlari jarayoniga jamoatchilik asosida malakali trenerlar va mutaxassislarni jalb etish, shuningdek, ilgʻor tajribani joriy qilish;
v) akademik litseylar va kasbiy taʼlim tashkilotlarida — oʻquvchilar orasidan jismoniy tarbiya oʻqituvchilarini jalb qilgan holda isteʼdodli yoshlarni saralash va ixtisoslashtirilgan sport maktablari sport zaxirasini shakllantirish, shuningdek, sport musobaqalarida ishtirok etish uchun sport turlari boʻyicha haftasiga kamida 6 soatdan sport toʻgaraklari mashgʻulotlarini tashkil etish;
g) oliy taʼlim tashkilotlarida — isteʼdodli yoshlarni saralab olish (seleksiya) va sport turlari boʻyicha milliy terma jamoalar hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari sport zaxirasini shakllantirish, shuningdek, sport musobaqalarida ishtirok etish uchun sport turlari boʻyicha haftasiga kamida 6 soatdan sport toʻgaraklari mashgʻulotlarini tashkil etish;
d) jismoniy tarbiya va sport mashgʻulotlari jarayoniga mashgʻulotlar oʻtkazish uchun malakali trenerlar va mutaxassislarni jalb etish, shuningdek, ilgʻor tajribani joriy qilish”;
26-banddagi “Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga” soʻzlari “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 4-iyuldagi 355-son qarorida :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshida :
“olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“trenerlari,” soʻzidan keyin “psixologlari,” soʻzi hamda “sport psixologlari,” soʻzlaridan keyin “tarbiyachilari,” soʻzi bilan toʻldirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“davlat va nodavlat sport taʼlim muassasalari, sport tashkilotlari va jamiyatlari samaradorligini oshirish maqsadida jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarga trenerlik faoliyati bilan shugʻullanish boʻyicha malaka sertifikatiga ega boʻlishlari uchun barcha zarur shart-sharoitlarni yaratish va oʻz filiallari faoliyatini muvofiqlashtirish hamda ilmiy-metodik ishlarni tashkil etish”;
b) 6-banddagi “Maktabgacha taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” hamda “Sportni rivojlantirish vazirligiga” soʻzlari tegishlicha “Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” hamda “Sport vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 9-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 10-banddagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” hamda “Iqtisodiy taraqqiyot va kambagʻallikni qisqartirish vazirligiga” soʻzlari tegishlicha “Sport vazirligi” hamda “Iqtisodiyot va moliya vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 13-banddagi “sportni rivojlantirish vaziri” soʻzlari “sport vaziri” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 3-ilovada :
1-banddagi “olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandda:
ikkinchi hatboshida :
“olimpiya va paralimpiya zaxiralari kollejlari” soʻzlari “olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“trenerlari,” soʻzidan keyin “psixologlari,” soʻzi hamda “sport psixologlari,” soʻzlaridan keyin “tarbiyachilari,” soʻzi bilan toʻldirilsin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish yoʻnalishlari hamda masofaviy qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini tashkil etish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tomonidan tasdiqlanadi”;
5-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oliy taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya va sport faoliyati (faoliyat turlari boʻyicha) taʼlim yoʻnalishi hamda olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari va qayta tayyorlash kurslari bitiruvchilari, shuningdek, oliy taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya va sport faoliyati yoʻnalishlarining 3 va 4-kurslarida tahsil olayotgan talabalari tegishli sport turi boʻyicha trener lavozimiga ishga qabul qilinganda, ularga Institut tomonidan uch yil muddatga malaka sertifikati beriladi”;
quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Sport taʼlim muassasalari va tashkilotlarida faoliyat olib borayotgan trenerlar, shuningdek, trenerlik faoliyati bilan shugʻullanish istagini bildirgan talabgorlar:
trener kadrlar tayyorlashga yoʻnaltirilgan taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus (professional) maʼlumotga ega boʻlganda — diplomda koʻrsatilgan sport turi (turlari) boʻyicha;
jismoniy tarbiya sohasida kadrlar tayyorlashga yoʻnaltirilgan taʼlim yoʻnalishlari (trener kadrlar tayyorlashga yoʻnaltirilgan taʼlim yoʻnalishlaridan tashqari) oliy yoki oʻrta maxsus (professional) maʼlumotga ega boʻlganda — kamida birinchi sport razryadiga (kattalar) ega boʻlgan oʻz sport turi (turlari) boʻyicha;
oliy yoki oʻrta maxsus (professional) maʼlumotga (jismoniy tarbiya va sport yoʻnalishlaridan tashqari) ega boʻlganda — jismoniy tarbiya maʼlumotiga ega boʻlish nazarda tutilmagan sport turlari roʻyxatiga kiritilgan va kamida sport ustaligiga nomzod boʻlgan sport turi (turlari) boʻyicha malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar.
Bunda sport federatsiyalari (uyushmalari)ning tavsiyanomalari asosida Vazirlik tomonidan, istisno tariqasida, sport razryadisiz qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtishga ruxsat etiladi”;
17-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“masofaviy malaka oshirish”;
uchinchi — yettinchi xatboshilar toʻrtinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi 17 1 -band bilan toʻldirilsin:
“17 1 . Taʼlim olish shakllari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
a) ishlab chiqarishdan ajralgan holda taʼlim olish (kunduzgi) — jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarning oʻz ish joylaridan toʻliq ajralgan holda bevosita taʼlim olishi;
b) ishlab chiqarishdan ajralmagan holda taʼlim olish (kechki, masofaviy):
jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarning oʻz mehnat faoliyatidan boʻsh vaqtida (ish vaqtidan tashqari vaqtda yoki boshqa hollarda) taʼlim olishi;
jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarning zarur bilim, malaka va koʻnikmalarini oshirish maqsadida 3+1 tizimi boʻyicha (75 foiz masofaviy, 25 foiz bevosita) yoki 2+2 tizimi boʻyicha (50 foiz bevosita, 50 foiz masofaviy) va/yoki 1+3 tizimi boʻyicha (25 foiz bevosita, 75 foiz masofaviy) taʼlim olishi”;
19-bandda :
yettinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “4” raqami “2” raqami bilan almashtirilsin;
quyidagi tahrirdagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Qoraqalpogʻiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan sport ustozi”, “Qoraqalpogʻiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan yoshlar murabbiysi”, “Qoraqalpogʻiston Respublikasi xalq taʼlimi oʻqituvchisi” va “Qoraqalpogʻiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan sportchi” faxriy unvonlariga ega boʻlish;
tuman (shahar)larning “Eng yaxshi maktab sport klubi” reytingida 1 — 5-oʻrinlarni egallagan umumtaʼlim maktablarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari”;
oʻn birinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
20-banddagi “onlayn shaklda” soʻzlari “onlayn va offlayn shakllarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
27-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Malaka oshirish kurslarida tinglovchilar kontingenti yetarli boʻlmagan yoʻnalishlarda, shuningdek, homilador ayollar, uch yoshga toʻlmagan bolalari bor ayollarga yoki uch yoshga toʻlmagan bolani yolgʻiz oʻzi tarbiyalayotgan ota (vasiy)lar, sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining respublika kalendar-rejasiga kiritilgan oʻquv-mashgʻulotlar yigʻinlari va musobaqalarga jalb etilganlar, istisno tariqasida, Institut va uning filiallari rahbarining buyrugʻiga muvofiq masofaviy taʼlim shaklida malaka oshirishlari mumkin”;
33-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ayrim tor ixtisoslik talab etiladigan va sport reyestriga yangi kiritilayotgan sport turlari boʻyicha qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida mashgʻulotlar oʻtkazish uchun, istisno tariqasida, kamida bakalavr darajasiga ega yuqori malakali sport mutaxassislari jalb etiladi”;
48-bandning ikkinchi xatboshisidag i va 49-bandning birinchi xatboshisidagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
68-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Birinchi bosqich natijalariga koʻra umumiy 100 balldan kamida 56 ball (56 foiz) yoki ikkinchi bosqich natijalariga koʻra umumiy 50 balldan 28 ball (56 foiz) toʻplagan tinglovchi attestatsiyadan muvaffaqiyatli oʻtgan hisoblanadi hamda unga mazkur Nizomga 4-ilovaga muvofiq davlat namunasidagi elektron raqamli imzo (QR-kod) bilan tasdiqlangan hujjat (malaka sertifikati) beriladi”;
1-ilovaning matnidagi “SPORTNI RIVOJLANTIRISN VAZIRLIGI” soʻzlari “SPORT VAZIRLIGI” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-ilovaning 1-bosqichi “Subyektlar”, “Ijrochilar” hamda “Amalga oshirish mexanizmi” ustunlaridagi tegishli kelishikdagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislar kasbiy faoliyati natijalarini baholash
T/r Kasbiy faoliyat natijalari (portfolio) Ballar (jami 100 ball) I. Sport taʼlim muassasalari rahbar va oʻrinbosarlari 1. Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi maʼlumoti: oliy; 10 qayta tayyorlash. 5 2. Rahbarlik davridagi sport-taʼlim muassasasining faoliyat samaradorligi reytingi: reytingning birinchi yigirmataligida (1 — 20-oʻrinlar); 50 reytingning ikkinchi yigirmataligida (21 — 40-oʻrinlar); 30 reytingning uchinchi yigirmataligida (41 — 60-oʻrinlar). 20 3. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 10 sport ustasi; 5 sport ustaligiga nomzod. 3 4. Sport turi boʻyicha hakamlik toifasi uchun: xalqaro toifa; 5 milliy toifa. 3 5. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: respublikada tatbiq etilgan har bir yakka mualliflikdagi namunaviy oʻquv dastur; 20 metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiya, ishlanmalar uchun. 10 6. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 5 II oʻrin; 3 III oʻrin. 2 II. Sport taʼlim muassasalari yoʻriqchi-uslubchilari 1. Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi maʼlumoti: oliy; 10 qayta tayyorlash; 7 oʻrta-maxsus. 5 2. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 10 sport ustasi; 5 sport ustaligiga nomzod. 3 3. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 15 birinchi toifa; 10 ikkinchi toifa. 5 4. Sport turi boʻyicha hakamlik toifasi uchun: xalqaro toifa; 10 milliy toifa. 5 5. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: respublikada tatbiq etilgan har bir yakka mualliflikdagi namunaviy oʻquv dastur; 40 metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiya, ishlanmalar uchun. 15 6. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 10 II oʻrin; 8 III oʻrin. 5 7. Katta yoʻriqchi-uslubchi. 5 III. Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari, ixtisoslashtirilgan sport maktablari, ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktablari trenerlari 1. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 5 sport ustasi; 3 sport ustaligiga nomzod. 2 2. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 5 birinchi toifa; 5 ikkinchi toifa. 3 3. Sport turi boʻyicha hakamlik toifasi uchun: xalqaro toifa; 5 milliy toifa. 3 4. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, Jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklarining sovrindorini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): 1-oʻrin; 20 2-oʻrin; 15 3-oʻrin. 10 5. Oʻzbekiston chempionati va kubogi sovrindorini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): 1-oʻrin; 15 2-oʻrin; 10 3-oʻrin. 5 6. Sport musobaqalari (turnir, liga, olimpiya choʻqqilari) gʻolib hamda sovrindorini tayyorlagani uchun: respublika; 15 viloyat; 10 tuman. 5 7. Oʻzbekiston milliy terma jamoa aʼzosini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): asosiy tarkib; 15 zaxira tarkib. 10 8. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 5 II oʻrin; 4 III oʻrin. 3 9. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida; 5 maktabgacha taʼlim tashkilotida; 4 kasbiy taʼlim tashkilotida. 3 10. Oʻquv adabiyotlar tayyorlagani: viloyat yoki respublikada tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 10 tuman (shahar)da tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 8 muassasa uchun tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun). 5 IV. Sport maktablari trenerlari 1. Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi maʼlumoti: oliy; 10 qayta tayyorlash; 7 oʻrta maxsus. 5 2. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 5 sport ustasi; 3 sport ustaligiga nomzod. 2 3. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 5 birinchi toifa; 5 ikkinchi toifa. 3 4. Sport turi boʻyicha hakamlik toifasi uchun: xalqaro toifa; 5 milliy toifa. 3 5. Osiyo va Paraosiyo oʻyinlari, Jahon va Osiyo chempionatlari hamda kuboklarining sovrindorini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): 1-oʻrin; 20 2-oʻrin; 15 3-oʻrin. 10 6. Oʻzbekiston chempionati va kubogi sovrindorini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): 1-oʻrin; 15 2-oʻrin; 10 3-oʻrin. 5 7. Sport musobaqa(turnir, liga)lari gʻolib hamda sovrindorini tayyorlagani uchun: respublika; 15 viloyat; 10 tuman. 5 8. Oʻzbekiston milliy terma jamoa aʼzosini tayyorlagani uchun (har bir sportchi uchun): asosiy tarkib; 15 zaxira tarkib. 10 9. Sport sinovi natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 5 II oʻrin; 4 III oʻrin. 3 10. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida; 5 maktabgacha taʼlim tashkilotida; 4 kasbiy taʼlim tashkilotida. 3 V. Sport psixologlari 1. Psixologiya (sport) sohasidagi maʼlumoti: oliy; 10 qayta tayyorlash. 5 2 Sport turi boʻyicha kattalar sporti razryadi: birinchi va undan yuqori; 10 ikkinchi razryad; 8 uchinchi razryad. 5 3. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: hammualliflikdagi oʻquv qoʻllanmalar uchun; 15 yakka mualliflikdagi uslubiy qoʻllanma yoki uslubiy koʻrsatma uchun; 10 hammualliflikdagi uslubiy koʻrsatma yoki uslubiy tavsiyalar uchun. 8 4. Ilmiy konferensiyalarda yakka mualliflikdagi maqola va tezislar chop etish hamda maʼruzalar bilan qatnashish: xalqaro miqyosda; 15 respublika miqyosida; 10 viloyat miqyosida. 8 5. Sport taʼlim muassasalarida sportchilarni psixologik tayyorlashga asoslangan seminar-trening mashgʻulotlarini oʻtkazgani (bayonnomasi): Sport akademiyalari, Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari; 10 Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari; 8 Ixtisoslashgan sport maktabi, sport maktablari. 5 6. Kasbiy faoliyati boʻyicha seminar-trening kurslarida ishtirok etgani (sertifikat): xalqaro miqyosda (onlayn); 10 respublika miqyosida; 8 viloyat miqyosida. 5 7. Sport taʼlim muassasasida psixologik xizmat ishlarini tashkil etgani: (psixologik maʼrifat va tashviqot, psixologik-pedagogik tashxis, psixologik profilaktika, psixologik korreksiya, psixologik maslahat, sport faoliyatiga yoʻnaltirish). 15 8. Sportchining qobiliyatlarini rivojlantirish uchun individual dasturlarni tuzgani: (Aqliy va jismoniy qobiliyatlarni rivojlantirish dasturi). 5 9. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari hamda mahorat darslarini tashkil etgani va oʻtkazgani: Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari; 10 Olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari; 8 Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari. 5 VI. Oliy taʼlim muassasalarining jismoniy tarbiya va sport yoʻnalishlari boʻyicha rahbar va pedagog kadrlari 1. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: maktabgacha taʼlim tashkilotida; 5 umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida; 5 kasbiy taʼlim tashkilotida; 5 sport taʼlim muassasasida. 5 2. Xalqaro va respublika miqyosidagi fan olimpiadalari, sport musobaqalari sovrindorlarini tayyorlagani uchun: xalqaro miqyosda; 5 respublika miqyosida. 3 3. Ilmiy konferensiyalarda maʼruza bilan qatnashish: xalqaro miqyosda; 5 respublika miqyosida. 3 4. Ilmiy jurnallarda maqolalar chop etish: xalqaro maʼlumotlar bazasiga kiritilgan yuqori reytingli ilmiy jurnallar yoki “impakt-faktor”ga ega boʻlgan ilmiy jurnallarda; 10 respublika miqyosidagi jurnallarda. 5 5. Ixtiro (patent), ratsionalizatorlik takliflari, innovatsion ishlanmalarga mualliflik qilish: ixtiro (patent); 10 ratsionalizatorlik taklifi; 6 innovatsion ishlanmalarga mualliflik. 4 6. Oʻquv adabiyotlari (darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma) tayyorlash va nashrdan chiqarish: darslik hammualliflikda; 15 oʻquv qoʻllanma hammualliflikda. 10 7. Ilmiy daraja va unvoni uchun. 15 8. “Universiada” sport musobaqasi gʻolib xamda sovrindorini tayyorlagani uchun: respublika; 20 viloyat (shahar). 10 9. Trenerlik yoki trener-yoʻriqchilik faoliyat(lari)n bilan shugʻullanayotganligi uchun (malaka oshirish davriga muvofiq). 5 10. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar soni: sport turi — 2 ta; 10 sport turi — 1 ta. 8 VII. Kasbiy taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari (jismoniy tarbiya va sportga ixtisoslashtirilganlar bundan mustasno) 1. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 10 birinchi toifa; 8 ikkinchi toifa. 5 2. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 10 sport ustasi; 8 sport ustaligiga nomzod; 5 birinchi toifa. 3 3. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha turli koʻrik-tanlov va musobaqalar gʻoliblarini tayyorlagani uchun: respublika; 10 viloyat; 8 tuman (shahar) (koʻpi bilan 2 ta natija). 5 4. “Barkamol avlod” sport musobaqasi gʻolib hamda sovrindorini tayyorlagani uchun: respublika; 30 viloyat; 20 tuman. 10 5. Trenerlik yoki trener-yoʻriqchilik faoliyat(lari)i bilan shugʻullanayotgani uchun (malaka oshirish davriga muvofiq). 5 6. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida; 5 maktabgacha taʼlim tashkilotida; 4 professional taʼlim muassasasida. z 7. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar soni: sport turi — 2 ta; 5 sport turi — 1 ta. 3 8. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 10 II oʻrin; 5 III oʻrin. 3 9. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: viloyat yoki respublikada tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 15 tuman (shahar)da tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 10 muassasa uchun tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun). 5 VIII. Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya fani oʻqituvchilari 1. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 10 birinchi toifa; 8 ikkinchi toifa. 5 2. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 10 sport ustasi; 8 sport ustaligiga nomzod; 5 birinchi toifa. l 3. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha turli koʻrik-tanlov va musobaqalar gʻoliblarini tayyorlagani uchun: respublika; 10 viloyat; 8 tuman (shahar) (koʻpi bilan 2 ta natija). 5 4. “Umid nihollari” sport musobaqasi gʻolib hamda sovrindorini tayyorlagani uchun: viloyat; 15 tuman. 10 5. Jismoniy tarbiya fan olimpiadasining gʻolib va sovrindorlarini tayyorlagani uchun: respublika; 20 viloyat; 15 tuman. 10 6. Trenerlik yoki trener-yoʻriqchilik faoliyat(lari)i bilan shugʻullanayotgani uchun (malaka oshirish davriga muvofiq). 5 7. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: maktabgacha taʼlim tashkilotida; 5 sport taʼlim muassasasida; 4 umumiy oʻrta taʼlim tashkilotida. 3 8. Darsdan tashqari sport turlari boʻyicha toʻgaraklar soni: sport turi — 2 ta; 5 sport turi — 1 ta. 3 9. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 10 II oʻrin; 5 III oʻrin. 3 10. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: viloyat yoki respublikada tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 10 tuman (shahar)da tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 8 muassasa uchun tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun). 5 IX. Maktabgacha taʼlim tashkilotlari jismoniy tarbiya yuriqchilari 1. Jismoniy tarbiya va sport sohasidagi maʼlumoti: oliy; 10 qayta tayyorlash; 5 oʻrta maxsus. 2. Malaka toifasi uchun: oliy toifa; 10 birinchi toifa; 8 ikkinchi toifa. 5 3. Sport toifasi uchun: xalqaro toifadagi sport ustasi; 10 sport ustasi; 8 sport ustaligiga nomzod; 5 birinchi toifa. 3 4. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha turli koʻrik-tanlov va musobaqalarda erishgan yutuqlari uchun: respublika; 20 viloyat; 15 tuman. 10 5. Trenerlik yoki trener-yoʻriqchilik faoliyat(lari)i bilan shugʻullanayotgani uchun (malaka oshirish davriga muvofiq). 10 6. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish: sport taʼlim muassasasida; 10 maktabgacha taʼlim tashkilotida. 5 7. Sport turlari boʻyicha toʻgaraklar tashkil etganligi: sport turi — 2 ta; 10 sport turi — 1 ta. 5 8. Sport sinovlari natijasiga koʻra jismoniy tayyorgarlik darajasi: I oʻrin; 10 II oʻrin; 5 III oʻrin. 3 9. Oʻquv-uslubiy adabiyotlar tayyorlagani: viloyat yoki respublikada tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 10 tuman (shahar)da tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun); 8 muassasa uchun tatbiq etilgan (har bir yakka mualliflikdagi metodik qoʻllanma, oʻquv-uslubiy tavsiyalar uchun). 5
4-ilovaning matnidagi “SPORTNI RIVOJLANTIRISN VAZIRLIGI” soʻzlari “SPORT VAZIRLIGI” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-ilovaning 1-bosqichi “Subyektlar”, “Ijrochilar” hamda “Amalga oshirish mexanizmi” ustunlaridagi tegishli kelishikdagi “Sportni rivojlantirish vazirligi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi huzuridagi Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash instituti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 14-oktabrdagi 599-son qarorida :
a) nomidagi “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi huzuridagi Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash instituti” soʻzlari “Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi huzuridagi Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
v) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash institutining” soʻzlari “Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-bandda :
birinchi xatboshidagi “Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash institutining” soʻzlari “Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi raisiga” soʻzlari “Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi ijroiya qoʻmitasi raisiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 7-banddagi “Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash institutini” soʻzlari “Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 8-banddagi “Oʻzbekiston Milliy para limpiya qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 9-bandning birinchi xatboshisidagi hamda 10-banddagi “Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash instituti” soʻzlari “Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
z) 1-ilovaning nomidagi “Paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislarni tayyorlash institutining” soʻzlari “Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 2-ilovada :
2-banddagi “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita)” soʻzlari “Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi (keyingi oʻrinlarda — Assotsiatsiya)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Vazirliklar va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalarining paralimpiya sport turlari boʻyicha mutaxassislari — Assotsiatsiya tomonidan tasdiqlangan reja asosida nodavlat taʼlim tashkilotlarining xodimlari va jismoniy shaxslar esa — ular bilan tuzilgan shartnoma asosida Assotsiatsiya huzuridagi Adaptiv jismoniy tarbiya va sport mutaxassislarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida (keyingi oʻrinlarda — Institut) qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslaridan oʻtadilar”;
13-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi , 19 , 24 va 35-bandlardagi , 40-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 41-bandning birinchi xatboshisidagi , 42-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 43-bandning uchinchi xatboshisidagi , 46 va 54-bandlardagi tegishli kelishikdagi “Qoʻmita” soʻzi tegishli kelishikdagi “Assotsiatsiya” soʻzi bilan almashtirilsin;
1 — 3-ilovalarning matnlaridagi “Oʻzbekiston Milliy paralimpiya qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston adaptiv sport turlari assotsiatsiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-oktabrdagi 539-son qarori bilan tasdiqlangan “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, hududiy davlat organlari va tashkilotlari hamda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari bilan oʻzaro hamkorlik yoʻnalishlarining 8, 12 va 16-pozitsiyalari “Hamkor tashkilot” ustunidagi “Yoshlar siyosati va sport bosh boshqarmalari” soʻzlari “Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Davlat arxitektura nazoratini amalga oshirishning yangi mexanizmini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2025-yil 28-martdagi 192-son qaroriga 2-ilovaning 3-pozitsiyasidagi “J.J. Xatamov” soʻzlari “S.I. Samadov” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2025-yil 5-avgust,
496-son