UzbekAI

← Qonunlar

📅 2025-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2025 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 августа 2025 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 August 2025 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

БАҲОЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ

РЎЙХАТИ

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 58-моддасига мувофиқ ўрта махсус, касбий, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига, шунингдек, таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатидан комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилиши белгилангани;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини таъминлаш ва таълим хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 5 майдаги ПФ-76-сон Фармонига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилгани;

Агентлик идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) комплекс давлат аккредитациясидан, уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиши ҳамда таълим ташкилотларини хавфни таҳлил қилиш асосида навбатдан ташқари ўрганиши (тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳамда уларнинг таълим дастурлари бундан мустасно);

комплекс давлат аккредитацияси натижаларига кўра муайян таълим дастурида аниқланган қўпол камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу таълим дастури бўйича ўқув фаолиятини давом эттириш ва қабулни амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш босқичлари ва тартиби;

таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказишда ички ва ташқи баҳолашни ташкил қилиш;

таълим ташкилотларида хавфни таҳлил қилиш ва мониторинг ўтказиш орқали таълим сифати самарадорлигини ошириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш жараёнларини ташкил этиш.

3. Белгилансинки:

янги ташкил этилган таълим ташкилотлари ва махсус давлат аккредитациясидан ўтган таълим дастурлари биринчи комплекс давлат аккредитациясидан ўтказилгунга қадар давлат аккредитациясидан ўтган ҳисобланади;

амалдаги таълим дастурлари таълим ташкилотининг мурожаатига кўра навбатдаги комплекс давлат аккредитациясига қадар ёки мазкур ташкилотни комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади;

таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг соҳавий рўйхатида биринчи 300 таликдан ўрин олган ёки Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрига киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилган таълим дастурлари тегишли мезонлар бўйича ижобий баҳоланган деб ҳисобланади.

4. Таълим ташкилотлари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида таълим сифатини таъминлаш бўлимлари ташкил этилсин. Бунда:

олий таълим ташкилотларининг таълим сифатини таъминлаш бўлимлари камида 3 нафар (ойлик иш ҳақи декан лавозимига тенглаштирилган бўлим бошлиғи ва декан ўринбосари лавозимига тенглаштирилган 2 нафар бош мутахассис) ходимдан, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг таълим сифатини таъминлаш бўлими (ойлик иш ҳақи директор ўринбосари лавозимига тенглаштирилган бош мутахассис) 1 нафар ходимдан иборат бўлади;

бўлим (мутахассис)га таълим ташкилотининг кадрлар тайёрлаш сифатини таъминлаш бўйича ички баҳолашни ташкил этиш, таълим ташкилотини давлат аккредитациясидан ўтказишга тайёрлаш, таълим сифатини доимий мониторинг қилиб бориш орқали унга таъсир этувчи омиллар тўғрисидаги маълумотларни таълим ташкилоти раҳбарига ҳамда Агентликка тақдим этиб бориш вазифалари юклатилади.

5. Агентлик Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил якунига қадар Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аккредитация» платформасини ишлаб чиқиб, ишга тушириш ҳамда вазирлик ва идораларнинг мавжуд ахборот тизимларига интеграция қилиш чораларини кўрсин.

6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиб борсин;

фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпиш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларининг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чораларини кўрсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори А.Ю. Худайкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомнинг амал қилиши тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни ҳамда ушбу фаолият доирасидаги таълим дастурларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Мазкур ташкилотлар ва таълим дастурларини давлат аккредитациясидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) давлат аккредитациясини ўтказиш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва ихтисослаштириш, шунингдек, резидентура бўйича кадрлар тайёрлаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларни комплекс ва уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисобланади.

3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аккредитация сертификати — давлат аккредитациясидан муваффақиятли ўтган таълим ташкилот (дастур)ларига бериладиган ҳужжат;

аккредитация ташкилотлари — Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга оширишга рухсат берилган ва аккредитация ташкилотларининг реестрига киритилган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари;

аккредитация ташкилотлари реестри — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган аккредитация ташкилотларининг Агентлик томонидан юритиладиган рўйхати ва улар ҳақидаги маълумотлардан иборат ягона маълумотлар банки;

ички (ўзини ўзи) баҳолаш — таълим ташкилотининг белгиланган ички сифатни таъминлаш мезонлари асосида ўз фаолияти самарадорлигини кузатиши, таҳлил қилиши, баҳолаши ва уни такомиллаштириш чораларини кўриш жараёни;

комплекс давлат аккредитацияси — ўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижаларига асосланган жараён;

махсус давлат аккредитацияси — ўрта махсус, касбий, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин амалга ошириладиган жараён;

таълим дастури — тегишли касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курслар бўйича давлат таълим стандартлари (талаблари) ва касбий стандартларга мувофиқ компетенция ва ўқув натижалари, таълим мазмуни, ҳажми ва баҳолаш талабларини белгиловчи ўқув-меъёрий ҳужжат;

ташқи баҳолаш — таълим ташкилоти фаолиятини, кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим стандартлари (талаблари) ҳамда аккредитация мезонларига мувофиқлигини Агентлик томонидан баҳолаш жараёни;

халқаро аккредитация — Агентлик томонидан аккредитация ташкилотлари реестрига киритилган халқаро таълим сифатини таъминлаш тармоқларининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан таълим дастурларини аккредитациядан ўтказиш жараёни.

4. Давлат аккредитациясидан ўтказишда мустақиллик, очиқлик, шаффофлик, холислик, тенглик, изчиллик, далилларга асосланганлик, даврийлик ва ҳисобдорлик тамойилларига риоя қилинади.

5. Давлат аккредитациясининг мақсади таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлаш ва мунтазам равишда ошириш орқали таълим ташкилоти (дастури)нинг ишончлилигини расман эътироф этишдан иборатдир.

6. Давлат аккредитациясидан ўтказишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

таълим сифатини таъминлаш ва янада яхшилаш бўйича раҳбар ходимларнинг масъулияти ҳамда ҳисобдорлигини ошириш;

таълим сифатини оширишни қўллаб-қувватлаш ва сифат маданиятини шакллантиришга ҳар томонлама кўмаклашиш;

таълим олувчиларни сифатсиз таълим хизматларидан ҳимоя қилиш;

таълим сифатига қўйиладиган минимал талабларга риоя этилишини таъминлаш;

меҳнат бозори талабларига мувофиқ ва сифатли таълим хизматлари кўрсатилаётгани бўйича кенг жамоатчилик ўртасида ишончни ошириш.

7. Қуйидагилар давлат аккредитациясидан ўтказишнинг асосий объектлари ҳисобланади:

махсус давлат аккредитациясида — кадрлар тайёрлаш йўлга қўйиладиган таълим дастурлари ҳамда таълим ташкилотлари томонидан кадрлар тайёрланаётган ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилмаган таълим дастурлари;

комплекс давлат аккредитациясида — таълим дастурлари бўйича битирувчилари мавжуд бўлган таълим ташкилотлари.

8. Таълим ташкилотлари Агентлик томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ҳар беш йилда комплекс давлат аккредитациясидан ўтказилади.

Таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари (факультетлар), шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим фаолиятини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш таълим ташкилоти билан бир вақтда амалга оширилади.

Белгиланган муддатлар тугаганидан сўнг таълим ташкилотлари давлат аккредитациясидан ўтказилиши шарт.

Бунда тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият олиб борувчи таълим ташкилотларини комплекс ҳамда уларнинг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт таълими ва фани кенгашининг хулосаси олинади.

9. Таълим ташкилотлари таълим дастурларининг халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш мақсадида ўз ташаббуси билан аккредитация ташкилотлари реестрига киритилган халқаро аккредитация ташкилотларидан таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиши мумкин.

10. Таълим ташкилоти (дастури)ни ички ва ташқи баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги махсус давлат аккредитацияси йўналишлари ва мезонлари ва (ёки) мазкур Низомга 2-иловадаги комплекс давлат аккредитацияси йўналишлари ва мезонлари асосида ўтказилади.

11. Ички ва ташқи баҳолаш методологияси Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

12. Агентлик таълим ташкилотлари битирувчиларининг билим ва кўникмасига баҳо бериш ва уларнинг меҳнат бозорига интеграциясини ўрганиш учун Умуммиллий иш берувчилар сўровномасини ўтказиб боради.

13. Агентлик таълим ташкилотлари талаба (ўқувчи)ларининг таълим сифати бўйича фикрларини ўрганишга қаратилган доимий Умуммиллий талаба (ўқувчи)лар сўровномасини ўтказади.

2-боб. Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш

1-§. Давлат аккредитациясидан ўтказиш босқичлари

14. Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат:

1-босқич — аризани расмийлаштириш;

2-босқич — таълим сифатини ички баҳолаш;

3-босқич — таълим сифатини ташқи баҳолаш;

4-босқич — давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш.

15. Таълим сифатини таъминлаш ва эҳтимолий хавфларни бартараф этиш мақсадида таълим ташкилотларида хавфни таҳлил қилиш ва мониторинг жараёнлари амалга оширилади.

2-§. Давлат аккредитациясидан ўтказиш учун аризани расмийлаштириш

16. Давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар Агентликнинг «Аккредитация» платформасида электрон шаклда, заруратга кўра, тасдиқланган қоғоз шаклида қабул қилинади. Унга кўра:

таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар келгуси ўқув йилида фаолиятини бошлаш учун ҳар йили 1 октябрдан келгуси йилнинг 31 январигача қабул қилинади. Ушбу муддатлардан ташқари бошқа муддатларда махсус давлат аккредитацияси таълим ташкилотининг мурожаатига асосан, Агентлик билан тузиладиган шартнома шартлари ва оширилган тўлов асосида амалга оширилади;

таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисида аризалар таълим ташкилотининг аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги охирги сертификати муддати тугайдиган ўқув йилидан олдинги ўқув йилининг 15 сентябрига қадар қабул қилинади.

Ариза шакллари ва уларга киритиладиган маълумотлар Агентлик томонидан белгиланади.

17. Давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

лицензия/юридик шахснинг гувоҳнома нусхаси;

мавжуд аккредитация сертификати ва ҳисоботи нусхаси (комплекс давлат аккредитацияси учун);

аризани кўриб чиқиш учун белгиланган миқдордаги йиғимларни амалга оширганлик тўғрисидаги маълумотнома;

давлат аккредитацияси жараёнларига бириктирилган масъул ходимнинг маълумотлари (таълим ташкилоти биринчи раҳбари томонидан тасдиқланган ҳолда).

18. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг Агентлик томонидан аризалар ўн беш иш кунида кўриб чиқилади.

19. Аризани кўриб чиқишни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:

кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилаётган таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар ва касблар миллий ёки хорижий (халқаро) классификаторда мавжуд бўлмаганда;

ушбу Низомнинг 17-бандидаги ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

лицензияда кўрсатилган таълим хизмати ва турларига мос бўлмаганда;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда;

ҳужжатларда аниқланган камчиликлар таълим ташкилоти томонидан беш иш кунида бартараф этилмаганда.

Бошқа асосларга кўра аризани кўриб чиқишни рад этишга йўл қўйилмайди.

20. Ариза қабул қилинганидан сўнг ўн иш куни ичида Агентлик ва таълим ташкилоти ўртасида давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича икки томонлама шартнома тузилади.

Икки томонлама шартнома шакли, мазмуни ва шартлари Агентлик томонидан белгиланади.

21. Давлат аккредитациясидан ўтказишда таълим ташкилотининг қонуний вакили ёки ариза берувчи қуйидагиларга масъул ҳисобланади:

белгиланган талаблар асосида ариза топшириш;

Агентлик ва таълим ташкилоти ўртасида шартномани расмийлаштириш;

йиғимларни белгиланган муддатларда амалга ошириш;

эксперт комиссияси (жойига чиққан ҳолда) ва Аккредитация комиссияси томонидан қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим қилиш.

22. Агентлик шартнома тузилган таълим ташкилотларини ташқи баҳолашдан ўтказиш бўйича режа-жадвални тасдиқлайди ва уни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади.

3-§. Таълим сифатини ички баҳолаш

23. Таълим ташкилоти ички баҳолаш натижасида шакллантирилган ҳисобот ва унга тегишли материалларни электрон ва (ёки) қоғоз шаклида тасдиқланган ҳолда қуйидаги муддатларда Агентликка тақдим этади:

махсус давлат аккредитацияси учун ташқи баҳолаш бошланишидан камида бир ой олдин;

комплекс давлат аккредитацияси учун ташқи баҳолаш бошланишидан камида икки ой олдин.

Бунда ички баҳолаш комплекс давлат аккредитацияси ўтказиладиган ўқув йилида ўтказилиши ҳамда таълим ташкилотининг охирги икки йиллик ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиладиган ўқув йилидаги фаолияти таҳлили қамраб олиниши лозим.

24. Ички баҳолашнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

сифатни таъминлаш циклини тўлиқ жорий этиш орқали таълим сифатини узлуксиз ошириш;

таълим ташкилотининг таълим сифатини таъминлашга бўлган жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш;

таълим хизматлари сифатини тизимли равишда баҳолаш орқали таҳлил қилиш ва ривожлантириш йўналишларини белгилаш;

таълим ташкилоти (дастур)ни ташқи баҳолашга тайёрлаш;

таълим ташкилотида ҳисобдорлик ва сифатни таъминлаш маданиятини рағбатлантирувчи ички тизимни шакллантириш ва ривожлантириш.

25. Ички баҳолаш ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади:

таълим ташкилоти тўғрисида умумий маълумот;

таълим ташкилотининг ҳар бир баҳолаш йўналишлари ва мезонларига мувофиқлиги бўйича таҳлили;

ҳар бир баҳолаш йўналиши ва мезони кесимида таълим хизматлари сифатининг тизимли таҳлили ва уларни ривожлантириш йўналишлари;

аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаси;

асослантирувчи ва тасдиқловчи ҳужжатлар.

26. Агентлик ички баҳолаш ҳисоботини ўрганади ва ундан ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади.

27. Ички баҳолашни самарали ташкил этиш ва ҳисоботда келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тўлиқ масъулият таълим ташкилотининг биринчи раҳбари зиммасида бўлади.

Ташқи баҳолаш жараёнида ички баҳолаш ҳисоботида ҳаққоний бўлмаган маълумотлар аниқланиши, шунингдек, белгиланган муддатларда ҳужжатларнинг тақдим қилинмаслиги ёки камчиликларнинг бартараф этилмаслиги давлат аккредитациясидан ўтказмаслик учун асос бўлади.

28. Таълим ташкилотлари учун давлат аккредитацияси бўйича малака ошириш курслари ва ўқув-семинарлари Агентлик томонидан ташкил этилади ва уларни ўтказиш жадвали Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

4-§. Таълим сифатини ташқи баҳолаш

29. Таълим сифатини ташқи баҳолаш учун Агентлик томонидан эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиялари касблар, таълим йўналишлари, мутахассисликлар, ихтисосликлар, курсларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тузилади.

30. Эксперт комиссиялари таркиби таълим ташкилотларининг педагог ва раҳбар ходимлари, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъул ходимлари, тегишли ишлаб чиқариш ташкилотларининг мутахассислари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ҳамда талаба (ўқувчи)лар орасидан шакллантирилади.

Эксперт комиссиялари таркибига хорижий экспертлар жалб этилиши мумкин.

Шаффофликни таъминлаш мақсадида Агентлик эксперт комиссиясининг таркиби бўйича таълим ташкилотини хабардор қилади.

31. Қуйидаги ҳолларда эксперт комиссиялари таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин:

таълим ташкилоти томонидан хабарномани олган кундан бошлаб уч иш куни ичида ҳуқуқий кучга эга бўлган аниқ далиллар асосида эксперт комиссияларининг бирор аъзоси билан зиддиятлар мавжудлиги маълум қилинганида;

эксперт комиссияларининг бирор аъзоси билан давлат аккредитациясидан ўтказилаётган таълим ташкилоти билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланганда.

32. Экспертларга қўйиладиган талаблар, уларнинг малакасини ошириш ва ташқи баҳолаш жараёнига жалб этиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.

33. Экспертларга Агентлик билан тузиладиган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси асосида ҳақ тўланади.

34. Эксперт комиссияларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ички баҳолаш натижалари бўйича олинган маълумотларни экспертизадан ўтказиш ҳамда ташқи баҳолашни амалга ошириш;

таълим ташкилотидаги таълим сифати ва мазмунининг давлат таълим стандартлари(талаблари), аккредитация мезонлари ва таълим дастурларига мувофиқлиги ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматларининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш;

таълим сифатини ошириш ва таълим хизматларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш ҳамда ташқи баҳолаш натижалари юзасидан ҳисоботни тайёрлаш ва Аккредитация комиссиясига тақдим этиш.

35. Таълим дастури махсус давлат аккредитациясидан эксперт комиссияси томонидан жойига чиққан ҳолда, беш иш кунидан ошмаган муддатда ўтказилади.

36. Таълим ташкилоти комплекс давлат аккредитациясидан эксперт комиссияси томонидан жойига чиққан ҳолда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида, шунингдек, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи ташкилотларда — беш иш кунидан ошмаган муддатда;

олий таълим ташкилотларида — ўн иш кунидан ошмаган муддатда.

Иш ҳажмидан келиб чиқиб, ўрганиш муддатлари Агентлик томонидан узайтирилиши мумкин.

37. Эксперт комиссияси томонидан ташқи баҳолаш натижалари асосида ўн беш иш куни ичида дастлабки ҳисобот тайёрланади ва Агентлик орқали таълим ташкилотига тақдим қилинади.

38. Таълим ташкилоти дастлабки ҳисобот бўйича асослантирилган таклиф ва эътирозларини Агентликка уч иш куни ичида расман тақдим этади.

Бунда тақдим этилган таклиф ва эътирозлар асосида уч иш кунида эксперт комиссияси томонидан якуний ҳисобот тайёрланади.

39. Эксперт комиссияси томонидан махсус давлат аккредитациясида ҳар бир таълим дастури бўйича алоҳида, комплекс давлат аккредитациясида таълим ташкилоти бўйича ҳисобот тайёрланади.

40. Эксперт комиссияси таълим ташкилоти билан биргаликда таълим ташкилоти фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқади.

41. Таълим ташкилоти томонидан тақдим қилинган ички баҳолаш ҳисоботи асосида эксперт комиссияси жойига чиқмасдан, масофавий шаклда ташқи баҳолашни амалга ошириши мумкин.

42. Ташқи баҳолаш мезонлари мажбурий ва умумий мезонларга бўлинади ҳамда ҳар бир мезон «мувофиқ», «қисман мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» деб баҳоланади.

43. Эксперт комиссияси томонидан таълим ташкилоти (дастури) ҳар бир баҳолаш йўналиши бўйича баҳоланади.

Ҳар бир баҳолаш йўналиши «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» деб эътироф этилади. Бунда ҳар бир баҳолаш йўналиши қуйидаги шартлар бажарилганда «мувофиқ» деб баҳоланади:

мажбурий мезонларнинг барчаси «мувофиқ» деб баҳоланганда;

умумий мезонларнинг кўпи билан иккитаси «қисман мувофиқ» деб баҳоланганда;

«мувофиқ эмас» деб баҳоланган мезонлар мавжуд бўлмаганда.

44. Таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш даврида нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг соҳавий рўйхатида биринчи 300 таликдан ўрин олган ёки Агентлик реестрига киритилган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилган таълим дастурлари тегишли мезонлар бўйича «мувофиқ» деб баҳоланади.

45. Агентлик томонидан баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади.

5-§. Давлат аккредитацияси бўйича якуний қарор қабул қилиш

46. Эксперт комиссияси томонидан якуний ҳисобот асосида тайёрланган хулосани кўриб чиқиш ва таълим ташкилоти (дастури)ни давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича якуний қарор қабул қилиш учун Агентликда доимий фаолият юритувчи Аккредитация комиссияси тузилади.

Аккредитация комиссияси таркиби Агентлик директори буйруғи билан тасдиқланади.

Аккредитация комиссияси таркибига вазирлик, идора, ташкилот мутахассислари, иш берувчи ва таълим олувчиларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар жалб этилади.

Агентлик директори Аккредитация комиссиясининг раиси ҳисобланади.

47. Аккредитация комиссияси эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган якуний ҳисоботни бир ой муддат ичида кўриб чиқади.

Аккредитация комиссияси ҳисоботни кўриб чиқиш жараёнида қўшимча асослантирувчи маълумотларни талаб этиши ёки зарур ҳолларда, ташқи баҳолаш жараёнида иштирок этган эксперт комиссияси аъзоларини, шунингдек, соҳага оид бошқа мутахассисларни жалб қилиши мумкин.

48. Аккредитация комиссияси томонидан ҳар бир баҳолаш йўналиши «мувофиқ» деб эътироф этилганда, ушбу таълим ташкилоти (дастури) «давлат аккредитациясидан ўтди» деб, «мувофиқ эмас» деб эътироф этилганда эса «давлат аккредитациясидан ўтмади» деб қарор қабул қилинади.

Аккредитация комиссияси қарори баён шаклида расмийлаштирилади ва раис томонидан тасдиқланади.

Аккредитация комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда, унинг қарори кучга эга бўлади.

Давлат аккредитациясидан ўтказиш якунлари бўйича ҳар бир таълим ташкилоти учун алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди йиғилади ва ушбу йиғмажилд навбатдаги давлат аккредитацияси ўтказилгунга қадар Агентликда сақланади.

49. Аккредитация комиссияси таълим ташкилотлари фаолиятининг давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда таълим дастурларига мувофиқлигини эътироф этиш билан биргаликда, унинг мақомини ҳам белгилайди.

50. Агентликнинг расмий веб-сайтида барча учун очиқ бўлган Давлат аккредитацияси реестри юритилади. Реестрга таълим ташкилотлари ва таълим дастурларининг давлат аккредитацияси натижалари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган ташкилотлар ва таълим дастурлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда якуний ҳисоботлар киритилади.

51. Таълим ташкилоти Таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари режасида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Агентликнинг расмий веб-сайтидаги электрон платформага киритиб боради.

52. Таълим дастури «давлат аккредитациясидан ўтди» деб эътироф этилганда, ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги махсус давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат таълим ташкилотига бир ҳафта муддат ичида берилади ва мазкур таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга рухсат этилади.

Сертификат навбатдаги комплекс давлат аккредитацияси ўтказилгунга қадар амал қилади.

Таълим дастури «давлат аккредитациясидан ўтмади» деб эътироф этилганда, ушбу таълим дастури бўйича кадрлар тайёрлашга йўл қўйилмайди.

53. Ўқув йили бошланганидан сўнг махсус давлат аккредитациясидан ўтган таълим дастурлари бўйича таълим олувчиларни қабул қилишга навбатдаги қабул жараёнларидан бошлаб рухсат этилади.

54. Таълим ташкилоти «давлат аккредитациясидан ўтди» деб эътироф этилганда, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган комплекс давлат аккредитациясидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат таълим ташкилотига бир ҳафта муддат ичида берилади.

Сертификатда таълим ташкилотининг ташкилий-ҳуқуқий шакли, фаолият тури, мақоми, таълим дастурлари ва сертификатнинг амал қилиш муддати қайд этилади.

55. Сертификат бланкалари намуналари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами, QR-коди ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлиб, Агентлик буюртмасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси томонидан тайёрланади.

Агентлик директори сертификат бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

56. Комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган таълим ташкилотига аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун олти ой муддат берилади.

Аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилоти раҳбариятининг лавозимида фаолиятини юритиш ёки юритмаслик масаласи юзасидан бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотга, шунингдек, нодавлат таълим ташкилоти муассисига Агентлик томонидан тақдимнома киритилади.

57. Агентлик комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган давлат таълим ташкилотини тугатиш, қайта ташкил этиш ёки мақомини ўзгартириш (нодавлат таълим ташкилотининг лицензиясини бекор қилиш) бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдимнома киритади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бир ой муддатда тақдимнома асосида кўрилган чоралар бўйича Агентликка ахборот тақдим этади.

58. Комплекс давлат аккредитацияси натижаларига кўра муайян таълим дастурида аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу таълим дастури бўйича ўқув фаолиятини давом эттиришга ва қабулни амалга оширишга йўл қўйилмайди.

59. Таълим ташкилоти «давлат аккредитациясидан ўтмади» деб эътироф этилганда қуйидагиларга рухсат берилмайди:

таълим ташкилотига оид реклама маълумотларини тарқатишга;

абитуриент ва талабгорларни ўқишга қабул қилишга;

талаба (ўқувчи)лари учун таълим кредитлари ажратилишига;

битирувчиларига диплом (сертификат, малака аттестати)лар берилиши ёки уларнинг тан олинишига.

60. Фаолияти тугатилган (лицензияси бекор қилинган) ўрта махсус, касбий, олий таълим ташкилоти ёки ёпилган таълим дастурида таҳсил олувчилар ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари ва мутахассисликларига кўчириш белгиланган тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда амалга оширилади.

61. Лицензияси бекор қилинган таълим ташкилотининг ҳисобварағидаги захира маблағлари ҳисобидан талаба (ўқувчи)ларнинг ўқишини давом эттириш ёки эттирмаслик билан боғлиқ қўшимча харажатлар қопланади.

62. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг таълим ташкилотлари филиалларининг таълим дастурлари асосий таълим ташкилоти билан биргаликда ўзининг давлатида тегишли ваколатли органидан аккредитациядан ўтказилгани бўйича натижалари тан олинади.

Ушбу таълим ташкилотлари таълим дастурларининг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни олганидан сўнг, унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Агентликка тақдим этиши лозим.

Таълим ташкилоти (дастури)нинг аккредитациядан ўтмагани ёки давлат аккредитацияси талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланганда, Агентлик томонидан навбатдан ташқари давлат аккредитациясига жалб этилади.

63. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларнинг таълим ташкилотлари филиаллари, шунингдек, хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган халқаро, қўшма ва «Франшиза» таълим дастурлари бўйича таълим ташкилоти ўз мурожаатига кўра Агентлик томонидан ушбу Низом талаблари асосида давлат аккредитациясидан ўтказилади.

3-боб. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби

64. Агентлик директорининг буйруғи билан таълим ташкилотларининг ариза (шикоят)ларини кўриб чиқиш учун Апелляция комиссияси ҳамда унинг ишлаш тартиби тасдиқланади.

Апелляция комиссияси 5 — 7 нафардан иборат таркибда тузилади.

Апелляция комиссияси таркибига Аккредитация комиссияси аъзолари киритилмайди.

Апелляция комиссияси ариза (шикоят)ларни кўриб чиқиш жараёнига малакали мутахассисларни жалб этиши мумкин.

Апелляция комиссияси йиғилишида комиссия аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этганда, унинг қарори кучга эга бўлади.

65. Аккредитация хулосасидан норози бўлган таълим ташкилоти раҳбари Аккредитация хулосасини олган кундан бошлаб уч иш куни ичида Апелляция комиссиясига аккредитация платформаси орқали электрон шаклда ариза (шикоят) билан мурожаат қилади.

66. Ариза (шикоят) мурожаат қилинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида Апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Ариза (шикояти)ни кўриб чиқиш вақти Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

67. Апелляция комиссияси ариза (шикояти)ни кўриб чиқиб, Аккредитация комиссияси қарорини ўзгартиришсиз қолдириш ёки ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилади.

Апелляция комиссияси қарорининг нусхаси мурожаат этувчи таълим ташкилотига Апелляция комиссияси қарори чиққан кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилади.

Апелляция комиссияси Аккредитация комиссияси қарорини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилганда, Аккредитация комиссияси навбатдаги йиғилишида ўзининг қарорига тегишли ўзгартириш киритиб, якуний қарор қабул қилади ва таълим ташкилоти раҳбарига беш иш куни ичида давлат аккредитациясидан ўтганлик тўғрисидаги сертификат тақдим этилади.

68. Таълим ташкилоти раҳбари ёки муассиси Апелляция комиссияси қароридан норози бўлса, белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.

4-боб. Давлат аккредитацияси натижаларининг мониторинги ва хавфни таҳлил қилиш

69. Агентлик таълим сифатини ошириш чора-тадбирлари режасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан таълим ташкилотида мониторинг жараёнларини амалга оширади.

70. Мониторинг натижасида таълим ташкилоти томонидан таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ёки амалга оширилаётган таълим хизматлари давлат аккредитацияси талабларига мос келмаслиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ишнинг ҳажмидан келиб чиқиб, таълим ташкилотига камчиликларни бартараф этиш учун уч ойгача муддат берилади.

71. Агентлик таълим сифати барқарорлигини таъминлаш, бошқарувни яхшилаш ва эҳтимолий хавфларни бартараф этиш мақсадида таълим ташкилотларида хавфни таҳлил қилиш асосида навбатдан ташқари ўрганиш ўтказади.

Қуйидагилар хавфни таҳлил қилиш учун асос ҳисобланади:

таълим сифати бўйича қонунчилик талабларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан мурожаатлар;

сўровномалар асосида аниқланган камчиликлар;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги таълим сифати бўйича материаллар;

давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида педагог кадрлар тайёрлаш сифатини таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган талабаларнинг билимларини ташқи диагностика қилиш натижаларига кўра таълим йўналиши бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «педагог кадрлар тайёрлаш сифати белгиланган талабларга жавоб бермайди» деган хулосаси.

таълим сифатига оид бошқа ишончли маълумотлар.

72. Навбатдан ташқари ўрганиш таълим ташкилотига ташриф буюриш, тегишли маълумотларни сўраш ёки онлайн сўровномалар асосида ташкил этилади.

73. Хавфни таҳлил қилиш ва мониторинг орқали ўрганиш натижасида камчиликлар аниқланганда, Агентлик таълим ташкилотига тақдимнома киритади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди.

74. Давлат аккредитацияси ва хавфни таҳлил қилиш натижаси бўйича Агентлик тақдимномасида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш таълим ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

75. Камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этмаган таълим ташкилотининг давлат аккредитациясидан ўтганлик тўғрисидаги сертификати Агентлик томонидан бекор қилинади ҳамда бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабардор қилинади.

5-боб. Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича йиғимлар

76. Давлат аккредитациясидан ўтказишда аризани кўриб чиқиш ва давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва тартиби таълим дастурлари, талаба (ўқувчи)лар, педагог кадрлар ва экспертлар сони ҳамда таълим дастурларининг хусусиятидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

77. Давлат аккредитациясидан ўтказиш учун амалга оширилган барча йиғимлар, аккредитация натижасидан қатъи назар, таълим ташкилотига қайтарилмайди.

78. Давлат аккредитацияси билан боғлиқ харажатлар таълим ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

79. Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш билан боғлиқ йиғимлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига ўтказилади ва давлат аккредитацияси билан боғлиқ харажатлар (экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш, таълим ташкилотлари ва экспертлар учун тренинглар, хизмат сафари харажатлари, халқаро экспертлар ва стажировкалар, халқаро аъзолик бадаллари, сертификатлар ва бошқалар), шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларга йўналтирилади.

6-боб. Аккредитация ташкилотларига қўйиладиган талаблар

80. Агентлик Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган халқаро, хорижий ва нодавлат аккредитация ташкилотлари реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) юритади.

81. Аккредитация ташкилотларини рўйхатга олиш қуйидаги босқичлардан иборат:

Ўзбекистон Республикасида фаолият юритиш учун Агентликка ариза тақдим этиш;

Агентлик томонидан аккредитация ташкилоти фаолиятини ўрганиш ва натижалар асосида Реестрга киритиш бўйича қарор қабул қилиш ҳамда реестрни тасдиқлаш.

Реестрга киритилган аккредитация ташкилотлари фаолияти беш йил муддатга амал қилади.

82. Реестрга киритишнинг асосий шартлари қуйидагилардан иборат:

аккредитация ташкилоти сифатида фаолият юритиши учун тегишли ваколат (ҳужжат)га эга бўлиши;

аккредитация ташкилотининг халқаро аккредитациядан ўтказиш талаблари, баҳолаш мезонлари ва ўтказиш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг давлат аккредитациясидан ўтказиш талаблари, баҳолаш мезонлари ва ўтказиш тартибларига зид бўлмаслиги;

таълим сифатини таъминлаш тармоқларининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиши;

нуфузли халқаро рейтингларнинг ТОП-300 талик рўйхатида бўлган камида 5 та олий таълим ташкилотининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказган бўлиши;

умумий экспертларининг камида 30 фоизи хорижий эксперт бўлиши (халқаро ва хорижий аккредитация ташкилотлари учун);

Аккредитация ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ва маънавий асосларига мутаносиб бўлиши, миллий қадриятлар ва ижтимоий-сиёсий ҳаётига қарши бўлмаслиги;

ўзининг расмий веб-сайтида халқаро аккредитациядан ўтказган таълим ташкилотлари тўғрисида маълумотларнинг мавжудлиги.

83. Республика ҳудудида нодавлат аккредитация ташкилотларини ташкил этишга рухсат бериш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.

84. Агентлик Реестрга киритилган аккредитация ташкилотлари фаолиятини ҳар уч йилда бир маротаба мониторингдан ўтказади.

Мониторингдан ўтказиш тартиби Агентлик томонидан белгиланади.

85. Аккредитация ташкилоти ёки унинг ходимлари муассислигида ташкил этилган ёхуд аккредитация ташкилоти ходими ҳар қандай шартнома асосида фаолият юритадиган таълим ташкилотларининг мазкур аккредитация ташкилоти томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилишига йўл қўйилмайди.

86. Аккредитация ташкилоти таълим дастурларини ташқи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи ва аккредитация қарорининг бир нусхасини халқаро аккредитация жараёнлари якунлангандан сўнг икки ҳафта муддатда Агентликка тақдим этиши шарт.

87. Аккредитация ташкилотининг ташқи баҳолаш бўйича ҳисоботи нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар асосида шакллантирилгани аниқланса, унинг натижаси тан олинмайди ва аккредитация ташкилотини Реестрдан чиқариш учун асос бўлади.

88. Аккредитация ташкилотлари таълим ташкилотларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш жараёнларида кузатувчи сифатида Агентлик вакиллари ҳам иштирок этишлари мумкин.

89. Таълим дастурларининг халқаро аккредитациядан ўтганлиги уларнинг битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилишига асос бўлмайди.

7-боб. Якунловчи қоидалар

90. Фаолият олиб бораётган таълим ташкилот(лар)и қайта ташкил этилган ва (ёки) бир (бир нечта) таълим ташкилоти негизида ташкил этилганда, мазкур таълим ташкилоти ташкил этилган кундан эътиборан икки йил муддат ичида комплекс ва (ёки) махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.

91. Агентликка, зарур ҳолларда, таълим ташкилот (дастур)ларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг баҳолаш йўналишлари ва мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.

92. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишнинг

I. Ўрта махсус таълим дастурлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги;

таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки;

меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурининг такомиллаштирилгани;

Таълим дастурлари йўналиши:

манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани; *

таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, давлат таълим стандарти ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги; *

таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлигининг таъминлангани;

амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани; *

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши:

ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани; *

ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани; *

ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

таълим дастури доирасида ўқувчилар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги;

Ўқувчилар фаолияти йўналиши:

таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани;

қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши; *

ўқувчиларнинг ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш тартибининг белгилангани; *

ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги; *

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани; *

янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги; *

кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим ташкилотидаги ўқув ва лаборатория хоналари таълим дастурига мослиги, ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани; *

таълим дастурини амалга ошириш учун етарли миқдорда моддий-техник база, жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва реактив моддалар ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани; *

фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

ўқув ва лаборатория хоналарининг таълим дастурларига мослиги, хавфсизлик қоидалари ва ўқувчилар сонидан келиб чиқиб жиҳозлангани; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари);

таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги.

II. Касбий таълим дастурлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги;

таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани;

меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқувчилар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани;

Таълим дастурлари йўналиши:

манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги; *

таълим дастурининг мазмуни ва структураси назария ҳамда амалиёт билан мутаносиб равишда уйғунлаштирилгани;

таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани;

амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани; *

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши:

ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани; *

ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани; *

ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

таълим дастури доирасида ўқувчилар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

ўқувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги;

Ўқувчилар фаолияти йўналиши:

таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани;

қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши; *

ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш тартибининг белгилангани; *

норасмий ва орттирилган кўникма ва малакаларни тан олиш тартибининг белгилангани;

ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги; *

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани; *

янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги; *

кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотлари учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани; *

фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари);

таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги.

III. Олий таълим дастурлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 5 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги;

таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки таъминлангани;

меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги;

амалдаги таълим дастурлари бўйича талабалар ўртасида сўровномалар ўтказилгани ва унинг натижалари асосида таълим дастурларининг такомиллаштирилгани;

Таълим дастурлари йўналиши:

манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим стандарти ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги; *

таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро андозалар асосида ишлаб чиқилгани;

таълим дастурининг давомийлиги, фанларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани;

амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани; *

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши:

ишчи ўқув режа ва дастурларининг белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқилгани; *

ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани; *

ўқув жараёнининг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

таълим дастури доирасида талабалар билимининг шаффоф ва холис баҳоланиши, баҳолаш жараёнларининг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

талабаларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги;

таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги; *

Талабалар фаолияти йўналиши:

таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани;

қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши; *

талабаларнинг ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишини қайта тиклаш тартибининг белгилангани; *

талабаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги; *

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани; *

янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги фанларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги; *

кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш учун амалий, лаборатория машғулотлари ва курс иши (лойиҳа)ни бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани; *

фанлар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг талабалар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари);

таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, махсус хона ёки бино ва иншоотларининг (спорт зали, стадион, мусиқа хонаси ва бошқаларнинг) мавжудлиги.

IV. Олий таълимдан кейинги таълим дастурлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги;

таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки;

меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжлари ҳамда илмий-тадқиқотнинг сўнгги тенденцияларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги;

таълим дастурининг самарадорлигини мониторинг қилиш ва такомиллаштириш механизмларининг жорий этилгани;

Таълим дастурлари йўналиши:

манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш бўйича йиллик устувор йўналишлар ишлаб чиқилгани, асосий фаолият самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), зарур ресурслар ва масъуллар билан таъминлангани;

қабул параметрлари таълим ташкилотининг тадқиқот ва илмий раҳбарлик салоҳияти, жамиятдаги илмий ва ижтимоий эҳтиёжлар, меҳнат бозори таҳлили асосида шакллантирилгани; *

таълим дастури илмий-тадқиқот режасида белгиланган давомийлик муддатида кутилаётган тадқиқот натижаларига эришилишини таъминлашга қаратилгани;

амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани; *

таълим дастурининг мазмунида ўқиш жараёни давомида тадқиқот фаолиятининг кўзда тутилгани ва изланувчиларни тадқиқот фаолиятига тайёрлашга йўналтирилгани;

Тадқиқот жараёнини ташкил этиш ва тадқиқот натижаларини баҳолаш йўналиши:

таълим дастурида изланувчилар фаолиятини баҳолаш тартибининг мавжудлиги ва баҳолаш усуллари белгиланган тадқиқот натижаларига қай даражада эришилганини аниқлашга йўналтирилгани; *

таълим дастурида академик эркинлик ва ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги; *

изланувчиларнинг баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги;

Изланувчилар фаолияти йўналиши:

таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани;

қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши; *

изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш тартибининг белгилангани; *

изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш хизматларининг мавжудлиги;

Инсон ресурслари йўналиши:

илмий раҳбар ва консультантларнинг кўникма, малака ва илмий даражаларининг ихтисосликка мослиги; *

таълим дастури етарлича мутахассис ва маъмурий-бошқарув ходимлари билан таъминлангани, уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга жавоб бериши; *

илмий раҳбар ва консультантларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги;

хорижлик илмий раҳбар ва консультантларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб, тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани;

илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати;

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.

V. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим дастурлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув ва сифатни таъминлаш йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича таркибий тузилма ва унинг самарали ишлаш механизмларининг мавжудлиги; *

таълим дастурини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича 3 йиллик истиқболли режанинг мавжудлиги;

таълим дастури доирасида сифатни ички таъминлаш механизмининг мавжудлиги ҳамда бу жараёнларда манфаатдор томонларнинг иштироки;

меҳнат бозори ва таълим эҳтиёжларини аниқлаш бўйича мониторинг тизимининг мавжудлиги;

Таълим дастурлари йўналиши:

манфаатдор томонлар иштирокида таълим дастурининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилгани. Бунда таълим дастурининг мақсади, натижаларининг белгилангани, меҳнат бозори, давлат таълим талаби ва миллий малакалар рамкаси талабларига мувофиқлиги; *

таълим дастурининг миллий таълим тизимидаги устувор йўналишлар ва халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилгани;

таълим дастурининг давомийлиги, модулларнинг узвийлиги ва узлуксизлиги таъминлангани;

таълим мазмунининг замонавий андрагогик ёндашувларга мослиги, модуллар муаммоли кейслар асосида шакллантирилгани;

амалдаги таълим дастурларининг тизимли равишда мониторинги юритилгани ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилгани; *

Ўқув жараёнини ташкил этиш ва ўқув натижаларини баҳолаш йўналиши:

ўқув жараёнининг таълим дастурида белгиланган ўқув натижаларига эришишга йўналтирилгани ва малака оширишнинг муқобил шаклларининг йўлга қўйилгани; *

ўқув жараёнининг тўғри ташкил этилгани, унинг доимий баҳолаб борилиши ва такомиллаштиришга қаратилгани;

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

тингловчиларнинг кириш ва чиқиш тестлари, баҳолаш натижалари бўйича фикр-мулоҳазаларини олиш имконияти мавжудлиги;

таълим дастурида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги;

Тингловчилар фаолияти йўналиши:

таълим дастури бўйича қабул талаблари аниқ белгилангани, ўқишга қабул қилиш шаффоф тарзда йўлга қўйилгани;

малака ошириш режа-графиги таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мос келиши ҳамда таълим дастурларини самарали амалга ошириш учун етарлилиги; *

тингловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларга маслаҳат бериш механизмларининг мавжудлиги;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим дастури учун белгиланган меъёрларга мувофиқ педагог кадрлар, шунингдек, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар мавжудлиги ҳамда уларнинг сифат таркиби, малакаси ва мутахассислиги белгиланган талабларга мослиги; *

амалдаги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлангани; *

янги таълим дастурлари бўйича ўқув режадаги модулларга мос (тегишли) касбий, педагогик ва илмий компетенцияларга эга педагог кадрлар билан таъминлаш бўйича аниқ режанинг мавжудлиги; *

амалиётчи ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш имкониятларининг мавжудлиги;

кадрларнинг касбий ривожланиши ва малака оширишига шароит яратилгани, моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимининг мавжудлиги;

хорижда малака оширган профессор-ўқитувчиларнинг ўқув жараёнига жалб қилингани;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастурини амалга ошириш бўйича амалий ва лаборатория машғулотларини бажариш учун зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллари ва бошқаларнинг мавжудлиги ҳамда методик қўлланма (кўрсатма)лар билан таъминлангани; *

модуллар кесимида ўқув ва ўқув-методик адабиётлар, электрон таълим ресурслари билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

ўқув ва лаборатория хоналари ҳамда устахона (полигон)ларнинг тингловчилар сонидан келиб чиқиб, таълим дастурларига мос жиҳозлар ва ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя қилингани; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) таълим дастурларига мос ўқув адабиётлари, компьютерлар билан таъминлангани, ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

рақамли таълим муҳити яратилгани (LMS, wi-fi зоналари, онлайн курслар, вебинарлар ва масофавий таълим имкониятлари);

Изоҳ. * Мажбурий бўлган мезонлар.

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишнинг

I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши:

таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани;

таълим ташкилотида Педагогик кенгаш фаолияти йўлга қўйилгани ва унинг самарадорлиги; *

таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани; *

таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани;

Таълим сифатини таъминлаш йўналиши:

манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани; *

таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани; *

ўқувчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва манфаатдор томонларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда таҳлил қилингани;

Ўқувчилар фаолияти йўналиши:

қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги; *

ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани; *

ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш ва ўқишдан четлаштириш жараёнларининг белгиланган тартибда амалга оширилгани; *

ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани, уларнинг меҳнат бозоридаги ва таълимнинг кейинги босқичи бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлангани;

ўқувчиларнинг республика ва халқаро фан олимпиадалари, танловлар, мусобақаларда иштирок этгани ҳамда уларда совриндор бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилгани;

битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга киргани;

Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши:

ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани; *

педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши; *

педагогларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани;

ўқув жараёнида илғор педагогик технологиялар қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим ташкилотида педагог кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги ва сифат таркиби; *

таълим ташкилотига педагог кадрларнинг белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани;

раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ҳамда уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани;

педагог кадрларни касбий ривожлантириш, тажрибасини оммалаштириш ва малака ошириши учун шароит яратилгани;

ўқув жараёнларига олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларининг жалб қилингани;

Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши:

ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш учун тўгарак машғулотларининг йўлга қўйилгани ва уларнинг самарадорлиги; *

ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ва карьера хизматларининг ташкил этилгани;

таълим хизматлари юзасидан ўқувчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани;

ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани;

ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим йўналиши хусусиятидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, реагентлар ва дастурий таъминот билан таъминлангани; *

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) ўқувчилар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

барча ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани;

ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани;

таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги.

II. Касбий таълим ташкилотлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши:

таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани;

таълим ташкилотининг Педагогик (Васийлик) кенгаши фаолияти ва унинг самарадорлиги; *

таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани; *

таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани;

Таълим сифатини таъминлаш йўналиши:

манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани; *

таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

ўқувчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги; *

битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари мунтазам равишда таҳлил қилингани;

Ўқувчилар фаолияти йўналиши:

қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги; *

ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани; *

ўқувчилар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани; *

ўқувчиларнинг республика ва халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақаларда иштирок этгани ва уларда совриндор бўлган ўқувчиларнинг рағбатлантирилгани;

ўқувчиларни касбга йўналтириш ишлари ташкил этилгани, уларнинг меҳнат бозоридаги ва таълимнинг кейинги босқичи бўйича мавжуд имкониятлар тўғрисидаги ишончли ахборотлар билан таъминлангани;

Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши:

ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани; *

педагогларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани;

педагогларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши; *

ўқув жараёнида илғор педагогик технологияларнинг қўлланилгани ва тегишли самарадорликка эришилгани;

таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани;

таълим шаклларига мос равишда тегишли амалиётлар иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилгани;

якуний давлат аттестацияси иш берувчилар иштирокида ўқув натижаларига мувофиқ ўтказилгани;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим ташкилотида педагог кадрларнинг маълумоти, мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги; *

таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани;

раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ҳамда уларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани;

педагог кадрларни касбий ривожлантириш, тажрибасини оммалаштириш ва малакасини ошириш учун шароит яратилгани;

Ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши:

ўқувчиларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш учун тўгарак машғулотларининг йўлга қўйилгани ва уларнинг самарадорлиги; *

ўқувчиларга етарли даражада таълим олиш ва психологик қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ва карьера хизматларини ташкил этилгани;

таълим хизматлари юзасидан ўқувчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли ўқувчиларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани;

ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани;

ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларни кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун ўқувчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, реагентлар, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминлангани; *

таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, лабораториялари ва устахона (полигон)лари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) ўқувчилар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ўқув ва лаборатория хоналарида ҳамда устахоналарда жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани;

ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва уларда рақамли таълим муҳити яратилгани;

таълим ташкилотида ўқувчилар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги.

III. Олий таълим ташкилотлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши:

таълим ташкилотида Бошқарув (Кузатув, Васийлик) кенгашининг ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги; *

таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани * .

таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани;

таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий, ва маданий соҳаларини, шунингдек, бириктирилган таълим ташкилотларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси;

таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани;

таълим ташкилотида халқаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани;

Таълим сифатини таъминлаш йўналиши:

манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани; *

таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

талабалар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидалари белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги;

битирувчилар бандлиги мониторинги юритилгани ва иш берувчиларнинг битирувчиларга оид фикр-мулоҳазалари таҳлил қилингани;

Талабалар фаолияти йўналиши:

қабул параметрларининг таълим ташкилотининг ресурслари ва имкониятларига мослиги; *

талабаларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани; *

талабалар ўқишини кўчириш, курсдан-курсга ўтказиш (қолдириш), ўқишдан четлаштириш ва ўқишни қайта тиклаш жараёнларининг белгиланган тартиблар асосида амалга оширилгани; *

республика ва хорижий мамлакатлардаги таълим ташкилотлари билан академик мобилликнинг йўлга қўйилгани;

таълим хизматлари экспортининг самарали йўлга қўйилгани;

Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши:

ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани; *

профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани ва юритилиши; *

профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани;

таълим дастурларининг иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгилангани;

таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани;

Инсон ресурслари йўналиши:

белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги; *

таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги; *

таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани;

педагог кадрларнинг белгиланган талабларга мувофиқ касбий ривожланиши ва малакасини ошириш ишлари тўғри йўлга қўйилгани; *

педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани;

раҳбар ва педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани;

Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши:

таълим ташкилотида профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишлари ва халқаро мобиллиги учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги; *

илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши;

халқаро ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманларнинг ўтказилгани;

илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани;

маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани; *

илмий-тадқиқот фаолияти натижаларининг мунтазам мониторинг қилиб борилгани;

талабаларнинг стартап лойиҳалари ва рационализаторлик ғоялари билан республика ва халқаро илмий дастурларда иштироки ҳамда уларнинг натижадорлиги;

таълим ташкилоти талаба ва профессор-ўқитувчиларининг илмий ва илмий-техник фаолияти натижаларининг тижоратлаштирилгани;

Талабаларни қўллаб-қувватлаш йўналиши:

таълим хизматлари юзасидан талабалар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани; *

талабаларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карьера хизматларининг ташкил этилгани;

ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган ва иқтидорли талабаларга шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани;

ёшлар билан ишлаш самарадорлиги, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилгани;

талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастури/шакллари хусусиятидан келиб чиқиб ўқув жараёнини ташкил қилиш учун талабалар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминлангани; *

таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) талабалар контингентига мос ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг тегишли хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани;

ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани;

таълим ташкилотида талабалар контингентига мос буфет/ошхона, ўриндиқлар ва спорт майдонларининг мавжудлиги.

IV. Олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши:

таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани;

илмий кенгашлар ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги; *

таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани; *

таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий, ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси;

тадқиқот жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича очиқ ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани;

таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилгани;

Тадқиқот сифатини таъминлаш йўналиши:

манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда тадқиқот сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани;

таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани, изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги юритилгани ва натижалар асосида такомиллаштириш чоралари кўрилгани;

таълим ташкилотида академик ҳалоллик ва эркинлик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги; *

диссертация иши ҳимояси учун мавжуд илмий кенгашлар фаолияти, уларнинг таркибий тузилиши, иш тартиби ва қабул қилинган қарорларининг илмий-ҳуқуқий асослангани;

Тадқиқотчилар фаолияти йўналиши:

қабул параметрлари илмий-тадқиқотлар учун мавжуд маблағлар, тадқиқот лойиҳалари ёки бошқа молиялаштириш манбалари имкониятларини инобатга олган ҳолда белгилангани;

изланувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишдан четлаштириш ва ўқиш муддатини узайтириш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани ҳамда шаффоф ва адолатли амалга оширилгани; *

изланувчиларнинг белгиланган талаблар асосида диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси, ихтисослик бўйича назарий-методологик дастури ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани; *

республика ва хорижий мамлакатлардаги илмий ташкилотлар ва ишлаб чиқариш сектори билан академик мобилликни йўлга қўйилгани;

Тадқиқот жараёнини ташкил этиш йўналиши:

илмий раҳбарлар (консультант) фаолияти белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши; *

диссертация мавзуларининг жамият, иқтисодиёт ва саноатдаги долзарб муаммоларнинг ечимига қаратилгани, олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилгани;

илмий раҳбарлар (консультант) юкламаларининг белгиланган нормаларига мувофиқ ажратилгани;

изланувчиларнинг илмий-тадқиқот натижалари асосида чоп этилган мақола, тезис ва интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ҳужжатларга эгалиги;

таълим ташкилотида тадқиқотлар натижадорлиги таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани;

изланувчилар белгиланган шахсий иш режаларининг ўрнатилган тартибда бажарилиши мониторинг қилиб борилгани;

Инсон ресурслари йўналиши:

илмий раҳбар (консультант)лар фаолиятининг белгиланган талабларга мувофиқлиги ва уларнинг раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи;

таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан докторларининг илмий раҳбарлик (консультантлик)ка жалб этилгани;

илмий раҳбар (консультант)лар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижадорлиги; *

илмий раҳбар (консультант)лар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг йўлга қўйилгани ва шу асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилгани;

ўз вақтида ҳимоя қилмаган тадқиқотчилар билан олиб борилган ишлар, назорат тадбирлари ва самарадорлиги, илмий раҳбар ҳамда маслаҳатчиларга чоралар кўрилгани;

Илмий-тадқиқот ишлари йўналиши:

халқаро миқёсда ва республика миқёсидаги илмий-методик ва амалий анжуманлар ўтказилгани;

илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда корхона ва ташкилотлар билан тадқиқот натижаларини татбиқ этиш йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилгани;

таълим ташкилотининг тегишли соҳаларда маҳаллий ва халқаро илмий грант танловларида иштирок этгани ҳамда унинг натижадорлиги;

маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилгани; *

илмий-ноширлик фаолиятида кўчирмачиликни аниқлаш бўйича ахборот тизимининг жорий этилгани ҳамда доимий ҳисоботларнинг юритилиши; *

Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши:

таълим хизматлари юзасидан тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

тадқиқотчилар учун илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўйича ўқув-методологик тренинглар ташкил этилгани;

тадқиқотчиларга етарли даражада тадқиқот олиб бориш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш хизматларининг ташкил этилгани;

тадқиқотчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

илмий-экспериментал лаборатория ва майдонлар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, техникалар, хомашё материаллар ва бошқалар билан таъминлангани ва улардан фойдаланилиши ҳолати; *

тадқиқот олиб бориш учун зарур бўлган амалиёт базалари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани;

ихтисослик хусусиятидан ва изланувчилар сонидан келиб чиқиб тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги ва электрон ресурслар билан белгиланган талабларга мувофиқ таъминлангани; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.

V. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим ташкилотлари қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳоланади:

Ташкилий-бошқарув фаолияти йўналиши:

таълим ташкилоти фаолиятини самарали ташкил этиш ва режалаштириш, таълим сифатини таъминлаш учун молиявий ресурсларнинг мақсадли йўналтирилгани;

таълим ташкилотида Илмий-педагогик кенгашнинг ташкил этилгани ва унинг фаолияти самарадорлиги; *

таълим ташкилотини ривожлантириш режасининг ишлаб чиқилгани ва уни амалга ошириш учун ресурслар мавжудлиги, шунингдек, унинг жамоатчилик учун очиқлиги ва мониторинги юритилгани; *

таълим ташкилотининг ҳудуд ва республиканинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси;

таълим жараёнларини бошқариш ҳамда таълим сифатини назорат қилиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги ва ушбу тизимнинг таълим соҳасидаги ваколатли давлат органларининг ахборот тизимларига интеграция қилингани;

таълим ташкилотини халқаролаштириш ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилгани;

Таълим сифатини таъминлаш йўналиши:

манфаатдор томонлар билан ҳамкорликда таълим сифатини ички таъминлашнинг йўлга қўйилгани; *

таълим сифатини ички таъминлаш тизими самарадорлиги мунтазам таҳлил қилиб борилгани ва таҳлил натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани;

ички баҳолаш жараёни ўтказилгани, баҳолаш натижалари асосида чора-тадбирларнинг амалга оширилгани;

тингловчилар билимини баҳолашнинг белгиланган тартибда амалга оширилгани ва унинг ўқув натижаларига мувофиқлиги;

таълим ташкилотида академик ҳалоллик қоидаларининг белгилангани ва унга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича самарали тизимнинг мавжудлиги;

иш берувчиларнинг малака оширган тингловчиларга оид фикр-мулоҳазаларининг таҳлил қилингани;

Тингловчилар фаолияти йўналиши:

қабул параметрларининг таълим ташкилоти ресурслари ва имкониятларига мослиги; *

тингловчиларни ўқишга қабул қилиш белгиланган тартиб-қоидалар асосида тўғри ташкил қилингани;

Ўқув жараёнини ташкил этиш йўналиши:

ўқув жараёнини режалаштириш ҳужжатларининг ишлаб чиқилгани ва белгиланган тартибда тасдиқлангани; *

профессор-ўқитувчиларнинг ўқув-меъёрий ҳужжатлари белгиланган талаб асосида ишлаб чиқилгани, тасдиқлангани ва юритилиши; *

профессор-ўқитувчиларга ўқув юкламаларининг белгиланган нормаларга мувофиқ ажратилгани;

таълим дастурларини иқтисодиёт, саноат ва соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, такомиллаштирилгани ҳамда мазмунининг янгилангани;

таълим ташкилотида дарс таҳлилларининг олиб борилгани ва натижаларининг муҳокама қилингани;

Инсон ресурслари йўналиши:

таълим ташкилотида белгиланган талаблар ва меъёрларга мувофиқ илмий салоҳиятга эга педагог кадрларнинг мавжудлиги; *

таълим ташкилотида педагог кадрларнинг мутахассислиги (ихтисослиги) ва фаолият йўналишлари дарс ўтадиган фан(лар)га мослиги; *

таълим ташкилотига педагог кадрларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш тўғри ташкил қилингани ҳамда кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўрилгани;

педагог кадрларнинг хорижда ва/ёки ишлаб чиқариш корхоналарида малака ошириши ёки стажировкалари ташкил этилгани;

ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими (KPI)нинг йўлга қўйилгани ҳамда у асосида ходимларнинг моддий ва маънавий рағбатлантирилгани;

Тингловчиларни қўллаб-қувватлаш йўналиши:

таълим хизматлари юзасидан тингловчилар фикр-мулоҳазаларининг мониторинг қилиниши ва унинг натижалари асосида такомиллаштириш чораларининг кўрилгани; *

тингловчиларга етарли даражада таълим олиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маслаҳат бериш ҳамда карьера хизматларининг ташкил этилгани;

ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган тингловчилар учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш механизмларининг жорий этилгани;

тингловчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шикоятларини кўриб чиқиш тартибининг мавжудлиги;

Моддий-техник таъминот йўналиши:

таълим дастури хусусиятидан келиб чиқиб, ўқув жараёнини ташкил қилиш учун тингловчилар контингентига мос равишда зарур бино ва иншоотлар, замонавий моддий-техник база, хомашё материаллари ва дастурий таъминот билан таъминлангани; *

таълим жараёнлари учун зарур бўлган амалиёт базалари, устахоналари ва лабораториялари мавжудлиги ёки саноат ҳамкорлари ва бошқа таълим ташкилотлари базаларидан фойдаланиш йўлга қўйилгани;

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) зарурий ўқув ва бадиий адабиётлар, ахборот-коммуникация воситалари билан таъминлангани ҳамда унда ўқув зали ва электрон кутубхонанинг мавжудлиги; *

инклюзив таълим олиш учун бинолар ва жиҳозларнинг мослаштирилгани, махсус ўқув материалларининг мавжудлиги, ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани;

ўқув ва лаборатория хоналарида жиҳозларнинг хавфсизлик қоидалари ҳамда ўқитиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилгани;

ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлангани ва рақамли таълим муҳити яратилгани.

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT MAS № 0000000 Ushbu sertifikat Akkreditatsiya komissiyasi qaroriga koʻra ___________________________________ _______________________________________________________________________ manzilida joylashgan (taʼlim tashkilotining yuridik manzili) _________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) _________________________________________________________________________________________ (taʼlim dasturi kodi va nomi) taʼlim dasturi maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganini tasdiqlaydi. Ushbu sertifikatga taʼlim dasturiga tegishli maʼlumotlar ilova qilinadi va ilova s ertifikatning ajralmas qismi hisoblanadi. Sertifikat berish uchun asos: Akkreditatsiya komissiyasining 20__-yil «__»-________dagi ____-son bayoni. Amal qilish muddati: 20___-yil ___/___/ ________________________ (kun, oy) Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi MAS № _________-son sertifikatga ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI _______________________________________________________________ ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilgan taʼlim dasturi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Taʼlim tashkilotining litsenziya/guvohnoma raqami va sanasi: 2. Taʼlim tashkilotining turi (davlat/nodavlat/ xorijiy): 3. Taʼlim dasturi kodi va nomi: 4. Taʼlim dasturining ingliz tilida nomlanishi: 5. Taʼlim dasturining rus tilida nomlanishi: 6. Hamkorlikda amalga oshirilishi (qoʻshma, franshiza yoki boshqalar): 7. Taʼlim tili: 8. Taʼlim shakli: 9. Taʼlim dasturi hajmi (ECTS krediti yoki akademik soatlar miqdori): 10. Taʼlim dasturi davomiyligi (yillar/semestrlar): 11. Milliy malaka ramkasidagi darajasi: 12. Kvalifikatsiya(lar) nomi: 13. Qoʻshimcha beriladigan kvalifikatsiyalar: 14. Taʼlim dasturi yakunida beriladigan hujjat turi va uning namunasi: 15. Taʼlim oluvchilarning meʼyoriy miqdori: 16. Taʼlim dasturini oʻqitish manzili: Agentlik direktori ______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida sertifikat TAVSIFI

Davlat namunasidagi maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri joylashtiriladi va sertifikat blankasining chap tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod qoʻyiladi.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI» va «Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT» soʻzlari qora rangli va MAS lotin harfi va yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qizil rangli boʻyoqda bosiladi.

Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

НАМУНА OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT KAS № 0000000 Ushbu sertifikat Akkreditatsiya komissiyasi qaroriga koʻra ____________________________________ ________________________________________________________________________ manzilida joylashgan (taʼlim tashkilotining yuridik manzili) _________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ning davlat akkreditatsiyasi ( taʼlim tashkilotining nomi ) _________________________________________________________________________________________ ( taʼlim tashkilotining turi: davlat/nodavlat/xorijiy) _______________________________________________________________________________________ga (taʼlim tashkilotining maqomi) mosligini tasdiqlaydi va bitiruvchilarga mazkur sertifikat ilovasiga muvofiq taʼlim dasturlari (taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar, ixtisosliklar, kasblar va kurslar) boʻyicha taʼlim toʻgʻrisida beriladigan hujjatlarning davlat tomonidan eʼtirof etilishini kafolatlaydi. Ushbu sertifikatga tegishli maʼlumotlar ilova qilinadi va ilova s ertifikatning ajralmas qismi hisoblanadi. Sertifikat berish uchun asos: Akkreditatsiya komissiyasining 20__-yil «__»-________dagi ____-son bayoni. Amal qilish muddati: 20___-yil ___/___/ _______________________ (kun, oy) Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi KAS № _________-son sertifikatga ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI _______________________________________________________________ ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilgan taʼlim dasturlari ROʻYXATI Т/r Taʼlim dasturlari Taʼlim shakli Oʻqish davriyligi Malaka darajasi kodi nomi 1. 2. 3. ... Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida sertifikat TAVSIFI

Davlat namunasidagi kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kul rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri joylashtiriladi va sertifikat blankasining chap tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod qoʻyiladi.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI» va «Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT» soʻzlari qora rangli va KAS lotin harfi va yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qizil rangli boʻyoqda bosiladi.

Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 2-иловада :

а) 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси ахборот учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига юборилади»;

б) 11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«11. Илмий ташкилот ёки таълим муассасаларидаги олий таълимдан кейинги таълим институтларини давлат аккредитациясидан ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш масалаларида тасарруфида илмий ташкилот ва таълим муассасаларига эга вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради»;

в) 13-банднинг иккинчи хатбошисида :

«Инновацион ривожланиш вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

«аттестациядан» сўзи «давлат аккредитациясидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 14-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар тегишли илмий ва таълим ташкилотлари томонидан қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни ҳар йили 10 июнгача Ягона электрон тизим орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига юборилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қабул квотаси бўйича асосланган таклифларни бюджет параметрлари асосида кўриб чиқиб ҳар йили 1 августга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига Ягона электрон тизим орқали юборилади;».

учинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қабул квотаси миқдорини илмий ва таълим ташкилотлари кесимида тақсимлашда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги ва тизимида илмий ва таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда тегишли вазирлик ёки идора тизимидаги илмий ва таълим ташкилотлари учун қабул квотаси миқдорини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожланиш масалалари бўлимининг кўрсатмасига мувофиқ амалга оширилади»;

бешинчи хатбошидаги «қабул квотасини шакллантириши» сўзлари «қабул квотасини давлат аккредитацияси шартлари асосида шакллантириши» сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги «Инновацион ривожланиш вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 31-банднинг биринчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 35-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 52-банднинг биринчи хатбошисидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 3-илованинг матнида :

а) «Vazirlar Mahkamasi» сўзлари «Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Cabinet of Ministers» сўзлари «Ministry of Higher education, science and innovations» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) «The Supreme Attestation Commission of the Republic of Uzbekistan based on» сўзлари «The Supreme Attestation Commission based on» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) «Oʻzbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi huzuridagi ilmiy kengashining» сўзлари «Oliy attestatsiya komissiyasi huzuridagi ilmiy kengashining» сўзлари билан алмаштирилсин.

3. 4-илованинг матнида :

4. 5-илованинг матнида :

а) «Vazirlar Mahkamasi» сўзлари «Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) «Cabinet of Ministers» сўзлари «Ministry of Higher education, science and innovations» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) «The Supreme Attestation Commission of the Republic of Uzbekistan upon» сўзлари «The Supreme Attestation Commission upon» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) «Oʻzbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi ilmiy kengashining» сўзлари «Oliy attestatsiya komissiyasi ilmiy kengashining» сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 6-илованинг матнида :

6. 7-илованинг матнида :

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 59-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида» 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ҳамда «Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон қарорлари)» 2019 йил 30 сентябрдаги 821-сон қарорига илованинг 15-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 171 ва 296-бандлари .

6. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги 696-сон қарорига 3-илованинг 3 ва 4-бандлари .

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 27 апрелдаги 243-сон қарорига 2-илованинг 11-банди .

8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида» 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни)» 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 26-банди .

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 23 ва 41-бандлари .

10. Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 августдаги 545-сон қарорига 3-илованинг 28-банди .

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони)» 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 64-банди .

12. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 51-банди .

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 559-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди .

14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2024 йил 8 августдаги 489-сон қарорига 1-илованинг 10-банди ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбошилари , 11-бандининг 12-кичик банди тўртинчи хатбошиси ва 18-кичик банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2025 йил 6 август,

498-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2025 й., 09/25/498/0698-сон; 25.06.2026 й., 09/26/321/0621-сон; 16.09.2026 й., 06/26/191/0937-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

BAHOLASH YOʻNALISHLARI VA MEZONLARI

BAHOLASH YOʻNALISHLARI VA MEZONLARI

ROʻYXATI

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi PF-76-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tizimining normativ-huquqiy bazasini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Oʻzbekiston Respublikasining “Taʼlim toʻgʻrisida”gi Qonuni 58-moddasiga muvofiq oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlim va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari, bitiruvchilarga davlat tomonidan tasdiqlangan namunadagi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjatlarni beruvchi, kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash boʻyicha davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlari davlat taʼlim standartlariga, davlat taʼlim talablariga, shuningdek, taʼlim dasturlariga muvofiqlik jihatidan kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilishi belgilangani;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Taʼlim sifatini taʼminlash va taʼlim xizmatlari koʻrsatish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2025-yil 5-maydagi PF-76-son Farmoniga muvofiq:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzurida Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tashkil etilgani;

Agentlik idoraviy mansubligi va tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼi nazar, oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini (keyingi oʻrinlarda — taʼlim tashkilotlari) kompleks davlat akkreditatsiyasidan, ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishi hamda taʼlim tashkilotlarini xavfni tahlil qilish asosida navbatdan tashqari oʻrganishi (tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlar hamda ularning taʼlim dasturlari bundan mustasno);

kompleks davlat akkreditatsiyasi natijalariga koʻra muayyan taʼlim dasturida aniqlangan qoʻpol kamchiliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmagan taqdirda, ushbu taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv faoliyatini davom ettirish va qabulni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmasligi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

taʼlim tashkilotlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish bosqichlari va tartibi;

taʼlim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda ichki va tashqi baholashni tashkil qilish;

taʼlim tashkilotlarida xavfni tahlil qilish va monitoring oʻtkazish orqali taʼlim sifati samaradorligini oshirish hamda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish jarayonlarini tashkil etish.

3. Belgilansinki:

yangi tashkil etilgan taʼlim tashkilotlari va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan taʼlim dasturlari birinchi kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilgunga qadar davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan hisoblanadi;

amaldagi taʼlim dasturlari taʼlim tashkilotining murojaatiga koʻra navbatdagi kompleks davlat akkreditatsiyasiga qadar yoki mazkur tashkilotni kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish davrida maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladi;

taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish davrida nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining sohaviy roʻyxatida birinchi 300 talikdan oʻrin olgan yoki Oʻzbekiston Respublikasida tan olinadigan xalqaro, xorijiy va nodavlat akkreditatsiya tashkilotlari reyestriga kiritilgan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazilgan taʼlim dasturlari tegishli mezonlar boʻyicha ijobiy baholangan deb hisoblanadi.

4. Taʼlim tashkilotlari tarkibida ularning belgilangan shtatlari doirasida taʼlim sifatini taʼminlash boʻlimlari tashkil etilsin. Bunda:

oliy taʼlim tashkilotlarining taʼlim sifatini taʼminlash boʻlimlari kamida 3 nafar (oylik ish haqi dekan lavozimiga tenglashtirilgan boʻlim boshligʻi va dekan oʻrinbosari lavozimiga tenglashtirilgan 2 nafar bosh mutaxassis) xodimdan, oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarining taʼlim sifatini taʼminlash boʻlimi (oylik ish haqi direktor oʻrinbosari lavozimiga tenglashtirilgan bosh mutaxassis) 1 nafar xodimdan iborat boʻladi;

boʻlim (mutaxassis)ga taʼlim tashkilotining kadrlar tayyorlash sifatini taʼminlash boʻyicha ichki baholashni tashkil etish, taʼlim tashkilotini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishga tayyorlash, taʼlim sifatini doimiy monitoring qilib borish orqali unga taʼsir etuvchi omillar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taʼlim tashkiloti rahbariga hamda Agentlikka taqdim etib borish vazifalari yuklatiladi.

5. Agentlik Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2025-yil yakuniga qadar Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan “Akkreditatsiya” platformasini ishlab chiqib, ishga tushirish hamda vazirlik va idoralarning mavjud axborot tizimlariga integratsiya qilish choralarini koʻrsin.

6. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtmagan va belgilangan muddatlarda aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etmagan taʼlim tashkilotlarining faoliyatini tugatish (litsenziyasini bekor qilish) yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga asoslangan takliflar kiritib borsin;

faoliyatini tugatish, litsenziyasini bekor qilish va taʼlim dasturini yopish boʻyicha qaror qabul qilingan taʼlim tashkilotlari talaba va oʻquvchilarining oʻqishini davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarining mos va turdosh taʼlim yoʻnalishlari, kasb va mutaxassisliklariga belgilangan tartibda koʻchirish choralarini koʻrsin.

7. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

9. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.

11. Ushbu qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi direktori A.Yu. Xudaykulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomning amal qilishi tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni hamda ushbu faoliyat doirasidagi taʼlim dasturlarini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishga nisbatan tatbiq etilmaydi.

Mazkur tashkilotlar va taʼlim dasturlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) davlat akkreditatsiyasini oʻtkazish boʻyicha maxsus vakolatli organ hisoblanadi.

Tibbiyot va farmatsevtika xodimlarini qayta tayyorlash, ularning malakasini oshirish va ixtisoslashtirish, shuningdek, rezidentura boʻyicha kadrlar tayyorlash faoliyatini amalga oshiruvchi tashkilotlarni kompleks va ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha maxsus vakolatli davlat organi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi hisoblanadi.

3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

akkreditatsiya sertifikati — davlat akkreditatsiyasidan muvaffaqiyatli oʻtgan taʼlim tashkilot (dastur)lariga beriladigan hujjat;

akkreditatsiya tashkilotlari — Agentlik tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyatini amalga oshirishga ruxsat berilgan va akkreditatsiya tashkilotlarining reyestriga kiritilgan xalqaro, xorijiy va nodavlat akkreditatsiya tashkilotlari;

akkreditatsiya tashkilotlari reyestri — Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyatini amalga oshirish huquqi berilgan akkreditatsiya tashkilotlarining Agentlik tomonidan yuritiladigan roʻyxati va ular haqidagi maʼlumotlardan iborat yagona maʼlumotlar banki;

ichki (oʻzini oʻzi) baholash — taʼlim tashkilotining belgilangan ichki sifatni taʼminlash mezonlari asosida oʻz faoliyati samaradorligini kuzatishi, tahlil qilishi, baholashi va uni takomillashtirish choralarini koʻrish jarayoni;

kompleks davlat akkreditatsiyasi — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimni va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlashni va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarini tashqi baholash natijalariga asoslangan jarayon;

maxsus davlat akkreditatsiyasi — oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlimni va oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarida taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayoni boshlanishidan oldin amalga oshiriladigan jarayon;

taʼlim dasturi — tegishli kasblar, taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar, ixtisosliklar, kurslar boʻyicha davlat taʼlim standartlari (talablari) va kasbiy standartlarga muvofiq kompetensiya va oʻquv natijalari, taʼlim mazmuni, hajmi va baholash talablarini belgilovchi oʻquv-meʼyoriy hujjat;

tashqi baholash — taʼlim tashkiloti faoliyatini, kadrlar tayyorlash mazmuni, darajasi va sifatining davlat taʼlim standartlari (talablari) hamda akkreditatsiya mezonlariga muvofiqligini Agentlik tomonidan baholash jarayoni;

xalqaro akkreditatsiya — Agentlik tomonidan akkreditatsiya tashkilotlari reyestriga kiritilgan xalqaro taʼlim sifatini taʼminlash tarmoqlarining toʻla huquqli aʼzosi boʻlgan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan taʼlim dasturlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayoni.

4. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda mustaqillik, ochiqlik, shaffoflik, xolislik, tenglik, izchillik, dalillarga asoslanganlik, davriylik va hisobdorlik tamoyillariga rioya qilinadi.

5. Davlat akkreditatsiyasining maqsadi taʼlim tashkilotlarida taʼlim sifatini taʼminlash va muntazam ravishda oshirish orqali taʼlim tashkiloti (dasturi)ning ishonchliligini rasman eʼtirof etishdan iboratdir.

6. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishning asosiy vazifalari quyidagilardan iborat:

taʼlim sifatini taʼminlash va yanada yaxshilash boʻyicha rahbar xodimlarning masʼuliyati hamda hisobdorligini oshirish;

taʼlim sifatini oshirishni qoʻllab-quvvatlash va sifat madaniyatini shakllantirishga har tomonlama koʻmaklashish;

taʼlim oluvchilarni sifatsiz taʼlim xizmatlaridan himoya qilish;

taʼlim sifatiga qoʻyiladigan minimal talablarga rioya etilishini taʼminlash;

mehnat bozori talablariga muvofiq va sifatli taʼlim xizmatlari koʻrsatilayotgani boʻyicha keng jamoatchilik oʻrtasida ishonchni oshirish.

7. Quyidagilar davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishning asosiy obyektlari hisoblanadi:

maxsus davlat akkreditatsiyasida — kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyiladigan taʼlim dasturlari hamda taʼlim tashkilotlari tomonidan kadrlar tayyorlanayotgan va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilmagan taʼlim dasturlari;

kompleks davlat akkreditatsiyasida — taʼlim dasturlari boʻyicha bitiruvchilari mavjud boʻlgan taʼlim tashkilotlari.

8. Taʼlim tashkilotlari Agentlik tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida har besh yilda kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladi.

Taʼlim tashkilotlari va ularning filiallari (fakultetlar), shuningdek, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim faoliyatini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish taʼlim tashkiloti bilan bir vaqtda amalga oshiriladi.

Belgilangan muddatlar tugaganidan soʻng taʼlim tashkilotlari davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilishi shart.

Bunda tibbiyot va farmatsevtika sohasida faoliyat olib boruvchi taʼlim tashkilotlarini kompleks hamda ularning taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot taʼlimi va fani kengashining xulosasi olinadi.

9. Taʼlim tashkilotlari taʼlim dasturlarining xalqaro miqyosda eʼtirof etilishiga erishish maqsadida oʻz tashabbusi bilan akkreditatsiya tashkilotlari reyestriga kiritilgan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlaridan taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazishi mumkin.

10. Taʼlim tashkiloti (dasturi)ni ichki va tashqi baholash ushbu Nizomga 1-ilovadagi maxsus davlat akkreditatsiyasi yoʻnalishlari va mezonlari va (yoki) mazkur Nizomga 2-ilovadagi kompleks davlat akkreditatsiyasi yoʻnalishlari va mezonlari asosida oʻtkaziladi.

11. Ichki va tashqi baholash metodologiyasi Agentlik tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

12. Agentlik taʼlim tashkilotlari bitiruvchilarining bilim va koʻnikmasiga baho berish va ularning mehnat bozoriga integratsiyasini oʻrganish uchun Umummilliy ish beruvchilar soʻrovnomasini oʻtkazib boradi.

13. Agentlik taʼlim tashkilotlari talaba (oʻquvchi)larining taʼlim sifati boʻyicha fikrlarini oʻrganishga qaratilgan doimiy Umummilliy talaba (oʻquvchi)lar soʻrovnomasini oʻtkazadi.

2-bob. Taʼlim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish

1-§. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish bosqichlari

14. Taʼlim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish quyidagi bosqichlardan iborat:

1-bosqich — arizani rasmiylashtirish;

2-bosqich — taʼlim sifatini ichki baholash;

3-bosqich — taʼlim sifatini tashqi baholash;

4-bosqich — davlat akkreditatsiyasi boʻyicha yakuniy qaror qabul qilish.

15. Taʼlim sifatini taʼminlash va ehtimoliy xavflarni bartaraf etish maqsadida taʼlim tashkilotlarida xavfni tahlil qilish va monitoring jarayonlari amalga oshiriladi.

2-§. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun arizani rasmiylashtirish

16. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisida arizalar Agentlikning “Akkreditatsiya” platformasida elektron shaklda, zaruratga koʻra, tasdiqlangan qogʻoz shaklida qabul qilinadi. Unga koʻra:

taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisida arizalar kelgusi oʻquv yilida faoliyatini boshlash uchun har yili 1-oktabrdan kelgusi yilning 31-yanvarigacha qabul qilinadi. Ushbu muddatlardan tashqari boshqa muddatlarda maxsus davlat akkreditatsiyasi taʼlim tashkilotining murojaatiga asosan, Agentlik bilan tuziladigan shartnoma shartlari va oshirilgan toʻlov asosida amalga oshiriladi;

taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisida arizalar taʼlim tashkilotining akkreditatsiyadan oʻtganlik toʻgʻrisidagi oxirgi sertifikati muddati tugaydigan oʻquv yilidan oldingi oʻquv yilining 15-sentabriga qadar qabul qilinadi.

Ariza shakllari va ularga kiritiladigan maʼlumotlar Agentlik tomonidan belgilanadi.

17. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

litsenziya/yuridik shaxsning guvohnoma nusxasi;

mavjud akkreditatsiya sertifikati va hisoboti nusxasi (kompleks davlat akkreditatsiyasi uchun);

arizani koʻrib chiqish uchun belgilangan miqdordagi yigʻimlarni amalga oshirganlik toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;

davlat akkreditatsiyasi jarayonlariga biriktirilgan masʼul xodimning maʼlumotlari (taʼlim tashkiloti birinchi rahbari tomonidan tasdiqlangan holda).

18. Ariza va unga ilova qilinadigan hujjatlar toʻliq taqdim etilgandan soʻng Agentlik tomonidan arizalar oʻn besh ish kunida koʻrib chiqiladi.

19. Arizani koʻrib chiqishni rad etishga quyidagilar asos boʻladi:

kadrlar tayyorlash yoʻlga qoʻyilayotgan taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar, ixtisosliklar va kasblar milliy yoki xorijiy (xalqaro) klassifikatorda mavjud boʻlmaganda;

ushbu Nizomning 17-bandidagi hujjatlar toʻliq taqdim etilmaganda;

litsenziyada koʻrsatilgan taʼlim xizmati va turlariga mos boʻlmaganda;

talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda yolgʻon yoki notoʻgʻri maʼlumotlarning mavjudligi aniqlanganda;

hujjatlarda aniqlangan kamchiliklar taʼlim tashkiloti tomonidan besh ish kunida bartaraf etilmaganda.

Boshqa asoslarga koʻra arizani koʻrib chiqishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

20. Ariza qabul qilinganidan soʻng oʻn ish kuni ichida Agentlik va taʼlim tashkiloti oʻrtasida davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha ikki tomonlama shartnoma tuziladi.

Ikki tomonlama shartnoma shakli, mazmuni va shartlari Agentlik tomonidan belgilanadi.

21. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda taʼlim tashkilotining qonuniy vakili yoki ariza beruvchi quyidagilarga masʼul hisoblanadi:

belgilangan talablar asosida ariza topshirish;

Agentlik va taʼlim tashkiloti oʻrtasida shartnomani rasmiylashtirish;

yigʻimlarni belgilangan muddatlarda amalga oshirish;

ekspert komissiyasi (joyiga chiqqan holda) va Akkreditatsiya komissiyasi tomonidan qaror qabul qilish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni belgilangan muddatlarda taqdim qilish.

22. Agentlik shartnoma tuzilgan taʼlim tashkilotlarini tashqi baholashdan oʻtkazish boʻyicha reja-jadvalni tasdiqlaydi va uni oʻz rasmiy veb-saytida eʼlon qiladi.

3-§. Taʼlim sifatini ichki baholash

23. Taʼlim tashkiloti ichki baholash natijasida shakllantirilgan hisobot va unga tegishli materiallarni elektron va (yoki) qogʻoz shaklida tasdiqlangan holda quyidagi muddatlarda Agentlikka taqdim etadi:

maxsus davlat akkreditatsiyasi uchun tashqi baholash boshlanishidan kamida bir oy oldin;

kompleks davlat akkreditatsiyasi uchun tashqi baholash boshlanishidan kamida ikki oy oldin.

Bunda ichki baholash kompleks davlat akkreditatsiyasi oʻtkaziladigan oʻquv yilida oʻtkazilishi hamda taʼlim tashkilotining oxirgi ikki yillik hamda davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladigan oʻquv yilidagi faoliyati tahlili qamrab olinishi lozim.

24. Ichki baholashning vazifalari quyidagilardan iborat:

sifatni taʼminlash siklini toʻliq joriy etish orqali taʼlim sifatini uzluksiz oshirish;

taʼlim tashkilotining taʼlim sifatini taʼminlashga boʻlgan javobgarligi va masʼuliyatini oshirish;

taʼlim xizmatlari sifatini tizimli ravishda baholash orqali tahlil qilish va rivojlantirish yoʻnalishlarini belgilash;

taʼlim tashkiloti (dastur)ni tashqi baholashga tayyorlash;

taʼlim tashkilotida hisobdorlik va sifatni taʼminlash madaniyatini ragʻbatlantiruvchi ichki tizimni shakllantirish va rivojlantirish.

25. Ichki baholash hisoboti quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

taʼlim tashkiloti toʻgʻrisida umumiy maʼlumot;

taʼlim tashkilotining har bir baholash yoʻnalishlari va mezonlariga muvofiqligi boʻyicha tahlili;

har bir baholash yoʻnalishi va mezoni kesimida taʼlim xizmatlari sifatining tizimli tahlili va ularni rivojlantirish yoʻnalishlari;

aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha harakatlar rejasi;

asoslantiruvchi va tasdiqlovchi hujjatlar.

26. Agentlik ichki baholash hisobotini oʻrganadi va undan tashqi baholash jarayonida foydalanadi.

27. Ichki baholashni samarali tashkil etish va hisobotda keltirilgan maʼlumotlarning haqqoniyligi uchun toʻliq masʼuliyat taʼlim tashkilotining birinchi rahbari zimmasida boʻladi.

Tashqi baholash jarayonida ichki baholash hisobotida haqqoniy boʻlmagan maʼlumotlar aniqlanishi, shuningdek, belgilangan muddatlarda hujjatlarning taqdim qilinmasligi yoki kamchiliklarning bartaraf etilmasligi davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazmaslik uchun asos boʻladi.

28. Taʼlim tashkilotlari uchun davlat akkreditatsiyasi boʻyicha malaka oshirish kurslari va oʻquv-seminarlari Agentlik tomonidan tashkil etiladi va ularni oʻtkazish jadvali Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

4-§. Taʼlim sifatini tashqi baholash

29. Taʼlim sifatini tashqi baholash uchun Agentlik tomonidan ekspert komissiyalari tashkil etiladi. Ekspert komissiyalari kasblar, taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar, ixtisosliklar, kurslarning xususiyatidan kelib chiqqan holda tuziladi.

30. Ekspert komissiyalari tarkibi taʼlim tashkilotlarining pedagog va rahbar xodimlari, ilmiy-tadqiqot institutlarining yetakchi olimlari, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining masʼul xodimlari, tegishli ishlab chiqarish tashkilotlarining mutaxassislari, nodavlat notijorat tashkilotlar vakillari hamda talaba (oʻquvchi)lar orasidan shakllantiriladi.

Ekspert komissiyalari tarkibiga xorijiy ekspertlar jalb etilishi mumkin.

Shaffoflikni taʼminlash maqsadida Agentlik ekspert komissiyasining tarkibi boʻyicha taʼlim tashkilotini xabardor qiladi.

31. Quyidagi hollarda ekspert komissiyalari tarkibiga oʻzgartirish kiritilishi mumkin:

taʼlim tashkiloti tomonidan xabarnomani olgan kundan boshlab uch ish kuni ichida huquqiy kuchga ega boʻlgan aniq dalillar asosida ekspert komissiyalarining biror aʼzosi bilan ziddiyatlar mavjudligi maʼlum qilinganida;

ekspert komissiyalarining biror aʼzosi bilan davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilayotgan taʼlim tashkiloti bilan bogʻliq manfaatlar toʻqnashuvi holatlari aniqlanganda.

32. Ekspertlarga qoʻyiladigan talablar, ularning malakasini oshirish va tashqi baholash jarayoniga jalb etish tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi.

33. Ekspertlarga Agentlik bilan tuziladigan haq evaziga xizmat koʻrsatish shartnomasi asosida haq toʻlanadi.

34. Ekspert komissiyalarining vazifalari quyidagilardan iborat:

ichki baholash natijalari boʻyicha olingan maʼlumotlarni ekspertizadan oʻtkazish hamda tashqi baholashni amalga oshirish;

taʼlim tashkilotidagi taʼlim sifati va mazmunining davlat taʼlim standartlari(talablari), akkreditatsiya mezonlari va taʼlim dasturlariga muvofiqligi hamda koʻrsatilayotgan taʼlim xizmatlarining sifati va samaradorligini baholash;

taʼlim sifatini oshirish va taʼlim xizmatlarini takomillashtirish boʻyicha takliflar berish hamda tashqi baholash natijalari yuzasidan hisobotni tayyorlash va Akkreditatsiya komissiyasiga taqdim etish.

35. Taʼlim dasturi maxsus davlat akkreditatsiyasidan ekspert komissiyasi tomonidan joyiga chiqqan holda, besh ish kunidan oshmagan muddatda oʻtkaziladi.

36. Taʼlim tashkiloti kompleks davlat akkreditatsiyasidan ekspert komissiyasi tomonidan joyiga chiqqan holda quyidagi muddatlarda oʻtkaziladi:

oʻrta maxsus va kasbiy taʼlim tashkilotlarida, shuningdek, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni amalga oshiruvchi tashkilotlarda — besh ish kunidan oshmagan muddatda;

oliy taʼlim tashkilotlarida — oʻn ish kunidan oshmagan muddatda.

Ish hajmidan kelib chiqib, oʻrganish muddatlari Agentlik tomonidan uzaytirilishi mumkin.

37. Ekspert komissiyasi tomonidan tashqi baholash natijalari asosida oʻn besh ish kuni ichida dastlabki hisobot tayyorlanadi va Agentlik orqali taʼlim tashkilotiga taqdim qilinadi.

38. Taʼlim tashkiloti dastlabki hisobot boʻyicha asoslantirilgan taklif va eʼtirozlarini Agentlikka uch ish kuni ichida rasman taqdim etadi.

Bunda taqdim etilgan taklif va eʼtirozlar asosida uch ish kunida ekspert komissiyasi tomonidan yakuniy hisobot tayyorlanadi.

39. Ekspert komissiyasi tomonidan maxsus davlat akkreditatsiyasida har bir taʼlim dasturi boʻyicha alohida, kompleks davlat akkreditatsiyasida taʼlim tashkiloti boʻyicha hisobot tayyorlanadi.

40. Ekspert komissiyasi taʼlim tashkiloti bilan birgalikda taʼlim tashkiloti faoliyatida aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan taʼlim sifatini oshirish chora-tadbirlari rejasini ishlab chiqadi.

41. Taʼlim tashkiloti tomonidan taqdim qilingan ichki baholash hisoboti asosida ekspert komissiyasi joyiga chiqmasdan, masofaviy shaklda tashqi baholashni amalga oshirishi mumkin.

42. Tashqi baholash mezonlari majburiy va umumiy mezonlarga boʻlinadi hamda har bir mezon “muvofiq”, “qisman muvofiq” yoki “muvofiq emas” deb baholanadi.

43. Ekspert komissiyasi tomonidan taʼlim tashkiloti (dasturi) har bir baholash yoʻnalishi boʻyicha baholanadi.

Har bir baholash yoʻnalishi “muvofiq” yoki “muvofiq emas” deb eʼtirof etiladi. Bunda har bir baholash yoʻnalishi quyidagi shartlar bajarilganda “muvofiq” deb baholanadi:

majburiy mezonlarning barchasi “muvofiq” deb baholanganda;

umumiy mezonlarning koʻpi bilan ikkitasi “qisman muvofiq” deb baholanganda;

“muvofiq emas” deb baholangan mezonlar mavjud boʻlmaganda.

44. Taʼlim tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish davrida nufuzli xalqaro reyting tashkilotlarining sohaviy roʻyxatida birinchi 300 talikdan oʻrin olgan yoki Agentlik reyestriga kiritilgan xalqaro akkreditatsiya tashkilotlari tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazilgan taʼlim dasturlari tegishli mezonlar boʻyicha “muvofiq” deb baholanadi.

45. Agentlik tomonidan baholash mezonlari boʻyicha indikatorlar ishlab chiqilib, belgilangan tartibda tasdiqlanadi.

5-§. Davlat akkreditatsiyasi boʻyicha yakuniy qaror qabul qilish

46. Ekspert komissiyasi tomonidan yakuniy hisobot asosida tayyorlangan xulosani koʻrib chiqish va taʼlim tashkiloti (dasturi)ni davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yakuniy qaror qabul qilish uchun Agentlikda doimiy faoliyat yurituvchi Akkreditatsiya komissiyasi tuziladi.

Akkreditatsiya komissiyasi tarkibi Agentlik direktori buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Akkreditatsiya komissiyasi tarkibiga vazirlik, idora, tashkilot mutaxassislari, ish beruvchi va taʼlim oluvchilarning vakillari hamda xorijiy ekspertlar jalb etiladi.

Agentlik direktori Akkreditatsiya komissiyasining raisi hisoblanadi.

47. Akkreditatsiya komissiyasi ekspert komissiyasi tomonidan taqdim etilgan yakuniy hisobotni bir oy muddat ichida koʻrib chiqadi.

Akkreditatsiya komissiyasi hisobotni koʻrib chiqish jarayonida qoʻshimcha asoslantiruvchi maʼlumotlarni talab etishi yoki zarur hollarda, tashqi baholash jarayonida ishtirok etgan ekspert komissiyasi aʼzolarini, shuningdek, sohaga oid boshqa mutaxassislarni jalb qilishi mumkin.

48. Akkreditatsiya komissiyasi tomonidan har bir baholash yoʻnalishi “muvofiq” deb eʼtirof etilganda, ushbu taʼlim tashkiloti (dasturi) “davlat akkreditatsiyasidan oʻtdi” deb, “muvofiq emas” deb eʼtirof etilganda esa “davlat akkreditatsiyasidan oʻtmadi” deb qaror qabul qilinadi.

Akkreditatsiya komissiyasi qarori bayon shaklida rasmiylashtiriladi va rais tomonidan tasdiqlanadi.

Akkreditatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganda, uning qarori kuchga ega boʻladi.

Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish yakunlari boʻyicha har bir taʼlim tashkiloti uchun alohida hujjatlar yigʻmajildi yigʻiladi va ushbu yigʻmajild navbatdagi davlat akkreditatsiyasi oʻtkazilgunga qadar Agentlikda saqlanadi.

49. Akkreditatsiya komissiyasi taʼlim tashkilotlari faoliyatining davlat taʼlim standartlari, davlat taʼlim talablari hamda taʼlim dasturlariga muvofiqligini eʼtirof etish bilan birgalikda, uning maqomini ham belgilaydi.

50. Agentlikning rasmiy veb-saytida barcha uchun ochiq boʻlgan Davlat akkreditatsiyasi reyestri yuritiladi. Reyestrga taʼlim tashkilotlari va taʼlim dasturlarining davlat akkreditatsiyasi natijalari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan akkreditatsiyadan oʻtkazilgan tashkilotlar va taʼlim dasturlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hamda yakuniy hisobotlar kiritiladi.

51. Taʼlim tashkiloti Taʼlim sifatini oshirish chora-tadbirlari rejasida belgilangan vazifalar ijrosi toʻgʻrisidagi hisobotlarni belgilangan muddatlarda Agentlikning rasmiy veb-saytidagi elektron platformaga kiritib boradi.

52. Taʼlim dasturi “davlat akkreditatsiyasidan oʻtdi” deb eʼtirof etilganda, ushbu Nizomga 3-ilovada keltirilgan shakldagi maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat taʼlim tashkilotiga bir hafta muddat ichida beriladi va mazkur taʼlim dasturi boʻyicha kadrlar tayyorlashga ruxsat etiladi.

Sertifikat navbatdagi kompleks davlat akkreditatsiyasi oʻtkazilgunga qadar amal qiladi.

Taʼlim dasturi “davlat akkreditatsiyasidan oʻtmadi” deb eʼtirof etilganda, ushbu taʼlim dasturi boʻyicha kadrlar tayyorlashga yoʻl qoʻyilmaydi.

53. Oʻquv yili boshlanganidan soʻng maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtgan taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim oluvchilarni qabul qilishga navbatdagi qabul jarayonlaridan boshlab ruxsat etiladi.

54. Taʼlim tashkiloti “davlat akkreditatsiyasidan oʻtdi” deb eʼtirof etilganda, ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat taʼlim tashkilotiga bir hafta muddat ichida beriladi.

Sertifikatda taʼlim tashkilotining tashkiliy-huquqiy shakli, faoliyat turi, maqomi, taʼlim dasturlari va sertifikatning amal qilish muddati qayd etiladi.

55. Sertifikat blankalari namunalari qatʼiy hisobda turadigan hujjatlar hisoblanadi, hisobga olish seriyasi, tartib raqami, QR-kodi va himoyalanganlik darajasiga ega boʻlib, Agentlik buyurtmasiga koʻra Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki huzuridagi “Davlat belgisi” davlat unitar korxonasi tomonidan tayyorlanadi.

Agentlik direktori sertifikat blankalari hisobga olinishi, saqlanishi va ulardan maqsadli foydalanilishi uchun shaxsan javobgar hisoblanadi.

56. Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtmagan taʼlim tashkilotiga aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish uchun olti oy muddat beriladi.

Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etmagan taʼlim tashkiloti rahbariyatining lavozimida faoliyatini yuritish yoki yuritmaslik masalasi yuzasidan boʻysunuvi boʻyicha tegishli vazirlik, idora va tashkilotga, shuningdek, nodavlat taʼlim tashkiloti muassisiga Agentlik tomonidan taqdimnoma kiritiladi.

57. Agentlik kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtmagan va belgilangan muddatlarda kamchiliklarni bartaraf etmagan davlat taʼlim tashkilotini tugatish, qayta tashkil etish yoki maqomini oʻzgartirish (nodavlat taʼlim tashkilotining litsenziyasini bekor qilish) boʻyicha Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga taqdimnoma kiritadi.

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bir oy muddatda taqdimnoma asosida koʻrilgan choralar boʻyicha Agentlikka axborot taqdim etadi.

58. Kompleks davlat akkreditatsiyasi natijalariga koʻra muayyan taʼlim dasturida aniqlangan kamchiliklar belgilangan muddatda bartaraf etilmagan taqdirda, ushbu taʼlim dasturi boʻyicha oʻquv faoliyatini davom ettirishga va qabulni amalga oshirishga yoʻl qoʻyilmaydi.

59. Taʼlim tashkiloti “davlat akkreditatsiyasidan oʻtmadi” deb eʼtirof etilganda quyidagilarga ruxsat berilmaydi:

taʼlim tashkilotiga oid reklama maʼlumotlarini tarqatishga;

abituriyent va talabgorlarni oʻqishga qabul qilishga;

talaba (oʻquvchi)lari uchun taʼlim kreditlari ajratilishiga;

bitiruvchilariga diplom (sertifikat, malaka attestati)lar berilishi yoki ularning tan olinishiga.

60. Faoliyati tugatilgan (litsenziyasi bekor qilingan) oʻrta maxsus, kasbiy, oliy taʼlim tashkiloti yoki yopilgan taʼlim dasturida tahsil oluvchilar oʻqishini davlat va nodavlat taʼlim tashkilotlarining mos va turdosh taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklariga koʻchirish belgilangan tartibda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda amalga oshiriladi.

61. Litsenziyasi bekor qilingan taʼlim tashkilotining hisobvaragʻidagi zaxira mablagʻlari hisobidan talaba (oʻquvchi)larning oʻqishini davom ettirish yoki ettirmaslik bilan bogʻliq qoʻshimcha xarajatlar qoplanadi.

62. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlar bilan birgalikda tashkil etilgan taʼlim tashkilotlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan xorijiy davlatlarning taʼlim tashkilotlari filiallarining taʼlim dasturlari asosiy taʼlim tashkiloti bilan birgalikda oʻzining davlatida tegishli vakolatli organidan akkreditatsiyadan oʻtkazilgani boʻyicha natijalari tan olinadi.

Ushbu taʼlim tashkilotlari taʼlim dasturlarining akkreditatsiyadan oʻtganligi toʻgʻrisidagi yoki unga tenglashtirilgan hujjatni olganidan soʻng, uning nusxasini ikki hafta muddatda Agentlikka taqdim etishi lozim.

Taʼlim tashkiloti (dasturi)ning akkreditatsiyadan oʻtmagani yoki davlat akkreditatsiyasi talablariga muvofiq emasligi aniqlanganda, Agentlik tomonidan navbatdan tashqari davlat akkreditatsiyasiga jalb etiladi.

63. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy davlatlar bilan birgalikda tashkil etilgan taʼlim tashkilotlari, Oʻzbekiston Respublikasi hududida faoliyat koʻrsatayotgan xorijiy davlatlarning taʼlim tashkilotlari filiallari, shuningdek, xorijiy davlatlar bilan birgalikda tashkil etilgan xalqaro, qoʻshma va “Franshiza” taʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim tashkiloti oʻz murojaatiga koʻra Agentlik tomonidan ushbu Nizom talablari asosida davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladi.

3-bob. Apellyatsiya komissiyasi faoliyatini tashkil etish tartibi

64. Agentlik direktorining buyrugʻi bilan taʼlim tashkilotlarining ariza (shikoyat)larini koʻrib chiqish uchun Apellyatsiya komissiyasi hamda uning ishlash tartibi tasdiqlanadi.

Apellyatsiya komissiyasi 5 — 7 nafardan iborat tarkibda tuziladi.

Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga Akkreditatsiya komissiyasi aʼzolari kiritilmaydi.

Apellyatsiya komissiyasi ariza (shikoyat)larni koʻrib chiqish jarayoniga malakali mutaxassislarni jalb etishi mumkin.

Apellyatsiya komissiyasi yigʻilishida komissiya aʼzolarining uchdan ikki qismi ishtirok etganda, uning qarori kuchga ega boʻladi.

65. Akkreditatsiya xulosasidan norozi boʻlgan taʼlim tashkiloti rahbari Akkreditatsiya xulosasini olgan kundan boshlab uch ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasiga akkreditatsiya platformasi orqali elektron shaklda ariza (shikoyat) bilan murojaat qiladi.

66. Ariza (shikoyat) murojaat qilingan kundan boshlab oʻn ish kuni ichida Apellyatsiya komissiyasi tomonidan koʻrib chiqiladi.

Ariza (shikoyati)ni koʻrib chiqish vaqti Agentlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

67. Apellyatsiya komissiyasi ariza (shikoyati)ni koʻrib chiqib, Akkreditatsiya komissiyasi qarorini oʻzgartirishsiz qoldirish yoki oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.

Apellyatsiya komissiyasi qarorining nusxasi murojaat etuvchi taʼlim tashkilotiga Apellyatsiya komissiyasi qarori chiqqan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida taqdim etiladi.

Apellyatsiya komissiyasi Akkreditatsiya komissiyasi qarorini oʻzgartirish toʻgʻrisida qaror qabul qilganda, Akkreditatsiya komissiyasi navbatdagi yigʻilishida oʻzining qaroriga tegishli oʻzgartirish kiritib, yakuniy qaror qabul qiladi va taʼlim tashkiloti rahbariga besh ish kuni ichida davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikat taqdim etiladi.

68. Taʼlim tashkiloti rahbari yoki muassisi Apellyatsiya komissiyasi qaroridan norozi boʻlsa, belgilangan tartibda sudga murojaat qilishi mumkin.

4-bob. Davlat akkreditatsiyasi natijalarining monitoringi va xavfni tahlil qilish

69. Agentlik taʼlim sifatini oshirish chora-tadbirlari rejasida belgilangan vazifalar ijrosi yuzasidan taʼlim tashkilotida monitoring jarayonlarini amalga oshiradi.

70. Monitoring natijasida taʼlim tashkiloti tomonidan taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilgan yoki amalga oshirilayotgan taʼlim xizmatlari davlat akkreditatsiyasi talablariga mos kelmasligi holatlari aniqlangan taqdirda, ishning hajmidan kelib chiqib, taʼlim tashkilotiga kamchiliklarni bartaraf etish uchun uch oygacha muddat beriladi.

71. Agentlik taʼlim sifati barqarorligini taʼminlash, boshqaruvni yaxshilash va ehtimoliy xavflarni bartaraf etish maqsadida taʼlim tashkilotlarida xavfni tahlil qilish asosida navbatdan tashqari oʻrganish oʻtkazadi.

Quyidagilar xavfni tahlil qilish uchun asos hisoblanadi:

taʼlim sifati boʻyicha qonunchilik talablarining buzilishi holatlari yuzasidan murojaatlar;

soʻrovnomalar asosida aniqlangan kamchiliklar;

ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlardagi taʼlim sifati boʻyicha materiallar;

davlat va nodavlat oliy taʼlim tashkilotlarida pedagog kadrlar tayyorlash sifatini tahlil qilish maqsadida oʻtkazilgan talabalarning bilimlarini tashqi diagnostika qilish natijalariga koʻra taʼlim yoʻnalishi boʻyicha Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining “pedagog kadrlar tayyorlash sifati belgilangan talablarga javob bermaydi” degan xulosasi.

taʼlim sifatiga oid boshqa ishonchli maʼlumotlar.

72. Navbatdan tashqari oʻrganish taʼlim tashkilotiga tashrif buyurish, tegishli maʼlumotlarni soʻrash yoki onlayn soʻrovnomalar asosida tashkil etiladi.

73. Xavfni tahlil qilish va monitoring orqali oʻrganish natijasida kamchiliklar aniqlanganda, Agentlik taʼlim tashkilotiga taqdimnoma kiritadi hamda kamchiliklarni bartaraf etish uchun muddat belgilaydi.

74. Davlat akkreditatsiyasi va xavfni tahlil qilish natijasi boʻyicha Agentlik taqdimnomasida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish taʼlim tashkilotlari uchun majburiy hisoblanadi.

75. Kamchiliklarni belgilangan muddatda bartaraf etmagan taʼlim tashkilotining davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikati Agentlik tomonidan bekor qilinadi hamda bu haqida Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi xabardor qilinadi.

5-bob. Taʼlim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish boʻyicha yigʻimlar

76. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishda arizani koʻrib chiqish va davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun yigʻimlar miqdorlari va tartibi taʼlim dasturlari, talaba (oʻquvchi)lar, pedagog kadrlar va ekspertlar soni hamda taʼlim dasturlarining xususiyatidan kelib chiqib, Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda Agentlik direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

77. Davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish uchun amalga oshirilgan barcha yigʻimlar, akkreditatsiya natijasidan qatʼi nazar, taʼlim tashkilotiga qaytarilmaydi.

78. Davlat akkreditatsiyasi bilan bogʻliq xarajatlar taʼlim tashkilotlarining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi.

79. Taʼlim tashkilotlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish bilan bogʻliq yigʻimlar Agentlikning budjetdan tashqari hisobvaragʻiga oʻtkaziladi va davlat akkreditatsiyasi bilan bogʻliq xarajatlar (ekspertlar mehnatiga haq toʻlash, taʼlim tashkilotlari va ekspertlar uchun treninglar, xizmat safari xarajatlari, xalqaro ekspertlar va stajirovkalar, xalqaro aʼzolik badallari, sertifikatlar va boshqalar), shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa maqsadlarga yoʻnaltiriladi.

6-bob. Akkreditatsiya tashkilotlariga qoʻyiladigan talablar

80. Agentlik Oʻzbekiston Respublikasida tan olinadigan xalqaro, xorijiy va nodavlat akkreditatsiya tashkilotlari reyestrini (keyingi oʻrinlarda — Reyestr) yuritadi.

81. Akkreditatsiya tashkilotlarini roʻyxatga olish quyidagi bosqichlardan iborat:

Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritish uchun Agentlikka ariza taqdim etish;

Agentlik tomonidan akkreditatsiya tashkiloti faoliyatini oʻrganish va natijalar asosida Reyestrga kiritish boʻyicha qaror qabul qilish hamda reyestrni tasdiqlash.

Reyestrga kiritilgan akkreditatsiya tashkilotlari faoliyati besh yil muddatga amal qiladi.

82. Reyestrga kiritishning asosiy shartlari quyidagilardan iborat:

akkreditatsiya tashkiloti sifatida faoliyat yuritishi uchun tegishli vakolat (hujjat)ga ega boʻlishi;

akkreditatsiya tashkilotining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish talablari, baholash mezonlari va oʻtkazish tartiblari Oʻzbekiston Respublikasining davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish talablari, baholash mezonlari va oʻtkazish tartiblariga zid boʻlmasligi;

taʼlim sifatini taʼminlash tarmoqlarining toʻla huquqli aʼzosi boʻlishi;

nufuzli xalqaro reytinglarning TOP-300 talik roʻyxatida boʻlgan kamida 5 ta oliy taʼlim tashkilotining taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazgan boʻlishi;

umumiy ekspertlarining kamida 30 foizi xorijiy ekspert boʻlishi (xalqaro va xorijiy akkreditatsiya tashkilotlari uchun);

Akkreditatsiya tashkiloti Oʻzbekiston Respublikasining huquqiy va maʼnaviy asoslariga mutanosib boʻlishi, milliy qadriyatlar va ijtimoiy-siyosiy hayotiga qarshi boʻlmasligi;

oʻzining rasmiy veb-saytida xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazgan taʼlim tashkilotlari toʻgʻrisida maʼlumotlarning mavjudligi.

83. Respublika hududida nodavlat akkreditatsiya tashkilotlarini tashkil etishga ruxsat berish va ularning faoliyatini yoʻlga qoʻyish tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi.

84. Agentlik Reyestrga kiritilgan akkreditatsiya tashkilotlari faoliyatini har uch yilda bir marotaba monitoringdan oʻtkazadi.

Monitoringdan oʻtkazish tartibi Agentlik tomonidan belgilanadi.

85. Akkreditatsiya tashkiloti yoki uning xodimlari muassisligida tashkil etilgan yoxud akkreditatsiya tashkiloti xodimi har qanday shartnoma asosida faoliyat yuritadigan taʼlim tashkilotlarining mazkur akkreditatsiya tashkiloti tomonidan xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

86. Akkreditatsiya tashkiloti taʼlim dasturlarini tashqi baholash toʻgʻrisidagi hisoboti va akkreditatsiya qarorining bir nusxasini xalqaro akkreditatsiya jarayonlari yakunlangandan soʻng ikki hafta muddatda Agentlikka taqdim etishi shart.

87. Akkreditatsiya tashkilotining tashqi baholash boʻyicha hisoboti notoʻgʻri yoki qalbaki hujjatlar asosida shakllantirilgani aniqlansa, uning natijasi tan olinmaydi va akkreditatsiya tashkilotini Reyestrdan chiqarish uchun asos boʻladi.

88. Akkreditatsiya tashkilotlari taʼlim tashkilotlarining taʼlim dasturlarini xalqaro akkreditatsiyadan oʻtkazish jarayonlarida kuzatuvchi sifatida Agentlik vakillari ham ishtirok etishlari mumkin.

89. Taʼlim dasturlarining xalqaro akkreditatsiyadan oʻtganligi ularning bitiruvchilariga davlat namunasidagi taʼlim toʻgʻrisidagi hujjat berilishiga asos boʻlmaydi.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

90. Faoliyat olib borayotgan taʼlim tashkilot(lar)i qayta tashkil etilgan va (yoki) bir (bir nechta) taʼlim tashkiloti negizida tashkil etilganda, mazkur taʼlim tashkiloti tashkil etilgan kundan eʼtiboran ikki yil muddat ichida kompleks va (yoki) maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkaziladi.

91. Agentlikka, zarur hollarda, taʼlim tashkilot (dastur)larini kompleks va maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishning baholash yoʻnalishlari va mezonlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi beriladi.

92. Ushbu Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarining taʼlim dasturlarini maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishning

I. Oʻrta maxsus taʼlim dasturlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning mavjudligi;

taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki;

mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturining takomillashtirilgani;

Taʼlim dasturlari yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani va tasdiqlangani; *

taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, davlat taʼlim standarti va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi; *

taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligining taʼminlangani;

amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani; *

Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi:

ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani; *

oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani; *

oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi;

oʻquvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi;

Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani;

qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi; *

oʻquvchilarning oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash tartibining belgilangani; *

oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi; *

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani; *

yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi; *

kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotidagi oʻquv va laboratoriya xonalari taʼlim dasturiga mosligi, oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani; *

taʼlim dasturini amalga oshirish uchun yetarli miqdorda moddiy-texnik baza, jihozlar, asbob-uskunalar va reaktiv moddalar hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani; *

fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

oʻquv va laboratoriya xonalarining taʼlim dasturlariga mosligi, xavfsizlik qoidalari va oʻquvchilar sonidan kelib chiqib jihozlangani; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, wi-fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari);

taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi.

II. Kasbiy taʼlim dasturlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning mavjudligi;

taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangani;

mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquvchilar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturlarining takomillashtirilgani;

Taʼlim dasturlari yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim standarti va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi; *

taʼlim dasturining mazmuni va strukturasi nazariya hamda amaliyot bilan mutanosib ravishda uygʻunlashtirilgani;

taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani;

amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani; *

Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi:

ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani; *

oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani; *

oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

taʼlim dasturi doirasida oʻquvchilar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi;

oʻquvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi;

Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani;

qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi; *

oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash tartibining belgilangani; *

norasmiy va orttirilgan koʻnikma va malakalarni tan olish tartibining belgilangani;

oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi; *

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani; *

yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi; *

kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha amaliy va laboratoriya mashgʻulotlari uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani; *

fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, wi-fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari);

taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi.

III. Oliy taʼlim dasturlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 5 yillik istiqbolli rejaning mavjudligi;

taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki taʼminlangani;

mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha talabalar oʻrtasida soʻrovnomalar oʻtkazilgani va uning natijalari asosida taʼlim dasturlarining takomillashtirilgani;

Taʼlim dasturlari yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim standarti va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi; *

taʼlim dasturining milliy taʼlim tizimidagi ustuvor yoʻnalishlar va xalqaro andozalar asosida ishlab chiqilgani;

taʼlim dasturining davomiyligi, fanlarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani;

amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani; *

Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi:

ishchi oʻquv reja va dasturlarining belgilangan talablarga muvofiq ishlab chiqilgani; *

oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani; *

oʻquv jarayonining doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

taʼlim dasturi doirasida talabalar bilimining shaffof va xolis baholanishi, baholash jarayonlarining oʻquv natijalariga muvofiqligi;

talabalarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi;

taʼlim dasturida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi; *

Talabalar faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani;

qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi; *

talabalarning oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishini qayta tiklash tartibining belgilangani; *

talabalarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi; *

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani; *

yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi fanlarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi; *

kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish uchun amaliy, laboratoriya mashgʻulotlari va kurs ishi (loyiha)ni bajarish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani; *

fanlar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning talabalar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, wi-fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari);

taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, maxsus xona yoki bino va inshootlarining (sport zali, stadion, musiqa xonasi va boshqalarning) mavjudligi.

IV. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim dasturlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning mavjudligi;

taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki;

mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlari hamda ilmiy-tadqiqotning soʻnggi tendensiyalarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi;

taʼlim dasturining samaradorligini monitoring qilish va takomillashtirish mexanizmlarining joriy etilgani;

Taʼlim dasturlari yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim talabi va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish boʻyicha yillik ustuvor yoʻnalishlar ishlab chiqilgani, asosiy faoliyat samaradorlik koʻrsatkichlari (KPI), zarur resurslar va masʼullar bilan taʼminlangani;

qabul parametrlari taʼlim tashkilotining tadqiqot va ilmiy rahbarlik salohiyati, jamiyatdagi ilmiy va ijtimoiy ehtiyojlar, mehnat bozori tahlili asosida shakllantirilgani; *

taʼlim dasturi ilmiy-tadqiqot rejasida belgilangan davomiylik muddatida kutilayotgan tadqiqot natijalariga erishilishini taʼminlashga qaratilgani;

amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani; *

taʼlim dasturining mazmunida oʻqish jarayoni davomida tadqiqot faoliyatining koʻzda tutilgani va izlanuvchilarni tadqiqot faoliyatiga tayyorlashga yoʻnaltirilgani;

Tadqiqot jarayonini tashkil etish va tadqiqot natijalarini baholash yoʻnalishi:

taʼlim dasturida izlanuvchilar faoliyatini baholash tartibining mavjudligi va baholash usullari belgilangan tadqiqot natijalariga qay darajada erishilganini aniqlashga yoʻnaltirilgani; *

taʼlim dasturida akademik erkinlik va halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi; *

izlanuvchilarning baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi;

Izlanuvchilar faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani;

qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi; *

izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish, oʻqishdan chetlashtirish va oʻqish muddatini uzaytirish tartibining belgilangani; *

izlanuvchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish xizmatlarining mavjudligi;

Inson resurslari yoʻnalishi:

ilmiy rahbar va konsultantlarning koʻnikma, malaka va ilmiy darajalarining ixtisoslikka mosligi; *

taʼlim dasturi yetarlicha mutaxassis va maʼmuriy-boshqaruv xodimlari bilan taʼminlangani, ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga javob berishi; *

ilmiy rahbar va konsultantlarni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi;

xorijlik ilmiy rahbar va konsultantlarni jalb qilish imkoniyatlarining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

ixtisoslik xususiyatidan va izlanuvchilar sonidan kelib chiqib, tadqiqot sohasi boʻyicha ilmiy manbalarning mavjudligi va elektron resurslar bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani;

ilmiy-eksperimental laboratoriyalar bilan taʼminlanganlik darajasi, ularning zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalar bilan taʼminlangani va ulardan foydalanilishi holati;

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani.

V. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish taʼlim dasturlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv va sifatni taʼminlash yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha tarkibiy tuzilma va uning samarali ishlash mexanizmlarining mavjudligi; *

taʼlim dasturini rivojlantirish va moliyaviy barqarorligini taʼminlash boʻyicha 3 yillik istiqbolli rejaning mavjudligi;

taʼlim dasturi doirasida sifatni ichki taʼminlash mexanizmining mavjudligi hamda bu jarayonlarda manfaatdor tomonlarning ishtiroki;

mehnat bozori va taʼlim ehtiyojlarini aniqlash boʻyicha monitoring tizimining mavjudligi;

Taʼlim dasturlari yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar ishtirokida taʼlim dasturining belgilangan tartibda ishlab chiqilgani. Bunda taʼlim dasturining maqsadi, natijalarining belgilangani, mehnat bozori, davlat taʼlim talabi va milliy malakalar ramkasi talablariga muvofiqligi; *

taʼlim dasturining milliy taʼlim tizimidagi ustuvor yoʻnalishlar va xalqaro standartlar asosida ishlab chiqilgani;

taʼlim dasturining davomiyligi, modullarning uzviyligi va uzluksizligi taʼminlangani;

taʼlim mazmunining zamonaviy andragogik yondashuvlarga mosligi, modullar muammoli keyslar asosida shakllantirilgani;

amaldagi taʼlim dasturlarining tizimli ravishda monitoringi yuritilgani hamda uning samaradorligini oshirish va takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlarning amalga oshirilgani; *

Oʻquv jarayonini tashkil etish va oʻquv natijalarini baholash yoʻnalishi:

oʻquv jarayonining taʼlim dasturida belgilangan oʻquv natijalariga erishishga yoʻnaltirilgani va malaka oshirishning muqobil shakllarining yoʻlga qoʻyilgani; *

oʻquv jarayonining toʻgʻri tashkil etilgani, uning doimiy baholab borilishi va takomillashtirishga qaratilgani;

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

tinglovchilarning kirish va chiqish testlari, baholash natijalari boʻyicha fikr-mulohazalarini olish imkoniyati mavjudligi;

taʼlim dasturida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi;

Tinglovchilar faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim dasturi boʻyicha qabul talablari aniq belgilangani, oʻqishga qabul qilish shaffof tarzda yoʻlga qoʻyilgani;

malaka oshirish reja-grafigi taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mos kelishi hamda taʼlim dasturlarini samarali amalga oshirish uchun yetarliligi; *

tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash va ularga maslahat berish mexanizmlarining mavjudligi;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim dasturi uchun belgilangan meʼyorlarga muvofiq pedagog kadrlar, shuningdek, boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar mavjudligi hamda ularning sifat tarkibi, malakasi va mutaxassisligi belgilangan talablarga mosligi; *

amaldagi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi modullarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlangani; *

yangi taʼlim dasturlari boʻyicha oʻquv rejadagi modullarga mos (tegishli) kasbiy, pedagogik va ilmiy kompetensiyalarga ega pedagog kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha aniq rejaning mavjudligi; *

amaliyotchi hamda xorijiy mutaxassislarni jalb qilish imkoniyatlarining mavjudligi;

kadrlarning kasbiy rivojlanishi va malaka oshirishiga sharoit yaratilgani, moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimining mavjudligi;

xorijda malaka oshirgan professor-oʻqituvchilarning oʻquv jarayoniga jalb qilingani;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturini amalga oshirish boʻyicha amaliy va laboratoriya mashgʻulotlarini bajarish uchun zarur asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallari va boshqalarning mavjudligi hamda metodik qoʻllanma (koʻrsatma)lar bilan taʼminlangani; *

modullar kesimida oʻquv va oʻquv-metodik adabiyotlar, elektron taʼlim resurslari bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

oʻquv va laboratoriya xonalari hamda ustaxona (poligon)larning tinglovchilar sonidan kelib chiqib, taʼlim dasturlariga mos jihozlar va axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda xavfsizlik qoidalariga rioya qilingani; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) taʼlim dasturlariga mos oʻquv adabiyotlari, kompyuterlar bilan taʼminlangani, oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

raqamli taʼlim muhiti yaratilgani (LMS, wi-fi zonalari, onlayn kurslar, vebinarlar va masofaviy taʼlim imkoniyatlari);

Izoh. * Majburiy boʻlgan mezonlar.

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazishning

I. Oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani;

taʼlim tashkilotida Pedagogik kengash faoliyati yoʻlga qoʻyilgani va uning samaradorligi; *

taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani; *

taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani;

Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani; *

taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani; *

oʻquvchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi;

bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va manfaatdor tomonlarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari muntazam ravishda tahlil qilingani;

Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi:

qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi; *

oʻquvchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani; *

oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish va oʻqishdan chetlashtirish jarayonlarining belgilangan tartibda amalga oshirilgani; *

oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish ishlari tashkil etilgani, ularning mehnat bozoridagi va taʼlimning keyingi bosqichi boʻyicha mavjud imkoniyatlar toʻgʻrisidagi ishonchli axborotlar bilan taʼminlangani;

oʻquvchilarning respublika va xalqaro fan olimpiadalari, tanlovlar, musobaqalarda ishtirok etgani hamda ularda sovrindor boʻlgan oʻquvchilarning ragʻbatlantirilgani;

bitiruvchilarning oliy taʼlim tashkilotlariga oʻqishga kirgani;

Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi:

oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarini ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani; *

pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi; *

pedagoglarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani;

oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalar qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning maʼlumoti, mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi va sifat tarkibi; *

taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarning belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani;

rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani hamda ularning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani;

pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish, tajribasini ommalashtirish va malaka oshirishi uchun sharoit yaratilgani;

oʻquv jarayonlariga oliy taʼlim tashkilotlari professor-oʻqituvchilarining jalb qilingani;

Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi:

oʻquvchilarning boʻsh vaqtini samarali tashkil qilish uchun toʻgarak mashgʻulotlarining yoʻlga qoʻyilgani va ularning samaradorligi; *

oʻquvchilarga yetarli darajada taʼlim olish va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish va karyera xizmatlarining tashkil etilgani;

taʼlim xizmatlari yuzasidan oʻquvchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani;

yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani;

oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim yoʻnalishi xususiyatidan kelib chiqib oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, reagentlar va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani; *

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) oʻquvchilar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

barcha oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani;

oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani;

taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi.

II. Kasbiy taʼlim tashkilotlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani;

taʼlim tashkilotining Pedagogik (Vasiylik) kengashi faoliyati va uning samaradorligi; *

taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani; *

taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani;

Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani; *

taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

oʻquvchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi; *

bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va ish beruvchilarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari muntazam ravishda tahlil qilingani;

Oʻquvchilar faoliyati yoʻnalishi:

qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi; *

oʻquvchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani; *

oʻquvchilar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash jarayonlarining belgilangan tartiblar asosida amalga oshirilgani; *

oʻquvchilarning respublika va xalqaro olimpiadalar, tanlovlar, musobaqalarda ishtirok etgani va ularda sovrindor boʻlgan oʻquvchilarning ragʻbatlantirilgani;

oʻquvchilarni kasbga yoʻnaltirish ishlari tashkil etilgani, ularning mehnat bozoridagi va taʼlimning keyingi bosqichi boʻyicha mavjud imkoniyatlar toʻgʻrisidagi ishonchli axborotlar bilan taʼminlangani;

Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi:

oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani; *

pedagoglarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani;

pedagoglarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi; *

oʻquv jarayonida ilgʻor pedagogik texnologiyalarning qoʻllanilgani va tegishli samaradorlikka erishilgani;

taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani;

taʼlim shakllariga mos ravishda tegishli amaliyotlar ish beruvchi korxona va tashkilotlar bilan hamkorlikda tashkil etilgani;

yakuniy davlat attestatsiyasi ish beruvchilar ishtirokida oʻquv natijalariga muvofiq oʻtkazilgani;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning maʼlumoti, mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi; *

taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani;

rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani hamda ularning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani;

pedagog kadrlarni kasbiy rivojlantirish, tajribasini ommalashtirish va malakasini oshirish uchun sharoit yaratilgani;

Oʻquvchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi:

oʻquvchilarning boʻsh vaqtini samarali tashkil qilish uchun toʻgarak mashgʻulotlarining yoʻlga qoʻyilgani va ularning samaradorligi; *

oʻquvchilarga yetarli darajada taʼlim olish va psixologik qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish va karyera xizmatlarini tashkil etilgani;

taʼlim xizmatlari yuzasidan oʻquvchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli oʻquvchilarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani;

yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani;

oʻquvchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarni koʻrib chiqish tartibining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturi/shakllari xususiyatidan kelib chiqib, oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun oʻquvchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, reagentlar, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani; *

taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, laboratoriyalari va ustaxona (poligon)lari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) oʻquvchilar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

oʻquv va laboratoriya xonalarida hamda ustaxonalarda jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani;

oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va ularda raqamli taʼlim muhiti yaratilgani;

taʼlim tashkilotida oʻquvchilar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi.

III. Oliy taʼlim tashkilotlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotida Boshqaruv (Kuzatuv, Vasiylik) kengashining tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi; *

taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani * .

taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani;

taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy, va madaniy sohalarini, shuningdek, biriktirilgan taʼlim tashkilotlarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi;

taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani;

taʼlim tashkilotida xalqaro hamkorlik aloqalari yoʻlga qoʻyilgani;

Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani; *

taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

talabalar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi;

taʼlim tashkilotida akademik halollik qoidalari belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi;

bitiruvchilar bandligi monitoringi yuritilgani va ish beruvchilarning bitiruvchilarga oid fikr-mulohazalari tahlil qilingani;

Talabalar faoliyati yoʻnalishi:

qabul parametrlarining taʼlim tashkilotining resurslari va imkoniyatlariga mosligi; *

talabalarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani; *

talabalar oʻqishini koʻchirish, kursdan-kursga oʻtkazish (qoldirish), oʻqishdan chetlashtirish va oʻqishni qayta tiklash jarayonlarining belgilangan tartiblar asosida amalga oshirilgani; *

respublika va xorijiy mamlakatlardagi taʼlim tashkilotlari bilan akademik mobillikning yoʻlga qoʻyilgani;

taʼlim xizmatlari eksportining samarali yoʻlga qoʻyilgani;

Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi:

oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani; *

professor-oʻqituvchilarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani va yuritilishi; *

professor-oʻqituvchilarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani;

taʼlim dasturlarining iqtisodiyot, sanoat va soha ehtiyojlaridan kelib chiqib takomillashtirilgani hamda mazmunining yangilangani;

taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani;

Inson resurslari yoʻnalishi:

belgilangan talablar va meʼyorlarga muvofiq ilmiy salohiyatga ega pedagog kadrlarning mavjudligi; *

taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning mutaxassisligi (ixtisosligi) dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi; *

taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani;

pedagog kadrlarning belgilangan talablarga muvofiq kasbiy rivojlanishi va malakasini oshirish ishlari toʻgʻri yoʻlga qoʻyilgani; *

pedagog kadrlarning xorijda va/yoki ishlab chiqarish korxonalarida malaka oshirishi yoki stajirovkalari tashkil etilgani;

rahbar va pedagog kadrlar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI)ning yoʻlga qoʻyilgani hamda u asosida xodimlarning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani;

Ilmiy-tadqiqot ishlari yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotida professor-oʻqituvchilarning ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirishlari va xalqaro mobilligi uchun shart-sharoitlarning mavjudligi; *

ilmiy-noshirlik faoliyatida koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha axborot tizimining joriy etilgani hamda doimiy hisobotlarning yuritilishi;

xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy-metodik va amaliy anjumanlarning oʻtkazilgani;

ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda korxona va tashkilotlar bilan hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani;

mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani; *

ilmiy-tadqiqot faoliyati natijalarining muntazam monitoring qilib borilgani;

talabalarning startap loyihalari va ratsionalizatorlik gʻoyalari bilan respublika va xalqaro ilmiy dasturlarda ishtiroki hamda ularning natijadorligi;

taʼlim tashkiloti talaba va professor-oʻqituvchilarining ilmiy va ilmiy-texnik faoliyati natijalarining tijoratlashtirilgani;

Talabalarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi:

taʼlim xizmatlari yuzasidan talabalar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani; *

talabalarga yetarli darajada taʼlim olish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish hamda karyera xizmatlarining tashkil etilgani;

ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan va iqtidorli talabalarga shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani;

yoshlar bilan ishlash samaradorligi, huquqbuzarliklar va jinoyatlarning oldini olishga qaratilgan chora-tadbirlarning amalga oshirilgani;

talabalar huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturi/shakllari xususiyatidan kelib chiqib oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun talabalar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani; *

taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) talabalar kontingentiga mos oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning tegishli xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani;

oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani;

taʼlim tashkilotida talabalar kontingentiga mos bufet/oshxona, oʻrindiqlar va sport maydonlarining mavjudligi.

IV. Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tashkilotlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani;

ilmiy kengashlar tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi; *

taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani; *

taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy, va madaniy sohalarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi;

tadqiqot jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha ochiq axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani;

taʼlim tashkilotini xalqarolashtirish va xalqaro hamkorlik aloqalarining yoʻlga qoʻyilgani;

Tadqiqot sifatini taʼminlash yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda tadqiqot sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani;

taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani, izlanuvchilar faoliyati samaradorligining monitoringi yuritilgani va natijalar asosida takomillashtirish choralari koʻrilgani;

taʼlim tashkilotida akademik halollik va erkinlik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi; *

dissertatsiya ishi himoyasi uchun mavjud ilmiy kengashlar faoliyati, ularning tarkibiy tuzilishi, ish tartibi va qabul qilingan qarorlarining ilmiy-huquqiy asoslangani;

Tadqiqotchilar faoliyati yoʻnalishi:

qabul parametrlari ilmiy-tadqiqotlar uchun mavjud mablagʻlar, tadqiqot loyihalari yoki boshqa moliyalashtirish manbalari imkoniyatlarini inobatga olgan holda belgilangani;

izlanuvchilarni oʻqishga qabul qilish, oʻqishdan chetlashtirish va oʻqish muddatini uzaytirish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani hamda shaffof va adolatli amalga oshirilgani; *

izlanuvchilarning belgilangan talablar asosida dissertatsiya ishini tayyorlashning yakka tartibdagi rejasi, ixtisoslik boʻyicha nazariy-metodologik dasturi ishlab chiqilgani va tasdiqlangani; *

respublika va xorijiy mamlakatlardagi ilmiy tashkilotlar va ishlab chiqarish sektori bilan akademik mobillikni yoʻlga qoʻyilgani;

Tadqiqot jarayonini tashkil etish yoʻnalishi:

ilmiy rahbarlar (konsultant) faoliyati belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani, tasdiqlangani va yuritilishi; *

dissertatsiya mavzularining jamiyat, iqtisodiyot va sanoatdagi dolzarb muammolarning yechimiga qaratilgani, olingan ilmiy natijalarning amaliyotga joriy etilgani;

ilmiy rahbarlar (konsultant) yuklamalarining belgilangan normalariga muvofiq ajratilgani;

izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot natijalari asosida chop etilgan maqola, tezis va intellektual mulk huquqini himoya qiluvchi hujjatlarga egaligi;

taʼlim tashkilotida tadqiqotlar natijadorligi tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani;

izlanuvchilar belgilangan shaxsiy ish rejalarining oʻrnatilgan tartibda bajarilishi monitoring qilib borilgani;

Inson resurslari yoʻnalishi:

ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyatining belgilangan talablarga muvofiqligi va ularning rahbarligida soʻnggi uch yilda bitirgan izlanuvchilarning oʻz vaqtida himoya qilganlari salmogʻi;

taʼlim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan fan doktorlarining ilmiy rahbarlik (konsultantlik)ka jalb etilgani;

ilmiy rahbar (konsultant)lar tarkibining sifat koʻrsatkichlari hamda ularning ilmiy-tashkiliy faoliyati natijadorligi; *

ilmiy rahbar (konsultant)lar faoliyati samaradorligini baholash tizimining yoʻlga qoʻyilgani va shu asosida moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirishning tashkil etilgani;

oʻz vaqtida himoya qilmagan tadqiqotchilar bilan olib borilgan ishlar, nazorat tadbirlari va samaradorligi, ilmiy rahbar hamda maslahatchilarga choralar koʻrilgani;

Ilmiy-tadqiqot ishlari yoʻnalishi:

xalqaro miqyosda va respublika miqyosidagi ilmiy-metodik va amaliy anjumanlar oʻtkazilgani;

ilmiy-tadqiqot faoliyatini amalga oshirishda korxona va tashkilotlar bilan tadqiqot natijalarini tatbiq etish yoʻnalishida hamkorlik yoʻlga qoʻyilgani;

taʼlim tashkilotining tegishli sohalarda mahalliy va xalqaro ilmiy grant tanlovlarida ishtirok etgani hamda uning natijadorligi;

mahalliy hamda xalqaro axborot va maʼlumotlar bazasidan (Scopus, Web of Science yoki boshqa umumeʼtirof etilgan indeksatsiyalangan maʼlumotlar bazalari jurnallari) foydalanish imkoniyatlarining yaratilgani; *

ilmiy-noshirlik faoliyatida koʻchirmachilikni aniqlash boʻyicha axborot tizimining joriy etilgani hamda doimiy hisobotlarning yuritilishi; *

Tadqiqotchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi:

taʼlim xizmatlari yuzasidan tadqiqotchilarning fikr-mulohazalarini monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

tadqiqotchilar uchun ilmiy-tadqiqot faoliyatini tashkil etish boʻyicha oʻquv-metodologik treninglar tashkil etilgani;

tadqiqotchilarga yetarli darajada tadqiqot olib borish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish xizmatlarining tashkil etilgani;

tadqiqotchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

ilmiy-eksperimental laboratoriya va maydonlar bilan taʼminlanganlik darajasi, ularning zamonaviy asbob-uskunalar, jihozlar, inventarlar, texnikalar, xomashyo materiallar va boshqalar bilan taʼminlangani va ulardan foydalanilishi holati; *

tadqiqot olib borish uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani;

ixtisoslik xususiyatidan va izlanuvchilar sonidan kelib chiqib tadqiqot sohasi boʻyicha ilmiy manbalarning mavjudligi va elektron resurslar bilan belgilangan talablarga muvofiq taʼminlangani; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani.

V. Kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish taʼlim tashkilotlari quyidagi mezonlarga muvofiq baholanadi:

Tashkiliy-boshqaruv faoliyati yoʻnalishi:

taʼlim tashkiloti faoliyatini samarali tashkil etish va rejalashtirish, taʼlim sifatini taʼminlash uchun moliyaviy resurslarning maqsadli yoʻnaltirilgani;

taʼlim tashkilotida Ilmiy-pedagogik kengashning tashkil etilgani va uning faoliyati samaradorligi; *

taʼlim tashkilotini rivojlantirish rejasining ishlab chiqilgani va uni amalga oshirish uchun resurslar mavjudligi, shuningdek, uning jamoatchilik uchun ochiqligi va monitoringi yuritilgani; *

taʼlim tashkilotining hudud va respublikaning ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy sohalarini rivojlantirishga qoʻshayotgan hissasi;

taʼlim jarayonlarini boshqarish hamda taʼlim sifatini nazorat qilish boʻyicha axborot tizimining mavjudligi va ushbu tizimning taʼlim sohasidagi vakolatli davlat organlarining axborot tizimlariga integratsiya qilingani;

taʼlim tashkilotini xalqarolashtirish va xalqaro hamkorlik aloqalarini yoʻlga qoʻyilgani;

Taʼlim sifatini taʼminlash yoʻnalishi:

manfaatdor tomonlar bilan hamkorlikda taʼlim sifatini ichki taʼminlashning yoʻlga qoʻyilgani; *

taʼlim sifatini ichki taʼminlash tizimi samaradorligi muntazam tahlil qilib borilgani va tahlil natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani;

ichki baholash jarayoni oʻtkazilgani, baholash natijalari asosida chora-tadbirlarning amalga oshirilgani;

tinglovchilar bilimini baholashning belgilangan tartibda amalga oshirilgani va uning oʻquv natijalariga muvofiqligi;

taʼlim tashkilotida akademik halollik qoidalarining belgilangani va unga zid holatlarning oldini olish boʻyicha samarali tizimning mavjudligi;

ish beruvchilarning malaka oshirgan tinglovchilarga oid fikr-mulohazalarining tahlil qilingani;

Tinglovchilar faoliyati yoʻnalishi:

qabul parametrlarining taʼlim tashkiloti resurslari va imkoniyatlariga mosligi; *

tinglovchilarni oʻqishga qabul qilish belgilangan tartib-qoidalar asosida toʻgʻri tashkil qilingani;

Oʻquv jarayonini tashkil etish yoʻnalishi:

oʻquv jarayonini rejalashtirish hujjatlarining ishlab chiqilgani va belgilangan tartibda tasdiqlangani; *

professor-oʻqituvchilarning oʻquv-meʼyoriy hujjatlari belgilangan talab asosida ishlab chiqilgani, tasdiqlangani va yuritilishi; *

professor-oʻqituvchilarga oʻquv yuklamalarining belgilangan normalarga muvofiq ajratilgani;

taʼlim dasturlarini iqtisodiyot, sanoat va soha ehtiyojlaridan kelib chiqib, takomillashtirilgani hamda mazmunining yangilangani;

taʼlim tashkilotida dars tahlillarining olib borilgani va natijalarining muhokama qilingani;

Inson resurslari yoʻnalishi:

taʼlim tashkilotida belgilangan talablar va meʼyorlarga muvofiq ilmiy salohiyatga ega pedagog kadrlarning mavjudligi; *

taʼlim tashkilotida pedagog kadrlarning mutaxassisligi (ixtisosligi) va faoliyat yoʻnalishlari dars oʻtadigan fan(lar)ga mosligi; *

taʼlim tashkilotiga pedagog kadrlarni belgilangan tartibda ishga qabul qilish va ishdan boʻshatish toʻgʻri tashkil qilingani hamda kadrlar qoʻnimsizligining oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrilgani;

pedagog kadrlarning xorijda va/yoki ishlab chiqarish korxonalarida malaka oshirishi yoki stajirovkalari tashkil etilgani;

xodimlar faoliyati samaradorligini baholash tizimi (KPI)ning yoʻlga qoʻyilgani hamda u asosida xodimlarning moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirilgani;

Tinglovchilarni qoʻllab-quvvatlash yoʻnalishi:

taʼlim xizmatlari yuzasidan tinglovchilar fikr-mulohazalarining monitoring qilinishi va uning natijalari asosida takomillashtirish choralarining koʻrilgani; *

tinglovchilarga yetarli darajada taʼlim olish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maslahat berish hamda karyera xizmatlarining tashkil etilgani;

ijtimoiy himoyaga muhtoj va imkoniyati cheklangan tinglovchilar uchun shart-sharoitlar yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash mexanizmlarining joriy etilgani;

tinglovchilarning huquqlarini himoya qilish va shikoyatlarini koʻrib chiqish tartibining mavjudligi;

Moddiy-texnik taʼminot yoʻnalishi:

taʼlim dasturi xususiyatidan kelib chiqib, oʻquv jarayonini tashkil qilish uchun tinglovchilar kontingentiga mos ravishda zarur bino va inshootlar, zamonaviy moddiy-texnik baza, xomashyo materiallari va dasturiy taʼminot bilan taʼminlangani; *

taʼlim jarayonlari uchun zarur boʻlgan amaliyot bazalari, ustaxonalari va laboratoriyalari mavjudligi yoki sanoat hamkorlari va boshqa taʼlim tashkilotlari bazalaridan foydalanish yoʻlga qoʻyilgani;

axborot-resurs markazining (kutubxonaning) zaruriy oʻquv va badiiy adabiyotlar, axborot-kommunikatsiya vositalari bilan taʼminlangani hamda unda oʻquv zali va elektron kutubxonaning mavjudligi; *

inklyuziv taʼlim olish uchun binolar va jihozlarning moslashtirilgani, maxsus oʻquv materiallarining mavjudligi, axborot-kommunikatsiya vositalaridan foydalanish imkoniyati yaratilgani;

oʻquv va laboratoriya xonalarida jihozlarning xavfsizlik qoidalari hamda oʻqitish ehtiyojlarini hisobga olgan holda joylashtirilgani;

oʻquv xonalarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari bilan jihozlangani va raqamli taʼlim muhiti yaratilgani.

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT MAS № 0000000 Ushbu sertifikat Akkreditatsiya komissiyasi qaroriga koʻra ___________________________________ _______________________________________________________________________ manzilida joylashgan (taʼlim tashkilotining yuridik manzili) _________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________________ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) _________________________________________________________________________________________ (taʼlim dasturi kodi va nomi) taʼlim dasturi maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganini tasdiqlaydi. Ushbu sertifikatga taʼlim dasturiga tegishli maʼlumotlar ilova qilinadi va ilova s ertifikatning ajralmas qismi hisoblanadi. Sertifikat berish uchun asos: Akkreditatsiya komissiyasining 20__-yil “__”-________dagi ____-son bayoni. Amal qilish muddati: 20___-yil ___/___/ ________________________ (kun, oy) Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi MAS № _________-son sertifikatga ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI _______________________________________________________________ ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilgan taʼlim dasturi toʻgʻrisida maʼlumot 1. Taʼlim tashkilotining litsenziya/guvohnoma raqami va sanasi: 2. Taʼlim tashkilotining turi (davlat/nodavlat/ xorijiy): 3. Taʼlim dasturi kodi va nomi: 4. Taʼlim dasturining ingliz tilida nomlanishi: 5. Taʼlim dasturining rus tilida nomlanishi: 6. Hamkorlikda amalga oshirilishi (qoʻshma, franshiza yoki boshqalar): 7. Taʼlim tili: 8. Taʼlim shakli: 9. Taʼlim dasturi hajmi (ECTS krediti yoki akademik soatlar miqdori): 10. Taʼlim dasturi davomiyligi (yillar/semestrlar): 11. Milliy malaka ramkasidagi darajasi: 12. Kvalifikatsiya(lar) nomi: 13. Qoʻshimcha beriladigan kvalifikatsiyalar: 14. Taʼlim dasturi yakunida beriladigan hujjat turi va uning namunasi: 15. Taʼlim oluvchilarning meʼyoriy miqdori: 16. Taʼlim dasturini oʻqitish manzili: Agentlik direktori ______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida sertifikat TAVSIFI

Davlat namunasidagi maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och pushti rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri joylashtiriladi va sertifikat blankasining chap tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod qoʻyiladi.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI” va “Maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT” soʻzlari qora rangli va MAS lotin harfi va yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qizil rangli boʻyoqda bosiladi.

Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Oʻrta maxsus, kasbiy, oliy va oliy taʼlimdan keyingi taʼlim, shuningdek, kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tashkilotlarini kompleks hamda maxsus davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT KAS № 0000000 Ushbu sertifikat Akkreditatsiya komissiyasi qaroriga koʻra ____________________________________ ________________________________________________________________________ manzilida joylashgan (taʼlim tashkilotining yuridik manzili) _________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________ning davlat akkreditatsiyasi ( taʼlim tashkilotining nomi ) _________________________________________________________________________________________ ( taʼlim tashkilotining turi: davlat/nodavlat/xorijiy) _______________________________________________________________________________________ga (taʼlim tashkilotining maqomi) mosligini tasdiqlaydi va bitiruvchilarga mazkur sertifikat ilovasiga muvofiq taʼlim dasturlari (taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklar, ixtisosliklar, kasblar va kurslar) boʻyicha taʼlim toʻgʻrisida beriladigan hujjatlarning davlat tomonidan eʼtirof etilishini kafolatlaydi. Ushbu sertifikatga tegishli maʼlumotlar ilova qilinadi va ilova s ertifikatning ajralmas qismi hisoblanadi. Sertifikat berish uchun asos: Akkreditatsiya komissiyasining 20__-yil “__”-________dagi ____-son bayoni. Amal qilish muddati: 20___-yil ___/___/ _______________________ (kun, oy) Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi KAS № _________-son sertifikatga ILOVA

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI _______________________________________________________________ ning ( taʼlim tashkilotining nomi ) kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazilgan taʼlim dasturlari ROʻYXATI T/r Taʼlim dasturlari Taʼlim shakli Oʻqish davriyligi Malaka darajasi kodi nomi 1. 2. 3. ... Agentlik direktori _______________________ (F.I.O.) Hujjatning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida sertifikat TAVSIFI

Davlat namunasidagi kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikat A4 formatli oq qogʻozda ofset usulida besh xil rangdan foydalangan holda: matn uchun — qora rangda, rasmlar tasviri uchun — yashil, koʻk, qizil ranglarda, fon uchun — och kul rangda bosib chiqariladi.

Varaqning chap qismida chetidan 10 mm chekingan holda eni 32 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bayrogʻi tasvirlangan tasma joylashtiriladi. Tasmaning yuqori qismida diametri 30 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri joylashtiriladi va sertifikat blankasining chap tomoni quyi qismida fonsiz 35x35 mm oʻlchamda QR-kod qoʻyiladi.

Varaqning qolgan qismida yuqorida lotin yozuvi bilan davlat tilida “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTI ADMINISTRATSIYASI HUZURIDAGI TAʼLIM SIFATINI TAʼMINLASH MILLIY AGENTLIGI” va “Kompleks davlat akkreditatsiyasidan oʻtganlik toʻgʻrisida SERTIFIKAT” soʻzlari qora rangli va KAS lotin harfi va yetti xonali sondan iborat boʻlgan raqam qizil rangli boʻyoqda bosiladi.

Barcha matn naqshli rastrdan iborat och kul rang fonda bosib chiqariladi.

Sertifikat:

bosib chiqarishning ikki usuli — ofset va yuqori usuli;

yorugʻlik vositasida nusxa koʻchirishni qiyinlashtirish uchun ochiq ranglar;

naqshli rastr;

har xil rangli rastrlardan foydalanish yoʻli bilan turli ranglarni tashkil etish;

maxsus qogʻozlar;

oʻzgaradigan raqamlardan iborat tartib raqami qoʻllangan holda oltita himoyaga ega.

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 22-maydagi 304-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 2-ilovada :

a) 10-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutini ochish toʻgʻrisidagi qarorning nusxasi axborot uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligiga yuboriladi”;

b) 11 va 12-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“11. Ilmiy tashkilot yoki taʼlim muassasalaridagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlim institutlarini davlat akkreditatsiyasidan oʻtkazish qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Taʼlim sifatini taʼminlash milliy agentligi tomonidan amalga oshiriladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi oliy malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlash masalalarida tasarrufida ilmiy tashkilot va taʼlim muassasalariga ega vazirlik va idoralarning faoliyatini muvofiqlashtiradi”;

v) 13-bandning ikkinchi xatboshisida :

“Innovatsion rivojlanish vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“attestatsiyadan” soʻzi “davlat akkreditatsiyasidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 14-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Tizimida ilmiy va taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar tegishli ilmiy va taʼlim tashkilotlari tomonidan qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni har yili 10-iyungacha Yagona elektron tizim orqali Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga yuborilishini taʼminlaydi.

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi qabul kvotasi boʻyicha asoslangan takliflarni budjet parametrlari asosida koʻrib chiqib har yili 1-avgustga qadar Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga Yagona elektron tizim orqali yuboriladi;”.

uchinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Qabul kvotasi miqdorini ilmiy va taʼlim tashkilotlari kesimida taqsimlashda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi va tizimida ilmiy va taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralar oʻrtasida kelishmovchilik yuzaga kelgan taqdirda tegishli vazirlik yoki idora tizimidagi ilmiy va taʼlim tashkilotlari uchun qabul kvotasi miqdorini belgilash Vazirlar Mahkamasining Ijtimoiy rivojlanish masalalari boʻlimining koʻrsatmasiga muvofiq amalga oshiriladi”;

beshinchi xatboshidagi “qabul kvotasini shakllantirishi” soʻzlari “qabul kvotasini davlat akkreditatsiyasi shartlari asosida shakllantirishi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

oltinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yettinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sakkizinchi xatboshidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 31-bandning birinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 35-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 52-bandning birinchi xatboshisidagi “Innovatsion rivojlanish vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 3-ilovaning matnida :

a) “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Cabinet of Ministers” soʻzlari “Ministry of Higher education, science and innovations” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) “The Supreme Attestation Commission of the Republic of Uzbekistan based on” soʻzlari “The Supreme Attestation Commission based on” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi huzuridagi ilmiy kengashining” soʻzlari “Oliy attestatsiya komissiyasi huzuridagi ilmiy kengashining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

3. 4-ilovaning matnida :

4. 5-ilovaning matnida :

a) “Vazirlar Mahkamasi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) “Cabinet of Ministers” soʻzlari “Ministry of Higher education, science and innovations” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) “The Supreme Attestation Commission of the Republic of Uzbekistan upon” soʻzlari “The Supreme Attestation Commission upon” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasi ilmiy kengashining” soʻzlari “Oliy attestatsiya komissiyasi ilmiy kengashining” soʻzlari bilan almashtirilsin.

5. 6-ilovaning matnida :

6. 7-ilovaning matnida :

Vazirlar Mahkamasining 2025-yil 6-avgustdagi 498-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 18-iyuldagi 515-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 59-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Xorijiy davlatlarda taʼlim olganlik toʻgʻrisidagi hujjatlarni tan olish tartibini takomillashtirish haqida” 2019-yil 24-iyuldagi 620-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son hamda “Taʼlim sifatini nazorat qilish tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 16-yanvardagi PQ-4119-son qarorlari)” 2019-yil 30-sentabrdagi 821-son qaroriga ilovaning 15-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 171 va 296-bandlari .

6. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy darajali kadrlarni tayyorlash jarayonlarining shaffofligini taʼminlash va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 6-noyabrdagi 696-son qaroriga 3-ilovaning 3 va 4-bandlari .

7. Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi tizimidagi tashkilotlarning budjetdan tashqari jamgʻarmalari mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2021-yil 27-apreldagi 243-son qaroriga 2-ilovaning 11-bandi .

8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar va qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida” 2019-yil 16-dekabrdagi OʻRQ-595-son Qonuni)” 2021-yil 20-maydagi 320-son qaroriga 1-ilovaning 26-bandi .

9. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari reytingini aniqlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 3-iyundagi 345-son qaroriga 3-ilovaning 23 va 41-bandlari .

10. Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy va innovatsion faoliyatni boshqarish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 27-avgustdagi 545-son qaroriga 3-ilovaning 28-bandi .

11. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Koronavirus pandemiyasini yumshatish, aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi va salomatligini saqlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 25-iyuldagi PF-6035-son Farmoni)” 2021-yil 19-noyabrdagi 694-son qaroriga 1-ilovaning 64-bandi .

12. Vazirlar Mahkamasining “Aholi va tadbirkorlik subyektlarining davlat xizmatlaridan foydalanish imkoniyatlari kengaytirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 27-dekabrdagi 774-son qaroriga 1-ilovaning 51-bandi .

13. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 3-oktabrdagi 559-son qarori bilan tasdiqlangan Oliy taʼlim tashkilotlarida masofaviy taʼlimni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 20-bandi .

14. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi faoliyatini tartibga solish sohasidagi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2024-yil 8-avgustdagi 489-son qaroriga 1-ilovaning 10-bandi oʻn toʻqqizinchi va yigirmanchi xatboshilari , 11-bandining 12-kichik bandi toʻrtinchi xatboshisi va 18-kichik bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2025-yil 6-avgust,

498-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.08.2025-y., 09/25/498/0698-son; 25.06.2026-y., 09/26/321/0621-son; 16.09.2026-y., 06/26/191/0937-son)

lex.uz